ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31997

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё


21-қисм


Ҳарбийлар, жуда яхши танийдиган ва керакли пайтда ишлатадиган гранатанинг кучини ва унинг зарар бериш миқдорини яхши тахмин қила олишади. Душманнинг ҳамласини шунчаки бефарқлик билан ўз асаб ва қалб жароҳатинг эвазига қўйиб юбориш ожизлик деб ҳисоблайман.
Мен учун ноҳақликка чидаш, кечириб юборишдан кўра оғирроқ туюларди. Кечириб юбориш осон деб ҳисоблайман. Биров сизни бир туртади кечирасиз, икки тепади сабр қиласиз. Устингиздан мағзава сепганида эса, индамай кетсангиз ўша мағзавага лойиқ бир киши эканингизнинг исботи бўлади бу.

Режа тузиб обдон ўйлашга вақтим йўқ эди. Фақат Нодирга олдиндан смс ёзиб акамдан эсдалик қолган билак узугимни йўқотганимни айтиб қўйган эдим. Ниятим ҳеч бўлмаса, Маҳфуза янгам, ойим олдида қизининг қилиғи фош бўлиб, сал бўлса-да тилини тийиши ва тинмай мени енгил табиат қизга чиқаргани учун бировлар олдида ўз қизининг қилмишларини кўриб қўйсин эди.

Менинг тахминимча Меҳри ва Низом яна бир- бирига яқин ҳолда камерага тушган бўлиши керак эди. Аммо машина ортидан иккаласининг тушгани, ҳатто мен учун ҳам шок ҳолат бўлди. Янада Адолатнинг бизнинг ички низоларимизга гувоҳ бўлишини истамаган бўлардим. Чунки биз унинг уйида хизмат қиладиганлар эдик. Амаким ва янгамнинг нони билан ўйнашиш ниятим йўқ эди.

Афсус режанинг иккинчи қисми мен кутгандек бўлмади. Нодир планшетини ёпиб тезда узоқлашди. Чунки Адолат портлашга тайёр бомбадек турганди. Бу ёғи энди “женски разборка” аслида. Мен ва ойим ҳам аста қочишимиз керак эди бу ердан.

“Бу нима шармандагарчилик!!! Ўғлим келганига неча кун бўлди!!”- дея бақириб сўради Адолат

“Шарманда бўлдик отаси билиб қолса қизини чопиб ташлайди. Низомни эса товонидан осади“,-дея жабрдийда ролларини ўйнашни бошлаган эди, айёр янгам.

“Нима?!!Товонидан осади? У ким бўлибди-ки, ўғлимга қўл теккизишга журъат қиладиган. Ғунажин кўзини сузмаса, буққа ипини узадими ҳеч. Гарчи ғунажин кўз сузиш билан чекланмабди. Нақ буқани устига ўзини отибди, товба- товба“

Адолат Меҳрига жирканиб қаради.
“Нималар деяпсиз, янга? Қизимни ўғлингиз ишонтириб уйланаман демаса, ҳеч яқинига борар эдими? Шунча йилдан бери танийсиз қизимни”

“Ҳамма гап шунда-да, таниёлмабман. Сен мени, ўғлингизга эҳтиёт бўлинг атрофда пулига учиб ёпишиб олиши мумкин бўлган кўп деганингда, ўзиникини назарда тутган экансан-да? “

“Инсоф билан гапиринг янга. Қизим бадном бўлди. Энди буни ким олади? Эркаклар билмасдан ўзимиз ёшлар қилган хатони тузатишимиз керак. Айбни фақат менинг қизимга юкламанг. Чақиринг ўғлингизни, қилган хатосини тузатсин энди”

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР

🌿– Поклик иймондандир;

☘️– Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;

🍃– Доим тоза, покиза овқатлар енг;

🌱– Ҳаромда шифо йўқ;

🌿– Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;

🌱– Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;

🍃– Қон олдириш – шифо;

☘️– Қора седана ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;

🌱– Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;

🌿– Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;

🍃– Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;

🌱– Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;

🍃– Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;

☘️– Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;

🌿– Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;

🌱– Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;

🍃– Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;

🌿– Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;

☘️– Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;

🍃– Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;

🌿– Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;

🍀– Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;

🌱– Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;

☘️– Дастурхонингиздан хурмо аримасин;

🍃– Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;

🌿– Ёлғиз овқатланманг;

🌱– Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍Ҳижобга кирган аёл ҳикояси.

Отам ёшлигимда вафот этганлар. Унаштирилиб турмушга чиқишимга саноқли кунлар қолганда онам ҳам дорулбақога риҳлат қилдилар. Унаштирилган одамим кутолмаслиги айтиб айниб кетди. Онам отамнинг иккинчи турмуши эди, аввалги аёлидан икки опам бор эди. Ўгай опам онам вафотидан кейин бир одамга мени зўрлаб узатиб юборди. Қийинчилик кўриб улғайганим сабаб янги ҳаётимдаги қийинчиликларга ҳам тез кўникиб кетдим. Кетма кет учта фарзандли бўлдим. Ҳаётим бир маромда ўтарди: иш, уйдаги юмушлар, болаларимни уй вазифаларини қилдириш, баъзан қариндошларникида тўй-томоша, туғилган кун ва улардаги эркак-аёл аралаш ичкилик билан ўтадиган йиғинлар...Менга булар оддий ҳолатдек эди, ҳаммани ҳаёти шундай эди назаримда... Бир куни одатдагидай ишдан қайтиб бироз уйим олдида қўшни аёллар билан гаплашиб қолдим. Махалламизга кўчиб келганига ҳали кўп вақт бўлмаган келин ҳам улар орасида эди. У келин ёш бўлишига қарамай кенг хижоб ва катта рўмолда юрарди. Авваллари шунақаларни кўрсам энсам қотарди. Аммо бу келинни негадир ёқтириб қолдим. Гапиришлари, ўзи ҳам ёқимли эди. Бора-бора бу келин билан кўпроқ гаплашгим келаётганини ҳис қилдим. У мен билан фақат дунёвий нарсалар ҳақида гаплашарди.(Кейинчалик бу ўзига хос психологик жараён бўлгани, бир-биримизга яқинлашиш учун менга ёқадиган гаплар қилганини билдим). У билан танишганимга бир ойча бўлганда бир кун суҳбатимиз бошқача бўлди. Мен у кунни- мен ҳидоят топган ўша кунни асло унутмайман, унутолмайман. Ўша куни салом-аликдан сўнг савол берди:
- Опа, мусулмонмисиз?
Ўзим англаб етмайдиган, аммо тўтиқушдек такрорлайдиган гапни айтдим:
-Алҳамдулилло, мусулмонман.
-Мусулмоннинг бурчлари, фарзларини биласизми?
Нима деб жавоб беришни билмай қолдим, чунки бу саволларни жавобини билмасдим...Келин менга мусулмон одам билиши керак бўлган 40 фарзни айтди. Малоикларга иймон деганда, ҳайрон бўлиб малоик нималигини сўрадим. У кулиб:
-Опа, истасангиз уйимга чиқинг, сиз билишингиз керак бўлган нарсаларни суҳбатлашамиз,-деди.
-Хозироқ билгим келяпти,-дедим ва у билан бирга уйига чиқдик. Жуда узоқ суҳбатлашдик. 40 йиллик умрим зое бўлганини, гуноҳу маъсиятлар билан ўтказганимни англадим. Муслима келин эса тавбага кеч эмаслигини, тирик пайтимда Аллоҳни танишимга Ўзи имкон бераётгани, бу эса Аллоҳ мени севишини билдиришини айтиб мени кўнглимни кўтарарди. Шу бугундан бошлаб қайтадан шаҳодат айтиб хижобга кирдим. Эримни қаршилигига қарамай ишимни ташлаб муслима аёл вазифаларини ўргана бошладим. Ҳатто малоик нималигини билмайдиган мендек аёл бир неча ой давомида намоз, Қуръон ўқишни ўргандим. Ўша муслима келин сабаб анчагина илм олдим. Эрим деярли ҳар куни махалладаги эркаклар билан ичиб маст-аласт юрарди. Мен ёнгинамиздаги масжидга намозга ўтувчи эркакларга ҳавасим келар, мени эрим ҳеч қачон намоз ўқимаса керак деб ўйлардим. Муслима келинга ҳам бу ҳақда айтардим. У мени доим Аллоҳга қаттиқ боғланишим кераклигини айтарди.
-Аллоҳдан сўрайверинг, У албатта истаганингизни беради. Агар дуоингиз қабул бўлмаётган бўлса, камчиликни ўзингиздан қидиринг. Сиз кечалари таҳажжудга туриб Аллоҳдан йиғлаб илтижо қилинг, Аллоҳ бандаларини илтижосини албатта қабул қилади,-дерди.
Алҳамдулиллаҳ, дуоларим ижобат бўлиб эрим ҳам намоз ўқий бошладилар. Аввалига 1-2 вақт ўқилган намозлар бор-бора тўлиқ бўлди.Масжидга шу қадар боғландиларки, 5 вақтни биронтасини канда қилмай масжидда ўқийдиган бўлдилар. Қўл учида кун кўрардик, Аллоҳ топганимизга барака берди, бу йил биринчи марта қурбонлик қилишга ҳам қодир бўлдик. Ёшим 58 да. Кеч бўлса ҳам Аллоҳни таниганимга, хижобга кирганимга шукр қилишдан ва мени, оиламни ҳидоят топишига сабабчи бўлган муслима қўшнимизни дуо қилишдан тўхтамайман. Доим такрорлайман: мен қирққа кириб малоик нималигини билмайдиган аёл эдим, менга Ўзини билдирган Аллоҳга беҳисоб шукр.
Азиза опа.

📡 Дўстларингизга ҳам улашинг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАЙТАР ДУНЁ, БУ...

- Ҳа дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми?
- Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунлари режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?!

Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар

- Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб?
- Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улар билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?!

“Фарзанднома” китобидан.



📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Sog‘lig‘iga befarq bo‘lmagan go‘zallarim!
Men sizga juda foydali, ishonchli va kerakli boʻlgan tibbiyot kanalini topdim!
OLIY TOIFALI SHIFOKOR sizga:
❤️ Sog‘lom turmush tarzi
❤️ To‘g‘ri ovqatlanish
❤️ Foydali, bepul tavsiyalar
berib boradi!
ENG ZO‘R NATIJALI MARAFONLAR ham aynan shu yerda o‘tkazilar ekan!
Hoziroq kirib ulanib oling — afsuslanmaysiz😍
TELEGRAMDAGI NO1 KETO MARAFONGA HAM START BERILMOQDA SIZ HAM ULGURIB QOLING BUNAQASI HALI BOʻLMAGAN❤️
Kanalga ulanish uchun👇👇👇👇👇👇👇

/channel/+fJ1_37hZ72M4NmYy /channel/+fJ1_37hZ72M4NmYy

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё


19-қисм

Ўзимни тута олмай гап қайтармоқчи бўлганимда, Маҳфуза анаконда гапга кирди.

“Сўраманг, йигит топишда эслари жойида. Ишга келганда эса, анойини ёқиб олишади”- бу икки аёл мен ҳақимда биринчи марта ғийбат қилмаганига 100 фоиз амин бўлдим. Фақат аввалги ғийбатларини мен эшитмаган бўлсам-да, энди юзимга қараб учинчи шахс мавҳумликда гапиришяпти. Адолат унга жавоб берилмаслигимга шунчалик амин-ки, янгам эса иғвонинг боши. Нияти мени, ойимни Адолатнинг кўзида пастга уриш.

“Мана қизим“,-деб ойим калитни менга узатди ва гапида давом этди.

“Яна ухлаб қолма, мен қандай уйга кираман кейин “

“Ухлаб қолиши аниқ ким билади қаерларда санғиб келди, бу ойпопугинггиз. Меҳрига ўхшаб бир ишга қўл урмаса.. “ заҳар яна ойим ва менинг қалбимга оқди.
Важоҳат билан унга қараб, келганимни кўрган ойим мени олдимни тўсиб тинчланишимни истади. Қачонгача бу фисқу-фужур тўла аёнинг гапига индамай кетамиз? Оғзини йиртиб, сочини битталаб юлмасам, ўзимни босиб ололмайман.
Ойим мендаги жаҳлни кўриб, қўлимдан қаттиқ ушлаб мени огоҳлантиргандек бўлди. Тез- тез олган нафасим жаҳлимни енгишга етмади. Менинг йигитим бўлса, мен буни бировдан сақлаганим йўқ. Унинг қизига ўхшаб, пана- пасхамда ўйнашиб яна сипони ёқиб олганим ҳам йўқ. Ойим мени эшикдан кузатиб қўйиб тинчланишимни айтди. Уйга борганда гаплашиб олишимизни айтди. Йўлга мени кузатиб, ўзи кириб кетди. Аммо ичимда ёнган олов мени тўхтатмади. Мен буни бундай қўймаслигим керак эди. Бўлмаса, ўзимни асло кечира олмас эдим.



🌒🌓



“Топилмадими ҳали?” Адолатнинг асабийлашган овози қулоғимга чалинса-да, гаражни остин -устун қилишда давом этдим. Қўлимдаги ингичка билак узукни йўқотиб қўйгандим ва охирги марта гаражга кирмасдан аввал билагимда эканлигини аниқ эслайман. Бу билак узук менга жуда қадрли эди. Чунки уни акам менга совға қилганди. Йиғлайвериб кўзларим шишди. Гараждаги машиналар остигача қарадик.

“Кимдир аниқ олган?“-дея ғашлана бошладим.

“Қизим, аниқ бор эдими қўлингда, бу ерга келишингда кўрганмидинг? “ -деди ойим мен учун, у билак узукнинг қийматини билиб.

“Ойи, у акамдан эсдалик эди менга “,- дея баттар йиғлай бошладим.

“Кимдир топиб олган уни, бўлмаса ҳамма ерни қараб чиқдим “

“Камералардан қараймиз унда” ,-деди Нодир менинг ҳолатимни кўриб. Унга қараб бошимни силкитдим. Тезда, қўлида ноутбукини олиб чиқди.

“Ҳозирда” ,-деб видео кузатув бўлимига кириб экрани ҳамма кўрадиган қилиб қўлида тутар эди. Адолат ҳам истамаса-да, мендан тезроқ қутулиш учун қўлини белига қўйиб Нодирнинг ёнида турарди. Бир томонда ойим, бир томонда анаконда янгам ва Меҳри, унинг ёнида ҳамма экранга қараб турарди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё


17-қисм
“Сизлар менга ишонмаяпсизлар, аммо бу бор гап. Мен фолбинга борганим йўқ-ку? Фақат назар, кўз ва ҳасад шуларни олдини олиш ва уларга қарши чиқиш йўлларини қидиряпман. Мана мисол бугун борган Ҳожибувим, нафаси ўткир экан. Ўқиб менга дам солди. Болам юлдузингиз заиф бўлибди, кўпроқ оятул курси ўқиб юринг деди. Шунақа енгил бўлдим”

“Хўп, бу майли аммо доим Инстаграм Телеграмингда астрологик харита жойлайсан. Кейин бир нима ёзувлар ёзасан, уни нима энди?” -Зарина чидамай сўради. Чунки деярли ҳар куни Лайло бир нарса жойлади деган хабар олсак, аниқ биламиз-ки, бу яна унинг қизиқишлари билан боғлиқ бир нима бўлиб чиқарди. Яна мистик куйлар қўйиб инсонни баттар ваҳимага солади.

“Мен унга қанча пул бериб ўқидим. Мана қара”,-деди-да сумкасидан планшетини чиқариб экранида яна харитасини бизга кўрсатди

“Ҳозир биттангизни астрологик таҳлил қилиб бераман. Нафиса, кел сендан бошлай“ Унинг гапига ҳеч қайсимиз ишонмасак-да, ҳа майли деб индамай турдик.

“Хўш, сенинг туғилган йилинг ва санангни ёздим, соатингни биласанми?”

“Тонг саҳар аммо аниқ вақтини билмайман “

“Етарли мен учун. Тингла, бу Сатурн куч тимсоли яъни куч сенда. Бу эса венера, она дегани. Аммо бу Сатурндан тескари турибди. Яъни бу ойинг эмас, аксинча қайнонанг бўлиши мумкин. Ва плутон катта энергия, катта ишқ... эҳтирос ва никоҳ....” Лайло харитага қараб ўйланиб қолди.

“Нима бўлди?”-деб кулиб сўрадим.

“Венера, Плутон билан Сатурн ўртасини тўсиб қўядигандек жойлашибди. Худди боғланган ип узилиб кетадигандек “

“Сардор ўлса, ҳам Нафисадан воз кечмайди “,-деди Хумора

“Сардорни ойисини танийсанми ўзи?” -деб сўради Зарина. Дилноза эса бизга қараб энсаси қотиб турган эди. Лайло харитасига қараб яна нима кўрди билмайман-у, лекин нохуш жумлалар инсонни қанчалик ўз таъсир доирасига олишини ҳис қилдим.

“Онасини ўйлама, қара қанақа ишқ таърифи айтди. Эҳтирос оҳо Сардор писмиқни мажбур ҳурмат қиламиз энди”,-дея гапни давом этди Зарина.

Бирга ўтказилган вақт мароқли бўлган бўлса-да, биргина Лайло узоқ муддат ўзини бошқача тутиб турди. Ниҳоят улар билан хайрлашиб уйга қайтдим. Кеч тушиб қолай деганди. Ва мен ақлли, кундузи ўзим билан калит олишни унутган эдим. Мажбур, у уйга бориб ойимдан калитни олишим керак бўлди. Эшикларимиз ҳимояланган, инглиз қулфларидан бўлгани сабаб, калитсиз ташқаридан очилмайдиган эди ва мен калитимни уйда унутган эдим.

Инсон исталмаган уйига боришга оёғи тортмас экан. Сохта муносабатлар, ҳамма бир -бирини кўзини уяй деб, турган муҳит худди токсик моддаларга тўла ҳаводан нафас олгандек эди мен учун.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🍃 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT

ENG SIFATLI VA ARZON
NARXDA VAZN TASHLAYSIZ
HAR 5 KUNDA YANGI MENYU
HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA
📞📞📞📞📞📞📞📞📞📞
DAVLAT STANDARTIDAN OʻTGAN DIPLOM VA SERTIFIKAT
DIEOLOG NAZORATI

1️⃣OY 50 MING
2️⃣ OY 100 MING
3️⃣ OY 150 MING

OZISH MARAFONGA MARHAMAT
OZISH MARAFONGA MARHAMAT

https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
GURUHNI KORISH

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT

😀Hamma narsa yeb ozish
😀Sunnatga muvofiq ozish
😀Uy sharoitida qiyinchiliklarsiz
😀1oyda 4-16kg ozish
😀Osilishlarsiz natija
😀Yuzlar tiniqlanib
😀Ichaklar tozalanib
😀Qabziyat yo’qolib
😀Detox menyular ham bor
😀Kunlik darslar
😀Muhim bilimlar
😀Figura korreksiya
😀Muhimi vazn qotirish bor
😀Qayta semirmaslik imkoniyati
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONGA MARHAMAT


https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
GURUHGA KIRING 👆👆👆👆👆

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT

😀Hamma narsa yeb ozish
😀Sunnatga muvofiq ozish
😀Uy sharoitida qiyinchiliklarsiz
😀1oyda 4-16kg ozish
😀Osilishlarsiz natija
😀Yuzlar tiniqlanib
😀Ichaklar tozalanib
😀Qabziyat yo’qolib
😀Detox menyular ham bor
😀Kunlik darslar
😀Muhim bilimlar
😀Figura korreksiya
😀Muhimi vazn qotirish bor
😀Qayta semirmaslik imkoniyati
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONGA MARHAMAT


https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
GURUHGA KIRING 👆👆👆👆👆

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳамма қизларнинг ҳам дадаси менинг дадам каби бўлишини хоҳлардим...

Мактаб даврида кўпчилик қизлар севги-муҳаббат дардига мубтало бўлишади. Ачинарлиси, бу “дард” йигит-қизларни илм олишдан чалғитиб қўяди. Ундан ҳам ёмони кўп ҳолатларда бу “муҳаббат қиссалари”нинг охири хайрли бўлмайди. 
Биз ҳам мактабда юқори синфларда, ундан кейин коллежда ўқиган пайтимиз, синфимиздаги қизларни сўраб келадиган йигитлар кўп бўларди. Лекин дугоналарим ичида ҳамма мени сўраб келадиган инсонга  ҳавас қилишарди. Чунки уларни охири барибир ташлаб кетадиган, ёлғончи йигитлар сўраб келишса, мени сўраб келадиганим отам эдилар. Бирорта дугонамнинг дадаси мактабга менинг дадамчалик кўп келмасди. Дадам танаффус пайтлари келиб, мени мактабимиз ташқарисига олиб чиқар, жазирама кунларда менга муздек шарбатлар олиб берардилар. Кейин қўнғироқ чалиниши билан харажатларимга етарли пул бериб, мактабга киргазиб юборардилар. Синфга қўлимда пул ва ширинликлар билан кириб борарканман, кўпчилик дугоналарим менга ҳавас кўзлари билан қарашарди.
Дугоналарим гоҳида ўзлари учрашадиган йигитларининг сифатларини, минадиган машиналарини айтиб мақтаниб қолишарди. Шундай пайтларда мен дадам ҳақларида гапириб мақтанардим. Улар йигитлари ҳақида уйдагилари билиб қолишидан доим қўрқувда, улар ҳақида гапиришдан доим хавотирда юришарди. Мен эса, дадам ҳақида гапиришдан доим хотиржам эдим. Қолаверса улар йигитлари ташлаб кетишидан қўрқишарди. Мен эса, доим ёнимда бўладиган садоқатли ва вафодор дадам борлигидан фахрланардим. Мен улардан кўра ўзимни анча бахтиёр ҳис қилар эдим. 
Отам раҳматликнинг елиб-югуришлари, менга бўлган эътиборлари, ғамхўрликлари сабаб ўсмирлик пайтимдан, то турмушга чиқиб кетгунимча бирор йигитга қарамадим. Бирор йигит билан гаплашиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрганим йўқ. Йиллар ўтиб билдимки, отам ҳамма ҳаракатларини менинг иффатимни, ор-номусимни сақлаш учун, мени чиройли ҳолатда турмушга бериш учун қилган эканлар. Ҳамма қизларнинг ҳам дадаси менинг падарим каби бўлишини хоҳлардим...

📚Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​✅  Доно эрнинг,  доно сабоғи....✨✨✨✨

💕 Эр хотинига юзланиб: Аср намозини ўқидингизми?
Хотин: Йўқ
Эр: Нега?
Хотин: Ишдан чарчаб келди, бироз дам олдим.
Эр: Майли..ишдан олдин аср ва шом ўқинг.
Эртасига эр хизмат сафарига кетди.  Одатдагидек, бир-икки соатдан кейин у хотинига қўнғироқ қилиши ёки келганлиги ҳақида хабар ёзиши керак эди. Лекин қўнғироқ йўқ.
Хотин ҳамма нарса яхши эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун ўзига қўнғироқ қилишга қарор қилди. Лекин жавоб йўқ .. Яна қўнғироқ қилди Лекин жавоб йўқ. Ҳаяжон бошланди! Интрига! Ахир, бундай бўлмаслиги керак. Иккинчи ва учинчи марта қўнғироқ қилганида ҳам  эридан жавоб олмаган ҳотин минг ҳаёллар ичида, ўзига жой топомасдан йиғлай бошлади. Лекин ҳали ҳам эридан ҳабар йўқ ...
Бир неча соатдан кейин,эр ҳотинига ўзи қўнғироқ қилди. Хотин телефонни кўтарар экан: Аҳволингиз жойидами, ҳаммаси яхшими, яхши етиб келдингизми?
Эр: Ҳа, келдим! Алҳамдулиллаҳ.
Хотин: Қачон етиб бордингиз?
Эр: Тахминан 4 соат олдин
Хотин жаҳл ва йиғи аралаш : 4 соат олдин? Нега менга қўнғироқ қилмадингиз?
Эр:  Чарчаган эдим. Озгина дам олишга қарор қилдим...
Хотин: Мен билан гаплашиш учун  наҳотки 2 дақиқа ажратиш қийин бўлса.  Қўнғироқ қилганимни  эшитмадингизми?
Эр: Йўқ, нега? Эшитилди.
Хотин: Нега унда жавоб бермадингиз? Нима сабабдан? Мендан хавотир олмайсизми?
Эр: Кеча сиз ҳам, азон овозини яъни Аллоҳнинг чақирувини эшитганингизда ташвишланмадингизку..? Унга жавоб бермадингизку ..?Тўғрими..?
Хотин: "Бироз сукутдан сўнг, кўз ёшлар билан": Ҳа , Сиз ҳақсиз ... кечирим сўрайман ...
Эр: Сизни мен кечиришим шарт эмас,.Аллоҳдан кечирим сўранг ва яна шунга ўхшаш ҳолатни қайтарманг, илтимос қилман. Мен, доим Аллоҳ  бизларни абадий ҳаёт учун жаннат саройига жамлашини истайман ундан шуни сўрайман .
Шу кундан  хотин, намоз аслида, унинг Оллоҳ олидадги қарзи, мажбуриятилигини тушуниб, уни бошқа ҳеч қачон кечиктирмади.

Дарҳақиқат, ким Сизни севса, у сизни Аллоҳ йўлида собит қадам бўлишингизни ва ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаром йўлдан узоқ бўлишингиз учун харакат қилади.
Шунинг учун, ҳадисларда никоҳ қурдингми демак, иймонинг мукаммал бўлибди дея бежизга айтилмаган, Зеро, эр-хотинлар ҳаётлари давомида нафақат бир-бирларига елкадош бўладилар балки, Аллоҳнинг розилигини топишга ва унга эришишга сабабчи бўладилар.........💕


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ғийбатнинг зарарлари.

1.Дуо қабул бўлмаслиги.
2.Яхшиликларнинг номайи аъмолдан камайишлиги.
3. Ёмонликларнинг номайи аъмолда кўпайишлиги.
4. Яхшиликларнинг қабул бўлмаслиги.
5. Қиёмат куни ҳақ эгаларининг фарёди.
6. Ҳисоб китобнинг қаттиқ бўлишлиги.
7. Қиёмат куни ҳасрат ва надомат зиёда бўлишлиги.
8. Қиёмат куни ғийбати қилинган кимса ғийбат қилган кимсанинг гўштини ейишлиги.
9. Қиёмат куни ўз гўштини ейишлик.
10. Қиёмат куни баданини тирноқлари ила тирнашлиги.
11. Жаҳаннамда қичима касалига мубтало бўлишлик.
12. Жаннатга энг охири ва дўзахга энг биринчи киришлик.
13. Охиратда маймунга айланишлик.
14. Қабр азоби жуда қаттиқ бўлишлик.
15. Мунофиқнинг сифати пайдо бўлишлик.
16. Охиратда хеч қандай эътибори бўлмаслик.
17. Мусулмонларга зулм қилишлик.
18. Шайтоннинг яхши кўргани бўлишлик.
19. Аллоҳ таъолога осийлик ва хилофлик қилишлик.
20. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хилофлик қилишлик.
21. Тутган рўзаси макруҳ рўза бўлишлик.
22. Ғийбат эшитгандан кейин адоват пайдо бўлишлик.
23. Сирлари ошкор бўлишлик.
24. Ғийбат сабабли таҳорати нуқсонли бўлишлик.

Ҳазрат Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий раҳматуллоҳи алайҳ.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЖАННАТГА БИРИНЧИ КИРУВЧИ АЁЛ

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннатга энг олдин қайси аёл киришини биласизларми?” – деб сўрадилар.
Ҳазрат Фотима: “Эй отажон, менмасми?” – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, фалон кўчада, фалон уйда бир аёл яшайди. Ўша биринчи бўлиб жаннатга киради”, – дедилар.
Фотима розияллоҳу анҳо: “У аёлнинг қандай хислати, фазилати борки, биринчи бўлиб жаннатга кирса”, деб ҳайратланди ва унинг уйига бориб, эшик қоқди.
Ичкаридан “Кимсиз?” деган хунук овоз эшитилди.
– Мен Фотимаман.
– Қайси Фотима?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима.
– Маъзур тутасиз. Эрим уйда йўқ. У ҳеч кимга эшикни очма, деб тайинлаб кетган. Эртага кела қолинг. Мен рухсат олиб қўяман.
Фотима онамиз ортига қайтди. Эртаси куни ўғли Ҳусайн билан бирга келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Эй Расулуллоҳнинг қизи, ёнингизда боланинг овози эшитиляпти. Ким у?
– Ўғлим Ҳусайн. У менга эргашиб келди.
– Айбга буюрмайсиз. Эримдан фақат сиз учун рухсат олган эдим...
Учинчи куни Фотима онамиз билан Ҳусайн йўлга чиқаётганида, Ҳасан ҳам уларга эргашди. Учовлон аёлнинг уйига бориб, эшик қоқишди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Ёнингизда ким бор, эй Фотима?
– Ўғилларим Ҳусайн ва Ҳасан бор. Бу сафар Ҳасан ҳам келди. Аёл маҳзун овозда жавоб қайтаради:
– Маъзур тутасиз, эй Расулуллоҳнинг қизи.
Мен эримдан фақат сиз ва Ҳусайн учун рухсат олгандим. Фотима розияллоҳу анҳо тўртинчи куни ҳам келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман. Ёнимда Ҳусайн ва Ҳасандан бошқа ҳеч ким йўқ. Эшик очилди. Учовлон ичкарида кирди. Уларни ўрта ёшли аёл илиқ кутиб олди.
– Уч кундан бери овози дўриллаган бир кампир бизга жавоб қайтарди. У ким? – деб сўради Фотима онамиз.
– Сизга майин овозда жавоб қайтарсам, бирор номаҳрам буни эшитиб қолса.. Оғзимга тошча солиб олувдим, – деди аёл...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ПАПЛЕН МАТОСИДАН
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥папен фасонлар
💥папен фасонлар
💥папен фасонлар
💥папен фасонлар
💥папен фасонлар
💥папен фасонлар


ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР💥
/channel/+2_Zn3XNa83c4YTVi
/channel/+2_Zn3XNa83c4YTVi

💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+7zxZcKM1gO8xOTMy
/channel/+7zxZcKM1gO8xOTMy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌷 Азиз Муслима опа-сингиллар!

Ўзингиз ва фарзандларингиз ҳаётини Қуръони Карим руҳида ўтказиш – дунё ва охират саодати сари энг гўзал йўлдир.

Зеро, Қуръони Карим барака ва бахт манбаидир

📕Сизни ҳам марказимиздаги юзлаб илм талабаларимиз сафида кўришни истаймиз.
Билимли, тажрибали устозаларимиз сизга мунтазир.

Ишончимиз комилки, каналимиз сиз учун энг севимли манзилга айланади!
Каналимизга ҳозироқ қўшилинг:
/channel/+CU8SQWRInR02YTAy
/channel/+CU8SQWRInR02YTAy

▶️ Эслатма: Дарслар пуллик, аммо ҳаммабоп нархларда.
Мурожаат учун: @menejer_admin1

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Toʻgʻrimi???

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё


20-қисм

“Соат нечаларда келгандинг? “

“Беш яримларда, аниқ эсолмайман беш бўлиши ҳам мумкин “

“Бўлди унда бешдан қараймиз “- Нодир жиҳозлаш бўлимига кириб соат бешдан бошлаб видео захирани очди.

Одатий кунлик кадрлар экранда ҳеч ким йўқ, фақат машиналар турибди. Аммо бир неча 10 дақиқани ўтказганида, гаражда шунчаки турган машина орқасидан, Меҳри уст- бошини тўғрилаб тушди.
Кейин эса, Низом. Адолатнинг кўзи катта- катта очилиб тезлик билан Меҳрига қаради
“Бу нима аҳвол?” -деб бақириб сўради.

Меҳри кўзига ёш олган, Маҳфуза анаконда эса, юзи қип-қизил бўлган. Бечора ойим қўли билан оғзини ёпганди. Нодир эса уялганидан бошини бошқа ёнга бурганди. Бор йўғи, бир неча дақиқалардан сўнг эса, экранда мен пайдо бўлдим. Хаёл суриб кетаётганимда бирдан сигнал чалиниб ортимга қараганим акс этган эди.
Баъзи хати- ҳаракатлар ва илмоқли гапларнинг афви йўқ эди. Бугун Адолатнинг бошига катта ташвиш тушган эди. Маҳфузанинг юрагига эса қўрқув. Мен эса, қўлимни чўнтагимга солиб акамдан ёдгор қолган ингичка занжирли билак узукни бармоқларим билан ўйнай бошлагандим.

BU HIKOYA 250 QISM! TO'LIQ MUTOLAA QILMOQCHI BOLGANLAR UCHUN TOʻLOV 15000
MUROJAAT UCHUN
@A_lixan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё


18-қисм

Ягона беғубор нарса, ойимнинг меҳнати эди у уйда. Қолган барчаси эса шунчаки сохта мулозамат, доимий юқоридан қараш хуллас, оёғим тортмай яна гараж томондан кирдим ҳовлига. Тўғри эшикдан борсам нима бўларди?

Можаро қидирган томонимга енгилиб яна шу гузаргоҳдан фойдаландим. Машиналар турган жойдан ўтганимда Низомнинг машинаси олдидан ўтдим. Ҳали ундан бир қадам узоқлашиб улгурмай, машина сигнали чалганида юрагим ёриладиган даражада қўриб кетдим. Чунки бу ерда биров борлиги хаёлимга келмаган эди. Сигнал чалган кишини нигоҳим билан парчаларга бўлиб, йўқ қилиб юборишга тайёр шаклда ортимга қарадим. Ўттиз икки тишини кўрсатиб, Низом илжайиб турар эди.

Мен билан нигоҳлари кесишгандек бўлди бир неча сония ва дарров орқамда қолган ерга қаради. Беихтиёр мен ҳам ўша томонга қарадим. Низомнинг кўзи тушган нуқтада Меҳрини кўрдим, уялиб бизга қараб турган эди. Бугун Нодирнинг гапларидан кейин бу иккаласининг муносабати менга фақат бир томонлама маъсум туйилди. Меҳри гарчи онасининг ёрдамида бўлса-да, Низомнинг эътиборини қаратганди. Аҳмоқ қизнинг фикр ва умидлари бошқа.
Низомнинг эса қизларни пайпоқдек алиштириши яқинда Меҳрининг кўз ёшлари сел бўлишига олиб келади деб қўрқаман.

“Сенга нима “деди ичимдаги мен. Тўғри менга нима? Онаси билиб туриб қизини жарга етаклаб турса, менинг ич куйдиришимга не ҳожат. Низом машинасидан тушиб менга қараб юра бошлади.

“Ҳа, қароқчи. Каламушга ўхшаб, нега орқа йўлдан кирасан уйга?” деганида бу худбин бурни осмонда гапи жаҳлимни чиқазди. Мен сенга паст кетаманми?

“Каламуш бир мен эмасман. Гарчи бу ер омборхона бўлмаса-да, ўғри мушукка ўхшаб, яшириниб юрган мингта”,- дедим овозимни, кайфиятим бордек кўрсатишга уриниб.

Аслида бу жумла ўғри мушукка ўхшаб, дон олишганда деб тугаши керак эди. Лекин ўзимни тутдим. Чунки ичимдан бир ҳис, сенга нима деб турганди. Низомни ортда қолдириб, ҳовли томонга ўтдим. Ойим ва илонлар қироличаси катта идишда бир нарсалар қилишаётган эди.
Адолатсиз Адолат эса, улар бошида тик турганди.

“Келдингми қизим“,-дея ойим мени кўриб сўради.

“Калитимни унутибман”,-дедим уларга яқинлашиб, салом бергач. “Қизим, бу нечанчи марта унутиб қолдиришинг? Бизнинг калит ҳам ёнимизда бўлмаса, қандай кирар эдик уйга?” -деб ойим ситам қилди. Ва ўрнидан туриб, калит олиб келгани кетди.

“Ҳозирги қизларнинг ақли қаерда билмайман? Ақллари балодек ҳар нарсага етади. Шайтонни йўлда қолдириб, ишлар қилишади. Лекин битта калитни эплаб юришмайди” -бу гапларнинг эгаси бизга ризқ беряпман деб, ўзига ҳар гапни айтишда ҳақ топадиган Адолат фиръавнига тегишли.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ASSALOMU ALAYKUM. BARCHA YAXSHIMI?? AKSI DUNYO HIKOYASI YOQYAPTIMI???

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БУНДАН КЕЙИН СЕНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ҚИЛМАЙМАН

У қиз айтади:
“Тўй бўлишимга бир ҳафта қолганида бувим бетоб бўлиб қолдилар. У кишини шифохонага ётқизишди. Мен у кишини кўргани бордим. Борсам бувам жонлантириш хонасининг эшиги олдида эканлар. Йиғлаб ўтирибдилар. Бунақа аҳволни биринчи марта кўришим эди.

Шунинг учун бувамга: “Буважон йиғлаяпсизми?!”, дедим.

Бувам кўз ёшларини артиб туриб дедилар: “Бувинг жуда қийналаяпти, у менинг қалбимнинг бир парчасига айланган!”.

Мен бувамнинг гапларидан ажабландим. Билишимча бувам олдинлари жуда жиддий, мусибатларга тоғдай туриб бера оладиган кучли эдилар. Бугун эса бу қадар романтик!

Мен яна сўрадим: “Неча марта жанжал қилгансизлар? Бир-бирингизни қандай яхши кўрасизлар?”.

Бувам дедилар: “Кўп марталаб жанжал қилганмиз. Аммо бир-биримизга бўлган эҳтиромимизни ҳаётда бу камайтирмаган”.

Шунда мен ҳар нарсада мени айблайдиган, ҳатто кўринишимни гапирадиган ва бунинг натижасида унга бўлган эҳтиромимни камайтириб юборган мен фотиҳа қилинган куёвни эсладим.

Шунда бирдан хонадан шифокор чиқиб келди.

Бувам ўрниларидан туриб ҳаяжон ила сўрадилар: “Доктор! Унинг аҳволи қандай?”.

Шифокор деди: “Алҳамдулиллаҳ яхши. Кириб кўришингиз мумкин”.

Шунда бувам онасини кўришга ошиққан гўдак каби энтикиб хонага кирдилар. Мен у кишининг орқаларидан кирдим. Бундан ҳам гўзали бувимнинг бувамга бўлган муҳаббатли қарашлари бўлди. Мен бунақа қарашни ҳеч қаерда кўрмаганман.

Бувам бувимнинг қўлларидан ушлаб туриб дедилар: “Эй қалбимнинг бўлаги! Бемор бўлиб мени ёлғиз ташлаб кетаверасанми?!”.

Бувим кулдилар ва бувамнинг қўлларини қисиб дедилар: “Сиз ҳам олдинроқ амалиёт қилинганингизда мени ташлаб кетгандингиз! Энди сизни ташлаб кетмайман!”.

Узоқ вақт ажабланиб юрдим. Қандай қилиб шунақанги қийин шароитларга қарамасдан бунақанги алоқа бувам ва бувим ўрталарида эллик тўрт йил давом этди экан?!

Шу пайт куёв телефон қилиб қолди. У киши эрталабдан бери жавоб қилмаганимдан жуда ғазабланган эди. Телефонни кўтардим.

Нариги томондан баланд овозда: “Қаерда эдинг пасткаш!”-деган овоз эшитилди.

Бунақанги ҳолларда мен одатда керакли гаплар билан жавоб қайтарар эдим. Аммо бувамнинг гапларини эсладим: “Эр-хотиннинг ўртасидаги эҳтиром ҳаётдаги энг муҳим нарсадир!”. Мен унга дедим: “Менинг ҳаққимда хато қилманг!”.

У  деди: “Қачондан бери ҳурматга сазовор бўлиб қолдинг?!”.

Мен қаттиқ ғазабланиб телефонни ўчириб қўйдим. Ўн дақиқа орасида ундан 100 дан ортиқ ҳақорат ва сўкишлар ёзилган хабар келди. Шу орада бувамга қараб қўйдим. У киши бувимнинг қўлларидан тутиб бир қўллари билан бошларини силар эдилар. Уларнинг олдидан кўзларимдан ёшлар оққан ҳолда чиқдим.

Ўзимдан сўрадим: “Муҳаббат нима ўзи? У менга унуштирилган йигитнинг муҳаббатими? Аммо унинг қиладиган ишлари муҳаббатга ҳеч ҳам далолат қилмас эди. Ёки муҳаббат деганлари бувамнинг бувимга қарашларими?! У кишидан ташвишланишларими? Улар қандай қилиб эҳтиромла ҳаёт ўтказишди?!”.

Эрталаб туриб оиламдагиларга мен у йигитга турмушга чиқмаслигимни айтдим. Ҳамманинг ҳуши бошидан учди. Улар менга қарши чиқишди. Аммо мен аҳдимдан қайтмадим. Фотиҳа бекор қилинди. Ҳаётимда илк бор тўғри қарор чиқарганимдан хурсанд эдим.

Мана бугун турмуш ўртоғимнинг ҳузурида ўтирибман.

Қизчам келиб менга: “Ойижон ! Мен сизни яхши кўраман”, деди.

Мен дедим: “Мен ҳам сени яхши кўраман. Нега бундай деяпсан?!”.

Қизчам деди: “Дадажоним ҳар доим сизни яхши кўришларини менга айтадилар. Шунинг учун сиз ҳам у кишини яхши кўрар экансиз. Мен ҳам мени яхши кўришингиз учун сизни яхши кўраман!”.

Эр-хотин ўрасида муҳаббат, эҳтиром нега кераклигини яна бир бор англадим. Катталарнинг гапларини эсладим:

“Фарзандларингга ҳар ишда ўрнак бўладиган, қалбингни жароҳатлаб қўйишдан қўрқадиган, болаларинг олдида сени беҳурмат қилмайдиган киши ила турмуш қургин!”.

Доктор Ҳассон Шамсий Пошо

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БУ ЕРДА ЯНА БИР УЙ БОР

Узоқ бир тоғ қишлогига бордик. У ерларда халокатли вайроналар, қурбонлар, жарохатланганлар йўқ, фақат зилзиладан азият чеккан ўнлаб оилалар кўчиб келишган эди.

Бир оз аввал ёнилги тақчиллигини эшитиб, кўмир юборган эдик.
Кейин болаларга совга-саломлар билан ташриф буюрдик.
Жабрдийдалар яшаётган ховлилар олдига тўхтаб, бир қанча кичкинтойларни хурсанд қилиб, кўнглимиз қишлоқ теграсидаги тоғлардай кўтарилиб, кетишга чоғландик.

Қишлоқдан чиқаверишда машинамизга бошқача бир энтикиш билан термулиб турган, ниманидир айтаолмаётган икки нафар мовий этикли болакайни кўриб тўхташга қарор қилдик. Хойнахой , ўйинчоқ тарқатаётганимизни кўришган. Зилзиладан жабрланган шаҳарликлардан бўлмаганлари учун яқинлаша олмай, йўлимизга чиқиб туришганди.

Улар билан саломлашишга улгурмай, кичкинтойлардан бири орқасидаги харобгина ховлига ишора қилди ва шундай деди:
- Бу ерда яна бир уй бор!

Аввал тушунмадим. Кейин кўзларимга ёш қалқди. Болакайлар очиқчасига ўйинчоқ сўрашга уялиб, истакларини шу тарзда баён этиб, диққатимизни тортишганди.
-Сиз шу уйда яшайсизми?
-Ха.

Иккаласига битта копток совга қилдик. Хурсандчиликларини кўрсангиз эди.
Худди дунёнинг хадясини олгандай баҳтиёр эдилар.

Лекин қувончлари узоққа чўзилмади. Бир муддатдан сўнг, коптокка бир, бир қараб, хўрсиниб, ўзаро пичирлашиб олгач, айтмаса бўлмас бир гаплари борлиги ва эшитишим, билишим шартлигини айтиб, секин қулогимга шивирлашди;

-Холажон, аммо бизнинг уйимиз бутун. Фақирмиз, бироқ зилзиладан жабр кўрмадик. Бу совға бизга халол бўладими?

Ох...ох... болама!

Ўкириб йиглаб юбормаслик учун лабимни тишладим. Уларнинг патаккина сочларини силаб ,багримга босдим. Юзларидан, коптокни омонат тутиб турган қўлчаларидан ўпдим ва бўғзимдаги йигини аранг босиб, кўзчаларига мўлтирадим:

- Албатта халол болам! Мазза қилиб ўйнагин!
-Ростдами?
-Ха.
-Уйсиз қолган болаларга етмай қолмайдими?

Бошимни қимирлатиб, йўқ ишорасини қиляпману бўғзимга нимадир тиқилаверарди. Ютсам ютилмай, тақалиб қолаверди.

Атиги бир дона коптог-а?!
Сизларга ким шундай гўзал тарбия берди?
Авлиёларми?
Вужудингизга шундай қалбни жойлаган ким? Фаришталарми?
Бутун мавжудотни яратган битта бўлса, нега биз сиз каби эмасмиз?!

Бўғзимга тиқилиб турган нималигини энди билдим.
Топдим!
Тушундим!
Бўғзимдаги тиқин- қачондир билиб, билмай ютилган, эсимдан ҳам чиқиб кетган, ҳаёлимга ҳам келмаган харом луқмачалар эди.

Қайсидир бемор узатган қўл хаққи, кимдир берган совға, шоҳидан узилиб сўроқсиз ейилган мевалар, мен ўқиб қайтаролмаган китоб, мазасини билиш учун олиб чақилган писта, (семичка), қурутлар, довонда узатилган кулчалар, кеча бошим огриганда ёрдам учун жўнатилган дорилар орасидан олинган биттагина хапдори...
Демак улар томогимга тиқилиб қолганди!


Қишлоқдан қайтар эканиз, кўз ёшларимни тия олмасдим.

Бугун кимга дуч келдик? Инсон болаларигами?
Балки улар асл инсоний фазилатларни эслатишга юборилган малаклардир.

Шартакилик билан истагини айтмай, уйнигина кўрсатган, тақдим этилган ҳадяни халоллаб олган болалардай фитратимизни тозалай оламизми?

Эх! Қани энди дунёдаги одамларнинг ҳеч бўлмаса тўртдан бири шу икки кичкинтой каби халол бўлсайди.

Қани энди, ҳаммамизда шу фақир гўдакларнинг ярим виждони, ярим иймони, яримтагина пок қалби бўлсайди!

Муаззам Иброҳимова

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Энг расвойи раддибало хотин эрини бошқа эркаклар;  опа-сингиллари, дугоналари, қўшни аёлларнинг эрлари билан таққослаб, ўз эридан бегона эрларни афзалроқ деб билган хотин.

Жуфтини айблаб, солиштирадиган хотинда хойр йўқ, ҳеч қачон эрига эл бўлмайди, дўст бўлмайди, ҳар доим эрига нисбатан адоватда кек сақлаб, ёки кек сақлашга тайёр бўлиб юради.

Нимага, чунки унда шукур қилиш неъмати йўқ.

Нима учун шукур қилмайди. Чунки Аллоҳнинг қадарига иймон келтирмайди.
Роббисининг тақсимотига, ризқига розилиги йўқ.

Нима учун розилиги йўқ.
Чунки синовларни Аллоҳдан кўрмайди.

Ҳаётида учрайдиган синовларни бандаларга, воқеъликларга боғлайди.
Нима учун бандалару воқеъликларга боғлайди.

Чунки унда тавҳид тушунчаси йўқ. Тавҳид моҳиятини англамаган аёл билан яшаш нафақат азоб, балки ҳавфли ҳамдир.

Хавфлилиги шундаки, тавҳидни тушунмаган хотин фарзандларини ҳам ҳудди ўзидек тарбиялайди.

Тавҳидни англамасликдан ҳамма воқеъликларни бандаларга боғлайвериш аламни кучайтириб, ҳаётни заҳарга айлантиради. Фарзандларини ҳам ҳудди шу ўзининг ҳаёт тарзига мувофиқ ҳолда яшашга ўргатади.

Синовларни Аллоҳдан кўриб, сабр қилиш ўрнига бандаларга боғлаш Аллоҳнинг ўзи учун белгилаган ризқига, қадарига иймон келтирмасликка олиб боради. Қадарга иймон келтирмаслик эса ширкнинг бошланғич кўринишидир.
Яъни тавҳид моҳиятини англамасликдаги давомийликнинг оқибати ширк.

Ширк куфр амал. Куфрнинг охири жаҳаннам.

Тавҳидни англаш учун шаъриат илмини  ўрганишга барчамизнинг сув-ҳаводек заруратимиз бор.

Наслингиз давомчиларининг икки дунёси обод бўлиши учун рафиқангизга шаъриат илмини ўргатинг, ёки ўрганишига имкон яратинг !!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ayollar uchun nabor Qul krem va Feramon atirlar tuplami

Qol kremi toplami Gamxorlik va yumshoqlik Ushbu ajoyib toplam bilan qollaringizga gamxorlik qiling Toplamda har biri oziga xos xususiyatlarga ega 5 xil krem mavjud namlaydi qollarni yumshoq va silliq qiladi Quruqlikni yoq qiladi terini oziqlantiradi va tiklaydi Tabiiy ingredientlar teringizni parvarish qilish Soglom va chiroyli qollar har bir krem teriga gamxorlik qiladi Hozir xarid qilish Qollaringizga gamxorlik qilishni boshlang va ularni yanada chiroyli qiling

Toplamda 5 ta hid mavjud Sevgi Shirin Jozibasi Inoyat Ishonch Noble
 
Bu qattiq loson parfyumlari yangi boy va chuqur hidlarni afzal korganlar uchun shuningdek uzoq davom etadi...

💰 Mahsulot narxi: 89000 so'm
To'lovni mahsulotni qo'lingizga olganda qilasiz
🚚 O\'zbekiston boylab yetqazib berish xizmati mavjud

https://100k.uz/oqim/639086
https://100k.uz/oqim/639086

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Келинлик уйидан аразлашиб қолиб, ота уйига келган Гулизеъбони ортидан ҳафталар ўтса ҳам ҳеч ким келмади олиб кетгани.
Яқин қўшни дугонаси унаштирилганини эшитиб уни олдига чиқмоқчи бўлганда акаси қарши бўлди.
—Чиқмайди. -деди акаси Жамол асабий.
—Нега чиқмайди ўғлим. Энг яқин дугонаси бўлса.
—Дугона? -Жамол киноя билан деди. —Нима дер экан ўша дугонаси? "Куёв сени собиқ эринг" дермикан?
Ёки "Эрингга турмушга чиқяпман" дер эканми?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Faqat ayollar uchun maxsus onlayn vebinar!

"Ruhiy Salomatlik va Pul Energiyasi"

Sizning ruhiy holatingiz — hayotingizdagi baraka va pul oqimining kaliti!

Stressdan oson chiqish, sog'lom va serobgar yashash sirlarini o'rgataman✅

Muallif:
Gulmira Jumayeva — Ayollar psixologiyasi bo‘yicha ekspert, 1000+ mijoz natijalari egasi

9, 10-may | 20:30 | Telegramda

O‘zingizni yangilang, pul energiyasini oching!

Joylar cheklangan — ro‘yxatdan o‘ting!👇👇

/channel/+RrvcbRJhrIA4ZTgy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

HAMMA NARSA YEB OZISH!

HAMIRLI TAOMLARDAN🥟🍕
SHIRINLIKLARDAN🍰🧁
OSHDAN🍘 NONDAN🍞
CHEKLANMASDAN OZISH✅
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
HOMILADORLAR🤰
EMIZIKLILAR🤱
ISHLAYDIGANLAR👩‍💻
UY BEKALARI🧕
7 YOSHDAN👧80 YOSHGACHA👵
AYOLLAR OZIB VAZN QOTIRISH ORQALI QAYTA SEMIRMAYSIZ✅✅✅
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
🏃🏻‍♀10-MAY START🏃🏻‍♀‍➡️
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
1 OYLIK 45 MING
2 OYLIK 90 MING
3 OYLIK 135 MING

Konsultatsiya bepul‼️‼️

⬇️Guruhga kirish⬇️
/channel/tabiiyoziish
/channel/tabiiyoziish

@Dietolog_Odinahon

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT

😀Hamma narsa yeb ozish
😀Sunnatga muvofiq ozish
😀Uy sharoitida qiyinchiliklarsiz
😀1oyda 4-16kg ozish
😀Osilishlarsiz natija
😀Yuzlar tiniqlanib
😀Ichaklar tozalanib
😀Qabziyat yo’qolib
😀Detox menyular ham bor
😀Kunlik darslar
😀Muhim bilimlar
😀Figura korreksiya
😀Muhimi vazn qotirish bor
😀Qayta semirmaslik imkoniyati
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONGA MARHAMAT


https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
GURUHGA KIRING 👆👆👆👆👆

Читать полностью…
Подписаться на канал