ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

28706

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли-аёллари билан муомалалари.


👫 Аёли билан сайр қилиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кеч кирса Ойша розияллоҳу анҳо билан суҳбатлашиб сайр қилар эдилар.
(📚 Бухорий ривояти.)


🏡 Уй ишларида ёрдам бериш.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйда нима қилишлари ҳақида сўралганида: “Аҳлининг меҳнатида (машғулотларида) бўлар эдилар” деб жавоб қилдилар.
(📚 Бухорий ривояти.)


💖 Муҳаббатини изҳор қилиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамиз ҳақида айтиб, “Менга У (яъни Хадича розияллоҳу анҳо)нинг муҳаббати берилди" дедилар.
(📚 Муслим ривояти.)


🌸 Аёлининг чиройи, гўзаллигига назар солиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин бирор мўмина аёлни ёмон кўрмасин, уни бир хулқини ёмон кўрса, бошқа бир хулқидан рози бўлади (яхши кўради)” дедилар.
(📚 Муслим ривояти.)


👊 Аёлини урмаслик.

Ойша онамиз айтадилар: "Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бирорта аёлларини урмаганлар"
(📚 Насоий ривояти.)


💧Йиғлаган вақтда кўнглини олиб, ҳамдард бўлиш.

София розияллоҳу анҳо бир куни “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда эдилар. Ўша кун София онамизнинг навбати эди, маркаблари юришда секинлаб қолди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида у киши “Сиз мени суст-секин юрадиган туяга миндирдингиз” деб йиғлаганларида Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан кўз ёшларини артиб тинчлантирар, хотиржам қилар эдилар”.
(📚Насоий ривояти.)


🍗Аёлининг оғзига луқма солиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бирор нарсани инфоқ қилиб Аллоҳнинг розилигини талаб қилсанг, савобга эришасан. Ҳаттоки, хотинингнинг оғзига солган луқмангга ҳам савоб оласан” дедилар.
(📚Бухорий ва Муслим ривоятлари)


🚴‍♀️ Аёли билан мусобақа ўйнаш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ойша онамиз билан (кимўзиш) мусобақа ўйнаганлари ва Ойша онамизинг ўзиб кетганлари, сўнг Ойша онамиз семириб, оғирлашиб қолгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзиб кетганча кулиб “Бу ўшанинг ўрнигадир” (яъни Оиша розияллоҳу анҳони ўзиб кетганлигини назарда тутиб) деганлари ривоят қилинади.
(📚 Абу Довуд ривояти)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❗️Erkakning ayoli ustidagi burchlari❗️

🎙"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Yaqinlarngizga xam ulashing❗️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Alloh:
"Namozni ado qiling" dedi,

Odamlar:
"Vaqtim yo‘q, lekin qalbim toza" dedilar,

Alloh:
"Aroq harom ichmanglar" dedi,

Odamlar:
"Dardim bor nima qilay" dedilar,

Alloh:
"Qimor harom, o‘ynamang, shayton amalidan" dedi,

Odamlar:
"Yutsam" dedilar,

Alloh:
"Zakot farzdir, beringlar" dedi,

Odamlar:
"Qarzim bor edi" dedilar,

Alloh:
"Xajga boring, farzdir" dedi,

Odamlar:
"Yevropaga sayohat qilishmoqda" dedilar,

Alloh:
"Avratlaringizni yoping" dedi,

Odamlar:
"Moda" dedilar,

Alloh:
"Oxiratingiz uchun tayyorgarlik qiling" dedi.

Odamlar:
"Dunyoga bir marta kelaman, maishat qilib olay" dedilar,

Alloh:
"Bandam tavba qil, kechiray" dedi,

Odamlar:
"Yoshman, qariganimda qilaman" dedilar,

Allohga itoat qilmoq, har kimga nasib etmas!

Robbimiz, bizlarni O‘zingga va Rosulingga itoat qiluvchilardan qilgin.

Robbimiz bizlarni oxirgi nafasimizgacha iymon bilan sobit qil.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Устозимизга раҳмат!

Сизнинг меҳнарингиз ва сабр қаноатингиз учун миннаддорчилик билдирамиз.
Ҳар бир дарсда бизга янги билим ва ҳаёт сабоқлари бераётганингиз учун сизга раҳмат!

Юртимизни келажаги сизнинг қўлингизда!

Ўқувчиларни юксак маърифатга етказаётганингиз учун сизга чексиз омад тилаймиз,
Сизлар ҳақиқий қаҳрамонларсиз!

Ҳар бир дарсингизга яратувчилик ва илҳом келтиринг!

Сизнинг севгингиз ва эътиборингиз ҳар бир ўқувчингизнинг қалбида жой олади.

Ўқитувчиларимиз сизни жуда қадрлаймиз.

Сизнинг билим тажрибангиз бизнинг келажагимизни янада ёрқин қилади.

Ҳар бир устоз ўз ўқувчиларининг юксаксалиши учун курашади. Сизга мустаҳкам соғлик ва чексиз бахт тилаймиз!

Ўқитувчи - бу нафақат касб, балки ҳаёт йўли!

Сиз ҳар бир ўқувчингизнинг юрагига билим ва муҳаббат тўкишингиз билан бизни илҳомлантирасиз. Барча устозларга бундай меҳнатлари учун миннаддорчилик билдирамиз.

Яна бир бор айёмингиз муборак бўлсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🪡Biser bezak kursiga 3 kunlik chegrma 😍
Ko’plab qizlar iltimosiga binoan 🫶

1-2-3 Oktabr kunlari 600 min emas chegrmada 200 minso’m 10 ta qizga

Darslar sizda bir umirga qoladi

10 ta joy bor joylar to’lshi bilan chegrmaniham to’xtaydi 🪡
(Darslar o’zimga yozing darslar spiskasni beraman )

@zinnura_biznesledy

+998999638573

@zinnura_saidmuratovna

/channel/+dGg4MebiC2YxMjZi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤔 БАРЧАНИ ЎЙЛАНТИРГАН САВОЛ:

НИМА ТУҒИЛГАНДА УЧАДИ, ЯШАГАНДА ЁТАДИ, ЎЛГАНДА ОҚАДИ?

Бу саволга фақат 1% одам жавоб бера олган! 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Дахшат Бир қиз интернетда ўтирган экан, қўшни аёл кириб: — Қачон қарасам шу компьютеринг олдида ўтирасан. Нима қизиқ нарсалар бор бу ерда?, - деб сўраб қолибди. Қиз эса: — Интернетдаги "Google" ни сизга тушунтираман. Мана қаранг, нимани хоҳласангиз топиб беради, - дебди. Қўшни аёл ҳам қизиқиб:
— Нима сўрасам ҳамма-ҳаммасини топиб берадими?
— Ҳа, хамма нарсани топади. Хоҳласангиз мана ёзиб, излаб кўринг. Қиз клавиатурани қўшни холага бериб, ўзи чой дамлаб келиб қараса, экранда шундай ёзувлар турган экан: 😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​😨ЎГАЙ ОНА...😢
(Ҳаётий воқия)

Рустам оиласини жуда ҳам яхши кўрарди. Қизалоғини еру кўкка ишонмасди. Бедаво дард аёлини дунёдан бевақт олиб кетди. Орадан анча вақт ўтгандан сўнг опа-акалари ўртага олишиб уйланишга кўндиришди. Фақат қизимга яхши қарасанг бўлди деди аёлга. Ўгай она бошида яхши бўлиб юрди. Аста секин эри қизини жуда яхши кўриши унга ёқмай борарди. Қизга зуғум ўтказа бошлади. Отасига айтса янада ёмон бўлишидан қиз қўрқарди. Шунинг учун отасига ҳеч нима демасди. Аста-секин қиз сўниб бораверди. Бир кун ишга кетган Рустам нимадир бўлиб икки соатдан кейин уйига қайтди. Уйда ҳеч ким йўқ. Оғилхонадан Қизининг ялинганнамо овози келарди. Рустам не куз билан кўрсинки хотини қизини... 😭😱
Дaвоми👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дадаларнинг қиз болага мехри бошқачада💁‍♂

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эрининг уйланиши учун бошқа аёлларга эҳтиёжи борлиги аёлни ташвишга солиши керак эмас. Рафиқа эрини холис Аллоҳ учун севишидагина хайр бор. Эвазига ҳудди ўзи севгандек муҳаббат кутиши миннатга ўтади. Миннат гуноҳи кабира саналади. Ва миннатчига Аллоҳ қиёматда раҳмат назари билан қарамайди.

Бир нарсага диққатимизи қанча кўп қаратсак шунча кўп ўша нарса устида синаламиз.

Ҳаётда аниқ мақсадга эга, яъни мақсади Аллоҳнинг розилигига эришиш бўлган аёлни жуфтининг кимнидир ёқтириб ёки севиб қолиши мутлақо қизиқтирмайди. Инсоний севги аҳамиятлилиги жиҳатидан олдинги ўринда туришида яхшилик йўқ.

Эр ҳохлаган аёлини ҳохаганича севишга ҳақли... Нима билан ҳурсанд бўлса шуни қилсин, фақат шаъриат чегарасидан оғмаган ҳолатда... Яъни номаҳрамни севмасин. Уйланиб кейин севсин. Ёки севган заҳоти уйлансин, ёхуд ипни узсин. Номаҳрам ҳолида чўзилиб, эзилиб, "қулоғига лағмон осиб", синаш баҳонасида гаплашиб юрмасин. Чунки номаҳрамларнинг севишиш тугул ҳаттоки бугунги кунда урфга айланган баҳонаси, "тўғри" маънода гаплашишларидан ҳам шаъриат қайтарган. Шаъриат қайтарган ишларни қилиб, ҳеч ким барака топмайди.

Эркакни бир аёлни севиб қолиб уйланиши фожеа эмас, ношаръий севгидан тийилмагани, ҳаром муносабатлардан ҳазар қилмагани фожеа...

Диёнатли рафиқа эрига ҳар икки дунёси учун фойдали кўрсатма ва эслатмалар беради. Нафсига енгилиб, ҳийла қилмайди. Чунки макр қилувчига Аллоҳ ҳам макр қилишини яхши билгани ҳолда холисликдан бир муддат ҳам чекинмайди.

Аллоҳ ожизаларга мўминалик, солиҳалик бахтини ато этсин. Чунки ҳақиқий мўминаларгина фоний дунё фитналарига учмасдан ҳаёти дунёда хотиржамлик ва охират саодатига эришадилар.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бировдан раҳмат кутмагин

Оллоҳ таоло мени зикр қилсин деб бандаларини яратди, шукр қилсин деб, уларга ризқ берди. Аммо кўплар Оллоҳдан бошқага қул бўлдилар, бошқаларга шукр қилдилар, нонкўрлик, жафокашлик табиати ундай тубан нафсларга ғолиб келди. Бас улар сенинг эҳсонингни кўра олмасалар, яхшиликларингдан тонсалар, балки сен уларга яхшилик қилганинг эвазига улар сенга душманлик қилсалар, яширин адоват ўқини отсалар ларзага тушма: «Улар (мунофиқлар) фақат Оллоҳ ва Унинг Пайғамбари уларни Ўз фазлу карами билан бой-бадавлат қилиб қўйгани учунгина (шукроналар айтиш ўрнига Оллоҳ ва Унинг Пайғамбарини) ёмон кўрдилар, холос».
(Тавба сураси, 74-оят)

Одамзот тарихига назар ташласанг, ибратли воқеаларни кўрасан: Ота фарзандини тарбиялади, едириб-ичирди, одоб, таълим берди, боласининг ороми учун, тунни бедор ўтказди, боласининг тўқлиги учун очликка рози бўлди, унинг роҳати учун машаққат чекди.. фарзанд улғайиб, мўйлаби сабза уриб, билаклари кучга тўлгач, ўз отасига қопоғон ит: каби ташланиб, унга илтифот кўрсатмай, беписанд бўлиб, падари бузрукворига оқ бўлди. Тубан табиатли, иродаси парчаланган кимсаларга қилган яхшиликлари ёниб кетган кишилар хотиржам бўлсинлар ва хазиналари туганмас Зот даргоҳида оладиган ажру савобларини хуш-хурсанд ҳолда кутсинлар. Ушбу ўтли нидо ҳаргиз сени яхшиликни тарк қилишга, бошқаларга эҳсон қилмасликка чорламас, балки ўша қилган яхшилик, эҳсонингга одамлар томонидан тониш, ношукрлик келиши мумкин экани хусусида огоҳлантирар. Бас сен уларнинг бундай нонкўрликларидан ғамга тушма!Яхшиликни Оллоҳнинг юзи учун қилгин, чунки сен ҳар ҳолатда зафар топурсан, бас сенга пасткашларнинг беписандликлари, нонкўрларнинг таъналари зарар қилмас, Оллоҳга ҳамд айтгин, чунки сен эҳсонкорсан, зеро, баланд қўл паст қўлдан яхшироқдир:

«(Улар айтурлар): "Биз сизларни Ёлғиз Оллоҳнинг Юзидан таомлантирурмиз. Сизлардан (бу ишимиз учун) бирон мукофот ва миннатдорчилик истамасмиз — кутмасмиз». Кўп онгли-ақлли кишилар ҳам оломоннинг нонкўрлик табиатидан ғофилдирлар. Гўё улар ушбу табақа хусусида келган Буюк Ваҳийни эшитишмагандек: «қачон инсон зотига бирон зиён-мусибат етса, ётган ҳолида ҳам, ўтириб ҳам, туриб ҳам Бизга дуо-илтижо қилур. Энди қачонки Биз ундан зиён-мусибатини кеткизсак, гўё (ҳеч қачон) ўзига етган бало-мусибатдан Бизга дуо-илтижо қилмагандек (þз ўгириб) кетур».
(Юнус сураси, 12-оят)

Бир аҳмоққа қалам совға қилсанг, у ўша қалам билан сен ҳақингда ҳажв ёзса, ёки муҳтож бўлганида суянсин, мол-ҳолга қарашда ишлатсин деб асо ҳадя қилсанг, у ўша асо билан бошингни ёрса ҳайрон бўлмагин, чунки нонкўрлик кафанига ўралиб олган кимсалар Яратган Буюк Парвардигорнинг сон-саноқсиз неъматларигаки ношукрлик қилганларидан кейин сен билан мен – гуноҳкор бандаларга нима қилишлари мумкин?!

«Маҳзун бўлма» китобидан.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Оила аъзоларнинг баъзиси тушкун кайфиятда.

Ҳа, нима бўлди, тинчликми?

Учинчиси ҳам қиз. Ўғил кутгандик.

Келинни ҳафсаласизлик билан туғруқхонадан олиб тушишди. Аввалгидек хурсандчилик йўқ. Худдики келин айбдор.

Аввало, қиз кўриш айбми? Қолаверса, нима бўпти қиз бўлса? Қиз бола фарзанд эмасми?!

Кимга ўғил, кимга қиз ато этиш кимнинг қўлида?! Келиннингми?!

Йўғе, Аллоҳ таолонинг қўлида!

Унда нега хафа бўласиз?! Нега келинга хўмраясиз?! У нима айб иш қилди?! Агар қиз кўриш айб бўлса, нега ўғлингизга ҳам хўмраймаяпсиз?!

Жоҳилият даврида араблар қиз фарзанд кўрса, уятдан, ғазабдан юзи қорайиб кетарди. Ўшаларга ўхшаб қолманг!

Ахир сиз қиз кўрганда кўпроқ хурсанд бўлишга, ақиқани бўрттириб қилишга буюрган Ислом динига мансуб инсонсиз.

Хотини учинчи сафар ҳам қиз кўргани учун ундан хафа бўладиган, уни уйига олиб бориб қўядиган, унга қовоқ уядиган эр Аллоҳ таолонинг қазои қадарига норози бўлаётган, жоҳил, ўйламай иш қиладиган кимсадир.

Билиб қўйинг, фарзанднинг ўғил ёки қиз бўлишини ирода қиладиган Аллоҳ таолонинг Ўзидир!

Қолаверса, ҳадисда учта қиз кўриб, уларга чиройли одоб берган ота-онага охиратда улкан мукофот ваъда қилинган.

Аллоҳ таоло бизни ўғил кўрсак ҳам, қиз кўрсак ҳам, тақдирга таслим бўлувчи бандаларидан қилсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

18 ёшнинг энг гўзал қувончи бу-турмушдир!

20 ёшнинг шодлиги бу -фарзанд!

Кейин эса;
… Кўксингизда бир юракнинг уруши- дук-дук..

Қолгани яна ва яна “дук-дук” лар билан кечаверади.

Буни қаранг бир пастда мактабга чиқди, унинг оқ кўйлагини тоғорага солиб ювар экансиз, энди Сизнинг ўғлингиз бор, у тоғдек суянч бўлади. 7 ёшдаги жажжингизга , ундан кейинги полопонларга ховуч -ховуч меҳр бера олмайсиз.. чунки сиз ишлайсиз.!

Иш, уй,оила, камига оталиккагина ҳақдор бўлган -Куёв (эр)

Удаллашингиз керак. Енгилиб бўлмайди. Чунки бу боллаларни қаранг, вой - вой чироқку. Уларни одам бўлиб улғайиши учун ҳам уддаланг!

Чидаб ўтказган ҳар бир кунингизни ажри бор.

…Чархифалакни бир айлантиб юборинг, 7 ёшлик полопон 20 га тўлдия.

Биринчи олийгоҳнинг хаяжонидан юрагингиз гўё тўхтади-а. Энди сиз тоғорада эмас, кир мошинда унинг оқ кўйлакларини ювасиз.

Ўқиди, бирга улғайдингиз, кўпинча овқат қилсангиз ўзингизни “қорнингиз тўқ” бўларди, полапонлар бор..

Йиллар ҳеч қанча куттирмай, қуваламай бир болангиз иккига кўпайди. Оқ либосда унинг фариштаси келди.

✅ Уйингиз иффорга тўлди, бағрингиз қувончга, кўзларингиз нурга, қалбингиз бахтга, қадамларингиз гулга, вужудингиз хавасларга , етказганига шукр.

Ёлғиз эдингиз, ёлғизлигингиз ёнингиздагилар билан ёпилиб кетди. Ой қизим деб айланасиз, кун қизим деб ўргиласиз.

Сизнинг белингиз оғриб қилган меҳнатларни заррасини ой қизингизга раво кўрмайсиз.

Бирининг кўзига, бирининг сўзига қараб қувониб -қувониб бувилик мақомига етиб келдингиз.

Ишонинг, ҳаётингизни асл ва ҳақиқий масуми бошланди.

Ўн йиллар бўлдики димоғингиздан бола хиди узилган эди, бағрингизга босай десангиз эркак бўлиб қолган болангизни хидида болалик қолмаган, соч соқоли санчиладиган, қучай десангиз шунчаки елкасинигина тутадиган арсонлонларингиз ўрнида “бувижон” дейдиган фариштачалар келди.

Эндиям нолиб кўрингчи)

… Аммо етишдим деганда йиқиллар маррага хуш келибсиз.

Қани ўша шижоатлар, қани ерни боссангиз тупроғидан тутун чиқар ёшлик, қани соғлик..

…Уловда сизни бирон манзилга елитиб қўйишини учун уйғонишини кутиб турадиган вақтлар келиб қолди.

Аёл шундай хилқат экан. Ҳар туйғуни кўмиб, устидан тупроқ тортар экану, кўзларига тупроқ тушар маррагача Болам деб яшаркан,

Болам синма
Болам йиқилма
Болам суян
Болам ёнингдаман..

Болам,болам,болам!

Кўзларга хира тортилар палладасиз, сал совуққа совиб, сал иссиққа исиб кетар онлардасиз. Аввалги ақлингиз энди ақл эмас, ақллилар ичида ноқисроқсиз. Овқатларни танлаш ихтиёрингиз бору, иштахангиз энди ёшлик эмас.. кетди, ўтди.

Унисига , бунисига қараб қувониб ёшлигингиз сувларда оқди.

Хўрозқанд олиб беришларини кутган болалигингиздан, бир плитка шоколад олиб яйрайдиган ўспиринлик, оддий атир совун хадясини кутган ёшликда👉  Сизнинг зарра ҳаққингиз қолмади, лекин сизда ҳали ҳақлар кўп..

Энди ўзингизни озгина эҳтиёт қилинг! 

Кўпам куюниб, купам суюниб кетмай, хууу анави юракни  ардоқланг, у ошқозон эмаски, ўзини ўзи хазм қила олса.

Сиз эса буёғига , ҳаммани Ҳазм қила олишингиз учун ҳам кучлироқ бўлинг.

Тўкилиб қолманг, баҳордаги қизғалдоқ, куздаги хазонрезги барг эмас, Сиз чинорсиз.. чинорлар эса йиқилмайди..

Мадина Мўминова


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Оналар_учун | Танқид | Танбеҳ

Лоқайд она ! (Инша Аллоҳ бизни обуначиларимиз орасида бундай лоқайд оналар йўқ деган яхши умиддамиз)

▪️​​Онанинг фикри-ҳаёли уй, таом ва интернет бўлса - фарзанд қандай қилиб солиҳ бўлсин ⁉️

▪️Она соатлаб ижтимоий тармоқларда ўтириб, боласининг тарбияси учун бир соат ҳам ажратмаса - фарзанд қандай қилиб мўмин бўлсин ⁉️

▪️Она ўз фарзандига ярим бет ҳам Қуръон ёдлатиш салоҳиятига эга бўлмаса - фарзанд қандай қилиб қори(я) бўлсин ⁉️

▪️Она эртаю-кеч янги либос ва тилла-буюм дардида бўлса - фарзанд қандай қилиб фақиҳ бўлсин ⁉️

▪️Она ўз жуфти ҳалолининг ризқига ношукур бўлса - фарзанд қандай қилиб сабрли бўлсин?

▪️Она фарзандига саҳобалар ва уларнинг ҳаёси, тақвоси ҳақида айтиб бермаса - фарзанд қандай қилиб тақволи бўлсин ⁉️

▪️Она ўз фарзандига отани қандай ҳурмат қилишни ўргатмаса - фарзанд қандай қилиб мужоҳид бўлсин ⁉️

▪️Яна  “Фарзандим тарбиясини телефон бузди“ дейишлари қандоқ бўлди ⁉️

Тарихнинг машҳур мужоҳид, имому фақиҳларининг барини етук инсоний тарбия кўришида уларнинг оналари асосий роль ўйнаган эди. ✅

Оналар фарзандларини кейинчалик улғайганида кўп пул топадиган қилиб эмас, инсонларга манфаати тегадиган қилиб тарбия қилишар эди. ✅

🔹 Имом Моликнинг онаси

Алия бинт Шориқ ибн Абдураҳмон Асадий фарзандини ёшлигидан устозлар тарбиясига берганди. Кичкина Моликка энг покиза либослар кийдириб, уни олимларнинг ҳузурига олиб борарди.
У фарзандини нафақат ташқи кўринишини, балки тарбияси устида ҳам қаттиқ ҳаракат қиларди. Келажакда Имом Молик Мадинанинг энг катта олими, мазхаб асосчиси бўлиб етишди.

🔹 Имом Шофеъининг онаси

Унинг отаси у чақалоқлигида вафот этади. Унинг тарбияси билан тўлиқ онаси шуғулланади.
Боласи ўқиган ва олган илмини онаси уйда сарҳисоб қилар ва ундан нималарни ўрганганини сўраб, хатоларини тўғирлаб, уйда унга қўшимча таълим берарди.
Келажакда Имом Шофеъи буюк фақиҳ ва катта олим бўлиб етишди.

🔹 Имом Бухорийнинг онаси

Бухорийнинг отаси вафот этгач, отасидан қолган барча мол-мулкни онаси фарзандининг таълим-тарбияси учун сарфлади.
У боласини ёшлигиданоқ ўзи қўлидан етаклаб масжидларга олиб борар, уламоларнинг дарсларига етакларди.
Кундузи унинг тарбияси билан, кечаси эса у учун дуо қилиш билан машғул бўларди.
Бухорийнинг кўзлари ожиз бўлганида онасининг илтижоси сабаб Аллоҳ шифо бергани оламга машҳур воқеа.
Натижада Бухорий уммат учун Қуръондан кейинги энг саҳиҳ китоб - “Саҳиҳул Бухорий“ни қолдирди.

Агар аёллар фарзанд тарбиясига совуққон бўлсалар, уларни умматга хизмат қиладиган қилиб эмас, мол-давлат топишга ўч қилиб тарбиялар экан - уларнинг ҳам, умматнинг ҳам хорлиги якун топмайди!

Зеро,

“Токи улар ўзларини ислоҳ қилмагунларича, Аллоҳ ҳам уларнинг ҳолатини ислоҳ қилмас!“

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Психолог ким?
Психолог замонавий овчи.
Йўлини йўқотган, аламзада, эридан куйган, хаёт йўлларида йиқилиб, қайта оёққа тура олмаётган, бўшашиб исломни аслини топа олмаётганларга, бўш қармоқ ташлаб, эътиқоди заифларни ўлжа қилаётган ОВЧИ!
Ҳа, ҳа ишонаверинг сиз уларнинг
лаққа балиғи ёки ёғли эшигисиз.
Сизга атаб ҳатто қармоққа чувалчанг ҳам илгани йўқ.
Бўш, қуриқ қармоққа илиниб, алданиб юрибсиз.

Муслимага алдовлар керак эмас, токи унинг ислом деган ҳақиқати бор экан.
Муслимага психолог умуман керак эмас, токи унинг бош қўйганда далда оладиган саждаси, зикр қилганда ором топадиган Роббиси, ўқиганида қалбини эритиб, дардларини унуттирадиган қуръони, ҳар эслаганида ибратланадиган, таъсирланадиган ислом тарихи, доим очиқ турадиган тавба эшиги, қачон сўрайман деса дуоси бор экан.

Қуръон ўқишни билмасангиз саҳиҳ қиссалар ўқинг. Сийратни ўқинг. Абул Қосим Жунайд айтганларидек
“Қиссалар Аллоҳнинг қўшинларидандир, у қиссалар билан Аллоҳ Ўз дўстларининг қалбини мустаҳкамлайди”.

Аллоҳнинг Ўз, хос дўстларидан бўлишни хоҳласангиз бўшашманг, синов келганда қанақадир психологга эмас, Роббингизга сиғининг, чиқиш йўлларини фақат исломдан қидиринг!
Шунда Аллоҳ қалбингизни арзимаган синовда ҳам тўкилиб қолмайдиган қилиб мустаҳкамлайди.

Имтихонларда собит туриб бериш илми билан ризқлантиради.
Муслималар психологга пул сарфлаб, семинарма семинар кезиш ўрнига Аллоҳдан қўрқадиган дўстлар орттиринг. Ўзингиз ҳам шундайлардан бўлишга интилинг.
Ахир исломда мўминнинг мўминга тасалли, далда бермоғи, яхши маслаҳатлар бериб унга тўғри йўлни кўрсатмоғи ҳам катта ажр, пул эмас.

(Пулни садақа ёки эҳсон қилиб руҳи, қалби таскин топсин.)
Энг асосийси уларнинг фани ислом устига қурилмаган.
Албатта эътиқодингизга катта зарар беради.
Чунки эътиқод қалбни йўналтирадиган навигатор ёки иймонни ўз ичида яшатадиган уйдир.

Агар унинг биргина ғишти жойидан силжиб қолса, Аллоҳ кўрсатмасин иймон парчаланиб кетади…
Улар сизга психология фани қуръон билан ҳамоханг десалар ишонманг!
Чунки қуръон яхшиликни фақат ҳолис Аллоҳ учун қилишга буюради, пул эвазига эмас.
Далда, юпанч қидириб, аравани қуриқ олиб қочадиган олиб қочарларга, қармоғи бўш пул овчиларига иймонингизни топшириб қўйманг!

Далда, юпанч фақат исломдадир. Бошқаси чўпчак, бошқаси ғафлат..!
Зеро Қуръони каримда марҳамат қилинганидек: “Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур .” (Раъд сураси 28-ояти).
Эй, Аллоҳнинг синовидан фожиа ясаб оладиган, эй, ҳаммага хаётидан шикоят қилиб, зорланадиган, эй, мусибат вақтида тўғри келганга эргашиб, нафсига ёқса авестодан ҳам юпанч излаб кетаверадиган банда, яраларинга малҳам ўлароқ Аллоҳ етмайдими, сенга вакийл ўлароқ Аллоҳнинг Ўзигина кифоя эмасми?
Оятда айтилганидек огоҳ бўлмайсанми?

Психология фани катта бир тузоқ.
Исломдан бехабарлар, эътиқодда ортта қолганлар, эътиқоди заифлар тушадиган миссионерларнинг тузоғига ўхшаш чуқур тузоқ.

Интернет саҳифаларидан

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😞ЕТИМЛАРНИНГ ХАҚИНИ ЕЭГАН БУВИ ВА АММА ҲАЁТИ

#ИБРАТОЛИНГ😔

Бу ҳикоя бўлиб ўтган воқелар асосида ТОШКЕНТЛИК гўрков тилидан ёзилди.

Қабристон мўминлар билан гавжум. Бир кекса аёл бандаликни бажо келтирганди.
Гўрков қабристонга майитни дафн қилиш учун келган эркакларга алланималарни тушунтирар, "Аттанг, аттанг, Аллоҳ кечирсин!" деб эшитилар эшитилмас бош чайқаб қўярди. Шовқин суронли баҳс мунозарадан сўнг:
-"Марҳумни қабр қабул қилмаяпти. Бу кетишда шомга қолиб кетамиз. Бу банда қандай гуноҳ қилган экан-ки лаҳадга уч бора қўйсак ҳам ер қабул қилмаяпти??? Аҳли мўминлар, сизлар унинг ҳаққига дуо қилиб туринглар, зора Аллоҳнинг раҳми келса...
Бу орада дуога қўл очган эркаклардан бири:
"Астағфириллоҳ, илон илонлар!" деб орқага тисарилди.
Майитнинг устида 😔👇

Давомини Укиш 😭

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Абу Муслим Хавлоний роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Кўп олимлар бор. Кишилар уларнинг илми билан яшашади. Ўзлари эса илмлари билан ҳалок бўлишади".

Яъни, инсонлар у олимларнинг илми билан тўғри йўл топиб ҳаёт кечиришади. Ўзлари эса риё, ужб ва манманлик ҳамда тамаъ билан ҳалок бўлишади.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Олимларнинг илмини жамлаб аҳмоқларнинг ишини қиладиган кишилардан бўлма".

Вуҳайб ибн Варад роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Агар илмига амал қилмаган олимлар инсонларга: "Нажот топмоқчи бўлсангиз бизнинг илмимизни олинг, амал қилмаганимизга қараманг", десалар ўзларига яхшироқ бўлар эди. Аммо улар инсонларни алдашди. Амални даъво қилишди. Инсонларни ўзларининг ифлос ишлари томон тортишди".

Муҳаммад ибн Сирин роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Уламолар кетди. Уларнинг илмидан фақат чанг ва ёмон идишлар қолди".
"Ёмон идишлар" деганда ичида илм бор ёмон олимлар назарда тутилмоқда.

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Бу уммат ёмон олимлари томонидан ҳалок бўлади. У олим замонаси аҳлига уқубат ва фитнадир. Улар Раҳмоннинг йўлига ўтириб олиб ўзларининг ифлос амаллари билан Аллоҳнинг бандаларини талайдилар".
Булар охират йўлидаги қароқчилардир!

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Олим модомики илми билан дунёни талаб қилмас экан, у кишиларнинг табибидир. Агар у илми билан дунё талаб қила бошласа ўзига касалликни жалб қилган бўлади. Ўзи бемор бўлган табиб қандай қилиб кишиларни даволай олади?!".


Имом Шаъбий роҳимаҳуллоҳга кишилар:
- Эй олим! Бизга фатво бер!- дейишди.
Шунда Шаъбий деди:
- Мен олим эмасман. Олим дегани Аллоҳдан қўрққанидан бўғимлари узилиб кетган кишидир!

Имом Аъмаш роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Йигирма йиллар бўлибдики, илмида ихлосли олимни кўрмайман. Илм ифлосларга касб бўлиб қолди".


Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Дўзахга риё билан кириш ошкор гуноҳ билан киришдан ёмонроқдир".

(Саййид Аффоний, "Таътирул анфос мин ҳадисил ихлос"
)

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😔 HAR OY HAYOTIM OʻZGARARMIKIN DEB KUTISHDAN CHARCHADINGIZMI ???

😞Pul ham topish qiyin. Har oy u kam , bu kam , odamlarni eri sayohatga olib chiqadi , sovg‘alar beradi siz nima qilib berdingiz deb janjallashib charchadingizaaa...

💁‍♀Men sizga ayollik fishkalarini oʻrgatib , barcha qirollarning geyshalari kabi qirolingizni suyklisi boʻlish orqali oila hotirjamligi, baxt sevgi va pullarga ochilish mumkinligini isbotlab beraman.

Hoziroq pastdagi havolani bosib kanalga qo‘shilib oling…
👇 👇 👇 👇 👇 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

УСТОЗЛАР.

Шоҳлар ҳам қўлида тарбият топган,
Ўқувчи ортидан югурган-чопган,
Дарсларни текшириб ярим тун ётган,
Касб байрам муборак бўлсин устозлар!

Сиз сабаб кимлардир шифокор бўлди,
Ким меъмор яна ким бунёдкор бўлди,
Кимлардир ҳалқига зиёкор бўлди,
Касб байрам муборак бўлсин устозлар!

Ўқувчим билими олий бўлсин деб,
Ҳаётда қоқилмай униб-ўссин деб,
Тер тўкиб ёндингиз омад кулсин деб,
Касб байрам муборак бўлсин устозлар!

Устозлар ҳасадгўй бўлмайди асло,
Илмини беркитиб кўммайди асло,
Дарсларга кечикиб келмайди асло,
Касб байрам муборак бўлсин устозлар!

Мактабу мадраса билим даргоҳи,
Шу маскан ҳаётнинг энг тўғри роҳи,
Қадрингиз билмаймиз кечиринг гоҳи,
Касб байрам муборак бўлсин устозлар!

✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Жуфтингиз сизни қайтадан севсин!

Вақт ўтиши билан ҳаётдаги турли босимлар, иш ва фарзандлар тарбияси сабабли эр‑хотин алоқаси кучсизланиб қолади. Эр‑хотин орасидаги барча нарсалар зерикарли бўла бошлайди. Турмушнинг илк кунларида ҳукм сурган жўшқин туйғулар топилмай қолади.

Кўп оила бекалари турмушдан бир неча йиллар ўтгач, турмуш ўртоқларининг муомаласи ўзгариб қолганидан шикоят қиладилар. Жуфтлар орасида севги, эҳтирослар йўқолиб бораётганидан ташвишга тушадилар. Аммо бу муаммонинг муолажасини кўпчилик била олмайди. Ана шу эътибордан биз оила бекаларига баъзи тавсияларни тақдим этишни лозим топдик.

1. Алоқаларни мустаҳкамлаш.
Аввало, аёл эри билан алоқасини яхшилаш йўлларини излаши керак. Алоқанинг кучсизланишига олиб борадиган омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиши лозим. Бу омиллар иқтисодий, ижтимоий ёки аёлнинг қусуридан бўлиши ҳам мумкин. Алоқа заифлашишининг сабабларини аниқлаш, ҳолатни муолажа қилишда ниҳоятда зарур.

2. Баъзи одатларни ўзгартириш.
Аёл ўзининг баъзи одатларини ўзгартириши керак. Эрига ёқмайдиган тасарруфларидан кечиши лозим. У бу ишни хурсандлик билан қилиши, айни пайтда эрига саодат бахш қиладиган нарсаларни маҳкам ушлаши даркор. Аёлнинг эрини рози қилишдаги саъй‑ҳаракати икковларининг орасидаги муносабатнинг ўз табиий йўлига тушиб кетишига ёрдам беради.

3. Жалб қилиш воситаларини қўллаш.
Ўтмишда турмуш ўртоғингизнинг эътиборини жалб қилиш, ўзингизга тортиш учун  ишлатган услубларингизни қайта ишга солинг. Йиллар ўтганига қарамай, ушбу услублар унинг қалбига ишқ ўтини қайта ёқиши мумкин.

4. Эркак ва аёл орасидаги фарқларни ҳисобга олиш.
Эркак ва аёл фикр ва туйғуда турличадир. Буни инобатга олиб иш кўриш айни ҳикматдир. Қолаверса, турмушда вақт ўтиши билан турмушнинг илк кунларига қараганда эркак кишининг фикри ва ўлчовлари ҳам ўзгариб боради. Шу сабаб сиз унинг қандай фикр юритишини тушунишингиз зарур. Сиз иккалангизнинг орангиздаги тафаккур тафовутларини ажратиб олишингиз даркор. Бу эса муносабатингизни яхшилашингизда сизга қўл келади.

5. Суҳбат йўлини очинг.
Сиз билан турмуш ўртоғингиз орасида доимий шаклда суҳбат ойнаси очиқ туриши керак. Бу ойна орқали сиз унга ҳисларингизни баён қилишингиз, у билан фикр алмашишингиз керак. Жимлик ҳеч қандай муаммони ҳал қилмайди. Балки ишларни янада чигаллаштиради.

6. Энг унумли вақтингизни жуфтингиз учун бағишланг.
Уй ишлари ва фарзандларнинг тарбияси сизни эрга эътибор беришдан чалғитиб қўймасин. Эркак сизнинг севгингизга, унга бўлган эътиборингизга ва уни қадрлашингизга муҳтож. Шунингдек, бундай муносабат эрингиз сизга ҳам айни шуни қўллаши учун зарурдир.

7. Бир хилликни бартараф этинг.
Аввал айтиб ўтганимиздек, ҳаётдаги зерикарли бир хиллик эр‑хотинлик алоқасида муҳаббатнинг йўқолишига сабаб бўлади. Шу боис эрингиз учун ҳар куни бир янгилик ёки кутилмаган бир тортиқ тайёрлаш орқали бир хилликдан қутулинг. Масалан, алоҳида таом ҳозирлаш, саёҳат, янгича изҳор ва ҳоказо.

8. Янги чилла уюштиринг.
Янги чилла режалаштиринг, яъни турмушингизнинг биринчи ҳафталаридаги хотираларни ҳаётга қайтаришга аҳёнда бўлса ҳам янгидан уюштиринг. Бу режани ўша кунларни ўтказган ерларингизда амалга оширсангиз ҳам бўлади.

9. Эрингизнинг хатоларини кечиринг.
Эрингизнинг кичик хатолари учун дашном бериб, узилиш, узоқлашишга бориб қолишдан ҳазир бўлинг. Чунки нафратга у ҳам нафрат билан жавоб қилиши мумкин. Натижада орангизда совуқчилик пайдо бўлади. Балки мабодо уни хатоларидан огоҳлантирмоқчи бўлсангиз ҳам, ҳурматига муносиб кўринишда, туйғуларини жароҳатламаган ҳолда танбеҳ беринг.

10. Уни отангиз ёки бошқа эркаклар билан солиштирманг.
Эрингизни отангиз ёки бошқа эркакларга солиштирманг. Балки уни яхши сифатлари билан мақтанг. Салбий одатларини тарк қилишига ёрдам беринг. Солиштириш на ўзингизга, на эрингизга фойда келтирмайди. Балки орангизда доимий тортишув келиб чиқишига олиб боради. Шунингдек, у ҳам сизни бошқа аёлларга солиштириб, сиздан айб ахтаришга ўтиб қолади.

Одинахон Муҳаммад Юсуф

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Эркак ва аёл орасига совуқлик солувчи омиллар “

1-Қайсарлик
2-Эркакга овоз кўтариш
3-Тез қизишиб ғазабланавериш

Қандай эркакдан сўраманг ,аёлида бу 3 хислат бўлишини ёмон кўради .

Аёл ўзидаги қайсарликни даволаши учун, эрига шунчаки “Эркак“ назари билан эмас,  Аллоҳ уни аёлга бошлиқ қилгани эътиборида қараши лозим.

Ўз навбатида унга қилинган қайсарлик Аллоҳга қайсарлик эканини унутмаслик керак. Чунки,  шайтон ҳам одамга сажда қилишдан бош тортган пайтда Аллоҳга эмас, одамга кибр қилган эди. Аёл ҳам “Мен Аллоҳга кибр қилмаяпман “ дегани билан, шайтон сингари ўзи сезмаган ҳолда Аллоҳга осий бўлиб қолмаслиги керак .
Демак , қайсарликни даволаш учун, эрга итоатни шунчаки масъулият деб эмас , балки ибодат деб  , унга қаршиликни эса шунчаки қаршилик эмас Аллоҳга исён деб қараш керак бўлади .

Аммо 2- хислат бировга овозни кўтариш муҳаббатни юқотиши ҳақида Аллоҳ таъоло айтади:
“Сизга ҳужраларнинг ортидан туруб қичқирадиганлар , уларнинг аксари ақл қилмайдилар “ (Ҳужурот:4)
Демак , бақироқлик ақлсизлик аломати бўлиб , кишининг обрусини тўкади .

Ҳатто, Абу Бакр ва Умар разияллоҳу анҳумлар Расулуллоҳ алайҳиссалам ҳузурларида овозлари кўтарилиб кетгач,  бу ишлари сабаб _ўзлари сезмасаларда_ амаллари ҳабата бўлиб Аллоҳнинг муҳаббатидан қолишлари огоҳлантирилди . (Ҳужурот сураси аввалида)
Албатта эр пайгамбар эмас , лекин оятдан ибрат , овозни кўтариш муҳаббатни юқотишида.
Аёл ҳам эрга овозини баланд қилиши билан, ўзи сезмасада унинг муҳаббатидан қолишига сабаб бўлиши мумкин .

3-хислат “Жиззаки ва асабийлик “ ҳам ҳеч кимга ёқмайдиган хулқлардан. Гоҳида аёл ўзи туққан боласида бу хулқларга сабри етмай кетади .

Расулуллоҳ алайҳиссалам “Ғазаб шайтондан..“ дедилар . Шайтонга эса эр-хотин орасини бузушданда ёқимли иш йўқ . Чунки Аллоҳ шайтонларни сеҳрини гапирганда энг аввало улар эр-хотин орасини бузушларини зикр қилди : “Улар сеҳр билан эр-хотин орасини бузадиган нарсаларни улардан таълим олар эдилар..“ (Бақара :102)
Бунинг давоси эса , ғазабни ютуш ибодат ва садақа эканини эслаш билан бўлади.

Аллоҳ таъоло айтади:
“Улар (Мўминлар) ҳурсандчиликда ва қийинчиликда ҳам садақа қилувчи,  ғазабларини ютувчи ва одамларни кечирувчи кишилардир..“ (Оли-Имрон :134)
Агар “Одамларни“ кечириш садақа ажрига тенглаштирилган бўлса,  аёл эридан ғазабини ютуши албатта энг буюк садақалардан бўлади .
Чунки бировга молни садақа қилиш унга моддий ёрдам бўлса, уни асабини бузмаслик унга ақлий ва соғлиқ томондан ёрдам бўлади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

МУНИС ОНАМ:
#ҳикоя

Янги келинчак қайнонаси келиб ўтирган дастурхон устидан энсасини қотириб туриб кетди. Унинг бу қилиғи эрига ғалати туюлди.
- Нимага дастурхондан турдингиз, хоним? Сизга нимадир ёқмадими? - деди.
Аёл:
- Ойингизнинг қўллари кир экан. Иштаҳам бузилиб, кўнглим айниб кетди!
- Шу сабаб турдингизми? Ҳўп, нима қилиш керак, азизам? Айтинг!
- Ойингиз ўзи овқатлансин! Биз билан бир дастурхон узра ўтирмасин! Бундан кейин уни биз билан бирга кўришни хоҳламайман!

- Хўп, хўп бўлади. Бугундан эътиборан, ойим алоҳида, ўзлари ўтирадилар. Лекин мен, сиз айнан онамнинг биз билан таомланишларидан эмас, бир уйда яшашларидан ҳам қалбингиз сиқилаётганини сезяпман. Сизга қолса, онам биз билан яшамасалар, а?
- Гапнинг очиғи шундай, мен ўз уйимда улар сабаб хотиржам яшолмайман! Эркинликка ўрганганман!
- Хабарингиз бор. Онамнинг ёлғиз фарзандиман. Улар кекса бўлиб қолдилар. Нима қилишим керак?

- Масала ҳал, қариялар уйига олиб бориш керак. Вақти - вақти билан бориб кўриб келасиз. Агар шундай қилмасангиз, ота уйимга кетаман. Олдингизга қайтиб келмайман.
- Хўп бўлади, азизам! Менга сиз бахтли бўлсангиз бўлди. Онамни қариялар уйига олиб бораман! - деб аёлига табассум қилди.
- Ҳа айтганча, кеча дадангиз менга қўнғироқ қилиб, уйларига чақирдилар - а?

- Ҳа, чунки мен илтимос қилган эдим!
- Таклифларининг сабаби нима, азизам?
- Эртага борганимизда билиб оласиз! Энди мен бориб ухлаб дам ола қолай! - деди аёл.
- Аллоҳ офият берсин! - деди эри.
Сўнг онасининг хонасига кирди. Онаси:

- Болам, хотинингга нима қилди? Овқатланмади? Бетобми?
- Ҳа, онажон, мазаси йўқ!
- Ҳа унда нега олдимга келиб ўтирибсан? Бориб доктор чақир! Дори дармон сотиб ол! У касал бўлиб, емак емай оч ухлаб колса, Аллоҳ олдида жавоб берасан! Ундан масъулсан!
- Йўқ, онажон! У қадар эмас. Бироз дам олса, ўзига келиб қолади. Хавотир олманг!

- Аллоҳ сизларни соғ - саломат қилсин, болажоним!
- Омин! Она, эртага сизни бир жойга олиб бораман! Ундан кейин ҳамма нарса ўзгаради.
- Қаерга болажоним?
- Эртага билиб оласиз! Сиз фақат у пайт менинг қилган ишимдан ғазабламанг! Уришманг!

- Ўғлим, сен ҳамма нарсани ҳикмат билан бажаришингга ишонаман!
- Аллоҳ сизни асрасин, онажон!
Эртаси куни ҳаммалари бирга аёлнинг ота уйига боришди. Куёв онасининг қўлидан тутиб мошинадан туширди.

Аёли секин келиб эрининг қулоғига пичирлади:
- Ойингизга нима бор эди? - деди.
- Хотиржам, бўлинг! Бу ердан чиқиб кейин ташлаб келаман! - деди, эри.
Келиннинг ота - онаси уларни кутиб олди. Пешин намозини ўқиб, тушлик қилмоқчи бўлишди. Келиннинг отаси куёви билан ёлғиз гаплашиб олиш мақсадида бошқа хонага таклиф қилди.

- Сиз билан муҳим масала юзасидан гаплашиб олишим керак! Қизим - ёлғиз фарзандим! Унинг бахти мен учун ҳамма нарсадан устун! У менга қўнғироқ қилиб, онангиз билан яшашни истамаётганини айтди. Тез ечим топмасангиз бўлмайди. Эркатойим сиқилишини хоҳламайман! Бўлмаса, қизим уйингизга қайтиб кетмайди! - деди.

- Демак, ўша муҳим-м-м масала, менинг онам экан - да? Ҳа, биз қизингиз билан ечим топдик! Бу ердан чиқиб, Онамни қариялар уйига олиб бориб қўяман!
- Тушунганингиз учун раҳмат! Масала ҳал, демак! - деди қайнота.

Дастурхонга таомлар тортилди. Аёлнинг барча оила аъзолари келиб ўтирди. Лекин куёвнинг онаси йўқ эди.
- Онам қанилар? - деб сўради куёв.
- Ҳа, уларми... улар бошқа хонада ўзлари овқатланадилар.
- Буни сиз уларга айтдингизми, азизам?
- Ҳа.
Куёв қайн оиласига бироз қараб турдида, улар дастурхонга қўл узатишларидан олдин:

- Ростини айтсам, мен сизлар билан овқатланишдан ҳазар қиламан! Чунки ҳаммангизни қўлларингиз ювуқсиз, кир! Сизлар бор жойдан нафас ололмайман! Кўнглим сиқилади! - деди.
Ҳаммалари даҳшатга тушишди.
Аёл шашт билан ўрнидан туриб:
- Бу нима деганингиз?- деди.

- Қалбинг ёндими? Кеча онам ҳақида ҳам шундай деганингда юрагим ёнди! -деди. Сўнг қайнотасига қараб: - Сиз - чи, кап - катта одам! Онангдан қутил! Уни ҳайдаб сол, дегани Худодан уялмадингизми? Куни келиб, сиз ҳам мункиллаб қолсангиз, фарзандларингиз сизни кўчага улоқтиришса, нима қилган бўлардингиз?
Аллоҳ инсоф берсин, сизларга! - деди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Она мехри ёхуд омонатга масъуллик...
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуху...

Бугунги хикоямиз ажиб бир Она мехри мехри хакида. Якин кунлар ичида бир аел бн куришиб сухбатлашиб колдим. Унинг сузларини сизга ибрат учун ок когозга езишни маъкул курдим

- "Ховлимизга бир мушук кириб колди, карасам хомиладор экан Бир икки кун миевлаб юриб, иккита болачасини дунёга келтирди.  Узим доялик килдим десам хам булади.

Янги кузи ериган она-мушукка кайноккина сут бердим, суюк овкат бердим.

Болачаларини огзи нихоятта кичкина экан. Она-мушук эса бехол, жуда куп кон йукотган. Тугиш вактида икки боласини  хидлаб улиб колди.  Мен она-мушукнинг кузидаги менга караб килган илтижоларини гуе "болаларимни санга топширдим, уларни авайлагин асрагин"- деб ялингандек караб туришларини суз бн ифода кила олмайман. Бу нарсага чидаш жуда кийин эди.

Ховлимиз бир четидан она мушукка жой бериб, уни узим кумдим.

Дорихонадан болалар сургичини олиб келиб, икки мушук-болачаларга сут бериб бокишни бошладим.

Эртаси куни бир мушук каттик миевлаб улиб колди. Роса йигладим... " болангни асрай олмадим"  деб, ва она-мушукни кумган жойимга келиб она мушукдан ялиниб кечирим сурадим.

Кейин секин кабрини очиб олдига боласини куймокчи булдим. Бир икки сонияга кузим чалгиб колди, шунда  улган она мушук жасади нобуд булган боласини махкам кучогига босиб олибди.  Карасам, ёнига факат ёткизиб куйгандим холос,  она кандай килиб кучоклаб олганини курмай колдим. Нахотки улик онанинг куллари кутарилса?! - деб каттик хайратда котиб колдим. Мана хакикий она!!!
Мана  хакикий оналик мехри!!! -  деб йиглаб юбордим.
Она мушукдан менга омонат боласи деб караяпман, аслида мушук бокмасдим.

Иккинчи боласи хозир катта булиб колган. Оиламиз билан авайлаб парвариш киламиз. Факат хайрон коламан хозирги келинпошшаларда баьзиларида ана шундай мехр йук. Фарзанди касал булса-да никох-базмга боргиси келади, иситмалаган болани парвариши урнига синфдошлари бн учрашувга ошикади.

Нега бунчалар багритош ва бемехр булмокда?"- деб куюниб мени сурокка тутдилар

Гапларида жон бор, она жафокаш булиши керак!. Она мехри даре булиши керак! деймизу... аммо аслидачи???

Аслида эса акс холатларни гувохи буламиз...
Якиндагина 24 еш келинчакни эшитиб хайратда колдим.

4 йил бефарзандликдан кийналган.
Турмуш уртоги хатто ота-оналари хам даволаниш учун пул беришмаган.

Келинчак бой кушнисиникига
- Закотингиз борми?  Менга ёрдам килсангиз, биласиз 4 йилдан бери фарзандсизман, даволансам дегандим. Жуда фарзандли булишни  истайман" - деб йиглаб мурожат килибди.

Кушни 300 000 сум фийсабилиллох килиб пул берибди. Бу пул факат текширувга етибти, холос.

Ана энди келинни даволашга яна пул йук.
Келин уз жонига касд килмокчи.
Оналаримизга нималар булмокда?
Нега она деган номми кутариб юрибмиз?
Шу даражада жохил булиб кетяпмизми?

Тушунмай коламан...шундай вазиятларда ким даволатиш керак айтинг-чи?!.

Хулоса урнида бир хикматли суз эсимга тушиб кетди
"Акалли бир мушукка булсанг,
мехрибон демак.
Саломатдир сендаги имон"


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🫵 Сиз иккиюзламачисиз...

Сиз қанчалик иккиюзламачисиз ёки самимай, ростгўй одамсиз буни билиб олишни хохлайсизми?
У холда расмлардаги қизлардан бирини танланг ва буни билиб олинг!

Аммо, кескин жавобига тайёр туринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Мусулмон киши 3 кундан зиёд аразлаб юришга ҳаққи йўқ.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Куёвнинг_онасига_мактуб
🍂🌹🍁🌸
Уйдаги оддий ишларни ўзингиз бажаринг, ҳамма нарсани келинингиз зиммасига юкламанг. Умумий ҳолатни ўз даврингиз билан қиёсламанг.
Изоҳ:
🌹Қайнона келинидан ҳурмат кутади, хизмат кутади. Албатта, бунга ҳаққи бор. Аммо бунда ҳам чегарадан ошмаслик, бўлар-бўлмас ишларни ҳам келинидан кутиб, ҳурматини йўқотмаслиги керак.
🍂Инсон ўзи қилиши керак бўлган ишларни ўзи бажариши лозим. Масалан, келини бола эмизиб турганида бориб бир стакан сув олиб келиши мумкин бўлган қайнонанинг “қизим, менга сув олиб кел”, дейиши тўғри бўлмайди. Келинининг ҳолатини тушуниб, уни қийин аҳволга солиб қўймаслиги керак. Ҳар доим қилиши мумкин бўлган ишларини келинидан кутадиган бўлса, бир куни келинининг бўғзига келади, “ўзингиз қилинг!” дейишга мажбур бўлади. Бунга қайнонанинг хатолари сабаб бўлади.
🍁Инсон оддий ишларни ўзи бажарса, ортиқча гап юзага келмайди. Акс ҳолда келин қайнонаси фақат уни чарчатиш ва қийнаш учун бу ишларни қилдиряпти, деб ўйлаб қолиши мумкин. Келин истаса, бу истакларни эътирозсиз бажариши мумкин, аммо қайнонанинг бунга ҳаққи йўқ. У уйга хизматкор эмас, келин олиб келганини билиши лозим. Инсонийлик жиҳатдан келин бу ишларни бажариши мумкин, бажарса, савоб олади, аммо бунга мажбур эмас.
🌹Қайноналарнинг алданишига сабаб бўладиган яна бир жиҳат келинини ўзи даври билан таққослашидир. Орадан ўттиз, қирқ йил ўтган. Шарт-шароит, анъаналар ва урф-одатлар ўзгарган бўлиши мумкин. “бизнинг давримизда бундай қилмасдик” сингари таққослашлар фойда бермайди. Кўп нарса ўзгарганини тан олиш зарур. Албатта, яхши анъана ва урф-одатларни келажак авлодларга етказишимиз керак. Бироқ уларнинг орасида бизнинг хатоларимиз, зарарли томонларимиз ҳам бўлиши мумкин. Уларни бугун яна такрорлаш янглишишдир. Шу сабабли ўтмишдаги нарсаларни эмас, ҳозирги кун учун энг маъқул бўлганини бажариш керак. Келинлардан ҳам ана шу гўзалликларни кутиш жоиз.

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥 Hayotda muvaffaqiyat – bu intizomdan boshlanadi!
Siz ham orzularingiz sari qat’iyat bilan yurishni xohlaysizmi?

📌 INTIZOM kanali – bu:
• ✅ Kundalik motivatsiya
• ✅ Intizomli hayot bo‘yicha foydali maslahatlar
• ✅ O‘z ustingizda ishlash yo‘llari
• ✅ Hayotingizni o‘zgartiradigan ilhom

💡 Shunchaki orzu qilib qolmang – intizomli bo‘ling va natija ko‘ring!

🚀 Hozirning o‘zida qo‘shiling 👉 Intizom kanaliga qo‘shilish

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Хотиним бир неча кундан бери туз тотмаётгани учун охири патнисни қўлимга олиб ётоқхона томон юрдим. Лекин не кўз билан кўрайки, ётоғимда бехаёларча ётган қайнисимга тушди.

— Опанг қани, бир неча кундан бери туз тотгани йўқ. Сен бу ерда нима қилиб юрибсан?

— Биласиз, яқинда отамни йўқотдик. Бу ҳаммамиз учун оғир жудолик эди. Шуни тушуниб етаяпманки, вақтда сиз билан орамизни очиқ қилиб хатo қилган эканман, почча!

Унинг гапларидан қисқа муддат кўзларимни чирт юмдим. Йиллар олдин шу хатони қилгандирмиз, лекин мен ҳозир масъулиятли бир эркакман. Энди гапираман деб оғиз жуфтлайман деганимда мени ётоққа тортганини ҳис қилдим.

— Уйда ҳеч ким йўқ. Келинг, олдинги муносабатларимизни тиклайлик...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

➕ ҚОТИЛ ОНА 😱😱

Олийгоҳни битириб, 22 ёшимда турмушга чиқдим. Тез орада қиз фарзандли бўлдим. Аммо мен болага меҳр қўймадим. Унинг ҳаловатимни бузиши, йиғлаб асабимга тегишига тоқат қила олмас эдим, айниқса, уни эмизишни сира тасаввур қила олмас эдим. У менга талпинарди, мен эса... Чақалоғим очиққанидан тинимсиз йиғларди, қайнонам ва турмуш ўртоғимнинг: “Болани эмиздингми, нега бунча йиғлаяпти?” дейишларига жавобан: “Ҳа эмиздим, ўзидан ўзи йиғлаяпти деб, овозини улар эшитмаслиги учун эшик, деразаларни ёпиб, ҳатто оғзини ҳам бир-бир қўлим билан беркитиб нафасини қайтарардим. У эса....😳😰😱😡😡


👉 ДАВОМИНИ ТУЛИК УКИШ ✅

😭Давоми кўзингизга ёш келтиради. Юраги бўшлар ўқимасин❗️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Ислом Каримов Hима сабабдан? Юлдуз Усмонова билан Обид Асомовни Ўзбекистондан Запрет  Қилиб ҳайдаган

Уларга ҳаттоки Ўзбекистонга киришга ҳам Рухсат бермаган Каримов, бунга сабаб нима?😳

Ўзи Ислом Каримовга нима дейишган ва нимага Aйрапортдан Ҳайдалган ҳаммаси🎥Видеода 😳👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/bne6vz3kLlVkNjEy

Читать полностью…
Subscribe to a channel