Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
44-қисм
Бу сўзлар аёл кишини юрагини яраламайдими? Яралайди албатта. Онамдан кейин ҳеч кимдан мехр кўрмадим. Мен ҳатто уни нималигини билмай яшадим, яшаяпман ҳам. Эрим эса мени ёнимда туриш ўрнига очиқчасига кўксимдан итарди. Ўлганим яхши эканини айтганди . Демак ҳозирам у учун ҳеч кимман.
—Мен қоламан. Болаларимни отасиз қолдиролмайман.
— Мен пул юбориб тураман рўзғорга. Ташлаб қўймайман.
Бошқа гаплашмадик. Аммо ўша куни ичимда нимадир чирт узилди.
***
Мақсуд кетди, доим хотинини ундай, бундай деб ёмонлашлари, сенга мосмас буни жавобини беришинг керак деб миясини заҳарлашларини ўз таъсирини кўрсатганди. Россияда ишлаб юрган кунларида эридан беш ой яшаб ажрашган жувон билан танишиб кейинчалик жуда яқииинлашиб кетишганди. Онаси томондан Маржонани айблари айтилавергач Муҳайё Мақсудни кўзига олов бўлиб кўринганди. Кейин эса уни никоҳига олди. Албатта буни Маржонага билдирмади. Аммо Маржонадан бошқа ҳамма уни уйланганини биларди. Шунинг учун ҳам қайнонаси Маржонани кетсин дерди. Ўзбекистонга қайтишида ҳам Муҳайё Мақсудга тайинлаб юборганди.
— Энди уни жавобини беринг. Мен сизникиман, сизни бошқа билан бўлиша олмайман.
Лекин Мақсудни қўлидан Маржонани ҳайдаб юбориш келмади. Маржонага нисбатан бу ишни қилолмади.
***
Каронавирус кириб келди. Мен шу йили ўз -ўзидан мазам бўлмай қоладиган бўлди. Бошим оғриб нафасим қисарди. Бир куни ўз ўзидан бошим айланиб йиқилдим. Тез ёрдамда ўзимга келдим. Босимим жуда баланд экан.
— Кучли зўриқиш, асаб бўлиш оқибати бу-, деди.
Шу, шу сал асаб бўлсам нафасим қисади,чап қўлим шунақа қалтирайди ўнги билан зўрға босаман .
Карантин бошланди. Ҳамма ерни ваҳима босди. Касаллик авж олиб кўпчиликни йиқита бошлади. Дорихоналарда навбат етмасди. Дори топилмасди. Кейин вақт ўтиб уйдаям даволана бошлашди. Чунки касалхоналардаям жой тўлиб қолганди.
Бизда қайнакам ковид юқтирди биринчи бўлиб. Доктор дорилар ёзиб уйга қайтарибди. Махалламизда 2 та ҳамшира янга бор. Бирини оёғи оқсоқ, сигир тортиб кетиб, ипи оёғига ўралиб синиб кетган. Иккинчи ҳамшира у вақти чақалоғи бор эди.
Табиийки иккисиям уколга чиқишмасди.
— Кимдан оламиз уколларни? Укол қиладиган одам йўқ.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
43-қисм
Индамади.
—Мен хазиллашмаяпман.
— Нега бу фикрга келдинг?
— Ўғлимни бировдан кам ери борми? Уни ҳам отаси бор. Ўғли учун ҳатна тўйи қилиши керак.
— Ҳар ойда яхшигина пул ташардингиз. Тўй қилишиз сиз учун чўтмас. Онангизни қўлини мени елкамдан оласиз, мен боларим билан алоҳида ўтириб, алоҳида қозон осаман. Ҳар доим бир хил мавзуда захар ютиб чарчадим.
Эрим рози бўлди. Бир хафта ичида катта қилиб тўй қилдик. Бутун қариндошларга сарпо қўйдирдим. Мени ўғлим ҳам кам эмаслигини билдиргим келди. Тўй жуда зўр ўтди. Юзим оппоқ, кийимим ёпиқлиги учун мени куйганим билинмай кетди бу орада. Кейин кетди хаммаси айтганимдек бўлди. Тўй сенарийсини ўзим тузиб чиққандим. Эрим негадир қарши бўлмади.
Мени кўп бор худога исён қилишда айблашади. Гапларим фикрларимдан.
Лекин мени ич ичимда шундай ғазаб борки , бу олов хеч ўчмайди. Нега шундайлигимни билмайман. Мен ёмон инсон эмасдим. Лекин доимам яхши бўлиш сизни синдириб юборади.
Умуман нохақликга чидай олмайман. Дарровда фикримни айтаман. Аввал эса бунга журъатим етмасди. Хеч кимга қўшилмасдим.
Энг яхши кўрган жойим бозорга айланди. Мен ўзимга ҳам ниманидир раво кўра бошладим.
Эрим тезда кетаманга тушди. Аслида ичим шувиллаб қолган бўлса ҳам, уни кетаётгани менга бошқача таъсир қилди.
— Сен мени тушундинг а?
Унга ҳайрон бўлиб қарадим.
— Ҳамон ўша гапим гап, мен уйландим, уни яхши кўраман. Сен мени аёл сифатида қизиқтирмайсан. Болаларинг учун юрибсан ҳолос бу ерда. Агар бундай ҳаёт керакмас десанг кетавер. Қолсанг ҳам менга аҳамияти йўқ.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
42-қисм
Хамма ёқни йиғиб саранжомладим. Эримни кўзига ёмон кўринмасин дея супуриб, артилмаган жой қолмади. Телефонда жуда яхши гаплашардик. Энди биз ҳам ҳамма қатори оила бўламиз деган ҳом хаёлда эканман. Эрим келди, уйимизда тўй бўлгандек бўлди. Одамлар қариндош уруғ хуллас 5 кунча мехмон узилмади уйдан. Эрим билан тузук ўтиролмадик ҳам.
Хамма кетиб уйда ўзимиз қолдик, Мухлиса дадасига бориб эркаланарди. Бехзод бормади, опамни дадаси дерди.
—Мен 15 кунда қайтиб кетишим керак.
Унга ҳайрон қарадим. Ўзи энди келдику.
— Нега?
—Сен билан жиддий гаплашиб олишимиз керак. Буни қара.
Жуда кўп расмлар кўрсатди. Уларда битта аёл билан тушганди. Тан оламан у соғлом эди. Чиройли, ёш эди. Мени соғлигимда ҳам бунақа расмга тушмаганмиз.
—Агар рози бўлсанг, сизларни хеч нарсадан кам қилмайман. Агар йўқ дейдиган бўлсанг унда ушлаб турмайман. Менам эркакман, ёнимда ёқимтой гўзал аёли бўлишини истайман.
Юрагимни суғуриб олиб парча-парча қилиб ташлади гўё.
—Яхшилаб ўйлаб қарор қил.
Бир вақтлар берган ваданг эсингдами ? Нима десанг розиман дегансан?
—Эсимда.
Бу ўша ваъдамни жавоби экан. Ўшинда илк бор нафасим қисди. Аслида бу одам аввалдан ёнимда йўқ эди. Лекин телефонда яхши гаплашганига кўнглимда умид уйғонибди.
Шунча урунсамам хеч нафас ололмасдим. Мен йиғлаб бақирдим. Ёқ бақирдим деб ўйладимми билмадим, чунки кўкрак томоним шунақа қисилиб хаво бермай қўйдики тиззалаб ўтириб қолдим.
Узоқ ўтирдим деярли тонггача. Хар томонлама ўйладим. Атрофни идрок қилолмадим. Эримни ҳам бу хонада борлигини унутдим, балким ухлагандир.
Уйга қайтганим билан сиғмасдим, кейин мени олибам ўтирмасликларини биламан. Барибир кимгадир бериб юборишади. Бу ердаям хаёт яхши эмасди. Аммо яшаш керак эди. Менда бутун инсониятга нисбатан нафрат , ғазаб уйғонди. Ана шу бир тун, мени мени бутунлай музлатди десамам бўлади.
Тонгда хеч нарса бўлмагандек чой тахладим.
Чой вақти мени кузатиб турган эримга :
—Тўй қиламиз демак,- дедим
Кўзларини менга қарашини кўрсангиз, худди ўзича мен ақлдан озгандек.
—Кимни тўйи?
—Беҳзодни хатна тўйи, сиз никох тўйизни русда қилаверасиз,- деб кулдим.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
41-қисм
Ўрнимдан туриб юпқа пиширдим дадам яхши кўради. Болаларни кийинтирдим бозор бордик, 2 метр чиройли мато олдим. Умримда илк бор эркин бўлиб совға олишим эди.
Бордик шофёрга уйгача ташашни илтимос қилдим. Беҳзод чарчаб қолмасин дегандим, барибир кўп ва тез юролмасди. Таксидан тушиб уйга яқинлашаверганимда дарвоза катта очилиб улар машинада чиқишди. Дадам, аям , синглим байрамга бозорга кетишаётган экан. Бизни кўрган аямни рангини кўрсангиз эди. Қора инсон жахли чиқса кўкариб кетади, буни мен шу хотин мисолида кўрганман. Машинадан тушишди кўришдик.
—Кетдик хаммамиз,- деди дадам.
—Йўқ болаларни иссиқда сарсон қилмай, ўзиз у бу олиб келаверинг,- деди аям.
— Ая сиз бориб келуъаверинг, биз синглим билан ўтириб турамиз.
—Йўқ даданг ўзи бориб келади, - деб уйга кириб кетди жахл билан.
Ўзи дадамни уйларига 4 ё 5 ойда бир борсамам мени ёқтирмасди. Уйга кирдик, ўтирдик сўрашди. Болаларни наридан бери эркакаган бўлди.
— Бор Нози сабзи олиб кел.
Кейин ошга уннай кетди.
Ош қилди, дадам келди бир дунё бозор қилиб, ошни едик.
—Ая кечда шашлик қиламиз-а?
Менимча шуни режалаштиришган.
— Кўп гапирмай овқатингни е,- деб жеркиб берди аям синглимни.
Овқатланиб бўлиб дуо қилингандан кейин менга қарадида:
— Хўш қизимиз ётадиган келдингизми, ёки кетадиган?
Уйдан эртага келаман деб рухсат олиб чиққанман. Лекин бу нигохлар менга «тур чиқ кет » деб турарди.
— Кетаман, қайнонам кечгача рухсат берган,- деб алдадим.
—Унда туринг кетадиган одамга йўл яхши, болалар билан йўлда изғимай уйингизга боринг,- деди.
Сизсизлаб гапириши , пичинглари остида мен болаларим билан уйдан чиқдим. Катта йўлга дадам чиқариб таксига ўтқизиб юборди. Стадиённи олдига келсак йўл ёпиқ футбол бўлётган экан. Таксичи хаммани тушириб ўзи қайтди. Ортга энди катта бозоргача пиёда бориш керак эди.
Бeхзодни кўтариб олдим қизим 5 ёш бўлгани билан барбир бола эдида чарчаб инжиқлик қила бошлади юрмайман деб.
Хўрлигим келиб кетди. Йўлда йиғладим « қайтиб шу хонадонда бир кеча ётмайман» деб қасам ичдим.
***
Уч йиллик саргардонликдан кейин эрим уйга қайтадиган бўлди, чипта олганини айтиб телефон қилди.
— Маржон эртага уйда бўламан.
Тўғриси жуда хаяжонландим.
Давоми бор...
КУНГАБОҚАР ЁҒИ — НИМАДАН ТАЙЁРЛАНМОҚДА...🚷😰
Ҳамма сирлар фош бўлди...😱
Ҳаммамиз бозорларда кўрган раста раста ёғларни ишлаб чиқариш учун шунча семичка борми ўзи Ўzb.da.
Албатта йўқ!
▫️ РАНГСИЗ...
▫️ ҲИДСИЗ...
▫️ ТАМСИЗ...
бу ёғлар аслида бу нарсадан олиняпти экан...🥵👇
ЖАВОБИ...🤯👇
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
40-қисм
Улар билан хайрлашиб уйга кириб, кечадан қолган овқатни музлатгичдан ола туриб йиғладим. У вақтлар оддий телефон ишлатардик. Ҳар куни кечда эрим телефон қиларди тинчмисизлар деб.
— Алло.
—Маржон яхшимисизлар?
—Яхшимас,- йиғлаб юбордим. Докторларни гапини айтдим.
—Хмм нима ҳам қилардик, шунча курашдингку. Пешонасида бор эканда.
— Йўқ, йўўўўқ. Ундай деманг,- деб қақшаб йиғладим. —Менга ундай қилманг, болангизку. Эртага кўзига қандай қарайсиз? Менга бошқа хеч нарсани кераги йўқ, нима десангиз қиламан, ўл десангиз ўламан. Бир умр чўрингиз бўлсамам майли розиман. Фақат... Фақат менга боламни юриб кетиши учун пул беринг.
—Бўлди жим, йиғлама хаммаси яхши бўлади. Ҳаражатини ўйлама. Сен докторга бориб кўрин, қанча пул керак бўлса мен бераман. У албатта юриб кетади.
Эримни рози бўлгани мени жуда қувонтирди. Агар йўқ деса ҳам нима келарди қўлимдан?
Уйимизда қиёмат қўпди.
Қайнонам учинчи жаҳон урушини қилди.
— Боламни умри касал боқиш билан ўтмайди,чиқ йўқол.
— Ойи набирангизку.
— Менга сендақа касал келинам, касал набира ҳам керакмас. Ўғлим уйланса боласи белида.
Қайнонамга индамадим. Гапни кўпайтиришни истамадим. Биз барбир бордик, докторга хар ойда 10 кун қатнар эдик электрафарез , увчи , парафин кейин массаж.
Кейинги 20 кундаям ўзим хар куни массаж қилиб уқалардим, машқлар қилардик.
Хар куни массаждан кейин оёқларини текислаб икки соат эластик бинт билан боғлаб қўйишарди. Уни йиғламасин деб икки соат кўтариб юриб ухлатардим. Гипсли, шинали болаларни кўп кўрганман. Доктордан бизам шундай қилсакчи десам, буни нервлари қисилган бўлмайди деди. Сенга йиллар керак дерди.
Нихоят бир кун мениям болам ўз оёқларида тик турди.
Йиғлаб юбордим. Қувончдан эди бу. Шунча қилинган меҳнатни самараси эди бу. Мени эса ҳаёт чиниқтирдиям, энди анча тетик дадил эдим. Инсон кўча кўрса одамларга қўшилса ўзгарар экан. Аста секин ўзимдан тортинмай қўйдим. Мени кўришни хоҳламаган одамлар кўзларини ёпиб юришсин дердим ичимда.
Бир томондан эрим хар ой уйга ташласа пул, бизгаям доктор учун алоҳида берарди. Қайнонамга бу умуман ёқмасди.
Инсон ўзи мустақил бўлса бошқаларни гапларини аҳамияти қолмас экан. Менга қизиғи йўқ эди хеч кимни. Ўз юмушимни ўзим бажарар ,хеч кимга оғиримам енгилимам тушмасди.
***
Биринчи октябрь байрами эди, аям ўқитувчи байрамда бориб табриклаб келгим келди.
Балки мени энди зарарим тегмаса ёмон кўрмас борсам, жеркимас деб ўйлабман...
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
39-қисм
Атрофимда ҳамма менга худди азроилни кўргандай тикилиб қолди. Ахийри қайнонам портлади:
—Ҳеэ ўл нияти совуқ. Бор уйингга йўқол.
Болаларимни олиб кетдим уйимга. Хурсанд эдим, бировга ёмон ният тилаб турибам хурсанд эдим. Балки бу мендаги илк ичидагини ташқарига чиқариш бўлгандир. Эртаси тонг отиб энди чой ичиб бўлгандим овсинимни қизи келди, Бехзодни ушлаб турса ишларимни қилиб олардим.
— Янга.
— Ҳа.
— Беҳзод ҳали катта бўлаверса, унга аравача керак экан . Бобом ясаб берадими, ёки сотиб оламизми?- деди.
Мен коляскани назарда тутяпти деб ўйлагандим.
—Ияа аравачаси борку, опасиники шунга солиб юраверамиз. Бошқа нима керак? Опажони сиз буни ушлаб турингчи ,мен тез кир чайиб ташлай,- дедим
—Унақа демадим янга. Кеча кетганиздан кейин бувим , шуни шу мажрух боласига қиз бераман деб ким ўлиб турибди ? дедилар,- деди.
«Мажрух» деб қотиб қолдим унга тикилиб.
— Нима деганиз бу ? -
дедим.
— Бобомлар Беҳзодни чўлоқ у юролмайди хеч қачон дедилар. Ҳамма қўшилди бу гапга.
Қулоғим бошим шанғиллаб кетди. Ўйлаб кўрсам ўғлим бир ярим ёшда эди. Мухлиса бир ёшга кирган куни юриб кетганди. Буни кам кучлилиги сабаб дердим. Ҳали сал кучини олса юриб кетади дердим.
Тез дадамга телрфон қилдим йиғлаб айтиб бердим.
— Дадаааа Беҳзод юра олмайди, ҳаракат ҳам қилмайди.
— Йиғлама докторга кўрсатамиз.
— Дадааа юролмаса нима қиламан.
Йиғлардим.
—Эртага докторга олиб борамиз, сен ҳавотир олма.
Ўша куни қандай кеч қилдим билмайман. Эртасига докторга бордик. Текширувлар яхши натижани кўрсатмади. Беҳзодни белидаги нерв томирларида пай қисилиши бор деди.
—Юрадими ?- умид билан дедим.
— Жуда қийин, бунга жуда катта мехнат керак, хам харажат.
Кейин юрган тақдирдаям оёқлари х образ бўлиб юради. Бу оёқни икки томонга очилиб юриши худди пингвингдек бўлади.
Хуллас синглим сиздан жуда катта матонат талаб қилинади.
— Мен... Мен тайёрман. Болам юриб кетсин. Уни шу ҳолида ташлаб қўя олмайман.
Дўхтирдан чиқгандик аям юзимга қараб турдида:
— Онанг ўзингни сўрабдию пешонангни сўрамаган эканда. Пешонанг шунчаям шўр бўладими толесиз?
Ха мен ростан толесиз эдим.
Йўлда келаётган эдик синглим телефон қилди дадамга, дадам рўлда эди аям олди.
— Акам футбол кетганлар, мени дарсим кўп. Кечга ўша куни дадам олиб борган сомсадан олиб келинглар.
Телефонни обози баландлигидан эшитиб турардим
— Ха бўпти олиб борамиз, опангни уйига ташлайлик, қайтишда оламиз. Яхши ўтир деб,-ўчирди.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
38-қисм
Беҳзодни катта қилиб олгунимча жуда қийналганман, йиғлаши мумкин эмас деб тўхтовсиз кўтариб юрардим. Хар ой доктор кўригига олиб борардик. Дорилар яна нутрилак ичарди ва албатта бу чиқимларни хар бирини, бир қошиқ овқатимни захардек ютиб туриб олардим. Авваллари қайнонам гапирса , энди биз ҳамма учун биз захарли ўтдек эдик. Биз ҳеч кимга керак эмасдик. Қани энди хеч ким кўрмаса эди бизни. Ортиқча чиқимдор бўлган биздек зараркунандалар ҳеч кимга керак эмасдик. Кунлар шу зайлда ўтарди...
***
Дилрабо қайнсинглим қизчали бўлди.
Қайнонам чилласини чиқазгани уларни олиб келди уйларига.
Келган кунлари палов қилишди, янги мехмонча учун. Оиламиз каттаку ўзимиз йиғилсак ҳам бир уй тўлдириб ўтирамиз.
Беҳзод эммагани, кейин ўзи оғир режимда туғилгани учунми, сал шамол тегса грипп бўлиб қоларди. Овқатланиб бўлгандик сухбат бўлаётган эди ўғлим аксак уриб юборди.
Бурунчасидан сув чиқиб кетди дарров рўмолча билан артиб олдим. Шунда қайнсинглим:
— Янга сиз ҳам хотинман, туғдим деб, қаёқдаги бир силкасални туғиб хаммани сарсон қилдингиз,- деди. Одамзот қандай бўлса худо шунга қараб беради. Юзингизни ердан кўтармай бошингизни эгиб ўтирардиз. Мана яна баттар эгиб қўйди сизни. Яшаганга яраша кулиб яшаш керак шунда хаёт чиройлироқ бўлади деди. Бир томондан қараса нимага шу боладан кечмаганларингга хайронман. Кунда касал мана хозирам хаммани иштаҳасини бўғди пирқиллаб,- деди.
Ичим ёниб кетди. Боламда нима айб? У шунақа бўлиб туғилишни истаганми? Ёкида мени қўлимда эди бари?
—Ўзимми Нозишим қани? Ая докторларни эшитдиз-а , соғлом топ -тоза чақалоқ хеч дори шартмас дейишди,- деди.
На унга жим деди ёнимдагилар. Ҳамма сукутда эди. На менга боланг касал дейишди. На хали Беҳзодам катта йигит бўлади аммаси дейишди.
Бошқа мавзудан сухбат бошланиб кетди..Лекин мени ичим ёнарди. Қалбим жудаям қаттиқ оғриди. Мен жуда кўп бор итдек хўрланганман, хар гал фақат йиғлар эдим, бир оғиз гапирмасдим. Лекин бу гал чидай олмадим.
Уни гаплари жон жонимдан ўтиб ғазабимни қўзғатганди.
—Дастурхонни йиғинглар. Қани отаси омин қилинг ,- деди қайнонам. Қимир этмадим овсиним ўзи олди идишларни.
Энг охирида қайнотам дуо қилди.
— Янги чақалоқ униб ўсиб солиҳа фарзанд бўлиб ота онасига муносиб қиз бўлсин.
Менга бу куч қаёқдан келди, билмайман. Ҳамма юзига фотиха тортгандан кейин кафтларимни дуога очиб қўл кўтардим.
—Илоҳо амин,- дедим. Йиллар ўтиб мени ана шу кам куч кунда касал бўлиб юрадиган болам бир кун келиб шундай йигит бўлсинки... Аммаси бир эмас 4 , 5 талаб қиз туғсинда янгам биттасини келин қилармикан деб оғзини очолмай ич -ичидан умид қилиб юрсин,- дедимда юзимга фотиха тортдим.
Давоми бор...
❗️Рўзадорлар буни тез билиб олинг.
3 хил тоифа одамни рўзаси қабул бўлмайди.
Савол: У қандай одам?👇
#МАЖРУҲ 35- қисм
Халиям уйда боқадиган мол қўйларимиз бор эди. Жойи келса сотилади, одам молни нимага қилади ? Бир кунига ярамаса қилиб нима қилади дерди қайнотам.
Ўглимни чилласи чиқиб кетгандан кейин бир куни тунда эрим аста туртди.
Сал кўзим илинган экан.
Англамай қарадим.
—Юр,- деди.
Бу тунни умрбод унутмасам керак. У мени жеркиб туртиб ташлади.
—Хотининг бўлса-да бир қучоғингда мазза ётса деди.
Титраб қолгандим. Касалхонада хеч ким этибор қилмасди,ёки улар кўниккан эдими менга сезилмаган.
Уйга келибам хаёлим болада бўлиб ойнага қарамабман ҳам.
—Башарасини қара буни, ит кўрса жунжикади. Бирор жойга боролмасанг, шу мени хотиним деёлмасанг. Умрим шу майиб мажруҳ махлуқ билан ўтиб кетадими? -Кел бу ерга.
Мақсуд хотинини жирканганча тортиб кўзгу қаршисига олиб келди.
-Қара кўряпсанми? Сендан жирканаман, сен маҳлуқсан, менам ёнимда гўзал хотиним бўлишини истардим. Аммо қаёқданам сендай жирканч маҳлуқ хотиним бўлди? -деб чиқиб кетди.
Дахшатда эдим, қулоқларимни ёпиб олиб тентакка ўхшаб тебранардим.
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
34-қисм.
Зонтиям кислародиям йўқ эди.
—Худди бошқа болалардек бўлиб қолибди, - дедим йиғлагудек бўлиб.
— Ие болани хаммаси бирдек бўладику? - амаким кулдилар
Кейин болача нафис қимирлаб овоз чиқариб секин кўзини очди.
—Ассалому алайкум, аяси қара бу болани , сени кечадан буён кутадику,- деди.
—Нима деётганини биласанми?
—Йўқ.
—Ая мен яшайман деяпти.
Хурсандлигимдан йиғлаб юбордим. Болам тирик қолганди.
—Икки кун ўтсин жавоб берамиз сизларга.
— Рост айтяпсизми? - ишонгим келмасди.
— Рост, ҳамшира сенга қандай парваришлашни тушунтиради.
— Онаси болани эмизиб кўринг. Ҳали кўп эмолмайди.
Ҳамшира ўғлимни қўлимга берди. Лекин сут йўқ эди. У бу дардлар билан овора бўлиб, юраверибману, сутим тортилиб кетганини сезмабман ҳам. Энг қизиғи хатто исм ҳам қўймабмиз. Чақалоқ деб юрурибмиз.
Исмини Бехзодбек деб қўйибди дадаси.
Қайнонам Оловуддин қўйинглар дебди лекин дадаси катта йигит бўлса исмидан тортиниб юрмасин дея рад этибди.
***
Биз уйга келдик овқатланиш вақтини дориларини белгилаб беришди. Хаммаданам энг асосийси умуман йиғлатмаслик керак эди. Доимий равишда кўтариб юрардим. Қизим бизга худди бегонани кўргандек қарарди. Уйда икки ой бўлмаганимга мендан ётсирарди.
Касал қараш қийин яна узлуксиз бўлса бу холат. Уйда бор йиғилган пуллар мени даволатишга кетган, яна дадам қарашган.
Камига эммади, қайнонам хар гапни бирида чақиб оларди.
—Йўқ сутга икки кўкракни кўтариб юрибди бу.
Давоми бор...
😱ШОК ОЗОДА НУРСАИДОВАНИ КЛИПИДА АВАРИЯ РЎЙ БЕРДИ
🎥ШОУ-ШУВЛИ ВОҚИЯ ДАХШАТ ХАММА ШОКДА😰
ОЗОДА НУРСАИДОВА БУ ҚИЗНИ ЎЗИ БОСИБ ЮБОРДИМИ😱
ОЗОДА ЭНДИ ҚАМАЛАДИМИ❓
ТЎЛИҚ АВАРИЯ ВИДЕОСИНИ ЖОЙЛАДИК ТЕЗ КИРИНГ ЎЧИРАМИЗ❗️👇
https://telegram.me/joinchat/G5hAioLj0tgxNjJi
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ
#МУАЛЛИФ_САИДОРА
Малика нозланиб Шавкатни юзини сийпаларкан унга оловли нигоҳда боқди.
-Менга ундай қарама, еб қўяман ҳозир - Шавкатнинг ҳирси ошди
-Эпласангиз енг, ҳозир сизга ўзимни ейишга тайёр қилиб арчиб бераман - Малика кўйлагининг тугмаларини оҳисталик билан еча бошлади...
Шавкат лаб учириб, Маликани қўлларини ушлаб тўхтатди:
-Менга арчиб беришгани эмас, ўзим арчганим ёқади!- дея унинг қўллари тугамаларни қолганлари томон йўналди...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
30-қисм
Юрагимда нимадир синди ёки бўлакларга бўлинди. Шунча азоб тортиб ётибман, аҳволим яхшимас. Ҳатто ўзим юра олмайман. Оёғимни, қўлимни букиш дўзах азоби эди. Бу гаплар эса, ўлганни устига тепгандек бўлди.
—Ойи...
Эрим онасини оғзини ёпмоқчи бўлар, аммо қайнонам сўзида давом этди.
— Хонани ҳиди ёқмади. Майли келин тузалиб кетинг
Шу кетганича қайта мени кўргани келмади.
Синглим қаради барака топсин, ўгайку демади, жирканмади.
Қорнимда бола борлиги сабаб умуман ёнбошга бурилолмасдим. Қўлларим бармоқлари яраси битган сайин қуриб тортиша бошлади. Букилмай қолди.
— Доктор тортишяпти жуда.
— Пайи қисқаряпти. Қани кўрай.
Дўхтир пайи қисқаряпти деди кейин кафтини кафтимга қўйиб бармоқларини бармоқларим орасидан ўтказдида ортга қайирди. Бу шунчалик оғридики халиги куйган танамдаги яралар оғриғи билинмай қолгандек эди.
Юзимни терисидаги куйган терини бутунлай олиш керак деди доктор.
— Юзингни тозаламасак бутун умр олачипор бўлиб юрасан.
—Йўқ,- деб йиғладимчунки билардим азоб бўлишини.
— Олмасак бўлмайди, хозир чидасанг келажакда менга раҳмат айтасан,- деди.
Хуллас бир ой ит азобини кўрдим. Юзимдаги терини шилиб олишди. Буни азобини ёзолмайман, қалам дош беролмайди. Оғриққа чидолмай бақиргандим.
Мени кўтариб олиб ўтказишларидан ,кимгадир юк бўлишдан ҳам чарчадим.
Ўша вақтдаги энг катта орзуйим бу ўз оёғим билан бориб хожатга ўтира олиш эди. Бунга ҳам бир ойга яқин вақт кетди.
***
Ҳаммаси бир текисда кетаётганда ухлаб ётган Маржонани бирдан рангги ғалати тусга кириб хириллаб қолди. Қўрқиб кетган синглиси Нозигул дарров докторга чопди.
— Опам ғалати овоз чиқаряпти.
Докторлар шоша пиша Маржонани хонаси томон отилишди. Маржона нафас ололмас, хириллаб ётар борган сари клиник ўлим холатига тушиб борарди.
— Тезроқ, комага тушяпти.
Биринчи ёрдамга шошилишди. Нозигул қўрққанидан йиғлаб юборди.
***
Бир куни тонгда ухлаб ётгандим тушимга онам кирибди. Жуда- жуда чиройли жой эмиш , хамма ёғи ям- яшил боғлар, мевалар ,гуллар кўп эди чунонам.
Мен ўтлар ичида ўтириб олганмишман. Ёнимда бешик алла айтаётган эдим.
Онам келди гапирмади жим қараб турарди.
—Ая
Аям барибир индамади.
—Қаранг набирангиз, мени қизим хам бор,- дедим.
Онам секин энгашдида қулоқларим остига келиб гапирди.
— У сени кутяпти кетишинг керак,- деди.
Кейин бу сеники эмас деб бешикни қўлларимдан олди.
— Йўқ ая болам бор, олманг беринг, - деб қўрқувдан йиғлай бошладим.
Давоми бор...
@ibratli_sozlar
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
29-қисм
Хуллас инсонку инсон, хайвонга раво кўрмайман у кунларимни. Лекин бола жим туғилай демасди. Битта доктор аперация қилиб олиб ташлаймиз деди.
— Йўқ олмайсиз, у тирик
Ўша ҳолатимда қаршилик қилишга куч топдим. Ҳар куни
Ультратовуш текшируви ўтказишарди. Бола жим ётарди. Лекин у тирик эди. Мен учун ҳам энг муҳими шу эди.
Фақат қимир этмасди умуман. Жуда қўрқардим. Ҳар куни тортадиган азобларим унга таъсир қилмасин дердим. Танамда оғриқ кучли, ҳар куни тери азобини тортардим. Оддий мисол қўлингиз салгина куйсин қанчалар ачиштириб оғрийди, мени эса бутун танамда жуда кучли куйиш бор эди. Кучли оғриқ қолдирувчилар билан куним ўтарди. Дадам амаким доктор эмасми, ҳар куни хабар олишар, лекин оғриқларга даво бўлишмасди.
Бир ой ўтиб яраларим бутунлай битди хамма хайрон эди, бунчалик тез қотганига теримни. Лекин барбир бола қимир этмасди. Мен ёмон эмасман шунчаки кучли бўлишим керак. Ана ўша дамлар мени синовли кунларим, одамларни юзини қайта кўришимга имкон яратди.
Касалхонадан жавоб беришларини уйимга кетишни жуда истардим. Шунчалик сиқилиб кетгандим-ки, ҳеч бир сўз, ҳеч нарса дардимга даво бўлолмасди. Акамин кунора кўргани келиб турардилар. Дадамни акалари.
— Маржон тузукмисан қизим?
Ёмон деёлмасдим албатта, ҳаммага яхшиман дердим.
— Яхшиман амаки.
— Тез орада кўрмагандек бўласан. Бу кунлар ҳам бошингда бор эканда. Сиқилма.
Амаким дадамдан кўра кўпроқ келардилар. Балки дадамни юраги чидамагандир деб ҳам ўйлаб қоламан.
***
Маржонани териси шу даражада куйгандики, бир икки қават терини шилиб олиб, гўштни ўзи кўриниб қолгандек тасаввур уйғотарди. Унга ҳамма ачиниб қарар, ёнида кўпам ўтиришмасди.
— Мақсуд бу дардисар бошимизга бало бўлади шекилли.
— Ойи тузалиб кетади ҳали.
—Иссиғида йўқ қилиш керак. Нима керак сенга унақа хотин. Энди одам бўлмайди у. Шунчалик куйган билан барибир ўлиб кетади. Нима керак сенга пул сарфлаб.
— Ойи.
— Ойилама, тўғрисини айтяпман.
— Оғзингни юм Марзия. У сени келининг, набирангни онаси. Ўз қизинг шундай бўлса нима қиласан?
— Мени қизим унақа бефаросат эмас, бу касофат ўзига дард орттириб юриб ўрганган.
— Қудалар нима деб ўйлайди. Эртага кўришга бор. Бирор марта бормадинг.
— Ҳм.
Қайнона бўлмиш шу вақтгача келинидан хабар олишни ҳаёлига ҳам келтирмаганди.
***
Уйга кетишни хоҳлардим.
Чунки тўйиб кетгандим хаммасидан.
Оғриқ азобдан эмас инсонлардан тўйдим.
Менга ачиниб, жирканиб қарашларидан тўйгандим. Менга синглим қаради. Барака топсин илоҳим.
Қайнонам шунча ётсам бир маротабагина борди. Ўша куни қалбимни парчалайдиган гап гапириб кетди.
Олиб борган оғлигига қараб:
— Ҳудди гўштни чала пишганини хиди келиб ётибдими бундан?- деди.
Давоми бор...
☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.
💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻
/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy
ALLOH ISMI YOZILGAN QOG'OZ JURNALLAR NIMA QILINADI?
Читать полностью…#kayfiyatkotaramiz
Аёлим билан мошинада кетаётган эдик. Светофорда 1 та қизил Спарк орқадан тез келиб қарсиллатиб урдию. Кобальтни орқа бампери дабдала бўлди. Қарасам аёл киши. Мошинадан тушиб ҳеч нарса бўмагандай аёлимга бир кўз югуртириб ноз карашма қилиб, “Фарход ака шунча маргат қисамам тўхтамисиз? Сизи соғиниб кеттиму!“ деса бўладими.
-Ўўў, барака топгур 1-дан мани отим Фарходмас, Ахмад, 2-дан дейишимни биламан.
-Ман аҳмоқ бўлмасам сизни ёлғонларизга лаққа тушармидим? Энди ўзизи танимаганга оляпсизми? Э ҳаа, мошинада хотинчайиз борда-а? Жиннини ёқволиб-а? Сизни марҳаматизга ўлиб турганим йўқ.Мошинамни ўзим қиволаман. Башарайизиям кўрмай бошқа!“ дебюборса борми. Шундан сўнг хотиним кутилмаганда шартта Спаркни олдини тўсиб;
-Ҳой мегажин шантаж қилишга бошқа тема тополмай қолдингми?
Акам 25 йил деганда кеча турмадан чиқдила тушундингми? Сан кимни шантаж қивоссан. Давай документларингни чўз бу ёққа, туш олдимга сервисга бориб от и до қиберасан ёки янги Кобальт оберибам қутулолмидиган қилиб қўяман. Ҳидлачи қўйни ҳиди келяпти бизадан!?…“ деб мени бир катта хатардан асраб қолди.
Жувон эса номери ўтмаганидан “лом-мим“ демай хужжатларини хотинимга тутқазиб сервисга ортимга судралиб келмоқда.
-Онаниб кетай, асалим, шакарим, севгилим, олтиним!“ десам хотин менга -Менга қаранг, ким бу мегажин?!… деса бўладими?
Хотин дегани отдан тушсаям эгардан тушмас экан😂
ДАРД
Университетлардан бирида дарс берадиган устозлардан бири доимо аёллар соатини тақар эди. Талабалар турли мажлисларда ўзаро уни ҳар-хил илмоқли сўзлар билан масхара қилишар эди. Охири улардан бири сўрашга журъат қилди:
- Устоз! Нега аёллар соатини тақасиз?
Устоз деди:
- Бу соат вафот этган қизимнинг соати!
Ҳар-биримизнинг оғриғимиз бор. Агар уни инсонларга ошкор қилганимизда улар йиғлаган бўлишар эди. Аммо биз ичимизга ютамиз, сабр қиламиз. Чунки инсонларнинг сизга шафқат нигоҳи билан боқишлари ундан ҳам оғриқли.
Бу ҳаёт шафқатсиз курашдан иборатдир. Ҳар қанақанги табассумли юз ортида у инсонлардан яшириб юрадиган катта ғусса бўлади.
Кўпгина кулгилар ортида кўз ёшлари бўлади. Агар унинг кўзёшларини кўрганингда: "Кўз ёшлари қуриб қолар даражада йиғлаган бу инсон қандай қилиб кулиб юрган экан-а", деб ҳайратда қолган бўлар эдинг.
Инсонлар тоққа ўхшашади. Салобатда эмас, кўпгина қисми яширинлигида. Айтишларича, тоғларнинг тўртдан уч қисми ер остида бўлар экан. Биз инсонларнинг ҳам ошкор қилганимиздан яширганларимиз кўпроқ. Касалликлар биз ейдиган нарса эмас, бизни ейдиган нарсадир!
Қанчалик инкор қилмасин, ҳар-бир инсонда оғриқ бор. Қанчалар яширмасин, ҳар-бир қалбда ғам-ғусса бор. Ташқи кўринишлар сени алдамасин.
Кишиларнинг сокин ва мувозанатда турганини кўриб ҳасадинг келмасин. Гоҳида улар қалбида фақатгина Аллоҳ биладиган олов бўлади.
Тутун чиқмагани унинг ёнмаётганини англатмайди. Осий инсон гуноҳидан мазза қилаётгани йўқ. Итоаткор инсон осонликча собит тургани йўқ.
Суюкли инсонини йўқотишдан қўрқиб уни тишлари билан қаттиқ тишлаб олган киши роҳатда эмас. Яқинини йўқотиб қўйиб қалбида ёриқ пайдо бўлган киши роҳатда эмас.
Кунлардан бир кун шифокорнинг ҳузурига бир киши кирди. У жисмидаги оғриқ аа руҳидаги ўчиқликдан шикоят қилди. Узоқ текширувдан сўнг аён бўлдики, унинг танасида ҳеч қандай дард йўқ экан. Дард унинг руҳида экан. Шифокор унга деди:
- Сизнинг муаммойингиз руҳийдир. Сиз кўпроқ дам олинг. Китоб ўқинг, сафар қилинг, янги дўстлар орттиринг. Сизга бир маслаҳатим бор. Шаҳримизда бир масхарабоз бор. Исми Карлина. У инсонларни кулдиравериб дардларини унуттириб юборади. Унинг томошаларига боришни тавсия қиламан сизга!
Шунда бемор йиғлаб туриб деди:
- Доктор! Ўша масхарабоз Карлина менман!
©Abdulqodir_Polvonov
😱ШОК ОЗОДА НУРСАИДОВА ЭНДИ ҚАМАЛАДИМИ?
КЛИПИДА АВАРИЯ РЎЙ БЕРДИ
🎥ШОУ-ШУВЛИ ВОҚИЯ ДАХШАТ ХАММА ШОКДА😰
ОЗОДА НУРСАИДОВА БУ ҚИЗНИ ЎЗИ БОСИБ ЮБОРДИМИ😱
ОЗОДА ЭНДИ ҚАМАЛАДИМИ❓
БАТАФСИЛ МАЛУМОТ 👇
ТЎЛИҚ АВАРИЯ ВИДЕОСИНИ ЖОЙЛАДИК ТЕЗ КИРИНГ ЎЧИРАМИЗ❗️👇
https://telegram.me/joinchat/Ha1vGVD5MyE3NzEy
АБАДИЙ ГЎЗАЛЛИК УЧУН РЕЦЕПТ МАВЖУД ВА УНИНГ НАРХИ 3000 СЎМ
45 ёшингизда 20 ёшга ўхшаб кўриниш сирини билашни истайсизми ?
Оддий йод олинг ва... Батафсил 👇
#МАЖРУҲ 37 қисм
Етимни кўрган куни қурсин мен хеч кимга керак эмасдим. Кейин жим бўлдим ўлиб ўла олмас эканман. Ухлашга жойим ейишга нон ошим борку дедим. Шу сўзлар билан ярим кўнглимга таскин бердим. Мен болаларимни ўйлашим керак деган қарорга келдим. Кейин мени хеч нима қизиқтирмай қўйди. Кунларим бир текис ўтар умуман уйдан чиқмай қўйдим. Фақат шу икки бола-ю уй ишлари билан овора эдим. Мени хаёт тарбиялади. Бир бурда нонимни тарсакисиз ейиш учун нафасимни чиқазмай, жим ўтирган кунларим кўп бўлган. Мен шунчалар журъатсиз бола эдимки пиёламдаги чойим тугаса қайтиб узата олмас эдим, қайта чой беринг дея. Инсон болалигини унутиб юборади, узуқ юлуқ воқеалар қолади дейишади одамлар. Лекин менда унақа эмас, хар бири ёдимда шунчалик онгу шууримга ўрнашиб олганки, унутишни хеч иложини хеч қилолмадим. Бу орада Мархабони ҳам узатадиган бўлдик.
Мен хеч одамларга қўшилиб кўрмаган эканман хамма худди менга бир махлуққа қарагандек қарашарди.
Эримни қариндошлари қаршисида ўтириб қолгандим. Эримни холаси ўйлаб ўтирмай юрагимни яралади.
— Уффф иштахам буғилди. Қаршингда тузук одам турса экан,- деди овқатдан туриб кетди.
Хўрлигим келди. Мени айбим нима эди? Нега ҳаёт бунча бешафқат? Кейин туриб уйга кетдим. Биров кет демади, лекин ўзим у ерда қолгим келмади. Одамларни кўзига маҳлуқ бўлиб кўринишдан чарчаб кетгандим.
Уйга бориб ойнага қарадим юзимни ярми қопқора эди. Қўлларим оппоқ. Мен илк бор ўлгим келди, жуда-жуда ўлгим келди. Мени ҳаётга ушлаб турувчи милтиллаган чўғ ҳам йўқ эди. Бўғилиб кетдим, йиғладим. Йиғлаб йиғлаб тугаб бўлибдими, кўзимдан ёш чиқмади. Ўшанда ўзимни нимадир қилиш фикри ҳам йўқ эмасди. Мен шунчаки бу ҳаётдан изсиз йўқ бўлиб кетишни истардим. Бу истагим шу қадар чексиз эдики... Аммо шу онда ўғлим йиғлади. Ўша йиғи мени ҳаётга олиб қолди. Агар мен ўлсам болаларим нима қилади? Мени куним бошига тушадими? Мен қай ҳолатда бўлсам ҳам уларга керакман. Болаларим учун ўлишга ҳаққим йўқ. Баъзан онамдан хафа бўламан эрта ташлаб кетганлари учун, мен бу ишни такрорламаслигим керак.
***
Бу орада эрим ва жамоаси билан қўлга тушди. Қанақадир ноқонуний савдога қўл урган экан. Аввалданам қилиб юрган экан, чунки бир ўзи хамма ҳаражатларни кўтарарди. Ремонт дейсизми, сарпоми, ош овқат, банкетлар. Ҳаммаси эримни бўйнида эди.
Ота-она сингиллар сарпаси... Ҳуллас бу одамда доим пул бўларди. Хатто мен куйиб қолганимдаям жаа қийналмагандик. Чунки етишмовчилик бўлмаган.
Қайнонамда юрак борлигини ўша куни билдим. Роса йиғларди.
— Болам қамалиб кетсачи? Энди нима қиламиз?
Албатта мен билан ўглим хар куни насибамизни олиб турардик.
— Сенларга етказолмай шу ишни қилган. Агар қамалса бир минут қўярмикинман сенларни бу уйда, -деб бақирарди.
Эримни қамашмади пул таниш-билиш билан хал қилишди.
Хужжатлар орасига гўёки эримни икки ой аввал ишдан бўшаган қилииб қоғоз тиқишди. 2 киши қутилди 5 киши қамалди. Лекин энди бизда аввалгидек шароит йўқ эди.
Шу ишдан қутилиб олай деб эрим бор будини сарфлаб қутилиб олди. Лекин қутилди тани жони соғ бўлсин, қутилди. Енгил тортгандик.
***
Укам фармасефтикада ўқирди. Битта крем олиб келди.
— Опа бу кремни юзизга суринг, куйганни изларини йўқотиб юзизни асл ҳолига қайтарар экан.
— Ростданми? - менда озгина умид пайдо бўлди.
— Ҳа танишларимдан сўраб аниқладим. Буюртма билан олиб келдим сизга.
Шундай қилиб юзимни ўз холига келтириб олдим. Аммо осон эмас экан. Кремни сурганимдан кейин юзимни териси ёмонам оғриқ бериб тери ташлай бошлади. Аввалига қип-қизил гўш бўлди. Шунча оғриқ азобдаям суришни тўхтатмадим. Бир ойдан ортиқ дўзах азобини тортганимдан кейин юзим асл ҳолига кела бошлади. Ҳа юзим аввалгидек оппоқ ва тиниқ бўлди. Аллоҳ менга ҳуснимни қайтиб берганди. Бутун танамга сурсам танам ҳам ўз ҳолига келарди... Лекин менда оғриққа тоқат қолмаганди. Жуда безиб кетгандим муттасил оғриқдан.
***
Эрим танишлари билан гаплашиб русга кетадиган бўлди. У кетди. Менга жа унақа билинмади ўрни. Чунки уни назаридан қолиб бўлгандим. Борлигим ҳам унга билинмасди. Фақат кеч тушса , ҳамма ерни қулфлаб оладиган бўлдим. Негадир қўрқардим.
Давоми бор
#МАЖРУҲ 36- қисм
Ўзи аввалдан яқин эмасдик масофа бор бўлган доим. Лекин энди умуман гаплашмай қўйгандик. Эрим мени йўқ деб ҳисобларди. Сал овозим чиқса жеркиб ер билан битта қиларди.
— Овозингни ўчир. Бирам ёқимсиз гапиряпсан.
— Бор нарироққа сени кўзим кўрмасин.
— Оғзингни юмиб юр.
Турли хил камситишлар, турткилашлар, ҳаммаси оддий ҳолатга айланиб борарди.
Бир куни қайнонамни туғилган кунини кафеда ўтказадиган бўлдик. Ўғиллари ўша ерда нишонлаб бераман деди.
Турмушга чиқиб кетган қайнопам ва қайнсинглимам келишди. Қайнопам жуда ночор оилага тушган. Севиб тегди, қайнотам ёмон кўради хаммасини оиласи билан қозони тешик у пастларни деярди.
Қайнопам мени уйимга келдида мехмонхонамизга кириб кетди. Меҳмонхона қишин-ёзин муздек тургани учун ўғлимни олиб бормадим. Ғиншиб турганди.
Ухлатиб жойига ётқизиб, кейин борсам кўрпачалар йиғилганди ағдариб иккала сандиғимниям очибди. Бир тугун қилиб тугун тугиб олган.
—Ха келинпошша уйимга ким келди экан югуриб келдизми ?
— Ассалому алайкум опа.
—Ваалайкум ассалом, ха ўтирибсизми кенг уйни қўриб, қора ботирга ўхшаб?- деди.
Индамадим қўлига қарадим.
—Ха-я укамга бир кийимлик кўйлак олиб бер десам, у ана уйга боринг 10 кийимлик ётибди деб айтди.
Яна гапирмадим.
—Ха бўпти бу ерни йиғиб қўярсиз, шундоғам кун бўйи уйдан чиқмайсиз,- деб чиқиб кетди.
Лекин на хафа бўлдим, на йиғладим, на алам қилди. Менда нафрат пайдо бўлди.
Кейин изидан эрим келди.
— Опам,- деганимни биламан жеркиб ташлади.
—Тирик бўлиб қаторда, ўлик бўлиб қабрда йўқсанку. Нима кунингга нолийсан? Сен махлуқни хотин қилиб юрганимга шукур қил.
Юрагим йиғларди.
—Остона хатлаб кўчага чиқсанг баданингдаги анави қўтирларинг қон сачрагунча ураман.
Куйган жой яра битгандан кейин оппоқ бўп қоларкан.
—Ўлиб кетганинг яхшийди бу кунингдан пес,-деб ёнига чирт этиб тупурдида уйга кийингани кириб кетди.
Қизимни кийдириб бердим олиб кетишди. Ростдан ўлиб кетганим яхшийди . Бу азобларни кўргандан кўра.
Дадамга телефон қилдим аям олди. Саломлашдим.
—Ая.... мени олиб кетинг ая... дедим.
—Даданг ишда мен ишда ўзи сизлар билан касалхонада сарсон юруриб, на уйга қарадим, на укангларга туққан хотинга кўчада юриб бало борми? Боланг катта бўлгандан кейин юраверасан. Ўтир жойингда, болаларингни ўпиб қўй, деб ўчириб қўйди телефонни.
🍳 Oshxonadagi eski kir va yog'lardan charchadingizmi?
Bir do'stim kimyo laboratoriyasida ishlaydi. U bir kuni menga juda samarli tozalash vositasini tayyorlash usuli haqida gapirib berdi. Eng qizig‘i har qanday uy bekasi buni atigi 2 daqiqada tayyorlay oladi!
📃 Buning uchun bizga quyidagi 3 ta narsa kerak bo‘ladi👇
#МАЖРУҲ .
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
33-қисм
Хаёлимда у қорайиб кетаётгандек эди кейин кўкаргандек хам эди. Ўзи қорачадан келган чақалоқ, лекин ўзгариб қолгандек назаримда. Хамширани чақирдим қўрқиб кетди.
— Доктор қаранг унга нимадир бўляпти.
Югуриб телефонга ёпишди.
10 минут ўтдими амаким бошчилигида докторар тез -тез кела бошлади. Хамширалар бир дунё дориғар тортди шпритсга. Болам кўм- кўк тусга кириб пешона томирлари қоп қора бўлиб билиниб қолган эди. Нафасим қисиб кетгудек бўлар, на йиғлай на гапира олардим. Мени ичимни ғаш қилиб бу ерга олиб келган кучдан айни дамда хавотирга тушдим. Боламга нимадир бўлишини сезибманда дедим. Миттигина кўкракчасига уланган подклушеннидан уколларни жўната бошлашди. Кўз олдимда бояги лўли келди. Негадир хаёлимда эса ана энди ўлиб қолади деган ўй ўтди.
Бошимда оғриқ турди хона айлана бошлади, худди кимдир қаттиқ бир нарса билан ургандек бошимга қаттиқ нарса тегди. Юзимга сув томчилари урилар худди ёмғирда қолгандек одамларни овозини эшитяпман, лекин ўзлари жуда узоқда эди кимдир юзимга урдими яна билагимга чимиллаган оғриқ кирди.
***
Маржона боласига қилинаётган уколлар, докторлар муолажаларини кўриб ўзини тутолмади. Йиғлайверди, йираги қисиб кела бошлади. Нафас олиши ҳам қийинлашди. Жуда кучли қўрқув бутун танани эгаллаб олди. Миясида битта фикр айланар « У ўлиб қолсачи? » Дея ўзини қўлга ололмади. Барча стресслар бир бўлиб ҳушини йўқотди. Амакиси дарҳол унга ёрдамга ҳамширани жўнатди. Ҳамширалар Маржонани палатага олиб ўтишди.
***
Кейин ухлаб қолибман уйғонсам амаким ёнимда ўтирган экан.
—Тентак қиз мени қўрқитдингку , сенга бир нима бўлса дадангга нима деб жавоб берардим? Дийдангни қаттиқ қилсанг бўлмайдими?- деди.
— Амаки... ўлиб қолдими? - дедим лекин овозимни ўзим аранг эшитдим.
Амаким турдида аравачани олиб келди ёнимга.
— Сен бунга ўтир бир жойга борамиз,- деди.
—Қаерга?- дедим.
— Сени байрам билан табрикламабманку, шунга совға бераман,- деди
Боришни хохламадим- у, лекин жуда очқолганимни хис қилдим. Биз байрамга бормадик, умуман бошқа хонага кирдик.
У ерда болалар каравоти ёнига бориб тўхтадик.
— Қара бу полвонни, худди катта одамлардек ёнбошлаб ухлашини.
Амаким кулиб қўйдилар.
Унга кийим кийдиришибди.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
32-қисм
Тезроқ тугашини бу азоблардан қутилишни истардим.
Айтганини қилдим хам, бор кучим билан чирандим,лекин овозимни чиқазмадим. Тишларимни жуда қаттиқ тишладим. Ўғлим туғилди. Ола солиб киндигини кесишди, кейин артиб аввалдан тахлаб қўйилган хонага олбориб кислародга улашди.
Мени эса оғзимда нимадир бордек эди. Йўқ нимадирлар бор эди. Мен оғриқ зўридан барча тишларимни синдириб юборибман. Лекин ростдан енгил эдим.
Палатага олиб боришгандан кейин 10 соатдан кўп ухлабман. Ўғлим ахволи оғир эди. Кислародсиз нафас ололмаётган экан.
Лекин шундаям умид билан харакат қилишарди.
***
Маржонага дорилар таъсир қилиб дард келаётганини сезган доя дарҳол ёнига борди. Бечора қиз унини ҳам чиқармасди. Минг азобга лабини тишлаб жимгина туриб берарди. Докторлар ҳам уни матонатига тан беришганди. Минг бир азоб билан чақалоқ туғилгач Маржона ҳолсиз кўзини юмди. Чақалоқни эса кислородга улашди. Аҳволи оғир нафас олиши қийин эди. Врачлар текшириб баъзилари яшамайди деса, баъзилари яшайди курашяпти дерди.
****
Бир куни ётгандим мени кўргани аммам келди.
Аммам аҳволимга бироз ачингандек бўлди. Аммо мен ёшликдаги оғриқларни унутмагандим. Аммам ёши ўтиб кейин турмушга чиққанди.
Шу уёқ буёқдан гаплашдик озгина йиғлаган бўлди. Эримга қайта қайта раҳмат айтди.
— Агар бошқа бўлганда аллақачон кечиб юборарди. Мард экансиз куёв. Бунақа ташвиш учун бир дунё пул сарфлаб юрибсиз. Маржона итоаткор хотин бўлишинг керак эрингга. Қара сени деб қанча ҳаракат қиляпти.
Синглим анча тез жиззаки қиз ушлаган жойини узиб олади. Ўша вақт ҳам гапини ичига ютиб ўтирмади.
—Иййй опам сизга буюмми соғ пайтида яхши кўриб, касаллигида ташлаб кетгани,- деди.
Кейин мен ўйлаб ўтирмай тилимга келган гапни айтдим.
— Амма сиз нимага бизга хеч чақалоқ олиб келмайсиз? Ҳалиям поччам яхши сизни урушмайди туғмаяпсан деб.
Ўшанда илк бор аммамни чақиб олгандим. Бировни ярасига тегиш шунақа бўлади дегандек.
Мен инсон бўлибманки бировни камчилигини юзига солиш у ёқда турсин хатто юзига қараб гапиролмасдим. Лекин ўша куни тескарисини қилдим.
Эрим кулиб ўтирарди
— Амма қуяверинг хаммаси жойида. Жиянингиз соғ омон. Худо қўллаб чақалоқниям яхши қилиб олсак марра бизники,- деди.
Эримга қараб мехрим товланиб кетди.
***
Мен юришни машқ қилдим енгиллашганимга қарамасдан хали хам юрмасдим. 12- Февраль куни илк бор оёғимни ерга босдим.
Куйиб терилари тушиб янги тери чиқганди менда. Қўл оёқларим худди песдек бўлиб оқариб қолганди. Чандиқ бўлиб буришиб буришиб қолган, мен кўзгуни қўлимга олишга қўрқардим.
Давоми бор...
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
31-қисм
Ортига бурилган аям қўлимга битта болалар покривали билан битта пуштиранг зарли рўмол берди.
— Кет у сени кутяпти,- деди
Сира ҳам кетгим келмади. Тинч ва осойишта жойлар эди у. Қалбим қандайдир ҳузур топганди ўша ердан.
Кўзимни очганимда хона чирпирак бўлиб айланарди. Уйқумда клиник ўлим бўлибдими , тўғриси тушунмадим лекин синглим айтиши бўйича хириллаб қолибман.
Дўхтирларни чақирибди қўрқиб кетганидан.
Бошимда нечтадир доктор ниманидир гаплашарди. Кейин миям тиниқ ишлай бошлади.
Улар туғруқ вақти келганини айтишди.
— Болани туғдириб олишимиз керак. Муддатидан бир ой ўтиб кетди. 10 январда эди охирги муддати. Ҳозир ўнинчи февраль.
—Лекин апертасияни кўтара олмайди, - энди бошқаси гапирди.
— Болани укол билан мажбур туғдиртириб олиш керак, йўқса соат сайин хаётига хавф солиб боради.
Осма укол уланди, дард келишни бошлади. Бу куйган танам билан тўлғоқ азобини тортиш ҳам дахшатни ўзи эди. Куйганимдан бери назоратда эдим. Ҳомиладорлигим ҳам яна сабаб бўлганди.
Осма укол улашди синглимга очқолдим дедим.
—Нима ейсиз опа?
У чаққонлик билан ёнимга келди.
—Газли менералка ичгим келяпти.
Оч қолган одам газли сув ичадими? Лекин ўша вақтда жуда ичгим келганди.
Олиб келишди икки пиёла ичиб олдим. Кейин ичим санчиб оғриқ бера бошлади.
Касалхона коридори каттаку аёллар кўп бақирган чақирган нечта. Менам у ёқдан бу ёққа секин юряпман дарднинпишириш учун.
Шунда иккита хотинни суҳбатини эшитдим, бири раҳми келди:
—Бечора шу ҳолида азоб кўряпти,- деди.
Иккинчиси эса:
— Ҳа ўлмайди ким унга туғсин дебди ? Шу ҳолида эрни тагида ётибдику энди туғадида ачиштириб,- деди
Уялиб кетдим, орим келди. Мен шундай бўлсин дебманми? Ёки бу тақдирни ўзимга тилаб олганмидим? Ўз холимдан ўзим уялдим. Умуман овозимни чиқазмадим.
Тишларимни шунчалик қаттиқ тишлашдимки уним чиқмасди. Одамларни раҳмиям келмасин, гапирмасин ҳам дердим.
Доктор опа келди ёнимга.
— Ўзи тайёр бўлдинг, дорилар тасир қилган бўлса керак. Бор кучинг билан бир кучансанг, хаммаси тугайди, туғиб оласан,- деди.
Давоми бор...
👵 Раҳматли бувим айтардилар - кирсовунни кийим ювиш учун эмас касалликларни ювиш учун ишлатиш керак!
Ростан ҳам бувим 104 га кириб сочларини толаси ҳам оғримаган!
🤩 Бугун билдим бувимда кирсовунли ретцепт бор экан. 2 ҳафта қўлладим, 15 кг га озиб 20 йилга ёшардим. (Эрим ҳайратда. Энди гул ўрнига кирсовун падарка қиларкан 😅)
Бу ретцептни бувимга ўхшаб қабримга олиб кетмоқчи эмасман. Сизлар билан бўлишаман...
Ретцептни ёзиб олинг: 👇
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
28-қисм
Маржона жуда чанқагани учун ошхонага тезликда кирганди. Бурни битиб, ҳид билмаётгани унга минусга ишлади. Газ ўчиб қолиб хонани ис гази тутиб кетгани ҳаёлига ҳам келмаган бўлса керак. Туғишига ўн кунга яқин вақт қолган ҳомиладор аёл ана шу тахлит газни портлаши оқибатида ошхона эшини қўпириб ташқарига учиб чиқиб кетди. Аллоҳнинг марҳаматини шунда кўриш мумкинки ҳомиладор ҳолида уни ҳомиласини асради.
Кучли портлаш , чинқириқ овозидан Мақсуд югуриб чиқди. Майкачан чиққани учун қайтиб кириб кийиндида ўша томонга югурди. Ошхона ёнар, ҳамма ерни тутун қоплаган. Ошхонадан олти метрлар нарида хотини узала тушиб ётарди. Жони борича хотини томон ўзини отди. Уйдаги ҳамма ташқарига чиқди.
— Нима балони бошлади бу бефаросат?
Қайнонаси шундай деганча норози тўнғиллади. Мақсуд ҳавотирда, хотинини уйғотишга уринар. Аммо этлари куйиб кийими этига ёпишган, жизғанак бўлган аёлдан садо чиқмасди. Тезда тез ёрдам етиб келди. Ўт ўчирувчилар, ишга киришиб кетишди. Маржонани жонлантириш бўлимига олишди. Боласига ҳеч нарса қилмаган экан. Лекин Маржона ҳадеганда ўзига келавермади.
***
Мен оловни жони борлигини кўрганман. Ўшанда жуда дахшатли эди. Ҳали ҳамон тушларимга кириб чиқади.
Кўзимни очганимда худди устимда тош бордек, бутун танам жуда оғрирди. Билмайман ким олиб борган, лекин бир хафта ўтиб жонлантиришда ўзимга келибман.
87% куйиш берилди. Шунақа оғрирди жоним қўлларим илвираб ётарди. Киноларда марлига ўраб кўрсатади. Ёлғончилар.
Умуман ёпмас экан. Танамни очиб устимдан симда кўтарилиб турадиган нарса қўйиб кейин кўрпа ёпишди.
Хар бир ўлик терини қайта қайта кесиб олишарди. Буткул оғриқлардан безоб адо бўлгандим. Битта умидим боламни соғлиғи эди мен учун. Шунча азобни ичида у ҳамон қорнимда, муддати етса ҳам туғилмаганди.
Сочларимни қириб ташашди, жизғанак бўлиб кетгани учун.
Давоми бор...#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
28-қисм
Маржона жуда чанқагани учун ошхонага тезликда кирганди. Бурни битиб, ҳид билмаётгани унга минусга ишлади. Газ ўчиб қолиб хонани ис гази тутиб кетгани ҳаёлига ҳам келмаган бўлса керак. Туғишига ўн кунга яқин вақт қолган ҳомиладор аёл ана шу тахлит газни портлаши оқибатида ошхона эшини қўпириб ташқарига учиб чиқиб кетди. Аллоҳнинг марҳаматини шунда кўриш мумкинки ҳомиладор ҳолида уни ҳомиласини асради.
Кучли портлаш , чинқириқ овозидан Мақсуд югуриб чиқди. Майкачан чиққани учун қайтиб кириб кийиндида ўша томонга югурди. Ошхона ёнар, ҳамма ерни тутун қоплаган. Ошхонадан олти метрлар нарида хотини узала тушиб ётарди. Жони борича хотини томон ўзини отди. Уйдаги ҳамма ташқарига чиқди.
— Нима балони бошлади бу бефаросат?
Қайнонаси шундай деганча норози тўнғиллади. Мақсуд ҳавотирда, хотинини уйғотишга уринар. Аммо этлари куйиб кийими этига ёпишган, жизғанак бўлган аёлдан садо чиқмасди. Тезда тез ёрдам етиб келди. Ўт ўчирувчилар, ишга киришиб кетишди. Маржонани жонлантириш бўлимига олишди. Боласига ҳеч нарса қилмаган экан. Лекин Маржона ҳадеганда ўзига келавермади.
***
Мен оловни жони борлигини кўрганман. Ўшанда жуда дахшатли эди. Ҳали ҳамон тушларимга кириб чиқади.
Кўзимни очганимда худди устимда тош бордек, бутун танам жуда оғрирди. Билмайман ким олиб борган, лекин бир хафта ўтиб жонлантиришда ўзимга келибман.
87% куйиш берилди. Шунақа оғрирди жоним қўлларим илвираб ётарди. Киноларда марлига ўраб кўрсатади. Ёлғончилар.
Умуман ёпмас экан. Танамни очиб устимдан симда кўтарилиб турадиган нарса қўйиб кейин кўрпа ёпишди.
Хар бир ўлик терини қайта қайта кесиб олишарди. Буткул оғриқлардан безоб адо бўлгандим. Битта умидим боламни соғлиғи эди мен учун. Шунча азобни ичида у ҳамон қорнимда, муддати етса ҳам туғилмаганди.
Сочларимни қириб ташашди, жизғанак бўлиб кетгани учун.
Давоми бор...
@ibratli_sozlar