ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31529

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#МАЖРУҲ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

49-қисм


Лекин тўхтамадим баттар бақирдим.

—Хаммангни худога солдим. Рози эмасман ,мендан баттар азоб кўрмасанглар рози эмасман , кўрмай ўлсам ўша кунингни рози эмасман,- деб бақирдим.
Онамга қараб:
—Биттаю битта қизингни, бахтида зор йиғламасанг розимасман.
Овсинимга:
— Сен мени изимдан пойлаб юрибсанми ифлос? Била туриб, кўра туриб-а. Ўзимга айтсанг бўлардику, дўст бўлсанг, нега менга ўзимга айтмадинг? Рози эмасман олдимга эмаклаб келмасанг, розимасман дедим
— Тур йўқол кучук нарроққа бориб хур, мен сенга гўдакми эмаклайман,- деди
—Сенчи сен , - дедим қайнсинглимга. Сен аввал уйингни билгин хўпми, уялмай шундан шуёққа рўзғорлик ташийсан. Бировни уйига келиб хўжайинчилик қилгунча эрингни ишлат эплаб,- дедим

— Бу жинни бўлиб қолибдику. Бу ҳолатда ҳеч нарсани ҳал қилолмаймиз.
— Қизим қилган ишини исботлаб беринг куёв. Майли кейин олиб кетмаган номард.
Кун кеч бўлиб кетгани учун улар ўрниларидан туришди. Мен қимир этмадим. Аҳволим ёмон эди. Дунёдан тўйиб кетгандим. Одамлардан тўйгандим. Доимги ноҳақликлар мени яшашга бўлган иштиёқимни бўғиб ташлаганди. Яшагим келмай қолганди.
Биласизми?
Баъзида ўзимни денгиз соҳилига улоқтириб ташланган балиқдай ҳис қиламан ва жон-жаҳдим билан бу ҳолатдан қутилишга урина бошлайман!
Жудаям оғриқли бўлади бу…
Аммо кимга дуч келсам кўникиб кетишни ёки рози бўлиб қўйишни тавсия қилаверишади. Мен шу чоққача рози эдим.

Йўқ...
Улар сўз билан айтмайди.

Шунда, бу қумлоқда нафас олишга ўрганишим керакми?!

Одамда доим қайдандир умид ва ишонч бўлади..” Менда эса ҳозирда ҳеч нарса йўқ. На умид, на ишонч.
Сен истасанг ҳам, истамасанг ҳам кимгадир заррача ишониш керак деган пастгина шивирлаш тақиб қилади.
Менга шунча азобларни беришдию, бу ҳам инсон. Бунда ҳам юрак бор дея ўйлашмади. Биласизми нимага севгини ёмон кўраман дедим? Дадам ва эрим сабабли. Биттаси севгилиси ўлди деб тарки дунё қилиб муҳаббати меваларини унутиб қўйди. Биттаси эса севганидан ажрагани учун доим аламини мендан олиб яшади. Шу икки инсон севгани сабабли мени ҳаётимни барбод қилди. Қани эди мени дадам ҳам менга озгина эътиборли бўлса, ўзгалар қўлида мен хор бўлмасмидим? Улар отамни эътиборсизлиги сабабли ҳам, буни сўрайдигани йўқ деб қайта-қайта эзишгандир.

Дастурхон йиғилмай қолди. Менда бунга ҳаракат йўқ эди. Менга барибир эди. Болалар эрим биланми билмадим. Идрок ўз хусусиятини йўқотганди. Нечагача ўша хонада қолдим билмайман. Кейин менда бир шижоат уйғонди. Ўрнимдан турдим. Ҳамма ер қопқоронғу. Ҳеч зоғ кўринмайди. Кийим иладиган дордан арқонни ечиб олдим. Тандирхона томон одимладим. Бу ҳаётни менга, мени бу ҳаётга керагим йўқ. Стул қўйиб шифтга арқонни боғладим...

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

"Қадр кечасида ўзгарган тақдир"
Ибратли ҳаётий ҳикоя

Йилнинг энг муқаддас тунларидан бири — Қадр кечаси яқинлашиб келаётган эди. Маҳалла масжидида ҳар кечагидек таровеҳ намозлари ўқиларди, лекин бу сафар масжидга кутилмаган меҳмон келди — Собир.

Собир илгари диндор эди. Отаси Қуръон ўқитувчи, онаси эса мусулмон аёлларга намуна бўлган сабрли аёл эди. Аммо ёшлигида оғир йўлга кириб қолди: ёмон дўстлар, ҳаром пул, кечаси барларда юриш. Онаси йиғлаб дуо қилар, отаси сукут билан ич-ичидан қуйинар эди.

Йиллар ўтди. Отаси вафот этди. Онаси эса ҳар Рамазонда, айниқса Қадр кечасида, ўғлини эслаб дуо қиларди:
“Эй Роббим, бу кечани ўғлим учун Қадр қил. Уни йўлдан қайтар, қалбига ҳидоят бер.”

Бир Рамазон Қадр кечасида Собир тун ярмида масжид ёнидан ўтиб қолди. Масжиддан Қуръон садоси эшитилар, юрагида аллақандай илиқлик пайдо бўлди. Қадамлар ўз-ўзидан масжид эшигига олиб борди. Эшикдан қараса, болалигида эшитган Қуръон оҳанглари, намозга бош эгаётган сафдаги одамлар…

Йиғлаб юборди. Ичкарига кирди. Масжид имоми уни таниди, меҳмон қилди. Тонггача ибодатда бўлди. Шу кеча, айнан Қадр кечаси — у тавба қилди. Ҳаёти ўзгарди.

Кейинроқ онасига:
— Она, мен қайтдим, — деди кўзида ёш билан.
Онаси эса жилмайиб жавоб берди:
— Мен ҳар Қадр кечасида сени кутардим, болам. Бу кеча сенга ҳақиқий “қадр” бўлди.

Ибрат: Аллоҳ Қадр кечасида ҳар қандай банданинг тақдирини ўзгартириши мумкин. Шунинг учун бу кечани ғанимат билган ҳолда, чин дилдан тавба ва дуо қилинг. Бу кеча сиз учун ҳам тақдир кечасига айланиши мумкин.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#МАЖРУҲ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

48-қисм


— Мақсуд тез келмасанг бўлмайди. Анави касалмандинг ўзига ўйнаш топиб олган. Бизни шарманда қилмасин. Келиб уйдан йўқот уни.
Мақсуд хабарни эшитганидаёқ тайёрага чипта олиб бу ёққа учади.

***

Қайнонам кира солиб жаврай кетди.

—Ҳа кўрнамак, нима қанд еб юрибсан?
—Нима қилибман тушунмадим?- дедим.

Катта қайнопам сочимга ёпишди. Бу вақтда мени ҳам уйимдагилар келиб улгурганди. Укам силтаб ташади.

— Олинг қўлизни опамдан.
— Қизим тинчликми? - дадамни куёвни кўришга келдик деб ўйлаётганди.
— Тинчлик дада.
Мен зир югуриб дастурхон тузадим. Чой дамлаб келтириб қўйдим. Ҳаммамиз хонтахта атрофида ўтириб олдик.

— Келин гапир нималарни эшитганингни.
Кейин сўз навбати овсинимга берилди.
—Мен бир икки марта уйи ёнидан ўтсам тинмай кулади. Кейин дераза ортидан пойладим. Раҳим ака деб гапирганди. Бу биттаси билан гаплашиб юрибди. Ўзим неча марталаб эшитганман. Тузук хотин бўлса шунақа қиладими?

Қайнотам, дадам боши хам ўтиришарди. Қайнотам дадамга:

— Узоқ қариндошлигимиз сабаб хеч нима даво қилмаймиз. Фақат... Суюқ қизингну олиб уйдан кет. Бизни тинч қўйинглар. Мен бунақа иснодни кўтармайман. Кейин бизни оилани шаънини булғашига йўл қўймайман.
—Илтимос кетинглар.

Дадам жим эди, ер ёрилсаю ерга киргудек аҳволда. Кейин аям бошлади.

— Ия қуда бу нима деганиз? Биз нега олиб кетарканмиз? Келин сизники ўзингиз хал қилинг муаммосини. Борган тақдирдаям, мен буни икки боласи билан уйимга олиб турмайман. Гулдай қизим шу саёқни дастига бахтсиз бўлсинми? Буни қилганлари қизимни хаётига тасир қилсинми ? Ўзингизни уйингизда тураверсин.

—Болалар кетмайди, сиз қизизни олинг бўлди,-деди эрим.
—Халиям қайнукам яхши экан, агар бошқа эр бўлганда уриб ўлдирарди буни, -деди овсиним.
— Буни уриб, нимасини ураман. Худо ўзи уриб қўйибдику буни, - дедида эрим ён томонига чирт этиб тупурган киши бўлдида менга қараб «Мажрух» деди.

Оёғимни учидан,сочимни толасигача исиб ёниб кетаётганимни хис қилди. Кейин кулиб юбордим. Умримда илк бор баланд овозда баралла хохолаб кулдим. Ҳамма менга қаради. Жиннини кўраётгандек эди.

«Мажрух»деб ўзимни ўзим кўрсатдим қўлимни ўзимга бигиз қилиб. Мен-а мажруҳ? Мен мажруҳми? Мени мажруҳ деяпсанми? Унда сен кимсан а? Айтчи сен кимсан? -деб бақирдим эримга қараб. —Сенларчи сенлар кимсанлар ўзи?- дедим. Менку бир худо қисган шўр пешона мажруҳдирман. Лекин сенларчи хаммангни қалбинг юрагинг мажруҳ, минг лаънат сенларга, минг ланат бўлсин.

Укам келиб тўхтатаман деганди силтаб ташладим.
— Тегма менга.

Кейин қучиб:
— Жим опа, жим кетамиз юр.

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#МАЖРУҲ


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

47-қисм


— Йўқ, буни иложи йўқ.

Мен рози бўлмасам ҳам, чуқур муносабат ўрнатмасам ҳам Раҳимни хотини телефонини ковлаб менга ёзганларини билиб қолибди. Кейин шахсийимга ёзиб тўполон қилди.
— Уялмайсанми бузуқи, хотини бор эркакка осилиб? Сендақаларни деб оилалалар бузилиб кетяпти.
У яна узоооқ гапирди. Менга алам қилди. Ахир мен уларни оиласини бузаётган эмасдимку. Мен рози бўлмасдимку. Кейин эса Раҳимни онаси ёзди. Ҳуллас номимни қорага қориштиришди. Айбсиз айбдор бўлдим. Аммо аёлга раҳмим келди. Чунки эри бошқасига уйланиши менинг бошимдан ўтган. Юрагимни қаттиқ яралаган ҳақиқат. Мен бу аёлга била туриб буни раво кўрмасдим. Аста четга чиқдим. Шундаям Раҳим тинчимади. Менга ёзаверар, илтимос қилаверарди. Бир томондан унга ҳам рахмим келарди. Чунки бу ҳаётда ҳеч ким менга Раҳим акадек гапирмаган, хол сўрмаган, мехр бермаганди. Уни қийналмасин, оиласи билан бахтли бўлиб кетсин дердим.
Ёмони кейин содир бўлди. Овсиним мени хабарлашганимни сезибди. Кузатибди. Қайнонамга чақибди. Уйда ўтиргандим бирдан эрим кириб келди.
— Сен фохиша кимни топиб олдинг?
Салом йўқ, алик йўқ эрим бўға кетди.
—Ни... Нима... лар деяпсиз?
— Хозир биласан. Телефонинг қани?
У мени чўнтагимни ковлаб телефонимни олди.

—Телингни бер,- деди.
Индамай узатдим. Аслида менга уйланишни айтганидаёқ мен барча хабарларни ҳам ўчириб, Раҳимдан узоқ бўлишни ният қилгандим. Шу сабаб телефоним топ-тоза эди. Озроқ ковлади. Кейин юзимга тикилиб турдида:
—Нима учун?-деди.
Менга шуни раво кўрдингми?
Сени шу холингда хамма кетсин десаям, кетгазмаганим учун, шу ишни қилдингми? Сен менга хиёнат қилдингми?

Мен хурсанд эдим. Билмайман нега? Балки у мени рашк қиляпти дебми? Ёки керак эканман, қизиғим бор экан дебми? Ёки бўлмасам аламимдан чиқяпманми уни бу аҳволидан.
Кўзларидан кўзимни узмасдан тикилдим. Йиғламадим, бир сонияга қўрқмадим, юрагимдаги ғашлик ўрнини хурсандчилик эгаллаб олганди.

—Қўлингиздан келса исботланг.
Мен бемалол эдим. Шу сабаб ҳам шу гапни айтдим.
Кейин эрим телефонини олиб кимларгадир телефон қилди. Уйга келинглар деб чақирди. Қайнота, қайнонам, овсиним, қайнисинглим билан биргаликда отам, онам, укам кириб келди. Энди ўлдим дедим ичимда.


****

Маржонани ортидан овсини доим пойлаб юради. Унинг бемалол яшаши, рўзғори алоҳида экани овсинига ёқмасди. Овсини эса қайнонасини ҳизматини қилиб, захар гапига ҳам рўбаро бўларди. Айни шу сабаблар билан доимий равишда Маржонани ёқтирмаган.
Пойлаб юрган кунларини бирида Маржонани телефонда бир икки суҳбатини эшитади. Овсинини кулиб гаплашгани унга қизиқ туйилиб қайта, қайта пойлайди. Шунда Раҳим дегани билан гаплашаётганини билиб қолади. Бу ҳолат уч бора такрорлангач қайнонасига чақади. Қайнонаси ҳам дарровда Мақсудга телефон қилади.

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#МАЖРУҲ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

46-қисм


Демак улар менинг тўғримда гаплашишган. Мен Муҳайёга нима ёмонлик қилдим? Болаларим учун шу уйда қолганим айбимми энди? Уларни суҳбати шахсийда давом этган. Лекин бу ёзишмалар мени яна йиғлатди. Мен адо бўлдим. Кейин эса телеграмдан пишириқлар ўргандим. Рўзғоримга фойда бўлсин дея дўконларга чиқара бошладим. Бу вақтда эримдан кам пул кела бошлаганди. Икки бола, дори дармон, кийим кечак, ўзим ҳаракат қилмасам бўлмасди. Ана шундай кунларда мен пишириқларни ўрганиш группасида бир инсон билан танишдим. Йўқ сиз ҳулоса қилишга шошилманг. Менда туйғу деган нарса ўлиб бўлган. Эри бўлиб туриб севибди дея ҳам хато ўйламанг. У инсон мендан беш ёш катта эди. Шунчаки адашиб ёзишдан салом-аликка ўтгандик ҳолос. У одам эса янада яқин танишишни истар экан. Бошида мен рўйхушлик бермадим. Ақлу ҳушим жойида. Кейин у одамни ҳар кунги саломига ўрганиб қолдим. Мендан хол ахвол сўраши ҳам қандай ўзимни керакли одам санашимга туртки берди. Эримни хотини билан бўлган суҳбати мени бу одам билан дўст бўлишимга замин яратди. Ўша вақтда шунчалар тўлиб тургандимки... Мендан ҳол сўраган бу инсонга дардимни айтдим. Бегона инсон... Лекин мендан бошқа ҳол сўровчи йўқ эди. Ҳатто дугоналарим ҳам бўлмаган. Ўз дардларим билан кўпчиликдан узоқлашиб кетганман. Кейинчалик мендан жирканишган, шу билан менда таниш, дўст бўлмаган.
— Маржошка тузукмисиз?
Ундан ҳар куни шундай хавар келарди. Исмимни ҳам у «Маржошка» деб атарди.
— Тузук.
— Ҳеч очилиб гаплашмайсиз. Инсон ҳаётга бир марта келади. Кайфиятни тушириб юриш соғлиққа ҳам зарар.
— Ҳаракат қиламан.
Мен ҳаста, яраланган юрагимга бу инсон баҳор олиб кира олди. Ҳеч бўлмаганда энди ҳаётимни таҳлил қила бошладим. Менга ортиқча гап қиладиганларга қарши тура олардим. Жавоб берардим. Матонатли бўла бошлагандим. Кейин эса у инсон ҳақида ҳақиқатни билдим. Уйланган ва иккита қизи бор экан. Албатта уни уйланмаган дея ҳаёлга бормагандим. Лекин хотини билан ораси жуда узоқ эканини билмагандим. Раҳим ака мени ўзига яқин олишини ҳам ўйғаб кўрмапман. Бу оддий дўстона муносабат дея билардим.
— Маржона сиз билан бирор ерда ўтирайлик.
— Йўқ.
— Нега?
— Бу ақлга сиғмайдиган иш.
— Сизни кўргим келади. Биламан маюс инсонсиз. Келинг турмуш қурайлик.
— Тушунмадим
— Кўнглимдаги инсонни шу вақтгача учратмаганман.
— Суҳбатни шу ерда тўхтатамиз.

Мен ортиқча гапларни истамасдим. Лекин Раҳим ака тинчимади. Оиласи ҳақидаги ҳақиқатни бошқа бир опадан эшитдим. Раҳим ака қадрдон опам деб бизни таништирганди. Улар бирга ишлашарди.
— Раҳим ҳоласини қизига уйланган. Бошида яхши яшашган. Тўйига бор йил бўлганда, бир куни ишдан эрта қайтган Раҳим хотинини бошқа билан ушлаб олади. Ҳайдай деса ўртада бола бор. Ҳайдамай деса ғурур. Онаси ҳам ялиниб: «Мен учун кечир. Ёшлик қилган» дея келинини ёнини олади. Шундан кейин Раҳим хотини ҳайдамаса ҳам унга қиё боқмай қўяди.
Иккинчи қизини эса хотини мастлигидан фойдаланиб «илинтириб» олади. Раҳимни ҳаёти ана шу таҳлитда кетяпти. Неча йиллардан бери номига хотин қилиб юрибди. Сизга уйланишни таклиф қилганини эшитдим. Синглим икковингиз ҳам кўнгли яримсиз. Балки ўйлаб кўрарсиз?
Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#МАЖРУҲ


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


45-қисм


Уйдагиларни боши қотганди.
—Мен бир кўрай,-дедим.
— Қўълингдан келган ишни қилсангчи,- қайнонам бобиллаб берди.
— Қаерданам доктор топаман бу замонда ? Кўрсинчи тушар.
Овсиним менга ишонди. Рецептга қараб уколларни тортдим. Томирга биттада тушдим. Бу биринчи ишим бўлсада, бутун қишлоқ хабар топди. Кейин бошқаларга ,шундай қилиб мен бутун махалла бўйлаб уколга чиқадиган бўлдим.
Бу хам тажриба, ҳам озми кўпми рўзғоримга кўмак эди

— Маржона юринг бизникига бормасангиз бўлмайди.
— Тинчлими опа?
— Тинчлик, ойимга укол қилинг.

Бунақа мурожаатлар кўпая бошлади. Мени ишлашимга қўйишмади. Лекин қишлоқ орасида қўли енгил ҳамшира дея ном қозондим. Мени ўзгача ҳурмат қила бошлашди. Қайнонам айтарди.
— Бу писмиқни нимасини яхши кўради бу қўшнилар? Доим шунга ҳушомад қилишгани қилишган.
Шу даврдан бошлаб бир мунча эркин бўлгандим.
Эрим эса шу кетганича мендан ҳол ахвол сўрамас, телефон қилса ҳам қизим билан гаплашарди ҳолос. Ҳаттоки ўғлим ҳам у учун кераксиздек эди. Негадир ўғлимга нисбатан дадасини мехрини сезмасдим. Балки шу сабаб Бехзод ҳам дадасини кўпда сўрамасди.

***

— Итгаям кет десанг кетади. Эр ёқтирмагандан кейин нима қилади безрайиб юриб.

Бу доим менга қайнонам томонидан отилган тош эди. Аммо мен қаерга борардим? Болаларим билан дадамни уйига сиғармидим? Ўзи тўрт беш ойда бир борганимда мени хушламайдиган қайнонам бир кун қўярмикан мени уйига?
Индамай ишимни қилиб юраверардим. Мен учун болаларим соғ бўлишса бас эди.


***

Телеграм оммалаша борди. Группалар каналлар кўпайди. Қариндошлар йиғилиб алоҳида гуруҳ очишди. Мени ҳам қўшишганди. Мен рости ёзмасдим. Ҳатто борлигим ҳам сезилмасди. Бир куни эрим хотини билан урушиб қолибди. Қайсидир қариндошим Муҳайёни гуруҳга қўшган. Эримни кейинги жангги гуруҳда давом этганди.

« — Муҳаш қора рўйхатдан ол энди.
— Йўқ, олмайман. Анавини жавобини бермас экансиз олмайман.
— Уни сенга зарари тегмаяптику. Болаларим бор ўртада.
— Мен билмайман. Ё у, ё мен.
— Бўпти, қора рўйхатдан ол гаплашамиз.»

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#МАЖРУҲ


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

44-қисм


Бу сўзлар аёл кишини юрагини яраламайдими? Яралайди албатта. Онамдан кейин ҳеч кимдан мехр кўрмадим. Мен ҳатто уни нималигини билмай яшадим, яшаяпман ҳам. Эрим эса мени ёнимда туриш ўрнига очиқчасига кўксимдан итарди. Ўлганим яхши эканини айтганди . Демак ҳозирам у учун ҳеч кимман.

—Мен қоламан. Болаларимни отасиз қолдиролмайман.
— Мен пул юбориб тураман рўзғорга. Ташлаб қўймайман.
Бошқа гаплашмадик. Аммо ўша куни ичимда нимадир чирт узилди.

***
Мақсуд кетди, доим хотинини ундай, бундай деб ёмонлашлари, сенга мосмас буни жавобини беришинг керак деб миясини заҳарлашларини ўз таъсирини кўрсатганди. Россияда ишлаб юрган кунларида эридан беш ой яшаб ажрашган жувон билан танишиб кейинчалик жуда яқииинлашиб кетишганди. Онаси томондан Маржонани айблари айтилавергач Муҳайё Мақсудни кўзига олов бўлиб кўринганди. Кейин эса уни никоҳига олди. Албатта буни Маржонага билдирмади. Аммо Маржонадан бошқа ҳамма уни уйланганини биларди. Шунинг учун ҳам қайнонаси Маржонани кетсин дерди. Ўзбекистонга қайтишида ҳам Муҳайё Мақсудга тайинлаб юборганди.
— Энди уни жавобини беринг. Мен сизникиман, сизни бошқа билан бўлиша олмайман.

Лекин Мақсудни қўлидан Маржонани ҳайдаб юбориш келмади. Маржонага нисбатан бу ишни қилолмади.


***
Каронавирус кириб келди. Мен шу йили ўз -ўзидан мазам бўлмай қоладиган бўлди. Бошим оғриб нафасим қисарди. Бир куни ўз ўзидан бошим айланиб йиқилдим. Тез ёрдамда ўзимга келдим. Босимим жуда баланд экан.

— Кучли зўриқиш, асаб бўлиш оқибати бу-, деди.

Шу, шу сал асаб бўлсам нафасим қисади,чап қўлим шунақа қалтирайди ўнги билан зўрға босаман .
Карантин бошланди. Ҳамма ерни ваҳима босди. Касаллик авж олиб кўпчиликни йиқита бошлади. Дорихоналарда навбат етмасди. Дори топилмасди. Кейин вақт ўтиб уйдаям даволана бошлашди. Чунки касалхоналардаям жой тўлиб қолганди.

Бизда қайнакам ковид юқтирди биринчи бўлиб. Доктор дорилар ёзиб уйга қайтарибди. Махалламизда 2 та ҳамшира янга бор. Бирини оёғи оқсоқ, сигир тортиб кетиб, ипи оёғига ўралиб синиб кетган. Иккинчи ҳамшира у вақти чақалоғи бор эди.
Табиийки иккисиям уколга чиқишмасди.
— Кимдан оламиз уколларни? Укол қиладиган одам йўқ.

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#МАЖРУҲ


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


43-қисм


Индамади.

—Мен хазиллашмаяпман.
— Нега бу фикрга келдинг?
— Ўғлимни бировдан кам ери борми? Уни ҳам отаси бор. Ўғли учун ҳатна тўйи қилиши керак.
— Ҳар ойда яхшигина пул ташардингиз. Тўй қилишиз сиз учун чўтмас. Онангизни қўлини мени елкамдан оласиз, мен боларим билан алоҳида ўтириб, алоҳида қозон осаман. Ҳар доим бир хил мавзуда захар ютиб чарчадим.

Эрим рози бўлди. Бир хафта ичида катта қилиб тўй қилдик. Бутун қариндошларга сарпо қўйдирдим. Мени ўғлим ҳам кам эмаслигини билдиргим келди. Тўй жуда зўр ўтди. Юзим оппоқ, кийимим ёпиқлиги учун мени куйганим билинмай кетди бу орада. Кейин кетди хаммаси айтганимдек бўлди. Тўй сенарийсини ўзим тузиб чиққандим. Эрим негадир қарши бўлмади.

Мени кўп бор худога исён қилишда айблашади. Гапларим фикрларимдан.
Лекин мени ич ичимда шундай ғазаб борки , бу олов хеч ўчмайди. Нега шундайлигимни билмайман. Мен ёмон инсон эмасдим. Лекин доимам яхши бўлиш сизни синдириб юборади.
Умуман нохақликга чидай олмайман. Дарровда фикримни айтаман. Аввал эса бунга журъатим етмасди. Хеч кимга қўшилмасдим.
Энг яхши кўрган жойим бозорга айланди. Мен ўзимга ҳам ниманидир раво кўра бошладим.
Эрим тезда кетаманга тушди. Аслида ичим шувиллаб қолган бўлса ҳам, уни кетаётгани менга бошқача таъсир қилди.

— Сен мени тушундинг а?
Унга ҳайрон бўлиб қарадим.
— Ҳамон ўша гапим гап, мен уйландим, уни яхши кўраман. Сен мени аёл сифатида қизиқтирмайсан. Болаларинг учун юрибсан ҳолос бу ерда. Агар бундай ҳаёт керакмас десанг кетавер. Қолсанг ҳам менга аҳамияти йўқ.

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#МАЖРУҲ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


42-қисм

Хамма ёқни йиғиб саранжомладим. Эримни кўзига ёмон кўринмасин дея супуриб, артилмаган жой қолмади. Телефонда жуда яхши гаплашардик. Энди биз ҳам ҳамма қатори оила бўламиз деган ҳом хаёлда эканман. Эрим келди, уйимизда тўй бўлгандек бўлди. Одамлар қариндош уруғ хуллас 5 кунча мехмон узилмади уйдан. Эрим билан тузук ўтиролмадик ҳам.
Хамма кетиб уйда ўзимиз қолдик, Мухлиса дадасига бориб эркаланарди. Бехзод бормади, опамни дадаси дерди.
—Мен 15 кунда қайтиб кетишим керак.
Унга ҳайрон қарадим. Ўзи энди келдику.
— Нега?
—Сен билан жиддий гаплашиб олишимиз керак. Буни қара.

Жуда кўп расмлар кўрсатди. Уларда битта аёл билан тушганди. Тан оламан у соғлом эди. Чиройли, ёш эди. Мени соғлигимда ҳам бунақа расмга тушмаганмиз.

—Агар рози бўлсанг, сизларни хеч нарсадан кам қилмайман. Агар йўқ дейдиган бўлсанг унда ушлаб турмайман. Менам эркакман, ёнимда ёқимтой гўзал аёли бўлишини истайман.
Юрагимни суғуриб олиб парча-парча қилиб ташлади гўё.

—Яхшилаб ўйлаб қарор қил.
Бир вақтлар берган ваданг эсингдами ? Нима десанг розиман дегансан?
—Эсимда.
Бу ўша ваъдамни жавоби экан. Ўшинда илк бор нафасим қисди. Аслида бу одам аввалдан ёнимда йўқ эди. Лекин телефонда яхши гаплашганига кўнглимда умид уйғонибди.
Шунча урунсамам хеч нафас ололмасдим. Мен йиғлаб бақирдим. Ёқ бақирдим деб ўйладимми билмадим, чунки кўкрак томоним шунақа қисилиб хаво бермай қўйдики тиззалаб ўтириб қолдим.
Узоқ ўтирдим деярли тонггача. Хар томонлама ўйладим. Атрофни идрок қилолмадим. Эримни ҳам бу хонада борлигини унутдим, балким ухлагандир.

Уйга қайтганим билан сиғмасдим, кейин мени олибам ўтирмасликларини биламан. Барибир кимгадир бериб юборишади. Бу ердаям хаёт яхши эмасди. Аммо яшаш керак эди. Менда бутун инсониятга нисбатан нафрат , ғазаб уйғонди. Ана шу бир тун, мени мени бутунлай музлатди десамам бўлади.

Тонгда хеч нарса бўлмагандек чой тахладим.
Чой вақти мени кузатиб турган эримга :
—Тўй қиламиз демак,- дедим
Кўзларини менга қарашини кўрсангиз, худди ўзича мен ақлдан озгандек.
—Кимни тўйи?
—Беҳзодни хатна тўйи, сиз никох тўйизни русда қилаверасиз,- деб кулдим.

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#МАЖРУҲ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

41-қисм


Ўрнимдан туриб юпқа пиширдим дадам яхши кўради. Болаларни кийинтирдим бозор бордик, 2 метр чиройли мато олдим. Умримда илк бор эркин бўлиб совға олишим эди.
Бордик шофёрга уйгача ташашни илтимос қилдим. Беҳзод чарчаб қолмасин дегандим, барибир кўп ва тез юролмасди. Таксидан тушиб уйга яқинлашаверганимда дарвоза катта очилиб улар машинада чиқишди. Дадам, аям , синглим байрамга бозорга кетишаётган экан. Бизни кўрган аямни рангини кўрсангиз эди. Қора инсон жахли чиқса кўкариб кетади, буни мен шу хотин мисолида кўрганман. Машинадан тушишди кўришдик.
—Кетдик хаммамиз,- деди дадам.
—Йўқ болаларни иссиқда сарсон қилмай, ўзиз у бу олиб келаверинг,- деди аям.
— Ая сиз бориб келуъаверинг, биз синглим билан ўтириб турамиз.
—Йўқ даданг ўзи бориб келади, - деб уйга кириб кетди жахл билан.

Ўзи дадамни уйларига 4 ё 5 ойда бир борсамам мени ёқтирмасди. Уйга кирдик, ўтирдик сўрашди. Болаларни наридан бери эркакаган бўлди.
— Бор Нози сабзи олиб кел.
Кейин ошга уннай кетди.
Ош қилди, дадам келди бир дунё бозор қилиб, ошни едик.
—Ая кечда шашлик қиламиз-а?

Менимча шуни режалаштиришган.
— Кўп гапирмай овқатингни е,- деб жеркиб берди аям синглимни.
Овқатланиб бўлиб дуо қилингандан кейин менга қарадида:
— Хўш қизимиз ётадиган келдингизми, ёки кетадиган?

Уйдан эртага келаман деб рухсат олиб чиққанман. Лекин бу нигохлар менга «тур чиқ кет » деб турарди.

— Кетаман, қайнонам кечгача рухсат берган,- деб алдадим.
—Унда туринг кетадиган одамга йўл яхши, болалар билан йўлда изғимай уйингизга боринг,- деди.

Сизсизлаб гапириши , пичинглари остида мен болаларим билан уйдан чиқдим. Катта йўлга дадам чиқариб таксига ўтқизиб юборди. Стадиённи олдига келсак йўл ёпиқ футбол бўлётган экан. Таксичи хаммани тушириб ўзи қайтди. Ортга энди катта бозоргача пиёда бориш керак эди.
Бeхзодни кўтариб олдим қизим 5 ёш бўлгани билан барбир бола эдида чарчаб инжиқлик қила бошлади юрмайман деб.
Хўрлигим келиб кетди. Йўлда йиғладим « қайтиб шу хонадонда бир кеча ётмайман» деб қасам ичдим.

***

Уч йиллик саргардонликдан кейин эрим уйга қайтадиган бўлди, чипта олганини айтиб телефон қилди.
— Маржон эртага уйда бўламан.
Тўғриси жуда хаяжонландим.


Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КУНГАБОҚАР ЁҒИ — НИМАДАН ТАЙЁРЛАНМОҚДА...🚷😰

Ҳамма сирлар фош бўлди...😱

Ҳаммамиз бозорларда кўрган раста раста ёғларни ишлаб чиқариш учун шунча семичка борми ўзи Ўzb.da.
Албатта йўқ!

▫️ РАНГСИЗ...
▫️ ҲИДСИЗ...
▫️ ТАМСИЗ...
бу ёғлар аслида бу нарсадан олиняпти экан...🥵👇

ЖАВОБИ...🤯👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#МАЖРУҲ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


40-қисм

Улар билан хайрлашиб уйга кириб, кечадан қолган овқатни музлатгичдан ола туриб йиғладим. У вақтлар оддий телефон ишлатардик. Ҳар куни кечда эрим телефон қиларди тинчмисизлар деб.

— Алло.
—Маржон яхшимисизлар?
—Яхшимас,- йиғлаб юбордим. Докторларни гапини айтдим.
—Хмм нима ҳам қилардик, шунча курашдингку. Пешонасида бор эканда.
— Йўқ, йўўўўқ. Ундай деманг,- деб қақшаб йиғладим. —Менга ундай қилманг, болангизку. Эртага кўзига қандай қарайсиз? Менга бошқа хеч нарсани кераги йўқ, нима десангиз қиламан, ўл десангиз ўламан. Бир умр чўрингиз бўлсамам майли розиман. Фақат... Фақат менга боламни юриб кетиши учун пул беринг.
—Бўлди жим, йиғлама хаммаси яхши бўлади. Ҳаражатини ўйлама. Сен докторга бориб кўрин, қанча пул керак бўлса мен бераман. У албатта юриб кетади.
Эримни рози бўлгани мени жуда қувонтирди. Агар йўқ деса ҳам нима келарди қўлимдан?

Уйимизда қиёмат қўпди.
Қайнонам учинчи жаҳон урушини қилди.
— Боламни умри касал боқиш билан ўтмайди,чиқ йўқол.
— Ойи набирангизку.
— Менга сендақа касал келинам, касал набира ҳам керакмас. Ўғлим уйланса боласи белида.

Қайнонамга индамадим. Гапни кўпайтиришни истамадим. Биз барбир бордик, докторга хар ойда 10 кун қатнар эдик электрафарез , увчи , парафин кейин массаж.
Кейинги 20 кундаям ўзим хар куни массаж қилиб уқалардим, машқлар қилардик.
Хар куни массаждан кейин оёқларини текислаб икки соат эластик бинт билан боғлаб қўйишарди. Уни йиғламасин деб икки соат кўтариб юриб ухлатардим. Гипсли, шинали болаларни кўп кўрганман. Доктордан бизам шундай қилсакчи десам, буни нервлари қисилган бўлмайди деди. Сенга йиллар керак дерди.

Нихоят бир кун мениям болам ўз оёқларида тик турди.
Йиғлаб юбордим. Қувончдан эди бу. Шунча қилинган меҳнатни самараси эди бу. Мени эса ҳаёт чиниқтирдиям, энди анча тетик дадил эдим. Инсон кўча кўрса одамларга қўшилса ўзгарар экан. Аста секин ўзимдан тортинмай қўйдим. Мени кўришни хоҳламаган одамлар кўзларини ёпиб юришсин дердим ичимда.
Бир томондан эрим хар ой уйга ташласа пул, бизгаям доктор учун алоҳида берарди. Қайнонамга бу умуман ёқмасди.

Инсон ўзи мустақил бўлса бошқаларни гапларини аҳамияти қолмас экан. Менга қизиғи йўқ эди хеч кимни. Ўз юмушимни ўзим бажарар ,хеч кимга оғиримам енгилимам тушмасди.

***


Биринчи октябрь байрами эди, аям ўқитувчи байрамда бориб табриклаб келгим келди.
Балки мени энди зарарим тегмаса ёмон кўрмас борсам, жеркимас деб ўйлабман...

Давоми бор...



@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#МАЖРУҲ


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

39-қисм


Атрофимда ҳамма менга худди азроилни кўргандай тикилиб қолди. Ахийри қайнонам портлади:

—Ҳеэ ўл нияти совуқ. Бор уйингга йўқол.

Болаларимни олиб кетдим уйимга. Хурсанд эдим, бировга ёмон ният тилаб турибам хурсанд эдим. Балки бу мендаги илк ичидагини ташқарига чиқариш бўлгандир. Эртаси тонг отиб энди чой ичиб бўлгандим овсинимни қизи келди, Бехзодни ушлаб турса ишларимни қилиб олардим.

— Янга.
— Ҳа.
— Беҳзод ҳали катта бўлаверса, унга аравача керак экан . Бобом ясаб берадими, ёки сотиб оламизми?- деди.
Мен коляскани назарда тутяпти деб ўйлагандим.

—Ияа аравачаси борку, опасиники шунга солиб юраверамиз. Бошқа нима керак? Опажони сиз буни ушлаб турингчи ,мен тез кир чайиб ташлай,- дедим
—Унақа демадим янга. Кеча кетганиздан кейин бувим , шуни шу мажрух боласига қиз бераман деб ким ўлиб турибди ? дедилар,- деди.

«Мажрух» деб қотиб қолдим унга тикилиб.
— Нима деганиз бу ? -
дедим.
— Бобомлар Беҳзодни чўлоқ у юролмайди хеч қачон дедилар. Ҳамма қўшилди бу гапга.

Қулоғим бошим шанғиллаб кетди. Ўйлаб кўрсам ўғлим бир ярим ёшда эди. Мухлиса бир ёшга кирган куни юриб кетганди. Буни кам кучлилиги сабаб дердим. Ҳали сал кучини олса юриб кетади дердим.
Тез дадамга телрфон қилдим йиғлаб айтиб бердим.
— Дадаааа Беҳзод юра олмайди, ҳаракат ҳам қилмайди.
— Йиғлама докторга кўрсатамиз.
— Дадааа юролмаса нима қиламан.
Йиғлардим.
—Эртага докторга олиб борамиз, сен ҳавотир олма.

Ўша куни қандай кеч қилдим билмайман. Эртасига докторга бордик. Текширувлар яхши натижани кўрсатмади. Беҳзодни белидаги нерв томирларида пай қисилиши бор деди.

—Юрадими ?- умид билан дедим.
— Жуда қийин, бунга жуда катта мехнат керак, хам харажат.
Кейин юрган тақдирдаям оёқлари х образ бўлиб юради. Бу оёқни икки томонга очилиб юриши худди пингвингдек бўлади.
Хуллас синглим сиздан жуда катта матонат талаб қилинади.

— Мен... Мен тайёрман. Болам юриб кетсин. Уни шу ҳолида ташлаб қўя олмайман.

Дўхтирдан чиқгандик аям юзимга қараб турдида:
— Онанг ўзингни сўрабдию пешонангни сўрамаган эканда. Пешонанг шунчаям шўр бўладими толесиз?

Ха мен ростан толесиз эдим.
Йўлда келаётган эдик синглим телефон қилди дадамга, дадам рўлда эди аям олди.
— Акам футбол кетганлар, мени дарсим кўп. Кечга ўша куни дадам олиб борган сомсадан олиб келинглар.
Телефонни обози баландлигидан эшитиб турардим
— Ха бўпти олиб борамиз, опангни уйига ташлайлик, қайтишда оламиз. Яхши ўтир деб,-ўчирди.

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#МАЖРУҲ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

38-қисм


Беҳзодни катта қилиб олгунимча жуда қийналганман, йиғлаши мумкин эмас деб тўхтовсиз кўтариб юрардим. Хар ой доктор кўригига олиб борардик. Дорилар яна нутрилак ичарди ва албатта бу чиқимларни хар бирини, бир қошиқ овқатимни захардек ютиб туриб олардим. Авваллари қайнонам гапирса , энди биз ҳамма учун биз захарли ўтдек эдик. Биз ҳеч кимга керак эмасдик. Қани энди хеч ким кўрмаса эди бизни. Ортиқча чиқимдор бўлган биздек зараркунандалар ҳеч кимга керак эмасдик. Кунлар шу зайлда ўтарди...

***

Дилрабо қайнсинглим қизчали бўлди.
Қайнонам чилласини чиқазгани уларни олиб келди уйларига.
Келган кунлари палов қилишди, янги мехмонча учун. Оиламиз каттаку ўзимиз йиғилсак ҳам бир уй тўлдириб ўтирамиз.

Беҳзод эммагани, кейин ўзи оғир режимда туғилгани учунми, сал шамол тегса грипп бўлиб қоларди. Овқатланиб бўлгандик сухбат бўлаётган эди ўғлим аксак уриб юборди.

Бурунчасидан сув чиқиб кетди дарров рўмолча билан артиб олдим. Шунда қайнсинглим:
— Янга сиз ҳам хотинман, туғдим деб, қаёқдаги бир силкасални туғиб хаммани сарсон қилдингиз,- деди. Одамзот қандай бўлса худо шунга қараб беради. Юзингизни ердан кўтармай бошингизни эгиб ўтирардиз. Мана яна баттар эгиб қўйди сизни. Яшаганга яраша кулиб яшаш керак шунда хаёт чиройлироқ бўлади деди. Бир томондан қараса нимага шу боладан кечмаганларингга хайронман. Кунда касал мана хозирам хаммани иштаҳасини бўғди пирқиллаб,- деди.

Ичим ёниб кетди. Боламда нима айб? У шунақа бўлиб туғилишни истаганми? Ёкида мени қўлимда эди бари?

—Ўзимми Нозишим қани? Ая докторларни эшитдиз-а , соғлом топ -тоза чақалоқ хеч дори шартмас дейишди,- деди.

На унга жим деди ёнимдагилар. Ҳамма сукутда эди. На менга боланг касал дейишди. На хали Беҳзодам катта йигит бўлади аммаси дейишди.

Бошқа мавзудан сухбат бошланиб кетди..Лекин мени ичим ёнарди. Қалбим жудаям қаттиқ оғриди. Мен жуда кўп бор итдек хўрланганман, хар гал фақат йиғлар эдим, бир оғиз гапирмасдим. Лекин бу гал чидай олмадим.
Уни гаплари жон жонимдан ўтиб ғазабимни қўзғатганди.

—Дастурхонни йиғинглар. Қани отаси омин қилинг ,- деди қайнонам. Қимир этмадим овсиним ўзи олди идишларни.
Энг охирида қайнотам дуо қилди.
— Янги чақалоқ униб ўсиб солиҳа фарзанд бўлиб ота онасига муносиб қиз бўлсин.

Менга бу куч қаёқдан келди, билмайман. Ҳамма юзига фотиха тортгандан кейин кафтларимни дуога очиб қўл кўтардим.

—Илоҳо амин,- дедим. Йиллар ўтиб мени ана шу кам куч кунда касал бўлиб юрадиган болам бир кун келиб шундай йигит бўлсинки... Аммаси бир эмас 4 , 5 талаб қиз туғсинда янгам биттасини келин қилармикан деб оғзини очолмай ич -ичидан умид қилиб юрсин,- дедимда юзимга фотиха тортдим.

Давоми бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❗️Рўзадорлар буни тез билиб олинг.

3 хил тоифа одамни рўзаси қабул бўлмайди.

Савол:
У қандай одам?👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#дуел Озода ва Юлдуз
Озода Нурсаидова: Агар халқ артисти Юлдуз Усмонова мен билан жонли ижро қилиш бўйича беллашганида бу овоз билан халқ артисти бўлиб юрганига уялиб қоларди

Юлдуз Усмонова: "Мен билан жонли ижрода беллашиш сенга ҳеч қачон насиб қилмайди,
сабаби сен..😨👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳозир сизни кўзингизни текшириб кўрамиз. Расм ичида қандай сон яширилган...

Буни 1% одам топа олади. Бу сон жуда машхур. Топсангиз ҳаттоки ўзингиз ҳам ҳурсанд бўласиз👇🤔

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙ENDI CHINNI BOZORLARINI YOPSAK XAM BULAVERADI😱😱😱
📌Chunki siz óz qulingiz bilan ajoyib idishlarni yarata olasiz✅👆
😀Uyingiz uchun dekuar buyumlar
📌 Dengiz efekti
📌 LAVH , SOAT
📌ETAJERKA IDISH
HAMMASINI ÓRGANIB HAM😀 DAROMADGA CHIQASIZ 💕HAM YAQINLARINGIZGA SOVGA QILASIZ.🌸
Mana sizga uyda UTIRGAN holda Halol mehnat va daromad💰
KURSIMDA
5️⃣0️⃣%%%
KATTA CHEGIRMADAN foydalanib qoling
👇👇👇👇

Ushbu hunarlarni egallab óquvchilarim bn ham muloqat qilaolasiz.
Hunaringiz orqali daromad✅❤️😎

✍️MUROJAT UCHUN: @Biznes_Ledy_Odinabonu

👇TEZZ Gruppamga qo'shilish uchun👇
/channel/resin_art_Odinabonu
/channel/resin_art_Odinabonu

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Bolangiz bilan massajga qatnab vaqt va pulingizni yo'qotyapsizmi?

🤱 Sizni farzandingizda:
– Displaziya
– Yassioyoqlik
– X va O obraz
– Tonus tushishi va boshqa muammolar tufayli shifokor massaj buyurgan bo'lsa endi siz ham ortiqcha pul sarflamasdan uy sharoitida bolajoningizni mustaqil massaj qilishingiz mumkin!

Qanday qilib deysizmi?

💁‍♀ Agar siz ham massaj sohasini farzandingiz uchun o'rganishni va professional massajist bo'lishni istasangiz sizni xalqaro diplom sohibasi professional massajist Go'zal Zaynitdinovaning telegram kanaliga taklif qilamiz!

Havola o'chirilmasidan tezda ulanib oling👇
/channel/+NAiOrslowmllZjAy
/channel/+NAiOrslowmllZjAy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱😍ҲАЙИТ ДАСТУРХОНИНГИЗ УЧУН ТЕКИНГА ОНЛАЙН КУРС БУНАҚАСИ БУ́ЛМАГАН ФАҚАТ БУГУН😳🤗

🥐БУРАМА ЧАК ЧАКЛАР
🍘ГУЛЛИ БЎҒИРСОҚЛАР🥨
🥞ҚУШ ТИЛИ😋
😍ҚАВАТ ҚАВАТ СОМСА🥟
🍰ПИШИРИҚЛАР 🎂ТОРТЛАР

😱ДАХШАТ 1000ХИЛ РЕТЦЕПТЛАР ОНЛАЙН КУРС ТЕКИНГА😍ТЕЗ КИРИНГ
👇
https://telegram.me/joinchat/4DvAL24BMnBkZjMy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💵💵Bir boyvachcha honim hizmatkoriga men o'lsam boyligimni senga xatlab beraman deb aytibdi. Honim xizmatkoriga yana bir gap aytadi, xizmatkor esa uni yanada uzoqroq vaqt yashashini hohlab qoladi.

SAVOL: mantiqiy fikrlab ko'ring, xizmatkor nega honimni uzoq yashashini istagan?😨

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТОПИНГ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ???

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ALLOH ISMI YOZILGAN QOG'OZ JURNALLAR NIMA QILINADI?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#kayfiyatkotaramiz

Аёлим билан мошинада кетаётган эдик. Светофорда 1 та қизил Спарк орқадан тез келиб қарсиллатиб урдию. Кобальтни орқа бампери дабдала бўлди. Қарасам аёл киши. Мошинадан тушиб ҳеч нарса бўмагандай аёлимга бир кўз югуртириб ноз карашма қилиб, “Фарход ака шунча маргат қисамам тўхтамисиз? Сизи соғиниб кеттиму!“ деса бўладими.
-Ўўў, барака топгур 1-дан мани отим Фарходмас, Ахмад, 2-дан дейишимни биламан.
-Ман аҳмоқ бўлмасам сизни ёлғонларизга лаққа тушармидим? Энди ўзизи танимаганга оляпсизми? Э ҳаа, мошинада хотинчайиз борда-а? Жиннини ёқволиб-а? Сизни марҳаматизга ўлиб турганим йўқ.Мошинамни ўзим қиволаман. Башарайизиям кўрмай бошқа!“ дебюборса борми. Шундан сўнг хотиним кутилмаганда шартта Спаркни олдини тўсиб;
-Ҳой мегажин шантаж қилишга бошқа тема тополмай қолдингми?
Акам 25 йил деганда кеча турмадан чиқдила тушундингми? Сан кимни шантаж қивоссан. Давай документларингни чўз бу ёққа, туш олдимга сервисга бориб от и до қиберасан ёки янги Кобальт оберибам қутулолмидиган қилиб қўяман. Ҳидлачи қўйни ҳиди келяпти бизадан!?…“ деб мени бир катта хатардан асраб қолди.
Жувон эса номери ўтмаганидан “лом-мим“ демай хужжатларини хотинимга тутқазиб сервисга ортимга судралиб келмоқда.
-Онаниб кетай, асалим, шакарим, севгилим, олтиним!“ десам хотин менга -Менга қаранг, ким бу мегажин?!… деса бўладими?
Хотин дегани отдан тушсаям эгардан тушмас экан😂

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДАРД
Университетлардан бирида дарс берадиган устозлардан бири доимо аёллар соатини тақар эди. Талабалар турли мажлисларда ўзаро уни ҳар-хил илмоқли сўзлар билан масхара қилишар эди. Охири улардан бири сўрашга журъат қилди:
- Устоз! Нега аёллар соатини тақасиз?
Устоз деди:
- Бу соат вафот этган қизимнинг соати!

Ҳар-биримизнинг оғриғимиз бор. Агар уни инсонларга ошкор қилганимизда улар йиғлаган бўлишар эди. Аммо биз ичимизга ютамиз, сабр қиламиз. Чунки инсонларнинг сизга шафқат нигоҳи билан боқишлари ундан ҳам оғриқли.
Бу ҳаёт шафқатсиз курашдан иборатдир. Ҳар қанақанги табассумли юз ортида у инсонлардан яшириб юрадиган катта ғусса бўлади.
Кўпгина кулгилар ортида кўз ёшлари бўлади. Агар унинг кўзёшларини кўрганингда: "Кўз ёшлари қуриб қолар даражада йиғлаган бу инсон қандай қилиб кулиб юрган экан-а", деб ҳайратда қолган бўлар эдинг.
Инсонлар тоққа ўхшашади. Салобатда эмас, кўпгина қисми яширинлигида. Айтишларича, тоғларнинг тўртдан уч қисми ер остида бўлар экан. Биз инсонларнинг ҳам ошкор қилганимиздан яширганларимиз кўпроқ. Касалликлар биз ейдиган нарса эмас, бизни ейдиган нарсадир!
Қанчалик инкор қилмасин, ҳар-бир инсонда оғриқ бор. Қанчалар яширмасин, ҳар-бир қалбда ғам-ғусса бор. Ташқи кўринишлар сени алдамасин.
Кишиларнинг сокин ва мувозанатда турганини кўриб ҳасадинг келмасин. Гоҳида улар қалбида фақатгина Аллоҳ биладиган олов бўлади.
Тутун чиқмагани унинг ёнмаётганини англатмайди. Осий инсон гуноҳидан мазза қилаётгани йўқ. Итоаткор инсон осонликча собит тургани йўқ.
Суюкли инсонини йўқотишдан қўрқиб уни тишлари билан қаттиқ тишлаб олган киши роҳатда эмас. Яқинини йўқотиб қўйиб қалбида ёриқ пайдо бўлган киши роҳатда эмас.

Кунлардан бир кун шифокорнинг ҳузурига бир киши кирди. У жисмидаги оғриқ аа руҳидаги ўчиқликдан шикоят қилди. Узоқ текширувдан сўнг аён бўлдики, унинг танасида ҳеч қандай дард йўқ экан. Дард унинг руҳида экан. Шифокор унга деди:
- Сизнинг муаммойингиз руҳийдир. Сиз кўпроқ дам олинг. Китоб ўқинг, сафар қилинг, янги дўстлар орттиринг. Сизга бир маслаҳатим бор. Шаҳримизда бир масхарабоз бор. Исми Карлина. У инсонларни кулдиравериб дардларини унуттириб юборади. Унинг томошаларига боришни тавсия қиламан сизга!
Шунда бемор йиғлаб туриб деди:
- Доктор! Ўша масхарабоз Карлина менман!

©Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ШОК ОЗОДА НУРСАИДОВА ЭНДИ ҚАМАЛАДИМИ?
КЛИПИДА АВАРИЯ РЎЙ БЕРДИ

🎥ШОУ-ШУВЛИ ВОҚИЯ ДАХШАТ ХАММА ШОКДА😰

ОЗОДА НУРСАИДОВА БУ ҚИЗНИ ЎЗИ БОСИБ ЮБОРДИМИ😱
ОЗОДА ЭНДИ ҚАМАЛАДИМИ❓
БАТАФСИЛ МАЛУМОТ 👇

ТЎЛИҚ АВАРИЯ ВИДЕОСИНИ ЖОЙЛАДИК ТЕЗ КИРИНГ ЎЧИРАМИЗ❗️👇

https://telegram.me/joinchat/Ha1vGVD5MyE3NzEy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АБАДИЙ ГЎЗАЛЛИК УЧУН РЕЦЕПТ МАВЖУД ВА УНИНГ НАРХИ 3000 СЎМ

45 ёшингизда 20 ёшга ўхшаб кўриниш сирини билашни истайсизми ?

Оддий йод олинг ва... Батафсил 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#МАЖРУҲ 37 қисм

Етимни кўрган куни қурсин мен хеч кимга керак эмасдим. Кейин жим бўлдим ўлиб ўла олмас эканман. Ухлашга жойим ейишга нон ошим борку дедим. Шу сўзлар билан ярим кўнглимга таскин бердим. Мен болаларимни ўйлашим керак деган қарорга келдим. Кейин мени хеч нима қизиқтирмай қўйди. Кунларим бир текис ўтар умуман уйдан чиқмай қўйдим. Фақат шу икки бола-ю уй ишлари билан овора эдим. Мени хаёт тарбиялади. Бир бурда нонимни тарсакисиз ейиш учун нафасимни чиқазмай, жим ўтирган кунларим кўп бўлган. Мен шунчалар журъатсиз бола эдимки пиёламдаги чойим тугаса қайтиб узата олмас эдим, қайта чой беринг дея. Инсон болалигини унутиб юборади, узуқ юлуқ воқеалар қолади дейишади одамлар. Лекин менда унақа эмас, хар бири ёдимда шунчалик онгу шууримга ўрнашиб олганки, унутишни хеч иложини хеч қилолмадим. Бу орада Мархабони ҳам узатадиган бўлдик.
Мен хеч одамларга қўшилиб кўрмаган эканман хамма худди менга бир махлуққа қарагандек қарашарди.
Эримни қариндошлари қаршисида ўтириб қолгандим. Эримни холаси ўйлаб ўтирмай юрагимни яралади.
— Уффф иштахам буғилди. Қаршингда тузук одам турса экан,- деди овқатдан туриб кетди.
Хўрлигим келди. Мени айбим нима эди? Нега ҳаёт бунча бешафқат? Кейин туриб уйга кетдим. Биров кет демади, лекин ўзим у ерда қолгим келмади. Одамларни кўзига маҳлуқ бўлиб кўринишдан чарчаб кетгандим.

Уйга бориб ойнага қарадим юзимни ярми қопқора эди. Қўлларим оппоқ. Мен илк бор ўлгим келди, жуда-жуда ўлгим келди. Мени ҳаётга ушлаб турувчи милтиллаган чўғ ҳам йўқ эди. Бўғилиб кетдим, йиғладим. Йиғлаб йиғлаб тугаб бўлибдими, кўзимдан ёш чиқмади. Ўшанда ўзимни нимадир қилиш фикри ҳам йўқ эмасди. Мен шунчаки бу ҳаётдан изсиз йўқ бўлиб кетишни истардим. Бу истагим шу қадар чексиз эдики... Аммо шу онда ўғлим йиғлади. Ўша йиғи мени ҳаётга олиб қолди. Агар мен ўлсам болаларим нима қилади? Мени куним бошига тушадими? Мен қай ҳолатда бўлсам ҳам уларга керакман. Болаларим учун ўлишга ҳаққим йўқ. Баъзан онамдан хафа бўламан эрта ташлаб кетганлари учун, мен бу ишни такрорламаслигим керак.

***

Бу орада эрим ва жамоаси билан қўлга тушди. Қанақадир ноқонуний савдога қўл урган экан. Аввалданам қилиб юрган экан, чунки бир ўзи хамма ҳаражатларни кўтарарди. Ремонт дейсизми, сарпоми, ош овқат, банкетлар. Ҳаммаси эримни бўйнида эди.
Ота-она сингиллар сарпаси... Ҳуллас бу одамда доим пул бўларди. Хатто мен куйиб қолганимдаям жаа қийналмагандик. Чунки етишмовчилик бўлмаган.

Қайнонамда юрак борлигини ўша куни билдим. Роса йиғларди.
— Болам қамалиб кетсачи? Энди нима қиламиз?

Албатта мен билан ўглим хар куни насибамизни олиб турардик.
— Сенларга етказолмай шу ишни қилган. Агар қамалса бир минут қўярмикинман сенларни бу уйда, -деб бақирарди.

Эримни қамашмади пул таниш-билиш билан хал қилишди.
Хужжатлар орасига гўёки эримни икки ой аввал ишдан бўшаган қилииб қоғоз тиқишди. 2 киши қутилди 5 киши қамалди. Лекин энди бизда аввалгидек шароит йўқ эди.
Шу ишдан қутилиб олай деб эрим бор будини сарфлаб қутилиб олди. Лекин қутилди тани жони соғ бўлсин, қутилди. Енгил тортгандик.

***

Укам фармасефтикада ўқирди. Битта крем олиб келди.

— Опа бу кремни юзизга суринг, куйганни изларини йўқотиб юзизни асл ҳолига қайтарар экан.
— Ростданми? - менда озгина умид пайдо бўлди.
— Ҳа танишларимдан сўраб аниқладим. Буюртма билан олиб келдим сизга.

Шундай қилиб юзимни ўз холига келтириб олдим. Аммо осон эмас экан. Кремни сурганимдан кейин юзимни териси ёмонам оғриқ бериб тери ташлай бошлади. Аввалига қип-қизил гўш бўлди. Шунча оғриқ азобдаям суришни тўхтатмадим. Бир ойдан ортиқ дўзах азобини тортганимдан кейин юзим асл ҳолига кела бошлади. Ҳа юзим аввалгидек оппоқ ва тиниқ бўлди. Аллоҳ менга ҳуснимни қайтиб берганди. Бутун танамга сурсам танам ҳам ўз ҳолига келарди... Лекин менда оғриққа тоқат қолмаганди. Жуда безиб кетгандим муттасил оғриқдан.

***

Эрим танишлари билан гаплашиб русга кетадиган бўлди. У кетди. Менга жа унақа билинмади ўрни. Чунки уни назаридан қолиб бўлгандим. Борлигим ҳам унга билинмасди. Фақат кеч тушса , ҳамма ерни қулфлаб оладиган бўлдим. Негадир қўрқардим.

Давоми бор

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#МАЖРУҲ 36- қисм

Ўзи аввалдан яқин эмасдик масофа бор бўлган доим. Лекин энди умуман гаплашмай қўйгандик. Эрим мени йўқ деб ҳисобларди. Сал овозим чиқса жеркиб ер билан битта қиларди.
— Овозингни ўчир. Бирам ёқимсиз гапиряпсан.
— Бор нарироққа сени кўзим кўрмасин.
— Оғзингни юмиб юр.
Турли хил камситишлар, турткилашлар, ҳаммаси оддий ҳолатга айланиб борарди.

Бир куни қайнонамни туғилган кунини кафеда ўтказадиган бўлдик. Ўғиллари ўша ерда нишонлаб бераман деди.
Турмушга чиқиб кетган қайнопам ва қайнсинглимам келишди. Қайнопам жуда ночор оилага тушган. Севиб тегди, қайнотам ёмон кўради хаммасини оиласи билан қозони тешик у пастларни деярди.

Қайнопам мени уйимга келдида мехмонхонамизга кириб кетди. Меҳмонхона қишин-ёзин муздек тургани учун ўғлимни олиб бормадим. Ғиншиб турганди.

Ухлатиб жойига ётқизиб, кейин борсам кўрпачалар йиғилганди ағдариб иккала сандиғимниям очибди. Бир тугун қилиб тугун тугиб олган.

—Ха келинпошша уйимга ким келди экан югуриб келдизми ?
— Ассалому алайкум опа.
—Ваалайкум ассалом, ха ўтирибсизми кенг уйни қўриб, қора ботирга ўхшаб?- деди.
Индамадим қўлига қарадим.
—Ха-я укамга бир кийимлик кўйлак олиб бер десам, у ана уйга боринг 10 кийимлик ётибди деб айтди.

Яна гапирмадим.
—Ха бўпти бу ерни йиғиб қўярсиз, шундоғам кун бўйи уйдан чиқмайсиз,- деб чиқиб кетди.

Лекин на хафа бўлдим, на йиғладим, на алам қилди. Менда нафрат пайдо бўлди.
Кейин изидан эрим келди.
— Опам,- деганимни биламан жеркиб ташлади.

—Тирик бўлиб қаторда, ўлик бўлиб қабрда йўқсанку. Нима кунингга нолийсан? Сен махлуқни хотин қилиб юрганимга шукур қил.

Юрагим йиғларди.
—Остона хатлаб кўчага чиқсанг баданингдаги анави қўтирларинг қон сачрагунча ураман.

Куйган жой яра битгандан кейин оппоқ бўп қоларкан.

—Ўлиб кетганинг яхшийди бу кунингдан пес,-деб ёнига чирт этиб тупурдида уйга кийингани кириб кетди.
Қизимни кийдириб бердим олиб кетишди. Ростдан ўлиб кетганим яхшийди . Бу азобларни кўргандан кўра.

Дадамга телефон қилдим аям олди. Саломлашдим.
—Ая.... мени олиб кетинг ая... дедим.
—Даданг ишда мен ишда ўзи сизлар билан касалхонада сарсон юруриб, на уйга қарадим, на укангларга туққан хотинга кўчада юриб бало борми? Боланг катта бўлгандан кейин юраверасан. Ўтир жойингда, болаларингни ўпиб қўй, деб ўчириб қўйди телефонни.

Читать полностью…
Подписаться на канал