26542
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Саловат айтишнинг муҳимлиги
📿🕋🕌
Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтадилар:
«Кўп нафл рўза тута олмайдиган ва нафл намозларни ўқий олмайдиган киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиши лозим. Чунки сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир марта айтган салавоти солиштирилса, сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиздан кўра Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга айтган биргина салавоти оғир келади. Чунки сиз ўз даражангизга мос намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса Ўз буюклигига муносиб салавот айтади.
Аллоҳ таолонинг биргина салавоти сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтишини тасаввур қилиб кўринг-а!!!
Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади», деганлар».
(Аллоҳ таолонинг бандаларига айтган салавоти – раҳматидир.)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📝ИНСОН УМРИ ДАВОМИДИ ҚАНДАЙ ЯШАБ ЎТГАН БЎЛСА, ШУНДАЙ ВАФОТ ТОПАДИ...( Бардошингиз етса ўқинг)
Бу воқеа ўтган йили айни чилла ёз маҳалида бўлиб ўтганди.
Чоршанба куни эрталаб нонушта пайтида ёшлари 40 дан ошган 50 га етмаган бир аёл ТЎСАТДАН титроқ келибдию жони чиқибди...
Бир пастда келинлари, ўғиллари, набиралари қий-чув қилишибди, қўшниларни чақиришибди...
Сал ўтмай жанозага қавму қариндош, ёру- биродарлар, таниш билишлар келишни бошлашибди.
Ўғил онаси учун бир яхши тақволи ғассол аёлни олиб келди ва ўзи қабристонга ГЎРКОВ ҳузурига бориб, онаси учун қабр ҳозирлашини ва майитни пешин намози вақтида олиб келишлигини айтиб тайинлади.
Ғассол аёл ўз ишини майитнинг кийимларини ечишдан бошлади...
Ётган майитнинг кўйлагини қайчида кесиб ечинтирган эдики майит баданини ҚУРТ босиб кетганини кўрди...
Ғассолга қарашаётган майитнинг 3-4 та яқинлари ҳайратдан ёқа ушлашди...
Ғассол аёл бу ҳайратни билдирмай ўзи билган дуолари билан ишни сув қуйишдан бошлади.
Бир хил қуртлар сувда оқиб кетар, бир хиллари танадан ажратиб бўлмас даражада ёпишиб ётарди.Сўнг ғассол аёл майитни қорнини босиб қорнини бўшатмокчи бўлди... У қорнини оҳиста босдиямки, қоринда йиғилган нажас (ахлат) майитнинг оғзидан қайнаб чиқа бошлади.
Кўп уринишларда 32 челак сув билан хам майит танаси тоза бўлмаган эди.
Пешин намозига ярим соат қолганида жаноза учун келганлар майитни кўтаришга шай бўлишди.
Одамлар жуда кўп эди. Каттароқ ёшдаги қўшни эркак :
МАЙИТ ТАЙЁРМИ? деб сўради.
Лекин майит ҳали кафанланмаганини ичкаридан эшитгач, УНДА ПЕШИН НАМОЗИДАН ўтиброқ кўмамиз, ТЕЗЛАШТИРИНГЛАР - дея қаттиқ гапирди.
Эшик тагида Тумонат одам йиғилди.
Аср вақти кирди ғассол аёл амаллаб кафанлади ва тобутга ёткизишди.
Одамлар тобутни кўтариб уйдан олиб чиқиб кетишди. Жаноза ўқилди.
Майитнинг ўғиллари хилхонаси томон одамларни бошлади...
Ўғиллар не кўз билан кўрсинларки, бир эмас 3 та гўрковлар ҳали лаҳатни ковлаб улгурушмабди.
Хамма ҳайрон!
Гўрковлар ярим метр хам ерни ковлаб очиша олмаган эди.Кариндошлар ичидан 90 ёшни оралаган бир мўйсафид чол жанозадагиларга юзланди ва:
Жон болаларим.Бу майитга жаноза ўқилди, телефонларингизни ўчиринглар.Амаллаб майитни қабрга қўйишимиз шарт! Бу Аллоҳнинг ишлари. Гўрковлардан лопатка кетмонларни олинглар..! Мен қабр устида дуо қилиб Қуръон оятлардан ўқиб тураман.Галма Гал гўрковларга қарашиб юборинглар! - деди
Қабристонга келган барча одамлар бирма бир қабрга кетмон уришибди.
Айримлар қабристондан кетиб хам қолишибди.
Ҳуллас, шом вақти хам ўтиб хуфтон маҳал кирганида, 12 та қариндош билан майитни ерга қўйишибди ва уйга қайтишибди.
Эртаси куни бу жаноза воқеаси хамма жойга тарқалиб кетибди.
Келинлар айтармиш:
Ер бориб айтмасинуу...! Ойимларни бир чиройли гаплари йўқ эди. Оғзилари жуда шалоқ бўлиб, ўтган кетганни, ўлик тирикни ёмон қарғардилар.Ҳеч кимга кун йўқ эди.
Якин қўшнилари айтармиш:
Ер бориб айтмасинуу, кийим кечак, тилла тақинчоққа жуда ўч эдилар, бозорларда беҳудага пул совуриб, гапма гап, тўйма тўй юришдан қолмасдилар.
Танишлари ўртоқлари айтармиш
Ер бориб айтмасинуу. Давраларда жуда катта гапириб, ҳеч кимни менсимай, соддароқларимизни жеркиб, камситардилар.
Одамлар сўрашибди: Астағфируллоҳ Бу аёлни ибодати, НАМОЗЛАРИ, тутган рўзаси, ҳеч бўлмаса етим есирга қилган садақаси борми.?
Хамма жим туриб елкасини қисармиш.
Ён атрофимизда бўлган бу воқеа биз тирикларга ибрат бўлсин азизларим. Феълимизни кенг қилиб, болаларимиз, яқинларимиз қўни-қўшниларимизни дилини оғритишдан, ДИЛОЗОРЛИКдан сақланайлик...
Бу ўткинчи дунёдан ўзимиз билан фақат ва фақат қилган яхши амалларимизни, садақа савобларимизни, беминнат қилган яхшиликларимиз савобларини олиб кетайлик.
Инсон умри давомида қандай яшаб ўтган бўлса, шундай вафот топади.
Аллох таоло охиримизни чиройли қилсин
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Аёлларнинг кўпчилиги қизини ўқитиш истагида эканини айтади. Бироқ улар ҳамиша сўзини қуйидагича давом эттиради:
— Қиз бола ўқиса яхши-да. Замонни кўряпсиз-ку. Эртага эрини қўлига қараб қолмасин, дейман. Ўзини уддаласин, харажатларни бемалол ўзи қоплай оладиган бўлсин, деб ният қиламан.
Шунингдек, келин олиш режасидаги аёллар ҳам ўқимишли қиз қидираётганини айтишади. Уларнинг сўзи ҳам худди юқоридаги алфозда давом этади:
— Пайпоққаям, памперсгаям ўғлимдан пул сўрайвермайди, дейман-да. Ўқимишли қиз ўзини ўзи уддалайди-да...
Бу сўзлар ва жамиятимиз аҳволи "Амаллар ниятга боғлиқ" эканлигини яна бир бор тасдиқ этаётгандек...
Қаерга қарама, "ўзини уддалаётган" аёлга кўзинг тушади. Бири ҳамшира, бириси ўқитувчи, бири бозорда савдо қилса, наригиси мардикорликка чиқади.
Эҳҳҳ, дейсан, наҳотки одамлар ўз жигарбанди-қизига шундай юкни раво кўрса. Ахир аёл учун ўзини ўзи уддалаш қандай оғир эканини наҳотки билмайсиз?!
Ўзини ўзи уддалаётган аёллар билан яқинроқдан танишиб, дардига қулоқ тутиб кўринг. Юзи кулса-да, кўзлари кулмайди. Лаби табассум қилса-да, чеҳраси ғамгин.
Қизингизни ўқитманг, демайман. Ўқитинг, албатта, ўқитинг!
Лекин зинҳор ўзини ўзи уддалаши учун эмас!
Қизингизни дунёга теран назар сола олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Қизингизни турмушдаги ҳар хил ҳолатларда тўғри қарорлар қабул қилишни ўрганиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Фарзандларига тўғри тарбия бера олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Ҳар хил ҳолатларда турмуш ўртоғига яхши маслаҳатчи бўла олиши учун, ҳалол-ҳаромни фарқига бора олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Ваниҳоят, илми ўсиб, юқоридаги ишлардан ҳам ортиб қолгудек бўлса, жамият ривожига ҳам ҳисса қўша олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Ўзини уддалаб яшашни ҳеч бир аёлнинг бошига солмасин. Уни отаси уддаласин, эри таъминотини қилсин, кексайганида болалари ардоғида бўлсин.
Асло ўзини ўзи уддаламасин аёл...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Сабр қачон сабр бўлади?!
Аллоҳнинг синовларидан қалб зирқирамаганда...
Ўзим учун яшамадим, бошқалар учун яшадим деб миннат қилинмаганда, ёки қилинган яхшиликларга эваз кутилмаганда... шу сабр бўлади...
Агар биз сабр қилсагу бундан малоллансак, машаққатлар сезиб қақшасак бу сабр эмас, аксинча миннат бўлади. Ҳадис бор. Миннатчига Аллоҳ қиёматда раҳмат назари билан қарамаслиги ҳақида.... Чунки миннат ширкка олиб боради, нега дейсизми, чунки миннат Аллоҳнинг фазлини унутишдан, ҳаммасини мен қилдим дейишдан пайдо бўлади.
Тафаккур қилинг...
Бизга яхшиликлар қилиш учун қувватни ким берди, қалбимизга яхшилик қилишга рағбатни ким солди, яқинларимизга нисбатан меҳрни ким жойлади қалбимизга?!
Аллоҳми?!
Демакки “мен қилдим“ демоқликка ҳаққимиз йўқ. Ҳамма нарса Аллоҳнинг изни билан, Аллоҳ ҳохлагани учунгина бўлади, биз ҳохлаганимиз учун эмас, чунки қалбимизга ҳохишни Аллоҳ солмаса ҳаттоки овқатланиш ҳам кўнглимизга сиғмайди, бошқаларга яхшилик қилишни қўятуринг, Аллоҳ ирода этмаса ҳаттоки ҳожатга ҳам кириб чиқолмайди одамзот. Шу қадар ожиздир одам боласи.
Тафаккур қилинг, зеро, ҳаётингиз яхшиланиши ва амалларингиз хабата бўмаслиги, хатоликлар ичра яшамаслигимиз учун Роббимиз берган неъматлар устида тафаккур этмоғимиз шарт.
Унутманг, миннатнинг бошланғич ва тугар нуқтаси ширк, гарчи миннат тилда зикр этилмасада, қалбдан ўтган миннат ҳисси ҳам кифоя қилади ширкка йўл қўйишимизга. Ширк эса гуноҳи кабира ҳисобланади. Гуноҳи кабира содир этиб тавба қилиш ҳаёлимизга ҳам келмаганидан кейин ҳаётимизнинг яхшиланишидан ҳам умид йўқ.
Чунки яхшиликлар Аллоҳдан, ёмонликлар гуноҳимиз важидан келади, аксарият...
Ҳаётимиз ўнгланиши учун, гуноҳлардан тийилиб, тавба қилишимиз тақозо этилади.
Тафаккур қилинг...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
АЖАЛ ЯҚИНЛАШАЁТГАНИНИНГ ОЛТИ БОСҚИЧИ❗️
____
Ўлим 6⃣ босқичдан иборатдир:
Биринчи босқичнинг номи “ўлим куни” дейилади. Ушбу кунда инсоннинг ҳаёти ниҳоясига етади. Аллоҳ таоло осмондаги фаришталарга банданинг руҳини олиш учун ерга тушишларига ва уни Аллоҳ таолога йўлиқишга ҳозирлашларига буюради.
Афсуски, ҳеч ким бу кун ҳақида ҳеч нарсани билмайди, ҳатто ўша кун келганини, шу куни вафот этишини ҳам англамайди. Инсон ушбу вақт келганини билмасада, лекин танасида бир қанча ўзгаришлар бўлаётганини сезади.
Масалан, ўша кунда...
👉 Батафсил ўқинг
Танишим ночорлигидан шикоят қилди, “қийналяпман, мен хам яхши яшагим келади, фарзандларимга фалон-фалон нарсаларни олиб бергим, фалон-фалон кийимларни кийинтиргим келади” дейди. Бу шикоят қилиши биринчи марта эмасди. Хар сафар тасалли берардим. Бу сафар қаттиқроқ гапирдим:
- Уйингиз борми?
- Ха бор.
- Кимники?
- Ўзимники.
- Ижара эмасми? Ой охирида пул тўла деб хеч ким келмаяптими?
- Йўқ.
- Машина кимники?
- Ўзимники.
- Оила борми?
- Ха бор, биласизку тақсир.
- Фарзандлар-чи, улар хам ўзингизникими?
- Ха(шу ерга келганда нега сўраяпганимни тушунди).
- Берган Зот олиб қўйишга қодир эмасми?
- Гапингиз тўғрику-я, лекин сиз барибир тушунмадингиз. Ана, одамлар бекаму-кўст яшаяпти-ку…
- Шукр қилсангизчи! Уйингиз бор, учта соппа-соғ, бир-биридан ширин фарзандингиз бор. Алхамдулиллах десангизчи!?
- “Э-э-э…” - деди-да, қўлини силтаб кетиб қолди. Орадан кўп ўтмади. Мен сафарга чиқиб келдим. Тасодиф ўша ака билан кўришиб қолдим. Жудаям абгор ахволда эди. Аёлини ишга кирганини, қўлига пул тушиб эрини назарига илмай қўйганини, ўғли отасига “сиз бизга нима қилиб бериб қўйдингиз ўзи?” дейишгача борганини, оралари қил учида турганини айтиб қолди. “Машина нима бўлди?” дедим. Аллақачон сотилиб кетибди…
Орадан олти ойча ўтганда эшитдим-ки, ажрашибди, оиласи кўчиб кетибди, ўғли «хеч нарсада хаққингиз йўқ деб уйдаги хамма нарсани олиб кетибди. Хабар олгани бордим. Ахвол жуда ачинарли. “Ака, уй қолибди-ку хеч бўлмаса, шукр қилинг“ дедим. “Йўқ, уй хам қолмайди шекилли, укам билан синглим отамиздан қолган ховлида хаққимиз бор деб тинчитмаяпти” деди…
Охир оқибат уй хам кетти дейишди. Яна ховлисига бордим, уйдан жиянлари чиқишди, амакисининг ахволи ёмонлигини, касалхонага тушиб қолганини, энди бу ховлида яшамаслигини айтди…
Аллох Таъоло жалла саноху бандаларига хитобан:
“Агар сизлар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз зиёда қиламан, ва агар (берган неъматларимга кўз юмиб) куфрона келтирсангиз, қаттиқ азобларим бор” деган оятининг натижасини гувохи бўлиб тургандим…
Аллох Таъоло хамма нарсасини олди. Ҳатто, “жон” деган омонатини хам!
Салим Айюбий
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Аёл учун энг афзал жой.
Аллоҳ таъолога аёл ҳижобда бўлиши шу даражада манзурки,
аёл қанчалик авратини ёпса ва қанчалик ўзини номаҳрам эркаклардан олиб қочса, шунчалик Аллоҳ таъоло уни яхши кўради. Ҳаттоки, ҳадиси шарифда келадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
الْمَرْأَةُ عَوْرَةٌ، فَإِذَا خَرَجَتِ اسْتَشْرَفَهَا الشَّيْطَانُ، وأقرب ما تكون من ربها إذا هي في قعر بيتها
"Аёл (бошдан оёқ) авратдир. Қачонки, у (заруратсиз) уйидан чиқса, шайтон унга кўз тикади ва аёл уйининг энг ичкарисида бўлган чоғида Роббисига энг яқин бўлади" дедилар. (Саҳиҳи ибн Ҳиббон)
Яъни, аёл заруратсиз уйидан ташқарига чиқса, шайтон одамларни у аёлни кўриб, бадназарлик ва бошқа гуноҳларга мубтало бўлишларига ҳаракат қилади.
Бу ҳадиси шарифда очиқ-ойдин айтилганки, аёл бошдан-оёқ авратдир ва у уйининг энг ичкарисида бўлган чоғида Аллоҳ таъолога энг яқин бўлади Бу ҳадисдан маълум бўладики, аёлнинг ҳижобда бўлиши ва заруратсиз уйидан чиқмаслиги ўта фазилатли ва аҳамиятлидир
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻
1⃣ 🦋 4⃣🦋
2⃣ 🦋 5⃣🦋
3⃣ 🦋 6⃣🦋
100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️🔥🙈
😍😱ҚИЗЛАР ҲАЛИ БУНАҚАСИ БЎЛМАГАН ҲАММАСИ МУТЛАҚО ТЕКИНГА ЎРГАТИЛАДИ
ДАСТУРХОН УЧУН МАЗЗАЛИ🍱
🍰Ширин Тортлар, Мазали Овқатлар🍜 Хар хил Пишириқлар🍪 Салатлар🥗 Лағмон 🍝, Сомсалар🥟 тайёрлашни текинга ўргатаман Ҳаммаси Ажойиб😋
😱ДАХШАТ 999~ХИЛ РЕТЦЕПТЛАР ОНЛАЙН КУРС ТЕКИНГА😍ТЕЗ КИРИНГ👇
https://telegram.me/joinchat/4DvAL24BMnBkZjMy
🦄Bitta gulni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻
1⃣ 🌻 4⃣🌻
2⃣ 🌻 5⃣🌻
3⃣ 🌻 6⃣🌻
100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️🔥🙈
rasmiy kanaldan olingan🥰sinab kuring sizda qanday javob chiqar ekan ✅🤔
😱ЮЛДУЗ УСМОНОВАНИ ОЗОДА ҲАҚИДАГИ АЙТГАН ГАПЛАРИ БУТУН ИНТЕРНЕТНИ ПОРТЛАТДИ🔥💥 😨👆ВИДЕОНИ ОЧИБ КЎРИНГ
🔥ОЗОДА НУРСАИДОВА ҲАМ БУ ГАПЛАРГА ЖИМ ҚАРАБ ТУРГАНИц ЙӮҚ😱 ЮЛДУЗНИ ГАПИДАН ҲАМ БАТТАРОҚ БӮЛДИ 😳
САҲНА ЖАНГ МАЙДОНИГА АЙЛАНИБ КЕТДИ😡
🎬ТЎЛИҚ ЖАНЖАЛ ВИДЕОНИ КАНАЛГА ЖОЙЛАДИК‼️ ТЕЗ КИРИБ КӮРИНГ ӮЧИРАМИЗ🚫👇
https://telegram.me/joinchat/Ha1vGVD5MyE3NzEy
🔠🔠🔠🔠🔠🔠
УЙИНГИЗГА ЕТҚАЗИБ БЕРАМИЗ
🔊ТАВАРЛАР СКИДКАДА УЛГИРИБ ҚОЛИЛАР❗️
💠ОШХОНА БУЮМЛАРИ ОПТОМ НАРХДА ЭНГ АСОСИЙСИ 1ДОНА ЗАКАЗ ҚИЛСАНГИЗ ҲАМ ОПТОМ НАРҲДА ОЛАСИЗ . КАНАЛГА УЛАНИНГ ЖУДА КЎП СИЗ ХОХЛАГАН НАРСАЛАР 😍
Уйингиздан чиқмай туриб бизга заказ беринг ва бир кунга қолмай қулингизда бўлади.
ТУРКИЯ, ДУБАЙ, ЭРОН,ХИТОЙ ТАВАРЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА 🔹
НАЛИЧИДА ХАММА ТАВАР БОР❗️
Заказлар буйича🫴
T.me/ROYAL_JIHOZLAR
+998884981010
КАНАЛГА ЎЛАНИНГ 👇
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
✍Ғузордаги қасоскор илон
Шу пайтгача икки марта жуда қаттиқ қўрққанман. Бунга қизиққонлигим сабаб бўлган. Биринчи марта кечқурун ғалати эшак мени чўчитган.
Кунларнинг бирида ярим кечаси уйга қайтаётганимда жарлик ёнида турганча сув ичаётган эшакка кўзим тушди. Аввал кўзларимга ишонмадим, чунки эшакнинг олдинги ва орқадаги биттадан оёғи ҳавода муаллақ турарди. Аниқроғи, эшак сувга кириб туриши керак бўлган оёқларини кўтариб олганди. Аввал эшакка яқинроқ бормоқчи бўлдим, лекин қўрқиб, уйга кета бошладим. Аммо қизиққонлигим устун келди. Ортимга қайтиб, эшакни аниқроқ кўришга қарор қилдим. Лекин жарлик ёнига келганимда эшакдан асар ҳам йўқ эди. «Балки, бирор ёққа кетгандир», дея ён-атрофга алангладим. Бироқ ғаройиб эшак ҳеч қаерда кўринмасди. Шунда хаёлимга «қоронғида ажиналар юради», деган гаплар тушди-ю, қўрққанимдан уйга югурдим.
Иккинчи сафарги кўнгилсизликка эса ўзим сабабчи бўлдим. Уйимиз ёнида дарахтзор бўларди. Кичкина ўрмон деб атаса ҳам бўларди уни. Баҳорда ҳамма ёқ гулларга тўлиб кетар, ён-атроф ажиб тароват касб этарди. Аммо бу ҳолатнинг бир ёмон томони ҳам бор эди, яъни дарахтзорлар, одатда, илонлардан холи бўлмасди. Ўзим илонлардан унча қўрқмасдим, чунки бувим ёшлигимдан «Илонлар ювош бўлади, уларга тегмасанг, улар ҳам сенга зарар етказмайди», деб уқтирарди. Шунинг учун ҳам хаёлимда «Илонлар безарар» деган тасаввур муҳр-ланиб қолганди. Лекин қизиқишим устунлик қилди-ю, илонларнинг ашаддий душманига айланиб қолдим.
Одатдагидек ўқишдан қайтиб, ҳовлида ўйнаб ўтиргандим, ҳовлимизнинг билан жарлик туташган жойида бир кичикроқ илон ўрмалаб юрганига кўзим тушди. Индамай, ўйинимни давом эттиравердим. Аммо қувлигим тутди. Илонни ушлаб кўрмоқчи бўлдим. Қизиқишим шунчалик устун келдики, «Илон чақиб олиши мумкин», деб ўйлаб ҳам кўрмадим. Бостирмадан узунроқ чўп олдим-да, илонни илиб олиш учун унга секин яқинлаша бошладим. Илон эса мени дарров сезди. Судралганча узоқлаша бошлади. Кичикроқ эканлигини кўр-ганимдан кейин кўнглимдаги қўрқув ҳам босилди. Ўрнини қизиққонлик эгаллади.
— Ҳозир сени тутиб, таъзирингни бераман, — дея илоннинг ортидан қувлашга тушдим.
У эса ўт-ўланлар орасида кўринмай кетди. Жаҳлим чиқди. Бир-икки марта илон кетган тарафга қараб таваккал тош отиб кўрдим. Илонга тегмади, шекилли. Шундан кейин уйга қайтдим.
Илон билан боғлиқ бўлган нохушлик пешонамга ёзилган бўлса керак. Акс ҳолда, худди ўша илон яна ҳовлимизга қайтиб келмаган бўларди. Афтидан, у ниманидир изларди. Ўзи илонлар нимани қидириши мумкин, бу ҳақда тасаввурга ҳам эга эмасман. Хуллас, эртаси куни тушга яқин яна ўша илонни кўрдим. Бу сафар уни қўлга туширишга қатъий аҳд қилгандим. Кечагидан ҳам каттароқ чўпни олиб, илонга сездирмай яқинлаша бошладим. Би-роқ бу сафар ҳам у мени сезиб қолди. Фақат бу пайтда унга анчагина яқинлашиб олгандим. Илон қоча бошлаганида эса четроқда турган тошни олдим-да, бошини мўлжаллаб отдим. Бу гал адашмадим. Тош илоннинг нақ бошига тегди. Ке-йин думини мўлжалладим. Чунки илоннинг жони думида бўлади, деган гапларни эшитгандим. Бироздан кейин илоннинг жони узилди. Уни чўпимга кўтариб олдим-да, қаҳрамонлик қилган одамдек ғўддайиб айлантириб юрдим. Буни кўрган бувим эса:
— Илонни ўлдирдингми? — деди мени койиб. — Сенга айтгандим-ку унга озор берма деб. Бу ишингнинг охири бахайр бўлмайди, болам!
— Э, буви, яна бошладингизми? Бу оддий илон бўлса. Нима, у учун бошқа илонлар ўч олишадими?!
— Эҳ, болам, болам, — бошини сарак-сарак қилди бувим. — Ҳеч ақлинг кирмади-кирмади-да. Бор, ошхонадаги қопдан озроқ ун олиб чиқ.
— Унни нима қиласиз, буви? — дедим ҳайратимни яширмай.
— Илон келган йўлга сепсак, бу йўлга бошқа илон яқинлашмайди, болам.
— Шу ирим-сиримларга ишонасизми?
— Нима, сенингча иримлар ўйлаб топиладими? Кўп гапирма-да, айтганимни қил.
Бувим мен олиб чиққан унни жарлик ёни билан ҳовлимиз четига сепиб чиқди. Сўнг:
— Ишқилиб, охири бахайр бўлсин-да, — деди.
Мен эса бувимнинг беҳудага хавотир олаётганидан ажабланардим.
— Бўлди-да энди, буви, — дедим бувим яна «охири бахайр бўлсин», деганидан кейин. — Ҳеч нарса қилмайди. Бор-йўғи битта илон-ку!
— Бу сен учун илон, лекин онаси учун
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Дуо
«Дуодаги илтижога қарамай, бериш муддатининг кечга сурилиши умидсизлигингга сабаб бўлмасин. У Зот сенга Ўзи ихтиёр қилган нарсани Ўзи ирода қилган вақтда ижобат қилиш кафолатини берган. Сен ихтиёр қилган нарсани сен ирода қилган вақтда эмас».
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳикматда дуо қилган банда риоя қилиши лозим бўлган буюк одобни эслатмоқда. Гоҳида баъзи бандалар қанчалик ёлвориб дуо қилса ҳам ижобат бўлмаганидан умидсизикка тушиб қоладилар. Бу эса тўғри эмас. Дуо бобида ҳам руҳий тарбия устозлари ояти карима ва ҳадиси шарифларни юқори мақомлардан англаб етиб, иймон ва эҳсон даражаларида муолажа қилиш тажрибаларини ҳаётга татбиқ қилганлар. Ушбу ҳикмат ўша тажрибаларга йўғрилган ҳикматлардан биридир. Биз ҳам уларнинг тажриба ва шарҳларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.
Аввало дуонинг маъносини билиб олайлик. «Дуо» сўзи араб тилида чақириш, сўраш маъноларини англатади. Кўпинча дуо қилиш ҳамда бирон нарсани талаб қилиш маънолари бир-бирига аралашиб кетади. Шунинг учун талаб нима-ю, дуо нима эканини аниқ билиб олиш алоҳида маъно касб этади.
Талаб – сўровчи нутқ қиладиган лафзнинг васфидир. «Менга тилаган нарсамни бергин» каби.
Дуо эса сўровчида пайдо бўладиган нафсий ҳолатдир. Мазкур нафсий ҳолат икки нарса билан: қалб ва ҳисларнинг уйғоқлиги ҳамда уларнинг ҳар бирининг синиқлик ва ҳокисорлик ила Аллоҳ таолога юзланиши билан ва яна дуо қилувчининг ўзи қилган гуноҳлар учун Аллоҳ таолога сидқидилдан тавба қила бошлаши билан бўлади.
Ҳа, дуо қилинаётган пайтда қалб ва ҳисларнинг уйғоқлиги ҳамда уларнинг ҳар бирининг синиқлик ва хокисорлик ила Аллоҳ таолога юзланиши бўлмаса, одатга кўра, икки қўлни кўтариб, тилга келган талаб сўзларини такрорлаётган бўлади.
Бундай вақтларда қалб ғофил бўлиши, тилда бир гап, хаёлда эса бошқа гап бўлиши ҳам мумкин. Албатта, бу ҳолатни дуо деб бўлмайди.
Бас, шундай экан, бу ишни қилаётган одамни «Фалончи Аллоҳ таолодан сўрамоқда», дейишимиз мумкин. Аммо «Фалончи Аллоҳ таолога дуо қилмоқда», дея олмаймиз.
Кўпчилик бирор нарсага эришмоқчи бўлса, турли дуоларни ўрганиб, ёд олади. Уларни такрор-такрор ўқиб, Аллоҳ таолодан ўз тилагини сўрайди. Аммо сўраган нарсасига етиша олмай юраверади, чунки у ҳақиқий дуо қилгани йўқ, шунчаки сўраш билан банд. Дуо деб аталадиган нафсий ҳолатга эришгани йўқ.
Шу билан бирга, у ўзи қилган гуноҳлар учун Аллоҳ таолога сидқидилдан тавба қилишни бошлагани ҳам йўқ. Балки гуноҳ қилишда давом этаётган бўлиши ҳам мумкин.
Ахир бирор одамдан бир нарсани сўрайдиган одам ўша берувчига нисбатан беодоблик содир этган бўлса, аввал мазкур беодоблик учун узр айтиб туриб, кейин сўровини сўрайди-ку!? Нима учун Аллоҳ таолога гуноҳ қилган банда У Зотдан узр сўрамай туриб, яна сўровини сўраши керак? Аллоҳ таолога осий бўлиб туриб, яна қандай қилиб У Зотдан «Менга фалон нарсани бер», дея талаб қила олади?!
Шунинг учун ҳам баъзан ўзи ҳақида қилган дуоси қабул бўлган кишиларнинг кўпчилик учун қилган дуолари қабул бўлмайди. Чунки бу кишининг ўзи тавбани яхши қилиб, дуони ихлос билан қилган бўлади. Аммо кўпчилик ичида гуноҳга ботиб, бунга парво ҳам қилмай юрган кимсалар бўлиши мумкин.
📚 «Хислатли ҳикматлар шарҳи», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бировнинг ҳаққи.
Бир қашшоқ балиқчи
катта балиқ, тутиб, хурсанд бўлиб кетаётса йўлидан зўравон безори чиқиб балиқни унга беришини сўрабди.
Балиқчи бу балиқни сотиб, болаларига ейиш учун харажат қилишини, болаларини очлигини айтибди. Аммо зўравон куч ишлатиб балиқни тортиб олибди.
Балиқчи оч болалари учун қанча ялиниб, ёлвормасин муштумзўр безори пинагини бузмастан балиқни олиб жўнаб кетибди..
Балиқни олиб йўлда кетаётса балиқ типирчилабди ва тўрдан пастга тушиб кетибди.
Дил озор одам балиқни тутиб қайта тўрга жойлаштиришга харчанд уринаётган махал бош бармоғини балиқ жарохатлабди.. Бармоғидан qон оқа бошлапти. Бунга эътибор бермаган безори одам уйига келиб, хеч нарсани ўйламай балиқхурлик қилибди.
Жарохатланган бармоғи туни билан у одамга уйқу бермасдан қаттиқ оғриб чиқибди.. Оғриққа чидамаган одам эртасига табиб хузурига борибди.
Табиб жарохат жиддийлигини яъни гангрена (чириш) касаллиги эканини айтибди. Агар бармоқни кесиб ташламаса касаллик бутун қўлга ўтишини айтибди.
Бармоқни кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат тўхтамабди. Табиб қўлни тирсагигача кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат барибир тўхтамабди. Бир қўлни елкагача кесиб ташлабди.
Оғриқдан изтиробда қолган одам илмли донишманд ҳузурига борибди. Донишманд воқеани негизигача суриштириб билибди ва дебди:
-Сен зудлик билан балиқчини излаб топ. Сенинг дардинг унинг норизолигида. Тез узр сўраб, балиқчини рози қилмасанг дардингга даво тополмаслигинг турган гап..
Зўравон безори одам балиқчини излаб топибди. Унинг оёқларига йиқилиб узр сўрабди, бўлган ходисани айтиб берибди. Балиқчи у одамни кечирибди.
Шунда у одам балиқчидан сўрабди:
-Сендан балиқни тортиб олган куним сен Аллоҳга нима деб йиғлаган эдинг?
Шунда балиқчи дебди:
-Билакларидаги кучи билан менга зўравонлик қилди. Мени кучим етмади, аммо мен бу ишни энг қудратли Аллоҳга топширдим деб, кўзларимда ёшим билан уйга оч болаларим олдига қуруқ қўл билан қайтдим. Аллоҳ ризқимизни ўзи етказди..
Бир қўлидан айрилган одам фарёд қилиб йиғлади, аммо энди кеч эди...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Нега ўзингизни бунча қийнайсиз?!
Бизнинг оғриқларимизга ҳечким сабабчи эмас ўзимиздан бошқа, на ота-она, на фарзанд, на жигар, на жуфтимизу ва на ёру биродарлар.
Аллоҳ Сизни чексиз неъматлар ичра сийлаган. Буни кўзларингиз қачон кўради, қачон шукур айтасиз?
Шукур айтаман дерсиз, лекин шукур қилган одамда Аллоҳга исён бўлмайди.
Ўйламанг Аллоҳга исёним йўқ дея, ҳаётидан, кўрган кунидан, бандаларидан хафаликларнинг барчаси Аллоҳга исёндир, агар билсангиз. Аллоҳга исён ношукурликдан пайдо бўлади ва у куфр амал ҳисобланади. Ҳар хафалик Сизни қамраганда Аллоҳга исёнингиз урчигандан урчийди...
Яратувчимизга исён Роббни ранжитади.
Аллоҳни ранжитадиган ишда давомий бўлган ҳолда қанақасига аҳволингиз ўнглансин.
Етар гўзалим. Исённи тўхтатинг. Исёндан тўхтаб Аллоҳнинг Сизга берган неъматлари устида тафаккур қилинг, биргина кўзингиздаги нурнинг ҳикматини ҳис этинг, шукрини адо этиб, холис Аллоҳ учун берган неъматларига икки ракаат шукур намози ўқинг. Икки ракаат исёнларингиз учун тавба номози ўқинг, ҳокисор қалб билан, хатокорлигингиз, ожизлигингиз, Аллоҳга хорлигингиз ва муҳтожлигингизни тан олиб...
Умидни бандаларига эмас, борича Аллоҳга боғланг.
Агар 99% умидингиз Аллоҳга ва 1% гина умидингиз бандаларга боғланса ҳам Аллоҳга боғлана олмайсиз. Қалбни 100% Аллоҳга боғлаш керак.
Зеро, Аллоҳ бандаларидан умидланишимиз, уларга эҳтиёжимиз кучайиши учун эмас, аксинча, Аллоҳга юзланишимиз, муҳтожлигимиз фақатгина Аллоҳга бўлиши кераклигини англашимиз учунгина синовлар беради.
Сиз Роббингизга юзланинг, фақат Аллоҳдан умидланинг, бандаларининг меҳрини эса Ўзига қўйиб беринг. Қалблар эгаси Аллоҳ. Уларни Сизга эътиборли ва ғамхўр қиладиган зот Аллоҳ. Шундай экан бундай мурувват ожиз қуллардан эмас Аллоҳдан кутилади.
Аллоҳнинг ваъдаси бор. Шукур қилувчини зиёдасига етказиши ҳақида... Ҳеч йўқ бир мартагина қалбда хафаликларсиз шукур қилиш неъмати лаззатини ҳис этинг ва мукофотини ҳам Ўзидан кутинг... Аллоҳнинг мукофотлари кечиктирилмайди... Лекин олдин бу учун шукур қилишни ўрганиш ва уддалаш керак.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бувим ва бобом
Бувим раҳматли расмдагидек шунақа юрардилар. Бошларига чимматни ташлаб, кейин паранжини ўраб, меҳмонга, шифохонага, қабристонга борардилар. Баъзан ўзларига ҳамроҳ қилиб мени етаклаб олардилар.
Уйимизда тўй ёки бошқа маросим бўлаётган бўлса ҳам Намоз вақти бўлса, ҳеч нарсага қараб ўтирмай Намозларини адо этардилар. "Қудалар келиб қолди, кутиб олмаса уят бўлади" демай, аввал Намозга эътибор қаратар, уни адо этишга дарҳол уринардилар.
Аллоҳ раҳматига олсин!
Бобом раҳматли иккинчи жаҳон урушида қатнашганлар. Ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш (расмдаги қурол орқали самолётларни уриб тушириш) отрядида хизмат қилганлар. "Урушдаги воқеалардан гапириб беринг" десам, кўпинча йиғлаб юборардилар.
Бобом раҳматли узоқ йиллар давомида "шаҳар озиқ-овқат савдоси"га қарашли базада ҳисобчи бўлиб ишлаганлар. Ноқонуний тарзда бировга бир нарса бермаганлари ва ўзлари ҳам олмаганлари учун одамлар у киши ҳақида "Ўзи емас, бошқага бермас" дейишар экан.
Шундай ҳалол ва иффатли яшашга уринган бобо ва бувининг набираси қилиб қўйган Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтаман.
Айтгандек, бобом раҳматли авваллари мени "Нозимжон, ундоқ қил, бундоқ қил" деган бўлсалар, мадрасага ўқишга кирганимдан сўнг деярли сансирамадилар. "Келинг, Нозимжон, ўтиринг, чой ичинг" дердилар.
Шаҳримиз уламоларини жуда яхши кўрардилар. Умархон домла, Олимхон домла, Довудхон домла каби устозларни тилга олсалар, оғизларидан бол томарди.
Аллоҳ таоло ўтганларимизни раҳматига олсин!
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЕТИМНИНГ ХАҚҚИ
Бир киши вафот этди, аёли - ёш жувон қўлидаги гўдаги етим қолди. Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди. Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасига ишониб, унининг тасарруфига топширди. Кўзлари хасаддан қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди. У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди. Улар автомабиль олди - сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёли ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди. Кун сайин бойишарди. Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.
Орадан 15 йил ўтиб, ака ўз юртига қайтди. Катта ер сотиб олиб, ҳашаматли қаср қурди. У ўз савдосини давом эттирди. Укасининг ўғли йигит ёшига етган эди. Амакисининг олдига отасидан қолган меросдан ҳисса талаб қилгани борди.
- Сенга берадиган бир чақам ҳам йўқ! Йўқол, кўзимга кўринма, яна уйимга қадам боссанг, ўзингдан ўпкала! - деди амаки.
Йигит синиқ ҳолда волидасининг ёнига қайтди.
Амаки ўз қасрини энг янги, сара жиҳозлар билан безатди. Америкадаги оиласини чақирди. Уларни ўзи кутиб олишга қарор қилди. Лекин уйга қайтиш чоғида автоҳалокатга учрашди. Амаки, унинг аёли, фарзандлари; барчалари вафот этишди.
Ажабланарлиси шунда эдики, бу етим йигит амакисининг ёлғиз, расмий меросхўрига айланганди.
У энг қийин, энг машаққатли дамларни яшаётганида 15 йил ўтиб, Аллоҳ унинг амакисини мулкини кўпайтириб беришига сабабчи, ҳақиқий эгасига зиёдаси билан қайтаришни тақдир қилганини билмасди.
Эҳтимол бу шўрлик, мазлума онанинг тўсиқсиз ижобат бўлган дуоларининг самарасидир.
Инсон бировга зулм қилиши, унинг ҳаққини осонгина еб кетиб, унутиши мумкин! Аммо...
⚡️«Роббингиз унутувчи эмасдир!»
( Марям сураси, 64-оят).
⚡️«Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл! Сабаби, у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ!»
Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари ва Аҳмад ривояти
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Исми_Азам_Дуоси
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бнлан масжидда ўтирган эдик. Бир киши намоз ўқирди. Сўнгра у: «Аллоҳим! Мен Сенга ҳамд бўлгани учун, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ бўлгани учун, Маннон, осмонлару ерни тенги йўқ қилиб яратувчи, жалол ва икром соҳиби бўлганинг учун Сендан сўрайман. Эй Ҳайй, эй Қайюм!» деб дуо қилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Батаҳқиқ, у Аллоҳга дуо қилса ижобат қиладиган, сўраса берадиган Исми Аъзами ила дуо қилди», дедилар».
✍(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).
Шарҳ:
Бу ҳадиси шарифда ҳам Аллоҳ таолонинг бир неча исмлари зикр қилинган бўлса ҳам, улардан қай бири Исми Аъзам эканини билиб бўлмайди. Ушбу сарлавҳа остида келган ҳадиси шарифлардаги дуоларнинг арабча матнини ѐддаб олиб, дуо қилиб юрса, ижобат бўлиши умид қилинади. Барча уламолар Аллоҳ таолонинг Исми Аъзами ила дуо қилинса, қабул бўлишига ҳеч қандай шубҳа қилмаганлар. Аммо Исми Аъзам ҳақида келган ривоятлар ҳар хил бўлгани учун Аллоҳ таолонинг исмларидан қайси бири Исми Аъзам экани ҳақида ихтилоф қилганлар. Хулоса қилиб айтиладиган бўлса, қуиидаги исмлардан бири
Исми Аъзам бўлади:
1. Аллоҳ.
2. Аллоҳ, ар-Роҳман ар-Роҳийм.
3. ар-Роҳман ар-Роҳийм, ал-Ҳайй ал-Қайюм.
4. ал-Ҳайй ал-Қайюм.
5. ал-Ҳаннон алманнон, Бадийъус самаавати вал-Арзи, Зул Жалали вал-Икром.
6. Бадийъус самаавати вал-Арзи, Зул Жалали валИкром.
7. Зул Жалали вал-Икром.
8. Аллоҳу лаа илаҳа иллаа ҳу, ал-Аҳад ас-Сомад аллаззии лам ялид ва лам ювлад ва лам якун лаҳу куфуван аҳад.
Ибн Ҳажар: «Исми Аъзам ҳақида келган ривоятлар ичида энг кучлиси шу», деганлар.
9. Робб. Робб.
10. Моликул мулк.
11. Лаа илаҳа иллаа анта, субҳанака иннии кунту миназзолимийн.
12. Калимату тавҳид.
13. Ҳуваллоҳуллазии лаа илаҳа илла ҳува Роббул аршил азийм.
14. Асмааул ҳусна — гўзал исмлар ичига беркитилган.
15. Банда чин дилдан, Аллоҳ таолодан бошқани хаѐлига келтирмай ихлос билан дуо қилса, Парвардигорнинг ҳамма исми ҳам Исми Аъзам бўлади.
16. Аллоҳумма.
17. Алиф лаам мийим. Ушбу сарлавҳа остида келган ҳадиси шарифлардаги дуоларнинг арабча матнини ѐдлаб олиб, дуо қилиб юрса, ижобат бўлиши умид қилинади.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 35📚
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Фарғонада 5 йил олдин эри Россияга ишлашга кетган аёл фарзандли бўлди. Аёлдан фарзанд кимданлиги сўралганда, унинг берган жавоби ҳаммани шокка солди‼️
Яқинда маҳалламизда 5 йил олдин Россияга ишлаш учун кетган қўшнимиз фарзандли бўлди. Энг қизиғи — бу 5 йил давомида у бирор марта ҳам хотини билан кўришмаган. Келиндан шубҳаланган қайнота ва қайнона болада ДНК таҳлили ўтказишди. Таҳлил натижалари эса ҳаммани шокка солди.
✅ДНК текшируви ҳулосаси кўра бўланинг отаси… Давоми 👇
🦋🌺Аёл нафақат гӯзал бўлиши балки Ёрини кӯзига яхши кӯриниши керак🥂💒
📖❓Эрингиз бошқага қараб кетмаслиги учун.🟣Эр ӯз Аёлини Телбаларча севиш учун👑 Эрини Ипсиз боғлаш Сирлари😀👇
🤫Биз сизга Энг Сирли нарсалар берамиз🤗
🤰Туғриқдан кейинги муаммолар➡️💕Ҳеч кимга айтолмаган оғриқли нуқтангиз...😍Фойдали нарсалар сиз учун➕🌸
❤️Эрни Ипсиз боғлаб ӯзига қаратиш
❤️Мен Сизни Ӯз Каналимда кутаман👇
/channel/+8DprxmITk1szMDJi
/channel/+8DprxmITk1szMDJi
Қизларга яхшилик қилиш.
Оиша розиёллоҳу анҳодан:
- Бир бечора аёл икки қизчасини кўтариб ҳузуримга келди. Мен аёлга учта хурмо бердим. У қизларига биттадан хурмо берди, ўзи учунчисини энди оғзига олиб борганида қизлари яна қўл чўзишди. Шунда аёл учинчи хурмони ҳам уларга бўлиб берди. Менга аёлнинг қилган иши жуда ёқди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам келганида бу воқеани айтиб бердим.
Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам:
- Аллоҳ таъоло аёлга ана шу иши сабабли жаннатни вожиб қилди ёки уни дўзахдан қутқарди,- дедилар.
Бошқа бир ривоятда:
- Ким қизлари тарафидан балоланса (синалса), бас, уларга яхшилик қилса, улар шу киши учун дўзахдан тўсиб турадиган парда бўлади,- дедилар
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#ибрат
МАЙКЛ ЖЕКСОН
У 150 йил яшамоқчи эди. Унинг 12 та шахсий табиби бўлиб улар уни ҳар куни сочидан тирноғигача текшириб туришар эди. Ҳар гал таомланишидан олдин бир киши таомини захарланмаганини аниқлаб олдиндан еб кўрсатар эди. Унинг кунлик фаолиятини 15 киши баён қилиб борар эди. Ҳатто ухлаш учун ётадиган каравати махсус тайёрланган бўлиб уйқу вақтида кислород мўътадиллигини тартибга солар эди. Ҳатто мабодо керак бўлиб қолса инсон аъзолари билан таъминлайдиган томонлар билан ҳам шартномалар бор эди. Чунки у 150 йил яшаши лозим эди-да!
Аммо 2009 йил 25 июньда бу уринишларнинг барчаси бекор бўлди. 50 ёшида Майклнинг юраги уришдан тўхтади. Унинг 12 та шахсий табиби бор куч ва билимларини сарфлашди, Калифорния ва Лос Анжелесдан малакали табиблар таклиф қилинди. Аммо бари бефойди кетди. Уни ўлимдан сақлаб қола олишмади. 25 йил Майкл шахсий табиблар маслаҳатисиз бир қадам ҳам қўймади. У 150 йил яшамоқчи эди-да!
Унинг охирги сафарида 2,5 миллион киши кузатиб қўйди. Бу ўлим ва видолашув сафари эди.
Бу қиссадан хулоса шуки, биз ҳеч нарсага эга эмасмиз. Эга бўлган мулкимиз бор-йўғи бизнинг исми шарифимиз ёзилган баъзи бир қоғозлар холос. Биз ҳатто ўз ҳаётимизга ҳам молик эмасмиз.
Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ат-тавҳид" китобида Аллоҳнинг борлигига энг катта далиллардан бири инсоннинг устидан доимо ўлим ҳукмронлик қилиши, у ҳоҳламасада қариб-қартайиши, бемор бўлиши каби ишлар эканини айтади.
ШУНДАЙ ЭКАН ТУҒЁН НЕЧУН?
Абдулқодир Полвонов
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Замонавий инсоннинг энг катта муаммоси — уйқу вақтини йўқотганидир. Уйқунинг ҳам жисмоний, ҳам ижтимоий аҳамияти жуда катта.
Вақтдан барака учаётган вақтда "умрим тез ўтиб кетяпти" деганлар, қачон ётиб, қачон тураётганига эътибор берсин. Уйқу вақтини писанд этмайдиганларнинг умри ва ризқида барака бўлмайди. Буни барча — диндор-у динсиз, мусулмон-у насоро... тан олади.
Бу уйқу тундагисидир, кундузгиси эмас. Қуръонда бу алоҳида таъкидланади:
“У сиз учун кечани либос, уйқуни истироҳот қилган ва кундузни тирилиш (замони) қилган Зотдир”
(Фурқон сураси, 47-оят).
Албатта, кундузги уйқу ҳам таъкидланади, лекин инсон ҳаётида энг муҳими — тундаги уйқу.
Хитойда ишлаётганимда хитойлик профессор эрта туришнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб, мени ҳайратда қолдирмоқчи бўлганди. Бенжамин Франклинга нисбат бериладиган машҳур мақолни эслайлик: “Early to bed and early to rise makes a man healthy, wealthy, and wise." (“Эрта ётиш ва эрта туриш инсонни соғлом, бой ва доно қилади.”) дейилади.
Уйқусига эътибор қилмаган одамда касалликларга мойиллик ортиб боради, тушкун, тунд, одамови, жиззаки, сиркаси сув кўтармайдиган, асабий, одам ёқтирмайдиган… бўлади.
Вақтини баракали бўлишини истаган одам уйқуга эътибор бериши лозим. Уйқу вақти қатъий бўлиши керак. Уйқу вақти эса фаслларга қараб ўзгариб боради. Энг идеал уйқу вақтини эса йил давомидаги бомдод ва хуфтон намозлари вақтларига қараб белгиласа бўлади.
Уйқунинг бузилиши ва вақтига амал қилмасликнинг илк белгиларидан — эрталаб турганда бошдаги енгил оғриқ, чарчоқ, гарангсирашдир.
Вақтдан барака кетди, дейишдан аввал тунги уйқу вақтига эътибор бериб қўйинг!
Бахтиёр Абдуғафур
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
АСЛ САРПО
Тўй тараддудида юрган холам бу галги ташрифида тўйни бир ҳафта кечиктиришга қуда тарафни аранг рози қилганини айтиб қолди:
– Бир ҳафта олдин ё кейин, нима фарқи бор, ҳайронман. Кўндиргунимча она сутим оғзимга келди. Биз буюртма қилган мебел беш кун кечикаркан. Куёвникига олиб бориб ўрнатишга эса бир кун вақт кетади.
– Мебелни деб қудаларинг билан орангга совуқчилик тушмасин-да, – деди онам.
– Қўяверинг, мебелларни кўргандан кейин ҳаммасини унутишади.
– Бошқа ҳамма нарса тахтми?
Холам ҳамма сарполар тайёрлигини айтиб, бирма-бир мақтай кетди. Рости гап, холам йиққан сарполарга жуда ҳавасим келди. Аммо онамнинг юзларидаги норозилик ифодасини кўриб, мен ҳам, холам ҳам ажабландик.
– Сингилжон, сен тўйни яна бир ойга кечиктирсанг арзийди, – деб қолди онам.
– Вой, опа, мен қанча пул сарфлаб қилган сарполарни назарга илмаяпсизми?
– Куйиб-пишганларингни кўриб, қиз бола учун, ҳар бир инсон учун энг муҳим нарсаларни биласан деб ўйлагандим. Сарпо йиғишни эзгу ниятлар билан сандиққа жойнамоз солишдан, Қуръони карим олишдан бошлаш керак.
– Ҳа, опа-я, шу ҳам муаммо эканми? Топамиз, оламиз, сандиққа ҳам соламиз, – бепарво кулди холам.
– Топиш, олиш муаммо эмасдир, лекин қизинг Қуръон ўқишни билмаса...
Холам бир пас жим ўтирдилар-да, индамай туриб кетиб қолдилар. Ўзимча оғриндим. Онам холамни беҳуда ранжитди деган ўйда эдим.
Эртаси кун тушга яқин холамнинг узатилаётган қизи уйимизга қўлида Қуръон билан кириб келди.
– Холажон, тўйгача сизларникида турсам майлими?
– Ие, келинпошша, – кулдилар ойим. – Тўйга ким тараддуд кўради?
– Емай, ичмай, ухламай бўлса ҳам, тўйгача Қуръон ўқишни ўрганишим керак.
– Баракалла, – дея онам жиянини бағрига босди.
Кечаги ўринсиз ўйимдан уялиб кетдим...
Онам келин бўлажак жиянига ҳадя қилиш учун сандиқни очди. Хола-жиян рўмол танлашаётганида аста сандиққа мўраладим. Тугунларнинг устида иккита жойнамоз, бирининг устида оқ, яна бирида яшил муқовали Қуръони карим турарди. Эътибор бериб қарасам, бирига менинг, иккинчисига укамнинг исми ёзилган қоғоз қистирилган экан...
Ўшанда мен эндигина еттига киргандим. Онамнинг холамга берган танбеҳлари моҳиятини эса кундан-кун, йилдан-йилга теранроқ англаб боряпман.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ОИЛАВИЙ БАХТЛИ ҲАЁТНИНГ СИРЛАРИ
Турмуш ўртоғи билан 50 йил яшаб, бахтли ҳаёт кечирган онахон билан суҳбат.
50 йил давомида, доимо бахтли яшаганини сирини диктор (радио орқали) сўради:
- Онахон, айтингчи, сирингиз нимада? Таом тайёрлашга усталик ё чиройда ёки фарзандларни дунёга келтиришдами? Ё бошқасидами? - деди.
Онахон:
- Оиладаги саодат, Аллоҳнинг тавфиқидан сўнг аёлнинг ўз қўлларида. Аёл, уйини жаннатга айлантириши ё аксини қилиши мумкин. Гап бойликда, деб ўйламанг. Қанча давлатманд, аммо бахтсиз аёллар бор. Улардан эрлари безиганидан ташлаб кетади.
Баъзи аёллар эрига ўнталаб ўғилларни туғиб беради, лекин уларни эрлари севмайди, ажрашишади.
Яна жуда кўплари пишир - куйдирга ўта моҳир, баъзилари кун бўйи ширин таомлар тайёрлайди, аммо эрини унга қилган муомаласидан доим нолиди.
- Унда сизнинг сирингиз нимада? - деб сўради.
Онахон:
- Ҳожамнинг ғазаблари келса, чуқур ҳурмат билан сукутга шўнғардим. Бошимни эгиб, хоксорлик билан гапларини тасдиқлардим. Аёл киши асло, эри унга ғазабланган ҳолда гапирса, жим, мазахомуз қарашда қарамаслиги керак. Эркак киши закий бўлиб, бу қилиғини тушунади.
Журналист сўради:
- Уруш - жанжални бошласалар бошқа хонага чиқиб кетса бўладими? Сиз олдилардан чиқиб кетмасмидингиз?
- Асло... агар эрнинг олдиндан чиқиб кетсангиз, унга нисбатан ҳурматсизлик, уни эшитишни истамаган бўласиз. То хотиржам бўлмагунларича, уларни эшитиб, барча гапларига «Ҳўп» деб турардим. Гапларини гапириб бўлгандан кейин, «Гапларингизни айтиб бўлдингизми?» дердим ва чиқиб кетардим. Чунки шунча бақиришдан кейин чарчардилар - да?! :) дам олишлари керак бўларди. Мен эса, хонадан чиқиб, уй юмушларига киришардим.
- Шунча гапдан кейин нима қилардингиз? Аразлаб, бир - икки ҳафта гаплашмай, кескин услубларни қўлламасмидингиз?
- Йўқ, икки томони ҳам кескир силоҳдек бўлган бу ёмон одатдан эҳтиёт булиш керак. Агар эрингиздан бир ҳафта аразлаб юрсангиз, у сизнинг кўмакларингизга эҳтиёжи тушса ҳам, сизсиз ўзи бажариб шу ҳолатга ўрганиб қолади. Яъни, унга сизнинг аҳамиятингиз қолмайди. Ҳожамнинг баъзан талаблари шу даражада юқори бўлиб кетганидан ўта қайсар, инжиқ бўлиб қолардилар.
- Шундай ҳолатда нима қилардингиз?
- Бир - икки соатдан сўнг, у кишига бир қадаҳ шарбат ёки бир финжон қаҳва келтириб, «Марҳамат, ичиб олинг», дердим. Албатта шунга эҳтиёжлари тушиб турган бўларди. Мен ҳам одатдагидай гаплашаверардим. «Мендан хафамисан» десалар, «Йўқ» дердим. Ўзларининг қаттиқ гапларига узр сўраб, чиройли гапларни айтардилар.
- Сиз ўша гапларга ишонармидингиз?
- Ҳа, албатта. Мен ўзимга ишонаман, ахмоқ эмасман - ку!? Эрим ғазабда айтган гапларига ишониб, ҳотиржам бўлганда айтганларига ишонмаслигимни хоҳлайсизми?
- Сизни уришиб, бақириб, сўнг яхши муомала қилиб кетса, сизнинг ҳурматингиз, ғурурингиз қаерда қолади?
- Менинг ғурурим, ҳурматим, эримнинг ризолиги, ўзаро муносабатимизда хотиржам бўлишимиздадир. Эр - хотин ўртасида ғурур бўлмайди. Қанақасига ғурур бўлсин? У сиз билан бирга яшаса, айбу нуқсонларингизни билса, ҳеч кимнинг олдида кўрсатилмаган сифатларингизга шоҳид бўлса, ғурур қоладими?
Агар аёл киши қуш қилиб яратилганида, "Товус"...
Ҳайвон қилиб яратилганда, "Кийик"...
Ҳашарот бўлганда, "Капалак" бўларди.
Лекин у инсон қилиб яратилди. Натижада, суюкли маҳбуба, меҳрибон она, эр киши учун ер юзидаги энг гўзал неъматга айланди. Агар аёл кишини шаъни жудаям олий, юксак бўлмаганда эди, Аллоҳ таоло уни жаннатда муъмин эрларга бериладиган мукофот бўлмиш "ҲУР" ларни яратмасди. Бир ҳақиқат мени шу даражада ажаблантирадики, биргина гул аёлни рози қилади. Биргина сўз уни ҳалок қилади.
Аёл зоти ажиб-да?!!
Гўдаклик чоғида отасига жаннатдан бир эшик очади.
Улғайганда, эрининг иймонини тўлдиради.
Она бўлганида эса, ЖАННАТ унинг оёқлари остида бўлади.
©Умму Абдуллоҳ таржимаси
Каналга уланиш учун линк👇
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
фарзанд, болам. Илон ҳам боласини яхши кўради. Сенга бир нима бўлса, онанг, отанг, менинг қанчалик куйинишимни биласан-а?!
Мен «Ҳа», дегандек бош силкидим.
— Илонлар ҳам шундай. У ҳам боласи учун қайғуради. Ёшсан-да, болам, кўп нарсага ақлинг етмайди.
Ўша пайтда ростдан ҳам бувимнинг гапларига унчалик тушунмасдим, аниқроғи, бу гаплар менга таъсир қилмасди.
Орадан уч кун ўтди. Ҳар доим ҳовлида ўйнаётиб, жар лабига қараб-қараб қўяман илон келмаяптимикин, деб. Бувим ҳам хавотир олаверади. Лекин бора-бора мен ўлдирган илоннинг онаси келавермагач, ўша воқеа ва бувимнинг гапларини унутиб ҳам юбордим. Би-роқ…
Ота-онам бувим билан бирга қариндошимизникига кетадиган бўлишди.
— Уйда ўтириб тур, эҳтиёт бўл, ҳеч қаерга кетиб қолма, — деб тайинлади ойим.
Бувим эса ойимнинг гапига қўшиб қўйди:
— Жарликка яқин борма, уйдан чиқмагин.
Катталар кетгач, ичкари уйга кирдим-да, телевизорни ёқдим. Бироз мультфильм кўрдим. Лекин, барибир, зерикдим. Ҳар куни кўчада ўйнаб юрганим учун уйда ўтиришга сабрим чидамасди. «Ҳеч нарса қилмайди. Бувим айтган илон ҳам келмаса керак энди, бизни эсидан ҳам чиқариб юборгандир», дея ўзимни овутиб, энди эшикни очмоқчи бўлгандим, кўзим ҳовлида кулча бўлиб ётган илонга тушди. Бу илон аввалгисидан анча катта эди. Бунчалик катта илонни кўрмаганим учун қўрқиб кетдим. «Ҳозир уйга кириб, мендан қасос олса-я», деган фикр миямга келди-ю, эшикни қаттиқ ёпдим. Қўрқувдан йиғлаб юбордим. Деразадан илонга қарадим, у ҳам менга тикилиб турарди. Ичимда «Илтимос, менга тегма, бошқа бундай қилмайман, энди ҳеч қачон илон ўлдирмайман», деб ялина бошладим. Бувимнинг гапига кирмаганимдан, бебошлик қилганимдан афсусландим. «Ишқилиб, ойим, дадам, бувим тезроқ келсинлар-да», дея ўйладим. Афтидан, қасос олиш учун келган илоннинг менга раҳми келди, шекилли, судралганча пастга тушиб кетди. Қўрқа-писа эшикни очдим. Йўқ, илон ҳовлида кўринмасди. Ҳовлига тушганимда эса у жарликка тушиб кетиб бўлганди.
Бу воқеани бувимга айтиб бергандим, чуқур хўрсинди-да:
— Сенга раҳми келибди, — деди маъюс тортиб, — барибир, она-да у ҳам! Ўз бошига тушган азобларни онанг ҳам тортишини истамаган! Раҳмат сенга, минг марта раҳмат!
Бувимнинг илонга раҳмат айтаётгани бу сафар менга ғалати туйилмади. Чунки бўлиб ўтган воқеалардан кейин бувим ҳеч қачон нотўғри гапирмаслигини тушуниб етгандим.
ҲАМДАМ отанинг ҳикоясини
АФСОНА ёзиб олди.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Асад ака Ҳаётни сакиз ёшга тўлганини катта базим қилиб нишонлади ўзининг яқинларини ҳамкасбларини хатто оралари яхши бўлгани учун бошлиғини ҳам таклиф этди ва ҳаётидаги энг катта хатога йўл қўйди, аёли ва бошлиғи Эргашни таништириб қўйди....
Аслида ишбошқарувчисини кўнгли учун бирровга келган Эргаш гўзаликда манаман деган моделларни хам ортта қолдирадиган Сорани кўрдию кўз узолмай қолди дарров кетмоқчи эди аммо кетолмади уни ичида нафс бош кўтарди.
Эргаш Бир гал Асадни қўшни вилоятга корхона филиалларини назорат қилиш учун бир ойга жунатиб юборди Асад эса ишни кўзини билгани учун ишларни тез тйгатиб уйига ошиқди.
Асад таксида уйига етиб келганда тун яримдан ошганди шунинг учун дарвозани тақиллатиб ўтирмай ёнидаги калити билан очиб ичкарига кирди хотини ва қизи ётадиган хона яқинига келдию ичкаридан чиқаётган эҳтиросли овозларни эшитиб қотиб қолди.....Дунё ... Дунё булиб яралибдики хали хеч Ким бу ифлос манзарани курган емас... Эргаш Уша вактда Сорани....👇👇👇👇
🗣️ Рус тилини оз-моз тушунасизу лекин гапиролмайсизми?
Тил билмаганиз сабаб ҳаётда кўп жойда уялиб қоляпсизми?
☝🏻Унда Сиз таниқли рус тили ўқитувчиси Нигина Наврузованинг 3 кунлик БЕПУЛ очиқ дарсларида қатнашишингиз керак!
👩🏻🏫 29-31 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган дарсларда:
Қандай қилиб сўз ёдламасдан, грамматикани осон метод билан ўрганиб, тезда гапириш даражасига чиқиш усулларини билиб оласиз!👇🏻
🔠🔠🔠🔠🔠🔠
УЙИНГИЗГА ЕТҚАЗИБ БЕРАМИЗ
🔈ТАВАРЛАР СКИДКАДА УЛГИРИБ ҚОЛИЛАР❗️
💠ОШХОНА БУЮМЛАРИ ОПТОМ НАРХДА ЭНГ АСОСИЙСИ 1ДОНА ЗАКАЗ ҚИЛСАНГИЗ ҲАМ ОПТОМ НАРҲДА ОЛАСИЗ . КАНАЛГА УЛАНИНГ ЖУДА КЎП СИЗ ХОХЛАГАН НАРСАЛАР 😍
Уйингиздан чиқмай туриб бизга заказ беринг ва бир кунга қолмай қулингизда бўлади.
ТУРКИЯ, ДУБАЙ, ЭРОН,ХИТОЙ ТАВАРЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА 🔹
НАЛИЧИДА ХАММА ТАВАР БОР❗️
Заказлар буйича🫴
T.me/ROYAL_JIHOZLAR
+998884981010
КАНАЛГА ЎЛАНИНГ 👇
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi