ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

28706

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМЛАРНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim😢 bo'yansamam xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😨
Ammoo bitta kanal topvoldim SUPER🤩🤩🤩
Silagayam etmoqchiman tez o'tvolila🤓👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Мен эркак бўлганлигим учун, баъзи эркакман деб , ўзининг ҳақларини талаб килиб, ўз завжаларининг ҳақларини адо этмай юрган эркакларнинг бундай харакатларидан қаттиқ уялдим, бошим эгилди, юрагим эзилди.

Эркакларимизнинг масъулиятсизликлари, шаъриатни билмасликлари, жоҳилликлари сабаб, аёлларимизга зулм қилдилар. Бундай холатга келишликда қисман менинг ҳам улушим бор, Аллоҳ авф этсин, чунки мен уларга Ҳақни етеазмадим, ёмон йулдан қайтармадим.

Сизнинг ўз фикрингизда қатъий туриб олишингиз, мени қаттиқ ўйлантирди.
Нега, бунчалик эрларидан безишди.
Ахир саҳобалар даврида аёллар ҳимояни эрларидан топар эдику.

Ҳаа, эрлар шижоатни йўқотди, эрлик ваколатини уларга бериб, аёллик ваколатини ўзларига олдилар, жоҳиллар золим бўлди, илм оёк ости, нафс бош устида бўлди.

Эй муслима опа -- сингилларимиз бизларни кечиринглар, мени кечиринглар...
Ўйлаб ўтириб, қаттиқ хафа бўлдим, ва уйланмаган йигитларга шу сўзларни айтгим келди.

Сизлардан олдинги эрларнинг килган ишларини такрорламанг, токи аёлларимизнинг, ўз эрлари устидаги ҳақларини ўрганмасдан туриб, уйланманглар!

Уларнинг, келажакда буюк фарзандларни тарбия қилиб вояга етказадиган буюк оналар бўлишлигини ҳис килмай туриб, уйланманглар!

Аёл нозик хилқат, у доим меҳрга муҳтож, агар меҳр беришни билмасангиз, уйланманглар!
У, ҳимояга муҳтож, агар ҳимоя қила олмасангиз, уйланманглар!

Битта қиз, тўрт тоифа эркакни ё жаннатга ёки дўзахга ўзи билан олиб кирар экан:
1.Отаси.
2.Ака ёки укаси.
3.Эрини.
4.Ўғил фарзанларини.
Масъулиятни қўлга ололмасангиз, уйланманглар!

Эй йигитлар, меҳр -- муҳаббатли бўлолмасангиз, уйланманглар!
Раҳм -- шафқатли бўлолмасангиз, уйланманглар!
Кўзидаги ёши Сизнинг каҳрингиз, ғазабингиз туфайли бўлса, уйланманглар, токи ғазабингизни тийиб олишни урганмагунингизча.

Чунки пайгамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи васаллам шундай деб мархамат килганлар, ғазаб, гуноҳларнинг бошидир, ғазаб сабаб кўп гунохлар туғилади, сен ғазабинг чиққанда ғазабингизни тийинг, мен жаннатга кафилман деганлар.

Бир муслима аёлнинг ноласи юрагимни парчалаб юборди, бу сўзларни шу сабаб айтишга қарор қилдим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

МАЙЙИТЛАРНИ КИМЛАР ЮВИНТИРИШГА ҲАҚЛИ ШУНГА ТЕГИШЛИ МАСАЛАЛАР ҲАҚИДА.

1) Агар, вафот этган инсон эркак киши бўлса, васийят қилган кишиси ювади. Васийят қилмаган бўлса, отаси, бўлмаса, бобоси, бўлмаса фарзандлари ё неваралари ё яқинлари ювади.

(Кашшафул қинў лилбаҳутий 2/88).

2) Агар, вафот этган инсон аёл киши бўлса, уни ювишликка аёллар ҳақли бўлади сўнг, эри тирик бўлса эри ювишликка ҳақлидир.

(Ровдотут толибийн линнававий 2/106).

3) Аёл вафот этган эрини ювиши жоиздир.

Оиша розияллоҳу анҳо айтганлар:

“Агар иш ортга қайтарилганида эди, Росулуллоҳ алайҳиссаломни фақат аёллари ювинтирар эди”.

(Абу Довуд ва бошқалар ривояти).

Аёл эрини ювинтириши жоиз эканлигига уламолар иттифоқ қилганлар.

(Тамҳид либни абдил Барр 1/ 380).

4) Эркак вафот этган аёлини ювинтириши жоиздир.

Росулуллоҳ алайҳиссалом Оиша онамизга айтганлар:

“Агар, сенга мендан аввал ўлим етса, сени ўзим юваман, кафанлайман ва жанозангни ўқиб, дафн қиламан...”.

(Аҳмад ва бошқалар ривояти).

Шавконий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

“Росулуллоҳ алайҳиссалом Оиша онамизга: “Сени юваман”, деганларида, эр вафот этган аёлини ювиши жоиз эканлигига далил бордир”.

(Найлул автор 4/35).

Асмо розияллоҳу анҳо айтадилар:

“Фотима розияллоҳу анҳо вафот этсалар Али розияллоҳу анҳу ювинтиришларини васийят қилганлар”.

(Байҳақий ва бошқалар ривояти).

Саноний роҳимаҳуллоҳ айтганлар:

“Асмо розияллоҳу анҳонинг ҳадислари, Росулуллоҳ алайҳиссалом даврларида бу иш билинган ишлардан эканлигига далилдир”.

(Субулус салом 1/478).

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

“Ер вафот этган аёлини ювинтириши бизнинг ва жумҳур уламоларнинг наздида жоиздир. Ибнуль Мунзир роҳимаҳуллоҳ, Алқама, Жобир ибн Зайд, Абдурроҳман ибнуль Асвад... Молик, Авзоий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Ишоқ ибн Роҳувайҳ, Ато ибн Аби Робаҳ, Довуд ва бошқалардан ушбу қарашни нақл қилганлар”.

(Шарҳул Муҳаззаб 5/122).

5) Балоғатга етмаган болаларни бегона аёллар ювинтириши жоиздир.

Ибнуль Мунзир роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

“Уламолар ёш болаларни аёллар ювинтираверишига иттифоқ қилганлар”.

(Ижмо 44 бет).

6) Балоғатга етмаган ва иштаҳа тортмайдиган қизалоқларни бегона эркаклар ювинтириши жоиздир.

(Бадое лилкосоний 1/306).

7) Бегона эркаклар ичида вафот этган аёлларни ёки бегона аёллар ичида вафот этган эркакларни - ювишга ҳақли кишилари бўлмаса таяммум қилдирилади. Ювинтириш соқит бўлади. Жумҳур уламоларнинг қараши шудир.

(Мажмуъ линававий 5/149).

8) Кофир мусулмонни ювинтириши жоиз эмас. Жумҳур уламоларнинг қараши шудир. Косоний Ҳанафий айтадилар: “Бир мусулмон вафот этса-ю, унинг кофир отаси бўлса, кофир отага болани ювинтиришига ва кафанлашига имкон берилмайди. Балки, уни мусулмонлар ювадилар”.

(Бадое 1/303).

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗ ФАРЗАНД ЖАННАТ ГУЛИДИР...

Яна кизми?

Бир аёлнинг кўзи ёриганди. Чақалоқлар – эгизаклар! Гўдакларнинг иккиси ҳам қизалоқ. Биринчи фарзанди ҳам қиз экан. Жами учта қиз бўлибди. Аёл анча қийналибди. Камига, эри лоақал бир бор хабар олмабди. Хотини қўнғироқ қилса, “Яна қиз туғдингми?.. Бормайман. Ўғил туққанингда бораман!” дея қон йиғлатибди. Ортидан кўргани келаётган яқинларининг ҳамда қариндошларининг кети узилмаётган бўлса-да, мазлума аёлнинг кўзлари эрини кутиб нигорон эмиш… Ёнидаги шериклари ҳам ёлғизлатиб қўймай, уч маҳал иссиқ овқат чиқазиб туришибди. Лекин улар узатган шоҳтаомлар эри кўтариб келадиган “ёвғон”нинг ўрнини босармиди?.. 
Менимча, бошқа ҳамма қийинчиликларга чидаш мумкин – аёл чидайди, аёл кечиради… Аммо ўлим билан юзма-юз келиб, жонингни гаровга қўйиш эвазига фарзандини дунёга келтираётган пайтингда энг яқин, энг суянган, энг ишонган одаминг – турмуш ўртоғинг ёнингда турмаса; сабабли бўлса майли, аммо “Яна қизми?!” дея “аразлаб”, хабар олишга ярамаса, бунга чидаб бўлмайди, тоқат қилиш мумкин эмас. Асло!!!
Хуллас, ношукр эр келавермагач, аёл йиғлаб-сиқтагани ҳамда палатадошларидан уялиб, қаттиқ сиқилгани учун қон босими ошиб кетибди. Бир қариндоши шу туғруқхонада ишлар экан. Ҳаммасини кўриб-билиб турганидан секингина шифокорнинг қулоғига шипшитибди. “Махсус ва пухта режа”га биноан эр ишончли бир баҳона билан чақиртириб олинибди. Қовоғидан “қор ёғаётган” эркакка унча-мунча гап таъсир қилмаслигини уққан дўхтирлар секингина келишган ҳолда уни муолажахонага бошлаб боришибди. “Нега? Нима учун?” деган саволларни ёғдираётган “ота”га: “Ҳозир тартиб шунақа. Бу анализ учун!” дея қисқагина жавоб беришибди-да, шартта дард чақирувчи уколдан битта уришибди!
Сўнгра номига томиридан “анализ учун” қон олгандек бўлишиб: “Ярим соатдан кейин кетаверишингиз мумкин”, дейишибди.
Маълум вақт ўтгач, томоша бошланибди!
У ёқдан-бу ёққа зир югуриб додлаётган эркакни кўриб, кўрмасликка олаётган дўхтирлар ҳар замон-ҳар замонда мийиғларида кулганча: “Ҳа, нима бўлди? Жуда безовта бўлиб қолдингиз? Ишқилиб тинчликми?” дея гап ташлаб қўйишармиш.
“Менга қанақа укол қилдинглар? Оғриғига чидаб бўлмаяпти-ку?!” дея додлармиш шўрлик.

“Э, ҳа-а! Яшанг-э! Эркак деганам битта уколга шунча ваҳима қиладими? Ана, аёлларни қаранг, шунақа уколдан нечтасини олади, лекин “чурқ” этган товушлари чиқмайди бояқишларнинг. Бўл-бўл, эркак бўл, экан-да!
Аёлнинг жони қирқта, эҳтимол ундан ҳам кўпдир. Ундан кўра, хотинингизга ҳайкал қўйинг! Майли, ҳайкал ҳам қўйманг, бир оғизгина “Аҳволинг яхшими? Қийналмадингми, онаси?” дея кўнгил сўрасангиз, унинг қалбига ўрнатган бўласиз ўша олтин ҳайкални!” дейишибди…

Эркакдан эса садо чиқмабди. Эҳтимол, ҳамма хатосини англаб етгандир? Илоҳо, шундай бўлсин!

Бежизга донишлардан бири: “ҲАЁТ, уни ўрганадиган кишиларгагина ўргатади”, деб айтмаган-да.
Ҳаётда кўзимиз кўрган ҳар бир ҳодисадан ибрат ола билганимизда эди, бизга олийгоҳларнинг кераги ҳам бўлмай қолармиди?..
Ҳа-а, ҳаёт ўрганишни истаганларга жуда кў-ўп нарсаларни ўргатади… Фақат, ҳамма гап исташда. Менга қолса, “Энг яхши муаллим – ҳаётнинг ўзи!” деган бўлардим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⭕️ҚИССАДАГИ ИБРАТ

   Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Мифтоҳу дорус саодати" номли китобида айтади:
"Олимлардан бири бир гуруҳ савдогарлар билан кемага минди. Денгиз ўртасига бориб кемалари довул туфайли синиб кетди. Кема ва ундаги моллар чўкиб кетди. Улар овчилар томонидан қутқарилиб  ўша ерга яқин бир шаҳарга олиб келиндилар.
   Олдин бой-бадавлат бўлган савдогарлар энди фақирликда қолишди. Олим эса масжидда илм ҳалқаси ташкил қилиб одамларга илм ўргата бошлади. Тезда у шаҳарда машҳур бўлиб кетди. Ҳоким уни шаҳарда қози қилиб тайинлади.
   Савдогарлар ўз диёрига қайтмоқчи бўлишганда олим ҳам нарсаларини йиғиштира бошлади. Ҳоким ва шаҳар аҳолиси олимнинг ҳузурига келиб ундан шаҳарда қолишини ўтиниб сўрашди. У ноилож шаҳарда қолди. Савдогарлар олимдан:
- Яқинларингизга айтадиган гапингиз борми?- деб сўрашди.
Олим деди:
- Ҳа. Улар шундай молни жамлашсинки, кема синиб чўкиб кетганида  ҳам у мол чўкмасин!

   Инсон ўрганадиган ҳар қандай илм ва ҳунар чўкмайдиган молдир. Инсоннинг энг қимматбаҳо моли унинг чўнтагидаги эмас, миясидаги молидир, десам муболаға қилмаган бўламан. Маърифат мол жалб қилиши мумкин. Аммо мол маърифат жалб қилмайди. Мен молнинг қадрини ерга урмоқчи эмасман. Кишиларга тушадиган эҳтиёжни Аллоҳ қатл қилсин. Унда хорлик ва юзнинг сувини тўкилиши бор. Аммо мол кетади, маърифат қолади.

  Кўпгина ислом диёрларида охирги вақтларда сиёсий ҳодисалар ва тўполонлар бўлди. Бунинг оқибатида олдин кузатилмаган ҳижратлар ва кўчиб кетишлар юзага келди. Инсонлар ёлғиз устиларидаги кийимлари билан ўлимдан қўрқиб мамлакатларидан чиқиб кетишди. Улар фақат мияларидаги фикрларини ва олдин ўрганган ҳунарларини олиб чиқиб кетишди. Ана шунақа инсонларга қаерда бўлишмасин иш топиш осон бўлди.

   Дурадгор устахонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо ҳунарини ўзи билан олиб кетиб, борган жойида устахона топди.
   Шифокор ўзининг қабулхонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо билимини олиб кетиб, ўша ерда қабулхона очди.
   Инсонлар иморатлар, ерлар ва уйларини ташлаб кетишди. Аниқки, уларни орқалаб кетиб бўлмайди. Уларнинг ўз диёрларига қайтиш-қайтмаслигини фақатгина Аллоҳ билади.

   🔐Чўкмайдиган молни кўпайтирайлик!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Психологик тест!!

🟢Сизга орқаси кўриниб турган 5та қиздан сизнингча қайси бири қолганларидан гўзалроқ...

🔴Сиз танлаган аёл сизнинг психологиянгизни акс эттиради!

✅Вариантлардан бирини танланг👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қандай ажойиб ризқ

Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир (бойнинг) қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади.

Шунда хўжайини ўзига ўзи: "У, ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир дийнорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилиши таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга мухтож эканимни билади-да" деди. Иккинчи кун бўлгач, Хўжайин унга маошини бериб, бир дийнор зиёда қилди. Хизматкор хеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини хам сўрамади.

Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб: "Ўша зиёда қилган бир дийнорни камайтираман" деди. Камайтирди хам, хизматкор хеч нарса демади ва маошининг камайган сабабини хам сўрамади.

Хўжайин ходимни олдинги ишини такрорлагани (маоши кўпайса хам, камайса хам индамагани)дан ажабланиб, сўради: "Маошингни зиёда қилдим сабабини сўрамадинг, камайтирдим хеч нарса демадинг"?! Хизматкор: "Биринчи марта келмаганимда Аллох менга бир чақалоқ тухфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб мукофатлагандингиз. Айтдимки: "Бу чақалоғимнинг ризқи ўзи билан келди".
 
Иккинчи марта келмаганимда эса, онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда дедимки: "Бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи хам . . . ! ! ! Қандай ажойиб! Аллохнинг берганига рози ва сабабини хам биляпти. Камайтирса хам рози ва нима учунлигини хам биляпти . . . ! ! !

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Синоат: Жинкўйлак..

"Бувимнинг кўйлаги аммамни қабр томонга етаклаган экан”
Мактублар бизга муштарийлардан турли янгиликлар, кечмишлар, қувончу андуҳлар келтирувчи восита десак янглишмаймиз. Сабаби, кимдир дардини ёзиб юборса, бошқа биров севинчини бўлишади. Яна кимдир ҳаётидаги сирли воқеани ҳаяжон билан бизга битиб йўллайди. Ушбу хат ҳам ана шундай ғаройиб воқеани жиззахлик мухлисимиз Назира Қулмуҳамедова тилидан ҳақида сўзлайди.
Бу воқеа содир бўлганида мен кичкина қизалоқ эдим. Ўшанда ҳамма ёппасига Гулсара аммам ҳақида гапирарди. Элас-элас эслайман, ҳатто бир қўшнимиз мени тўхтатиб, "Аммангни кўрдингми? Жинни бўлиб қолибдими? Ўз-ўзидан югуриб кўчага чиқиб кетяптими? Уйларингга олиб келдингларми?” деб сўраганди. Мен ҳали бола бўлганим боис, елка қисиб қўяқолгандим. Лекин уйда ҳам отам, амакиларим, онам ва янгаларим барчаси пичир-пичир қилиб нималарнидир гапиришар, ора-сира "Гулсара” деган гап қулоғимизга чалиниб қоларди.
— Ваҳима қилманглар. Эри билади. Қайноналарининг қулоғига етмасин. "Ажраштираман”га тушади, — отамнинг ташвишли гапларини яққол эшитгандим ўшанда.
— Ўтиб кетади. Энамнинг ўлимини кўтара олмаяпти. Қайнонаси ҳам тушунар, — деганди онам далда бермоқчи бўлгандек бўлиб.
Нималар бўлаётганини биз болалар билмасдик. Билганим, икки ойча аввал бувим вафот этганди. Ҳамма қайғуда. Лекин бирдан бу ғам унутилиб, бошқа бир ташвиш бошлангандек, уйда тинимсиз шивирлашишлар ва шошиб чиқиб кетишлар бошланганди. Гоҳида отам ярим кечаси ҳам чиқиб кетарди.
— Уйга олиб келамиз. Бунақада бўлмайди. Ўтган сафар нимадан яхши бўлганди? — деди бир куни отам тонг саҳарда уйга кириб келиб. — Кечаси билан олишиб чиқдим. Куч бермайди. Худди ичида дев бордек. Аёл кишида ҳам шунча куч бўладими?
— Болалар қўрқиб қолмайдими? — онам хавотир билан гапирди.
— Безарар. Фақат... кўчага интилади. Жа бўлмаса, бойлаб қўямиз... Бошқа чора йўқ...
Шу суҳбатдан сўнг тушга яқин машинага ўтқизиб аммамни уйга олиб келишди. Очиғи, ўшандаги аммамнинг чеҳраси кўз ўнгимда қолиб кетган. Бақрайган кўзлари, рангсиз юзи, тўзиган сочлари...
Жуда қўрқинчли эди. Меҳрибон ва маъсума аммамдан асар ҳам қолмаганди.
— Жойимга бораман! — машинадан чиқа солиб, кўчага қараб югурди аммам.
Отам ва амаким зўрға ушлаб қолишди. Уйга олиб кириб, устидан қулфлаб қўйишди.
— Очинг! Очинг, жойимга боришим керак! — тинмай бақирарди аммам.
— Яхши бўлиб қолганди-ку, — биз каби онам ҳам қўрқиб кетди.
— Ҳа, туппа-тузук бўлиб қолганди. Бирдан яна ўзгарибди... — отам ҳорғин ва анча чўкиб қолганди. — Нима қилиш керак, ҳайронман... Кечдан буён туз тотмаган. Бирор ниманг бўлса, бер. Едириб чиқайлик...
Онам дарҳол овқат сузиб келтирди. Амаким ва отам таомни олиб, аммам ўтирган уйга кириб кетишди.
— Бир қошиқ ҳам ичмай туриб, ўзини эшикка урди. Овқат ҳам тўкилди. Кийими ҳам равсо бўлди. Кўйлагингиздан бераркансиз. Кириб алмаштириб ҳам қўясиз-да, — деди амаким бўш косани кўтариб чиқиб.
Онам ўзининг кўйлагидан олиб кириб кетди. Отам чиққач, онам аммамга ширин гапириб овқат тўкилган кийимини алмаштиришга киришди. Отам ва амаким эса эшик ёнида ғамга ботиб ўтирарди. Ўн дақиқа ўтди, йигирма дақиқа ўтди, онам чиқмади. Охири отам эшикдан ичкарига мўралади:
— Нима қиляпсизлар?
Аммам ўтирган хонага кирган амаким ва отам ҳайратдан донг қотишди. Мен ҳайрон эдим. Сабаби, бояги қўрқинчли аммамдан асар ҳам қолмаган, аввалгидек беозор ва ширинсухан аммам жилмайиб ўтирарди. Мени кўриши билан қучоқ очди:
— Кел асалим, соғиндим сени...
Мен ўзимни аммамнинг қучоғига отдим.
— Тузукмисан? — отам хавотир билан сўради.
— Ҳушдан кетдимми, ака? Кўзимни очсам, янгам олдимда экан, — аммам ўзининг аҳволидан бехабар эканлигини маълум бўлди.
— Ҳа, овқат бераман, деб кийимингни ҳам расво қилдик... — гап топа олмай ерга қаради отам.
— Онамнинг кўйлаги. Шу кўйлагини кийсам, оғирлашяпман ўзи. Энди киймайман. Ўтган сафар кийганимда ҳам сизлар уйга борган экансизлар. Ўшанда ҳам ҳушдан кетганмидим? — отамга қаради аммам.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿🌿🌿🌿🌺🌿🌿🌿🌿
ОНАнинг кундалигидан...

Жоним болам! Шундай пайт келадики, мен қарийман. Ўшанда сабрли бўл ва мени тушунишга харакат қил...

Агар еётган овқатимни бехосдан тўкиб қўйсам, кийимларимни сенинг ёрдамингсиз эгнимга киёлмасам, «ёш боладан хам баттар» деб оғринма. Сен шундай қилсанг, юрагим оғриса хам маъюс жилмайиб эслайман: кичиклигингда сен хам шундай эдинг, буларни ўргатаётганимда қанча вақтим кетаётганини хатто хаёлимга хам келтирмаганман. Чунки ... ахир сен учун вақт нима бўпти, жонимни хам аямайман. Худди хозиргидай...

Агар сен билан сухбатлашиб ўтирганимизда, битта гапни минг марта такрорласам, эзмаликда айблама, мени эшит. Кичкиналигингда ухлашинг учун битта эртакни минг марталаб ўқиб беришимга тўғри келарди, хар гал жон деб тинглардинг. Менинг хаёт эртагим охирлаб боряпти, қачондир надоматда қолмаслигингни хохлайман, шунинг учун хозирча мени эшит...

Рўзғордаги янгича буюмларга тушунмасам, айбга буюрма, тушуниб олишимга бироз вақт бер. Ахир сенга тўғри ейиш, чиройли кийиниш, хаёт ташвишларига қарши қандай курашишларни ўргата олгандим, буни хам эплай олишимга ишонаман. Шундан кўнглим тўқ, ахир сен ёнимдасан...

Агар қачондир ниманидир эсдан чиқариб қўйсам ёки сухбатлашиб ўтириб, нима демоқчилигим эсимдан чиқиб қолса, койима. Агар эслолмасам, қайғурма. Ахир энг асосийси, гапираётганим эмас, сен билан биргалигим... Ёдингдами, кичиклигингда мендан бир зум хам нари кетишни истамасдинг...

Агар хориган оёқларим менга хизмат қилишдан, суянч бўлишдан бош тортса, қўлларингни узат. Худди қачонлардир илк қадамларингни ташлаётганингда сенга қўлларимни узатганим каби...

Қариётганимга қараб хафа бўлма, ўзингни ожиз хис қилма. Ёнимда бўл, мени тушунишга ва менга ёрдам беришга харакат қил. Худди қачондир эндигина хаётингни бошлаганингда мен сенга ёрдамлашганим каби...

Менга яшашда давом этишимда, хаёт йўлим якунига мехр-мухаббат ва тоқат билан етишимда ёрдам бер. Бунинг учун сени табассумим, хеч қачон сўнмаган, охири йўқ мехрим билан тақдирлайман...

Сени яхши кўраман, жоним болам!...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АЁЛ КИШИ БЕГОНА ЭРКАКНИНГ АКСИРГАНИНИ ЭШИТСА
#ҳалол_ҳаром

Аёл киши бегона эркакнинг аксириб "алҳамдулиллаҳ" деганини эшитса унга "ярҳамукаллоҳ" дейиши вожибми ё номаҳрамдан соқит бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши эркаклар аксириб "Алҳамдулиллаҳ" деса, "Ярҳамукаллоҳ ва яшфик", деб жавоб қайтариши, уни изидан эркак "Яҳдикумуллоҳ ва юслиҳ баалакум", деб жавоб бериши бироз тафсилотга эга. Маҳрам қариндош бўлган эркак ва аёллар бир бирига аксирганда мазкур жавобни қайтараверади, бу вожиб амаллардан.

Номаҳрам эркак аёллар бир бирига аксирганда жавоб қайтармайди. Мабодо жавоб қайтарадиган бўлса, фиқҳ китобларимизда бу ҳақда шундай дейилган:

فإذا عطست المرأة فلا بأس بتشميتها؛ إلا أن تكون شابة، وإذا عطس الرجل فشمتته المرأة، فإن كانت عجوزاً يرد الرجل عليها، وإن كانت شابة يرد في نفسه، والجواب في هذا كالجواب في السلام. (المحيط البرهاني)

"Агар аёл акса урса (ва "Алҳамдулиллаҳ" деса), унга жавоб қайтаришнинг гуноҳи йўқ, лекин ёш аёл бўлса, унга жавоб қайтармайди (55 ёшгача бўлган аёллар ёш ҳисобланади)".

Агар эркак киши акса урса ва аёл унга жавоб қайтарса, аёл қари бўлса, унга жавоб қайтаради. Агар жавоб қайтарган аёл ёш бўлса, эркак ичида жавоб қилиб қўяди. (Номаҳрамларнинг ўзаро) аксирганда жавоб бериш масаласи, салом берганда жавоб бериш масаласига ўхшайди" ("Ал-Муҳит ал-Бурҳоний" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ибратли

Ушбу фильм атиги 4 дақиқа давом этади, 30 дақиқада суратга олинган ва «Оскар» мукофоти олган.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙 Қуръони каримнинг 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўради", деган жумла ва яна 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўрмайди", деган жумлар келган. Уни қуйидаги тартибда берилган.

Аввалгиси: Яхши кўрадиганлар:

1. "Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси, 195‑оят).

2. "Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади". (Бақара сураси, 222‑оят).

3. "Бас, Аллоҳ тақводорларни яхши кўради". (Оли Имрон сураси, 76‑оят).

4. "Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 134‑оят).

5. "Аллоҳ сабрлиларни севади". (Оли Имрон сураси, 146‑оят).

6. "Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 148‑оят).

7. "Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 159‑оят).

8. "Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Моида сураси, 13‑оят).

9. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади". (Моида сураси, 42‑оят).

10. "Зотан, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севади". (Моида сураси, 93‑оят).

11. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 4‑оят).

12. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 7‑оят).

13. "Аллоҳ эса покланувчиларни севади". (Тавба сураси, 108‑оят).

14. "Аллоҳ адолат қилгувчиларни суяди". (Ҳужурот сураси, 9‑оят).

15. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўради". (Мумтаҳана сураси, 8‑оят).

16. "Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда туриб уруш қиладиганларни яхши кўради" (Саф сураси, 4‑оят).

Иккинчиси хуш кўрмайдиганлар:

1. "Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190‑оят).

2. "Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 205‑оят).

3. "Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 276‑оят).

4. "Аллоҳ, албатта, кофирларга муҳаббат қилмас" (Оли имрон сураси, 32‑оят).

5. "Ва Аллоҳ золимларни хуш кўрмас" (Оли имрон сураси, 57‑оят).

6. "Ва Аллоҳ золимларни севмайди". (Оли имрон сураси, 140‑оят).

7. "Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас" (Нисо сураси, 36‑оят).

8. "Албатта, Аллоҳ хиёнатчи ва гуноҳкор бўлган кимсани хуш кўрмас". (Нисо сураси, 107‑оят).

9. "Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас" (Моида сураси, 64‑оят).

10. "Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас" (Моида сураси, 87‑оят).

11. "Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58‑оят).

12. "Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни хуш кўрмас" (Ҳаж сураси, 38‑оят).

13. "Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас" (Қасос сураси, 76‑оят).

14. "Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас" (Қасос сураси, 77‑оят).

15. "Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас" (Луқмон сураси, 18‑оят).

16. "Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайди" (Ҳадид сураси, 23‑оят).

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​НАФС ВА ИНСОН!

Нафс: - «Мана сенга керак бўлса тахт».
Инсон: - «Йўқ керакмас. Исломим бор! Мен учун бу бахт».

Нафс: - «Балки ёқар ойсулув қизлар?».
Инсон: - «Йўқ ёрим бор, бахтлимиз бизлар».

Нафс: - «Балки сенга керакдир бойлик?».
Инсон: - «Қаноатла холим чиройлик».

Нафс: - «Ундан кўра сен ўйнаб кулгин...».
Инсон: - «Қиёмат бор сен хаё қилгин».

Нафс: - «Бу дунё беш кунлик билгин».
Инсон: - «Хақни айтдинг. Сен тақво қилгин».

Нафс: - «Балки сенга ёқар кайф сафо?».
Инсон: - «Ҳалолга хўп, қолгани жафо».

Нафс: - «Шароблар бор. Маст бўлиб кўргин!».
Инсон: - «Уни қўй. Иймон лаззатин туйгин».

Нафс: - «Кўзингни оч дунё макрдир...».
Инсон: - «Макрларга тўсиқ зикрдир».

Нафс: - «Ахмоқсан сени ҳаётинг ғурбат».
Инсон: - «Йўқ умидим абадий Жаннат».

Нафс: - «Мен нафсингман енгилдим сенга».
Инсон: - «Кел Ҳақ йўлда ёрдам бер менга».

Нафс: - «Розиман. Иймон шартларин билдир».
Инсон: - «Махлуқ борки Роббига қулдир».

Нафс: - «Қуллик қандай бўлади айтгин?».
Инсон: - «Амрига юр. Наҳийдан қайтгин!».

Нафс: - «Гуноҳларим кечарми Қаҳҳор?!».
Инсон: - «У меҳрибон раҳмли Ғаффор!»


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝УЯЛТИРМАНГ...

Йигит энди ибодатга кириб, масжидга борганди, намоз асносида телефони жиринглаб қолди. Ибодат тугагач намозхонлар: "Аллоҳнинг уйида гуноҳ қиласанми? Ер ютишидан қўрқмайсанми?" - дея баробар ташланиб қолишди.
Йигит масжиддан чиқиб кетди-ю, қайтиб кирмади..

Шу куни қаҳвахонага борди. Эҳтиётсизлик қилиб, чекаётган шишасини синдириб қўйди. Қаҳвахона хизматчиси: "Ҳеч хижолат тортманг! Келган бало-қазо шунга урсин, ўзингиз саломатсизку!" - деди.
Ўша кундан бошлаб масжидга боришни йиғиштириб, қаҳвахонанинг доимий мижози, кунда-шундасига айланди.

Нега юқоридаги ҳолат юз берди? – Шайтоннинг энг нозик ва кучли қуроли бўлган – КИБР сабабли. Шайтон, аввало, йигитнинг кибрини қитиқлаб: “Қара, улар “СЕНИ” хафа қилишди-я! “СЕНИ” обрўйингни тўкишди-я! Энди бу ерга қайтиб келма, “бунақа”лар билан бир сафда турма! СЕН киму, улар ким?” деб васваса қилди. Нафсонияти ерга топталган йигит ҳам бу гаплар шайтондан эканлигини тушунмай, “ХАФА БЎЛИБ”, масжидни бутунлай тарк қилди.

Намозхонлар-чи? Уларнинг ибодати, тақводорлиги, масжид одоби-ю, шариат қоидаларини билишлари қалбларига КИБРни олиб кирди. Гўёки улар зўр тақводор ва илмли-ю, бу йигит илмсиз гуноҳкор! Мана шу тақво пардаси остига яширинган КИБР сабабли улар йигитга паст назар билан қарадилар, уни жамоа олдида уялтираверса ҳам бўлади, деб ҳисобладилар, ўзларига шу ишни эп кўрдилар.

Агар бирор ҳурматли инсоннинг телефони жиринглаб қолса, бундай қилишга ботина олмасдилар, аммо йигитни КИБРлари сабабидан писанд қилмадилар. Шу ишлари билан шайтонни хурсанд қилиб, йигитни масжидга қайтиб келмайдиган қилдилар!

Бу ҳолат бўлар-бўлмасга ҳаммадан камчилик топаверадиган ва панд-насиҳат қилаверадиган “тақводор”ларга дарс бўлиши лозим. Эсдан чиқармайлик, панд-насиҳат қиладиган ва камчиликларни тузатадиган масъул кишилар (мадраса ўқиган олимлар, устозлар, имомлар) борлар ва улар бу ишни қалбларни оғритмасдан қилиш йўлларини биладилар. Албатта, хатони кўрганда тузатиш лозим, фақат уялтирмай, шарманда қилмай, Исломдан бездирмай, нафратлантирмай, балки мулойимлик билан, масаланинг енгил томонини кўрсатиб, кўнгилни кўтариб қилиш керак.
"Шакарнинг ҳам ози ширин" деганларидек, ҳамма жойда, ҳамма вақт насиҳат қилавериб, одамларни ўзингиздан бездирманг. Бошқалардан камчилик қидиргандан кўра, ўзингизнинг нуқсонларингизни топишга ва уларни тузатишга ҳаракат қилинг.
ХУЛОСА: Нафратлантирманг! Енгиллаштиринг, қийинлаштирманг!
Уялтирманг! Шарманда қилмай танбеҳ беринг! Бағрикенг бўлинг, кўнгилларни шод қилинг!

Илҳом Қаҳҳоров.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

И Б Р А Т

Бугун бир араб қўшним таъсирли воқеани айтиб берди:
Яқинда бир киши вафот этибди. Банкдаги пуллари 300 млн риёл (80 млн доллар) экан. Қарашса, яқин меросхўрларидан ҳеч ким йўқ экан. Маҳкама ходимлари изланиб, унинг уч узоқ жияни (амакиваччасининг ўғиллари) борлигини қолганини аниқлашиипти.
Уларни чақиришипти.
- Фалончини танир эдингизми?, - дейишипти.
- Ҳа, ора-сира кўришиб турардик, кейинги йилларда биз билан алоқа қилмай қўйган - депти меросхўрлар.
- Амакингиз вафот этди. Сизларга банкдаги пулларлан фалонча пул қолди, ҳар бирингизга 100 млн риёлдан, - депти қози.
Пулларни ҳамда қолдириб кетган кўчмас мулкларини ҳам уларга хатлаб бергач, қози уларга депти:
- Кўриб турибсиз, амакингиз охиратга сафар қилди. Ҳозир унинг савобга энг муҳтож пайти. Маслаҳатим шуки, сизга қолдириб кетган миллионлардан ҳар бирингиз 1 млндан ажратиб, 3 млнга яхшигина мўжаз бир масжид қуриб, амакингизга атасангиз, савоби сизга ҳам, унга ҳам бориб турар эди, - депти қози.
Шунда ҳар бири юз млн ҳамда кўчмас мулкка эга бўлган меросхўрдарнинг иккиси шу 1 млнгина пулни беришдан бош тортган экан!

========

Хулоса, пул ўзингизники экан вақтда эҳсон ва садақани қилиб олинг. Зеро, сизга фойда берадигани ҳам шу бўлади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿🌿🌿🌿🌺🌿🌿🌿🌿
Менга жаннат неъматларини таърифлаб бер,~ деди.
- Унда РАСУЛУЛЛОҲ борлар...

- Жаннат неъматидан сўйлачи такрор,
Сўйлачи, ул ерда не бор БЕТАКРОР ?!

- Бисёр неъматларин сўйлаб на қилдим,
УЛ ЖОЙДА АВВАЛО РАСУЛУЛЛОҲ БОР!

* * *

УМРА САБОҒИ !

УМРА зиёратига боришни жуда орзикиб кутгандим... АЛХАМДУЛИЛЛАҲ насиб этди... Йулга отландим...

Бу умра сафари асло эсимдан чиқмайдиган бўлди...

Барча зиёратчилар каби хамма амалларни тўла~ текис адо қилдим. Тутган рўзаларим билан жисмим , Умра амаллари билан рухим енгиллашганини дилдан хис қилиб турар эдим...

Айниқса , Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг қабрларини зиёрат қилар эканман , у ердан таралаётган МУАТТАР бир ҲИД киши рухиятига бошқача таъсир кўрсатарди...

Бирдан уйга қайтиш олдидан мана шу муаттар хид таратаётган "МУШКИ АНБАР"дан албатта олиб кетаман деган фикр хаёлимга келди...
Чунки бу хидга жуда ~ САРМАСТ бўлиб қолган эдим . Сафаримизнинг охирги кунлари уйга қўни~қўшни қариндош~ уруғ ва биродорларга эсдалик совғалари олиш учун расталар ёнига бордим...

Олмоқчи бўлган нарсаларим ичида менга мушки анбар "МУҲИМ" эди !

Уни барча расталардан астойдил қидира бошладим. Лекин хеч бир мушк унга ўхшамас эди . Нихоят бир Яманлик дўкондордан :

---" Ассалому алайкум , кечирасиз , сотаётган мушкларингиз орасида Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг ҚАБРлари атрофида таралаётган мушкдан борми ?"~ деб сўрадим .
У эса ажабланиб шундай жавоб қилди :

---" Сиз Пайғамбар алайхиссалом хақларида хеч нарса билмас экансиз бориб яхшилаб ўрганинг!"
Бу гапдан хангу манг бўлиб қолдим , ўртамиздаги гап араб тилида бўлаётгани учун унга яхши тушунтира олмадим шекилли , деб ўйладим...

Унинг гапи мени жуда ажаблантирган эди. Шунда мен унга Курьони Каримни энди ёд олишни бошлаганимни айтдим...

У барибир яна ўша:

---" Сиз Пайғамбаримиз хақларида хеч нарса билмас экансиз бориб яхшилаб ўрганинг!" деган гапни такрорлади. Барибир хеч нимага тушинмадим.

Шунда у :

--- "Биродор , сиз айтаётган МУШК сотувда йўқ , бўлмайди хам !
У зотнинг қабрлари ёнига хеч қандай мушк СЕПИЛМАЙДИ !

Балки бу хид Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг ҲИДлари бўлиб, ЎН ТЎРТ АСРдан буён шу хушбуйлик таралиб туради..." ~деди

🌷 Аллоҳумма солли ва саллим ва борик ала ҳабибина МУҲАММАД.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚОН БОСИМИМ 180 ГА 120 БЎЛДИ. ЎЛАМАН ДЕБ ЎЛАГАН ЭДИМ.
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11

Ҳеч ким ёрдам беролмай қолди, ҳатто врачлар ҳам.

Аммо бир қошиқ ушбу дамлама ёрдамида қон босимимни 10 дақиқада 120 га 80 га тушурдим. Бу дамламани ҳар куни ичиб бош оғриғидан, юрак қисишидан, ҳатто оёқ оғриғидан ҳам қутилдим!

НИМA ВОСИТAЛИГИНИ МAНA БУ ЕРГA КИРИБ КЎРИБ ОЛИНГ
👇👇👇👇👇
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11

ШОШИЛИНГ❗️Админлар 12 соатда удалить қилиб юборишяпти.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

𝗣𝘀𝗶𝘅𝗼𝗹𝗼𝗴𝗶𝗸 𝘁𝗲𝘀𝘁 𝗳𝗮𝗾𝗮𝘁 𝗾𝗶𝘇𝗹𝗮𝗿 𝘃𝗮 𝗮𝘆𝗼𝗹𝗹𝗮𝗿 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻🌺

💋🌷Gullardan birini tanlang sizning tanlovingiz shaxsiyatingiz turini aytib beradi.💋🌷
Tez tanlab oling!

1️⃣🌸✨ 3️⃣🌹✨
2️⃣🌺✨ 4️⃣🌷✨

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кир ювганда туз қўшиб ювинг. Сабабини билсангиз ақлдан озишингиз аниқ‼️

Куз келиб ёшлари улуғ, ёлғиз яшайдиган қўшнимни кўргани кирсам кирларига туз кўшиб ювяптилар экан. Буважон ғалати одат экан-а десам, бу одат эмас сир деб сабабини айтиб бердилар. Сабабидан шокка тушиб қолдим. Ўша кунни ўзида синаб кўрдим. Ростан ҳаммада ўхшаркан. Буни сирини қўшниларим билишганига бир ҳафта бўлмасдан махалламизда кир ювса туз қўшмайдиган одам қолмади😅

Гап шундаки: Кир бўлган кийимларга туз қўшиб ювилгандаДавоми👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌹Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар!

1 - Агар эркак киши аёлига хиёнат (зино) қилса, жазоси ўлгунича тошбўрон қилинишидир! (Бу ҳукм бу дунёда бажарилмаса, охиратда жазосини олади.)

2 - Аёлнинг устига уйланса, лекин у аёлларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни бир томони шол ҳолида тирилади.

3 - Ваъда қилинган маҳрни бермаса, у - ўғри.

4 - Сабабсиз аёлини талоқ қилса, берган нарсаларини қайтариб олишга ҳаққи йўқ!

5 - Меросда аёлининг ҳаққини еса, Аллоҳнинг чегарасини бузган бўлади. Аллоҳнинг чегарсини бузган ўзига зулм қилибди.

6 - Уни урса, хорласа, у пасткаш, ҳурмат қилса, мард.

7 - Агар уни тўрт ойдан ортиқ тарк этса, аёлнинг ажрашишга ҳаққи бор.

8 - Аёлига онасига муомала қилгандек муносабатда бўлишга ҳаққи йўқ! Агар зиҳор қилса, 60 кун рўза тутиши ё битта қул озод қилиши ёки 60 та мискинни таомлантириши шарт. (Далил Мужодала сураси 2-3-4-5 оятлар).

9 - Агар аёлини ёмон кўрса, сабр қилсин! «Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса» (Бакара: 216).

10 - Талоқ қилса ҳам, унинг яхши фазилатларини асло унутмасин! Бошқаларга ёмон отлиқ қилмасин!

11 - Ажрашишса, болаларидан айирмасин. Уларнинг нафақаларини бериб турсин!

12 - Аёл ўз мулкида озоддир. Ўзи истаганидек тасарруф қилади. Эрига ундан эҳсон қилса, унга ажр ёзилади. Бермаса, тортиб олишга ҳаққи йўқ!

13 - Эр аёлнинг еб - ичиши, бошпана, кийим - кечаги, молиявий харажатларига имкониятдан келиб чиқиб масъул.

14 - Аёл кишига ғамхўрлик қилиши, шариъатнинг таклифи. Аёл кишининг эрига итоати - Аллоҳнинг йўлида бўлиш демакдир.

15 - Эр яхшиликка буюрса, итоат қилиши, Холиққа қарши, маъсиятга буюрса, бош тортиши шарт.

16 - Шу сабаб эридан ажрашишни истаса, маҳрини олмайди, қайтариб берса унга гуноҳ йўқ!

17 - Аёлини ҳимоя қилиб ўлган инсон, Аллоҳнинг йўлида ўлган бўлади.

18 - Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бир муслиманинг шаъни учун Бану Қайнуқоъга қарши ғазот очганлар. (У воқеа машҳур.)

19 - Аёл киши сабаб халифа Муътасим ўз қўшинини Амурияга бошлаб борган.

20 - «Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар» (Нур: 20).

21 - Унга қандай зулм қилинса, золимдан худди шу тарздан интиқом олинади.

22 - Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат оналарнинг оёғи остида» (исноди заиф ҳадис
Ибн Адий, Хотиб ривояти).

23 - Эр хотинига чиройли муомалада бўлиши ва унинг озорларига чидаши лозим. Аллоҳ таоло Нисо сурасида:
«Ва улар билан яхшиликда яшанг», деган (19- оят)

24 - Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида шундай дедилар: «Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар»
((Имом Муслим, Абу Довуд ва Молик ривоят қилишган.)

© Умму Абдуллоҳ таржимаси

Ўқиб бўлган бўлсангиз, албатта улашинг!

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ибрат

Аллоҳнинг қуйидаги мўъжизаларини биласизми?

60 000 км
Инсон танасида мавжуд бўлишига қарамай, микроскоп воситаси билангина кўринадиган майда томирларнинг узунлиги (тахминан) 60 000 км. дир.

500 миллиард
Ҳар йили ўсимликлар атмосферага чиқараётган кислороднинг оғирлиги – (тахминан) 500 миллиард тоннадир.

260-400 миллиард
Инсон танаси бир кунда (тахминан) 260-400 миллиардча қон ҳужайралари ишлаб чиқаради. 

227 миллион
Юрагимиз ҳаётимиз давомида 227 миллион литр қон ҳайдайди.

109 та
Табиатда мавжуд бўлган 109 турдаги атомларнинг фарқли шакл ва миқдорда бир орага келиши натижасида Ер юзида ҳайратомуз, турфа моддалар вужудга келган.

50 миллион
Бурунда «nasal epitelyum» деб аталган зар воситасида турли ҳидларни сезасиз. Бу зарда 50 миллионга яқин асаб (нерв) ҳужайралари бордир.

6 та
Кўз атрофида олтита мускул бўлиб, улар кўзнинг ўнгга ва чапга, юқорига ва пастга ва бошқа ҳаракатлар қилишига ёрдамчи бўладилар.

96 500 км
Қондаги ҳужайралар танадаги қон миқдорининг ярмини ташкил қилишларига қарамай, ён-ёнига тизилсалар 96 500 км лик чизиқчани ҳосил қиладилар. Бу – Ер юзининг сиртини икки марта айланиб чиқиш, демакдир.

3 500 дан ортиқ фермент
Инсон ҳужайрасида 3 500 дан ортиқ ферментлар бўлиб, буларнинг бир нечасининг кам бўлиши ҳужайра ичидаги фаолиятнинг бузилишига олиб келади. Бунинг оқибатида ҳужайралар парчаланади, яъни, ўлади.

100 000 км
Инсон танасидаги томирларнинг жами 100 000 км дан кўпдир. Бир инсондаги томирларнинг учларини бирлаштирилса Ер юзини икки ярим марта айланиб чиқа оладиган даражада узун бўлади.

23 040 марта
Биз бир кунда (тахминан) 23 040 марта нафас оламиз.

200 та
Етук инсон бошининг бир квадрат сантиметрида 200 та соч илдизи бордир.

900 мужаллад
Агар ДНК даги маълумотларни бирон қоғозга туширмоқчи бўлсангиз, ҳар бири (тахминан) 500 саҳифадан иборат 900 мужаллад китобдан иборат каттагина кутубхона пайдо бўларди.

"Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик" (Тийн сураси, 4 оят).

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Ўша-ўша аммам ўзи айтганидек, бувимни кўйлагини бошқа киймади. Қайтиб қўрқинчли тусга кирмади ҳам.  Айтишларича, ўшанда чиндан ҳам бувимнинг кўйлаги аммамни қабр томонга етаклаган, шунинг учун "Жойимга бораман”, деб кўчага интилган экан. Шундан сўнг бувимнинг кўйлагини қабристонга олиб бориб, ёқиб юборишди. Аммам ва кўйлак билан боғлиқ воқеа эса ҳамон сир. Оддийгина кўйлакнинг қандай қилиб аммамни жинни бўлар ҳолга солганини ҳеч ким изоҳлаб бера олмайди. Аммам эса бу воқеани кулиб "Жинкўйлак кийган пайтларимда”, деб эслайди...

Zamonaviy СoM -Saytdan olindi.

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Фарғонада 5 йил олдин эри Россияга ишлашга кетган аёл фарзандли бўлди. Аёлдан фарзанд кимданлиги сўралганда, унинг берган жавоби ҳаммани шокка солди‼️🔞

Яқинда маҳалламизда 5 йил олдин Россияга ишлаш учун кетган қўшнимиз фарзандли бўлди. Энг қизиғи — бу 5 йил давомида у бирор марта ҳам хотини билан кўришмаган. Келиндан шубҳаланган қайнота ва қайнона болада ДНК таҳлили ўтказишди. Таҳлил натижалари эса ҳаммани шокка солди.

ДНК текшируви ҳулосаси кўра бўланинг отасиДавоми ⤵️⤵️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кутмаган жойингиздан бойлик, рисқ ва барака оқиб келади...

Эримни иши юришмаётгани ва кетма-кет омадсизликларни кўриб эркак кишига нақадар қийинлигини тушуниб етган вақтларим.

Шу пайт қаердандир бадавлат қўшни хотин келиб қолди. Юзимдаги маҳзунликни сабабини сўраганда бироз эримни ишлари юришмаябди дегандим, шу заҳоти кулимсираб нахотки буни ечимини билмасангиз деб бир дуони ўргатди.

Ўшандан бери ҳар куни эрталаб ва кечқурун 3 мартадан ўқиб юраман. Бойлик, бахт, омад эримнинг юрган изидан қувиб юрадиган бўлди. Бу дуони ўқилиши шундай...

Давоми... 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​FARZANDINGIZNI TANIYSIZMI?

Yaqinda telejurnalist Nozima Vohidova meni bir ko‘rsatuvga taklif qildi. Ko‘rsatuv mavzusi “Boy berilayotgan bolalik” deb nomlangan ekan. Nozima opaga televizorga chiqishga sharoitim yo‘qligini tushuntirdim. Biroq ko‘rsatuv nomi ko‘nglimga o‘rnashib qoldi. Bu xususda mening ham fikrlarim to‘plandi.

Bugun bolalar kompyuter, telefon o‘yinlariga bog‘lanib qolib, bolalikning asl o‘yinlaridan, umuman bolalikdan mosuvo bo‘layotgandek. Oilada kattalar o‘rtasidagi suhbatlar bir xil. Bog‘chaga to‘lov, ingliz tiliga, to‘garakka... xullas, ular kattalarga savol berishga ham qimtinadi gohida. Dadalar telegramm, onalar serial tomoshasi bilan band. To‘g‘ri, sal iqtisodi yaxshi xonadonlar toqqa, biror joyga dam olishga borishadi. Bunda ham suratlar chiroyli chiqishi, qanaqa joyda dam olinayotgani “pryamoy efir” qilinishi muhim. Yana bola ota-ona yonida yolg‘iz.

Qizim boshlang‘ich sinfda o‘qiyotganda ustozi ota-onalar majlisi qildi. Tabiiy, onalar yig‘ildik. Har birimizga qog‘oz qalam tarqatib, “Farzandingizni taniysizmi?” deb savol qo‘ydi. Hamma hayron farzandini onadan ortiq kim tanisin? Xullas, doskaga to‘rtta savol yozdi:

1. Bolangizni nima deb erkalatasiz?

2. Qanday rag‘batlantirasiz yoki jazolaysiz?

3. Oilada qanday o‘yinlar o‘ynaysiz?

4. Oxirgi marta qanday kitob olib berdingiz?

Hammamiz savollarga javob yozib uzatdik. Shunda ustoz sinf bolalari o‘rtasida o‘tkazilgan so‘rovnomani o‘qib eshittirdi. Ularga ham yuqoridagi savollar ota-onaga nisbatan qo‘yilgan ekan. Shunaqa antiqa javoblar chiqdi... Bolalar qaysi kitoblarga qiziqishini, ota-onasi olib bermayotganini, yozgan. Hatto bir bola dadasi bilan bo‘sh vaqtlarida karta o‘ynashini yozibdi. Bu javobni hech bir ona mening farzandim deb zimmasiga olmadi. Lekin ustoz javobli varaqalarni onalarga tarqatganda egasini topgandir. Ishonasizmi, oilada rag‘batlantirilmagan bolalar bor ekan. Majlis oxirida onalar ustozdan shikoyat qila boshladi. Oilaviy ishimizga aralashmang, deb. Ustoz “Bolangiz mening qo‘limda saboq olar ekan, uni siz tanimasangiz, men tanishim uchun bunday so‘rovnoma kerak”, deb javob berdi.

Ota ishdan charchab kelib, telefon titkilasa, ona oshxona bilan televizor o‘rtasida qatnasa. Bola nima qilsin? Kimga savol bersin? Bu bilan hamma xonadonlarda serial ko‘riladi, hamma otalar telefonga bog‘lanib qolgan demoqchi emasman. Lekin aksariyat xonadonlarda shu ahvol. Bolaga kitob o‘qi, darsingni qil, degan xitoblar yoqmaydi. “Kel, birga dars qilamiz”, “Mana bu kitob senga yoqsa kerak, birga o‘qiymizmi?” deyish uni o‘qishga qiziqtiradi.

Yaqinda qarindoshimning qizi erining oilaga e’tiborsizligidan nolidi. Uyga nima kerak bo‘lsa, badastir ro‘zg‘or qiladigan turmush o‘rtog‘i bolalar tarbiyasiga aralashmas ekan. “Shu darajadaki, ish qilayoganimda bola yig‘lab qolsa, bolangni ovut, deydi. Telefondan bosh ko‘tarmaydi. Vaholanki men bolani uydan olib kelmaganman”, deydi yig‘lab. Shunaqa, ko‘p hollarda bolaga ona mas’ul bo‘lib qolgan. Maktablar uyushtiradigan otalar majlisiga besh-olti ota ishtirok etadi. Unda ham ba’zan ota nomidan akalar yoki qarindoshlar borar ekan.

Katta bo‘lsang, kim bo‘lmoqchisan? Qanaqa rangni yaxshi ko‘rasan? Men bilan qaysi o‘yinni o‘ynaging kelyapti? Qaysi kitobni olib beray?

Bunaqa savollar eskirdimi? Yana bolalarda bolalik yo‘q deb noliymiz. O‘z bolaligimizni o‘rnak qilamiz. Poqqilloq o‘ynardik, chillak o‘ynardik, xolakasim o‘ynardik... Imkoniyat bersak bizning bolamiz ham o‘ynaydi.

Qush uyasida ko‘rganini qiladi, degan gap bor. Bir o‘ylab ko‘raylikchi, uyimizdagi qushchalar nima o‘rganyapti bizdan. O‘zi bolalarimizni taniymizmi?

Yana bir karra ta’kidlayman, bu hammaga tegishli emas. 4-5 yoshida qori bo‘layotgan, tillarni, matematik amallarni o‘zlashtirgan, sportda muvafaqiyatga erishayotgan bolajonlarning ota-onasiga ming bor qulluq. Bu alohida maqolaga mavzu.

© Manzura ShAMS


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🛍️Xitoydan zakazlarim keldi 😍
1 chi qol tavarlarni zakaz urshni organishni istasanggiz tezroq manga yozing va ozinggizni shaxsiy biznesinggizni boshlasanggizham bo’ladi


Jami 9 ta davlatdan zakaz urshni online tarzda tez va oson organing

Zakaz urshni organb olsanggiz ishoning 100% bozorni unutas oquvchilarim otzvlarham bor kanalga kirib koring ❤️‍🔥🥰
Pinduado kursi 35 minso’m


@oquvchilarim_otzvlari
Manga yozing kurslar haqda toliq ma'lumot beraman
@Zinnura_biznesledy
👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/+KEAr7SVG5Tg4ZjAy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМЛАРНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СУЯК-БЎҒИМЛАРИМ ЕМИРИЛИБ КЕТГAНДИ
https://doctorneo.uz/sustavoil10

Мен аллақачон ногиронлик аравачасига тушиб, ҳатто ҳожатга боришга қийналиб қолган эдим. Ҳозир кунига 2-3 соатлаб яёв юряпман.

Мен бир усулни қўллаб шу натижага келдим, нима эканлигини шу блогимда ёзиб қолдирдим. Кўриб олинг.


УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШГА ТАБИИЙ МАЛҲАМ, АРТРИТ, АРТРОЗ, ОСТЕОАРТРОЗ, КОКСАРТРОЗ

НИМA ВОСИТAЛИГИНИ МAНA БУ ЕРГA КИРИБ КЎРИБ ОЛИНГ
👇👇👇👇👇
https://doctorneo.uz/sustavoil10
https://doctorneo.uz/sustavoil10
https://doctorneo.uz/sustavoil10

ШОШИЛИНГ❗️Админлар 12 соатда удалить қилиб юборишяпти.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ko‘p ayollar o‘zini yo‘qotib qo‘ygan.
Turmush bor, bola-chaqa bor, lekin yuragi bo‘m-bo‘sh.
O‘zini eriga yoqtirishni, baxtli turmush qurishni, ayollik sirlarini bilmaydi.
Ko‘p narsani biladi — faqat o‘zini esidan chiqargan…

“Sevimli Ayol” kanali – shunchaki maslahat emas.
Bu yerda biz ayollar bir-birimizni tushunamiz.
Nima qilish kerakligini anglatamiz, erning ko‘nglini qanday olishni, mehrni qanday saqlab qolishni o‘rgatamiz.
👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/sevimli_ayol_siri

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Subscribe to a channel