ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31997

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

....2 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, махсус тагликдан чиқиб тоза юришини бошлаганингиздир...

....3 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, қошиқни қандай ушлаш кераклигини ўрганиб, оқизмай ~томизмай овқат ея олишингиздир...

....4 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, кийимларингизни ҳўл қилиб қўймаслигингиздир...

....5 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, уйингиз манзилини тўғри топиб кела олишингиздир...

....12 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, дўст ~ошнали бўлишингиздир...

....18 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, мошина бошқаришга рухсатнома олишингиздир...

....23 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, олийгоҳни тамомлашингиздир...

....25 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, бирор бир ишнинг бошини ушлашингиздир...

....30 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оила қурган бўлишингиздир...

....45 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ёшлик кўринишингизни сақлаб қола олишингиздир...

....50 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларингизга берган тарбиянгиз ўз самарасини беришидир...

....55 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оилавий муносабатдаги  вазифаларингизга қодир бўлишда давом этаётганингиздир...

....60 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улов ҳайдашга қийналмай, ёрдамсиз ўзингиз бошқаришингиздир...

....65 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, касал бўлмай яшашингиздир...

....70 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларга қарам бўлиш нима эканлигини сезмаслигингиздир...

....75 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улфатингиз, ҳамсуҳбат, ошнали бўлишингиздир...

....80 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, адашмасдан уйингизни топиб келишингиздир...

....85 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ётган жойингиз, кийимларингизни ҳўллаб қўймаслигингиздир...

....90 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, тагликсиз покиза ўтиришингиз, қошиқни тўғри ушлаб оқизмай ~томизмай овқатлана олишингиздир...!

УМРИНГИЗ БАРАКОТЛИ, РИЗҚИНГИЗ УЛУҒ, МАНЗИЛИНГИЗ ЖАННАТ БЎЛСИН !!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир шотландиялик фермер уйига қайтаётиб, ботқоқлик бўлган бир ернинг ёнидан ўтар экан, бирдан ўша тарафдан ёрдам сўраб бақираётган овоз эшитилди. Фермер тезда болани қутқариб олди.

Бола ўз ҳалоскорининг кўзларига миннатдорона тикилиб турди-да, югурганча кетди...

Эрталаб фермер, уйининг олдига бой бир извош келиб тўхтаганини кўрди. Извошга зотли отлар боғланган эди. Извошдан қимматбаҳо кийимлар кийган бир жаноб тушди ва фермердан кеча боласини қутқаргани учун қанча пул бериши кераклигини сўрайди. Бироқ, фермер пулни рад этади.

Фермер кетиш учун ўгирилди. Шу вақт унинг елкасига ичкаридан ўғилчаси чиқиб осилди. Меҳмон унинг ўғлини ўқитиб зиёли шахс қилиш учун Лондонга олиб боришини айтади.

Орадан йиллар ўтди. Фермернинг ўғли мактабни тугатди. Кейин тиббиёт Университетини. Тез орада унинг номи пенициллин кашфиётчиси сифатида дунёга танилди. Унинг исми Александр Флемминг эди.

Урушнинг арафасида Лондоннинг бойлар учун клиникасига ўпканинг ўта шамоллаши ташхиси билан ҳудди ўша жанобнинг ўғлини келтиришди. Александр Флемминг томонидан кашф қилинган пенициллин сабаб унинг ҳаёти сақлаб қолинади. Флеммингга таълим берган бой жанобнинг исми Рандольф Черчиль эди. Унинг ўғлини эса Уинстон Черчиль дейишарди. Ўша, кейинчалик Англиянинг премьер-министри бўлган Черчиль.

Уинстон Черчиль айтган эди:

"Сен томондан қилинган нарса албатта сенга қайтади"

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Чумолилар колониясида кичкина чумоли яшарди. У энг кучли, энг тезкор ва энг ақлли эди. Бироқ бир фазилати уни бошқалардан ажратиб турарди:

У бировнинг дардини эътиборсиз қолдиролмасди.

--- --- --- --- ---

Агар кимдир чарчаган бўлса ва донни уяга олиб боролмаса, у ёрдам берарди.

Агар кимдир йиқилиб тушса, уни кўтариб оларди.

Агар ёмғир чумолилар туннелларини вайрон қилса, у биринчилардан бўлиб ёрдамга ошиқарди.

--- --- --- --- ---

Вақт ўтиши билан чумолилар бунга кўникиб қолишди: ахир у бор, доим ёрдамга шай.

Агар кимдир юкларни сочиб юборса, у йиғиштиришга ёрдам берарди.

Агар кимдир йўлларни тозалашга улгурмаса, у тугатиб қўярди.

Агар кимдир чарчаган бўлса, у елкасини тутиб турарди.

--- --- --- --- ---

Аммо ҳеч ким ундан "чарчамадингми?" деб ҳол сўрамасди.

У нафақат ўз юмушларини бажарар, балки бошқалар қилишга вақтлари бўлмаган ҳамма ишни ўз зиммасига оларди.

У ҳордиқ чиқарарди деб ўйлайсизми? Йўқ.

У жимгина ишини қилар ва ўз-ўзига дерди:

"Яна озгина. Муҳими, бошқаларга оғир бўлмасин".

--- --- --- --- ---

Бир куни у чарчоқдан оёқлари титраётганини, бели оғриётганини ва дон ҳар қачонгидан ҳам оғирлашганини пайқаб қолди.

Лекин у чумолиларга панд беришни истамасди.

Битта чумоли ёрдам сўраганида, у рози бўлди.

Иккинчиси келганида, тишини-тишига қўйиб, бош ирғади.

Учинчиси: “Сиз ҳар доим вақт топасиз”, деганида, у рад этолмади.

--- --- --- --- ---

Ва кейин унинг ўзи ҳам кутмаган воқеа содир бўлди.

Зиммасига олган ташвишлари уни йиқитди.

У шунчаки қулади.

Чумолилар унинг ёнидан ўтиб-қайтиб юришсада, унинг йиқилганини ҳатто сезишмади ҳам.

Улар ич-ичларидан амин эдилар: "У тез орада туради".

--- --- --- --- ---

Бир-бирини қувганча кунлар ўтарди.

Ҳеч ким сочилиб ётган донларни йиғиб олмади.

Туннелларни ҳеч ким таъмирламади.

Ҳеч ким чарчаган бошни қўйиб ором олиш учун елкасини тутиб бермади.

Чумолилар уйида ишлар қийинлашди.

Улар уни қидиришди, бироқ ҳеч қаердан топа олишмади.

--- --- --- --- ---

Колониянинг чеккасида яшовчи кекса чумоли оғир хўрсинди ва паст овозда деди:

- У кетди. Ғойиб бўлмагунича ҳеч ким унинг меҳнатини қадрламаслигини тушунди”.

- Лекин нега у ҳеч нарса демади?! — чумолиларнинг жаҳли чиқди.

- Сиз ундан ўзини қандай ҳис қилаётганини ҳеч сўраганмисиз? — уларга юзланди кекса чумоли.

Чумолилар жим бўлишди.

Улар унинг ёрдамини "қилишга мажбур" дея тушунганларини англаб етишди.

У уларга қийин бўлган ҳар дақиқада ёнларида эди.

Аммо унинг учун ишлар қийинлашганда, ҳеч ким буни сезмади.

--- --- --- --- ---

Ҳикмат:

"Ҳар бир жамиятда бошқа инсонларнинг ташвишларини ўз зиммасига оладиган одамлар бор.

Улар ёрдам беради, қўллаб-қувватлайди, бошқалардан кўра кўпроқ вазифани бажаради.

Улар ўзларига оғир бўлиб турган вақтдям «лаббай» дейишади.

Улар бошқа одамларнинг ҳаётини осонлаштиради.

Бироқ улар учун қанчалик оғир эканини ҳеч ким сезмайди.

Ва бир кун уларнинг кучи тугайди ва улар кетишади.

Шундагина атрофдагилар унинг қанчалик муҳимлигини тушуниб етишади, бироқ кеча бўлади.

--- --- --- --- ---

Агар ҳаётингизда шундай инсон бўлса, унинг қулашини кутманг.

Шу бугун ундан сўранг: "Уддалай оласанми? Сенга қандай ёрдам бера оламан?

Куни келиб бу савол ҳамма нарсани ўзгартириши мумкин.

©️ Сарвар Раҳимий

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ ТАСИРЛИ ХИКОЯ КОНУНСИЗ ФАРЗАНД.

Малика табиатан гузал, одобли, тарбияли,олий малумотли киз. У укиб юрган пайтлариданок курсдошлари яхши куриб унга совчи куя бошлашди . Лекин Маликанинг кунгли курсдоши Ма'мурда эди. Ма'мур ёлгиз угил булиб, отасидан эрта ажраган. Онаси бошка турмуш килмай ёлгиз углини катта килиб, укитиб, хунарли килиб, кейин севган кизи Маликага уйлаб куйди. Хаммаси шундан кейин бошланди. Ма'мурни кузига караб катта килган онаси Шохида опа негадир келинини суймас эди. Малика эрталабда эрини юзига сув бериб сочик тутса, сунг бирга чой ичиш учун дастурхон атрофига утирса, Шохида опа келинини бошка юмушга буюриб юборар, агарки бирга чой ичиш учун утириб колса, Ма'мур нон синдириб хотинини олдига куйиб, " Олинг" деб куйса уша куни уйда тинчлик йук. Шохида опа дастурхонга дуо килиб туриб кетадилар. Ма'мур бир онасига бир хотинига караб, икки ут орасига тушиб колгандай, дастурхонга дуо килиб ишга кетади. Кунлар шу зайлда ута бошлади. Малика биринчи фарзандига хомиладор булди. Бу хурсандчиликдан онасини 90% га узгаришига умид килган Ма'мурнинг тарвузи култигидан тушиб кетди. Чунки бу янгиликни Шохида опа оддий холдек, хеч нарса булмагандай кабул килди. Фарзанди тугилишидан кейин, мехр кузда деб, онасининг узгаришига умид килган Ма'мур аёлига хам сабрли булишни насихат килиб, тинч-тотув яшаб юришди. Биринчи фарзанд тугилди, иккинчи, учинчиси, лекин Шохида опа узгармади. Охири токати тог булган Малика эри билан ажрашишга мажбур булди, аникроги Шохида опа мажбур килди. Малика уч фарзандини етаклаб ота уйига кетди. Онасининг сузидан чикмаган Ма'мур уч фарзандини тирик етим килишга мажбур булди.
Шохида опа мактаниб шу сузларни гапирар экан, виждоним портлаб, Шохида опага нафратим оша бошлади. Шохида опа:
-Углимни фарзандлари незаконнорожденный, келинимни кулидан хеч нарса келмиди, судга хам беролмиди, заксдан хам утган эмас, мендан хеч нарса талаб хам килолмиди. Углимни энаси упмаган кизга уйлантириб куяман, деди. Маликани айби углини севганлиги. Уша утирган еримда чидолмадим, Шохида опага дедим:
-Шохида опа Аллохдан куркасизми....?
-Ха албатта куркаман, ким куркмас экан, курканимдан ёмон йулда юрмадим, эрга тегмадим, фарзандимни бошка эркак этагига солмадим, бу ёги энди такдир, келиним узига-узи килди, деб жавоб берди. Яна сурадим:
-Етимлар хаккиданчи...?
Набиралар уволиданчи...? Бир муштипар аёл уволиданчи......? Энг асосийси булган, Аллох биз аёллар учун энг олий маком килиб берган никох уволиданчи....? Никох Аллох конуни, Аллохнинг конунини бузгани хаё килмайсизми...? Бир оила бузилса, Арш, само титрайди дейди, Аршни титратгани Аллохдан куркмайсизми....? Румолни ураб, таквони махкам ушлаган аёлман дейсиз-у, Аллохга булган Мухаббатингиз кани....? Сиз Аллохга карши ис'ён киляпсиз.... Етимларни хаккини емиман, етимларни хаккини хар ойда бериб тураман дейсиз, лекин уша етимларга тегишли булган уй-жойда яшаб, буни хаккини охиратда кандай килиб жавобини берасиз...? Шулар хакида уйлаб курдингизми...? Никох билан тугилган набираларингизни, сизни уйда канчалик хаккингиз булса, уларни хам шунчалик хакки бор, бу Аллохнинг конунида ёзилган ёки буни хам инкор киласизми...? Ёки сиз учун Ленин, Сталин бизни мусулмон давлатларига киргизиб куйган "Закс"конуни мухимми....? Углингизни онаси упмаган кизга уйлантирмокчи буляпсиз, углингизни уйлантириш урнига, хали ёшсиз, узингиз эрга тегинг, чунки боши очик аёлни иккинчи турмушга чикишини шариат ман килмаган. Такдир, такдир деймиз-у, ба'зида фарзандлар такдирига ота-она узимиз сабабчи булиб коламиз. Шу сузларни гапириб олдиму,,, туриб эшикка чикиб кетдим......

Кимлардир к,уш к,уш бахт эгаси, кимлардир бахтсизлик курбони.

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«Майлику-я…»

У маҳалла раиси олдига келиб ўзини ночордан олиб ночорга солди ва моддий ёрдам сўради.
— Қўлдан берганга қуш тўймайди, ука, − деди раис. − Яхшиси юзта товуқ олишингга кўмаклашаман. Кунига 70-80 тадан тухум туғсаям рўзғорингга барака киради, сотиб, пул топасан. Товуқ етти хазинанинг бири, ахир.
— Майлику-я, − деди у чайналиб. − Лекин ҳовлимда товуқ катагим йўқ-да...
− Унисигаям кўндим, − оқсоқол ён босди. − Иккита йигитга айтаман товуқ катак қуришингга ёрдамлашади. Бўладими?
— Майлику-я, − у яна чайналди. − Бир товуққа ҳам сув керак, ҳам дон, деганларидай, юзта товуқни қандай боқаман?
— Бу ёғини ўйлама, − раиснинг энсаси қотсаям сездирмади. − Тўрт-беш кунга етадиган ем топиб бераман.
— Майлику-я, − баттар чайналди у. − Аммо тўрт-беш кундан кейин нима қиламан? Товуқ боқишнинг ўзи бўладими?
Раиснинг жаҳли чиқди:
— Унда кетавер. Товуқларни катаги бор, дон-дун топадиган бошқа оилага берамиз. Бўладими?
— Майлику-я, моддий ёрдам-чи? Моддий ёрдам нима бўлади?
— Моддий ёрдам сенга тўғри келмайди!.. Сур ғалтагингни...
У ўша куннинг ўзида раиснинг устидан шикоят ёзди...

Лола Ўроқова

👉🏻
@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Иффат


Ҳикоя қилинишича, Сулаймон ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ ҳаж қилиш мақсадида Мадинадан йўлга чиқдилар. Ёнларида бир ҳамроҳлари ҳам бор эди. Юриб-юриб чарчаганларидан сўнг бир чодир эшиги олдида тўхтаб, туяларни чўктиришди. Шериклари ул-бул сотиб олиш учун бозорга кетди. Сулаймон ибн Ясор эса, чодир ёнида ўтирдилар. У киши жуда гўзал юзли, келишган қоматли киши эдилар. Бир тепаликда турган аёл у кишини узоқдан кўрди-да, олдиларига югуриб келди. Юзини рўмоли билан тўсиб олган эди. У кишининг олдиларига келгач, юзини очди. Қараса, ёнида бамисоли тўлиной турибди. Аёл у зотга деди:
- “Менинг ҳожатимни раво қилинг”. Сулаймон:
-  “Бу аёл овқат сўраяпти шекилли” - деб ўйлаб, юкларидан таом олиш учун турмоқчи бўлдилар. Шунда аёл:
- “Мен буни хоҳламаяпман. Балки, эр-хотин ўртасида бўладиган нарсани сўраяпман” - деди. Бу гапни эшитган Сулаймон у аёлга:
- “Аллоҳнинг ғазабига учрагур, аҳмоқ хотин!” - дедилар-да, кейин бошларини икки тиззалари орасига қўйиб олиб роса йиғладилар. У зотнинг йиғлаётганларини кўрган ҳалиги аёл ёпинчиғини юзига ташлади-да, келган жойига равона бўлди. Бироз вақт ўтиб, шериклари бозордан қайтди. Қараса, у киши йиғлаб ўтирибдилар.
“Нега йиғлаяпсиз?” - деб сўради шериклари. Сулаймон эса бўлган воқеани сўзлаб бердилар. Шериклари ҳам ерга ўтирди-да, қаттиқ йиғлай бошлади. Унинг ҳам йиғлаётганини кўриб:
- “Сен нега йиғлаяпсан?” - деб сўрадилар. Шунда ҳамроҳлари:
- “Сиздан кўра кўпроқ мен йиғлашим керак. Чунки, агар мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда бу ишга сабр қила олмас эдим” - деб жавоб берди. Сулаймон Маккага етгач, саъй ва тавоф қилдилар. Сўнг ҳижрга келиб, чарчоқ зўрлигидан уйқуга кетдилар. Туш кўрдилар. Қарасалар, олдиларида чиройли юзли, келишган қоматли, хушбўй ҳидли бир киши турибди. Сулаймон ибн Ясор ундан:
- “Аллоҳ сизни раҳмат қилсин, кимсиз?” - деб сўрадилар. У одам:
- “Мен Юсуфман” - деб жавоб берди.
“Ўша Юсуф Сиддиқми?” - деб сўрадилар.  Сулаймон:
-  “Ҳа” - деб жавоб берди ҳалиги киши. Кейин Сулаймон:
- “Мен сизнинг ва Азизнинг хотинининг ишидан таажжубдаман” - дедилар. Шунда Юсуф у кишига:
- “Албатта, сенинг ва чодир олдидаги аёлнинг қилган иши янада ажабланарлироқ” - деди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир аёл лифтда туғиб қўйибди. Роддомга олиб келишса ҳам тинмай йиглармиш. Доктор уни кўнглини олмоқчи бўлиб:
- Кўйинг, йигламанг, мана ўтган йили бир аёл хаммага тамоша бўлиб метрода туғиб кўйган, лифта туққаниз хеч нарса эмас, - деса, аёл янаям баландроқ йиглармиш.
Доктор: - Тинчланинг, нимага баттар додлаяпсиз? - деса, Аёл:

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Тез Кунда Шу хикоямизни бошлемиз!!!!! Бошланиши яхшими!!! Узок кутилган хикоя!!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАБРДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР ВА ЁҚИМЛИ ҲИД

Бир куни Исо алайҳиссалом кетиб турсалар, бир қабрга назарлари тушади. Қабрдан эса кўзни қамаштирувчи нур ва ёқимли ҳид таралиб турган эди. Исо алайҳиссалом буни шундай тарк этишни хоҳламасдан, Аллоҳ таолога қабр эгасини тирилтириб, у билан гаплашишини истаб муножот қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарининг бу муножотини қабул қилади. Шу онда қабр икки тарафга очилибди, қараса ичида бир инсон, олдида Жаннатнинг дастурхони очилган, Жаннат меваларидан еб ўтирибди экан. Исо алайҳиссалом таралиб турган муборак ҳидни айнан шу неъматлардан келиб турганини билиб, қабр соҳибига қараб:
– Сен ким бўласан? - деб сўрабди.
– Эй Руҳуллоҳ, Сизни яҳудий тоифаси ўлдирмоқчи бўлганларида, Сизга қочинг деб хабар берган киши бўламан, – дебди.
- Яхши, бу неъматларга қайси амалларинг туфайли ноил бўлдинг? – деб яна сўрабди Исо алайҳиссалом.
– Бу неъматлар менинг амалим билан берилмаяпти. Дунёда яшаётган менинг бир неварам бор. У ҳар доим менинг руҳимга садақа ва хайрликлар бериб туради. Булар ўша садақаларнинг савобидир. Бу неъмат ва нур ўшалардан. Булар менинг Аллоҳ йўлида яшаётган солиҳ неварамнинг мен учун юбораётган ҳадяларидир, – дейди.
Исо алайҳиссалом кабрдаги одамга қараб туриб:
- Бизга фарзанднинг фойдаларидан хабар бергин, - деб сўрайди.
- Эй Руҳуллоҳ, Сиз дунёда нубувват билан билинасиз. Биз эса қабрда дунёда қолдирган солиҳ фарзанд, набираси билан фахрланган, деб таниламиз. Хусусан, жума кечаси бўлганда Аллоҳ таоло солиҳ фарзандимизнинг садақалари, дуолари ва истиғфорлари туфайли бизларга малоикалари орқали нурдан бўлган лаганларда неъматлар эҳсон қилинади. Келган бу неъматлар сабабидан байрам қиламиз. Ҳар кимга фарзандининг юборган садақаси, яхшиликлари миқдорича эҳсонда бўлинади. Ўғли йўқ, неваралари бўлмаган маййитлар, ёки фарзандлари ва қариндошлари бўлса ҳам улардан хайр ва ҳасанотлар олмайдиган маййитлар "Менинг ўғлим йўқ. Менда набираларим йўқ. Шунинг учун мени яхшиликлар билан ёдга олмаяптилар" дейди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Ота-онасининг қабрини, жума кунлари зиёрат қилганнинг гуноҳлари афв этилиб, ҳақларини адо қилган бўлади." (Термизий)

«Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙋‍♀️ Қизлажонла Бекажонла!

🤦‍♀️ Силаниям хар куни “Нима овқат қилсам экан?” деган савол қийнидими?

🤷‍♂️ Уйдаги эркаклардан бўлса доим бир ҳил "Билмайман" деган жавобни эшитамиз. 😒

👩‍🍳 Нима овқат қилиш муаммосидан қутилиш учун сизга каналимизни тавсия этамиз.

Бутун Ўзбекистон аёллари танлови! 💫

Биз билан бирга бўлинг👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Муносабатингиз...

Ёлғиз қиз ҳам эмас эди. Катта қиз эди, ортидан яна уч синглиси бор...
Аммаси совчи олиб келди. Куёв бўлмиш келишган йигит экан. Бўйлари баланд, оқ-сариқдан келган. Учрашувга чиқди-ю кўзлари кулиб турган йигитга маҳлиё бўлиб қолди. "Йигитга ёққан бўлай!" Фикру хаёли шу ўйда бўлди. Юраги титраб қарши томондан бўладиган қўнғироқни кутиб ўтирди. Онасининг телефонидан таниш мусиқа овози таралганда юрагининг зарби қулоқларига эшитила бошлади. Кафтларини қизиб кетган юзларига босиб, жон қулоғи билан онасининг суҳбатини эшитмоққа интилди.

Иккинчи учрашувдан сўнг фотиҳа қилиндилар.
Ширингина тўй бўлди!
Зиёли оилага келин бўлди. Онаси уни икки қизнинг сепи билан, бадастир узатди. Неча йилдан бери бозорда ахир. Чет элдан келтирилган чойшаблар сотадиган дўконлари бор. "Супер контракт" тўлаб уни ўқитяпди. Бир она қизига бериши керак бўлган ҳамма нарсани муҳайё қилди...

Аммаси тўйдан олдин жиянига насиҳат қилди.
—Зарина, сен бораётган хонадон ўта маданиятли! Бир гап айтаман, хафа бўлма! Ойинг жуда яхши аёл, меҳнаткаш, аммо кўп такрорлайдиган гаплари менга ёқмайди. Тунов куни кузатдим, келинойимнинг машҳур ибораси сенга ҳам ўтибди. Сингилларингга "Балонинг ўқини ебсан!", —дединг. Ойинг хонадонимизга шу ибора билан кириб келди, акам ҳам йўқ қила олмадилар. Сен тилингдан, умуман, луғатингдан шу сўзни ўчириб юбор, илтимос!
Аммасининг гапидан жаҳли чиқди. Булар ҳеч қачон ойисининг яхшилигини билмайди.
Ҳа, майли, ҳали янги оиламдан раҳматлар олиб келай...

Заринанинг нияти холис эди. Парилардек келин бўлди.Чаққон, дилдор, пазанда. Ўқишини ҳам, уйини ҳам бирдек эплай олди. Онаси ҳам қудаларнинг кўнглини олишни билди. Совға-саломлар, кунора йўқлов тоғоралар...

Турмуш ўртоғи парвона. Икки томон бир-биридан сув ўгириб ичар, ҳамманинг ҳаваси келарди.
Аммо бахтига кўз тегди!
Бир йиллик келинни бир кечада кўч-кўрони билан уйга олиб келиб ташладилар. Нима гаплигини тушунолмай ҳамма лол, ҳамма ҳайрон. Ажрашганлар орасида урф бўлган "куёвнинг нашавандлиги","келиннинг касаллиги" ҳақидаги тахмин ҳам йўқ.
Куёв томон изоҳ беришни истамади. Келиндан садо йўқ.
Охири сиқувга олинган Зарина аммасига ёрилди
—Аммажон куёвингизга "Балонинг ўқини ебсиз!" дегандим. Тўғри, бир марта кечирдилар, унда янги келин эдим, иккинчисида гаплашмай қўйдилар, учинчисида индамай чиқиб, кўчадан юк машина олиб келиб, ҳайдаб юбордилар! —деди, сўнг изиллаб йиғлаб юборди!
—Барибир, тузалмас экансан, дедилар!

Аммаси тилини тишлаб қолди. Қўрққани юз берган эди! Ўшанда акаси ҳам шунақа қаттиқ турганида, эҳтимол, бу ибора қизларининг луғатигача кириб бормаган бўлармиди...

У дугонаси билан гаплашиб кўриш учун телефонини қўлига олди. "Нима бўлганда ҳам битта оилани сақлаб қолиш керак!"

Нима деб ўйлайсиз, қадрдон, йигит келинни кечирармикан? Қаттиқ афсусдалигини сезиб мактуб йўллаган қиз бу тайинсиз, маъносиз, ахмоқона иборани яна ишлатармикан? Умуман,бу оила сақланиб қолармикан?
Шу воқеа бир оиланинг ажрашишига арзийдими?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Моҳиноз,- Настарин йиғлаганча синглисини туртди. Аммо у ҳамон беҳуш эди. Шу пайт эшик очилиб хонага икки эркак кириб келди. Настарин  оғзи очишга улгурмай уни судраб олиб кетишди. Настаринни қўрқувдан овози ҳам чиқмасди. Нима бўлаётганини ҳатто таҳмин ҳам қилолмасди. Аммо бу ҳали ҳолва экан. Уни олиб киришган хонадаги манзарадан тили айланмай қолди. Хонада 6 эркак бор эди. У чет элда деб ўйлаган опаси эса  яримялонғоч  деворга тиқилиб ўтирарди. Дераза олдидаги бир эркак эса сегарет чекиб, оёқларини чалкаштириб ўтирарди.
-Ана бизни қайнсингилча,- деди у одам Настаринга эмас, бошқа бир йигитга қараб, шундагина қиз  хонадагиларни бири "поччаси " эканини кўрди,- нега анқаясан. Опанг тўй куни шу йигит билан никоҳ базмини ўтказди. Никоҳ кечасини эса мен билан. Энди навбат сеники.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМЛАРНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Olimlarning biridan so‘rashdi: “Insonlar ichidagi eng holi yomonlari kimlar?”. Dedi: “Ilm ma'rifati oshgani sayin, iqtidor, salohiyati torayib borgan va himmat, e'tibori kamayganidir. Undan ham holi yomoni esa, har narsadan shubha, gumon qilaverganidan biron kimsaga ishonmaydigan, shuningdek, ushbu yomon fe'li sababli unga ham birov ishonmaydigan kishidir”.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёлим.

Қўнғироқ овози жиринглади. Аёлимнинг телефонидан чиқаётган овоз эди. Шубҳа аралаш қўлимга олсам, уйғотгич экан.

"Таҳажжудда эрингни дуо қил" деган ёзувларни экранида кўрдим. Овозини ўчирдим. Аёлим сезмади. Чарчоқдан телефон овозини ҳам эшитмади бечора. Мириқиб ухлаябди.

Унга бироз тикилдим. Негадир раҳмим келди. У:

Ота уйида беками-кўст улғайган, ўйнаб-кулиб ўсган бир муслима қиз эди.

Бечора қиз асло танимаган, билмаган инсони билан бир умр яшаш мақсадида ота уйидан чиқиб келган.

Умри давомида дегани деган, айтгани айтган ҳолда ўсган қиз энди бир эрнинг уйида, эрнинг дегани деган, айтгани айтган ҳолда яшайди.

Ҳамма кўнглига қараб катта бўлган қиз энди эрининг кўнглига қараб яшарди.

Эрининг барча аччиқ-чучук гаплари, кинояю-овозаларига сукут ила сабр қилар, асло гап қайтаришга ботинмасди.

Тун-у кун қайнона-қайнотанинг хизматида елиб-югурадиган аёл.
Камига эрининг қариндош-уруғларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, уларнинг кесатиқ гапларига парво қилмасликка интиладиган бир муслима аёл.

Кун давомида тинимсиз меҳнат қилиб, яна тун ярмида ўша жаҳлдор ва қўпол эри учун ширин уйқусидан кечиб, унинг учун Аллоҳга дуо қиладиган аёл.

Шунча қийинчилигу-машаққатларга сабр қиладиган аёл.

Уст-бошидан нолимайдиган, оч қолса сабр қиладиган, эри олиб келган бир луқмага севиниб, Аллоҳга шукурлар айтадиган аёл.

Эридан барвақт туриб, обдастага сув илитиб, эрини намозга уйғотадиган аёл.

Барча ишларини якунлаб, Қуръон ўқибгина ёстиққа бош қўядиган аёл...

Унга тикилганим сари ўзимдан нафратланиб кетардим. У эса бирон марта нолимаганди.

Бу эса мени виждонимни янчарди. Нақадар жоҳил ва бепарво бўлган эканмана?

Расулоллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга қандай муомалада бўлиш меросига амал қилмай, кундузи эса яқинларимни суннатга амал қилишга чорлаган мендайин нотавон бормикин?

Яна ўзимни уммат дея керилиб ҳам юрардима?!

Аёлим ширин уйқуда ухларди. Уни безовта қилмадим. Таҳорат олдим ва Таҳажжуд ўқишни бошладим.

Бироз вақт ўтмай хонада қадам товушлари эшитиларди. Шошилиб босилган қадамлар таҳоратхона томон борди.

Бироздан сўнг эса аёлим орқамда турган ҳолда намозда менга иқтидо қилди.

Ҳўнграб йиғлаган ҳолда намозни аранг якунладим...

- Бегим, нега мени уйғотмадингиз? -, деди у ҳижолат овозда.

Бу эса мени баттар қийин аҳволга солди. Уни бағримга босганча, етказган жабр-зулумларим учун кечирим сўрардим.

Бечора аёлим менинг жабримга ўрганиб ҳам қолибди, менга ҳайратомуз боқарди. У нима бўлганини тушунмасди. Мен эса намланган кўзда ёшим билан:

- Менга қандай чидаябсан, билмадим?! Аллоҳ сендан рози бўлсин!-, дедим...

Шу тундан бошлаб ҳаётим ўзгарди. Йўқ, ҳаётим эмас, мен ўзгардим. Аёлим ҳам аввалгиданда қувноқ ва бахтиёр бўлди.

"Хизматингизни қилиб тўймайман" дерди табассум билан. Ишонасизми, у қизлик уйидагиданда бахтиёр эди...
Уни кўриб эса менинг кўзларим қувнарди...

Ҳурматли эркаклар!
АЁЛИНГИЗНИ СЕВИНГ!

Мирзо Мирзо дан кўчирилди.

Ўқиган хикояларим ичида энг аълоси. Азизим шу Хикояни  кимгадур юборинг бутун телеграмда айлансин Ўзбек аёл яйраб ЯШАСИН.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЧЎПОНГА ҲАМ ИЛМ КЕРАК(МИ?)

Қадим замонда ўқиш ва ёзишни ёмон кўрадиган бир бола бўлган экан. У турли баҳоналар билан мактабга бормас, борганда ҳам берилган вазифаларни бажармай, фақат ёмон баҳо олар экан. Ота-онасининг танбеҳларига қулоқ солмай, "Мен катта бўлсам, чўпон бўламан, қўй боқиш учун ўқиш керак эмас", дер экан.
Бир куни уйлари яқинидаги ўтлоқдан қўзиқорин териб келиш учун чиқибди. Қўзиқоринларни териб юриб, уйларидан анча узоқлаб кетибди. Юриб-юриб унча чуқур бўлмаган бир дарё соҳилига келибди. Нариги соҳилдан ҳам қўзиқорин термоқчи бўлиб кўприк қидирибди. Яқин атрофдаги кўприк олдига бориб қараса, унинг четидаги тахтачага нимадир ёзиб қўйилган экан. Бола ёзувни ўқий олмабди ва тўғри нариги соҳилга қараб юрибди. Кўприкнинг ўртасига келганда у синиб, бола сувга тушиб кетибди. Овозининг борича ёрдамга чақирибди. Шу орада қўйларини ўтлатиб юрган бир чўпон калтагини узатиб, болани сувдан чиқариб олиб, сўрабди: "Нега бу кўприкдан ўтдинг?! Кўприк устидаги "Бу кўприкдан юрманг, нарироқда янги кўприк бор", деган ёзувни кўрмадингми?" деб сўрабди. Бола унга жавобан: "Кўрдим, лекин ўқий олмадим, чунки мен ўқишни билмайман", дебди. Шунда чўпон унга: "Э болам, ҳатто қўй боқиш учун ҳам ўқиш керак", дебди.

 

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Худо йўлига...
Бир одам бозорга иккита тахта қутида олма келтирди. Олмалар қирмизи рангда бўлиб, бири биридан чиройли эди. Олма соҳибини харидорлар ўраб олишди ва нархини сўрашди. Шунда соҳиб кулиб жавоб қайтарди:
-  Мен олмаларни сотмайман.
-  Ие, нега сотмайсиз? – сўрашди харидорлар.
-  Буларнинг эгаси бор. 
-  Ким эканлигини, айтинг. Биз ўша одамдан сотиб оламиз, - дейишди улар. -  Бу олмалар жуда растабоп экан.
-  Сабр қилсаларингиз, ўзларингиз кўрасизлар, - деди мева соҳиби.
Харидорлар ўз расталари томон кетишди.  Олмаларнинг эгаси эса қутиларини бир четга қўйиб,  кузата бошлади. Раста оралаб мева олаётган кишиларнинг баъзиларини чақириб, уларга бир-икки килодан олмани текинга улашиб бера бошлади.  Кимдир у олмаларни олди, кимдир эса йўқ. Аммо ордан кўп вақт ўтмай қутилар бўшади. Шунда бир сотувчи келиб ўша кишига киноя қилди:
-  Шу одамлар эдими олмаларнинг эгаси? Аҳмоқ экансизку. Биз бозордаги энг қиммат олманинг ҳам нархидан баланд қилиб олар эдик. Сиз бўлсангиз кимларгадир текинга тарқатиб юбордингиз. Текин берар экансиз, бизга бериб қўяқолмайсизми?  Қандай зўр олмалар эди-я!
-  Улар олма эмас, - мийғида кулди соҳиб. – Улар бир коса сув эди.
-  Ростдан ҳам жинни бу одам, - деди яна бир сотувчи. – Гаплари ҳам алмойи-алжойи.
-  Сизлар шундай деб ўйлайсизлар. Аммо мен гувоҳи бўлган  воқеа, бутун умримга арзигулик сабоқ бўлди, - деди  олмаларнинг эгаси.
Унинг бу гапдан кейин сотувчилар ўша воқеага қизиқиб қолишди. Шунда ҳалиги киши бошидан ўтказга воқеани айтиб берди.
-  Кунларнинг бирида уйимга бир одам  келди. Кийиниши бинойидек.  “Худо йўлига садақа қилинг” деди у. “Мен шу вақтгача ҳеч кимга садақа берган эмасман. Сенга ҳам ҳеч нарса бермайман”  дедим. “Худо йўлига” - деди у. Мен гапимни қайтардим яна.  У эса “Лоақал бир қултум сув беринг, хонадонингиздан ноумид чиқмай” деди.  Мен аччиқланиб бир коса сув чиқариб бердим.  У одам раҳмат айтиб сувдан бир қултим ичди ва қолганини дарвозам олдига баҳорда келтириб ўтқазган, аммо негадир ҳануз кўкармай турган олма кўчатининг остига қуйди. Кейин “Аллоҳ рози бўлсин” деди-да косани менга қайтарди.  Ишонсангиз ўша олма кўчати бир ҳафтадан кейин куртак ёза бошлади. Икки йил ўтиб мевага кирди.  Мана беш йил бўлибдики шиғил ҳосил беради. Бариси бир хил бўлиб пишади. Ўша олмалардан узиб олиб емоқчи бўламан-у, лекин ҳеч еёлмайман. Олмани оғзимга олиб келдим дегунча ўша одам кўз олдимга келадида: “Худо йўлига...” дегандек бўлаверади. Сотмоқчи бўлсам ҳам шу аҳвол такрорланади. Қачонки шу олмаларни тарқатсам мендаги беҳаловатлик йўқолади. Сабабини билмайман.
Одамлар унинг хикоясини тинглашди-ю, аммо ҳеч ким унга изоҳ бермади. Бир-бир тарқалиб кетишди...

Аслиддин Мустафо.

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#маълумот

Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?

1. Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.

2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.

3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.

4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.

5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.

6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.

7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.

8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.

9. Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.

10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.

11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.

12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".

Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий, "Салоти Масъудий"

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ
#МУАЛЛИФ_САИДОРА

- Ҳов, биламан эрсиз яшаш оссонмас юр бир эркакни таъмини таътиб кел, бир йилдан бери эр кўрмаслигингни бутун қишлоқ билади-ку!
Садирнинг бу жирканч гаплари Фариданинг юрагига қадалди, ичига тўлган фарёддан алами бўғзига келди...
-Ҳўп... қўлингизни узатинг унда! -деди у ниманидир ўйлаб
Садир еттинчи осмонда учиб машина ойнасидан қўлини узатди...
Фарида вазиятдан фойдаланиб...
🔥ҲАММА КУТГАН АСАР ЯНА ДАВОМ ЭТМОҚДА🔥🔥🔥

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ибрат

ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА

Бир Шайхнинг ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
— Устоз, нега дуоларим қабул бўлмаяпти? — деб сўради… Шайх:
— Ота-онанг борми? — деб сўради.
Шогирд йигит :
— Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота-онам тирик, ҳаёт…
Шайх кулиб:
— Мен сендан ота-онанг тирикми деб сўрамадим. Ота-онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота-онанг ҳам борми? — деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
— Йўқ, ота-онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.

Эй ота-онасига бефарқ бўлган ғофил дўстим! Сен туну-кун Аллоҳдан мол-давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ғанимат, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра.

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝 ИБРАТ... ТАРБИЯ.

Ўғил ошхонада таом тайёрлаётган Онажонисининг олдига югуриб
келдида секин жимгина чўнтагига бир варақ қоғоз солиб кетди.

Она жимгина жилмайиб қўйиб, қўлларини сочиққа артдида, бир
чеккада турган креслога ўтирди. Шошмасдан чўнтагидаги қоғозни
олиб, унда ёзилган сўзларни ўқий бошлади.Қоғозга бундай сўзлар ёзилганди:
-- Ҳовлидаги хозонларни тозаладим-2000 сўм.
--Хонамни йиғиштирдим-1500сўм.
--Ахлатларни чиқариб ташладим-1000сўм.
--Нон олиб кирдим-800сўм.
--Уй вазифсини бажардим- 1500сўм.
--Қўшниларга ёрдам бердим-600сўм.
--Укамни боғчадан олиб келдим-600сўм
Ҳаммаси бўлиб 8000 сўм= ҚАРЗсизлар.
Бир чеккада Онасини диққат билан кузатиб турган бола:
--Энди пулимни берсала керак-деб ўйларди.
Лекин Она ўтирган жойида ўйга чўмди, бир пас шу ҳолатда ўтирдида, кейин қўлига қалам олиб, варақни орқа тарафига ёза бошлади:
-- Тўққиз ой ҳамма оғриқларга чидаб, тўлғоқ азобларини татиб, ўлимга ҳам рози бўлиб, сени шу ёруғ дунёга келтирдим-ТЕКИН.
-- Туни билан йиғлаган вақтларингда, касал бўлган вақтларингда ухламасдан доим сен билан бирла бўлдим -ТЕКИН.
--Сени ювунтирдим, доим озода тутдим, кийимларингни ювдим, дазмолладим -ТЕКИН.
--Ўйинчоқлар, овқат, кийим обердик, Ва ҳатто бурнингни ҳам
артдик-ТЕКИН.
--Юришни бошлаганингда сени йиқилиб тушмасин дея ховотир
олганларим, орқангдан югурганларим ва ҳаттоки ҳозиргача ховотир олишларим -ТЕКИН.
--Энг асосийси БОЛАЖОНИМ, ЖОНДАН АЗИЗИМ, МЕНИ ЮРАК ТЎЛА, ЧИН ҚАЛБДАН СЕНГА БЎЛГАН ОНАЛИК МЕҲРУ МУҲАББАТИМ - ТЕКИН.
Она шу сўзларни ёзиб бўлдида, варақни ўғлини қўлига тутқазди.

Ўғил ўқидию, ёш тўла кўзлари билан Онасига термулди.
Бир фурсат Она ва Ўғил нигоҳлари тўқнашди.
Ўғил ўзини Онасини бағрига отди.
--ОНАЖОНИМ МЕН СИЗНИ ЖУДАЯМ ЯХШИ КЎРАМАН - дея қучоқлади.
Кўзларидаги ёшларини артаркан, ўғил варақдаги ўзининг ёзганларининг тагига:
--ҲАММАСИ ТЎЛАНДИ!!!
--ШУ ГЎЗАЛ ҲАЁТДА ЯШАЁТГАНЛИГИМ УЧУН, АЛЛОХГА ХАМД БЎЛСИН ШУ ЁРУҒ ОЛАМНИ АЛЛОХИМ МЕНГА КЎРИШНИ НАСИБ ЭТГАНИ УЧУН АЛЛОҲГА ХАМД БЎЛСИН МЕН ОНАМДАН ҚАРЗДОРМАН!!! - дея ёзиб
қўйди.

Ҳулоса ҳар бир ўқиган инсонни ўзидан.

Болага урушиб, қўпол гапириб жахл қилмасдан, ёшлигидан чиройли тарзда тарбия бериб тушунтирилса, вояга етганида ҳаммаси яхши бўлади!
Албатта Аллоҳни изни ва тавфиқи билан иншааллоҳ

Албатта яқинларинггизга хам улашинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
. ПРЕМЬЕРА
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥

акси_дунё

1-қисм


М у а л л и ф д а н

Кўз ёшлари сел бўлган ёш аёл, дарахт остига чўккалаб, аламини ичига юта бошлади. Синовларнинг энг оғири фарзандидан айрилиб дунёси қоронғи зулматга маҳкум бўлгандек эди. Терлаган ҳовучи ичида қолган телефони жиринглай бошлаганда, экранда кўрган исми, юрагини санчишига сабаб бўлди. Кўзларини қаттиқ юмиб, чуқур нафас олди. Ожизлигини, дарддан заиф тушган юзини энг катта душмани кўришини истамади.
Аммо бу қўнғироққа муҳтож эди. Ноилож гўшакни кўтарди. Видео қўнғироқдаги аёл юзидаги нафрати билан қараб турар, агар имкони бўлса, экрандан қўл чўзиб, бир ҳамлада ёш жувонни бўғиб қўярди.

“Ўлмадингми ҳали?” -деди жирканиб. Ёш аёл индамай қолди.

“Ёмонга ўлим йўқ қўрқма. Бир ўйин ўйнадинг ва у ўйинда бир ғолиб, бир мағлуб бор. Ғолиб менман. Ўғлим ёнимда, ўғлинг қўйнимда менинг ҳидим билан таскин топмоқда. Уни мен билан кўрган ҳар ким, сизнинг болангизми дейди. Сени унутади. Худди ўғлим унутганидек. Сен эса у йўғон бўйнинг билан йўқ бўлишга маҳкумсан”

Ёш жувон ўғлининг маъсум юзини кўриб, кўз ёшлари баттар сел бўлди. Бармоқлари билан телефон экранини силади. Бақириб юбормаслик учун пастки лабини қонатгандек бўлиб тишалди.
Ўғли виждонсиз аёл қучоғида, онасидан олисда ҳеч нарсадан бехабар, беғубор уйқусида эди. Ёш жувон титраган лабларидан фақат бир жумла тўкилди.

“Дунё Сулаймонга қолмади, сенга ҳам қолмайди. Ўғлим, ўғлинг менга берган азобларингни бир кун англаб етгач, сендан бунинг ўчини мисқоллаб олади. Дуо қил, ўша пайтгача ё сен ўлиб кет, ё мен. Бўлмаса, Аллоҳга қасам, сени кўрган еримда бошлаган ишимни охирига етказмай қўймайман. Ўғлимга раҳмат айт. Чунки уни деб ўғлинг ёнингда ва унга яхши қара, томирида оққан қонингга ишонма. Уни мен дунёга келтирдим ва уни мен эмиздим. Унга сенинг бир ваҳший эканлигингни, аллақачон қулоғига пичирлаб бўлдим. Қўрқ! Менга тегишли бўлаганларни қайтариб олиш учун ногаҳон келаман. Руҳинг пайқамай, ғафлатда қоласан. Ҳозирча сен ютдинг, лекин ҳар якун топган ўйин, бошқа бир ўйининг бошланиши бўлади.”

Ёш жувон титраб бошлаган гапларини кўзида ёнган олов билан тугатди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўшанда у кишининг кўзларига боқиб, отамга қанчалик қийин бўлганини тушуниб етдим. Оқ ювиб оқ тараган, кун келиб юзига оёқ босган қизининг  тақдири учун бир умр куйиб яшаганини англадим. Овозим қалтириб, "Кечиринг” дея олдим холос.
Мана бу шаҳарда яшаётганимга ҳам йигирма йил бўлиб қолибди. Болаларим шу ерда туғилди, ўқишди, катта бўлишаяпти. Бағримда омон юришибди. Аммо юрагим барибир кемтик. Эрим учун шунчаки уй бекаси, болаларнинг тарбиячисиман холос. У мени фарзандларининг онаси ўрнида ҳам кўрмайди. Чунки шундай ўйлаганда, бунақа муносабатда бўлмасди. Яқинларим уйимга ўйнаб-кулиб кела олишмайди.
Онам бирор марта остонамдан ҳатламаган. Болаларим болалигим ўтган уйни кўришмаган ҳам.
Чунки отаси рухсат бермайди.
Ёшлигимдаги биргина хатом мени ўзимдан,ўз уйимдан, яқинларимдан айригани учун куйиниб кетаман. Аммо энди ортга йўл йўқ...

#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«24 соат ичида Ўзбекистондан йўқолсин» - Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистондан ҳайдалган 😳

Ҳатто ўзбекча қўшиқлар ҳам айтишга рухсат берилмай қўйилган Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистонни ташлаб Туркияга кетишга мажбур бўлади. Айб қайси томонда бўлган. Унинг санъатига чеклов қўйилишига бир воқеа сабаб бўлган экан. Ушбу воқеа..😨👇

https://telegram.me/joinchat/ooe96oGZ7adlOTVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Тўлдириш

—Ака, боролмасам керак, уйдан қайта қолай, кун ҳам кеч бўлиб қолди.
—Унақа қилма, синглим, сен учун бозорлик қилдим, яхши кўрган меваларингдан олдим. Бирпас ўтирайлик, жиянларимни соғинганман.
Лола акасининг юзидан ўтолмади. Жиянлари учун атайлаб сотиб олган этикчаларини ҳам бериши керак эди
—Келинойи, интернет магазиндан болаларимга яхши фирманинг этикларига буюртма бергандим. Иккаласи ҳам сиғмай ўтирибдида. Шуларни сиз кийдира қолинг
Бошмоқчалар жиянларига лоппа-лойиқ эди. Келинойиси дуо қилди.
—Барака топинг, уйнинг чаласи битмай, ҳеч орттира олмаётгандик.
Лоланинг ёлғонини ҳеч ким сезмай қолди.

— Ол, жигар, мана бу сен яхши кўрадиган дудланган пишлоқ, қалай, топибманми? —Музаффар доим кўтаринки кайфиятда юрадиганлар тоифасидан. У кирган давраларда ҳамиша  яхши энергия бўлади.
—Сардор қўнғироқ қиляпди.
—Ҳа, боя ишда эканлар, кўриша олмагандик,-деди Лола акаси арчиб берган мандариндан кичкина бўлагини оғзига солиб.
—Синглим сизникидами? Кетиб қоптику, полвонларни кўрмадим ҳам.
—Келавер, келавер, шу ерда.
—Нима олиб борай?
—Э, ҳамма нарса бор. Келинойинг сен яхши кўрадиган олмали пирог пиширган.

Бироз туриб Сардор келди. Қўлида иккита уч литрлик банкада ўрик ва шафтоли кампотини кўтариб олган, билагига елим халта осиб олганди. У юкларини ерга қўйиши билан жиянлари югуриб келди.
—Тоға!!!
—Амақиии!
Бешта боланинг ҳар бирини осмонга отиб, сўнг бағрига босиб, юзидан ўпиб ерга қўя бошлади. Унинг баланд бўйи узра бақувват қўлларида турган болакайларнинг шодон қийқириғи хонани шодликка тўлдирарди.
Кейин ўрнидан туриб кўришмоққа шайланган синглисининг пешонасидан ўпиб қўйди.
—Сенга шашлик олиб келдим. Ассалому алайкум, келинойи, лаганга солиб ўзиз ҳам келинг,-дея халтасини ийманиб турган Кароматга узатди.
Кейин синглисига юзланди.
—Компот- сенга! Келинойинг бериб юборди. Уйингда ичар экансан!
Музаффар меҳмонларига чой қуйиб узатаркан, синглисининг тиззасига чиқмоқчи бўлган жиянини даст кўтариб, бағрига босди.
—Сен кабоб еб ол, мен қараб тураман. Кейин болакайни қорнига юзини ишқади, қитиғи келган ширинтой қиқирлаб кулар, қолган болажонлар у уйдан бу уйга ўтиб, бир-бирини қувлаб югурарди.

—Вой, кеч бўлиб қолибди. Машинани қандай ҳайдаб кетаман,—энди-энди  машина ҳайдаётган Лолага ташвиш тушди.
—Ман орқангдан кузатиб бораман, ҳавотир олма, —деди Сардор йўл бошлаб.
—СамПИни олдигача борсангиз, уёғига ўзим етиб оламан,-деди синглиси.
Жигарларини кузатгани чиққан Музаффар аввал синлисини то машинасига жойлашиб , жиянлари  ўтирган орқа эшикларни  "болалар режими" га ўтказилганини теширмагунча кузатиб турди.
Сардор кампотларни шишалари синмайдиган қилиб ўриндиқлар остига жойлаштирди.
—Ҳавотир олма, айтган жойинггача кузатиб борамиз,-деди.
Хайр-хўш, тугаб, Лоланинг секин юриб кетди.

Музаффар укасини билан қучоқлашиб хайрлашаркан қулоғига пичирлади.
—Уйигача кузатиб бор. Кейин уйга борасизлар, жигар!
—Хўп, ака, ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Уйда эса болалардан бири янги бошмоқчани оёғига киймоқ истаса, бошқаси маза қилиб кабоб ерди.

Ака сингиллар олдинма-кетин машина бошқариб кетаркан, Музаффар улашган яхши энергия билан яна бир ҳафтани бемалол ўтказишларини тахмин қилиб борардилар. Жигарлар силайи раҳмни маҳкам тутгани учун ҳам қалбларига сакинат, тиниқлик кириб келганини сезиб-сезмай ўз йўлида давом этарди... Катта ака эса синглиси учун ишдан эртароқ жавоб олиб, бугун битиришга ваъда бериб уйига кўтариб келган ҳисоботларини тўлдирмоқ учун компютер қошига чўкди.

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ёлғончи чол

Ҳакима кўримсизгина эди ва буни ўзи биларди. Ҳакима эпсизгина эди буниям ўзи биларди.
Музаффар ўктам эди, келишган эди, аёл буни биларди.
Музаффар уддабурон, омадли, ишчан эди. Аёл буниям биларди.

Иккисини ёнма- ён кўрганлар бир-бирига муносиб эмас дерди, шунданми аёл орқароқда юрарди...
Буни қарангки, йигит аёлига севги изҳор қилар, унинг гўзал эканлигини айтиб чарчамасди.
Аёлнинг гоҳ шўр, гоҳ тузи паст овқатларини мақтаб ичар, сира ёмон демасди. Ҳакима турмуш ўртоғининг олдида ўзини қарздордек ҳис қиларди.

Фарзандлар дунёга келди, улғайди. Эркак ҳамон аёлининг гоҳ табассумини, гоҳ кўзларини мақтаб, севишини айтиб қўяр, шу бир оғиз сўз учун хизматида югуриб юрарди аёли. Шу бир оғиз сўз билан уйи жаннатнинг бир парчаси эди.

Вақт- соати етиб чол-кампирга айланди улар.
Чол оғриб қолди. Аёли тепасидан силжимас, жуфтини ўзи овқатлантирарди. Ўша куни чолнинг ақли ҳар доимгидан тиниқ эди
—Сафо қорини чақир, иймонимни ўгириб қўйсин, —деди ўғлига.
Домла келди. Чол қори билан иккисини ёлғиз қолдиришини сўради.
—Кетишим аниқ бўлиб турибди.Сўнг нафас ростлаб давом этди
— Ман бир умр ёлғон гапирдим, хотимам нима бўлади?
—Кимга ёлғон гапирдингиз?-сўради мулла.
—Аёлимга. Бечора ишониб яшади. Яхши кўраман, десам қувониб қоларди. Аммо қалбим уни ҳеч суймади, шунда ҳам ҳар куни алдадим, паҳмоқ сочини ипак дедим, қисиқ кўзини шаҳло дедим... Энди нима бўлади, болам?
— Нима бўларди, отахон,-деди Сафо қори ўзини йиғидан аранг тўхтатиб,—Сизни юзлаб ҳурлар кутиб олади, талаш бўласиз ҳурлар орасида...Кейин ўзини тутиб давом этди
—Уч ўринда ёлғон ишлатишга рухсат бор. Шулардан бири— эр-хотиннинг бир-бирига муносабатида, оиланинг аҳиллигини сақлаб қолиш учун айтилган ёлғондир.

Музаффар чол кўзларини юмди. "Алҳамдулиллаҳ"

Ҳакима хола ҳам чолидан кейин кўп яшамади. Бир тонг уйқудан турди-ю
—Отангиз мени чақиряпди, —деди.
Ўша куни асрга етиб бормади кампир...

Фарзандлари йиғилиб қолсалар ота-онасининг муҳаббатини, болаликлари ҳеч қандай оғриқларсиз кечганини гапириб чарчамайдилар. Меҳр ичида ўсган болаликлари ўлароқ иноқ эди улар. Омадли бўлди барчаси...

Канал линки ва муаллиф исмисиз тарқатилмасин, омонат.

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Доктор Солиҳ Салмон айтиб беради:

23 ёшли, оёқлари туғма шал, 23 йил ногиронлар аравачасида юрган бир бола қабулимга келди.
Орқасига йирингли яра тошган экан.

Яраларига игна ёрдамида дори қўйдим, бир тарафдан  эса кесиб. Йирингини тозалаяпман.
Ўзимча бу ёш йигитни даъват қилгим келди.

Жуда ҳам ҳушчақчақ йигит эди.
Ҳеч сиқилиш, аламзадалик, ҳолидан шикоят йўқ.
-Сен туғма шалмисан?-дедим.
-Ҳа- деди.
-Демак ҳечюрмадинг, югурмадинг,
ўйнай олмадинг шундайми?-дедим.

Йигит саволимни эшитмаганга олди.

Мен ҳам паст келмадим.
Бу сафар мўлжални аниқ олдим.
-Ҳамма арзимаган нарсаларда ҳам қаттиқ асабийлашади, масалан телефоним эски, бузиқ дейди.

Эрим билан тортиштик дейди.
Хотиним аразлайверади дейди.
Нархлар қиммат дейди.
Болам йиғлоқ дейди.Пулим йўқ дейди. Ишларим юришмаяпти дейди.

Бўлар-бўлмас нарсаларни дард ҳисоблайди.

Сен эса шунча дардинг билан ҳеч нарса демаяпсан,- деб гапимни тугатмасимдан йигит
“Мен кетишни хоҳлайман, дори қўйишни тўхтатинг”, дея хонамдан чиқиб кета бошлади.

Мен яна бўш келмадим.
Сабабини сўрадим.

Шунда йигит мени йиқитган жавобни берди:
-Сен Роббим билан орамни бузишга ҳаракат қиляпсан.
Мени бутун неъматларга кўмган Роббим фақатгина оёқлар бермади.

Ва бу билан мени имтиҳон қиляпти.Мен ақлимни таниган куним Роббимга сўз берганман.
Роббимдан ҳеч кимга шикоят қилмайман.
Уни тақдирини айбламайман деб.
Сабрим эвазига жаннатини берадиган Зотдан сенга шикоят қилмайман-деди

Беш мингта жарроҳлик амалёти ўтгаздим.
Бирор марта пичоқ ёки қайчим қўлимдан тушиб кетмади.
Аммо бу йигитни гапидан сўнг қўлимдаги асбоблар ер билан бир бўлди.
Биринчи марта касал эмас, ҳаяжондан мен титраётган эдим.
Бу сафар ёрдамга муҳтож касал мен эдим.

Шундан кейин қачон дунё ташвишлари маҳзун қилса, сиқилсам, асабларим ўзимга бўйсунмаса унга шундай дейман
“Туғма шал , ўша ҳолида ҳам Роббдан шикоят қилгани ҳаё қиладиган йигит эсингдами, ана унда сен ҳам дардлар, синовлар эвазига жаннатни берадиган, Жаннат эгасидан шикоятчи бўлма!”

Мени кўзимга бечора кўринган, насиҳат қиламан, Аллоҳни эслатаман деб бел боғлаган касалимдан бир умрлик насиҳатни, унутилмас дарсни олганман.
Асл бечора ўзим эканман…

Хулоса сиздан...😢

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бола онасидан сўради: она нега йиғлаяпсиз?
Онаси жавоб берди: чунки мен аёлман.
Бола яна сўради: мен буни тушунмадим!!.
Онаси фарзандини бағрига босди ва: ҳеч қачон тушунмайсан ҳам, деди.
Сўнгра бола отасидан сўради: ота нега онам ҳеч қандай сабабсиз йиғлайверади?
Отаси жавоб берди: ҳамма аёллар шунақа, ҳеч қандай сабабсиз йиғлайверадилар.

Бола улғайиб катта киши бўлди. Ҳалигача аёллар нега бесабаб йиғлайверишларини тушунмас эди.
Ваниҳоят у бир куни бир олим кишининг олдига борди ва ундан: нега аёллар ҳеч қандай сабабсиз йиғлайверадилар?-деб сўради.
Олим жавоб берди: Эй болам, Аллоҳ таоло аёл кишини яратганда бу дунё ташвишларини кўтариши учун унинг елкаларини жуда ҳам кучли қилиб яратган. Фарзандини кўтарганда роҳат бўлсин учун икки билагини майин қилиб яратган. Фарзандини туғиш азобини енгиш учун унга ички қувват ато этган. Фарзандлари катта бўлганда қулоқсизлик қилиб унга итоатсизлик қилганларини кўтариш учун унга матонат ато этган. Оила ташвишлари, фарзандларининг хархашаси олдида метиндек салобат билан туриш учун фарзандларига нисбатан меҳр-муҳаббат ато этган.

Барча машаққатлардан чарчаб толиққан вақтида елкасида оғир юкни енгиллаштириш учун унга кўз ёшларини берган. Токи у шу кўз ёшларини тўкиш ва йиғлаш орқали ўзининг зиммасидаги катта масъулиятни адо этишда яна давом этиш учун қайтадан куч-қувват тўплайди. Аёлнинг ягона заиф нуқтаси ҳам шу. Шунинг учун аёлларни эҳтиром қилинглар. Оналарингизни асраб авайланглар. Бесабаб бўлсада тўкаётган кўз ёшларини ҳурмат қилинглар.
Онангиз сизни дунёга келтираётган вақтида киндик томирингизни узган.

Ана шу томирнинг изи сизнинг танангизда сақланиб қолган ва у сизга доимо ўша буюк инсонни, қайсики ўз жонидан сизга жон берган, сизни ўз танасидан озиқлантирган зотни эслатиб туради.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ЮЛДУЗ БИЛАН ОЗОДА ЎРТАСИДА ЯНА ЖАНЖАЛ БОШЛАНДИ❗️

ШОК УРУШ НИМАДА КЕЛИБ ЧИҚДИ😡

😨ВИДЕОНИ КЎРИНГ ШОККА ТУШАСИЗ ОЗОДАНИ ГАПЛАРИГА ЮЛДУЗ ЧИДАБ ТУРОЛМАДИ

🎥ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ЖОЙЛАДИК ТЕЗ КЎРИНГ ЎЧИРИЛИШИ МУМКУН
👇
https://telegram.me/joinchat/cdUe66F8H3c3MzAy

Читать полностью…
Подписаться на канал