ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31997

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Хотини Ота~Онасини каттик хурмат киллар Манзурага яхши гапирар болаларини яхшикуриб уйнаб утиради.Ота~Онаси Манзура Кизини такдиридан хафа булишиб Кизини дардларига шерик булиб Боласини дуо килиб утиришади.
Битта ёшларни хаттоси деб Икки Гудак Ота мехридан жудо б,б улгайишяпти.Тилидан Отаси тушмас доим Дадам нега келмайдилар энди биз б,н яшамайдиларми деб йиглаб сурашади.Бечора Манзура болаларини зурга юпатиб утиради.
АЗИЗ СУХБАТДОШ! Оила бу Мукаддас даргох.Билиб билмай ёшлик килиб фарзандни Ота~Онаси мехридан ажралиб кунглини уксиб килиб куймайлик.
Аллохим барча ёшларимизга Инсоф бергин-иймонидан айирмагин!Хамма оилалар уз жуфти б,н бахтли -саодатли Фарзандлари олдида хурсанд булиб яшашсин.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍КАРАМА -КАРШИ КУДАЖОНЛАР...


~~Махкам ака Углига турт йил олдин Келин келишган.Келини турт йил ичида икки фарзандни дунёда келтирди.Келини жуда аклли,чаккон,кули ширин тилсиз Келин эди.Турт йил ичида бирор марта аразлаганини куришмади.
Углини феьли сал чаток булсаям Сабр килиб Хонадонидагиларни барчасини Хурмат килиб яшарди.Бир Киз Бир Угил фарзанди бор.Болалари бир -биридан ширин набирачаларини эркалашиб утиришарди.Келини икки Махалла нарида яшарди.Кудалари бамани Яхши Инсонлар эди.Икки фарзандни тарбиялаб вояга етказиб утиришганди.Кизини узатишгач Ё лгиз Угли б,н колишди.Углини Харбийда Укитетганди.
Махкам акани Уйида Кичик Кизи бор.
Жуда эркатой урушкокрокча кизи бор.
Янгасига хам баьзида захрини сочиб турарди.Янгаси уни гапларини кунгли олмай хурмат киларди.
Келини Кайнонаси доим Келинини Оиласини яхши гапириб огзидан тушмасди.Ёлгизгина Укангизни качон Уйлаб куясизлар деб огиз соларди.Нияти Кичик Кизини Кудаларига бериш эди.Угли харбий колаверса Ё лгиз Угил Ховли-жойлари Кизига коладида деб Хаёл киларди.Келинини хар гапида Укасидан бошларди.
Кудалар Келин ахтаришга тутишди.Онаси совчиликка чикиш пайида булди.Махкам Акани Хотини эшитиб Келинига Укангизга Рохилани килинг Сизлар хам бизга якин инсон булиб колдиларинг Колверса Рохила кизим хам сизларга бегона эмас деб Келинига таклиф килди.Кудаларимга айтинг бизникига Келишсин совчи б,б деб гапирди.Келини Кайнонасини гапини икки килмай Ота~Онасига бориб айтди.Улар хам рози булишиб Икки Кудалар Икки ёшга Нон -синдириб куйишди.
Кудалар туй тарадуди б,н банд булишди.Махкам акалар хам Кизига Мебел сарполарини яхши килишди.
Туйи жуда яхши утди.Барча Мехмонлар Келин -Куёвга хавас б,н карашди.Кудалар хам бегона эмас якин б,б колишди.
Рохила Янгасини Оиласига Эркалигини бошлади.Эрига эркалик килар Эрига гап кайтариб тили чика бошлади.Сал нарсага аразлашиб жанжаллашиб колишарди.Кайнона -Кайнотасига хам Янги Келин гап кайтара бошлади.Кайнота -Кайнонаси Эрка Кизда хали ёш Келинимиз болали булишса акли кириб колади деб куйишарди.Углига хам танбех беришарди.Келинимизни хафа килма хадеб жанжалашма деб койишарди.Рохила Хомиладор булди.Кайнота -Кайнонасини Хизматларини килмай куйди.Улар хам майли Кулига эсон -омон олсин сунг ишлайди деб куйишди.Эри ишдан келса Менга эьтибор бермайсиз Хотиним Хомиладор демийсиз доим иш б,н бандсиз мени Киноларга олиб бориб Хиёбонларга айлантиринг деб кунига жанжал киларди.Эри Ахир Давлат Одами Дам олиш куни оз эди.Таьтил олай олиб бораман Сени Шахарга айлантираман десаям доим ишдасиз деб аразлаб олди.Менга Эьтибор бермайсизлар деб гапирди.Эри Узинг Ховлида бека булсанг Хайла Онам б,н Уйларинга бор Хохласанг Бозорга бор айланинглар хар куни Мен кулингдан ушлаб утирибманми деди.Рохила узи куни б,н Шу Ота~Онангиз б,н утирсам энди бир камим борми Онангиз б,н айлансам Мени кулогимни узиб оладилар гапиравериб мижилланиб деди, Умид Рохилани гапини эшитиб Сен мени Онамни Мижинг деяпсанми Ношукр сени кулингни совук сувга урмасалар эркалигингни Кутариб утиришган булса Яна Онамни менга ёмонладингми деб Жахл устида шапалок тортиб юборди узини кулга ололмади.Рохила Хомиладор Хотинингизга кул кутардингизми шунча хурлаганиз етар бошка кутаролмайман кетаман деб нарсаларини йигиштиришга тушди.Ёш хомиладор Аёлни хам уради деб Каргай бошлади.Уларни овозлари ховлигача чикишди.Онаси бечора югуриб кирди.Эри б,н каттик уришаетганини куриб Онаси вой болаларим тортишманглар Келинжон Хомиладорсиз Сизга сикилиш мумкин эмас болам деб колди.Рохила туйдим Углингизни киликларига Хомиладор аёлига эьтибор берммагани камлик килгандай менга кул хам кутарди курсатиб куяман хали Сенга деб сенсирашга тушди.Эрини газаби баттар кутарилди.Сен Эрингни сенсираяпсанми деб Рохилани олдига келди Бечора Она уртада адойи тамом булди.Бас килинглар Болаларим шарманда буляпсизлар булажак чакалогингларни уйланглар деб колди.Рохила ховлиша бакириб -бакириб чикиб кетибди.Кайнонаси шунча ялиниб ёлворсаям чикиб кетди.
Рохила Уз ховлисига йиглаб кирди.Онаси супада утирувди Рохилани йиглаганини куриб Вой Кизим тинчликми нега йиглаяпсан болам нима булди деб Кизига

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ПРЕМЬЕРА. 🔥АКСИ ДУНЁ🔥
Кун буйи Мойчечак каналида!!!👇👇👇👇👇👇👇
Муаллиф рухсатисиз таркатиш
ман этилади ⛔️
Окибатига жавоб бермайман!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

РЕАЛ ВОКЕА😓

Сандиққа солиб қўйган янги матосидан либос киймай, жавондаги янги идиш -товоғидан овқат емай, уста боқиб, емай-ичмай тиклаган ҳашаматли уйларида оёқ узатиб ўтирмай вафот этди. 
Вафотига йил тўлиб-тўлмай эри уйланди. Марҳума сандиғига солиб, 😢😱

ДАВОМИ 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёл бўлганим учун ҳар хил сабаблар туфайли кўплаб аёллар билан мулоқотда бўламан.

Аёлларнинг кўпчилиги қизини ўқитиш истагида эканини айтади. Бундан хурсанд бўламан, албатта.

Бироқ улар ҳамиша сўзини қуйидагича давом эттиради:

— Қиз бола ўқиса яхши-да. Замонни кўряпсиз-ку. Эртага эрининг қўлига қараб қолмасин, дейман. Ўзини уддаласин, харажатларни бемалол ўзи қоплай оладиган бўлсин, деб ният қиламан.

Шунингдек, келин олиш режасидаги аёллар ҳам ўқимишли қиз қидираётганини айтишади. Уларнинг сўзи ҳам худди юқоридаги алфозда давом этади:

— Пайпоққаям, памперсгаям ўғлимдан пул сўрайвермайди, дейман-да. Ўқимишли қиз ўзини ўзи уддалайди-да...

Бу сўзлар ва жамиятимиз аҳволи "Амаллар ниятга боғлиқ" эканлигини яна бир бор тасдиқ этаётгандек...

Қаерга қарама, "ўзини уддалаётган" аёлга кўзинг тушади. Бири ҳамшира, бириси ўқитувчи, бири бозорда савдо қилса, наригиси мардикорликка чиқади.

Эҳҳҳ, дейсан, наҳотки одамлар ўз жигарбанди-қизига шундай юкни раво кўрса. Ахир аёл учун ўзини ўзи уддалаш қандай оғир эканини наҳотки билмайсиз?!

Ўзини ўзи уддалаётган аёллар билан яқинроқдан танишиб, дардига қулоқ тутиб кўринг. Юзи кулса-да, кўзлари кулмайди. Лаби табассум қилса-да, чеҳраси ғамгин.

Қизингизни ўқитманг, демайман. Ўқитинг, албатта, ўқитинг!

Лекин зинҳор ўзини ўзи уддалаши учун эмас!

Қизингизни дунёга теран назар сола олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Қизингизни турмушдаги ҳар хил ҳолатларда тўғри қарорлар қабул қилишни ўрганиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Фарзандларига тўғри тарбия бера олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ҳар хил ҳолатларда турмуш ўртоғига яхши маслаҳатчи бўла олиши учун, ҳалол-ҳаромни фарқига бора олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ваниҳоят, илми ўсиб, юқоридаги ишлардан ҳам ортиб қолгудек бўлса, жамият ривожига ҳам ҳисса қўша олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!

Ўзини уддалаб яшашни ҳеч бир аёлнинг бошига солмасин. Уни отаси уддаласин, эри таъминотини қилсин, кексайганида болалари ардоғида бўлсин.

Асло ўзини ўзи уддаламасин аёл...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

акси дунё

7-қисм

Инсонларга қўйилган лақаблар бежизга эмас. Масалан мени нега зағизғон дейишларини ўйлаб кўрдим.

Баъзи миллатларда зағизғон қуши муаммо ва қийинчилик тимсоли. Мен бор жойда муаммо албатта бўлгани учунми, зағизғон дейишади? Анаконда янгам-чи, унда? Қизининг беғубор қалбига, менга нисбатан заҳар оқизаётгани тўғрими?

Меҳри билан қоним, жоним бир. Унга бир нарса бўлса ёки менинг бошимга бир иш келса, энг кўп қайғурадиган яна биз. Ойимнинг бирор марта овсинининг болаларига нисбатан бундай гаплар айтганини эслай олмайман.

Эшитган гапим нимаси, бўлди? Низом қариндошимиз, бирга ўсган яқинмиз. Аммо биз, мен ва бошқалар ота-онамиз, унинг давлат ходими отасига ишчи. Низомнинг отаси майлида, лекин Адолат янга ўғлига оддий оила қизини олар эди-ми? Янгам нега Меҳрини бўлар бўлмас, хаёлларга бошламоқда?
Низом Меҳри билан яхши келишиб ўйнаб юргани, уни севди дегани эмас-ку, ахир?

Қиз бечора хом хаёлларга берилиб, пуч умидлар ортидан югурмоқда. Анаконда -заҳарли ва хавфли илон тури эканлигини билардим, фақат бугун яна бир бор исботланди. Уларни хом орзулари билан ёлғиз қолдириб, ойим олдига бордим. Чўнтагимдаги телефон тинмай жиринглаганини, вибрациядан сезсам-да, Сардор гаранг эканлигига амин эдим.


“Нилуфар, мана бу нарсаларнинг ўрни бу ер эмас, ўзгартириш керак “,-дея Адолатхон ойимга буйруқлар бераётган экан.

Салом бериб ичкарига кирганимда менга кўз учида қараб, лаб қийшайтириб зўрға алик олди. Бу хотинга ҳам бир нарсалар бўлгани аниқ.
Тўғри, эри ҳоким бўлиб юрганида ҳам бурни осмонда эди фақат каттароқнинг хотини бўлгач, кибрдан ўзига ибодатхона ясагани чин. Ва ўзини тек маъбуда эълон қилгани ҳам айни ҳақиқат.

“Қизлар келганида, неваралар қўлига тушмасин буни олиб қўй“,-дея ойимга оқ кўйлак енгидаги тўғноғичларни узатди.

Мен бу кибрли хоним билан бир ҳаводан нафас олишни истамай ойимга қўлимдаги нарсани бериб, ошхонада ишим бор деб чиқдим. Атрофим зомбиларга бой бир қамоқхонадек. Кимга қарама бир нималарми-эй.

Зиналарни бир- икки деб ҳатлаб туша бошлаганимда, машинанинг келиб тўхтаган овози келди. Дадамнинг ёнида ишлайдиган, яна бир узоқ қариндошимизнинг ўғли машинани ҳайдаб келганди. Орқа эшик очилиб кўзида кўз ойнаги бор шиллиқ қурт йўғ-е, бўйи-басти келишган биров тушиб келди.

Адолатхон болам-лаб, шошиб эшикка қараб юрди. Таниш-билиш, бир- бир кўришиш учун яқинлашди. Она ўғил худди асрлар кўришмагандек, бир- бирини қучар, бўлмаса бор йўғи, ўтган ҳафта бирга таътилда эдилар.

Бу 5 йил ичида, Низом бир марта ҳам уйига келмаган эди. Чунки оиласи доим унинг таътилига мўлжаллаб, ўзлари унинг олдига боришарди.

BU HIKOYA 200 QISMDAN ORTIQ. TOLIQ MUTOLAA QILMOQCHI BOLGANLAR UCHUN TOʻLOV 15000
MUROJAAT UCHUN
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



6-қисм

Ойимнинг ҳар гал Меҳрини бечора қиз, қолибига солиши менга ёқмасди. Чунки Меҳри унга буюрилган, буюрилмаган ҳар қандай ишни ўз хоҳиши билан бажарар эди. Унга уй бекалиги ва ҳар нарсада тартиб интизом ёқади. Буни ҳар гал, худди унга зулум қилишганидек гапиришларига мен доим қарши чиқардим.

Ҳовлилар орасидан ўтиб “бой буванинг” уйига ҳам етиб келдик. Ойим айтганидек, дўкондан келган нарсаларни тартиблашга киришиб кетди. Мен эса, ошхонадан янгамнинг овози келиб турган томонга қараб юрдим. Янгам ойимнинг акси, босим ўрнатишни ёқтирадиган, ҳамма нарсани назоратда тутишни истайдиган ҳатто, бой буванинг хонимини бошқаришга номзод, кучли феъл- атворга эга аёл эди.
Меҳрининг бунақа сокин қолиши табиий ҳол. Чунки менга ўхшаган чўрт кесар бўлганида, ҳовлидаги дарахтга оёғидан осилиб қурилитилган бўларди. Қўшиғимни мириллаб кирдим, ошхонага. Меҳри белида белбоғи, сочи узун битта ўралган. Пешонасидаги кокили эса, уни янада беозор қилиб кўрсатгандек эди. Тиззасидан анча пастга тушган майда гулли кўйлаги, уни худди эртаклардаги Зумрад эълон қилгандек. Меҳри Зумрад бўлса, қиммат ким?
Камина ҳеч уялмай мен деди.

“Келдингми зағизғон “,-деди янгам машҳур менинг лақабимни айтиб. Ким қачон нега бу лақабни таққанини эслай олмайман. Аммо зағизғоннинг з сини эштиш, менинг жинимни қўзғатар эди. Ва жиним қўзғаб қолса, тилим қиличга айланарди.

“Бисмиллоҳ, деб чақинг янга. Ёшлигимни заҳрингиз билан хароб қилманг “,-дедим кулгига уриб.


Мени бир қушга ўхшатсада, исмимни айтиш ўрнига лақаб билан чақиришига, жаҳлим чиқарди. Шунинг учун, анаконда эканлигини ҳар- ҳар замон эслатмасам, менинг ҳам кайфиятим жойига тушмас эди.


“Кўп гапирма! Ол мана буни, Меҳрига ёрдамлаш”,-дедида қўлимга нарсани тутқазиб, ўзи ошхонадан чиқиб кетди.


“Эрта уйғонасан деб ўйлабман “,-деди Меҳри менга қараб.


Қўлимдаги кўкат тўла тавоқни стол устига қўйиб саватда турган олмадан олиб, тишлаб унга гапирдим.


“Нега? Мен учун оддий кун. Ҳатто таътилда бўлган кунларимдан бир кун. Аммо мен қаердаман, ошхонада”


“Бугун қайтаяпти “,-деди кўзи чақнаб.

Кимни назарда тутганини билганим учун, ким дея сўрамадим.


“Ҳм, шиллиқ қурт келаяпти “,-дедим мен ҳам бепарво бўлиб.


“Ўзинга биров зағизғон деса, жаҳлинг чиқади. Нега Низомни шиллиқ қурт дейсан?”-деди ҳар доимгидек, Низомнинг адвокати бўлиб.


“Ийй, эзмаланиб “ойииии” деб онасининг этагига ёпишгани учун шиллиқ қурт дейман-да”


“5 йилда кўп ўзгариб кетганми сенингча?”


“Меҳри! Яна у шиллиқ қуртни соғиндим дема?”-дедим юзимни буриштириб.


“Жим бўл! Ойим эшитмасин. Бирга ўсдик, шунча йил кўрмадик бир- биримизни, қизиқаяпман холос”


“Ҳали ҳам гап сотиб турибсизларми?”- дея янгам ичкарига кириб келди.

Қўлидаги қоғозга ўралган бир нимани менга узатиб, ойимга олиб боришимни айтди.

Ошхонадан қутилганимга хурсанд бўлиб, эшигдан чиқдим. Фақат Меҳрига бир нарса айтаман деб, ортимга қайтганимда янгам қизига қараб

“Низом келса, аввал уни кўргани сен чиқ. У зағизғон Нафиса эмас, тушиндингми? Оғзингни очиб уни қўлдан бой бериб ўтирма тағин “

BU HIKOYA 200 QISMDAN ORTIQ. TOLIQ MUTOLAA QILMOQCHI BOLGANLAR UCHUN TOʻLOV 15000
MUROJAAT UCHUN
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё


5-қисм



“Нафиса! 10 соат чўзилма энди, тез бўл!” тинчлик йўқ эди.

Менга ўз шахсий соатимдан ҳам фойдаланиш ҳаром бўлиб боряпти.

Бошқа талабаларга ўхшаб, таътилда дам олиш ўрнига қаердаги “любимчик”ни деб, мен бечора сарсон.

Ойнага қараб тилимда айланиб қолган қўшиқни хиргойи қилиб ўзимча шаклдан-шаклга кириб, хаёлан клип олдим.

“Овозингда куйган дард ноласи бор”,-дер эди ойим.

Қачон зерикса ёки аксинча яхши кайфияти бўлса, менга қўшиқлар куйлатар, дардли ва мунгли қўшиқлардан оиламизнинг энг катта фожеаси ёдига тушиб, кўнгли ўксиб ҳасрат кўз ёшларини тўкар эди.

Бундан 6 йил аввал, акам ёш йигит, укам эса ҳали бола иккаласи ўғил болаларнинг кўзини ўйнатадиган қимматбаҳо энг зўр автомобилни, гараждан яширинча ҳайдаб чиқиб, кўчада айланиб келишмоқчи бўлишган.

Фақат уйга улар эмас, жонсиз таналари сўнги йўлга кузатиш учун қайтиб келган эди. Мен мактабда 10 синфда ўқир эдим, ўша пайтлар. Бу фожеа мени бир кунда улғайишимга сабаб бўлди.

Хушчақчақ, қувноқ Нафиса кетиб, ўрнига ўжар, қўрс ва ҳечкимга ўзини хафа қилдирайдиган қиз келган эди. Мен ота- онамнинг йўқотган икки ўғли ўрнига ўғил бўлишга, онд ичгандек эдим назнимда. У, автомобиль бошқа биров учун ажал бўлиши лозим экан, менинг икки жигаримга мозор бўлганди.

Ёш бола эмас эдим.

Уюштирилган бир иш эканлигини гапиришганда, тушунган ва энг катта қўрқувим мошинага миниб, мен ҳам бир кун ҳалокатга учраб кетишдан ўлгудек қўрқардим. Фақат қайсарлигим туфайли, қўрқувимни енгиш учун ҳам автобилсозлик йўналишида ўқий бошладим.

Ичимдаги энг қўрқинчли ваҳимага бой томонларни, илмини ўқиб ўзимни бир нави ҳимояга олмоқчи бўлгандекман.

Овозим ойимга эштилгани учун мени чақиришдан тўхтаб, тинглай бошлаганларини англадим.

Қўшиқ куйлашим улар учун сукунат ичида йўқолиб қоладиган Нафисадан, минг марта афзал эди. Ойим мен жим бўлиб, овозим чиқмай қолса, асл ўшанда хавотирга тушиб ўзини қўярга жой топа олмас эди.

Йиллар, яраларнинг устини қуритишга етди, лекин изини йўқотишга эмас.

Ишимни битириб ювиниш хонасидан чиқдим. Калта кесилган сочимни тутганича орқага йиғиб, телефонимни кийган шимимнинг чўнтагига солдим. Устимдаги оқ рангли фудболка ва енгил оёқ кийимим, мен эксплутатсияга тайёрман десада, ойим менга қараб худди ‘яна бир ишни бошлама ‘дегандек қараб турарди.

“Мен дўкондан келган нарсаларни ажратаман. Сен ошхонага кириб янганга ва Меҳрига ёрдам бер. Бечора Меҳри эрталабдан бери тиним олмай ишлаб турибди.”

Ойимнинг ҳар гал Меҳрини бечора қиз, қолибига солиши менга ёқмасди.

BU HIKOYA 200 QISMDAN ORTIQ. TOLIQ MUTOLAA QILMOQCHI BOLGANLAR UCHUN TOʻLOV 15000
MUROJAAT UCHUN
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

– Айтдим-ку сизга… Ёшларга шон-шарафлар… Ия, ойи, сизга нима бўлди? Йиғлаяпсизми? Аразладингизми? Юринг, ўзим айлантириб келаман…
Назира ўғлига суяниб баралла йиғлаб юборди.
– Ана холос, ўзингиз "Тезроқ шу қизимни эгасига топшириб, тинсам эди”, дердингиз-ку. Энди эгасида тинса… қизғаняпсизми?
Назира нима дейишини билмасди. Ўқитди, шу қиз учун елиб-югурди, ўзини унутди, энди шу экан-да…
– Йўқ, борган жойида тинсин, ўшаларга юлдузини иссиқ кўрсатсин Худойим… Мен… шунчаки…
Назира "ҳиқ-ҳиқ”лаб зўрға гапирди.
– Бу – бошқа гап, ойи! Келинг, икковимиз маза қилиб овқатланамиз. "Бировнинг насибасини биров ея олмайди”, деган машойихлар. Пиширганингиз – ўзимизнинг насиба экан!
Умиджоннинг овози уйни тўлдирди. Назира кўзида ёш билан жилмайди.

Тамом

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АЁЛЛАРНИ ХОТИРАГА БОРИШИ ЖОИЗМИ?

9 МАЙ ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН КЎПЧИЛИК ИНСОНЛАР ҚАБРИСТОН ТОМОН ОШИҚАДИЛАР!🥹

САВОЛ: ҚАБРИСТОНГА БОРГАН АЁЛЛАР ҚАБР АҲЛИГА ЯЛОНҒОЧ КЎРИНАДИМИ?😢
АЁЛЛАР ҚАБРИСТОНГА БОРИШИ ЖОИЗМИ?⁉️

ЖАВОБИДАН ЁҚА УШЛАБ ҚОЛИШИНГИЗ АНИҚ😱
ЖАВОБИ
👉 БУ ЕРДА

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ Саволни бошқачаси 😁

“Конфет” ўзбекчада нима бўлади?

Сиз буни эшитгансиз 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺

📌Iq darajasi 130dan yuqori bo'lgan odamlar uchun rasimli jumboq 🤔

🔖Odamlarning 87% javobini to'gri topa olmadi. Siz ham bir sinab ko'ring,
Rasmda nechta uchburchak bor ? 😊🙃

🔺🔻🔺🔻🔺🔻🔺🔻🔺🔻

Javobi: ONAJONLAR VA BOLAJONLAR KANALIDA

Homiy: YUMSHOQ YERTILMAS KITOBLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📖 Бир куни тушимда ўзимни фаришталар маконида кўрдим. Бир фаришта мени айлантириб юрарди. Биз фаришталар билан тўла хоналар олдидан бирма-бир ўтиб борардик.

Мени бошлаб бораётган фаришта биринчи бўлим олдида тўхтади ва деди: «Бу – Қабул бўлими. Бу ерда Аллоҳга қилинган барча илтижолар ва дуолар қабул қилинади». Мен у хонага қараганимда, хона жуда ҳам кўп фаришталар билан тўла эди. Улар бутун дунё бўйлаб инсонлар томонидан қилинган дуо ва илтижолар ёзилган кўп жилдли саҳифаларни саралаётган эди.

Сўнг биз узун йўлак бўйлаб йўлимизда давом этдик ва иккинчи бўлимга етдик. Фаришта менга айтди: «Бу – Ижобат бўлими. Бу ерда инсонлар сўраган дуо ва илтижолардан сараланганлари ижобат қилинади». Мен у хонага қараганимда, бу хона ҳам кўплаб фаришталар билан тўла эди. Улар ижобат қилинган дуоларни ўраб, Ерга – тегишли инсонларга жўнатиш ишлари билан банд эди.

Ниҳоят биз узун йўлакнинг энг охирига етдик ва кичкина бир хона олдида тўхтадик. Ажабланарлиси шундаки, у хонада бор йўғи биттагина фаришта ўтирарди ва деярли ҳеч иш қилмай, бекор ўтирарди.

Мен билан келган фаришта айтди:
– Бу – Шукр бўлими.
– Қанақасига? Ахир бу ерда деярли ҳеч қандай иш қилинмаяпти-ку!, – сўрадим мен.

Фаришта ниҳоятда хўрсинди ва хафалик билан деди:
– Дуолари ижобат қилинганидан сўнг, инсонлардан жуда ҳам озчилиги шукр айтади.
– Инсон Аллоҳга қандай қилиб шукр айтиши керак?, – сўрадим мен.
– Шунчаки, «Алҳамдулиллаҳи Роббил Аламин» деб айтса кифоя.

Инглиз тилидан Иброҳим Муҳаммад таржимаси.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё


2-қисм


Б и р н е ч а й и л а в в а л

Тонг шабадаси очиқ деразадан ичкарига уфуриб турар экан, уйқу ва уйғоқлик ўртасида бориб келган ақлим, бир ҳафталик чарчоқ сабаб куннинг аҳамиятини яхши билса-да, янада ўз домига тортиб борган уйқу олдида иродам заиф бўлиб бораётган эди. Телефоним будильниги чалгунича, ёки ойим келиб уйғотгунича ҳаракат қилмасликка қарор қилган эдим.

“Туни билан телефон ўйнаб, қуёш устига тикка келиб турса-да бепарво ётган қизимни кўринг-да, куйинманг “- ойимнинг сўнги бир неча йилда, деярли ҳар тонг такрор гапи яна хонам эшиги олдига келгунича давом этди.

“Сени олган икки кунда қайтариб олиб келиши ҳеч гап эмас”,-дея ичкарига кирди. Тўғри келиб устимга ёпинган майин ёпинғични олиб, қўли билан мени турта бошлади.

“Ойи, яна озроқ “,-дедим ёлворар овоз билан.

“Меҳри аллақачон уйғониб ҳамма ёқни чиннидай қилди. Сен эса ҳали ҳам эзмаланиб ёт “ -ва ҳеч воз кечинишмаган таққослаш фаслига ҳам етиб келдик.

Меҳри-тўлиқ исми Меҳрибон бўлган амакиваччам, билан орамизда бир неча ойлик фарқ бўлса-да, феъл- атворда ер-у, осмонча тафовут бор эди. У бизнинг сулоланинг энг ақлли, оғир бошлиси. Исми каби ҳаммага меҳрибон, юзи доим кулиб турар, биров унга бир ишни қил деб айтиши шарт эмас.

Мен эса унинг тескариси эдим. Танти, ўжар ҳар ким билан чиқишиб кетмайдиган, иш десангиз ўзим маъқул деб билган ишларнигина чин кўнгилдан қиладиган қиз эдим. Бошқа ишларни мажбурий босим остида бажарганим боис, албатта бир қитмирлик қилиб қўярдим. Бу менинг қўлимдаги нарса эмас, аксинча, бор аламимни олиш усули эди балким.

Меҳри ҳамшираликни ўқиб тугатди, мен эса автомобилсозлик йўналишида охирги босқичда ўқияпман. Бу соҳани танлашимга шахсий, оғриқли сабабим бор. Умримда жуда озчилик пайтда кўйлак кийган, ҳатто қўғирчоқ ўйнаш ўрнига тинмай машиналар харид қилдирган бир тарафим бор эди.
Мен учун қулайлик, гўзалликдан устун туради. Оддий жинси шим, футболка ва деярли бошимдан чиқармаган кепкам идеал кийим бўлса, Меҳриники доим сипо, урфимиз ва одатимизга мос кўйлаклар кўринишида эди.
Мана 8 йилдир вилоятдан пойтахтнинг энг қиммат ва ҳашаматли уйлари жойлашган туманига кўчиб келган эдик. Дадам ва амаким қариндошимиз бўлган бир яқини давлатдаги энг юқори лавозимига ўтгач, улар унинг ёнида ишлашни бошлашди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ПРЕМЬЕРА. 🔥АКСИ ДУНЁ🔥
Кун буйи Мойчечак каналида!!!👇👇👇👇👇👇👇
Муаллиф рухсатисиз таркатиш
ман этилади ⛔️
Окибатига жавоб бермайман!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

каради.Рохила бас бошка яшамайман сабр -косам тулди Улардан деди.Вой Кизим нима деганинг бу деб Онаси хайрон.Куёвингиз Мени дуппослади Хотин хомиладор деб Мехр курсатмайди мени оз булсаям хурмат килмайди деди йиглаб.Нима сенга кул кутармиди хали Сени урдими болам деб Онасини Кизига рахми келиб газаби кузгалди.Келинини бакириб чакирди.Ха Ойижон деб югуриб чикди Хонасидан.Укангиз Жинними нима бало Бугоз Хотинигаям кул кутарадими Ота~Онангиз Канака Одамлар битта Углини йигиштира олмаса деб Келинига бакирди.Бечора Келин Рохилани куриб хайрон нима булди деб каради.Мени Кизим сизларга уйинчокми Укангиз хохласа дуппослайди деб гапирди.Ота~Онангиз кандай тарбия берган Сизларга Кузига курсатаман Укангизни деб Кудасини уйига жахл б,н йул олди.
Эшикни каттик -каттик такилатди.Кудаси эшикни очиб келинг Кудажон деб кулиб кутиб олди.Бу нима килганларингиз Ёш Келинчакни хам Углингиз урадими Хомиладор аёлни Куда кучага хайдайдими деб бакира кетди.Кизим бир ахволда борди мен сизларни яхши одамлар деб Эркатойимни берувдим сизларга Хурлашга эмас деб гапирди.Вой кудажон Кизингизни хафа килганимиз йук Углим жахл устида шапалок тортибди мен курмабман кейин бориб урушдим айланай Келин аразладилар шунга Хозир уйларингизга боришга шайланиб турувдим Эри ишга кетди деди.Углингиз ёки феьлини узгартиради ёки яна хурласа Кизим йук тамом деб турди.Вой айланай сиздан Кудажон нима деганингиз Хозир бориб олиб келаман Келинимни деди.Энди буегини Рохила хал килади мен ахмок сизларни яхши Оила деб Кизимни зурлаб узатибман ахмок деб чикиб кетди.Махкам акагаям кушиб -чатиб айтди Хотини.Эрини жахли чикди.Нима Рохила Кизимга кул кутарибдими Бугоз Хотинигаям кул кутарадими хали деб газаби кузгади.Шу кундан бошлаб Келинини ёмон кура бошлашди.Кайнонаси хар гапда чакиб гапира бошлади.
Углини Кудалари урушиб юр Келини олиб келайлик Кечирим сура юр дейишди.Угли бормади.Онамни ё монлаган аёл менга керакмас деб туриб олди. Узлари Кечкурун кириб келишди.Кудалар ковогидан кор ёгар уртасига совуклик тушди.Махкам ака б,н Хотинини жаги очилди.Рохилани тарафида булиб Кизини ёнини олишди.Биз Кизларингизни хеч урушмай караб олиб утирибмиз деб захриларини сочишди.Турт куда узок тортишишди.Бир -бирлари б,н гаплари ковушмади.
Рохилани уйига жунатмади.Кудалар хафа уз уйига кайтишди.
Бечора Манзурага энди ёмон гапиришяпти.Эри хам жахл отига баттар чикди.Синглимни хафа килди сени Укажонинг деб кунда жанжал кутарди.Манзурага кун кечириш огир булди. Хаммаси уни ёмон куриб колди.Рохила Янгасига баттар ташлана бошлади.Кечкурун Манзура овкат сузиб олиб кирди.Хаммалари ковоги уйик Дастурхонда овкатни куйди.Рохила нега менга аттайлаб ёгли суздингиз бошкатдан сузиб келиб деб иш буюрди.Манзура Курканидан Кайнонасига каради боринг сузиб келинг Кизимга деб баланд овозда гапирди.Хуп Ойижон деб шошиб чикди.
Сузиб олиб кирди.Рохила овкатга караб нега кам суздингиз деб яна гапирди.Манзура узини бу хурликдан зурга ушлаб турди.Кайнонасини жаги очилди.Укаси кун бермагани камлик килгандай Опасиям кун бермаяпти Кизимга деди.Онасини бу гапидан Угли газаб отига минди.Манзурани ура кетди.Мени Синглимга уйларинга кун йук экан Сенгаям бу Хонадонга кун йук Моховлар деб Бечора Манзурани урди.Кайнота -Кайнонаси ёнини олишмади Келинини индамай томошабин б,б утиришди.Икки боласи чир-чир йиглади Онасини куриб.Манзурани дуппослаб икки боласи б,н Кучага хайдади.Манзура йиглаб -йиглаб уйига бир ахволда кириб борди.Манзура оппокдан келган Кизмасми юзлари кизариб кукаришгаям улгурди.Ота~Онаси Манзурани ахволини куриб куркиб кетишди.Бечора боласини юзига караб булмайди.Кизига ич -ичидан ачинишди.Икки боласи б,н Ота~Онасиникига яшай бошлади.
Манзурани Ота~Онаси ким неча марта боришди Икки ёшларни яраштирайлик Кудажонлар деб Улар рози булишмади.
Мана энди Икки фарзандлари бахтсиз килиб куйишди..Бечора Манзурага кийин булди.Икки фарзанди б,н утирибди.Бир йил булди.Манзурадан болаларидан бир мартаям хабар олишмади.Рохилани хомиласи тушди.Рохилани бошкага турмушга беришди.Углини хам бир ёш Жувонга уйлантиришди.Бечора Манзура икки гудаги б,н бева колди.
Умид хам бошка Аклли Кизга уйланди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё

9-қисм


Бу қиз бир оқимга йўналиб, барибир мени тушунмас экан. Бошқа гапирмай қўя қолдим. Умид қиламанки, Адолат ва Низом ўртасида меҳр топа оларсан. Бу бироз фалсафий жумла бўлди. Она боланинг исмларига қарасанг пур маъно тошиб ётибди.

Низом яъни интизом тартиб бўлиши учун, адолат шарт. Бизнинг жўра Низомга эса, бонус сифатида онаси ҳам бор.

Хаёллардан чалғиб, яна бироз кўмаклашдим. Ойимга уйга кетишимни айтиб, қочдим у ердан. Ойим яна менинг дангасалигимдан куйиниб ортимдан гапириб қолганини инобатга олмаса, бошқа ҳамма нарса ўз жойида эди.
Уйга келиб иссиқ ҳаводан устимга ёпишган кийимларимни алиштирдим. Музлаткичдан салқин ичимлик олиб ичдим.
Ойим шу билан кечга яқин келишлари аниқ. Дадам эса бой бува қачон уйга келса, ўшанда келади. Хуллас уй бир ўзимга қолган эди. Мусиқани баланд қўйиб, ўзимга егулик тайёрладим ва анчадан буён кўришни режалаштирган сериалимни қўйиб, яхшилаб жойлашиб олдим. Учинчи қисмнинг ярмига келганимда эшик очилганини эшитдим.
Ҳеч қанча ўтмай ойим келганини кўрдим. Юзида бир нарсадан асабийлашгани, шундоқ билиниб турган эди. Уни бу ҳолатга келтирган ҳар нима бўлса-да, яхшигина ойимни ранжитган. Ойим ҳа деганда инсонларнинг ўзини тутишидан хафа бўлиб, одатдагидан аввал уйга келадиган одати йўқ эди.


“Ким хафа қилди ойи сизни?”


“Ҳеч ким”,деди-да қўлидаги янги қуриган кийимларни қатлаб тўғрилар экан, хаёлида биров билан тортишгани орада қимирлаб қолган лабларидан билиниб турибди.


“Эрта қайтдингиз бирор ерга кетишдими улар?”


“Йўқ, қизлар келган ҳовлида ўтиришибди”


“Ойи, сизга ким нима қилди ёки деди бу аҳволдасиз? Айтмасангиз бориб сўраб келаман ўзим “


“Жим бўл! Бошим ёрилай деяпти. У уйга ортиқча борма энди!”


“Нима деганингиз, ортиқча борма? Мен шундоқ ҳам у ерга боришни истамайман. Лекин ҳар гал, сиз мажбурлаб олиб кетасиз, ойи”,-дедим ҳақиқати айтиб.


“Адолат келиб, Маҳфуза иккаламизга гапирди”


“Нима деди, ойи? Одамни ичини қиздирмай айтинг бор гапни “


“Низом келди. Энди у уйда бўлганида, қизларингиз атрофда камроқ ўралашсин “,-деди


“Шунга хафа бўлдингизми? Адолат ўғлини ҳам уйини ҳам бир ерига ....”


“Шунда Маҳфуза: “Меҳри ошхонадан чиқмайди, бир ерда ўтирмай ҳар ерда битадиган Нафиса “,-деди шунга асабим бузилиб, бошим оғрияпти деб келдим уйга”


“Вой, анаконда-эй! Бугун қизига, Низом биринчи сени кўрсин оғзингни очиб, қўлдан бой берма деб турган эди. Уни дарди нима ўзи? Қизини миясига Низомга тегиши кераклигини қуйиб боряпти. Ҳали шошмай турсин кўзига кўрсатаман у илонни”

BU HIKOYA 250 QISM! TO'LIQ MUTOLAA QILMOQCHI BOLGANLAR UCHUN TOʻLOV 15000
MUROJAAT UCHUN
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Маст бўлган асалари

Асалари гоҳида хамр (маст қилувчи нарса) истеъмол қилиб қўяди ва бунинг учун жазоланади. Олимлар асалари ҳаётини ўрганиш чоғида бу ҳолатни аниқладилар. Олимлар буни “Асалариларнинг хамр ичиш ҳодисаси” деб номладилар. Баъзи асаларилар нектар йиғиш жараёнида этанол деб аталган маст қилувчи моддани истеъмол қилиб қўяди.

Бу табиатда баъзи пишган меваларнинг бижғишидан, ачишидан сўнг ҳосил бўладиган моддадир. Шундай қилиб, ари тили билан бу моддаларнинг бир қисмини ялай бошлайди ва у худди одамларда бўлгани каби маст бўлади. Ушбу мастлик асаларида 48 соат давом этиши мумкин. Маст қилувчи моддаларни истеъмол қилгандан сўнг асалариларда пайдо бўладиган аломатлар маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилгандан сўнг одамларда пайдо бўладиган аломатларга ўхшайди.

Маст бўлиб қолган асаларилар тажовузкор ва зарарли бўлиб қоладилар. Чунки улар асални бузадилар ва ичидаги бу гиёҳванд моддаларни чиқарадилар, оқибатда асал заҳарланади. Лекин Аллоҳ таоло асалнинг шифо эканлигини эълон қилиб:

“Унда одамлар учун шифо бордир” деб марҳамат қилган.

Савол туғилади: Аллоҳ таоло асални шифобахш ҳолда, заҳарланмай туриши учун нима қилган?

Олимлар 30 йил давомида асаларилар ҳаётини кузатдилар. Асалариларнинг уяси ёнида огоҳлантирувчи белги берадиган махсус жиҳозга эга бўлган асаларилар турар экан. Бу жиҳоз маст асаларининг ҳидини сезиш қобилиятига эга. Қўриқчи асаларилар бу жиҳоз орқали маст асаларини аниқлайдилар, у билан урушадилар ва уядан узоқлаштирадилар. Иш шу даражага борадики, маст бўлиб қолган асалари ҳамма уядан қувилади ва мудофаа қилувчи арилар томонидан жазоланади.
Маст қилувчи модда истеъмол қилган асалари жамоа ичида ёмонотлиқ бўлади. Аммо мастлиги тарқаса, уяга киришга рухсат берилади. Бу жараён аридаги заҳарли модданинг буткул йўқолгани аниқлангандан сўнг юз беради.

Маст бўлган асалари яна маст қилувчи моддани истеъмол қилиб қўймаслиги учун қўриқчи асаларилар унинг оёқларини синдиришар экан.

Аллоҳ таоло етишитрилаётган асалнинг тозалигини, шифобахшлигини ана шу йўл билан асрайди. У Зот биз бандаларига ўта меҳрибондир. Асални заҳарли модда қўшилиб қолишидан шу тарзда асрайдиган Роббимизнинг раҳмати ўлароқ, биз тоза, шифобахш асал истеъмол қиламиз.

Демак, миттигина асаларилар ҳам маст қилувчи нарсани истеъмол қиладиган асаларига қарши курашиб, уни уяларидан узоқлаштирар, жазолар эканларми, биз ақлли, иймонли инсонлар ҳар қандай турдаги маст қилувчи ичимлик ва моддалардан сақланишимиз лозим ва лобуддир.

Аллоҳ таоло биз бандаларини Ўзи буюрганидек пок нарсаларни истеъмол қиладиганлардан айласин, ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЛАТТА.
Чеховдан ажойиб ҳикоя.

Яқинда мен болаларимнинг мураббийси Юлия Васильевнага ҳақини бериш учун кабинетимга чақирдим.
— Ўтиринг, Юлия Васильевна! дедим. — Сизга пул керак бўлса ҳам, соддадиллигингиздан ўзингиз сўрагани уяласиз… қани, ўзаро ҳисоблашиб чиқайликчи. Маошингизни ҳар ойга ўттиз сўмдан гаплашган эдик…
— Қирқ сўмдан…
— Йўқ, ўттиз сўмдан… Менда ёзилган… Мен мураббияларга ҳамма вақт ўттиз сўмдан тўлаб келганман. Хў-ўш, сиз бизда икки ой турдингиз…
— Икки ойу беш кун…
— Менда ёзилган. Роса икки ой… Демак, сизга олтмиш сўм тегади… Сиз Коля билан якшанба кунлари машғулот ўтказганингиз йўқ, ўша кунлари дам олдингиз, шунинг учун тўққиз якшанбани чиқариб ташлаймиз… Уч кун байрам…
Юлия Васильевна бирданига қизаринди, куйлак бурмасини ғижимлади-ю, лекин ҳеч нима демади!..
— Уч байрам куни… Демак, ўн икки сўм… Коля касал бўлиб қолиб, тўрт марта дарс бўлмади, ўша кунлари сиз машғулотни фақат Варя билангина ўтказдингиз… Уч кун тишингиз оғриди, хотиним пешиндан кейин уйга қайтишингизга ижозат берди… Ўн икки сўм ва етти сўм, демак, яна ўн тўққиз сўмни чиқариб ташлаймиз… Қолади қирқ бир сўм. Тўғрими?
Юлия Васильевнанинг чап кўзи қизариб, ёшга тўлди. Ияги титради, асабийлашиб йўталди, бурнини қоқди, лекин ғинг демади.
— Янги йил олдидан бир тарелка билан чашкани синдирдингиз. Бу икки сўм дейлик, идишга фамилия ёзилган эди, қимматроқ бўлса ҳам, майли, розиман! Бизнинг ҳақимиз кимларда кетмаган дейсиз! Сўнгра сизнинг бепарволигингиз натижасида Коля дарахтга чиқиб, камзулини йиртиб тушди, бу ҳам ўн сўм… Яна сизнинг яхши қарамаганлигингиз натижасида уй хизматчиси Варянинг ботинкаси ўғирланган. Ахир, сиз маош оласиз, шуларнинг устидан назорат қилиб туришингиз керак. Демак, яна беш сўм… Ўнинчи январда мендан ўн сўм қарз олдингиз…
— Мен олганим йўқ, деди Юлия Васильевна, секингина.
— Менда ҳаммаси ёзилган.
— Хўп, майли… яхши.
— Қирқ бир сўмдан йигирма етти сўмни чиқариб ташласак, ўн тўрт сўм қолади…
Мураббийнинг икки кўзи жиққа ёшга тўлди… Узун, чиройли бурни терлаб кетди. Бечора қиз!
— Мен фақат бир мартагина олувдим, деди у, қалтироқ товуш билан.
— Бекачингиздан фақат бир марта уч сўм олганман, холос… Шундан бошқа пул олганим йўқ…
— Ҳали шундайми? Мен буни ёзиб қўймаган эканман! Ўн тўрт сўмдан уч сўмни чиқарсак ўн бир сўм қолади… Олинг пулингизни, жоним! Мана, уч… уч… уч… бир, тағин бир сўм… олинг!
Мен унга ўн бир сўмни бердим… Пулни титроқ қўллари билан олиб, чўнтагига солди.
— Мерси! деди пичирлаб.
Мен ўрнимдан сакраб туриб кетиб, уй ичида юра бошладим. Жуда жаҳлим чиқиб кетган эди.
— Нега менга «мерси» дейсиз? дедим.
— Пулингиз учун…
— Ахир, пулингизни ўғирлаб ўтирибман-ку, мен сизни таладим-ку! Пулингизни ўғирладим! Нега тағин менга «мерси» дейсиз?
— Бошқа жойларда менга шуни ҳам беришмас эди…
— Беришмас эди? Ажаб эмас! Мен сизга ҳазиллашдим, сизга унутилмас сабоқ бердим. Сизнинг саксон сўм пулингизни бераман, ана, конвертга солиб тайёрлаб қўйганман. Одам ҳам шундай латта бўладими? Нега ҳақингизни талаб қилмайсиз? Нега тек турасиз? Бу замонда одам ўткир тишли бўлиши керак!
Одам шундай бўшанг бўладими?
У бўшашиб кулди. Унинг юзидан: «бўлиши мумкин!» деган маънони уқдим.
Унутилмас сабоқ учун ундан кечирим сўрадим-да, қўлига саксон сўмини бердим. У қўрқа-писа чиқиб кетди… Унинг кетидан қараб туриб: бу дунёда кучли бўлиш осон... - деб ўйладим...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

8-қисм


У ҳақида ҳеч қизиқмаганим учун, бирор марта расмини ёки бошқа нарсасига эътибор бериб қарамаган эдим. Шиллиқ қурт онасига ёпишди қолди. Барча уни қаршилашга чиқар экан, мен бир бурчакда туриб, шунчаки қолганларни кузатдим. Кўзларимни қисиб обдон, ҳар кўришувни излар эканман, диққатимни тинимсиз жиринглаган телефон бузди.

Сардорни блоклаган эдим. Бу янги рақам яна шу бўлса керак.

-Ало!

-Нафиса, қироличам! Мен жуда қийналяпман...


Сардорнинг овози қулоғимда жаранглар экан, менинг бор эътиборим, анаконда янгам ва содда қизининг хатти- ҳаракатларида эди.
Меҳри энг уятчан кўриниши билан Низом қаршисида турарди. Адолат янгамга бу ҳолат хуш келмагани юзидан билиниб турса-да, бир нарса дейишга шошилмаган кўринади. Меҳри ва онаси Низом билан қуюқ сўрашди. Ойим яқинлашди. Низом билан қучоқлашиб кўришди. Икки ўғлини бирдан йўқотган аёлнинг бу ҳолини кўрган одам, ойимга рахми келарди.

Низом ойимга нимадир деган эди, ойим орқага ўгирилиб мени кўрсатди. Мен эса қулоғимда тинмай севги изҳори тинглаган ҳолда, Низомга бор йўғи, бош саломи билан сўрашиб қўйишни кифоя билдим.


-Сардор асабларимни буздинг. Озроқ ўз ҳолимга қўйиб бер. Сенга нисбатан жаҳлим тушмай, яна қайта жиғибийрон қилдинг одамни. Қўнғироқ қилма бир муддат.


-Бўлди қироличам! Бошқа безовта қилмайман. Фақат кечки пайт мен билан учраш.


-Қийшайма, дедим!


Сардорга сал баланд овозда жавоб берганимда, бу сафар ҳамма менга қаради. Телефонимни ўчириб, чўнтагимга қўйдим.

Ҳовлидаги ҳамма ниҳоят тарқалди. Ошхонага кирганимда, Меҳрининг юзи қип-қизил бўлиб. қўли билан кўкрак қафасини ушлаб турган эди.
“Кўрдингми?” -дея сўради мендан ҳаяжон билан.


“Улғайибди шилли..”


“Айтма давомини! Эшитиб қолади. Яна иккаланг тортишиб қоласан“, -деганида Меҳрининг бу гапларига одатда эътибор бермас эдим.

Фақат анаконда заҳри шунчалик кучли эканки, Меҳрининг энди ҳар ҳаракати ва сўзларига бефарқ қола олмайман.


“Меҳри сен бу Низомни бошқача қабул қилмаяпсанми? Улар бизнинг қариндошимиз тўғри, лекин биздан эмас. Ортиқча умидларга, орзуларга берилма”,- дедим Меҳрининг ҳар нигоҳини ақлимда тортиб.

“Сен уларни доим бошқача кўрасан. Аммо мен ўз қулоғим билан эшитдим. Отаси отамга айтди. Ўғилимнинг ҳаёти ва оқибати учун ўзимиз билган ва таниган оила қизига уйлантиришимиз шарт. Ақлли вазмин иложи бўлса, таниш оиланинг қизи бўлса, деган эди“


Ва албатта соддагинам, бу гапларни ойингга етказдинг шундай эмасми, дея олмадим. Чунки исмим Нафиса бўлганидек, биламан-ки, аниқ шундай бўлган.


“Низом ишонсанг бўладиган йигит эмас“, - дедим балким бу гапим таъсир қиларми деб.


“Нега? Нимасини кўрдинг ёки эшитдинг?”


BU HIKOYA 200 QISMDAN ORTIQ. TOLIQ MUTOLAA QILMOQCHI BOLGANLAR UCHUN TOʻLOV 15000
MUROJAAT UCHUN
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ӯриндиқда қолдирилган тиллолар...

Тошкентдан оиламиз билан қишлоққа сафарга отланаётган эдик. Уловимизда бўш жой борлиги боис синглимизни ҳам бирга олиб кетадиган бўлдик. Мен ишдан чиқадиган, оиламиз эса ишхонамиз яқинидаги метро бекатига тушиш жойга келиб турадиган бўлди. Келишилган пайтда борсам, ҳамма келган, аммо синглимиз йўқ эди. Мен яна бир жойга учраб ўтишим кераклиги сабабли шошаётган эдим. Буни билган аёлим хижолат бўлиб, синглимга қўнғироқ қилиш учун уловдан тушиб кетди. Чунки синглимиз билан учрашиладиган жой ва вақтни у келишган эди...
Хуллас, бироздан кейин синглим ҳам етиб келди. Шошилганча йўлга отландик. Аммо... шаҳардан 10-15-чақирим узоқлашганимизда бирдан аёлим вой деганча ён-верини титкилай бошлади. Тинчликми, яна ҳамишаги гапми дедим одатдагидай яна бирон нарса уйда қолиб кетган деб ўйлаб. Сумкачам метронинг олдидаги ўриндиқда қолиб кетибди... Аёлимнинг овози йиғлагандан бери бўлиб зўрға чиқди. Ҳамма тилла тақинчоқларимни оволгандим уйда қолдиргим келмай. Илтимос, қайтайлик. Юқори тезликда кетаётган рулдаги одамга орқага қайтиш малол келадида. Қолаверса, одам тинимсиз ўтиб-қайтиб турган жойда бунинг устига деярли ярим тунда қолдирилган сумкача шунча пайтдан бери эгасини топиб кетмаслигига ҳам ишониш қийин. Шу боис ҳатто тезликни ҳам пасайтиргим келмади: Бўптида энди қайтгандан фойда йуқку
Маълум бўлишича, синглимни метродан чиқиш жойдаги ўриндиқда кутиб турган аёлим синглим кўриниши билан хурсанд бўлиб кетиб унинг қўлидаги юкни кўтаришга ёрдамга шошилган ва сумкачаси ўриндиқда қолиб кетаверган. Шу боис синглим ҳам хижолат бўла бошлади: Ака, илтимос, чиқмаган жондан умид, бир бориб кўрайлик Табиийки, кайфиятим бузилди. Янга-қайинсингил ялингани сари уларнинг мени бекорга овора қилмоқчи эканлигидан баттар жаҳлим чиқа бошлади. Аммо шу пайтда аёлимнинг тилла тақинчоқлар учун ҳар йили закот чиқариши эсимга тушиб қолди. Закоти берилган мол йўқолмаслиги керак эдику! Беихтиёр оёғим тормозга борди. Шу пайтда эса худди қайтишим кераклигига ишора бўлаётгани каби олдинда орқага қайтиш белгиси кўринди. Секинлаб бориб, ортга қайтдим. Ҳамроҳлар мум тишлагандай жим. Менинг ичимда эса ҳам умид, ҳам хавотир…Эътиқодимизга кўра бу тақинчоқлар йўқолмаслиги керак. Аммо йўқолган бўлсачи? Унда аёлимнинг эътиқодига таъсир қилмайдими? Ахир ҳар йили уни закот чиқаришга мен ундаганман бу молингни ҳимоя қилади деганман. Шу хавотир туфайли шерикларимга закот берилгани туфайли қайтганимни айтолмаётган эдим. Метро бекатидан нарироқдаги тўхташ мумкин бўлган жойга уловни тўхтатдим. Аёлим шошилганча тушиб кетди. Ҳаммамизнинг нафасимиз ичимизда. Ҳамма у кетган томонга тикилган. Мен ҳам сир бой бермаётган бўлсамда, орқани кўрсатувчи ойнадан кузатиб турибман. Шу пайт аёлим кўринди, уловга ҳавола бўлиши билан сумкачасини баланд кўтариб кўрсатди, хурсандлиги кўриниб турарди, демак, ичидагилари ҳам йўқолмаган. Алҳамдулиллаҳ! Кўзимга беихтиёр ёш келди… Йўқ тиллалар йўқолмагани учун эмас, асло! Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлиб турганимдан Яратган эгам аёлимнинг олдида тилимни қисиқ қилиб қўймаганидан севинч ёшлари эди бу! Аёлим уловга чиқасолиб сумкачасини топиб олган болаларни мақтай кетди. Ўриндиқдаги мен сумкачамни қолдирган жойда икки йигит бемалол ўтирганини орқадан кўриб умидим деярли сўниб, оёғим дармонсиз бўлиб қолди,- дейди аёлим. Шундай бўлсада, яқин боришим билан йигитлар баравар ортларига ўгирилишиб, улардан бири: Опа, мободо мана бу сумкани изламаяпсизми? деди. Ҳа-ҳа шуни излаяпман десам, - Узр опа келсак бу шу ерда турган экан анча ўтирдик, ҳеч ким сўрамади. Шунинг учун унутиб қолдирилганини тушуниб, сумкада эгасининг бирон ҳужжати ё манзили бормикан деган мақсадда энди очиб қараб тургандик дея қўлимга тутқазди. Қарасам ичида тиллалар ҳам пуллар ҳам турибди. Хурсанд бўлганимдан раҳмат айтиб пулдан қўлимга илашганини олиб Мана бу суюнчи пули деб узатдим аммо шуни ҳам олишмади. Барака топишсиней. У гапиряпти мен эса уловни катта йўл томон бошқарар эканман, кўз ёшларимни яширишга уринаман...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ПРЕМЬЕРА. 🔥АКСИ ДУНЁ🔥
Кун буйи Мойчечак каналида!!!👇👇👇👇👇👇👇
Муаллиф рухсатисиз таркатиш
ман этилади ⛔️
Окибатига жавоб бермайман!!!

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📖 Бир куни тушимда ўзимни фаришталар маконида кўрдим. Бир фаришта мени айлантириб юрарди. Биз фаришталар билан тўла хоналар олдидан бирма-бир ўтиб борардик.

Мени бошлаб бораётган фаришта биринчи бўлим олдида тўхтади ва деди: «Бу – Қабул бўлими. Бу ерда Аллоҳга қилинган барча илтижолар ва дуолар қабул қилинади». Мен у хонага қараганимда, хона жуда ҳам кўп фаришталар билан тўла эди. Улар бутун дунё бўйлаб инсонлар томонидан қилинган дуо ва илтижолар ёзилган кўп жилдли саҳифаларни саралаётган эди.

Сўнг биз узун йўлак бўйлаб йўлимизда давом этдик ва иккинчи бўлимга етдик. Фаришта менга айтди: «Бу – Ижобат бўлими. Бу ерда инсонлар сўраган дуо ва илтижолардан сараланганлари ижобат қилинади». Мен у хонага қараганимда, бу хона ҳам кўплаб фаришталар билан тўла эди. Улар ижобат қилинган дуоларни ўраб, Ерга – тегишли инсонларга жўнатиш ишлари билан банд эди.

Ниҳоят биз узун йўлакнинг энг охирига етдик ва кичкина бир хона олдида тўхтадик. Ажабланарлиси шундаки, у хонада бор йўғи биттагина фаришта ўтирарди ва деярли ҳеч иш қилмай, бекор ўтирарди.

Мен билан келган фаришта айтди:
– Бу – Шукр бўлими.
– Қанақасига? Ахир бу ерда деярли ҳеч қандай иш қилинмаяпти-ку!, – сўрадим мен.

Фаришта ниҳоятда хўрсинди ва хафалик билан деди:
– Дуолари ижобат қилинганидан сўнг, инсонлардан жуда ҳам озчилиги шукр айтади.
– Инсон Аллоҳга қандай қилиб шукр айтиши керак?, – сўрадим мен.
– Шунчаки, «Алҳамдулиллаҳи Роббил Аламин» деб айтса кифоя.

Инглиз тилидан Иброҳим Муҳаммад таржимаси.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

УЗАТИЛГАН ҚИЗ

Назира тез-тез соатига қараб қўяр, юраги ховлиқарди. Кичкинтойлар эса боғча опасининг юз-кўзларидаги шошқинликни тушунмас, маза қилиб ўйнашар эди. Ота-оналар ҳам болаларининг кўнглига қараб:
– Бўлди, энди чарчадиларинг, байрам тугади, уйга кета қолайлик, – демасди.
Боғча ҳовлисида шарлар учади, мусиқа жаранглайди, болакайлар қийқиришади…
"Ҳозир диплом ёқлаб чиқса… ҳамма дугоналарининг ота-оналари гулдасталар кўтариб кутиб туришган бўлса… Мадинам ўксиб қолармикан? Ахир, авваллари оддий имтиҳонларда ҳам гул кўтариб борардим… "Турмушга берди-ю, онам шундай шодиёна куним – диплом ёқлаганимда ҳам келмади”, деб кўнгли қабаради-да энди”…
Бу хаёл Назирага тинчлик бермаётган бўлса-да, ишини ташлаб кета олмасди. Эрталаб эри:
– Мадинага бора олармикансан? – деб сўраганида:
– Албатта, болалар билан бирпас даранг-дурунг қилсак бас-да, кейин бўшман, – деганди.
Бу гапидан сўнг эри ҳам бир дунё ишни режалаштиргандир.
…Хуллас, болаларни тарқатгунча Назиранинг бир хаёли қизида бўлди. Ишини якунлагач, минг истиҳола билан қизига қўнғироқ қилди. Назарида, Мадина университет хиёбонининг бир бурчагида йиғлаб ўтиргандек эди.
– Қизим…
– Ойижон… – Мадинанинг овозидаги жаранг Назиранинг гурсиллаб ураётган юрагига сал таскин берди. – Мени табрикланг, дипломимни "аъло”га ҳимоя қилдим. Устозимиз:
– Ота-онангга раҳмат, қизим, – деди. Адажонимга етказиб қўйинг.
– Ҳозир қаердасан? Бормоқчи эдим..
– Йўқ, йўқ, овора бўлманг, ойижон. Ойижоним, дадажоним, куёвингиз ҳаммаси шу ерда… Сиз чарчагансиз… Ўзингизга қаранг.
– Ҳа, шунақами? Қудаларимга салом де! Раҳмат айт уларга… Назира телефон тугмасини босди. "Улар боришибди…”, дея шивирлади, лекин кўзига "дув-дув” ёш келди.
Ишдан қайтар экан, ичидаги ҳиссиётларни ўзи тушунмасди. "Хурсанд бўлишим керак, ёлғиз қолмабди. Тўйдан атиги бир ой ўтди. Бир ойда қадр топибди”, дерди-ю, ичида бир ўксиниш кезинар, азиз бир нарсасидан айрилгандек бўшашиб, дармонсизланар эди. Уйига келиб, Мадинанинг хонасига кирди. Диванига ўтириб, суянчиқларини силади. Яқиндагина қизини эрталаб уйғотгани кирарди:
– Тур, қизим, ўқишга кеч қоласан, – дерди. Мадина юзига китобни ёпиб, сочлари тўзғиб ухлаб ётарди.
– Яна… беш дақиқа, ойи, атиги беш дақиқа, – деб кўзини очолмасди.
– Э, худойим, эрта-индин бировнинг эшигига борасан. Саҳар туриб, ҳовли супуришнинг, нонушта таёрлашинг керак. Бу ётишинг бўлса, икки ҳафтада олиб келиб ташлашади, – дея жиғибийрон бўлар, Мадина:
– Ҳозир ухлаб олаверай-чи, ўшанда бир гап бўлар, – дея эркаланарди. Энди шу эркатой қизи.. бегоналарга қиз бўлдими?
– Ҳа, ойи, бунча бўшашиб ўтирибсиз?
Қанча йиғлади, овунди, ўғли Умиджон ўқишдан қайтгач, унинг овозидан хаёл тўрлари узилди.
– Опанг…
– Ҳа, "аъло”га ёқлабди, табрикладим.
– Бирров бориб келсакмикин, ҳар ҳолда, ҳаётида катта воқеа рўй берди. Атаганимиз бор эди, – деди Назира.
– Э, нима қиласиз, ўз ҳолига қўйинг! Яқинда поччамнинг туғилган куни экан, борармиз, – деди Умиджон.
"Йўқ, Мадина кутади. Шундай кунида онасини кутмаслиги мумкинми?” Назира ўғлининг "ҳай-ҳай”лашига қарамай, ошхонага кириб пишир-куйдирни бошлаб юборди. Ҳафсала билан қилинаётган тайёргарлик ниҳоясига етгач:
– Умиджон, мени таксига кузатиб қўй! – деди.
– Ойи , аввал қўнғироқ қилинг!
– Нима, ўз қизимни йўқлашга ҳам рухсат сўрайманми? Сен бола роса дангаса бўлибсан, ўзим кетавераман бўлмаса!
Назира шундай деди-ю, яна… қўнғироқ қилди. Мусиқа, шовқин…
– Мадина, уйдамисизлар?
– Йўқ, ойи, куёвингиз билан ҳимоямни ювяпмиз. Ойижон, дадажонларим "Роса чарчадингиз, болам, аввал тўй, сўнг имтиҳонлар, ҳимоя, бир яйраб ўтиринглар”, дейишди… Мадина бақириб гапирар эди.
– Майли, болам… яхши ўтиринглар!
Назиранинг томоғига нимадир тиқилгандек бўлди. Ошхонанинг иссиғини энди сезгандек эди. Деразаларни очиб ташлади.
– Ҳа, ойи , юринг, кийиниб чиқдим, – деди Умиджон.
– Бормас эканмиз… – Зўрға ўзини босиб гапирди Назира. – Кафеда экан поччанг билан…..

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дақиқа қадри

Ҳаво анча исиб кетди. Мўмина эрталаб ҳаво булутлигини кўриб сал қалинроқ кийинган экан, энди шу кийимини кўтариш ҳам оғирлик қилаётганди. Ҳафтанинг охири бўлгани учунми, дарс ўтаётганида руҳиятида ҳам, жисмонан ҳам қаттиқ чарчоқни ҳис қилди, ёки баҳор ҳавосининг таъсиримикан, ўз-ўзидан ҳаво етишмай юраги яна пала -партиш ура бошлади. Анча бўлганди эски дарди -юрак аритмияси қўзғамай қўйганди. У уйига етиб келгунча қора терга тушди.Болаларининг саломига ҳам бош ирғаб алик олди-ю, юзини муздек сувда ювиб, меҳмонхонадаги диванга ястаниб, сал тин олмоқчи бўлди. Бироз ётсам ўтиб кетар, деб ўйлаганди, лекин юраги худди сувда сузиб юргандек нотекис ва оғир урарди, бирдан ваҳима босиб ҳовлига чиқди. Шу пайт бахтига катта ўғли ўқишдан келиб қолди. Гап нимадалигини тушунди-ю, дарҳол отасига қўнғироқ қилди. Унга боласининг овози ҳам олисдан эшитилаётгандек туюлди. Ўғли шошилиб Яндекс иловасидан такси чақирди. Ишдан келиб ҳали кийимларини алмаштирмаган Мўмина ўғлининг етовида машинага ўтирди. Кордиология бўлимига кириб борганларида ишдан рухсат теккан чоғи, таниш йўлакда турмуш ўртоғи уларни кутиб олди ва ховлиқиб:
--Хайрият, докторинг кетиб қолмапти, бироз кутиб туринг дегандим, бирйўла ЭКГ қилдириб киринглар деди, қани қўлингни бер, юрақол, ҳозир ўтиб кетади, -деб, бир оғиз ҳам гапирмаётган аёлига қараб--сув ичасанми бор ўғлим, сув олиб кел, -дея чўнтак кавлаётганди, ўғли пулга қарамай югуриб кетди.
ЭКГ хонасининг ёнида доим навбат кутувчилар бўлар эди, негадир ҳеч ким йўқ. Ичкарида оқ халат кийган аёллар қизғин суҳбатга берилган. Бирдан кўтарилган гуррос кулгу анча давомли бўлди. Ҳаво етишмаётганидан Мўминага уларнинг овози момоқалдироқдай таъсир қилди. Чуқур -чуқур нафас олиб кўзларини юмди. Юраги нотекис ураётган шу паллада хаёлидан нималар кечгани ўзига аён...
Турмуш ўртоғи эшикни тақиллатиши билан кула -кула сумкаларига нималардир жойлаб, шиппакларини алмаштираётган аёллардан бири :
--Иш вақти тугади, соат иккидан ошди, -деди.
--Биламан, аммо аёлимнинг юрагини мазаси йўқ, илтимос, ёрдам қилинг... --дея гапини тугатмаган ҳам эди, афтидан, каттаси шекилли, қора қош аёл жеркиб:
--Бу ерда ҳамманинг юраги касал, бўлди вақтимизни олманг, шундоқ ҳам шанба куни бўлсаям соат 3 гача қолиб кетамиз, бизда ҳам тирикчилик бор, --деб хонани шарақ -шуруқ қулфлаб, йўл- йўлакай шеригига қараб жавраб кетарди --тавба, одамларгаям ҳайронсан, сал воҳлироқ келсин эди.
Хўжайини табиатан оғир -босиқ инсон, аммо бугунги вазиятда қони қайнаб кетди, шунда ҳам ўзини тезгина қўлга олиб, доктордан шу яқин атрофда хусусий шифохона бор йўқлигини сўради ва бор кучини тўплаб нафас олаётган аёлига яна битта волидол таблеткасини очиб бериб, ўғлига қараб:
--Машинани шу ерга олиб келаман, сен онангга ёрдамлаш, -деди-ю, отилиб чиқиб кетди.
Доктор берган манзил йўлнинг шундоқ нариги бетида экан. Клиника эшигининг тагигача машинада кириш мумкин, зиналари ҳам юраги хаста одам учун мўлжаллангандек қулай экан.
Ичкарида ҳар қадамда куллерда сув, Мўминани аҳволини пайқаб, иккита ҳамшира югуриб ёрдамга ошиқди. Рўйхатга олиб тўлов қилишга ҳам бир неча дақиқагина кетди. Бу ердаги муҳитми, ёки ёруғлик ва шинамликми, балки эътибор сабабми Мўмина ҳам сал ўзига келгандек бўлди.
Ҳаворанг ихчам халат кийган очиқчеҳра қиз Мўминани етаклаб, ЭКГ хонасига бошлади ва кушеткага ётишига ёрдамлаша туриб, орқа ўгириб халат ёқаларини тўғирлаётган шифокорга қараб :
--Дилором опа, чарчамай етиб келдингизми, деб, сўрашган бўлди.
--Раҳмат, келдик. Қани, опажон, аҳволингиз яхшими, нима бўлди сизга, ҳозир бир зумда кўриб қўяман--деб, аппаратларни улаётган хушмуомала шифокорга қараб, Мўмина анграйиб қолди.
Унинг қаршисида салгина олдин важоҳатидан чўчигани, ўша қора қош аёл киприкларини пирпиратиб жилмайиб турарди.
Маҳбуба Баҳодир қизи

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё


4-қисм

Пойтахтга кўчиб келгач, аҳвол айни давом этди. Яна бир кун Низомни деб, унинг онасидан дакки эшитгач, унинг хонасига кириб кийимларига қайчи уриб чиққан эдим.

Дадам уйдаги хавфсизликка ҳам жавобгар бўлгани учун, каридордаги камерадан янганинг кийим хонасига кириб бироздан сўнг тезлик билан қочганимни кўриб, видео кузатувдаги лентадан ўша жойини кесиб ташлаб ойим иккаласи кунлаб, ўрнига у кийимни топиб қўйиши билан оввора бўлишганди.

Яхшиям янга қизлари билан саёҳатга чиққан, уйда бўлаётган ишлардан бехабар эди. Ойимга қанча айтдим, янга унақа кўйлаги борлигини унутгандир ҳам, керак эмас ўрнига қўйиш деб. Аммо ойим, акси дунё бўлиб айнан шу кўйлагини истаса, нима қиламан деб кўзига ёш олганди.

Ойим шунақа кўнгли бўш аёл эди. Овсини, Меҳрининг онаси қаттиққўл, абжир бўлиб, ойимнинг тескариси эди. Агар мен ва Меҳрининг ўрни алмашганда, ҳеч ким шубҳа қилмасди назаримда. Чунки мен кўпроқ амакимнинг ўз қизига Меҳри эса ювошлиги билан менинг ойимга ўхшарди. Акси дунё деганлари шу жойда билинган бўлса ажаб эмас.


Меҳри қаттиқ назорат ва босимдан овози чиқмаса, мен ойимнинг чиқмаган овозидек эдим гўё.


“Қизим, тур энди. Минг оғиз гапиртирмай, бир мартда ўзинг билиб уйғонсанг экан.”


Ойим ҳали ҳамон бошимда туриб мени кутиб турарганида, телефонимга смс келди. Кўзимни очиб ёнбошимдаги телефонни олиб экранига қарадим.

Соат тонги 7:15 ва бу соатда Сардор эринмай, йўқ-йўқ, уялмай смс жўнатган эди.


<Нафиса сени хафа қилганим учун кечир, итдек пушаймонман...>смсни охиригача ўқимай, рақамни блоклаб қўйдим.

Меҳридан яна бир фарқим, гаплашиб юрган йигитим борлиги эди. Меҳри онасининг ғазабидан қўрқиб, кўнгил ишларидан узоқ турган бўлса, мен аксинча чегарамни билиб муносабат қурган эдим. Ошиқман дея олмайман, аммо курсдошим

Сардорнинг илтифотлари менга хуш ёқарди. Ва мен илк хатосида уни кечирмай, алоқани узишга аҳд қилган эдим. Албатта бундан унинг ҳали хабари йўқ эди.


“Мен шунча тил тўкдим, юзимга қарамадинг. Ана у, матох ўлгур биргина бииип, деб овоз чиқарганидан кўзингни очдинг. Қойил қизим , офарин сизга” -ойим хуш ситамлари билан хонадан чиқар экан, мен ҳам ёқар ёқмаз ўрнимдан туриб, ювиниш хонасига кириб кетдим. Тишларимни ювиб, ойнадаги аксимга қараб ўзимга ўзим гапира бошладим.

“Бирта эркатойни деб, мен нега уйқумдан воз кечишим керак? Уларда ишлайдиган ойим ва дадам. Менинг ҳеч қандай алоқам йўқ. Аммо ҳизматига югурган нега мен?”

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



3-қисм


Менинг дадам, у давлат ходимининг шахсий ҳайдовчиси ва тансоқчилар учун жавобгар югурдаги бўлса, Меҳрининг дадаси, давлат ходимининг оиласи, уларнинг бозор учаридан тортиб, ким қаерга борса уларни ташкил қиладиган, ҳатто улар учун махсус бир ер олиб, сабзавот ва мева етиштириб ташқаридан бўладиган ҳар қандай суиқасд ҳолатларни олдини олишга ҳаракат қиларди.

Оналаримиз эса давлат ходимининг уйидаги барча юмушларни, ҳатто турмушга чиққан икки қизининг уй ишларигача бажариб саранжом саришталик, ош овқати ҳаммасига қарашар эди. Ва бу ишдан топган пул, нафақат оилавий бюджетимиз балки атрофимиздаги инсонларга, муҳтожларга ёрдам беришга етарди.

Давлат ходимининг назоратида барча иш ва молия, ҳатто юқоридаги раҳбаргача ҳеч бир нарса унинг хабарисиз етиб бормас эди. Келажакда давлат раҳбари бўлиши кутилаётган бу қариндошимизнинг икки қизи ва бир ўғли бор. Икки қизи турмушга чиққан, мамлакатдаги давлат ходимилар билан қуда бўлган қариндошимиз, ўз кучига янада куч қўшган эди.

Ўғли бундан 5 йил аввал, дунёнинг энг машхур олийгоҳларидан бирида таҳсил олиш учун кетганди.

Менга қолса, Низомнинг асло қайтгиси йўқ, аммо отаси унга махсус тайёрлаб, сақлаб келаётган бир лавозими борлигидан юртига қайтаяпти. Бир ҳафтадан бери унинг келишига тайёргарлик кўраётган эдик. Ҳовлидаги энг катта бўлимлардан бири, ўзинг шахсий ювиниш хонаси кичкина дейишга уялганим мехмонхонасини энг майда қисмигача тозаллаб тайёрланди. У севган овқатлар бугун уйда пишиши шарт.

Чунки у учун ҳам отаси ва бошқа оила аъзолари каби ташқарида заҳарланиш хафи мавжуд эди. Улар анқонинг гўштидан кабоб исташсада, ҳаммаси у уйда пиширилиши шарт бўларди.

Кўча куйдан эса назоратсиз бир шиша сув ҳам ичиш мумкин эмас.


Бўлса отанг давлат ходими бўлсин экан. Гарчи бизнинг катталар ходим бўлмасада, биз ҳам улар қаторида еб ичар эдик.

Низомни болалигидан, яхши танир эдим.
Нимжон, инжиқ бола бўлиб ўсди. Шунчалик нимжон эдик-ки, бир марта жаҳлимни чиқаргани учун сув ичиб турган пиёламни унга улоқтирганимда, бир пиёла зарбасидан ерга қулаб бошини ёрган эди.

Заифлиги сабаб қиз болага бас кела олмагани учун, отасидан ўлгидек дакки эшитган.

Шунда онаси мени кўрсатиб, “бу қиз эмас бало-ку “,-деб мени ўғли билан бошқа ўйламаслигимни айтиб, танбеҳ берган эди. Меҳри билан Низом эса жуда яхши келишиб, овозлари чиқмай ўйнашарди.


Чунки яна гапга қулоқ осган, тартибли Меҳри эди.
Мен эса осий ҳаққини ҳеч кимга едирмайдиган қиз эдим.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ПАПЛЕН МАТОСИДАН КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ 🤩
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта

ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ🤩
💥ФАСОНЛАР💥

/channel/+zJmRqMWN_bZlZDU6
/channel/+zJmRqMWN_bZlZDU6

💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+7zxZcKM1gO8xOTMy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё

1-қисм


М у а л л и ф д а н

Кўз ёшлари сел бўлган ёш аёл, дарахт остига чўккалаб, аламини ичига юта бошлади. Синовларнинг энг оғири фарзандидан айрилиб дунёси қоронғи зулматга маҳкум бўлгандек эди. Терлаган ҳовучи ичида қолган телефони жиринглай бошлаганда, экранда кўрган исми, юрагини санчишига сабаб бўлди. Кўзларини қаттиқ юмиб, чуқур нафас олди. Ожизлигини, дарддан заиф тушган юзини энг катта душмани кўришини истамади.
Аммо бу қўнғироққа муҳтож эди. Ноилож гўшакни кўтарди. Видео қўнғироқдаги аёл юзидаги нафрати билан қараб турар, агар имкони бўлса, экрандан қўл чўзиб, бир ҳамлада ёш жувонни бўғиб қўярди.

“Ўлмадингми ҳали?” -деди жирканиб. Ёш аёл индамай қолди.

“Ёмонга ўлим йўқ қўрқма. Бир ўйин ўйнадинг ва у ўйинда бир ғолиб, бир мағлуб бор. Ғолиб менман. Ўғлим ёнимда, ўғлинг қўйнимда менинг ҳидим билан таскин топмоқда. Уни мен билан кўрган ҳар ким, сизнинг болангизми дейди. Сени унутади. Худди ўғлим унутганидек. Сен эса у йўғон бўйнинг билан йўқ бўлишга маҳкумсан”

Ёш жувон ўғлининг маъсум юзини кўриб, кўз ёшлари баттар сел бўлди. Бармоқлари билан телефон экранини силади. Бақириб юбормаслик учун пастки лабини қонатгандек бўлиб тишалди.
Ўғли виждонсиз аёл қучоғида, онасидан олисда ҳеч нарсадан бехабар, беғубор уйқусида эди. Ёш жувон титраган лабларидан фақат бир жумла тўкилди.

“Дунё Сулаймонга қолмади, сенга ҳам қолмайди. Ўғлим, ўғлинг менга берган азобларингни бир кун англаб етгач, сендан бунинг ўчини мисқоллаб олади. Дуо қил, ўша пайтгача ё сен ўлиб кет, ё мен. Бўлмаса, Аллоҳга қасам, сени кўрган еримда бошлаган ишимни охирига етказмай қўймайман. Ўғлимга раҳмат айт. Чунки уни деб ўғлинг ёнингда ва унга яхши қара, томирида оққан қонингга ишонма. Уни мен дунёга келтирдим ва уни мен эмиздим. Унга сенинг бир ваҳший эканлигингни, аллақачон қулоғига пичирлаб бўлдим. Қўрқ! Менга тегишли бўлаганларни қайтариб олиш учун ногаҳон келаман. Руҳинг пайқамай, ғафлатда қоласан. Ҳозирча сен ютдинг, лекин ҳар якун топган ўйин, бошқа бир ўйининг бошланиши бўлади.”

Ёш жувон титраб бошлаган гапларини кўзида ёнган олов билан тугатди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТЕЛЕФОН ЭКРАНИ УЧУН ЧИРОЙЛИ ФОН РАСМЛАР ВИДЁЛАР КУЯМАН ДЕБ КАНАЛМА КАНАЛ ЮРИШНИ БАС КИЛИБ ЗУР КАНАЛ МАНЗИЛИНИ КОЛДИРАМАН ПАСТДА
ТЕЗ ОБУНА БУЛИНГ😊

💥ГУЗАЛЛИККА ШАЙДОЛАР 💥
/channel/+vSoNBAyBIr83NDNi
/channel/+vSoNBAyBIr83NDNi

Сизларга ёкиб колиши аник❤️

Читать полностью…
Подписаться на канал