Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
📝КЕКСАЛАР СЕВГИСИ...
Бугун трамвайга чикиб уйим томон йул олдим..
Кейинги бекатда бир кекса ёшли рус миллатига мансуб кампир чикди..
Куриниши оддий:бошида ок шапка,кулранг куртка ва кулида халтани кутариб юрувчи аравачаси хам бор...
Аравачасини чикаришга ёрдам бериб урнимни унга бушатдим..
Трамвай йулда давом этди..
Шу пайт кимгадир смс келди..
Кампир ички чунтагидан телефон олди..яна озрок ковлаб кутича..кутичанинг ичидан кузойнагини олиб бир муддат тикилиб колди...
Мен томонга юзландида русчалаб:
Углим шуни укиб бер деганча ялингансимон каради...
Жон дилим билан розилигимни айтдим..Siemens номли эски телефон.
Кичик сарик экранида иккита чандикчаси хам бор телефонни кулимга олдим.
Унда "Любимый"(Севгилим) деган абонентдан смс келганди.
Тугриси кулвордим.
"Кариларга нима борикин бунака ёзиб, Бачкана" деб уйладим.
Смсни укидим.(таржимаси)
"Азизам мен яшарканман. Доктордаман хозир. Бу смсни сенга мени номимдан доктор ёзяпти. Мен боргунимча севимли овкатимни таёрлаб тур. Мендан хавотир олма. Сени севаман".
Кулаётган чехрамдан асар колмади.
Кампир укиётиб узим хам маъносини тушуниб укидим.
Кампирни кузидан бир томчи ёш думалади...
Ха бир томчи...
У менга жавоб ёзишимни илтимос килди...
Жавоб шундай булди:
"Келишингни интизорлик билан кутаман.
Докторни мехмонга таклиф кил.
Йулда эхтиёт бул.Сени севаман Азизим..."
Ким кандай хаёлга борса борсин..
Мен хакикий севги гувохи булдим.
Кампир уйчан ширин табассум ва энтикиш билан йулда давом этди..
Мени бекатим келди.. Хайрлашиб тушдим..Узимга хам шундай севги насиб этишини чин юракдан истадим..
Укиганларга хам, укимаганларга хам шундай севги насиб этсин илохим
Музроб Рахматов
🌸🌼🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
Романтика...
Беш-олти йилча олдин жиянимнинг аёли билан гаплашиб қолдик. Тўйларига уч йил бўлган кунни чиройли нишонлаш мақсадида икки болани онасиникига ташлаб келибди.
Эрининг пули турадиган ердан етарлича пул олиб, ресторанга борибди; Икки кишилик жой, торт шамлар, ичимлик, гул барглари ва мусиқа, хуллас бир кичик кечани чиройли ташкиллаштириб, ўтказиб беришларига буюртма берибди. Эр ишдан қайтгач, юринг, бир айланиб келамиз дея сайрга таклиф қилибди. Манимча соатини ҳам келишилган вақтга тўғирлаган. Одатий кийимларини кияётган ёрига қўймай костюм шим кийдирибди. Ўзи ҳам кундузи салонга борган экан, ясан-тусан қилиб, биргалашиб кўчага чиқишибди. Буюртма берилган ресторан ёнидан ўтиб кетишаётган экан, хотин луқма ташлабди. Вой қаранг, мана бу ерга енги янги ресторан тушибди, юринг кирамиз. Э жиннимисан, нима қиламиз? Юринг, юринг, шундоқ кириб ичи қанақалигини кўриб чиқамиз. Эшик очиб киришлари билан ўз-ўзидан Селин Дион куйлашни бошлаган. Титаник саундтреки Йўлларга гул барглари ва шамлар ёқилган, эр ҳайрон. Пардалар билан тўсилган хона томонга юришган, эр эса ҳалиям юр, бу ерда қанақадир бировнинг туғилган куними, нимасидир бўляпти экан деб гапираётган эмиш. Пардани очиб киришса, стол устида торт, тўйларида тушилган келин ва куёв образидаги суратлари, шамлар, гуллар барги...
Эр ҳайратда...
Ўшанда келинимиз бу хикояни тўлиб тошиб каминага сўзлаб берганди, ўзим ҳам ҳайратга тушганман рости!
Кейин савол бериб қолдилар:
- Сизларда ҳам шунақа романтикалар бўлиб турадими?!
Балки бу саволни бериб, келинимиз мендан ҳам теша тегмаган янги-янги ғоялар эшитмоқчи бўлгандир, қайдам.
Нима дейишни билмай қолдим. Ўн йилдирки, ресторанларга бормаганман. Айнан жуфтим билан бориб, ўтирганимни эслолмадим. Аммо, кўнгил тусаса ресторан таомлари тез-тез уйга ташилишини яқинларим билишади. Каминанинг романтикаси қанақа бўлиши мумкин?! Агар шу келиндай иш тутмоқчи бўлсам, жуда кўп ҳадларни бузиб ўтишимга тўғри келаркан...
Эрнинг пулини сўроқсиз олиш?!
Йўқ йўқ...
Шимимни чўнтагини қарангчи, калит бормикин?! десалар ҳам шимни пойчасидан ушлаб туриб силкийман, чўнтакка қўл солиш қаёғда?! Ресторанга сўроқсиз, бир ўзим бориб, сюрприз гаплашиб келиш?! Бунисиниям қилолмасам керак. Биринчидан болаларимни ташлаб кетишга ишончли кишим йўқ. Иккинчидан бегона эркаклар билан музокара қилишимни турмуш ўртоғим ҳазм қилолмайдилар. Нима қолди?! Гул барглари?! Сал деогенсифатман. Гулнинг баргини юлиб, уни йўлларга сепиб чиқиш қанақадир мантиқсиз ишдек туюлади. Негадир жуфтим ойда бир кўтариб келадиган гуллар аста секин сўлишини билсам, ичим ачишади. Болаларимнинг шу зар қоғозларга ўралган турфа китоблари бор.
Шам қолди. Келинлигимда роса чироқ ўчиб, шамни ҳам роса розию ризо қилганмиз. Бармоғимни ҳўллаб ўчиришни ҳам ўшанда ўрганиб олгандим.
Бизнинг романтикамиз ҳозирча "совқотиб қолманг, намозни сиз печка олдида ўқий қолинг, мен ана бу ерда ўқийман дейишлар...
Бугун тушимда сиз билан Ҳажга борибман, иншааллоҳ насиб қилсин каби орзулар...
Ғам ташвишли кунларда ҳали ҳаммаси яхши бўлади, сизлар ёнимда бўлсангизлар ҳаммасини енгиб ўтамиз деган таскинлар бўлиб турибди. Ана шунақа бизнинг романтикалар...
Ummu Zaynab Ummu.
Ибрат
ЎҚИБ ЙИҒЛАДИМ...
Севимли пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) оламдан ўтганларига 3 кун бўлди Абубакр р.а. Ойша онамиз р.а олдиларига келдилар, ҳол аҳвол сўраб, "Эй қизим Ойша, Росулуллох (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг барча суннатларини менчалик мукаммал адо қилган инсон борми"- дедилар?
Хазрати Ойша онамиз "Йўқ отажон, Сиз хамма суннатларини тўлиқ тўкис адо қилдинггиз"- дедилар.
Хазрати Абу Бакр яна қайтариб " Қизим Аллоҳ хаққи айтгин, барча суннатларини адо қилдимми"- деган эдилар Ойша онамиз розияллоху анҳо йиғлаб юбордиларда ва "Отажон, Аллоҳ хаққи деганингиз учун айтаман. Росулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) нинг бир суннати бор эди "Хеч кимга айтманг ё Ойша"- дер эдилар. Араб бозорининг олдида бир уй бор. У ерда бир 80 ёшга кирган туғма кўр ногирон, хеч кими йўқ яхудий қария яшарди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) ҳар куни ярим тунда таҳажжуд намозларини ўқиб бўлгач ҳамма уйқуга кетган пайтида ўша яхудийни уйга бориб уни ювинтириб кийимларини ювиб овқатлантириб келардилар"- дедилар.
Буни эшитган ҳазрати Абу Бакр р.а таҳажжуд намозини ўқидиларда яхудийнинг уйига йўл олди.
Бордилар, уйга кирар эканлар 3-4 кундан бери хеч ким хабар олмаган. Қариянинг аҳволи жудаям ачинарли ҳолатда эди.
Абу Бакр р.а дарров ишга киришдилар. Супурди, сидирди, қарияни ювинтирди, кийимларини алмаштирди, овқатлантириб бўлгач, қарияга "Майли мен борай"- деб кетмокчи бўлган эдилар, Қария Абу Бакр р.а ни қўлларидан ушлади ва "Сен кимсан"- деб сўради. Абу Бакр эса "Мен бир қулман ота. Ҳар доим келиб сизни ҳолингиздан хабар олиб турган қулман"- дедилар. Шунда қария "Сен ёлғон гапиряпсан"-деди. Абу Бакр "Нега ундай дейсиз?"- дедилар. Қария "Чунки, Сен менга қаттиқ муомалада бўлдинг, ювинтирганда ҳам кийинтирганда ҳам, хатто овқатланирганингда ҳам, 3 кун аввалги келган инсон менга жуда эхтиёткорлик билан қарарди чўмилтирганда ҳам, кийинтирганда ҳам, энг асосийси овқатимни чайнаб чайнаб берарди. Унинг шунақанги ҳиди бор эдики у ҳидни бутун араб диёридан ҳам топа олмайсан"- дедилар. Абу Бакр р.а тинмай йиғлар эдилар. Қария яна сўзида давом этиб "Агар ўша одам сен бўлсанг, нимага шунча кун йўқ бўлиб кетдинг ёки сен ҳам "- жодугарни тўрига илиндингми?"-деди.
Абу Бакр р.а эса "қанақа жодугарни айтяпсиз ота"- дедилар. Қария "Эшитмаганмисан, бир Муҳаммад(алайҳиссалом) деганини, у қанақадур Китобни ўзига келганини ва ўзини пайғамбарман деб ҳаммани сеҳрлаяптию"-деди.
Шунда Абу Бакр р.а дод девордилар ва "Эй ота тўхтанг"- дедилар.
"Ўша сиз айтаётган инсонларнинг энг буюги Мухаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) нинг ўлганларига 3 кун бўлди. Аслида сиз жодугар деган ўша инсон шунча йиллар давомида сизнинг ҳолингиздан хабар олиб турдилар. Қаранг 3 кунда қанақа ҳолга тушибсиз"- дедилар .
Қария қотиб қолди ва "Унда сен кимсан"- деди. Мен Абу Бакрман дедилар.
Қария ҳам дод деб йиғлашни бошладилар ва "Эй Худо мени кўзимни кўр, оёғларимни чўлоқ, ногирон қилиб яратганинг етмасдан қалбимни ҳам кўр қилган экансан"-деб йиғларди ва "эй Абу Бакр сен гувоҳ бўл Аллоҳни ягоналигига ва Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) унинг пайғамбарлигига гувоҳлик бераман"- дедида Абу Бакр р.а нинг қўлида жон берди!
(Ҳадис ва ҳаёт китобидан)
Қаранг Азизлар! Бизлар қандай улуғ умматларимиз!
Аллоҳумма солли аъла саййидина Мухаммадин ва али аъло саййидина Муҳаммад...
Шокир инсон...
Бир куни кўпчилик ичида бир одам бошқа бир танишининг қизиқ феъли ҳақида гапириб қолди.
У одам ўзининг "Запарожец" машинасини нуқул мақтайвераркан. Вақти келиб "Москвич"га алмаштирибди. Энди эса ушбу машинасини мақтай бошлабди. Гўёки дунёда бундан яхши машина йўқдек. Кўп ўтмай машинаси "Жигули"га айланибди.
-- "Шу пайтгача "Москвич"ни машина деб юрганаканман. Бу "Жигули" деганлари жонни роҳати экан-ку", деб энди бу машинасини мақташга ўтибди.
Кундан-кун ишлари юришиб, "иномарка" олибди. Ана энди унинг машиналар ҳақидаги тасаввури бутунлай ўзгарибди. Машина мана бунақа бўларкан-ку, деб навбатдаги машинасини кўкларга кўтара бошлабди. Одамлар:
-- «Доим сиз минган машина энг зўри бўлавераркан-да, яқиндагина эски "запарожизни" мақтаб юрган эдингиз-ку,» деб устидан кулишар экан.
Ишонсангиз, яқинда ишга "Merсedes" ҳайдаб келибди. Энди оғзидан бол томишини кўринг:
-- «Машина ясашни немисларга чиқарган экан, кемадек сузади-я бу тойчоқ,» деяверармиш....
Даврадагилар ҳалиги одамнинг соддалигидан роса кулишди...
Мен эса бу воқеада Аллоҳнинг: "ЛАИН ШАКАРТУМ ЛААЗИЙДАННАКУМ..." ояти каримасининг тажаллийсини завқ билан тамошо қилардим...
Бандаси қўлидаги неъматга том маънода шукр қиларди, Аллоҳ ҳам ўз ваъдасига мувофиқ, неъматини зиёда қилаверарди...
Shoolim Shomansur
Бахтли инсонларнинг 7️ та махфий сири!
1️. Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг, атрофингиздагилар барибир сиздан рози бўлишмайди.
Эркинлик сири
2️. Бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, қалбимиздаги орзулар, албатта, ҳаётга кўчади, шу ҳақида унутмасдан фақат яхши нарсаларни фикр қилиб, яхши нарсаларни орзу қилинг.
Воқелик сири
3️. Ўзингиздан юқоридагиларга қараб ўзингизни асло кам ҳис қилманг, ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг.
Гўзаллик сири
4️. Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг, чунки танқид ўртадаги муҳаббатни йўқотиб, муносабатларни совуқлаштиради.
Аҳиллик сири
5️. Ўзингизда камчиликлар бўлганидек, бошқаларда ҳам камчиликлар бор. Яқинларингизга меҳр-муҳаббат ҳадя этинг, яқинларингизни камчилиги сабаб ёмон кўрманг.
Севги сири
6️. Аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг, чунки Аллоҳ берувчиларга хайрли мулк бериб баракали қилади, шуни унутманг!
Бадавлатлик сири
7️. Келажакда бахтли ҳаёт кечиришингиз учун ҳозирги ҳаётингизни қийинлаштирманг, у ҳақда камроқ ўйланг, кўпроқ ҳозирги ҳаётингизда бахтли, шодликлардан баҳра олган ҳолатда яшанг!
Бахт сири
Tayyormisiz!!! Men boshladimmi oxirgacha beraman. Meni gʻoyibona taniysiz!!! Siz bilgan oʻsha Moychechakman. Xudo xohlasa endi shu kanalda ham birgamiz!!!
Layk va reaksiya bosing!!! Oʻqishni istayotganingizni bilay!!!
Тафаккур
Ривоятларда келадики, бир куни шайх Абдулқодир Жийлоний шогирдлари билан Боғдоднинг қадимги кўчаларидан ўтиб кетаётган эди. Йўл четидаги ариқда кийимлари абгор ҳолда бир маст одамнинг ётганини кўрдилар. Маст уларни тўхтатиб шайхга қараб "Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?" деди. Шайх табассум қилиб "Албатта, Аллоҳ қодир" деди. У иккинчи марта "Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?" деди. Шайх яна табассум қилиб "Албатта, Аллоҳ қодир" деди. У учинчи марта "Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми?" деди. Шунда шайх Абдулқодир йиғлаб саждага бош урди. "Албатта, Аллоҳ қодир... Аллоҳ қодир... Аллоҳ қодир..." деди. Сўнг шогирдларига уни олиб бориб ювиб-тараб ҳурмат кўрсатишни буюрди. Шогирдлар шайхнинг ушбу ишидан таажжубга тушдилар ва маст кишининг сўзидаги маъноларни сўрадилар. Шайх " У биринчи саволида "Аллоҳ мени тавбамни қабул қилишга қодирми" деб сўради. Мен албатта, деб жавоб бердим. У иккинчи саволида "Аллоҳ мени сенинг мақомингга кўтаришга қодирми?" деб сўради. Мен албатта, деб жавоб бердим. У учинчи саволида "Аллоҳ таоло сени менинг ўрнимга тушириб юборишга қодирми?" деб сўради. Мен қалбимда қўрқинч пайдо бўлиб йиғладим ва албатта, албатта, албатта.., деб жавоб бердим. Сўнг Аллоҳга ўзининг макри (синови)дан хотиржам қилиб қўймаслигини сўраб дуо қилдим ва саждага йиқилдим" деди.
Ибрат..
Эй инсон! Мартабанг, амалинг, ибодатинг, илминг, соғлигинг, мол-давлатинг, болаларинг, насабинг ва кучингга мағрурланиб қолма!
Ўзгартирадиган, лекин ўзгармайдиган Зот ҳар қандай нуқсондан пок зотдир.
"Аллоҳнинг "макри"дан хотиржам бўлдиларми? Аллоҳнинг "макри"дан фақат зиён кўрувчи қавмларгина хотиржам бўлурлар."
(Аъроф сураси 99-оят)
Куфр ва гуноҳга тушиб қолишдан қўрқиб яшанг. Ўзингизга ишониб қолманг. Чунки сиздаги барча яхшиликлар Аллоҳнинг тавфиқидан. Ўзингизга ташлаб қўйиши бу унинг "макри" дир.
АММО МАЪНОСИ ДУРУСТ
Қариялар кўп ривоятларни айтиб туришади. Улар санад ва матн жиҳатидан саҳиҳ бўлмасада, аммо маънан дурустдир.
Мана ўша ривоятлардан бири:
"Сулаймон алайҳис саломнинг даврларида бир қуш сув ичгани борибди. Аммо у ерда болалар ўйнаб туришган экан. Қуш: "Болалар тарқалгунча кутиб турай, яна улардан менга бирор захмат етмасин. Улар кетса мазза қилиб сув ичиб чанқоғимни қондираман", деб кутиб турибди.
Бироздан сўнг болалар тарқала бошлашибди. Уларнинг охиргиси кетиши билан сувнинг олдига бир узун соқолли, виқорли бир чол келибди. Қуш ўзича дебди: "Бу шайхдан менга ҳеч қанақа зарар етмаса керак. Бунақа соқол фақат шайхларда, обид ва зоҳидларда бўлади".
Қуш шундай деб сув ичгани тушган экан, ҳали чол унга қараб тош отибди. Тош унинг бир кўзини кўр қилибди. Қуш чолдан шикоят қилгани Сулаймон алайҳис саломнинг ҳузурларига келибди. Сулаймон алайҳис салом дарров чолни чақиртирибдилар. Икки хусумадгўйнинг гапини эшитиб кўрган Сулаймон алайҳис салом қасос учун чолнинг кўзини ўйиб олишга ҳукм қилибдилар. Шунда қуш Сулаймон алайҳис саломни тўхтатиб шундай дебди:
"Эй Аллоҳнинг пайғамбари! Унинг кўзига тегманг. Кўзларининг айби йўқ. Унинг соқолини қириб ташланг. Аллоҳга қасамки, унга ишонишимга, бемалол бўлишимга унинг соқоли сабабчи!".
Ҳақиқатдан ҳам дин ташқи кўриниш бўлишдан аввал гавҳардир, мағздир. Шаксиз иккаласи ҳам муҳим. Аммо қалби фожир одамнинг ташқи кўриниши дин бўлиши қанчалар қабиҳ! Аксинча, ташқи кўринишида дин кўринмасада Аллоҳдан қўрқадиган покиза қалб қандай гўзал!
Соқолимизни узун қилишдан олдинроқ инсонлар молидан, уларнинг ҳақларидан қўлимизни тортишимиз лозим.
Тишларимизни мисвок билан тозалашдан олдин уларни инсонларни гўштини ейишдан тозалашимиз керак.
Луқмони ҳаким ўғлига айтган экан:
"Ўғлим! Битта бўлса ҳам эҳтиёт бўлиш лозим бўлган кишидан эҳтиёт бўлавер. Қалбинг фожир бўла туриб ўзингни инсонларга Аллоҳдан қўрқадиган киши қилиб кўрсатма!".
#Ибрат
✒️ БИР ХОКИСОР АЁЛ КИСМАТИ...(аянчли хикоя)
Аёл фермернинг ёлланма ишчиси эди. Пахта, картошка, пиёз, кунжут ўтоғида кунлик тўлов эвазига меҳнат қилар, оила шу пул билангина кун кўрарди. Эри ишсиз.
Бу йил сув яхши бўлиб, ишлайман деганга юмуш мўл бўлди. Шунинг учун аёл эрта баҳордан бери тинмас, дам билмай тер тўкарди. Аммо ёз тугамай, чарчади, ҳолсизланди, кучи қайтди. Мана, уч кунда ўтаб улгурса бўладиган пиёзни ҳали ҳам тугатмади. Авваллари шу майдонча келадиган пиёззорни бемалол уч кунда бегона ўтлардан тозалаб бўларди. Бугун тўртинчи кун. Аслида бугун дам олмоқчи эди. Аммо ишни тугатиши керак. Тугатиши шарт!
Ҳали қуёш қишлоққа салом бериб, ўйноқи тераклар майин шабадага тебраниб шивирламасданоқ, аёл ўрнидан туриб уйдаги юмушларини саранжомлади. Кир ювди, сигир соғди, сут пиширди, нонушта ва тушлик учун нималардир тайёрлади. Кейин эски кийимларини кийди-ю, ковушини судраганча дала томон ошиқди.
Анча вақт бош кўтармай ишлади. Аммо тушга бориб очқади. Кўнгли айниб, ҳолсизланди. Қуёш ҳафсала билан далани қизитар, қилт этган шамол йўқ. Аёлнинг бутун танаси қора терга ботиб, нафас олиши қийинлашди. У фақат чанқаганда ўрнидан турар, шундагина вужудига шамол тегиб, бироз енгил тортарди. Қотиб, ачишиб оғриётган белини машқ қилдирган бўлар, оғриқ тугамаса, қўлини мушт қилиб енгилгина уриб қўйярди. Ўрнидан турганида кўзолди қоронғилашиб, боши айланди. Йиқилиб тушай деди. Рўмолини ариқдаги қандайдир қўланса ҳид анқиётган сувга чайиб, пешонасига босди ва бироз ўзига келгандай бўлди.
Янгигина буғдой сингари нишлаб, бегона ўтлар билан жой талашиб ўсаётган пиёзлар ҳам қуёш тиғидан қўрқиб, нозик бошларини эгганча қилт этмай турар, аёл эса вақтини беҳуда ўтказмасликка интиларди.
Пиёзпоя кераксиз ўтга тўла. Бегонаси шунчалик кўпки, қайси бири ўт, қайсиси пиёз эканини тажрибасиз ишчилар ҳадеганда билолмасди. Лекин бу нарса аёлга чўт эмас.
Аёл қорайиб, ёрилиб кетган қўллари билан ҳар бир ниҳолни авайлаб, ортиқча ўтлардан тозаларди. Майда иш кўп вақтни талаб қилади. Фермер жувонга жуда ишонар, вазифасини кўнгилдагидек бажаришини билиб ортидан текширмасди ҳам. Ҳақ тўлашда бошқаларга нисбатан унга бироз сахийлик қиларди.
Аёл ишни битирганида ҳали кун ботмаган, қуёш бироз уфққа эгилган кўйи куни билан тиғларига чидаган жувон кўзларига масхаромуз боқиб турарди. Аёл боши айланиб, ўтириб қолди, кейин узоқ йўталди. Ариқдан сув ичиб, юзини ювгандагина ўзига келди. Чуқур нафас олди. Қуёшга термилди.
Фермернинг иш бошқарувчисидан келишилган пулни олар экан, қимтинибгина раҳмат айтиб қўйди. Ҳар гал иш ҳақини олганда титраётгани сезилиб туради. Ҳалол меҳнатнинг хузурбахш титроғи шу бўлса керак-да…Фермернинг кекса иш бошқарувчиси эса, арзимаган пулга мамнун, ковушини судраганча пилдираб кетаётган жувоннинг кундан-кунга чўкиб бораётган қоқсуяк гавдасига қараб ачинди. Ичида кимнидир, ниманидир бўралатиб сўкди.
Аёл тўғри бориб қишлоқнинг тунука билан ўралган дўконига кирди. У ерда турли-туман ноз-неъматлар кўзни яшнатиб турар, уларга нигоҳи тушган сайин қўлидаги пулини маҳкамроқ ғижимлаб оларди.
— Кечирасиз, менга иккита рангли сув ва бир килограмм гуруч беринг!
— Рангли сувнинг қайсисидан? — сўради беэътибор сотувчи.
— Фарқи йўқ.
— Менгаям фарқи йўқ, — дедию шундоқ қўл узатар жойдаги сап-сариқ сувнинг бирини олиб узатди.
— Гуручнинг қимматидан бўлсинми, арзонидан?
— Қимматидан… Сув кўтарадиган бўлсин…
— Яхши… Яна?
— Ярим килограмм шоколад ҳам беринг…
— Қанақасидан?
— Оддийсидан.
— Оддийси ҳам қиммат-да, янга.
— Майли…
— Бугун зиёфат бўляптими?
— …
Аёл қўлидаги пулга қараб, уни баттарроқ сиқди. Ютинди.
— Бўлдими?
— Йўқ!
— Аёл бироз ўйланиб, деди. — Ҳалиги аччиқ сувингиздан ҳам беринг… анави… оқидан…
— Нима, акамнинг меҳмонлари борми?
— Беринг…
— Қиммат-да!
— Майли…
— Шаҳрисабзникими ё Тошкентники?
— Фарқи йўқ…
— Пулингиз етадими?
— Етади.
Хижолат бўлаётганини сездирмаслик учун у қўлидаги пулга қараб қўйди. Тўрт кун ишлаб топган пули қоп-қора қўллари орасида ғижимланиб турарди.
Сотувчи ҳисоблай бошлади. Аёл бир елимхалтага жойлаган нарсаларга, бир қўлларида ғижимланаётган пулга қараб қўйди.
#Ҳайратланарли
У билан учрашган ҳар бир эркак ундан қочади 😳
1721 йилда "Сара" исмли қиз, унинг гўзаллиги ва жозибадорлигига қарамай ҳар бир эркак уни четлаб ўтди. Қизни ўзидан "Нима учун эркаклар сиздан яқинлашишга қўрқишади" деб сўрашганларида у шундай хайратланарли жавоб берди давоми..
#Диққат_савол
Айтишларича, бир афсонада тангри лойдан инсонни ясабди-ю, мана шунча лой ортиб қолган экан. Шу ортиб қолган лойдан инсонга "сенга нима ясаб берай" деганда, инсон бир нарсани сўраган экан...
❗️Диққат савол 👇
Инсон нимани сўраган???
ПРЕМЬЕРА. 🔥АКСИ ДУНЁ🔥
Эртага 19:00 да @ibratli_sozlar каналида!!!👇👇👇👇👇👇👇
#КАТТА_ЧЕГИРМА
✅ УЙГА, ИШГА, ЎҚИШГА, ИШГА КИЙИШ УЧУН СИФАТЛИ #ТУРК #БИШКЕК #УЗБ ЛИБОСЛАРИ КАТТА АССОРТИМЕНТДА ХИТОЙДАГИ НАРХЛАРДА 🛍🛍🛍🛍
😍😍 ЗАКАЗ БЕРИБ КУТИБ ЎТИРИШГА ХОЖАТ ЙЎЎҚҚҚ 😱😱
✅ ҲАММАСИ НАЛИЧИ
❌ КАРГО ЙЎҚ
🚚 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙИЧА ДАСТАВКА ХИЗМАТИ БОР
🏃♀➡️ТУГАБ ҚОЛМАСДА ТЕЗДА КИРИБ ОЛАМИЗ ✅✅
/channel/+GDOCMSCGgKwzNDM6
👆👆👆👆
Кечиримли бўлинг!!!
Англиянинг Шеффилд шаҳрида яшовчи бир ота ижтимоий тармоқда қуйидагича пост қолдирди:
“Мен 7 йил олдин ўғлим ва рафиқамни даҳшатли бахтсиз ҳодисада йўқотдим. Ўшанда уларни маст ҳайдовчи уриб юборганди, яқинларим воқеа жойида ҳалок бўлишди. Буларнинг бари кўз ўнгимда рўй берди. Кейинчалик, ҳайдовчи етти йилга қамалди.
Уч йил давомида ўта оғир стресс ҳолатида яшадим. На бирор ишга жойлаша олдим ва на одамлар билан бирга бўла олдим. Мен ҳалок бўлган ўғлим ва рафиқам ҳақида тинмай ўйлардим.
Кунларнинг бирида менга бутун ҳаётимни ўзгартирган маслаҳатни беришди.
Қамоқхона руҳонийси хотиним ва боламни ўлдирган одамни бориб кўришни маслаҳат берди. Мен унинг таклифини телбанамо гаплар, деб ўйладим, бироқ менга қандайдир умид учқунлари зарур эди.
Жасоратим етмаганлиги боис, қамоқдаги ўша одам билан учрашиш бир йилга чўзилди. Бироқ мен бу ишни амалга оширдим. Ва у ерда кўрган ва ҳис қилганларим мени бутунлай ўзгартириб юборди.
У мендан кечирим сўради. Ва унинг ҳикоясини тингларканман, ич-ичимдан йиғлар ва уни бутун вужудим билан кечирар эдим. Маълум бўлишича, ўша кечаси унинг ичишига ва бутунлай маст бўлиб қолишига, 7 ёшли фарзандининг саратон касаллигидан вафот этгани сабаб бўлган экан. Қилган ишини кечира олсам, умрида бир томчи ҳам ароқ ичмасликка қасам ичди.
Мен бу одам билан шу кунгача алоқадаман ва у ўшандан бери ҳеч қачон спиртли ичимлик истеъмол қилмади. У ҳаётини қайта тиклади ва мени ҳам шунга илҳомлантирди.
Сизга шуни айта оламан-ки: мен уни кечирган кунимдан бошлаб, узоқ йиллар давомида елкамни эзиб келган оғир юк ағдарилган эди.
Ўлгунимча ўғлим ва хотинимни соғинаман. Уларнинг қабрларини тез-тез зиёрат қилиб тураман. Ҳа, мен қайта уйландим. Вақт ҳамма нарсага даво экан. Ҳозир икки нафар қизим бор. Тўғри улар биринчи фарзандимнинг ўрнини боса олишмасада, аммо зулматга чўмган ҳаётимни яна нурга тўлдирган икки юлдузим ҳисобланишади. Улар менга дардларимни унуттирадиган чексиз қувонч бағишлашади.
Бу гапларни нега ёздим, биласизми? Кечиримли бўлинг... Ич-ичингиздан бу ишни қила олмасликка кўзингиз етса-да, бир бор уриниб кўринг. Бошқаларни ҳам, ўзингизни ҳам кечиринг. Бу олдинга силжишнинг ягона йўли экан.
©️ Сарвар Раҳимий
#Ибрат
🍃СУЮКЛИ АЁЛ БЎЛИШНИНГ 12 УСУЛИ
🍃Дунёда турмуш ўртоғининг муҳаббатига сазовор бўлишни истамайдиган аёл бўлмаса керак. Чунки бахтнинг асосий мезони эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббатдир. Қолаверса, икки дунё саодатига эришмоқчи бўлган солиҳа аёл биринчи галда эрининг юксак севгисига сазовор бўлади.
🍃Қуйидаги тавсиялар аёлларнинг бахтга эришишларида кўмаклашади:
1. Тингланг, итоат этинг.
Эрига итоат этиш – фарз. Сизнинг умр йўлдошингиз – оила бошлиғи. Унга ана шу туйғуни ҳис этиш имконини беринг. Шунда ҳурмат қозонасиз.
2. Эрингиз мол-мулкини, уй-жойини кўз қорачиғидек асранг. Чунки унинг мулки сизнинг мулкингиз.
3. Бирон жойга борсангиз, албатта эрингиздан рухсат сўранг. Изнсиз остона хатлаб кўчага чиқа кўрманг. Чунки эрингиз сизга жавобгар.
4. Эрингиз учун жозибали бўлинг.
Аллоҳ таоло барча аёлларни эрлари учун пардоз-андоз қилишга, доим гўзал, покиза, ораста бўлиб юришга буюрган. Аллоҳ амр этганидек, эрингиз юрагини забт этиш учун чиройингизни ишга солинг. Бегона эркаклар эʼтиборини тортишга уринманг.
5. Яхши кайфият билан қарши олинг. Тасаввур қилинг: эрингиз ишдан қайтди. Қаршисида саранжом-саришта уй, ширин калом, яхши кайфият билан кулиб қарши олган гўзал аёли, севиб истеʼмол қиладиган мазали таомлар, ақлли фарзандлар. Шунда ҳам эрингизда салбий муносабат кузатилармикан?!
6. Уйингизда зеб-зийнатга бурканинг, эрингиз учун безанинг.
Барча аёллар болалигидан нафис сирғалар, билакузуклар тақади, чиройли кийимлар кияди. Ана шу одатни энди уйингизда давом эттиринг. Бу, эрингизга маʼқул келади.
7. Ҳазиллашинг, кайфиятини кўтаринг, эрингизнинг жинсий эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилинг.
8. Оиласи учун қилаётган барча эзгу ҳаракатлари, меҳнатлари учун миннатдорчилик билдириб туринг.
Жаннатий аёлнинг безаги эрини доимий қўллаб-қувватлаш, оиласи фаровонлиги учун қилаётган ишларига ижобий баҳо бериш, раҳмат айтишдир. Зеро, эрининг топганига қаноат қилиш, унга миннатдорчилик билдириш аёлнинг саодат калитидир.
9. Оилавий сирларни, жинсий ҳаёт билан боғлиқ ишларни зинҳор кўчага олиб чиқманг. Бундай гаплар эр-хотин ўртасида қолсин. Бу, оила мустаҳкамлигида жуда муҳим саналади.
10. Баҳс пайтида, айбингиз бўлмаса-да, “Кечиринг”, “Узр” дейишни лозим тутинг.
Ҳар бир хонадонда келишмовчилик, қўйди-чиқдилар бўлиб туради. Бу – табиий ҳолат. Ана шундай пайтда баҳслашманг, оловга мой сепманг, вазиятни кутинг, “Кечиринг, жаҳлингизни чиқардим. Илтимос, баҳслашмайлик, дадаси”, десангиз, олам – гулистон.
11. “Жаннат калити” бўлган эрингиз кўнглини олишга доим ҳаракат қилинг.
12. Никоҳингиз мустаҳкам, оилавий муносабатларингиз яхши бўлишини Аллоҳдан сўранг.
© Зиёвуддин Раҳим
“Бахтли ҳаёт сари” китобидан
Яқинларингизга улашинг 🥰
Bolangiz bilan massajga qatnab vaqt va pulingizni yo'qotyapsizmi?
🤱 Sizni farzandingizda:
– Displaziya
– Yassioyoqlik
– X va O obraz
– Tonus tushishi va boshqa muammolar tufayli shifokor massaj buyurgan bo'lsa endi siz ham ortiqcha pul sarflamasdan uy sharoitida bolajoningizni mustaqil massaj qilishingiz mumkin!
Qanday qilib deysizmi?
💁♀ Agar siz ham sohani farzandingiz uchun o'rganishni va professional massajist bo'lishni istasangiz sizni ko'p yillik tajribaga ega xalqaro diplom sohibasi professional massajist Go'zal Zaynitdinovaning telegram kanaliga taklif qilamiz!
Kanalga havolani quyidagi bot orqali olishingiz mumkin!
/channel/Bepul_darslik_bot?start=ref5483348190
#КАТТА_ЧЕГИРМА
БАҲОРГА #ТУРК #БИШКЕК #УЗБ
ТОВАРЛАРИ КАТТА АССОРТИМЕНТДА 🛍🛍🛍🛍
😍😍 ЗАКАЗ БЕРИБ КУТИБ ЎТИРИШГА ХОЖАТ ЙЎЎҚҚҚ 😱😱
✅✅ ҲАММАСИ НАЛИЧИ БОР ТУГАБ ҚОЛМАСДА ТЕЗДА КОРИБ ОЛАМИЗ ✅✅
КИРМАГАНЛАР ТЕЗДА КИРВОЛАМИЗ 💃💃 💃
/channel/+GDOCMSCGgKwzNDM6
👆👆👆👆
Гинекологлар мени ёмон кўриб қолишлари аниқ. Нега шуни вақтлироқ билмадим. 1 кеча қўллаш етарли‼️
Ҳамма аёлларни муаммоси бўлган самимий жойларни кенгайиши ва қорайишини 1 кечада йўқ қилади.Бу усулни 1 кеча қўллашим билан ички дунёйим 18 ёшимга қайтди. Кенг йўлларни мунчоқ қилиб ташлади. Эрим бўлса қайта севди…
Бу сирни очаман ёзиб олинг:
•кечки пайт ухлашдан олдин
бинтга… Давомини ўқиш👇
#КАТТА_ЧЕГИРМА
✅ УЙГА, ИШГА, ЎҚИШГА, ИШГА КИЙИШ УЧУН СИФАТЛИ #ТУРК #БИШКЕК #УЗБ ЛИБОСЛАРИ КАТТА АССОРТИМЕНТДА ХИТОЙДАГИ НАРХЛАРДА 🛍🛍🛍🛍
😍😍 ЗАКАЗ БЕРИБ КУТИБ ЎТИРИШГА ХОЖАТ ЙЎЎҚҚҚ 😱😱
✅ ҲАММАСИ НАЛИЧИ
❌ КАРГО ЙЎҚ
🚚 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙИЧА ДАСТАВКА ХИЗМАТИ БОР
🏃♀➡️ТУГАБ ҚОЛМАСДА ТЕЗДА КИРИБ ОЛАМИЗ ✅✅
/channel/+GDOCMSCGgKwzNDM6
👆👆👆👆
ПРЕМЬЕРА. 🔥АКСИ ДУНЁ🔥
ЯКИН СОАТЛАР да @ibratli_sozlar каналида!!!👇👇👇👇👇👇👇
@ibratli_sozlar
😨ҚАБРИСТОНДАГИ ЧАҚАЛОҚ ЙИҒИСИ...
Юраги бўшлар ўқимасин❗️
Мен ўнг томонда, қабристон этагида турган бир шарпани пайқадим. Тун қоронғи, атроф зимистон. Отамнинг қўлида фонар бор холос. Аммо кўзим тушган шарпа хира туманга ўхшаб кўриниб турарди. Бу...😭😱
Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸
🔵Telegramdaki eng yagona kanal aynan siz uchun 🥹
Ҳиндлар ва IT.
Ҳиндлар деярли барча йирик IT компанияларда раҳбарлик лавозимларига ўтказилмоқда, бунинг бир неча сабаблари бор.
1. Ҳиндлар қийин шароитдан фақат билим билан чиқиб кетиш мумкинлигини тушуниб етишди.
2. Текин таълим қуруқ сафсата эканлигини тушуниб етишди, ота-оналар охирги пулларини сарфлаб бўлса ҳам болаларини ўқитишга тикишди ва тикишмоқда.
3. Мақсадлар катта олинди, фақат Ҳиндистон ичида эмас, бутун дунёга етук мутахассис чиқариш асосий мақсад қилиб қўйилди.
4. Болаларга ёшлигидан қандай қилиб чет эл грантлари ютиш мумкин, қайси йўллар энг қулай йўллар эканлиги ўргатиб борилди, ҳозир ҳиндларнинг биринчи синфда ўқиётган боласи ҳам келажакда Американинг қайси университетига грант ютиш мумкинлиги тўғрисида ўйлайди.
5. Фақатгина таълим бериб қолмай, болалар эрта ёшдан ўз билимларини сотишни ўрганиб боришди, улар дарсларда турли презентация ва софт скиллар орқали ўз билим ва кўникмаларини бошқаларга намоён қилишни ўрганиб боришди.
Натижа:
1. Сатя Наделла - Microsoft раҳбари.
2. Сундар Пичай - Alphabet (Google)
3. Шантану Нараен - Adobe
4. Арвинд Кришна - IBM
5. Санжай Михротра - Micron
6. Никеш Арора - Palo Alto Networks
7. Рангараж Рагхурам - VMware
9. Жайшри Уллал - Arista Networks
10. Параг Агварал - Твиттер
11. Реватхи Адваитхи - Flex
P.S. Таълимга тикилган маблағлар ўзини албатта оқлайди, таълимга тикинг, ютқазмайсиз.
Исроил Тиллабоев блогидан олинди.
Солиҳ йигитнинг аянчли қисмати!
Мен сизга ҳикоя қилиб бермоқчи бўлган нарса дўстимнинг ҳаётидан бир парчадир. Мени бир дўстим бўларди. Ақлли, эсли-ҳушли ва тақводор йигит эди. Ёшлигидан ҳам илмга чанқоқ эди. Илм соҳасида ҳам Жуда кўп ютуқларни қўлга киритган. Одамлар орасида ҳам овоза бўлиб кетганди.Кейин орада бир касал бўлди, танасига тошмалар тошиб кетди. Корсатдилар аҳволи яхши фақат кўп тилга олингани учун кўз теккан дейишди.Тўғриси ўзим олдин бунақа кўз тегиш, сеҳр-жоду деган нарсаларга ишонмасдан лекин дўстим билан бўлган воқеалардан сўнг ишондим. Ҳаммаси яхши эди. Аллоҳ суйган бандаларига қийинчилик беради деган шу булса керак. Орада ҳамма нарса ўзгариб кетди. Дўстимам ўзгариб қолди. Уйдагилари уни кўп назорат қиладиган бўлиб қолди. Хуллас у худди қамоқдагидек эди. У билан гаплашсам ҳаммаси яхши деб қўярди. Кунлардан бир кун у ҳаммасини айтдим. Яъни ҳаётида бир инсон учрагани уни севиб қолгани афсус у уни оиласига тўғри келмаслиги ҳаммасини айтди. Чунки у севган аёл болали эди. Хуллас билмадим дўстим қизлар билан гаплашмасди. Лекин буни ҳам унута олмади.Уйдагилар бу цехр қилинган дейишди. Балким шунақа бўлгандир. Лекин у Жуда қийналарди. У билан булсам балки ҳаётимдаги энг катта хатойим булар лекин қийналиб кетдим дерди оша хатони ўзим билмоқчиман дерди. Лекин қариндошлар томонидан Жуда кўп қисишлар бўлганди уни. Бир кун ҳа ўша воқеа бўлишидан 3кун олдин у билан кўришдим. У менга мени уни яхши кўраманми юқми билмадим лекин юрагимдан чиқара олмаяпман, уйимдагилар эса бунга жиддий қарши ҳа тугри қайси ота-она бунга рози буларди. Лекин мен чарчадим уйимдагилани яхши кураман лекин ундан ҳам кўнгил узолмайман деди. Уйимдагилар эса кутишмайди деди қандайдир хато қилсам ўшани ўзим англашимни деди. Унгача қайсидир яқинимдан айрилишни хоҳламиман деди. У сўнги кунларда уйимдагилар билан муносабатни яхши қилганини, ресторанларда бирга бахтли овқатланишганини айтди. Лекин ичидан жудаям эзилаётганди. Унга роса раҳмим келди. Ҳаммаси яхши бўлади худо хоҳласа дедим.Бугун мана Ҳаммаси яхши лекин дўстим юқ мен билан кўришган сўнг 3кун ўтиб ўз жонига қасд қилипти. Уни хатини кўриб. Хатида мен ҳаммасидан чарчадим яқинларимни, ота-онамни яхши кўраман. Лекин мени кечиринглар деб ёзибди. Мана энди нега у сўнги кунларини оиласи билан бахтли ўтказганини билдим. Кеча уни қабрини зиёрат қилиб келдим.Энди уни яқинларига нима дердим сизни бошингизни эгмоқчи бўлган бола энди юқ у тупроқ остида, у хато қилмаслиги учун уни шунча қамоқда тутгандек тутдингиз энди қамоқни ҳам хожати юқ, чунки у юқ энди, мен дўстимни қилган ишини ҳам оқламайман, у жуда катта хатога қўл урди, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Ҳозирда ёшлар орасида бунақа жонига қасд қилишлар жуда кўп бўляпти, уларни кўпчилиги ўзини билмаган ҳолатда бу ишни қиляпти, эътиборли бўлиш лозим Деб уйлайман, ота-оналар балки фарзандингиз хато қолар, сизни юзизни ерга қаратар лекин уни бу дунёда бўлмаслиги жуда ачинарли ҳолат, ўзи қилаётган ишини ўзи тушуниб ецин. Чунки баъзи бир сеҳрлар ўшандагина йўқолиши мумкин. Мени дўстим ҳам шуни қурбони бўлди деб уйлайман. Солиҳ дўстимнинг ачинарли қисмати бошқаларда бўлмасин.
ПРЕМЬЕРА. 🔥АКСИ ДУНЁ🔥
Қизим, илтимос сиздан мендан бошқа ҳеч нарса сўраманг. Оилангиз бузилмасин “
Акамларнинг ва укамнинг ўлимида эримнинг оиласининг даҳли бор шундай эмасми? Шунинг учун гапиришдан воз кечдингиз? “ -деб йиғлай бошладим.
Телефоннинг нариги томонидаги аёл хўрсиниб чуқур нафас олди.
Нима қилиб қўйдинг? Нафиса менга қара кўзимга қара!!! Нафиса!!!”
“Нодир!!! Тез ёрдам чақир!!! Тез ўлиб қолади ҳозир. Сен ношукур кўрнамак, нима қилиб қўйдинг!!!”
“Нафиса!!! Менга қара ўзингга кел!!!”
Қулоғим остида бақираётган Нодир ва Маҳфуза янгамнинг овозини эшитсам-да, руҳим олисларга учиб кетгандек. Кўнглим айниб, ўтирган еримда ўкириб, ичимда сувдан бошқа ҳеч нарса йўқлигидан ошқозоним еридан узилиб ерга тушгандек оғриқ берарди. Қон ҳиди ва кўриниши баттар кўнглимни беҳузур қиларди.
“Алло! Низом!!! Тез уйга етиб кел, бу мараз хотининг онангни ўлдириб қўйди!!!”
Янгам бор кучи билан бақирар, қон қўлларимга қараб ичимдан чиққан суюқлик, тўзиган сочларимга ёпишганди. Бошим айланиб, кўз олдим қоронғи бўла бошлаганди. Нодир ёнимга яқинлашиб нега бундай қилганимни тинмай сўрар. Оғзимдан эса, биргина жумла чиқарди
“Акам....укам....акаммммм...” Низомдан аввал, тез ёрдам ва ички ишлар ходимлари етиб келганини, кўчадан эшилган сирена овозлари билдирарди. Бошқа пайт келишга ботинолмаган қўни- қўшни, бир зумда бошимиз устига йиғилди. Бошимни ерга қўйдим, ўз қусмуғим ёнига тушди нигоҳларим. Қулоғимда ғувуллаган овоз қий- чув, савол -сўроқ аммо менинг тилимда бир гап “акаммм....укамммм”
#БИЗДАН_УЗОКЛАШМАНГ
#Ибратли
ҲАЛОЛЛИКНИНГ МЕВАСИ
Собит исмли йигит бир боғдан оқиб чиққан ариқда юз-қўлини юварди. Шу пайт кўзи сувда қалқиб келаётган қирмизи олмага тушди. У олмани тутиб, бир тишлади. Тишлади-ю, мазасини билган заҳоти ҳушёр тортди: «Нима қилиб қўйдим? Ахир бу олманинг эгаси бўлса керак?! Ўзимники бўлмаган нарсадан тотиндим, энди эгасини албатта рози қилишим керак!»
- Йигит шу хаёл билан сув оқиб келаётган томонга юрди. Бироздан сўнг ҳосили кўплигидан шохлари сувга эгилиб турган олма дарахтларини кўрди. Қўлидаги тишланган олмага қараса, ўша дарахт мевасига ўхшайди. «Мен сўроқсиз тотинган олма шу боғдан экан», деб ўйлади ва боғ эгасини чақирди. Чиқиб келган боғ соҳибига бўлган воқеани тушунтирди. Сўнг: «Розилигингизни олмоқчи эдим, олманинг ҳақини бераман, ғафлатда қолиб қилган хатойимни кечиришингизни сўрайман, олмани менга ҳалол этсангиз», деди.
- «Уч йил менга ишлаб берасан, шундан кейин ўйлаб кўраман, олмани ҳалол этишнинг бирдан-бир чораси шу», деди боғ эгаси.
Собит розилик билдирди. Бир лаҳзалик ғафлат, сўроқсиз бир тишланган олманинг тўлови ўша боғдаги уч йиллик хизмат бўлди. Аммо бошқа иложи ҳам йўқ эди. Нима қилиб бўлсада, олмани ҳалоллаб олиши керак!
Уч йил тўлган куни Собит бадавлат боғ эгаси олдига борди. Муҳлат тўлганини айтиб, «ҳақингизни ҳалолланг, энди мен кетай», деди.
- «Уч йил ўтгач, ўйлаб кўраман, деган эдим. Ўйлаб кўрдим. Бироқ яна кичик бир шартим бор, шуни ҳам бажарсанг, кейин ҳақимни ҳалол этаман: менинг бир қизим бор, кўзлари кўрмайди, қулоқлари эшитмайди, қўллари ишламайди, оёғи йўқ – юрмайди. Агар шунга уйлансанг, олмага рози бўламан, акс ҳолда, рози эмасман», деди боғ соҳиби.
- Йигит унинг шартига кўнди. Никоҳ ўқитилди, тўй зиёфати ўтди. Куёв гўшангага кирса, соппа-соғ, ҳусни бинойидай келин ўтирибди. «Бу ерда бир янглишлик ёки ҳийла борга ўхшайди», дея ўйлаган йигит қайнотага учради. «Отажон, менга кўр, тилсиз, мажруҳ қизим бор, деган эдингиз, ҳолбуки, соғ-саломат бу дунё гўзалини кўрдим», деди.
Қайнота кулимсираб: «Шундай, ўғлим, қизим ҳаромга қарамайди, шунга кўзлари кўр, ҳаромни сўзламайди, шунга тили йўқ, қўлини ҳаромга чўзмайди, шунга қўли ишламайди, ҳаром жойларга бормайди, шунга оёғи ҳам йўқ. Буларнинг барини мажозий маънода айтдим. Чунки қизимга сен каби Аллоҳдан қўрқадиган, ҳаромдан ҳазар қиладиган бир солиҳ йигит ахтариб юрган эдим. Сен сўроқсиз тишланган бир луқма олма учун ҳалоллик сўраганингда, орзумдаги йигитни топганимга ишондим ва сени уч йил имтиҳон қилдим. Синовлардан ўтганингдан кейин ҳеч бир тараддудсиз қизимни сенга узатишга рози бўлдим», деди.
- Бу никоҳдан мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (Имоми Аъзам) дунёга келди, бу зот шундай тақволи ота-онадан туғилди. Имоми Аъзам болалигида Қуръони каримни уч кунда хатм қилди.
Изоҳ: Инсон қандай бўлса унга шундай умр йўлдош насиб қилади. Аллоҳдан ўзим қандай бўлсам менга шундай умр йўлдоши бер дея дуо қила оласизми?! Ҳа десангиз яхши одам эканлигингиз умид қилинади. Йўқ бўлса... Аллоҳ ислоҳ қилсин ҳаммамизни.
“АСРНИ ЎҚИДИНГМИ?”
(эр-хотин ўртасидаги суҳбат)
🕌
- Асрни ўқидингми?
- Йўқ.
- Шомничи?
- Ўқимадим.
- Нима учун?
- Ишдан чарчаб келгандим. Шунга бироз ётиб, дам олдим.
- Тушунарли. Хуфтонга азон айтилмасидан туриб тезда аср ва шомни ўқиб ол.
Эртаси куни эр хизмат сафарига жўнади. Одатда манзилига етиб боргач, аёлига қўнғироқ қилиб қўярди. Аммо бугун қўнғироқ қилмади ёки “Етиб келдим” деб смс ёзмади. Аёл ўзи эрига қўнғироқ қилди. Эри эса телефонни кўтармади. Қайта-қайта қўнғироқ қилдию барибир тушолмади. Безовта бўла бошлади. Эрининг бундай одати йўқ эди. Бу сафар эса ўзи қўнғироқ қилмагани етмагандек, аёлининг қўнғироғига ҳам жавоб бермаяпти. Орадан бир неча соат ўтгач, эри телефон қилди. Аёл шошганча телефонни кўтариб, гапира кетди:
- Эсон-омон етиб бордингизми?
- Ҳа, етиб келдим. Алҳамдулиллаҳ.
- Қачон етиб бордингиз?
- Тўрт соатча бўлди.
Аёл ғазабланди, овози ўзгарган оҳангда деди:
- Тўрт соат бўлди? Нега хабар бермадингиз?
- Йўлдан чарчаб келгандим, ётиб бироз дам олдим.
- Мен билан бир неча дақиқа гаплашсангиз нима бўларди? Телефон овозини эшитмадингизми?
- Эшитдим.
- Эшитдингиз-у, аммо жавоб бермадингиз. Нега? Мени ўйламадингизми?
- Ўйладим. Лекин сен ҳам кеча намозга азон айтилганида Аллоҳнинг ибодатига шошилишни ўйламадинг. Бир неча дақиқада намозингни ўқиб олсанг нима бўларди?
Аёл бироз сукутдан сўнг “Ҳа, тўғри. Сиз ҳақсиз. Мен хато қилдим. Бу ишимдан пушаймонман” деб хўнграб йиғлаб юборди.
Эри аёлининг ўзидан узр сўрагандек бўлганини сезиб, бундай деди:
- Сен кечиримни мендан эмас, Аллоҳ таолодан сўра! Бошқа ҳеч қачон намозингни қазо қилма! Биласанми, менинг энг катта орзуларимдан бири – сен билан жаннатда ҳам бирга бўлишдир.
Эрининг бу насиҳатидан сўнг аёл намозларига янада эътиборлироқ бўлиб, уларни ўз вақтида адо этадиган бўлди.
Ҳа, азизлар, сизни чин қалбдан севадиган киши сизни Аллоҳ таолонинг розилиги сари ундовчи, гуноҳга қўл уришингиздан тўсувчи кишидир.
Зеро, оламлар Робби Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:
وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقاً نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى
“Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир” (Тоҳа сураси, 132-оят).
Аллоҳ таоло барчамизни намозини ўз вақтида адо этадиган бандаларидан қилсин!
БИР-БИРИМИЗГА ОҚИБАТЛИ БЎЛАЙЛИК!
Япониялик меъморлардан бири ўз уйини тўлиқ таъмирлаётган эди. Таъмирлаш вақтида олиб ташлаган эшиклардан бирининг деворига уланган қисмида, ичкарида иккита тахта орасига қамалиб қолган калтакесакни кўрди. Бир оз синчиклаб қараса, калтакесак тирик эканини англади.
Уни у ердан олиб чиқмоқчи бўлганида, калтакесак бир оёғи билан деворга михланганини кўрди.
Япон меъмори “Ўн йил аввал уй эшиги қӯяётганида ташқаридан қўйилган мих эшик билан девор ўртасида турган калтакесакнинг оёғига теккан бўлса керак”, деб ўйлади.
Аммо, бу калтакесак қандай қилиб бир қарич ҳам қимирламайдиган мана шу қоронғу девор бўшлиғида ўн йил яшаб қолди?
Меъмор таъмирлашни бир четга суриб, калтакесакнинг кузата бошлади.
У калтакесак қандай қилиб йиллар давомида тирик қолганига ҳайрон бўлди, чунки у шунчаки ҳаво билан озиқланмайди.
Бироз вақт ўтгач, девор бўшлиғида ҳаракат пайдо бўлди.Япониялик меъмор яна бир калтакесакнинг келаётганини кўрди. Келган калтакесак қимирлай олмаётганга калтакесак олдига оғзиданги овқатни ташлади. Бу калтакесак, эҳтимол онаси, хотини, ёки дўсти эди, ким билади дейсиз.
Аммо, улар ўртасидаги кучли севги бирининг тирик қолиши учун бошқаси тинмай овқат олиб келишига сабаб бўлган.
Ҳаёт шароитлари бизга севишни ва севилишни унуттираётган бир замонда одамлар орасида бундай севгини топиш жуда қийин.
Аллоҳ ҳеч кимни ҳеч кимга муҳтож қилмасин, лекин ҳаммага уни шундай сева оладиган инсон насиб этсин.
НОУМИД ШАЙТОН ! (хикоя)
Бир замонларда бир машҳур шайх яшар эди...
ИЛМ ва ДОНОликда тенги йўқ... Ундан илм олишга хамма ошиқар, узоқ-яқиндан ИЛМ ТАЛАБИДА юрган кўпчилик ёшлар келишарди...
Бир йигит хам шайхга шогирд тушиш ниятида келди...
Устозидан дарс олишни бошлади... Дили ИЙМОН нурларига тўлиб, қувониб хамиша УСТОЗи айтганлари қунт билан ўргана бошлади... Кунларнинг бирида Шогирд китоб ўқиб туриб , ухлаб қолди...
--- "Фалончининг ўғли дўзахий",~ деган ёзувни кўрди...
Қарасаки устоз ШАЙХнинг исмлари қайд этилган эди.. Эрталаб турдида:
--- Шундай "ОЛИМ" дўзахий бўлиши мумкинми?!,~ дедида яна дарсга жўнади...
Йигит бу сафар ҳам устозини дарсларидан мамнун қайтди... Ўтган дарсларни эслаб ётиб ухлади... Ва тушида:
--- "Фалончининг ўғли дузахий!"~ деган ёзувни ТАКРОРАН кўрди....
Эрталаб уйғонгач, ўзига:
--- Бу сафар тушимни устозга айтиб бермасам бўлмайди"~ дедида дарсга жўнаб кетди...
Дарсдан кейин устозини ёнига келди, лекин тушини айтиб беришга журати етмади... Уйга келди...
Хаёлида хали хамон ўша "ТУШ" айланарди... Кечаси яна ўша туш такрорланди...
Эрталаб дарсга отланиб йигит албатта тушини айтиб беришга қатъиян қарор қилди! Дарсдан кейин устозини олдига келди. Ва:
--- "Устоз, сизга бир гапни айтмасам бўлмайди...
Мана 3 кундирки тушимда сизни <<ДЎЗАХИЙ>> деган ёзувни кўряпман...
Устоз майингина табассум қилди:
--- "Сен бу тушни уч кундан бери кўряпсанми?!
Мен эса бу тушни "ҚИРҚ ЙИЛДАН БЕРИ" кўраман!
Лекин хали~ хамон Роббимдан УМИДИМни узганим йўқ...
Йигит устозини гапларидан хайратланди...
Кўзлари жиққа ёшга тўлди... Дўзахийлигини билиб ҳам, Роббисининг ибодатида шунчалик ҒАЙРАТ билан давомли бўлиб келаётган УСТОЗИга меҳри яна ҳам ошиб кетди...
Ўша куни йигит уйига маъюс холда қайтди. Чарчаб ухлаб қолди... Яна туш кўрди, аммо эндиги сафар тушида:
--- "Фалончини ўғли ~ ЖАННАТИЙ ! ~деган ёзувни кўрди...
СубҳанАллоҳ
РОББИМИЗГА ХАМИША ИШОНЧДА БЎЛАЙЛИК !
Аллоҳ Таоло айтади:
---“Мен бандани Менинг ҳақимдаги ГУМОНИга қараб мукофотлайман !
Бас, агар у Менинг раҳматимни "УМИД" қилса, Менинг уни афв қилишим ва кечиришимни гумон қилса, унга шу берилади...
Чунки бу неъматдан умид қилувчи инсон фақат мўмин инсондирки, у ўзига муносиб мукофот ато қилувчи Раббиси борлигини билади. Агар банда Менинг раҳматимдан умид УЗСА ва Мени уни жазолайди, азоблайди, деб ўйласа, унга шу иш бўлади. Чунки фақат <<КОФИР>> умидсиз бўлади”…
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Шайтонни Аллоҳ таоло жаннатдан қувғин ҳолда туширганида.
У Аллоҳга нидо қилди:
--- "Сен хузурингдан тош бўрон қилдинг. Менга ердан УЙ бер...
Шунда Аллоҳ:
--- "Сенинг уйинг Хаммомдир !"
--- Менга бир масжид қилиб бер...
--- Бозорлар сенинг Масжидингдир !
--- Менга бир ТАОМ бер...
--- Аллоҳни исми АЙТИЛМАЙ ейилган таомлар СЕНИНГ ТАОМИНГдир !
--- Менга бир ичкилик бер.
--- Ҳар бир инсонни маст қилувчи ичимлик СЕНИКИдир !
--- Менга бир МУАЗЗИН қилиб бер.
---Барча чолғу асбоблар сенинг МУАЗЗИМИНГдир!
---Менга китоб бер...
---Бандаларим танасига, баданига чизган сурат ва нақшлари сенинг КИТОБИНГдир !
---Менга ҲАДИС бер...
--- Ёлғон сўзлар сенинг ХАДИСИНГдир !
---Менга элчи бер.
--- КОФИРЛАР, БАХШИЛАР сенинг ҳамдошларингдир !
Олим эди, бир кун ул Иблис бўлди,
Нияти одамни қилмоқ беимон.
Аммо одамларга берилди имкон,
«НОУМИД» деган ном шайтонга қолди.