Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
АБАДИЙ ГЎЗАЛЛИК УЧУН РЕЦЕПТ МАВЖУД ВА УНИНГ НАРХИ 3000 СЎМ
45 ёшингизда 20 ёшга ўхшаб кўриниш сирини билашни истайсизми ?
Оддий йод олинг ва... Батафсил 👇
#МАЖРУҲ 37 қисм
Етимни кўрган куни қурсин мен хеч кимга керак эмасдим. Кейин жим бўлдим ўлиб ўла олмас эканман. Ухлашга жойим ейишга нон ошим борку дедим. Шу сўзлар билан ярим кўнглимга таскин бердим. Мен болаларимни ўйлашим керак деган қарорга келдим. Кейин мени хеч нима қизиқтирмай қўйди. Кунларим бир текис ўтар умуман уйдан чиқмай қўйдим. Фақат шу икки бола-ю уй ишлари билан овора эдим. Мени хаёт тарбиялади. Бир бурда нонимни тарсакисиз ейиш учун нафасимни чиқазмай, жим ўтирган кунларим кўп бўлган. Мен шунчалар журъатсиз бола эдимки пиёламдаги чойим тугаса қайтиб узата олмас эдим, қайта чой беринг дея. Инсон болалигини унутиб юборади, узуқ юлуқ воқеалар қолади дейишади одамлар. Лекин менда унақа эмас, хар бири ёдимда шунчалик онгу шууримга ўрнашиб олганки, унутишни хеч иложини хеч қилолмадим. Бу орада Мархабони ҳам узатадиган бўлдик.
Мен хеч одамларга қўшилиб кўрмаган эканман хамма худди менга бир махлуққа қарагандек қарашарди.
Эримни қариндошлари қаршисида ўтириб қолгандим. Эримни холаси ўйлаб ўтирмай юрагимни яралади.
— Уффф иштахам буғилди. Қаршингда тузук одам турса экан,- деди овқатдан туриб кетди.
Хўрлигим келди. Мени айбим нима эди? Нега ҳаёт бунча бешафқат? Кейин туриб уйга кетдим. Биров кет демади, лекин ўзим у ерда қолгим келмади. Одамларни кўзига маҳлуқ бўлиб кўринишдан чарчаб кетгандим.
Уйга бориб ойнага қарадим юзимни ярми қопқора эди. Қўлларим оппоқ. Мен илк бор ўлгим келди, жуда-жуда ўлгим келди. Мени ҳаётга ушлаб турувчи милтиллаган чўғ ҳам йўқ эди. Бўғилиб кетдим, йиғладим. Йиғлаб йиғлаб тугаб бўлибдими, кўзимдан ёш чиқмади. Ўшанда ўзимни нимадир қилиш фикри ҳам йўқ эмасди. Мен шунчаки бу ҳаётдан изсиз йўқ бўлиб кетишни истардим. Бу истагим шу қадар чексиз эдики... Аммо шу онда ўғлим йиғлади. Ўша йиғи мени ҳаётга олиб қолди. Агар мен ўлсам болаларим нима қилади? Мени куним бошига тушадими? Мен қай ҳолатда бўлсам ҳам уларга керакман. Болаларим учун ўлишга ҳаққим йўқ. Баъзан онамдан хафа бўламан эрта ташлаб кетганлари учун, мен бу ишни такрорламаслигим керак.
***
Бу орада эрим ва жамоаси билан қўлга тушди. Қанақадир ноқонуний савдога қўл урган экан. Аввалданам қилиб юрган экан, чунки бир ўзи хамма ҳаражатларни кўтарарди. Ремонт дейсизми, сарпоми, ош овқат, банкетлар. Ҳаммаси эримни бўйнида эди.
Ота-она сингиллар сарпаси... Ҳуллас бу одамда доим пул бўларди. Хатто мен куйиб қолганимдаям жаа қийналмагандик. Чунки етишмовчилик бўлмаган.
Қайнонамда юрак борлигини ўша куни билдим. Роса йиғларди.
— Болам қамалиб кетсачи? Энди нима қиламиз?
Албатта мен билан ўглим хар куни насибамизни олиб турардик.
— Сенларга етказолмай шу ишни қилган. Агар қамалса бир минут қўярмикинман сенларни бу уйда, -деб бақирарди.
Эримни қамашмади пул таниш-билиш билан хал қилишди.
Хужжатлар орасига гўёки эримни икки ой аввал ишдан бўшаган қилииб қоғоз тиқишди. 2 киши қутилди 5 киши қамалди. Лекин энди бизда аввалгидек шароит йўқ эди.
Шу ишдан қутилиб олай деб эрим бор будини сарфлаб қутилиб олди. Лекин қутилди тани жони соғ бўлсин, қутилди. Енгил тортгандик.
***
Укам фармасефтикада ўқирди. Битта крем олиб келди.
— Опа бу кремни юзизга суринг, куйганни изларини йўқотиб юзизни асл ҳолига қайтарар экан.
— Ростданми? - менда озгина умид пайдо бўлди.
— Ҳа танишларимдан сўраб аниқладим. Буюртма билан олиб келдим сизга.
Шундай қилиб юзимни ўз холига келтириб олдим. Аммо осон эмас экан. Кремни сурганимдан кейин юзимни териси ёмонам оғриқ бериб тери ташлай бошлади. Аввалига қип-қизил гўш бўлди. Шунча оғриқ азобдаям суришни тўхтатмадим. Бир ойдан ортиқ дўзах азобини тортганимдан кейин юзим асл ҳолига кела бошлади. Ҳа юзим аввалгидек оппоқ ва тиниқ бўлди. Аллоҳ менга ҳуснимни қайтиб берганди. Бутун танамга сурсам танам ҳам ўз ҳолига келарди... Лекин менда оғриққа тоқат қолмаганди. Жуда безиб кетгандим муттасил оғриқдан.
***
Эрим танишлари билан гаплашиб русга кетадиган бўлди. У кетди. Менга жа унақа билинмади ўрни. Чунки уни назаридан қолиб бўлгандим. Борлигим ҳам унга билинмасди. Фақат кеч тушса , ҳамма ерни қулфлаб оладиган бўлдим. Негадир қўрқардим.
Давоми бор
#МАЖРУҲ 36- қисм
Ўзи аввалдан яқин эмасдик масофа бор бўлган доим. Лекин энди умуман гаплашмай қўйгандик. Эрим мени йўқ деб ҳисобларди. Сал овозим чиқса жеркиб ер билан битта қиларди.
— Овозингни ўчир. Бирам ёқимсиз гапиряпсан.
— Бор нарироққа сени кўзим кўрмасин.
— Оғзингни юмиб юр.
Турли хил камситишлар, турткилашлар, ҳаммаси оддий ҳолатга айланиб борарди.
Бир куни қайнонамни туғилган кунини кафеда ўтказадиган бўлдик. Ўғиллари ўша ерда нишонлаб бераман деди.
Турмушга чиқиб кетган қайнопам ва қайнсинглимам келишди. Қайнопам жуда ночор оилага тушган. Севиб тегди, қайнотам ёмон кўради хаммасини оиласи билан қозони тешик у пастларни деярди.
Қайнопам мени уйимга келдида мехмонхонамизга кириб кетди. Меҳмонхона қишин-ёзин муздек тургани учун ўғлимни олиб бормадим. Ғиншиб турганди.
Ухлатиб жойига ётқизиб, кейин борсам кўрпачалар йиғилганди ағдариб иккала сандиғимниям очибди. Бир тугун қилиб тугун тугиб олган.
—Ха келинпошша уйимга ким келди экан югуриб келдизми ?
— Ассалому алайкум опа.
—Ваалайкум ассалом, ха ўтирибсизми кенг уйни қўриб, қора ботирга ўхшаб?- деди.
Индамадим қўлига қарадим.
—Ха-я укамга бир кийимлик кўйлак олиб бер десам, у ана уйга боринг 10 кийимлик ётибди деб айтди.
Яна гапирмадим.
—Ха бўпти бу ерни йиғиб қўярсиз, шундоғам кун бўйи уйдан чиқмайсиз,- деб чиқиб кетди.
Лекин на хафа бўлдим, на йиғладим, на алам қилди. Менда нафрат пайдо бўлди.
Кейин изидан эрим келди.
— Опам,- деганимни биламан жеркиб ташлади.
—Тирик бўлиб қаторда, ўлик бўлиб қабрда йўқсанку. Нима кунингга нолийсан? Сен махлуқни хотин қилиб юрганимга шукур қил.
Юрагим йиғларди.
—Остона хатлаб кўчага чиқсанг баданингдаги анави қўтирларинг қон сачрагунча ураман.
Куйган жой яра битгандан кейин оппоқ бўп қоларкан.
—Ўлиб кетганинг яхшийди бу кунингдан пес,-деб ёнига чирт этиб тупурдида уйга кийингани кириб кетди.
Қизимни кийдириб бердим олиб кетишди. Ростдан ўлиб кетганим яхшийди . Бу азобларни кўргандан кўра.
Дадамга телефон қилдим аям олди. Саломлашдим.
—Ая.... мени олиб кетинг ая... дедим.
—Даданг ишда мен ишда ўзи сизлар билан касалхонада сарсон юруриб, на уйга қарадим, на укангларга туққан хотинга кўчада юриб бало борми? Боланг катта бўлгандан кейин юраверасан. Ўтир жойингда, болаларингни ўпиб қўй, деб ўчириб қўйди телефонни.
🍳 Oshxonadagi eski kir va yog'lardan charchadingizmi?
Bir do'stim kimyo laboratoriyasida ishlaydi. U bir kuni menga juda samarli tozalash vositasini tayyorlash usuli haqida gapirib berdi. Eng qizig‘i har qanday uy bekasi buni atigi 2 daqiqada tayyorlay oladi!
📃 Buning uchun bizga quyidagi 3 ta narsa kerak bo‘ladi👇
#МАЖРУҲ .
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
33-қисм
Хаёлимда у қорайиб кетаётгандек эди кейин кўкаргандек хам эди. Ўзи қорачадан келган чақалоқ, лекин ўзгариб қолгандек назаримда. Хамширани чақирдим қўрқиб кетди.
— Доктор қаранг унга нимадир бўляпти.
Югуриб телефонга ёпишди.
10 минут ўтдими амаким бошчилигида докторар тез -тез кела бошлади. Хамширалар бир дунё дориғар тортди шпритсга. Болам кўм- кўк тусга кириб пешона томирлари қоп қора бўлиб билиниб қолган эди. Нафасим қисиб кетгудек бўлар, на йиғлай на гапира олардим. Мени ичимни ғаш қилиб бу ерга олиб келган кучдан айни дамда хавотирга тушдим. Боламга нимадир бўлишини сезибманда дедим. Миттигина кўкракчасига уланган подклушеннидан уколларни жўната бошлашди. Кўз олдимда бояги лўли келди. Негадир хаёлимда эса ана энди ўлиб қолади деган ўй ўтди.
Бошимда оғриқ турди хона айлана бошлади, худди кимдир қаттиқ бир нарса билан ургандек бошимга қаттиқ нарса тегди. Юзимга сув томчилари урилар худди ёмғирда қолгандек одамларни овозини эшитяпман, лекин ўзлари жуда узоқда эди кимдир юзимга урдими яна билагимга чимиллаган оғриқ кирди.
***
Маржона боласига қилинаётган уколлар, докторлар муолажаларини кўриб ўзини тутолмади. Йиғлайверди, йираги қисиб кела бошлади. Нафас олиши ҳам қийинлашди. Жуда кучли қўрқув бутун танани эгаллаб олди. Миясида битта фикр айланар « У ўлиб қолсачи? » Дея ўзини қўлга ололмади. Барча стресслар бир бўлиб ҳушини йўқотди. Амакиси дарҳол унга ёрдамга ҳамширани жўнатди. Ҳамширалар Маржонани палатага олиб ўтишди.
***
Кейин ухлаб қолибман уйғонсам амаким ёнимда ўтирган экан.
—Тентак қиз мени қўрқитдингку , сенга бир нима бўлса дадангга нима деб жавоб берардим? Дийдангни қаттиқ қилсанг бўлмайдими?- деди.
— Амаки... ўлиб қолдими? - дедим лекин овозимни ўзим аранг эшитдим.
Амаким турдида аравачани олиб келди ёнимга.
— Сен бунга ўтир бир жойга борамиз,- деди.
—Қаерга?- дедим.
— Сени байрам билан табрикламабманку, шунга совға бераман,- деди
Боришни хохламадим- у, лекин жуда очқолганимни хис қилдим. Биз байрамга бормадик, умуман бошқа хонага кирдик.
У ерда болалар каравоти ёнига бориб тўхтадик.
— Қара бу полвонни, худди катта одамлардек ёнбошлаб ухлашини.
Амаким кулиб қўйдилар.
Унга кийим кийдиришибди.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
32-қисм
Тезроқ тугашини бу азоблардан қутилишни истардим.
Айтганини қилдим хам, бор кучим билан чирандим,лекин овозимни чиқазмадим. Тишларимни жуда қаттиқ тишладим. Ўғлим туғилди. Ола солиб киндигини кесишди, кейин артиб аввалдан тахлаб қўйилган хонага олбориб кислародга улашди.
Мени эса оғзимда нимадир бордек эди. Йўқ нимадирлар бор эди. Мен оғриқ зўридан барча тишларимни синдириб юборибман. Лекин ростдан енгил эдим.
Палатага олиб боришгандан кейин 10 соатдан кўп ухлабман. Ўғлим ахволи оғир эди. Кислародсиз нафас ололмаётган экан.
Лекин шундаям умид билан харакат қилишарди.
***
Маржонага дорилар таъсир қилиб дард келаётганини сезган доя дарҳол ёнига борди. Бечора қиз унини ҳам чиқармасди. Минг азобга лабини тишлаб жимгина туриб берарди. Докторлар ҳам уни матонатига тан беришганди. Минг бир азоб билан чақалоқ туғилгач Маржона ҳолсиз кўзини юмди. Чақалоқни эса кислородга улашди. Аҳволи оғир нафас олиши қийин эди. Врачлар текшириб баъзилари яшамайди деса, баъзилари яшайди курашяпти дерди.
****
Бир куни ётгандим мени кўргани аммам келди.
Аммам аҳволимга бироз ачингандек бўлди. Аммо мен ёшликдаги оғриқларни унутмагандим. Аммам ёши ўтиб кейин турмушга чиққанди.
Шу уёқ буёқдан гаплашдик озгина йиғлаган бўлди. Эримга қайта қайта раҳмат айтди.
— Агар бошқа бўлганда аллақачон кечиб юборарди. Мард экансиз куёв. Бунақа ташвиш учун бир дунё пул сарфлаб юрибсиз. Маржона итоаткор хотин бўлишинг керак эрингга. Қара сени деб қанча ҳаракат қиляпти.
Синглим анча тез жиззаки қиз ушлаган жойини узиб олади. Ўша вақт ҳам гапини ичига ютиб ўтирмади.
—Иййй опам сизга буюмми соғ пайтида яхши кўриб, касаллигида ташлаб кетгани,- деди.
Кейин мен ўйлаб ўтирмай тилимга келган гапни айтдим.
— Амма сиз нимага бизга хеч чақалоқ олиб келмайсиз? Ҳалиям поччам яхши сизни урушмайди туғмаяпсан деб.
Ўшанда илк бор аммамни чақиб олгандим. Бировни ярасига тегиш шунақа бўлади дегандек.
Мен инсон бўлибманки бировни камчилигини юзига солиш у ёқда турсин хатто юзига қараб гапиролмасдим. Лекин ўша куни тескарисини қилдим.
Эрим кулиб ўтирарди
— Амма қуяверинг хаммаси жойида. Жиянингиз соғ омон. Худо қўллаб чақалоқниям яхши қилиб олсак марра бизники,- деди.
Эримга қараб мехрим товланиб кетди.
***
Мен юришни машқ қилдим енгиллашганимга қарамасдан хали хам юрмасдим. 12- Февраль куни илк бор оёғимни ерга босдим.
Куйиб терилари тушиб янги тери чиқганди менда. Қўл оёқларим худди песдек бўлиб оқариб қолганди. Чандиқ бўлиб буришиб буришиб қолган, мен кўзгуни қўлимга олишга қўрқардим.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
31-қисм
Ортига бурилган аям қўлимга битта болалар покривали билан битта пуштиранг зарли рўмол берди.
— Кет у сени кутяпти,- деди
Сира ҳам кетгим келмади. Тинч ва осойишта жойлар эди у. Қалбим қандайдир ҳузур топганди ўша ердан.
Кўзимни очганимда хона чирпирак бўлиб айланарди. Уйқумда клиник ўлим бўлибдими , тўғриси тушунмадим лекин синглим айтиши бўйича хириллаб қолибман.
Дўхтирларни чақирибди қўрқиб кетганидан.
Бошимда нечтадир доктор ниманидир гаплашарди. Кейин миям тиниқ ишлай бошлади.
Улар туғруқ вақти келганини айтишди.
— Болани туғдириб олишимиз керак. Муддатидан бир ой ўтиб кетди. 10 январда эди охирги муддати. Ҳозир ўнинчи февраль.
—Лекин апертасияни кўтара олмайди, - энди бошқаси гапирди.
— Болани укол билан мажбур туғдиртириб олиш керак, йўқса соат сайин хаётига хавф солиб боради.
Осма укол уланди, дард келишни бошлади. Бу куйган танам билан тўлғоқ азобини тортиш ҳам дахшатни ўзи эди. Куйганимдан бери назоратда эдим. Ҳомиладорлигим ҳам яна сабаб бўлганди.
Осма укол улашди синглимга очқолдим дедим.
—Нима ейсиз опа?
У чаққонлик билан ёнимга келди.
—Газли менералка ичгим келяпти.
Оч қолган одам газли сув ичадими? Лекин ўша вақтда жуда ичгим келганди.
Олиб келишди икки пиёла ичиб олдим. Кейин ичим санчиб оғриқ бера бошлади.
Касалхона коридори каттаку аёллар кўп бақирган чақирган нечта. Менам у ёқдан бу ёққа секин юряпман дарднинпишириш учун.
Шунда иккита хотинни суҳбатини эшитдим, бири раҳми келди:
—Бечора шу ҳолида азоб кўряпти,- деди.
Иккинчиси эса:
— Ҳа ўлмайди ким унга туғсин дебди ? Шу ҳолида эрни тагида ётибдику энди туғадида ачиштириб,- деди
Уялиб кетдим, орим келди. Мен шундай бўлсин дебманми? Ёки бу тақдирни ўзимга тилаб олганмидим? Ўз холимдан ўзим уялдим. Умуман овозимни чиқазмадим.
Тишларимни шунчалик қаттиқ тишлашдимки уним чиқмасди. Одамларни раҳмиям келмасин, гапирмасин ҳам дердим.
Доктор опа келди ёнимга.
— Ўзи тайёр бўлдинг, дорилар тасир қилган бўлса керак. Бор кучинг билан бир кучансанг, хаммаси тугайди, туғиб оласан,- деди.
Давоми бор...
👵 Раҳматли бувим айтардилар - кирсовунни кийим ювиш учун эмас касалликларни ювиш учун ишлатиш керак!
Ростан ҳам бувим 104 га кириб сочларини толаси ҳам оғримаган!
🤩 Бугун билдим бувимда кирсовунли ретцепт бор экан. 2 ҳафта қўлладим, 15 кг га озиб 20 йилга ёшардим. (Эрим ҳайратда. Энди гул ўрнига кирсовун падарка қиларкан 😅)
Бу ретцептни бувимга ўхшаб қабримга олиб кетмоқчи эмасман. Сизлар билан бўлишаман...
Ретцептни ёзиб олинг: 👇
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
28-қисм
Маржона жуда чанқагани учун ошхонага тезликда кирганди. Бурни битиб, ҳид билмаётгани унга минусга ишлади. Газ ўчиб қолиб хонани ис гази тутиб кетгани ҳаёлига ҳам келмаган бўлса керак. Туғишига ўн кунга яқин вақт қолган ҳомиладор аёл ана шу тахлит газни портлаши оқибатида ошхона эшини қўпириб ташқарига учиб чиқиб кетди. Аллоҳнинг марҳаматини шунда кўриш мумкинки ҳомиладор ҳолида уни ҳомиласини асради.
Кучли портлаш , чинқириқ овозидан Мақсуд югуриб чиқди. Майкачан чиққани учун қайтиб кириб кийиндида ўша томонга югурди. Ошхона ёнар, ҳамма ерни тутун қоплаган. Ошхонадан олти метрлар нарида хотини узала тушиб ётарди. Жони борича хотини томон ўзини отди. Уйдаги ҳамма ташқарига чиқди.
— Нима балони бошлади бу бефаросат?
Қайнонаси шундай деганча норози тўнғиллади. Мақсуд ҳавотирда, хотинини уйғотишга уринар. Аммо этлари куйиб кийими этига ёпишган, жизғанак бўлган аёлдан садо чиқмасди. Тезда тез ёрдам етиб келди. Ўт ўчирувчилар, ишга киришиб кетишди. Маржонани жонлантириш бўлимига олишди. Боласига ҳеч нарса қилмаган экан. Лекин Маржона ҳадеганда ўзига келавермади.
***
Мен оловни жони борлигини кўрганман. Ўшанда жуда дахшатли эди. Ҳали ҳамон тушларимга кириб чиқади.
Кўзимни очганимда худди устимда тош бордек, бутун танам жуда оғрирди. Билмайман ким олиб борган, лекин бир хафта ўтиб жонлантиришда ўзимга келибман.
87% куйиш берилди. Шунақа оғрирди жоним қўлларим илвираб ётарди. Киноларда марлига ўраб кўрсатади. Ёлғончилар.
Умуман ёпмас экан. Танамни очиб устимдан симда кўтарилиб турадиган нарса қўйиб кейин кўрпа ёпишди.
Хар бир ўлик терини қайта қайта кесиб олишарди. Буткул оғриқлардан безоб адо бўлгандим. Битта умидим боламни соғлиғи эди мен учун. Шунча азобни ичида у ҳамон қорнимда, муддати етса ҳам туғилмаганди.
Сочларимни қириб ташашди, жизғанак бўлиб кетгани учун.
Давоми бор...#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
28-қисм
Маржона жуда чанқагани учун ошхонага тезликда кирганди. Бурни битиб, ҳид билмаётгани унга минусга ишлади. Газ ўчиб қолиб хонани ис гази тутиб кетгани ҳаёлига ҳам келмаган бўлса керак. Туғишига ўн кунга яқин вақт қолган ҳомиладор аёл ана шу тахлит газни портлаши оқибатида ошхона эшини қўпириб ташқарига учиб чиқиб кетди. Аллоҳнинг марҳаматини шунда кўриш мумкинки ҳомиладор ҳолида уни ҳомиласини асради.
Кучли портлаш , чинқириқ овозидан Мақсуд югуриб чиқди. Майкачан чиққани учун қайтиб кириб кийиндида ўша томонга югурди. Ошхона ёнар, ҳамма ерни тутун қоплаган. Ошхонадан олти метрлар нарида хотини узала тушиб ётарди. Жони борича хотини томон ўзини отди. Уйдаги ҳамма ташқарига чиқди.
— Нима балони бошлади бу бефаросат?
Қайнонаси шундай деганча норози тўнғиллади. Мақсуд ҳавотирда, хотинини уйғотишга уринар. Аммо этлари куйиб кийими этига ёпишган, жизғанак бўлган аёлдан садо чиқмасди. Тезда тез ёрдам етиб келди. Ўт ўчирувчилар, ишга киришиб кетишди. Маржонани жонлантириш бўлимига олишди. Боласига ҳеч нарса қилмаган экан. Лекин Маржона ҳадеганда ўзига келавермади.
***
Мен оловни жони борлигини кўрганман. Ўшанда жуда дахшатли эди. Ҳали ҳамон тушларимга кириб чиқади.
Кўзимни очганимда худди устимда тош бордек, бутун танам жуда оғрирди. Билмайман ким олиб борган, лекин бир хафта ўтиб жонлантиришда ўзимга келибман.
87% куйиш берилди. Шунақа оғрирди жоним қўлларим илвираб ётарди. Киноларда марлига ўраб кўрсатади. Ёлғончилар.
Умуман ёпмас экан. Танамни очиб устимдан симда кўтарилиб турадиган нарса қўйиб кейин кўрпа ёпишди.
Хар бир ўлик терини қайта қайта кесиб олишарди. Буткул оғриқлардан безоб адо бўлгандим. Битта умидим боламни соғлиғи эди мен учун. Шунча азобни ичида у ҳамон қорнимда, муддати етса ҳам туғилмаганди.
Сочларимни қириб ташашди, жизғанак бўлиб кетгани учун.
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
27-қисм
Уни қилма буни қилма болага қара дерди. Мухлиса жуда чаққон чиқди, бир ёшга кирмасдан юриб кетди.
Бир ёшарлигини катта қилиб туғилган кун қилдик. Айтилмаган меҳмон қолмади. Мени юзларим бахтдан ёнар, бутун умр шундай бахтли яшарман дея ҳисоблардим. Эримни мехри менга етиб ортарди. Эрим, мен, қизимиз тўкис оила эдик.
Ана шу йиллар хаётимдаги энг бахтли онларим бўлган.
Мухлис бирдан ошгандан кейин мен яна хомиладорлигимни билдим. Рости кутмагандим.
5 ойлик бўлганда Ультратовуш текширувидан ўтганимизда ўғил дейишганда эримни хурсандчлигидан боши осмонга етди.
Эндиликда у мени жуда авайлар эди.
— Жоним жудаям хурсандман. Бошим осмонга етди. Нима истайсан олиб бераман.
— Сиз бўлсангиз бўлди. Болаларимиз соғ бўлишсин.
Ҳақиқатдан менга бошқа ҳеч нарса керак эмасди.
Эрим коллежимдан дипломимни ҳам олиб келиб берди. Мен учинчи курсга бормай туриб дипломли бўлдим. Албатта бунинг учун бориб эрим ўқишга қатнамаслигим ҳақида тушунтириб, келишиб келган.
Сингиллари у ё бу дейишсаям эшитмаганга оларди.
Энди доим шунақа бахтли бўламан деб ўйлабман.
Лекин хаёт биз ўйлагандан кўра мураккаброқ экан.
***
Маржона ёруғ кунлари ниҳоясига етаётганини билмасди. Ғамсиз, аламсиз шундай бахтли ҳаёт кечираман доим деб ўйлаган. Бахтининг омонат эканини у ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаганди. Қайнонасини гаплари эрининг мехрибончилиги олдида сезилмай кетарди. Ўгай онасини нағмаларини ҳам ўйламай қўйганди. Лекин шундай кун келди-ки... Барчаси остун-устун бўлиб кетди.
***
Ўғлимни дунёга келишига охирги муддат қилиб 10 январни айтишди докторлар. Янги йил арафаси оёғимни зўрға босиб юрибман, эрим сирпаниб кетмасин дея мени иш қилишимга қаршилик қилар, боламни эсон омон қўлимга олишни истарди.
Байрам ўтди мехмон келди кетди, биласиз иш кўп бўлади, чарчаган устига сув ичибманми грипп бўлиб қолдим. Бурунларим битиб хид сезмай, хатто оғзим ҳам там сезмай қолди.
— Маржон ахволингни қара, доктор бормасак бўлмайди.
Беҳол бўлиб ётганимга, эрим қўймай шифокорга олиб борди.
Доктор таблетка сироплар ёзиб берди, олиб уйга келдик. Ярим тун, чанқаб кетдим, кейин дориларниям ичгани қайнаган сув керак дедимда ошхонага бордим.
Газни бураб гугурт чақганимни биламан қулоғим остида дахшатли чинқириқ эшитилди. Кўз олдим сап сариқ тусда ярақлаб кетди. Ердан оёғим узилганини хис қилдим. Шунчалик енгиллик билан отилиб эшикка урилдимки эшикни қўпариб чиқиб кетибмиз.
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
#Тарқатинг
🌘 БУ ЙИЛГИ ҚАДР КЕЧАСИ ҚАЙСИ КУНЛАРГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
21 кеча: 20 март (пайшанба)дан — 21 март (жума)га ўтар кечаси;
23 кеча: 22 март (шанба)дан — 23 март (якшанба)га ўтар кечаси;
25 кеча: 24 март (душанба)дан — 25 март (сешанба)га ўтар кечаси;
27 кеча: 26 март (чоршанба)дан — 27 март (пайшанба)га ўтар кечаси;
29 кеча: 28 март (жума)дан — 29 март (шанба)га ўтар кечаси.
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
24-қисм
Мен жойимда музладим. Нафрат билан айтилган гаплар эди бу. Мени нега ёмон кўради тушунолмасдим.
—Сендан бошқаям дардимиз кўп ўзи. Ўз ташвишингни ўзинг хал қилиб ўрган. Энди ёш қиз эмассан. Эрли аёлсан.
Икки укангни ўйлайми ё сеними?
Индамадим, гапиришга ҳолим йўқ эди.
— Тушундингми?
Мен бошимни қимирлатиб тасдиқладим. Кўз ёшларимни зўрға тиярдим. Аямни олдида йиғлаб юбормай дердим.
Улар кетишди мен уйда бир ўзим қолдим. Хўрлигим келиб кетди бурчакга ўтириб роса йиғладим.
Кимсасизлигимдан ўзимга ачиниб йиғладим.
Ана шунда тушундимки мени хеч кимим юқ экан.
Фақат ўзим бор эканман, демак кучли бўлишим керак дедим.
Нима бўлган тақдирдаям қайтиб инсон зотига йиғламасликга дардларимни айтмасликга қасам ичдим. Чунки менга бу оламдаги ягона «Дўст» бу мени ўзим эдим. Мен учун қайғурадиган, елкадош бўла оладиган ҳеч ким йўқ эди. Ҳеч кимга керак ҳам эмасдим. Ҳатто эрим ҳам мендан қутилишни истар. Мажбуран яшар.
Лекин ич ичимдан бир ёмон хис уйғонди.
Мен кўзимда ёш билан кириб борганимда мени қабул қилмаган аямни қийналишини истадим. Ўзини эмас яккаю ёлғиз қизи турмушидан тинмаслигини, куни меникиданда хароб бўлишини истадим. Мени қандай қилиб уйимга бир кеча ётқизмаган бўлса, қизи менданда баттароқ азоб чекаётганини кўришни истадим ич ичимдан.
Балки ичи қора дерсиз, лекин хис қилган ўйларим шулар эди ўша дамда. Шу шу қайтиб хеч ким билан дардлашмай қўйдим. Умуман ичимдагини сиртимга чиқармайдиган унсиз жим инсонга айландим. Лекин бу одатимдан ҳам камчилик излайдиганлар топилди.
Гоҳи инсонлар одамови, ёввойи деса бошқалар безрайиб юришини буни дейишарди. Махалла аёлларигаку хеч ёқмасдим. Нимагадир индамасдан қўрқ дейишган, бу писмиқни бор алами ичида деган гапларам эшитдим ортимдан.
Ўша куни эрим келди. Аммо шундан сўнг унга бирор марта ейман деб нарса айтмадим. Бошимда ёнғоқ чақишларини истамасдим.
—Маржон, нима деб ўйлайсаб, қизми , ўғилми?
— Билмадим. Нима бўлса ҳам соғлом бўлсин.
— Ўқишиндан хат кепти.
— Бораманми? - хурсанд бўлиб кетдим.
— Йўқ, бормайсан. Бориб гаплашиб келдим. Энди шу билан дипломингни олиб келиб бераман.
Бир зумда осмондан қуладим.
***
Маржонани дадасини иши кўплигигами қизидан хабар ололмасди. Қайнона шуни ҳам гапириб юрарди
***
— Қизи керак эмас эканда буларга, на буниси боради. На улар йўқлашади.
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
23-қисм
Индамадим
— Сенга гапиряпман. Деворгамас. Тарбиясизлигингни билсам икки дунёдаям келин қилмасдим. Мақсудга кимлар тегмасди. Қаёқдаги пастлардан келин қилибман.
У деди бу деди, ҳуллас мен ҳам айбимни сўрадим
— Мен нима қилдим ойи?
— Бой тарбиясиз безбет, сен менга гап қайтаряпсанми? Ўғлимни берай, уйимни берай шуми энди сендан кўрганим етимвачча.
Имдамай бошимни эгиб туравердим
— Сен бир кун ҳам бу уйда яшамайсан. Бор йўқол отангни уйига. Қайтиб қорангни кўрмай.
Шунақа уришдики уйимга жўнатиб юборди.
— Менга гап қайтарадиган келинни умуман кераги йўқ. Келин зотига қирғин келмаган.
Уйга бордим, боргунча йиғлаб бордим. Ҳаётдан тўйиб кетгандим, йиғлаганим сезилдими сўрашди тинчликми деб.
— Қизим нима бўлди? Нега йиғладинг?
Дадам сўради биринчи.
Борини айтиб бердим.
Дадам жахл қилиб сўкиниб кетуди ,аям тўхтатди .
—Сувам бир лойқаланиб тинади, ўзингизни қўлга олинг. Ҳали янги келин бўлса, ҳаёт ўйинчоқми?- деди.
—Бу ерда олиб ўтирибам нима қиласиз, қўни-қўшни,халқга кулгу бўлиб.
Дадам индаёлмади. Мен йиғлардим.
****
Нодира асли эшикни очгани ҳамоно қизини кўриб авзойи бузилганди. Йиғлаб келганига қараганда нимадир бўлган. Ҳозироқ буни уйига жўнатиб юбормаса кейин аттанг қилиши мумкинлигини сезди. Дарҳол эрига таъсир қилувчи сўзларни айтишга киришганди. Кўзлари қизариб кетган қизга ҳатто ачиниб ҳам қўймади.
***
—Тез шу бугундан қолмай уйига олиб бориб қўямиз. Биз узатдикми, энди уларни одами. Тиниб, тинчиб яшасин. Ўз уйига бориб.
Аямни барча айтганлари тўғри эди аслида.
Лекин мен хафа бўлдим. Ўз уйимга бегона эканлигимни хис қилганим учун хафа эдим.
—Хўп эртага олиб борасан,- деган дадамга ҳам жавоб берди.
— Иссиғида қайтаринг гап кўпаймасин. Ҳозир қолдирсак эртага қайнонаси қабул қилмасачи? Ҳали тўйога ҳеч қанча бўлмади.
Мени олиб боришди. Қайнонам ва қайнсинглимдан узр сўрадим.
— Қудажон қизимиз ёшлик қилиб қўйибди. Айбини яхшилаб тушунтирдим.
Қайнонамни чеҳраси очилмасди. Ўгар онам эса пахта қўйишдан бўшамасди.
— Ҳали ёшда, нима қилган, нима деган тушунмайди. Ҳамма айб Маржонани ўзида. Сиз хафа бўлманг, айбини тушуниб етди.
Оббо бу хотин яна нималар дерди экан? Айбсиз ҳолимда айбдорманми энди?
—Қани қизим қайнонанг ба қайнисинглингдан узр сўрачи.
Аям мени туртди.
— Ойижон мени кечиринглар.
Қайнонам ҳамон чимирилиб ўтирарди.
— Майли бир сафар айбидан ўтдим. Кейинги гал уйга киритмайман.
— Кейинги гал бўлмайди Қудажон.
Кейин аям билан ўз уйимга келдик. Аям уйимни наридан бери кўздан кечирди.
— Менга қара қизим, қайтиб уйга муаммойингни кўтариб кўзингдан сийдингингни оқизиб кириб борганингни кўрмай.
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
#МАЖРУҲ
22-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
***
Бу орада мени бўйимда бўлди. Токсикоз бўлмадим,умуман кўнглим хам айнимади. Ўзим икки йил тиббиёт коллежида таҳсил олган эмасманми кўп нарсага ақлим етарди. Одат кунларим кечикаётгани мени ҳомимадорлигимдан далолат берарди. Ўша мудҳиш тундан кейин эрим учун чегара олиб ташланганди. Биз оддий эр-хотинлардек эдик.
Бир куни жудаям кола ичгим келди.
— Мақсуд ака,- ийманибгина эримни чақирдим.
— Нима дейсан?
— Кола ичгим келяпти.
— Кола?
— Ҳа, жудаям ичгим келди.
Ишга кетаётган эримга айтдим минг хижолат билан.
— Бўпти, қайтишимда олиб келаман.
Эрим, ёмон инсон эмасди.
Фақат мени яхши кўрмасди холос. Мен шундай ҳисоблардим. Уни Насиба опани унутмаганини жуда яхши билардим.
Кўп ўйлайман балки ўрнимда Насиба опа бўлганда иккови бахтли яшармиди деб.
Янаям бу тақдир ҳеч нарса деб бўлмайди. Эримни кузатиб ишларимга шўнғидим. Мен ҳаттоки мени мажбуран узатишгани учун ота уйимга бормасдим ҳам. Бирорта марака, базм тўғри келмаса алоҳида кўришга борган эмасман.
Уҳласам тушлар..
Уйғонсам одамлар адлашларини эслаб сиқиламан..
Аммо умрбодлик ҳаёт борлигини эслаб хурсанд боламан...
Куни билан ишларга кўмилиб юриб кеч тушганини ҳам билмай қолибман. Кечда уйга қайтган эримни қўлида кола билан бирга чоcоcреам хам бор эди.
— Олиб келдингизмииии, вой рахмат.
Шунақа хурсанд бўлиб кетдим. Бу эрим томонидан менга берилган илк эътибор эди.
Лекин емадим овқат олдидан ширинлик есам иштаҳам бўғилади дедим. Уйга борсак ейман деб қўйиб қўйдим.
Мен тенги қайнсинглимни кўзи тушганди.
— Дилрабо шунақаям кола ичгим келди. Асти сўраманг. Акангизга айтгандим олиб келибдилар,- колага тамшаниб қараб қўйдим. Мен аҳмоқ қаерданам билибман уни бошқача тушунишини. Шунақа уриш қилди бечора у десаям кўнмади бу десаям хотин қули деб бақирди.
— Ҳали сиз биздан бекитиқча кола ичгингиз келиб қолдими?
Яхшиям кола ошхонада эди. Яшириб қўймагандим.
— Дилрабо ...
У гапиришимга қўймади. Қўлини ювиб ошхонага овқатга кирган акасига ҳам бақира кетди.
— Хотин қули, ҳалитдан хотини эгиб олибди буни.
— Дили ўчир.
—Нега ўчираман экан, ёлғонми? Хотинингизга нарса ташиб юрибсизку.
— Бас қил дедим
— Кўрдик кўрсатган кароматизни.
Қайнисинглим жим жўлай демасди. Эримни жахли чиқиб кетди. Менга қарадида:
— Юр кетдик ,-деди.
Биз уйга кетдик. Ўша куни эримни қовоғи очилмади. Синглисидан хафа бўлганди. Мен учун олинган кола ҳам қолиб кетаверди. Жуда ичгим келганди.
Эртаси эрим ишга кетди,мен яна катта ховлига бордим.
Қайнонам қовоғидан қор ёғарди.
— Ҳа келинпошша ўғритомоқликни ўргандизми?
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
#МАЖРУҲ
21-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Аслини олганда Маржона холасининг гапларидан қўрқувга тушганди. Куёв келса нима қиламан дея хавотирда эди. Энди кўнгли хотиржам тортди. Бир томондан бу гапдан хурсанд бўлса, бир томондан қайнонаси бугунги гаплари уни кўнглини хира қилиб турарди.
***
Чунки холам менга тўйдан кейинги ишлар хақда айтганда мийям қотиб қолганди қўрқувдан.
Демак менга тегмаскан деб хурсанд эдим .
Шу зайл турмушимиз бошланди.
Тонгда турамиз котта ховлига борамиз, яъни уйимизнинг нариги томонидаги ҳовлига. Ораси анча масофа. Чой тайёрлаймиз кечгача ўш ерда бўламан.
— Иш қилишга пишиққина экан.
Қайнонам ҳар бир ишимни обдон текширади. Қайнисингилларим умуман иш қилмайди. Улар мен билан тенгдош эди. Ҳатто биттаси мендан бир ёш катта. Дилрабо ва Марҳаболар. Овсиним ҳам пичинг қилиб иш буюришдан бўшамайди. Кечгача ўша ерда ишларни қилиб юраман. Ҳар куни шу ҳолат. Мақсуд ака эса ўртоқлари билан соат нечичида келса, шунда уйга олиб кетади.
— Маржон зерикмаяпсанми?
— Йўқ.
— Ҳа яхши.
— Ўқиш бошланишига оз фурсат қолди.
— Энди бормайсан.
Кўзимда ёш айланди.
— Бу гап қаердан чиқди? Ахир мен ўқийманку ҳали?
— Мени хотиним ишламайди. Уйда ўтирасан.
— Нега?
— Айтдимку ўқишни кераги йўқ. Чарчадим бўлди жимгина борайлик уйга.
Ўша кеча йиғладим аламим келиб. Наҳот энди жонажон коллежимга бора олмасам? Орзуларим нима бўлади? Барчаси саробми? Энди уйга кириб ишдан ортмай юраманми?
Тўрт ой шундай яшадик. Алоҳида алоҳида кўрпача солардим.
Бир куни дабдала ичиб келди хеч ичганини кўрмаган эканман.
Уйга бориб роса Насиба қанисан Насиба деб гапирди.
Кейин менга бақириб кетди юқол деб нима қиларимга хайрон эдим қўрқиб йиғлаб юбордим.
— Нимага қараб турибсан? Йўқоооол.
Жим эдим, йиғлардим. Мен нима қилдим бунга? Мени айбим нима?
Тентакка ўхшарди келиб юпатди мени, Насиба деб чақирди севишини айтиб алжирарди.
— Насиба жоним бўлди йиғлама. Биласанку жонимдан ортиқ севаман сени. Сен ҳаётимсан.
Мени қучди. Илк бор эркак танаси танимга тегиб ҳаяжонландим. Қизиб кетдим. Нафас олишим тезлашди. Уни ўзимдан итардим.
— Илтимос қўйворинг.
— Тш, бўлди йиғлама.
У қаттиқроқ бағрига босди. Сўнгра бўйнимдан ўпа кетди. Унга қаршилик қилдим. Аммо у ўзини билмасди. Маст эди. Ҳаракатларига жавоб беролмасди.
— Менга ваъда бергансиз.
—
— Мақсуд ака... Ўзизга келинг. Илтимос .
Ялиндим, ёлвордим. Аммо уни қўлларидан чиқа олмадим. Ўша кеча эрим томонидан топталдим. Мажбурландим. Менинг илк висол кечам ана шундай бошланди.
У маст ва жирканчли эди. Кўнглим айнирди. Лекин оғриқлар ўз забтига олар, қўлимдан бирор иш келмади.
Тонгда бошимлаб уйғонди.
Мен бўлсам ўлиб қолгим келарди.
—Ҳалиям ётибсанми тур чой қўй,- деди.
—Сиз нима қилганингизни биласизми?
Йиғлаб юбордим.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
38-қисм
Беҳзодни катта қилиб олгунимча жуда қийналганман, йиғлаши мумкин эмас деб тўхтовсиз кўтариб юрардим. Хар ой доктор кўригига олиб борардик. Дорилар яна нутрилак ичарди ва албатта бу чиқимларни хар бирини, бир қошиқ овқатимни захардек ютиб туриб олардим. Авваллари қайнонам гапирса , энди биз ҳамма учун биз захарли ўтдек эдик. Биз ҳеч кимга керак эмасдик. Қани энди хеч ким кўрмаса эди бизни. Ортиқча чиқимдор бўлган биздек зараркунандалар ҳеч кимга керак эмасдик. Кунлар шу зайлда ўтарди...
***
Дилрабо қайнсинглим қизчали бўлди.
Қайнонам чилласини чиқазгани уларни олиб келди уйларига.
Келган кунлари палов қилишди, янги мехмонча учун. Оиламиз каттаку ўзимиз йиғилсак ҳам бир уй тўлдириб ўтирамиз.
Беҳзод эммагани, кейин ўзи оғир режимда туғилгани учунми, сал шамол тегса грипп бўлиб қоларди. Овқатланиб бўлгандик сухбат бўлаётган эди ўғлим аксак уриб юборди.
Бурунчасидан сув чиқиб кетди дарров рўмолча билан артиб олдим. Шунда қайнсинглим:
— Янга сиз ҳам хотинман, туғдим деб, қаёқдаги бир силкасални туғиб хаммани сарсон қилдингиз,- деди. Одамзот қандай бўлса худо шунга қараб беради. Юзингизни ердан кўтармай бошингизни эгиб ўтирардиз. Мана яна баттар эгиб қўйди сизни. Яшаганга яраша кулиб яшаш керак шунда хаёт чиройлироқ бўлади деди. Бир томондан қараса нимага шу боладан кечмаганларингга хайронман. Кунда касал мана хозирам хаммани иштаҳасини бўғди пирқиллаб,- деди.
Ичим ёниб кетди. Боламда нима айб? У шунақа бўлиб туғилишни истаганми? Ёкида мени қўлимда эди бари?
—Ўзимми Нозишим қани? Ая докторларни эшитдиз-а , соғлом топ -тоза чақалоқ хеч дори шартмас дейишди,- деди.
На унга жим деди ёнимдагилар. Ҳамма сукутда эди. На менга боланг касал дейишди. На хали Беҳзодам катта йигит бўлади аммаси дейишди.
Бошқа мавзудан сухбат бошланиб кетди..Лекин мени ичим ёнарди. Қалбим жудаям қаттиқ оғриди. Мен жуда кўп бор итдек хўрланганман, хар гал фақат йиғлар эдим, бир оғиз гапирмасдим. Лекин бу гал чидай олмадим.
Уни гаплари жон жонимдан ўтиб ғазабимни қўзғатганди.
—Дастурхонни йиғинглар. Қани отаси омин қилинг ,- деди қайнонам. Қимир этмадим овсиним ўзи олди идишларни.
Энг охирида қайнотам дуо қилди.
— Янги чақалоқ униб ўсиб солиҳа фарзанд бўлиб ота онасига муносиб қиз бўлсин.
Менга бу куч қаёқдан келди, билмайман. Ҳамма юзига фотиха тортгандан кейин кафтларимни дуога очиб қўл кўтардим.
—Илоҳо амин,- дедим. Йиллар ўтиб мени ана шу кам куч кунда касал бўлиб юрадиган болам бир кун келиб шундай йигит бўлсинки... Аммаси бир эмас 4 , 5 талаб қиз туғсинда янгам биттасини келин қилармикан деб оғзини очолмай ич -ичидан умид қилиб юрсин,- дедимда юзимга фотиха тортдим.
Давоми бор...
❗️Рўзадорлар буни тез билиб олинг.
3 хил тоифа одамни рўзаси қабул бўлмайди.
Савол: У қандай одам?👇
#МАЖРУҲ 35- қисм
Халиям уйда боқадиган мол қўйларимиз бор эди. Жойи келса сотилади, одам молни нимага қилади ? Бир кунига ярамаса қилиб нима қилади дерди қайнотам.
Ўглимни чилласи чиқиб кетгандан кейин бир куни тунда эрим аста туртди.
Сал кўзим илинган экан.
Англамай қарадим.
—Юр,- деди.
Бу тунни умрбод унутмасам керак. У мени жеркиб туртиб ташлади.
—Хотининг бўлса-да бир қучоғингда мазза ётса деди.
Титраб қолгандим. Касалхонада хеч ким этибор қилмасди,ёки улар кўниккан эдими менга сезилмаган.
Уйга келибам хаёлим болада бўлиб ойнага қарамабман ҳам.
—Башарасини қара буни, ит кўрса жунжикади. Бирор жойга боролмасанг, шу мени хотиним деёлмасанг. Умрим шу майиб мажруҳ махлуқ билан ўтиб кетадими? -Кел бу ерга.
Мақсуд хотинини жирканганча тортиб кўзгу қаршисига олиб келди.
-Қара кўряпсанми? Сендан жирканаман, сен маҳлуқсан, менам ёнимда гўзал хотиним бўлишини истардим. Аммо қаёқданам сендай жирканч маҳлуқ хотиним бўлди? -деб чиқиб кетди.
Дахшатда эдим, қулоқларимни ёпиб олиб тентакка ўхшаб тебранардим.
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
34-қисм.
Зонтиям кислародиям йўқ эди.
—Худди бошқа болалардек бўлиб қолибди, - дедим йиғлагудек бўлиб.
— Ие болани хаммаси бирдек бўладику? - амаким кулдилар
Кейин болача нафис қимирлаб овоз чиқариб секин кўзини очди.
—Ассалому алайкум, аяси қара бу болани , сени кечадан буён кутадику,- деди.
—Нима деётганини биласанми?
—Йўқ.
—Ая мен яшайман деяпти.
Хурсандлигимдан йиғлаб юбордим. Болам тирик қолганди.
—Икки кун ўтсин жавоб берамиз сизларга.
— Рост айтяпсизми? - ишонгим келмасди.
— Рост, ҳамшира сенга қандай парваришлашни тушунтиради.
— Онаси болани эмизиб кўринг. Ҳали кўп эмолмайди.
Ҳамшира ўғлимни қўлимга берди. Лекин сут йўқ эди. У бу дардлар билан овора бўлиб, юраверибману, сутим тортилиб кетганини сезмабман ҳам. Энг қизиғи хатто исм ҳам қўймабмиз. Чақалоқ деб юрурибмиз.
Исмини Бехзодбек деб қўйибди дадаси.
Қайнонам Оловуддин қўйинглар дебди лекин дадаси катта йигит бўлса исмидан тортиниб юрмасин дея рад этибди.
***
Биз уйга келдик овқатланиш вақтини дориларини белгилаб беришди. Хаммаданам энг асосийси умуман йиғлатмаслик керак эди. Доимий равишда кўтариб юрардим. Қизим бизга худди бегонани кўргандек қарарди. Уйда икки ой бўлмаганимга мендан ётсирарди.
Касал қараш қийин яна узлуксиз бўлса бу холат. Уйда бор йиғилган пуллар мени даволатишга кетган, яна дадам қарашган.
Камига эммади, қайнонам хар гапни бирида чақиб оларди.
—Йўқ сутга икки кўкракни кўтариб юрибди бу.
Давоми бор...
😱ШОК ОЗОДА НУРСАИДОВАНИ КЛИПИДА АВАРИЯ РЎЙ БЕРДИ
🎥ШОУ-ШУВЛИ ВОҚИЯ ДАХШАТ ХАММА ШОКДА😰
ОЗОДА НУРСАИДОВА БУ ҚИЗНИ ЎЗИ БОСИБ ЮБОРДИМИ😱
ОЗОДА ЭНДИ ҚАМАЛАДИМИ❓
ТЎЛИҚ АВАРИЯ ВИДЕОСИНИ ЖОЙЛАДИК ТЕЗ КИРИНГ ЎЧИРАМИЗ❗️👇
https://telegram.me/joinchat/G5hAioLj0tgxNjJi
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ
#МУАЛЛИФ_САИДОРА
Малика нозланиб Шавкатни юзини сийпаларкан унга оловли нигоҳда боқди.
-Менга ундай қарама, еб қўяман ҳозир - Шавкатнинг ҳирси ошди
-Эпласангиз енг, ҳозир сизга ўзимни ейишга тайёр қилиб арчиб бераман - Малика кўйлагининг тугмаларини оҳисталик билан еча бошлади...
Шавкат лаб учириб, Маликани қўлларини ушлаб тўхтатди:
-Менга арчиб беришгани эмас, ўзим арчганим ёқади!- дея унинг қўллари тугамаларни қолганлари томон йўналди...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
30-қисм
Юрагимда нимадир синди ёки бўлакларга бўлинди. Шунча азоб тортиб ётибман, аҳволим яхшимас. Ҳатто ўзим юра олмайман. Оёғимни, қўлимни букиш дўзах азоби эди. Бу гаплар эса, ўлганни устига тепгандек бўлди.
—Ойи...
Эрим онасини оғзини ёпмоқчи бўлар, аммо қайнонам сўзида давом этди.
— Хонани ҳиди ёқмади. Майли келин тузалиб кетинг
Шу кетганича қайта мени кўргани келмади.
Синглим қаради барака топсин, ўгайку демади, жирканмади.
Қорнимда бола борлиги сабаб умуман ёнбошга бурилолмасдим. Қўлларим бармоқлари яраси битган сайин қуриб тортиша бошлади. Букилмай қолди.
— Доктор тортишяпти жуда.
— Пайи қисқаряпти. Қани кўрай.
Дўхтир пайи қисқаряпти деди кейин кафтини кафтимга қўйиб бармоқларини бармоқларим орасидан ўтказдида ортга қайирди. Бу шунчалик оғридики халиги куйган танамдаги яралар оғриғи билинмай қолгандек эди.
Юзимни терисидаги куйган терини бутунлай олиш керак деди доктор.
— Юзингни тозаламасак бутун умр олачипор бўлиб юрасан.
—Йўқ,- деб йиғладимчунки билардим азоб бўлишини.
— Олмасак бўлмайди, хозир чидасанг келажакда менга раҳмат айтасан,- деди.
Хуллас бир ой ит азобини кўрдим. Юзимдаги терини шилиб олишди. Буни азобини ёзолмайман, қалам дош беролмайди. Оғриққа чидолмай бақиргандим.
Мени кўтариб олиб ўтказишларидан ,кимгадир юк бўлишдан ҳам чарчадим.
Ўша вақтдаги энг катта орзуйим бу ўз оёғим билан бориб хожатга ўтира олиш эди. Бунга ҳам бир ойга яқин вақт кетди.
***
Ҳаммаси бир текисда кетаётганда ухлаб ётган Маржонани бирдан рангги ғалати тусга кириб хириллаб қолди. Қўрқиб кетган синглиси Нозигул дарров докторга чопди.
— Опам ғалати овоз чиқаряпти.
Докторлар шоша пиша Маржонани хонаси томон отилишди. Маржона нафас ололмас, хириллаб ётар борган сари клиник ўлим холатига тушиб борарди.
— Тезроқ, комага тушяпти.
Биринчи ёрдамга шошилишди. Нозигул қўрққанидан йиғлаб юборди.
***
Бир куни тонгда ухлаб ётгандим тушимга онам кирибди. Жуда- жуда чиройли жой эмиш , хамма ёғи ям- яшил боғлар, мевалар ,гуллар кўп эди чунонам.
Мен ўтлар ичида ўтириб олганмишман. Ёнимда бешик алла айтаётган эдим.
Онам келди гапирмади жим қараб турарди.
—Ая
Аям барибир индамади.
—Қаранг набирангиз, мени қизим хам бор,- дедим.
Онам секин энгашдида қулоқларим остига келиб гапирди.
— У сени кутяпти кетишинг керак,- деди.
Кейин бу сеники эмас деб бешикни қўлларимдан олди.
— Йўқ ая болам бор, олманг беринг, - деб қўрқувдан йиғлай бошладим.
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
29-қисм
Хуллас инсонку инсон, хайвонга раво кўрмайман у кунларимни. Лекин бола жим туғилай демасди. Битта доктор аперация қилиб олиб ташлаймиз деди.
— Йўқ олмайсиз, у тирик
Ўша ҳолатимда қаршилик қилишга куч топдим. Ҳар куни
Ультратовуш текшируви ўтказишарди. Бола жим ётарди. Лекин у тирик эди. Мен учун ҳам энг муҳими шу эди.
Фақат қимир этмасди умуман. Жуда қўрқардим. Ҳар куни тортадиган азобларим унга таъсир қилмасин дердим. Танамда оғриқ кучли, ҳар куни тери азобини тортардим. Оддий мисол қўлингиз салгина куйсин қанчалар ачиштириб оғрийди, мени эса бутун танамда жуда кучли куйиш бор эди. Кучли оғриқ қолдирувчилар билан куним ўтарди. Дадам амаким доктор эмасми, ҳар куни хабар олишар, лекин оғриқларга даво бўлишмасди.
Бир ой ўтиб яраларим бутунлай битди хамма хайрон эди, бунчалик тез қотганига теримни. Лекин барбир бола қимир этмасди. Мен ёмон эмасман шунчаки кучли бўлишим керак. Ана ўша дамлар мени синовли кунларим, одамларни юзини қайта кўришимга имкон яратди.
Касалхонадан жавоб беришларини уйимга кетишни жуда истардим. Шунчалик сиқилиб кетгандим-ки, ҳеч бир сўз, ҳеч нарса дардимга даво бўлолмасди. Акамин кунора кўргани келиб турардилар. Дадамни акалари.
— Маржон тузукмисан қизим?
Ёмон деёлмасдим албатта, ҳаммага яхшиман дердим.
— Яхшиман амаки.
— Тез орада кўрмагандек бўласан. Бу кунлар ҳам бошингда бор эканда. Сиқилма.
Амаким дадамдан кўра кўпроқ келардилар. Балки дадамни юраги чидамагандир деб ҳам ўйлаб қоламан.
***
Маржонани териси шу даражада куйгандики, бир икки қават терини шилиб олиб, гўштни ўзи кўриниб қолгандек тасаввур уйғотарди. Унга ҳамма ачиниб қарар, ёнида кўпам ўтиришмасди.
— Мақсуд бу дардисар бошимизга бало бўлади шекилли.
— Ойи тузалиб кетади ҳали.
—Иссиғида йўқ қилиш керак. Нима керак сенга унақа хотин. Энди одам бўлмайди у. Шунчалик куйган билан барибир ўлиб кетади. Нима керак сенга пул сарфлаб.
— Ойи.
— Ойилама, тўғрисини айтяпман.
— Оғзингни юм Марзия. У сени келининг, набирангни онаси. Ўз қизинг шундай бўлса нима қиласан?
— Мени қизим унақа бефаросат эмас, бу касофат ўзига дард орттириб юриб ўрганган.
— Қудалар нима деб ўйлайди. Эртага кўришга бор. Бирор марта бормадинг.
— Ҳм.
Қайнона бўлмиш шу вақтгача келинидан хабар олишни ҳаёлига ҳам келтирмаганди.
***
Уйга кетишни хоҳлардим.
Чунки тўйиб кетгандим хаммасидан.
Оғриқ азобдан эмас инсонлардан тўйдим.
Менга ачиниб, жирканиб қарашларидан тўйгандим. Менга синглим қаради. Барака топсин илоҳим.
Қайнонам шунча ётсам бир маротабагина борди. Ўша куни қалбимни парчалайдиган гап гапириб кетди.
Олиб борган оғлигига қараб:
— Ҳудди гўштни чала пишганини хиди келиб ётибдими бундан?- деди.
Давоми бор...
Анна гапирар экан, ортидан келиб қўйган соқчи уни ўзига куч билан тортиб қучиб олди. Анна бақувват қўллар орасида ўзини ҳар ёнга ўра бошлади. -- Йўқ, ёрдам бер. Ёрдам бер, Лиса. Унақа қилмааа...
-- Овозини ўчир. Бирам ёқимсизки.
Томоша кўриб, мароқ олишни астойдил ихтиёр этган Лиса, поп-корндан тинимсиз иштаҳа билан еб бошлади.
Қизни уст кийимини ечишга ўриниб, кофтани тугмаларига қўлини олиб борган соқчи еса...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
26-қисм
—Қара туриб каравотга оламиз десак сув кетиб бола юқорига чиқиб кетади. Сен шу жойингда бир ха десанг бўлди туғиб оласан.
Мен оғриқ зўридан зўрға бошимни қимирлатдим. Айтганидек бўлди бир бақиргандим қизим туғилди, хали бирдан қаршимга кўтариб олишди. Ўтирганим учун аниқ кўрдим. Миттигина кийимсиз гўдак. Ёқимлигина йиғларди. Кўзларимдан ёш чиқиб кетди. Ахир мен она бўлгандим. Бу ҳаётимдаги энг қувончи куним эди. Ҳаттоки оғриқларни ҳам ўша вақтида унутдим. Фикри ҳаёлим боламда эди. Кейин мени краватга ётқизишди. Боламни авайлаб қучоғимга беришди.
У ёқда дада бўлмиш ойлик олиб қайтса, қизли бўлганини айтишибди. Бу одамни тиши бор экан . Кулишни биларкан, илк маротаба кўрибман мени туғруқхонага кўришга келганида .
— Маржон қизимиз кимга ўхшайди? - менга гапираяптию, хурсандлигидан ҳечам оғзи ёпилмайди. Жилмайиб тураверади.
— Билмасам, ҳали ҳеч кимга ўхшамаса керак, қип қизил гўшт.
— Битта кўрсат.
Мен иккинчи қават деразасидан қараб турибман. Эрим пастда. Секин болани қўлимга олиб эримга кўрсатдим
— Мана.
Эрим чақалоққа мехр билан қараб турди.
— Менга ўхшайди. Ҳудди ўзим.
***
Исм қўйишга роса танлашди. Қайнонам у дебди, қайнисинглим бу, ҳуллас минг хил исм айтишиб келиша олишмапти. Охири қайнотам Бахор деган исмни танлабди.
— Гап тамом, Бахор қўямиз.
Ишкомли уй деган кино бор эди, ўшандаги бош қаҳрамонни исми Бахор эди. Қайнотам шу сабаб Баҳор қўямиз деб туриб олган. Эрим гувохномага бориб исм қўяй деса бахор деб ёзилган эмиш қоғозчага, синглиси ёзиб чўнтагизга солдим деган экан. Лекин қўймапти. Негадир қизига шу исмни лойиқ кўрмапти. Шуям исмми деб, катта қиз бўлса бахар, бахар деб кетади хамма дебди.
Ўзини Ойбахор деган синфдошини була бБахарам деб чақирган экан. Шу сабаб бу исм қўйилмапти.
Кейин ўзи китобга қараб ўқиб Мухлиса деб қўйиб келган.
Чиройли хам нафис исм деганди. Ҳам сени исмингга ўхшаб м ҳарфидан бошланади деди.
***
— Нега биз айтган исмни қўймадингиз?
— Менга ёқмади.
— Акааа.
— Бас қил Рабо, қиз меники ўзим танлаган исмни қўйдим.
Қайнона жавради.
— Хотини айтганда, бўлмаса биз айтган исмни қўярди.
Мақсуд индамади. Онасига гапириб фойда топармиди?
***
Кейин биз шу чақалоқ билан овора бўлиб қолдик. Хатто бахтли яшай бошладик. Эрим менга ҳам қизимизга ҳам жуда мехрибон эди.
Ишдан эрта қайтарди хар куни нимадир келарди, шу қизчага.
Қайнисинглимни ҳам узатиб олганимиз учун бир мунча қулоғимиз ҳам тинчиганди.
Эрим мени ҳам авайлар, боласи учун эса жонини берарди.
Ишдан келса мен иш қилаётган бўлсам, юмишларимни тўхтатиб қўярди.
— Маржоооон, хой Маржон.
Мен нимадир иш қилаётган бўламан.
—Лаббай.
Дарровда эримга пешвоз чиқаман.
— Бор Мухлисга қара ёлғиз қолмасин.
— Ухлаяптию.
— Сени ҳозирдаги энг муҳим ишинг қизимизга қараш. Бўлақол қўрқмасин уйғониб.
Юмушларни ҳам ташлаб болам томон шошардим.
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
25-қисм
Эшитмаганга олиб жимгина ўтиравераман.
Бу орада мен тенгги қайнисинглимга совчи келди. Куёв ёқмапти. Учрашувдан келиб қилди тўполон.
— Мен унақа молсифатга тегмиман. Чўпон экан, чўмилмаганми гўнг ҳиди келиб турибди.
— Майли болам ўзингни бос. Хоҳласанг тегма. Бақир чақир шарт эмас.
Ана шу гапларни эшитиб, мени ҳам онам бўлганда ёшлайин эрга тегмасмидим? Онам мени ёнимни олармидилар деб ўйлаб қолдим.
Дилрабони беришмади. Совчи яна бир бор келдию, шу билан оёғи узилди
***
Қизим туғилишидан олдин жуда қийналдим. Белим синиб кетай деган. Қайнонам дарди яхши пишса, кейин олиб борамиз деди.
— Туғруқхонада ҳар хил аёл бор. Кўриб дарди қочиб кетади. Ҳали вақти бор.
Туғруқ осон бўлсин дея мени дарровда туғруқхонага олиб боришавермади. Эримни Қаршига офисга чақириб қолишди, ойлик тарқатяптийканлар деб.
—Мақсуд ака илтимос борманг. Эртага борарсиз.
Бормаса керак деб ўйлагандим. Ахволим чиндан оғир эди. На ҳа деди, на йўқ. Уйга кирсам йўқ, кетдимам демай жўнаворибди.
Шунақа оғрирди жоним дод деб қолдим. Қайнонам қанча айтмасин қайнотам қўрқди.
—Ўзи жимитдеккина бўлса, бир нарса бўп қолса, ўзингни дардинг пишиб қолади,- деб мени машинага олдию овсиним иккиси докторга олиб боришди.
Бордик мени бир хонага олиб киришди. Дахшат, эркак гениколог экан.
— Лозимингни еч,-деди. Жоним чиқиб кетай деди.
Умримда илк бор ана шу одамга бақирганман.
— Йўўўўўқол. Кеэеэт
Ундаям юз йўқ экан.
— Индаманглар зўр келса ўзи очиб беради.
Ичимда роса қарғадим. Бефаросат, аҳмоқ дея. Бисотимдаги бор сўзлар билан қарғадим. Йўқ, барбир кўнмадим. Кейин битта опа келди тур қани қизим деди.
— Қизим аҳволингга қаради, сув кетиб бўлган. Сенга ҳозир ёрдам керак. Бунақа қайсарлик қилма.
—Анави эркак доктор кирмасин,- аёлга ялинчоқлик билан боқдим.
— Уни навбатчилиги ахир, сенга бошқа докторни қаердан топиб берамиз? Қани турчи.
Қани туролсам. Ўзимда ғалати ҳис сездим. Ҳудди ҳожатга боргиси келган одамдек. Санитаркага таз қўй деди.
Сантарка гаршокни қўяётиб бақириб юборди.
— Вооой боласини боши кўриниб қолибди.
Кейин доктор опа шошилиб қолди.
Давоми бор....
@ibratli_sozlar
Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈
😰 ДАХШАТ КАЛТАКЕСАК, НОМУССИЗ ҚИЗ БЎЛИШГА САБАБ БЎЛСА 😱😱
(барча қизлар ўқисин бу қўрқитиш эмас)
Тунда келган тез ёрдам уй эгаларини вахимага куйди. Балогат ёшига етмаган ун беш ёшли Дилфузанинг корнида бир нима кимирлаб хушидан кетти.
Ота Онаси номусдан уятда колди.
Опаси акаси буйни эгилди.
Нега ? Нима учун ?
Қачон. Сабаби нима ?
Халол едириб халол кийдириб оқни оқ- қорани қора танитган.
Фарзанд нахотки номусга куйса.
Докторлар қизчани корнини кесамиз дейишгани. Ота Онани саросимага солди...
👉 ДАВОМИ😰😳😱😪😢 👈
Лайло чаққонлик билан полдан ниманидир олди. Унинг қўлларида синган стаканнинг қиррадор парчаси ярақлаб турарди. Бир сониядан сўнг Рашиднинг бўғзидан қон тирқираб, кўйлагини қизилга бўяй бошлади. Рашид шердек ўкириб, Лайлога ташланди. У ерга қулади. Бир зумда эр унинг устига чиқиб, бўғзига чанг солди. Лайло хириллашга тушди. Марям унинг елкасига канадек ёпишганча ажратишга тиришди. Фойдасиз. У Лайлони бўға бошлади. Қизнинг юзлари кўкариб кетган, кўзлари косасидан чиқа бошлаганди. Ҳатто қаршилик кўрсатишга ҳам мажоли қолмади. Йигирма етти йил ичида Рашид аввалги хотинини нималарини тортиб олмади. Энди Лайлодан ҳам айирмоқчи!
Хотини чидолмади. Белкуракни олиб эрининг...
Эрим билан орамизга совуқчилик тушиб ажримгача бордик. Ажрашишимизга 1 кун қолганда қайнотам 3 та дуо ёзилган бир қоғоз бердилар ва 1 марта бўлса ҳам ўқинг келин деб чиқиб кеттилар!
1-марта ўқиб тугатишимдан 2 соат ўтиб эрим иккимиз ўртамиздаги муз эришни бошлади. Ундан ҳам қизиғи: эримнинг айтишича кундан-кунга юзим нурли ва беғубор бўлиб муҳаббати ошиб бораётган экан. Бундан ортиқ яна қандай бахт бор овсинжонлар?
Бу дуоларни кунига бир мартадан ортиқ ўқиш "мумкин эмас" акс ҳолда эрингизни муҳаббатини кўтаролмай семириб кетишингиз мумкин 😉
1-дуо... Давоми бу ерда👇