ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

28706

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАЁТИЙ ҚИССА
(Албатта ўқинг!)

Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500 динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500 динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални  то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди.

Камбағал киши қозига:
- Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар.
Қози:
- Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади?
Камбағал:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман.
Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди.

Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл:
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса.
Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар.

Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: « Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки:"Расулуллоҳ ( с.а.в.) қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар". Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: биринчиси - волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади.
иккинчиси - кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.
Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва:

- Расулуллоҳ (с.а.в.) сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, - деди.
Волий:
- Қарзинг қанча?
Киши:
- 500 динор.
Волий:
- Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми?
Киши:
- Иккита далилим бор. Бири - сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз.
Волий:
- Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди.
Киши:
- Иккинчиси - кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар.
Волий:
- Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти.
Сўнг байтул молдан 500 динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500 динор берди ва:
- Бу сенга Набий с.а.в.дан салом келтирганинг учун икром, деди.
Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози:
- Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500 динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ с.а.в.ни тушимда кўрдим. У зот менга «Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз» дедилар, - деди.
Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига:
- Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ с.а.в.ни туш кўрдим. У зот менга: «Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз» дедилар, - деди.

Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500 динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000 динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди.


Қиссадан таъсирланган бўлсангиз:
«Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва али Муҳаммад» деб айтинг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ибрат

АЖДОДЛАР НИМА ҚИЛГАНЛАРУ, БИЗЛАР НИМА ҚИЛМОҚДАМИЗ ?!

Дубайдаги Қуръон ёдлаш курси раисининг муовини Саид Хаарид ҳикоя қилади:

Дубайда ўтказилган мусобақаларнинг бирида эски Совет тузумидан бўлган бир кичик бола 1- ўринни эгаллади. Унинг ёши 12 да бўлиб, бу ҳақиқатан диққатга сазовор эди. Биз ундан Қуръони Каримни қандай ёд олгани ҳақида сўрадик:
- Ким сенга Қуръонни бундай тажвидли, чиройли қилиб ёдлатган?
- Отам менга шундай ёдлатган, деб жавоб берди у.
- Отангга ким ўргатган?
- Бобом.
Биз унинг жавобидан ажабландик ва сўрадик:
- Отангга бобонг атеист Совет тузумида қандай қилиб ўргатган, ахир у вақтда динига амал қилган мусулмонлар тўғридан-тўғри ўлдириб юборилган бўлса...
- Отам менга айтиб берганлар, бобом уларни эшакка мингазиб, қишлоқ ташқарисига олиб чиқар эканлар. Сўнг, кўзларини боғлаб, яна эшакка мингазиб, бир тоғ бағридаги катта ғорга олиб борар эканлар. Кўзларини ечиб, ўша ердан бекитилган Қуръонни олиб берар эканлар. Отам кун бўйи Қуръондан ёдлай олганларича ёдларканлар, сўнгра яна кўзларини боғлаб, қайтиб келишар экан. Шу аснода Қуръонни ёд олган эканлар…
…Биз жуда ҳайратда қолдик ва дедик:
- Нега бобонг отангни кўзини боғлаган экан? Сабаб?
У деди:
- Биз хам бу ҳақда қизиқиб, отамдан сўраганимизда, отам:
бобонг бу ишни мендан қўрққанлари учун қилибди; яъни Совет тузуми мени ушлаб олиб қийнаганда, заифлик қилиб, ғордаги Қуръон ўргатиладиган мадрасани айтиб қўйишимдан қўрққан эканлар. Чунки, у мадраса мусулмонларнинг фарзандлари Қуръонга боғлиқ қолишлари учун хизмат қилар эди…
Ё Аллоҳим! Бу аждодлар нима қилганлару, бизлар нима қилмоқдамиз?! Гарчи Аллоҳ Таоло Ўз Каломида рост сўзлагандир:
"Биз Қуръонни нозил қилдик ва Биз уни Ўзимиз сақлаймиз!”

Бу хикоя Қуръон ёдлаш у ёқда турсин, масжиднинг ёнида яшаб намозга чиқмайдиганларга нақадар чиройли ибратдир!
Субханаллох! Дунёнинг ҳар тарафида минглаб Қуръон ёдлаш халқалари бўлса-ю, эртага Роббисига йўлиққанда фойда берадиган Қуръон хақида, уни ёдлаш хақида фикр юритмаса...
Аллоҳ бизларни тўғри йўлдан адаштирмасин.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Умидсиз қайтиб келдим. Хотиним аҳволимни кўргандан тушунди. Уйига телефон қилиб болам ўлиб қолса нима қиламан, деб йиғлади. Уйларида турган сигирни сотиб, пулини олиб келишди. Самарқандга боришдан олдин томоғини ҳам бир кўрсатайлик, нимадир тиқилиб қолмадимикан, деди қайним.
Томоғида кичкина суяк бўлакчаси санчилиб қолган экан. Олдириб келишимиз билан ўйнаб кетди. Шу билан Самарқандга ҳам бормадик. Пулни қайтиб бергандик, олишмади. Бир иш бошланглар, юришиб кетса қайтарарсизлар дейишди.
Сомса пишириб сота бошладик. Кунига мингтагача кетадиган бўлди. Насибамиз шунда бўлган экан. Қарзимизни ҳам қайтардик. Бироз ўзимизни тиклаб олганимиздан сўнг ота ҳовлимизнинг этагидан уй кўтардик. Болаларимизни ўқитдик. Онам ётиб қолганларида аёлим ўзи қаради, ундан рози бўлиб кетдилар.
Энди ёш ўтганда ўша даврларни эслаб, қилган ишларимдан афсусланаман. Аёлимни вақтида тушунганимда, авайлаганимда бугун соғлиғини йўқотмаган бўлармиди, болаларимиз ҳам икки эмас олти нафар бўларди. Тақдир деймиз-у, тақдиримизга ўзимиз сабабчи бўларканмиз. Ҳозир ўғлимга ҳам, жиянларимга ҳам айтаман. Эсинг бўлса, хотинингни урма. Ўзинг учун асра. Бир умр керак бўлади.
Ёшликда шу ақл қаёқда эди, дейди хотиним. Унга осон тутмайман. Кунда дори ичади, укол олади, лекин юзимга солмайди. Менинг тақдиримни ёшлар ўқисин, хотинини урмасин. Қайноналар ўқисин, келинига азоб бераётганда ўғли ҳам қийналишини билсин”, дея ҳикоясини якунлади отахон.
Тамом...

@IBRATLI_SOZLAR

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Жаҳлим чиқса, аёлимни тепкилаб кетаверардим” – турмуш ўртоғини уриб, фарзандлари ўлимига сабабчи бўлган эркак ҳикояси
“Зарб натижасида ҳомила нобуд бўлибди. Роса афсусландим, лекин кеч эди. Ўзим пиширган ош дедими, кетиб қолмади. Бир ургандан кейин қўл кетиб қолаверар экан. Ундан кейин ҳам жаҳлим чиқса хотинимни тепкилаб кетадиган бўлиб қолдим. Барибир кетмайди, мени яхши кўради, деб ишончим комил бўлган эди”.
Инсон борки, хато қилади. Кимдир хатосидан сабоқ олади, кимдир эса йўқ, яна кимдир эса кеч англаб етади. Бугунги қаҳрамонимиз хатосини кеч англаб етган инсонлардан. Қуйида ҳикояни унинг ўзидан тинглаймиз.
“Оилада уч ўғил, икки қиз эдик. Акам Афғонистондан бир қўлидан айрилиб қайтган. Шунгами, онам акамни жуда эҳтиётларди. Акамни уйлантирганимиздан сўнг мен армияга кетдим. У вақтлар ҳозиргидан кўпроқ муддат хизмат қилинарди. Хизматдан қайтгунимча иккинчи акам уйланган, катта акамнинг иккинчи фарзанди дунёга келаётганда келинойим вафот этган экан.
Қайтганимдан сўнг бир йил у-бу ишларни қилиб юрдим. Яхши кўрганим бор эди. У ҳам менга бефарқмасди. Оиламдагилар катта акам иккимизни уйлантиришга ҳаракат бошлашганда кўнглимдагини айтдим. У пайтлар негадир  бундай нарсаларга жуда ёмон ишдек қарашарди, негалигини билмайман. Онам олиб бермайман деди. Мен уйлансам фақат шу қизга уйланаман деб туриб олдим.
Аслида-ку, онамнинг ҳам келинликка тайин номзодлари йўқ эди. Қайсарлигимдан жаҳллари чиқарди. Отам айтганини оберамиз, тамом, деди. Шундай қилиб оиламизга қўшалоқ келин келди. Бир ҳовлида уч овсин яшай бошлади. Акаларим иккиси онамнинг хоҳиши билан уйлангани учунми, уларнинг хотинига онам у қадар қаттиқ турмасди.
Лекин менинг хотинимга жуда қаттиқ турарди. Ўшанда ёш эдим, ғўр эдим. Мен ҳам рафиқам онамнинг барча айтганини қилиши керак, деб ҳисоблардим. Аслида ҳам шундай эди. Аёлим магазинда ишларди. Рашким келиб, у ердан бўшатиб олдим. Фабрикага ишга кирди. Иш вақти бўлгунча молларнинг тагини тозалаб, емини бериб, сигирларни соғиб кетарди. Бу ишларни ундан бошқа ҳеч ким қилмасди. Лекин шунда ҳам доим гап эшитарди.
Ичим ачиса ҳам ўзимни бефарқдек тутардим. Бир нима десам, онам ҳаммаям севиб уйлансин экан-да, энди она керакмасми, деб гапирарди. Бу эса менинг суяк-суягимдан ўтиб кетарди. Аёлим билан кулиб гаплашолмасдик. Онам ўшанда мени қизғанганми ёки ғаши келганми, билмайман, хуллас, эркак киши унақа бўлмайди, хотин қули, деб қаттиқ гапирди. Алам устида аёлимни калтакладим.
Ҳушидан кетгунча урдим. Ҳушидан кетганда қаттиқ қўрқиб кетганман. Ўлдириб қўйдимми деб. Лекин “бунинг артист, рол ўйнаяпти, атайлаб ётволди”, каби гаплардан кейин турғизмадим ҳам, қарамадим ҳам. Ўшанда жоҳилга айлангандим. Уришга урдим-у, қўрқдим. Кетиб қолса-чи, акалари келиб жанжал қилса-чи, нима қиламан, деб ўйладим. Бир неча соатдан кейин ўзига келди. Қорнини ушлаб додлаб йиғлади, букчайиб туролмай қолди. Докторга олиб бордим.
Ҳомиладор бўлган экан. Зарб натижасида ҳомила нобуд бўлибди. Роса афсусландим, лекин кеч эди. Бир неча кун шифохонада ётганидан сўнг уйимизга қайтди. Қайтмаслигига ишончим комил эди. Тўғриси, ўшанда роса ич-ичимдан хурсанд бўлдим. Ўзимни унинг олдида айбдор ҳис қилардим.
Ўзим пиширган ош дедими, кетиб қолмади. Бир ургандан кейин қўл кетиб қолаверар экан. Ундан кейин ҳам жаҳлим чиқса хотинимни тепкилаб кетадиган бўлиб қолдим. Атай қилмасдим, бироқ ўша пайтда ўзимни бошқаролмасдим. Барибир кетмайди, мени яхши кўради, деб ишончим комил бўлганди. Бу орада синглимни чиқардик. Онам хотинимнинг сепидаги барча идиш-товоқларни олиб синглимга бериб юборди. Хотиним қайтариб оламан, нега бир оғиз сўрашмайди дея гап бошлаганди, овозингни ўчир, ўзим обераман сенга ўшани, дедим. Калтак ейишдан қўрқдими, шу билан жим бўлди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ

Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди:

АСАБИЙЛАШМАНГ.
Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.

АЛДАМАНГ.
«Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!» дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъданинг устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади.

УРМАНГ.
Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак, айб сизда.

ҲАР НАРСАНИ МАН
ҚИЛАВЕРМАНГ.

«У мумкин эмас, бу мумкин эмас», «Уни қилма, буни қилма» каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан, машинада йўлга чиқиш ҳақиқатдан ман қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.

ЎРНАК БЎЛИНГ.
Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Хунук гапирма!» дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлсангиз, бола ҳам дарс қилмай, телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг.

АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ.
Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз, болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин.

БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ.
Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин.

КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ.
Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади.

ҚУЧОҚЛАНГ!
Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади.

САБРЛИ БЎЛИНГ.
Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#албатта_ўқинг

Фарзандини олим қилиб тарбиялаган оналардан ўрганадиганларимиз:

1. Ҳавво онамиздан сабрни;
2. Ҳанна онамиздан фарзандини Аллоҳга назр қилишни;
3. Марям онамиздан ахлоқни;
4. Мусо алайҳиссаломнинг оналаридан таслимиятни;
5. Ҳожар онамиздан Аллоҳдан батамом рози бўлишни;
6. Хадича онамиздан энг намунали жуфт бўладиган қизлар тарбиялашни;
7. Оиша онамиздан устозликни;
8. Али ибн Абу Толибнинг оналаридан фарзандимизни ўз аҳлига топширишни;
9. Анас ибн Моликнинг оналаридан ғамимиз фақат Ислом бўлишини;
10. Абдуллоҳ ибн Амрнинг оналаридан асло ёлғон гапириб бўлмаслигини;
11. Ҳасан Басрийнинг оналаридан фарзандимизнинг ейдиган ҳар луқмасига жуда қаттиқ эътибор қилишни;
12. Абдулқодир Жийлонийнинг оналаридан фарзандининг илм сафарига чиқишига рози бўлишни, илмдан тўсмасликни;
13. Имом Шофеъийнинг оналаридан моддий камчиликни муаммо ҳолига келтирмасликни;
14. Аҳмад ибн Ҳанбалнинг оналаридан фарзандининг илми билан шахсан шуғулланишни;
15. Суфён Саврийнинг оналаридан фарзандига доим насиҳат қилиб боришни;
16. Имом Авзоийнинг оналаридан фарзандининг барча эҳтиёжларини таъминлашни;
17. Увайс ибн Амр ал-Қоронийнинг оналаридан Пайғамбарга ошиқ бир фарзанд тарбиялашни;
18. Шуъба ибн Ҳажжожнинг оналаридан фарзандини илмга қизиқтиришни;
19. Абдурраҳмон ибн Ҳариснинг оналаридан иккинчи турмушга жуда қаттиқ аҳамият беришни;
20. Имом Моликнинг оналаридан фарзандининг илм сафарида барча камчилик ва эҳтиёжларига эътибор беришни;

Буларнинг барчаси олим фарзанд тарбиялашни ўзига энг катта ғоя қилиб олган оналар учундир. Мазкур оналарнинг бирдан-бир ғами Ислом бўлган. Фақат ва фақат Аллоҳнинг розилигини истаганлари учун тарихда ўзларининг исмларини олтин ҳарфлар билан ёзиб қолдирадиган фарзандлар етиштириб кетдилар. Энди навбат Сизга!

«Олим тарбиялаган оналар» китобидан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Энг гўзал аёллар кимлар?
– Аллоҳнинг Китобини ёд олиб, ундаги аҳкомларни ҳаётига татбиқ қилган аёллар.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобийя аёлларини ўзига йўлбошчи ва намуна қилиб олган аёллар.
– Поклик, иффат ва ҳаё рамзи бўлган рўмолни ечиш ҳақдаги ҳар қандай тарғиб ва тазйиқларга қулоқ солмайдиган аёллар.
– Ота онасига итоатли, ҳар соҳадаги мажбуриятларни холис бажарувчи аёллар.
– Эрига итоаткор, Аллоҳ ғазаб қилмайдиган нарсаларда эрига бўйсунувчи, эрига ёрдамчи ва дўст бўлувчи аёллар.
– Уйқу лаззатидан воз кечиб, таҳажжуд намозида Аллоҳдан ажру савобни сўровчи аёллар.
– Аллоҳ таолонинг розилиги, муҳаббати ва баракасини тилаб нафл рўзалар тутувчи аёллар.
– Тилини тийиб, бировнинг обрўсига путур етказишдан сақланувчи аёллар.
– Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга қарамайдиган аёллар.
– Ислом равнақи йўлида, Аллоҳ йўлида эри, фарзанди, мол мулки ва жонини бағишловчи аёллар.
Мазкура аёллар ҳақиқий дунё гўзаллари танловининг энг юқори ўринларини эгаллайдилар.🕊🕊


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қараса, юмшоқ ва илиқ тупроқлар устида болалигида онаси билан жуда кўп марта ўйнайдиган, болалигининг деярли доимий ҳамроҳи бўлган қўнғизлар бош чиқариб туришибди. Бурчакда, майитнинг оёқ тарафида қуртлар ҳам юришган экан. Асқарали яхшироқ разм солиб, уларни ҳам таниди. Танигани ҳамон ичига бир ёруғлик инди.
– Сизлар шу ердамисизлар? – Деган ўй кечди хаёлидан. –  Яхши бўлди, ойим ёлғиз қолмас экан.
– Чиқинг энди! – Деди қўлида товоқдек тегарак ғиштни тутиб олган гўрков.
– Яхши боринг, ойи! Йўлингиз бехатар бўлсин! Оллоҳимнинг паноҳида бўлинг! –  Дея Асқарали гўрдан чиқди.

***
Қабристон ҳам шундоқ ярим чақирим нарида бўлгани боис одамлар пою пиёда келишганди, яна шундай қилиб пою пиёда қайтишди.

Асқарали ҳовлига кирса, онасининг уйчаси олдида учта набираси қатор туриб олиб йиғлашаётган экан. Яқинроқ бориб уларни бир-бир қучоқлаб пешоналаридан ўпар экан, сер солиб боқса, набиралар кулаётгандек туюлди.  – Тавба, – деди у ва ён-атрофдаги одамларга бир-бир қараб чиқди, астағфируллоҳ, йиғлаётганларнинг ҳаммаси кулиб турганга ўхшарди. – Нималар бўляпти ўзи?  – деди-ю, лекин шу он ўзининг ҳам лаблари жилмайиб турганини фаҳмлаб, лол қотди.

Ҳа, негадир ҳамма хурсанд эди. “Йиғлайман” деган қариндошлару яқинларнинг ҳам кўзёшлари тездагина қуриб, унинг ўрнида ёмғирдан сўнг кўкда пайдо бўлган қуёшдек порлаб кўзлар чақнарди. Негадир шундай эди. Бунинг сирини ҳеч ким билмас, суриштириб ҳам ўтирмас, билиб-сезиб турганлари – негадир ҳамма жуда-жуда бахтиёр эди. Шунчаларки, иложи бўлса, бир-бирларини маҳкам бағирларига босиб, нима биландир қутлагиси келарди уларнинг. Ҳаммалари ҳаммаларининг!..

Имом ҳовлига кириб келгач, қайтадан саф тортилиб, марҳуманинг ҳақига яна Қуръон тиловат қилинди “омин”лар айтилди, юзлар силанди. Бегоналар бирин-сирин хайр-хўшлашиб чиқишди. Қариндош уруғ, қўни-қўшнилар эса қолишди.
Шундан сўнг чор томондан товоқларда овқатлар кела бошлади. Бири кетса, иккинчиси келди, иккинчиси кетса, учинчиси... Худди осмондан ёғилган чалпаклардек потраб кетишди улар – турли хил лаззатли таомлар сузилган лаганлар. Тўйтовоқларга ўхшарди улар...

Куни бўйи оёқда тик туриб, қабристонга бориб келиб очиққан одамлар лазиз таомлардан тановул қилишди, суҳбатлашишди, ҳатто ора-сира кулишди ҳам. Вақт ўтгани сари эса, кулгулар баралла эшитила бошлади. Ҳа-ҳа, баралла! Аммо ҳеч ким “бу – яхши эмас!” демади. Чунки “яхши эмаслиги”га доир бирон сабаб, бирон далил йўқ эди. Қайтага “Бу  – яхши! Ҳатто жуда яхши!” деган сезим кўкламда оламни тутган хушбўйдек атрофни тутиб кетганди.

Хушбўйларга бурканган кун кечиб, тун чўкди.
Бир ўғил, тўрт қиз, невараю эваралардан бошқа ҳамма уй-уйига, тепа тўйига кетди. Энди эртамандан, қуёш чиқмасдан бурун яна келишади улар.

Бу орада осмонни тўлдириб ой чиқди. Худди эрталабки қуёш янглиғ кўк юзини ўз ёғдусига чулғаб чиқди ой. Тўлин ой эди у, тўлган ой...


Улуғбек ҲАМДАМ.

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ТЎЙ.
(ҳикоя)


Ўша куни қуёш чарақлаб чиқди.
Анчадан бери бундай чиқмаётганди у. Анчадан бери ҳаво айниб, кўк юзини булутлар тўлдириб турганди. Лекин ўша куни осмон худди артиб қўйилгандек тоза эди. “Ким артди экан?” дея қизиқиб бўйлаган киши, шаксиз- шубҳасиз, Шарқ томондан кулиб, ярақлаб турган қуёшга кўзи тушару: “бўлса бўлмаса, бу – шунинг иши” дерди. Ахир, “зув” этган шамол бўлмагандан кейин киши нетиб ўйласин – қўлга тушган “ўғри”да.

Одамларнинг кайфиятлари чоғ эди. Улар уйларидан чиқиб, кими давлатнинг ишига, кими хусусий юумушга, кими яна бошқа ташвишга ўзини бағишлаб,  йўл-йўлакай бир-бирларига кулиб, ҳазиллашиб боришарди. Уйда қолганлари ҳам ўшанча эди.

Сожида она уйда қолганлардан бўлди. Онахон ҳеч қачон ишламаган – доим уйда қолган, уйда бўлган. Зеро, олти болани оқ ювиб, оқ тараб элга қўшганда. Бурноғи йили тўқсон бир ёшида қазо қилган эрини қўшиб ҳисоб қилганда еттита бола деяверинг – сиздан нима кетди.

Сожида она қуёшдан ҳам эрта уйғонади. Ҳамиша шундай бўлган. Бугун-да барвақт уйғониб, таҳоратини олиб, бобдод намозини адо этиб, қўлидаги тасбеҳини ўгирганча хаёл суриб, дераза кўзига қараб ўтирганда қуёш – “жаноби олийлари” юз кўрсатди. Ҳа-ҳа, айнан шундай бўлди. Асли, доим шундай бўлган-да ёки кўпинча шундай бўлган. Энди нега бўлмасин экан...

Ҳовлида бирин-сирин ўғли, келини, чет элга хотини билан сафарга кетган неварасининг болалари – онахон эваралаларининг қоралари кўринди, ғувур-ғувурлари эшитилди. Бирпас ўтиб эса, салом бериб бўсағада келиннинг хуш сурати бўй кўрсатди.

– Ҳозир, ойижон, нонушта тайёрлайман! – Деди у қўли кўксида жилмайганча.  Сўнг айтганини адо этиш учун изига бурилиб кетди.

Кейин ўғли, эваралари салом бериб келиб онахоннинг атрофида қалдирғочнинг палапонларидек тизилишиб ўтиришди. Нонлар синдирилди, пиёлаларга чойлар қуйилди. Иситилган нон ва кеча соғилган сутдан ҳозирланган қаймоқ, қовурилиб келинган тухум, ёнғоқ ҳам майиз билан нонушта қилинди. Чойдан кейин эваралар бувиларига бир-бир пешоналарини тутиб – ўптириб, дуосини олиб мактабу боғчаларига чопишди. Ўғил эса худди шу “кўрик”дан ўтгандан сўнггина папкасини қўлтиқлаб ишга шошилди. Уйда келин билан иккови қолди. Келин дастурхонни йиғиб оларкан, Сожида она қушларнинг чуғур-чуғурига тўлиб бораётган ҳовли саҳнига чиқди. Қўлини қуёш нурларидан пана қилиб, атрофга сер солди.

– Қандай чиройли! – Хаёлидан ўтди унинг. – Ҳаёт шу ёшда ҳам чиройли кўринарканда, а?!.. Ўзингга шукр!..

Худди шу асно бирдан кўкрагида санчиқ турдию она каравот тутқичини ушлаб қолди. Кейин хуруж яна кучайди – она ўзини каравотдаги ўринга ташлади.

– Шоҳида! – Деди аранг, инграниб.
– Лаббай, ойи! – Югургилаб чиқди келин... –  Вой, сизга нима бўлди?.. Юракми?!..
– Шундайга ўхшайди...
– Вой, ҳозир!.. –  келин чопиб бориб токчада турган телефонни олдию энди эшикдан чиққан эрига сим қоқди.
Яхшиям олислаб кетмаган экан, Асқарали бирпасда чопиб кириб келди.
– Нима бўлди, ойи, тузукмисиз?!.. – онасининг елкасидан тутди ўғил.
– Вақти-соатим етди шекилли, ўғлим... – аранг нафас олиб деди она, кўкрагидан иккала қўлини олмай.
– Ундай деманг, ойи! Ундай деманг!.. Ҳозир... тезёрдам чақираман! – Асқарали чўнтагидан телефон чиқарди.
– Йўқ, ўғлим, йўқ, керакмас...
– Нега, ойи!?..
– Кетяпман ўғлим, кетяпман. Дўхтир чақирма, осонроқ жон берай... Мандан рози бўлинглар, ман сизлардан розиман!..
– Ойи!?..
– Ё Олло!.. Ё мадад!..
...
Жанозага тумонот одам йиғилди. Келган ҳам келди, келмаган ҳам...
Ахир, она тўқсонга етганди. Бу вақт мобайнида эл уни таниди, у элни таниди. Бас, билган одамлар оқиб келаверди. Оқимни кўриб, билмаган ҳам унга қўшилди.
– Сандиқни очинглар!
– Ўлимликни олинглар!..
– Эҳ-ҳе, бу ўлимликми ё келинлик, келинлик сепими?!..
Бир эмас, икки эмас, нақ беш сандиқ тўла ўлимлик эди.
– Булар намунча кўп? – Савол бўлди.
– Ойим тўнғич акамни ўлимидан кейин ўзига ўлимлик йиға бошлаган, – деди катта қиз Муҳайё.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Тезоб эркакка вазмин аёл


Ёши олтмишларни қоралаган ҳайдовчи умр йўлдошим билан менга разм солар экан, сизлар эру хотинмисизлар, деди. Бу савол жаҳлимни қанча тез чиқарган бўлса, шунча тез совутди...
– Ҳа, – деди умр йўлдошим.
Амаки дуо қилди:
– Илоҳим, қўша қаринглар, невара-эвараларни тўйларини кўринглар. Омин. Учовимиз ҳам дуога қўл очдик.
– Жаҳлиз чиқди шекилли, ука. Дабдурустдан қўпол савол бериб юбордим, узр. Сизлар аҳамият бермаган бўлишингиз мумкин, аммо тез-тез машинамга чиқасизлар. Гоҳида келин, гоҳида сиз. Бугун иккингизни бирга кўрганимга... шу саволни бергандим. Аммо энди нега бунақа савол берганимни айтаман, биласизми, сиз билан муомала қилганимда деярли уришиб кетамиз, ҳатто манзилингизга етмай кўп бор тушиб кетгансиз. Аёлингиз унақа эмас. Йўл-йўлакай чиққан жаҳлимни яхши гапириб, енгади. Ҳовуримдан туширади. Худоимнинг чеварлигини қаранг, сиздай тезоб эркакка шундай аёл йўлиққан экан...
Ҳайдовчининг шартакилиги бироз ғашимга тегди. Аммо...
– Худога шукр, Ўзи меҳрибон. Шунақа аёл берганига беадад шукр... Умр йўлдошимнинг гапи лол қолдирди.
– Ўғлим, жиззаки бўлсангиз ҳам, гапни дангаллигини айтаркансиз. Мен ҳам сиздақаман. Мен билан ўттиз йил яшаган аёлимга раҳмат дегим келади. Ўттиз йил айтишга осон, баъзан турмуш қурганига икки-уч йил бўлиб-бўлмай, ажрашиб кетаётганларни эшитсам, тилимни тишлаб қоламан. Ҳар бирида сабаб, важ бор. Бизда бўлмаганми? Бўлган. Аёлим­нинг донолиги, сабрлилиги шунақа гап-сўзларга нуқта қўйган. Уришқоқ, жиззаки, тўпори йигит эдим. Ҳатто ичардим. Ойим­ни, уйни, болаларни хизмати... мени хурмача қилиқларим... Ҳаммасига сабр қилди, уришсам, гап қайтармасди, ҳовуримдан тушгач, менга яхши гапириб, кўнглимни оларди. Ойимни, жигарларимни менга тескари қилмади. Болаларимга мени ёмон кўрсатмади. Қўни-қўшниларга уйдаги гапни олиб чиқмади. “Гапи”, “ҳунари” маҳаллага чиқмаган эркакни ким ҳурмат қилмайди, дейсиз?! Обрўимни сақлаган шу аёлим бўлади. Шунинг учун ҳам раҳмат дегим келади... Бежизга айтилмаган, эрни эр қиладиган ҳам, қора ер қиладиган ҳам хотин, деб. Худо­йимга ҳамд айтаман. Ука, сизга бир маслаҳат, яхши аёл ҳам неъмат, неъматни қадрига етинг, асраб-­авайланг...
– Хўп бўлади...
Эркакларнинг АЁЛИ ҳақидаги иқрорларидан кўнглим тоғдек кўтарилди. Бувиларимизнинг қуйидаги маслаҳати чин эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик.

– Умр йўлдошингдан кун қандай ўтгани ҳақида ҳар куни сўрашни унутма! Унга бефарқ эмаслигинг шу йўл билан намоён бўлади.

– Жанжалсиз оила бўлмайди. Жанжаллашган оила ажрашиб кетаверса, ер юзида оила қолмасди. Эҳтиросларни жиловлаш керак, жанжал пайтида эртага ҳам, индинга ҳам, худо хоҳласа, бир умрга шу инсон билан яшашингни ўйлаб гапир.

– Итоатли бўл. Оила муросаи мадора дегани. Ён беришни бил. Унинг қизиқишларини, гарчи ўзинг қизиқмасанг-да, ҳурматла.

– Умр йўлдошингнинг қариндошлари ҳурматини жойига қўй. Бирга яшасанг, хизматидан бўйин товлама. Рўзғоринг бўлак бўлса, қўнғироқ қилиб бўлса ҳам ҳолидан хабар ол.

– Умр йўлдошингдан ширин сўзингни сира аяма. Яхши гап ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди.

– Унинг қошида парвона бўл. У бетоблигида болангнинг атрофида қандай парвона бўлсанг, унинг ҳам бошида шундай парвона бўл.

– Уй ишларини у уйда йўқлигида бажар. Унинг олдида қилма, шунда асл ҳаловатни уйда топади.

– Зинҳор ортидан ёмонлама.

– Ундан сўрамай уйдан чиқма. Зеро, уйдан рухсатсиз чиққан аёлни то уйга келгунига қадар фаришталар лаънатлайди.

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Муаллифлик ҳикоя

Бундан уч йил олдин божхона кўригидан ўтяпганимда назоратчи мени бошқалардан кўпроқ текшириб қолди. Тез-тез менга, компютерга қарайверишининг ўзи мени шубҳага туширди. Бир пайт бошқа ходим келиб "биз билан юрасиз" деб, қўлимга кишан(наручник) солиб қўйди...
"Яна нима бўлди, яна қамаламанми?" деб хавотирга тушдим...
Идорасига олиб кирганда ичкарида ўттиз беш ёшлар атрфодаги аёлни бир киши сўроқ қиляпганакан. Мени ўша хонанинг темир эшикли жойига олиб кириб қулфлаб қўйди. Бўляпган савол-жавобдан таҳминимча аёл нима учундир юртдан ташқарига чиқиши мумкинмаслигини, аёл унга бепарво бўлиб четга чиқиб келмоқчилигини, иши жиддийлигини англамаганини тушундим. "Ака, ҳўп энди тушундим, мени қўйворинг, ёзманг, қайтиб кетаман" дерди. Ходим шунда аёлга "опа, ўзингиз зўрға юрган аёлакансиз, телефонга Қуръон, мавъиза ёзиб нима кераги бориди. Биз ҳам мусулмонмиз, тушунамиз, тўғри ёмон гап йўқ, лекин буйруқ бор, энди нариги ишингиз бунинг олдида ҳеч нарса эмас, энди бу эскичаларингиз билан нима бўлишингизни биласизми? деб қоғозини тўлдиришни бошлади. "Тўхтанг, ака, илтимос, мен ўзим ёзмаганман, телеграмдаги группадан келган, атайи қилмаганман-ку" деб ялиниб. "Мен ҳам нима қилай, яна қайтариб айтаман, биз ҳам мусулмонмиз, ёмонлик йўқлигини кўриб турибмиз, лекин нима қилайлик, ишимиз шу, хизматчилик.
Айб ўзингизда, шундоқ боссангиз ўчиб кетарди. Энди жавоб беришингизга тўғри келади" деди ишини давом эттириб. Шу пайт қалбимга "Қиёматда шундан сўралмай, индамай туравермай, Аллоҳ учун гапириб қўяй" деб, Роббимдан қўрқув-у, ўзимнинг вазиятим қалтис бўлса ҳам ходимга нисбатан қаердандир шижоат пайдо бўлди. Панжара ортидан турганимча
"Сизга бир оғиз гапим бориди" дедим. Мен томонга қараб "гапиринг" деди. "Мусулмонман дедингиз-а?" дедим. "Ҳа, мусулмонман" деди. "Ўзингиз кўриб турибман, ичида ёмон нарсаси йўқ, Қуръон холос дедингиз" дедим. "Ҳа" деди. "Яна, шундоқ босганингизда ўчиб кетарди, муаммо бўлмасиди, дедингиз" дедим. "Ҳа" деди. "Сиз ҳам айтганингиздек мусулмон экансиз, ўшани шундоқ босиб ўзингиз ўчириб қўя қолсангизчи!?" дедим. Зобит жим бўлиб қолди. Бирор дақиқа менга қараб турди. Кейин қўлига телефонни олди-да, бир четдан ҳаммасини ўчириб юборди, ҳатто, қоғозларини ҳам йиртиб ташлади. Буни кўриб аёл ҳўнграб йиғлаб юборди...

Орадан беш дақиқалар ўтди. Эшик очилиб, мени олиб келган ҳарбий кириб келди, мен турган панжарали қафас эшигини очиб "Сиз чиқаверинг, адашмовчилик бўлган экан" деди. Мен чиқиб кетдим. Бунга уч йил бўлди. У пайтда нега адашилди, нега кирдим тушунмагандим. Кеча буни ҳамроҳимга айтсам, "Сиз буни ёзинг, энг ибратли воқеъалардан экан, сиз тушунмаганмидингиз, аёлни чиқиб кетиши учун у ерга сизни Аллоҳ юборган" деди.
Ҳа, ўйлаб қарасам, бир аёлнинг қамоқдан чиқиши учун, мени Аллоҳ қамоққа юбориб, яна қайтариб чиқарганди...

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кеча ишдан қайтаётган эдим. Тепалик жойда бир машинага кўзим тушди. Афтидан юқорига чиқолмаяпди. Яқинлашганимда кўрдим, адашмабман. Машинанинг ғилдираклари зўр бериб айланяпди-ю, тепаликка қараб юриб кетолмаяпди. Йўл яхшигина музлабди. Шофёр ёши каттароқ одам экан, шекилли, нима қилишини билмайди. Шунда қаердандир бир йигит етиб келди.
—Дода, пастроқ тушинг, машинани итариб чиқариб юборамиз. Унинг ёнига яна биттаси қўшилди. Қаердандир яна иккита йигит пайдо бўлди. Азаматлар катта машинани итариб-итариб юргизиб юбордилар. Ўзлари эса яхшигина масофани босиб,,юқорига-йўлга чиқиб ўз уловларини ҳайдаб кетдилар.
Бир лаҳза ўйлаб қолдим. Машинада кетаётиб, тўхтаб, бир одамга яхшилик илинжида ёрдамга ошиққан йигитлар ҳали жуда ёш.Бугунги кун ёшлари. Баракалла!
Ижтимоий тармоқларнинг кенг тарқалиши халқимиз учун фойдадан ҳоли бўлмади. Яхшиликка чорловчи ҳикоялар, маърузалар, ибратли видеолавҳалар аста-аста одамлар онгига таъсир қилиб, уларни тарбиялаб бормоқда


Феруза.Салходжаева

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🗣Машҳурларнинг қалтис вазиятдаги нозик жавоблари

Қуйида сизга дунёнинг машҳур кишилари томонидан айтилиб, турли манбаларда сақланиб қолган энг мантиқли, шу билан бирга табассумга мойил жавоблардан бир шингил илиндик:

🔵Ўз даврининг машҳур актрисаларидан бири физик олим Алберт Эйнштейнга мазахловчи хат жўнатиб: «Келинг, турмуш қурамиз! Шунда болаларимиз менга ўхшаган чиройли, сизга ўхшаган ақлли бўлиб туғилишса, ажаб эмас», –  деганида олим актрисага: «Мабодо болаларимиз менга ўхшаган хунук, сизга ўхшаган аҳмоқ бўлиб туғилишсачи? Унда нима қиламиз?!» – дея жавоб қайтарган экан.

🔵Арастуга бир куни одамлар «сен йўғингда сени ғийбат қилишди», дейишганида, файласуф «ҳечқиси йўқ, мен йўғимда мени калтаклашса ҳам майли», деб жавоб берган экан.

🔵Бир куни ҳазрат Навоий юриб келаётган эдилар, изидан ит эргашди. Навоий керакли манзилга етганда ит акиллаб, овоз берди.
– Ҳазрат, итингиз наво қиладиларму? – ҳазиллашмоқчи бўлди сарой шоирларидан бири Биноий.
Биноийнинг бетакаллуф мурожаатидан оғринган ҳазрат Новоий дедилар: – Ҳа... Ёшлигинда асраб олган эдим, бинойидай кўппак бўлди.

🔵Бир бой жаноб Марк Твенга савол берибди: – Ақлингиз кўпу, пулингиз кам. Бунинг сабаби нимада?
Ёзувчи жавоб берибди: – Бунинг сабаби оддий. Масалан, сизнинг пулингиз кўпу, ақлингиз кам. Табиат мувозанатни яхши кўради!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#қисқа_сатрларда.

Меҳр қўйганингизни фақат яхшилигида, сизни хурсанд қилганида, бахтни танитиб яшаётганида муҳаббатингизга кўмманг.

Агар ҳақиқатан уни севсангиз, қайғусини, ёмон кайфиятини ва ҳатто нолишларини ҳам севинг.

Жим бўлганида, ғазабланганда, ўзини бошқаролмай қолганда,  қўпол бўлганида севинг...

Кўпроқ севинг...

Чунки бундай дақиқаларда у сизнинг севгингизга муҳтож бўлади, аммо айтолмайди.  Ёлғизликни истайди.  Ҳеч кимни кўришни истамайди.

Аммо ёлғизлатманг.  Ёлғизликка уни ем қилманг.

Ҳақиқатан севган бўлсангиз, шунчаки уни ёнида туринг: дарахтга ўхшаб...

Қояга ўхшаб...

Ёки шунчаки у суянадиган стулнинг суянчиғидай...

Севги қанчалик кучга эгалигини билмайсиз...

Ҳамдардлик ҳисси ҳам шундай...

Инсоннинг кичкинагина юрагига Аллоҳ ана шундай мўъжизакор ҳисларни яшириб қўйган.

Ҳар бир юракда бор...

Аммо юрагини тингламайдиган қўрқоқлар кўп орамизда...

©️Ummu Zaynab Ummu

/channel/ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ДАРДИНГ ОЛАЙ, БОЛАЖОНИМ...

— Нажотнинг бурни яна қонади…
— Болалигимда меникиям шунақа кўп қонарди. Ширинлик еяверганидан бўлса керак.
— Иштаҳаси ҳам йўқ, деярли ҳеч нима емади. Рангиям бошқачароқми-ей… Шифокорга олиб борсакмикин а?
— Ваҳима қилаверма! Бола дегани шунақа оғриб, тузалиб, думалаб-юмалаб катта бўлади. Сенга қолса оёғига тикан кирса ҳам шифокорга югуртирсанг!
Аёлнинг ич-этини кемириб турган ҳадик ўти пасаймади. Каравотчасида ширингина ухлаб ётган ўғли – беш йил деганда Худодан тилаб-тилаб олган фарзандининг ёнига борди, пешанасидан аста силади, иситмаси йўқ. Дўмбоққина юзчалари озиб қолгандек туюлиб кетди. “Эртага барибир шифокорга кўрсатиб келаман. Ҳечқурса кўнгил қурғур тинчиши учун…”
— А?! Л..Лейк..
— Лейкемия. Оққон, қон саратони ҳам дейилади.
— Саратон… Қанақасига? Нега?! Ахир… Ахир гард қўндирмай ўстирганман уни! Қаердан келсин унга бу дард опа?!
— Синглим, бу касалликни келтириб чиқарувчи сабаблар фанга ҳам ноъмалум. Ўғлингизда ўткир лейкоз аниқланди. Биз қўлимиздан келганини қиламиз, бироқ сиздан ҳам ҳаракат, сабр ва куч керак бўлади.
Аёлнинг бошига осмон қулаб тушгандек, гўёки бутун вужуди парча-парча бўлиб кетаётгандек, бармоқларидан то сочлари учигача музлаб бораётгандек туюлар, доктор аёлнинг сўзлари эса узоқ-узоқлардан акс садо бўлиб таралаётгандек эшитиларди. “Оққон… Лейкоз… Ҳаммаси Худодан… Ҳаммаси…”
— Ойи, дўхтий хола қўлимми оғйитди… Бошқа кемийлик?
— Ойи мен катта бўлсам дўхтий бўлмайман, қаянг, дўхтий ёмон экан, ҳаммани йиғлатайкан. Ана, сизни ҳам йиғлатибди. Ойи-ии?
— Болакай қулочини кенг ёзганча онасининг йўлини тўсди. Кўзларидан оқаётган ёшлар аллақачон юзини ҳўл қилиб улгурган аёл юришдан тўхтади-ю, ўғлининг пойига чўк тушди.
— Ойижон, йиғламанг? Йиғламанг ойи…
— Хўп болажоним, йиғламайман. Мана қара, йиғламаяпман?
Аёл ўғлининг мунчоқдек тим қора кўзларига, дадасининг сочларидек жингалак, майин сарғиш сочларига, оппоқ, ширингина юзчаларига бир нафас тикилиб турди-ю, пешанасига лабларини босди.
“Эй Художон! Ўзинг неча йиллар, неча азоблар, неча синовлар эвазига берган бахтингни мендан тортиб олма! Дард берсанг мана менга бер ҳаммасига розиман, фақат уни асра, асра Художон…”
— Балки адашишгандир? Ахир улар ҳам оддий бир банда, улар ҳам ҳаммага ўхшаб адашишади, Гул?
Эркак қаршисида қалтирабгина турган, бир кунда муштдек бўлиб қолган вужудни бағрига босар экан, ич-ичидан отилиб чиқаётган вулқонни тишини-тишига босиб орқага қайтарар, минг тиришмасин тўсқинлик қилолмаётган, қароқларини ачиштираётган ёшларини аёлнинг сочлари орасига яширарди.
— Ҳаммаси яхши бўлади… Мана кўрасан, ҳаммаси яхши бўлади Гул, менга ишон, мени айтди дейсан ҳали…
Аёл яқиндагина уйқуга кетган боласини уйғотиб юбормаслик учун оғзини жон-жаҳди билан беркитиб, силкиниб-силкиниб, елкасини эзаётган дард ўзини суяб турган тоғга ҳам оғирлик қилишини ҳис этиб йиғлар, кафтларида ғижимланганиб кетган шифокор хулосаси оёқлари остига учиб тушганини ҳам ҳис этмас, бутун дарду-дунёси фақатгина бир истак ўти ичра ёниб борарди:
“Менга бер, ундан олгин-у, менга бер шу дардни…”
— Ойижон мен ёмон касалманми?
Ўз ёғига қоврилиб ўтирган аёл қучоғидаги фарзанднинг саволидан бир сапчиб тушди:
— Нега бундай деяпсан болам?
— Мунисанинг ойиси айтди. Ўйнагани чиққандим, Мунисани қўлидан тойтиб уйига опкийиб кетди. “Нажот билан ўйнама энди, у ёмон касал, юқади” деди.
— Бекор айтибди болам, бекор айтибди…
Аёл кун сайин сўлиб бораётган гулдек бўлиб қолган боласини аста қучди.
— Мунисанинг ойиси ҳали айтган гапига пушаймон бўлади болам.
— Ойи, боя тишимни ювмоқчи эдим, қонаб кетди. Лекин сизга айтмадим, чунки айтсам йиғлайсизда. Яхши қилибманми?
Аёлнинг шундоқ ҳам тўкилай-тўкилай деб турган бардоши ожизлик қилди. Болани жойига ётқизди-ю, югуриб ташқарига чиқиб кетди…
Аёл кунларини бетиним, тунларини беором ўтказди. Неки умид учқуни бор, учиб борди, неки малҳам-у дори бор дунёнинг у чеккасидан бўлсада олиб келтирди, қаердаки “сувга суф деса дармонга айланадиган” табиб бор, болажонини етаклаб олиб борди. Дарду фикри қон, дори-дармон, муолажага айланди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Тўртталиклар

📜Тўрт нарса тўрт нарсадан тўймайди:

-Очкўз мол-дунёдан;
-Ҳасадчи неъматдан;
-Жоҳил баҳслашишишдан;
-Мутакаббир мақтовдан тўймайди.

🟢Изоҳ: Тўрт нарсани тўрт нарса билан ювиб туринглар:
– Юзингизни кўз ёши билан.
– Тилингизни зикр билан.
– Қалбингизни тақво билан.
– Гуноҳларингизни тавба билан.

🟢Тўрт нарса ризқни тўсади:
- Тонгдаги уйқу.
- Нафлларни кам ўқиш.
- Дангасалик.
- Хиёнат.

🟢Тўрт нарса борки, улар билан бўлса, илм фойда бермайди:
- Дунё муҳаббати,
- Охиратни унутиш,
- Фақирликдан қўрқиш
- Одамлардан қўрқиш.

🟢Тўрт нарса ризқ келтиради:
– Кечаси (ибодатда) қоим бўлиш;
– Саҳар чоғи истиғфорни кўпайтириш;
– Садақа беришга аҳд қилиш;
– Куннинг аввали ва охирида зикр қилиш.

🟢Инсон ҳаёти тўрт нарса оралиғида:
- Тоат-ибодат. Бунга бардавомлик керак.
- Гуноҳ-маъсият. Бунга истиғфор керак.
- Неъмат. Бунга шукр керак.
- Бало. Унга сабр керак.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#сақлаб_қўйинг #амал_қилинг

Таом емоқнинг йигирма бир суннати бор:

1. Таомланаётганда оёқ кийимни ечиб ўтирмоқ;

2. Таом ейишдан олдин икки қўлни бўғимларигача уч марта ювмоқ. Ҳадиси шарифда: «Ҳар кимки таомдан олдин қўлини ювса, камбағалликдан эмин бўлғай», дейилган.

3. Таомни суфрада, яъни дастурхонда емоқ;

4. Таом сузиладиган идиш сопол ёки ёғочдан бўлмоғи, зеро, бундай овқатланиш ҳам лаззатли, ҳам саломатликка жуда фойдали бўлиб, инсонни кибр ва манманликдан узоқлаштиради;

5. Таом билан бирга дастурхонга сирка ва кўкат келтирмоқ, чунки сирка келтирилган дастурхонда барака кўп бўлиб, фақирликни кетказади;

6. Яхши ва камтарин ҳолда ўтирмоқ;

7. Таомланишдан аввал «Бисмиллаҳ»ни айтмоқ;

8. Ўнг қўл билан емоқ;

9. Туз билан бошламоқ;

10. Туз билан тугатмоқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Эй Али, таомни туз билан бошлаб, туз билан тугатгин, зеро, туз етмиш иккита дардга даводир. Жумладан, жунун (девоналик), жузом, барас (тери касаллиги), қорин ва тиш оғриғи ва бошқа дардларга», деганлар. Шу билан бирга, туз очлик шиддатини пасайтириб, кам ейишга ҳам сабаб бўлади.

11. Нонни икки қўл билан синдирмоқ.

12. Қўл билан ейдиган таомни уч бармоқ, яъни бош, кўрсатгич ва ўрта бармоқлар билан емоқ.

13. Таомни ўз олдидан емоқ.

14. Таом еган идишини нон билан тозаламоқ(яламоқ).

15. Таомдан сўнг «Алҳамдулиллаҳ» демоқ.

16. Қўлни артишдан олдин бармоқларини яламоқ.

17. Дастурхон устидаги нон увоқларини одоб ва эҳтиром билан териб емоқ.

18. Таомдан сўнг тишларини тозаламоқ.

19. Таомдан сўнг икки қўлини бўғимигача уч марта ювмоқ.

20. Таомдан сўнг оғзини уч бора ювмоқ.

21. Аллоҳ таолонинг зикри ва неъматлари шукронасидан ғофил бўлмаслик

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Келинларнинг ичида фақат менинг хотиним топганини онамга олиб келиб берарди. Лекин онам унга тушлиги учун ҳам пул бермасди. Мен арава судрардим, топганимни онамга берардим. Унга беркитиб пул бериш хаёлимга ҳам келмаган. Бу орада хотиним қандли диабет касаллигига чалиниб қолди. Докторлар унга яхши қаров кераклигини айтарди. Шу сабабли ҳам қизимиз операция билан туғилди. Ундан кейинги эгиз фарзандларим яна аҳмоқлигим туфайли туғилмасданоқ нобуд бўлди. Ичим ачиса ҳам аёлимни тушунмасдим. Балки, тушунишни истамагандирман. Топганимизни қўлларига тутсак ҳам онам бизга алоҳида чиқиб кетинглар, бу ерда аканг қолади, дедилар.
Хотинимнинг ҳамма тиллаларини сотиб, камига уйдагиларидан қарз кўтариб “дом” олдик. Ўша пайтда ўзимни етимдек ҳис қилганман. Чунки на акам ва на опа-сингилларим ёрдам қўлини чўзиш у ёқда турсин, бир оғиз булар қаёққа боради дейишмади. Отам ётоқда бўлганлари учун улардан умид қилишнинг ўзи хато эди. Аммо онам нега бундай қилганларини ҳалигача тушунмайман.
Кўчиб ўтганимизнинг эртасигаёқ хотиним уйда нарса пишириб бозорга олиб сотиб келди. Мен эса арава тортдим. Орттирганига иккита нон билан бир кило гўшт олиб келибди. Шуни олиб бориб ота-онангизни кўриб келинг, деди. Сен-чи, десам, мен ҳозир боролмайман, тўғри тушунинг, деди.
Бир оз вақт ўтганидан сўнг “Cизлар келинглар, домларингга кичкина аканг кўчиб ўтади, шу уйда қоласизлар”, деб онам чақириб олди. Аввалига хотиним кўнмади. Уйни номимга ўтказиб беришгандан сўнг уйимизни акамга бериб, қайтиб бордик.
Бу вақтда катта акамнинг хотини онам билан чиқишмай квартира олиб чиқиб кетганди. Акам ҳам унинг ортидан борганди. Шундан сўнг яна рўзғоримиз аввалгидек ўта бошлади. Вақти-соати билан яна фарзандли бўлдик. Лекин бир кун яшаб нобуд бўлди. Шундан сўнг бир ўғилли бўлдик. Худога шукур, у яшаб кетди. Шу фарзандим туғилганидан сўнг аёлимни тушуна бошладим. Урмайдиган бўлдим. Анча кеч бўлса ҳам инсофга кирдим.
Бу орада отам вафот этди. Отамнинг вафотидан сўнг онам бизга “чиқиб кетинглар, катта акангни олиб келаман”, деб қолди. Миям қизиб, нима дейишимни, нима қилишимни билмай қолдим. Уйдан чиқиб кетдим. Хотинимнинг кўзига қаролмасдим. Автовокзалга бориб дуч келган автобусга чиқдим. Бу ерлардан, онамнинг бизга қилаётган ноҳақликларидан узоқларга кетиб қолсам, дердим. Бир вақт хотиним боламни етаклаб автобус эшиги олдига келди. Ҳамма ёқдан қидириб, шу ердан топибди.
“Қаёққа кетяпсиз, мени иккита бола билан уйсиз ташлаб, уйимни олиб беринг-да, кетаверинг”, деди. У билан қайтдим. “Нега ниятингизни шу вақтгача айтмадингиз? Топганимизни олдингиз, на ўзингиз уй-жой қилиб бердингиз, на бизнинг ниятимиз шундай, ўзларинг уй-жой қилинглар, дедингиз”, деб хотиним биринчи марта онамга қарши бош кўтарди. Онамнинг мазаси қочди. Кечаси билан уларга қараб чиққан аёлим эрталаб онам ўзига келиши билан, “нима бўлса бўлсин, кетамиз, дадаси”, деди. Ижарага уй олиб чиқиб кетдик, бироқ ҳовли менинг номимда эди.
Ўғлим қаттиқ касал бўлиб қолди. Нарса еса ютолмай, еганини қусиб, ҳолдан тойди. Докторларга кўрсатсак, Самарқандга олиб бормасаларинг бўлмайди, дейишди. Топганимиз ижарага, рўзғорга кетарди. Уйга қарз сўраб бордим, аммо бир нажот топмадим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚Sevimli kitobingizdagi iqtibos orqali — sovg‘a yuting!

Landi landi o'yin boshlandi!
Biz Golden Books bilan hamkorlikda sizlar uchun ajoyib tanlov tayyorladik!
Tanlovda ishtirok eting va sevimli kitobingizdan ilhomlanib, sovg‘alarni qo‘lga kiriting!🎁

Ishtirok etish shartlari:
🟠Sevimli kitobingizdan o'zingizga yoqqan birgina iqtibosni menga yuborasiz ✉️
🔴Men uni ismingiz bilan kanalga joylayman
🟠Siz esa o‘sha postga reaksiya yig‘asiz 💞

💥Eng ko‘p reaksiya yig‘gan qiz — Golden Books tomonidan tepadagi sovg‘aga ega bo‘ladi!

‼️O’yinda qatnashish uchun oldin shu kanallarga obuna bo’lish kerak⬇️

1⃣➖@fitnes_dancee

2⃣➖@goldenbooks_uz

Va shu postni kommentiga a’zoligingizni ''screen shot''ini tashab qo'yasiz. Agar siz g'olib bo'lgan taqdiringizda ham, kanallarga a'zo bo'lmagan bo'lsangiz g'olibligingiz bekor qilinadi!

Tanlov yakuni: 24-oktabr.

Omad, go'zal qizlar!

Ha aytgancha sizning🫵🏼 iqtibosingiz kimnidir ilhomlantirishi mumkin..

İqtibosingizni @Axmedova_odila ga jo'nating.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😭Боласини ёқган она. Дунёни дахшатга солган вахшийлик...

Наргиза ва Мухаммаднинг тўйларига 1 йил бўлди.Улар бир-бирларини севиб-севилиб турмуш қуришди.Севишганлар ўртасидаги энг катта душман бу рашк.Рашк улар ўртасида ҳам ўз кучини кўрсатарди.Тўйи бўлганидан сўнг хам улар ит-мушук бўлиб жанжаллашишарди.Хатто бир куни Наргиза эрининг ишхонасига дўппайган қорни билан жанжаллашгани борди.Шунда бошлиғи аввал оилангни тўғирлаб ол деб ишдан бўшатиб юборди.Ванихоят Наргиза кутган нарса содир бўлди, эри унга хиёнат қилди. Наргиза нима қилиб бўлса хам тинмасдан эридан қасос олиш йўлини изларди.Охири у эридан қасос олиш учун тутган йўл хаммани шокда қолдирди. У айнан шундай йўл тутган эди 😨😨👇

БАТАФСИЛ БИЛИШ👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍️САХИЙ КИМ?
(Ибратли ривоят)

Кичкина қишлоқларнинг бирида дурадгор уста яшар эди. У ёғочларга чиройли нақшлар бериб қиммат нархга сотарди.
Кунларнинг бирида унинг олдига бир чол келиб:

- Сен бу меҳнатинг орқали яхши топасан, лекин фақир муҳтожларга ҳеч ҳам хайр- эҳсон қилмайсан. Ана у қассобни қара, у оз топса ҳам, деярли ҳар куни фақирларга гўшт тарқатади, - дебди.

Дурадгор чолга қараб жилмайибди, лекин индамабди, шунда чол жавоб олмагач дурадгор ёнидан ғазабланиб чиқиб кетибди.
Бу воқеадан кейин қишлоқда:
“Уста бой, лекин хасис экан”, деган гап тарқалибди ва қишлоқдагилар дурадгорни ёмон кўриб қолишибди.

Кунларнинг бирида дурадгор хасталаниб қолибди. Ҳеч ким ундан хабар ҳам олмабди. Хаста дурадгор ёлғизланиб оламдан кўз юмибди.

Кунлар ўтиб одамлар қассоб гўшт тарқатмай қўйганини пайқашибди. Шунда қассобдан нега олдингидек гўшт тарқатмаётганини сўрашса, у:

- Дурадгор уста ҳаётлик чоғида ҳар сафар пул олиб келиб, мендан фақирларга гўшт тарқатишимни сўрарди. Ҳозир эса дурадгор йўқ. Энди ҳеч ким пул олиб келмаяпти, - деб жавоб берибди.


Қиссадан ҳисса:
Ҳеч қачон инсонда кўрган нарсангизга қараб баҳо берманг, унинг қалбини фақат Яратган билгувчидир.

Якинларингизга юборинг!
Каналимизга уланиш

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#PSIXOLOGIK_TEST❗️

Old tish shaklingiz ham sizning ichki dunyoingiz haqida aytib beradi😁

Old tish shaklingiz qanaqa❓

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

– У қачон эди? –  яна савол бўлди.
– Унга эллик йиллар бўлди. Ойим қирқ, акам эса ўн тўққиз ёшда эди. Она тирик туриб фарзанд гўрга кирмасин экан. Ўшандан бери ойим “яшашдан уяламан” дердила. Лекин нима қилсинки, ўғлидан кейин яна ярим аср яшадила.
– Тўхтанглар! Бугун акамлани туғилган куними? – Сўради Сурайё.
– Ҳа, туғилган куни! – Дейишди бир овоздан қизлар, ҳайратланишиб.
– Ойимла акамлани туғилган кунида ўлибдилар-да?
– Ҳа...
– Тавба!..
Кейин мавзу яна ўлимликка бурилди.
– Қирқ ёшдан кейин ўлимлик йиғишни бошлаган эканлар-да?..
– Ҳа, қирқ ёшдан кейин сочга оқ, сандиққа эса ўлимлик тушади-да, ўзи.
– Сурайё, бу сандиқ сенга! Очиб, ичидагиларни чиқар!..
– Муқаддас, бу сенга!
– Муниса, сен буни ол!
– Мен эса бунисини кўраман, – деди Муҳайё.
– Эҳ-ҳе, буниси ўтган асрнинг етмишинчи йилларидаги ироқи совунлар-ку! – Ҳайратланди Сурайё.
– Манавинда гирбишинлар бор экан. Булар ҳам ўтган асрда кийилган матолар, воҳ!..
– Манда эса зам-зам сувлар бор экан. Эскиси эмас, ўтган йили қадоқланган идишлардаги зам-зам сувлар!
– Демак, ойим шу кунгача ўлимлик тўплайверганла. Сира эринмаганла.
– Шундайга ўхшайди.
– Мандагисида қучоқ-қучоқ дастрўмоллар!
– Бунча дастрўмол кимга керак?
– Кутилмаганда ўлим бўлиб қолса, келган одамга тарқатилган, кўзёшларини артсин деб.
– Ҳозир деярли йиғлашмайди-ку!
– Илгари яқинларни қўй, етти ёт бегоналар ҳам йиғлашган. Лоақал ўз дардини айтиб йиғлашган илгари.
– Ҳозир-чи?
– Ҳозир одамлар ўз дардига ҳам йиғлашмай қўйди.
– Биз ойимлага йиғлаймиз, тўғрими? – Деди Мунисанинг ичига ҳадик ўрмалаб.
– Бу нима деганинг, йиғлаймиз, албатта! – тинчлантирди катта қиз Муҳайё.

Улар сандиқдан чиққан рўмолчаларни чиқариб тарқатишди, ўзлари ҳам олишди. Сўнг тўрт қиз бараварига “ув” солиб йиғлаб беришди. Оққан кўзёшларини ана ўша рўмолчалар билан артишди. Бироқ кўп ўтмай уларнинг кўзёшлари севинч ёшларига айланиб, қорачиқларида аллақандай рози-ризолик милтиллаб қолди.

Худди шундай, ҳол сўраб келгувчиларнинг юзларида ҳам қайғу, мусибатдан кўра севинч кўпроқ акс этарди...
– Мана, яна битта сандиқ! – Асқаралининг хотини Шаҳодат кўк сандиқни судраб кириб келди.
– Янами?! – Ҳайратланишди қизлар.
– Очинг-чи, нима борикан унда?

– Бу ерда азага киядиган кийимларимизни тахлаб қўйгандила ойимла, – келин сандиқни очиб, туюқ яшил рангда тикилган сарполарни қизларга бир-бир узатди. – Кийиб олинглар! Ойимла шуни истагандила!

Қизлар келиннинг гапига сўзсиз бўйсинишиб, кийимларни дарров кийиб олишди.
Либослар ҳар бирига ўлчаб тикилгандек эди. Ҳаммалари азага эмас, гўё тўйга бораётгандек чиройли бўлиб қолишди.
– Вой, мунча чиройли!
– Ҳа, жудаям кўркам экан!
– Манависи ман билан акангларга! – Шаҳодат келин ўзиникини кийдию, эрига аталган тўн, белбоғ ва чорсини олиб чиқаркан деди:
– Аканглар ҳам кийиб олсинла!
– Вой ойимлар-ей, ҳаммамизни ўйлабдила, ҳаммамизни!
– Бошдан охир, маросимни ҳамма жойини ўйлаб, ҳозирлик қўриб қўйибдилар-ку!.. Оллоҳ раҳмат қилсин ойижонимизни!..
– Омин!
– Омин!
– Ювғич келяпти, Муҳайё опа! Қизлардан ким ёрдамлашади?..
– Мен! – Дик этиб ўрнидан турди Муҳайё!
– Мен ҳам! – Бу Сурайё эди.
– Биз ҳаммамиз! – Дейишди Муниса билан Муқаддас.
***
Шундай қилиб, пешинга онани кузатишди.
– Тупроқ қаттиқ эмасканми, қазишга қийналмадингларми? – сўради онанинг тўнғичидан кейин туғилган, тўртта қизнинг орасида ўсган биттаю битта ўғил  – Асқарали.
– Аксинча, жудаям юмшоқ чиқди тупроғи. Қабр шундай осон қазилдики, айрим жойларида лопаткаю кетмонга ҳам ҳожат қолмади, тупроқни қўлимиз билан суриб қўя қолдик.
– Яхши, –  деди Асқарали ва гўрковнинг ёнига –  қабр ичига сакраб тушиб олди. – Ўзим қўяман.
– Албатта, – тисарилди жилмайганча гўрков.
– Тобутдан майитни аста олиб узатинглар! – Буйруқ янгради ҳавода.
– Шошилманглар!
– Майит билан бирга устига ёпилган ёпинчиқни ҳам тортинглар!
– Мунча енгил!
– Ҳа, қушдек!

“Бир-икки” дегунча майитни “тўрт оёқли чўбин от”дан тушириб, мангу от – лаҳадга олиб киришди.Лаҳад ичида уни Асқарали қабул қилиб олди ва онасининг жасадини юмшоқ ва илиқ тупроқ бағрига аста қўйди. Бошини авайлаб қибла томон бурди. Оёқларининг узалиб, бемалол ётишини текширди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ВАХШИЙ УЙ ҲИЗМАТЧИСИНИНГ КИЧКИНА ЧАҚАЛОҚГА ҚИЛГАН ИШЛАРИ УЙ КАМEРАСИДА ОШКОР БЎЛДИ...😰

❗️47 ёшли Адамнинг 2 та фарзанди бор, Адам аёли билан хиёнат сабабли ажрашган, Адам кун бўйи ишда ва фарзандлари учун уйига энага олиб келди. Бир куни Адам ишдан келганда унинг катта фарзанди ҳизматчи синглисига ғалати ишлар қилаётганини айтди. Адам уйига бир нечта яширин камералар ўрнатип бир нечта дахшатли ҳодисаларни гувоҳи бўлди! Бир куни ҳизматчига қўнғироқ қилиб кичкина фарзандимни тайёрланг мен уни шифокор кўригига обораман деп телефонди қўйди ва камерани кузатиб жараёнди томоша қилаётган вақтида ҲИЗМАТЧИ унинг қизига қилган ишини кўриб дахшатда тушди, Ҳизматчи қизини...
ДАВОМИ 😱👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БИР ОҒИЗ СЎЗ ФОЖЕАСИ (ҳаётий лавҳалар)

Бир келин туғруқхонадан чиқди. Дугонаси хабар олгани келиб, гап орасида умр йўлдоши нима совға қилганини сўраб қолди.
Келин: ҳеч нарса совға қилмадилар.
Дугона: наҳотки, шуми сени қадринг?, деб дугонасининг ҳаётига бомба ташладию, ўзи кетди.
Кечки пайт ишдан чарчаб келадиган эр билан келинчак тортишадиган, урушадиган сал нарсага ғазабланадиган бўлиб қолди. Ҳар битта гапида қадрини пеш қилавергач эр талоғини бериб юборди.
Муаммо нимадан бошланган эди?
Дугонасининг бир оғиз сўзидан!

Икки дўст учрашиб қолишди. Бири иккинчисидан,
- қаерда ишлаяпсан?
- Фалончи дўконда.
- Ойига қанча тўлашяпти?
- 500 минг
- Бор йўғи 500 мингми? Бу билан қандай яшаш мумкун ахир?
Сени шунча меҳнатингга арзимас экан, деб ишини дўстига ёмон кўрсатиб қўйди.
Бола дўкон хўжайини олдига бориб, ойлигини оширишини талаб қилди. Хўжайни эса рад қилди.
Бир оғиз сўзни эшитмасидан аввал тинчгина ишлаб юрган бола, энди ишсиз қолди.

Қария дам олиб, уйида ётган эди. Олдига чиққан қўшниси,
"нимага ўғлинг келиб сендан хабар олиб турмайди?
Ишлари кўпайиб кетганига ишондингми?"
Бир оғиз сўз, отанинг тоза қалбини кемириб ташлади. Розилик эвазига норизолик қамраб олди.
Шуни унутмангки, шайтон тили билан ҳам гапиради.

Ҳаётимизда қуйидаги саволлар такрорланадиган бўлиб қолди.
- Нимага фалон нарсани сотиб олмадингиз?
- Нимага сизда бу нарсадан йўқ? Ҳамма олаяптику..
- Бу ҳаётга ёки шахсга қандай чидаб келаяпсиз?
- Шундай бўлишига қандай йўл қўйяпсиз?
Бу нарсаларни эҳтимол жоҳиллик юзасидан сўрармиз ёки бизга шу нарсаларни билиш қизиқ туюлар ёки гап йўғида бекорчиликдан айтиб ўтармиз. Лекин шу сўраган нарсаларимиз суҳбатдошимизга қанчалар оғир ботишини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.
Азизлар гапираётган гапимизни тарозига солиб кўрайлик.
Сўзлар - ҳудди калитларга ўхшайди. Улардан тўғри фойдалансанг бировни оғзини ёпасан ёки қалбни очасан....

@IBRATLI_SOZLAR

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲИКОЯ

  Ҳаво анча иссиқ. Шу сабабдан автобусда одам унчалик кўп эмасди. Кейинги бекатдан 35 ёшлар атрофидаги, башанг кийинган бир аёл автобусга чиқди. Иссиқликдан беҳузур бўлиб ўтиришга жой ахтарди. Аксига олиб ҳамма жойлар банд, фақат орқароқдаги ўриндиқларнинг бирида 14—15 ёш атрофидаги қизча маюсгина кўчани томоша қилиб кетарди. Аёл умид билан ўша томонга юрди. Лекин қизча жой беришни ҳаёлига ҳам келтирмасди. Автобус жуда имиллаб кейинги бекатга келди. Яна бир нечта одам чиққач, аёл баттар ўнғайсизлана бошлади. Ниҳоят, у чидолмасдан қаршисида ўтирган аёллардан бирига қизча эшитадиган қилиб: «Биз ёшлигимизда, автобусга ўзимиздан катталар чиққанида жой берардик. Ҳозирги ёшларга ҳайронман. Ота-онаси қанақа тарбия беришган экана» — дея қизчага назар солди. Қизча ярқ этиб аёлга қаради. Аёл ғолибона қизчага боқиб турарди. У айтган гапларидан мамнунлигини юзида акс эттирди. Қизча нима қиларини ҳам билмай, ерга қараб, жим бўлиб қолди. Сариқдан келганлиги боис қизариб кетганлиги яққол намоён бўлди. Лекин жойидан сира жилмади. Яна ойнадан ташқарига маюс термилиб ўтиришда давом этди.
  Кейинги бекатда автобус тўхтагач, ёшроқ бир йигит шошиб чиқиб, қизчанинг ёнига келди. «Акажон» — дея қизча йиғлаб юборди. У кўз ёшларини ортиқ тиёлмади. Акаси уни кўтариб олди. Улар тушиб кетаётганида қизча «Қанийди ота-онам бўлганида...» — деди аламзада нигоҳини ҳалиги аёлга қадаб. Аёл уятдан жим бўлиб қолди. Энди уни табиий иссиқлик эмас, қандайдир ички ҳарорат куйдирарди. Деразадан ака синглисини ногиронлар аравачасига ўтқазаётганлиги кўриниб турарди...

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ҳаётда баъзан ташқи кўринишга қараб шошилиб баҳо бериб қўямиз. Шунингдек, тилимизни ҳам ножўя гаплардан тия олмаймиз. Айтаётган ноўрин гапимиз ёнимиздаги инсонга оғир ботиши ҳақида кеч тушуниб етамиз. Аслида динимиз биз инсонларни хушмуомалалик, ширинсуханлик, гўзал одоб ва ахлоққа чақиради. Бу борада сўз мулкининг султони Ҳазрати Мир Алишер Навоийнинг инсон кўнгли нозик хилқат эканлиги, қалбни ножўя сўзлар билан ранжитиш гўёки Каъбани вайрон қилишдек оғир гуноҳ эканлигини айтиб ўтган:
Кимки, бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.

  Демак, биз инсонлар барча билан ширин ва хушмуомалада бўлайликки, бу билан икки дунё азизлигига эришишдек олий бахтга муяссар бўламиз. Зеро, Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: яъни, «Кимга мулойимликдан насибаси берилган бўлса, ўшанга яхшиликдан насибаси берилибди. Ким мулойимлик насибасидан маҳрум бўлса, ўша яхшилик насибасидан маҳрум бўлибди. Қиёмат куни мўминнинг мезонида энг оғир тош босадиган нарса ҳусни хулқдир. Албатта, Аллоҳ фахшчи ва уятсизни ёмон кўради», дедилар.


"Мўътабар қиссалар ва ибратли ҳикоялар" китобидан.

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир уй аёл ўтирган файзли хонанинг эшигидан кимдир мўралади.
—Келинг, келинг, — чорлади уй соҳибаси. Ёшгина бу бегона  аёл ҳам даврага қўшилди. Орага сукунат чўкди. Негадир, суҳбат бошқа қизимади. Ҳамма кетиш ҳаракатига тушди.
Йўлда кетиб борар эканлар Шаҳодат шеригига сўз қотди
—Фотима, негадир ҳалиги жувон кириб келганида бир сескандим.
—Нимасини айтасиз, менинг ҳам юрагим увишиб, ғалати бўлдим.
—Тавба!—деди учинчи аёл, кўзлари ғалати эканми?
Охирида кетаётган Нодира оҳиста гапга аралашди
—Ман биламан сабабини, бу аёлни танийман. Эрига ҳиёнат қилганини билиб қолган қайнонасини уйидан ҳайдаган аёл бу! Яна бошқа ёмон ишлари ҳам бор!
Ҳамма жим бўлиб қолди
Баъзи одамларнинг    ёмонликлари нусқига уриб кетиши рост экан. Астағфируллоҳ!
Беихтиёр ҳазрат Навоийнинг қуйидаги тўртлиги ёдимга тушди

Эл қочса бировдин, эл ямони бил они,
Аҳволида идбор нишони бил они.
Феъл ичра улус балойи жони бил они,
Олам элининг ямон-ямони бил они

Аллоҳим одамларга юзимизни иссиқ қилсин.

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

— Хўш ойижон, қалайсан? Яхши яшаб юрибсизларми? Янги келин куёв дегандай...
— Нима истайсиз?
Унинг тузсиз гапларига чидашни истамай, гапни қисқа қилдим.
— Отам йўқ экан. Ахири ёлғиз қолибмиз... Отам сени нимангга учиб, ўғилларидан-да кичик қизчани хотин қилиб олганига қизиқдим. 17 ёш эдингми, ажабо?
Юзида ёвузона табассум пайдо бўлиши билан, юрагим нақд товонимга тушиб қолгандай бўлди, — Балки фурсатдан фойдаланиб...
— Оғзингизга қараб гапиринг! Мен сиз ўйлаган қизлардан эмасман!
Биринчи марта унга овозимни кўтардим. Хўрлаш ҳам эви биланку ахир. У истеҳзоли жилмайди.
— Гапларингдан бир жумла рост, холос. Тўғри сен қиз эмассан!


BO'SALAR O'G'RISI

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​— Балки шуниси фойда берар?
Эркак аёлининг ўзига термилиб турган, икки дунё дарди-ю, умиди учқунлаб турган кўзларига қараб йўқ дея олармиди? Икки ҳалак жон дардга дармон излаш билан ҳаловатни унутишди. Тунлар кўкка чўзилган кафтлардаги дуолар баъзан шундай уйқаш бўлиб кетардики, иккисининг тилидан, дилидан отилиб чиқаётган илтижо бир бўлиб жаранглаб кетарди:
“Неки дард бўлса менга бер, ундан ол, уни асра Художон!”
Аёл ичкаридан эшитилаётган овозларга бир зум қулоқ тутиб турди-ю, қўлидаги патнисни тушириб юборай деди.
— Шунча елиб-югурганларинг етар! Аҳволингга бир қара, озиб-тўзиб чўпдек бўлиб қолибсан болам! Ўзи бошда қаршилик қилганимда оёқ тираб туриб олиб шунга уйланмаганингда эди, шунча дард ҳам йўқ эди.
— Ойи, унда нима гуноҳ? У ҳам куйиб кетди ахир…
— Куяди-да! Авлодида бордирда касал-пасал, боласига ҳам ўтган. Нима, мени куймаяпти деб ўйлайсанми? Мен сўрамаяпманми Худодан шифо? Лекин қани шунча югурганларингни фойдаси? Ҳали қон топиш керак деб чопасан, ҳали дори-дармон… Минг ҳаракат қилганинг билан Аллоҳнинг хоҳиши бўлади. Ҳали белинг тўла бола…
Йўқ, чидолмади. Чойнак пиёлаларни зарб билан улоқтирди-ю, ўғли ётган хонага югурди. Кетидан “ҳай-ҳай”лаб чиққан қайнанасига қараб ҳам қўймади. Шифтга термулганча худди катталардек хаёл суриб ётган фарзандини кўтариб олди. Вужуди дир-дир титраганча юз-кўзларидан ўпди, титроқ бармоқлари билан тўкилиб, сийраклашиб кетган сарғиш сочларини силади.
— Болам, жоним болам менинг! Биз енгамиз болам! Ҳали ҳаммаси пушаймон бўлади, нотўғри айтган эканмиз, мана тузалиб, отдек бўлиб кетдику Нажот дейишади. Ота-онасининг елиб-югурганлари бекор эмас экан, мана фойда берди, касаллик ариди-ку, дейишади. Ҳали Нажот катта йигит бўлиб, ота-онасининг юзини ёруғ қиладиган йигит бўлганда, дадаси иккимиз қариб-қартайиб қолганда қўлларимиздан тутиб Ҳажларга олиб борганда… Ҳаммаси оғзини ушлаб қолади болам! Фақат сен чида, кураш болам, биз кучли бўлишимиз керак! Ҳеч кимга, ҳеч нимага қулоқ солма, фақат мени эшит, фақат менга суян. Мана кўрасан, биз бу дардни бирга енгамиз, ҳали бизнинг тонглар отади, шундай оппоқ тонглар отади-ки…
Аёл фарзандининг қулоқларига узоқ шивирлади, узоқ, жуда ҳам узоқ бағрига босиб турди. Кўзларидаги ёш бағридаги миттигина вужуднинг совуб бораётган юзларига томгач, кўксида ожизгина уриб турган юракча тўхтаб қолгач… Турмуш ўртоғининг жон ҳолатда кимгадир қўнғироқ қилиб бақириб чақиргач, қайнанасининг қалтироқ қўллари қучоғидаги митти вужудни тортқилай бошлагачгина ўзига келди. Ён атрофида югураётган одамларга, ўзига қараб нималардир деётган, юзларига сув сепаётган эрига бир нафас телбаларча қараб турди-ю… Бор овозда чинқириб юборди.
— Болаа-ааммм!!!
Аёл аввалига юзларини оҳиста силаётган илиқ кафтчалар ҳароратини сўнг… Кўзёшдан ҳўл бўлиб кетган ёстиқни ва… Ўзига термулиб турган нигоҳларни ҳис қилди.
— Нега бақирасан? Барибир кўнглинг тинчимаса керак деб Нажотни поликлиникага олиб чиқиб келгандим. Иссиғи ўтган, совуқлик нарсалар едириб туринглар, лимон чой ичсин дейишди. Айтарлик ҳеч гап йўқ экан. Сен бўлса ваҳима қилиб ўтирибсан. Нима ёмон туш кўрдингми?
Аёл ҳануз атрофига карахтланиб боқар, тушми бу ё ўнг фарқлай олмасди. Юзларини силаётган қўлчалар бўйнидан қучгач, “Ойижон, йиғлаяпсизми? Йиғламанг, мен ёнингиздаман-ку!” деган ширин ва қадрдон овозни эшитгачгина ўзига келди.
Жонининг бир парчаси, дилбандини бағрига босиб, юзчаларидан тинмай ўпар экан, ўзига ҳайрон тикилиб турган умр йўлдошига жилмайиб қарар, ёш қотиб қолган лаблари билан тинмай Аллоҳга шукр айтарди…

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Baʼzan hammasi boshqacha boʻlishini xohlab qolasan. Yaxshi ham emas, yomon ham emas... Shunchaki boshqacha...

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Subscribe to a channel