Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#Асл_муҳаббат. 7 - қисм
#Дилором_Қосимова
Кунларим бир маромда ўтарди. Анвар ака жуда самимий инсон эдилар. Қандай қилиб бу инсонни ташлаб кетган экана ўша қиз?
Менга жуда қизиқ эди. Аммо сўрашга тортинардим. Қайни укам Адҳам мендан атига бир ёш кичик эди.
Анвар ака соғлиқлари сабаб уйда иш қилардилар.
Бу оилани "сандиқчилар" оиласи деб аташарди. Чунки сандиқ, жавон, шунга ўхшаш нарсалар ясашарди. Адҳам билан дадажон маҳалла бошидаги дўконда иш қилишарди. Анвар ака ҳам бориб турарди. Аммо орада дам олиши. Доктир айтган машқларни бажариши кераклиги учун. Куни бўйи дўконда иш қилолмасди.
__Нилуфар чарчаб қолмаяпсанми?....кечки пайт оёқларини уқалаётсам гапириб қолдилар.....барибир сезмайди булар, ўзи чарчагансан, ундан кўра дамингни ол.
__"ноумид шайтон дейдилар, нега юриб кетишингиз мумкинлигига ишонмаяпсиз?"
__менда ишонч деган туйғу ўша ҳалокатдан сўнг. Ташлаб кетилганимда сўниб бўлган....ичимдан нимадур "чирт" этиб узилди.
__"ҳали ҳам Уни унутмагансиз-а?"....Анвар ака менга сўзсиз тикилиб турдилар. "Сукут аломати ризо" кўнглимга шу гап ўрнади. Йиғлагим келди кичик чилламиз чиқишига икки кун қолди. Инсон шундай кам фурсатда кимгадур бу қадар боғланиб қолиши мумкинми?
__шундай деб ўйлайсанми?...синчков қараб савол берди....бир нарсани унутма Нилуфар. Сен мен учратган энг гўзал насибимсан..
__"энг гўзал насиб нима у?"....унинг бир оғиз гапидан қалбимда енгиллик туйдим.
__бир инсон дарвешга сен берган саволни берган экан.
Дарвеш."ҳамма нимадур гапирмоқчи бўлиб юрган бу ёлғон дунёда. Сени эшитишга тайёр кишини учратишдур" деб жавоб берган экан. Биламан сен мени эшитишга тайёрсан. Тўғрими?
Кўзда ёш билан, бош силкидим.
__кел ёнимга, сенга ўз ҳаётимни сўзлаб бераман....дея қўл чўздилар. Мен ҳаяжон билан қўлидан тутиб ёнига ўтирдим. Қўлимни қўйиб юбормай гап бошладилар.
Давоми бор⏰
✈️ Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
#Асл_муҳаббат. . 6-қисм
#Дилором_Қосимова
Барча удумларни ўтказишди. Мен кечгача ўша қайноқ ҳарорат билан юрдим.
Тушликда Анвар акани менга жилмайиб қарашларидан уялиб кетдим.
__қизим мен эртароқ ётаман. Анчагина чарчабман шекилли. Янаям сизга раҳмат. Ўғлимга елкадош бўлишга рози бўлганингиз учун. Илоҳим ўзингиздан кўпайиб. Ҳавас қилгулик оилалардан бўлинглар....аяжон. яъни Анвар акани ойилари, кўзларида ёш билан раҳмат айтиб дуо қилдилар.
Қани энди бу дуолар учун. Миннаддорлик билдира олсам. Яхши гаплар билан кўнглини кўтара олсам.
Йўқ буни имкони йўқ менда. Аяжонни маҳкам қучиб олдим. Гўёки шу йўл билан уларга раҳмат айтиб. Йиғламаслигини сўрагандек. Улар ҳам мени қучиб. Кейин қайта дуо қилиб хоналарига кириб кетди. Дадажон яъни Анвар акани дадасини чойхонаси бор экан.
__келинойи сиз келганингиз мени фойдамга бўлдида....Анвар акани укалари кечлик қилиш баробарида, кулиб гап бошлади. Мен эса "нега" дегандек жовдирадим. Яна тилсизлигимдан ҳижолат бўлдим.
__ҳар тонг бомдодга мени уйғотарди. Ибодатга тайёрланиш учун. Сиз келиб, бирам мазза қилиб ухладимеейй. Айй акаааа....
Анвар ака сочиқ отгани учун, норози қаради.
__сен ҳам ибодат қилсанг бўлади. Менга ёрдам қилганингни баҳона қилиб. Тушликкача ухлардингку.
Уларни самимий ҳазилларига ҳавасим келди. Шукур бизни оиладек иноқ эканлар.
Идишларни ювиб жойладим. Бу икки йигитни гапи ҳеч тугай демайди. Эрталабдан буён тик оёқда, югур-югур билан анча толиқибман.
Укаси билан тинмай ҳазил қилаётган Анвар акага савол бермоқчиманку. Қандай ўзимга қаратишни билмайман.
Ахийри секингина тирсагига туртдим.
__ҳа Нилуфар гапинг борми менда?....нигоҳлари бирам ёқимли.
__"мен кириб кетаверайми?"
__кириб кетаверинг келинойи. Акамни ўзим олиб бориб қўяман. Биз доим бир маҳалгача. Чақ-чақлашиб ўрганиб қолганмиз.
Тўхтамай биддиллаётган қайнимга ҳайрон қарадим.
__кўзингизни кичикроқ очинг келинойи.
__"мени қандай тушунди?" Анвар акадан сўрадим.
__тушунаманда. Акам мажбурлаб,"келинойинг келса қийналади" деб ишораларда сўзлашишни ўргатгандан кейин.
Я Аллоҳ бу қандай бахт. Мен минг ўйласамда, бундай эътиборни кутмагандим. Ҳаёл ҳам қилмагандим. Қаршимдаги инсон қандай инсон-а?
Кўзларим ёшланди. Албатта қувончдан, шукроналикдан.
Давоми бор⏰
✈️ Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
#Асл_муҳаббат. 5-қисм
Дилором Қосимова
__"келинг ётиб олишизга ёрдамлашаман" аравачасини ётоқ ёнига сурдим.
__сенга оғирлигим тушмайдими?
__"йўқ бу мени вазифамку"
Анвар акага ётоғга ётиб олишига кўмаклашдим..
__раҳмат сенга.
__"арзимайди" жилмайдим. "Мен ҳозир" шкафни очиб. Ўзимга тунги либос қидирдим. Кўпини кийиш тугул қарашга ҳам уялади инсон. Бир ихчам пижама топдим. Ҳайрият битта бўлса ҳам ёпиғи бор экан.
Тортинибгина ётоқ ёнига бордим.
__уялма, кел ухлайқол. Анча кеч бўлди.
Индамай Уни ёнига, ётоқни четига ётиб олдим
Аввал ҳеч туймаган қандайдур ажиб ҳисни туйдим. Оҳиста кўзларимни юмдим. Ҳис қилаяпман. Менга қадалган нигоҳларни. Юзларим қизий бошлади. Уйқу элтиб ухлаб қолдим ахийри.
__Нилуфар, Нилуфаар....таниш, аллақачон қадрлига ҳам айланган овоздан кўзларимни эринибгина очдим.....Нилуфар чарчаганмидинг?
__"узр ухлаб қолибман"
__бомдод вақти бўляпти. Сени шунга уйғотгандим. Аслида безовта қилмоқчимасдим. Лекин....деди ўзидан ҳижолат бўлиб.
__"раҳмат сизга. Аслида мен сизни уйғотишим керак эди"..тез ўрнимдан туриб Анвар акани аравасига ўтишига кўмаклашдим. Ҳоммомга олиб кирдим.
__ўзим амаллайман, сени қийнаб қўйяпман.
__"ундай эмас, бу мени вазифам".. уларга таҳорат олишига ёрдам бердим. Аслида юз қўлни ювгапда махс тортганда. Ўзи сув қуйиб ишлатса савобли дейилган. Аммо Анвар акага бу бироз қийин. Оёқларини кичик тоғорачада ювиб, ўзим артиб қўйдим.
__раҳмат сенга,...дедилар юзимга мамнун боқиб.
__"арзимайди, энди мени бироз кутиб туринг"...Анвар акани ётоқхонага олиб чиқиб, кейин ўзим таҳорат олиб, намозга тайёргарлик кўрдим.
Бирга намоз ўқидик.
Аллоҳдан Анвар акани оёқларига шифо сўраб дуo қилдим.
__"мен нима қиламан энди?"
__билмадим. Аввал уйланиб кўрмаганман. Биринчи тонгда нима қилишларини билмайман....жилмайдилар.
__"биринчи тонгда чиқмайди,"
__сен қаердан биласан?...тушунарсиз қаради....ёки сенда биринчиси эмасми?
Гапидан кўзим ва оғзим тенг очилтиёв.
__"бу нима деганиз?".
__секинроқ ҳаракатлантирда бармоқларингни. Мен яқинда ўргандимку. Тез ҳаракат қилсанг. Англамай қоламан.....уларни гапидан кейин. Бармоқларимни бироз тез ҳаракатлантириб юборибман.
__"келинойим илк тонгидан чиқмаган. Шундан биламан"...сал қовоғимни уйдим.
Анвар ака жилмайдилар.
__сал эгилгин.
Мен тушунқирамайгина ҳиёл эгилдим. Икки елкамдан тутиб ўзига тортди. Пешонамда Анвар акани лабларини ҳис қилдим.
Менда ҳарорат кўтарилиши содир бўлдиёв. Тирноғимдан, соч толамгача қизигандек бўлдим.
Давоми бор⏰
✈️ Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
#Асл_муҳаббат. 4 - қисм
#Дилором_Қосимова
Ҳаммаси тез. Жудаям тез бўлди. Йигитни исми Анвар эди. Биздан олдинги маҳаллада яшашарди. Тўйимиз белгиланиб, заксдан ҳам ўтдик.
__келин сиз юраверинг. Мен ўзим Анварни етаклайман....дедилар биз билан келган қариндоши. Мен эса "ўзим" дегандай, аравачага қўл чўздим. Бундай икки эркак қиёфасида мамнунлик акс этди.
__Нилуфар сенга қийин эмасми?....Анвар ака сўрадилар. Мен яна бош силкиб инкор этдим.
__қўлинг орқали суҳбатлашишимиз мумкин. Мен имо-ишораларни ўргандим.
Уларни мана шу гапи мени кўзларим ёшланишига сабаб бўлди. Наҳотки мени тушуниш учун уларни ўрганган бўлса.
__нега йиғлайсан? Мен сени ҳурсанд қилмоқчи эдим.....деди бошини ҳиёл ортга ташлаб менга боқаркан.
__"Жудаям ҳурсандман" қўл ҳаракатлари билан жилмайиб унга тушунтирдим.
__ундай бўлса яхши. Ҳеч йиғламагин ҳўпми?
__"Ҳўп" яна жилмайдим. Ичимдан қандайдир илиқлик туя бошладим қаршимдаги инсонга нисбатан.
Ҳамма нарса ўз ўрнида бўлиб. Тўйимиз ҳам бўлиб ўтди. Тўй исломий тарзда ўтди. Бир кун олдин никоҳ ўқилди.
Бизга ҳамма бахт тилади. Яъни мени яқинларим, дугоналарим келиб. Оила бахти насиб этгани учун, бахтли бўлишимизга ширин тилаклар билдириб ўтишди.
Мени катталар оқ-фотиҳаси билан, янги уйим бўлмиш. Куёвни уйига олиб кетишди.
Мени илк кечада ҳайрон қилган нарса Анвар ака шу ҳолида "намоз ўқиймиз Нилуфар" дегани бўлди. Баъзи инсонлар бор тўрт мучаси соғ бўлса ҳам, намозга келганда эринчоқлик қилишади. Баъзи инсонлар бор намоз ўқиб туриб ҳам дилларни оғритади. Менга илм ўргатган муаллима устозим. "Ҳеч қачон дил оғритувчилардан бўлма" деб кўп таъкидларди.
Илм ўрганишим ҳам бироз чўзилган. Ҳамма ўқиб дарс топширса. Менда буни имкони йўқ эди. Муаллимам айтган араб ҳарфларини мен ёзиб кўрсатардим.
Аммо шукурки ўрганиб олганман.
Биз биргаликда намоз ўқидик.
__Нилуфарим....дедилар ёқимли овозда. Эгалик қўшимчаси қўшилганигами? Ёки ҳалолим томонидан айтилганигами? Бу жуда ёқимли, ва чиройли эшитилди.
Ҳаяжондан жовдирабгина нигоҳимни уларга қаратдим.
__кел бу кеча бир-биримиз ҳақимизда гаплашамиз....дедилар.
Мен оддийликда ўтган ҳаётимни уларга "сўзлаб" бердим.
__"булар жуда зерикарли гаплар. Бошингизни оғритиб юбормадимми?"...мен ҳаётимни асосий саҳифаларини ишоралар орқали тушунтирар эканман. Кўз узмай мени кузатдилар. Ўзимдан яна ҳижолат бўлдим. Мени забонсизлигим деб кўзлари толиб қолмадимикан?
__ҳалолим билан боғлиқ ҳар нарса менга қизиқ....деди саволимга жавобан. Юзимга ногоҳон кулгу югурди.
__"сиз ҳам сўзлаб беринг".
__менми?...ўйланиб қолди-да....бошқа сафар. Кел бугун ухлайлик....деди юзимга боқиб.
__"келажагини бирга ҳаёл қилган, инсонидан айрилиш оғриқлими?".....ўзимга тушунмасдим, нега бу саволни берганимга. Бу самимий инсонни ички кечинмасига жуда қизиқдим.
__бошимга тушган кўнгилсизликдан бир нарсани тушундим. Бирга ҳаёл суриш, бирга ҳаёт қуришгача етиб бормаслиги мумкин экан....синиқ жилмайдилар.....энди ухла кеч бўлди. Бошқа куни айтиб бераман.....дедилар. Мен итоаткорона бош силкидим.
Давоми бор⏰
✈️ Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
#Асл_муҳаббат. 3-кисм
Дилором Қосимова.
Мени сўроқлаб келаётганларнинг сони кундан-кунга кўпая бошлади. Нуқсоним унчалик катта эмасди. Шу сабабми? Уйимиздан аёлларни кети узилмасди.
Лекин барибир, бир манфат кўзлашаётганини сезардим.
__аяжон менимча улар Нилуфарни ҳунари орқасидан топадиган маблағига қизиқяптиёв.....келинойимни гапидан сергак тортдим. Гап пойлаш одатим йўқку. Гап мен ҳақда экани учун қизиқдим.
__нега ундай дейсиз келин?
__"бир кийим кўйлакни қанчага тикади" "ҳаққини талаб қилиб олиш керакда" яна шунга ўхшаган гапларига айтаманда.
__ўзи кўнглим чопмади қизим. Учинчи хотинликка сўрашяпти. Ундан кўра уйда олиб ўтирганим ҳам яхши....мана шу ҳолат эди. Доим ёши катта ва нечанчидур хотин қилишга сўрашарди.
Бир куни ўзимдан беш ёш катта инсондан совчи келди. Ҳали уйланмаган. Бир йил олдин автоҳалокат натижасида оёқлари ишламай қолган экан. Фотиҳаланган севган қизи, уни бу ҳолатида ташлаб кетган.
Нега мени сўрашди забонсиз эканим учунми?
Учрашдим, юзи нурли, истарали йигит. Сўзлари ҳам маъноли.
Бувим маҳалласидаги дадамдан бир неча ёш кичик инсонга розилик берганини айтди. Мен "эр" деётганим йўқ этику. Ичимдан тошиб кетаётган бир дунё гапларим. Томоғимга тиқилди. Қани энди сақов бўлмасайдим. Бор ҳисларимни тўкиб солсам.
Мен рози бўлмаётгандим. Аммо мажбур бўлди. Деярли фарзанди тенги қизга кўз тиккан "амаки"дан қутилиш учун. Ўша йигитга розилик бердим. Ҳар қалай у парваришга ҳам муҳтож. Мени эса ақлим жойида. Унга суянч бўла оламан. Ҳар қалай бу дадам тенги инсонни қўйнига кириб, ўзим тенгқур фарзандларини "ўғлим, қизим" дейишдан кўра абзалроқ.
__рози бўлганингиздан қувондим рости.....ўша йигит билан бир хонада ёлғизман. Жавоб қайтаролмайман. Ҳижолатдаман.....Нилуфар....уни юзига қарадим.....кейин афсусланмайсизми?
Саволига бош силкиб "йўқ" ишорасини қилдим.
__раҳмат сизга. Биз ҳали ҳавас қилгулик жуфтлик бўламиз.....мен илк бора йигит зоти олдида ҳаяжонландим. Ишона олмасдим. Бўлаётган воқеаларга.
Давоми бор⏰
✈️ Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
@ibratli_sozlar
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
#Асл_муҳаббат 2 - Қисм
Дилором Қосимова.
Қиз болани ҳаяжон босади албатта. Лекин, мен ҳақимда билгач уларни нигоҳи ўзгариши, яъни ачиниш ҳиссига. Ёкида умуман узилишини аввалдан тахмин қилганим учун, бу нарсаларга умид қилишга ҳам қўрқаман. Намозда саждада доим шундай туйғудан асрашини Аллоҳдан сўрайман.
Аста-аста синфдош дугоналаримни тўйи бўлиб, деярли қизлар қолмади мен тенги.
Қишлоқ жойда яшаганимиз учун, кўпчилик қизлар ўқимасди. Бу орада уч йил ўтганди. Мен йигирма бир ёшда эдим. Шу уч йил давомида ўнта қизга тикувчиликни ўргатиб, уста қилиб чиқардим. Ҳозирда яна тўртта шогирдим бор.
Менга ҳам совчи кела бошлаганди бу йиллар давомида. Аммо ёши анча катта, ҳатто дадам тенгилардан ҳам бор эди.
Мен ҳаққим йўқдур нозланишга. Аммо мени айбим фақат забонсизлигим эди. Ақлим кўп нарсага етарди. Ундай амакиларга нечанчидур аёл бўлгандан. Ўзим тенги йигит-қизларга "она" бўлгандан ўз ҳаётимни шундайича давом эттирганим яхши. Бировга зарарим тегмаса. Ҳунарим орқасидан топган даромадимда рўзғорга қаралашсам. Мен сиғинди ҳам эмасман. Ҳаммани муносабати яхши оиламда.
Аммо бир кун. Бир қарорга келишга мажбур қилиркан ҳаёт....
Давоми бор....
✈️ Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
@ibratli_sozlar
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
Давомини ўқиш учун пастроқ тушинг пастроқдаги постлардан топасиз ⬇️
2 - ФАСЛ 🔥🔥 48-Қисм
#АЗОБ
Ёҳуд қадаримга розиман
Азиз обуначим бу ҳикояни 2-фаслини Яқин орада каналга жойлашни бошлаймиз озгина сабр қилиб кутишингизни сўраймиз. Унгача эса сизга унданда қизиқарлироқ бўлган Ҳикояни тақдим этамиз 😍
Дилором Қосимованинг Асл Муҳаббат номли қалбларни титратган ҳикояси...
Марҳамат Ўқинг фақат йиғламанг...👇👇👇
#Асл_муҳаббат 1 - Қисм
Дилором Қосимова.
Мен ҳозир ўн саккиз ёшдаман. Тикувчилик ҳунарини мукаммал даражада эгаллаганман. Мактабда ҳам яхши баҳоларга ўқиб битирдим.
Тим қора сочларим белимга тушади.
Яқинларимни айтишича қора мағиз бўлсам ҳам, истарали, юзи нурли қиз эканман. Бу гаплар менга жуда ёқади.
Аммо мен ҳамма қатори севиб-севилиб, ширин орзулар қилиб улғаймадим. Сабаби мен гапира олмайман, содда тилда айтганда "сақов"ман.
Аммо бу ҳеч қачон менга ҳалал бермаган, бир иш қилишимга. Баъзи-баъзида мен ҳам қўшиқ ҳиргоя қилгим. Қуръонни овоз чиқариб ўқигим келади. Аммо бу имконсиз.
Мактабни тамомлаб, уйда тикувчилик билан шуғуллана бошладим. Алҳамдулиллоҳ икки шогирдим ҳам бор ёш бўлсам ҳам. Уларга ҳунар ўргатиш менга жуда ёқади. Мен фақат сақовман ҳолос. Эшита оламан. Ақлим ҳамма нарсага етади.
Аммо ҳозир деярли, ҳаммага тўрт мучаси соғлом бўлганларгина керак. Қалб билан ҳеч кимни иши йўқ.
Уйда оила аъзоларимиз билан қўл мимикаси орқали гаплашаман. Буюртмачилар билан эса. Аввал уларни тинглаб кейин қоғозга ўзимни фикр, ва гапларимни ёзиб билдираман.
Дугоналарим бирин-кетин унаштирилиб тўйлари бўла бошлади. Мен ўзим учун, либослар тикиб, ўшаларни кийиб борардим.
Тўғриси менга аввал тикилган нигоҳларни пайқайман. Аммо сақовлигим сабаб, бундай нигоҳлардан таъсирланишдан ўзимни тияман. Қиз болани ҳаяжон босади
Давоми бор....
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
@ibratli_sozlar
Давомини ўқиш учун пастроқ тушинг пастроқдаги постлардан топасиз ⬇️
-Ахир...
-Эътирозларга ўрин йўқ. Бахтли бўлиш учун қадам ташлаш вақти келмадими?
-Мени бу ҳолатимда...
-Мен ёлғонни ёмон кўраман. Ишонишингиз учун барча нарсага тайёрман.
-Касал хотин бир умр яшай оласизми?
-Сен касал эмассан. Соғ одамлар сендек сабрга эга эмас. Бир марта имкон бер. Сени бахтли қиламан.
Абдураҳим қўлидаги бахт қушини учириб юбормасликка ҳаракат қилишни бошлади. Уни илк қилган иши Ҳамид акани кўндириш бўладиган бўлди.
Тамом.
Эътиборингиз учун рахмат
Шамсинур (Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи)
🌿 Erim meni sevishini asosiy sabablari:
— Xech qachon oilasini yomonlamadim;
— Onasini oʻzimni onamdan ortiq koʻrdim;
— Aka-ukalariga oʻz jigarlarimdek jon kuydirdim;
— Oʻzimni oilamdan uni oilasini ustun qoʻydim;
— Oqibatli boʻlishlari uchun xar xafta ovqat qilib chaqirdim;
— Erimni uyidagi gapni ona uyimga borib aytmadim.
Xozir shu ishlar odatimga aylangan!
@ibratli_sozlar
⚡️ ТИЗЗАЛАРИНГИЗ ОҒРИЙДИМИ?
✅ Артрит, остеохондроз, подагра, бурсит ва бошқа бўғим касалликларига қарши самарали формула!👌
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/4
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/4
📝БИР КЕЧАЛИК КЕЛИН 😱😳
Шу йили бахорда уйландим. Онам танишларини тавсия қилганди. Учрашувга чиқдим ва ёққандек бўлди. Кейинги икки уч учрашувларда эса ёқтириб қолдим. Бир икки ойча учрашиб иккала тараф рози ва тўй бўлди. Тўйгача замонавий кийинганига унчалик ахамият бермагандим ва тўйдан кейин ўзгарар дедим. Тўйдан аввалги текширувлар хам жуда бир чуқурлашмади, таниш эканку деб ахамият бермадим чунки биринчи маротаба уйланишим, оғзим куйишини қаерданам билгандим.Умримда берилиб севиб қолмаганим учун бу қизга яхши кўриб уйландим. Тўй чиройлик ўтди. Туй куни кечаси келин... 😳😳😱😱😱
ДАВОМИ👇👉 /channel/Solixa_Ayol/63571
ТЕЛЕФОНИНГИЗ ЭКРАНИГА ЧИРОЙЛИ КУЗНИ КУВОНТИРАДИГАН РАСМ ВИДЁЛАР КЕРАКМИ?
БИЗНИНГ КАНАЛ АЙНАН СИЗ УЧУН😍
/channel/+qGhllboD8_NhMTQy
/channel/+qGhllboD8_NhMTQy
/channel/+qGhllboD8_NhMTQy
Кизалокларга фасонлар
/channel/+wR6cHtgcFOU2NjEy
/channel/+wR6cHtgcFOU2NjEy
#Диққат
Бир киши ўлим жазосига ҳукм қилинди. Шоҳ унинг олдига бир товуқни қўйиб, у товуқни қандай ўлдирса жаллод ҳам уни шундай ўлдиришини маълум қилди.
Маҳкум товуқни шундай ўлдирдики, натижада, ўзи омон қолди.
Савол: маҳкум қандай йўл тутган эди?
-- Дада бу фохиша тушуняпсизми фохиша.. сиз Россияда пайти уйга ҳар ҳил эркакларни олиб келди дада нега тушунмайсиз.. Ази кичик эди мени ҳам ўзига ўхшаган қилмоқчи эди, қўшниникига қочгандим дада шундай жирканч аёлни мен қандай онам дейман. Ўз қизини сотганни мен қандай она дейман дада. --дея Севинч ўтириб бошини ушлаб бақириб йиғлай бошлади шунча йилдан бери ичида сақлаб келаётган дардини дадаси айтганди. Шунча йилдан бери дадаси фақат аёлини менга ҳиёнат қилиб кетган деб ўйларди.... Лекин аёлини қизига қилган ишларини эшитгач.....
Читать полностью…#АЗОБ
Ёҳуд қадаримга розиман
40-қисм
-Мени қул қилиб олган булар. Ҳамма иш бўйнимда.
-Қайнотамам одаммас, кўргим келмайди сира.
-Боламниям яхши кўришмайди. Нима бўлса ҳам анави қизига. Жонгаям тегди шуни қизи.
-Қайнонам мени роса эримга ёмонлаб урдиради. Тўйиб кетдим
-Сизларни кўзизга сипо кўрингани билан буларни бирортаси одаммас.
-Биттасидан қутилдим ҳалиям.
-Нарсаларимниям ўзиники қилишади булар. Онамникига олиб бориб қўйдим. Бирортаси теголмайдиям.
Ҳуснида бўлар бўлмас гапларни тарқатиб юрарди.
✨✨✨
-Мен катта бизнес бошламоқчиман.
Муродни тўсатдан айтган гапи ҳаммани лол қилди.
-Қанақа бизнес?
-Оддий тадбиркорлик.
-Майли ўғлим омадингни берсин.
-Лекин бунга фақат омад етарли эмас.
-Бу нима деганинг?
-Менга катта пул керак, бунинг учун эса жредит олмоқчиман.
-Эсингни ебсан.
Мурод ўрнидан туриб кетди.
-Доим шундай, мен бир иш бошлайман десам, сиз йўл бермайсиз. Шу сабаб мен тенгдошларимдан орқадаман.
Мурод қайта гапирмади турди кетди.
✨✨✨
Ҳуснидани бу қилиқлари ҳолва экан, у бой хонадонни ёлғиз қизи бўлганига жуда эрка ва тантиқ бўлган. Ота уйига аразлаб кетавериб Гулёрани ҳаётига ҳам даҳл қила бошлади. Гулёрани қайнисинглиси Ҳуснидани аммасига келин бўлганди. Ҳуснидани аммаси жиянини жуда яхши кўрар, уни гапларига чиппа чин ишонарди.
-Амма бу келинизни яхшилаб буранг, уйидаги янгасини жойига ўтказиб қўйсин. Улар мени азоб беришадику, бу индамай ўтирадими? Келинизни янгаси ялло қилиб юришига қўясизми амма, мен жаҳаннамда юрсам?
Ҳуснида аммасини олдига бориб уни миясини ҳам заҳарларди. Ҳуснида кетгач амма келинини олдига чақириб яхшилаб тузларди.
-Онангизникига борасиз, янгайизни шундоқ юришига қўйиб қўйманг. Онангизга яхшилаб тайинланг, буни қаттиқ тутмасак бошизга чиқади деб.
Бу гаплар таъсир қилмаса Ҳуснидани аммаси келинига кун бермай қўяр, оқибатда Нодира онасини уйига бориб Гулёрага бир дақиқа ҳам тиним бермасди. Фақат азобларди, нима қилса қиларди. Бечора Гулёра опам қайтган, укамни оиласи тибчмас мен ҳам қайтиб борсам бўлмайди дея тишини тишига қўйиб чидашга мажбур эди.
-Онасини уйига камроқ юборинг. Опаси гап ўргатса ўзизга қийин бўлади.
Вазият шу даражага етдики Гулёра ота уйига бир йилда ҳам боришга зор эди.
Ҳуснида аразлаб кетса кўп нағма чиқарарди. Ҳуснидани уйидагилари Паризодалар оиласини устидан маҳаллага ариза ёзиб кетибди.
-Булар ақидапарстлар, ҳаммаси бир гўр. Тез ушлаб олмасангиз эртага хавфли бўлади
Маҳалла дарҳол оёққа туриб Паризодаларни уйини тинтув қилди
Давоми бор...
Каналга Обуна бўлинг👇
➥ @ibratli_sozlar
Кейинги қисмни ўқиш учун пастроқ тушинг... ⬇️
💜 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 💜
DOIM BIR XIL SALAT QILISH JONINGIZGA TEGMADIMI? 🤔
🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙
😱 100$-200$ LIK KURSLARDA O'RGATILADIGAN RETSEPLAR HAMMA SIR-ASRORLARI BILAN JOYLANGAN KANAL
🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗
🤫BU RETSEPTLARNI BOSHQA KANALLARDAN TOPOLMAYSIZ! O'CHIB KETMASIDAN ULANVOLING
/channel/+C0b5QYJ1a74zMmYy
ДИККАТ Саволни бошқачаси 😁
“Конфет” ўзбекчада нима бўлади?
Сиз буни эшитгансиз 👇
🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸🔺🔸
Iq darajasi 130dan yuqori bo'lgan odamlar uchun rasimli jumboq.
Odamlarning 87% javobini to'gri topa olmadi. Siz ham bir sinab ko'ring,
Rasmda nechta uchburchak bor ? 😊🙃
Javobi: Onajonlar va bolajonlar kanalida
😰 ХИЁНАТ ТУНИ 😱
Элёр дадасининг ишхонаси томон кетди. Уйлари билан ораси бир чакиримча йул.У ферманинг катта дарвозаси томон айланиб юришни хохламади, шартта девордан ошиб тушди. Коровул хонани чироги ёник эди аммо дадаси куринмади хамма ёкни куриб чикди. Аланглаб атрофга карай бошлади. Шунда коровулхонани ёнидаги хужрадан инграган овоз эшитилди.
Элёрнинг юраги шувиллаб кетди, югуриб бориб эшикни очди .
Элёр куз унгидаги манзарани куриб котиб колди. Кичкина хонада кроват устида дадаси....😳😱😱
ДАВОМИ ЎҚИШ👉👇
/channel/Solixa_Ayol/27671
Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸
⚡️ ТИЗЗАЛАРИНГИЗ ОҒРИЙДИМИ?
✅ Артрит, остеохондроз, подагра, бурсит ва бошқа бўғим касалликларига қарши самарали формула!👌
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/4
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/4
👑 Қадимда Императорлар исталмаган хомиладорликдан сақланишнинг бир сирли усулидан фойдаланиб келишган.
➡️ Бу усул хозирда гинекологлар томонидан баъзи инсонларга ургатиб келинмокда.
Бу усул қандай эканлигини билишни истасангиз:
💥 Тезда ушбу каналга аъзо булинг ва бу янгиликдан хабардор булинг.
Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸
🔵Telegramdaki eng yagona kanal aynan siz uchun 🥹
#АЗОБ
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
45-қисм
Собир ҳам насибасини олмай қолмади, ҳамон оилавий бахтидан тингани йўқ. Неча бора Паризодадан кечирим сўраб келди. Аммо энди фойдаси бўлармикан?
Паризода шундай сабр тоқат ила умр кечирдики тасаннолар айтмай илож йўқ. Бирор марта онасига ҳасрат қилиб уни ҳам сиқилтирмади. Ҳаттоки Паризодани онаси барча ҳақиқатларни шу ҳикоя орқали ўқиб олмоқдалар. Чунки онасини қийналиб яшаганини кўрган қаҳрамонимиз ўзи азобда яшаса ҳам онасини азобда қолдирмай дея кўп сирларини айтмаган.
✨✨✨
Барчаси яхши кетаётган бир вақтда яна бир ҳасталик аниқланди. Энди Паризодада ошқозон раки аниқланганди.
-Қизим бошингда шу дард ҳам бормиди?
-Она Аллоҳ бандаларини дард бериб синаркан. Ҳеч кимга тоқатидан ортиқ дард берилмайди.
Паризода сабрнинг улкан намунаси бўлди. Бирор ерга арз қилиб чиқмади, биров билан тортишмади. Унинг ягона таскини жойнамоз эди. Шунча йиллар давомида фақат Аллоҳдангина умид қилиб келди.
Дилзодага 13 ёшида Қуръони Каримни хатм қилдиришда катта ёрдами тегди. Дилзода Аллоҳни онасининг қилган меҳнатлари эвазига таниди. Ҳозирда қизалоқ ўн тўрт ёшда аммо у сураларни ёдлаб улгурган. Рости жудаям ҳавасим келди.
Ошқозон ичак раки хабарини эшитган бир админ опамиз Паризодага керакли дориларни олиб жўнатди. Аслида Паризода мендан бу опани ҳамма танигани учун исмларини ошкор қилмаслигимни сўрагандилар. Лекин мен у инсонни ҳам шундай улуғ кунларда дуо олишларини истадим. Кўпчиликка таниш бўлган админ опамиз Ҳанумка номи билан танилган аёлдир. У киши ҳам Паризодани тузалишини чин дилдан истаганлар.
Паризодага ёрдам қўлини чўзгувчилар анчагина бўлиб чиқди. Лекин ҳар ойда ўн миллионлик дори дармон оладиган ва ўз ҳаражатларига, қизига ўзи пул топадиган ёлғиз аёл учун бу пулни топиш жуда қийин. Ҳанумка олиб берган дорилардан кейин Паризода анча ўзига келди. Текширувларда ичаклари яхши чиқди.
Катта миқдордаги кредит учун Паризодага тегишли янги иморат ҳам қўлдан кетди. Барча дўконлари давлат ҳисобига ўтди. Оилани ягона мулки яшаб турган уйи қолди ҳолос.
Хатолар инсонни ўзгартиради тоблайди, Ҳамид ака Аллоҳга қайтганди, барча гуноҳларига тавба қилиб қизига ҳар кун шифо сўрайди. Қилган хатоларидан афсусда.
-Қизим сен мени гуноҳларимни касрига қолдинг. Сен бунга лойиқ эмасдинг. Сенга эмас менга дард берсин эди Аллоҳим.
Лекин дард Паризодага берилганди. Афсусларга энди кеч эди. Яна бир томони Мурод ҳам Ҳамид акани жуда куйдирганди. Ҳамид ака барчаси ўз хатолари сабаблигини англаб турар лекин вақтни ортга қайтариб бўлмасди.
✨✨✨✨
Паризода биринчи ва иккинчи турмушида кўнгилсиз бўлган. Уларга мехр бериш у ёқда турсин илиқлик ҳам туймаганди. Лекин Абдураҳим бошидаёқ Паризодага мехр берди, ишончига кирди. У ҳеч кимдан кўрмаган ишонч туйғусини Абдураҳимдан кўрди.
Паризода хафа бўлса иложини қилиб қизни кўнглини кўтариб кулдиришга уринарди. Ҳаттоки касал бўлса Абдураҳимни далдалари сабаб тезроқ оёққа туриб кетарди.
-Сизга машина оламиз, юриб қийналмайсиз. Агар зерикаман десангиз ўзингизга бирор бизнес очиб бераман.
-Мен алданишдан қўрқаман.
-Паризода сизни ҳаётингизни барбод қилганлар ҳозирда бахтлими?
-Йўқ.
-Нега алданишдан қўрқасиз, мен ожизани ярим йўлда қолдирадиган пасткаш эмасман. Энди топдим деганимда сиздан айрилиш менга оғир зарба бўлади. Менга сизсизликни раво кўрманг. Умр бўйи сизни касаллигингизни ўзимники деб тасаввур қиламан. Умуман юзизга солмайман. Солсам эркак эмасман. Сиз билан мен жаннатларда ҳам бирга бўлишни истайман.
Давоми бор...
Каналга Обуна бўлинг👇
@ibratli_sozlar
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
#АЗОБ
Ёҳуд қадаримга розиман
44-қисм
Паризода у инсон билан бир дўсти орқали танишиб қолди. Админ эмасми олдинига шунчаки маслаҳат сўраяпти деб қараган қиз, муносабатлар жиддийлашиб кетади деб ўйламаганди.
-Мени икки бора тақдир синади. Қайта турмушга чиқиш ниятим йўқ.
-Паризода сиз бахтли ҳаётга лойиқсизку? Нега Аллоҳдан бошқадан ёрдам кутмайдиган инсон буёғига ишонмаяпти?
-Ўша икки инсон ҳам не не ваъдалар билан мени никоҳига олган. Аммо иккови ҳам ваъдасидан тонган.
-Аллоҳ гувоҳ мен неча йиллар излаган кўнглимга яқин инсонни топдим.
Абдураҳим шоир йигит эди. Биринчи турмуши ўхшамагани учун ажрашган бўлиб ҳамон кўнглига ёққан инсонни излаб юрарди. Паризода тимсолида эса уни кўрганди. Паризода бу йигитни ўзидан совитиш учун кўп уринди. Ҳаттоки бармоқларини расмга олиб узатди.
-Сиз бахтингизни топасиз. Аммо у мен эмасман.
-Адашасиз, мен ҳатто сизни тушларимда кўрганман. Илк бор сиз ҳақизда билганимда ҳайратда қолганман. Қўлларингизга келсак Аллоҳ дард билан синабди, шу ҳолатдаям оёқда турибсиз. Оила қургач овқат қилишга қийналсангиз ўзим ёрдам бераман. Биргалашиб овқат қиламиз.
-Бу ҳаммаси эмас ахир.
-Докторга ҳам ўзим олиб бораман. Оғринади деб ўйламанг. Неча йиллар излаганим, кўнглим соҳибасини энди учратганимда мени бу бахтдан айирманг.
Ҳақиқатдан Абдураҳим самимий инсон эди. Паризода ҳақида кўп жойлардан суриштирган, бу қизни иродасига қойил қолганди.
-Менга ишонинг ҳаммаси яхши бўлади.
✨✨✨
Муяссар Абдураҳим ҳақида эшитганида ижобий қабул қилди.
-Пари сиз бахтли бўлишга лойиқсиз. Мен йигит ҳақида имкони борича суриштириб бераман.
Абдураҳим ҳақида ҳеч ким нўжоя фикр билдирмади. Ҳаммани кўнглини топишга интиладиган меҳнатсевар йигит экан. Бой бўлмаса ҳам ҳамма қатори инсон бўлиб, ўз ҳалол меҳнати билан анча обрўга эга бўлиб қолган экан. Имкон қадар икки уч марта саховат кўрсатиб касалларга ёрдам қўлини чўзган инсон бўлиб чиқди.
Муяссар Паризодага шу маълумотларни топиб берди. Аслида Муяссар савдо билан шуғулланарди. Туркия кийимларини сотарди. Паризодага дориларини олишда ҳам неча бора ўз ёрдамини аямаган. Ҳақиқатдан кўнгли очиқ, чин дўст эди.
-Пари мен қизизга лойиқ кийим жўнатдим. Маза қилиб кийсин.
-Муяссар мени ҳижолатга қўяяпсиз.
-Бунақа деманг, дўстларни орасида ҳижолат деган сўзга ўрин йўқ.
Муяссар Дилзода мос кийимларни узлуксиз жўнатарди. Паризодани аҳволини билгани учун ҳам ундан ёрдамини аямасди.
✨✨✨
Паризода бирорта тўй ёки маракага борса иримчилар уни кўнглини кўп бора синдирган. Чиллали уйларга уни яқинлаштиришмасди.
-Анавини киритманглар, иккита эр кўрган бахтсиз, камига касал.
-Бирор баҳона билан бошқа хонага чиқаринглар .
-Келиб нима қиларкан а? Касри урмаса бўлди.
Шундай кунлар Паризода ўксиб йиғларди. У ҳам соғлом яшашни хоҳларди. Нима қилсин шу дард билан синалаётган бўлса? Кечалари кўнглини оғритганларни кечирдим дея дуо қиларди. Дилимни оғритишгани учун Аллоҳим жазолама дерди. Лекин Аллоҳнинг адолати доим устундир.
Бир куни Паризодалар оилавий Элёрни ўгай отасини уйига боришди. Ҳамид акани дўстлиги узилиб кетмаган, борди келди қилиб туришарди. Овқатлар ейилиб аёллар суҳбатга киришиб кетишганда Элёр ҳақида гап очилди.
-Паризода сизга қилганлари учун Элёр жазосини тортяпти.
-Нимага?
Паризода ҳайрон эди.
-Буткул касодга учради. Қўлида ҳеч нарсаси қолмади. Фақатгина ўша сиз яшаган дом қолди ҳолос. Хотини билан ўша ерда яшайди. Ҳозирда юк туширувчи бўлиб чой чақага кунини кўриб юрибди. Хўжайинам унга ёрдам бергилари келмай қолди.
Паризода шунда тушунди у дўстларим билан биргаман деганини. У юк туширувчи бўлиб группавой ишлашар экан.
Давоми бор...
Каналга Обуна бўлинг👇
@ibratli_sozlar
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
43-қисм
Паризодани топиши фақат телеграмдан бўлиб қолганди. Уйда ортиқча пул йўқ, ўзини ўзи кунини кўрарди. Дориларини ҳам вақтида ололмас,касалхонагаям вақтида ётолмай қоларди. Ҳаммаси етишмовчиликдан бўлиб қолганди. Тошкентга даволанишга ҳам бориши учун ўн миллиондан ортиқ пул кетарди. Паризода ҳаммасини ўзи ишлаб топарди. Оиласидагилардан пул олмасди. Ҳар ой даволанишига пул топо олмай ҳам қоларди, лекин сира ҳам умидини узмасди. (Шу ерида бир гапни айтиб ўтаман, Паризода доим муҳтож бўлганида Аллоҳ қўллаб келган. Орамизда олди берди бўлиб турди, биз анча яқин бўлиб қолдик. Пул керак бўлганида картадан картага ўтказиб турдик. Шамсинур шунча пул зарур ҳозирда десалар бор бўлса ўтказиб берардим. Ўша кунни ўзида қайтариб ташлаб берардилар. Аллоҳ ўзи етказди, қарз бўлиб қолмай деб. Бу жуда кўп бор такрорланди, ўзим гувоҳиман. Пулга муҳтож бўлдиларми Аллоҳ ғойибидан берарди. )
Гулёра ва эри Паризодага ёрдам бўлсин дея Дилзодани олиб кетиб мактабга керакли нарсаларни олиб берар, қўлига пул берар, имкон қадар ёрдам беришарди. Тошкентга касалхонада ётганидаям ёлғизлантириб қўйишмасди.
Шунча дард, шунча оғриқлар билан буйрак фаолияти издан чиқа бошлади. Даволанишлар бесамар кетиб оқибатда битта буйрак ишламай қуриб қолди. Бу яна Аллоҳнинг бир синови эди. Шунча дардлар Паризодани Аллоҳга яқинлаштирса яқинлаштирдики, асло узоқлаштирмади. Паризода Қуръони Каримни неча бора хатм қилди. Қизига олти ёшлигидан кичик сураларни ўргатиб борди. Ўзи ҳам илм олишдан тўхтамади. Доим Аллоҳнинг ёзган тақдирига рози бўлиб келди. Шунча дардларни бир кун мукофоти бордир деб ишонади.
Бирор еримиз оғриса ётиб оламиз, аммо Паризода енгилмаслик учун курашади. Уй ишларидан ҳам ўзини олиб қочмайди. Ҳамма аёл сингари меҳнатга кўмилиб юради. Хамирли овқатларда бироз ёйишда қийналишини ҳисобга олмаса ҳаммаси жойида. Борган сари танасини дард эгаллаб борсада асло таслим бўлмайди. Муолажаларни вақтида олишга интилади.
Ҳамид ака қизига қараб бутун умр виждон азобида яшаяпти. Доим Паризодага:
-Сен мени катта оғлимсан, -дейди.
Паризода шунча азоб кўриб иккинчи бора турмуши бузилгач ота мехрини ҳис қилиб яшай бошлади. Ҳамид ака доим:
-Сизлар учун яшаяпман болам.
Ростдан ҳам Ҳамид ака қилган хатолари бадалини тўлаб яшай бошлади. Паризодани касали бир зарба бўлса иккинчиси Муродни катта пулга қарзга ботиб кетгани эди. Оилада фақатгина Гулёра бахтидан тинчиганди.
✨✨✨
Дилзодани отам йўқ деб ўксимасин деб Паризода унга нима деса олиб берарди.
-Қизим бирор нарса керак бўлса тортиниб ўтирма.
Дилзода ҳам ақлли қиз бўлиб аъло баҳоларга ўқир, онасини қийнамасликка ҳаракат қиларди.
-Ойи сиз дунёдаги энг яхши онасиз.
Паризода қизи ўзини қучоқлаганда дунёларга сиғмай барча дардни унутарди.
Паризода оғриқлардан ётиб қолган вақтлари ҳам пул топиш илинжида бедорликда каналларда админлик фаолияти юритиб ҳаёт учун курашарди. Ҳамма нарсанинг ҳам хайрлиси бор ва бўлган. Паризоданинг ҳаётига умуман бошқа бир инсон кириб келди.
Давоми бор...
Каналга Обуна бўлинг👇
@ibratli_sozlar
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
#АЗОБ
Ёҳуд қадаримга розиман
42-қисм
-Майли, омадингни берсин. Ўзинг биласан.
Мурод отасини кўндира олганидан хурсанд эди. Бизнес қиламан деб катта миқдорда кредит олди. Икки миллиард кредит олиб гаров эвазига барча дўконлари, яшаб турган уйлари ва хатто Паризодани янги уйини ҳам қўйишди. Бошида яхши кетаётган бизнес бора бора йўқлик гирдобига кириб кета бошлади. Бир ишни бошини тутмаган тажрибасиз йигит оилани жар ёқасига олиб келиб қўйди. Банкротга учраганида нима бўлганини тушуниб етган, аммо анча кеч бўлганди...
✨✨✨
Орадан тўрт йил ўтди.
Паризода рақамларини ўзгартирса ҳам Элёр қўнғироқ қилаверар уни ҳоли жонига қўймасди.
-Пари йўқ дема бирга яшайлик.
-Сиз жиннимисиз а? Хотиниз борку.
-Менга сен кераксан.
-Мени безовта қилманг деб неча бор айтдим сизга.
-Хотиним билан ажрашдим. Барибир ҳеч ким сендақа бўлолмас экан.
Паризода Элёрни блокласа ҳам бошқа рақамдан ёзар, телефон қилаверарди. Уйдаги муҳит ҳам баттар таранглашган, пул танқислиги бошланганди. Ҳамид ака эси жойидалигида бойликларини учга бўлиб берди. Учта фарзандига. Гулёрани ҳақини ҳисобига ўтказиб берди. Ҳозирда уни оиласи тинч, ўзига тўқ яшарди. Тошкентга кўчиб кетишганди. Паризода эса ўзига тегишли мулкни укасини қарзларини ёпиш мақсадида укасига берди.
-Опа қайтараман албатта.
-Қайтарганингни кераги йўқ. Қарзингдан қутилсанг бўлди.
Қарз домига кириб кетган оила ҳамон бу қарздан қутила олган эмас. Уйдаги гап сўзлар, келинни нағмалари, етишмовчиликлар, касаллик барчаси Паризодани тўйдириб юборганди. Бу уйдан кетишни истарди.
-Пари рози бўлсанг бирга яшаймиз.
Айрим аёллар болалари отасиз ўсмасин дея барчасига кўниб яшайди. Паризода ҳам қарзлар домига тушган оиласига юк бўлмаслик учун бу уйдан кетишни тўғри қарор деб узоқ вақт ўйлади. Элёрнинг бир йил давомида тинимсиз ялинишларига розилик билдирмоқчи бўлди. Кейинги сафар рози бўламан деб ўйлаб туни билан истихора ўқиб чиқди. Тушида ҳеч нарса аён бўлмаса ҳам, ўнгида барчаси ойдинлашди.
-Кетасанми мен билан?
Элёр суҳбатлари давомида яна таклиф киритди.
-Ҳа кетаман.
Сўнгра Элёр қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди. Паризодани кўнгли ниманидир сезгандек бўлди.
-Нега куляпсиз?
-Ахмоқсан, лоҳсан биласанми шуни?
-Очиқроқ гапиринг.
-Аввал ҳам айтганман сенга, сени тиллага ўраб кўчага чиқариб қўйса итам қарамайди деб. Сен ҳеч кимга керак эмассан. Менгаям. Шунчаки эрмак қилиб юргандим сени. Менга сендақа ногирон билан яшаш нимага керак?
Паризодага бу зиғирчалик таъсир қилмади. Аслидаям бу инсонга иложсизлик сабаб рози бўлмоқчи эди.
-Мақсад нима эди менга қўнғироқ қилишдан?
-Мақсад шунчаки эрмак қилиш. Шерикларим телефон қил, сенга ялинади дейишди. Мана кетишгаям рози бўлдингку.
Паризодани дили оғриди.
-Биласизми сизни аввал ҳам бир марта қарғаганман. Мендан баттар бўлиб менга зор бўлсин, аммо мендан кечирим сўрай деганида мени тополмасин, узр сўраш қиёматга қолсин дегандим. Энди яна қарғайман, ўша шериклариз билан бир ожизани устидан кулдингизми, Аллоҳ кўриб турибди фарзандларингиз бор. Қайтмаса рози эмасман. Барчасини Аллоҳга солдим.
Паризода телефонни буткул ўчирдида йиғлаб юборди.
🪷🪷🪷
Паризодани дарди кучайгани учун олти йилдан бери ТашМида даволаниб келади. Тошкентга борганида синглиси ва куёви уни яхши кутиб олади. Ҳаттоки ҳаражатларни ҳам кўтаришга ёрдамлашади.
Давоми бор ...
Каналга Обуна бўлинг👇
➥ @ibratli_sozlar
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
#АЗОБ
Ёҳуд қадаримга розиман
41-қисм
-Нима гап тинчликми?
Ҳамид ака келганларга ҳайрон қаради
-Устингиздан шикоят тушган.
-Қанақа шикоят?
-Диний оқимларга алоқангиз борлиги ҳусусида.
Ҳамид ака бу гапдан лол эди.
-Бу қанақа тухмат бўлди?
-Уйингизни текшириб чиқамиз.
Ҳамма уйлар кўрилди. Ҳамма жой тинтилди. Аммо қўлга илингулик ҳеч нарса чиқмади. Уйдан фақатгина Қуръон Карим чиқди ҳолос. Нозирлар ҳеч нарса топа олмагач кузатувдасиз дея кетишди.
-Жин урсин ким ёзган бунақа аҳмоқона шикоятни?
Ҳамид акани жиғибийрони чиқарди. Аммо анча вақтгача ким ёзганини билолмадилар.
✨✨✨
Ҳуснидани бунақа феъл атворга эгалигини энг асосий сабаби бойнинг яккаю ёлғиз қизи бўлган. Биров унга қаттиқ гапирмаган. Эрка тантиқ бўлиб ёшлигидаям кўпчилик билан уруш жанжал қилиб юраверган. Муродга ҳам ўзи хоҳлаб тегмаган. Ҳуснидани бир йигитга узатамиз деб туришганда Муроддан совчилар борган, кейин Муродни оиласи Холниса опага ёқиб шунга берамиз деган. Ҳуснида бошида Муродга мойиллик билдирганидан ўзидан хафа бўлганди. Дарровда тўй бошланиб кетади деб ўйламаганди.
Фотиҳадан неча кундир ўтиб Муродга қўнғироқ қилди.
-Алло.
-Мурод яхшимисиз?
-Яхши ўзизчи?
-Сиз билан гаплашадиган зарур гапим бор.
-Хўп.
-Учрашсак дегандим.
-Майли тайёр бўлиб туринг.
Улар музқаймоқхонада учрашишди.
-Яхши келдингизми?
-Ёмон.
Ҳуснида зарда билан гапирди.
Анча вақтдан бери Ҳуснидани феъли сабаб қиздан совуган Муродга бу ошиб тушди. Мурод уйланишни ҳоҳламаганди, Ҳамид ака ҳам бу оилани ўзимизга тенг деб тўйни бошлаб юборганди.
-Нега бунчалар захарлик.
-Мен тўй бўлишини хоҳламиман.
-Нега?
-Сабаби сизга тегишни истамайман.
-Бошида айтиш керак эди.
-Ҳалиям кечмас. Ҳамма айбни бўйнизга олиб тўйни тўхтатасиз.
-Буйруқми бу?
-Қандай тушунсангиз. Бу тўй бўлмайди. Сиз менга ёқмайсиз.
-Ёқтирганиз борми?
-Йўқ, аммо сизни кўришни хоҳламайман.
-Тушунмадим.
-Тўйни тўхтатинг дедим.
Муродга қизни гапи ёқмади.
-Йўқ.
-Агар тўй бўлса жудаям пушаймон қиламан сизларни.
-Оиламиз обрўси турганда бу гаплар ортиқча.
Ҳуснида аразлаб туриб кетди. Муродга ҳам бу маъқул бўлмай Ҳамид ака билан гаплашди.
-Дада тўйни тўхтатинг.
-Сен бола эсингни едингми? Бу осонми сенингча?
-Мен бу қизга уйланмиман.
-Қанақа оила эканини биласанми уларни?
-Манга фарқи йўқ. Уйланмиман, манга ёқмади у.
-Энди кеч. Мен гапимни қайтиб олмайман.
Қаршиликлар фойда бермади тўй бўлиб ўтди. Гарчи номзодни бошида ўзи айтган бўлса ҳам бу турмуш кўнгилсиз бошланди.
Балки шу воқеалар сабаб ҳам Ҳуснида бу оилага мослаша олмаган. Ёки жуда эркалиги учун гап кўтармас даражага келгандир. Аввалги Ҳамид акадан асар ҳам қолмагани ва ўғли уйланмайман деганида мажбурлагани учун бирор сўз деёлмасди. Мурод ҳам хотинини измидан кўпда чиқолмас, у томон бўларди. Лекин эрини оддий гапига ҳам Ҳуснида аразлаб кетиб юборарди. Яккаю ягона қизини йиғиси эса Ҳолниса опани кўнглини эритиб фақат қизи тараф бўларди.
✨✨✨
Мурод қайсарлик билан ўз билганидан қолмади.
-Мен кредит оламан.
-Бу яхши фикр эмас.
Ҳамид ака бу йўлдан қайтаришга уринди.
-Сиз доим менга йўл бермайсиз. Шунинг учун ҳамон бир ишни бошини тутолмай юрибман. Бир марта имкон берсангиз нима қилади?
Давоми бор...
Каналга Обуна бўлинг👇
➥ @ibratli_sozlar
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️
🌿 Суратда очликдан ҳалок бўлган фарзандини дафн қилишга ҳозирлик кўраётган она тасвирланган...
Бугунги дунёнинг аҳволи:
• Африка — сув ва нон;
• Европа — Айфон ва Самсунг;
• Ироқ, Сурия, Фаластин, Яман — ҳаёт ва ўлим..
Дарвоқе, суриялик болакайнинг очликдан вафот қилаётиб "Ойижон, жаннатда егулик беришадими?" дейишигача мажбурлаган дунёда яшаяпмиз...
Биз эса исроф қилиб яшаяпмиз, камига жуда ношукрмиз...😢
Нишондаги гап...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✈️ Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
➥ @ibratli_sozlar
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар...
Читать полностью…