ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31529

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙😢 ОНА ДУОСИ – ЭНГ УЛУҒ НЕЪМАТ 😢🌙

Рамазон ойининг сўнгги ўн кунлиги. Ҳамма ибодатга шўнғиб, кечаларни бедор ўтказарди. Аммо мен учун бу кечалар оғир бир синов билан келди…

Онам анча вақтдан бери касал эди. Унинг ҳоли кун сайин оғирлашиб борарди. Ҳар сафар унинг оғриқдан титраётган юзига қараганимда, юрагим қақшарди.

— Она, бирор нима ейсизми? Нима керак? — деб сўрардим.

— Йўқ, болам. Менга ҳеч нарса керак эмас. Фақат бир нарса сўрайман… Намозингни қазо қилма, мени дуоларингдан чиқарма, — дерди у жилмайиб.

Ҳар саҳар ва ҳар ифторда йиғлаб дуо қилардим: “Аллоҳим, менга эмас, уни шифо бер… Мен онамсиз яшай олмайман!”

Бир кеча унинг елкасига бошимни қўйиб ухлаб қолдим. Тонг ёришганда, унинг қўллари совуқ эди…

— Она! Онааа!!!

Аммо у жавоб бермади. У кетди… Унинг юзидаги нури эса ҳали ҳам сўнмаган эди…

Рамазон ҳайитида ҳамма шоду хуррамлик билан байрам қиларди. Мен эса онамнинг боши устида Қуръон тиловат қилиб, шундай дедим:

“Онажон, сиз айтганингиздек, намозимни қазо қилмайман. Фақат мен учун эмас, сиз учун ҳам ҳар куни дуо қиламан…” 😭

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Оғир кунлар кетади

Рамазоннинг соф фазосида, бир оила ўз тақдирининг энг оғир кунларини бошидан ўтказарди. Ҳасан ака ва унинг кичик оиласи қийинчиликка юз тутган эди. Бир неча ой олдин у ишидан айрилган, ижара ҳақини тўлай олмай, қарзларга ботган эди.

Оғирчиликлар сабаб, аёлига ҳам, болаларига ҳам етарли таом олиб бера олмай қолди. Рамазон ойи эса бу синовларни янада оғирлаштиргандек эди.

Бир куни ифтор вақти яқинлашиб қолди, лекин ҳали ҳам овқатга қуруқ нондан бошқа нарса йўқ эди. Болалар эса қарсиллаб очликдан кўзларини ўйқалаб ўтирарди. Ҳасан ака эса уларга қараб, юраги титрарди.

Шу пайт эшик тақиллади. Ҳасан ака ҳайрон бўлиб, дарвозани очди. У ерда бир киши турибди — қўлида улкан сават.

— Ассалому алайкум, ака. Биз қўшни маҳалладаги жамоатмиз. Бугун Аллоҳ йўлида эҳсон тарқатяпмиз. Буни қабул қилинг, — деди у одам самимий табассум билан.

Ҳасан ака ҳали ҳам ишонолмас эди. Саватни очди: ичида иссиқ палов, гўшт, мевалар ва ҳатто болалар учун ширинликлар ҳам бор эди!

Кўзлари намланди. Шукр билан осмонга қаради.

— Аллоҳим, мен синаган вақтингда ҳам сен мени ташлаб қўймадинг...

У бу синовлар ўтиб кетишини ҳис қилди. Болалари мамнунлик билан овқат ейишар, аёли кўзларида ёш билан дуо қилар эди.

Ҳасан ака шу кеча битта ҳақиқатни англади: оғир кунлар келади, лекин кетиш учун келади. Сабр қилсанг, Аллоҳ сени ёлғиз қўймайди…

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Таҳоратни синиши ҳақида

САВОЛ:

Ассалому алайкум! Таҳоратли бўлиб турган ҳолда намоз вакти киргунча мудроқ босиб 10-20 дақиқа ухлаб олса, кайта таҳорат олиш кeракми?

Жавоби👇👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИФФАТ_2. 44.

«Феруза»

Кечқурун, Сарвар акани қўпол муомиласидан кейин, анча йиғлаб олдим. Кўзларимни юмиб олдим.
Кўзим илинган экан, Сарвар ака мени кўтармоқчи бўлганда, уйғониб кетдим.
—Ўзим кираман. -деб ётоқхонамизга кириб кетдим. Сарвар ака ортимдан киришларини, гаплашиб олишни жуда хоҳладим. Аммо улар узоқ қолиб кетди. Мен хонага кираётганда, телефонларига қўнғироқ бўлаётганди. Гаплашиб қолиб кетгандир?
Қачон ухлаб қолганимни билмайман. Уйғонсам ҳам Сарвар ака йўқ эканлар. Ўзи яхши бўлмаган кайфиятим бирдан баттар тушиб кетди.
Наҳот улар бошқа хонада тунаган бўлса?
Ўй суриб ётсам, эшик очилди. Сарвар ака кирдилар.
—Бу нима ётиш йиғлоқи. -дедилар сочларимдан силаганча. Яна йиғи келаверди. Ҳиққиллаб уларга қарадим.
—Мен йиғлоқимасман. -дедим ҳафа бўлганим овозимдан билиниб.
—Ҳа сен йиғлоқи эмассан. Шунчаки кўзингда водоправод бор. -деди жилмайишга уриниб. —Пастдаги қўшни бошимизга чиқмаса эди. «Ётоқхонамизга сув оқяпти» деб.
Хўрлигим келди, билмайман нега аразни ҳам унутиб, Сарвар акани қучиб олдим. Ва овоз чиқариб йиғлаб юбордим.
—Яна «йиғлоқи эмасман» дейди. -жавобан шундай дедилардан менданда маҳкамроқ қучди.
—Сарвар ака... -дедим йиғлаётганим сабаб, овозим бўғилиброқ чиқди.
—Ҳа йиғлоқим? -сочларимни силаганча деди.
—Мени ҳаётдан совиган, ҳеч нарсани аҳамияти қолмаган пайтда. Ҳаётимга нур бўлиб илиқлик олиб кирдингиз. Кечаги гапингиздан, танам музлаб кетди. Сиздан илтимос, мени музликларга қайта ғарқ қилманг. -дедим ҳамон ҳиққиллаб йиғларканман. Бир мунча вақт сўзсиз бир-биримизни қучиб ўтирдик.
—Феруз сендан бир нарса сўрамоқчи эдим. -деди Сарвар ака хўрсингача....

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИФФАТ_2. 42.
.

Сарвар, ерда синиб ётган хрусталь идишга қараб, қўллари мушт тугилди. Қанчадир муддат ўйчанг турди.
—Уни ҳафа қилдим, бир зумда йиғлаб ўтиргандир. -хонадан чиқиб, аввал курак билан супурги олиб кириб, синиқларни тозалаб олди. Кейин ошхонага ўтди.
Бу вақтда Феруза столга бошини қўйганча ухлаб қолганди. Йиғлагани кўз ёшлари бир таърафга оқиб, сочларини хўл қилганидан маълум эди.
Сарвар уни кўтармоқчи эди, уйғониб кетди.
—Ухлайвер, бу ерда ётсанг белинг оғриб қолади. -деди Сарвар унга.
—Ўзим кира оламан. -Феруза Сарвардан узоқлашиб хонаси томон юрди.
Сарвар бош силкиб қўйганча уни ортидан қараб қолди. Шу пайт Сабинадан қўнғироқ бўлди.
«Сарвар ака кечқурун гаплашайлик, хотинингиздан қизғонаман мен сизни.
Сарварни ҳаёлига боя Сабина айтган гаплар келаркан. На Ферузани ортидан боришни, на қўнғироққа жавоб беришни билолмай жойида туриб қолди.

🍃🍃🍃

»Шаҳноза"

—Беҳруз ака яхши келдингизми? -анча кеч, ва кайфиятсиз кириб келган Беҳруз акани олдига чиқдим. —Қорнингиз қандай?
—Тўқ.
Тунт қиёфада ўтиб кетган, Беҳруз акани ортидан юриб хонамизга бордим.
—Бирга қайтамиз дегандингиз, сизни анча кутдим, қўнғироқ қилдим. Жавоб бермаганингиз учун ўзим келавердим.
—Сендан бир нарса сўрайман Шаҳноз. -дедилар гапимга унчалик парво қилмай.
—Сўранг! -совуқ муомиласидан ўнғайсизландим.
—Ҳаётингдан мендан олдин кимдир бўлганми? -деди икки қўли билан икки елкамдан сиқиб. Кўзларимга термулганча...
—Яъни? -дедим, мен ҳам кўзларидан кўзимни узмай.
—Яъни, ҳаётингда севги-певги деганларидек.
Ўзини босиб гапиришга уриняптику, жаҳли чиқаётганини яширмаяпти. Тавба, қайдан чиқди бу аҳмоқона савол?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Yangi hikoya!!!! 🔥IFFAT🔥

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤓 Psixologik Test

🔴 KO‘ZINGIZNI  RANGI  FE’L 
ATVORINGIZ  QANDAYLIGINI 
AYTIB  BERADI.

👇👇 RANGLARNI  TANLANG  👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙 РАМАЗОН ҲИКОЯСИ – "СОАТНИНГ СИРИ" ⏳

🕰 Соат 03:45. Саҳарлик учун охирги дақиқалар…

Дилмурод ухламаган. Қўлида кўҳна, аммо ишлайдиган бир соат.

Бу соат – отасидан мерос.

Ҳар сафар унинг "тик-тик" овози эшитилса, отасининг сўзлари ёдига тушарди:
— "Болам, вақт – энг катта омонат.
Ким вақтни қадрласа, ҳаётни қадрлайди!"

⏳ ЛЕКИН БУГУН…

Дилмурод соатга қараб, ўйланиб қолди:
— "Рамазон – вақтни қадрлаш ойи дейишади…
Лекин мен нима қилибман?"

Телефонда бекорчи видеолар томоша қилган.
Ишларни ортга сурган.
Ибодатга кўп вақт ажратмаган…

— "Нима учун?"

У ўзига ўзгартириш киритиши кераклигини ҳис қилди.

Шу пайт соат тик-тик қилиб туриб, тўсатдан тўхтаб қолди!

Дилмурод сергак тортиб, соатга қаради.
— "Йўқ, йўқ! Бу отамдан қолган ягона нарса! Тўхташга ҳаққи йўқ!"

Тезда уни очиб, ички механизмларини тўғрилади.

Бир дақиқа ўтиб, соат яна тик-тик қилишни бошлади.

Дилмурод чуқур нафас олди:
— "Ажаб… Бу соат ҳам худди инсон ҳаётидек.
Агар вақтингни бекорга ўтказсанг,
У тўхтаб қолади.

Агар ҳаракат қилсанг, у яна давом этади!"

🕌 ЭРТАЛАБ…

Дилмурод янги кунни бошқача бошлади.

Телефонда бекорчи нарсаларга вақт сарфламади.
Қуръон ўқиди.
Онамдан дуо олди.
Кечга эса рўзасини маънавият билан очди.

Чунки бугундан бошлаб у ўз вақтининг ҳақиқий соҳиби эди!

📌 ҲИКОЯДАН ИБРАТ:

✅ Вақт – омонат. Ундан тўғри фойдаланган одам, ҳаётини беҳуда ўтказмайди!
✅ Рамазон – вақтни тўғри бошқариш, беҳуда нарсаларга сарфламаслик учун энг яхши имконият!
✅ Агар вақтингизни қадрласангиз, ҳаётингиз янада мазмунли бўлади! ⏳

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....

.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳

ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ

/channel/Solixa_Ayol/23482

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙🕌 "Сабр меваси" 🕌🌙

Бу воқеа Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида содир бўлган. 🏡 Ҳасан ва унинг онаси жуда камбағал, лекин сабрли ва ихлосли инсонлар эди. 🤲

Улар Рамазон ойи давомида рўза тутиб, кечалари ибодат қилишарди. 🌙 Лекин бу йил уларнинг ҳолати анча оғир эди – ифтор ва саҳар учун егуликлари жуда кам бўлган. 😔

Охирги кунларда онаси Ҳасанга:

— Оғринма, болам! Аллоҳ бизга ризқ юборишга қодир! Сабр қил! – дер эди.

Бир куни Ҳасан масжидга бораётганда, йўлда чўнтакдан бир неча танга топиб олди. 🪙

У: "Бу менга емак олиш учун юборилган ризқдир!" – деб ўйлади. 😊

Лекин масжидга борганда, эшик олдида очиқ қолган қутиларни кўрди. У ерда:

📜 "Кимнинг ҳолати оғир бўлса, Аллоҳ розилиги учун олинг!"

деган ёзув бор эди.

Ҳасан ўзини иккиланиш ичида топди:

— Менда озгина пул бор... Уни онамга егулик олиш учун сарфласам ҳам бўлади... Аммо бошқалар бу ризққа эҳтиёжманд бўлиши мумкин...

Бир неча сония ўйлаб, у ўз пулларини қутиларга ташлади ва хонадонларига оч қорин қайтди.

Бир неча дақиқадан сўнг... 🚪 Эшик тақиллади!

Ҳасан эшикни очди ва ҳайратга тушди – қаршида катта озиқ-овқат тўплами бор эди! 🍞🥘

У хатни очди:

📜 "Аллоҳ йўлида саховат қилган бандаларига ризқ юборур. Сабр қилганларга эса энг гўзал мукофот!"

Онаси Ҳасанни маҳкам бағрига босиб, йиғлаб юборади:

— Болам, сенинг ихлосингни Аллоҳ мукофотлади! 😭💖

📜 Ҳикоядан хулоса:

✅ Аллоҳ учун қилган ҳар бир яхши амал – қайтиши муқаррар бўлган савобдир.
✅ Сабр қилган ва саховатли инсонни Аллоҳ ҳеч қачон унутмайди.
✅ Яхшилик қилсанг, бу яхшилик сенга икки карра қайтади.

✨ Рамазон – яхшилик ойи! Сабрли ва саховатли бўлайлик! 🤲💖

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🐫🐪🐫🐪🐫🐪🐫🐪🐫🐪🐫🐪🐫
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥❤️❤️❤️
Leonardo da vinchi'ning oldiga juda ko'pchilik shogirdlikka olishni so'rab kelishardi va u shu rasmni ko'rsatib bu yerda qanday xato qilganman deb so'rardi.
Hamma siz hato qilmaysiz deb javob berar edi va shogirdlik ularga nasib qilmas edi.

Savol: Sizningcha xato qani?


💚💚💚: AYOLLAR DUNYOSI KANALIMIZDA
/channel/+GSmUTp24h-liYTAy

╔═🌿════════════╗
       JAVOBNI KO'RISH ❤️   
            
╚══════🌿═══════╝

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ДИҚҚАТ

БУГИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ 🤯

👨‍⚕️ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ  БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН

😶‍🌫️ Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5

Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
⁉️Охиргача ўқинг

✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!
ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

So'zlaringizni yuksaltiring, ovozingizni emas... Gullarni yomg'ir o'stiradi, momaqaldiroq emas...!
Rumiy

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​битта боладан кейин дори ичса кейин умуман туғмай қўяди, деб кўнмади.
Нодира эса қайнонасига эътироз билдира олмади.
Биринчи боласида кўп қон йўқотган Нодира туғруқдан кейин ҳам анчагача ўзига кела олмади. Юрган йўлида боши айланиб кетар, бир неча марта йиқилиб ҳам тушганди. Шифокорлар бир ҳафтагина ётсин, қон қуйиб, дори-дармон қилиб гемоглабини нормага тушса олиб кетасиз дейишса ҳам "ўзим қарайман” деб ваъда берди. Лекин она-болани уйга олиб келгач, ваъдасини унутди.
Чақалоқ кўргани келган онаси қизининг аҳволи яхшимаслигини кўрдию, лекин "биринчи боласи-да, қийналган, яхши бўлиб кетади», деб ўзини овутди.
— Сени уйга олиб кетиб, даволатай десам, қўлим калта. Синглингни сепини қилишим керак...
Онасининг қолган гаплари қулоғига кирмади. "Ҳеч кимнинг менга қарашга вақти йўқ ўйлади у, маъюс кулиб. — Эрим "мен аёлларнинг ишига тушунмайман, ойим нима деса шуни қиласан” дейди, онам " сени узатдим, бўлди, энди ташвишингни менга ортма” дейди. Қайнонамга эса битта хизматкор билан пулдан бошқа нарсанинг кераги йўқ…».
Ўғли саккиз ойлик бўлмасидан яна ҳомиладор бўлган Нодиранинг аҳволи кундан кунга оғирлашиб борарди. Шифокорлар "болангизга кислород етишмаяпти, камқонлигингиз унга ҳам ўтади, суяги мўрт, қимирлаши суст...” деб юрагига ваҳима солишгани сайин баттар қўрқарди.
Туни билан яхши ухлай олмаган Нодира эрталабдан супани супираркан оёғи тагидаги ер қалқиб кетгандек бўлди. Йиқилиб тушмаслик учун дарахт шохига қўл чўзди-ю, лекин қўли етмасдан супадан пастга қараб йиқилди. Ерга урилмасидан олдин қорнидаги боласи қаттиқ типирчилади. Нодиранинг хаёлидан "боламни қўрқитдима” деган афсус ўтдию, бирдан ҳамма нарса қоронғуликка ғарқ бўлди...Уйқусираб ҳовлига чиққан эри, "огород”да атиргулнинг яланғоч новдалари орасида ётган хотинини кўриб қўрққанидан бақириб юборди.
Атиргул новдалари юз-қўлларини тилиб кетган Нодира қонга беланганча ҳушсиз ётарди.
Шифокорлар зудлик билан Нодирани операция хонасига олиб кириб кетишди.
Болани асраб қололмаймиз деб қўрқаман, — деди шифокор йиғлаб ўтирган Марҳамат холага. Ўзи-чи? — сўради эри овози титраб. Яхши ният қилайлик... яхши ният, — Марҳамат хола ўзига ўзи гапиргандек курсига чўкди.
Шифокор жавоб бермади.
Бетон қиррасига қаттиқ урилгани учун қовурғаси синиб, ички аъзолари зарарланган Нодирада ички қон кетиш рўй берганди. Бола ҳам зарарланган бўлиши мумкинлигини билган ҳолда шифокорлар биринчи ўринда кимга ёрдам бериш керак деб ўйлаб ҳам ўтиришмади. Аввало онани асраб қолиш лозим, буюрди жарроҳ.
Дунё юзини кўришига бир ой қолган қизалоқнинг жасадини олиб чиқиб беришганда Марҳамат холанинг юраги узилиб тушгандек бўлди.
Комада ётган Нодиранинг ёнига қариндошларга навбати билан кириб чиқишга рухсат беришди. Биринчи бўлиб кирган онаси кўз ёшларини тия олмай ичида қизининг қайнонасини айбларди: "Қизимга кун бермади-я, жодугар”.
Ундан кейин кирган эри Нодиранинг аҳволига ачиниб кўз ёш тўкди кейин юзида атиргул тиканлари қолдирган қонли изларга қараб "энди юзида чандиқ қоларкан-да” деб ўйлади.
Марҳамат хола эса кўз ёшларини артаркан келинининг сарғайиб кетган юзига қараб "ҳозирги ёшлар, бирам нозиг-ей, ишқилиб соғайиб кетсин-да, бўлмаса ота-онасидан нақ балога қоламиз. Энди бу ёғи нима бўларкан, ўғлим битта бола билан ўтиб кетадими энди...”, деб ўйлади.
Ўлим билан олишиб ётган Нодира кириб-чиқаётганларни кўрмас, эшитмасди. Уни қаттиқ уйқу элитар, тезроқ ухлаб қолиб оғриқлардан қутилгиси келарди. Энди уйқуга кетаман деганида ўғлининг йиғлагани эшитилгандек бўлди. Кўзини очиш учун ҳарқанча ҳаракат қилмасин, иложи бўлмади. Уйқу зўрлик қилаверди. Тўсатдан юзига теккан митти қўлчалар тафтидан сесканиб кетди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Bu dunyoda neni ko'p istasang
U sening imtixoningdir...!

- Rumiy

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Онамнинг дуоси

Рамазон ойи ҳар йили ўз ҳикматлари ва синовлари билан келади. Бу галги Рамазон мен учун энг оғир бўлди...

Онажоним анча вақтдан бери оғриқчан эди. Табибларга, врачларга олиб бордик, лекин шифо топмади. Онамнинг юзидаги табассум секин-аста сўнгани мени ич-ичимдан ўйлатарди.

— Болам, сен фақат намозингни адо қил, мен учун Аллоҳдан шифо сўра, — дерди у.

Мен ҳар саҳарда, ҳар ифторда йиғлаб дуо қилардим. Онамнинг кўзларига умид билан қарардим. У эса менга жилмайиб, ҳеч нарса бўлмагандек, “Аллоҳ ҳаммасини яхши қилади”, дерди.

Рамазоннинг охирги ўн кунлигида онамнинг аҳволи оғирлашди. Бир кеча унинг елкасига бошимни қўйиб йиғладим.

— Она, кетманг… Мен сизсиз яшай олмайман…

— Йўқ, болам, сен менсиз ҳам кучли бўласан. Мен кетсам, ҳаётни тўхтатма. Намозингни, дуоингни ташлама.

Мен қаттиқ йиғладим. У эса елкамни силаб, паст овозда:

— Аллоҳ сенга барча яхшиликларни ато этсин, фарзандим… Менинг бу дунёдаги энг катта бахтим — сенинг фарзандинг бўлишим, — деди.

Ушбу сўзлар онамнинг охирги сўзлари бўлди...

Кечаси ухлаб қолган эканман, саҳарда у қўлимни сиқиб, шундай тинч ва нурли чеҳра билан охиратга рихлат қилди.

Рамазон ҳайити куни ҳамма шоду хуррамлик билан байрам қиларди. Мен эса онамнинг боши устида Қуръон тиловат қилар ва бир нарсани тушунардим: Ота-она дуосидан улуғ неъмат йўқ экан…

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИФФАТ_2. 45.
.

🍃🍃🍃

Беҳруз Шаҳнозани ишга ташлаб ўзи офисга йўл олди. Шариф билан бирга ишламайдими? Уни хонасини олдида Ферузага дуч келди.
Иккиси ҳам бу тўқнашувдан бироз ўнғайсизландилар.
—Яхшимисиз Шариф? Тергов нима бўлди? -деди қиздан нигоҳини олиб қочишга имкон топаркан.
—Феруза аризасини қайтариб олмоқчи. Шунга маҳкамага кетяпмиз. -деди Шариф, синглисини қароридан норози экани гап оҳангидан билиниб.
Ўтган кун, Шаҳнозага «бир ишчимизни иши терговга ошди» деганда шу Толибни ишини назарда тутганди. Гап охири Ферузага олиб боргани сабаб, Шаҳнозага ортиқча маълумот айтмади. Ўзи оиласини мустаҳкамлаш ҳаракатида юрган бўлса, Ферузани исми ҳам Шаҳнозани унда узоқлаштириши аниқ эди. Айниқса шу сабаб аразлаб кетиб қолиб, қайнотасини қатъияти сабаб. Қайтариб келган бир пайтда.
—Майли оилавий масала ўзларингиз ҳал қиларсизлар. -Беҳруз тезроқ Ферузани олдидан кетишни ўйлади. Нима бўлган тақдирда ҳам, қандай ҳислар бўлган тақдирда ҳам уларни иккисини ҳам ўз оилалари бор энди.

🍃🍃🍃

—Ака ҳали ҳам мендан ҳафамисиз?
—Йўқ бу сени қароринг ва уни ҳурмат қиламан. -Шариф маҳкамага кетишаркан. Кичик ойначадан синглисига бир қараб қўйди.
—Ака у ҳам вазият қурбони. Тўкин-сочинликда, бахтли яшашга ҳудди биздек ҳаққи бор эди уни ҳам. Дадамни ҳар нарсасида биздек ҳақдор. Аммо катталар нафси, қўрқоқлиги, қатъиятсизлиги деб, болалиги қийинчиликда ўтган. Шу сабаб аламзада бўлиб катта бўлган.
—Жуда меҳрибон ва ақллисан. -Шариф синиқ жилмайди. —Вақтида сени қаттиқ ҳафа қилдим.
—Бари ўтиб кетди ака... -деди Феруза, эрталабки, Сарварни гапларини эсларкан. —Муҳими ҳозир ҳаммаси яхши. -жилмайишга ҳаракат қилдику, тарқоқ ўйлари сабаб, эплолмади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ʼИФФАТ_2. 43.
ʼ

—Кўзларимга яхшилаб қаранг. Унда сиздан бошқа кимдир борлиги, ёки қачондир бўлганлиги мумкинми? -дедим яқиндан тикилиб. Беҳруз ака менга синчков қаради.
—Ҳўш? -дедим жавобини кутаётганимни сир тутмай.
—Мен жиддий сўрадим Шаҳноз. Ўзингдан эшитишни хоҳлайман.
—Менда сизгача йигит зотига қизиқиш бўлмаган. -дедим қўлимни юзи олдига олиб бориб, бармоқларим беихтиёр Беҳруз акани юзида сайр этди.
—Ҳўш? -деди энди Беҳруз ака сал аввалги ҳолатимга тақлид қилиб.
—Сиз мени биринчи ва ягона муҳаббатимсиз. Майли мен сизга биринчи бўлмай, аммо охирги ва чин муҳаббатингиз менга бўлишини истайман.
Келганидан буён совуқ бўлган нигоҳлар юмшади.
Беҳруз акани кўзларидаги учқун, юзини аста-секин ҳаракат қилаётганидан, нимани кўзлаганини англаган ҳолда.
Қўлларимни Беҳруз акани елкаларига қўйганча кўзларимни юмдим.
Икки сония ўтмай, таҳмин қилганим, лаблар туташуви содир бўлди.

🍃🍃🍃

Сарвар уйғонганда, Феруза ҳали ҳам ухлаётганди. Одатда қиз Сарвар тургунча нонушта тайёрлаб қўярди.
Қўлида турган қизни бошини аста суриб, туширди.
Бугун нонуштани ўзи тайёрлашни ўйлаб, юз-қўлини ювгач, ошхонага йўл олди.
Ёлғиз яшаган пайтлари ўзи учун, ўзи ҳаракат қилгани сабаб, қийналмай тайёрлади нонуштани.
—Энди йиғлоқини уйғотиш керак. Ёки ухлайверсинмикан?
Ўйланганча хоналарига кирди бу вақтда, Феруза ёнбош ётганча бир нуқтага термулиб, ётарди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИФФАТ_2. 41.
.

«Феруза»

Сарвар ака келишига таомни тайёр қилиб кута бошладим. Эрталаб кечроқ кетгандилар. Балки кечроқ келар. Лекин уларсиз ёлғиз овқатлангим келмайди.
—Ассалому алайкум, яхши келдингизми? -эшикни очганимда хорғин кўринди Сарвар ака. —Овқат тайёр, сизни кутаётгандим.
—Мени егим йўқ! -деди кайфиятсиз ётоқхонамизга юраркан.
—Кеча ҳам овқатланмадиз уйда, нимадир бўлдими? -дедим кулиб турган юзим тушкунликка тушиб.
—Сенга ҳисоб берайми Феруз? Егим йўқ дедимми? Демак емайман. Менга бойваччани қизиман деб ҳукмингни ўтказишга уринма.
Охирги гапи оғир ботди. Нега ундай дедилар?
—Мен.... -нимадир дейишга улгурмадим, ётоқхона эшиги таққиллаб юзимга беркитилди. Бахтли онларим ҳисоблимиди?
Иштаҳам ҳам йўқолди. Дастурхонни йиғдимда, столга бошимни қўйиб олдим.
Кўзларим ёшланди. Кўз ёшларим жуда суюқми дейман. Бир зумда оқиб келаверади.

🍃🍃🍃

Сарвар хонасида ўйчанг ётаркан. Чуқур хўрсинди.
—Опа нималар қилдингиз-а? Бунчаликка боришингизга ишонолмаяпман. Феруз....
Шу жойида яна ўйга толди.
«Сарқитдан яхшироғига лойиқ эдинг»
—Уфф, уфф, ууффф. -Сарвар асабий сочларини тўзғитди. —Феруз сарқит эмас. -тумба устида қўлига илинган нарсани отиб юборди. Охирги пайтлардаги воқеаларни бир-бир таҳлил қиларкан. Асаблари таранглашиб, ўзини қўярга жой тополмасди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙 РАМАЗОН ҲИКОЯСИ – "ТЕЛЕФОН ЗАНГИ" 📱

🕕 Ифторга 15 дақиқа қолган.

Фурқат ишдан чарчаб келиб, ҳали ҳеч нарса емаган.

Телефонида ижтимоий тармоқларни титиб ўтирарди.

— "Ҳали вақт бор… Бироз кузатаман, кейин ифтор қиламан."

Шу пайт телефон занглади.

— "Ало?"

— "Ассалому алайкум, ака! Таниганингиз йўқ, мен Дониёрман.
Охирги марта сиз билан учрашганимга 7 йил бўлди…
Эслайсизми, сиз мени бир воқеадан қутқаргансиз?"

Фурқат ҳайрон қолди:
— "Кечирасиз, лекин ҳеч эслай олмаяпман…"

— "Сиз бир куни бозорда эдим деб,
Ўзингиз учун охирги қолган тангаларингиз билан менга егулик олгансиз.
Ўшанда менда ҳеч нарса йўқ эди, ака.

Сизнинг ўша бирор нарса кутиб ўтказилган ниятингиз –
Менинг ҳаётимни ўзгартирган!"

Фурқат жим қолди.

Телефон орқали гапираётган одамнинг овозида миннатдорлик сезиларди.

— "Мен буни қарз деб билдим, ака.
Энди қайтаришни истайман.

Илтимос, манзилингизни беринг –
Мен сизнинг ифторингизни узоқдан тайёрлаб қўйдим!"

⏳ 10 ДАҚИҚА УТИБ…

Фурқат эшикни очди.

Ташқарида ифторлик учун тайёрланган катта пакет бор эди.

Ҳеч ким кўринмасди.

Фақатгина бир ёзув қолдирилган эди:
"Сизнинг яхшилигингиз орқали мен ҳаётимни қайта бошлаганман.
Шунинг учун мен ҳам яхшиликни унутмадим.
Рамазон муборак!"

📌 ҲИКОЯДАН ИБРАТ:

✅ Ҳеч бир яхшилик йўқолиб кетмайди – уни Аллоҳ сақлайди!
✅ Бир кичик ёрдам ҳам кимгадир катта умид бўлиши мумкин!
✅ Рамазон – яхшилик ўзаро қайтадиган ой! 🤲

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙 РАМАЗОН ҲИКОЯСИ – "МАНСАБМИ ЁКИ ИНСОФ?" 🤔

🕛 Соат 12:30. Иш жойида тушлик вақти…

Мансур – йирик компанияда менежер. Ҳар куни қарорлар қабул қилади, одамлар у билан ҳисоблашади.

Лекин бугун у бир қарорни қабул қила олмаётган эди.

Олдида икки номзод бор:

1️⃣ Шамсиддин – тажрибали, ҳалол, масъулиятли.
2️⃣ Санжар – катта таниш-билишга эга, аммо ишга унчалик меҳр бермайди.

Компания раҳбарияти кимни танлаш кераклигини очиқ қолдирган.

Мансурнинг қўлида – ҳал қилувчи овоз.

Лекин у билиб турибди:
— "Агар Шамсиддинни танласам, фойдалари катта бўлади.
Лекин Санжарнинг танишлари мени юқори лавозимга илгари суриши мумкин."

— "Нима қилишим керак?"

🌙 РАМАЗОННИНГ ЭСЛАТМАСИ…

Шу пайт у ёнига фойедаги қария келди.

— "Болам, бир савол берайми?"

— "Албатта, бобо."

— "Сен рўза тутяпсанми?"

Мансур жилмайди:
— "Ҳа, албатта!"

— "Нега рўза тутяпсан?"

— "Албатта, Аллоҳ учун!"

Қария яна савол берди:
— "Яхши, унда, ишингни ҳам Аллоҳ учун қиласанми?"

Мансур лол қолди.

— "Яъни?"

— "Сен ҳалол иш тутсанг, инсонларга адолат билан муомала қилсанг, бу ҳам ибодат!
Рамазон фақат еб-ичишни тўхтатиш эмас, балки ниятни ҳам тўғри қилиш ойи!"

⏳ ҲАЛ ҚИЛУВЧИ ҚАРОР…

Эртаси куни Мансур ҳеч иккиланмай Шамсиддинни ишга олди.

Узоқ вақт ўтмай, компания равнақ топди.

Шамсиддин фидойилик билан ишлади, компания ундан катта фойда кўрди.

Мансур эса ўз лавозимида мустаҳкам қолди.

У инсонларга адолатли бўлиш – энг катта мансаб эканини англади!

📌 ҲИКОЯДАН ИБРАТ:

✅ Рамазон фақат очлик эмас, балки ҳақиқатни танлаш ойидир!
✅ Тўғри йўлни танласанг, Аллоҳ сени ҳеч қачон зиёнга қўймайди!
✅ Адолат – инсонни баланд қилади, ниятни тўғри қилиш эса барака олиб келади! 🤲

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Рамазондаги синов

Ҳасанбой ҳалол меҳнати билан кун кечирадиган, қишлоқдаги оддий деҳқон эди. Уйида унинг меҳрибон хотини ва уч нафар гўдак фарзанди бор эди. У ҳар йили Рамазон ойини катта ҳаяжон билан кутиб олар, рўза тутишни Аллоҳнинг буюк неъмати деб биларди.

Бироқ бу йил унга оғир келди. Ҳосил яхши чиқмади, бозорда нархлар тушиб кетди. Деҳқончиликдан топган пули рўзғорга ҳам зўрға етди. Ифторликка ҳам фақат бир коса гуруч ва бир бўлак нон бор эди.

Шу куни шомга яқин эшик тақиллади. Уйга қўшниси – ёлғиз яшовчи кампир Бибихол опа келган эди. У ҳаяжон билан деди:
— Ўғлим, кечир, жуда ноқулайлик бераётганимни биламан. Бир парча нонинг бўлса, менга ҳам бериб тур. Бугун рўзадор бўлиб, ҳеч нарса ея олмадим.

Ҳасанбой юраги зирқираб кетди. Уйида бор-йўғи бир коса гуруч бор, холос. Агар шундан ҳам берса, болалари оч қолади. Бироқ... Аллоҳ синов бераётганини тушунди.

Хотинига қаради:
— Нима қиламиз?

Хотини бироз ўйлаб турди-да, кўзларида ёш билан шундай деди:
— Агар бу гуручни едик, фақат қорнимиз тўйган бўлади. Агар уни синиқ кўнгилларга узатсак, Аллоҳ бизга барака юбориши мумкин...

Ҳасанбой бир сўз демай, юртининг охирги гуручини Бибихол опага тутди. Кампир йиғлаб:
— Бундай яхши инсонларнинг даргоҳи ҳеч қачон тор бўлмасин! — деди.

Шу кечаси Ҳасанбой ва оиласи ачқағон қорин билан ухлашга ётди. Қорин оч эди, аммо қалб тўқ эди.

Эртаси куни мўъжиза юз берди.

Бозорда савдо тўсатдан жонланди. Ҳасанбойнинг деҳқончиликдаги маҳсулотларини бир бой савдогар яхшигина нархга сотиб олди. Орамда у «инсонлар яхши одам экан», деб ишонч билдирди.

Ҳасанбой Аллоҳга шукр қилди. Чунки у тушунди: яхшилик ҳар доим қайтиб келади.

Рамазон – фақатгина рўза ойи эмас. У имон, синов ва меҳр-мурувват ойидир.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙🕊 "Онамга етказинг..."

Саҳарлик вақти эди. 🌙 Муҳаммад, 24 ёшли йигит, уйқусиз кечаларни кўпроқ ибодат ва иш билан ўтказарди. У камбағал оиладан чиққан, лекин меҳнаткаш ва орзу қилувчи бир йигит эди.

Онаси ва синглиси унинг ҳамма нарсаси эди. Оналар доимо фарзандлари учун дуо қилади, лекин бу она бироз ортиқча ташвишланарди.

— Муҳаммад, болам, тунда ҳам ишлама, соғлиғингга зиён! – дерди онаси.

Муҳаммад табассум билан онасининг қўлларини ушлаб, юрагидан сўзларини айтди:

— Она, сиз учун, синглим учун қаттиқ ишлайман! Биз ҳам яхши кунларга етишамиз, инша Аллоҳ!

Бу унинг онасига берган сўнгги ваъдаси бўлишини ҳеч ким билмас эди...

💔 Таъқиб ва синов

Муҳаммад кичкина чойхонада ишларди. ☕ Ҳар куни саҳарликдан кейин ишга шошар, кечқурун эса ибодат қилиб, онаси ва синглиси билан бироз вақт ўтказарди.

Бир куни кечқурун у уйига қайтаётганида, йўл ёқасида қария бир одамни кўриб қолди.

— Бобо, яхшимисиз? Нега бу ерда ёлғиз турибсиз? – деди.

Қария йиғлаб, овозини титрата бошлади:

— Оғлим, менинг ҳеч кимим йўқ... Ҳаёт шу қадар мураккаб экан...

Муҳаммад ўз чўнтагидаги охирги пулни чиқариб, қарияга узатди:

— Бобо, мана, озгина бўлса ҳам ишингизга ярайди. Иймон ва сабр билан яшанг!

Қария дуо қилди. Муҳаммад эса уйига шошилди...

🚗 Фожиа кечаси

Уйга 5 дақиқа қолганида, қоронғу кўчада бир автоулов қаттиқ тезликда келаётганини кўрди. 🚗

Кўчани кесиб ўтишга улгуролмади...

Ҳамма нарса зулматга айланди.

🏥 "Онамга етказинг..."

Шифохона. Ярим тунда телефон жўргадек жиринглади. Онаси титраб, гўшакни кўтарди.

— Муҳаммад оғир аҳволда! Дарҳол шифохонага келинг!

Онаси ва синглиси шошиб, шифохонага етиб келишганида, Муҳаммад комада ётарди.

Шифокорлар:

— Ҳолати оғир... Дуоларингиз керак...

Муҳаммад кўзларини бироз очди. Ҳушидан кетмасдан олдин, онанинг қўлини ҳис қилишни истади.

— Она... мени кечиринг... синглимни яхши тарбия қилинг...

Онаси йиғлаб, унинг қўлини маҳкам ушлади:

— Оғлим, сен билан фахрланаман... Жаннатда учрашамиз... 😭

Бироздан кейин юрак уриши тўхтади.

Она ва синглиси йиғлаб, оқибатли ва меҳнаткаш ўғилларини йўқотдилар...

📜 Ҳикоядан хулоса:

✅ Ҳар куни яхши инсон бўлишга ҳаракат қилинг – эртага кеч бўлиши мумкин.
✅ Она ва оиланинг қадрини билинг – улар сиз учун энг катта бойлик.
✅ Яхшилик қилинг – Аллоҳ ҳеч бир яхшиликни зое қилмайди.

✨ Рамазон – нафақат рўза, балки қалб ва амалда ҳам тозаланиш ойидир. 🤲💖

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✨🕌 "Яширин Саховат" 🕌✨

Бу воқеа Рамазон ойида содир бўлган. 🌙 Абдуллоҳ ака тўқ яшар, жуда сахий инсон эди. У ўз бойлигини ҳеч кимга кўз-кўз қилмас, ҳар йили Рамазонда камбағалларга ёрдам берарди. 🤲💖

Бир куни у шеҳарнинг энг камбағал маҳалласига йўл олди. 🏘️ У ерда Холмат бобо яшар эди. Кекса, қаровсиз ва ҳеч кимдан ёрдам сўрамайдиган киши. 👴

Абдуллоҳ ака уни синовдан ўтказишга қарор қилди. 🤔

🌙 Рамазоннинг бир кечаси у Холмат бобонинг эшиги олдига катта юкли қоп қўйиб, хат қолдирди:

"Бу ризқ сизга Аллоҳдан. У сизга ёрдам юборди." 🥖🍲

Эртасига Абдуллоҳ ака масжидга борди ва ўша ерда Холмат бобони кўриб қолди. 🕌

Бобо қўлларини кўтариб, кўзларида ёш билан дуо қилаётган эди:

— Эй Аллоҳ! Мен ҳеч кимдан сўрамадим. Сен менинг дуоларимни эшитдинг! Менга ризқ юбординг! Ҳеч кимга муҳтож қилмадинг! 😭🤲

Абдуллоҳ ака бундан жуда тасирланиб, юраги эзилди. 💔 У инсоният учун энг катта бойлик – ихлос ва сабр эканини англади.

📜 Ҳикоядан хулоса:

✅ Аллоҳга ишонган инсон ҳеч қачон беқарор бўлмайди.
✅ Яхшиликни ошкор қилмай, ихлос билан қилиш – энг улуғ саховат.
✅ Бир кишининг дуоси бошқа инсон учун барака бўлиши мумкин.

✨ Рамазон – хайр ва саховат ойи! 🤲💖

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✨🕌 "Бир бурда нон" 🕌✨

Бу воқеа Рамазон ойида, узоқ қишлоқлардан бирида содир бўлган. 🏡 Ҳасанжон қишлоқнинг энг камбағал оилаларидан бирида туғилган эди. Унинг отаси эрта вафот этган, онаси эса бировларнинг уйида ишлаб, кун кечирарди. 😔

Рамазон ойида Ҳасанжон ҳам рўза тутишга қарор қилди. 🌙 Гарчи уйида деярли овқат бўлмаса ҳам, у сабр қилди. 🤲

Бир куни Ҳасанжон ифтор учун ҳеч нарсаси йўқлигини билиб, қўшниларга қаради. Ҳаммада ифтор дастурхони тайёр, ширин таомлар ҳиди эса бутун қишлоққа таралиб кетган эди. 🍽️🥘

Кўнглида изтироб билан у ҳовлисига қайтди. Онаси унга жилмайиб қараб деди:

— Ўғлим, Аллоҳ ҳар доим ризқ берувчи. 🤲 Сен дуо қил, У сени эшитади.

Ҳасанжон бошини эгиб, кўзларини юмди ва самимий дуо қилди:

— Аллоҳим, мен фақат бир бурда нон сўрайман, онам оч қолмасин... 🥖💔

Шу пайт эшик тақиллади. 🚪 Ҳасанжон ҳайрон бўлиб эшикни очди. Қаршида қишлоқнинг энг бой одамларидан бири, Умар ака турарди. 🧑‍🦳 Унинг қўлида катта нон ва таом тўла идиш бор эди. 🍛

— Болам, бугун бозордан қайтаётганда, сени эсладим. Онанг билан бирга ифтор қилинглар. 🤲🥰

Ҳасанжон кўзларида ёш билан нонни олди. 😢 Онаси ҳам йиғлаб юборди. Улар бирга ифтор қилдилар. 🌙

Ўша куни Ҳасанжон имоннинг кучини, дуонинг қабул бўлишини ва меҳр-оқибатнинг неъмат эканини юрагида ҳис қилди. ❤️✨


---

📜 Ҳикоядан хулоса:

✅ Баъзан бир бурда нон ҳам катта мўъжиза бўлиши мумкин.
✅ Аллоҳга чин дилдан мурожаат қилган одам ҳеч қачон ёлғиз қолмайди.
✅ Меҳрибонлик эса ҳар доим икки дунё саодатини олиб келади. 🤲💖

✨ Рамазон ойингиз муборак бўлсин! 🌙✨

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Кечикиш

Сайёра опа эри Илхом акага кунгирок килди.
- Дадажониси набирангиз Саиджонни иситмаси баланд. Аксига олиб дорилар хам тугабди, бу ёкда ёмгир ёгаяпти. Тезрок келинг. Дори хам эсингиздан чикмасин.
Илхом ака короги тушканини хам билмай колибди.
Нарсаларини олиб йулга тушди. Аслида хотинини гапига кирсам буларкан. Шахардан уй олинг дадаси, совук кунларда йулда кам юрасиз. Кунлар исиса яна кишлокка кайтаверамиз деса кунмабман.
Дорихонадан дориларни олиб шахар тирбандларидан утиб то махалласига еткунча икки соатлар булиб колди. Кишлокка кираверишда бир одам йулга чикиб Илхом акани тухтатди.
- Ака илтимос ёрдамингиз керак. Анави ерда бир аёлни машина уриб кетди. Машина кочиб кетибди. Ака шу опани тезрок касалхонага оборайлик ахволи огир. Ёмгирлиги сабаб машиналар хам кам.
-Узр мени хам ишим зарур эди. Яна бирор машина келиб колар деб уз кишлогига йул олди.
Уйда аёли йук экан. Катта набираси Нигора бувисини дорихонага чикиб кетканини хали хам келмаётканини айтди. Илхом ака дориларни набирасига бериб тезгина ортига кайтди.
Дорихонани олдига борди. Авария дорихона ёнида булганди. Аварияга учраган аёлни кайси касалхонага ётказишканини сураб уша манзилга йул олди.
Доктордан беморни ахволини суради.
- Афсус озрок кечикишибди. Бизга келганида беморни жони узилай деб турганди. Ранимацияга хам етиб боролмади. Сал аввалрок келганида саклаб колармидик.
Илхом ака бемор ёткан палатага кирди. Юзини секин очди, очдию укириб юборди. Бу узини мехрибони Сайёра опа эди.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бор кучини тўплаб кўзини очди. Тепасида синглиси ўғлини кўтарганча қараб турар, ўғли эса қўлларини чўзиб унга интиларди.
"Кўзини очди!” "Ўзига келди” деган шовурларни эшитган Нодира оғир уҳ тортдию, яна кўзини юмди. "Тезроқ уйғонишим керак, ўғлим менсиз қийналиб кетган... Унга керакман” ўйлади у. Онасининг кўнглидан ўтганини сезгандек ўғли ҳам унга қараб талпина бошлади...

Афсуски бешавакт улим Нодирани уз домига тортиб кетди ..у бошка кузини очолмади.....

Улашди: ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ ​АТИРГУЛНИНГ ҚОНЛИ ИЗИ...(укинг факат йигламанг)

Маҳаллий поликлиникадан келган ҳамширани кўрган Нодира хомуш тортди.
— Ассалому алайкум, бекорга овора бўлибсиз-да, — деди у ерга қараб.
— Овораси борми, бу менинг ишим-ку, синглим. Душанба куни назоратдан ўтиш учун боришингиз керак эди, бормадингиз?
— Ойижон, рухсат бермадилар…
— Қайнонангиз уйдамилар? Ўзим тушунтирардим.
Шу маҳал пешайвоннинг деразаси очилиб Марҳамат холанинг боши кўринди.
— Ким кепти, келин?
— Поликлиникадан келишипти.
Марҳамат хола меҳмонни ёқтирмаганини яшириб ўтирмай деди:
— Ҳа, тинчликми? Нега келишипти? — кейин бўйнини чўзиб меҳмонга қаради. — Киринг, нега остонада турипсиз?
Деразани ёпаркан дарвозахонадагиларга эшитиладиган қилиб тўнғиллади: — Соппа-соғ одамларниям тинч қўйишмайди. Ана, бориб касалларга қара, эшикма-эшик юриб келинларни қўрқитгунча!
Нодира ўнғайсизланиб ҳамширага қаради.
Ҳамшира бунақа гапларга ўрганиб кетган шекилли, қилт этмади. Нодиранинг мулозаматини кутиб ўтирмасдан ичкарига йўл олди.
— Холажон, келинингизнинг қони кам, бу ҳомиласига ҳам ўтиши мумкин, — ҳамшира ётиғи билан Марҳамат холага тушунтира бошлади.
— Қони кам бўлса, майиз, ёнғоқ еса жойига тушади, айланай, сиз хавотир олманг.
— Айни дамда майиз-ёнғоқ билан қондаги гемоглабинни ошириб бўлмайди. Айниқса, бола туғма камқон бўлиб туғилса...
— Менга қаранг, нега уйимга келиб совуқ ният қиласиз? Индамасам, ҳали туғилмаган болани ундоқ бўлади, бундоқ бўлади деб келинимни қўрқитаверасиз!
— Менинг ниятимни нима алоқаси бор, — кампирнинг дўқидан довдираган ҳамшира ёрдам сўрагандек Нодирага қаради. — Ахир... келинингизнинг ташхисидан хабарингиз борми ўзи?
— Хабарим бор! — гап тугади дегандек ўрнидан қўзғалди Марҳамат хола. — Ўтган гал келганингизда айтгандингиз. Қолаверса, кетма-кет туққан фақат менинг келиним эмас. Мен бешта болани кетма-кет туғиб катта қилганман. Худога шукр, ҳаммаси соппа-соғ!
Уй эгаси тарс-турс қилиб чиқиб кетгач, ҳамшира ҳам иложсиз ўрнидан қўзғалди.
Меҳмонни кузатиб қайтиб келган Нодира қайнонасининг кўзига кўринмаслик учун ўзини ошхонага урди.
Кечқурун қайнотаси ишдан қайтгач, эрталабки мавзу қайта кўтарилди.
— Келинингиз поликлиникага чиқиб бизни ёмонлаган шекилли бугун ҳамшира келди.
— Ёмонлагани учун келмагандир? — ҳайрон бўлди қайнота.
— Бўлмаса нега келади? Яна шуни ёнини олишни бошладингизми? Ҳамшира ўз оғзи билан айтди — яхши овқатланмагани учун қони кам, деди. Поликлиникадан аллақандай дорилар берармиш, ўшани ичиб юрсин дейди.
— Унда ичсин.
— Э-эй, бирам соддасизки, келинингиз ҳар икки кунда ишдан қочиб поликлиникага бориб келиш учун баҳона бу. Кейин текинга берилган дори қанақа бўларди? Муддати ўтиб кетган дориларни тарқатишаётгандир-да!
— Эсингни ебсан! — жаҳли чиқди қайнотасининг. — Ҳомиладор аёлларга ёрдам бўлсин деб тарқатиляпти-ку!
— Сиз қаёқдан биласиз?
— Ҳамма жойда айтилгандан кейин биламан-да.
— Ҳа, майли, бунисига ҳам рози бўлдим дейлик лекин аллақандай доплерми, поплерми деган текшируви бор экан. Ўшанга бориши шарт дейди. Тавба, ҳозирги келинлар нозикойим. Биз ҳеч қандай текширувлару, анализларсиз туғиб келиб, ишимизни қилиб кетаверганмиз. Келинингизнинг турган битгани харажат!
— Оббо, ўша текширув неча пул турарди? Намунча гапирдинг, эри топиб турган бўлса, сендан пул сўрамаяпти-ку!
— Эрининг топгани дўхтирган кетгани учун гапиряпман-да! Мен ҳам нима ниятларда ўғил катта қилганман, ўғлимнинг даврида яйраб яшайман деганман...
Қайнота хотинига гап уқтириб бўлмаслигини билиб, "билганингни қил” деди-да, телевизорнинг овозини баландлатди.
Нодира туни билан оғриқдан ағанаб чиқди. Ишдан кеч қайтган эрини безовта қилмаслик учун меҳмонхонадаги диванга чиқиб ўтирди.
"Яхши ҳамки, ўғлим йиғлоқ эмас”, — ўйлади у оғриқ қўйиб юборгач, кўзини юмиб. Иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлгандан буён тез-тез тоби қочадиган бўлиб қолгани учун қайнонаси ва эридан хижолат бўлар, касал бўлганига ўзини айбдор ҳисобларди.
Ўғли дунёга келгандан кейин шифокори қайнонасига туғруқ оғир кечганини, энди бир-икки йил фарзанд кўрмай туриши лозимлигини тушунтирганди. Лекин қайнонаси шифокорлар тавсия қилган муолажалардан қатъий бош тортди,

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙 РАМАЗОН ҲИКОЯСИ – "ШАМ ВА НУР" 🕯️

🕰 Соат 01:30. Ҳамма ухлаган, шаҳар тинч…

Сардор ҳали ҳам ухламаётган эди. Қўлида телефони, юрагида оғирлик.

— "Нега ҳаёт шунчалик мураккаб? Нега баъзи одамлар бахтиёр, баъзилар эса доим қийинчиликда?"

Шу пайт эшикда шовқин эшитилди.

Бироз чўчиб, бориб эшикни очди.

Олдида қария бир киши турган эди.

— "Ассалому алайкум, болам."

Сардор ҳайрон:
— "Ва алайкум ассалом… Ота, кечиринг, бирор ёрдам керакми?"

— "Йўқ, болам. Лекин менда сенга савол бор."

Сардор табассум қилди:
— "Савол?"

— "Ҳа. Айтчи, нега одамлар шомда шам ёқади?"

Сардор бироз ўйланди:
— "Ҳмм… Қоронғуликда ёруғлик бўлиши учун?"

Қария жилмайди:
— "Тўғри. Ҳозир сенинг қалбинг ҳам шом каби.

Бироз қоронғу, бироз оғир…

Лекин шу қалбинг ичида битта шам бор!

Сен уни ёқишинг керак.

Шам нима, биласанми?"

Сардор бош чайқади:
— "Йўқ…"

Қария чуқур нафас олди:
— "Бу – дуо!

Рамазон – қалбдаги шамни ёқиш ойи.

Сен қанча дуо қилсанг, қалбинг шунча ёруғлашади.

Қалбинг ёруғ бўлса, сенинг ҳаётинг ҳам ёруғ бўлади!"

⏳ ОРАДАН БИР НЕЧА ДАКИҚА...

Қария кетиб қолди.

Сардор эса илк марта ўзини енгил ҳис қилди.

У аввалги фикрларини унутди. Телефонини қўйди ва илк бор ичидан чиққан самимий дуосини қилди.

— "Эй Роббим, қалбимга нур бер!"

Ва шу кеча унинг қалбидаги шам ёнилди…

📌 ҲИКОЯДАН ИБРАТ:

✅ Рамазон – қалбни нурга тўлдириш ойидир!
✅ Ҳаёт қоронғу кўринса, дуо қалбингизни ёритиши мумкин!
✅ Қийинчилик – шам ёнишига имкон беради. Фақат уни ёқишни унутманг! 🤲

Читать полностью…
Подписаться на канал