Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
20-қисм
Энг ачинарлиси , оиладаги , кўчадаги , ўқишдаги , ишдаги муаммолар сабаб , тенгдошларингдан эрта улғайиб қолишинг . Вақт ўтгандан кейин уларнинг гаплари сан учун қанақадир ғалати туюлиб қолади , тўғри улар билан ёшинг тенг бўлиши мумкин , лекин фикрлашинг дунё қарашинг унчалигам бир хил бўлмайди. Мен бир айланиб катта аёлдек фикрлашга ўтгандим. Йиллар мени шунга мажбур қилишди. Туни билан ўтириб чиқдим худди кимдир бир варакайига бурним қулоғим кўзимни юмиб тургандек димиқиб кетдим. Бу хона мени бўлар, гардун сари қочсам дердим.
Холам мен билан қолганди.
— Маржона ўзингни қўлга ол қизим. Биламан уйингдагилар сенга кўп зулм ўтказишди. Балки бу оилада ўз ўрнингга эга бўларсан?
Гапиролмасдим тилим ўзимга бўйсунмасди.
—Чиқиб келин салом қилишинг керак.
Холам кийимларимни, дўппимни тўғрилаб қўярди.
Хали энди чиқиб келин салом қилмоқчи эдим қайнонам кириб келди.
—Келинни келганда кўр сепини ёйганда кўр, - овозидан жахли чиқиб тургани сезиларди.
—Мени боламни кимдан кам жойи бор эдики, худди бева олиб келгандек қилиб, битта сандиқ 4 та кўрпача билан ташлаб кетади қизларини бу таги пастлар,- чунонам бақирдики беихтиёр қулоғимни ёпибман. Холам тургач дарҳол қўлимни туширдим.
— Қуда ҳола бахт нарсаларда эмаску.
— Мен туппа тузук оила десам қизига қилган нарсасини кўринг. Бевага бундан тузук нарса қилишади. Ҳеэе ўргилдим.
Қайнонам гапириб бўлмай туриб кимдир келиб кутишаётганликларини айтди. Кейин бизни ташқарига салом учун олиб чиқишди.
Мени алоҳида уйга келин қилиб туширишган экан. Сабаби қаёғам ичиб хотинини ураверган. Буларни бўлак қилиб чиқарсак барибир хотини буни эплолмайди. Шунга янги келинни янги уйга туширамиз деб мени хайҳотдек ҳовлига туширишганди. Ховлини нариги томони қайнота- қайнонамни уйи эди.
Чарчаб кетдим келин салом қилавериб. Ўзиям бутун маҳаллага салом қилдиришди. Қайта менга аталган уйга кирдик. Хамма уйига тарқаб битта уйда куёв билан ёлғиз қолдик.
Бу шунчалик қўрқинчли эдики йўқ бўлиб қолишни истардим. Куёв кириб келдида :
— Маржона яхшимисан, чарчамадингми,- деди.
Индамадим.
—Кел бошидан яхшилаб келишиб оламиз. Мен сени ёқтирмаслигимниям бошқасини жонимдан ортиқ кўришимниям яхши биласан-а?
Бошимни силкидим.
—Ўзи нимага менга тегдинг? шунга хайронман. Ха тушундим топармон тутармон эр алохида, ховли жой сенам биласан нима қилишни деб хохолаб кулди. Юрагим ёниб кетди. Қани эди менда илож бўлсаку, шунга тегмасам. Нафратланиб кетдим ундан.
—Хулласи қара деди мен сенга тегмайман, сен менга. Эрта тонгда туриб қайнона қайнотангни хизматини қилиб юравер,- деди.
Фақат мени безовта қилмасанг бўлгани.
Энг қизиғи мен хурсанд бўлиб кетдим
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
19-қисм
Уйда ҳам бўш ўтиришмади кўрпа ёстиқларни тикишни бошлашди. Ҳаммасини мен иккинчи курсни тамомлагунимча тайёр қилиб қўйишди. Бирор марта куёв билан учрашмадим. На у келди, ва на учрашсин дейишди.
Мен ўша кун келмаслигини жуда жуда истардим. Лекин мени айтганим бўлмас экан.
***
Тўй куни белгиланди шунда аям ёнига чақирди.
— Маржон бу ёққа қара.
Индамай бориб олдиларига ўтирдим.
Дадам иккиси ўтирганди.
— Менга қара қизим, биз сенга мебель ололмасканмиз,- деди.
Индамай ўтиравердим.
—Биласан ойликга қараган инсонлармиз қурбимиз етмайди,-деди аям.
Тўғрисини айтсам менга уларни мебель оладими йўқми ,ахамияти йўқ эди.
Мен истамасдим тўғри инсон бўлиб қиз бўлиб бирор йигит учун юрагим илигани йўқ, лекин у одамга, яъни ўзим севги хатларини ташиб берган инсонга тегишни истамасдим холос.
Чунки фотиха ўтганига бир йил бўлсаям биз хатто бир маротаба кўришмагандик. Бир томондан шуниси тинчдек туюлса, иккинчи томондан бу юрагимга қурқув соларди.
***
Дилноза топаётган ойликлари ўгай қизига сарф бўлиб кетишини истамади
— Дадаси, куёв томон ўзига тўқ. Жаа дабдабали қилиб ўтказишни кераги йўқ.
— Нима демоқчисан?
— Кейинни ҳам ўйлаш керак. Ҳали қанча келди-кетдиси бор. Чаллари кутиб турибди. Ҳаммасига пул керак.
—Хўш?
— Мебель олмаймиз. Куёвни ўзи олаверсин. Шундоқ қизимизни беряпмиз, шукр қилсин. Бўлмаса қарзга кириб қоласиз. Бу ёқда ҳам икки боламиз бор.
Розиқ ўйланиб қолди.
***
Атрофимдагилар хурсанд ахир улар катта ташвишдан қутилишаётган эдиларда.
Тўй куни, ҳудди мени тўйим эмасдек эди. Ким менга гапиряпти, нима деяпти бирортаси қулоғимга кирмасди. Оқ кўйлак мени ҳуснимни очганини гапиришар, менда эса ҳаттоки кўзгуга боқишга ҳафсала йўқ эди.
Куёв келганидаям ҳиссиз қўғирчоқдек туравердим. Билсам куёв ҳам мендан кам аҳволда эмас экан. Тўй қандай ўтганини сезмадим ҳам. Айтилган ёр-ёрлар ҳудди бегонага атаб айтилгандек, дадам дуо қилгани ҳам бир тукимни қилт эттирмади. Мени бошқа инсонга ўзгартириб қўйишганди гўё. Ҳамма нарсага бефарқ, лоқайд.
Тўй ўтди худди туш кўраётгандек эдим. Ҳали у ёқга тортқилашади, хали бу ёқга шунақа жонимга тегди шу хотинлар.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
18-қисм
Кейин фотиха тўй бўлди.
Коллежгаям рўмол ўраб боришимни талаб қилишди.
— Бошидан рўмол тушмасин. Фотиҳали экани ҳам билиниб туради. Ортиқча гаплар кўпаймайди.
Бу энамни қарори эди. Балки қуда томон айтгандир. Менга аниқ эмас.
Шундай кунларда хафа юрганимда ўқитувчилар мени унашилганимни билиб олдига чақирди.
— Маржона бир гап эшитдик.
— Нима гап устоз?
— Сени тўйинг бўляптими?
Жавоб беролмадим. Шунчалар мулойимлик билан сўралган эдики, йиғлаб юбордим.
— Ростми шу?
— Рост.
— Йиғлама. Биз бунга йўл қўймаймиз. Маҳаллангга одам узатамиз. Сен ҳали ёшсан. Бу ёшда турмушга бериш таъқиқланади.
Устозимни гапидан кўнглимда умид пайдо бўлди. Бир икки кун ўтгач устоз маҳаллага мурожаст қилганларини билдим.
Уйимизга махалладан одамлар келганда шунақа хурсанд бўлганман, улар қиз хали ёш нима қиляпсизлар деса тўйни бекор қилишади деган умидда эдим.
— Розиқой тўй бошлабсиз деб эшитдим.
Маҳалла раиси дадамга жиддий тикилди.
— Ҳа шунақароқ.
— Ҳозирда бу мумкинмас. Қизингиз ёш. Қонуний чора кўрамиз бўлмаса.
— Тўй... Ҳали бўлмайди.
— Қачон бўлади? - раис ака ҳам саволини бераверди.
— Шу курсни битирса.
— Иккинчи курсни битирса ўн саккиз ёш бўлади. Ана унда берсангиз бўлади. Лекин унгача тўй қиламан десангиз хомҳаёл бу. Мен бунга жим қараб турмайман.
Дадам узоқ ўйлади.
— Бўпти, иккинчи курсни тугатмагунича тўй бўлмайди. Хотиржам бўлинг.
Дадам ваъда бериб раис акани кузатиб қўйди. Шунда 11 синфни тугатган хисоб бўларканман.
***
Қудалар келиб мени бозорга олиб чиқамиз дейишди.
— Дилнозахон ўзингиз ҳам шерик бўлиб боринг. Бирга ҳарид қиламиз.
Мени бозор айлантириб кийим кечак олиб беришди. Ҳиссиз қўғирчоқ эдим. Ҳеч нарсани танлаганим йўқ. Ўрнимга аям танлади барини.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
17-қисм
Яна қадрли аммажоним айтдики шундай йигит увол кетмасин, вақтида эгаллаб қолайлик деди.
—Ака йигитни кўрдим. Бирам кўркамки. Шундай йигитни қўлдан чиқарамизми?
— Розиқ, ўзингам билгандирсан, уйингда яшаганку.
— Ақлли йигит эди,- дадамни жавоби мени орзуларимни саробга айлантирарди.
— Ана ўзингам тасдиқлаяпсан. Яна нимани кутасан?- энамни дадамни рози қилишга ундарди.
— Билмадим. Ҳамон иккиланяпман.
— Яхшилаб ўйлаб кўр. Бу имкон қайта бўлмайди.
Улар дадамни рози қилиш учун жуда кўп сабаблар кўрсатдилар. Ха бу ўша уйимизда турган акам эди. Мен уларни севгисига гувоҳ бўлган. Ҳаттоки почтачилик қилганман. Кун келиб ўша инсонга турмуш ўртоқ бўлишимни етти ухлаб тушимда кўрибманми? Кўзларим Насиба опани кулганини, хат олгандаги ахволини кўрмаганми? Ёки Мақсуд акамга хат ташиганимда осмонларга учганини билмасдимми? Шуларни билатуриб қандай қилиб у инсонга турмушга чиқишим мумкин?
Йиғладим сиқтадим илтимос қилдим мени хеч ким эшитмади. Мени тинглайдиган инсон зоти қолмаган эди бу дунёда.
— Жон деб тегсангчи, нима бунча нозландинг?
—Мен ҳали турмушга чиқмоқчи эмасдим,- шу сўзларни зўрға айтдим.
— Туққан эмас боққан она. Мени айтганим бўлади. Эртага биров билан севишиб юрсанг , барибир онаси ўгайда, тарбия беролмапти дейди. Менга бунақа гап сўз керакмас. Кўтаролмайман. Шундай экан жимгина ўтир жойингда .
***
Дилноза муштдек бўлиб эрга тегмайман деяётган ўгай қизига қараб ғаши келарди.
— Мени ёшлайин шуларга она бўлсин деб умримни ейишди. Энди бир ками шу етимчани айтганини қиламанми? Мажбурлаб бўлсаям узатиб юбораман.
У минг хил макрни ишга солди. Эрини кўндирди. Лекин Маржона сира ҳам бош эггиси келмасди. Битта гапда туриб олган. Ҳали эрга тегмайман деб.
— Сен етимча ҳали кўрасан мендан.
***
Учрашувга ҳам тихирлик қилиб юрган кунларим эди. Аям нон ёпаётганди. Мен ҳамон юнд қиёфадаман. Юрагимга қил ҳам сиғмайди. Хонамга бир нуқтага тикилиб ўтирсам эшик лўкидони буралиб аям кирди.
— Уйда тумшайиб ўтирмасдан, чиқ манга нонни тайёрлаб бер ёпишга.
Ўрнимдан туриб нон зувалаларини ёя бошладим.
—Яхшироқ ўрган. Эрта индин бегона ховлига борсанг қийналмайсан.
— Илтимос сизни қўлингиздан келадику. Розимасмиз денг
Аямни важоҳати ўзгарди.
— Рози эмасмисан?
— Ундан кўра ўлганим яхши.
— Шунақа де? Бу ёққа кел.
Аям сочимдан бураб орқамга муштлай кетди.
— Мен сен жинқарчага ўлишни кўрсатиб қўяман,- шундай дея нон ёпишга тайёр тандирга бошимни мажбурлаб киритди.
Дод дедим. Аммо унга кучим етмасди. Йиғладим. Аям бошимни тандирдан чиқарай демасди. Бўйнилар ачишиб куйганидан оғрий бошлади.
— Сенга гапираяпман.
Бўйним, бошимда ачишишлср кучаяверди. Астмам бош кўтарди. Ҳаво етмай қола бошлади. Охирги чора рози бўлишдан ўзга йўл йўқ эди.
***
Дилнозани кўзларини ғазаб қоплаганди. У ўз ҳаракатларини бошқаролмади. Ўлганим яхши дедими, дея қизга жон жахди билан ёпишди. Табиатан нозиккина бўлган қизни катта ёшли тўлароқ бўлган аёлга кучи етармиди?
Ўша вақтда Дилноза қиз ўлиб қолсачи деб ҳаёлига ҳам келтирмади. Уни фикру ҳаёли Маржонани рози қилишда эди. Қизни жони оғриб йиғлаши эса унга бир тийин. Ахийри розиман деган сўзни эшитди сўнгра қизни қўйиб юборди...
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
16-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Дарҳол уйга кириб кетдим. Ортимдан аммам кирди.
— Ҳа нимага довдирайсан?
— Амма нима дедингиз ҳозир?
— Сени узатяпмиз.
—Бу... Бу нима дегани ахир? Мен ҳали ўқисам... Уни устига эндигина ўн олти ёшман, -йиғлаб юбордим.
— Нима бўпти? Тенгги чиққанда узатиш керак. Ёки сени кутиб турамизми бировни топиб, бошини айлантириб оиламизга иснод келтиришингни?
Аммам кўнглига ҳам тегади демай шу сўзларни айтарди. Қанчалар дилим оғриди. Гирдуғумдан келган эмасми, лапанглаб чиқиб кетди. Ёмонам алам қилди. Идишларни йиғишгаям чиқмадим. Бир бурчакка биқинганча ўтиравердим.
— Ҳа нимага бунча шумшайиб олдинг?
Чиқавермаганимга аям кириб келди.
Гапирмадим. Индамай бошимни эгиб ўтиравердим.
— Ҳей сенга гапиряпман, мотам тутиб ўтирганча бор синдирган идишларингни супуриб олиб, ошхона ювиб йиғиштириб қўй.
Яна индамадим. Бу гал қаттиқ турди.
— Кармисан, тур жойингдан.
Индамай турдимда ишларга киришиб кетдим. Бор умидим дадамдан эди. Дадам келсалар уларга айтаман, рад этадилар деб ичимда бир йилтиллаган шула бор эди.
***
Дилноза қайнопаларини кузатишга чиққач, аммамар яхшигина ақл бериб кетишди.
— Боринг қаранг, хўмрайиб ўтирибди. Тағин акамни раҳмини келтириб юрмасин.
— Хўп опа.
— Буни эркин қўйманг, тағин бошга бало бўлиб битта яримта топиб олган бўлмасин. Барибир онасини қони бор.
— Хавотир олманг. Ўзим бош қош бўламан.
— Унда биз кетдик, ҳафта охирида фотиҳа учун келади меҳмонлар. Бизам ўшанда келамиз.
— Майли, соғ бўлинглар.
Дилноза қайнопаларини кузатиб уйга кирди. Маржона ҳамон ўшандай ўтирганди. Кейин туртиб уни идишларни ювишга мажбуран турғазиб юборди.
***
Ахир ҳали биринчи курсман. Атрофимдаги гап сўзлар мени юрагимни сиқиб қўйганди. Ҳамма менга бегона эди. Мендан қутилишса бас.
Энам, аммамлар дадам билан маслаҳатга келди, аниқроғи дадам уларни чақирдилар.
— Розиқ, қизингни узатавер. Ҳеч нимани ўйлаб ўтирма.
— Ҳа ака, нимага ўйланасиз. Ҳозир айни вақти. Ўзлари тарбиялаб олишади.
— Ойи ёш дейманда,- дадам ўйланиб қолганди.
— Нимасини ўйлайсан? Онасига ўхшаб биттасини топиб олади, кўрасан кейин. Шарманда бўлмасингдан узатиб қутил, вассалом. Мен қўрқаман, онасига тортмасин дейман.
Бувимни сўзлари ҳамон миямда айланарди. Нима эмиш тезроқ мени жиловлаб олишмаса, онамга ўхшаб бировни севиб қолиб буларни элга шарманда қилишимдан қўрқишармиш. Шу ҳам гапми?
Мен энг кўп дадамдан хафа бўлиб йиғладим, чунки бир оғиз айтмади онаси нега шарманда бўлади мен севсам, ёнида эдимку демади, деёлмади. Ўша вақт дадамни оғзига тикилдим, шу сўзни жудалар кутдим. Онамни ёнини олишини кутдим. Аммо дадам... Дадам гапирмади. Алам қилди жуда. Онажоним дадамга умрини тикди, ўлди кетди. Дадам эса севган бўлсада онамни ҳимоя қилолмади. Ҳаттоки онам дадамни севгани учун ўлимидан кейинам маломатларга қолди. Ҳамон давом этяпти. Дадам эса онамни севгисига арзимас экан.
— Мен севганман биз ёмон йўлда эмасдик десин. Афсус... Афсуслар бўлсин.
Йиғладим, йиғлайвердим. Нега йиғлаётганимга улар тушунмасди. Қайерданам тушунсин, уларда юрак йўқку.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
15-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
****
Маржонани она томон қариндошлари қизларини ўрнига бошқа келиб ўтирганини ҳазм қилишолмасди. Баъзан болаларни айлантириб келишса, баъзан совға салом олиб келиб туғилган кунларда табриклаб кетишарди. Ундан бошқа борди келди бўлмасди. Маржона она томон қариндошларини жуда соғинарди. Коллеж баҳонасида бувисини бирровга бўлса ҳам кўриб келарди. Ана шу нарса ҳам унинг хурсандлигига бир сабаб эди.
***
Шодон кунларим ўтар, коллежнинг иккинчи курсига ҳам ўтгандим. Мен ўқишимга бориб шодон юрган кунларим, энг эсда қоларли дамлар эди.
Бир куни ўқишдан қайтсам,уйимизга аммамлар келишган экан.
— Ассалому алайкум амма.
— Ваалайкум салом. Катта қиз бўлиб кўзга кўриниб қолибсан.
— Анча улғайибди. Айни келин қиладиган ёшда.
Уларни гапидан ноқулай бўлиб уйга кириб кетдим. Аммамлар зоқ гаплашиб ўтиришди.
***
Маржонани аммалари беҳудага келишмаганди.
— Дилнозахон яхши жойдан совчи чиқяпти. Тенгги чиқса текин бер дейишган
— Биз таниймизми?- Дилноза сўради.
— Ҳа шу уйда яшаб ишладику Мақсуд, ўшандан совчи чиқяпти. Уйда юрганида жиянимни ёқтириб қолганми?- Собира аммаси шу гапни айтди.
— Менга қолса тезроқ берган яхши онаси киму, қизи ким бўларди. Онасиям акамни бошини айлантириб тегиб олгандику, - Санобар тилига келганини қайтармади.
— Дадаси келсинларчи,- Дилноза нимадир дейишга чўчирди.
— Акамни рози қилинг. Шундай жойдан қуруқ қолмайлик.
Аммамар кетишгач кечда ишдан келган эрини Дилноза бўлган гаплардан хабардор қилди. Сўнгра болани яхшилигини кўзимиз билан кўрдикку деб аврашга тушди.
— Кўз олдимизда яшади, ёмон болага ўхшамайди. Яна қариндош, қизимизни азоб беришмайди.
— Бошим қотди
— Кейин шундай жойдан совчи чиқмасачи?
— Буёғи ҳам бор.
— Икки кундан кейин келишар экан, мен бироз розилик билдиргандек қиламан.
— Майли ўзинг биласан.
***
Орадан икки уч кун ўтиб яна келишди, бошқа бир аёллар билан. Мен уларни олдига чиқмадим. Нега келганликларини билмагандим.
Кетишгандан кейин гапларидан билиб қолдим менга совчи келибди ва булар ҳам рози экан.
— Дилнозахон куёв муборак.
Мен карахт эдим, нима дейишяпти?
— Аммаларига ҳам муборак бўлсин. Маржонани бахтини берсин, -аямни сўзлари эди бу.
Эшитиб тушунган вақтим қўлимдаги патнис тушиб идишлар чил чил синди.
Улар нима дейишди ҳозир?
Давоми бор...
Фаросат туркумидан.
Авваллари қайноталарнинг салобати бўларди, келинлар узоқдан кўриниш бериб қўяр эдилар. Қайнота келиннинг юзига тик боқиб гапирмас, келин ҳам ўз ўрнида одоб билан муносабатда бўлар эди. Ва яна бир нарса... Авваллари қайноталар оғриниб, бемор бўлиб қолса, қайнонанинг ўзи парвариш қилар эди. Келинлар эса фақатгина: Додажон, тузук бўлиб қолдингизми?, дейиш билан чекланардилар. Чунки бундай ишларда қайноналар ҳам ўта фаросатли бўлган кўринадилар. Келинни бўлар-бўлмасга қайнотанинг хизматига шай қилавермаганлар. Бораверинг, сиз ишингизга қаранг, деб қайнотанинг атрофида кўп ҳам ўралашишга имкон бермаганлар. Ўртада масофани асосан қайноналар ушлаб турганлар. Демак, ҳозирги қайноналардан закий бўлишган, кўринади... Энди агар қайнота ҳам, қайнона ҳам қариб қолган бўлсалар, уларни парвариш қилиш келинлар зиммасига тушган бўлса, келинлар уларни оёқ-қўлларига дори суриб, овқатларини ичириб, парвариш қилишда ғаразсиз хизмат қилганлар. Ният дуо олиш бўлган. Вақтлар ўтди... Кўп нарсалар ўзгариб кетди. Қайноталарда салобат қолмади, ҳисоб... Келинларда эса ҳаммасида ҳам эмас, алҳамдулиллаҳ ор қолмади. Бемалол қайнота-келин ҳиринглаб ўтирса, бирга сериал кўрса, бирга ўтириб писта чақса... Қайнота билан валақлаб ўтириш учун келин бироз безбет, юзсиз бўлиши керак, чамамда... Қандай қилиб келин боласини қайнотасининг қўлига бериб: Додажон, бугун сизлар билан ётсин. Кечаси билан ухлатмаяпти, дейиши мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, бола оёғи билан келиб қолди. Роса туғишда қийналдим. Сутим келмаяпти, дейиши мумкин? Қандай қилиб: Додажон, келинг мени хонамда ётиб дам олинг! Салқингина, деб ётоғига ётқизиб қўйиши мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, бугун мени сузишим бор эди. Сиз олиб бориб келоласизми, дейиш мумкин? Қандай қилиб, кечаси соат 23:00-да қайнотага телеграмдан хат ёзиб: Додажон, менга пул керак эди, эртага бера оласизми, дейиш мумкин? Ҳа, беради... Бермай қаёққа ҳам борарди. Худди хотини каби ялаб-юлқаб, айланиб-ўргилиб турганингиздан кейин берадида... Олиб юргандирсизки, беришини билиб сўраяпсиз... Қандай қилиб: Олинг додажон... Бақувват-бақувват енг... Сиз ҳали ёшсиз, куч бўлади, дейиш мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, дардим бошланди, белим оғрияпти. Шифохонага ўзингиз олиб борасизми?, дейиш мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, кўйлагим ярашибдими? Қанақа турди?, деб кўрсатиш мумкин. Қандай турганини қайнонангиздан сўраб билинг! Қандай қилиб: Додажон, келинг чарчаб келгандирсиз, деб уни ётқизиб қўйиб, уқалаб, куйиш мумкин.? Нега шундай ишларингизни қайнонага қилмайсиз? Нега қайнотага ялтоқланасиз? Келган хатларда кўп қайноналар келинларидан шикоят қилганлар. Ҳамма хатни қисқартириб, битта қилдим...
Қайноналар келин туширгач ўзларидан кампир ясаб оладилар. Бу мени кузатганларимдан... Яъни, эрларини хизматини ўзлари қилмай, келинга қилдирадилар. Баъзи қалбида марази бор, ифлос келинлар бундай шароитдан зўр фойдаланиб қоладилар. Алал оқибат келин: Гаҳ, деса қайнота учиб, келиннинг қўлига қўнадиган бўлади. Шунинг учун айниқса, ҳозирги фитнали замонда оила вакилларининг ҳаммалари закий бўлишлари керак. Бундай ишлар ёмон оқибатларга олиб келади. Чунки қайнота келиннинг ҳатто қўлини, ёмон ниятда, ҳирс билан ушласа ҳам, келин билан куёвнинг ўртасига автомат тарзда талоқ тушади. Шарт эмас, орқасидан келиб, белидан ушлаши... Тушунтиролдимми? Келин билан ўғилнинг ўртасига талоқ тушади. Билмаган эр-хотинлар зино билан яшаб юраверадилар. Туғиладиган фарзандлар ҳам никоҳда туғилмайдилар. Шунинг учун келинлар қаттиқ эҳтиёт бўлинглар. Гап қайноталарда эмас! Гап сизларда қолган! Суюқ ғунажин кўзини сузмаса, қари буқа ипини узмайди! Йиғлаб овоз жўнатган қайноналарга ачиндим. Қаттироқ ёзаётган бўлсам, узр. Ўзингизни бироз тийиб олинг, ҳаддингизни билинг! ЭРИМ БИЛАН ЎРТАМИЗГА ТАЛОҚ ТУШМАСИН! ФАРЗАНДЛАРИМ НИКОҲСИЗ ВАЛАДИЗИНО ТУҒИЛМАСИН, десангиз ўзингизни йиғиштириб олинг. Зинодан зино туғилади... Зино етти пуштингизни бузади. Бир ўзингиз сулолангизни булғаганингиз қолмасин!
Зулфия Махмудова.
@ibratli_sozlar
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
14-қисм
Коллежда буткул бошқача ҳарактерда юрардим. Мен учун энг яхши макон эди. Уйга қайтсам аямни тунд чехраси, дадамни ичиб келиб жанжал қилишлари... Булар коллеж афзал эди. Балки қонимда борлиги учунми шифокорликни жуда яхши кўрардим. Ҳаттоки томирини топиш қийин бўлган беморларга мен биттада тушардим.
— Маржона сендан зўр шифокор чиқади. Коллеж тугагач олийгоҳга топширсангчи? - дугонам Қундуз шунақа деб қолди.
—Коллеж етарли,- қани унга коллежга зўрға рухсат олганимни айта олсам.
— Сени ўрнингда мен ўқирдим. Билимингам зўр, рости сенга ҳавас қиламан.
Мен эса унга ҳавас қилардим. Ростдан унга ҳавас қилардим, ахир уни онаси тирик. У мехрга зор эмас. Меничи, мени уйда интиқ кутадиган ким бор? Укам ва синглим яхши кўради ҳолос. Аямга ҳизматкпр бўлсам керак.
***
Насиба опа мени кўрса табассум қилар, яхши муносабатда бўларди. Баъзан пиширган овқатидан мен учун олиб чиқарди. Билардим у мени ёнимга эмас, Мақсуд акадан хабар борми, ўзи уйдами билишга келарди.
— Рахмат опа оввора бўлибсизда.
— Сингилжоним оввораси борми? Сен кўз олдимдан кетмайсан ейдиган вақтим.
— Қўлингиз бирам ширин экан.
Менга нима фарқи бор? Маза қилиб еяверардим.
—Менга хат йўқми?
—Бўлса дарров олиб бориб бераман.
—Хўп асалим, мен кетдим.
Менга уларнинг муносабатлари қизиқ туйиларди. Аммо ўша ўша одатим хатларни очмасдим.
Шундай қилиб мен почтачи бўлгандим.
Албатта хар иккала тарафданам шоколад олардим эвазига.
***
Бир куни Насиба опани хафароқ кўрдим.
— Тинчликми опа?
— Ҳа қўявер. Ўзим шундоқ.
Насиба опа айтгиси келмади. Лекин тез орада сабабини билиб олдим.
Акамни бошқа жойга кетиши ҳақидаги хабарни эшитган экан. Мен ўзим билмаган ҳолда уларни суҳбатига гувоҳ бўлиб қолгандим.
— Энди сизни кўрмайманми?- Насиба опамни овози ғамгин эди.
— Хафа бўлма Наси бошқа ишга ўтишим билан уйингга совчи юбораман. Сени ҳеч кимга бериб қўймайман.
— Ҳар куни эрталаб ишга кетишизни кўриб турардим
— Янги ишим анча даромадли, насиб бой эрни хотини бўласан.
Қолган гапларни эшитмадим, биров кўрмасин дея уйга шошдим. Аслида ўша вақт ўтин олиш учун ҳовли орқасига ўтганим, ўтин олиб бўлгунимча эшитган гапларим эди бу.
Кейин тез орада акамни иши хал бўлиб , ёқилғи қуйиш шаҳобчасидаги ишини йиғиштириб ўз уйига кетди. Ваъдасида туриб Надиба опага қайта-қайта совчи жўнатди. Лекин совчи қуруқ қайтишарди, Насиба опани беришмади. Қайта қайта келишди барибир вазият ўзгармади.
— Қизимизни кўзлаб қўйган жойимиз бор, ўша ерга узатамиз. Оввора бўлиб қайтиб келиб юрманглар.
Рост гап экан, уйидагилари опани холасини ўғлига фотиҳа қилиб узатиб юборишди. Тез орада тўй ҳам бўлиб ўтди.
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
13-қисм
Тиббиёт коллежида ўқий бошладим. Бу мени шу хаётдаги энг катта орзуйим эди. Хурсанд ҳолда ўқишга қатнардим. Курсдошларим билан кунни мазмунли ўтказар эдик.
Бу орада уйимизга дадамни узоқ бир қариндоши мехмонга келди. Уйимиздан сал нарироқда газ қуйиш шаҳобчаси бор эди. Ўша қариндошнинг кичик ўгли шу ерда ишларкан. Шунга бизникида туриб турсин эмиш озгина вақтга.
— Бу ерда узоқ қолмайди, бориб келишга уйи узоқ. Яна бир иш гаплашган ўша иши ҳал бўлса бу ердан ҳам кетади,- дадам ошиқча сўзга ҳожат қолдирмадилар.
Уйимиз катталиги дадам рози бўлгандилар. Албатта укам билан бирга ётадиган бўишди. У акаям эрталаб кетиб кечда қайтарди. Деярли кўрмасдим. Ҳатто борлиги билинмасди ҳисоб. Бир куни тонгда ховлини супурётсам чақириб қолди.
— Маржооон, ҳов Маржон.
—Хов, -деб бордим.
Аввалига башарамга тикилиб туриб илжайишига нервим чиқди . Тезроқ гапирсада.
—Сендан бир нарсани илтимос қилсам, хўп дейсанми,-деди.
—Хўп, нима экан?
Қўлимга кичкина қоғозча тутқазди.
—Шуни Надиба опангга бера оласанми?
Қўлимдагига ҳайрон қарадим.
—Нега? -дедим.
—Сен олиб бор ўзи билади,-деди.
У вақти телефон дегани фақат катталарда бўларди. Акамда бор эдию, Насиба опада йўқ эди. Шу сабаб ҳам хат ёзган менимча.
Хатни олдим, йўл-йўлакай ўйлаб бордим нима ёзган бўлса?
Лекин болалигимдан бир одатим бор мард одамларни яхши кўраман. Ҳох аёл хох эркак бўлсин вадасига тура олган инсонларга хурматим баланд. Ўқимайман дедим ўқимадим.
Лекин ўзимча ўйладим Насиба опа ўртакашлик қилганим учун, мени кейин анаву узоқ қариндошни сўкса эди деб, роса кулдим боргунча.
Минг афсуслар бўлсинким, қадрли опажоним ариқдан сув олиш бахона йўлимни пойлаб ўтирган экан.
—Вой шириним менга хат олиб келдингми? Берақол.
Насиба опа ҳушчақчақлик билан хатни олди.
Хатни бердим кимданлигини тушунтирмоқчи эдим, ола солиб чўнтагига беркитди. Ичимда ярамаслар деганча жўнаб қолдим.
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
12-қисм
Биз гуёки бир корхона ишчиларига ўхшаймиз. Дадам бошлиқ, аям котиба бизлар эса ишчилардек эдик.
Дадам тонгда ишга кетиб кечда қайтар кетганини кўрмасдик, келганида овқатланиб ухларди. Бизга шу ичиб олиб, жанжал чиқармаса шуни ўзи етарли эди.
Мен тонгда мактаб кетаман тушликда келсам овқат яна бошқа уй ишларини қилиб қўяман.
— Бугун манти қил, эртага чучвара тугасан. Ҳа айтганча кирларни ювиб қўй, биласан мен чарчайман.
Аям икки смена ишлайди,эрталаб ва тушдан кейин. Ишдан келадию, овқатини ейди, кейин дарсини тайёрлаб ухлайди.
Бошқа Хамма уй юмушлари мени зиммамда эди. Катта қиз бўлган эмасманми уйдаги бор ишларни менинг гарданимга юкларди. Шундай бўлса ҳам мен биология ва кимёни севиб ўқирдим. Кечаси чарчаб қолсам ҳам, барибир китобларни ўқимасдан уйқуга ётмасдим.
Фақатгина нон тугаганда аям ёпарди. У нон ёпишим учун мени катта бўлишимни кутда керак. Аслида бу нарсалар менга сезилмасди. Токи ўша куни мехмонхонага олиб кириб калтакламагунча. Лекин мен бу аёлни ёмон кўриб қолгандим.
Иш ёки юмушлар учун эмас.
Дадамни деб мени калтаклаганига ҳам кўндим майлида дадам хам, ёмон урадида дедим. Лекин мен ўзим орзу қилган мусобақага боролмадим. Шундан жуда хафа эдим. Бизни вақтда форма фартук кийиларди. Бир хафта мактабга чиқмадим бўйнимдаги излар қоп қора бўлиб кетганлиги учун.
Ана шунга чидолмаётган эдим.
***
Маржона бўйнидаги изларни дадаси кўриб қолиб яна уйда жанжал бўлишини истамади. Бўйнини рўмол билан ўраб юраверди. Бахтига дадаси буни сезмади ҳам. Ўзи билан оввора ота қизини бўйнига назар солгани ҳам йўқ.
***
Лекин хар дардни давоси бор экан буям ўтиб кетди. Ҳаёт бир текис давом этарди, бизни оилавий корхонамизда.
Ана мана деб мен мактабни битириб хам олдим. Қизил шаҳодатнома олдим. Сўнгги қўнғироқ вақти исмим янграганда қувончдан сакрадим. Мен учун кутилмаган ҳолат эди бу. Тўғри аъло баҳоларга ўқирдим. Аммо қизил шаҳодатнома оламан деб сира ҳам ўйлаган эмасдим. Уйга шундай учиб келдимки мақтаниш учун, уйдагилар хурсанд бўлади, мени табриклашади деб ўйлабман. Афсуски мен кутгандек бўлмади. Эшикдан киришим билан аямга мақтандим.
— Қаранг, менга қизил шаҳодатнома беришди.
Аямда ўзгариш сезилмади. Гапимга эътибор қилмади.
—Бор тез кийимингни алишмаштириб чиқ, уйга мехмон келади.
Кўрсатаман дея қўлимда ушлаб турган шаҳодатномани сумкамга солиб хонамга кириб кетдим. Қалбим қанчалар вайрон бўлганини билсангиз эди...
***
Неча кун ўтса ҳам мени ўқишим ҳақида оғиз очишмасди. Бир куни дадам вақтлироқ келганларида муддаомни айтдим
— Дада мен тиббиёт коллежига ўқишга топширмоқчиман.
— Кириб биласанми?
— Ҳа.
— Кира олсанг ўқи, мен сени пул билан гаплашиб жойлаштирмайман.
Рухсат текканини ўзи мен учун катта бахт эди.
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
🥰🅣︎🅔︎🅢︎🅣︎🥰
Õz kasbingizni tõgri tanlaganmisz ?
KELING BUNI TEST ORQALI SINAB,BILIB OLAMIZ IMKONINGIZNI SINAB KURING AXIR BIZ SIZGA ENG YAXSHILARINI ILINAMIZ😊
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
9-қисм
Розиқ қизини ҳолатини кўргандан кейин уйланишга рози бўлганди. Илк бор узоқ кутилган боласини йўқотиб қўйишдан қўрққанди. Ҳаёлидан Сарвиноз кетмаса ҳам боласи учун мажбур бўлганди. Катта тўй қилмаймиз. Кўпчилик билиши шартмас деди. Бу вақтда Сарвинозни ўлимига эндигина бир йил бўлганди.
***
Тўй бўлади дейишди. Янги кийимларни кийдик, бизга ақлли болалар бўлиш тайинланди. Мен эса бола ҳаёлларимда, келин келади оқ кўйлак билан деб ўйлабман. Унақа бўлмади, оддий маросим бўлди. Кўпчилик келгани ҳам йўқ. Куй-қўшиқни айтмаса ҳам бўлади.
Кейин янги она биз билан яшай бошлади. Жуда яхши опа экан, менга иш қилдирмасди. Идишларни ўзи юварди, укамни ҳам жуда яхши кўрарди.
-Оппоғим, полвон йигит, ақлли йигит.
Укамни шундай дея эркаларди. Умуман қаттиқ гапирмас бизга мехрибон эди.
Ўқитувчи экан,дарсларимни бирга таёрлай бошладик.
-Маржона, қара мана бу ерида мисолни ечишда хато қилибсан, бошқача усулда ечамиз.
Мен опани яхши кўриб қолгандим. Ахир аямдан кейин ҳеч ким бизга яхши гапирмай қўйгандида.
Озроқ вақт ўтиб соқол бобом бир қизчани олиб келди.Жуда ширин қизча экан.
-Болажонларим, танишинглар бу сизларни укангиз.
Биз хурсанд бўлиб кетдим. Айниқса мен ўзимда йўқ шод эдим. Икки ёш эди келганида. Бизни опа, ака деб гапирарди.
Бобом билан момом яни янги онамнинг ота онаси жойлари жаннатда бўлсин илоҳим, жуда мехрибон инсонлар эди.
Дадам билан онамга шарт қўйишди:
-Бошқа фарзандларинг бўлмайди.
Чунки туғса Дилноза ўзгариши мумкин, бу иккисини шунча кўрганлари етади. Лекин бир шарт иккингиз ҳам бир бирингизни фарзандларингизни туртмайсизлар,- деб қасам ичиртиришди.
Дадам ва янги онам бу шартга рози бўлдилар. Момом мени «Маржоним» дерди. Айтиб беришича аямга ўхшаб чиройли қиз эмишман, аяси шунақа чиройли аёл эди. Оймомадек келин бўлади хали.
Кейин момам бизни она томондан қариндошларимизникигаям бориб келишимиз кераклигини этни тирноқдан айириб бўлмаслигини шу йиллар ичида холаларим ва тоғам бизни куйимизда куйиб ёнганини дадамга тушинтирди.
-Болам, икки болангизни она авлоди билсн борди келдисини тикланг. Улар ҳам жигаридан қолган ёдгорларини кўришга ҳақли.
Энам уларни келишини тақиқлаганди уйимизга. Шу сабабдан биз холамлат, тоғамлар билан юз кўрмас бўлиб кетгандик.
Дилноза онам ўзи мехмонга олиб борадиган бўлди. Менмонга боришимиздан аввал онам мендан битта нарса сўрасам хўп дейсанми деди.
Менга кимдир савол берса нима ёки қандай демасдим. Индамай юзига тикилиб турадим давомини гапирсин деб. Энам шу қилиғимга, бу безбетча одам бўлмайди дерди .
Жим тикилиб турганимни кўрган онам давом этди:
- мениям ая десанг бўлмайдими?
Барбир гапирмадим индамасдан ортимга бурилиб кетвордим.
Кейин мехмонга бориш учун кийиниб чиқдим.
-Мен тайёрман ая!
Аям шокда қолди. Қучоқлаб пешонамдан ўпганда лаби иссиқ эди.
-Жоним қизим ўзимни, гўзалим.
Хаммаси яхши хаёт кечирардик. Укам изидан синглим мактаб чиқди.
Болалар бир-биримиз билан аҳил эдик. Аям умуман бизни айрича кўрмасди. Жуда мехрибон эди бизга.
***
Бу воқеа аям келганига уч, тўрт йиллар тўлганида бўлди. Бир куни дадам қандайдир тўйга кетди. Ичиб келди анча вақтгача ичганини кўрмагандим. Келиб жанжал қилди аямни раса тепиб урди.
Давоми бор...
Дадамни ҳайдовчиси... У менга бошқача қарарди.
Ҳижолат бўлардим. Доим ўзимни ундан тортиб юрардим. Бир кун дугонамни туғилган кунига боргандим. У ердан мени У олиб келди. Ҳаёлим тезроқ уйга етиб, буни ҳирсли қарашларидан қутилишда эди. Аммо мен ўйлагандек бўлмади. Уйда ҳеч ким йўқ экан. Дадам ва ойим, зиёфатга кетган экан.
"У буни билган, шу сабаб қарашлари бошқача бўлган."
Ҳаёлимдан шу ўй ўтаркан. Кутилмаганда У....😭😭😭
#TEZKOR #DAXSHAT
Қурт ва гижжалардан халос бўлишингиз мумкин !!!
Ошқозон ичак , гижжа касалликлари бўйича 30 йиллик тажрибага эга бўлган олий тоифали мутахассис
Гижжа қуртларни унверсал тушурувчи
БАТАФСИЛ:
👇👇👇👇👇👇
https://dexpress-uz.shop/antiglist/4
https://dexpress-uz.shop/antiglist/4
https://dexpress-uz.shop/antiglist/4
Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈
0️⃣🔠🔠🔠🔠
🔠🅰️🔠🅰️🔠🔠🔠🔠
⭐️SOGʻLOM OZISH MARAFONI
⭐️ TOʻGʻRI OVQATLANISH
⭐️HECH QANDAY DORI VA KAKTELARSIZ
⭐️UY SHAROITIDA OZISH 100%
⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️
💕RAMAZON AKSIYASI
💕ROZA MENYU
💕5 MAHALIK MENYU
💕 DETOX MENYU BERIB BORILADI
⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️
RAMAZON AKSIYASI UCHUN
🔣🔣🔣🔣🔣🔣🔣🔣🔣🔣
BUNDAY IMKONIYATLAR SIZNI QOLIZDA
✈️ TOʻGʻRI OVQATLANISH
✈️ ISHTAHANI TABIY BLOKLASH
✈️ DIETOLOG NAZORATI 100%
✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️
2️⃣0️⃣➖🔠🅰️🔠🔠
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
📤📤📤📤📤📤📤📤📤📤
📝БИР КЕЧАЛИК КЕЛИН 😱😳
Шу йили бахорда уйландим. Онам танишларини тавсия қилганди. Учрашувга чиқдим ва ёққандек бўлди. Кейинги икки уч учрашувларда эса ёқтириб қолдим. Бир икки ойча учрашиб иккала тараф рози ва тўй бўлди. Тўйгача замонавий кийинганига унчалик ахамият бермагандим ва тўйдан кейин ўзгарар дедим. Тўйдан аввалги текширувлар хам жуда бир чуқурлашмади, таниш эканку деб ахамият бермадим чунки биринчи маротаба уйланишим, оғзим куйишини қаерданам билгандим.Умримда берилиб севиб қолмаганим учун бу қизга яхши кўриб уйландим. Тўй чиройлик ўтди. Туй куни кечаси келин... 😳😳😱😱😱
ДАВОМИ👇👉 /channel/Solixa_Ayol/63571
😍Er uyiga kelsa, kechki ovqat dasturxoni tuzalgan.
Oʻrtada sham yonib turibdi🙈
Er:
— Ha onajonisi, bu romantika nimani belgisi? - desa, xotini:💋🙊
🙊🫠Davomi🤭👇
🧵 Murakkab turdagi kostyumni noldan tikishni o‘rganing!
Salom, men Lola Aslanova! Sizni “Ramazon tuhfasi” nomli BEPUL onlayn masterklassga taklif qilaman! ✨
📅 19-mart | ⏰ 20:30 da bo‘lib o‘tadigan masterklassda ushbu rasmdagi murakkab kostyumni boshidan oxirigacha tikish texnologiyasini o‘rganasiz!
🎁 Bundan tashqari, sizda imkoniyat bor:
✅ “Ramazon Box” ichidagi Sarafan, Kostyum shim, Karset, Oqshom libosi kabi 11 ta darslik (500$ qiymatdagi) to‘plamni mutlaqo tekinga qo‘lga kiritish!
📌 Masterklassda ro’yhatdan o’tish uchun havola👇
👉/channel/Ramazonbox_bot?start=masterklass
👉/channel/Ramazonbox_bot?start=masterklass
🎁 LOLA ASLANOVADAN – $500 LIK DARSLAR BEPUL! 🎁
Sizni eksklyuziv darslar kutmoqda:
✨ 6 xil libos modellashtirish
👗 Oqshom libosi tikish texnologiyasi
🧥 Jaket shim tikish
👖 Kilot shim va klassik kostyum shim yaratish
🎀 Karsetni noldan tikish texnologiyasi
🧥 Palto noldan tikish texnologiyasigacha
👗 Karsetli oqshom libosini tikish bo‘yicha to‘liq darslik
👗 Sarafan modelini noldan tayyor holatigacha bo’lgan darslik
Bularning barchasi $500 turadi, ammo siz uchun Ramazonda BEPUL!
💡 Bu imkoniyatni qo‘ldan boy bermang! Tajribangizni oshiring, daromadingizni ko‘paytiring!
Darslarni hoziroq qo‘lga kiritish uchun havola ustiga bosing👇
👉 /channel/Ramazonbox_bot?start=bepul
👉 /channel/Ramazonbox_bot?start=bepul
⚡️Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.
Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик.
Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи канал сиз учун тайёр.
Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Zudlik Yangilik-Obuna bo'ling!
Zudlik Yangilik-Obuna bo'ling!
Zudlik Yangilik-Obuna bo'ling!
⚡️ Ko‘zingiz tushgan ba’zi so‘zlar hech qachon yodingizdan chiqmaydi.
Ular qalbingizda aks-sado beradi, xotiralaringizni uyg‘otadi, ba’zida esa ko‘zingizga yosh kelishiga sabab bo‘ladi…
💬 O‘zingizni so‘zlarda topmoqchimisiz?
Сиз томонга ўгирилганда қайси қиз энг жозибадор ва чиройли деб ўйлайсиз?
Танлов учун қисқача маъмулот: Инсоннинг дидидан, танловидан, юришидан ва хатто сумка ушлашидан унинг характерини билиш мумкин.
Шу қизлардан бирини танланг ва танловингиз орқали ўз дидингизни ва ички оламингизни текшириб кўринг
#МАЖРУҲ
11-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
***
Дилноза ғазаб отига минганди. Уни кўзига ҳеч нарса кўринмасди. Ўқлов билан Маржонани дуч келган жойига тушурди. Маржона йиғлаб қочди бурчакка.
- Аяжон кечиринг қайтиб ундай қилмайман деб, - ялинди ёлворди.
Лекин ўгай она тўхтамади.
Дилноза бу уйга келишига шу қизни сабаб деб биларди. Балки охирги олган муолажалари жонидан ўтиб кетдими, аламини қиздан олди.
***
-Жон холатда бурчакда букииб қолдим
-Тур, - деди турмадим қўрқиб кетгандим.
Кейин эгилдида:
-Сенлар учун умрим хазон бўлди.
Юзларимга шапалоқлади кейин, буғди кўзлари дахшатли эди.
***
Дилноза вахшийлашиб борарди. Қизалоқнинг кечирибг деган сўзлари умуман қулоғига кирмасди. Аксига уйда бирор зоғ ҳам йўқ эди. Дилноза қизни бўғди, бўлаверди. Маржона кўкариб нафас олмай қолгач юрагига қўрқув оралаб қизни қўйиб юборди. Қизгина ерга шилқ этиб тушди.
-Ҳеэей, менга қара. Маржона. Маржон кўзингни оч.
Юрак уриб турсаям қиздан садо чиқмасди. Одам ўлдирдим деб қўрқиб кетган Дилноза Маржонани силкийверди. Ахийри Маржона чуқур нафас олгач қизни ерга ётқизди. Аммо оппоққина бўлган қизни бўйни кўм кўк бўлиб кўкариб қолганди. Югуриб туриб совуқ сув олиб келди. Кўкарган жойга спирт ва совуқ сувни намлаб боса бошлади.
Қиз кўзини очмайвергач йиғлаб юборди.
***
Кейин кўзим тиниб енгил боп қолдим.
Хушимдан кетибман. Уйғонсам буйнимга спирт босаётган экан.
Йиғлаб ўтирибди.
- Ўзингни ақлинг йўқми? Сўрамайсанми бир оғиз?
Гапирмадим қайта , қайта сўради.
-Дадангга айтмайсанми?
Хаям йўқ ҳам демадим. Лекин дадамгаям айтмадим. Шуни тушундимки у бегона эди. Халқ тили билан айтганда ўгай эди. Қайта ая деб тилимга олмадим.
***
Ўшанда Маржонанинг қалби қаттиқ вайрон бўлганди. Дилнозани яхши кўриб қолганди. Унга мехри тушганди. Афсуски. Маржона камгап ва ҳеч нима билан иши бўлмайдиган қизга айланиши айнан шундан бошланди. Отасидан эса нажот йўқ, у ҳамон севганини хотораси билан яшар, болалари билан иши бўлмасди.
***
Кейин ўйлаб қолдим ростан шу аёл менга аями деб. Мени чиндан яхши кўрадими ўзи, агар яхши кўрса нега бирор марта қучоқламаган, ёки бирон марта ўпиб эркалаб қўймаган, деган ўйлар кўп бора мени ҳаёлларимда айланарди. Мен буни жавобини тополмасдим.
—Менчи мен уни Ўз аямдек кўраманми?
Яхшилаб ўйлаб кўрсам, бу холатга тариф берганимда аввал ўзимниям кулгим келганди.
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
10-қисм
Билишимча тўйда аямни биринчи турмушини кўрган. Мендан қолганини олгансан дебди. Сени холамаганидан сендан фарзанд кўрмади дебди. Қара неча йил ўтди. Бу эса дадамни нафсониятига теккан. Аламини ичкиликдан олган, қолганини аямдан.
-Сен нега мендан бола кўришни истамайсан? Мени хоҳламайсанми? Сенга кимман? Қ.... қ гапииир. Шунча пайтгача нега боланг бўлмади?
Тарсаки жаранглаб кетди. Аям икки метрлар нарига учди.
Аям бечора йиғлаб эслатди
-Болалар учун кечганмизку хаммасидан. Қизингиз қизим, ўғлингиз ўғлим ,яна нима керак сизга?
Дадамга бу гаплар таъсир қилармиди? Ичиб олган одамгая? Урди, урди йиғлаб ёпишдик фойдаси бўлмади. Кейин ҳолдан тойиб аямдан бўлак уйга кириб кетди. Бироз ўтиб хуррак овози эшитилди. Аям эса тинмай йиғлар, биз уни овутолмасдик.
Кейин бир хафтача гаплашмай юриб, дадам кечирим сўраб ярашиб кетишди.
Бу воқеани балки унутган бўлардим. Кейинчалик бир воқеа содир бўлмаганида.
Мен еттинчи синфда ўқирдим.
Хам аълочи хам ўқитувчини қизилигим (яъни ўгай онамни назарда тутяпман) учунми светафор мусобақасига доктор бўлиб қатнашадиган бўлдим.
Асли тўққизинчи синфлар қатнашарди холос. Лекин мениям олишди.
Дадам ўша урганида қаеригадир, ёмон тегибдими аям ҳар замонда даволаниб турарди . Мен мактабга тадбирга тайёрланиб юрганимдаям даволанишда эди.
Катта қизман уй ишларини бемалол қила олардим. Кейин худди Ўз онамдек кўрардим аямни.
Бирон ишни тушунмасам, ёки қилолмасам ўзи ёрдам берарди.
***
-Ая мен ҳамир қоришга қийналяпман.
-Асал қиз, сиз ҳали ёшлик қиласизда. Ҳамирни нега қормоқчисиз?
-Чучвара пиширайлик.
-Мен ўзим пишириб бераман сизларга. Сен фақат тугишга ёрдам берсанг бўлди.
Дилноза чаққонлик билан хамир қориб, устини ёпиб қўйди. Кейин қийма тайёрлашга ўтди. Маржона бўлса пиёзларни артиб, майин қилиб тўғради.
-Қара хамирни мана бундай ёясан.
Дилноза Маржонага эринмай тушинтириб хамир ёя бошлади.
-Менам бир марта айлантирай.
Дилноза қизалоққа йўқ демади. Она бола бўлиб мазалигина чучвара пиширишди.
***
Бизни мусобақага таёрлашу учун, дарсдан кейин олиб қолишди.
Тушлик вақтидан кейин ўн олтиларда бордим уйга.
-Ассалому алайкум.
-Қайда қолиб кетдинг?
-Мусобақа бўляпти. Шунга бизни тайёрлашди. Бироз кечикдим.
-Сен меҳмонхонага киравер хозир бораман.
Мехмон келса керак
, уй тахлаймиз деб кийимимни ечиб ўтдим. Бироздан сўнг аям кириб келди. Кирган вақтида қўлидаги ўқловга эътибор ҳам бермабман.
-Жой қиламизми ая?- деганимни биламан:
-кимдан сўраб қолдинг,-деб бир солди.
Хеч нарса деёлмай қотиб қолдим.
Давоми бор...
⚡️Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.
Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик.
Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи канал сиз учун тайёр.
Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Zudlik Yangilik-Obuna bo'ling!
Zudlik Yangilik-Obuna bo'ling!
Zudlik Yangilik-Obuna bo'ling!
#МАЖРУҲ
8-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Инсон бу даражада шафқатсиз бўлишини гўдаккина қайердан билсин. Қизни совуқда қолдирди-ю, ўзи совуқ қотганича тезда уйга югурди.
— Ойи роса совуқ бўпти.
Зарифа ўраниб олганча печкани ёнига чўкди.
— Совуқда кўчада пишириб қўйибдими? Индамай иссиқда ўтирсангчи.
Она бола мириқиб телевизор кўришди. Маржона аммани эсида ҳам йўқ эди. Ухлаб қолибди. Акаси келгандагина ўрнидан турди.
— Маржона қани?
Қизи кўринмаганига Розиқ сўради
—Шу ерда эди. Зарифа уйқусираб жавоб берди.
Розиқ хожатхона чиқар маҳали тандирхонада қизини чопончасига кўзи тушиб ўша томон борди. Маржона кўкариб қотиб қолганди.
***
Уйғонганимда касалхонада эканман.Дадам яна йиғлаётганди.
- Дада менам ўляпманми?- деб сўрадим чунки дадам аям бўлмаганда йиғлаганди шунақа.Бир нарсалар деди, қани мен англай олсам.
-Маржона бирор нима ичасанми? Ёки ейсанми? Нима холасанг олиб келиб бераман.
Мен жим қараб ётардим.
-Хоҳлайсанми?
Узоқ ўйладим. Кейин тилимга келган гапни айтдим.
-Ха хоҳлайман. Менга ая олиб келиб беринг.
Дадам менга ғалати қараб қолди. Кўзлари ёшланди. Мен ҳам йиғладим,дадам ҳам.
***
Дадамни бир амакиси бўларди.
Соқоли бор бобо эди.Жуда мехрибон бобо эди, яхши кўрардим шу кишини. Соқол бобом дердим.
Касалхонадан чиққанимдан сўнг,
Мени кўргани келди уйимизга.
Дадамни бўралатиб сўкди.
-Сенам отамисан падарлаънат. Ҳе тарбия берган онангдан ўргилдим. Болани ахволини кўряпсанми? Эртага у дунёда хотинингга нима дейсан?
Дадам бир оғиз сўз ҳам айтолмай, ердан кўз узмай ўтирарди. Кейин навбат аммамга келди. Унга ҳеч нима демай ўрнидан турди. Аммамни хассаси билан урди.
-Амаки нима қиляпсиз?
-Сенга ақл киритмоқчиман.
-Амаки урманг.
Аммам қочишга жой тополмай анча калтак еди.
-Кўр бўласан ҳали, норасидани хўрлаганинг учун.
Энамга бўлса:
-Сен ўлсанг гўр чиқариб отади. Охиратингни куйдириб бўлдинг
Соқол бобомнинг гапларини тушунмадиму, лекин бу кампирни кимдир отиб юборганини тасавур қилиб кулгим келиб кетди.
***
Соқол бобони тўртқизи бор эди. Ўғли йўқ эди. Иккитасини узатган экану, иккинчи қизини шахарга бой одамга бериб, кейин куёв уйланган чиқиб қолибди.
-Ота-онамни хизматини қилиб юравер.
Фақат ота онасини хизматини қилса бўлди дейишибди. Келинчак ноилож яшайверибди. Кейин қизи битта қизлик бўлгандан кейин қайнона қайнотаси ўтиб қолибди. Куёв билан хотини катта уйга келиб буни хайдаб юборишибди.
Соқол бобо шу қизини дадамга беришини айтди, кейин бир куни олиб келди жуда чиройли опа экан кўриб хавасим келди.
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
7-қисм
Лекин қаттиққўл аммажоним мени бу ишимни жазосиз қолдирмади. Байрамдан қочиб кетганим учун уялибди. Кўпчиликни олдида ўтиришга ор қилиб уйга жахл билан келган экан. Дадам ишдан келди, хурмо олиб келди. Қип қизил ярақлаб турарди. Уни ярақлашига қараб егингиз келади. Лекин дадамни ўзи бўкиб олган, қотиб ухлади хуриллаб. Ҳеч ким билан иши бўлмади ҳам. Мендан байрам қандай ўтди, нега сочинг йўқ демади. Мен сўрайди деб кутган эдим. Афсус...
Тавба ўша куни инсонни махлуқлигини ҳис қилганман. Дадам олиб келган хурмони ювиб келиб учаласи энам, аммам ва амакимни ўғли едию, мен билан укамга беришмади. Қочганим учун жазо эмиш бу.
-Агар байрамдан қочмаганингда сенгаям хурмо берардим. Энди бу сенга жазо, сени касрингга уканг ҳам қолди. Бор идишларни ювиб қўй.
Идишларни ювиб бўлудим, укамни олиб чиқди.
-Маржона хожатга олиб бор укангни.
Хайрон эдим у тенги бола амакимни ўғли гаршокда ўтирадику айвонда, ҳаво совуқ дейишади. Тағин қиш бўлса. Лекин укамни қўйишмайди.
Барбир ўзим тўкаманку. Шуниям совуққа чиқаришмасачи деб ўйлардим. Лекин буларни хис қилиш учун одам инсон бўлиши керак деб ўйлаб қоламан хозирлар. Зарра мехр бўлмагач бу туйғуларни қаердан ҳам ҳис қилишади. Раҳм шафқат деганини нималигини ҳатто ўйлаб ҳам кўришмаган бўлишса керак.
Хуллас биз хожат бориб қайтдик. Уйга кирмоқчийдим укам опа хурмо ейман деб қолди.
-Опа хурмо ейлик. Жудаям егим келяпти.
-Аммам уришади.
-Йўўўқ, хурмо ейман.
Ейман ейман девурди , унамадим кейин тушинтирдим.
- Сўроқсиз олсак жазо беради, аммам эртага ўзи бераркан боя менга айтди.
Укамга ёлғонладим.
-Хоп,- деди бошини қимирлатиб, - аниқ эртага берадия деди тиржайиб.
Ха деб юрётгандим қўлимдан тортди.
-Опа,- деди.
-Ха.
- Нимага хаммани аяси бор бизники йўқ?
Менда ҳам бу саволга жавоб йўқ эди. Нега бизни аямиз йўқ, нега?
-Аямиз бор узоққа кетган.
-қачон келади?
Менда ғалати туйғу уйғонди шу вақти. Хозирам бор хеч кимга айтмайману лекин ич-ичимдан азоб беради. Аямни ёмон кўриб кетдим, бизни шундайлигимизча ташлаб кетгани учун. Бирдан жахлим чиқиб кетди.
-Юр ошхонага дедим,- ва укам билан қолган хурмоларни хаммасини едик.
Укам жуда хурсанд бўлди.
-Опа роса мазза-я?
-Ҳа жуда ширин.
Бизни борурмаганимизга қарагани кўчага чиқган аммам, ошхонага келди ва қилган ишимни кўрди.
-Нима қиляпсанлар бу ерда?
Укам болада нима деганини эсласам халигача кулгим келади.
-Опам ейсан деб қўймади.
Менимча у калтак ейишдан қўрққан, чунки уйда печкани ёнида одоб таёқ турарди, сал тўпалон қилсаям оёғига урарди энам.
Аммам қахр билан менга қаради.
-Сенга шундай жазо берайки, бир умр эсингдан чиқмасин.
Мени тандирхонада қолдирди. Қишни кечасида. Жуда совуқ эди. Ерга тупурсангиз музлайди. Аммам ҳақ экан, бир умр эсимдан чиқмади ўша кун.
Мени нафас қисмам бор умрим дори билан ўтади қишни кунида.
Туни билан музлаб кетдим, оёқ қўлларим қимирламас ҳолга келди. Аммо аммамдан қўрққанимдан уйга киролмасдим, энди тонг отай деганда, ўз ўзидан исиб кетиб бошладим. Қор бўлсаям қизиб кетдим, кейин уйқум келди...
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
6-қисм
Икки амаким колхозда ишлашарди. Уларда етишмовчилик бўлган шекилли, аям билан дадам қўлларини тўлдириб совға-салом, егуликлар олиб энамни кўргани тез-тез бориб туришарди. Аямдан кейин ичадиган бўлиб қолди. Хар куни бўккудек бўлиб ичиб келардида, ухлаб қоларди. Ҳеч ким дадамни ичишдан қайтаролмасди. Аввалги кўхлик дадам ичиб, ўзини олдириб қўя бошлаганди.
Балки аммамни шунга жахли чиққандир акасига ачиниб.
Бора бора дунё билан иши йўқ дадамниям ёмон кўриб қолдим. Ҳа севгидан биринчи нафратим ана шу сабабли эди. Дадам муҳаббати меваси бўлган бизларга эътиборли бўлса бўлардику, ҳаттоки кичик укамни ўлимигаям дадамни айбдор деб биламан. Онам укамни туғаман деб у дунёга кетди. Онам ҳаётини бахш этган шу гўдаккинани дадам сақлаб қолса бўларди. Мен чақалоқни қаровсиз қолиб ўлди деб биламан.
Шу аснода икки йил ўтди мен мактабга чиқдим. Ало баҳолар билан ўқий бошладим. Ҳаётимда янги саҳифа очилганди. Устозим хайрон қолганлари ёдимда, «Бу қиз на харфлаб ўқийди на хисоблаганда чўт ишлатади. Катта одамни бир мушт уриб кичрайтириб қўйгандек ақлли» бу дерди.
Мактабда халоват бордек эди. Уйга боргим келмасди. Уй мен учун зимистон эди. Аммамни, энамни бемехрликлари, дадамни бепарволиклари мени уйдан бездирганди. Мактабни жуда яхши кўрганим учун бор кучим билан ало баҳога ўқишга уринардим. Мен китоблардан ўзимга янги дунё кашф қилгандим.
Янги йил байрами арафасида мактабимизда алифбе байрами бўладиган бўлди. Устозимиз бизни роса тайёрлантирди. Менга берилган шеърни, уйга келмасдан ўша ерни ўзида ёд олгандим.
Лекин байрамдан бир кун аввал, аммам шундай бир иш қилдики... Менга қилганларини хаммасини тарозини бир томонига қўйсаю шу ишини бир томон қилсаям оғирроқ эди. Юрагимда ўчмас из қолдирган ўша воқеа. Асло кечирмадим, кечирмайман хам бу қилганини.
Байрамда бизга оқ кўйлак оласизлар деди устозим.Ўша йиллари оқ кўйлаклар энди чиққанди. Хатто очиқ пушти кейин мовий ранглари хам чиқганди.
Келиб дадамга айтдим.
-Дада алифбе байрамига менга оқ кўйлак олиб беринг.
-Эртага чиқиб оламиз.
Дадам бозор олиб чиқиб олиб берди.
Сочларингни иккита қилиб ўриб лента тақасизлар деганди устозим.
Бир кун аввал сочимни юваман деган аммам:
-Уфф, сочларинг роса инжиқ, тароқ кирмайди,-деб сочларимни қириб ташлади устара билан.
Йиғлаб илтимос қилдим аммажон, дедим қулоқ солмади.
-Жон амма, бундай қилманг. Эртага байрам. Аммажон.
Кўзларимдан ёшларим дув-дув оқарди. Аммам эса парво қилмади.
Эртаси байрам бошланиши олдин, мактабда бутун мактаб болалари кулди устимдан. Катта опачалар битлаб кетган бўлса керак битлиқи деб кулишди.
-Анави кални қаранглар, тағин бошида коронасиям бор.
-Битлаб кетгандирдс, йўқса нимага олишади?
-Кал-кал.
Кейин қочиб кетдим байрамга қатнашмадим. Хоҳламадим ҳам.
Лекин ўша куни йиғладим. Тўйиб, тўйиб йиғладим. Хожатхонани орқасида ўтириб олиб аяжон деб раса йиғладим.
Давоми бор...
@ibratli_sozlar