ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31530

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😳ОЗОДА НУРСАИДОВА ХОМИЛАДОР ЯҚИНДА ОНА БӮЛИШ АРАФАСИДА ЭКАН?😱

ОЗОДАНИ ЭРИ КИМ? 🤔

ЭРИНИ КУРГАНЛАР ШОККА ТУШМОҚДА ӮША МАШҲУР ИНСОНМИ?😳

ОЗОДА НУРСАИДОВА РОСТАН ХОМИЛАДОРМИ? БАТАФСИЛ 😱👇

https://telegram.me/joinchat/ooe96oGZ7adlOTVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😍 Гўзаллик дуосини биласизми?

🤲 Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган.

❗️Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай...
Давоми👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Покиза ният

Ҳаммаси бир маромда кетаётганди. Рўзғор ҳам. Бировдан олдин, бировдан кейин дегандек. Ғайрат алоҳида ҳовлида, укаси отаси билан бирга битта ҳовлида, Карима опаси поччаси, бола-чақаси билан ўзининг уйида. Опасининг турмуш ўртоғи қурилишда ишларди. Фалокат бўлиб, эрталаб ўз оёғи билан чиқиб кетган одамнинг шомда совуган танаси келди...

Укаси Музаффар мактабда меҳнат фанидан дарс беради. Отасининг нафақаси ҳаминқадар.
Ғайрат--наққош. Баъзан ҳаттотлик қилади. Иши мавсумий. Шу кунларда қўли тузукроқ пул кўрмайди. Поччаси ўлгач уйидагилари йил ўтмай, опасининг кўч-кўронини олиб келиб ташлади. Учта боласи билан. Бугунги оилавий мажлисга отаси укаси иккаласини чақирган...
Одатдаги сўрашишлардан сўнг бир лаҳзалик жимликни отасининг бироз асабий, шошиб айтган гаплари бузди.

---Сизларни йиғишдан мақсад шу—иккаланг опангга уй олиб берасанлар. Сўнг болаларининг аҳволини ўзи яхши билганиданми ерга қараб олди.

Орага жимлик чўкди...

Ғайрат уйга келгач, узоқ ўйга чўмди, йиғиб қўйган пули йўқ, ўзи рўзғорни зўрға эплаяпти, аммо, опасига уй олиб бермаса бўлмайди. Иложсизлик қурсин. Ўйлаб қараса,отаси унга ҳеч қачон бирор нарса юкламаган экан. "Дадам қарибди, энди опамга уй—жой қилиб беришга кўзи етмаяпти, нимадир қилишим керак!" Бир пайт қачонлардир олиб қўйган қимматбаҳо бўёқлари эсига тушди, уйининг ертўласига тушиб, бўёқларни ташиб чиқара бошлади. У ўзи зўрға етишган, бир олам орзулар билан олгани—бу бўёқлар ёғочга безак бериш учун келтирилган бўлиб, ўта тиниқ ва ёрқин рангларни ифодалаб бера оларди.

Эртасига бўёқларни бозорга олиб борди. Харидор ҳам топила қолди. Ундан молни сотиб олган одам кўз олдида сал нарироқдаги жойига олиб бориб икки баравар нархига пуллади.
Ғайрат анқайиб қолди, аммо сотувчи йигитга индамади. Эртасига қолган бўёқларни ўзи келтириб сотди. Харидор тадбиркор йигит бўлиб, қурилиш фирмаси бор экан, катта бир одамнинг уйларини шарқона услубда таъмирлашни бўйнига олганини, наққошлар кеча келтирган бўёқларнинг жуда ноёб эканлигини айтгандан сўнг қайтиб келганини айтиб ўтди.
Ғайрат бир юмалаб бўёқ етказиб берадиган савдогарга айланди. Шу баҳона бозорга кириб келди.
Опасига уй олиб бериш ҳаётининг мақсадига айланди. Эртадан кечгача елиб-югурар, ҳар кунги тушумини ҳисоблар, тезроқ отасини хурсанд қилгиси келарди. Нияти холислиги учунми худойим ҳам бирига минг бериб тез кунда бозорнинг паст- баландини ўрганиб олди...

У опасига таъмирдан чиққан, уч хоналик уйнинг калитини берганида қалбида ҳеч ҳис қилмагани катта бир шодликни туйди. Отаси йиғлади, қиблага қараб кафтини очди

---Тупроқ олсанг олтин бўлсин, олтин бошинг омон бўлсин. Етимларга уй олиб бердинг, чор тарафда уйинг бўлсин, болам...

Инсоннинг нияти йўлдоши бўлади
Ҳикоямиз қаҳрамони ҳозир шаҳарнинг кўзга кўринган бадавлат инсонларидан бири бўлиб, яхшилик учун ташлаган битта қадамига Аллоҳим унга минглаб эшикларни очиб берганини, отасининг битта дуоси билан шаҳардаги тўртта бадавлат инсоннинг бирига айланганини айтиб ўз ҳикоясини якунлади.

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кўнгил Каъбаси

Жаннат яхши яшади. Турмуш ўртоғи  мехрибон эди, болалари ҳам ғамхўр бўлди. Шунданми табиатида сокинлик бор. Оғир-босиқ, мулоҳазали аёл.
Ўғиллари Умра  сафари учун  утурмуш ўртоғи иккаласига йўлланма олиб келганида аввалига шошиб қолди. "Ҳали тайёр эмасман-оов! Қуръон ўқишни яхши билмасам, намоз ўқиётганимга ҳам энди беш-олти йил бўлди! " Негадир, ўзини бу улуғ сафар учун нолойиқ ҳис қилди. Жуфти ҳам ўйчан эди, аммо иккиси ҳам ўй-хаёлини сиртига чиқармади.
Жаннат, барибир, аёл кишида тайёргарликни бошлаб юборди. Йўлга деб  иккита ғилдиракли жамадон сотиб олди. Кейин бошқа зарур нарсалар харид қилинди. Йўл ҳозирлиги битгач, кимдандир эшитгани учун яқинларидан, қариндошларидан рози-ризочилик сўрай бошлади.
— Маърифат опа, яхшимисиз. Худо хоҳласа, индинга йўлга чиқамиз.
Дилингизни оғритган бўлсам,  кечиринг. Рози бўлинг, —кўнгли бўшаб розилик сўради у ҳамкасбини ярим қучоқлаб.
—Вой яхши бориб келинг, ўша пайтдаёқ кечирганман сизни,  ўйламанг!
Жаннат хайрон бўлиб қолди. Қачон хафа қилган экан, нима деган экан ўшанда. У ҳушини йиққунча ҳамкасби кетиб қолди.
Кейин бошқа ҳамкасби—яқин дугонасидан кўнгил сўраган бўлди
—Барчиной, ўртоғим, эртага кетяпмиз, иншааллоҳ, қачондир хафа қилган бўлсам, кечиринг. Рози бўлинг.
—Кечирдим, ўртоқ, ҳаммасини унутдим, яхши бориб келинг!
Бунисини нима деб ранжитган эканман. Ҳа, майли, ёдимга тушиб қолар... Аммо эслолмади. Хаёлига фақат Барчинойнинг ўрнига ишлаб берган кунлари,  қаерга борса, илиниб олиб келган совғалари келаверди.

Кечки пайт ёлғизгина қайнсинглисига қўнғироқ қилди.
Ундан ҳам розилик сўраб
—Тўғриси, қаттиқ дилим оғриганди, энди кечирдим келинойи, —деган жавобни олди.
Вой,  бунисига нима ёмонлик қилган экан. Болалари касал бўлса, у билан баравар югурганлари, ўқишини битириб олсин деб бир йиллаб фарзандларига қўшиб уникиниям катта қилишгани, уйига келса, қўйни-қўнжини тўлатиб жўнатганлари ёдига тушди...
Кейин кимга телефон қилмасин, ҳамма уни кечирганини айта бошлади.

Ўйчан бўлиб қолган аёлини кўриб турмуш ўртоғи оҳиста сўради.
—Онаси, қўрқяпсанми? Тайёр бўлмасанг, бормай қўяверамиз, ўртоқ.
Жаннат кўзи ёшга тўлиб жавоб берди.
—Йўқ, дадаси, боришим керак. Аллоҳимнинг ҳар бир ишида хайр бўлганидек бунда ҳам буюк ҳикмат бор экан. Мен тайёр эканман. Шунча одамнинг дилини оғритган эканман, аммо ўзим сезмапман,  қилган яхшиликларимни эсда олиб қолиб, берган озорларимни унутибман. Фақат аввал кўнгиллардаги Каъбани тавоф қилиб олай... У яна кимлардан розилик олмагани ҳақида ўйлаб қолди.

Самолёт учиб борар, унинг ичида бир аёл , зиёрат амалларини бажариб  эсон-омон уйига қайтиб келса,  ҳар бир сўзини етти марта эмас, етмиш марта ўлчаб кейин айтишни дилига тугиб борарди.

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤️ERINGIZNI UYGA TALPINIB KELISHINI XOXLAYSIZMI ?

👩‍❤️‍💋‍👨JUDA YOQIMLI KANAL AYOLLAR UCHUN 💋  ERKAKLAR KIRMASIN❌

😍AYOLLARGA KERAKLI HAMMA SIRLAR  BOR  KIRSANGIZ CHIQIB KETOLMAYSIZ👇👇👇

/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy
/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ

😱 ЎҒИЛ ФАРЗАНД КЎРИШ УЧУН, ШУ АМАЛНИ УЧ ЖУМА ҚИЛСАНГИЗ ИНШААЛЛОҲ НИЯТИНГИЗГА ЕТАСИЗ❗️❗️❗️

#ҚИЗ_ТУҒЁТГАНЛАР_УЧУН_ТАВСИЯЛАР

👉👉👉БАТАФСИЛ 👈👈👈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍Эрим манга хиёнат килди.. (личкамга келган мактуб асосида ёзилди)

Биз оилада 3 фарзанд эдик. Адажоним прокурор аяжон судья булиб ишлашади. Акам налок инспектори эди,синглим 1994 йилги университетни инглиз тили факултетини битирди Ман хам Тарих факултетини битирганман. Биз ота-она багрида жуда бахтли эдик . Ман мактабни битириб укишга кирдим ва курсдошимга турмушга чикдим жуда бахтли оила эдик .
Кизим з ойлигида адожонимизни бериб куйдик. Акам уша пайтлари Россияга катнаб бир аёлни севиб колиб уша аёлга уйланади ва 3 фарзандли булди
Акам Новасибрьскийда машина тузатар эди .Бир кун тузатган машинасини синаш учун уртоги б н машинага утиради ва машинани хайдаб йулга чикади,шу орада машина эгаси келади , устахонага. Караса машинаси йук. Устахонадаги йигитлар тушунтиради машина эгасига,у рус эшитишни хам хохламайди .ва полициияга тел килади , рулда уртоги булади ёнида акам утирарди. Шу пайт оркадан полициия кувганини курган булса керак тухтатишга харакат килган лекин тормоз ишламаган.
Ман билмайману лекин ушатда булганлар этишди .
Йулида кандайдур ердан чикадиган бир тусик булар экан ушанга машина бориб урилган .
Рулдаги бола руль кисиб улган,акам билмайману кандай булганини лекин акам 20 кун больницада комада ётди.
Руслар бизга тел килиб машина пулини берсанг углингни улигини олиб кетасан дейишди .биз участка, машина ,такинчокларни сотиб пул тупладик кариндош уруг уша пайтлари доллар курси 3 минг 200 булган биз 17 минг долларни 3 кун ичида топиб Россияга банк оркали жунатдик.
Ва 20 сентябр куни эрта тонгда бизга хабар келди узбек бола телефон килди .
Кейин руслар тел килиб хамма харажатни буйнига олиб акамни гробга солиб самалётда бизга жунатди.
Аяжоним акамни улигини куриб хушидан кетди .
Ва оёкдан тилдан колдилар,акамни охирги манзилга кузатиб келдик.Нима булганини .билмайману келинойим уйни качон сотишга улгурган 3 та бола йиглаб,бизникига кириб келди.мани уйимга Нима булди деб сурасам аям Россияга кетиб колди,уйни сотиб олган одам бизни хайдаб чикарди уйимиздан деди..Ман хеч нарса дея олмадим жиянларимни уз уйимда олиб колдим.
Худога шукур адажоним хаммамизга уй совга килган эдилар .
Кайнонам хам болалари куп эди хаммасини уйли жойли килиш кере Ман кайнонамга агар карши булмасангиз адажоним совга килган уйда яшасак бошка болаларингизга майли уша пулга уй олиб беринг дедим.
Рози булдилар хозир жиянларим ман б н туради синглим,узимни 2 та фарзандим .
Карзларни тулаш у н Москвага ишлашга келдик. Биласизлар узбекда у карзни уза олмасдик.Эрим таксичилик килди Ман магазинда продавец кассир б б ишладим .Эркак машинада юрса ёки пули купайса аёлларга суяги йук булиб колар экан. Эрим тугриси манга хиенат килди уз квартирамизда. Эри б н турарди уша аел Бир кун эрим ишга бормаслигини этди Ман ишга кетдим,шундай метрога тушсам проезднойимни оламан десам бошка сумкамни олган эканман яхши хамки метро якин эди турадиган квартирамизга
Тезда оркага кайтдим квартирада бир хонани снемать килган эдик Ман уйладим хамма ишда факат эрим бугун дам олаяпти деб бемалол кириб келдим хонага. Не куз б н курай мани жойимда Пари ётибди эрим б н .
Кандай ахволга тушганим факат яратган эгамга аён.
Хеч нарса дея олмадим,хонадан кандай чикиб кетганимни билмайман узим каердалигимни хам билмасдим .
Шу орада манга тел буларди,эрим тел килар эди .кутаргим хам келмади. Кузим телда эди карасам дугонам тел килиб колди. Каердалигимни этгандим келиб мани ва кизимни богчадан олиб дугонамни квартирасига бордик.

Эрим оркамиздан келиб ялиниб яна олиб кетди,болам у н яна кечирдим. У хотинни бошка эркак б н эри ушлаб олиб хайдаб юборди. Ман Яна 2 боламга хомиладор булдим. Шу боламни хам Москвада тугдим. Шу орада аяжонимни бериб куйдик. Узбекга келдик онамни хамма маъракаларини утказдим Яна Москвага кайтаётгандик Тошкентндан эримни кайтарди депортсан деб. Ман утиб кетдим.билетни сотганда депортингиз йук деганди .

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ёлғон хотира


Марҳабо қадрдон уй остонасидан ўтаркан юраги бошқача бўла бошлади. Мана бу жойда супа бўларди. Темирдан ясалган катта кроват. Унда баҳорнинг илиқ кунларидан бошлаб, кузнинг салқинигача жой қилинарди. Онаси раҳматлик чол-кампир бўлиб қолган бува-бувисини кўргани келган меҳмонларни тандирда сомса ёпиб, шу супада меҳмон қиларди. Кузда қовоқ, баҳорда кўк сомса ёпар, бошқа пайт гўштлик сомса узарди тандирдан. У тандир турадиган жойни қидирди. Ҳовли адоғидаги бурчакка ҳозир замонавий ошхона тушган.

Қачонлардир бу ҳовлида иккита овсин бўларди. Онаси ва Роҳила опоқиси. Опоқиси давлат ишида ишлар, онаси ўзининг бешта боласига қўшиб унинг тўртта фарзандига ҳам қарар, касалванд бува-бувисининг хизматига ҳам улгурар, сира нолимасди. Эллик ёшигача қайнона-қайнонасининг хизматида турган онаси улардан кейин беш йилгина яшаб, ўзи ҳам оламдан ўтиб кетди. Марҳабонинг кўзига ёш келди. Жонсарак, меҳрибон, дилдор эди онаси.
Ичкаридан чиқиб келаётган амакисининг қизи-болалик ўртоғи Зарифани кўриб, кўз ёшини артди, юзига табассум қўндирди.
—Ассалому алайкум, Марҳабо опа, келинг-келинг, кеч қолдингиз? Ҳозиргина сизни эслаётгандик.
Марҳабо сари қучоқ очиб кела бошлади аёл.
Мана ярим йил бўлди, қариндрш аёллар ойда бир марта йиғилиб турадиган бўлдилар. Бугунги навбат Роҳила опоқиники эди. Саксонга яқинлашиб қолган аёл ҳамон тетиккина. Бир уй хотинга гап бермай ўтиради.
У меҳмонхонага кириб борганида тўкин дастурхон атрофида ўтирган аёлларнинг суҳбати қизғин эди.
Марҳабо кечикиб, ҳаммани безовта қилганидан ҳижолат бўлар, қайта-қайта
—Қўзғалманглар, ўтираверинлар,-деса ҳам ёшроқ аёллар ўрнидан туриб кўришмоққа ҳаракат қилар, бунга сари баттар ҳижолат бўларди. Фақат Роҳила опоқиси ўтириб кўришди.
—Турмадим, болам, яхшимисан?
Ўтирган жойида қучоқ очди аёл.
—Ассалому алайкум.
У онаси билан бир ҳовлида яшаган қадрдонини қучоқлар экан бир дамгина кўнгли ўксиди "Ойим ҳам яшасалар бўларди!" Кейин ҳар доимгидек тақдирига кўниб, жойига ўтирди. Аёллар издиҳомида урфга айланиб кетган манзиратлардан сўнг ҳамма яна ўзаро суҳбатга киришиб кетди. Марҳабо уйга разм солди. Бу хона аввал ҳам меҳмонхона вазифасини ўтарди, энди кенгайтириб, шифтини ҳам кўтарибдилар, замонавий таъмирланибди. Онаси ҳар йили баҳор келиши билан уй кўтарар, челакка оҳак солиб, оқлаб чиқарди. Сув солиниши билан вижиллайдиган оҳак бўлаклари бир зумда оқ қуйқага айланар, Марҳабо уни завқланиб томоша қиларди. Ишга эрта кетиб, кеч келадиган овсини учун ҳам онаси меҳнат қиларди.
Бир-бирига гап бермай, чуғурлаётган бир уй аёлнинг овозини Роҳила опоқининг ўктам овози хушёрликка чорлади.
—Қани энди мени эшитинглар. Аёл бир умр давлат ишида ишлаган бўлиб, керак пайтда одамларни ўзига жалб қила оларди. Хозир ҳам аввал ҳаммани ўзига қаратиб, кейин гап бошлади.
—Мана шу уйда неча йил қайнона-қайнотамнинг хизматини қилдим, ётиб қолганида парвариш қилдим. Шу уйнинг ўчоғидан кириб, кулидан чиқдим. Нима хизмат бўлса, оғринмай қилдим. Мана энди қариганимда иззатда ўтирибман...
Аёллар жимгина тинглар, ёши улуғроқлари кампирнинг гапини маъқуллаб қўярди.

Марҳабо ғалати бўлди. Унинг болалик хотираларида бундай тасвирлар йўқ эди. Бир умр ишлаган опоқиси якшанба кунлари ё уйига кетар, ёки дам оларди. Уй бекаси номини олган онаси учун якшанба ҳам оддий кун эди. Лекин нолимасди унинг онаси.
Аёл кўп гапирди. Ҳар гап бошлаганида Марҳабо аёлга бир умид билан тикилди. Назарида аёл овсинини эслаши керак эди. Йўқ, ярим соат гапирган бўлса, ярим соат мақтанди кампир, аммо унинг онасини эсламади. Кампир-чолни ҳам ўзи парвариш қилган бўлиб чиқди.
Марҳабонинг томоғидан овқат ўтмай қолди. Онаси билан боғлиқ энг гўзал хотираларини ўчириб, ўрнига ўзи жойлашиб олаётган аёл билан бир даврада ўтиргиси келмай қолганди. Кўзига қуйилиб келаётган ёшларни енгиб ерга боқди.

Ўтириш тугаб, ҳамма бир-бир тарқала бошлаганида у ҳам ўрнидан қўзғалди. Ҳовлига чиқар экан кўзи яшнаб ётган ишкомга тушди. Онаси экканди бу узумларни. Мавжланиб ўсиб ётган мана шу кўчат одамлардан оқибатлироқ экан. Кексайиб қолсада онасини эслатиб мева тугибди...


(тугади)

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Неъмат

Ака-ука орасидан гап қочди. Ҳаммаси арзимаган нарсадан бошланганди, аммо иккисининг арази бир ойга чўзилиб кетди. Охири ука чидолмади. У жигарини соғина бошлаган эди. Истамаса ҳам ҳар куни бир марта шуурига урилаётган ёмон хотира яна ёдига тушди.
—Хотинингни тарбиялаб ол, эркакмисан, ўзи?!—ўдағайлади Қобил.
Аслида, акасининг ўзи янгаси чизган чизиқдан ҳатлаб ўтолмайдиганлардан.
—Қўйинг ака,  аёлларнинг ишига аралашмайлик! —деди у ҳам  овозини баландлатиб.
—Сен ҳали ўзингни эркакман деб юрибсанми?!
У ёғи эса эшитишга арзимаганидек, ёзиш учун ҳам ачинарли... Неварали одамларга бундай жанжаллар уят, аслида. Инчунун ёши олтмишдан ошиб Ҳақнинг олдига кетаётган одамларга!

Негадир, овсинлар ярашиб кетди-ю, жигарлар гаплашмай қўйди.
Меҳриддиннинг тоби қочиб қолди,  акага хабар бердилар.
—Амаки, дадамни бир кўриб кетасизми? Сизга илҳақ бўлиб ётибдилар,-деди жияни бошини эгиб.
— Мен отангга ҳеч нарса демадим. Мана, ноҳақ эканки, Худо уни жазолабди!
Жияни  йиғлаб қайтиб кетди...

Ука бетоб ётаркан хаёлида амаллаб туриб олишни ўйларди.
"Акамдан кечирим сўрашим керак!"
У иситмалаб ётиб ҳам алаҳсирарди. "Ака, кечиринг!"
"Қобил ака, кечирдизми?"

Бир тонг яхши уйғонди. Хатто бир коса қайноққина сут ичди. Руҳи тетик эди.
Ўғлини чақирди.
—Мени амакингникига олиб бор!
Аёли кўзига ёш олди. Ўғли чопқиллаб бориб машинани ўт олдирди, кейин отасини қўлтиқлади.

Дарвозани янгаси очди
—Келинг, келинг, яхшимисиз Меҳриддин?
Уйга бошлади.
Қобил  меҳмоннинг саломига ўрнидан турмай қўл узатди.
—Мани кечиринг, ака! Ўша куни сизни қаттиқ хафа қилдим. Кичикдан хато, каттадан узр. Мен аблаҳни кечиринг.
—Сенга қанча яхшилик қилганимни унутдинг, худойим ўзи кўрсатиб қўйди. Энди ўзингдан кетма!
—Хўп бўлади, ака, тўғри айтасиз!
—Бўпти, чойга қара!
Ука ўша куни тинч ухлади.  Туш кўрибди. Тушида етмиш минг фаришта унинг ҳақига истиғфор айтаётганмиш. 
—Сизлар кимсиз? —сўрабди у.
—Биз то Қиёматгача сенинг ҳақингга истиғфор айтишга буюрилган фаришталармиз!
—Бу мукофотлар қайси амалим учун?-сўрабди яна у кўзларига ишонмай.
—Ҳақ бўла туриб, кечирим сўраганинг учун, жанжални тарк этганинг учун! —дебди фаришталар.

Эрталаб уйқудан барвақт турган Зубайда қўрқиб кетди, кейин тез юриб ҳовлига тушди.
Обдаста тутганча таҳорат олаётган турмуш ўртоғини кўриб, енгил тин олди.
—Хайрият! Аллоҳим ўзингга шукур!

Кечира олиш ҳам бир неъмат экан. Аллоҳ қалбларимизни ўзи ислоҳ қилсин.

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бу жуда қизиқ. Исмингиз бош харифини кўрингчи сизга нима чиқаркин.🫠

Билиш учун пастаги😍😍😍
Исмингиз бош харифини Босинг.

А Б В Г Д Е Ж
З И Й К Л М Н О
П Р С Т У Ф Х Ч
Ш Ў Ғ Э

🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺

Исмингиз бошланғич харифини кўринг сизга нима беркитиб қўйлган экан билиб олинг бу жуда қизиқ 🥰👇🏾

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳикоялар
Қўш келинларни қувонтирган бахт..

Эрта тонг. Ҳали қуёш нурларини ер узра ёзмасиданоқ ҳовлида супур-сидирнинг овози эшитилиб турарди. Шодия аста пардани кўтардию «Вой, ўлмасам, яна ухлаб қолибман», дея апил-тапил кийиниб, ташқарига йўналди. Қараса, овсини Умида ҳовлини супуришга тушиб кетибди. Катта каравотда жой тайёрланган, газда чой қайнаб турарди.
— Умидахон, эрта туриб барчасига улгурибсиз-а, раҳмат сизга…
Яхшиям шу Умида бор. Мана, қўш келин бўлиб тушишганига бир ҳафта бўлса ҳам Умида уни қўллаб-қувватлаб, ухлаб қолганини билдирмайди. Аксига олиб, эри ҳам жуда уйқучи. Уйғотай, демайди. Мана, оқибат. Қайнонасининг олдида уялиб қоладиган бўлди.
Шодия аста қайнонаси ётадиган уйга ишора қилди. Умида овсинининг зинадан тушаётганини кўриб «Ҳаммаси жойида», дегандек бошини ирғагач, ошхонага йўл олди. Овсини иссиққина қатламаларни дастурхонга ўраб қўйибди. Шодия шу топда овсинини қучиб, раҳмат айтгиси келди. Аммо у аллақачон ташқарини супуришга чиқиб кетган эди.
Эрталабки нонуштага йиғилган оила аъзолари келинларнинг чаққонлигига тасаннолар айтишди. «Айниқса, қатламалар жуда ширин чиқибди-я, бай-бай-бай, нақ оғизда эрийди», деди қайнота қўлларини сочиққа артаркан.
— Шодия опам пиширдилар, — деди Умида аста ер остидан овсинига қараб.
Шодия шундай овсинга учраганидан миннатдор бўлди. Келинларнинг аҳиллигини кўрган қайнона ҳам шод эди.
Шодия оилада тантиқроқ бўлиб ўсгани учун ҳам рўзғор ишларига уқувсизлиги шундоққина билиниб турарди. Қайнонаси Лола опа буни яхши англаб турса-да, келини Умида уни йўлга солиб олишига ишонарди. Келинлар бирга-бирга, аҳил ва иноқ бўлиб овқат тайёрлашар, бир-бирининг ўрнини тўлдириб, кези келганда, чақ-чақлашиб, болалик дамларини эслаб, узоқ кулишарди. Келинларнинг шодон кулгиси ҳовли узра ёйилиб, қўни-қўшниларнинг томорқасига қадар эшитилиб турарди. Лола опанинг азалий қўшниси Хуршида хола: «Вой-эй, бунчалар аҳил-а бу овсинлар, илоҳим, кўз тегмасин! Аллоҳим бирини биридан кам қилмасин», дея дуо қиларди. Хотинларининг опа-сингилдек чиқишиб кетганини кўрган ака-ука — Ваҳоб ва Суҳроблар ҳам уларнинг қаҳ-қаҳасини бир чеккада кузатиб, жилмайиб қўйишарди.
— Ҳой, секинроқ, нима сенлардан бошқа одам йўқми ҳовлида?
Суҳроб сал жаҳлдор бўлгани учун уларни баъзида тергаб ҳам қўярди. Аммо Лола опа дарров келинларининг ёнига тушарди.
— Вой, болам-а, «Қиз — тилаган жойида азиз», дейишади. Қўй, бир маза қилишсин. Илоҳим, кўз тегмасин болаларимга.
Иккала овсин навбати билан ота уйига бориб келишарди. Ота-онасига овсинини оғзидан бол томиб мақтаётган Шодияни кузатиб турган онаси:
— Барака топсин овсининг, шундай яхши қизни тарбия қилган ота-онасига раҳмат. Бошида бироз чўчигандим, аммо ҳаммаси ўтиб кетди, — дерди.
Умиданинг ота-онаси ҳам уларни тушунган қудалар учраганидан жуда мамнун эди.
— Қизим, агар овсининг бирорта хато қилса, албатта, унга ёрдам бер, — дея бот-бот такрорларди онаси.
Бир куни овқат пишираётган Умиданинг тўсатдан мазаси қочди. Ҳовли орқасига югуриб ўтиб кетган овсинини кўрган Шодия сув кўтариб, унинг ортидан борди.
— Вой, овсинжон, нима бўлди? Рангингиз оқариб кетибди-ку, мана, мана, бу сувни ичиб олинг.
— Билмасам, бирдан кўнглим алағда бўлиб кетди.
— Умидахон, бу яхшиликка-ку, муборак бўлсин!
Умида вужуди тагида яна бир вужуд пайдо бўлганидан мамнун жилмайиб қўйди. Икки овсин бир-бирини узоқ қучоқлаб туришди.
Шодия бу янгиликни Лола опага етказганида қайнона дарров келинига суюнчи узатди: — Мана, болам, илоҳим, умри ва ризқи билан берган бўлсин…
Шодия суюнчини оларкан, ич-ичидан хурсанд бўлди. «Илоҳим, менга ҳам бу бахт тезроқ насиб этсин», дея тилак билдирди. Ўша кундан бошлаб ош-овқат Шодиянинг зиммасига тушди. У овсинининг кўнгли тусаган нарсани пишириб берар, ой-куни яқинлашгани сари Умида яна ҳам чиройли бўлиб, тўлин ойдек товланарди. Ҳамма уни асраб-авайлар, кўнглига қарарди.
Лола опа эса тезроқ иккинчи келинига ҳам тирноқ сўраб, кунда Аллоҳга илтижо қиларди. Бир куни қўшниси Дилбар опа чақиб олди:

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бахтли аёл сирлари..

💁‍♀Турмуш ўртоғингиз уйга келганида “Хуш келибсиз” деб, табассум ила қарши олинг.

💁‍♀Ишдан келганида унга кўпроқ эътибор беринг, куни қандай ўтганлиги ҳақида сўранг.

💁‍♀ Муваффақиятга эришганида ёки иши ўнгидан келмаганда “мен” ва “сен” сўзлари ўрнига “биз” ни қўлланг. Турмушда “менлик”нинг “бизлик”ка айланиши бир-бирингиз учун яшаётганингизнинг белгисидир.

💁‍♀Қанчалик ҳақ бўлсангиз ҳам, тортишишга уринманг. Тортишиш эр-хотин ўртасидаги муҳаббатни сўндиради. Бундай ҳолатда сукут сақланг. Бир оз вақт ўтгач, хотиржамлик билан тўғри тушунтирсангиз, у сизни албатта тушунади.

💁‍♀Турмуш ўртоғингизни бошқалар олдида, айниқса, яқинлари олдида пастга урманг. Аксинча, улар олдида унга кўпроқ ҳурмат кўрсатинг.

💁‍♀ Турмуш ўртоғингизга бошқа эркакларнинг ютуғини гапириб ўтирманг. Билингки, ҳар кимнинг ўз ютуғи ва камчиликлари бўлади.

💁‍♀ Яқинларингиз турмуш ўртоғингизга қандайдир ёрдам кўрсатган бўлсалар, буни асло унинг юзига солманг, миннат қилманг.

💁‍♀ Унинг ота-онасини, қариндошларини ҳурмат қилинг, уларнинг камчиликларини айтиб юрманг. Уйингизга таклиф қилиб, меҳмон қилинг ва дуоларини олинг.

💁‍♀ Дўстлари, яқинлари билан кўришиб туришига тўсқинлик қилманг, ҳадеб қистовга олиб уни сиқманг.

💁‍♀ Турмуш ўртоғингиз ва унинг оила аъзоларига қилган хизматингизни айтиб, миннат қилманг.

💁‍♀ Истакларингиз инобатга олиниши учун унга буйруқ берманг. Яхшиси, илтимос қилинг.

💁‍♀Оилангизда моддий танқислик сезилаётган бўлса, буни айтиб уни ранжитманг. Бу акс натижа беради.

💁‍♀ Турмуш ўртоғингизга чиройли кўриниш учун ўзингизга оро беринг. Ишдан келишидан аввал ёки уйда эканлигида чиройли ва ораста кийининг.

💁‍♀ Кайфиятсиз, жаҳлдор ёки хўмрайиб юрманг. Доим табассум ила юришга ва гўзал хулқли бўлишга ҳаракат қилинг.

💁‍♀ Турмуш ўртоғингиз уйга келганида барча ишларингизни бир озга четга суриб, у билан ўтириб суҳбат қуринг.

💁‍♀ У уйда бўлмаганида уни соғинганингизни, келганидан қувонганингизни ва келишини сабрсизлик билан кутганингизни айтинг.

💁‍♀ Нималарни ёқтириб-ёқтирмаслигини билиб, кўнглига ёқадиган ишларни кўп-кўп қилиб туринг.

💁‍♀ Бирор бир хато иш қилганида, “Сизга айтгандим-ку” деб ақл ўргатманг. Унинг ҳам вазиятини тушунишга ҳаракат қилинг.

💁‍♀ Сизни бехосдан ранжитиб қўйса, ундан хафа бўлиб узоқ вақт аразлаб юрманг.

💁‍♀ Бирон бир илтимосингизни ўз вақтида бажармаса, “Майли, ҳечқиси йўқ. Бу сафар бўлмаса, кейинги сафар”, деб қўйинг. Кейинги гал ҳам унутса, сабр ва хотиржамлик билан унинг бу иши сизни хафа килишини эслатиб қўйинг.

💁‍♀ Турмуш ўртоғингизни хафа қилган ёки кўнглини оғритган бўлсангиз, узр сўранг ва кўпроқ меҳр кўрсатинг.

💁‍♀ Хато қилиб узр сўраганида дарҳол қабул қилинг.

💁‍♀ Уйдан чиқаётганида табассум ила хайрлашинг.

💁‍♀ Аёл турмуш ўртоғидан муҳаббат кутгани каби ўзи ҳам унга муҳаббат кўрсатиши ва доим буни билдириб туришни унутмаслиги даркор.

💁‍♀Яқинларингизга улашинг.


     
@ibratki_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ётишдан аввал, чойшаб остига совун қўйинг. Натижасидан ақилдан озишингиз аниқ

Янги турмушга чиққан пайтимда, қайнонам эримнинг чойшаблари остига совун қўйиб кетардилар. Сабаби мени жуда қизиқтирарди. Буни қарангки қайнонам жуда хам ақилли инсон экан! Чойшаб остига совун қўйиб ухлаш сабабини билиб, мен хам бу ишни такрорлайдиган бўлдим. Ишониш қийин аммо 100 млнга дори ичсангиз ҳам бу усулни олдида капека экан

Гап шундаки, чойшабингиз остига совун қўйиб ухласангиз, 3 кун ичида сизда...Батафсил 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ШИФОКОР_ТАВСИЯСИ

✅ "ҲАР КУНИ КЎЗОЙНАК ТАҚИШДАН ЧАРЧАДИНГИЗМИ?

✅ "ТЕЛФОН ЁКИ КИТОБ ЎҚИЁТГАНДА КЎЗИНГИЗ ТОЛИҚАДИМИ?"

✅ БОШҚА ДОРИЛАРДАН 10 БАРАВАР КУЧЛИ ВА ҲАМЁНБОП

✅ ТАБИИЙ ТАРКИБ ВА КЛИНИК СИНОВЛАРДАН ЎТГАН

✅ ЯНА РАВШАН ТОНГЛАРНИ КЎЗОЙНАКСИЗ КЎРИНГ

https://dexpress-uz.shop/kristall-6
https://dexpress-uz.shop/kristall-6
https://dexpress-uz.shop/kristall-6

🤗 ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ТИНИҚ НИГОҲ БИЛАН ҚАРШИ ОЛИНГ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

👳‍♂ Хақиқий эркак қандай бўлиши керак?

• ота-онасини рози қилиш учун борини беради;
• оиласини ўзи таъминлайди, ўзи боқади;
• оиладаги эркак киши қиладиган ишларни қатъий ўз зиммасига олади;
• керак пайтда жиддий, керак пайтда ҳазилкаш бўла олади;
• гапирган гапига жавоб бера олади;
• айтдими, бажаради, ваъда бериши шарт эмас;
• аёлини эҳтиёт қилади;
• аёли ва фарзандларига меҳрибон бўлади;
• аёлини бегона эркаклардан қизғонади;
• меҳрни хам, қаҳрни ҳам ўз ўрнида ишлатади;
• аёлларнинг ишига бурнини суқавермайди;
• ҳар нимани валдиравермайди;
• аёлига оғир юк кўтартирмайди;
• ҳеч қачон ғийбат қилмайди, ғийбатни эшитмайди;
• кўча эшик тақилласа, ўзи бориб очади. Аёлига чиқ, демайди.
• аёлининг оиласидан ҳеч нарса кутмайди.
• аёлининг пулини сарфламайди;
• нафақат аёли, балки аёл зоти билан гап талашиб, пачакилашиб ўтирмайди...

💁‍♀Яқинларингизга улашинг.       

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳандалак

Хайри хола кейинги пайтларда куч-кувватдан ҳам, овқатдан ҳам қола бошлади. Қандай эди-я?! Тиним билмасди. Бир ўзи тушгача дунёнинг ишини бажариб ташларди. Катта косани тўлдириб, битта нонни тўғраб шўрва ичиб оларди-да кейин тоғора-тоғора кир юварди.
Мана, кексайиб кучдан ҳам қолди. Турмуш ўртоғи раҳматлик яхши одам эди. Уйим-жойим деб тиним билмасди, аммо жуда пулга пишиқ эди. Хайри холага бир сўм пул тутқазмасди, раҳматлик.
Бир йили эри билан бозорга тушдилар. Кўзи йўл-йўл ҳандалакка тушди. Беихтиёр ўша томонга юрди, битта кичкинасини димоғига олиб бориб ҳидлади. "Оҳ, оҳ!" Отасини эслади. Баҳор тугаб ёз бошланса, отаси этаги барига ҳандалаклар солиб келарди. Кичкинагина бўларди улар. Бирам хушбўй. Аввал қизларига, кейин ўғилларига, охирида аёлига биттадан улашарди отаси. Аммо ҳамма ўзиникини бўлишарди. Навбат билан сўйишарди. Юпқа қилиб. Ҳаммага етарди ҳандалаклар. Хайри хола ўшанда эрига ҳадди сиғиб илтимос қилди
—Дадаси, ҳандалак..
—Ёш боламисан? Буни кимнинг оғзидан тортиб оласан? Ҳадемай қовун чиқади. Каттасидан олиб бораман. Юр, яхшиси тарвуз оламиз. Ҳаммага етади!
Ўшанда Хайри хола жуда-жуда ҳандалак сотиб олгиси келганди. Майли, емаса ҳам. Ифорига тўйса эди. Аслида, у ҳандалакка эмас, отасини ёдга солган шу исга харидор бўлган, ноилож пештахтадан узоқлашганди...

—Она, бозорга кетяпман. Нимадир олиб келайми? Кўнглингиз тусаганини айтинг.
—Тўхта, болам! Мен ҳам бораман.
Ўғли мўмин-қобилгина. Бошқаларнинг боласига ўхшаб "Чарчаб қоласиз!" деб баҳона қилмади. Онаси истадими, ҳисоб. Олиб боради.
Хайри хола тарвузлар тоғдек уюлиб ётган жойга қараб юрди.
—Тарвуз оламизми, ойи?
—Йўқ, ҳандалак!
Ўғли илдам юриб, сотувчи йигитдан ҳандалак сўради, у тарвузлар олдида кичкина бўлиб турган сариқ юмалоқ қовунлардан каттароғини танлаб кўрсатди
—Бу эмас, йўл-йўл ҳақиқий ҳандалак керак. Бу—қовун-ку! —бош чайқади хола.
Бутун бошли бозорда Хайри хола истаган ҳандалак топилмади.
—Йўқ экан, майли, қўявер, — деди аёл ўғлига умидсиз оҳангда. У чиндан ҳам чарчаган эди.
—Вақти ўтибди-да ҳандалакнинг, келаси йил еймиз, насиб қилса...

Машинага ўтирганда ўғли ўйчан бўлиб қолди. Келини телефон қилди. Гаплашиб бўлгач машинасини салқинга қўйди.
—Ойи, бироз кутиб туринг, ҳозир чиқаман.
Хайри хола атрофни кузатиб ўтираркан беихтиёр ўзи билан келинларини солиштирди. Назарида, ҳозирги келинлар эрини аямайдигандек, унга ўз мулки деб қарайдигандек туюлди. Кейин турмуш ўртоғининг кўзига тик боқмаган ёшлигини эслади. "Замон ёшларники. Бир ҳисобдан шуларники ҳам дуруст! Айтганини қилдиради. "
Ўғли кўринди. У негадир машинанинг онаси ўтирган эшиги томонга қараб келарди.
—Онажоним, шуми? Кўзлари кулиб, қувончдан юзлари яшнаб турарди ўғлининг.
—Топдимми?
—Вой, топибсан-ку! Шуни айтгандим, болам. Машина ичини ҳандалакнинг маст қилувчи хуш ифори тутди.
—Бунисини невараларизга берасиз. Қўлидаги елим қопчиқ тўла ҳандалакларни онаси ўтирган ўриндиқ ёнига қўйди ўғил.
Хайри хола уйга боргунча дам-бадам ҳандалакларни димоғига тутиб борди. "Бекорга оналар ўғилларинғ Отам демас эканлар! Отадек ғамхўр бўлар эканда улар. Омон бўлсин" пичирлади лаблари. Сўнг илк бор ўғлинининг номини бошқача атади

—Раҳмат, Отам!
Онанинг кўзлари ёшланди.
Ўғли эса машинасини онаси учун қадрдон бўлган болалик ифорига тўлдириб учириб борарди.

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

𝗥𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮𝗻 𝗯𝗶𝗿𝗶𝗻𝗶 𝘁𝗮𝗻𝗹𝗮𝗻𝗴!✓
Ajoyib test🌷ayol-qizlarimiz uchun🙈
• Barchamiz stressli asrda yashayabmiz uy turmush va hokazo. • Bizga oz bolsada psixologik testlar❤️ bulsa ziyon qilmaydi shu sababli sizlar uchun ajoyib testimizni tuzib chiqdik 😍uzingizni sinab koring javobi judayam qiziq🙊 kopchilikga mos ekan
✓ 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚 ✓

1️⃣🟢 2️⃣🟣

3️⃣🔵 4️⃣🔴

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ясмин эрига уйқу дорини сувга қўшиб ичирдида эрини ухлаб қолишини кутди.Юраги синфдоши Далерни ишқида ёнарди,мана бир ойдан бери эридан яширинча у билан гаплашади.Бугун ҳам эри ухлаши билан ётоқхонадан чиқиб ошхонага томонга ўтдида эшикни ёпиб ўйнашига видеоқўнғироқ қилди.Уёқдан ҳурсанд ошиқни юзи кўринди.
-ухлатдингми эрингни?
Ясмин кўзлари сузилиб жилмайди
-ухлади..бугун ухлаши бироз қийинроқ бўлдида!
-ундай бўлса бугун ҳам бир кўрайлик сизни оппоққина..
Ясмин жилмайиб телефонни хонтахтага қўяркан сўнг ечина бошлади.Шу пайт видеоқўнғироқда унга қараб турган Далер дахшат ила бақирди
-Ясмин ортингда...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​✍ҲЕЧ ҚАЧОН ЁЛҒОН ГАПИРМА!

Тижоратчилар ҳар хил юртдан келиб, бир шаҳарда йиғилишар экан. Бир куни мажлис ўтказиб туришса, бир аёл қўлини кўтариб, тижоратчиларга ишора қилибди. Тижоратчилардан бири ўрнидан туриб, аёлга яқинлашиб дебди:
- Ин шаа Аллоҳ яхшилик бўлсин.
Аёл дебди:
- Бир ҳизмат бор. Агар шуни мен учун бажарсангиз, сизга йигирма динор бераман.
- Бу қандай ҳизмат экан?
- Менинг хожам жиҳодга кетганига ўн йилдан ошди. Ҳали ҳануз ундан дарак йўқ.
Тижоратчи:
- Аллоҳ эсонликда ва омонликда қайтаргай ин шаа Аллоҳ.
Аёл дебди:
- Менинг мақсадим, бир эркак одам қозининг олдига бориб «мен бу аёлнинг эри бўламан» дейишини ва мени талоқ этишини хоҳлардим. Мен ҳам бошқа аёллар сингари турмушга чиқиб, оила қуришни истайман.
Тижоратчи:
- Мен сиз билан бирга бораман, дебди ва қозининг олдига борибдилар.
Шунда аёл қозига шундай дебди:
- Эй қози жаноблари, бу киши ўн йил аввал ғойиб бўлган умр йўлдошим бўлади. Энди келиб, менинг талоғимни бераяптилар.
Қози дебди:
- Сиз шу аёлнинг умр йўлдоши бўласизми?
Тижоратчи одам:
- Ҳа, шундай.
Қози:
- Унинг талоғини бермоқчимисиз?
Тижоратчи:
- Ҳа.
Қози аёлдан сўрабди:
- Сиз талоқга розимисиз?
Аёл:
- Ҳа, қози жаноблари.
Қози тижоратчига дебди:
- Ундай бўлса аёлнинг талоғини беринг.
Тижоратчи:
- У талоқ, дебди.
Аёл дебди:
- Эй қози жаноблари, бу киши мени ўн йилга ташлаб кетган. Мендан на хабар олган ва на нафақа берган.
Қози тижоратчидан сўрабди:
- Нима учун бу аёлни ташлаб кетиб, нафақасини бермагансиз?
Тижоратчи ўзига-ўзи дебди:
- «Бу аёл мени муаммоларга кўмиб ташлайди шекилли»... сўнгра қозига деди:
- Мен машғул эдим, қози жаноблари. Шунинг учун унинг олдига кела олмадим.
Қози дебди:
- Ҳозироқ унга минг динор нафақа тўлайсиз.
Тижоратчи ўзига-ўзи дебди:
- «агар ҳозир инкор этсам мени қамчи билан калтаклаб, кейин қамаб қўядилар. Бошқа чорам ҳам йўқ 😞, дебди)...
Хўп, тўлайман қози жаноблари, деб пулни берибди. Аёл минг динорни олиб, тижоратчига келишгандек йигирма динорни қайтариб берибди.
Тижоратчи эса ёлғон гапиргани учун, ошкор этиб бўлмайдиган муаммога дучор бўлганига пушаймон бўлиб қолибди.
Ошкор этаман деса, қамчиланади ва қолган тижоратчилар орасида шон-шарафини йўқотиб, мартабасидан айрилади.
Тижоратчи ҳам жим туролмай ахийри бир ҳийла ўйлаб топибди. Мол-давлати билан машҳур бўлган тижоратчи дўсти билан келишиб, аёлнинг уйига совчиликка юборибди. Дўсти бориб аёлга уйланмоқчи эканини айтади. Аёл ҳам унинг бойлигига учиб, таклифини қабул қилибди. Сўнгра қалбаки совчи аёлга айтибди;
- Мен ҳозир оғир аҳволдаман. Бу муаммони ҳал этишим учун менга икки минг динор керак. Шомдан бир талай дурадгорларим келаяпти. Улар туфайли мен минглаб динорлар фойдасини кўраман. Агар ҳозир менга ёрдам берсангиз, икки минг динорни сизга беш минг динор қилиб қайтариб бераман, дебди.
Аёл ҳам келган совчининг гапига ишониб, пулларни берибди. Қалбаки совчи пулларни дарров олиб, аёлга дебди:
- Сиз чув тушириб кетган собиқ эрингиздан сизга алангали салом, деб жўнаб қолибди. Ва пулларни тижоратчи дўстига қайтариб берибди.
Аёл эса алданганини билгач, сочларини телбаларча юлиб, додлаб, бармоқларини тишлаб қолибди.

ХУЛОСА:
Ҳеч қачон ёлғон гапирма ва ҳеч қачон оқибатини билмасанг, бирон-бир ишга қўл урма.

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝Қуда

Бу данғиллама ҳовлида бугун бешиктўй. Собир аканинг кенжа – тўртинчи қизи Ўғилойнинг иккинчи ўғлига бешиктўй қилиняпти. Собир ака қизини қишлоқдоши Муродбойнинг ўғлига берган. Мурод ака Собир акадан тўрт ёш кичик. Ўзига тўқ, тегирмони, обжувози бор. Иккита “Дамас”ини ижарага бериб қўйган. Олдин исми Муроджон эди, кейин Муродбойга ўзгарди. Йўқ, ўзи ўзгартиргани йўқ, одамлар шундай чақирадиган бўлди. Олдинига сал ўнғайсизланди-ю, кейин ўрганиб қолди. Бора-бора бундай эркалаб чақиришлар, ўзи тенги ва баъзан ҳатто ўзидан катталарнинг ҳам “ака”лаб гапиришлари хуш ёқадиган бўлди.

Собир ака ҳозир мана шу бойвачча қудаси ва қуда томондаги қариндош-уруғлар билан дарвоза олдида қўл қовуштириб турибди. Маҳалла аҳли ошга айтилган, кутишяпти.

– Ҳой боллар, сувинг иссиқми, сочиқларинг тайёрми? Тезлаш, чоллар келяпти, – деб бақирди катта-катта қадамлар билан яқинлашиб келган Зокир бақироқ. Кейин манзиратда турганлар билан қўшқўллаб, тез-тез сўрашиб чиқди.

Ҳамма ҳаракатга тушиб қолди, кимдир сал олдинроққа юриб, учкўчадан бурилган чолларга назар ташлади, сўнг:

– Қани, ҳамма нарса тайёрми, кеп қолишибди, – деди.

Бироқ бу галги “бўл-бўл”га унчалик эътибор берилмади.

– Қўй қани, Элмурод, тез опчиқ, манави устунга бойла, – деб буюрди Мурод ака.

Йигит ўртача семизликдаги қўчқорни олиб келиб, сўриток устунига бойлади. Собир аканинг юраги “шиғ” этди. Қандайдир бир нохушликни сезди. Бу орада чоллар етиб келди. Уларнинг ортидан икки қуданинг тенгдошларидан иборат гуруҳ ҳам майда қадам билан эргашиб келарди.

– Салом алайку-ум, хуш кепсизлар-хуш кепсизлар. Қани, ичкарига. Мулла бува, қўлни ювдирворасизлар. Қани, йигитлар, чаққон-чаққон, – деди Мурод ака мулозамат билан. Бироз тин олгач, сўзларини тантанали оҳангда давом эттирди:

– Манави қўйни кўряпсизларми? Қўймисан-қўй. Совлиқ эмас, қўчқор. Ростакам қўчқор. Қудамиз бешиктўйга атабдилар. Атамасалар ҳам бўлар эди-ю, лекин атабдилар.

Орага совуқ жимлик чўкди. Собир ака бошини қуйи эгганча, нафас ютмай турар, маҳалладошлар бир-бирига қараб ҳайрон, кимлардир маъноли кўз уриштирар, орада лабининг бир тарафи билан илжайганлар ҳам бор эди.

– Собиржон барака топсин, – деб гап бошлади чоллардан бири. – Тўртта қизди оқ ювиб-оқ тараб ўстирди. Ҳалол меҳнати билан боқди. Учта қизди камолга етказган жаннати бўлади. Тўйга атаб қўй берибди, яна барака топсин. Бу қўйди сотворманг, Муроджон, боқинг. Баракасини кўрасиз. Катагингизга қўй сиғмай кетади. Ҳа, балли, кам бўлманглар, ишқилиб. Хўш, биз қайси томонга юрайлик?

Бобойнинг гапи Муродбойга ёқмади. Илтифотсиз эшитди.

– Қани, юраверинглар. Чолларни ичкарига, меҳмонхонага олинглар. Ёшлар ҳовлига, стол-стулга, – деди Муродбой. Кейин ён-веридагиларни чорлади. Собир акани ҳам таклиф қилди: – Сиз ҳам юринг, қуда.

– Сизлар бемалол, биз кейинроқ, – деди Собир ака ердан кўз узмай. Муродбой ортиқ ундамади. Собир аканинг кўкси ўт бўлиб ёнар, боши тинимсиз ғувиллар эди. Ҳозир бориб Муродбойнинг юзига тупургиси, ғазабини сочгиси келарди. Лекин дами чиқмас, ичида: “Нега мени бунча қийнадинг, нега менга қиз бердинг, эй Худо!” дея қайта-қайта тавалло қиларди, холос.
Ориф Толиб

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Шундай килиб ман Москвага келиб ишлай бошладим.сиделка б б ишлардим кечасига домимиз ёнидаги петёричкада товар тахлардим у ердан 28 минг олардим,ишдан чикиб кампир б н чолга овкатини б б уша домдаги рус кампирларни уйини йигиштириб берардим ва 5.000 у ердан хафтасига ишлардим. соат 1 да аптекага бориб пол ювиб келардим ойига 10 минг руб олардим. Кейин обед.ужен тайёрлаб ухлаб,яна ишга кетардим. Купинча чол узи тайерлаб куярди ухлаб ол сен деб. Ойига уйга вакти келганди 1500$ жунатардим,чунки жиянларим контракт укишарди,уларни уйлаш укитиш мани буйнимда эди. Синглим хам укирди уша пайти,акамни кичик кизи коллежда укирди. Мана бу у хам уз кучи б н университетга гранд б н укишга кирди.Худога шукур 2 та участка кутардим,уй ичини тулдирдим, укитдим жиянларимни. Шу аел бошим б н Худога шукур киламан бировдан кам килмасдан катта килаяпман. Улар мани амма эмас аямизсиз дейишади. Синглимни узатишим кере 2 жиянимни уйлашим кере шунча кийналиб пул топиб ишлаб юрсам-у эрим Узбекда манга хиёнат килиб юрибди. Ха бу эркак буни тугри тушунаман,лекин уйга олиб бориб жиянларимни олдида шу ишни килиш яхши эмаску, юрсин хеч кимга билдирмай юрса булади-ку
Ман уйга борганимда куръонни ушлаб касам ичиб келаман. Яна касам ичаман шу эримни кунгли тук булсин деб,узимга узим савол бераман каерда хато килдим,нега эрим юриб кетди Ман хунук булмасам ёки бирон айбим булмаса деб уйлаб коламан,мана хозир хам 5 квартирага одам куйиб куйганман. узим бир чолга карайман ойига Худога шукур 1000$ дан кам жунатмайман. Уйга борганимда яна ушлаб олдим. Яна хеч нарса демадим вактим хам йук эди, жияним аварияга учраб позваночниги синган экан шу жиянимни Москвага олиб келдим даволатишга. Ушанда борганимда эрим ман б н ажрашишини этди Ман билганингни кил факат мани уйимдан чикиб кет дедим. Шу гапни бекор этдиммикан деб уйлаб коламан, чунки уша пайти хеч нарса куринмади кузимга. Ман хам аёлман яхши гап гадосиман,мани хам севишга хакким борми, йукми, лекин мани ичган касамим йулдан кайтарди. Ман жияним га машина олиб берганмни эрим эшитиб манга тел килиб сан б н ажрашмайман мани кечир деб холи жонимга куймаяпти. Илтимос манга маслахатингиз кере Нима килай этинглар
Худо холаса жиянларим янаги йил укишлари тугайди узбекга кетиб тинчгина яшашни хохлайман
Еш бошимга шунча савдо...

Мана азизлар.. бир синглимизнинг калбида алам тула,кузларида ёш билан ёзганларини сизларнинг хукмингизга хавола килдим.. Шу синглимиз сизларнинг маслахатингизга жуда зор. Уз фикр ва мулохазаларингизни билдириб,маслахатларингизни аямассиз деган умидда сиздан жавоб кутиб коламиз..


📡 Дўстларингизга ҳам улашинг!

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻

1⃣ 🦋 4⃣🦋
2⃣ 🦋 5⃣🦋
3⃣ 🦋 6⃣🦋

100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️‍🔥🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.

😯99% odam xato javob berisharkan.

😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?

Rasmga diqqat bilan qarang ‼️

🤯 Suratda 4-ta odamdan qaysi biri ahmoq ?

❓Toping-chi qaysi biri ahmoq 👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кексалик остонасида

Толиҳа тўйга отланганига уч кун бўлди. Аввал ўзига тузукроқ кўйлак ҳарид қилишни истади, сўнг яхшироқ  оёқ кийим... Албатта,  энди кийинишга ҳаққи бор. Бола-чақасидан қутулди. Ўғлини ўрга, қизини қирга ёйди. Холаваччаси Дилором болаликдаги ўртоғи. Кенжа ўғлини уйлантираётган экан. Тўйга айтганига бир ой бўлди. У ана бозорга бораман, мана бозорга бораман дегунича тўй куни яқинлашиб қолибди. Ўғилларидан пул сўрагиси келмай юрди.
—Тавба, ўз боламдан пул сўрай олмайдиган қандай онаман ўзи? Улар ҳам ўзи билиб бир сўм берай демайди. Онам уйда ўтиради, янги кўйлак  кийиб қаёққа боради, қорни тўқ бўлса бўлди деб ўйласа керак-да!
У деярли бир ой шу ўй билан юрди. Кейин уч ўғилнинг ҳар биридан пул сўраб олди. Тавба,  кейин бориб ўз болангга ҳаддинг сиғмай қоларкан. Ўғиллари оғринмай пул берган бўлсада, Толиҳа, барибир ҳижолат бўлди.

Ана одам-у, мана одам. Кийим бозори гавжум эди. У туртиниб, суртиниб кўйлакларни кўра бошлади. Назарида, ҳаммаси қандайдир бачкана эди. Авваллари ялтироқ нарсаларга, ёрқин рангли либосларга қарарди, ҳозир қорами, тўқ яшилми кийим излай бошлаганини пайқаб қолди.  Юриб-юриб, ҳеч нарса харид қилолмади. Чарчади. Бозор четидаги емакхонага кириб, кабоб айтди.
—Жазми, қиймами?
Ҳа, дарвоқе, у жаз еёлмайди, тишлари тамом бўлган. Истагига қарши бўлса ҳам юмшоғини, чайнаса бўладиганини танлади.
—Қийма берақолинг, иккита. У стол устига қўйилган қоғоз салфеткадан биттасини олиб, пешонасини,  юзларини артди.
—Қанақа чой ичасиз?
У аваллари кўк чойни ўлгудек ёмон кўрарди. Тахир, доридек аччиқ деб ёқтирмасди, аммо энди ичишга мажбур.
—Кўк, яримта нон ҳам олиб келинг, —деди секин.
Дастёр қиз кетгач, атрофга разм солди.
Шундоқ эшик тагидан болалик дугонаси Камола ўтиб борарди.
—Ишқилиб кўриб қолмасинда. Жуда кўп гапиради. Ҳозир уни маъқуллаб ўтиришга ҳам тоқатим йўқ,-деди ичида. Хайрият, ўртоғи емакхонага кирмади. У кейинги пайтларда ортиқча гап-сўзлардан ҳам қочадиган бўлиб қолганди.
Бюртмаси келди. Бир бурда нон билан  битта қийма кабоб еган бўлди, аммо чойнинг ҳаммасини ичиб қўйди. Бир сих кабобни  қолган нон билан қўшиб халтасига солди.
У ҳеч нарса харид қилмай, уйига қайтди. Ёшлигида бозор оралаб чарчамасди, шу ҳам ёқмай қолибди.

—Ойижон, нима олдингиз? —деган келинига
—Ҳеч нарса,—деб жавоб берди, сўнг ҳорғин қадамлар билан уйга йўл олди.
У зиналардан битта-битта кўтариларкан тўйга боргиси келмаётганини пайқаб қолди.
—Нега ҳеч нарса олмадингиз? Бирортаям кўйлак ёқмадими? Келини саволларни ёғдириб ортидан юриб келди.
Толиҳа эшик тутқичига қўл узатаркан, сокин овозда жавоб берди.
—Унақа муҳитлардан чиқиб қолибман болам. Тўйга бормайман, —деди.
—Вой, нега?
—Чарчадим шекилли...
Сўнг эшикни оҳиста ёпиб қўйди.

Келинчак ҳеч нарсага тушунмай турар, шундай имкониятни қўлдан бой берган қайнонаси билан гаплашиб сабабини билгиси келаётганди.

Толиҳанинн  бўлса, негадир ўзи билан  ёлғиз қолгиси келди. У истаётган нарса бу эмасди.
Аёл ўзи билан нима содир бўлаётганини тушуна олмаётган бўлсада, қандайдир тозаланиш жараёнида эканини сезиб турарди. У кексалик остонасига мана шундай сокинлик билан кириб бораётганди.

(тугади)

Лайк босиб кетинг, кўнгил учун.

Феруза Салходжаева

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

— Сизга айтдим-а, қўш келин туширманг, деб. Бир ойдан кейин қилардингиз укасининг тўйини… Ахир бир кунда тушган келинлар бир-бирининг бахтини ўғирлайди, демабмидим?
Лола опанинг «Наҳотки хато қилдим?» деган ўй миясини чулғаб олганидан қон босими ошиб, касалхонага ётиб қолди. Уни кўргани келган ўғли Ваҳобга: «Мени кечир, болам, агар иккингизнинг тўйингизни бир кунда қилмаганимда…» — дея йиғлаб берди.
— Ойи, нималар деяпсиз? Бу ирим-сиримга ишонманг, мен асло бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. Бу гапни Шодия эшитса, тушкунликка тушиб қолади-ку!
Лола опа бу ҳақда ўйламаган экан. Оёғидан ўт чақнаб, овсинининг иссиқ-совуғидан хабар олиб турган шаддодгина келини тушкунликка тушиб қолса, нима бўлади? Шуни ўйлаб, қўшнисининг гапларини унутишга ҳаракат қилди.
Ниҳоят, Умиданинг кўзи ёриди. Туғруқхонага келган Шодия овсинининг хурсандчилигига шерик бўлди.
Шодия энди ҳовлига кирай деб турганида Дилбар опага кўзи тушдию, шошиб салом берди.
— Ҳой, келин, шошманг, ортингиздан шунча чақираман, қарамайсиз-а! — нафаси бўғилди қўшни аёлнинг.
— Овсинингиз тузукми, муборак бўлсин, энди жиянчангиз…
— Раҳмат, холажон, ҳозиргина атала ташлаб келяпман. Вой, бирам полвон ўғил кўрди, умри билан берган бўлсин…
— Ҳа, муштипар-а, ўзингга тиласанг-чи фарзандни. Худойим, ўзимга бер, дегин…
— Ие, холажон, нега унақа дейсиз, ҳали келин бўлиб тушганимга бир йил ҳам бўлмади-ку?! Аллоҳнинг карами кенг, хоҳлаган пайтда Ўзи беради. Ахир фарзанднинг эрта-кечи йўқ-ку…
— Шундайку-я, аммо мен қайнонангиз тўй бошлаганида айтганман, қўш келин қилманг, бирортасига мусибат келади, деб. Ахир бунинг хосияти ёмон-да. Мана, менинг синглимни олайлик. Қўш келин қилди жа-а дабдабали қилиб. Нима бўлди? Битта келини икки йил туғмади. Охири ажрашиб кетишди…
Охирги гап Шодиянинг кўнглига қаттиқ ботди. Худди қайнонаси ҳам уни ҳозироқ ажратиб юбораётгандек, кўзлари ола-кула бўлиб, ичкарига кириб кетди.
Шодиянинг ҳовлига ўқдек учиб кирганини кўрган қайнонаси унга тикилиб қолди.
— Тинчликми, болам, Умида яхши эканми?
— Ҳа, ойижон, тузук, салом деди… — дедию, хонасига кириб ўпкаси тўлиб-тўлиб йиғлади.
Ортидан кириб келган турмуш ўртоғи:
— Нима бўлди, соғлиғинг жойидами? — деб сўради.
— Ваҳоб ака, мени қўйиб юбормайсиз-а, мени яхши кўрасиз-а… — дея пиқиллаб йиғларди Шодия.
— Жинни бўлдингми, бу нима деганинг?
— Агар туғмасам, туғолмасам… — Шодия баттар авжига чиқди.
Ва бор гапни айтди. «Қўш келинликнинг мусибати»ни эшитган Ваҳобжон гап нимадалигини тушундию, кулиб юборди.
— Жиннивой, сен одамларга эмас, Аллоҳга ишон! У қачон истаса, ўшанда фарзандли бўламиз. Унгача, ана, Умиданинг боласини боқишвор…
Эркак кула-кула ҳовлига чиқди ва ҳамон гап нимадалигини билмай ҳайрон бўлиб турган онасига қараб, «Қўшнилар…»деб қўйди.
Лола опа турган жойида қотиб қолди. Шундай чиройли оиласига кўз тегдими? Агар Шодиянинг кўнгли оиласидан совиб кетса, нима бўлади? Эл оғзига элак тутиб бўлармиди?
Умида туғруқхонадан чиқадиган куни Шодия елиб-югуриб хизмат қилса-да, кўнгли алланечук бўлиб келаверди. Эшикдан кириб келган онасини кўргач, ўпкаси тўлиб, йиғлаб юборди. Ахир шундай овсини, оиласи, Ваҳоб акасини қандай қилиб ташлаб кетади?
Қизининг шашқатор кўз ёшини кўрган она уни бир зумдаёқ тушунди.
— Она қизим, сабрли бўл, Аллоҳ сенга ҳам фарзанд беради, ҳали уларни эплай олмай қоласан. Кўз ёшингни арт, меҳмонлар кўрса, ёмон хаёлга боришади…
Орадан кунлар ўтди. Умида боласини йўргаклаб бўлгач, Шодиянинг қўлига тутқазди.
— Мана, Шодияхон, полвонингизни ушлаб туринг, мен ҳозир…
Шодия чақалоқнинг юз-кўзларига, ширингина тамшаниб турган бўрсиққина лабларига суқланиб қараркан, «Аллоҳим, мени ҳам шу бахт­га муяссар қил», дея илтижо қилди.
— Шодия, эртага онангиз келаркан, қудагинамдан айланай, Умидахонни йўқлаб келмоқчи…
Шодия бу хабарни эшитиб, хурсанд бўлди.
— Унда, эртага катта қозонда ош қилайлик. Ўчоқда пишган ошни соғиндим…
Бу гапни эшитган Лола опа аста жилмайиб қўйди. Шодиянинг ҳали бошқоронғилигидан хабари йўқ эди.

Озода ТУРСУНБОЕВА.
@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Bahor va yoz fasliga mos 1000 dan ortiq zamonaviy ko'ylak fasonlar kerakmi? 👗

Bizning kanalda:

❤️ Vecherniy fasonlar
❤️ Maktab,o'qish uchun
❤️ Uyga kiyishga fasonlar
❤️ Hijoblilar uchun fasonlar
❤️ Katta yoshlilarga fasonlar
❤️ Qizaloqlar uchun fasonlar


Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas🤩👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💥 ИБРАТЛИ ҲИКОЯ 💥

Ривоят қилишларича қадимда бир қавм бўлган эди. У қавм учун кўчманчи бўлиб яшаш одат эди. Шу қавм орасидаги бир кишининг кекса онаси бор эди. У она ёшининг катталиги сабаб ора-сира хотирасини йўқотар, фарзандига қаттиқ ёпишиб олар, ундан айрилгиси келмасди. Унинг бу қилиқлари ўғлига малол келар, асабларини ўйнатар, аҳоли орасида гўё шу сабаб обрўси тушаётгандек сезар эди ўзини.
Кунларнинг бирида улар яна одатларига кўра бошқа яйловга кўчмоқчи бўлишди.
У аёлига:
- Эй хотин, эртага кўчяпмиз, маълумки онам касал.
Уни ташқарида қолдир. Биров кўриб қолса, раҳми келиб олиб кетар. Ёшиям катта. Ундан чарчадик. Унга бироз егулик ва ичимлик бер.
У бу ким кўриб қолса, ўзи билан олиб кетар. Ёки ажали етса, ўлар, -деди.
--Аёли:
- Хўп бўлади, ҳожам. Хотиржам бўлинг! Айтганингизни аъло даражада бажараман, -деди.
Эртанги кун келди. Ҳамма кўч -кўронини йиғди. Аёл эри айтгандек, қайнонасига бироз озиқ-овқат, ичимлик сувини қолдирди.
Ҳаммалари жўнаб кетишди.
Улар кунинг ярмисида дам олиш учун тўхташди.
Онасини қолдирган киши, аёлидан ўғлини келтиришини сўради.
Унинг якка -ю ёлғиз, бир ёшли ўғли бор эди.
Уни жудаям яхши кўрар, суюб эркалатар эди.
Аёли унинг сўроғига индамади.
- Ўғлим қани, хотин, келтир дедим, сенга.! -деди.
Аёли:- Уни онангиз билан қолдирдим, бизга унинг кераги йўқ, -деди.
Бу гапларни эшитган эр дод деб юборди:
- Нима учун.?
Аёли:- Чунки у ҳам ҳа демай улғаяди. Онангизни саҳрода қолдиргинингиз каби, сизни ташлаб кетади, ишингизни қайтаради, бундай боланинг кераги йўқ, -деди, хотиржам.
Бу гаплар унга чақмоқ чаққандек таъсир қилди. Отини юганлаб чопиб кетди. Кўчган жойларига етиб келди.
Одатда аҳоли кўчса, улардан қолган-қутган нарсалар орасидан егулик излаб ёввойи, ваҳший ҳайвонлар келар эди.
Қараса, онаси унинг боласини кўксига маҳкам босиб олган, унинг атрофида ҳужумга шай турган бўрилар бор эди.
....Она:
- Йўқолларинг, бу менинг ўғлимнинг жигарбанди, -деб уларга тошлар улоқтирарди.
Киши милтиғини олиб бўрилардан бирини отди.
Қолганлари қўрқиб қочишди.
У отидан тушиб онасини бағрига олди. Юз кўзларидан тинмай ўпиб йиғлар:
- Онажоним, мени кечиринг, -дер эди.
Уларни отга миндириб қавми томон қайтди.
Шундан кейин онасига мисли кўринмаган даражада меҳрибон бўлди.
.Аллоҳ унга доно аёли тақдир қилганидан мумнун эди.
Энди у бошқа жойга кўчмоқчи бўлсалар, аввало онасини туяга миндирар, умрининг сўнгига қадар хизмат қилишга бел боғлаган эди.

Азиз мухлис, билингки...
Ақлли, диёнатли аёл, эр кишининг ор - номуси, тўғри йўлга ундовчи хикматли хазинасидир
Ота -онага қилинган яхшиликларнинг акси эса фарзандларда кўринади..

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Менга устоз Баҳжат Байтор айтиб берган эди. У Америка Қўшма Штатларида қилган лекцияларидан бирида аёллар ҳақида гапириб, бизда уларнинг ўз молларини ўзлари мустақил бошқариш ҳуқуқига эга эканлигини айтган экан. Унинг молини отаси ҳам, эри ҳам тасарруф қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини, агар аёл фақир бўлса унинг нафақасини отаси ёки эри бериши лозим эканлигини, агар унинг отаси ёки эри бўлмаса, гарчи амакисининг амакиваччаси бўлсада, меросдан ҳақдор бўлган ҳар қандай қариндоши унинг нафақасинин бериши лозимлигини айтибди.
Бу нафақа у аёл эрга теккунича ёки ўзининг шахсий молига эга бўлгунича давом этади. У турмушга чиққач унинг нафақаси эрининг зиммасида бўлади. Бунда аёл киши ҳатто миллионер бўлса-ю, унинг эри оддий ишчи бўлсада фарқсиздир ва ҳоказо...
Байторнинг бу гапларини эшитган Америкалик бир адиба шундай дебди:
“Агар аёллар сизда сиз айтгандек қадрга эга бўлса, мени ўзингиз билан диёрингизга олиб кетинг. У ерда олти ой яшай. Сўнгра ўлдирсангиз ҳам майли!”.
Байтор унинг гапларидан ажабланиб, унинг аҳволини сўрабди. У ўзи ва қизларининг аҳволи ҳақида гапириб берибди. У ҳур кўринсада аслида чўри экан. Азиз кўринсада, хор экан. Америкаликлар аёлларни арзимаган нарсаларда улуғлаб, катта ишларда таҳқирлашар экан. Машинадан тушишда уларнинг қўлларидан тутишар экан. Бирор жойга боришса уларни ўзларидан олдин киритишар экан. Баъзан трамвайда уларга жой беришар экан. Ёки йўлдан ўтиши учун уларга йўл беришар экан. Аммо буларнинг бадалига уларга қарши чидаб бўлмас ёмонликлар қилишар экан.
Америкада қиз бола ақлини таниса бўлди, отаси унга ҳеч нарса бермас экан. Эшиги қиз учун ёпиқ экан. Ота унга: “ Бор, ишла. Тирикчилигингни кўр. Бугундан бошлаб менда сен учун ҳеч нарса йўқ!”, дер экан. Шу билан бечора қиз ҳаёт ташвишларига ёлғиз ўзи шўнғиб кетар экан. Бундан буёғидаги унинг ҳаёти билан ҳеч ким қизиқмас экан. Бу фақатгина Америкада эмас, у каби барча давлатларда ҳам шундай экан.
У ерда аёл киши бизнинг наздимизда арзимас ҳисобланмиш бир бурда нон учун ўзининг энг қадрли нарсаси бўлмиш обрўсини, шаънини, ҳаёсини тикиб юбораверар экан.
Биздаги фосиқ кимса ҳам хотинига эргашади. Унга энг қадрли нарсаларни сарф қилади. Уни қизғанади, ҳимоя қилади. Чунки у хотинига машаққат билан эришади, қийинчилик билан етишади.
Шарқ аёли ҳижобга кириб азиз бўлди. Енгиллик билан эришиб бўлмайдиган қилинди ва қадрга эга бўлди. Ғарбда эса аёл кўргазма бўлди ва хор бўлди. чунки кўргазма қилинган барча нарса хор бўлади”.

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАЙҒУРМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН:

📌 Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан,  ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.

📌 Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.

📌 Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.

📌 Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди.

📌 Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир.

📌 Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин.

📌 Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор.

📌 Бировдан раҳмат кутма.

📌 Нафсингни энг ёмон эҳтимолларни ҳам кўтара олишга ўргатгин.

📌 Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир.

📌 Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.

📌 Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил.

📌 Сен ўзингдаги нарса билан одамларнинг кўпидан устундирсан.

📌 Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.

📌 Бало - дуога ундайди.

📌 Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.

📌 Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир.

📌 Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин.

📌 Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир.

📌 Ғазабланма... ғазабланма... ғазабланма.

📌 Ҳаёт - нон, сув, соядан иборатдир, булардан бошқасига эътибор берма.

📌 "Осмонда эса сизларнинг ризқу pузларингиз (яъни Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб булгувчи ёмғир)
ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир". (Ваз-зариёт сураси, 22-оят)

📌 Қўрқилган ишларни кўпи бўлмайди.

📌 Сен учун мусибат эгаларида ўрнак бордир.

📌 Аллоҳ таоло бир қавмни суйса уларни имтиҳон қилади.

📌 Қайғу дуоларини кўп айт.

📌 Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла.

📌 Миш-мишлардан юз ўгир, уларга ишонма.

📌 Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар.

📌 Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир.

Доктор Оиз Ал-Қарний.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ШУКРОНА КЕЛТИР
      
Аста тонг отмоқда сокин,  мусаффо,
Қалбингни мунаввар нурларга тўлдир,
Яшамоқ бахт эрур, тириклик сафо,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Умр ҳам ўтмоқда сойлардек шошиб,
Гоҳ сокин,гоҳ мавжли тўлқиндай тошиб,
Бош узра қуёш ҳам кулар нур сочиб,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Ўткинчи ҳисларла яшама зинҳор
Кенгга кенг дунёдир, торлар учун тор,
Ғанимат ҳаммаси,ғанимат дийдор,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Умрингни энг гўзал кўклами бу пайт,
Нафс,кибр,разолат йўлларидан қайт,
Аллоҳга минг бора ҳамду сано айт,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Шунчаки яшама рўёлар ютиб,
Боғритош диллардан муҳаббат кутиб,
Азиз инсонларинг қўлидан тутиб,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Яшамоқ бахт эрур,тириклик ҳилқат,
Қара нур ёғмоқда осмондан қат,қат,
Умрлар ўткинчи,кунлар ғанимат,
Гўзал кунларингга шукрона
келтир.

Читать полностью…
Подписаться на канал