ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31529

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#PSIXOLOGIK_TEST

Rasmdagi qaysi imo-ishoradan siz koʻproq foydalanasiz?
Bu shaxsingiz xususiyatlarini aniq aytib beradi.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бобур кўйлагини тугмасини қадаркан, уялиб, қимтинибгина ўтириб кийинаётган бугун жуфти ҳалолига айланган Жасминага кўз қири билан қараб қўйди. Жасминанинг қўллари титрар, ийманиб, шошиб ҳаракат қилаётганидан кўйлагининг енгини топа олмасди. Бобур унга бироз қараб тургач, энса қотириб деди:
-  Тезроқ кийин, сен билан гаплашиб олишим керак.
Бу гап қизни баттар довдиратиб қўйди. Питир-питир қилиб кийинди. Кейин ердан бош кўтармай, жавоб берди:
-  Аввал ювиниб келсам майлими?
-  Йўқ! – деди Бобур кўзларини лўқ қилиб.
Жасмина унга ҳайрон бўлиб қаради. Аммо бир сўз демади.
-  Ҳозир ювинишга чиқсанг, мен гапирадиган гаплар кучини йўқотади. Бу гапларни хонадан чиқмасингдан аввал айтишим керак. Хуллас...  сен бокира эмассан!
Қизнинг тили калимага келмай қолди. Бобур эса...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

У кийимларига қараб, қанчалар латта-путтага кўнгил қўйганини тушунди. Содиқнинг эса кийимлари одми, содда эди. Баъзи кўйлакларига бир неча йил бўлган бўлса-да ҳали
бирор марта кийилмаган хам эди.
Олдинда Содиқ ўғли Шавкатни кўтариб ўйчан бир ҳолатда юриб борарди.
Негадир қабристонга яқинлашганлари сайин Таҳминанинг қўрқуви ошар, буни тўхташини чин дилдан хоҳларди.
Қабристон эшигидан кириб боришлари билан Таҳмина турли хил овозлар, чинқириқлар, ох-вохларни эшитар, бу кўнглига баттар ғулғула соларди.
Ана, ота-онасининг қабри. Таҳмина ёнма-ён бўлган қабрларга термулди.
Бирдан қаердандир онасининг овозини эшитди. Ҳа, аниқ эшитди.
"Эҳ, қизим, сени бундай ҳолатда олдимизга келишингни кутмагандик". Таҳмина тинмай "Ойи, ойи" дер, аммо онаси буни эшитмагандай гапида давом этди.
"Турмушга чиқишингдан олдин сенга эрингнинг айтганини бажар, буюрган ишларини гап қайтармай қил демабмидим. Сен эса бундай қилмадинг ва оқибатда бугун эр ризолигисиз қолдинг. Агар эрингнинг сўзларига итоат этганингда сен энг тақводор, энг сабрли ва жаннати аёл бўлардинг. Мана бу инсонлар нега қичқираётганини биласанми? Уларнинг кўпи азоб чекканидан ох тортса, баъзилари сендай бенамозни қўшни бўлаётганидан нола қилишаяпти. Сени Аллоҳ кечирсин, лекин кечирармикан?" Онасининг сирли овози тиниши билан у анбар ичида пайдо бўлди. Бу вақтда гўрковлар лаҳадни ҳам ковлаб очишди.
Таҳмина ўзи кўмиладиган жойга назар ташлаб, ҳайратдан донг қотди. Унинг қабридан илонлар бош кўтарар, тагидан эса олов ёниб турарди.
Эркаклар бу ҳолатни кўрмагандай анбарни қабрга яқинлаштиришди.
Таҳмина эрининг бир қарашда маъно уқиб бўлмас юзларига сўнгги бор термулди ва кўзларига энди ёш келди. У Тангрига ёлвора бошлади.
"Ё Роббим! Мен гунохкор бандангни авф эт, менга яна бир имкон бер. Энг яхши аёл, тақводор инсон бўлишимга, эримнинг розилигини олишимга рухсат бер. Мени ҳаёти дунёга қайтар".
Энди кеч. Таҳминани ўз укаси ичкарига қўйди ва биринчи тупроқни ташлади. Таҳмина қичқирди, ёлворди, кечирим сўради, аммо ҳеч ким уни тингламасди. У ҳозир барчасини бошидан бошлашни истар, Содиқнинг ёнида бўлишни, ўғлини суйиб, эркалашни хоҳларди.
Ҳар тупроқ ташланганда қабр ичи қизиб, торайиб борарди. Охирги тупроқ ташланганда қабр шу даражада қизиб кетдики, бунга у чидай олмай қолди ва бор кучини йиғиб бақирди...
Таҳмина қўрқиб кўзларини очди. У жиққа терга ботган, оғир-оғир нафас оларди. Атрофни кўздан кечириб, ёнида ўғли Шавкат пишшиллаганча ухлаб ётганини кўрди-ю, буларнинг бари тушида бўлганини тушуниб етди.
Юраги қувончдан хапқирганча, ўғлини қучди. Юзларидан ўпиб, эркалади.
Сўнг ўрнидан туриб, дераза ёнига борди. Кўчага қараб, бомдод вақти бўлиб қолганини сезди.
Таҳмина ошхонага кириб илк бор эрининг таҳорати учун сув ҳозирлашга киришди. Содиқ ётоқхонадан чиқиб, хотинини бемаҳалда ошхонада қуймаланиб юрганини кўриб, бир ажабланган бўлса, унга меҳр билан қараганини сезиб хайрати чандон ошди.
- Тинчликми, саҳарлаб туриб олибсан?
- Ўзим, сизга сув ҳозирлай дедимда.
- Менгами?
- Нима, мени сиздан бошка хўжайиним борми?
Содиқ яна гапирса уруш чикишидан безиллаб индамади. Лекин, ундай бўлмас, Таҳмина энди ўзгарганди.
Иккиси олдинма-кетин туриб, намоз ўқишди. Таҳмина жуда узоқ дуо қилди. Хатто кўзларига ёш олди.
Таҳмина суритокда хаёл суриб ўтирган эрини кўриб, ёнига борди.
- Ҳа дадаси, нима ҳақида ўй сураяпсиз?
- Шунчаки, ишларни режалаяпман.
- Содиқ ака, эртага "гап"им бор эди-ку...
- Кел, ҳозир жанжал қилмагин.
- Йўқ, аввал эшитинг... Шу гапимга бормоқчи эмасман.
- Нега?
- Боргим келмаяпти, ундан кўра бугун бозорга бориб, сизга янги кийимлар оламиз.
- Мени кийимларим бор-ку.
- Бўлса ҳам оламиз.
- Сенга-чи, сенга кўйлак керакмасми?
- Йўқ, керакмас.
Содиқ жавобдан лол қолди.
- Ахир сенга янги кўйлаклар кийиш ёқарди шекилли?
- Адашдингиз, менга буюм эмас, сиз билан ўғлимиз қадрлисиз.
Таҳмина шундай деб, эрига яқинроқ ўтириб, елкасига бошини қўйди.
- Дадаси, кечаги гапим учун мени кечиринг.
- Қайси гап?
- Кеча кечқурунги...
- Мен кечириш тугул, у гапингни унутиб ҳам юбордим.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

OZMOQCHIMISIZ💥💥💥

START 7-APREL

SIFATLI VA RIAL NATIJALI OZISHNI XOHLOVCHILAR UCHUN!

✅TO'G'RI OVQATLANISH ORQALI SOG'LOM OZAMIZ

✅ UYINGIZDAGI BOR MAHSULOTLARNI YEB

1 OYDA 8 KGDAN 12 KGGACHA OZASIZ ✅

👩‍💻DAVLAT RO'YXATIDAN O'TGAN DIPLOM VA SERTIFIKATGA EGA TAJRIBALI DIETOLOG!

Murojaat uchun👇

@Saida_Qayumovna

TEZDA ULANIB OLING
👇👇👇
t.me/maftunkor_qomat_offical
t.me/maftunkor_qomat_offical
t.me/maftunkor_qomat_offical

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Асл_муҳаббат.   13-қисм
#Дилором_Қосимова

       Кунларимиз шукроналик билан ўтарди. Анвар ака мени жуда авайларди. Билмадим қишлоқ жойда эканимиз учунми? Шифокорга ҳа деб ҳам югуравермасдик. Халқ табобатидаги ота-боболаримиздан қолган усулларни қўллаб юраверардик. "Қўй ёғини иситиб суртиш керак" қўшни аёлни маслаҳати билан аяжон шундай қилдирарди. Зора қолса оғриқ. Аммо сал пайсал топгандек бўларди. Шу сабаб юраверардим.

     Адҳамдан кўнгил қўйгани бор-йўқлигини сўрасак. "Йўқ, ўзингиз топаверинглар" деган жавоб олдик.
   Аяжон маҳалла аёллари, қариндош аёллар берган тавсиялар бўйича. Катта келинойимиз, яъни ўзларини овсинларини ёнларига олиб, дарвоза қоқгани юрардилар.
      Адҳамга ҳам ҳа деганди, ёқадиган қиз топилавермади.
__"Адҳам росдан ёқтирганингиз йўқми?"
__ҳа келинойи йўқ. Нега сўраяпсиз?....аяжон айтган навбатдаги қизни ҳам "бўлмайди" дегандан кейин қизиқиб сўрадим.
__"ҳаммани рад этяпсиз. Шунга қизиқдимда"
__битта севиб фотиҳа қилдирган акамми?....хўрсиниб қўйди....никоҳимга олмагунча қиз зотига яқинлашмайман деб қасам ичганман келинойи. Тақдиримга Аллоҳ ҳайрлисини ёзсин.
     Деярли тенгқурлигимиз учун, гапимиз яхши қовушарди. Мулоҳазали йигит эди.
__"наҳотки шунча қиз ичидан дидингиздагидек қиз чиқмаган бўлса"...анчаси билан учрашганини чамалаб сўрадим.
__учраб қолар келинойи. Учраса энг аввал сизга айтаман....Адҳам кулиб қўйдим. Мен ҳам ортиқ савол бермадим.
     Бир ҳафта ўтмай ўша қиз учради. "Келинойи аямга овсиним тайин бўлди деяверинг" Адҳам бу гал учрашиб қайтгач шу гапни айтди. Айтганидек энг аввал менга айтди. Аяжон ҳам ҳурсанд бўлди.
      Сарпо-суруқ деганларидек. Бир зумда тўй ҳаракатини ҳам бошлаб юборишди. Куз фасли эмасми? "Совуқга қолмай, тўйни ўтказамиз" дея бир дақиқа тиним йўқ. Икки таърафда югур-югур.
      Оиламизни насиб қилса янги аъзосини исми Сарвиноз эди. Жуда қизиқдим Адҳамни бир учрашувда, ўзига мафтун этган қизга.
       Кузда келин тушурсак. Баҳордан участкага уста тушурамиз. Қанчада битишини билмадим-ку. Лекин битса биз кўчиб ўтамиз уёққа. Шу уйдан кўчиб кетишимизни ўйласам, тушкун бўламан. Бу уйда мени қанча хотираларим, ҳижолатларим, сабрларим, қувончларим бор. Аммо катта ўғил кўчиши керак. Бу авлоддан авлодга ўтиб келган анъана.

Давоми бор....

Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️

Каналга Обуна бўлинг👇

  

Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Асл_муҳаббат.  12-қисм
#Дилором_Қосимова

         Орадан вақт ўтгани сайин Анвар акани оёқлари тузала бошлади. Жуда қувонардим. Менда яна бел оғриғи пайдо бўлди. Аввалига яна ҳомиладормиканман деб шубҳаландим. Хавотир ҳам олдим. Росдан шундай бўлса, қандай қарайман деб. Аҳмад ва кичик болам бўлса Анвар акага вақт ажратолмасликдан. Уларни парвариш қилолмасликдан ҳавотир олардим. Аммо ойнинг маълум санаси келганда. Бу нарса йўқлигига амин бўлдим. Аммо нега белим оғрияпти сира тушунмасдим. Ўтиб кетмасди. Кун эмас ойлар ўтса ҳам.

__қара Аҳмад Ла илаҳа..
__яа ияҳаа
__иллаллоҳ
__ийяйёҳ
__"нима қиляпсизлар.?"...тинмай Аҳмадга бир калимани қайтаргизаётган Анвар акага савол бердим.
__ўғлимга калима ўргатаяпман. Мендан олдин бошқаси ўргатиб қўймасин. Бу бизга Росулуллоҳдан қолган меърос. "Калимани ва фотиҳани ўзларингиз ўргатинг" дейилган. Тили дадиллашса Фотиҳани ҳам ўргатаман....дедилар.
     Мен ҳам ўқигандим. "Ёш болаларингизга ўргатадиган биринчи калима "Ла илаҳа иллаллоҳ" бўлсин. Фотиҳа сурасини ўргатинг. Ҳар ўқиганда сизга савоби ёғилади" бу пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) нинг айтган гаплари эди.
     Ўглим аҳмад чучук тили билан дадасини ортидан такрорларкан. Қувончдан кўзларим ёшланди. Мен ҳам айта олганимда эди. Бу менга армон бўлса керак. Аммо фарзандим айта олади.

      Келин бўлиб тушганимга тўрт йил тўлай деганди. Аяжон қайнимни уйлантириш ҳаракатига тушдилар. Бу орада, ўғлим уч ёшга тўлиб қолганди. Анвар акам ҳам юра бошлаганди. Энди аввалгидан кўпроқ ишларди. Участка ер олишди. Янги уй солишга ҳаракатни ҳам бошлашди. Анвар ака аяжонга "уста тушураман" деганда.
"Аввал укангни уйлаймиз, икки келин бирга уста боради. Нилуфаройни ўзига қийин бўлиб кетади. Ўзи соғлиғида муаммо борга ўхшаяпти" дедилар..
     Меҳрибоним белим тез-тез оғриқ беришини пайқаган кўринади.


__Нилуфар сенга нима бўляпти? Аям "соғлиғида муаммоси бор" деб айтди. Нега мен беҳабарман.?...кечқурун Анвар акам мени саволга тутди.
__"мен аяжонга индамагандим. Белим тез толиб қоляпти. Ўзлари сезиб қолдилар шекилли."
       Қарасам нигоҳларида чексиз дард. Ўйланиб қолдилар. Кўп таъкидларди "сенга юк бўляпман" деб. Яна шуни ўйлаяптимикан?
__мен соғайиб сенга бееътибор бўлиб қолдимми? Наҳотки буни сезмаган бўлсам? Кечир мени Нилуфарим. Кечир..  дея бағрига босдилар.

Давоми бор....

Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️

Каналга Обуна бўлинг👇
   @ibratli_sozlar

Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Асл_муҳаббат.   11 - қисм
#Дилором_Қосимова

       Аҳмад аста-секин улғаяр. Анвар акамни оёқлари ҳам яхшиланиб борарди. Умр оқар сув деб бежиз айтишмаган экан. Бир зумда Аҳмад тета-поя қилиб юрадиган пайтига ҳам етиб келдик.
      Анвар ака ҳам астойдил ҳаракат қилиб. Ҳасса таяниб юрадиган бўлиб қолганди бу пайтга келиб.
__"чарчаб қолмаяпсизми? Кўп юряпсиз ҳассада"....кечки пайт Аҳмад ухлагач, Анвар акани оёқларини уқалаб бўлгач, сўрадим.
__бироз толиқяпти. Сени ҳам чарчатиб қўйяпман-а?....ўйчанг боқди.
__"мен чарчамаяпман. Сиз учун ҳурсандман ҳам"
__борингга шукур. Йиллар ўтиб эслаб юрамиз. Ўғлим иккимиз тенг юрганимизни насиб қилса.
     Кулиб қўйдим. Анвар ака қўлларимдан тутди.
__Нилуфарим, биламан сенга ҳам қийин. Икки болага қарагандексан ҳисоб. Ўғлимизку майли. Мен ҳам кап-катта одам доим сенга юк бўлиб келдим. Насиб қилса бутунлай соғайиб кетай. Сени бошимда кўтариб юраман...овозларида ғам бор эди.
   Қўлларини маҳкам сиқдим. Қани энди шу он бирон гап айтиб кўнглини кўтаришни имкони бўлганида. Шу бир лаҳза учун жонимни берардим. Қўлларимдан тутиб олгани учун тортиб ололмайман. Сўзлай десам забонсизман. Иложсизлик нақадар оғир. Базан хўрлигим келади. Аммо мендан ҳам дардли инсонлар бор дея. Шукур қиламан.
__сен мен учун Аллоҳ ҳадя этган, энг гўзал ҳадясан. Муҳаббат нима биласанми?....кўзларига боқдим.....Муҳаббат бу Аллоҳнинг ниҳоясиз уммонидур. Сен эса, мен  ўша уммон ичра топган энг қимматли марваридимсан.
      Анвар акани гапларида доим самимият акс этиб турарди. Бунча гўзал гапларни қаердан билар экан?
    Баъзида ичимга шайтон кириб оладими? "Бундай гапларини ўша унаштирилган қизига ҳам айтганмикан?" Деб қизғониб ўртаниб қўяман.

Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️

Каналга Обуна бўлинг👇

  

Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Асл_муҳаббат.  10 - қисм
#Дилором_Қосимова

       Бу гапдан уялиб кетдим. Анвар акам эшитса нима дер экан? Суюнармикан?
      Кечгача шу ҳаёл билан юрдим. Бу орада бир икки Анвар ака "Нилуфар яхшимисан? Ҳаёлинг қаерда?" Деб сўраб қўйдилар. "Яхшиман" дедим-у, ишларимни қилиб юравердим. Аслида ҳаёлим росдан жойида эмасди. Бу гапни Анвар акага қандай айтишни ўйлардим.
       Кечки овқатдан сўнг. Хонамизда хуфтон намозини ўқидик.
Агар аяжонни тахминлари чин бўлса. Солиҳ, солиҳа фарзанд ато этишини сўраб дуо қилдим.

__қани буёққа келчи....Анвар ака мени ёнига чорладилар.....ҳўш Нилуфарим менга нимани айтмиқчисан?
__"қаердан билдингиз, ниманидур айтмоқчилигимни?"...ҳайрон қарадим.
__сени ҳар бир ҳаракатингдан биламан. Нимадур ўйлаганингни. Нимадур қилмоқчи эканингни.
__"ҳалиги, Аяжонни айтиши бўйича. Бел оғриғимни сабабии"
__ҳўш?...тўхтаб қолганимга савол назари билан қарадилар.
  Уялибгина  аяжонни гапини айтдим. Анвар ака бироз индамай турдиларда. Мени маҳкам бағрига босди.
__раҳмат сенга Нилуфарим. Мен менга оила фарзанд бир умр армон бўлса керак деб ўйлагандим. Сен менга оила бахтини бердинг. Мана энди ота бўлишимга ҳам сабабчи бўляпсан....гапларидан кўзларимга ёш келди. Мен шу ҳолимда кимгадур бахт бера олганимдан ҳурсанд эдим.
__исмини нима қўямиз. Чиройли исмлар танлаб қўйишимиз керак. Ўғилга ҳам қизга ҳам....мени бағридан бўшатиб, юзимга қувонч билан боқиб гапирарди....чиройли, маъноли исмлар ўйлашимиз керак.
__"ҳали аниқ эмаску. Аяжонни тахмини бу. Исмга эрта эмасми?"
__таҳмини чин бўлсин!
  Абу Дардо pозияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:  "Қиёмат куни ўз исмларингиз ва оталарингизнинг исмлари ила чақирилурсизлар. Исмларингизни гўзал қилинг" дейилган.
   Мен ҳам фарзандларимга гўзал исмлар танлайман. Зеро қиёматда исмларидан уялмасинлар.
     Бахт нима у? Яшаб турганимиз ўзи бахт эмасми? Муҳаббатчи? Бир-бирини камчили-гу, нуқсонлари билан ҳам, суя олиш. Мана шу чин муҳаббат бўлса керак.
"Робби хаб ли минас-солихийн" (Роббим! У‘зинг менга солих фарзандлардан ато килгин (Вас-соффат, 100))))
    Анвар ака шу кундан кейин. Мени кўпроқ авайлайдиган бўлдилар. Ўзи аввал ҳам оғирини ташламасликка ҳаракат қиларди. Яна бироз вақт ўтгач, бу таҳмин ҳақиқатлиги маълум бўлгач. Анвар ака тузалишга интила бошладилар.
  Аввал бундан умидсизлангандек эди. Аммо янги меҳмон ҳабари. Гўё дардлар давосидек бўлди. Кунлар ойлар ўтгани сайин. Анвар ака ҳам тузалишга интила бошлади.
   Фарзандимиз туғилгач, унга ўзлари айтганидек маъноли исм қўйдилар
Аҳмад, бу исм  Муҳаммад (с.а.в.) сифатларидан бирини ўз маъносига олган исм экан.
      Бироз инжиқ эди. Лекин мен учун бу ҳам ёқимли эди. Мени фарзандимни овози жарангдор эди.
У онасидек гунг эмасди. Катта бўлса ичидаги гапларини баралла айта олади. Қачон нигоҳи менга қарар экан? Ишора орқали гапимни етказаман дея ўйланиб турмайди.
Минг шукур Роббим. Минг шукур.

Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️

Каналга Обуна бўлинг👇

  

Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Асл_муҳаббат.   9 - қисм
#Дилором_Қосимова

        Шунча кундан буён. Бугун илк бора. Анвар акани қучоғидан уйғондим. Бир ётоқда ухласакдан мен чеккада биқиниб ётардим. Бугун улар мени қўйиб юбормади. Ҳатто қимирламай ухладим.
     Анвар акани авайлабгина уйғотдим. Уятдан юзларим қизий бошлади. Ҳолатимни сезиб кулиб қўйдилар. Бизни тонгдан бир хил ҳаёт кутарди. Бирга ибодатдан бошлардик кунимизни.
      Иноқ оила. Адҳам билан дадажон кетади. Анвар ака асосан уйда иш қилади. Аяжон кўп вақтини китоб ўқиш билан ўтказади.
__Нилуфар белинг оғрияптими?....бир куни кечқурун уларни ётоғга ётишига ёрдамлашганимдан сўнг. Белимни ушлагандим. Бир зумда сезиб сўради.
__"Бироз кечгача машинада ўтириб иш тикканимга толиққан кўринади".. тўйимизга бир неча ой бўлгани учун. Тикув машинамни олиб келтиргизиб. Ҳунаримни ишлатаётгандим.
__балки мен сабабдур ...кўзларида иложсизлик акс этди.
__"сизни менга оғирлугиз тушгани йўқ. Умуман ҳеч кимга оғирлигингиз тушмаяпти.  Оёқларим ишламайди деб ётиб олганимгиз йўқ. Доим ҳаракатдасиз. ИншааАллоҳ ҳали соғайиб ҳам кетасиз"
__сен барибир бошқачасан,  қандайдур беғубор....меҳр ила боқдилар.

    Мендаги бел оғриғи. Эртасига ҳам, индинисига ҳам қолмади. Негадур белимга оғир тош боғлангандек туйиларди.
__қизим сизга нима бўлди. Бирон жойингиз оғрияптими?....аяжон сезиб қолдилар шекилли аста саволга тутди.
__"яхшиман аяжон. Бироз белим оғрияпти."....ўтган ойлар давомида аяжон ҳам мени ишора орқали тушунтиришимни билиб олганди.
__ҳа болама. Аёл кишисиз. Жуссангиз ҳам ўртача. Анваржонимни ҳали у ёқ. Ҳали бу ёқ қилиш, белингизни толдирдимикан?...маюс боқдилар.
__"йўғэ ундай эмас. Ўтириб иш тикканимга бўлса керак"...менга Анвар акани оғирлиги ҳеч тушмасди. Уларга фойдам тегаётганидан қувонардим. Бу мени вазифам. Бу Аллоҳ берган синовим. Менга шу синовни берибдими? Демак унга, кучим ва бардошим етишига ишонган. Аллоҳ менга ишонганда. Нега мен ўзимга ишонмаслигим керак.

   Бир ҳафта ўтди ҳамки. Мендаги ҳолат ўзгармади. Қайтанга иштаҳам бўғилиб. Холсизлангандек бўлдим.
    Бу ҳолатимни ойижонга айтганимда мен умуман  кутмаган гапни айтди.
Бу ҳомиладорликдан бўлиши мумкин экан.

Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️

Каналга Обуна бўлинг👇

  

Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔴  𝗤𝗢𝗡  𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜  𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚  𝗩𝗔  𝗦𝗜𝗭𝗚𝗔  𝗙𝗢𝗬𝗗𝗔𝗟𝗜  𝗕𝗢‘𝗟𝗚𝗔𝗡  𝗠𝗔𝗦𝗟𝗔𝗫𝗔𝗧𝗡𝗜  𝗢‘𝗤𝗜𝗡𝗚.😳😱


⁉️ 𝗦𝗜𝗭𝗡𝗜𝗡𝗚  𝗤𝗢𝗡  𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭  𝗤𝗔𝗬𝗦𝗜❓❓


🔻 𝗧𝗘𝗞𝗦𝗛𝗜𝗥𝗜𝗕  𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚  🔻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💜 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 💜

DOIM BIR XIL SALAT QILISH JONINGIZGA TEGMADIMI? 🤔

🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙

😱 100$-200$ LIK KURSLARDA O'RGATILADIGAN RETSEPLAR HAMMA SIR-ASRORLARI BILAN JOYLANGAN KANAL

🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗

🤫BU RETSEPTLARNI BOSHQA KANALLARDAN TOPOLMAYSIZ! O'CHIB KETMASIDAN ULANVOLING

/channel/+C0b5QYJ1a74zMmYy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ Саволни бошқачаси 😁

“Конфет” ўзбекчада нима бўлади?

Сиз буни эшитгансиз 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸

Iq darajasi 130dan yuqori bo'lgan odamlar uchun rasimli jumboq.
Odamlarning 87% javobini to'gri topa olmadi. Siz ham bir sinab ko'ring,
Rasmda nechta uchburchak bor ? 😊🙃


Javobi: Onajonlar va bolajonlar kanalida

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😰 ХИЁНАТ ТУНИ 😱

Элёр дадасининг ишхонаси томон кетди. Уйлари билан ораси бир чакиримча йул.У ферманинг катта дарвозаси томон айланиб юришни хохламади, шартта девордан ошиб тушди. Коровул хонани чироги ёник эди аммо дадаси куринмади хамма ёкни куриб чикди. Аланглаб атрофга карай бошлади. Шунда коровулхонани ёнидаги хужрадан инграган овоз эшитилди.
Элёрнинг юраги шувиллаб кетди, югуриб бориб эшикни очди .
Элёр куз унгидаги манзарани куриб котиб колди. Кичкина хонада кроват устида дадаси....😳😱😱

ДАВОМИ ЎҚИШ
👉👇
/channel/Solixa_Ayol/27671

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Асл_муҳаббат.    15-қисм
#Дилором_Қосимова

        Сарвиноздаги ҳолатлар мен Аҳмадга бошқоронғи бўлган пайтларимни эслатарди.
Шуларни ўйлаб қилган таҳминимдан ширин энтикдим. Аҳмад ҳам ака бўларканда. Уйга яна жажжи фаришта келарканда. Илоҳим ўйлаганларим чин бўлсин.

__опа сиз буларни қаердан билдингиз?...таҳминларим ёзилган қоғозни ўқигач, Сарвиноз ҳайрат билан қаради. "Аҳмадга ҳомиладор эканимда, шундай бўлгандим" ёзганимни ўқиб кўзлари чақнаб кетди.
__раҳмат опа бирам ҳурсанд бўлдим...бироз уялди.....охирги уйга борганимда келинойим шуни шама қилиб кесатганди. Укасига келин қилашмоқчи эди-да. Дадам "қайчи қуда бўлмайди. Ўртада гап қочса. Икки оила тинчи бузилади" деганди. Укасини аёлида янгилик бор экан. Мени "чақиб" олганди.
         Англадимки Сарвиноз ичидан сиқилган экан. Келинойисини гапидан кейин...

    Кўп ўтмай бу янгиликдан бутун оиламиз ҳабар топиб ҳурсанд бўлдилар. Адҳам Сарвинозга янаям эътиборли, меҳрибон бўлиб қолганди. Бу давр ҳам бир даврда. Қанча бўлса эркалигингни кўтаришади. Фарзандимни кўтариб юрибди деб. Бир лаҳзага ўша ҳисларни яна туйгим келди.

__Яхшимисан?
__"ҳа яхшиман"
__белинг оғримаяптими?
__"бироз безовта қиляпти. Қўшни аёлни айтишича. Болалик бўлгандан кейин бел оғриши табиий хол экан."
__сен Аҳмад туғилгандан кейин, чиллада белингни авайламадинг. Мен сени оғриғинг сабабчисиман. Дўстим билан гаплашгандим. Хотини 40 кун уйига ташлаб кетган экан. Туғруқда суяклар ораси кенгайиб қоларкан. 40 кунда ўзига келаркан. Шу оралиқда оғир кўтармаса яхши экан....Анвар ака шу жойида мени маҳкам қучди.....сен шу жуссангга ўша ҳолингда. Ўзингдан оғир мени доим суяб келдинг. Кечир марваридим. Сени дардингга сабабчи бўлганим учун. Яқинда катта шаҳарга боришим керак. Сени.ҳам олиб бораман. Доктирга кўриниб келамиз.

       Кунларимиз асосан уста боқиш билан ўтарди. Вақт ўтгани сайин Сарвинозни қорни билиниб қолганди. Дадажон ва Анвар акамдан иложи бирича яшириниб юрарди. "Катта қорин билан бемалол юришга тортиняпман" деб
       Анвар акам айтганидек катта шаҳарга мени ҳам ўзлари билан олиб бордилар. Бу орада бел оғриғим анча кучайганди.
Марказдаги шифохонада текширтириб бўлганимиздан сўнг. Бош Шифокор ҳузурига кирдик.
__ҳўш белингиз қанчадан буён оғрийди?....шифокор қўлидаги қоғозларни қўйиб,  менга қаради. Мен Анвар акамга иложсиз қарадим. Қўлим билан ишора қилдим "сиз айтинг" деб.
__доктир анчадан буён ора-орада безовта қиларди. Яқиндан буён оғриқ жуда кучайди. Шунга сабаби нима экан биламаяпмиз....мени ўрнимга Анвар акам жавоб берди. Шифокор ҳам менимча тушунди сабабини.
__ҳўп аёлингизга Умуртқа поғонаси, диск чурраси диагноси қўйилибди. Халқ тили билан айтганда. Грижа. Бу анча олдин бошланган. Шу кунларда оғриқ кучайганини сабаби эса. Аёлингиз ҳомиладор. Ва табиийки бу ҳомила касалликни оғриқларини кучайтиради.
       Наҳотки бошимда бу синов ҳам бўлса. Анвар акамга қарар эканман. Менга қаратилган нигоҳларида. Чексиз айбдорлик ҳисси мужассам эди.

Давоми бор🔺🔺

Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​- Энди ҳеч кўнглингизни оғритувчи гап айтмайман.
- Ростан-а? Сен негадир ўзгариб қолибсанми?
Таҳмина индамай, жилмайиб қўя қолди. У ҳали ҳамон эрининг елкасидан бошини олмаган, кўзларини юмганча турар, у шу ҳолида ўзини тинч ва бахтиёр ҳис этарди.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИККИ ДУНЁ ОРАСИДАГИ ҚЎРҚУВ
Таҳмина Содиқнинг ишдан келиб, чой ичишга ўтиришини кутиб турди. Эрига овқатини узатгач гап бошлади:
-Содиқ ака, индинга дугоналарим билан "гап"имиз бор.
Яхши.
Дадаси, индинга мени ўтиришим бўлади, деяпман.
Хўп, шунга мен нима қилишим керак?
Сиз менга янги кўйлакка пул беришингиз, мен эса уни сотиб олишим керак.
Таҳмина, ўтган ойда ҳам янги кўйлак олгандинку, ўшани кийсанг бўлмайдими?
Ие, нималар деяпсиз? У ерга ҳамма ўртоқларим янги кўйлакларда борса, мен улар кўрган эски кийимда бораманми?
Онаси, мениям тушун. Ойлигим ҳали чиқмади. Бунинг устига бошимизда бир талай қарзлар бор.
Таҳмина эрининг гапларини чўрт кесди.
Мени ишим йўқ. Қаердан бўлса-да пул топиб, янги кўйлак олиб берасиз.
Таҳмина ўрнидан туриб, эрига кўзларини бироз қисиб, зарда аралаш гапирди.
Камбағалнинг боласи барибир камбағал бўларкан-да?!
У хонадан чиқиб кетди, лекин Таҳминанинг сўнгги гапларидан Содиқнинг кўксида бир нарса "чирт" узилгандек бўлди.
Таҳмина ўғли Шавкатнинг ёнига кириб, ёнига ётди.
Ярим тун... Таҳминанинг бирдан астмаси хуруж қилиб, нафаси қисиб, юраги санчий бошлади. Ёнида ётган Шавкатни пайпаслаб, топа олмас, ўғли негадир жойида йўқ эди. У уёқ-буёққа тулғонар, ҳаво етмаганидан қийналарди. Бир пайт ўнг ёнига қаттиқ ағдарилганидан пастга йиқилиб тушди. Кўзлари тиниб, ахволи оғирлашди. Охири қўлларини эшик томонга чўзганча хушидан кетди...
Тонгда Содиқ Таҳминанинг исмини айтиб, чақирди. У кўзини очиб, пастда эканини англади. Ўрнидан туриб, ётоқхона томон ўгирилди. Ўгирилди-ю, кўз олдидаги манзарадан ҳанг-манг бўлиб қолди.
Таҳминанинг жонсиз танаси ўғлининг диванида ётар, кўзлари очиқ эди. Содиқ титраган лаблари ила унинг исмини айтиб, қаттиқ-қаттиқ силтарди.
Аввалига Таҳмина ҳеч нарсани тушунмади, фаҳмламади. Бироз вақт ўтгач, яъни хонага шифокор кириб келганида ҳаммаси аён бўлди.
- Бандалик экан, ука, бардам бўлинг.
Содиқ шифокорнинг сўзларини эшитиб жим туриб қолди. Таҳминанинг юзлари аянчли тус олди.
Бир неча соатда уйга қариндошлар йиғилишди. Таҳмина уларнинг барчасини кўрар, эшитар, бироқ биров уни борлигини англамасди.
Таҳмина хонага йиғилган маҳалладош аёлларнинг гапларини тинглай бошлади.
Ёши нечада эди?
Энди 27 га кирган экан.
Вой тавба. Ўзи қанақа аёл бўлган, раҳматли?
Билмаймиз, у унчалик маҳаллага қўшилмасди. Аммо қўшни Хуррамхоннинг айтишича, эри билан кунда бўлар-бўлмасга жанжал чиқариб, уришарар экан. Эри ўзи жуда яхши одам, маҳаллага, қўшниларга кўп ёрдами теккан.
Бечора Содиқжонга қийин бўлдида.
Таҳмина ташқарида Содиқни ҳали нима бўлганини тушуниб етмаган ўғлига тўн ва дўппи кийдираётганини кўриб, уларнинг олдига борди. Шавкатнинг жажжи қўлларидан тутгиси, лўппи юзларидан ўпгиси келар, бироқ, бунинг иложи йўқ эди.
Сўнгра Таҳмина эътиборини эрига қаратди. Унинг мунг тўла кўзларига назар ташлаб, ўзининг-да йиғлагиси келар, аммо негадир кўзларидан ёш чиқмасди. У Содиқнинг эгнидаги кўйлагини бироз уриниб қолганини кўриб, ғалати бўлиб кетди. Ҳаётлигида ҳадеб ўзи учун янги кийим олаверибди-ку, эрини сира ўйламабди.
Содиқжон ўғлини кийинтириб бўлиши ҳамоноқ, қотмадан келган, бўйлари узун бир йигит уни чақирди. Таҳмина улардан узоқда бўлса ҳам, нима ҳақида суҳбатлашаётганини эшитиб турарди.
Содиқ ака, келнойимни қаерга кўмамиз?
Содиқ бироз ўйлангандан сўнг жавоб берди.
Ўз ота-онасининг ёнига.
Бу гапдан Таҳмина чўчиб тушди. Наҳотки, у бугун ота-онасиниг ёнига дафн этилса.
Укажон, ўзингиз бу ёғига қарашиб юборасиз, илтимос.
Таҳмина бу гаплардан бехабар қолди, чунки у аллақачон ўз хонасига кириб олганди.
У ним қоронғу хонада атрофни кўздан кечирар, буюмларга қараб чуқур ўйга толарди.
Кийим жавонида атиги бир мартагина кийган, ҳозирда эса эгасиз бўлган кўйлаклар, китоб жавонида фақат чанг артганида тегинадиган, бошқа пайт эътибор бермайдиган Қуръон, стулда эригина фойдаланадиган, ўзи кир ювганда ушлайдиган жойнамоз турарди. Таҳмина кўпчилик сингари намозни қариганда ўқимоқчи, рўмолни ҳам ўшанда ўрамоқчи эди. Бироқ.. Улгурмади..

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Асл_муҳаббат.   14 - қисм
#Дилором_Қосимова

        Кутилган тўй куни ҳам келди. Ажойиб урф одатлар билан тўйни ўтказдик. Овсиним бўладиган қиз жуда ҳушсурат, юзлари нурли қиз экан. Адҳам учун яратилгандек. Бир бирларига жуда мос экан. Мендан кўра оппоқина қиз экан.
       Икки ёшга боқсангиз ҳавас қиласиз. Ўзимни илк келинлик онларим ёдимга тушди. Тўрт йилдан ошиқ муддатда нималарни кўрмадик. Анвар акамни юриб кетиши, Аҳмадни безабон эмаслиги мўжиза эди. Турмушимиз давомидаги.
     Мен шукур айтардим барига.

__опаа...ошхонада кечки овқатдан сўнг идишларни жойлар эканмиз Сарвиноз гап бошлади.....сиз кириб дам олаверинг. Ўзим йиғиб қўяман. Ўзи куни бўйи чарчайсиз. Белингиз ҳам оғрияптику.
     Рад этиб бош силкиб қўйдим. Сарвиноз ишора қилсам тушунмасди-да
__сиз билан ишора орқали гаплашишни ўрганиб олишим керак. Уй муҳитини ўрганаман деб сизни ҳам қийнаб қўйяпман ёздиравериб....доим ниманидур сўрамоқчи бўлса, қоғоз билан қалам олиб келади. Адҳам ёнимизда бўлса у тушунтириб беради. Ёзишимга ҳожат бўлмайди.
__"бегона жойдан ухлолмасдим, жой танлардим" деб кечаси билан уйқуйимни ўчириб чиқасанку. Ўша пайтда ўргатиб қўяман....ошхонага Адҳам кириб келди. Уни гапига кулиб қўйдим..
__воой жиннимисиз?...Сарвиноз уялиб бир менга қараб, ерга қараб олди....опамни олдида шарманда қилдингизку.
__уялма бу опанг тўйларини эртасига "кириб кетсам майлими" деб сўраган мени олдимда...ишора орқали сўрасам тушуниб қолгани ёдимга тушиб қайта уялиб кетдим. Сарвиноз ҳам на уялишни, на кулишни билмай. Адҳамни етаклаб чиқиб кетди.


       Қиши бўйи қурилишга тўплангам материалларни йиғиб. Эрта баҳорда уста туширдик. Сарвиноз иккимиз бирга уларга тушлик тайёрлардик. Эркаклардан қай биридур туш пайти  келиб, усталарга егулик ва чойларни олиб борарди. Алҳамдулиллаҳ  оиламиз ахил ва тинч. Яқинларим соғ-саломат. Барига шукур. Иш шу йўсинда кетса. Кузга бориб биз кўчишимиз мумкин. Уч эркакни ҳунари орқасидан яхшигина даромад келарди.

      Сезиб юрибман Сарвиноз қандайдур ўзгариб қолган.

Давоми бор....

Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️

Каналга Обуна бўлинг👇

  

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😒Sochlaringiz Siyrak va Sekin ósadimi😕 Bu Muammoga yechim topdik😳

😱Sochlarni Tez Fursatda Uy sharoitida 😍 Ishonilmas darajada o'stirish.

💃Kipriklarni quyiqlashtirish Tez óstirish☺️

Retsepni óqing va sinab koring😨👇😁
/channel/+DmYm4sVgB_ZhMTRi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Мен ҳам бахтли бўлай, ҳамма қатори кўп қийинчиликлар кўрдим...

Эрим билан орамизга совуқчилик тушиб ажримгача бордим. Ажрашишимизга 1 кун қолганда қайнонам 3 та дуо ёзилган бир қоғоз бердилар ва 1 марта бўлса ҳам ўқинг деб чиқиб кеттилар.

1-марта ўқиб тугатишимдан 2 соат ўтиб эрим иккимиз ўртамиздаги девор қулашни бошлади. Ундан ҳам қизиғи: эримнинг айтишича кундан кунга юзим нурли ва дилкаш бўлиб муҳаббати ошиб бораётган экан.

✔️Бу дуоларни кунига 1 марта у'киш кифоя

🤲1-дуо...

Дуо бу ерда👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#АСТАҒФИРУЛЛОҲ!!!

Шўрлик ота қизини дафн этаркан, қизини қабригача ўзи туширибди. Ва маҳкам қучоқлаб олиб, тинмай йиғлабди.
Азадан сўнг ота барча ҳаражатларни қайтармоқчи бўлиб, ҳамёнини қидира бошлабди. Аммо ҳеч қаердан топа олмас эмиш.
Кейин "қизимни қабрига қўйганимда тушиб қолган бўлса керак" деб ўйлабди.
Эртасига имомлардан бирининг олдига бориб сўрабди:
- қизимнинг қабрига тушиб ҳамёнимни олиб чиқсам бўладими?
Имом "бўлади"деб жавоб берибди.
Ота имомнинг ҳузуридан чиқиб, тўғри қабристон томон йўл олибди. Боргач қабрни ковлабди, ковлабди.. ҳамёнини ҳам топибди.. аммо!!!
Қабрдаги холатдан ота шўрлик хайрон қолиб, қимир этолмай қолибди. Чунки қабрда қизи йўқ эди...
Бироздан сўнг қизи....


ДАВОМИНИ ӮҚИНГ 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИЛНОЗА КУБАЕВА ВА УШБУ АКТЁР УРТАСИДА АСЛИДА КАНДАЙ БОГЛИКЛИК БОР? 😳🧐

БУНИ БИЛИБ ХАЙРОН КОЛИШИНГИЗ АНИК! 🤦‍♀

БИЛИШ УЧУН ПАСТДАГИ
"Батафсил билиш" тугмасига босинг!👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Асл_муҳаббат.   8 - қисм
#Дилором_Қосимова

__мени эшитишга тайёрмисан?....жилмайиб қўлимга ишора қилдим. Тушунди....яна қайтиб берасан....дея қўлимни қўйиб юборди....тайёрмисан? Сени ранжитиб қўйишни истамайман.
__"сув ташналикни қондиргандек, ҳақиқат қалбни юксалтиради, мен тайёрман"
__сен ўзгачасан....деди иккала қўлимдан ҳам тутиб.....мен "У"ни жуда қаттиқ севдим. Рашк қилдим. Асрадим ҳатто ўзимдан ҳам. Доим нима деса олиб беришга ҳаракат қилардим. Уни бир табассуми учун ҳар нарсага тайёр эдим....Анвар акани гапларидан вужудимни тушуниб бўлмас ҳислар қамраб олди. Мен ўша қиздан қизғоняпманми? .....Биласанми нима? Бизни фотиҳамиз осонликча бўлмаганди. Қаршиликлар кўп бўлганди. Аммо биз "доим бирга бўламиз" дея курашиб, яқинларимизни кўндиргандик. Аммо у биринчи синовдаёқ мени тарк этди. Фойдасиз бўлиб қолган бир буюмдек кечиб кетди.
     Танимасамда у қиздан жаҳлим чиқди. Шундай инсондан осонгина кечиб кетганига тан бермадим. Кимга қандай билмадим. Аммо Анвар ака мен учун идеал инсон қиёфасида кашф бўлганди.
     Нуқсон кимда йўқ? Тўрт мучаси соғ бўлса ҳам. Қалбида нуқсони бўлади баъзиларни. Мана шу нарса ҳақиқий нуқсондир.
__"ҳар не бўлса шукур қилишимиз керак, бунинг ортида албатта ҳидоят бўлади."...қўлимни озод қилиб улар бн "суҳбатлашдим"
__ўша ҳидоятни боши сенмисан?...юрагим қинидан чиққудек ура бошлади.
__"қадрингизга ачинасизми?"...ўзимдаги вазиятдан чиқиш учун, савол бердим.
__йўқотган нарсамга ачинмайман. Зеро у бошқа шаклда қайтиб келади. Ҳудди сен каби, ҳудди сендек....юзимни кафтлари орасида эканини сезиб улгурмасимдан.  Лабларимда қайноқ ҳароратни туйдим.....яхшиям тўйдан олдин ҳалокатга учраганим. Кейин бўлганда, уни асл юзини кўришга кеч қолган бўлардим. Сен менга насиб этмаган бўлардинг. Гўзал насибим.....бир дақиқа олдинги ҳолат яна такрорланди. Нафас олаяпманми, йўқми? Билмай ҳам қолдим.

Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️

Каналга Обуна бўлинг👇

  

Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Асл_муҳаббат.   7 - қисм
#Дилором_Қосимова

       Кунларим бир маромда ўтарди. Анвар ака жуда самимий инсон эдилар. Қандай қилиб бу инсонни ташлаб кетган экана ўша қиз?
  Менга жуда қизиқ эди. Аммо сўрашга тортинардим. Қайни укам Адҳам мендан атига бир ёш кичик эди.
Анвар ака соғлиқлари сабаб уйда иш қилардилар.
Бу оилани "сандиқчилар" оиласи деб аташарди. Чунки сандиқ, жавон, шунга ўхшаш нарсалар ясашарди. Адҳам билан дадажон маҳалла бошидаги дўконда иш қилишарди. Анвар ака ҳам бориб турарди. Аммо орада дам олиши. Доктир айтган машқларни бажариши кераклиги учун. Куни бўйи дўконда иш қилолмасди.

__Нилуфар чарчаб қолмаяпсанми?....кечки пайт оёқларини уқалаётсам гапириб қолдилар.....барибир сезмайди булар, ўзи чарчагансан, ундан кўра дамингни ол.
__"ноумид шайтон дейдилар, нега юриб кетишингиз мумкинлигига ишонмаяпсиз?"
__менда ишонч деган туйғу ўша ҳалокатдан сўнг. Ташлаб кетилганимда сўниб бўлган....ичимдан нимадур "чирт" этиб узилди.
__"ҳали ҳам Уни унутмагансиз-а?"....Анвар ака менга сўзсиз тикилиб турдилар. "Сукут аломати ризо" кўнглимга шу гап ўрнади. Йиғлагим келди кичик чилламиз чиқишига икки кун қолди. Инсон шундай кам фурсатда кимгадур бу қадар боғланиб қолиши мумкинми?
__шундай деб ўйлайсанми?...синчков қараб савол берди....бир нарсани унутма Нилуфар. Сен мен учратган энг гўзал насибимсан..
__"энг гўзал насиб нима у?"....унинг бир оғиз гапидан қалбимда енгиллик туйдим.
__бир инсон дарвешга сен берган саволни берган экан.
Дарвеш."ҳамма нимадур гапирмоқчи бўлиб юрган бу ёлғон дунёда. Сени эшитишга тайёр кишини учратишдур" деб жавоб  берган экан. Биламан сен мени эшитишга тайёрсан. Тўғрими?
   Кўзда ёш билан, бош силкидим.
__кел ёнимга, сенга ўз ҳаётимни сўзлаб бераман....дея қўл чўздилар. Мен ҳаяжон билан қўлидан тутиб ёнига ўтирдим. Қўлимни қўйиб юбормай гап бошладилар.

Давоми бор⏰

✈️ Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️

Каналга Обуна бўлинг👇

  

Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Асл_муҳаббат. .   6-қисм
#Дилором_Қосимова

        Барча удумларни ўтказишди. Мен кечгача ўша қайноқ ҳарорат билан юрдим.
  Тушликда Анвар акани менга жилмайиб қарашларидан уялиб кетдим.
__қизим мен эртароқ ётаман. Анчагина чарчабман шекилли. Янаям сизга раҳмат. Ўғлимга елкадош бўлишга рози бўлганингиз учун. Илоҳим ўзингиздан кўпайиб. Ҳавас қилгулик оилалардан бўлинглар....аяжон. яъни Анвар акани ойилари, кўзларида ёш билан раҳмат айтиб дуо қилдилар.
Қани энди бу дуолар учун. Миннаддорлик билдира олсам. Яхши гаплар билан кўнглини кўтара олсам.
     Йўқ буни имкони йўқ менда. Аяжонни маҳкам қучиб олдим. Гўёки шу йўл билан уларга раҳмат айтиб. Йиғламаслигини сўрагандек. Улар ҳам мени қучиб. Кейин қайта дуо қилиб хоналарига кириб кетди. Дадажон яъни Анвар акани дадасини чойхонаси бор экан.

__келинойи сиз келганингиз мени фойдамга бўлдида....Анвар акани укалари кечлик қилиш баробарида, кулиб гап бошлади. Мен эса "нега" дегандек жовдирадим. Яна тилсизлигимдан ҳижолат бўлдим.
__ҳар тонг бомдодга мени уйғотарди. Ибодатга тайёрланиш учун. Сиз келиб, бирам мазза қилиб ухладимеейй. Айй акаааа....
    Анвар ака сочиқ отгани учун, норози қаради.
__сен ҳам ибодат қилсанг бўлади. Менга ёрдам қилганингни баҳона қилиб. Тушликкача ухлардингку.
      Уларни самимий ҳазилларига ҳавасим келди. Шукур бизни оиладек иноқ эканлар.

     Идишларни ювиб жойладим. Бу икки йигитни гапи ҳеч тугай демайди. Эрталабдан буён тик оёқда, югур-югур билан анча толиқибман. 
     Укаси билан тинмай ҳазил қилаётган Анвар акага савол бермоқчиманку. Қандай ўзимга қаратишни билмайман.
   Ахийри секингина тирсагига туртдим.
__ҳа Нилуфар гапинг борми менда?....нигоҳлари бирам ёқимли.
__"мен кириб кетаверайми?"
__кириб кетаверинг келинойи. Акамни ўзим олиб бориб қўяман. Биз доим бир маҳалгача. Чақ-чақлашиб ўрганиб қолганмиз.
    Тўхтамай биддиллаётган қайнимга ҳайрон қарадим.
__кўзингизни кичикроқ очинг келинойи.
__"мени қандай тушунди?" Анвар акадан сўрадим.
__тушунаманда. Акам мажбурлаб,"келинойинг келса қийналади" деб ишораларда сўзлашишни ўргатгандан кейин.
       Я Аллоҳ бу қандай бахт. Мен минг ўйласамда, бундай эътиборни кутмагандим. Ҳаёл ҳам қилмагандим. Қаршимдаги инсон қандай инсон-а?
    Кўзларим ёшланди. Албатта қувончдан, шукроналикдан.

Давоми бор⏰

✈️ Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️

Каналга Обуна бўлинг👇

  

Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Асл_муҳаббат.  5-қисм
Дилором Қосимова

__"келинг ётиб олишизга ёрдамлашаман" аравачасини ётоқ ёнига сурдим.
__сенга оғирлигим тушмайдими?
__"йўқ бу мени вазифамку"
      Анвар акага ётоғга ётиб олишига кўмаклашдим..
__раҳмат сенга.
__"арзимайди" жилмайдим.  "Мен ҳозир" шкафни очиб. Ўзимга тунги либос қидирдим. Кўпини кийиш тугул қарашга ҳам уялади инсон. Бир ихчам пижама топдим. Ҳайрият битта бўлса ҳам ёпиғи бор экан.
       Тортинибгина ётоқ ёнига бордим.
__уялма, кел ухлайқол. Анча кеч бўлди.
Индамай Уни ёнига, ётоқни четига ётиб олдим
     Аввал ҳеч туймаган қандайдур ажиб ҳисни туйдим. Оҳиста кўзларимни юмдим. Ҳис қилаяпман. Менга қадалган нигоҳларни. Юзларим қизий бошлади. Уйқу элтиб ухлаб қолдим ахийри.

__Нилуфар, Нилуфаар....таниш, аллақачон қадрлига ҳам айланган овоздан кўзларимни эринибгина очдим.....Нилуфар чарчаганмидинг?
__"узр ухлаб қолибман"
__бомдод вақти  бўляпти. Сени шунга уйғотгандим. Аслида безовта қилмоқчимасдим. Лекин....деди ўзидан ҳижолат бўлиб.
__"раҳмат сизга. Аслида мен сизни уйғотишим керак эди"..тез ўрнимдан туриб Анвар акани аравасига ўтишига кўмаклашдим. Ҳоммомга олиб кирдим.
__ўзим амаллайман, сени қийнаб қўйяпман.
__"ундай эмас, бу мени вазифам".. уларга таҳорат олишига ёрдам бердим. Аслида юз қўлни ювгапда махс тортганда. Ўзи сув қуйиб ишлатса савобли дейилган. Аммо Анвар акага бу бироз қийин. Оёқларини кичик тоғорачада ювиб, ўзим артиб қўйдим.
__раҳмат сенга,...дедилар юзимга мамнун боқиб.
__"арзимайди, энди мени бироз кутиб туринг"...Анвар акани ётоқхонага олиб чиқиб, кейин ўзим таҳорат олиб, намозга тайёргарлик кўрдим.
      Бирга намоз ўқидик.
Аллоҳдан Анвар акани оёқларига шифо сўраб дуo қилдим.

__"мен нима қиламан энди?"
__билмадим. Аввал уйланиб кўрмаганман. Биринчи тонгда нима қилишларини билмайман....жилмайдилар.
__"биринчи тонгда чиқмайди,"
__сен қаердан биласан?...тушунарсиз қаради....ёки сенда биринчиси эмасми?
     Гапидан кўзим ва оғзим тенг очилтиёв.
__"бу нима деганиз?".
__секинроқ ҳаракатлантирда бармоқларингни. Мен яқинда ўргандимку. Тез ҳаракат қилсанг. Англамай қоламан.....уларни гапидан кейин. Бармоқларимни  бироз тез ҳаракатлантириб юборибман.
__"келинойим илк тонгидан чиқмаган. Шундан биламан"...сал қовоғимни уйдим.
    Анвар ака жилмайдилар.
__сал эгилгин.
  Мен тушунқирамайгина ҳиёл эгилдим. Икки елкамдан тутиб ўзига тортди. Пешонамда Анвар акани лабларини ҳис қилдим.
    Менда ҳарорат кўтарилиши содир бўлдиёв. Тирноғимдан, соч толамгача қизигандек бўлдим.

Давоми бор⏰

✈️ Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️

Каналга Обуна бўлинг👇
  

Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Асл_муҳаббат.  4 - қисм

#Дилором_Қосимова

         Ҳаммаси тез. Жудаям тез бўлди. Йигитни исми Анвар эди. Биздан олдинги маҳаллада яшашарди. Тўйимиз белгиланиб, заксдан ҳам ўтдик.
__келин сиз юраверинг. Мен ўзим Анварни етаклайман....дедилар биз билан келган қариндоши. Мен эса "ўзим" дегандай, аравачага қўл чўздим. Бундай икки эркак қиёфасида мамнунлик акс этди.
__Нилуфар сенга қийин эмасми?....Анвар ака сўрадилар. Мен яна бош силкиб инкор этдим.
__қўлинг орқали суҳбатлашишимиз мумкин. Мен имо-ишораларни ўргандим.
      Уларни мана шу гапи мени кўзларим ёшланишига сабаб бўлди. Наҳотки мени тушуниш учун уларни ўрганган бўлса.
__нега йиғлайсан? Мен сени ҳурсанд қилмоқчи эдим.....деди бошини ҳиёл ортга ташлаб менга боқаркан.
__"Жудаям ҳурсандман" қўл ҳаракатлари билан жилмайиб унга тушунтирдим.
__ундай бўлса яхши. Ҳеч йиғламагин ҳўпми?
__"Ҳўп" яна жилмайдим. Ичимдан қандайдир илиқлик туя бошладим қаршимдаги инсонга нисбатан.
       Ҳамма нарса ўз ўрнида бўлиб. Тўйимиз ҳам бўлиб ўтди.  Тўй исломий тарзда ўтди. Бир кун олдин никоҳ ўқилди.
     Бизга ҳамма бахт тилади.  Яъни мени яқинларим, дугоналарим келиб. Оила бахти насиб этгани учун, бахтли бўлишимизга ширин тилаклар билдириб ўтишди.
        Мени катталар оқ-фотиҳаси билан, янги уйим бўлмиш. Куёвни уйига олиб кетишди.
     Мени илк кечада ҳайрон қилган нарса Анвар ака шу ҳолида  "намоз ўқиймиз Нилуфар" дегани бўлди. Баъзи инсонлар бор тўрт мучаси соғ бўлса ҳам, намозга келганда эринчоқлик қилишади. Баъзи инсонлар бор намоз ўқиб туриб ҳам дилларни оғритади. Менга илм ўргатган муаллима устозим. "Ҳеч қачон дил оғритувчилардан бўлма" деб кўп таъкидларди.
       Илм ўрганишим ҳам бироз чўзилган. Ҳамма ўқиб дарс топширса. Менда буни имкони йўқ эди. Муаллимам айтган араб ҳарфларини мен ёзиб кўрсатардим.
     Аммо шукурки ўрганиб олганман.
Биз биргаликда намоз ўқидик.
__Нилуфарим....дедилар ёқимли овозда. Эгалик қўшимчаси қўшилганигами? Ёки ҳалолим томонидан айтилганигами? Бу жуда ёқимли, ва чиройли эшитилди.
   Ҳаяжондан жовдирабгина нигоҳимни уларга қаратдим.
__кел бу кеча бир-биримиз ҳақимизда гаплашамиз....дедилар.
   Мен оддийликда ўтган ҳаётимни уларга "сўзлаб" бердим.
__"булар жуда зерикарли гаплар. Бошингизни оғритиб юбормадимми?"...мен ҳаётимни асосий саҳифаларини ишоралар орқали тушунтирар эканман. Кўз узмай мени кузатдилар. Ўзимдан яна ҳижолат бўлдим. Мени забонсизлигим деб кўзлари толиб қолмадимикан?
__ҳалолим билан боғлиқ ҳар нарса менга қизиқ....деди саволимга жавобан. Юзимга ногоҳон кулгу югурди.
__"сиз ҳам сўзлаб беринг".
__менми?...ўйланиб қолди-да....бошқа сафар. Кел бугун ухлайлик....деди юзимга боқиб.
__"келажагини бирга ҳаёл қилган, инсонидан айрилиш оғриқлими?".....ўзимга тушунмасдим, нега бу саволни берганимга. Бу самимий инсонни ички кечинмасига жуда қизиқдим.
__бошимга тушган кўнгилсизликдан бир нарсани тушундим. Бирга ҳаёл суриш, бирга ҳаёт қуришгача етиб бормаслиги мумкин экан....синиқ жилмайдилар.....энди ухла кеч бўлди. Бошқа куни айтиб бераман.....дедилар. Мен итоаткорона бош силкидим.

Давоми бор⏰

✈️ Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️

Каналга Обуна бўлинг👇
  

Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Асл_муҳаббат. 3-кисм
Дилором Қосимова.

Мени сўроқлаб келаётганларнинг сони кундан-кунга кўпая бошлади. Нуқсоним унчалик катта эмасди. Шу сабабми? Уйимиздан аёлларни кети узилмасди.
Лекин барибир, бир манфат кўзлашаётганини сезардим.
__аяжон менимча улар Нилуфарни ҳунари орқасидан топадиган маблағига қизиқяптиёв.....келинойимни гапидан сергак тортдим. Гап пойлаш одатим йўқку. Гап мен ҳақда экани учун қизиқдим.
__нега ундай дейсиз келин?
__"бир кийим кўйлакни қанчага тикади" "ҳаққини талаб қилиб олиш керакда" яна шунга ўхшаган гапларига айтаманда.
__ўзи кўнглим чопмади қизим. Учинчи хотинликка сўрашяпти. Ундан кўра уйда олиб ўтирганим ҳам яхши....мана шу ҳолат эди. Доим ёши катта ва нечанчидур хотин қилишга сўрашарди.
Бир куни ўзимдан беш ёш катта инсондан совчи келди. Ҳали уйланмаган. Бир йил олдин автоҳалокат натижасида оёқлари ишламай қолган экан. Фотиҳаланган севган қизи, уни бу ҳолатида ташлаб кетган.
Нега мени сўрашди забонсиз эканим учунми?
Учрашдим, юзи нурли, истарали йигит. Сўзлари ҳам маъноли.
Бувим маҳалласидаги дадамдан бир неча ёш кичик инсонга розилик берганини айтди. Мен "эр" деётганим йўқ этику. Ичимдан тошиб кетаётган бир дунё гапларим. Томоғимга тиқилди. Қани энди сақов бўлмасайдим. Бор ҳисларимни тўкиб солсам.
Мен рози бўлмаётгандим. Аммо мажбур бўлди. Деярли фарзанди тенги қизга кўз тиккан "амаки"дан қутилиш учун. Ўша йигитга розилик бердим. Ҳар қалай у парваришга ҳам муҳтож. Мени эса ақлим жойида. Унга суянч бўла оламан. Ҳар қалай бу дадам тенги инсонни қўйнига кириб, ўзим тенгқур фарзандларини "ўғлим, қизим" дейишдан кўра абзалроқ.

__рози бўлганингиздан қувондим рости.....ўша йигит билан бир хонада ёлғизман. Жавоб қайтаролмайман. Ҳижолатдаман.....Нилуфар....уни юзига қарадим.....кейин афсусланмайсизми?
Саволига бош силкиб "йўқ" ишорасини қилдим.
__раҳмат сизга. Биз ҳали ҳавас қилгулик жуфтлик бўламиз.....мен илк бора йигит зоти олдида ҳаяжонландим. Ишона олмасдим. Бўлаётган воқеаларга.

Давоми бор⏰

✈️ Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️

Каналга Обуна бўлинг👇
   @ibratli_sozlar

Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Асл_муҳаббат 2 - Қисм
Дилором Қосимова.


Қиз болани ҳаяжон босади албатта. Лекин, мен ҳақимда билгач уларни нигоҳи ўзгариши, яъни ачиниш ҳиссига. Ёкида умуман узилишини аввалдан тахмин қилганим учун, бу нарсаларга умид қилишга ҳам қўрқаман. Намозда саждада доим шундай туйғудан асрашини Аллоҳдан сўрайман.

   Аста-аста синфдош дугоналаримни тўйи бўлиб, деярли қизлар қолмади мен тенги.
       Қишлоқ жойда яшаганимиз учун, кўпчилик қизлар ўқимасди. Бу орада уч йил ўтганди. Мен йигирма бир ёшда эдим. Шу уч йил давомида ўнта қизга тикувчиликни ўргатиб, уста қилиб чиқардим. Ҳозирда яна тўртта шогирдим бор.
     Менга ҳам совчи кела бошлаганди бу йиллар давомида. Аммо ёши анча катта, ҳатто дадам тенгилардан ҳам бор эди.
Мен ҳаққим йўқдур нозланишга. Аммо мени айбим фақат забонсизлигим эди. Ақлим кўп нарсага етарди. Ундай амакиларга нечанчидур аёл бўлгандан. Ўзим тенги йигит-қизларга "она" бўлгандан ўз ҳаётимни шундайича давом эттирганим яхши. Бировга зарарим тегмаса. Ҳунарим орқасидан топган даромадимда рўзғорга қаралашсам. Мен сиғинди ҳам эмасман. Ҳаммани муносабати яхши оиламда.
       Аммо бир кун. Бир қарорга келишга мажбур қилиркан ҳаёт....

Давоми бор....

✈️ Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️

Каналга Обуна бўлинг👇

   @ibratli_sozlar

Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️

Давомини ўқиш учун пастроқ тушинг пастроқдаги постлардан топасиз ⬇️

Читать полностью…
Подписаться на канал