ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31997

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙊БИР КЕЧАЛИК КЕЛИН 😰
(Ҳаётий воқеа) ҚИЗЛАРНИ ТЕКШИРИБ КЕЛИН ҚИЛИНГ❗️

Онамга тавсия қилинган қизга уйландим. Тўйдан аввалги текширувлар жуда чуқурлашмади, таниш деб ахамият бермадим. Бу қизга яхши кўриб уйландим.
Тўй жуда чиройли ўтди. Таомлар кўплигидан стол оёқлари синай дерди. Мусиқачию хонандалар алмашавериб тўйхонани қиздирдиларки! Пуллар сочилди. Ҳамма самимийлик билан бахт тилади. Ҳамманинг оғзида тўйнинг ҳашаматли бўлгани муҳокамаси Тўй чиройлик ўтди. Туй кечаси Киёв келини ёнинга кирди,чимилдиқа киришанда, келин қиз бола чиқмади буни айбини яшириш учун қулини кесиб қони чиқарди, ва янгаларига кўрсатди, кегин Киёв келини.....


ДАВОМИНИ ЎҚИНГ... 👇👇+/channel/TaqdirlarQismatlarHikoyalar/100831

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️“Эски калиш ва икки дона “перашки”— ҳаётимни ўзгартирган икки воқеа”: чекка бир қишлоқдан чиққан профессор ҳикояси.

Акам билан мактабга битта этикни алмашиб киярдик. У тушгача, мен тушдан кейин ўқирдим. Бир куни дарси чўзилдими, акам ҳеч келавермади. Учратиб қоларман деган умидда эски калишда йўлга тушдим. Мактабга етиб келганимда ҳам акамни кўрмадим. Ўшанда синф хонасига киришга уялиб, анча вақт эшик орқасида туриб қолдим...

(Ҳикоямиз қаҳрамони ўтмишини ўзгалар билишини истамагани учун исми-шарифи ўзгартириб берилди.)



Сочларига оқ оралаган, ўзи мункиллаб қолганига қарамай, университет биносига кириши билан ёшлардек ғайратга тўлиб кетувчи Юсуф Қобиловни билимидан ҳам кўпроқ инсоний фазилатлари учун қадрлашади.
Талабаларига касбий билим бериш билан биргаликда, ҳаётий сабоқлар беришдан ҳам эринмайди. Шунинг учунми шогирдлари уни нафақат устоз, балки отасидек кўришади.
Ёшларни қўллаб-қувватлаши, ўқишга рағбатлантириши, ўзи ҳам шундай ўқитувчи сабаб тақдири яхши томонга ўзгариб кетганидан бўлса, ажаб эмас.
“1945 йил айни уруш тугаб, одамларнинг силласи қуриган, қишда очдан ўлмаган аҳолининг ёлғиз умиди тут пишиғига етиш бўлган даврларда дунёга келган эканман.
Оилада 5 фарзанд эдик. Онамни эслолмайман, мен ёшлигимда вафот этиб кетганлар. Отам йўқчиликда яна бир томоқни кўпайтирмаслик учунми, ёки бизни ўгай онанинг қўлига қаратмаслик учунми билмайман, хуллас бошқа уйланмаган эдилар.
Отам колхозда ишлар, топгани ейишимизга етса, кийимимизга етмасди. Иккитамиз қиз, учтамиз ўғил эдик. Мендан олдин акам ва опам бўлиб, акамнинг фикр-у хаёли тезроқ саккизни тугатиб, отамнинг ёнига кириш эди. Опам эса бутун уй юмушларини қилар, кийимларимизни ямаб, имкон борича йўғимиздан бор қилишга уринарди.
Эрталаб, тушлик ва кечқурун ҳаммамизга бир бурдадан нон бўлиб берарди. Уйимизда ҳамма нарса ўлчоғлик эди. Бу фақат бизда эмас, ўша пайтда кўпчиликнинг рўзғори шундай эди. Тўйиб-тўймай овқатланарди ҳамма. Тушликда тўйиб нон еса, кечқурун оч қолишини тушунмаган болалар яна деб хархаша қиларди.
Онам йўқлигигами ёки отамнинг бизни қийналиб боқаётганини кўрганимиз учунми кўп ҳам нарса сўраб отамни қийин аҳволга солмасдик. Акам билан мактабга битта этикни алишиб киярдик. Акам тушгача мен эса тушдан кейин ўқирдик (бу ҳам бизнинг бахтимиз).
У вақтда ҳозиргидек мактаблар қаерда, поли лойшувоқ қилинган, ёмғир ёғса, этикларимизга илашиб кирган лой билан қўшилиб бир қарич лой бўлиб кетарди синф хоналар ҳам.
Шундай кунларнинг бирида дарси чўзилдими, акамдан дарак бўлавермади. Дарс бошланишига эса оз вақт қолди. Қишлоқ мактаби бўлгани учун масофа ҳам яқин эмас. Мактабгача ярим соатлар юриш керак.
Учратиб қоларман, деган умид билан таваккал эски калишимда йўлга тушдим. Лекин бахтга қарши акамни кўрмадим. Мактабга етиб келганимда ҳам акамни тополмадим. Дарсга қўнғироқ чалинган, бахтимга ҳовлида ҳеч ким йўқ. Лекин дарсга шу аҳволда кираманми?
Киришга уялиб анча вақт эшик орқасида турдим. Синфдаги шовқиндан ҳали ўқитувчи кирмаганини англаш қийин эмас эди. Бир кўнглим қайтиб кет дейди, яна бири кир дейди. Нима қилишимни билмай иккиланиб турганимда ўқитувчимиз келиб қолибди.
Саломимга алик олиб нега кирмаётганимни сўради. Нима дейишимни билмай ерга қарадим. Ўқитувчимиз гап нимадалигини билди чоғи, ўзи вазиятни ўнглаб кетди. Ҳа, дарсга шошганингдан оёқ кийимингни алиштиришни унутдингми, деди.
Баҳона топилганидан хурсанд бўлиб кетдим. Дарсга тайёрмисан, деб сўради ўқитувчим. Ҳа, дедим. Доимгидек баракалла, деб синф эшигини очди устоз. Орқама-кейин хонага кирдик. Шовқин тиниб, ҳамма ўрнидан туриб салом берди.
Йўқламадан сўнг бир-бир уй вазифасини сўради устоз. Доимгидек дарсга тайёр эдим. Шариллатиб жавоб бердим. Дарс қилишга кўп вақт ажратмасдим, лекин битта ўқиганимда эсимда қолиб кетарди.
Ўқитувчимиз, дарсга шошганидан оёқ кийимини алиштиришни ҳам унутибди. Фанни шу даража яхши кўриш керак. Дарсларга шундай шошиш керак, баракалла Юсуфжон, деб синфдошларим ичида мақтагани ўртоқларимга нисбатан калишларимдан уялиш ҳиссини ҳам йўқ қилди

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ФАРОСАТЛИ АЁЛ!

Бир янги уйланган йигит тақдиридан қувониб, хотинини амакисига мақтаб қолибди. Амакиси жиянига насиҳат қилиб ўтирмай, оқшомда ўз уйига меҳмон бўлиб боришини тайинлабди.

Жияни келгач, амаки хотинига тарвуз олиб келишни буюрибди. Хотин олиб келибди. Амаки тарвузни кўриб: "Буниси яхши эмас, бошқасини олиб кел", дебди. Хотин итоат билан иккинчисини олиб келибди. Шу тарзда эрнинг хоҳишига қараб, ўн марта бошқа тарвузга қатнабди. Аммо лом-мим демабди...

Жияннинг таклифи билан эртасига амаки меҳмонга борибди. Жиян ҳам хотинига тарвуз келтиришни буюрибди. Биринчи тарвузни кўриб: "Бу яхши чиқмайди, бошқасини олиб кел", дебди. Жувон итоат билан иккинчи тарвузни олиб келибди. Жиян бундан мамнун бўлиб, амакисига "Кўрдингизми?" дегандай кулиб қарабди-да, "Бу ҳам бўлмайди, бошқасини олиб кел", дебди. Учинчи тарвузни ҳам бўлмайдига чиқариб, қайтармоқчи бўлганида жувон:
– Нима, бир арава тарвуз тушириб қўйганмисиз, ҳали унисини, ҳали бунисини олиб кел, деяверасиз. Бор-йўғи учта тарвуз бор уйда, ёқмаса, туринг-да, яхшисини ўзингиз танлаб олинг. Мен танлашни билмайман! – деб норозилигини баён қилибди.

Шунда амаки жиянига деган экан:
– Кўрдингми, жиян, сен кўпам мақтанавермагин. Менинг уйимда бир донагина тарвуз бор эди. Хотиним яхши феълли, фаросатли бўлгани учун менга эътироз билдирмай, ўша битта тарвузни ўн марта олиб келди. Лекин бирон марта итоатсизлик билан гап қайтармади, лабини ҳам бурмади.

Фаросатли аёл йўғини ҳам саришта қилади, фаросатсиз эса борини ҳам эплолмайди!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ХАСТА СИНГИЛНИНГ АКАСИГА НОМАСИ

💁‍♀Яқинларингизга улашиб қўйинг.


     

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❗️ Ўлимдан кейин ҳам савоб олишнинг 6 та йўли:

1. Қайси масжидга бўлмасин Қуръон Карим қўйиб қўйинг.
2. Касалхонага ногиронлар аравачаси бериб қўйинг.
3. Масжид қурилишига қатнашиб қўйинг (меҳнат ёки маблағ билан).
4. Одамлар кўп ўтадиган жойга сув чиқариб қўйинг.
5. Дарахт экинг.
6. Энг осони шу маълумотларни тарқатиб қўйинг.

💁‍♂Яқинларингизга савоб учун улашинг.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌺ГЎЗАЛ ФАРИШТАЛАР🌺

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ёлғончи чол

Ҳакима кўримсизгина эди ва буни ўзи биларди. Ҳакима эпсизгина эди буниям ўзи биларди.
Музаффар ўктам эди, келишган эди, аёл буни биларди.
Музаффар уддабурон, омадли, ишчан эди. Аёл буниям биларди.

Иккисини ёнма- ён кўрганлар бир-бирига муносиб эмас дерди, шунданми аёл орқароқда юрарди...
Буни қарангки, йигит аёлига севги изҳор қилар, унинг гўзал эканлигини айтиб чарчамасди.
Аёлнинг гоҳ шўр, гоҳ тузи паст овқатларини мақтаб ичар, сира ёмон демасди. Ҳакима турмуш ўртоғининг олдида ўзини қарздордек ҳис қиларди.

Фарзандлар дунёга келди, улғайди. Эркак ҳамон аёлининг гоҳ табассумини, гоҳ кўзларини мақтаб, севишини айтиб қўяр, шу бир оғиз сўз учун хизматида югуриб юрарди аёли. Шу бир оғиз сўз билан уйи жаннатнинг бир парчаси эди.

Вақт- соати етиб чол-кампирга айланди улар.
Чол оғриб қолди. Аёли тепасидан силжимас, жуфтини ўзи овқатлантирарди. Ўша куни чолнинг ақли ҳар доимгидан тиниқ эди
—Сафо қорини чақир, иймонимни ўгириб қўйсин, —деди ўғлига.
Домла келди. Чол қори билан иккисини ёлғиз қолдиришини сўради.
—Кетишим аниқ бўлиб турибди.Сўнг нафас ростлаб давом этди
— Ман бир умр ёлғон гапирдим, хотимам нима бўлади?
—Кимга ёлғон гапирдингиз?-сўради мулла.
—Аёлимга. Бечора ишониб яшади. Яхши кўраман, десам қувониб қоларди. Аммо қалбим уни ҳеч суймади, шунда ҳам ҳар куни алдадим, паҳмоқ сочини ипак дедим, қисиқ кўзини шаҳло дедим... Энди нима бўлади, болам?
— Нима бўларди, отахон,-деди Сафо қори ўзини йиғидан аранг тўхтатиб,—Сизни юзлаб ҳурлар кутиб олади, талаш бўласиз ҳурлар орасида...Кейин ўзини тутиб давом этди
—Уч ўринда ёлғон ишлатишга рухсат бор. Шулардан бири— эр-хотиннинг бир-бирига муносабатида, оиланинг аҳиллигини сақлаб қолиш учун айтилган ёлғондир.

Музаффар чол кўзларини юмди. "Алҳамдулиллаҳ"

Ҳакима хола ҳам чолидан кейин кўп яшамади. Бир тонг уйқудан турди-ю
—Отангиз мени чақиряпди, —деди.
Ўша куни асрга етиб бормади кампир...

Фарзандлари йиғилиб қолсалар ота-онасининг муҳаббатини, болаликлари ҳеч қандай оғриқларсиз кечганини гапириб чарчамайдилар. Меҳр ичида ўсган болаликлари ўлароқ иноқ эди улар. Омадли бўлди барчаси...

Канал линки ва муаллиф исмисиз тарқатилмасин, омонат.

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳандалак

Хайри хола кейинги пайтларда куч-кувватдан ҳам, овқатдан ҳам қола бошлади. Қандай эди-я?! Тиним билмасди. Бир ўзи тушгача дунёнинг ишини бажариб ташларди. Катта косани тўлдириб, битта нонни тўғраб шўрва ичиб оларди-да кейин тоғора-тоғора кир юварди.
Мана, кексайиб кучдан ҳам қолди. Турмуш ўртоғи раҳматлик яхши одам эди. Уйим-жойим деб тиним билмасди, аммо жуда пулга пишиқ эди. Хайри холага бир сўм пул тутқазмасди, раҳматлик.
Бир йили эри билан бозорга тушдилар. Кўзи йўл-йўл ҳандалакка тушди. Беихтиёр ўша томонга юрди, битта кичкинасини димоғига олиб бориб ҳидлади. "Оҳ, оҳ!" Отасини эслади. Баҳор тугаб ёз бошланса, отаси этаги барига ҳандалаклар солиб келарди. Кичкинагина бўларди улар. Бирам хушбўй. Аввал қизларига, кейин ўғилларига, охирида аёлига биттадан улашарди отаси. Аммо ҳамма ўзиникини бўлишарди. Навбат билан сўйишарди. Юпқа қилиб. Ҳаммага етарди ҳандалаклар. Хайри хола ўшанда эрига ҳадди сиғиб илтимос қилди
—Дадаси, ҳандалак..
—Ёш боламисан? Буни кимнинг оғзидан тортиб оласан? Ҳадемай қовун чиқади. Каттасидан олиб бораман. Юр, яхшиси тарвуз оламиз. Ҳаммага етади!
Ўшанда Хайри хола жуда-жуда ҳандалак сотиб олгиси келганди. Майли, емаса ҳам. Ифорига тўйса эди. Аслида, у ҳандалакка эмас, отасини ёдга солган шу исга харидор бўлган, ноилож пештахтадан узоқлашганди...

—Она, бозорга кетяпман. Нимадир олиб келайми? Кўнглингиз тусаганини айтинг.
—Тўхта, болам! Мен ҳам бораман.
Ўғли мўмин-қобилгина. Бошқаларнинг боласига ўхшаб "Чарчаб қоласиз!" деб баҳона қилмади. Онаси истадими, ҳисоб. Олиб боради.
Хайри хола тарвузлар тоғдек уюлиб ётган жойга қараб юрди.
—Тарвуз оламизми, ойи?
—Йўқ, ҳандалак!
Ўғли илдам юриб, сотувчи йигитдан ҳандалак сўради, у тарвузлар олдида кичкина бўлиб турган сариқ юмалоқ қовунлардан каттароғини танлаб кўрсатди
—Бу эмас, йўл-йўл ҳақиқий ҳандалак керак. Бу—қовун-ку! —бош чайқади хола.
Бутун бошли бозорда Хайри хола истаган ҳандалак топилмади.
—Йўқ экан, майли, қўявер, — деди аёл ўғлига умидсиз оҳангда. У чиндан ҳам чарчаган эди.
—Вақти ўтибди-да ҳандалакнинг, келаси йил еймиз, насиб қилса...

Машинага ўтирганда ўғли ўйчан бўлиб қолди. Келини телефон қилди. Гаплашиб бўлгач машинасини салқинга қўйди.
—Ойи, бироз кутиб туринг, ҳозир чиқаман.
Хайри хола атрофни кузатиб ўтираркан беихтиёр ўзи билан келинларини солиштирди. Назарида, ҳозирги келинлар эрини аямайдигандек, унга ўз мулки деб қарайдигандек туюлди. Кейин турмуш ўртоғининг кўзига тик боқмаган ёшлигини эслади. "Замон ёшларники. Бир ҳисобдан шуларники ҳам дуруст! Айтганини қилдиради. "
Ўғли кўринди. У негадир машинанинг онаси ўтирган эшиги томонга қараб келарди.
—Онажоним, шуми? Кўзлари кулиб, қувончдан юзлари яшнаб турарди ўғлининг.
—Топдимми?
—Вой, топибсан-ку! Шуни айтгандим, болам. Машина ичини ҳандалакнинг маст қилувчи хуш ифори тутди.
—Бунисини невараларизга берасиз. Қўлидаги елим қопчиқ тўла ҳандалакларни онаси ўтирган ўриндиқ ёнига қўйди ўғил.
Хайри хола уйга боргунча дам-бадам ҳандалакларни димоғига тутиб борди. "Бекорга оналар ўғилларинғ Отам демас эканлар! Отадек ғамхўр бўлар эканда улар. Омон бўлсин" пичирлади лаблари. Сўнг илк бор ўғлинининг номини бошқача атади

—Раҳмат, Отам!
Онанинг кўзлари ёшланди.
Ўғли эса машинасини онаси учун қадрдон бўлган болалик ифорига тўлдириб учириб борарди.

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

𝗥𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮𝗻 𝗯𝗶𝗿𝗶𝗻𝗶 𝘁𝗮𝗻𝗹𝗮𝗻𝗴!✓
Ajoyib test🌷ayol-qizlarimiz uchun🙈
• Barchamiz stressli asrda yashayabmiz uy turmush va hokazo. • Bizga oz bolsada psixologik testlar❤️ bulsa ziyon qilmaydi shu sababli sizlar uchun ajoyib testimizni tuzib chiqdik 😍uzingizni sinab koring javobi judayam qiziq🙊 kopchilikga mos ekan
✓ 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚 ✓

1️⃣🟢 2️⃣🟣

3️⃣🔵 4️⃣🔴

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ясмин эрига уйқу дорини сувга қўшиб ичирдида эрини ухлаб қолишини кутди.Юраги синфдоши Далерни ишқида ёнарди,мана бир ойдан бери эридан яширинча у билан гаплашади.Бугун ҳам эри ухлаши билан ётоқхонадан чиқиб ошхонага томонга ўтдида эшикни ёпиб ўйнашига видеоқўнғироқ қилди.Уёқдан ҳурсанд ошиқни юзи кўринди.
-ухлатдингми эрингни?
Ясмин кўзлари сузилиб жилмайди
-ухлади..бугун ухлаши бироз қийинроқ бўлдида!
-ундай бўлса бугун ҳам бир кўрайлик сизни оппоққина..
Ясмин жилмайиб телефонни хонтахтага қўяркан сўнг ечина бошлади.Шу пайт видеоқўнғироқда унга қараб турган Далер дахшат ила бақирди
-Ясмин ортингда...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​✍ҲЕЧ ҚАЧОН ЁЛҒОН ГАПИРМА!

Тижоратчилар ҳар хил юртдан келиб, бир шаҳарда йиғилишар экан. Бир куни мажлис ўтказиб туришса, бир аёл қўлини кўтариб, тижоратчиларга ишора қилибди. Тижоратчилардан бири ўрнидан туриб, аёлга яқинлашиб дебди:
- Ин шаа Аллоҳ яхшилик бўлсин.
Аёл дебди:
- Бир ҳизмат бор. Агар шуни мен учун бажарсангиз, сизга йигирма динор бераман.
- Бу қандай ҳизмат экан?
- Менинг хожам жиҳодга кетганига ўн йилдан ошди. Ҳали ҳануз ундан дарак йўқ.
Тижоратчи:
- Аллоҳ эсонликда ва омонликда қайтаргай ин шаа Аллоҳ.
Аёл дебди:
- Менинг мақсадим, бир эркак одам қозининг олдига бориб «мен бу аёлнинг эри бўламан» дейишини ва мени талоқ этишини хоҳлардим. Мен ҳам бошқа аёллар сингари турмушга чиқиб, оила қуришни истайман.
Тижоратчи:
- Мен сиз билан бирга бораман, дебди ва қозининг олдига борибдилар.
Шунда аёл қозига шундай дебди:
- Эй қози жаноблари, бу киши ўн йил аввал ғойиб бўлган умр йўлдошим бўлади. Энди келиб, менинг талоғимни бераяптилар.
Қози дебди:
- Сиз шу аёлнинг умр йўлдоши бўласизми?
Тижоратчи одам:
- Ҳа, шундай.
Қози:
- Унинг талоғини бермоқчимисиз?
Тижоратчи:
- Ҳа.
Қози аёлдан сўрабди:
- Сиз талоқга розимисиз?
Аёл:
- Ҳа, қози жаноблари.
Қози тижоратчига дебди:
- Ундай бўлса аёлнинг талоғини беринг.
Тижоратчи:
- У талоқ, дебди.
Аёл дебди:
- Эй қози жаноблари, бу киши мени ўн йилга ташлаб кетган. Мендан на хабар олган ва на нафақа берган.
Қози тижоратчидан сўрабди:
- Нима учун бу аёлни ташлаб кетиб, нафақасини бермагансиз?
Тижоратчи ўзига-ўзи дебди:
- «Бу аёл мени муаммоларга кўмиб ташлайди шекилли»... сўнгра қозига деди:
- Мен машғул эдим, қози жаноблари. Шунинг учун унинг олдига кела олмадим.
Қози дебди:
- Ҳозироқ унга минг динор нафақа тўлайсиз.
Тижоратчи ўзига-ўзи дебди:
- «агар ҳозир инкор этсам мени қамчи билан калтаклаб, кейин қамаб қўядилар. Бошқа чорам ҳам йўқ 😞, дебди)...
Хўп, тўлайман қози жаноблари, деб пулни берибди. Аёл минг динорни олиб, тижоратчига келишгандек йигирма динорни қайтариб берибди.
Тижоратчи эса ёлғон гапиргани учун, ошкор этиб бўлмайдиган муаммога дучор бўлганига пушаймон бўлиб қолибди.
Ошкор этаман деса, қамчиланади ва қолган тижоратчилар орасида шон-шарафини йўқотиб, мартабасидан айрилади.
Тижоратчи ҳам жим туролмай ахийри бир ҳийла ўйлаб топибди. Мол-давлати билан машҳур бўлган тижоратчи дўсти билан келишиб, аёлнинг уйига совчиликка юборибди. Дўсти бориб аёлга уйланмоқчи эканини айтади. Аёл ҳам унинг бойлигига учиб, таклифини қабул қилибди. Сўнгра қалбаки совчи аёлга айтибди;
- Мен ҳозир оғир аҳволдаман. Бу муаммони ҳал этишим учун менга икки минг динор керак. Шомдан бир талай дурадгорларим келаяпти. Улар туфайли мен минглаб динорлар фойдасини кўраман. Агар ҳозир менга ёрдам берсангиз, икки минг динорни сизга беш минг динор қилиб қайтариб бераман, дебди.
Аёл ҳам келган совчининг гапига ишониб, пулларни берибди. Қалбаки совчи пулларни дарров олиб, аёлга дебди:
- Сиз чув тушириб кетган собиқ эрингиздан сизга алангали салом, деб жўнаб қолибди. Ва пулларни тижоратчи дўстига қайтариб берибди.
Аёл эса алданганини билгач, сочларини телбаларча юлиб, додлаб, бармоқларини тишлаб қолибди.

ХУЛОСА:
Ҳеч қачон ёлғон гапирма ва ҳеч қачон оқибатини билмасанг, бирон-бир ишга қўл урма.

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝Қуда

Бу данғиллама ҳовлида бугун бешиктўй. Собир аканинг кенжа – тўртинчи қизи Ўғилойнинг иккинчи ўғлига бешиктўй қилиняпти. Собир ака қизини қишлоқдоши Муродбойнинг ўғлига берган. Мурод ака Собир акадан тўрт ёш кичик. Ўзига тўқ, тегирмони, обжувози бор. Иккита “Дамас”ини ижарага бериб қўйган. Олдин исми Муроджон эди, кейин Муродбойга ўзгарди. Йўқ, ўзи ўзгартиргани йўқ, одамлар шундай чақирадиган бўлди. Олдинига сал ўнғайсизланди-ю, кейин ўрганиб қолди. Бора-бора бундай эркалаб чақиришлар, ўзи тенги ва баъзан ҳатто ўзидан катталарнинг ҳам “ака”лаб гапиришлари хуш ёқадиган бўлди.

Собир ака ҳозир мана шу бойвачча қудаси ва қуда томондаги қариндош-уруғлар билан дарвоза олдида қўл қовуштириб турибди. Маҳалла аҳли ошга айтилган, кутишяпти.

– Ҳой боллар, сувинг иссиқми, сочиқларинг тайёрми? Тезлаш, чоллар келяпти, – деб бақирди катта-катта қадамлар билан яқинлашиб келган Зокир бақироқ. Кейин манзиратда турганлар билан қўшқўллаб, тез-тез сўрашиб чиқди.

Ҳамма ҳаракатга тушиб қолди, кимдир сал олдинроққа юриб, учкўчадан бурилган чолларга назар ташлади, сўнг:

– Қани, ҳамма нарса тайёрми, кеп қолишибди, – деди.

Бироқ бу галги “бўл-бўл”га унчалик эътибор берилмади.

– Қўй қани, Элмурод, тез опчиқ, манави устунга бойла, – деб буюрди Мурод ака.

Йигит ўртача семизликдаги қўчқорни олиб келиб, сўриток устунига бойлади. Собир аканинг юраги “шиғ” этди. Қандайдир бир нохушликни сезди. Бу орада чоллар етиб келди. Уларнинг ортидан икки қуданинг тенгдошларидан иборат гуруҳ ҳам майда қадам билан эргашиб келарди.

– Салом алайку-ум, хуш кепсизлар-хуш кепсизлар. Қани, ичкарига. Мулла бува, қўлни ювдирворасизлар. Қани, йигитлар, чаққон-чаққон, – деди Мурод ака мулозамат билан. Бироз тин олгач, сўзларини тантанали оҳангда давом эттирди:

– Манави қўйни кўряпсизларми? Қўймисан-қўй. Совлиқ эмас, қўчқор. Ростакам қўчқор. Қудамиз бешиктўйга атабдилар. Атамасалар ҳам бўлар эди-ю, лекин атабдилар.

Орага совуқ жимлик чўкди. Собир ака бошини қуйи эгганча, нафас ютмай турар, маҳалладошлар бир-бирига қараб ҳайрон, кимлардир маъноли кўз уриштирар, орада лабининг бир тарафи билан илжайганлар ҳам бор эди.

– Собиржон барака топсин, – деб гап бошлади чоллардан бири. – Тўртта қизди оқ ювиб-оқ тараб ўстирди. Ҳалол меҳнати билан боқди. Учта қизди камолга етказган жаннати бўлади. Тўйга атаб қўй берибди, яна барака топсин. Бу қўйди сотворманг, Муроджон, боқинг. Баракасини кўрасиз. Катагингизга қўй сиғмай кетади. Ҳа, балли, кам бўлманглар, ишқилиб. Хўш, биз қайси томонга юрайлик?

Бобойнинг гапи Муродбойга ёқмади. Илтифотсиз эшитди.

– Қани, юраверинглар. Чолларни ичкарига, меҳмонхонага олинглар. Ёшлар ҳовлига, стол-стулга, – деди Муродбой. Кейин ён-веридагиларни чорлади. Собир акани ҳам таклиф қилди: – Сиз ҳам юринг, қуда.

– Сизлар бемалол, биз кейинроқ, – деди Собир ака ердан кўз узмай. Муродбой ортиқ ундамади. Собир аканинг кўкси ўт бўлиб ёнар, боши тинимсиз ғувиллар эди. Ҳозир бориб Муродбойнинг юзига тупургиси, ғазабини сочгиси келарди. Лекин дами чиқмас, ичида: “Нега мени бунча қийнадинг, нега менга қиз бердинг, эй Худо!” дея қайта-қайта тавалло қиларди, холос.
Ориф Толиб

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Шундай килиб ман Москвага келиб ишлай бошладим.сиделка б б ишлардим кечасига домимиз ёнидаги петёричкада товар тахлардим у ердан 28 минг олардим,ишдан чикиб кампир б н чолга овкатини б б уша домдаги рус кампирларни уйини йигиштириб берардим ва 5.000 у ердан хафтасига ишлардим. соат 1 да аптекага бориб пол ювиб келардим ойига 10 минг руб олардим. Кейин обед.ужен тайёрлаб ухлаб,яна ишга кетардим. Купинча чол узи тайерлаб куярди ухлаб ол сен деб. Ойига уйга вакти келганди 1500$ жунатардим,чунки жиянларим контракт укишарди,уларни уйлаш укитиш мани буйнимда эди. Синглим хам укирди уша пайти,акамни кичик кизи коллежда укирди. Мана бу у хам уз кучи б н университетга гранд б н укишга кирди.Худога шукур 2 та участка кутардим,уй ичини тулдирдим, укитдим жиянларимни. Шу аел бошим б н Худога шукур киламан бировдан кам килмасдан катта килаяпман. Улар мани амма эмас аямизсиз дейишади. Синглимни узатишим кере 2 жиянимни уйлашим кере шунча кийналиб пул топиб ишлаб юрсам-у эрим Узбекда манга хиёнат килиб юрибди. Ха бу эркак буни тугри тушунаман,лекин уйга олиб бориб жиянларимни олдида шу ишни килиш яхши эмаску, юрсин хеч кимга билдирмай юрса булади-ку
Ман уйга борганимда куръонни ушлаб касам ичиб келаман. Яна касам ичаман шу эримни кунгли тук булсин деб,узимга узим савол бераман каерда хато килдим,нега эрим юриб кетди Ман хунук булмасам ёки бирон айбим булмаса деб уйлаб коламан,мана хозир хам 5 квартирага одам куйиб куйганман. узим бир чолга карайман ойига Худога шукур 1000$ дан кам жунатмайман. Уйга борганимда яна ушлаб олдим. Яна хеч нарса демадим вактим хам йук эди, жияним аварияга учраб позваночниги синган экан шу жиянимни Москвага олиб келдим даволатишга. Ушанда борганимда эрим ман б н ажрашишини этди Ман билганингни кил факат мани уйимдан чикиб кет дедим. Шу гапни бекор этдиммикан деб уйлаб коламан, чунки уша пайти хеч нарса куринмади кузимга. Ман хам аёлман яхши гап гадосиман,мани хам севишга хакким борми, йукми, лекин мани ичган касамим йулдан кайтарди. Ман жияним га машина олиб берганмни эрим эшитиб манга тел килиб сан б н ажрашмайман мани кечир деб холи жонимга куймаяпти. Илтимос манга маслахатингиз кере Нима килай этинглар
Худо холаса жиянларим янаги йил укишлари тугайди узбекга кетиб тинчгина яшашни хохлайман
Еш бошимга шунча савдо...

Мана азизлар.. бир синглимизнинг калбида алам тула,кузларида ёш билан ёзганларини сизларнинг хукмингизга хавола килдим.. Шу синглимиз сизларнинг маслахатингизга жуда зор. Уз фикр ва мулохазаларингизни билдириб,маслахатларингизни аямассиз деган умидда сиздан жавоб кутиб коламиз..


📡 Дўстларингизга ҳам улашинг!

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻

1⃣ 🦋 4⃣🦋
2⃣ 🦋 5⃣🦋
3⃣ 🦋 6⃣🦋

100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️‍🔥🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.

😯99% odam xato javob berisharkan.

😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?

Rasmga diqqat bilan qarang ‼️

🤯 Suratda 4-ta odamdan qaysi biri ahmoq ?

❓Toping-chi qaysi biri ahmoq 👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Шу куни мен кимё фани ўқитувчимни фақат дарсни яхши ўтадиган ўқитувчи эмас, яхши инсон сифатида кашф қилдим. Меҳр қўйдим.
Акам саккизни тамомлаб техникумга ўқишга кирди. Шу билан бирга ишлай бошлади. Отамнинг оғири оз бўлса-да енгиллади. Акамга ҳавас қилардим. Мен ҳам тезроқ саккизни тамомлаб, акамнинг ёнига кирсам, отамга фойдам тегса дердим. Лекин кимё фани ўқитувчим билан бўлган суҳбат ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди.
Дарсга эртароқ келган эканман. Мактаб ҳовлисида айланиб юрсам ошхона деразасини ичкаридан кимдир урди. Яхшироқ тикилсам кимё ўқитувчим экан. Қўли билан мени имлади. Кирдим. Иккита “перашки” олиб кел, деб пул берди. “Буфетчи”дан иккита перашки олиб ўқитувчимнинг олдига қўйдим. Ўтир деди.
Ликопчани олдимга сурди. Ол, Қобилов, уялма. Қани айт-чи, келажак режаларинг қандай, деб гапга тутди. Иссиққина бўғирсоқлар бирам мазали эдики, таъми ҳали ҳам оғзимдан кетмайди. Чайналиб-чайналиб режаларимни айтдим.
Ундай қилма, деди устозим. Ҳозир отамга ёрдам бераман деб ўйлашинг мумкин. Лекин ишлаганинг сари, улғайганинг сари ўзингнинг ҳам муаммоларинг, эҳтиёжларинг ортиб боради. Оилангга чин дилдан яхшилик қилмоқчи бўлсанг, тўққиз-ўнни ҳам ўқи.
Шу билиминг билан тўғри институтга кирасан. Ўқишни тамомлаганингдан сўнг оилангга чинакамига фойданг тегади. Отанг сен билан фахрланади. Болаларинг мактабга бир оёқ кийимни алишиб кийишга мажбур бўлмайди. Билиминг увол кетмайди.
Уялганимда юзим қизариб кетди, буни икки бетим қизиганидан сездим. Демак ўқитувчим ҳаммасини билар экан-да, ўшанда мени хижолат қилмаслик учун ўзи баҳона тўқиган экан. Қандай шунчалар бағрикенг бўлиши мумкин.
Ўша вазиятда ўзимни ўқитувчимдан қарздор ҳис қилардим, ҳаммаси учун. Буларни қайтаришнинг биргина йўли ўқиш ва ўқувчиларимга устозим каби ғамхўрлик қилиш бўлиб кўринарди.
Университетга киргунимча қийналдим. Ишлашни режалаштирган икки йилимда ўқиш осон кечмади. Опамни узатдик. Отам билан акам анча қийналиб қолишди. Лекин менга ўқишни қўй, ишла дейишмади.
Ўқишга кирганимни эшитганда отамнинг кўзларида ёш кўрдим. Ўқитувчим тўғри айтган экан. Болам катта одам бўлади, деб отамнинг қувончи чексиз эди. Ўқиш мобайнида ноним ҳам, овқатим ҳам китоблар эди. Кутубхонадан чиқмай ўқирдим.
Қийналиб қолган дамларимда акам доим ёрдам қўлини чўзди. Ўқишни тамомлаб кимёгар бўлиб чиқдим. Оиламизда мендан бошқа ҳеч ким ўқимади, лекин ҳаммалари мен билан ўзлари ўқигандек фахрланишарди.
Бирма-бир илмий ишларимни ёқладим. Ўқиганим сари даражам кўтарилиб, дарс соатларим камайиб, ойлигим ошиб бораверди. Профессор Қобилов даражасига етишишимда доимо оиламнинг, акамнинг меҳнатларини, отамнинг кўзларидаги ёшни ҳамда ўқитувчимнинг сўзларини пойдевор деб биламан.
Билим мени улуғлади. Мен илмда ўзимни топдим. Оила аъзоларим: аёлим, болаларим, набираларимни ҳам ўқитдим. Ҳозир набира келинларимни ўқитяпман. Келажакда ўзига, фарзандларига яхши”, дея сўзларини якунлади профессор.
Суҳбат давомида ўқитувчининг ўқувчи ҳаётида нечоғлик муҳим рол ўйнашига яна бир бор амин бўлдим. Ўқувчисининг иқтидорини тўғри йўналтирган, йўл-йўриқ берган ўқитувчи нафақат бир инсоннинг, балки бутун жамиятнинг эртаси учун ўз ҳиссасини қўшган бўлади.
Ўқитувчида нафақат касбий билимлар, балки инсоний фазилатлар ҳам шаклланган бўлиши, боланинг фақатгина билимига эмас, руҳияти, яшаш тарзига ҳам разм сола билиши қанчалар муҳимлигига ушбу ҳаётий ҳикоя ёрқин мисол бўла олади.


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥀Endi hammasi tugadi, hech nimani qizig'i qolmadi. Erimning etiborsizligi indamasligi meni ko'mib yubordi.

🌹 Faqat men harakat qilishdan charchadim. Yashashga mahkumman deb taqdirga tan bergan edim.
🌹...ammo bir kun Mokhinur Sadiraliyevnaning telegram kanaliga ulanib qoldim
"YOMON QIZLAR" bepul marofonida qatnashdim

Ishonasizmi, 🤫 men bilmagan qancha bilimlar, intim hayot sirlari bor ekan. O'zimni erimni ko'nglini oladigan ochiq, takrorlanmas 👩‍🦰deb yurarkanman.
Adashibman Hammasini o'rganib hayotimda qo'llay boshladim.

Hozir yorim mutlaqo aksi bolalar bilan ovqatlanishga, kechgi sayrlarga olib chiqyaptilar.
Yaqinda yorim bn "AMIRSOY" da dam olib keldik


SSILKANI PASTDA QOLDIRYAPMAN!

Eringizni yagonasi bo'lishning eng mahfiy sirlarini bilmoqchi bo'lsangiz:

BEPUL YOMON QIZLA MAROFONI yana start oladi:

/channel/+_PicuWuj-SQ5OGVi
/channel/+_PicuWuj-SQ5OGVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳамма тўполонлар тинарди бирдан,
Сукунат бағрига чўкарди олам.
Одобли болалар бўлмасди биздан,
Даданг келяпти десалар онам.
💁‍♀Яқинларингизга улашинг.

     

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....

.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳

ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ

/channel/Solixa_Ayol/23482

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤️❤️ Келинг бегим

Қалбларга бериб малҳам,
Дунё ғамига  барҳам,
Бериб топайлик нажот,
Намоз ўқийлик биз ҳам.

Ўзингизда ихтиёр,
Сажда бўлар бизга ёр,
Келинг бегим юрайлик,
Жаннатларда бахтиёр.

Шайтонларни чўллатиб,
Саловатни йўллатиб,
Тайёрланиб борайлик,
Охиратни гуллатиб.

Ҳурлар бўлсин парвона,
Роббим ишқида ёна,
Ғафлатни ортда қолдириб
Иш кўрайлик мардона.

Синовга етсин сабримиз,
Нурга тўлсин қабримиз,
Келинг бегим у дунё,
Баланд бўлсин қадримиз.

Зулфия Юсупова

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ideal ko'rinish uchun qaysi biri muhim ahamiyatga ega deb o'ylaysiz?!

— Ozg'in bo'lishingizmi,

— To'g'ri va mukammal makiyaj qila olishingizmi,

— Yoki, soch turmagingizni kiyimingizga moslab qilishingizmi?!

/channel/fitnes_dancee

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😳ОЗОДА НУРСАИДОВА ХОМИЛАДОР ЯҚИНДА ОНА БӮЛИШ АРАФАСИДА ЭКАН?😱

ОЗОДАНИ ЭРИ КИМ? 🤔

ЭРИНИ КУРГАНЛАР ШОККА ТУШМОҚДА ӮША МАШҲУР ИНСОНМИ?😳

ОЗОДА НУРСАИДОВА РОСТАН ХОМИЛАДОРМИ? БАТАФСИЛ 😱👇

https://telegram.me/joinchat/ooe96oGZ7adlOTVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😍 Гўзаллик дуосини биласизми?

🤲 Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган.

❗️Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай...
Давоми👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Покиза ният

Ҳаммаси бир маромда кетаётганди. Рўзғор ҳам. Бировдан олдин, бировдан кейин дегандек. Ғайрат алоҳида ҳовлида, укаси отаси билан бирга битта ҳовлида, Карима опаси поччаси, бола-чақаси билан ўзининг уйида. Опасининг турмуш ўртоғи қурилишда ишларди. Фалокат бўлиб, эрталаб ўз оёғи билан чиқиб кетган одамнинг шомда совуган танаси келди...

Укаси Музаффар мактабда меҳнат фанидан дарс беради. Отасининг нафақаси ҳаминқадар.
Ғайрат--наққош. Баъзан ҳаттотлик қилади. Иши мавсумий. Шу кунларда қўли тузукроқ пул кўрмайди. Поччаси ўлгач уйидагилари йил ўтмай, опасининг кўч-кўронини олиб келиб ташлади. Учта боласи билан. Бугунги оилавий мажлисга отаси укаси иккаласини чақирган...
Одатдаги сўрашишлардан сўнг бир лаҳзалик жимликни отасининг бироз асабий, шошиб айтган гаплари бузди.

---Сизларни йиғишдан мақсад шу—иккаланг опангга уй олиб берасанлар. Сўнг болаларининг аҳволини ўзи яхши билганиданми ерга қараб олди.

Орага жимлик чўкди...

Ғайрат уйга келгач, узоқ ўйга чўмди, йиғиб қўйган пули йўқ, ўзи рўзғорни зўрға эплаяпти, аммо, опасига уй олиб бермаса бўлмайди. Иложсизлик қурсин. Ўйлаб қараса,отаси унга ҳеч қачон бирор нарса юкламаган экан. "Дадам қарибди, энди опамга уй—жой қилиб беришга кўзи етмаяпти, нимадир қилишим керак!" Бир пайт қачонлардир олиб қўйган қимматбаҳо бўёқлари эсига тушди, уйининг ертўласига тушиб, бўёқларни ташиб чиқара бошлади. У ўзи зўрға етишган, бир олам орзулар билан олгани—бу бўёқлар ёғочга безак бериш учун келтирилган бўлиб, ўта тиниқ ва ёрқин рангларни ифодалаб бера оларди.

Эртасига бўёқларни бозорга олиб борди. Харидор ҳам топила қолди. Ундан молни сотиб олган одам кўз олдида сал нарироқдаги жойига олиб бориб икки баравар нархига пуллади.
Ғайрат анқайиб қолди, аммо сотувчи йигитга индамади. Эртасига қолган бўёқларни ўзи келтириб сотди. Харидор тадбиркор йигит бўлиб, қурилиш фирмаси бор экан, катта бир одамнинг уйларини шарқона услубда таъмирлашни бўйнига олганини, наққошлар кеча келтирган бўёқларнинг жуда ноёб эканлигини айтгандан сўнг қайтиб келганини айтиб ўтди.
Ғайрат бир юмалаб бўёқ етказиб берадиган савдогарга айланди. Шу баҳона бозорга кириб келди.
Опасига уй олиб бериш ҳаётининг мақсадига айланди. Эртадан кечгача елиб-югурар, ҳар кунги тушумини ҳисоблар, тезроқ отасини хурсанд қилгиси келарди. Нияти холислиги учунми худойим ҳам бирига минг бериб тез кунда бозорнинг паст- баландини ўрганиб олди...

У опасига таъмирдан чиққан, уч хоналик уйнинг калитини берганида қалбида ҳеч ҳис қилмагани катта бир шодликни туйди. Отаси йиғлади, қиблага қараб кафтини очди

---Тупроқ олсанг олтин бўлсин, олтин бошинг омон бўлсин. Етимларга уй олиб бердинг, чор тарафда уйинг бўлсин, болам...

Инсоннинг нияти йўлдоши бўлади
Ҳикоямиз қаҳрамони ҳозир шаҳарнинг кўзга кўринган бадавлат инсонларидан бири бўлиб, яхшилик учун ташлаган битта қадамига Аллоҳим унга минглаб эшикларни очиб берганини, отасининг битта дуоси билан шаҳардаги тўртта бадавлат инсоннинг бирига айланганини айтиб ўз ҳикоясини якунлади.

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кўнгил Каъбаси

Жаннат яхши яшади. Турмуш ўртоғи  мехрибон эди, болалари ҳам ғамхўр бўлди. Шунданми табиатида сокинлик бор. Оғир-босиқ, мулоҳазали аёл.
Ўғиллари Умра  сафари учун  утурмуш ўртоғи иккаласига йўлланма олиб келганида аввалига шошиб қолди. "Ҳали тайёр эмасман-оов! Қуръон ўқишни яхши билмасам, намоз ўқиётганимга ҳам энди беш-олти йил бўлди! " Негадир, ўзини бу улуғ сафар учун нолойиқ ҳис қилди. Жуфти ҳам ўйчан эди, аммо иккиси ҳам ўй-хаёлини сиртига чиқармади.
Жаннат, барибир, аёл кишида тайёргарликни бошлаб юборди. Йўлга деб  иккита ғилдиракли жамадон сотиб олди. Кейин бошқа зарур нарсалар харид қилинди. Йўл ҳозирлиги битгач, кимдандир эшитгани учун яқинларидан, қариндошларидан рози-ризочилик сўрай бошлади.
— Маърифат опа, яхшимисиз. Худо хоҳласа, индинга йўлга чиқамиз.
Дилингизни оғритган бўлсам,  кечиринг. Рози бўлинг, —кўнгли бўшаб розилик сўради у ҳамкасбини ярим қучоқлаб.
—Вой яхши бориб келинг, ўша пайтдаёқ кечирганман сизни,  ўйламанг!
Жаннат хайрон бўлиб қолди. Қачон хафа қилган экан, нима деган экан ўшанда. У ҳушини йиққунча ҳамкасби кетиб қолди.
Кейин бошқа ҳамкасби—яқин дугонасидан кўнгил сўраган бўлди
—Барчиной, ўртоғим, эртага кетяпмиз, иншааллоҳ, қачондир хафа қилган бўлсам, кечиринг. Рози бўлинг.
—Кечирдим, ўртоқ, ҳаммасини унутдим, яхши бориб келинг!
Бунисини нима деб ранжитган эканман. Ҳа, майли, ёдимга тушиб қолар... Аммо эслолмади. Хаёлига фақат Барчинойнинг ўрнига ишлаб берган кунлари,  қаерга борса, илиниб олиб келган совғалари келаверди.

Кечки пайт ёлғизгина қайнсинглисига қўнғироқ қилди.
Ундан ҳам розилик сўраб
—Тўғриси, қаттиқ дилим оғриганди, энди кечирдим келинойи, —деган жавобни олди.
Вой,  бунисига нима ёмонлик қилган экан. Болалари касал бўлса, у билан баравар югурганлари, ўқишини битириб олсин деб бир йиллаб фарзандларига қўшиб уникиниям катта қилишгани, уйига келса, қўйни-қўнжини тўлатиб жўнатганлари ёдига тушди...
Кейин кимга телефон қилмасин, ҳамма уни кечирганини айта бошлади.

Ўйчан бўлиб қолган аёлини кўриб турмуш ўртоғи оҳиста сўради.
—Онаси, қўрқяпсанми? Тайёр бўлмасанг, бормай қўяверамиз, ўртоқ.
Жаннат кўзи ёшга тўлиб жавоб берди.
—Йўқ, дадаси, боришим керак. Аллоҳимнинг ҳар бир ишида хайр бўлганидек бунда ҳам буюк ҳикмат бор экан. Мен тайёр эканман. Шунча одамнинг дилини оғритган эканман, аммо ўзим сезмапман,  қилган яхшиликларимни эсда олиб қолиб, берган озорларимни унутибман. Фақат аввал кўнгиллардаги Каъбани тавоф қилиб олай... У яна кимлардан розилик олмагани ҳақида ўйлаб қолди.

Самолёт учиб борар, унинг ичида бир аёл , зиёрат амалларини бажариб  эсон-омон уйига қайтиб келса,  ҳар бир сўзини етти марта эмас, етмиш марта ўлчаб кейин айтишни дилига тугиб борарди.

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤️ERINGIZNI UYGA TALPINIB KELISHINI XOXLAYSIZMI ?

👩‍❤️‍💋‍👨JUDA YOQIMLI KANAL AYOLLAR UCHUN 💋  ERKAKLAR KIRMASIN❌

😍AYOLLARGA KERAKLI HAMMA SIRLAR  BOR  KIRSANGIZ CHIQIB KETOLMAYSIZ👇👇👇

/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy
/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ

😱 ЎҒИЛ ФАРЗАНД КЎРИШ УЧУН, ШУ АМАЛНИ УЧ ЖУМА ҚИЛСАНГИЗ ИНШААЛЛОҲ НИЯТИНГИЗГА ЕТАСИЗ❗️❗️❗️

#ҚИЗ_ТУҒЁТГАНЛАР_УЧУН_ТАВСИЯЛАР

👉👉👉БАТАФСИЛ 👈👈👈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍Эрим манга хиёнат килди.. (личкамга келган мактуб асосида ёзилди)

Биз оилада 3 фарзанд эдик. Адажоним прокурор аяжон судья булиб ишлашади. Акам налок инспектори эди,синглим 1994 йилги университетни инглиз тили факултетини битирди Ман хам Тарих факултетини битирганман. Биз ота-она багрида жуда бахтли эдик . Ман мактабни битириб укишга кирдим ва курсдошимга турмушга чикдим жуда бахтли оила эдик .
Кизим з ойлигида адожонимизни бериб куйдик. Акам уша пайтлари Россияга катнаб бир аёлни севиб колиб уша аёлга уйланади ва 3 фарзандли булди
Акам Новасибрьскийда машина тузатар эди .Бир кун тузатган машинасини синаш учун уртоги б н машинага утиради ва машинани хайдаб йулга чикади,шу орада машина эгаси келади , устахонага. Караса машинаси йук. Устахонадаги йигитлар тушунтиради машина эгасига,у рус эшитишни хам хохламайди .ва полициияга тел килади , рулда уртоги булади ёнида акам утирарди. Шу пайт оркадан полициия кувганини курган булса керак тухтатишга харакат килган лекин тормоз ишламаган.
Ман билмайману лекин ушатда булганлар этишди .
Йулида кандайдур ердан чикадиган бир тусик булар экан ушанга машина бориб урилган .
Рулдаги бола руль кисиб улган,акам билмайману кандай булганини лекин акам 20 кун больницада комада ётди.
Руслар бизга тел килиб машина пулини берсанг углингни улигини олиб кетасан дейишди .биз участка, машина ,такинчокларни сотиб пул тупладик кариндош уруг уша пайтлари доллар курси 3 минг 200 булган биз 17 минг долларни 3 кун ичида топиб Россияга банк оркали жунатдик.
Ва 20 сентябр куни эрта тонгда бизга хабар келди узбек бола телефон килди .
Кейин руслар тел килиб хамма харажатни буйнига олиб акамни гробга солиб самалётда бизга жунатди.
Аяжоним акамни улигини куриб хушидан кетди .
Ва оёкдан тилдан колдилар,акамни охирги манзилга кузатиб келдик.Нима булганини .билмайману келинойим уйни качон сотишга улгурган 3 та бола йиглаб,бизникига кириб келди.мани уйимга Нима булди деб сурасам аям Россияга кетиб колди,уйни сотиб олган одам бизни хайдаб чикарди уйимиздан деди..Ман хеч нарса дея олмадим жиянларимни уз уйимда олиб колдим.
Худога шукур адажоним хаммамизга уй совга килган эдилар .
Кайнонам хам болалари куп эди хаммасини уйли жойли килиш кере Ман кайнонамга агар карши булмасангиз адажоним совга килган уйда яшасак бошка болаларингизга майли уша пулга уй олиб беринг дедим.
Рози булдилар хозир жиянларим ман б н туради синглим,узимни 2 та фарзандим .
Карзларни тулаш у н Москвага ишлашга келдик. Биласизлар узбекда у карзни уза олмасдик.Эрим таксичилик килди Ман магазинда продавец кассир б б ишладим .Эркак машинада юрса ёки пули купайса аёлларга суяги йук булиб колар экан. Эрим тугриси манга хиенат килди уз квартирамизда. Эри б н турарди уша аел Бир кун эрим ишга бормаслигини этди Ман ишга кетдим,шундай метрога тушсам проезднойимни оламан десам бошка сумкамни олган эканман яхши хамки метро якин эди турадиган квартирамизга
Тезда оркага кайтдим квартирада бир хонани снемать килган эдик Ман уйладим хамма ишда факат эрим бугун дам олаяпти деб бемалол кириб келдим хонага. Не куз б н курай мани жойимда Пари ётибди эрим б н .
Кандай ахволга тушганим факат яратган эгамга аён.
Хеч нарса дея олмадим,хонадан кандай чикиб кетганимни билмайман узим каердалигимни хам билмасдим .
Шу орада манга тел буларди,эрим тел килар эди .кутаргим хам келмади. Кузим телда эди карасам дугонам тел килиб колди. Каердалигимни этгандим келиб мани ва кизимни богчадан олиб дугонамни квартирасига бордик.

Эрим оркамиздан келиб ялиниб яна олиб кетди,болам у н яна кечирдим. У хотинни бошка эркак б н эри ушлаб олиб хайдаб юборди. Ман Яна 2 боламга хомиладор булдим. Шу боламни хам Москвада тугдим. Шу орада аяжонимни бериб куйдик. Узбекга келдик онамни хамма маъракаларини утказдим Яна Москвага кайтаётгандик Тошкентндан эримни кайтарди депортсан деб. Ман утиб кетдим.билетни сотганда депортингиз йук деганди .

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ёлғон хотира


Марҳабо қадрдон уй остонасидан ўтаркан юраги бошқача бўла бошлади. Мана бу жойда супа бўларди. Темирдан ясалган катта кроват. Унда баҳорнинг илиқ кунларидан бошлаб, кузнинг салқинигача жой қилинарди. Онаси раҳматлик чол-кампир бўлиб қолган бува-бувисини кўргани келган меҳмонларни тандирда сомса ёпиб, шу супада меҳмон қиларди. Кузда қовоқ, баҳорда кўк сомса ёпар, бошқа пайт гўштлик сомса узарди тандирдан. У тандир турадиган жойни қидирди. Ҳовли адоғидаги бурчакка ҳозир замонавий ошхона тушган.

Қачонлардир бу ҳовлида иккита овсин бўларди. Онаси ва Роҳила опоқиси. Опоқиси давлат ишида ишлар, онаси ўзининг бешта боласига қўшиб унинг тўртта фарзандига ҳам қарар, касалванд бува-бувисининг хизматига ҳам улгурар, сира нолимасди. Эллик ёшигача қайнона-қайнонасининг хизматида турган онаси улардан кейин беш йилгина яшаб, ўзи ҳам оламдан ўтиб кетди. Марҳабонинг кўзига ёш келди. Жонсарак, меҳрибон, дилдор эди онаси.
Ичкаридан чиқиб келаётган амакисининг қизи-болалик ўртоғи Зарифани кўриб, кўз ёшини артди, юзига табассум қўндирди.
—Ассалому алайкум, Марҳабо опа, келинг-келинг, кеч қолдингиз? Ҳозиргина сизни эслаётгандик.
Марҳабо сари қучоқ очиб кела бошлади аёл.
Мана ярим йил бўлди, қариндрш аёллар ойда бир марта йиғилиб турадиган бўлдилар. Бугунги навбат Роҳила опоқиники эди. Саксонга яқинлашиб қолган аёл ҳамон тетиккина. Бир уй хотинга гап бермай ўтиради.
У меҳмонхонага кириб борганида тўкин дастурхон атрофида ўтирган аёлларнинг суҳбати қизғин эди.
Марҳабо кечикиб, ҳаммани безовта қилганидан ҳижолат бўлар, қайта-қайта
—Қўзғалманглар, ўтираверинлар,-деса ҳам ёшроқ аёллар ўрнидан туриб кўришмоққа ҳаракат қилар, бунга сари баттар ҳижолат бўларди. Фақат Роҳила опоқиси ўтириб кўришди.
—Турмадим, болам, яхшимисан?
Ўтирган жойида қучоқ очди аёл.
—Ассалому алайкум.
У онаси билан бир ҳовлида яшаган қадрдонини қучоқлар экан бир дамгина кўнгли ўксиди "Ойим ҳам яшасалар бўларди!" Кейин ҳар доимгидек тақдирига кўниб, жойига ўтирди. Аёллар издиҳомида урфга айланиб кетган манзиратлардан сўнг ҳамма яна ўзаро суҳбатга киришиб кетди. Марҳабо уйга разм солди. Бу хона аввал ҳам меҳмонхона вазифасини ўтарди, энди кенгайтириб, шифтини ҳам кўтарибдилар, замонавий таъмирланибди. Онаси ҳар йили баҳор келиши билан уй кўтарар, челакка оҳак солиб, оқлаб чиқарди. Сув солиниши билан вижиллайдиган оҳак бўлаклари бир зумда оқ қуйқага айланар, Марҳабо уни завқланиб томоша қиларди. Ишга эрта кетиб, кеч келадиган овсини учун ҳам онаси меҳнат қиларди.
Бир-бирига гап бермай, чуғурлаётган бир уй аёлнинг овозини Роҳила опоқининг ўктам овози хушёрликка чорлади.
—Қани энди мени эшитинглар. Аёл бир умр давлат ишида ишлаган бўлиб, керак пайтда одамларни ўзига жалб қила оларди. Хозир ҳам аввал ҳаммани ўзига қаратиб, кейин гап бошлади.
—Мана шу уйда неча йил қайнона-қайнотамнинг хизматини қилдим, ётиб қолганида парвариш қилдим. Шу уйнинг ўчоғидан кириб, кулидан чиқдим. Нима хизмат бўлса, оғринмай қилдим. Мана энди қариганимда иззатда ўтирибман...
Аёллар жимгина тинглар, ёши улуғроқлари кампирнинг гапини маъқуллаб қўярди.

Марҳабо ғалати бўлди. Унинг болалик хотираларида бундай тасвирлар йўқ эди. Бир умр ишлаган опоқиси якшанба кунлари ё уйига кетар, ёки дам оларди. Уй бекаси номини олган онаси учун якшанба ҳам оддий кун эди. Лекин нолимасди унинг онаси.
Аёл кўп гапирди. Ҳар гап бошлаганида Марҳабо аёлга бир умид билан тикилди. Назарида аёл овсинини эслаши керак эди. Йўқ, ярим соат гапирган бўлса, ярим соат мақтанди кампир, аммо унинг онасини эсламади. Кампир-чолни ҳам ўзи парвариш қилган бўлиб чиқди.
Марҳабонинг томоғидан овқат ўтмай қолди. Онаси билан боғлиқ энг гўзал хотираларини ўчириб, ўрнига ўзи жойлашиб олаётган аёл билан бир даврада ўтиргиси келмай қолганди. Кўзига қуйилиб келаётган ёшларни енгиб ерга боқди.

Ўтириш тугаб, ҳамма бир-бир тарқала бошлаганида у ҳам ўрнидан қўзғалди. Ҳовлига чиқар экан кўзи яшнаб ётган ишкомга тушди. Онаси экканди бу узумларни. Мавжланиб ўсиб ётган мана шу кўчат одамлардан оқибатлироқ экан. Кексайиб қолсада онасини эслатиб мева тугибди...


(тугади)

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Неъмат

Ака-ука орасидан гап қочди. Ҳаммаси арзимаган нарсадан бошланганди, аммо иккисининг арази бир ойга чўзилиб кетди. Охири ука чидолмади. У жигарини соғина бошлаган эди. Истамаса ҳам ҳар куни бир марта шуурига урилаётган ёмон хотира яна ёдига тушди.
—Хотинингни тарбиялаб ол, эркакмисан, ўзи?!—ўдағайлади Қобил.
Аслида, акасининг ўзи янгаси чизган чизиқдан ҳатлаб ўтолмайдиганлардан.
—Қўйинг ака,  аёлларнинг ишига аралашмайлик! —деди у ҳам  овозини баландлатиб.
—Сен ҳали ўзингни эркакман деб юрибсанми?!
У ёғи эса эшитишга арзимаганидек, ёзиш учун ҳам ачинарли... Неварали одамларга бундай жанжаллар уят, аслида. Инчунун ёши олтмишдан ошиб Ҳақнинг олдига кетаётган одамларга!

Негадир, овсинлар ярашиб кетди-ю, жигарлар гаплашмай қўйди.
Меҳриддиннинг тоби қочиб қолди,  акага хабар бердилар.
—Амаки, дадамни бир кўриб кетасизми? Сизга илҳақ бўлиб ётибдилар,-деди жияни бошини эгиб.
— Мен отангга ҳеч нарса демадим. Мана, ноҳақ эканки, Худо уни жазолабди!
Жияни  йиғлаб қайтиб кетди...

Ука бетоб ётаркан хаёлида амаллаб туриб олишни ўйларди.
"Акамдан кечирим сўрашим керак!"
У иситмалаб ётиб ҳам алаҳсирарди. "Ака, кечиринг!"
"Қобил ака, кечирдизми?"

Бир тонг яхши уйғонди. Хатто бир коса қайноққина сут ичди. Руҳи тетик эди.
Ўғлини чақирди.
—Мени амакингникига олиб бор!
Аёли кўзига ёш олди. Ўғли чопқиллаб бориб машинани ўт олдирди, кейин отасини қўлтиқлади.

Дарвозани янгаси очди
—Келинг, келинг, яхшимисиз Меҳриддин?
Уйга бошлади.
Қобил  меҳмоннинг саломига ўрнидан турмай қўл узатди.
—Мани кечиринг, ака! Ўша куни сизни қаттиқ хафа қилдим. Кичикдан хато, каттадан узр. Мен аблаҳни кечиринг.
—Сенга қанча яхшилик қилганимни унутдинг, худойим ўзи кўрсатиб қўйди. Энди ўзингдан кетма!
—Хўп бўлади, ака, тўғри айтасиз!
—Бўпти, чойга қара!
Ука ўша куни тинч ухлади.  Туш кўрибди. Тушида етмиш минг фаришта унинг ҳақига истиғфор айтаётганмиш. 
—Сизлар кимсиз? —сўрабди у.
—Биз то Қиёматгача сенинг ҳақингга истиғфор айтишга буюрилган фаришталармиз!
—Бу мукофотлар қайси амалим учун?-сўрабди яна у кўзларига ишонмай.
—Ҳақ бўла туриб, кечирим сўраганинг учун, жанжални тарк этганинг учун! —дебди фаришталар.

Эрталаб уйқудан барвақт турган Зубайда қўрқиб кетди, кейин тез юриб ҳовлига тушди.
Обдаста тутганча таҳорат олаётган турмуш ўртоғини кўриб, енгил тин олди.
—Хайрият! Аллоҳим ўзингга шукур!

Кечира олиш ҳам бир неъмат экан. Аллоҳ қалбларимизни ўзи ислоҳ қилсин.

Феруза Салходжаева

Читать полностью…
Подписаться на канал