Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
АЙНИҚСА ЁШИ КАТТАЛАР УЧУН!
Купчилик эркак ва аёлларни кийнаётган тизза бугим огриги давоси топилди
Бу рецептни куллагандан кейин 70 га кирган бувим хасса таянмидиган ва хатто дехкончилик ишларига карашадиган булди.
Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
4-қисм
Мен аста бориб аямни қўлларидан ушладим, муздек эди. Ҳали ҳам эсласам ўша муздек қўлларни тутгандек бўламан. Мен учун жуда азиз қўллар, бутун умрим давомида илиқ ҳароратини қўмсаб келган қўллар.
Маракалар ўтгандан кейин уйимизда энам билан кичик аммам қолди. Биз бувимлардан бўлак бўлиб чиққан эдик. Аммам турмушга чиқмаган эди. Дадам катта фарзанд бўлгани билан, кеч фарзандли бўлгани учун, кейинги укаларини кичик ўгли мен билан тенқур эди. Учинчи укасини икки ўғли бўлиб сут устига туғилгани учун катта ўғилларини энам ўзи қарарди. Бу болакай билан укамни ёши тенг эди.
Шундай қилиб битта аямни ўрнида хонодонимизда 4 та инсон келди.
Энам, аммам , амакимни ўғли ва митти чақалоқ. Чақалоқча тинмай йиғларди. Уни ҳеч ким овутолмасди. Тунлари ҳам, кундузи ҳам йиғлайверарди. Жажжигина фаришта, оппоққина эди.
Энам жахл билан аямни қарғаб гапирганлари эсимда.
-Ўзи ўлиб ҳаммасидан қутилиб кетди. Бизни бошимизга эса шунча ғавғони ташлаб кетди. Қурибгина кетгур. Бошиданам шуни оёғи ҳеч ёқмаган. Шунқадам.
Хайрон қолардим йўқ одамга нега жахл қилсая деб.
Бола бўлганманда худдики аям мехмонга кетгану қайтиб келадигандек эди. Мен аямни ҳар куни кутардим. Аям тезроқ келсаю, чақалоқни улардан олсаз у йиғламаса. Ҳар куни жахл қилиб бақирадиган, энам, аммам уйига кетса. Қанийди...
***
Келинига нисбатан кучли нафрати бўлган қайнона набираларини суя олмасди. Доим жеркиб берар, гўёки улар ортиқча даҳмазадек туйиларди унга. Қизини хам жахли чиққанига сабаб ўзи битта жиянига қараётган бўлса, яна уни бўйнига учта етим илинди. Аламини эса болалардан оларди. Энди турмушга чиқмай акаларини боласига қараб куни ўтсинми? Янгасигаям ўлиш учун топилган вақтни, ўзи бошидан келин қилишмаганда шунча гап йўқ эди.
****
Шунда улар уйларига кетадию хаммаси аввалгидек бўлади деб жуда жуда орзу қилардим. Яна бир нарсага хайрон эдим. Мени жуда мехрибон доим кулиб юрадиган аммам, худди бегонадек эди.
Авваллари уйларига мехмонга борсам энам кўп уришганларида аммам ёнимни оларди.
-Она индаманг болани қўрқитиб нима қиласиз, ота-онасини аламини боласидан олманг,- дерди.
Лекин энди ўзи доим бақирдиган бўлиб қолганди. Бир куни овқатдан кейин идишларни ювиб ол деди.
-Маржона идишларни ювиб ол. Бирорта ҳам ювиқсиз қолмасин.
Умуман идиш ювмаган эдим ўшангача. Билмадим балки эрка бўлгандурман, ёки ёшмидим? Хуллас илк бор идиш ювиб битта косани тушириб синдириб қўйдим.
Аммам келди нима бўлди деб.
Косани кўрсатдим. Ана шу онда хаётимдаги илк тарсакини едим.
-Сен ҳали идиш синдирадиган бўлдингми? Кўзингга қараб ювсанг ўласанми?
Йиғлаб юборгандим. Йўқ сираям қўрқмадим лекин нимадир жуда қаттиқ алам қилиб кетди.Лекин кейинчалик этибор бермай қўйдим.
Чунки бу холат доимийга айланди.
Уй супурсам идиш ювсам Хуллас нима ишни эплолмасам, аммамнинг аямасдан туширадиган тарсакиларига юзим хам кўнглим хам ўрганиб қолганди.
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
3-қисм
Банда доим ожиз бўлиб келган, қўлидан келса эканки бир жонни сақлаб қолмоқ. Афсуски яратганни амрига кўнишдан ўзга чора йўқ. Катталарни боши қотган, гўдаккиналар қандай қабул қилар экан бу мудҳиш ҳақиқатни. Уларга қандай ойинг энди йўқ дея олиш мумкин?
Севганини жони узилганини эшитган турмуш ўртоқни аҳволини тассавур қилаверинг. У ҳамон ўзига келолмаган, ўзи доктор бўла туриб ёрини сақлаб қола олмаганидан юраги тилка пора. Туш кўраётгандек эди. Атрофга ҳиссиз боқар, унга ҳаммаси барибир айни дамда. Ҳаёлида суюклиси ўлмаган.
***
Кейин эса бизни мехмонлар учун мўлжалланган уйимизга олиб ўтишди. Биз одатда бу уйга кирмасдик. Аям рухсат бермасди тўзғитиб юборасизлар, мехмонлар келса кулади устизмиздан берди. Ўша хонага кирдик. У ерда ҳам одам кўп, ҳамма йиғларди. Аянг укача олиб келади дейишгандиз чақалоқ ҳам, аям ҳам кўринмасди. Хона тўрида кимнидир ётқизиб қўйишган, устига оппоқ мато ташланганди. Бизни уни олдига олиб бориб юзини очишди. Аям экан. Аям кўзлари юмуқ, умуман қимирламасди. Укам ҳали ёш эмасми аям билан ухлайман деб хархаша қила бошлади.
-Аям билан ухлиман.
-Жасуржон ўғлим аянг билан ҳозир ухлаб бўлмайди.
-Йўўқ, мен аям минан ётаман.
Укам аямни бағрига киришга интилди.
Аммамлар, холамлар аранг укамни ажратиб олишди. У тинмай йиғларди. Мен эса қотиб қолгандим. Нима бўлганини тушунолмасдим. Умримда илк маротаба азада иштирок этишим эди. Ҳеч нимани идрок қилолмасдим. Бешни тўлдириб олтига ўтадиган вақтим эди. Унгача бўлган ҳаётимни яхши эслолмайман. Лекин... Лекин ундан кейинги ҳаётимни бир лаҳзасини ҳам унутмадим, унутолмасам ҳам керак.Мажруҳ болалик.
Укам турар қучоғимда
Ёш қотгандир қароғимда
Амма ҳола тоғаларим
Йиғлашарди атрофимда
Не бўлганин билмас эдим
Билмай мен хам йиғлар эдим
Етимлигим кейин билдим
Мен онамни йўқотгандим
Болалигим тугаб битти
Қувонч шодлик ўтиб кетди
Беш ёшимдан ҳар бир куним
Қайғу алам бирла ўтди
( Маҳзун.)
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
#МАЖРУҲ:
2-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Ўша куни ҳаётимдаги энг мудҳиш кун бўлган. Буни умрим давомида унутмасам керак.
-Қизим биз аянгни олиб кетяпмиз, докторга борайлик сенга укача олиб келамиз.
Дадам бошимни силаб дедилар.
-Ўғилми қизми?
Болаларча сўрадим.
-Олиб келсак биласан. Уканг билан урушмай ўтир.
-Хўп, дадажон.
Ойим зўрға нафас олар, оғриқ забтига олган бўлса керак. Мени олдимга келиб қаттиқ қучоқлади. Узоқ ҳидлади.
-Сарвиноз кетдик.
Дадам ойимни етаклаб чиқиб кетдилар.
***
— Сарвиноз, ҳаммаси яхши бўлади.
— Дадаси, мен қўрқяпман. Ҳудди болаларим билан сўнгги бора кўришгандек, уларни қайта кўрмайдигандек ҳис қиляпман ўзимни,- Сарвиноз эрини қўлини ушлаганча зўрға қадам босганча машинага чиқди.
— Ундай дема, боламиз соғлом туғилсин, ўзингга келиб ол, уч кун ўтгач қайтиб келамиз.
Даврон хотини машинага ўтиргач, далда берди.
***
Биз уйда аммам, мен ва укам қолдик. Қаттиқ совуқ, қиш, ҳамма ерни қор қоплаган эди. Аммам бизни оввора бўлиб ўтирсин деб телевизор қўйиб берди. Телевизордан «Ляполд» мултфильмини кўриб ўтирдик. Печка гуриллаб ёнар, овози бемалол эшитилиб турарди. Ҳеч қанча вақт ўтмай уйга меҳмонлар кела бошлади. Аммам дарров ўрнидан туриб улар билан сўраша кетди. Биз ёш бола эмасмизми меҳмон келди дея ҳурсанд бўлиб ўтирибмиз.
—Яхши келдингизми?
Улар аммамга бош чайқаб нимадир дейишди.
Дадам менга онанг укача олиб келса, икки укангни тўйини қиламиз, сенга зумрад кўйлак олиб бераман дегандилар. Мен шу кунни кутиб ҳурсанд эдим. Ҳозир тўй бўлса керак деб ўйлабман, меҳмонлар келаверганига. Аммо улар негадир йиғлашарди. Ҳаммадан ҳам кўпроқ холаларим жудаям адо бўлиб йиғлашарди. Бувимни эна дердик. Катта холам Самия, энам билан ёмонам тортишиб қолди.
-Сиз едиз синглимни бошини. Шу уйга келиб кун кўрдими бечора?
-Ўзи касал бўлса синглинг мендами айб?
-Касаллигини билар экансиз, нега унга зулм қилдингиз? Бечора кун кўрмай ўтиб кетди бу дунёдан.
Холам рўмолчасини кўзига босганча ўксиб ўксиб йиғларди. Биз эса укам билан хона бурчагида ўтирардик. Укам қўрққанидан мени маҳкам қучиб олганди.
Ҳовлида бақириб йиғлаганлар кўпаярдики асло камаймасди. Мен бу одамларни тезроқ кетишини истардим. Бир пайт аммам олдимга келиб энг узун кўйлагимни кийдириб бошимга рўмол ўради. Укамга эса чопон кийдириб бошига дўппи кийдирди.
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
#orzularim
Йиғлаётган орзуларим
(13-қисм)
Устоз, маълумки, Равзаи муборак аёллар учун ҳам бир мадраса эди. . Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар куни завжалари билан уйларида дарс ўтганлар. Ўша суҳбатларда шаърий масалаларни энг маҳрам нуқтасигача тушунтириб берганлар. Ушбу уйнинг расмий вакили Оиша онамиз энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобаларнинг ривоятини таcҳиҳ ва тавзиҳ қиладиган даражага етишганлар. Тобеинларнинг буюк алломалари саҳобиялар қўлида вояга етган.. Имом Моликнинг қизи Фотима оталари талабалардан ҳадис тинглаётганларида, қайсидир толиби илм бирон-бир ҳарфда хато қилса, ниманидир кам ёки ортиқча айтса, эшикни тақиллатардилар. Имом Молик талабанинг янглиш ўқиганини англаб, “Янглишдинг, қайтадан ўқи!” дер эдилар. Карима бинт Aҳмад ҳам Бухорийдан қайта-қайта ривоят айтардилар. Вафот этганларида инсонлар: “Инсоният Каримадек аёлни кўрганмикан-а?!” деб юборган экан.
Aсмо розияллоҳу анҳо жасорат рамзи бўлишлари билан бирга, илм манбаи ҳам эдилар. Бухорий ва Муслим у ривоят қилган 58 та ҳадисдан 13 тасига иттифоқ қилганлар. Aсмо розияллоҳу анҳонинг қўл остида кўплаб саҳобаю тобеинлар камолга етган.
Бу маълумотлар улкан денгизга битта бармоғимни ботириб олганимда илашган бир томчи холос. Мен ўзбек муслималарини ҳар томонлама етук бўлишларини истайман.
Излансак, бахтга эришишимиз,
шубҳасиз.
Бугун йиғлаб-сиқтаб, ҳаётим энди тугади деб ўзини тамом қилиб бораётган дугоналаримга йиғлаётган орзуларингизни овутинг, уларни амалга оширишда ўзингизга куч топа олинг, дегим келади.
Алишер Навоийда шундай гўзал сатрлар бор
"Эл нетиб топқай мениким мен ўзимни топмасам..."
Ҳа, инсон, аввал ўзини англаши керак экан. Шу билан бирга ўз баҳосини ҳам билиши лозим экан.
Қизим ҳам катта бўлиб қолди. Дадам ҳовли қуриш билан банд.
Гавҳар ҳақида гапирмай қўйдингиз, дебсиз. Нимасини айтаман, устоз. Турмуш ўртоғига ҳиёнат қилганликда айбланиб турмуши бузилди, кейин Туркияга кетиб қолди. Йўқ, фарзанди йўқ. Келинойим ҳали ўша-ўша. Бувим ҳам ётиб қолдилар. Ойим ҳовлимиз битса, уларни олиб келамиз деяпдилар. Дадам амаким билан ярашиб кетганлар. "От тепкиси отга ўтмайди", —дейдилар ойим. Шоҳжаҳон ҳақида умуман маълумот йўқ. Қачонлардир ҳаётимда шундай одам бўлганлигини жамалаксоч Шодия эслатиб туради, холос.
Бу йил 4—курсга ўтдим. Кеча уйимизга Робия опам келди. Бу сафар совчи бўлиб. Ойим ҳам дадам ҳам танлов ҳукмини ўзимга топширди. Мен эса турмуш қуришга қўрқяпман.
Бир неча йиллик сирдошимга айланган, азиз устозим, айтинг, мен нима қилай? Аслида, ҳозирги ҳаётим ўзимга ҳар тамонлама маъқул, аммо умримнинг қишли қировли кунларида битта маҳрам керакмикан?
Жавобингиз мен учун муҳим. Қолган ҳаммаси жойида, алҳамдулиллаҳ
Ўзи томон ташлаган битта қадамимга югуриб қошимга чиққан муборак зот—Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
(тугади)
Феруза Салходжаева
@ibratli_sozlar
#МАЖРУҲ
1-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
#Бисмиллаҳ
@ibratli_sozlar
#Диққат
БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯
ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН⭕️
✅ Коксартроз
✅ Гоноартроз
✅ Полиартрит
✅ Артрит
✅ Артроз
✅ Острехандроз
✅ Грижа
каби касалликларга қарши энг тезкор табиий ечим.
Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/4
Батафсил малумот учун пастдаги хавола устига босинг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/4
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/4
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/4
✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ
Олимларнинг аниқлашича,...
Аёллар ўзларига айтилган сирларни
47 соату 15 дақиқа сақлай оларкан, кейин ... .
Онаси ёки яқин дугонасига айтиб қўяр экан.
Олимларни аниклагани-
Канчали-тугри деб уйлайсиз-каментарияда фикрингиз..
💚🕊💚🕊💚🕊💚🕊💚🕊💚🕊💚
😭17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
Онаизоримга
Очиғи, ўзим она бўлмагунимча, Онаизоримнинг қадрини билмаганман. Фарзанд деган тотли неъматни қўлимга олмагунимча, оналик машаққатини сезмаганман. Болажоним бетоб бўлиб қолмагунча, онажонимнинг олтита фарзанд катта қилгандаги заҳматини ҳис этмаганман.
Ўғил уйлантирмагунча, бировнинг боласига муроса қилиш кераклигини тушуниб етмаганман. Қиз узатмагунимча, юрагингни узиб, бировга ҳадя этиш оғриқларини татиб кўрмаганман.
Фарзандларим эгасини топиб, учирма бўлиб кетмагунча, СОҒИНЧ деган туйғуга дуч келмаганман!
Оналик—машаққат экан.
Оналик—илм экан.
Оналик—ўзидан буткул кечиш дегани экан!
Онаизорим, менинг камолим, шаъним, соғлиғим учун умрини тикиб юборган азизамсиз.
Онаизорим, камтарин мунисам, кўнглимга қараб, кайфиятимга қараб, вақтимга қараб😢 гаплашадиган ягона меҳрибонимсиз!
Онаизорим, ҳар сафар ҳеч йўқ битта рўмол билан хурсанд қилиб жўнатишни истайдиган ғамхўримсиз!
Сиздан бошқа ҳеч ким шунчаки бирор нарса илинмайди. Фақат сизники беминнат.
Охирги пайтларда Турбатга айтмай чиқадиган бўлдим. Бўлмаса, дарвозангиз тагига кўрпача ташлаб ўтириб оласиз.
Шу кунгача ўнта қиз узатибсиз (еттита невара қизингизни қўшиб айтяпман). Энди биз қолиб невара қизларингиздан хавотир бўласиз. Йўқлаб қўясиз. Барининг кўнглини бирдек олишга интиласиз. Ҳамма қизларингиз сизни бирдек яхши кўради. Ҳаммаси биринчи сизнинг ҳолингизни сўрайди.
Невара келинларингиз билан қўшганда тўққизта келин кўрибсиз. Барчасининг ҳурмат—иззатидасиз. Пиру бадавлатим.
Дарвозангиз доим очиқ, дастурхонингиз ҳамиша тўкин. Сиз бор жойда барака бор, Онажоним. Сиз бор уйларда файз бор, мунисам.
Ҳикояларимни ҳаммасини ўқиб боришингизни биламан. Фикр билдиргани ийманасиз. Ўзим сўрайман: "Она, фалон ҳикоям қаҳрамонини танидингизми?" "Танидим болам, тўғри ёзибсан!"
"Она, фалон ҳикоямни ўқидингизми?" "Ўқидим, зўр ёзибсан!" Кейин ўзим гапиртириш учун мажбурласам, "очиласиз", бир адабиётчидек фикр билдира бошлайсиз. Унгача " хато гапириб қўймай", дегандек ҳадикда ўтирасиз. Камтаргинам, камсуқумгинам! Музтаргинам!
Кўчада бирга юрсак, ёзнинг жазирамасида, қоқ пешинда велосипед учаётган қўшни болакайни койиб қоласиз.
—Ҳой, фалончининг боласи, бор уйингга кир! Шу иссиқда нима зарил велосипед учиб. Кун қайтсин. Бошингдан офтоб ўтади. Қорайиб кетганингни қара, тез уйга кир!
Болакай ҳам сизнинг танбеҳларингизга ўрганиб кетганми "Хўп, хўп", деб йўлида давом этиб кетаверади.
Мен куламан. Кейин эслаб қоламан. Маҳаллада ҳамма сизни ҳурмат қилади. Қозоқми, ўзбекми, бирдек яхши кўрадилар. Бизни эса "Ҳуррият опамнинг қизи" дея эъзозлайдилар Бугун койиб, эртага қўлига шоколад тутқазишингизни ҳам биладилар, буларнинг ортидаги кўриниб турган меҳрни эса ҳис эта оладилар.
Онажоним, биламан, одамлар орзу қиладиган даражадаги фарзанд эмасман. Сизга ҳам кўп вақт ажратолмайман, аммо сизни ҳаммадан кўп яхши кўраман. Ҳамиша дуодаман. Аллоҳ сизга узоқ умр, соғлик, шодликка тўла кунлар ҳадя этсин. Хожи онам, жоним онам, бахтимга омон бўлинг. Уйимиз қуёши ўзингиз бўласиз, порлаб туринг.. Аллоҳим ўйлаган барча ниятларингизга етказсин.
Бахтимга омон бўлинг, Онажоним!
Қизингиз Феруза ёзди.
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУ🤩
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта
ХОХЛАГАН ЁШГА ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ👇
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+B9MdYAtpEoIxNGEy
/channel/+B9MdYAtpEoIxNGEy
Чеварчилик👇
/channel/+pJfW-yJiOww0MWRi
Аёл киши эрини "АКА" дейиши мумкинми?
Шайҳ Мухаммад Юсуф Ҳазратлари жавоблари👇
😨ҚАБРИСТОНДАГИ ЧАҚАЛОҚ ЙИҒИСИ...
Юраги бўшлар ўқимасин❗️
Мен ўнг томонда, қабристон этагида турган бир шарпани пайқадим. Тун қоронғи, атроф зимистон. Отамнинг қўлида фонар бор холос. Аммо кўзим тушган шарпа хира туманга ўхшаб кўриниб турарди. Бу...😭😱
💔 BOLAM UXLASIN DEB DORI BERIB KATTA XATO QILDIM.
🤱Farzandim kechalari uygʻonib tinmay yigʻlardi.
Doimiy uyqusizlik, asabiylikdan qutulaman deb bolamga dori bera boshladim.
Aslida bu dorini bolaga berib boʻlmasligini kech bildim.
Ha bu oʻsha siz yaxshi taniydigan, deyarli hamma uyda topiladigan...
#МАЖРУҲ
Энг қизиғи бу биринчи ва сўнгги йиғлашим бўлди, қайтиб кўзимдан ёш чиқмади. Ёкида мени қалбимни бора-бора тошга айлантиришди. Мени ҳиссиз инсон қилиб тарбиялашди. Мехр нима? Мен буни билмадим, билолмадим. Ҳаттоки мени эркалаб суйган дадам менга бегона эди. Суюклисини ўлимини қабул қилолмади. Болалари билан иши бўлмай қолди. Бу биринчи сабабим эди севгига бўлган нафратга. Нега инсонлар севади-ю, уни ўрнига ўзгалар жавоб бериши керак, ўзгалар жабр кўриши керак нега?
Энам доим қарғарди.
-Ҳе ўлибгина кетгин безраймай ўл. Ергина ютсин сен етимчани.
Ёдлаб олгандим, бу сўзларни. Қандай аянчли а, 6 ёш қизалоқ қарғишни ёдлаб олди. Алифбодан олдин. Бақириб қарғаб бошласа ичимда қўшилиб такрорлардим.
Аямдан нафратланарди. Буни бизга нисбатан қўлларди.
Укачам қаттиқ йиғларди, кейин ўйлардим биз йиғласак аям сутга ё қатиққа дори қўшиб берардида ачомлаб ухларди.
-Эртага оппоқ бўп кетади бибишим,- дерди кейин эртаси ростдан тузалиб кетардим.
Нега энди укачамга сут беришаётганда дори беришмас экан деб ўйлардим.
-Уффф қачон чакаги ўчади буни? Безор қилиб ташлади йиғлайвериб.
Энам аммамга солар, аммам энамга. Укачам ўртада сарсон йиғлайверарди. Ахийри бешикка белаб менга беришар, мен тебратиб ўтирардим.
Бир куни тунда жуда қаттиқ йиғлади. Ҳеч ким жим қилолмади. Уни йиғлаганига энамни бисотидаги бор қарғишлар аямга қаратилди.
Кейин эртаси тонгда адёлчасига ўраб олиб кетишди дадам билан амаким. Кейин қайтиб олиб келишмади.
Мен чақалоққа мехр бериб улгургандим. Уни жуда яхши кўрардим. Соғиниб кетдим, кута кута, келмайвергач сўрадим.
-Амма укачам қани ?
-Аянг тортиб кетди,сенгиналарниям тортсаю қутилсам хаммангдан.
Аммам шу гапларни айтию, мени уриб ташлади. Барбир хеч қўрқмасдим, лекин жуда-жуда ёмон кўриб қолдим иккисиниям.
Аммамни бизга қилаётган зулмлари кундан кунга ошиб борарди.
Хаттоки укамни ўйинчоқларини бермасдан, худбинларча укам билан уришадиган, амакимни бир муштдек ўғлиниям ёмон кўрардим.
Уйимда ҳудди бегонадек эдим. Дадамни биз билан иши йўқ, онасини қўлида эканимиздан кўнгли тўқ бўлса керак. Эрта кетиб, жуда кеч келарди. Биз ҳатто дадамни кўрмасдик ҳам. Дадам доктор эди, тез тиббий ёрдамда ишларди. Яхши топарди. Чунки доим ишдан келганида уйимизга жуда кўп нарсалар олиб келарди. Ейиш-ичишдан муаммо бўлмасди.
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
👩🦰—Erim meni Dubayga sayoxatga opketyapti😍, ishonasanmi dugon xar kuni gullar, sovg'alar opkeladi, pul so'rasam jaxl qilmasdan ortig'i bilan beryapti. Shunaqayam baxtliman xuddi 18 yoshga qaytgandekman 🥰
👩🦱—Yaqinda nolib yurodingku, erim bee'tibor, gul tugul so'ragan pulimniyam bermaydi deb 🙄
👩🦰—Ehh o'rto xammasi o'zimda ekan. Telegramda bir kanal topvoldim, shunaqayam zo'r narsala o'rgatdi, mana natijasini ko'rib turibsan 💃🥳
👩🦱—Mangayam berchi linkini 🥹🙈
👩🦰—👇👇mana tezro ulanvol lekin xich kimga aytma 🤫TEZROQ SAFIMIZGA QO'SHIL VA MUAMMOLARINGGA BIRGALIKDA YECHIM TOP
👉@Betakror_Ayoll
👉@Betakror_Ayoll
👉@Betakror_Ayoll
🟣✈️BO'YANISHNI BILMAYDIGAN QIZLAR UCHUN 💅🧖♀💆♀ MAKEAJ DARSLARI. ONSON O'RGANASLAR XAMMASI VIDEO DARSLILARDA ORGATILGAN 💋LAB SHISHIRISH, 💄TOGRI BOYANISH, 👁TOG'RI STRELKA CHIZISHNI, 🦷TISHLARNI OQARTIRISHNI 🦋YUZNI TOG'RI TOZALAB UHOD QILISHNI🔴
KUZ : QISH: BAHOR: YOZ : FASLI UCHUN ZOR MASKALAR TAYORLASHNI❤️
‼️TEZ OZISH SEMIRISH VA 90/60/90 QOMATGA EGA BO'LISHNI 100% ⭕️ ~ DAN O'RGATAMAN😘😘😘
✌️TEKINGA O'RGATAMAN DARSLIKLAR KANALDA👇👇👇
/channel/+DmYm4sVgB_ZhMTRi
😍OVSINJON SHUNDEK
ZO'R SALATLARNI QAYERDAN O'RGANASIZ
🥰VOY VOY OVSINJON MEN BIR KANALGA AZO BO'LGANMAN💛
✅HAR KUNI YANGI SALAT RETSEPTLARI JOYLAB BORADI
JUDA QIZIQ KANALDA
🫰MULLAKAMNI YURAGIGA HAM SHUNDE SALATLAR BILAN YO'L TOPIB OLGAN EKANSIZ DAAAA 💛
❤️MENGA HAM O'SHA KANAL LINKINI BERING MAYLIMI OVSINJON
😊XO'P OVSINJON LINKIGA KIRIB SAXRANIT QILIB OLING
YANA QIDIRIB YURMENG
👇👇👇👇
/channel/+pJgXyDWmqbNiZTA6
/channel/+pJgXyDWmqbNiZTA6
#МАЖРУҲ:
1-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Бугун яна бир қиссани ёзишни бошладим. Аллоҳ хайрли қилсин. Ҳикоя 100% ҳаётий воқеалар асосида ёзилади. Қаҳрамонимиз орамизда бор.
Севги...
Севги нима? Инсонлар севги бахт дейди, мен эса ундай демайман. Севги инсонни телба қилади, телба эса кўзи кўр бўлиб ўзгаларга жабр қилганини ўзи ҳам сезмайди.
Мен севгидан нафратланаман...
Йўқ мени алданган, ёки севганидан жабр кўрган дея ҳисобламанг. Мен севмаганман. Севги менга ёт туйғу. Мен севги сабаб бутун умр бахтсизликка, ёлғизликка маҳкум этилдим. Севги деганда инсонлар бир-бирига меҳр билан тикилган ёки соатлаб суҳбат қурган, бахтдан боши осмонга етган жуфтликларни кўз олдига келтирса керак. Мен эса ўша туйғуни, ўша туйғуга қарам инсонларни ёмон кўраман.
Ҳаёт қиссамни бошлар эканман, бу сўзларни айтиб бериш мен учун улкан азобдир.
Отам онамни севиб уйланган. Онам жуда чиройли аёл бўлган. Афсуски юрагида нуқсони бўлгани учун, ёки ўғли қаршилик қилиб шунга уйланаман деб турволгани учунми, бувим онамни жуда ёмон кўрарди. Эсимни таний бошлаган вақтларим эди. Мен беш ёшда бўлганман. Укам эса икки ёшда эди. Ўзим у вақтларни эслай олмайман, дадамни айтиб берган ҳикояларидан биламан. Мен жуда эрка қизалоқ бўлганман.
Эркалигимга асосий сабаб эса мен онам ва дадамнинг турмушларига беш йил тўлганда туғилганман. Қаттиққўл бувим унга онамни не кўйларга солмаган дейсиз. Юраги хаста онамга кўрсатмаган куни қолмаган. Дадам эса чексиз берган меҳрлари билан онамни дард, алам, ситамларини унуттирганлар.
-Сарвиноз, мен ёнингдаман, бироз сабр қил ҳаммаси ўтиб кетади. Қолган гапларга эътибор қилма. Фақат мени бил.
Дадамнинг меҳр билан айтган бу гаплари, онамнинг кун бўйи тортган азобларини бир зумда тарқатиб юборарди. Онам дадам сўзларидан қувват олиб, эртаси куни ҳеч нима бўлмагандек ишларни қилиб юрарди. Мен эса оилани эркаси, тўғрироғи дадамни эркаси эдим. Дадам қаерга борса ортидан борардим. Буни эслолмасам, дадам ёдимга солардилар.
-Мендан бир қадам ҳам ажралмасдинг. Қаерга борсам доим дум бўлиб юрардинг. Ҳаттоки «думча» деган лақабинг бўларди.
Ҳаётимиз шу зайлда бахтли кечиши мумкин эди. Отам, онам, укам ва мен жуда бахтли эдик. Бахтли эдик ҳам гапми, биз ўта даражада бахтли бўлганмиз. Мен шундай ҳисоблайман. Бу бахтга фақат бувимнинг совуқ нигоҳлари соя солиб турган бўлса керак.
Бувим ёқтирмагани учун уч аммам ҳам ойимни сира чиқиштиришмаган.
Давоми бор....
@ibratli_sozlar
Бисмиллахир рохманир рохийм
РЎЗАДОРИМГА.
Бугун сизни бир бор йўқлаб қўяй дедим.
Соғлигингиз, ишларингиз. билай дедим.
Она бўлиб, опа бўлиб, сингил бўлиб.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Раҳмат, мағфират ойи моҳи Рамазон.
Дўзахдан паноҳ ойи моҳи Рамазон.
Ўн икки ой Султони, шоҳи Рамазон.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Рўзғорингиз бутми, йўқми каму кўсти?
Ризқингизни сўраб дуо қилай дўстим.
Танингиз соғ, ишларингиз ҳам дурустми?
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
"Чарчоқ йўқми?"- бермайман бундайин савол.
Рўза чарчаш эмас, балки танга мадор.
Йиғаяпсиз охиратга заҳиралар.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Барака ёғилиб турган саҳарликда.
Фаришталар меҳмон бўлган ифторликда.
Қадр кечаси яширинган ўн кунликда.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Уйқудан воз кечиб тунлар ибодатда.
Кундузлари қўлда Қуръон, тиловатда.
Бунга албат мукофот бор қиёматда.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Биров билиб, биров билмас эҳсон қилиб.
Бу ойга зеб бермоқдасиз закот бериб.
Етим, бемор, ночорлардан хабар олиб.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Йўқдир ғийбат, уят сўзлар, сўкиш, қарғиш
Йўқдир дилозорлик, жанжал, гуноҳ, уруш.
Нафсларни ислоҳ қилиб, қўймасдан бўш.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Рўзғорларни бутлаб қўйган ўғилларим.
Хизмат қилган қиз, келинлар- ойдинларим.
Ажру савоб олаётган азизларим.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Бу ой кўплаб дуо қилинг, Унга етар.
Фаришталар дуоларни дарҳол элтар.
Инша Аллоҳ. Сизни бешак Райён кутар.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Дилафрузхон дуо қилар, сиз Амийн денг.
Келаси йил Маккада ифторлик қилинг.
Масжид ул Ҳарамда дуоларни ўқиб.
Байтуллоҳга қараб Зам зам сувин ичинг.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Она бўлиб, опа бўлиб, сингил бўлиб.
Рўзадорим, сиздан хабар олай дедим.
@ibratli_sozlar
ФАРЗАНДЛАРИМИЗДАГИ ҚОБИЛИЯТ ЙЎҚОЛИШИНИНГ БАЗИ САБАБЛАРИ:
1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.
2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади.
3. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.
5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги.
6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан сув ичиш зарур.)
7. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.
📣📣ОЗИШГА ТАЙЁРМИСИЗ
⬇️ОЗИШ ЭНДИ МУАММО ЭМАС ,ОЧ КОЛМАСДАН ЕБ ОЗАСИЗ
⬇️ ТУГРИ ОВКАТЛАНИБ СОГЛОМ ОЗАСИЗ.АЛОХИДА БОЗОРЛИК КИЛМАЙСИЗ
⬇️ 1️⃣ОЙДА7️⃣KГДАН1️⃣2️⃣ KГГАЧА ОЗИШ ИМКОНИЯТИДАН ФОЙДАЛАНИНГ
⬇️КОТГАН ВАЗННИ ЮРГИЗИШ УЧУН ХАМ АЛОХИДА МЕНЮЛАР БОР
⬇️ ДАВЛАТ РУЙХАТИДАН УТГАН ДИПЛОМ ВА СЕРТИФИКАТГА ЭГА ОЛИЙ МАЬЛУМОТЛИ ДИЕТОЛОГ
✅ @Mahbuba_Ravshanovna1
✅ ОЗИШНИ ИСТАГАНЛАР ГУРУХГА ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ
👇👇👇
/channel/+OeCvOkaqd7xjZDgy
/channel/+OeCvOkaqd7xjZDgy
/channel/+OeCvOkaqd7xjZDgy
... ~ Аёллар йиг'ласалар ~ айбдор эркаклар.!!..
.... ~ Аёллар бахтсиз бу'лсалар ~ айбдор эркаклар.!!...
.... ~ Аёллар хаёсини, ибосини йу'к,отсалар ~ айбдор эркаклар.!!..
.... ~ Аёллар ку'чага чик,иб кетсалар~айбдор эркаклар.!!..
.... ~ Аёллар аёллик иффатини йу'к,отсалар~айбдор эркаклар.!!..
.... ~ Аёллар экакка у'хшаб к,олсалар~айбдор эркаклар.!!..
.... ~ НЕГА.??... демок,чимисиз...
Сабаби оддий..
_ Аллох эркакларни кучли.... оила халифаси.... аёллари устидан хукмдор ва аёллар учун масъул шахс этиб яратди...
.... ~ Эркаклар ЭРКАК бу'лсалар....
........ аёллар АЁЛ бу'ладилар..
............. ~ .......... ~ ....... (Имом Шомил).
.... ~ Сахобалар даврида бир мусулмон оиласидан ахлок,и бузук, аёл чик,са.... энг аввало эркаклари су'рок, к,илинган...
.... ~ Эркаклар рашк,ни тарк этсалар....
........... Аёллар хаё~ибони тарк этадилар.!!!...
................. ~ ............ ~ (Имом Г'аззолий)
.... ~ К,иёмат майдонида бир аёл учун 4 насл эркаклар су'рок,к,а тутилади..
____ К,изалок,лик давридан балог'атга етиб, узатилгунча олган тарбиясига отаси..... ака~укаси су'рок,к,а тутилади.... (Отаси бу'лмаса амаки ота у'рнига тарбиясини у'з зиммасига олади)..
____ Узатилгандан су'нгги даврига никохдаги жуфти халоли (хожаси) ва ака~укаси су'рок,к,а тутилади..
____ Аёлни у'г'ил фарзандлари вояга етгач, улар хам она учун масъулиятли шахсга (эркакка) айланадилар...
Су'нграгина аёл су'рок,к,а тутилади..
.... ~ АЗИЗ ШЕРЮРАК ЭРКАКЛАР ХУШЁР БУ'ЛИНГ.!!!..
Расулуллох саллаллоху алайхи васаллам бежизга айтмаганлар:..
____ "Даюслар жаннатни хидини хам хидламайдилар.!!",~деб...
@ibratli_sozlar
✒️БИЗ ГАДОЙ ЭМАСМИЗ.
(Ибратли ҳикоя)
Ўша гадойларни учратган онда менда уйғонган ҳисларни ҳеч қачон унута олмасам керак. Тун зулмати, биз кафедан егулик олиб, машинамизда тановул қилаётган эдик. Шу пайт кимдир машинамиз деразасини оҳиста чертди. Очсам, бир киши турибди. Кўринишидан қишлоқдан эканлиги маълум, ортида эса 10-ёшлардаги бола ҳам бор.
— Йигитлар, илтимос, ёрдам беринглар! Бироз пул берсангиз етарли, ўғлимга у-бу егулик олиб беришимга етса бас!
Ҳар доимгидек менда ишончсизлик ҳиси уйғонди. Ҳозир бориб бир бутилка ароқ сотиб оладида, жонга тегди бу пиёнисталар! Бир суҳбатини олайчи:
— Нега ишламайсиз? Оддий одамларга ўхшаб оилангизни таъминлаш ва болаларингизни боқиш учун. Наҳотки, ўғлингизни етаклаб, гадойчилик қилишга уялмайсиз?
— Кечирасизлар…
У дарҳол маҳзун кўзларини олиб қочди ва ўғлининг қўлидан етаклаб, шошиб юриб кета бошлади. Менимча, у биздек бемеҳр инсонлардан тезроқ узоқлашишга қарор қилганди.
Шу пайт виждоним уйғондими, билмадим. Менга нимадир бўлди, кўксимдаги юрак бошқача ура бошлади ва мен машинамда ўтира олмадим. Тушиб:
— Ҳой, тўхтанг! Сизга нима бўлди? Ўзи тунги соат 3-да бу ерда нима қилиб юрибсиз?
— Биз уйга кета олмаяпмиз. Бу ерга қишлоқдан касалхонада ётиб даволанаётган аёлимни кўргани келган эдик. Ҳозир нархлар баланд, ҳамма нарса қиммат!… Бор йўқ пулимни дори-дармонга ишлатиб юбордим. Анча қарзга ботиб ҳам қолганмиз, нима қилишни ҳам билмаяпман… Мен ўзимга эмас, майли, кам бўлса ҳам шу ўғлимга егуликка… У деярли бир суткадан бери ҳеч нарса егани йўқ. Агар билсангиз эди, мен жуда хижолатдаман, жуда уяляпман…
Эшитганларимиздан сўнг биз дўстим билан машинадан пулларимизни олиб, таом буюртма беришга югурдик.
— Тўхтанг, шошманг, кетиб қолманг! Пулимиз борича егулик олиб уларга тутдик. Аввалига у киши бироз хижолат бўлди, у қўлимиздаги нарсаларни нарсаларга шундай қарашардики, уларнинг оч эканликларини билиш қийин эмасди.
Биз улардан уйларига қандай етиб олмоқчи эканликларини суриштира кетдик. У кишининг айтишича, 2-соатдан сўнг уларнинг қишлоқларига борадиган электричка ўтаркан. Улар унда яшириниб етиб олишни мўлжаллаётганликларини эшитиб, ҳамёнимда қолган пулларни ҳам олдим:
— Бу пуллар уйингизга етиб олишингизга етадими?
— Бу нима деганингиз, ярми ҳам етади!
— Майли, олаверинг, йўлда яна у-бу нарса оларсизлар.
— Катта раҳмат! Мен ҳаммасини қайтараман! Келинглар, мен сизларни телефон рақамингизни ёзиб оламан. Бир неча кундан сўнг, мен яна келаман ва пулларингизни қайтараман.
— Қўйинг, уйингизга бемалол етиб олсангиз бўлди!
— Ўғлим, амакиларингга «раҳмат» айт!
— Болакай, оҳиста бизга миннатдорчилик билдирди, бироқ бусиз ҳам унинг кўзларида ҳаммаси намоён эди…
Мен ўша дамда ҳис этганларимни сўз билан таърифлай олмайман. Улар иккиси вокзал томонга тез-тез юриб кетишар ва ортларига қараб-қараб қўйишарди…
Бу воқеага анча бўлди. Лекин уни кеча ўғлим, кўчада олма сотаётган қари бувижондан керак бўлмасада, унга ёрдам бўлсин учун сотиб олганини айтганда жуда хурсанд бўлдим!
- Тўғри қилибсан, ўғлим!
@ibratli_sozlar
Ҳар дам ғанимат
2012 -йил , айни март ойининг иккинчи ҳафта кунлари эди..
Ўша кунлари уйимизга онамни кўргани бордим..Онам боришимни билгандек , тандирда сомса ёпиб турган экан .Онам озиқ -овқатга пазанда аёл эди.Ёқдан бор қилиб нималарнидир тайёрлайверарди.Ҳар куни сурпа очгани ҳам эринмасдилар.Онам билан ўтириб қайноққина сомса билан чой ичдик. Шунда хаёлимга 15- мартда Озодек Назабековнинг Фарғонада Ёзги театрда концерти бўлар экан, деб айтиб қолдим..
Онажоним, Ортиқ Отажонов , Бобомурод Хамдамовларнинг қўшиқларини яхши кўриб тинглашларини билсамда, О.Назарбековнинг ҳам қўшиқларини яхши кўришини билмас эканман....
Шунда: Ҳа, онам концертга олиб борайми - деб сўрадим.Тўғриси ,онамдан ҳар доим бир жойга олиб борай деганимда ,эе қўйсанг- чи ,- дер эдилар , шунинг учун бу сафар ҳам шу жавобни айтадилар, деб шунчаки айтдим ,қўйдим..
Кутилмаганда ,онам : Вой ,бунча яхши, концерт бўларканми , деб сўради .Мен ҳайрон бўлиб,концертга борасизми ,- деб сўрадим .Ҳаа , Озодбекни концерти Америкада бўлса ҳам боравераман ,- дедилар. Кутилмаган бу жавобдан ростдан хурсанд бўлиб кетдим... Эртага Фарғонага - шаҳарга бораман,билет бўлса олиб келаман ,-дедим .Агар билет тугаган бўлса ҳам сизни олиб бораман ,бир гап қилиб кириб олармиз ,дедим.Эртасига дарсимни ўтиб бўлиб , тушликдан сал олдинроқ шаҳарга йўл олдим .Борсам, билмадим, бизга аталган эканми , энг охирги кассада 4 та билет қолган экан, не хаёлда билетларни ҳаммасини олдим, билетда ёзилишича , бир соат, бир ярим соатлар оралиғида концерт ҳам бошланар экан.Ҳозир уйга борсам , ўғлимни боғчадан олсам,кейин онамни олдига ўтиб онамни концертга олиб келгунча орадан икки соатлар отиб кетиши ҳам мумкин .Ёки ундан ҳам кўп вақт кетиши аниқ .Шунда хаёлимга яқин дугонам Муҳҳаё ёдимга тушди .Телефон қилдим.
- Муҳайё , Озодбек Назарбековнинг концертига 4 та билет олдим.Ўзингиз, онангизни ҳам олинг, битта такси ушлаб боғчадан ўғлимни , кейин уйга ўтиб , мани онамни ҳам олиб келинг, деб айтдим. Ўртоғим ҳам бу таклифимга жон деб рози бўлди.Концерт бошланишидан 20 дақиқаларда олдинроқ етиб келишди ва биз биргаликда ўриндиқларга жойлашдик , Озодбек Назарбеков қўшиқларини тинглаб томоша қилдик .Концертда ҳаммамиз кўтаринки кайфиятда ,мазза қилдик .. Онажонимни хурсанд бўлганлари ҳали- ҳануз ёдимда.
Айниқса ,концерт сўнггида онам : - Қизимжоним э ,концертга келганда одам битта гул ҳам олиб келиш керак эдида,ман ҳозир қўшиқчи ўғлимга совға қилардим деб айтди .Онагинам сизни концертга келишингизга хурсанд бўлганимдан гул хаёлимга келмабди десам ,қара ё битта дўппи олиб келмабман- а, ,кийгизиб қўярмидим деб айтдилар..Кейинги сафарга сиз айтган нарсалар билан бемалол келамиз ,- дедим кўнглига қараб .
Ўшанда онажоним жуда хурсанд бўлгандилар .Мен ҳам қувонгандим.Оналар учун Оллоҳ ҳам йўл очиб қўяр экан шекилли ,ўша лаҳзаларда мени вазиятимни тўғри тушуниб , бир илтимосимни ерда қолдирмаган дугонамга ҳар доим ич -ичимдан раҳматлар айтаман, шундай лаҳзаларга сабабчи бўлганига.
Қолаверса, онажоним концерт таассуротларини чет элдаги ёлғиз оғлига ҳам телефонда гаплашганларида айтган экан.
Бир вақт раҳматли бўлиб қолган укам менга телефон қилиб онажонимини концертга олиб борганингизни эштиб хурсанд бўлдим.Худо хоҳласа ,энди Тошкентга Юлдуз Усмонованинг концертига олиб борасиз деб айтдилар ..
Хоп, дедим.Лекин бундай лаҳзалар ўша пайтлар учун энг бахтли лаҳзалар эканини ўша дам сезмас экан, инсон.
Орадан ҳеч вақт ўтмай , айнан ўша йили укагинам касаллик сабаб оламдан ўтиб қолди...
Эҳ ,ниятлари ҳам дилида қолиб кетди.
Онажоним, эса бу дардни кўтараолмай тўшакка ётиб қолди.
Она учун ҳар дам ғанимат , эрта деган сўзни ўзи ўринсизлигини ҳаёт мактабидан уқиб оласиз. экан ..
Бугун онангиз ҳаётми?
Унинг учун не қимоқчисиз ?
Вақт бор деманг ,ярим соатдан кейин нима бўлиши бизнинг измимизда эмас..
Дилоят Обидова
@ibratli_sozlar
Бахтсиз тасодиф
– Мумкинми? – сўради сочлари тим қора, қалин қошлари остидан кўзлари ўйнаб турадиган ўттиз ёшлар атрофидаги йигит.
– Киравер Рустам. – Алишер Абдувоҳидович компьютердан бошини кўтарар экан, ўзига ярашмаган оҳангда ҳазил қилиб қўйди, – нима гап, яна қовун тушириб юрибсанми?
– Йўға-а, қачон қовун тушурибмиз хўжайин? Ҳолингиздан хабар олиб қўяй деб кирдимда.
– Шу ишинг зап бўпти. Ўзи иш қурғур ҳам эзиб юборди одамни.
У бир нима ёдига тушиб қолгандек кўзойнаги оша Рустамга тикилди:
– Айтканча, ҳалиги қизинг нима бўлди кейин? Илинтирдингми?
– Илинмай қаёққа борарди Алишер ака, илинадида-а!
Гур этиб кулгу кўтарилди.
Алишер Абдувоҳидович гарчи ўттиз тўққизни қоралаб қўйган бўлсада, қизлар деса суюлиб кетадиганлардан эди.
– Хотинингчи, у шубҳаланмаяптими ахир? – деди Алишер Абдувоҳидович ўзини зўрға кулишдан тўхтатиб.
– Қаёқда!? Мени кузатиб юрармиди? Ўзи ҳаётим ҳам зерикарли. Бир офатижон учраганда ўйнаб-кулиб олмасам нима қилиб юрибман?
– Унгаям уйланиб ол. Хотининг билиб ўтирибдими?
– Э-э-э, уйланиб нима қиламан, яна битта бош оғриғини.
– Ёшгина экан дегандинг...
Сўраманг, бир кўрсангиз икки кун ухлолмайсиз.
– Оласанда гапниям. Қани расми борми? Бир кўрайчи.
Рустам чўнтагидан телефонини олиб титкилай кетди. Шу пайт бирдан эшик очилиб бир қиз кириб келди.
– Ия, сиз қаердан топиб келдингиз бу ерни? – Рустам ҳайрат билан севгилисига боқди.
– Синглим!? – деди Алишер Абдувоҳидович...
Муаллиф номаълум
@ibratli_sozlar
#orzularim
Йиғлаётган орзуларим
(1-қисм)
Мен...
Оққушларнинг
қора соясини кўрдим заминда...
Мен...
оппоқ орзуларим билан,
қорайиб куйяпман кимнинг ғаминда...
Гулжамол Асқарова
"Ассалому алайкум, устоз? Саломатмисиз? Билмадим, дардимни дастурхон қилиб, тўғри қиляпманми, йўқми? Аммо ичимни кимгадир бўшатмасам, ёрилиб кетадигандекман.
" Искандарнинг шоҳи бооор! "дея бўш қудуққа ҳайқирган сартарошга ўхшаб енгил тортишни истадим. Майли, кейин оҳимдан қамишлар униб чиқсин!
Мен ҳам сиздек сиздек бир касб эгаси бўлишим керак эди, лекин ҳаммаси ҳаётимдек чала қолди. Яна нималар чала дейсизми?
Ёшлигим чала бўлди;, ўқишим чала бўлди; турмушим чала бўлди. Агар тингласангиз, барини бошидан сўзлаб бераман.
Сизнинг ҳикояларингиз доим яхшилик билан тугайди, мен ҳам умид қиляпман, эҳтимол тақдиримни ёзсангиз ва унинг якуни яхшилик билан тугаса... Майли-да, одамзот то тирик экан умид қилади-ку!
Мен Тошкентда, ўзига тўқ оилада туғилиб ўсдим. Отам тадбиркорлик билан шуғулланадилар. Онам болалар шифокори. Оилада иккита фарзандмиз Укам бор. Бешинчи синфда ўтди.
Тўққизинчи синфни битириб, лицейда ўқишни давом этдирдим.
Шифокор бўлишга аҳд қилгандим. Оппоқ либосларда, дори иси келиб турган озода хонада беморлар дардини тинглайман. Касалларим тез тузалади, ота-онамни дуо қилади. Кейин ўз шахсий клиникамни очаман. Бой оилаларга пуллик, кам таъминланганларга бепул хизмат кўрсатадиган шифоханам бўлади. У ерда ўз ишининг усталари, фидойи шифокорлар беморлар дардига малҳам бўлади. Оилам бўлади. Фарзандларим...
Хуллас, орзуларим бисёр,
хаёлларимда орзуларимга эришишдан бошқа нарса йўқ эди.
Ойим яхши шифокор. Баъзан оналар бемор болаларни уйгача олиб келадилар. Қўнғироқлар бир дақиқа тинмайди, ҳатто якшанба кунлари ҳам. Кимдир совға келтиради, кимдир пул беради, аммо ҳамма дуо қилади.
Оилавий дам олишга чиқсак, телефонларини ўчириб қўядилар. Бир сафар тоққа чиққанимизда бир аёл тинимсиз қўнғироқ қилиб, дам олгандек қилмаганди.
Дадам тахта бозорда тирикчилик қиладилар. Ҳеч нимадан камимиз йўқ. Ойим ҳам дадам ҳам сўнгги русумдаги машинада юрадилар. Шаҳар марказидаги кўп қаватли уйда яшаймиз.
Бувим борлар. Амаким билан яшайдилар. Амакимнинг учта қизи бор, биттаси мендан бир ёш кичик, аммо унчалик қалин эмасмиз. Кўп бормаймиз. Тўғрироғи, иккита овсин бир-бири билан чиқишмагани учун биз болалар ҳам яқин эмасмиз. Аммо онам амакимнинг болалари бетоб бўлса, даволайдилар, гарчи сира қовоғи очилмайдиган келинойим миннатдорчилик билдирмасалар ҳам онам бувимнинг битта қўнғироғи билан шаҳар четидаги ҳовлига етиб борадилар.
Лицейни битирган йилим—биринчи уринишдаёқ ўқишга кирдим. Шартнома асосида ўқишга қабул қилинган бўлсам ҳам ота-онамнинг қувончи чексиз эди. Дадам қариндош-уруғларни йиғиб, ресторанда зиёфат қилиб бердилар. Эгнимда пуштиранг узун кўйлак, узун каштан ранг сочларим учлари қўнғироқ қилиниб, елкаларимни тўлдирган, қулоғимда онам шу бугун ҳадя қилганлари бриллиант зирак, бўйнимда нафис тилло занжир, кўзларим бахтдан ял-ял ёниб, ўз-ўзидан юзимга ёйилиб келаётган табассум билан меҳмонларни кутиб олардим.
Ўн еттида эдим ўшанда. Ҳаммани ўзимдек бахтиёр деб ўйлардим.
Ўқишлар қийин, аммо завқли эди. Оппоқ либос кийганимда бир фахр, бир шодлик юрагимни чулғаб олар, дунёдаги барча беморлар дардини даволашга қодирдек ҳис этардим ўзимни.
Бир куни дарслар кечроқ тугади. Оқшом тушаётган палла эди. Кун совуқ, қор учқунлай бошлаган, эрта-индин совуқ кунлар бошланишидан дарак бераётгандек эди учқунлар.
Амакимнинг қизи! Жавоб бердим.
—Ҳа, Гавҳар, яхшимисан?
— Саъдия, сизларникига келгандим, йўқ экансан.
—Ҳозир етиб бораман, ўтириб тур...
Гавҳар билан фарқимиз бир ёш бўлса-да, сенлаб гапиради. Ўрганиб кетганман. Келинойим ишламайди, амаким киракашлик қилади. Дадам рўзғорларига ёрдам берадилар. Гавҳар, одатда, бирорта кўйлагимни олмоқчи бўлса, ёки иши тушса келади. Тўғри топган эканман. Янги йилга синфдошлари билан байрам қилишаётган экан.
Давоми бор
Улардан бири Юсуф акани кўриб қўлини силкитди. Катта ўғлининг синфдоши Азизбекку, қолганлари ҳам таниш ҳаммаси ўғлининг синфдошлар шекилли.
Иккинчи қават зиналаридан эҳтиёт бўлиб секин-секин пастга тушди, биринчи қаватга етиб борувди Азизбек билан бир йигит келиб қўлтиғидан олишди.
Ташқарида турган йигитлар ҳаммаси бирин кетин келиб Юсуф ака билан қўл бериб саломлашиб ҳол сўрай бошлашди.
Унча мунчага ҳиссиётларга берилмайдиган Юсуф ака, шу жойга келганда чидаб тура олмади.
Ёш боладек баралла йиғлаб юборди.
Ўғлининг синфдошларини бирма бир бағрига босиб йиғлайверди.
Қолган умримни етгунича одамларга меҳр улашиб яшайман дея ўйлайверди.
Бахтиёр Турсун
06.03.2022