Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
АЗОБ ёҳуд қадаримга розиман:
#Азоб
25
Ёҳуд қадаримга розиман
-Сизга нима зарари тегяпти буни?
-Нима зарари тегяпти?
Элёр юзини жийирди.
-Мен ухламоқчиман. Бунинг эса асабимни эговлаяпти.
-Бегона...
Парини гапи оғзида қолди.
-Ўша вақт айтганман сенга олдир керакмас деб. Ҳозир ҳам керакмас тушундингми?
Паризода қаттиқ хафа бўлди, йиғлади. Қўлига телефонни олдида ўзини тутганча дадасига қўнғироқ қилди.
-Алло.
-Ассалому алайкум дада.
-Ваалайкум Пари яхшимисан?
-Дада қўлим оғрияпти, Дилини олиб кета оласизми, қарай олмаяпман.
-Йўлга чиқяпман олиб келаман.
Паризода ҳаммомга кириб йиғлади. Элёрга Аллоҳдан иймон сўради. Қизига бироз меҳр беришини истаганди. Лекин бугунги гаплари сабаб бу ноинсофдан қизини узоқ бўлишини истади. Шу сабаб отасини чақирди. Ҳамид ака бир соатда кириб келди. Унгача Паризода Дилзодани ўйнатиб овозини чиқармасликка ҳаракат қилди. Ҳамид ака келиши билан Элёр 180 ° га ўзгарди. Меҳрибон инсон ролига кирди.
-Ассалому алайкум. Яхши келдингизми?
-Куёв яхшимисиз, ишланрингиз жойидами?
-Ҳаммаси яхши. Аллоҳга шукр.
-Дилини олиб кетгани келдим. Жуда соғиндик.
Элёр бунга фикр билдирмади. Ҳамид ака Паризода билан ҳам сўрашиб набирасини олиб кетди. У қизини касаллиги сабаб болага қаролмаслигини яхши тушунарди.
-Соғингсанг айт, олиб келамиз яна.
-Хўп дада.
Ҳамид ака набираси билсн кетди. Уйда фақат Элёр билан Паризода қолди. Улар умуман гаплашишмасди. Элёр ҳудди Паризода бу уйда йўқдек тутарди ўзини. Паризода ҳам бу муносабатга эътибор қилмасликка уринарди. Элёр кечга қолмай кетди. Уни келиши ҳам кетиши ҳам шу эди.
Гап ерда ётмайди дегандек, Элёрни тутинган отаси Элёр ва Паризодани қонуний никоҳи йўқлигини билиб қолади. У одам Ҳамид ака олиб юргани сабаб Дилзодани жуда яхши кўрар, ўзи ҳам кўпинча уйига олиб бориб ўйнатиб келарди. Қизалоқ исмини айта бошлаганида фамилиясини ҳам ўрганди. Шу куни ўгай бобо Элёр қонуний никоҳдан ўтмаганини билиб қолди. Қўлига телефонни олиб Элёрга қўнғироқ қилди.
-Элйрбой ўғлим бормисан?
-Ота яхшимисиз? Борман.
-Мен битта муаммони тезда ҳал қилиб беришингни истайман.
-Нима экан дарров ҳал қиламиз.
-Ҳамидни қизи билан шундоқ юраверасанми? Қонуний никоҳ вақти келмадими? Қизинг ҳам уларни фамилиясида. Уят.
-Ота.
-Бугуноқ ишга кириш. Йўқса мени ота дема.
Элёр қийин вазиятда қолганди. Тутинган отаси уни оёққа қўйган. Ўз отасидан кўрмаган яхшиликни бу одамдан кўрган
Давоми бор...
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
24-қисм
-Синглинг қолади. Гап тамом.
Ойисига йўқ дея олармиди. Аммо синглиси ҳақиқатни билиб қолмасин дерди. Гулёра опасини парвариш қилар, уни ёлғизлигини сездирмасди ҳатто. Лекин у барини билиб қолди.
-Гулии.
-Лаббай опа.
-Поччанг билан яшамаслигимни уйдагилар билмасин.
-Нега?
-Йўқса уйга олиб кетишади. Мен иккинчи эриданам ажраб келиб ўтирибдо деган тамғани кўтаролмайман.
-Опа одамларни гапига нима ишингиз бор?
-Менга ваъда бер.
-Опа...
-Гули дедим.
-Ваъда бераман. Айтмайман.
Бир ҳафта бирга туришгач Робия опа Паризодани олиб кетди. Паризода кетганини билиб қолган Элёр, ажрашган хотини ва икки боласини олиб шу уйга келади. Қий чув тўполонни эшитган қўшнилар Паризодага қўнғироқ қилишади.
-Пари яхшимисиз?
-Яхшиман.
-Онамни уйида бирор ҳафта юраман деб дарров қайтдизми?
-Йўғеэе ҳали шу ердаман.
-Уйизда кимлардир бор, ёш болалар овози келяпти.
-Бўлиши мумкинмас.
-Бирор киши билан келиб кўринг.
Паризодани олдида укаси бу гапларни эшитиб турарди. Дарров дадасига айтди. Ҳамид ака ўғли билан Паризодани домига йўл олди. Шошилмай бориб эшикни таққиллатишди. Ичкаридан майкачан Элёр чиқди. Ортидан югуриб икки бола.
-Дада ким булар?
Болаларни олиб кираман дея уларни онаси ҳам чиқиб келди.
-Юрларинг ичкарига, нима қиласан бу ерда?
Аёл болаларини бошқа хонага олиб кирди. Ҳамид ака эса ҳам ҳайрат, ҳам азобда эди. Элёр уни юзига кўзгу тутганди. Аёл ва болаларни кўриб ғалати бўлиб кетди.
-Узр, келишингизни билмагандим.
-Дўстим билан гаплашмасам бўлмайди чоғи.
-Бошқа қайтарилмайди, ҳавотир олманг.
Элёр нимагадир тутинган отасидан чўчирди. Ҳозирам гап уни қулоғига етиб бормасин дерди. У одам Элёрни бизнеси тутиб турган ягона устун эди.
Ҳамид ака ғазабини босолмай машинани ҳайдарди. У жуда яхши тушуниб турарди нега бу воқеалар бўлаётганини. Уйга қайтишгач Паризодага индашмади бу ҳақида.
-Дада ким кирибди уйга?
-Куёв ўғлини олиб келган экан.
-Аҳа.
-Ҳавотирли жойи йўқ.
Лекин Паризодани укаси Мурод барча гапни айтиб берди. Паризодани яна бир бор кўнгли чилпарчин бўлди.
✨✨✨
Паризода қизини кўп соғинадиган бўлиб қолганди. Энди анча ўзини тутиб олган қизча онасини олдига жуда кўп келарди. Бир куни Дилзода Парини олдидалигида Элёр кириб келди.
Давоми бор...
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
23-қисм
Паризодани юраги яраланарди.
-Кўчага тиллага ўраб ташласа ҳам итга керак бўлмайсан. Биласанми шуни?
Элёр энди очиқчасига Паризодани масхара қилар, кўнглига озор берарди.
Паризода йиғлаб юборди.
-Йиғлаб раҳмимни келтиришга уринма. Қўлларингга қара, одам ушлашга уялади.
Паризода қийшиқ бармоқларига қаради. Ахир касаллик уни айби эмаску, унга қолса соғлом бўлай демасмиди? Нега бошқа бахтли инсонлар каби у ҳам бахтли бўлолмайди?
-Мени шу ерда туширинг.
-Ҳа, яна жонингга қасд қиласанми? Шунчалик беқадрми жонинг?
-Илтимос...
Элёр машинани тўхтатди. Паризода тезликда машинадан тушиб югириб юришга ҳаракат қилар, аммо аҳволи бунга йўл бермасди. Элёр эса ортидан кузатиб келарди. Паризода такси тўхтатиб уйига ўзи кетди. Уйга келиб эса доимгидек эшикларни беркитиб, ўрта хонага кириб бор овозича бақириб йиғлади.
-Эй Аллоҳим, яна нима дардларинг бор? Тўйиб кетдим баридан. Тўйдим, жудаям тўйдим.
Паризода ичидагини айтиб-айтиб йиғлади. Кейин эса енгиллашганча ўрнидан турди. Ҳаммомга кириб таҳорат олди.
-Сени енгилишга ҳаққинг йўқ.
Аллоҳдан барчаси яхши бўлишини сўраганча саждага бош қўйди. То уйқуси келгунича Қуръони Каримни ўқиб ўтирди. Ана шундан кейингина енгил тортиб ухлаб қолди.
✨✨✨
Паризода шу тахлит яшаб келарди. Биринчи турмуши бўлгандаям қайтиб борса бошқа, аммо иккинчисидан ҳам қайтиб борса айб ўзидан экан дейишади дея ўйларди. Опаси иккита эр кўрган деб синглимга совчи келмасачи деб қўрқарди. Икки йилга яқин ёлғиз яшаган вақтида оёғини операция қилдиришга тўғри келиб қолди. Доктор пайларизни чўздирмасангиз бўлмайди. Бунақада юролмай қоласиз.
-Массажми, бошқа йўли йўқми?
-Афсуски йўқ.
Паризода операцияга ноилож рози бўлди. Ҳатто ота онасига ҳам айтмади. Ёлғиз ўзи борди. Азобларни бир ўзи тортди. Хонадошларини олдида одам бор, уларга қарашса, Паризодадан ҳеч ким хабар олмасди
-Синглим бирор яқиниз йўқми?
Хонадошларидан бири Кимёхон ая савол бериб қолди
-Бор, уларни безовта қилгим йўқ. Мендан бошқа ташвишлари ҳам бисёр
-Барибир айтишингиз керак эди. Бу ҳолатда қийналиб юрибсиз.
-Ўзим эплайман.
Паризода сўзида турди. Ҳеч кимни ёрдамисиз ўзини парваришлади. Бир оёғини пайини операция қилдиргани учун иккинчи оёғига таяниб юрар, домда ҳам ёлғиз эди. Ҳатто, баъзи кунлар оғриқ қолдирувчи дорисиз қолиб, қаттиқ оғриқларга ҳам тишини тишига қўярди. Қўшнилари хабар олар, Паризодага ачинарди. Бир қўшниси эса Робия опани рақамини топиб қўнғироқ қилиб қизини операция бўлганини айтиб берди.
Робия опа ўша кунни ўзида кичик қизи билан етиб келди.
-Сен, эси йўқ қиз нега айтмадинг?
-Ойи шундоғам қизимга қараяпсиз. Қолаверса куёвиз борлар.
-Куёв аёлни ишини қилолармиди?
-Кирларимгача тоза қаранг.
Паризода ўзи зўрға ювган кийимларни кўрсатди.
-Синглингни қолдириб кетаман. Бир ҳафтача ўзингга келгунингча тура турсин. Кейин бораверади.
-Ойи сизга ёрдами керакку ҳозир.
Давоми бор...
#Жума_муборак
✨ Бу йилги Рамазоннинг СЎНГГИ ЖУМАСИ муборак бўлсин дўстларим..
Келаси Рамазоннинг Жума кунларига ҳам соғ-саломат ва тинчликда етиб боришлик насиб қилсин🤲
🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃
Яқинларни биринчилардан бўлиб табрикланг.
@ibratli_sozlar
Ассалому алейкум келинойи. -Келдингми қизим.
-Келинг мен ёрдамлашиб юбораман.
-Сен қўявер қизим ундан кўра мана бу кўйлакни кийиб ол.
-Ҳоп. Деди у ҳайрон бўлиб.
Бир соатлардан сўнг келинойиси унинг ёнига кирди. Бу пайтга келиб кеч ҳам тушиб улгурганди.
-Келинойи мен бу кўйлакни киёлмайман. Жуда калта кейин очиқроқ экан.
-Уйдасанку қизим ҳеч нима қилмайди.
Ўлчамингни билмапманда.
Сарвиноз индамай рози бўлди.
-Бирам очилиб кетибсанку. Кўз тегмасин. Ҳозир келиб қолишади. Мен шундоқ Азиза ҳолангникига чиқиб келаман.
Ўн беш дақиқалардан сўнг дастурхон безатилган хонага бир эркак кириб келди.
-Ассаломалекум келинг. Мен ҳози келинойимни....
-Йўқ шартмас. Менга бир одам керак. У эркак хунук тиржайиб Сарвинозга яқинлашди.
-Кимсиз бу ерда нима қиляпсиз.
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
20-қисм
Албатта ҳар бир аёлда қизиқиш бўлгани каби Паризода ҳам хабарни очмай қўймади. Афсуски хабарлар жудаям кўп экан.
«Бугунги кун маза бўлди»
«Сиз барибир бошқачасиз»
«Эрим сидақа бўлолмайди»
Паризода ҳайратда эди. Эри бўла туриб наҳотки аёллар бошқа эркак билан бемалол ётиб турса. Паризода буни ақлига сиғдиролмасди. Кейин эса эрини жавобига кўзи тушди. У аёлга айтилган илиқ сўзлар ва хабарларнинг энг бошида Паризода ҳақида ҳам айтилганди. Эри бу аёл билан узоқ вақтдан бери ҳам суҳбат бўлиб келар экан.
«Ростини айтсам хотин ногирон. Юролмайди. Оёқ қўллари қийшиқ, ҳаттоки мен билан ётишга ҳам ярамайди. Унга раҳмим келгани учун уйланганман. Нима ҳам қилардим яшаб юрибман. Шу сабаб ҳам сизга ёзяпман. Бугун кўришайлик, алоҳида квартирам бор. Барчаси ўртамизда қолади»
Паризода йиғлаб юборди. Эрини у ҳақида айтган гаплари қалбини яраламай қўймади. Эри бу аёлга турли хил беҳаё расмлар ҳам ташлаган бўлоб бу ҳақида қизғин муҳокама кетганди. Кейинги хабарларга кирса эри фақатгина бу аёл билан эмас, бошқа кўча қизлари билан айшини суриб юраркан. Пули кўп, босар тусарини билмай юрган эри, шу тарзда ҳаёт кечираркан. Паризодага алам қилди, тўйдан олдин берган ваъдалари, кейин эса икки кундаёқ орзу умидларини ўлдириб тахқирлаб ташлаб кетгани, барчаси жонидан ўтди. Йиғлаб юборди. Овозини борича йиғлади.
-Уффф нимага увиллайсан, уйқуниям харом қилдинг.
Эри хонадан уйқусираб чиқди.
-Нега?
Паризода нафрат билан эрига қаради. Элёр хотини қўлидаги телефонни кўриб барчасини тушунди.
-Сенга айтганман мен билан ишинг бўлмасин.
Кейин телефонни тортиб олганча нарсаларини йиғиштирдию, уйдан чиқиб кетди. Паризода яна ёлғизликда, дардлари билан қолаверди. Ота-онасини уйига бормаганига сабаб отасини қаттиққўллиги, ёки оиладаги муҳит ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бармоқлари қийшиқ бўлгани учун бола кўтаришга ярамасди. Бу уйда ёлғиз бўлгани билан эркин эди. Тинч осойишта эди. Онасини калтаклангани, укаларини қўрқиб ўтиргани, бу ерда эшитилмасди. Ҳаётнинг зарбалари шу қадар чарчатҳандики, у фақат ёлғизликка интиларди. Овунчоғи фақат ёлғизлик эди.
***
Элёрни ота онаси ажрашиб кетишганди. Бунга отасининг хулқи бузуқлиги ҳам сабаб бўлган. Элёрни онаси Элнора опа доим эрини қўриқлаб юрарди. Келинимга ҳам кўз олайтирмасин дея. Элёрга ҳам доим таъкидларди хотинингга эхтиёт бўл дея. Отасининг қилмишлари ошиб кетавергач онаси ажрашишдан бошқа йўлни кўрмади. Шундан сўнг отаси Америкага кетиб қолди. Ўғлининг кейинги ҳаётига умуман қизиққан эмас. Элнора опа ҳам Кореада ишлаб юрган дугонаси билан гаплашдию шарт кетиб юборди. Элёр бир мунча яхши яшаб юрганди. Афсуски хотинини бошқа биров ўз уйида ушлаб олди. Шундан сўнг улар ажралишди. Болалар тақдирини ҳеч ким ўйлаб ҳам ўтирмади. Элёр шаҳарма шаҳар кезиб тадбиркорлик қилса, хотини Россияга кетиб қолди. Болалар эса она бувиси билан қолаверди.
Ҳамид ака Элёрни тутинган отаси яъни тадбиркорликни бошлашида ёрдам берган одамни дўсти эди. Тутинган отаси билан муносабатлари ёмонлашмаслиги учун Элёр ҳам Паризода билан бирфга яшамаётганини ҳеч кимга сездирмаган. Ҳамид ака дўсти билан ҳамон улфатчилик қилар икковини ҳам ёшлар ҳақидаги ҳақиқатдан хабари йўқ эди.
Паризодани отаси ҳам ўз бизнеси билан юрар, қизим тинч юрибди дея кўпам суриштирмасди. Зеро отасини қаттиққўл бўлгани сабаб Паризода отаси билан бемалол ўтириб суҳбатлашган ҳам эмасди.
***
Кунлар, ойлар ўтар Паризода ўз иши бўёча мутаҳасис бўлиб етишарди. Унинг ҳаётига яна бир ёруғлик бўлиб Муяссар исмли қиз кириб келганди.
Давоми бор...
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
19-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Элёр телефонни ўчириб қўйди. Паризодани кўнгли қаттиқ оғриди.
Элёр Паризодани суриштирганда, аввалги эрини қариндошларидан сўраттирган. Шунда улар Собирни онасини гапини яни тихмат гапини айтишган. Бола кўролмас экан. Шу сабаб ажраттириб юборган дея. Элёрга шу гап ҳам ёқиб тушган. Ўзини болалари бор учун туғмас дейилганига Паризодага уйланган.
Паризода қизини ўзини номига расмийлаштириб чиқди. Тўй бир ҳафтага қолмай бўлиб ўтгани учун қонуний никоҳдан ўтишмаганди. Паризодани отаси ўз уйига олиб кетди. Туғруқхонадан чиққанига икки кун ўтгач эса Паризода ўрнидан тураман деб туролмади. Йиғлаётган қизини қўлига оламан деб оламан деб қўлини узатолмади.
-Ойи ... Ойиииии.
Бақириб юборди. Робия опа ҳамма ишини ташлаб югуриб келди.
-Пари тинчлими?
-Ойи қўлим ... Ишламаяпти .
-Нега қизим?
Паризода йиғлаб юборди.
-Оёқларим ҳам.
-Вой ўлай, энди нима қиламиз.
Шундагина Робия опа йиғлаётган чақалоққа талпинди.
-Бўлди жоним болам, асалим ўзимни қорни оч қолибдида буни. Онаси тўйдириб бер.
Яна Робия опа жим қолди. Икки ўтни орасида қолиб. Боласини эмизишга қизига ёрдамлашдию эрига телефон қилди.
-Дадаси тез келинг. Парини ҳеч қаери ишламаяпти.
Ҳамид ака тезда етиб келди. Паризодани докторга олиб боришди
-Қизингизда туғруқ касалликни кучайтириб юборган. Полиартирид яна ривожланиб кетяпти.
Тезликда даво чоралари кўрилди. Паризодага кучли укол дорилар ўтказа бошланди. Ўн кунлик муолажадан сўнг Паризода яна ҳаракат қила бошлади. Ўзини бемалол эплай олгач эса уйимга кетаман деб туриб олди.
-Қизим ҳали боланг кичкина, эплай олармикансан?
Онаси қизини ўйлаб ҳавотирда эди.
-Ҳаммаси жойида, куёвизам сафардан қайтсалар керак. Энди уйга бориб кутиб олмасак бўлмайди.
Ота онаси ноилож қизини ўз уйига олиб бориб қўйишди. Икки кун боласи билан қолган Паризода чақалоққа қарашга жуда қийналди. Уни қўлида кўтаролмас, боласи ҳам тинчланмасди. Бола жуда кўп йиғлайвергач ота уйига борди. Онаси билан болани докторга олиб боришса Паризодани сути болага ёмон таъсир қилаётганини айтишди. Кучли уколлар олгани сутга таъсирини ўтказмай қолмаганди.
-Болани эмизолмайсиз, кўп йиғлаши ҳам шундан.
Доктор бола қўшимча каша ёзиб берди. Шундан сўнг Паризода қизини эмизишдан тўхтатди. Эгри бўлган қўллари бола парваришига ярамаслигини тушунди. Чунки ёлғиз вақтида жуда қийналди. Имконсизлик қизини онасига беришига сабаб бўлди.
Домда ёлғиз яшай бошлади. Қизини жуда соғинар, лекин буткул ота уйига қайтолмасди ҳам. Синглиси ва укасини бахтини боғлашни истамасди.
Шундай кунларни бирида эри кириб келди.
-Ассалому алайкум.
-Ваалайкум.
Элёр Паризодага қараб ҳам қўймай бошқа хонага кириб ётди. Ошхон ага чиқиб бир нарсалар еган бўлди.
- Бир иккита нарсам қолган шунга келганман.
Ҳақиқатдан ҳам шкафни тепасида Элёрну буюмлари бор эди. Элёр шу гапни айтишга айтди. Кейин эса яна бояги хонага кириб ухлади. Телефони эса ошхонада стол устида қолганди. Телефонга хабар келди.
«Жоним қаердасиз»
Давоми бор...
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
18-қисм
-Нима?
-Фарзанд кутяпман. Бизнинг фарзандимиз.
-Менга сени фарзанд кўролмайди дейишганди.
Паризодани оёқ қўли титраб ўтириб қолди.
-Тушунмадим.
-Нимасини тушунмайсан, мен сен билан умуман яшамайман. Болангам, ўзингам менга қизиқ эмассан.
Паризода сўзсиз телефонни ўчирдию йиғлаб юборди. Уч хонали уйнинг ўрта хонасига кириб эшикларни беркитиб бор овозича бақириб йиғлади. Бу унинг биринчи бор шунақа йиғлаши эмасди. Доим ўзи ёлғиз, ҳеч кимга дардларини айтолмасди. Унга фақатгина фарзандини борлиги яшашга ундарди. Йиғлаб бўлгач енгил бўлиб тахорат олардию, кейин саждага кетарди. Намозини канда қилмасди. Ҳақиқий ҳаловатни шундан кейин туярди.
Кунлар ўтар Паризода эри билан яшамаётганини усталик билан яширарди. Эрини ҳали сафарда, ҳали тижорат бўйича қаергадир кетди, ҳали у ҳали бу деб алдарди. Табиатан оғир ҳарактерли Ҳамид ака буни икир чинирига суриштирмасди. Қизини бахтли деб ўйларди. Паризоданинг яна бир ютуғи эрини уйида яшаши эди. Шу сабаб ҳам ота-онаси шубҳага бормасди. Парзидани ҳомиласи тўққизинчи ойга етганда аҳволи бироз оғирлашди. Ҳаракатлар чекланди. Шундаги ота уйига қайтди. Шу ҳолидаям сир бой бермади.
Паризодани ой куни яқинлиги учун уни авайлашар кўнглига қарашарди.
-Қизим бирор нарса ейсанми?
Онаси атрофида парвона. Отаси ўзи сўролмай хотини орқали сўратарди. Ҳамид акани умиди қизи туққач соғайиб кетади дерди. Интиқлик билан набирасини кутарди.
-Даданг чет элга иш билан кетишларига тўғри келяпти. Илоҳим келгунларича туғиб қўймасанг бўлди.
-Ойи оғриқ йўқку, туғилмаса керак.
Паризодага қўшнилари тўлғоқ оғриқ билан бошланади деб, ўз бошидан кечирганларини айтиб беришарди.
Ҳамид ака Туркия кетди. Келгунича эса хотини тинмай дуо қилиб ўтирди. Робия опани дуоси ижобат бўлди. Ўн кундан ортиқ сафарда бўлиб қайтган Ҳамид ака уйига кириб келди. Барчаларига совға салом олганди.
Ўша кеча эса Паризодани тўлғоқ тутди. Ёз ойи эди. Ҳали бирор марта она бўлмаган Паризода нима бўлаётганини тушунолмасди. Ёз иссиқ эди.
-Қизим докторга бормасак бўлмайди.
-Бошландими?
-Рангларингам оқаринқираган. Мен дадангни чақираман.
Сафардан қайтиб келиб дам олаётган Ҳамид ака дарҳол машинани ўт олдирди.
-Кетдик.
Паризода оғриқни ҳис қилмасди. Аммо боласи қимирламай қўйганини сезарди.
Докторлар текшириб кўргач Паризодани туғруққа тайёрлигини айтишди.
-Бир соатга ҳам бормай қизингизни кўзи ёрийди ҳавотир олманг.
Паризода эса наноғриқни билди, на туғруқни. Ухлаб ухлаб кўзи ёригани эсида. Аллоҳга қилган илтижолари етиб бориб ширингина қизалоқни дунёга келтирди.
-Табриклайман, ҳудди ўзизга ўхшайдиган қизалоқли бўлдингиз. Қуйиб қуйгандек ўзингиз.
Паризода яна уйқуга кетди. Бошқа хонага кўчиришгач эса Паризода яна эрига қўнғироқ қилди.
-Яна нимага қўўнғироқ қилдинг?
-Табриклайман. Ота бўлдингиз.
Паризода хурсандчилигини эри билан бўлишди. Уни ҳам хурсанд бўлади деб ўйлаганди.
-Мен сенга айтдимку безовта қилма мени деб. Менга бола керак эмас. Қизиғи ҳам йўқ.
Давоми бор...
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
17-қисм
-Сизга тушунтирсам...
-Мен сизни эшитишни истамайман.
Паризода нечта докторга кирса ҳаммаси шу гапни айтди. Аммо у бирортасини ўзига олмади. Ўз қарорида қолди. Яшаши учун берилган ёлғизгина умидидан ажраб қолишни истамади.
-Болажоним сен яшайсан. Сен ҳаётимга нур бўлиб кирдингку, энди ёруғ кунларим келиши учун ҳам яшайсан.
Паризода туну, кун боласи билан гаплашар, қорнини силар унга Қуръон ўқир, ҳадислардан айтиб берарди.
-Мен докторларни сўзига ишонмайсан. Аллоҳим сени менга соғлом беради. Бандаси эмас Аллоҳ билгувчи.
Бирорта ҳам намозини қолдирмади. Тахоратни канда қилмади. Ана шундай кунларда у интернет оламига ташриф буюрди. Секин аста яхши одамлар орқали сайтларда фаолият юритиш соҳасини эгаллай бошлади. Телефонида ҳамма функциялар бўлмаганига ўзи юритган фаолиятидан пул топиб телефонини янгилади. Энди ўзини ўзи таъминлай бошлаганди. Ҳар қалай егиси келган нарсани олиб ея оларди.
Тилида фақат Аллоҳни зикр қилар, фарзандини соғ омон туғилиши учун тинмай ибодат қиларди. Отасини уйига ҳам икки уч кунга бориб дарров изига қайтарди. Ҳомиладорлик уни яна ҳам гўзаллаштириб юборди. Дунёни ёрқин рангларда кўра бошлади. Қалбидаги ғуборларни чиқаришга ҳаракат қиларди. Тунги ибодатларни ҳам тарк этмади. Агар ёлғизлик уни азобласа дарҳол Қуръони Каримни ўқишга ўтирар, қалби таскин топарди.
***
Онасини соғингани учун кўргани борганди.
-Паризода қизим, биринчи эрингни қарғагандинг эсингдами?
Паризодани бу сўзлар ҳаёлидан кўтарилганди. Аранг эслади
-Ҳа эсладим. Нима бўлди ойи?
-Бешинчи маротаба уйланибди. Қизим қарғишингни қайтиб ол. Ўша бешинчиси билан тинч яшаб кетсин.
-Ойи мен барини Аллоҳга ҳавола қилганман. Аллақачон кечириб бўлганман.
Паризодани бу боргани сумалак вақтига тўғри келганди. Синфдош қизлар йиғилмоқчи бўлошиб турган экан, Паризодани ҳам таклиф қилишди. Бориб яйраб келди. Ўзини бахтлидек тутди. Ичидан ўтганларни сиртига чиқармади. Базм бўлган дугонасини уйидан чиқаётганда эса уларни уйига қариндоши кириб келди. Паризода унга эътибор бермапти. Аммо у аёлга Паризодани кимлигини айтишибди.
-Манзура ҳозир чиқиб кетган қизни кўрдизми?
Манзурани бу уй холасини уйи эди.
-Ҳа кўрдим, оппоққина чиройли экан. Рўмоли ҳам бирам ярашган.
-Ўша сизни эризни биринчи хотини бўлади.
-А?
Манзура ҳайратини яширолмади
-Ҳа шунақа.
-Уни касал дейишгандику, бу соппа соғлом, ҳатто ҳомиладор.
-Ҳа соғлом мана юрибдику.
***
Паризода уч ойликка ўтиб олганидан кейин Элёрга айтишга қарор қилди. Уни рақамини терди. Узоқ чақирувдан сўнг зўрға жавоб берди.
-Алло.
-Элёр ака.
-Сен.
-Ҳа мен.
-Мени безовта қилма дегандимку.
-Сизга янгилигим бор. Шуни айтишга қўнғироқ қилдим.
-Сенам, янгилигингам муҳиммас.
-Мен ҳомиладорман.
Давоми бор...
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
15-қисм
-Манга касал хотин керак эмас, соғ хотин керак, ёқмаяпсан, қара оёқ қўлинг қийшиқ. Ман бунақа хотин билан яшамайман.
Паризодани бир сўз дейишга тили айланмади. Чунки у иккинчи маротаба орзу умидларидан айрилган эди. Икки маротаба ҳам бу ҳаётни ўзи танламади, аммо икки марта ҳам тақдир кулиб боқмади.
-Гапир жимсан? Ёки тилинг ҳам ногиронми?
Паризодани ишонгиси келмасди. Кўзёшлари юзларини юварди. Бугун эри қаергадир чиқиб кетиб келгач ўзгарди. Уни ҳазиллашаяпти деб ўйлади.
-Ҳазил... Ҳазиллашаяпсиз-а?
-Вей нималар деяпсан? Мен сен билан ҳазиллашаманми? Менга СОҒЛОМ аёл керак. Сендақа ногирон эмас. Мана шу уй сенга кўзимга кўринмасанг бас. Мени умуман ҳаёлингдан чиқариб ташла!
-Бундай... Қилолмайсиз. Ахир... Айбим нима?
-Бор йўқол, кўргим келмаяпти сени. Жирканаман сендан.
Жуда ёмон аҳволда қолгани Паризода. Хуфтон маҳали эди. Қалтираганча тахорат олди. Йиғлаб, йиғлаб намозини ўқиди. Кейин эса қўлига пичоқни олиб Элёрга тиради.
-Олдин сани ўлдираман кейин ўзимни.
Паризода ҳозир жуда қаттиқ шок ҳолатида эди. Ҳудди ўзини фойдаланиб бўлиб ташлаб кетилган қўғирчоқдек ҳис қилаётганди.
-Ўзингни бос, жинни бўлдингми?
-Нафратланаман сендақа эркаклардан. Агар сенларни эркак дея олсам. Жонимга тегиб кетди сендақалар.
Паризода бақириб ташлади. У ҳамон йиғларди. Ўзида эмасди. Тақдирнинг бунақа зарбасини кутмаганди. Элёрни Паризодани қўлидан пичоқни зўрға олди.
-Эсингни йиғ.
Паризода Элёрни силтаб ташлаб кўчага югурди.
-Розимасман... Розимасман. Ота онасидан анча узоқда жойда. Уларни олдига боришни ҳаёл ҳам қилмасди. Югурди, югурди кетаверди. У фақат ҳозир ўлсаю, бу кўргуликлардан қутилсам дерди.
-Ҳозир ўлсам баридан қутиламан. Мени ҳеч кимга керагим йўқ. Тўйдим... Жуда ҳам тўйдим баридан.
Паризода йиғлаганча ўзини машина тагига отди. Аммо улгурмади. Ортидан изма-из келаётган Элёрни билмаганди. Элёр уни ушлаб олди. Кейин қўўлидан ушлаб судрагудек қилиб уйга қайтарган.
-Ҳаёлингни жойига қўй. Жинни бўлдингми? Ўлсанг бари тамомми? Мана шу уй сенга, хоҳласанг яша, хоҳласанг кет. Манга буни умуман қизиғи йўқ.
Сан билан яшашни хоҳламиман, қарорни ўзинг қабул қил.
Элёр шундай деганича бошқа хонага ўтиб кетди. Тадбиркор бўлган Элёрни топиш тутиши яхши эди. Бу уйни ҳам Паризода учун атай сотиб олганди. Паризода бошқа хонада, Элёр бошқа хонада ухлашди.
Элёр бугун чиқиб кетганида яқин танишларини олдига борганди. Улар Паризода ҳақида билишар ва Элёрни у билан яшамасликка ундашганди.
-Қўлинг ҳамма жойга етадиган бой бўлсанг. Уйланганинг ногиронми? Сенга ҳайрон қолдим.
-Тўғри айтасан Элёрга қанчаси кўз тикиб турибди. Энди умрингни оёқ қўли қийшиқ хотин билан ўтказасанми? Ҳали ўзиям қийшайиб қолар.
Улар Элёрни Паризодага уйланганидан кейин хабар топишганди. Шу сабаб ҳам ўзларича дўстига маслаҳат берган бўлишди. Элёрни шу ерда фикри айниди. Кейин эса уйга бориб Паризодага айтадиган гапини айтганди.
Икковини ичида азобланган фақатгина Паризода бўлди. Айтай деса отасидан хафа, у ерга боришни истамайди. Туни билан ўйлай ўйлай эртага холасидан маслаҳат сўрашга қарор қилди.
Эртасига Элёр бир икки сидра нарсасини олиб уйдан чиқиб кетди. Кетар олди ҳам Паризодани кўнглини хира қиладиган гаплар гапирди.
-Мени ўзингга иситаман деб ўйлама. Мен соғлом қизга уйланаман. Мени унут.
Давоми бор
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
14-қисм
Куёвни тутинган отаси кетишдан олдин анча насиҳат қилди.
-Икковинг ҳам аввал оила қургансан. Ҳеч қачон бир-бирингга ўтмишингни юзига солиб гапирма, бу энг катта хато бўлади.
-Хўп.
Элёр индамай бош эгди. Паризода сукут сақлади. Ҳамма кетиб бўлгач, уйда фақат келин куёвни ўзи қолди. Чимилдиқ осилган, лекин иккови ҳам жим.
Бироз у ёқ бу ёқдан гаплашиб туришди. Паризода роса қўрқарди. Ахир энди ёш бола эмас. Анча нарсани фарқига боради.
-Балки чимилдиққа кирармиз?
Паризода чўчиб тушди.
-А?
-Ҳаёлиз қаерда?
-Шу... Шу ерда.
Қизнинг ичига титроқ кирганди.
Чимилдиққа кирилгач Элёр деди:
-Нима иш бўлишини айтмай қўяқолай, икковимизам яхши биламиз...
Ҳаммомга кириб чиқишгач Элёр савол беришдан ўзини тиёлмади.
-Ахир қанақасига? Сен турмушга чиққансанку, жувон деб ўйлагандим.
-Нима ҳамма турмуш қурганлар жувон бўлаверадими?
-Бокира экансан. Наҳотки аввалги эринг...
-У менга қўлини учини ҳам теккизмаган. Биз ҳатто бир хонада ухламаганмиз.
Элёр ғалати бўлиб қолди. Нималарнидир ўйларди. Кейин ётиб ухлашди. Эрталаб уйғонган Паризода намозини ўқиб нонушта тайёрлади. Бирга овқатланишди. Эрига ха деб Россия рақамидан телефон бўлаверди.
-Кўтармайсизми?
-Эе шарт эмас.
-Балки жуда зарур гапи бордир?
-Бекорчилардан бир иккитасида.
Паризода ичида ўйлади, нега кўтармаяпти, ёки бирор сири бормикан?
Кун ҳисобида ўн мартадан ошиқ телефон бўлганида, Элёр телефонини олиб ҳожатхонага кириб кетди. Паризода эътибор қилмади. Аммо ҳожатхона олдидан ўтаётганда, эшиги яхши беркитилмагани учун барча овозларни эшитди. Элёр собиқ хотини билан гаплашаётган экан.
Хотинига нималарнидир тушунтирарди. Паризода хайрон, нега хиёнат устида ушлаб олган хотини билан яна гаплашяпти? Элёрга ҳеч нима демади. Элёр чиқди, ҳеч нарса бўлмагандек гаплашиб ўтирди. Кейин ўзбек рақамдан телефон бўлди. Элёр телефонни кўтарди.
-Алло.
-Дада.
Ёш боланинг овози келди.
-Яхшимисан ўғлим?
-Қачон келасиз? Сизни соғиндим.
-Бораман болам, бораман.
Кейин қиз болани овози эшитилди.
-Мени сиздек дадам йўқ. Келиб ўтирманг.
Алоқа узилди. Элёр Паризодадан ўн ёш катта эди.
-Болаларизни соғинган бўлсангиз олиб келинг. Ман эт билан тирноқни ажратмиман.
Элёр ҳеч нарса демади.
-Аммо ажрашган хотиниз сизга номаҳрам. У билан алоқангиз харом.
Бу гап Элёрга таъсир қилдими йўқ Парига номаълум. Эртаси куни яна собиқ хотини билан гаплашди. Кейин эса Паризодани олдига келди.
-Манга касал хотин керак эмас, соғ хотин керак, ёқмаяпсан, қара оёқ қўлинг қийшиқ. Ман бунақа хотин билан яшамайман
Давоми бор...
РАМАЗОН ОЙИДА СОДИР БЎЛДИ😭ДАХШАТЛИ ВОҚЕА ДУБАЙДАН ЎЛИГИ КЕЛГАН ФОХИША ҚИЗНИ ҚАБРИНИ ОЧИБ КЎРИШДИ😱😰
Менинг исмим Надия 2003 йилман.
Бир қурқинчли воқеанинг гувохи бўлдим, Дугонамнинг опаси бор эди унинг Шу йили дубайдан касалик юқтириб қайитди, тўғрироғи узини эмас жазатини юборишди.
Дугонамга рахимим келди у жуда тушкун холатда эди, уни ёнида қолдим.Жанозани эртасида тунида мени уйғотди, уни ёнида эдим ушанда соат 03:20 дақиқа утар эди.Менга еғлаб опам тирик, у кийналяпти уни опкеламан деди.
Уни ахволани куриб Отаси қизига ишониб қабрни очтиришга қарор қилдилар. Қабрни очишганда қурқинчли аянчли ходисани гувохи бўлишди ....
😱ТЕЛЕГРАМИ ДОДЛАТГАН ХАЁТИЙ ХИКОЯ
ДАВОМИНИ УҚИНГ👈+/channel/Taqdirlar_Qismatlar_Hikoyalar/93732
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
11-қисм
Ҳамид ака тўғри бориб собиқ куёвини чақирди.
-Ассалому алайкум.
Собир тушунмай қолди Паризодани отаси уни йўқлаб келганига.
-Бор уйингдагиларни ҳам чақир.
Онаси, акаси ва опаси чиқишди. Кейин Ҳамид ака баланд овозда гапира бошлади
-Иккала қулоғинг билан эшитиб олларинг. Мани қизимни касал дединг индамадим, айбни уни бўйнига қўйдиларинг индамадим. Энди эса бунақа тухмат қилиб бордиларинг.
-Қанақа тухмат?
Куёв ҳайрон эди.
-Қизим цанга осилиб олганмишку.
-Мен уни кўрмаганимга бир йилдан ошдику.
-Акайизни хотини онамга телефон қилибди, ўғлизни Паризодани уйи олдида кўрдим ярашдими деб, кейин онам мани юборганди.
Собирни акаси ҳам бўўлган гапни айтди.
- Агар яна бир марта қизим, ёки мени оилам ҳақида нимадир гап қилсаларинг, уриб ўлдириб кўмиб ташлайман, ўлигингни итам тополмайди. Бу биринчи ва охирги огоҳлантиришим.
Ҳамид ака жахл билан шу сўзларни айтганча машинасига ўтириб кетди. Уйга боргач эса ҳамма гапни оила аъзоларига айтди.
-Қизим мани кечир, сан хафа бўлма, цанга озор берганларга қараб турмайман. Тепада Аллоҳ кўриб турибди ҳаммаси жавоб беради ҳали.
Паризода йиғлаб юборди. Тўй кўрмади, оқ кўйлак кўрмади. Камига тухматларга қолиб кетди. Туғмас экан, ногирон, ҳатто тўй куни ҳам носилкада олиб келишган дейишди. Қизларини юзини ёруғ қилай деб Собирдан фойдаланди дейишди. Айтилмаган сўзлар қолмади.
Собир Паризода кетгач дарҳол севганини олдига йўл олди. Ишдан қайтишини пойлаб туриб йўлини тўсиб чиқди.
-Салом Зилола.
Зилола унга қайрилиб ҳам қарамади.
-Мен келдим, хотинми кетказиб юбордим. Ишон унга ҳатто қўлимни ҳам теккизганим йўқ.
Зилола кескин тўхтаб нафрат билан қаради.
-Буни нима қизиғи бор?
-Уйингга совчи юбораман. Уйланаман сенга.
Зилола кулиб юборди.
-Нима? Хахахааа ким айтди мени сенга тегади деб?
-Бу нима деганинг?
-Бу деганим тушингни бориб сувга айт.
-Сени таниёлмаяпман.
-Ўв мараз, мен сен ўйлагандақа қиз эмасман. Сен ит теккан қовунсан, уйланган деган номинг бор. Тегсам йигитга тегаман. Сандақа номардга эмас. Сани эса ҳали худо жазойингни беради номард. Бир бегуноҳни ҳаётини ўйин қилишни оқибати хайрли деб ўйласанг адашасан.
-Зилол, мен сен учун воз кечдим ҳаммасидан.
-Бор йўқол, қайтиб кўзимга кўринма. Нафратланаман сендан. Сениям ер кўтариб юрибдида а, суфеэе садқаи эркак кет. Бошимдан бир балони аригани рост бўлсин.
Шунча гапга қарамай Собир Зилолага совчи юборди, аммо совчилар қуруқ қайтишди. Кейин эса суриштиб Паризодаларни маҳалласидан эрга тегмай қолиб кетган қари қизни топиб совчиликка боришибди. Унгача ҳеч ким қизини бермаган.
Собирни онаси совчиликка борганда Паризода ҳақида яна тухмат қилишдан ўзини тўхтатмади.
Давоми бор...
😱ШОК ШАРМАНДА СИТОРА ФАРМОНОВАНИНГ ЭРИ ФОШ БЎЛДИ
❌СИТОРА ҲЕЧ ҚАНАҚА ДУБАЙЛИК ШЕЙХГА ЭРГА ТЕГМАБДИ
😱УЯТЭЭЭ БИЗНИ АЛДАБДИ СИТОРА ФАРМОНОВАНИ ЭРИ КИМЛИНИ БИЛМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ👇ШОК ВИДЕО
🎥ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ👇
https://telegram.me/joinchat/Zao_iAV3-ohkNTFi
🌙ENDI CHINNI BOZORLARINI YOPSAK XAM BULAVERADI😱😱😱
📌Chunki siz óz qulingiz bilan ajoyib idishlarni yarata olasiz✅👆
😀Uyingiz uchun dekuar buyumlar
📌 Dengiz efekti
📌 LAVH , SOAT
📌ETAJERKA IDISH
HAMMASINI ÓRGANIB HAM😀 DAROMADGA CHIQASIZ 💕HAM YAQINLARINGIZGA SOVGA QILASIZ.🌸
Mana sizga uyda UTIRGAN holda Halol mehnat va daromad💰
✅✅✅ KURSIMDA
5️⃣0️⃣%%%
KATTA CHEGIRMADAN foydalanib qoling
👇👇👇👇
Ushbu hunarlarni egallab óquvchilarim bn ham muloqat qilaolasiz.
Hunaringiz orqali daromad✅❤️😎
✍️MUROJAT UCHUN: @Biznes_Ledy_Odinabonu
👇TEZZ Gruppamga qo'shilish uchun👇
/channel/resin_art_Odinabonu
/channel/resin_art_Odinabonu
😱ШОК ШАРМАНДА СИТОРА ФАРМОНОВАНИНГ ЭРИНИ ЖАСМИНА ФОШ ҚИЛДИ
❌СИТОРА ҲЕЧ ҚАНАҚА ДУБАЙЛИК ШЕЙХГА ЭРГА ТЕГМАБДИ
😱УЯТЭЭЭ БИЗНИ АЛДАБДИ СИТОРА ФАРМОНОВАНИ ЭРИ КИМЛИНИ БИЛМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ👇
🎥ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ👇
https://telegram.me/joinchat/G5hAioLj0tgxNjJi
✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.
😯99% odam xato javob berisharkan.
😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?
Rasmga diqqat bilan qarang. Bu qotillikmi yoki o’z joniga qasd qilish ❓
Қуронда келтирилган оятда УЛИМДАН бошқа хар бир дардга даво булувчи ноёб хусусиятли мева борлигини билармидингиз 🤔
Хар бир дардга даво ва гузаллик улашувчи, нур тарқатувчи бу мева борки дардга дармон ❗❗❗
Хаста инсон бу мевадан истемол қилса 7 кундаёқ даво топади.
💁♀ Мойини эса танангизга сурсангиз энг Гузал инсон буласиз , энг қиммат космитакада ҳам аъло
Бу дуони уқиб бу мевани еган инсон гузал ва юзларида нур таралиб соглом булади 🥰
⚡️ Хозироқ бу қайси мева эканлигини билиб олинг👇👇👇
АЗОБ ёҳуд қадаримга розиман:
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
22-қисм
-Дилзода дадангни ҳидларидан танийди, икки кун уйда бўлмасалар тамом, жуда кўп безовталанади.
Ота уйимга қизим билан бирга файз ҳам кириб келганди. Энди уруш жанжал йўқ, овунчоқлари фақат Дилзода экан. Кўпчилик қизим ҳудди ўзим бўлганига бу боланиям онам туққанлар деб ўйлашаркан.
-Даданг Самарқандга боришларига тўғри келди, аксига Дилини истмаси чиқса де, дарров дорихонага чопдим. Укаларинг уйда эмасди. Дилиниям ўзим билан олиб чиққанман. Қўшнилар тўртинчисини қачон туғиб улгурдиз деса бўладими.
-Йўғеэе?
-Ҳа шундай, ҳудди катта қизига ўхшаркан дейишди . Бу Паризодани қизи десам ҳам ишонишмади.
-Туққан она эмас боққан дейишадику, қизим мендан кўра сизга ўрганган.
-Сени тиниб тинчиганингни кўриб бироз ҳаловатим қайтди болам. Кўрган кечирганинг шу бўлсин.
Қани эди Паризода шу вақтда ҳаммасини айта олса, қани эди...
Парига қўшниси жуда кўп насиҳатлар қиларди.
-Аёл эри билан орасидан гап қочса онасига айтмаслиги керак. Эртага эри билан яхши бўлиб кетади, лекин онаси куёвини ёмон кўради.
-Ҳеч қачон онага дардингни айтма, онанг сендан икки карра кўп азоб чекади. Оналарни асраш керак.
Қўшни аёлни шу гапи Паризодани қулоғига ўрнашиб қолган. Онасини яна Паризпда сабаб озор чекишини истамайди. Майли қишда газ бўлмаса ҳам, электр ўчиб кечаси бир ўзи қолиб қўрқсаям онасига озор етмасин.
-Ҳаёлинг қаерда қизим?
-Шундоқ ўзим... Болалигим эсимга тушди.
-Нима овқат қилай, нима егинг келяпти?
-Ўзим пишираман ойи, сизни уринтирмай.
Паризода ота уйига келса кўпинча ўзи қиларди ишларди. Онасини кўпда уринтирмаслик учун
✨✨✨✨
Паризода домда ўтирганча ҳар хил ҳунарларни ўрганишга курсларга бора бошлади. Биринчи ўрганган касби тикувчилик бўлди. Ҳунар ўрганиш билан анча ўзини чалғитарди. Айниқса тиккан либослари кўзини қувнатарди. Ўзида ҳали тикув машина йўқлиги сабаб тикув цехида тикиш қиларди. Бир куни энди цехдан қайтганди ҳамки Элёр кириб келди.
-Ассалому алайкум.
-Ваалайкум. Сен билан бир жийга боришимиз керак.
-Қаерга?
-Бир-иккита ҳужжатларга имзойинг керак.
Паризода рўмолини ўраб ўзига қараб чиқди. Кейин улар Самарқандга йўл олишди
Элёр бой эмасми ҳар келганида машинаси ўзгарарди. Улар манзилга боргунча ҳам гаплашишмади. Элёр бирор марта қизини сўрамасди ҳам.
Нотариус идорасига кириб келишди. Ҳаммаси Элёрни таниши экан чоғи ортиқча саволлар берилмади, фақат имзо қўйилиши керак қоғозлар кўрсатилди.
Кейин эса яна ортга қайтишди. Бу сафар Элёр жим кетмади.
-Ман бошқага уйланяпман.
Паризода индамади.
-Нега индамисан?
-Уйланаверинг.
-Ўзингни аҳволингни биласанда а? Ҳеч кимга керагинг йўқ сени.
Давоми бор...
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
21-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Муяссар Паризодани ҳақиқий дўстига айланди. Энди унинг ҳаётида ҳам дардини эшита оладиган инсони бор эди. Муяссар Паризодага ҳақиқий сирдош бўла олди, йиғласа йиғлар, кулса куларди. Чин дардкаши эди. Доим Паризодани кўнглини кўтаришга ҳаракат қиларди. Аввалига виртуал танишишган бўлишса, кейинчалик бир вилоятдан эканликлари учрашишларига замин яратди.
✨✨✨
Онаси телефон қилганида Паризода куёвиз ёнимдала , яхшиман деб кўп гапирмасдан қисқа жавоб бера қоларди. Домда ёлғиз бўлгани билан қўшнилари жуда яхши бўлиб ҳар ҳафта сайр уйиштирар, тоғларга , боғларга Паризодани қўймай олиб боришарди.
-Уйда ўтиравериб сиқилиб кетасиз. Юринг биз билан айланиб келасиз.
Улар Парзодани қўймай бирга олиб кетишарди.
Бир куни Паризода одатдаги реклама матни буюртмаси билан ишлаётганда эри келди. У жуда шошиб турарди.
-Юр сен билан бир жойга бориб келмасак бўлмайди.
-Тушунмадим, қаерга? Нега боришим керак?
-Эеэ кўп савол берма тез бўл. Тайёрлан.
Элёр кутиб турди. Паризода кийиниб чиққач улар йўлга тушишди.
-Қаерга кетяпмиз?
-Тошкентга.
-Негалигини айтарсиз?
-Жуда кўп савол бердингда. Онам келибдилар Кореядан, хотининг билан танишмоқчиман дедилар. Уларга ҳеч нимани сездирмаслигингни хоҳлардим.
-Нега ҳақиқатни айта қолмайсиз, мени олиб боргунча?
-Ишинг бўлмасин тамом.
Шу билан бошқа сўзлашишмади. На Паризода гапирди ва на Элёр. Улар кечга томон Тошкентга кириб келишди. Элёрни у ерда ҳам уйи бор экан. Ўша ерда Элёрни онаси ва ҳоласини икки кун меҳмон қилишди. Паризода рисоладагидек келин бўлиб ҳизмат қилди. Тунда эса эри ётоқда, Паризода ерда ухлади. Икки кунлик меҳмондорчилик ниҳоясига етгач, улар ортга қайтишди.
Элнора опа ўғлини ҳаёти билан жуда қизиқадиган аёл эмас экан. Паризодагаям эътибор бергани йўқ. Икки кунда қайта Кореяга учиб кетди.
Ҳеч қандай сўзсиз яна Паризодани уйига келтириб қўйди. Бир оғиз хайрни ҳам насия қилиб жўнаб қолди. Бунақа сохта муносабатни кўрсатишни нима кераги бор Паризода тушунмасди. Эртасига уйда сиқилиб ўтиргандан кўра деб ота уйига кетиб қолди.
Қизи Дилзода бир ёшга яқинлашиб қолганди. Паризодани кўриб қиқирлаб кулар, унга сайин Паризодани қизига меҳри ортиб борарди. Онасига қолдириб кетгиси келмас, аммо иложсиз эди.
-Пари қара қизинг ҳудди ўзингни ёшлигинг .
Ҳамид ака қизини олдига келиб ўтирди.
-Шунчалик ўхшайдими?
Паризода ҳозир дадам бирор кўнгил оғритадиган сўз айтмасин деб ичида Аллоҳдан сўрарди.
-Ҳа сенам шунақа миттигина эдинг. Кўзларига қара сеники билан бир хил.
Шу гапни айтганча Ҳамид ака набирасини қўлига олиб эркалата бошлади. Паризодани оғзи очилиб қолди. Тишини оқини ҳам кўрсатмайдиган одам шу дадасими?
-Эрка қизим, Дили қизим. Бобосини жони қани? Бобосини эркаси қани? Новвотим ўзимни.
Ҳамид ака қўлидан қўймай Дилзода ўйнатарди. Дилзода безовталангач эса Робия опани чақирди.
-Робиш қара Дилини қорни очди шекилли, тез овқатини олиб кел.
Робия опа каша тайёрлаб келди, Ҳамид ака бутилкачани олиб набирасига ўзи кашани бера бошлади.
Давоми бор...
🟣✈️BO'YANISHNI BILMAYDIGAN QIZLAR UCHUN 💅🧖♀💆♀ MAKEAJ DARSLARI. ONSON O'RGANASLAR XAMMASI VIDEO DARSLILARDA ORGATILGAN 💋LAB SHISHIRISH, 💄TOGRI BOYANISH, 👁TOG'RI STRELKA CHIZISHNI, 🦷TISHLARNI OQARTIRISHNI 🦋YUZNI TOG'RI TOZALAB UHOD QILISHNI🔴
KUZ : QISH: BAHOR: YOZ : FASLI UCHUN ZOR MASKALAR TAYORLASHNI❤️
‼️TEZ OZISH SEMIRISH VA 90/60/90 QOMATGA EGA BO'LISHNI 100% ⭕️ ~ DAN O'RGATAMAN😘😘😘
✌️TEKINGA O'RGATAMAN DARSLIKLAR KANALDA👇👇👇
/channel/+JGT9HoM30I9lMGUy
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта
ХОХЛАГАН ЁШГА ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР💥
/channel/+Xravp4cNDmAxMzM6
/channel/+Xravp4cNDmAxMzM6
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+7zxZcKM1gO8xOTMy
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
16-қисм
Паризода уйда ёлғиз қолиб кетаверган. Турмушга чиқмасидан аввал Паризода касалхонага ётиб чиқаверганига, дадаси телефон олиб берганди. Илк қилган иши холасига қўнғироқ қилди. Холаси доим у билан бирга касалхонага ётишга борарди.
-Ассалому алайкум холажон.
-Вой Пари яхшимисан гўзалим? Ахволларинг яхшими?
-Яхши эмас хола...
Паризода йиғлаб юборди.
-Ие янги келин ҳам йиғлайдими? Нима бўлди?
Холаси қизнинг йиғлашидан ҳавотирланди.
Паризода эса ҳамма гапни айтиб берди
-Номард эканку бу. Мен уни туппа тузук одам десам...
-Нима қилай хола, чарчадим ҳаммасидан. Ҳаттоки ўзимни ўлдирмоқчи ҳам бўлдим.
-Шайтонга ҳай бер. Жонни берган Аллоҳ, олувчиси ҳам ўзи.
-Нима маслаҳат берасиз? Қандай бораман уйга?
-Келмайсан. Сен билан орамиз икки соатлик йўл. Ҳеч ким эринг билан яшамаётганингни билмайди. Агар сен ҳозир келсанг, ортингда синглинг, уканг бор. Уларни тақдирига ҳам дахл қилган бўласан. Келганинг билан нима ўзгаради, яна даданг тўрт деворга қамайдими? Эрим билан яшаяпман деб юравер.
Холанинг маслаҳати Паризодага жўяли туйилди. Шундан сўнг аста секин ёлғизликдаги кунлари бошланди. Қўни қўшнилар билан танишиб олди. Бари очиқ кўнгил хотин-қизлар экан. Бир ҳафталар ўтгач яна аҳволи ёмонлашди. Дадасига қўнғироқ олиб кетишини сўради.
-Дада мени уйга олиб боринг яна оғриқларим хуруж қиляпти. Куёвиз қаергадир иш билан кетганлар.
Дўстини ўғли бўлгани учун Ҳамид акани кўнгли тўқ эди. Келиб қизини олиб кетди. Паризода уйни қулфлаб чиққани учун отади шубҳага бормади.
Кундан кунга қизни аҳволи ёмонлашиб ҳамма ери оғриб қолар, кейин эса беҳол бўлиб қайт қиларди. Бир ҳафтача дадасини уйида тургач яна Элёрни домига қайтишига тўғри келди. Оғриқлар пасайиб, лекин беҳоллик кетмасди. Иштаҳаси очилиб тез тез овқат ер, аммо тезда қайт қилиб ташларди. Холасига бу ҳақида айтганида ўз тахминини айтди:
-Пари балки тест қилиб кўрарсан?
-Хола икки кундая, бўлиши мумкинмас.
-Текшириб кўр.
Ҳомиладорлик тести Паризодани ҳомиладорлигини тасқдиқлади. Паризода ғалати аҳволга тушганди. Энди Паризодани оғриқсиз кунлари бошланди. Бола уни аҳволига таъсир қилиб ҳеч қаери оғримас, кунларини мазмунли ўтказа бошлади. Қўшнилар билан боғга, дўконларга, сайрларга чиқарди. Рўўзғорликни дадаси қилиб берар, аммо қизини эри билан яшамаётганидан хабари йўқ эди. Паризода ҳам бу ҳақида ҳеч кимга гапирмасди.
Ҳамид ака қизини уйига келса биринчи қиладиган иши музлатгични очиш бўларди.
-Қизим музлатгич бўмбўшку, куёв қаерга қараяпти?
Паризода индамасди. Ҳамид ака тўлиб, тошиб бозорлик қилиб берар, кетишида эса пул бериб кетарди. Паризодани яшаши учун бу нарсалар бемалол етарди. Бир куни қўшниси айтиб қолди.
-Пари докторга бориб кўринмайсизми?
-Бирор марта бормаганман.
-Бирга борамиз юринг.
Докторлар эса Паризодани юрагини ғаш қилиб бола ўсмаяпти деган гапда туриб олишди.
-Болани олдиришингиз керак. У ривожланмаяпти.
Паризода жахл билан ўрнидан турди.
-Ҳеч қачон. Мен охригача кутаман. У соғлом ва туғилади. Ҳали бу гапизга уялиб қоласиз.
Давоми бор...
🌿 Саудия Арабистонида 78 ёшни қаршилаган бир отахон чарчоқданми ёки қариликданми йўлда кетаётиб ерга йиқилди. Чақирувга асосан уни тиббий тез ёрдам ходимлари келиб олиб кетишди.
Отахонга 24 соатга етувчи кислород берилди. Эртаси куни отахон ўзига келиб, холати яхшилигини айтиб уйга кетмоқчи бўлди. Доктор эса кўрсатилган хизмат учун кислород нархи бўйича хисобни берди. Хисоб 600 риёл эди. Отахонни кўзига ёш келди. Доктор отахондан пули йўқмикин деб хижолат тортиб, рахми келиб "пулингиз йўқми?" деб сўраганида "тўлашга пулим бор ва қурбим етади 24 соат учун ютган кислород учун 600 риёл …Лекин Оллоҳ 78 йил менга берган кислороди учун хеч нарса тўламадим...биласизми мен ундан қанча қарзман...?"
Доктор бошини эгиб йиғлаб юборди...
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
13-қисм
-Сени дўстимни ўғли қўлингни сўраяпти.
-Йўқ.
Паризода дарҳол жавоб берди.
-Менга маъқул.
-Дада бир марта турмуш қуриб нима бўлди, мен хоҳламайман.
-Эртага учрашув
-Дада, илтимос бундай қилманг.
Паризода ўз сўзида қолиб тушунтиришга уринар, Ҳамид ака ҳам сўзидан қайтай демасди. Охири суҳбат Ҳамид акани бақириғи билан якун топди.
-Бу уйда мени гапим гап. Учрашувга борасан дедимми борасан, агар Элёрга маъқул келсанг никоҳ ўқитамиз.
Паризода йиғлаганича ўтириб қолди. Унга яна ноҳақлик қилишаяпти. Уч йил умри ўтди, қанча ғавғолар, стресс сабаб оёқ қўли ишламай қолгани, икки йилни тинч ўтказдим деса , мана энди яна отаси турмушга бераман деяпти.
-Қизим йиғлама, балки йигитга ёқмассан.
Онаси Паризодани бошини силади. Эртасига холаси Паризодани учрашувга олиб чиқди. Ҳамид акани талабига кўра хола қизни кийимига эътибор берди. Бироз пардоз ҳам қилди. Пушти ранг кофта юбка, унга мос рўмол асли оппоқ ва бўйи узун бўлган қизни ҳуснини янада ошириб юборганди. Элёр кафеда кутиб турган экан. Холаси бошқа столда ўтирди. Элёр ва Паризода гаплашиб олиши учун шундай қилди.
-Ассалому алайкум яхшимисиз ?
-Ассалому алайкум.
Паризода нима дейишни билмасди. Йигит эса қиздан кўзини узмасди.
-Менга маъқул келдингиз. Сизга уйланаман.
Паризода касаллик сабаб қўлларида бошланган суяк қийшайиши (деформация) ни йигитга кўрсатган.
-Мани қўлларим шунақа. Тўғри ҳамма ишни қила оламан, аммо суякларимда нуқсон бор.
-Сиз манга ёқиб қолдингиз, сизни бошимда кўтариб юраман.
-Мен сизга аҳволимни айтдим. Пушаймон бўлмасиздан бу фикрдан қайтинг.
-Йўқ асло, сизни энди қўйиб юбормайман.
Паризода ва холаси ҳали уйга келмасларидан туриб Элёр Ҳамид акага қизи маъқул бўлганини, унга уйланишини айтади. Паризода уйга келгач ота- онаси рози эканини айтади.
-Ойи илтимос нима қилиб бўлсаям дадамни қайтаринг.
Аммо бечора аёлни қўлидан нима ҳам келарди?
Совчилар яна келишди, бу сафар ҳам Ҳамид ака ҳеч кимдан сўраб ўтирмади розилик билдириб юборди.
-Тўйни ҳам уч кун ичида қиламиз дейишяпти.
Ҳамид ака хотинига шу гапни айтди.
-Бунча тез?
-Хайрли ишни тезроқ бўлгани яхши. Дўстимни ўғли синашта йигит.
Шундан сўнг тайёргарлик бошланди. Паризодалар яшайдиган тумандан Элёр дом сотиб олган экан. Ўша уй учун ҳамма нарсани ҳарид қила кетишди. Уч кун ичида пардалардан тортиб кир машина, чангютгич, газ плитаси маиший техникани ҳаммаси, идиш товоқларгача олиб келинди. Паризодани ўзига ҳам хилма хил кийимлар олинди. Мебеллар ва уй жиҳозларини юк машинага юклашаётгандагина қариндошлар Паризодани иккинчи турмушидан хабар топишди. Дадасига бир икки қариндоши гапирди ҳам бекор қиляпсиз дея. Унгача эса бировга Паризодани эрга беряпмиз дейишмаганди. Чунки ҳаммаси жуда тезликда содир бўлди.
Никоҳ куни кичикроқ базм қилиниб элга билдирги берилди. Никоҳ ўқилди, қариндош хотин ҳалаж қизни куёвни домига олиб боришди.
-Паризода куёв ҳам олдин уйланган, сен ҳам турмушк қургансан. Бизни бу ерда қолишимизни кераги йўқ.
Давоми бор...
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
12-қисм
-Йўғеэе.
Муножотни онаси ҳайратланди.
-Ҳайрон бўлманг рост. Ҳаттоки касаллиги учун еттинчи синфдан олиб қолган эканлар. Юролмаскан, аравачада ўтираркан. Эе булар шунақа найранглар қилиб бизни ўзига оғдириб олдики, билмай қолдим қандай қилиб келин қилганимни. Бечора ўғлимни уйланган деган номи қолди ҳолос.
-Нега аввал суриштирмадиз?
-Айтяпманку билмай қолибман, ажрашгач мактабига бориб суриштирдим. Касаллиги учун келолмаган дейишди.
Бу гаплардан кейин қари қизгина Собирга тегишга рози бўлибди.
Собир уйланган қиз Муножот боғчада ишларди. Боғча эса Паризодалардан уч уй нарида эди. Тўйга яқин қолганида қайнонасини гапларини боғчага келиб барчага айтиб берди.
-Ҳали кўрасизлар ўша ногирондан зўр келин бўлай оёғимдан ўт чақнасин.
Боғчани мудирасини ҳам қулоғига бу гаплар етиб бормай қолмади. Паризодаларни оиласи ҳақида яхшигина маълумотга эга бу аёл ҳодимасининг ишидан жахли чиқди. Бир огоҳлантирди, икки огоҳлантирди Муножот ўзгармади. Кейин эса мудира бу ғийбатчи, тухматчига орамизда жой йўқ дея, ишидан камчилик топиб бўшатиб юборди.
Муножот Собирга теккач ҳам ҳаёти бир текисда кечмади. Тили жағи ўткиргина бўлгани учун уйдаги ҳамма билан уришиб чиқаверди.
-Сенлар мени ёмон кўрасанлар, сенларга келин одаммас.
Муножот ўз ҳақини бериб қўядиганлардан эмасди. Оилада ишни ҳаммага тенг тақсимлатди. Ҳаттоки қайнонасини ҳам иш қилмаганликда, текинтомоқликда айбларди. Кейин эса уйдаги гапни кўчага ташиб одамларга бу оилани кулгуга қўйди. Қайнонаси ўғлини ҳафталаб ёнида олиб ётганини ҳам айтмай қўймади.
-Бу қайнона эмас ғирт жодугарни ўзи, ўғлини мендан рашк қилади. Ифлос шунақа экансан ўғлингни уйлаб нима қилардинг? Аввалги келиниям бекорга кетмаганда, ҳамма айб буларни ўзида. Қайси она ўғлини келиндан қизғонади. Ақли паст буни.
Кўчада хотинлар кечга томон чиқиб ғийбатни бошлашар, албатта Муножот ҳам олд қаторлардан жой оларди. Ҳеч ким уни бу қилиғидан қайтаролмади. Уйдаги уруш жанжал тинмайвергач Муножотни ҳайдаб юборишди. Ҳайдашгандан кейин ҳам Муножот жим турмади. Собирни оиласи элга шарманда қиладиган гаплар қилиб юраверди.
Собирни ҳаёти бир текисда кечмади. Бу вақтда Паризода тинчликда яшар, ҳеч ким босим ўтказмас, ибодатларда бардавом бўлиб даволанишда эди. Касаллик чекинмаган бўлса ҳам, Паризода анчагина тетик бўлиб қолганди.
Собир Муножотни талоғини бергандан кейин кўп ўтмай эридан ажрашган бир жувонга уйлантириб қўйишди. Аммо бу ҳам кўпга бормади. Икки ҳафта яшаб, у аёл ҳам кетиб қолди. Собирнинг учинчи оиласи ҳам шу тахлит бузилганди. Кейинги тўртинчи марта уйланиши ҳам узоққа чўзилмади. Учинчи хотинидан ажраганига олти ой бўлмай тўртинчи маротаба уйланди. Тўртинчи турмуш ҳам узоғи билан бир ой давом этди. Кейин эса номаълум сабабларга кўра яна ажралишди.
***
Паризодани уйига яна совчилар кела бошлади. Бири хотин қўйган, бирини хотини ўлган, ўрта ёш, ўзи билан тенг. Номзодлар ҳар хил эди . Лекин Паризода бирортасига тегишга рози бўлмасди.
-Ман ҳаётимни шу тартибда ўтказаман, менга турмушга чиқишни кераги йўқ. Кунлар ўтар, бир бирини қувлаб йиллар ўтарди. Биринчи турмушидан ажраган Паризода яна турмуш қуришга мажбур бўлди.
Дадасини Самарқандлик дўстини ўғли уларнинг туманга келиб ишлай бошлади. Хотинини хиёнат сабаб ушлаб олган сабабли оиласи бузилган экан. Ҳамид ака билан бир даврада ўтириб қолгач Ҳамид акага бу йигит Элёр маъқул келиб қолади. Ҳамид акани қизини борлигини билгач, совчи қўяман дейди.
Ҳамид ака кириб келганида Паризода китоб ўқиб ўтирарди.
Давоми бор...
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
10-қисм
-Укамга телефон қиларкан. Қизизни деб уни уйлантиролмай юрибмиз. Қизизни йиғиштирволинг.
Ҳамид акани асаблари таранглашди. Шом вақти эди.
-Ҳавотир олманг , қизим қайта безовта қилмайди.
Куёвни акаси кетгач Ҳамид ака Паризодани хонасига бостириб кирди.
-Бу ёққа кел, нимага куёвга телефон қиляпсан, ҳали эрсираб қолдингми?
Жахл отиган отани кўзига ҳеч нарса кўринмай ярим жони қизини аёвсиз ура кетди.
-Дада менда ахир телефон йўқку...
Паризода изиллаб йиғларди.
-Унда бу гап қаердан чиқди, сен бир нима қилгансанку келяпти бу.
-Дадаси телефон фақат сизда борку.
Аммо Ҳамид ака эшитадиган аҳволда эмасди. Қизини бошини ерга қўйиб учлик куракни қўлига олган.
-Мени шарманда қиладиган сендек қизим йўқ.
Энди чопаман деб турганида Робия опа қўшни қайнакасини уйига бориб уларни чақириб келади.
Ҳамид акани қўшни бўлмиш акасини ўғли эшитиб дарҳол чиқди, амакисини орқадан келиб қучоқлаб олди.
-Амаки ўзизни босинг.
-Умар қўйиб юбор.
-Амаки бу нима қилганиз? Ўзи энди оёққа турди.
-Бу кунидан...
-Ҳамид бу нима қилиқ, ким нима деса ишпниб кетаверасизми? Ўзи энди оёққа қўйган бўлсангиз.
Янгаси келиб қайнукасини уриша кетди. Икки ўғли амакисини ушлаб турди. Келинойи Зулхумор опа Паризодани турғазиб кийимларини қоқди. Кейин айвонга олиб борди. Робия опа бир аҳволда эди, қаттиқ қўрқиб кетган, йиғлаб ўтирарди. Бир сония, атиги бир сония кечикса қизини эри ўлдириб қўярди.
-Овсин ўзизни қўлга олинг.
-Ўлдириб қўярди, ҳа ўлдирарди.
-Бўлди йиғламанг.
Паризодани хўрлиги келиб шу тобда Собирни қаттиқ қарғади.
-Аллоҳ жазоласин сенларни. Илоҳим ўнта хотинга уйлансанг ҳам бахтга зоор бўл. Нима бўлгандаям , касал бўлсаям биринчи хотиним яхши эди деб бир умр афсусланиб яша.
***
Кунлар ўтиб бу гап қаердан чиққани маълум бўлди. Собир нимадир иш билан Паризодаларни кўчасидан ўтиб қолади. Буни эса Робияни иккинчи овсини кўриб қолган. Ўша овсини Гулнорахон Робия опа билан доим тескари бўлган. Куёвни бу кўчада кўргач эса дарҳол Собирни онасига қўнғироқ қилган.
-Алло яхшимисиз қуда.
-Ваалайкум салом, яхши рахмат ким бу?
Гулнорахон ўзини танитгач мақсадга ўтди.
-Паризода билан ўғлизни яраштиряпсизми дейман?
-Йўқ бу гап қаердан чиқди?
-Ўғлизни Париларни уйи олдида кўрдим.
-Касал келиндан худо сақласин.
Кейин эса дарҳол ўғлини Ҳамид акани уйига жўнатди.
-Бор қизини йиғиштирсин айтиб кел. Ўзи чақириб олганда укангни. Отаси олдига бориб айт ҳаммасини.
Ана шундай қилиб Паризодага тухмат қилишганди. Ҳамид ака эса ҳаммасини тагига етди. Ўша гапни эшитган кечаси икки соат қаергадир чиқиб кетди.
Давоми бор...
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
9-қисм
Паризодага уч хонали уй берилган бўлиб, ҳамма жиҳозларини Ҳамид ака қилиб берганди. Уйни бир бошидан тўлдирган ҳам шу одам эди. Уч опасини ўртага олиб гапириши натижасида бироз юмшади.
-Майли фақат ўзимиз қилганимизнигина олиб кел. Агар бир оғиз гапирсанг уч талоқсан.
Шу гап сабаб ҳам Робия опа қудаларига бир оғиз гап гапирмади. Қайнопалари билан қизини нарсаларини олиб келишга борди. Паризодани қайнонаси ва қайнопаси аллақачон нарсаларни керакли қисмини яшириб улгуришган экан.
-Қизингизни юзини очиш учун турмушга бердимгиз. Қўлидан бир иш келмайдиган ногирон кимга ҳам керак эди?
Робия опани жонидан ўтса ҳам бир оғиз индамади.
-Сизда инсоф борми, ўзингиз эмасми келин қилмасам бўлмайди деб жиянимизга ёпишиб олдингиз. Мана нима бўлди энди, касалга чиқаряпсиз. Аслида ҳаммасидан хабардор эдингизку. Ҳаттоки ўзим гувоҳман ўғлингиз укамга қизингиз ногиронлик аравачасида бўлса ҳам уйланаман. Аллоҳ гувоҳ хор қилиб қўймиман деган. Сизлар фақат ваъда беришни биласиз экан.
-Туғмас жиянизни олдини оласиз? Ҳали кўрасиз онаси ўпмаган қизга уйлантириб келаман ўғлимни.
Паризодани юкларини олиб келишди. Алоҳида битта хонага ҳамма нарсани жойлашди. Буюмларни кўришганида жуда кўп нарсани ўғирлашганини билишган. Юкларни олиб келишганидан ҳеч қанча вақт ўтмай, куёв томондан одам келди.
-Биз тилла узук олиб берганмиз, ўшани олиб кетгани келдик.
Қайнопаси уялмай шу гапни айтди. Робия опа эса узукни беришни истамади
-Мен жувон эмас қиз бола берганман. Нега узукни беришимиз керак?
(Робия опа қизини ҳамон бокиралигини билмасди. Паризода ёш эмасми бу гапларни тушунмас, шу сабаб айтмаганди)
-Бериб юбор, нечта керак бўлса ўзим олиб бераман.
Робия опа ноилож қизини қўлидан узукни олиб бериб юборди. Аммо ортидан қарғади.
-Тепада Аллоҳ кўриб турибди, қизимга қилганларингиз қайтмаса рози эмасман.
Ҳамма Паризодани чидолмай келганликда айбларди. Эрини севгани борлиги ҳақидаги гапни айтмагани учун Паризода айбдор бўлиб қолганди. Бўлиб ўтган воқеалар ёмон таъсир қилгани учун Паризода оёқ қўли ишламай оғир аҳволга тушиб қолади. Олиб бормаган докторлари қолмади ҳисоб. Барчасини айтадиган гапи битта:
-Кучли стресс оқибатида бўляпти барчаси.
Фақатгина кўзларини қимирлата олар, оёқ қўл, тана ҳаракатсиз эди. Фақат телевизор кўриб ётар, ёки суяб қўйишарди. Робия опа қизини оғзини зўрға очиб овқатни сувидан ичира оларди ҳолос. Укаси, синглиси ёнида ўйнаб ўтиришарди. Паризодани бир йиллик ҳаёти шу тарзда ўтди. Касалхонадан уйга, уйдан касалхонага бориб кучли дорилар олавериб аввал қўли, сўнгра оёғи ишлади. Юришга ҳам жуда қийналарди. Энди юришни ўрганаётган гўдак каби тета поя қилиб юришни бошлади. Онаси доим қизини олдида эди. Уни соғайиб кетиши учун кечалари билан ҳам тинимсиз уқалаб чиқар, қизим тезроқ соғайсин дерди.
Паризода ойёққа тургач ҳам унинг уқубатлари тугамади.
-Эрдан чиққан қиз деган номинг бор. Уйдан кўчага қарамайсан. Иложи борича шу хонангда ўтир, ана жойнамоз ана китоб. Ўқиб ўтираверасан. Эрдан чиққан қиз кўчага чиқса фохиша бўлиб кетади.
Отасини бу гапи Паризодани яна ҳам қалбини парчалади. Бечора қиз бир оғиз қаршилик билдира олмади. Уйда юрган кунларининг бирида собиқ эрини акади Ҳамид акани сўраб келди.
-Ака сизда муҳим гап бор эди.
Паризодани хонаси улар гаплашаётган жойга яқинлиги учун дераза олдига келиб ҳамма гапларни эшитди.
-Ака обрўли инсонсиз, сиз билан бу масалада гаплашиш ўзи жуда уят. Аммо қизизни йиғиштириб олмасангиз бўлмайди. Ҳадеб укамга осилиб юрибди.
Давоми бор...
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
8-қисм
Ҳар куни бўлаётган гаплар, Паризодани кўнглини оғритишлар асло тўхтамасди.
-Менга қара сен қачон кетасан а?
Паризода жим, қандай кета оларди. Отасини жахлдан қизариб турган юзини эсласа кетишни ҳаёлида чиқарарди.
-Сен мени йўлимни тўсяпсан. Барибир сенга эрлик қилмайман. Буни орзуям қилма. Касалманд бир қиз бўлсанг. Уйингда жимгина ўтирсангчи.
Қолган гаплар қизнинг қулоғига кирмади. Чунки Паризода оғриққа зўрға чидаб келди, кун бўйи қайнонасини аччиқ гапига чидади. Бу энди ортиқча эди. Юмушлардан чарчаб қолган бўлса ҳам ўзида куч топди. Тунда секин чиқиб кетди. Йўл бўйи йиғлаб кетди. Уйига ҳам яёв икки соатларда борди. Тунда қизини кириб келиши ота онани тушига ҳам кирмаганди.
-Нега келдинг қизим?
Робия опа ҳавотирдан сўради.
-Ойи у ерга қайтиб бормайман
-Ким келди?
Робия опани ортидан эри чиқди.
-Пари? Сен?
Паризода уйга кирди.
-Мени қайтиб юборманг илтимос.
Отасига ялина бошлади.
-Бу нима қилиқ, юзимни ерга қаратмоқчимисан? Ким деган одам бўламан?
-Дада илтимос бормай, фақат йўқ деманг.
-Бор хонасига олиб кир, кўзим кўрмасин. Эртага гаплашамиз.
Шундай қилиб ўша кеча Паризода уйида тунади. Эртасига эрталаб қайнонаси ва эри эшик қоқиб келишди.
-Биз келинимизни олиб кетгани келдик.
-Ҳозир чиқади. Узр ёшлик қилибди. Паризода.... Парии
Ҳамид акани овозидан Паризода уйдан чиқди.
-Ассалому алайкум.
-Қизим, кетамиз уйга.
-Мен қайтиб бормайман.
-Бу нима деганингиз?
-Дада агар юборсангиз у ердан мени ўлигимни олиб келасиз.
Пари отасига илк бора шу оҳангда гапирди. Ҳамид ака ғалати бўлди. Қизини аҳволи ташвишлантиргани учун бугунча кўнглига қарамоқчи бўлди.
-Қуда ҳозирча ўз ҳолига қўяйлик, барибир боради.
-Бормайман дада
Йиғлаганча хонасига кириб кетди. Кечга томон эса амакисини хотини гап топиб келди.
-Овсин, ҳув овсин.
-Келинг овсин, яхшимисиз?
-Парини нега келганини биласизми?
-Йўқ. Сиз биласизми?
-Куёвни севгани бор экан. Парини ташлаб севганини олдига кетиб юборибдику.
-Нима?
-Ҳа шунақа.
Ҳамид ака ҳам бу гапни эшитди.
-Мен бориб кўч кўронини олиб келаман. Унақа ноинсофларга берадиган қизим йўқ.
Паризодадан бу ҳақида сўрашса миқ этмай турарди.
-Ҳеч нимани олиб келмайсан. Уйни ўртасига чиқариб ёқиб юбор.
Ҳамид ака қатъиян рад этди.
Давоми бор...
Давомини ўқиш учун пастроқ тушиб боринг ҳамма қисмларини топасиз ⬇️