ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31529

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️НЕМИСГА ОШИҚ ЎЗБЕК АЁЛИ.

Берлин марказидаги Гезунтбрунен (шифоли булоқ) мавзеидаги интернет кафеда ўтирирарканман, қулоғимга ўзбекча овоз эшитилди. Танишга ўхшадир овозинг сенинг…

Мендан сал нарида 40 ëшлардаги бир ўзбек опахон ëнида бўйи етган қизи билан компютер ойнагига интиқлик билан тикилиб ўтиришар эди.

– Мама я уже устала, бошқа қидиргим келмаяпти. – Онаси бўлса унга далда беради.
– Қизим яна бир қидириб кўргин, зора санга лойиқ топармон-тупармон бир немис куëв чиқиб қолса.

Она билан қиз интернетдан немис эр излашар эди. Немис эр дагани ҳам анқонинг уруғи шекилли, ҳа деганда топилавермади. Ҳаммага ëр учраса – менга ағëр учради…

– Қизим ўша Ганс дегани тузук эди. Гапимга қулоқ солиб, ўшанга тегиб кетавермадингда.

Салом аликдан кейин, улар олиб келган зил замбил чамадонларни кўтариб, машинамни парк қилган жойга шошилдим. (Агар шошмасам, нақд 70 қўқон жаримага тушардим). Машинани кўриб Дилфуза бурнини жийирди.

– Илойим оғзидан қони келсин, у яшшамугурни. – Лазокат опа собиқ куëвини қарғар эди.

Хуллас, бир эрга тегиб чиққан қизгина яна эрга теккиси келибди, аммо бу сафар немисга. Мен севаман – сен севасанму?

Дилфуза интернетда ўтириб Ҳайнрик дегани билан маслаҳатни маҳсига тиқибди. Ҳайнрик дегани таклифнома жўнатибди. Лазокат опа бўлса қизини нотаниш эркакникига ëлғиз юборишдан қўрқиб, ўзи ҳам бирга келишга қарор қилибди.

– Йўқ, у немис-ку. Ҳисоб китобли ҳалқ. Дилпузни кўрсин, ëқтирсин, загсдан ўтсин, ана ундан кейин чипта пулини кампенсатсия қиларкан. Лазокат опа гапини тугатаркан, қизи тарафга қараб, кўзини қисиб ҳиринглаб кулди. Қиз уялгандай бўлиб, қошини чимирди.
– Опа, перестан.

Ҳайнрик дегани Берлиндан 80 км узоқдаги Штраусберг деган қишлоқда яшар экан. (Бир колхозда) Картани олиб Штраусбергга борадиган яқин йўлни қидирдим. Ҳайнрик деган немис ўрмон ичидаги қишлоқда яшар экан. Ишқилиб пропкага тушмасак бўлди.

Ëрим кетаман дейди, кеткизгали қўймайман
Ҳайнрикка телефон қилдик. Телефонда саксония лаҳжасида ғўлдираган бир овоз келди. Хуллас, Ҳайнрик бизни Ратҳауз (селсовет) олдида соат 4 да кутадиган бўлди. Берлиндан Штарусберггача 40 минутлик йўл. Соат эса 2.
– Вой эсим қурсин, Шафаат опамлар (мани аммам) сизга манавуни берворувдилар. Лазокат опа қўлимга зарчава солинган пакетни тутқазди. (зарчава ошни сариқ қиладиган зиравор).

Туя ҳаммомни орзу қилибди. Ниҳоят Ратҳауз олдида Ҳайнрик (немис куëв) билан учрашдик. Ҳайнрик дегани бўйи икки метр, юзига сепкил тошган бир галварс
экан. Ўрмонда ўрмончи бўлиб ишлар
экан. Қўлтиғининг таги терлайди шекилли. Сасиб ëтибди. Ëш 46 да. Ўтган йили хотини билан ажрашибди. (Хотини қутулганига шукр қилаëтгандир.)

Тўғриси Дилфузадек ëқимтой, олий маълумотли қизни шу галварс Ҳайнрикка тегишини ҳеч истамас эдим. ПМЖ !!! қандай ширин сўз бу.

– Ука бошши оғритманг. Бизга ПМЖ керак, ПМЖ. Лазокат опа манга қараб қўлини сарак-сарак қилди. ПМЖ - Германияда доимий яшаш ҳуқуқи. Немис эркакка тегасан – ана шу ҳуқуқ соҳиби бўласан.

“Мани бир элчихонада ишлайдиган дугонам олдин покистонлик билан юрди. Озгина эрга теккандай бўлди. Ҳатто ундан бола ҳам орттирди. Параллелний бир немис билан ҳам ош-қатиқ бўлди. Охирида барибир немисга тегди. Так что – ўзбек аëли учун немисдан яхшиси йўқ.”

“Ўзбекчи ўзбек?” деб сўраб балога қолдим Лазокат опадан. “Ҳа ордона қолсин ўзбек эркаклари. Ҳаммаси аммамни бузоғи. На оила боқишга ярайди, на бошқа ишга. Уззукун чойхонада. Мани эрим Украинага пул топаман деб кетганича 4 йилдан бери дараги йўқ. Куëвим эса қизим билан қўшилишга ҳам кучи етмади. Ҳезалакми нима бало…”

– Чўнтагида пули борини истайман. Миллатининг фарқи йўқ. Ана шунақа – пулинг бўлсин. Пулинг бўлса халтада – дам оласан Ялтада.

Интернетдан олинди!!!

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Сизга ҳайитлик бериши керак бўлган инсонга юбориб қўйинг! 😅

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аммо «мол аччиғи – жон аччиғи» деганларидек қонга бўялган Раиса опа кўкрагидаосилиб турган халтани икки қўллаб чангаллаб олганча, қўйиб юбормасди.Келин-куёв чарчашди шекилли биров «танаффус»га чиқишди ва Света яшириб қўйган 200 грамм ароқни ошхонага кириб, ичиб олишгач, «гапга кирмас» кампирни уриб, тепишда давом этишди.Ниҳоят чўзилган кўйи қимирламай қолган онасининг бўйнидаги халтача боғичларини пичоқ билан кесиб олган Света пулни Мансурга берди. Кейин улар уйдан чиқиб кетишаркан, аёл бўш халтани полда беўхшов ётган онасининг устига отиб юборади-да, эшикни устидан қулфлайди.Туни билан текин пулга маишат қилган «келин билан куёв» Мансурларникида тунаб қолишди. Кундуз пешинга томон Света уйғонар экан нимагадир кўнгли ғаш бўлиб, уйига шошилди. У квартира эшигина очиши билан полда қонга беланиб ётган онасига кўзи тушди. Аввалига дод солиб қўшниларни чақирмоқчи бўлди-ю, кейин нимадир аланг-жаланг ёдига тушгандай бу шаштидан қайтди. «Нималар бўляпти ўзи» ўйга толди у. Света онасини шу алфозда ётганини илгари қачон кўрганини эслашга уринарди. Ҳа… ёдига тушди. У кечаси Мансур билан уйдан чиқиб кетаётганда ҳам онаси худди шу ерда ўз қонига беланиб, бехуш ётганди. Шундагина енгидаги қизғиш доғлар қаердан пайдо бўлганлигини англагандек бўлди. «Наҳотки мен… наҳотки биз… йўқ бўлиши мумкин эмас», яшин тезлигида ўйлаётган Света секин эгилиб, томир уришини аниқлаш учун онасининг қўлини ушлади. У худди муз парчасини ушлагандек беихтиёр инграб юборди ва кўчага отилиб чиқди. Эшикни қулфлашни унутмади.Света ўзини хотиржам одамдек кўрсатишга уринса-да, узун-узун киприклари орасидаги доимо мафтункор боқадиган кўзлар шу тобда бежо чақчайиб, барча сирни ошкор қиладигандек эди. Аёл шу дамда онасига ачиниш ўрнига кўпроқ ўз тақдири тўғрисида қайғураркан, қотиллик жойидан иложи борича тезроқ узоқлашишни хоҳларди.Энди нима қилиш кераклигини ўйлаётган Света йўл-йўлакай бошоғриғига йўлдаги газакхонадан 100 грамм ароқни урди-да, тузланган бодрингни ямлай-ямлай дугонаси Шураникига кирди.—Милициядан сўрашса, тунда Мансур билан Света менинг уйимда тунаб қолишди, дейсан, — тайинлади дугонасига ширакайф Света.
– Яримта ароқ мендан.«Кўза кунда эмас, кунида синади» деганларидек, падаркуш фарзанднинг сўнгги нияти энди жуда кўп йилларгача амалга ошмаслигини унинг ўзи ҳам ҳали билмасди.Аллақачон ҳамма гапдан хабардор бўлган милиция ходимлари Светлана уйига қайтиши билан қўлга олишди. Унинг жиноий шерги муқаддам судланган Мансур ҳам ҳибсга олинди.…Темир қафас ичида кўзларини ердан узолмай ўтирган бу хушсурат аёлга суд залида ўтирганлар нафрат билан қараётганлиги сезилиб турарди. Афсуски, у бунга лойиқ. Ҳозир у нималарни кўнглидан ўтказаётган экан? Буни биз билмаймиз. Лекин бошқа бир нарсани биз аниқ биламиз. Онаизор фарзандини ўз умрига зомин бўлади, деб сира—сира ўйламаганлиги, бу айни ҳақиқат. Ва шу ҳақиқат бизни хушёр торттириши керак… Бунинг устига аёл киши ашаддий пиёниста бўлса…Одил суд сохта «севишганлар»га содир этилган жиноятига яраша жазо тайинлади. Бошқача айтганда, адолат қарор топди.Энг ачинарлиси эса, эндигина қарилик гаштини сураман, деган онахон бевақт ҳаётдан кўз юмиб кетди. У, аввало, ичкиликбозлик иллатининг қурбони бўлди. Бу аччиқ ҳақиқат. Аммо у сизу бизнинг лоқайдлигимиз қурбони бўлмадимикан, деган хаёл ҳам кўнглингиздан ўтган бўлса керак. Чунки Светлана кимсасиз чўлда эмас, одамлар орасида ўсиб, вояга етган. Маҳалла-кўй, жамоатчилик уни ўз вақтида тартибга чақирганда балки бу жиноят содир бўлмасмиди? Яна ўша лоқайдлик, ўша ўзбўларчилик. Ҳаёт эса кутиб турмайди. Ичкилиббозликка муносабатимиз ўзгармас экан, эртага шунга ўхшаш яна бир қотиллик юз бермайди, деб ким айта олади? Келинг, бир зум бўлса-да, барчамизни ташвишга солаётган ана шу масала тўғрисида ўйлаб кўрайлик.


📡 Do'stlaringizga uzating

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

''12.03.2045''-қисқа метражли фильм.

Инсон ҳар замонда ўзига нима учун яшаб юрибман, яшашдан мақсадим нима, деб савол бериши керак.

P. S. Дахшат ролик бўлибди. Адиз Ражабовни кўриш одамни хурсанд қилади. Адиз кам сонли ўзбек профессионал актёрларидан биридир.

Умуман олганда, видеода ўзбекнинг ТОП актёрлари жамланганини кўришингиз мумкин.🔥

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

31-қисм


-Нега келдингиз?
Элёр қўйнидан ҳужжат чиқарди.
-Бунга қўл қўй.
-Нега?
-Керак, тез бўл.
Паризода имзо чекди. Бу имзо уйни уни номига ўтказиш ҳақида экан. Яъни Паризодага хатлаб берган коттежни ўзини номига қайта ўтказиб олибди.
-Ман, отам билан орам бузилишини истамиман. Агар у киши хабар топиб сўраса ҳамма айб менда дейсан.
Паризодани жахли чиқиб кетди.
-Нега менда бўларкан? Мен нима қилдим сизга? Уйланинг деб ялиндимми? Ўзизку ёқиб қолди деб уйланган. Бу гап нима учун керак?
-Айтасан.
Элёр Паризодага дўқ аралаш гапирди.
-Ҳеч қачон.
-Агар айтмасанг сени ҳаммага бузуқ деб айтаман.
-Нима? Ҳали шунақа пасткашмисиз?
-Эримга яролмадим шу сабаб ажралдик дейсан. Уни ҳам соғлом аёлга уйланишга ҳаққи бор дейсан.
-Ҳамма айб ўзиздаку, мен сизга ярамасам қизим қаердан пайдо бўларди. Айбни менга тўнкаманг. Отангизга нима десангиз деяверинг, ман айбдор эмасман.
-Рақамингни ҳар хил рақамлар билан гаплашган деб чиқара оламан. Дадангга бунизни ушлаб олгандим, ўша учун яшамай қўйдим дейман.
-Аллоҳга солдим сени ифлос,
Паризода титраб кетди.
-Ҳуллас шу гап. Дадангга эримга ярамадим дейсан. Бошқа гапни айтиб ўтирма.
Элёр дағдаға қилганча чиқиб кетди. Паризода яна юраги музлаб қолаверди. Элёр барибир жим юрмади. Отасини олдига бориб ҳамма айбни Паризодага тўнкади.
-Ота мен хотиним билан ажрашяпман.
-Нима? Бу гап қаердан чиқди.
-Рости унга раҳмим келиб уйлангандим. Эрга яроқсиз. Ҳаттоки, оёқ қўли ишламайди. Ота бу тахлит яшаб бўлмайди. Охирги вақт юролмай қолганига ота-онаси олиб кетди. Ишонмасангиз дўстингизга қўнғироқ қилинг.
Элёрни ўгай отаси ўйланиб қолди. Бунақа муаммо бўлади деб кутмаганди.
-Яхши иш эмас лекин...
-Ота мениям тушунинг, уйга келсам фақат касал хотин бўлаверса қандай чидай. Беш йил зўрға чидадим.
-Маслаҳатим яна бир ўйлаб кўр. Мажбурламайман ҳаёт сеники.
Элёрни сўзларидан кейин ўгай отаси бошқа гап айтолмади.

✨✨✨
-Дада айб менда эмас. Аммо ҳаммасини мени бўйнимга қўймоқчи.
-Келдими?
Отаси ишдалиги сабаб бу гапдан энди хабар топди.
-Ҳа, бугун келди. Дўстингиздан қўрққанидан айбни бўйнингга ол дейди
-Қизим тепада Аллоҳ бор. Ҳаммасини унга ҳавола қил. Буни шундайлигича ташлаб қўймайди.
Бир кун ўтиб қўнғироқ қилган дўстига Ҳамид ака узрини айтди.
-Дўстим биздан ўтди. Ўғлингга гапириб юрма. Қизим ногирон, эрига ярамай қолган бўлиши мумкин. Тақдири шу экан кўнишдан бошқа илож йўқ.

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌸🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ
РАМАЗОННИНГ 29-КУНИ,
АРАФА КУНИНГИЗ МУБОРАК!!!🍃🌸

🌙АРАФА кунидан кўра дўзахдан кўп озод бўладиган кун йўқ!

🌹•🤲🏻•🌹Эй, Аллоҳим! Рамазоннинг охирги кунларида Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қилиб, Жаннатинг билан сийлагин.

🌹•🤲🏻•🌹Эй, Аллоҳим! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин......

🌹•🤲🏻•🌹Эй, Аллоҳим! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!!!

🤲🏻Аллоҳим барчаларимизга ушбу кечаларда умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин АМИЙН!!!

🌸🌙РАМАЗОННИНГ СЎНГИ КУНИ, АРАФА КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
29-қисм

-Опа биласизку ҳаммасини. Кетмасам бўлмайди.
-Бир тарафдан шуниси ҳам маъқул. Бехавотир яшайсиз, сизни қўлловчилар олдида.
-Тўғри опа, қизимсиз қийналиб кетгандим, уни соғинардим.
-Аллоҳ бахтингизни берсин.
Улар йиғлашиб хайрлашишди. Йўл бўйи ҳам ҳеч кимдан садо чиқмади, фақатгина Ҳамид ака набирасини эркалатиб кетарди.
-Она қизим сани жуда соғиниб кетгандик. Ана энди ойинг ҳам биз билан бирга.
-Дадаси йўлдан эҳтиёт бўлинг
Эсон омон уйга етиб келишди. Паризодани юкларини туширишар экан, эндигина бир ойлик бўлган келинчакни қовоғи солинди.
-Мурод ака, Мурид ака деяпман.
Телефон ўйнаб ўтирган эрини туртди.
-Ҳа нима дейсан?
-Қаранг опангизни юклари билан олиб келишибди. У эмди шу ерда яшайдими.
Мурод телефонини қўйиб деразадан қаради. Ҳовлида бир неча киши бўлиб мебелларни туширишарди.
-Мен чиқиб қарайчи.
Мурод ташқарига чиқиб кетди. Келинчак бўлса қайнопасини қайтиб келмаган бўлсин дея дуо қилиб ўтирди.
-Шу етмай туруди, юклари билан келди ажрашиб келдиёв, ўзи қизи камлик қиларди. Тавба.
Келинчак чимирилганча ётоқхонасига кириб кетди. Мурод эса келганларни ёнига чиқди.
-Дада тинчликми?
-Ҳа тинчлик ўғлим. Опанг биз билан яшайди энди.
-Ҳм.
Икки соат деганда ҳамма юклар туширилиб юк машина эгалари ва ёрдамчилар кетишди. Уйга киришгач онаси нима бўлганинж яна сўради.
-Қизим энди очиқчасига айт.
Аммо Паризода бирдан ҳушидан кетиб қолди. Робия опа ва Ҳамид ака дарҳол Паризодани машинага солиб касалхонага чопишди.
-Ёмон гап гапирмадимку.
Робия опа сиқилиб кетарди.
-Ўзингни бос, қизингда бу биринчи марта эмаску.
Шифокорлар текшириб керакли муолажани қилишди.
-Қаттиқ асабийлашиш таъсирида ҳушини йўқотган. Уни асабийлаштирмасликка ҳаракат қилинглар.
Робия опа ва Ҳамид ака бир-бирларига қарашди.

***
Уйда ҳолат буткул ўзгарди. Келин бўлмиш Ҳуснида умуман Паризодани ёқтирмай қолди. Паризода ҳушига келганидан кейин яна оғриқлар забтига олиб бир ҳафта ҳаракатсиз ётди. Оёқ қўлини ишлатолмасди. Ҳуснида Паризодага қарамаса ҳам уни келганини очиқчасига хушламасди. Уй юмушларини ҳам ёқарда ёқмас қилар, ёки бўлмаса Гулёра қилсин деб сансалорлик қиларди.
-Бугунга нима овқат?
Ишдан қайтган Мурод хотинига савол берди.
-Билмадим, уйда одам кўп қилишаётгандир.
-Сенчи?
-Нима мен? Чарчадим ахир. Мени фақат уй юмушлари учун олиб келганмисиз?
-Сенга тушунолмаяпман.
-Бошим оғриди, бир пас жим туринг.
Ҳуснида бориб ўзини ётоққа ташлади. Мурод ҳайрон бўлганича қолди. Кечги овқатни Робия опа қилди. Гулёра эса опасига қарарди. Паризода бир ҳафта олган муолажалари таъсирида анча ўзига келди. Таниш шифокор уни доимий ичиб юриш керак бўлган дориларни вақтида қабул қилмаганини айтди.
-Дориларни вақтида ичмаган, натижада касаллик кучайиб кетган.
Ҳақиқатдан ўтган беш йил давомида Паризодани доим ҳам дори олишга қурби етмаган. Дориларни бир ой ичса, уч тўрт ой ичишга маблағ топилмаган вақтлар ҳам бўлган.
-Дориларни доимий ичишини назорат қилинг.
Ҳамид ака куёвини орада бир икки кўргани сабаб бу ишга кўпам эътибор бермаганди. Эътиборсизлиги оқибатини энди кўриб турибди.
Паризодани қистовга олишмади. Ўзи ҳам ҳақиқатни айтишни истамади.
-Илтимос мендан ҳеч нарса сўраманг.
Ҳамид ака ҳам қизини ҳолатини кўриб тургани учун уйдагиларга ундан жавоб талаб қилмасликни буюрди.
-Асабийлашса яна дарди кучаяди. Буни кўриб турибсиз. Мавриди келса ўзи айтар. Бўлмаса сўраманг.

Паризода келганига ўн кунлар вўлганида телефони жиринглади.
-Алло.
-Нимага уйдан газ плита билан кир машинани олиб кетдинг?
Салом аликсиз Элёр уйдаги нарсаларни талаб қиларди. Аслида эса бу нарсаларни барини Ҳамид ака олиб берганди.
-Нима?
-Қулоғинг ҳам майиб бўлдими? Тезда олиб кетган нарсаларингни жойига келтириб қўўй.
-Ҳеч қачон. Уларни мени дадам олиб берган.
-Келтириб қўй яхшиликча. У мени ҳаққим.

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Азоб

Ёҳуд қадаримга розиман

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
28-қисм

-Нималар деяпсиз?
-Мен ҳақиқатни айтдим.
Робия опа бошқа сўзни эшитмади, зеро эшитошга ҳам қодир эмасди у. Оёқ қўлларидан мадор қочди, қўллари қалтираб телефонни тушириб юборди. Қоронғулик уни ўз оғушига олди.
-Ойииии
Гулёра жон ҳолатда онаси томон талпинди.
-Ойи кўзизни очинг , ойиииии.
Ўрнидан туриб графиндан бокалга сув қуйиб онасига пуркади. Кейин эса сесканганча Робия опа кўзини очди. Аҳволи яхши эмасди.
-Тез ёрдам чақираман.
Онасини қулайроқ ётқизиб, бошини тагига болиш қўйиб тез ёрдамга қўнғироқ қилди.
-Опанг... Опанг ...
Робия опа йиғлаганча қизини сўрарди.
-Ойижон йиғламанг. Опамга ҳеч нима қилмаган.
Тез ёрдам кириб келиши билан қизидан Робия опани аҳволини эшитган Ҳамид ака ҳам тезда етиб келганди. Шифокор Робия опани қон босимини ўлчади.
-Қон босимлари жуда юқори.
Керакли уколларни ўтказиб, қон босими меёрига етгач тез ёрдам ходимлари кетишди. Шундан сўнггина Ҳамид ака қизидан нима бўлганини сўрайди.
-Онанг нимага бирдан бунақа бўлиб қолди?
-Телефонда поччам билан гаплашудила.
-Кейинчи?
Гулёра нима деярини билмасди.
-У айтдики, опам билан яшамай қўйганига анча бўлганмиш.
-Ўзидан ўзи айтдими?
-Опам телефонни кўтармагач поччамга телефон қилган эканлар.
Аслида Гулёра ҳам ўзини янирди сезгирроқ бўлиб поччамга телефон қилишга қўймаслигим керак дерди. Робия опа ҳастаҳол овозда эрини чақирди.
-Дадаси.
-Онаси аҳволинг яхшими?
Ҳамид ака хотини олдига бориб ўтирди.
-Яхшиман.
Робия опа ўрнидан туришга қўзғалди.
-Ётавер.
-Юринг Парини олиб келайлик. Болам ёлғиз нима азобларни кўрди экан.
-Ваҳима қилма, ўзим бориб келаман.
-Йўқ бирга борамиз
Эр-хотин йўлга чиқишди. Бу вақтда эса Паризода қизини шифокорга кўрсатиб уйга қайтган эди. Шошиб чиққанида телефонини уйда қолдиргани эсига тушди. Онасидан жуда кўп телефон бўлибди. Дарровда қайта қўнғироқ қилди.
-Алло ойи.
-Қизим қаердасан?
Робия опа жон ҳолатда савол берди.
-Уйдаман.
-Нега телефонга жавоб бермадинг?
-Дилини мазаси бўлмади, докторга бориб келдик.
-Биз ҳозир борамиз.
-Ойи ҳаммаси яхши.
-Борганда гаплашамиз.
Ҳамид ака ва хотини етиб келди. Энди ҳақиқатни очиқлаш вақти келганди.
Улар кириб келишгач онаси дарҳол Паризодани саволга кўмиб ташлади.
-Нега бундай қилдинг?
-Нимани айтяпсиз ойи?
-Куёв қаерда?
-Ишда.
-Ёлғон гапирма.
-Нега ёлғон айтаман.
-Сен у билан яшамаётганингга қанча бўлди? Куёвни ўзи айтдику.
Паризода шалвираб қолди. Демак ҳаммасини билишган.
-Ойи...
-Ҳақиқатни айт.
-У мен билан яшашни истамади.
Паризодани тўйдан кейинги кун эсига тушди.
-Йиғиштир нарсаларингни кетамиз.
Ҳамид ака нима бўлганини тушиниб етганди. Яқин атрофдаги танишларидан юк машинасини рақамини олиб чақирди. Кейин кўплашиб Паризодани мебеллари, маиший техника воситаларини ҳамма ҳаммасини машинага юклашди. Уйдан Паризодага тегишли нарса қолмагач қулфлаб калитини қўшнига беришди.
-Парижон кетяпсизми?
Қўшни Паризода билан жуда яқин бўлиб беш йилдан бери ўрганиб қолгани учун йиғлаб юборди.

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари

Юртимиз масжидларида 2025 йил 30 март – якшанба куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича белгиланди:

1. Андижон вилояти 06:20
2. Наманган вилояти 06:20
3. Фарғона вилояти 06:20
4. Тошкент вилояти 06:30
5. Тошкент шаҳар 06:30
6. Самарқанд вилояти 06:40
7. Сирдарё вилояти 06:40
8. Жиззах вилояти 06:40
9. Қашқадарё вилояти 06:45
10. Сурхондарё вилояти 06:45
11. Бухоро вилояти 06:50
12. Навоий вилояти 06:50
13. Хоразм вилояти 07:05
14. Қорақалпоғистон Рес. 07:15

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.

😯99% odam xato javob berisharkan.

😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?

Rasmga diqqat bilan qarang ‼️

🤯 Suratda 4-ta odamdan qaysi biri ahmoq ?

❓Toping-chi qaysi biri ahmoq 👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qizlaaajonlaaa🤗
Bahorga kiyim qilmaganlar uchun arzon va sifatli onlayn shop kanal topdim👇🏻😻❤️
Bu aynan siz izlagan kanal😍😍


🛍Hijoblilar uchun assaal looklar😍
🛍Asal troykalar 105 ~ming
🛍️Kelinlar uchun sarpolar🥹
🛍Bahor uchun skidkalar 😻


tezzz ulanib oling🥺❤️ 1 chi kirgan 50 kishi skidka narxda ekan😌🫰🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ШОК ШАРМАНДА СИТОРА ФАРМОНОВАНИНГ ЭРИНИ ЖАСМИНА ФОШ ҚИЛДИ

❌СИТОРА ҲЕЧ ҚАНАҚА ДУБАЙЛИК ШЕЙХГА ЭРГА ТЕГМАБДИ

😱УЯТЭЭЭ БИЗНИ АЛДАБДИ СИТОРА ФАРМОНОВАНИ ЭРИ КИМЛИНИ БИЛМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ👇

🎥ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
👇
https://telegram.me/joinchat/G5hAioLj0tgxNjJi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.

😯99% odam xato javob berisharkan.

😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?

Rasmga diqqat bilan qarang. Bu qotillikmi yoki o’z joniga qasd qilish ❓

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қуронда келтирилган оятда УЛИМДАН бошқа хар бир дардга даво булувчи ноёб хусусиятли мева борлигини билармидингиз 🤔

Хар бир дардга даво ва гузаллик улашувчи, нур тарқатувчи бу мева борки дардга дармон ❗❗❗

Хаста инсон бу мевадан истемол қилса 7 кундаёқ даво топади.

💁‍♀ Мойини эса танангизга сурсангиз энг Гузал инсон буласиз , энг қиммат космитакада ҳам аъло

Бу дуони уқиб бу мевани еган инсон гузал ва юзларида нур таралиб соглом булади 🥰

⚡️ Хозироқ бу қайси мева эканлигини билиб олинг👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АЗОБ ёҳуд қадаримга розиман:
#Азоб

Ёҳуд қадаримга розиман

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

22-қисм

-Дилзода дадангни ҳидларидан танийди, икки кун уйда бўлмасалар тамом, жуда кўп безовталанади.
Ота уйимга қизим билан бирга файз ҳам кириб келганди. Энди уруш жанжал йўқ, овунчоқлари фақат Дилзода экан. Кўпчилик қизим ҳудди ўзим бўлганига бу боланиям онам туққанлар деб ўйлашаркан.
-Даданг Самарқандга боришларига тўғри келди, аксига Дилини истмаси чиқса де, дарров дорихонага чопдим. Укаларинг уйда эмасди. Дилиниям ўзим билан олиб чиққанман. Қўшнилар тўртинчисини қачон туғиб улгурдиз деса бўладими.
-Йўғеэе?
-Ҳа шундай, ҳудди катта қизига ўхшаркан дейишди . Бу Паризодани қизи десам ҳам ишонишмади.
-Туққан она эмас боққан дейишадику, қизим мендан кўра сизга ўрганган.
-Сени тиниб тинчиганингни кўриб бироз ҳаловатим қайтди болам. Кўрган кечирганинг шу бўлсин.
Қани эди Паризода шу вақтда ҳаммасини айта олса, қани эди...
Парига қўшниси жуда кўп насиҳатлар қиларди.
-Аёл эри билан орасидан гап қочса онасига айтмаслиги керак. Эртага эри билан яхши бўлиб кетади, лекин онаси куёвини ёмон кўради.
-Ҳеч қачон онага дардингни айтма, онанг сендан икки карра кўп азоб чекади. Оналарни асраш керак.
Қўшни аёлни шу гапи Паризодани қулоғига ўрнашиб қолган. Онасини яна Паризпда сабаб озор чекишини истамайди. Майли қишда газ бўлмаса ҳам, электр ўчиб кечаси бир ўзи қолиб қўрқсаям онасига озор етмасин.
-Ҳаёлинг қаерда қизим?
-Шундоқ ўзим... Болалигим эсимга тушди.
-Нима овқат қилай, нима егинг келяпти?
-Ўзим пишираман ойи, сизни уринтирмай.
Паризода ота уйига келса кўпинча ўзи қиларди ишларди. Онасини кўпда уринтирмаслик учун

✨✨✨✨

Паризода домда ўтирганча ҳар хил ҳунарларни ўрганишга курсларга бора бошлади. Биринчи ўрганган касби тикувчилик бўлди. Ҳунар ўрганиш билан анча ўзини чалғитарди. Айниқса тиккан либослари кўзини қувнатарди. Ўзида ҳали тикув машина йўқлиги сабаб тикув цехида тикиш қиларди. Бир куни энди цехдан қайтганди ҳамки Элёр кириб келди.

-Ассалому алайкум.
-Ваалайкум. Сен билан бир жийга боришимиз керак.
-Қаерга?
-Бир-иккита ҳужжатларга имзойинг керак.
Паризода рўмолини ўраб ўзига қараб чиқди. Кейин улар Самарқандга йўл олишди
Элёр бой эмасми ҳар келганида машинаси ўзгарарди. Улар манзилга боргунча ҳам гаплашишмади. Элёр бирор марта қизини сўрамасди ҳам.
Нотариус идорасига кириб келишди. Ҳаммаси Элёрни таниши экан чоғи ортиқча саволлар берилмади, фақат имзо қўйилиши керак қоғозлар кўрсатилди.
Кейин эса яна ортга қайтишди. Бу сафар Элёр жим кетмади.
-Ман бошқага уйланяпман.
Паризода индамади.
-Нега индамисан?
-Уйланаверинг.
-Ўзингни аҳволингни биласанда а? Ҳеч кимга керагинг йўқ сени.

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бугун ҳеч қаерга бормиймизми?😁

Группадаги танишларга жўнатиб қўямиз.

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳайит_муборак

🌙 Энг яқин инсоним Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Тутган рўзаларингиз ва ўқиган Ҳайит намозингизни Аллоҳ қабул этсин🤲🤲

🕌 Яқинларимизни биринчи бўлиб табриклаймиз!

Бизда кузатинг👇🏻
@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍«ЎЗ БОЛАМДАН КУТМАГАН ЭДИМ…»( ёхуд темир панжара ортидаги аёл)

«Онасини кўриб, қизини ол» деган мақолга амал қилган Вадим эътиборли оиланинг фарзанди бўлмиш Светланага не-не орзу-ниятлар билан тўй қилиб уйланганди. Аввалига янги келин-куёвнинг ҳаёти бошқалар ҳавас қилгудек бир маромда кетаётгандай эди. Лекин тез орада Светанинг «хурмача» қилиқлари Вадимни «ҳайрон» қолдира бошлади. Деярли ҳар куни ишдан ширакайф бўлиб келадиган келин буни турли—туман баҳоналар билан изоҳлар, ўзини оппоқ қилиб кўрсатарди.Бора-бора саҳар-мардонда тасодифан уйғонган Вадим хотинини ўрнидан тополмайдиган бўлди. Охир оқибат у Светани қўшни кўчадаги газакхона олдида «бошоғриқ»қа ароқ ичаётганда ушлаб олди. Маълум бўлишича, ёш бўлишига қарамай, келинчак ичмаса туролмайдиганлар касалига мубтало бўлган экан.Афсуски, Светлана даволаниб келганидан кейин ҳам ўзининг билганидан қолмай, қилиғини давом эттираверди. Шу орада отасининг вафот этганлиги унга яхшигина баҳона бўлди.
—Отамни эслаб ичяпман, бўлмаса менга зарил келибдими? – дерди аёл эрининг даккиларига жавобан.«Букрини гўр тузатади», деганларидек пешонаси шўрлигига чидай олмаган Вадим хотини билан ажрашди. Кунлардан бирида Светлананинг унинг кўзига бақрайиб:
— Иккаламиз ҳама нарсани баб-баравар бўлишишимиз керак. Пулимиз етарли. Ёшликда ҳаётнинг завқини суриш керак, азизим. Нега энди сен эрим бўла туриб, ароқнинг қоқ ярмига шерик бўлмаслигинг керак?! – деб айтган масхараомуз гаплари бусиз ҳам унинг тўлган сабр косасини тошириб юборганди.Онасиникига қайтиб келган Светлана яхшигина ишлаб турган ишини ташлади. Ичкиликбозликка муккасидан кетган аёлни бирин-кетин «улфат»лари ҳам тарк этишди.Онасининг жамғариб қўйган пули қаердалигини яхши билган Светлана пайт пойлаб, уни ўғирлаб олди. «Дўппи тор келгач», у қўшниси Манзура опани пул ўғрисига чиқарди.Жамғарманнинг қаерга «гумдон» бўлганлигини яхши билган она қизининг жавобгар бўлиб қолишидан қўрқиб, аламини ичига ютди. Шунинг учун бўлса керак, қўни-қўшниларига: «Пулни ўзим бир жойга яшириб қўйиб, ёдимдан кўтарилган экан, яқинда топиб олдим», деб ёлғон гапиришга мажбур бўлди.
Қизининг аризасига мувофиқ тергов ҳаракатларини бошлаган ички ишлар ходимларига ҳам ана шу жавобни қилди.Шундан кейин ҳам бир эмас, икки эмас, уч марта турмушга чиққан Светлана ҳар сафар ўз тили билан айтганда, «шунчаки хобби» учун эрга тегиб орадан кўп ўтмай онасиникига қайтиб келарди. Табиат ато этган чиройли қадди-қомат ва ҳусну малоҳат туфайли бу аёл ҳар қандай эркакни «ўраб» олишга қудрати етарди. Унинг «бозори» ҳали бери касодга учрамаслиги турган гап эди.Бу сафар ҳам худди шундай бўлди. Икки нафар фарзанди эр етиб, орзу-ҳаваслар билан тўй кўраман деб турган Мансурни нима жин урди, қариндош-уруғ, танишлари ҳайрон. У Светланани севиб қолган эмиш. Хотини ва болаларини уйдан ҳайдаган Мансур тез-тез янги қайнонасиникига борадиган, ҳатто ўша ерда тунаб қоладиган одат чиқарди.Бир куни кечга томон одатдагидай кайфи тароқ Светлана камига онасидан пул талаб қилди. Кампир пули йўқлигини унга тушунтираман деб, боши балога қолди.
—Керак бўлса, бошқа оналар каби мени бир умр боқасан, тушундингми? – деди ғазаб билан онасини сочларидан чангаллаб олган Света.
– Керак бўлса, тиланчилик қиласан! Гап тамом, халтадаги пулдан чўз!Шу зайлда диванга йиқилган шўрлик она юм—юм йиғлашдан бошқа юпанч топа олмади.Тунги соат чамаси 21.00 да Светланани излаб келган ширакайф Мансур, бўлиб ўтган воқеадан хабар топгач, она-болани муросага келтирган киши бўлди. Янги куёв одатдагидек, бошқаларга ўхшаб «севгилиси»ни гул билан эмас, балки бир шиши ароқ ва тузланган бодринг билан йўқлаб келган эди.Келин-куёв ошхонада ароқни паққос туширишгач, кайфлари ошиб, кўзларига ҳеч вақо кўринмай қолди. Эҳтиётдан озгина пулни халтачага солиб бўйнига осиб олган Раиса опа қизининг дўқ-пўписаларини одатдагидай хархашага йўйди. Аммо бу сафар Света ҳеч нарсадан тап тортмаслигини она шўрлик қаёқдан ҳам билсин эди.Онасини бир зарб билан ерга қулатган Света «ёрдам»га Мансурни чақирди. Улар додлаётган кампирни коптокдек тепиб, нафасини чиқармай қўйишди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#АЗОБ

Ёҳуд қадаримга розиман

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

32-қисм


-Олдингда ҳижолатдаман.
-Қўявер ҳаммаси жойида.
Шундан сўнг Элёрни қилиқлари чиқа бошлади. У ҳадеб Паризодага телефон қилаверар, фақат уни айбларди. Паризода ўчириб қўйса ҳам яна телефон қиларди. Блокласа бошқа рақамдан чиқарди. Шу сабабли ҳам Паризода тез тез бошқа эақам олишига тўғри келарди.
Паризодани кунда мазаси қочар оғриқ забтига оларди. Уйда ҳам муҳит ўзгарган келин тўнини тескари кийиб олганди. Ишларни буткул Гулёрага ташлаб қўйган, ўзи эса ўзига оро бериб ўтираверарди. Очиқчасига Паризодани келганини ёқтирмасди. Аслида Паризода касал ҳолида ҳам ўтирадиган аёл эмасди. Беш вақт намозини канда қилмас, тунлари таҳажжуддан бош кўтармасди.
Унинг ҳаётидаги энг катта ёруғлиги қизи эди. Баъзан қизи ўзига бегонадек қарашига кўнгли ҳам ўксирди. Ахир айб Паризодада эмасди. Қийшиқ бармоқлари билан бола қарашга ярамасди ҳам. Аммо не бўлса ҳам тақдирога рози эди. Аллоҳга исён қилмасди. Нега бахцизман, нега касалман дея нолимасди.
✨✨✨
Янги келин ҳомиладорлиги аниқ бўлди. Ҳуснида ана шу дан сўнг асл юзини кўрсата бошлади. Эрталаб барвақт турмас, ўн икки бўлмагунча хонасидан чиқмасди.
-Мурод хотининг касалми?
-Нега бунақа деяпсиз ойи?
-Уйдан чиқмаганига ҳавотир олдим.
-Йўқ бироз ётай, уйқуга тўймаяпман деди.
-Ҳозир унда шунақа давр. Уйқуга бошқоронғи бўлган шекилли.
Аслида бу Ҳуснидани найранги эди. Туну, кун телефон ўйнаб ётар, уй ишлари билан умуман иши бўлмасди. Гулёра ҳам юмушлари кўпайиб кетса Паризода жим турмасди. Ҳали гиламларни шёткалаб ювар, ҳали деразалар қолмай тозалаб юрарди. Уйни ҳар куни бир бошидан супуриб, тозалаб юрарди. Уйда келин иш қилмаслиги сезилмасди ҳатто. Ҳамид ака буткул ўзгариб уйда урушлар барҳам топганди. Оила тинчликда овқатланар, ҳеч кимни дили оғримасди. Бу ҳолат Ҳуснидани ҳомиласи саккиз ойлик бўлгунича давом этди. Мурод тайинли иш и бошини тутмагани учун дўконлардан келадиган ижара пулини назорат қиларди. Кўп вақти уйда бўларди. Ҳамид ака ўғлини сира ҳам ўзидек ишлашга ундай олмасди.
-Мурод ака ойим қўнғироқ қилдилар.
Ҳуснида уйқусираган кўзларини ишқалаб эрини ёнига ўтирди.
-Нима деди?
-Эртага уйда катта йиғин экан. Майлими бир кун олдин борсам?
Аслида Ҳуснида ҳар ҳафта онасини уйига борар ва қолиб келарди.
-Майли бор. Аммо уйдан чиқмайсан. Кўчага кўринмайсан.
-Бой нега?
-Шундайга, агар кўчага чиқсанг каллангни оламан.
-Хм, унда кийимни кияй олиб бориб қўйинг.
Гап шу билан тугамади. Мурод Ҳуснидани уйига ташлаб қайтди. Ҳуснидани уйидагилар маросимга тайёргарликда эди. Ҳаммаси яхши кетаётган бир вақтда дам олиш баҳонасида она ва қиз суҳбатлашиб қолишди.
-Ҳуснида қизим, уйингда чарчаб қолмаяпсанми?
-Эеэ ойи нимасини айтай? Ҳамма иш ўзимда. Ҳатто анави қатиб келган ногиронгаям мен қарайман. Ўзини бирам эплолмиди.
-Вооой болам шу ҳолингдая?
-Ҳа нима қипти келинманку, қиламанда.
-Бечора қизим, сени кимлар сўрамагандияааа?
-Ойи бўлдиии, бўлар иш бўлди.
-Опанг билан дўкон чиқиб келинглар, майонез кам қолибди. Салатга етмайди.
-Ойи мен кўчага чиқмиман.
-Нимага?
Ҳуснидани ойиси Ҳолниса ҳайрон бўлди.
-Куёвиз вахшийлар шундай, кўчага чиқма, чиқсанг каллангни олиб ташлайман дедилар
Ҳуснида юзига аянчли тус бериб гапирди.
-Нима?
Ҳолниса опа бу гапни чинга йўйиб ўзига олди ва ҳушидан кетди.

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Азоб

Ёҳуд қадаримга розиман

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

30-қисм


-Сизни ҳаққингиз эмас у. Қайтиб қўнғироқ қилманг.
Паризода телефонни ўчироб, Элёрни рақамини блокка солди. Асаби бузилди, бу қанақа эркак, ваъда бериб уйлангани майли. Аммо буюмларга хўжайинлик қилишиничи.
Ҳамма ҳаммаси бир томон бўлдию, Паризодани биринчи эри Собир йўқлаб келиб қолди. Эшикдан кўриниши билан уни Ҳамид ака қарши олди.
-Бу ерда нима қиляпсан?
-Ассалому алайкум.
Ҳамид ака саломига алик ҳам олмади.
-Гапир.
-Мен қизизга махр бермагандим.
-Кераги йўқ.
-Бу мени бўйнимдаги қарзим.
-Қизимни ҳамма нарсаси етарли.
-Илтимос йўўқ деманг.
-Керак эмас, кетавер.
Ҳамид ака эшикни ёпди. Аммо эртаси куни Собир яна келди.
-Махрни олсин қайтиб келмиман.
Ҳамид ака ноилож уни уйга киритди.
-Тилла олиб бермоқчи эдим. Лекин эри тақдирадими йўқми деб ўйлаб қолдим.
-Тақдирмайди.
Ҳамид ака сир бой бермади.
-Париии қизим кел бу ерга.
Бирор марта қизим деб айтмаган одам Паризодани иккинчи турмуши ҳам бўлмагач унга мехрибон бўлиб қолганди. Ҳаммасига ўзини айбдор санарди
Қизига кўзи тушса виждон азобида ёнарди.
-Сенга махр бермоқчи экан.
-Керак эмас ҳеч нима.
Паризода Собирга қайрилиб ҳам қарамади.
Собир эса олиб келган матосини стол устига қўйди.
-Шуни олиб кечдим деяқолинг. Ман ҳам бўйнимдаги қарздан қутилардим.
-Қизим ол.
Паризода ноилож матони олдида кечдим деб уйга кириб кетди. Собир кетди. Беш марта уйланиб ҳам бахтли бўлолмаганди. Бир икки киши биринчи хотингни рози қилмаганинг учун деган экан. Шу сабаб у бу ерга келган.
Орадан бир ойлар вақт ўтгач Элёр Паризодани сўраб кириб келди. Эшикни Мурод очди. Уни поччасини гапларидан хабари йўқ эди. Зора опам билан ярашар дея Элёрга одоб доирасидан чиқиб гапирмади.
-Келинг почча.
-Опанг уйдами?
-Ҳа.
-Унда гапим бор.
-Сиз уйга кириб туринг, мен ҳозир опамни чақираман.
Муродни Элёрни уйга киритиб опасини чақиришга кетди
-Опа сизни поччам сўраяпти.
-Ким?
Паризода ҳайрон бўлди.
-Эризда ким бўларди. Чиқинг қаранг, уйда ўтирибди.
Паризода ҳайрон бўлганча Элёр ўтирган хонага кирди.
-Ассалому алайкум.
-Ваалайкум. Яхшимисан?

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

KETMOQDA RAMAZON

Ketmoqda jimgina buyuk Ramazon,
Uning koʻzlariga tikilmoq qiyin.
Kimdir pichirlaydi juda ham arzon,
Qaytadi baribir bir yildan keyin.
...

🇺🇿 Xayrulla Hamidov


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Bahor va yoz fasliga mos 1000 dan ortiq zamonaviy ko'ylak fasonlar kerakmi? 👗

Bizning kanalda:

❤️ Vecherniy fasonlar
❤️ Maktab,o'qish uchun
❤️ Uyga kiyishga fasonlar
❤️ Hijoblilar uchun fasonlar
❤️ Katta yoshlilarga fasonlar
❤️ Qizaloqlar uchun fasonlar


Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas🤩👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ozish endi orzu emas, keling orzularingizni birga amalga oshiramiz

🎓 Men Oliy toifali Dietolog, Psixolog Nodira Ochilova sizni bir oyda 6 kg dan 15 kg gacham bemalol cheklovlarsiz ozishingizga yordam beraman.


Siz biz bilan hamma narsa yeb ozasiz, hatto emiziklilar ham bemalol ozaoladi. 🤱

Natija yuqumli, rasmdagi natijalar sizda bòlishini xoxlasangiz tezda bizni kanalga obuna bòling.


Ozishning eng onson va samarali ussullarini òrgatamman ✅
/channel/TezdaOzishusuli
/channel/TezdaOzishusuli

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Азоб

Ёҳуд қадаримга розиман

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

27-қисм

-Ма ол, ниятингга етдингми?
-Мен сўрамагандим сиздан.
Элёр қўлидагини тутқаздию кетиб юборди. Паризода уёга кирди. Бугун уй совуқ, газ ўчган. Совуқда зўрға жон сақлаяпти. Дориси тугабди. Пули қолмаган. Бор пулини ишлатиб юборганди.
-Аллоҳим ўзинг асра, бу синовлардан ўтиб олай.
Совуқ уйда оғриқлар билан зўрға жон сақларди. Ана шундай қийин вазиятда яшарди у. Ҳеч кимга аҳволини айтмасди. Қўшнилари уни йўқлаб туришар, шундагина дардларини унутарди.
✨✨✨
-Ёлғизликнинг тўртингчи йили нафас олишда қийнала бошлади. Бошида оғриқ бўлавергач шифокорга кўринишга мажбур бўлди.
-Бурнингизда эт ўсган. Уни олиб ташлаш керак.
Шифокор текширувлардан сўнг якуний ҳулосасини айтди.
-Нега?
--Нафас етишмовчилиги қон айланишини бузилишига олиб келади. Қон айланиши бузилади. Бошингиздаги оғриқ ҳам шундан.
Яна айтилган бир қанча хавфлар Паризодани жарроҳлик столига ётишога сабаб бўлди. Операция Ҳамид акани ҳисобидан бўлди.
-Куёвни оввора қилмай қўяқол қизим. Ўзим шу ерда қаратаман.
Паризода ота уйига келганида уч кунлар бўлганди бу вақтда. Паризода сиртида тан олмаса ҳам иложи йўқ эди. Яна тиғни тагига ётди. Операциядан кейин Паризодага холаси қаради. Онаси ва синглиси Дилзодани парваришида бўлгани учун ёрдам холаси келди.
Раъно опа ўз қизодай қараб, Паризодани яхши парвариш қилди. Аммо ўшандан кейин касаллик янада авж олди. Энди Паризода аввалгиданда қаттиқроқ азоб чекарди. Бўғимлардаги оғриқ ҳатто ухлашига қўймасди.
Қўшшалаб ичилган дорилар ҳам оғриқни пасайтирмасди.
Бўй етиб қолган синглиси Гулёрани унаштиришди. Гулёра тиббиёт коллежида ўқирди.
-Яхшилаб суриштиринглар. Дарровда розилик бермаймиз.
Биринчи қизини ҳаёти сабоқ бўлиб анча мулоҳазали фикр юритарди Ҳамид ака. Гулёра ва Муроджонни ораси икки ёш эди. Гулёра унаштирилгач бўлажак куёв чет элга ўқиб келиш учун кетди. Келганида дарров тўй қилишни келишиб олишди. Муродни ҳам бахти очилиб яхши бир қизни келин қиладиган бўлишди.
-Ойи Мурод ҳали ёшмасми?
Онасидан янгиликни эшитган Паризода ҳайрон бўлди.
-Севганмиш, шу қизни олмаса у қиз эрга тегиб кетаркан.
-Ҳмм. Унашилиб қўўйса бўладику, дарров тўй шартми?
-Уканг тўйниям ўтказамиз деяпти.
-Ўзингиз биласиз.
Паризодани ёлғизликдаги бешинчи йили Муродни тўйи бўлди. Келин бегона қилмасин дея Паризода қизини ўзи билан олиб келди. Биринчи кеча яхши ухлашди. Чунки Паризода кўпроқ олиб келишга ҳаракат қиларди қизини. Иккинчи кун эса Дилзода тинмай йиғлади.
-Жоним қизим йиғлама.
-Аямга бораман. Аямгааааа.
Тўрт ёшли қизалоқ Робия опага қаттиқ мехр қўйиб улгурганди. Паризода анчайин ҳаракат қилиб ҳам жим қилолмади. Кейин йиғлайвериб қизалоқ ҳадеб қайт қилаверди. Қўрқиб кетган Паризода дарҳол қизини докторга олиб кетди. Аксига олиб телефони уйда қолибди.
Робия опа қизи ва набирасини ахволини билай деб қўнғироқ қилди. Қайта-қайта қўнғироқларига жавоб берилмади. Кейин эса куёвига қўмғироқ қилди.
-Алло.
-Куёв яхшимисиз?
-Яхши.
-Паризпдага қўнғироқ қилсам кўтармади. У қаерда?
-Ман қизизни ўлигиниям, тиригиниям билмиман. У билан яшамай қўйганман.

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
26-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


-Ота.
-Мен шу пайтгача яхши билмадинг чоғи.
-Тушундим.
Элёр сувга чўккан мушукдек чиқиб кетди. Бир ҳафтача бу ишни пайсалга солди. Ҳаттоки Паризодани олдига бориб сен айтдингми деб жавоб талаб қилди.
-Менга нима керак сизни исмизу, фамилянгиз. Қолаверса ҳозир менга жуда яхши. Сизни ҳеч нарса эслатишини истамайман.
-Мендек эринг борлигига дўппингни осмонга отасанку. Кимгаям кераксан ўзи?
Паризода нафрат кўзлари билан қараб турдида ўзини тутиб олганча давом этди.
-Аллоҳга керакман. Шунинг учун ҳам шунча дардни ичида тик турибман.
-Унгаям керакмасдирсанки сени ташлаб қўйибди. Рости қайси ақл билан сенга уйланганимга ҳайрон қоламан.
-Шуни олдинроқ ўйлаганизда мен бу тахлит яшаб юрмасдим.
-Отамга айт, фамилия шарт эмас деб
-Ман бу гапни аввалроқ айтиб бўлганман.
-Ишонмиман. Қонуний никоҳни нима қиласан? Қоғозда эр бўлиб юраверайми?
-Менга ҳеч нарса керакмас, тинчлик бўлса бўлди.
Элёр ишонқирамай кетиб қолди. Отасини янаги сафар қўнғироғига жавоб беришдан бошқа чораси қолмади.
-Алло.
-Ҳа ўғлим жимиб кетдинг
-Никоҳ масаласида юрибман. Биринчи билан расман ажрашмагандик.
-Ҳал бўлдими?
-Бугун келиниз билан никоҳ идорасига борамиз.
-Мени хурсанд қилдинг .
Элёр бу ишни ортга суриб бўлмаслигини билгани учун ҳам қонунан барчасини расмийлаштиришга тушди. Биринчи аёли билан яшамаётгани учун ажрим олиб Паризода билан никоҳни қайд қилиш учун ҳужжат топширди.
-Энди келмасанг ҳам бўлади. Қолганини ўзим ҳал қиламан.
Паризодага ҳам шуниси маъқул эди. Элёрни совуқ башарасини қанча кўрмаса шунча яхши.
Расмий никоҳ тасдиқланди. Дилзодага эса ўзини исмини фамилия қилиб берди. Элёрова Дилзода Элёр қизи. Қайтадан туғилганлик ҳақида ҳужжат тайёрланди. Ҳужжатлар қўлга тегиши билан, Элёр ўгай отасини олдига учди.
-Ота мана айтганиздек бўлди.
-Мана бу ўғил бола иш бўпти. Сени мардлигингни билардим.
Элёр ерга қаради.
-Яна бир иш бор.
Элёр савол назари билан отасига қаради.
-Паризодани номига коттежингни ўтказиб берасан.
-Уйни берганманку.
-Менга эртак ўқима. Уй уни номида эмас. Нима қипти, бирга яшанг сени номингда бўлди нимаю, уни номида бўлди нима?
-Хўп ота.
-Бўпти, боравер. Ишингга омад.
✨✨✨

Паризода номига ўтган уйдан заррача ҳам хурсанд бўлмади. Лекин энди қизини отаси деган жой бўш турмаслигидан хурсанд эди. Элёр ҳужжатларни Паризодани қўлига тутқазар экан нишини санчишни унутмади.

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АЗОБ ёҳуд қадаримга розиман:
#Азоб
25
Ёҳуд қадаримга розиман


-Сизга нима зарари тегяпти буни?
-Нима зарари тегяпти?
Элёр юзини жийирди.
-Мен ухламоқчиман. Бунинг эса асабимни эговлаяпти.
-Бегона...
Парини гапи оғзида қолди.
-Ўша вақт айтганман сенга олдир керакмас деб. Ҳозир ҳам керакмас тушундингми?
Паризода қаттиқ хафа бўлди, йиғлади. Қўлига телефонни олдида ўзини тутганча дадасига қўнғироқ қилди.
-Алло.
-Ассалому алайкум дада.
-Ваалайкум Пари яхшимисан?
-Дада қўлим оғрияпти, Дилини олиб кета оласизми, қарай олмаяпман.
-Йўлга чиқяпман олиб келаман.
Паризода ҳаммомга кириб йиғлади. Элёрга Аллоҳдан иймон сўради. Қизига бироз меҳр беришини истаганди. Лекин бугунги гаплари сабаб бу ноинсофдан қизини узоқ бўлишини истади. Шу сабаб отасини чақирди. Ҳамид ака бир соатда кириб келди. Унгача Паризода Дилзодани ўйнатиб овозини чиқармасликка ҳаракат қилди. Ҳамид ака келиши билан Элёр 180 ° га ўзгарди. Меҳрибон инсон ролига кирди.
-Ассалому алайкум. Яхши келдингизми?
-Куёв яхшимисиз, ишланрингиз жойидами?
-Ҳаммаси яхши. Аллоҳга шукр.
-Дилини олиб кетгани келдим. Жуда соғиндик.
Элёр бунга фикр билдирмади. Ҳамид ака Паризода билан ҳам сўрашиб набирасини олиб кетди. У қизини касаллиги сабаб болага қаролмаслигини яхши тушунарди.
-Соғингсанг айт, олиб келамиз яна.
-Хўп дада.
Ҳамид ака набираси билсн кетди. Уйда фақат Элёр билан Паризода қолди. Улар умуман гаплашишмасди. Элёр ҳудди Паризода бу уйда йўқдек тутарди ўзини. Паризода ҳам бу муносабатга эътибор қилмасликка уринарди. Элёр кечга қолмай кетди. Уни келиши ҳам кетиши ҳам шу эди.
Гап ерда ётмайди дегандек, Элёрни тутинган отаси Элёр ва Паризодани қонуний никоҳи йўқлигини билиб қолади. У одам Ҳамид ака олиб юргани сабаб Дилзодани жуда яхши кўрар, ўзи ҳам кўпинча уйига олиб бориб ўйнатиб келарди. Қизалоқ исмини айта бошлаганида фамилиясини ҳам ўрганди. Шу куни ўгай бобо Элёр қонуний никоҳдан ўтмаганини билиб қолди. Қўлига телефонни олиб Элёрга қўнғироқ қилди.
-Элйрбой ўғлим бормисан?
-Ота яхшимисиз? Борман.
-Мен битта муаммони тезда ҳал қилиб беришингни истайман.
-Нима экан дарров ҳал қиламиз.
-Ҳамидни қизи билан шундоқ юраверасанми? Қонуний никоҳ вақти келмадими? Қизинг ҳам уларни фамилиясида. Уят.
-Ота.
-Бугуноқ ишга кириш. Йўқса мени ота дема.
Элёр қийин вазиятда қолганди. Тутинган отаси уни оёққа қўйган. Ўз отасидан кўрмаган яхшиликни бу одамдан кўрган

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Азоб

Ёҳуд қадаримга розиман

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

24-қисм

-Синглинг қолади. Гап тамом.
Ойисига йўқ дея олармиди. Аммо синглиси ҳақиқатни билиб қолмасин дерди. Гулёра опасини парвариш қилар, уни ёлғизлигини сездирмасди ҳатто. Лекин у барини билиб қолди.
-Гулии.
-Лаббай опа.
-Поччанг билан яшамаслигимни уйдагилар билмасин.
-Нега?
-Йўқса уйга олиб кетишади. Мен иккинчи эриданам ажраб келиб ўтирибдо деган тамғани кўтаролмайман.
-Опа одамларни гапига нима ишингиз бор?
-Менга ваъда бер.
-Опа...
-Гули дедим.
-Ваъда бераман. Айтмайман.
Бир ҳафта бирга туришгач Робия опа Паризодани олиб кетди. Паризода кетганини билиб қолган Элёр, ажрашган хотини ва икки боласини олиб шу уйга келади. Қий чув тўполонни эшитган қўшнилар Паризодага қўнғироқ қилишади.
-Пари яхшимисиз?
-Яхшиман.
-Онамни уйида бирор ҳафта юраман деб дарров қайтдизми?
-Йўғеэе ҳали шу ердаман.
-Уйизда кимлардир бор, ёш болалар овози келяпти.
-Бўлиши мумкинмас.
-Бирор киши билан келиб кўринг.
Паризодани олдида укаси бу гапларни эшитиб турарди. Дарров дадасига айтди. Ҳамид ака ўғли билан Паризодани домига йўл олди. Шошилмай бориб эшикни таққиллатишди. Ичкаридан майкачан Элёр чиқди. Ортидан югуриб икки бола.
-Дада ким булар?
Болаларни олиб кираман дея уларни онаси ҳам чиқиб келди.
-Юрларинг ичкарига, нима қиласан бу ерда?
Аёл болаларини бошқа хонага олиб кирди. Ҳамид ака эса ҳам ҳайрат, ҳам азобда эди. Элёр уни юзига кўзгу тутганди. Аёл ва болаларни кўриб ғалати бўлиб кетди.
-Узр, келишингизни билмагандим.
-Дўстим билан гаплашмасам бўлмайди чоғи.
-Бошқа қайтарилмайди, ҳавотир олманг.
Элёр нимагадир тутинган отасидан чўчирди. Ҳозирам гап уни қулоғига етиб бормасин дерди. У одам Элёрни бизнеси тутиб турган ягона устун эди.
Ҳамид ака ғазабини босолмай машинани ҳайдарди. У жуда яхши тушуниб турарди нега бу воқеалар бўлаётганини. Уйга қайтишгач Паризодага индашмади бу ҳақида.
-Дада ким кирибди уйга?
-Куёв ўғлини олиб келган экан.
-Аҳа.
-Ҳавотирли жойи йўқ.
Лекин Паризодани укаси Мурод барча гапни айтиб берди. Паризодани яна бир бор кўнгли чилпарчин бўлди.
✨✨✨
Паризода қизини кўп соғинадиган бўлиб қолганди. Энди анча ўзини тутиб олган қизча онасини олдига жуда кўп келарди. Бир куни Дилзода Парини олдидалигида Элёр кириб келди.

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Азоб

Ёҳуд қадаримга розиман

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

23-қисм

Паризодани юраги яраланарди.
-Кўчага тиллага ўраб ташласа ҳам итга керак бўлмайсан. Биласанми шуни?
Элёр энди очиқчасига Паризодани масхара қилар, кўнглига озор берарди.
Паризода йиғлаб юборди.
-Йиғлаб раҳмимни келтиришга уринма. Қўлларингга қара, одам ушлашга уялади.
Паризода қийшиқ бармоқларига қаради. Ахир касаллик уни айби эмаску, унга қолса соғлом бўлай демасмиди? Нега бошқа бахтли инсонлар каби у ҳам бахтли бўлолмайди?
-Мени шу ерда туширинг.
-Ҳа, яна жонингга қасд қиласанми? Шунчалик беқадрми жонинг?
-Илтимос...
Элёр машинани тўхтатди. Паризода тезликда машинадан тушиб югириб юришга ҳаракат қилар, аммо аҳволи бунга йўл бермасди. Элёр эса ортидан кузатиб келарди. Паризода такси тўхтатиб уйига ўзи кетди. Уйга келиб эса доимгидек эшикларни беркитиб, ўрта хонага кириб бор овозича бақириб йиғлади.
-Эй Аллоҳим, яна нима дардларинг бор? Тўйиб кетдим баридан. Тўйдим, жудаям тўйдим.
Паризода ичидагини айтиб-айтиб йиғлади. Кейин эса енгиллашганча ўрнидан турди. Ҳаммомга кириб таҳорат олди.
-Сени енгилишга ҳаққинг йўқ.
Аллоҳдан барчаси яхши бўлишини сўраганча саждага бош қўйди. То уйқуси келгунича Қуръони Каримни ўқиб ўтирди. Ана шундан кейингина енгил тортиб ухлаб қолди.
✨✨✨
Паризода шу тахлит яшаб келарди. Биринчи турмуши бўлгандаям қайтиб борса бошқа, аммо иккинчисидан ҳам қайтиб борса айб ўзидан экан дейишади дея ўйларди. Опаси иккита эр кўрган деб синглимга совчи келмасачи деб қўрқарди. Икки йилга яқин ёлғиз яшаган вақтида оёғини операция қилдиришга тўғри келиб қолди. Доктор пайларизни чўздирмасангиз бўлмайди. Бунақада юролмай қоласиз.
-Массажми, бошқа йўли йўқми?
-Афсуски йўқ.
Паризода операцияга ноилож рози бўлди. Ҳатто ота онасига ҳам айтмади. Ёлғиз ўзи борди. Азобларни бир ўзи тортди. Хонадошларини олдида одам бор, уларга қарашса, Паризодадан ҳеч ким хабар олмасди
-Синглим бирор яқиниз йўқми?
Хонадошларидан бири Кимёхон ая савол бериб қолди
-Бор, уларни безовта қилгим йўқ. Мендан бошқа ташвишлари ҳам бисёр
-Барибир айтишингиз керак эди. Бу ҳолатда қийналиб юрибсиз.
-Ўзим эплайман.
Паризода сўзида турди. Ҳеч кимни ёрдамисиз ўзини парваришлади. Бир оёғини пайини операция қилдиргани учун иккинчи оёғига таяниб юрар, домда ҳам ёлғиз эди. Ҳатто, баъзи кунлар оғриқ қолдирувчи дорисиз қолиб, қаттиқ оғриқларга ҳам тишини тишига қўярди. Қўшнилари хабар олар, Паризодага ачинарди. Бир қўшниси эса Робия опани рақамини топиб қўнғироқ қилиб қизини операция бўлганини айтиб берди.
Робия опа ўша кунни ўзида кичик қизи билан етиб келди.
-Сен, эси йўқ қиз нега айтмадинг?
-Ойи шундоғам қизимга қараяпсиз. Қолаверса куёвиз борлар.
-Куёв аёлни ишини қилолармиди?
-Кирларимгача тоза қаранг.
Паризода ўзи зўрға ювган кийимларни кўрсатди.
-Синглингни қолдириб кетаман. Бир ҳафтача ўзингга келгунингча тура турсин. Кейин бораверади.
-Ойи сизга ёрдами керакку ҳозир.

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Жума_муборак

✨ Бу йилги Рамазоннинг СЎНГГИ ЖУМАСИ муборак бўлсин дўстларим..

Келаси Рамазоннинг Жума кунларига ҳам соғ-саломат ва тинчликда етиб боришлик насиб қилсин🤲

🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃

Яқинларни биринчилардан бўлиб табрикланг.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ассалому алейкум келинойи. -Келдингми қизим.
-Келинг мен ёрдамлашиб юбораман.
-Сен қўявер қизим ундан кўра мана бу кўйлакни кийиб ол.
-Ҳоп. Деди у ҳайрон бўлиб.
Бир соатлардан сўнг келинойиси унинг ёнига кирди. Бу пайтга келиб кеч ҳам тушиб улгурганди.
-Келинойи мен бу кўйлакни киёлмайман. Жуда калта кейин очиқроқ экан.
-Уйдасанку қизим ҳеч нима қилмайди.
Ўлчамингни билмапманда.
Сарвиноз индамай рози бўлди.
-Бирам очилиб кетибсанку. Кўз тегмасин. Ҳозир келиб қолишади. Мен шундоқ Азиза ҳолангникига чиқиб келаман.
Ўн беш дақиқалардан сўнг дастурхон безатилган хонага бир эркак кириб келди.
-Ассаломалекум келинг. Мен ҳози келинойимни....
-Йўқ шартмас. Менга бир одам керак. У эркак хунук тиржайиб Сарвинозга яқинлашди.
-Кимсиз бу ерда нима қиляпсиз.

Читать полностью…
Подписаться на канал