Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Бировга чоҳ қазисанг ўзинг тушасан
Ривоят қилинишича, икки аёл қози Ибн Абу Лайлонинг ҳузурига киришибди. У ўз замонида машҳур қозилардан бўлган. Қози: "Аввал ким гапни бошлайди?" деб сўради. Улардан бири иккинчисига: "Сен бошла", деди. Биринчи аёл сўзга чиқиб: "Эй қози, менинг отам вафот этган. Бу аёл менинг аммам бўладилар. Мен бу кишини онам деганман. Чунки отамдан кейин у мени ўз тарбиясига олди, ювиб, тараб вояга етказди", деди. Қози: "Кейин нима бўлди?" деб сўради. Аёл давом этди: "Амакимнинг бир ўғли бор эди. У менга совчи бўлиб келди. Аммам мени унга никоҳлаб берди. Аммамнинг ҳам бир қизи бор эди. Орадан уч йил ўтиб, аммам турмуш ўртоғимни хулқи яхши эканлигини кўргач, унга ўз қизини беришни таклиф қилди. Қизини зийнатлаб, турмуш ўртоғимга кўрсатди. Эримга қиз ёқиб қолди. Аммам унга шарт қўйди: "Сенга қизимни турмушга бераман, лекин эвазига менинг жияним, яъни аёлингни тақдирини мени қўлимга топширасан" деди. Турмуш ўртоғим бу шартга рози бўлди. Тўй куни аммам келиб менга: "Эринг қизимга уйланди, сенинг масалангни менга топширди, сен талоқсан", деди. Шу тариқа бир кеча-кундузда мен талоққа чиқдим. Ундан кўп ўтмай аммамнинг турмуш ўртоғи узоқ сафардан қайтиб келди. Мен унга: "Эй аммамнинг турмуш ўртоғи, менга уйланасанми?" деб сўрадим. У машҳур шоир эди. Аммамнинг турмуш ўртоғи таклифимга рози бўлди. Лекин мен ҳам унга шарт қўйдим: "Агар менга уйлансанг аммамнинг, яъни хотинингни тақдирини менинг қўлимга топширасан" дедим. У бу шартга ҳам рози бўлди. Шунда аммамни чақирдим. Унга: "Эринг сенинг тақдирингни менга топширди, сен талоқсан", дедим ва аммамни талоқ қилган бўлдим. Кейин унинг турмуш ўртоғига турмушга чиқдим. Худо умрингизни узоқ қилсин эй қози, -деди аёл.
Бу воқеани эшитган қози ўрнидан туриб кетди ва: "Эй Худо!" деб ҳайратда қолди. Аёл: "Ўтиринг, ҳали асосий воқеа бошлангани йўқ", деди. Қози: "Давом этинг", деб унга жавоб қилди.
Аёл давом этди: "Бир муддат ўтиб, шоир эрим вафот этди. Аммам эса собиқ турмуш ўртоғидан мерос талаб қилиб келди. Мен унга: "Бу менинг эрим, сенинг меросда ҳаққинг йўқ?" деб айтдим. Турмуш ўртоғим вафотидан кейин идда муддатим тугагач, аммам ўз қизи ва куёви, яъни менинг биринчи эрим билан келди ва уларни мерос масаласида ҳукм чиқаришларини талаб қилди. Биринчи эрим мени кўриши билан ўтмишдаги бахтиёр кунларимизни эслаб, менга қайта муҳаббати уйғотди. Мен унга: "Менга қайтасанми?" дедим. У: "Ҳа", деб жавоб берди. Мен унга: "Лекин бир шарт билан: аммамнинг қизининг тақдирини менга топширасан", дедим. У рози бўлди. Шунда аммамнинг қизига: "Сен талоқсан", дедим. Воқеанинг бу тарзда ривож топишини кўрган қози Ибн Абу Лайло бошини қўллари билан чангаллаб қолди ва: "Савол қаерда?" деб сўради.
Аммам: "Эй қози, мен ва қизим талоқ қилинганимиз ва бошқа бир аёл эса икки эркакни ва меросни эгаллаб олиши қонунга зид эмасми?", деди. Ибн Абу Лайло қози: "Аллоҳга қасамки, бунда ҳеч қандай шариатга зид нарсани кўрмадим. Бир киши икки марта уйланиб, икки марта талоқ қилган ва ишни бошқа бировга топширган", деди.
Шундан сўнг қози ҳокимнинг олдига бориб воқеани сўзлаб берди. Воқеани эшитган ҳоким кулгудан ўзини тўхтата олмай: "Эҳ, шум кампира! Бировга чуқур қазима, ўзинг унга тушасан, дейишар эди, бу эса бутун бошли денгизга чўкибдику!" дебди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Биласизми!
Намознинг ҳикматлари
1️⃣ Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир.
2️⃣ Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир.
У банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириш учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари жуда кўпдир.
3️⃣ Намоз банданинг Аллоҳ ила боғланиш воситасидир.
Унда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, У зотга муножот қилади, барча дардларини тўкиб солиб, руҳий, маънавий лаззат олади.
Дарду ҳасратни Аллоҳ таолога айтилганда эса Аллоҳ ёрдам беради ва сирни фош қилмайди. Ҳеч бўлмаса, банда дардини тўкиб солиб ҳузур қилади.
4️⃣ Намоз ютуқ ва нажотлар йўлидир.
5️⃣ Намоз – хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли.
6️⃣ Намоз ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.
7️⃣ Намоз намозхонни Аллоҳ таолога яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина иззат талаб қилишга ўргатади.
8️⃣ Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади.
9️⃣ Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат бағишлайди.
🔟 Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.
1️⃣1️⃣ Намоз кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади.
1️⃣2️⃣ Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик , шошилмаслик, виқор, сабр каби кўплаб шахсий сифатларга эга бўлади.
1️⃣3️⃣ Намоз ўз эгасини юксак инсоний фазилатларга эга бўлишга, турли разилатлардан холи бўлишга олиб боради.
1️⃣4️⃣ Намознинг намозхонлар жамиятига келтирадиган фойдалари ҳам жуда кўпдир.
Жамоат билан намоз ўқиш намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди. Куч жамоатда эканини англатади. Ижтимоий боғланиш, ҳамкорликни кучайтиради.
1️⃣5️⃣ Намоз мусулмон кишини ғайримусулмондан ажратиб турувчи асосий белгидир. Шунинг учун ҳам намозхон одамни ҳамма ҳурмат қилади, унга ишонади, ундан хотиржам бўлади.
1️⃣6️⃣ Намоз поклик рамзидир.
Намозхон одамнинг энг аввало қалби пок бўлади. Қолаверса, бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади. Намоз кишининг руҳий, маънавий ва жисмоний соғлиғи учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирда кофирга ҳам сир бўлмай қолди.
“Кифоя” китобидан
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ОМОНАТ ЁХУД ЭСЛАТМА!
Яқинда бир йигит масжидга келиб, кўпчиликка бир омонатни етказишимни илтимос қилди. Исми Давронбек экан. Ёши тахминан 30 ларда. Кўзларида ҳайрат, қўрқинч бор. Жуда ҳам ўйчан, сокин сўзларди. У шундай ҳикоя қилди:
"Мен ёшлигимда ибодатда бўлмаганман. Кейинроқ дину иймонни тушуниб, ибодатга кирдим. Беш маҳал намозни ўқишга ҳаракат қилиб келаман. Яқинда бошимдан бир ҳолат ўтди. Касаллигим йўқ эди. Тўсатдан юрагим ушлаб, жоним бўғзимга тиқилиб қолди. Нима бўлаётганини тушунмай қолдим. Шу пайтда бутун ҳаётим кўз ўнгимдан ўтди. Олдин эшитгандиму, парво қилмаган эканман, тасаввур ҳам қила олмасдим, лекин бошимдан ўтказгач шубҳа қолмади, ҳақиқатан, уч дақиқа десам кўп, бир-икки дақиқа ичида ёшлигимдан тортиб охирги соатимгача бўлган ҳаётим тўлиғича кино лентаси каби кўз ўнгимдан ўтди. Сизларнинг масжидингизга келганларимни ҳам кўрдим, дилим ёришди. Қилган гуноҳларимдан жуда ҳам уялдим, надомат чекдим. Агар қайта ҳаёт берилса, умуман бошқача яшардим, деган ҳаёллар кўнглимдан ўтди. Мен ўлдим деб ўйлагандим, нима ҳикмати бор, Аллоҳ билади, бироздан кейин қарасам, ўлмаган эканман. Ўзимга келгач, банданинг бошида бор ушбу ҳолатдан бошқаларни огоҳлантириш кераклиги кўнглимга келди ва буни мен эмас, бирор аҳли илм орқали етказиш тўғрироқ деб билиб, олдингизга келдим", деди. "Ҳаётингиздаги асосий нуқталарини кўрдингизми ёки барчасиними?" десам, у: "Ҳар бир дақиқасини десам ҳам бўлади", деди. Мен: "Нега айнан бизни танладингиз?" дедим. Шунда у: "Чунки биринчи намозни шу масжидда ўқигандим, шунинг учун шу ерга келиб айтишни истадим", деди. Мен боланинг ростгўйлигини аниқлаш ва ҳолатни батафсил тушуниш, тасаввур қилиш учун анча-мунча саволлар бердим ва бир муддат суҳбатдан сўнг унинг ростгўйлигига ишончим комил бўлди. Шу боис, омонатни сизларга етказишни лозим топдим.
Кишига ўлимидан олдин ҳаёти кўрсатилиш бежиз эмас, охиратдан даракдир. Бу шунчаки туш эмас, балки келажакдан намуна. Бу оламда инсон ақли етмас сир-синоатлар жуда кўп. Фақат ундан ибрат олиш учун қалб тирик бўлиши даркор.
Клиник ўлим ҳақида қилинган тадқиқотларда бунга ўхшаш гаплар кўп келтирилади. Бироқ, ўз кўзи билан кўрган, ўз бошидан ўтказган кишидан бундай ҳодисалар ҳақида эшитиш ўзгача таъсир қилади. Бунга ўхшаш ҳодисаларни қаҳрамонларидан эшитганларим яна анча бор, уларни ҳам бир кун келиб айтарман.
Ҳа, азизлар, бу дунё ўта ўткинчи, лекин беҳуда эмас, ҳаммасининг жавоби бор. Ҳар ким ўз қилмишига албатта жавоб беражак. Ҳар ким ўз имкониятидан сўралиши аниқ. Ишонмаганлар бир кун келиб ўлганда ишониши турган гап, лекин унда кеч бўлади.
Бу дунё бутун борлиғи билан олганда ҳам Аллоҳ таолонинг мулкида бир зарра. Одам деган махлуқ бу зарра ичида кўзга ҳам ташланмайдиган даражада майда жонзот. Унинг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам Яратгувчига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Аллоҳнинг мулкида Унинг иродасидан ташқари иш йўқ. Бироқ, дунё имтиҳонхона ва жавобгарлик олдинда бўлгани учун бандаларга муҳлат берилади. Уларга огоҳлантирувни тўкис этиш учун гоҳида айрим инсонларга келажак ҳақиқатларидан баъзиларини кўрсатиб, ишоралар қилади. Ким ибрат олса, ўзига яхши, олмаса, ўзидан кўрсин, бир кун жавобини ўзи беради. Айниқса, дину иймон ҳақида хабар топган биз каби асли мусулмон бўлганларнинг масъулияти ва жавобгарлиги яна ҳам оғирроқ.
Фосиқларнинг кўплиги, солиҳларнинг камлиги сизни чалғитиб қўймасин, имтиҳонда муваффақият қозонувчилар ҳамиша кам бўлади. Бир ўзингиз борасиз, мансабу мол, дўсту қариндош ҳаммаси ортда қолади. Ўзингиз учун яшаб қолинг!
Етказдимми? Аллоҳ, Ўзинг гувоҳ бўл! Буни бошқаларга етказишда кўмаклашганларни ҳам Ўзинг ёрлақагин!
@IBRATLI_SOZLAR
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ота-она билан муомала қилишдаги одоблар:
• ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўй;
• гапираётганларида жим тур;
• раъйларини қайтарма;
• гапларини маъқуллаб тур;
• уларга ўзини ҳокисор тутиб қара;
• уларга доим мақтов, мадҳ айтиб тур;
• уларга хурсандчилик хабарларини улаш;
• ёмон хабарларни олдиларида гапирма;
• улар яхши кўрган кишиларни ва дўстларини мақта;
• эришган ютуқларини доим тилга олиб тур;
• қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб тур;
• ўтмишдаги аламли ўринларни зикр қилма;
• отиқча гаплардан четлан;
• ҳузурларида ҳурмат сақлаб ўтир;
• фикрларини паст ва ноқис санама;
• гапларини тугатмасларидан олдин эшитмасдан туриб кетма;
• ёшларини ҳурмат қил ва набиралари билан уларни безовта қилма;
• ҳузурларида набираларини жазолама;
• ҳамма насиҳату-фикрларини қабул қил;
• ҳузурларида уларга эҳтиром кўрсат;
• уларга овозни кўтарма;
• улардан олдин ёки олдиларидан юрма;
• таомга улардан олдин қўл узатма;
• уларга тикка қарама;
• улар билан фахрлан, гарчи улар шунга лойиқ иш қилишмаган бўлса ҳам;
• ҳузурларида оёқ узатма ёки уларга орқа қилма;
• Сўкилишларига сабаб бўлма;
• ҳар доим уларнинг хақларига дуо хайр қил;
• олдиларида чарчоқ ва хафаликни зохир қилма;
• улардан содир бўлган ҳатоларга кулма;
• ўзлари талаб қилмасларидан олдин хизматларини бажар;
• доимий равишда уларни зиёрат қилиб тур ва улардан аччиқланма;
• улар билан гаплашганда чиройли сўзларни танлаб ишлат;
• ўзларига ёқадиган исмлар билан мурожаат қил;
• Уларни ҳамма нарсадан устун қўй.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ДУНЁ КЎЗИНГГА ТОР БЎЛИБ ҚОЛГАНИДА УШБУ ҚИССАНИ ЭСЛАГИН
– Етти фарзанднинг отаси эди. Уч ўғил ва тўрт қиз.
– Биринчи ўғиллари икки ёшдан бироз ўтгач вафот топган.
– Иккинчи ўғиллари бир ярим ёшда вафот қилган.
– Учинчи ўғиллари 17 ойлигида вафот этган.
– Биринчи қизлари турмушга чиқиб, 28 ёшида вафот топган.
– Иккинчи қизлари турмушга чиқиб, 21 ёшида вафот бўлган.
– Учинчи қизлари турмушга чиқиб, 27 ёшида вафот қилган.
Ўғил ва қиз фарзандларининг барчаси у зотнинг тирикликларида вафот топган. Фақат қизлари Фотима у зотдан кейин бироз яшаган.
Сизга ҳам мусибат ва ғам ташвиш тўқнаш келса, ушбу қиссани эслаб қўйишни тавсия этаман.
Бу киши ким эканларини билгандирсиз?
(Жавоб: Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам)
ИЗОҲ: Баъзи манбаларда саналар қуйидагича келган экан: Тўнғич ўғиллари Қосим 17 ойлигида, иккинчи ўғиллари Абдуллоҳ 1 ёшга тўлмасидан, кенжа ўғиллари Иброҳим 18 ойлигида, катта қизлари Зайнаб 31 ёшида, иккинчи қизлари Руқайя 22 ёшида, учинчи қизлари Умму Кулсум 28 ёшида вафот топганлар.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😨ЎГАЙ ОНА...😢
(Ҳаётий воқия)
Рустам оиласини жуда ҳам яхши кўрарди. Қизалоғини еру кўкка ишонмасди. Бедаво дард аёлини дунёдан бевақт олиб кетди. Орадан анча вақт ўтгандан сўнг опа-акалари ўртага олишиб уйланишга кўндиришди. Фақат қизимга яхши қарасанг бўлди деди аёлга. Ўгай она бошида яхши бўлиб юрди. Аста секин эри қизини жуда яхши кўриши унга ёқмай борарди. Қизга зуғум ўтказа бошлади. Отасига айтса янада ёмон бўлишидан қиз қўрқарди. Шунинг учун отасига ҳеч нима демасди. Аста-секин қиз сўниб бораверди. Бир кун ишга кетган Рустам нимадир бўлиб икки соатдан кейин уйига қайтди. Уйда ҳеч ким йўқ. Оғилхонадан Қизининг ялинганнамо овози келарди. Рустам не куз билан кўрсинки хотини қизини... 😭😱
Дaвоми👇
#PSIXOLOGIK_TEST❗️
Old tish shaklingiz ham sizning ichki dunyoingiz haqida aytib beradi😁
Old tish shaklingiz qanaqa❓
БОМДОД НАМОЗИНИ ЎЗ ВАҚТИДА АДО ЭТИШГА ЁРДАМ БЕРУВЧИ ВОСИТАЛАР
1. Аллоҳ таолога ҳақиқий ихлос қилиб, Унинг буюклигига яраша муомала қилинг.
2. Бомдод намозини ўз вақтида адо этишга қатъий ният қилинг ва ҳар куни ўзингизни тергаб туринг.
3. Гуноҳларингиз учун ҳақиқий тавба қилиб, ҳаргиз уларга қайтмасликни ният қилинг.
4. Аллоҳ таолога бомдод намозини вақтида ўқиш неъмати билан ризқлантиришини сўраб кўпдан-кўп дуолар қилинг.
5. Солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлинг. Дўстларингиз солиҳлардан бўлсин.
6. Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг уйқу борасидаги одатлари билан одатланинг (барвақт ухлаш, таҳоратли ҳолда ухлаш, ўнг ён билан ухлаш, уйқудан олдинги зикрлар, инсонларга уйқу тартибини билдириб қўйиш).
7. Уйқудан олдин кўп таом еманг, кечаси чой ва қаҳва ичишни камайтиринг.
8. Хонангизга бомдод намози фазилатлари ёзилган кичик қайд (эслатма)ларни ёпиштириб чиқинг.
9. Учта уйғотиш воситаларидан фойдаланинг (будильник, телефон ва эшик қўнғироғи).
10. Бошқаларни бомдод намозини вақтида адо этишга чақиринг. Аввало, оила аъзоларингиздан бошланг.
«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#8_amal
ИСЛОМДАГИ САККИЗ АМАЛ
Амал нима?
- Амал бу банданинг ҳаётда қилган ишларидир.
Исломда ҳаммаси бўлиб банданинг амали саккиз қисмга бўлинади:
Биринчиси – фарз.
Иккинчиси – вожиб.
Учинчиси – суннат.
Тўртинчиси – мустаҳаб.
Бешинчиси – мубоҳ.
Олтинчиси – ҳаром.
Еттинчиси – макруҳ.
Саккизинчиси – мустакраҳ.
Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий.
-
Фарз қандай амал?
- Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади.
Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади?
- Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш.
-
Вожиб қандай амал?
- Вожиб Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амалдир. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади.
Қандай амаллар вожиб амалга киради?
- Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар.
-
Суннат қандай амал?
- Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди.
Суннат амали нималарда кўринади?
- Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир.
-
Мустаҳаб қандай амал?
- Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди.
Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради?
- Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар.
-
Мубоҳ қандай амал?
- Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир.
Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади?
- Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш.
-
Ҳаром қандай амалдир?
- Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади.
Қандай ишлар ҳаром қилинган?
- Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар.
-
Макруҳ қандай амал?
- Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади.
Макруҳ амали нималарда кўринади?
- Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир.
-
Мустакраҳ қандай амал?
- Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин.
Мустакраҳга қандай амаллар киради?
- Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар.
• ''Ибодати исломия'' китобидан
"Эслатгин! Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур".
Аз-Зарият сураси, 55-оят.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Мулоҳаза
✅ Очкўзлик, қўрқоқлик ва ҳасадгўйлик иллатларида бир ўхшашлик мавжуд. Ҳар учaла ҳолатдаги инсонлар дуч келган биринчи синовдаёқ хоинликка юз тутадилар.
✅ Ароқхўр эркаклар ва енгилтабиат аёлларнинг чин дўстлари бўлмайди. Уларда фақат ҳамтовоқ улфатлар бўлиши мумкин.
✅ Вақт олий ҳакам. Ҳеч қандай муғамбирлик сен томон қаратилган муносабатларнинг асл қиёфасини узоқ вақт беркитолмайди.
✅ Mанманликда чегара йўқ. Манман киши душман тугул дўстини ҳам аямайди.
✅ Ношукурликнинг ибтидоси манманлик, интиҳоси беҳаловатликдир.
✅ Аёлга нисбатан қўлланилган аччиқ ҳақоратлар ва асоссиз айбловлар – эркакнинг нафрати эмас, аламзадалигига ишорадир.
✅ Таъмагирдан эҳтиёт бўл. Унинг дўстлигида вафо бўлмайди.
✅ Ҳаётда ҳечнарса тасодифий эмас. Муҳими имкониятдан тўғри фойдалана билиш. Ақлли умр йўлдош бахт ҳадя этади, ахмоғидан тажриба ўзлаштирасан.
✅ Нодонни айблама. У барибир ўзини тарбиялашга ҳаракат қилмайди, аксинча янада сурбетлашади.
✅ Рашкнинг кўзи кўр. Рашкини тарбиялаб йўқотишга эришолмаган аёл дунёнинг кўпгина мўъжизаларини кўришдан ўзини бебаҳра қилган аёлдир.
✅ Макрни фарқлаш учун маккора бўлиш шарт эмас, шунчаки ҳийла қўллашларига имкон бериш кифоя.
✅ Асал ойи қачонки, хотин эрини ўз йўриғига юргизишга уриниши ва қилган хизматлари ёки яхшиликларини миннат қилишга киришган ондан бошлаб ниҳоясига етади.
✅ Инсонларни борича қабул қила олиш – ҳам санъатдир, ҳам неъмат...
✅ Таъқиқ – эҳтиёж ва истакларни сусайтирмайди, аксинча кучайтиради.
✅ Умид – Нажот, Синган умид – Аросат, Сўнган умид – Янги умидга дебоча, Умидсизлик – Ҳалокат.
✅ Ноҳақликка учраган кезларимда ҳечкимга ҳечнарсани исботлашга уринмайман.
Aниқ биламан, мендан кўра оқилроқ, билимдонроқ бўлган кишилар, ўз навбатида, мен англаб етган муаммони мендан илгарироқ сезишга улгурган бўладилар ва ўз-ўзидан тушунтириш киритишга эҳтиёжим қолмайди.
Борди-ю, ноҳақлик ўзаро фикран ноқисроқ кимсалар билан юз берган чоғда ҳам менинг зўр бериб, масалага ойдинлик киритишга уринишимдан бирор наф йўқ. Чунки мен фаҳмлаган вазиятни англамоқлари мумкин бўлганида эди, айнан шу муаммо юзага келмаган бўлар эди.
✅ Онгли мавжудотлар орасида аламзада аёлдан кўра хавфлироғи йўқ. Юракда йиғилган аламлар Оқилни Камолот, Нодонни эса Тубанлик сари етаклайди.
✅ Нодон аёллар ўзларини ақлли кўрсатишга уриниб кулгуга қоладилар.
Ақллилар керакли вақтда нодонни "ёқиб олиб", ўзларига қулайлик яратишга интиладилар.
Доно аёллар эса, ҳеч қандай куч самимиятдан устун бўлолмаслигини яхши англайдилар.
✅ Сени озорлаган кимсадан ранжима. Аксинча унинг учун Тангридан енгиллик ва мағфират сўра. Ўз ҳаётидан мамнун кимсалар ўзгалар учун муаммо ясашни ўзларига эп билмайдилар. Бунга уларнинг на ҳохишлари
ва на эҳтиёжлари бўлмайди.
✅ Ҳаловатдан айирадиган Ғолибликнинг оний лаҳзалик нашидасидан кўра, хотиржамлик давомийлигини сақлаб қоладиган Мағлубият афзал.
✅ Роббим бандаларига шундай бахт ато этсинки, инсонлар ўз бахтларидан ўзлари сармаст бўлиб, ўзгаларни таҳқирлаб ҳузурланишларига асло эҳтиёжлари қолмасин.
Бахтлилар ёвузлик қилолмайдилар.
Ёвузлар - шунчаки бахтсиздир.
✅ Ҳеч кимдан қадр талаб қилма. Сени фақатгина сен билан ҳамфикр инсонларгина қадрлайдилар.
✅ Ожизмиз. Ҳамиша енгилликларга интиламиз. Зеро, тушуна олмоқликдан кўра, айбламоқлик анчайин осон...
✅ Мен ҳеч қачон бошимга келадиган ташвиш учун ғам чекмайман. Аниқ биламанки, менга бериладиган синовлар Буюк ёзувчи томонидан ёзилиб, фақатгина тоқатимга ярашасигина берилади. Менга тоқат ато этиб, синовларга муносиб кўрган Роббимга чексиз ҳамдлар бўлсин...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Ҳаётий ҳикоя
Насиба
Моҳирага эри қўнғироқ қилиб, маош олганини айтди. Бу ёқимли хабардан кейин аёл янада чаққонлик ва завқ билан уй ишларини бажаришга киришиб кетди. Ахир турмуш ўртоғи ҳозир келиб қолади, кейин бирга рўзғор қиладилар.
Эр-хотин бозор айланиб рўзғорнинг кам -кўстини қилиб чиққанларида кун шомга яқинлашиб қолган эди. Хўжайини Моҳирага қараб: "Юр, сенга бир кабоб олиб берай" -деди. Моҳира гарчи жудаям хоҳласа-да, эрига қараб: " Уйда шўрва солиб қўйган эдим"-деди секингина."Сен пиширган шўрвагаям жой топилади "-деди Нозимжон.
Кечки овқат маҳали бўлганиданми, тамааддихона тирбанд эди.Официант қиз кўзи билан жой қидириб,уларга бурчакдаги бўш жойни ҳозирлади. Улар ўтирган жойда 5-6 нафар аёл баланд овозда гурунг қилишарди, афтидан" гапчилар"эди. Моҳира ва Нозимжон оҳиста, суҳбатлашмай овқатланишарди. Шу боисми аёлларнинг суҳбатлари ҳам истар- истамас қулоққа чалинарди. Аёлларга хизмат қилаётган официант йигит ёш, рангпаргина эди. Негадир ушбу мижозлар бу болага бироз жеркиб муомала қилишгандай туюлди, Моҳирага.
Моҳира институтда дарс берар, талабаларининг аксарияти дарсдан сўнг турли тўйхона ва емакхоналарда шу йигит каби ишлашларидан хабардор эди. Бир куни талабаларидан бири шаҳарнинг энг номдор тўйхонасида ишлаётиб битта патнисдаги идишни синдириб қўйиб, бўйнига жуда катта сумма илишганида шерикларининг барчаси ўша куни ишлаган бир кунлик пулидан воз кечиб, унга ёрдам берганларини айтиб берганини хотирлаб ўтираркан, яна ёнидаги аёлларнинг бир-бирига гал бермай таом буюртма бераётганлари хаёлини бузди. Аёллардан бири: "Бизга сабзовотлар билан димланган гўштдан олиб келинг" -деса, бошқаси: "Йўқ кабоб олиб келинг"- дейди. Хуллас, биринчи аёл гўшт деб туриб олди. Официант йигит
" Гўшт сайми? "-деб, қайта -қайта сўради ва иккитага буюртма олиб чаққонлик билан столни устидаги ортиқча нарсаларни йиғиштириб кетди.
Нозимжон жилмайиб:" Тўй тўйдай бўлсин"-деб, музқаймоқ буюртма қилди. Иссиқ кунда музқаймоқ ўзгача ҳузур бағишларди. Моҳира ўзи анчадан буён бундай бемалол ўтирганларини эслолмайди. Ҳозир ҳомиладорлик таътилида бўлгани боисми, фақат бозор -ўчарга чиқмаса ортиқча ҳеч қаерга ҳам бормапти. Мана кичкинтойи ҳам ҳадемай боғчага боради, у ҳам янги ўқув йилидан иштиёқ билан ишга чиқади, насиб этса.
Бирдан қўшни столдан аёлларнинг овози баланд эшитилди, сочини калта кесган ёши каттароғи овқат устидаги ажабтовур қопқоқни очиб: "Нима бу?! Биз сенга қовурилган гўшт олиб кел, демадикми?!" -дея ўшқириб кетди. Қолганлари ҳам уни қўллаб чувиллашди. Официант бола пешона терини артиб зўрға:" Гўшт сай шу... "-дерди ялингансимон. Аммо бу аёлларни кўндириб бўлмади. Моҳира еётган музқаймоғини ютолмай қолди, қараса эри ҳам шу аҳвол. Бироздан сўнг емакхонанинг иш бошқарувчиси келиб юмшоқлик билан тушунтиришга ҳарчанд ҳаракат қилмасин аёллар ўз сўзларида туриб олдилар, дарҳол бу таомни кўздан йўқотишини ўрнига кабоб олиб келишини талаб қилдилар. Иш бошқарувчи эса официант томонга қараб қўлини бўғзига ишора қилиб, бошини сарак-сарак қилиб
" калланг кетди"ишорасини қилди. Моҳира бир ранги оқариб турган официант йигитга, бир эрига жавдираб қаради. Нозимжон иккаласи бир -бирини тушунди. Нозимжон нима қиларини билмай аёлларга мўлтираб турган йигитга қараб паст овозда: "Укам, шу овқатингни бизга идишга солиб берақол, болаларга олиб бораман, мазалига ўхшайди, чекни олиб келиб берарсан,"- деди. Йигитча бироз қараб турди ва юзи ёришиб: "Хўп бўлади,"-деб, югуриб кетди. Эри кассага пул тўлаётганда йигит Моҳиранинг қўлига таомни тутқазиб:
" Раҳмат, сизларга опа... "-деди овози титраб.
Маҳбуба Баҳодир қизи.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Эшикда отанинг набираси Нодир кўринди. Қўлида каттагина қути. Унинг оғирлиги Нодирнинг қадам ташлашидан билиниб турарди. Нодир қутини олиб келди ва уларга яқин турган столни устига қўйди. Ота секин бориб қутини очди. Атрофдагилар бир қалқиб кетгандек бўлдилар. Қутида... Тартиб билан жойланган Қуръони Карим ва шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратларининг " Ҳадис ва ҳаёт " китобларининг тўпламлари турарди.
- Болам , мен сенга ушбу китобларни чин дилдан илиндим. Ўйлайманки,....- ота сўзини тугатолмади. Бағрига отилган набираси , унинг кўзларидан дувиллаб тўкилган ёшлар бунга моънелик қилди.
Отаси..., Онаси..., Ака, синглиси билан кўришиб ҳам йиғламаганди Робия. Шунча тилла тақинчоқлар билан сийлашганида кўнгли бузилмаганди уни.
Бобоси ... Бобоси йиғлатди уни..
Баъзан кўз ёшлар сендан сўрамай келар экан. Шунчаки бунга сабаб кўнгил ... Кўнгил эса ўзи истаган , ўзига муносиб деб билган нарса ва ҳодисалар олдида кўз ёш тўктиришдан уялмас экан...
Анчадан бери бунақа кайфиятим кўтарилмаган эди. Ўзим гувоҳи бўлган ушбу ҳикояни қоғозга тушура туриб , охирига қуйидаги сўзларни ёзиб қўйгим келди:
- Эҳ , одамлар... Яхши одамлар. Бунчалар ҳам яхшисизлар...
Хазонрезги
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
КУНДОШГА ХАСАД🔥
(Арабистонда булган вокеа)
У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига 😱😳
Фарғонада 5 йил олдин эри Россияга ишлашга кетган аёл фарзандли бўлди. Аёлдан фарзанд кимданлиги сўралганда, унинг берган жавоби ҳаммани шокка солди‼️
Яқинда маҳалламизда 5 йил олдин Россияга ишлаш учун кетган қўшнимиз фарзандли бўлди. Энг қизиғи — бу 5 йил давомида у бирор марта ҳам хотини билан кўришмаган. Келиндан шубҳаланган қайнота ва қайнона болада ДНК таҳлили ўтказишди. Таҳлил натижалари эса ҳаммани шокка солди.
ДНК текшируви ҳулосаси кўра бўланинг отаси… Давоми 👇
🥒🍅Қишга мазали тузламалар рецептлар🫑🍅
🍅🍅ПОМИДОРНИ КОНСЕРВАЦИЯСИЗ ЁПИШ🍅🍅
🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒 СОЛЁНЫЙ 😋
🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒
🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆
🌶🌶ҚАЛАМПИР ТУЗЛАШ🌶🫑
😍😍ОСОН БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi
#КАТТА_ЧЕГИРМА
✅ УЙГА, ИШГА, ЎҚИШГА, ИШГА КИЙИШ УЧУН СИФАТЛИ #ТУРК #БИШКЕК #УЗБ ЛИБОСЛАРИ КАТТА АССОРТИМЕНТДА ХИТОЙДАГИ НАРХЛАРДА 🛍🛍🛍🛍
😍😍 ЗАКАЗ БЕРИБ КУТИБ ЎТИРИШГА ХОЖАТ ЙЎЎҚҚҚ 😱😱
✅ ҲАММАСИ НАЛИЧИ
❌ КАРГО ЙЎҚ
🚚 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙИЧА ДАСТАВКА ХИЗМАТИ БОР
🏃♀➡️ТУГАБ ҚОЛМАСДА ТЕЗДА КИРИБ ОЛАМИЗ ✅✅
/channel/+GDOCMSCGgKwzNDM6
👆👆👆👆
🔠🔠🔠🔠🔠🔠
УЙИНГИЗГА ЕТҚАЗИБ БЕРАМИЗ
🔊ТАВАРЛАР СКИДКАДА УЛГИРИБ ҚОЛИЛАР❗️
💠ОШХОНА БУЮМЛАРИ ОПТОМ НАРХДА ЭНГ АСОСИЙСИ 1ДОНА ЗАКАЗ ҚИЛСАНГИЗ ҲАМ ОПТОМ НАРҲДА ОЛАСИЗ . КАНАЛГА УЛАНИНГ ЖУДА КЎП СИЗ ХОХЛАГАН НАРСАЛАР 😍
Уйингиздан чиқмай туриб бизга заказ беринг ва бир кунга қолмай қулингизда бўлади.
ТУРКИЯ, ДУБАЙ, ЭРОН,ХИТОЙ ТАВАРЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА 🔹
НАЛИЧИДА ХАММА ТАВАР БОР❗️
Заказлар буйича🫴
T.me/ROYAL_JIHOZLAR
+998884981010
КАНАЛГА ЎЛАНИНГ 👇
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУУ
УЙДАН ЧИКМАСИ ТИКУВЧИ БУЛИШНИ ХОХЛАГАНЛАР УЧУН ТЕЛЕГРАМДА. МУТЛОКО БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИНИ СИЗЛАРГА ТАФСИЯ. КИЛАМАН 👇👇
МЕНИ ХАМ ТИКУВЧИ КИЛГАН КАНАЛ👇👇
/channel/+zvHwYv-xuBxmZDFi
/channel/+zvHwYv-xuBxmZDFi
/channel/+zvHwYv-xuBxmZDFi
ТЕЛЕФОН ЭКРАНИГА РАСМЛАР
/channel/+xMsWOC55n3I0ZTUy
/channel/+xMsWOC55n3I0ZTUy
KAFTDAGI CHIZIQLAR TURMUSH O'RTOG'INGIZ VA BO'LAJAK TURMUSH O'RTOG'INGIZ HAQIDA SO'ZLAYDI.
👐 Kaftlaringizni rasmdagidek qilib birlashtiring.
SIZDA, QAYSI RAQAMDAGISI HOSIL BO'LDI?
BATAFSIL👇
Бир киши сафарга кетаётиб, йўлда Вабони учратиб қолибди.
— Қаерга кетаяпсан? — сўрабди вабо.
— Зиёратга. Сен-чи?
— Сенинг юртингга, беш минг кишини олиб кетишга, — дебди вабо.
Ҳар ким ўз йўлида кетибди. Йил ўтиб, улар яна ўша жойда кўришиб қолишибди.
— Сен алдадинг, — дебди зиёратчи вабога — Беш минг кишини олиб кетаман деб, юртимдан эллик беш минг одамни олиб кетибсан!
— Йўқ, — эътироз қилди вабо, — Мен ростдан ҳам беш минг кишини олиб кетдим. Қолгани қўрққанидан ўлди...
Қиссадан ҳисса: Одамни касалликдан кўра, ваҳимаси ўлдиради.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир
Қуръони Каримнинг Ҳижр сурасида шундай марҳамат қилинади:
«Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари ҳузуримизда бўлмаса. Уни фақат маълум ўлчов-ла туширурмиз» (21-оят).
Раъд сурасида.
«Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир», дейилган (8-оят).
Ҳақиқатан ҳам бу дунёдаги барча нарса ўз ўлчови билан яратилган.
Ҳавода кислород 21 фоизни ташкил этади. Агар кислород 50 фоизни ташкил этиб қолса, нима бўлишини тасаввур қилиб кўрайлик. Агар шундай бўлса, дунёдаги барча ёниши мумкин бўлган нарсаларни ўт олади. Барча жонзотлар кислороддан нафас олади ва ўзидан карбонат ангидрид чиқаради. Ўсимликлар эса аксинча, карбонат ангидрид ютиб, кислород чиқаради. Агар шу алмашув бузилса, барча жонзот ва ўсимликларнинг ҳаёти бузилган бўлар эди.
Демак, агар кислород бўлмаса, жонзот бўлмайди, агар карбонат ангидрид бўлмаса, ўсимликлар қолмайди.
Қуёшнинг иссиқлиги ерга маълум миқдорда тушиб туради. Агар унинг иссиқлиги ҳозиргисининг ярмига камайса, бутун ер юзи музлаб қолади, аксинча, янада исиб кетса, бутун дунё куйиб кул бўлади. Шу боис қуёшнинг зиёси ҳам ерга маълум ўлчовда тушиб туради. Илмий тажрибалардан шу нарса маълум бўлдики, ўсимликларнинг ўсиши, гуллаши учун ҳам маълум бир миқдорда ёруғлик зарур. Мана шундай аниқ ўлчовлар асосида яратилган табиат ҳодисалари «ўз-ўзича бўлиб қолган», дейиш илмсиз одамларга хосдир. Балки, бундай ҳисоб-китобларнинг барчаси Аллоҳнинг иродаси билан бўлган, дейиш тўғридир.
Қуръони Каримда:
«Ерни ёйиб, устига барқарор тоғларни ташлаб қўйдик ва унда ўлчанган турли нарсаларни ўстириб қўйдик»,
дейилган. (Ҳижр сураси, 19-оят).
«Ўлчанган» деган сўзга эътибор берилса, у бизнинг асримизда уламолар қўлга киритган кашфиётларга қилинган ишора бўлади.
Кимё ва биология соҳасидаги олимларнинг аниқлашича, ҳар бир ўсимлик маълум бир миқдордаги моддалардан ташкил топган, бунинг миқдорини эса фақат энг нозик ўлчов асбоблари билан аниқлаш мумкин. Бундай моддалар турли ўсимликларда турли миқдорда бўлар экан.
«Илмий мўъжизалар» китобидан
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😱ОЁК ШАКЛИ СИЗНИ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ, ХАРАКТЕРИНГИЗНИ АЙТИБ БЕРАДИ😳БУ ЖУДА КИЗИК🦶
Батафсил видеода🎥👇👇
СУЯК ВА БЎҒИМЛАРИМ ЕМИРИЛИБ КЕТГAНДИ
https://doctorneo.uz/sustavoil10
Мен аллақачон ногиронлик аравачасига тушиб, ҳатто ҳожатга боришга қийналиб қолган эдим. Ҳозир кунига 2-3 соатлаб яёв юряпман.
Мен бир усулни қўллаб шу натижага келдим, нима эканлигини шу блогимда ёзиб қолдирдим. Кўриб олинг.
Мана шу👇👇👇
https://doctorneo.uz/sustavoil10
https://doctorneo.uz/sustavoil10
https://doctorneo.uz/sustavoil10
Админлар 12 соатда удалить қилиб юборишади, кириб олинг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Фарғонада 5 йил олдин эри Россияга ишлашга кетган аёл фарзандли бўлди. Аёлдан фарзанд кимданлиги сўралганда, унинг берган жавоби ҳаммани шокка солди‼️
Яқинда маҳалламизда 5 йил олдин Россияга ишлаш учун кетган қўшнимиз фарзандли бўлди. Энг қизиғи — бу 5 йил давомида у бирор марта ҳам хотини билан кўришмаган. Келиндан шубҳаланган қайнота ва қайнона болада ДНК таҳлили ўтказишди. Таҳлил натижалари эса ҳаммани шокка солди.
ДНК текшируви ҳулосаси кўра бўланинг отаси… Давоми 👇
Tekinga salatlar o’rgatadigan kanal 🥒🥗🥬😍
Tez qoshilvolila👇
👇👇👇👇👇👇
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
Pishiriqlar Tortlar OLAMI
👇👇👇👇👇
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
👆👆Tez qoʻshiling keyin bu yangilikni topolmay qolishingiz mumkin😱
👉@Taomlar_retseptlari
👉@Tabriklar_dil izhorlar guruhi
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#диққат_савол
Шоҳрух Ҳамдамов Ўзбекистон туманининг қайси қишлоғида катта бўлган?
Буни Ўзбекистон туманида яшайдиган 99% одамлар билишмайди.
Жавоби бу ерда👇
📝БОБО (ҳикоя)
Саришта хона. Ота ва ўғил чиройли қилиб ясатилган дастурхон атрофида чой ичиб ўтиришибди. Хонага аста йўталиб келин кириб келди. Сал аввал дамлаб келган чойни совиб қолмаганлигини текшириш учун кафти билан чойнакни ушлаб кўра бошлади .
- Чой энди маромига келди, ўтиринг ўзингиз ҳам ичиб олинг.
Қайнотанинг гапидан келин секин стулга ўтирди. Гапиринг дегандек эрига имо қилди. Аёлнинг эри бироз тараддудланиб қолди. Гапни нимадан бошлашни билмай каловланди. Каловланганча хам борда. Ахир отанинг салобати унча - мунча одамни довдиратиб қўяди. Қаттиққўл, бир сўзлилигини устига анчагина захар ҳам .Икки йил бўлди . Розия буви оламдан ўтганидан сўнг анча тундлашиб қолган. Ўзи бўладими, салкам 50 йиллик ёстиқдошидан ажралиш. Бу айтишгагина осон . Шундан бери бўш вақтлари уззукун хонасида қамалиб , китоб ўқиганлари ўқиган.
- Ота , эртага набирангиз Робия келади биласиз, - гапини бошлади ўғил. Ота бу янгилик эмас деган маънода ўтирган ўрнида бир қўзғалиб олди.
- Мана тўй ўтганига ҳам 2 хафта бўлди . Эртага таомилга кўра йўқлаб келишмоқчи эканлар. - довдираб давом этди ўғил, - кўпчилик бўлиб борамиз , тахминан ўттиз киши атрофида -деб айттириб юборишибди.
- Гапни чўзма, индаллосини айт, нима дардинг бор?- отани овози зардали эшитилди.
- Йўқ , хамма нарса етарли- бадтар чайналди ўғил.
- Отажон,-деди гапга қўшилмаса бўлмаслигини сезган келин - шу десангиз эртага набирангиз келганда, сизлар билан кўришганида , таомилга кўра бирор бир совға беришингиз керак -да , шунга манови зиракни сиз тақиб қўйсангиз. Келин халатини чўнтагидан бежирим идишга жойланган тилла зиракни чиқариб столни устига қўйди. Ўртага жимлик чўкди. Отанинг авзойидан бу гаплар унга ёқмаганини билиш қийин эмасди...
Келин секин чойни янгилаш баҳонасида чойнакни олиб хонадан сирғалиб чиқди. Бир оз ўтиб кирганида хонада ҳеч ким йўқ, қўйган зиракли қутича қандай қўйилган бўлса , шундоқлигича столни устида турарди. Келин аста хўрсинди ва қутичани қайта чўнтагига солиб яна ташқарига йўналди...
Эртаси куни ... Зиёфат авжида. Мехмонларнинг мамнунлиги улар жойлашган хонадан келаётган овоздан билиниб турарди.
Ниҳоят бир гуруҳ янги оила аъзолари етовида Робияни "юз кўрди" қилиш учун ҳовли сахнига олиб чиқишди.
Ўғил бошчилигидаги оила аъзолари отани чақиришга ботина олмай секин Робияни қарши ола бошлашди. Ўғил отасининг хонасига умид билан тикилар экан ,салом бериб яқинлашган қизига пешвоз чиқа бошлади.
... Робия отаси ва онаси , акаси ва синглиси билан кўришди . Нигоҳлари билан бобосини ахтара бошлади . Бу орада отаси ва акаси уни бўйнига тилла занжир , қулоғига тилла зирак ( кечаги) ва бармоғига тилла узук тақиш билан андармон бўлиб туришганида , отанинг "Болам" деган салобатли овози эшитилди. Робия ялт этиб отага юзланди. Бир оз тараддудланди ва "бобожон" деб отанинг ёнига аста бошини эгиб бора бошлади . Ота набирасини бошини қўллари билан аста кўтарди, пешонасидан ўпди ва секин салобатли овози билан гапира бошлади:
- Болам, борган жойингда туп қўйиб , палак ёзгин. Берган тарбиямиз билан доимо бизларни юзларимизни ёруғ қилгин. Болам мен ҳам сенга бир совға бермоқчи эдим.
Ҳамма таажуубда отага қаради. Ота ўзининг хонасига қараб ишора қилди .
- Олиб чиқ, Нодир.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ОНАНИНГ КУНДАЛИГИДАН
#Албатта_ўқинг
Жоним болам! Шундай пайт келадики, мен қарийман. Ўшанда сабрли бўл ва мени тушунишга харакат қил...
Агар еётган овқатимни бехосдан тўкиб қўйсам, кийимларимни сенинг ёрдамингсиз эгнимга киёлмасам, «ёш боладан хам баттар» деб оғринма. Сен шундай қилсанг, юрагим оғриса хам маъюс жилмайиб эслайман: кичиклигингда сен хам шундай эдинг, буларни ўргатаётганимда қанча вақтим кетаётганини хатто хаёлимга хам келтирмаганман. Чунки ... ахир сен учун вақт нима бўпти, жонимни хам аямайман. Худди хозиргидай...
Агар сен билан сухбатлашиб ўтирганимизда, битта гапни минг марта такрорласам, эзмаликда айблама, мени эшит. Кичкиналигингда ухлашинг учун битта эртакни минг марталаб ўқиб беришимга тўғри келарди, хар гал жон деб тинглардинг. Менинг хаёт эртагим охирлаб боряпти, қачондир надоматда қолмаслигингни хохлайман, шунинг учун хозирча мени эшит...
Рўзғордаги янгича буюмларга тушунмасам, айбга буюрма, тушуниб олишимга бироз вақт бер. Ахир сенга тўғри ейиш, чиройли кийиниш, хаёт ташвишларига қарши қандай курашишларни ўргата олгандим, буни хам эплай олишимга ишонаман. Шундан кўнглим тўқ, ахир сен ёнимдасан...
Агар қачондир ниманидир эсдан чиқариб қўйсам ёки сухбатлашиб ўтириб, нима демоқчилигим эсимдан чиқиб қолса, койима. Агар эслолмасам, қайғурма. Ахир энг асосийси, гапираётганим эмас, сен билан биргалигим... Ёдингдами, кичиклигингда мендан бир зум хам нари кетишни истамасдинг...
Агар хориган оёқларим менга хизмат қилишдан, суянч бўлишдан бош тортса, қўлларингни узат. Худди қачонлардир илк қадамларингни ташлаётганингда сенга қўлларимни узатганим каби...
Қариётганимга қараб хафа бўлма, ўзингни ожиз хис қилма. Ёнимда бўл, мени тушунишга ва менга ёрдам беришга харакат қил. Худди қачондир эндигина хаётингни бошлаганингда мен сенга ёрдамлашганим каби...
Менга яшашда давом этишимда, хаёт йўлим якунига мехр-мухаббат ва тоқат билан етишимда ёрдам бер. Бунинг учун сени табассумим, хеч қачон сўнмаган, охири йўқ мехрим билан тақдирлайман...
Сени яхши кўраман, жоним болам.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
БЎЛАЖАК ФАРЗАНДИНГИЗНИНГ ҚОРИ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?
#Албатта_ўқинг
Бунинг йўли сиз ўйлаганчалик қийин эмас. Озгина диққат-эътибор қаратсангиз, қарабсизки, фарзандингиз Аллоҳнинг каломи бўлмиш Қуръони каримни тез ва осон ёд олишга эришади. Бу иш тажрибадан ўтган ва ўз самарасини берган.
Яқинда бир киши билан гаплашиб қолдим. Икки нафар фарзанди бўлиб, ҳар иккиси ҳам 7 ёшида Қуръони каримни мукаммал ёд олибди. Тўғриси ажабландим. Ундан бунинг услубини сўраганимда, шундай жавоб эшитдим:
“Янги уйланган вақтимда турмуш ўртоғим фақат намоз ўқир аммо араб алифболаридан мутлақо бехабар эди. Унга аста-секин Қуръони каримни ўқишни ўргата бошладим. 3-4 ой деганда Қуръони каримни ўзи мустақил ўқийдиган бўлди. Биринчи фарзандимиз туғилгунга қадар Қуръонга меҳр қўйди, туну кун тиловат этарди. Бирор юмуш билан машғул бўлган пайтларида ҳам имкон қадар кассета ёки дисклардан тиловат эшитишни канда қилмасди.
Тўйимизга бир йил тўлар-тўлмас Аллоҳ бизга ўғил фарзанд ато этди. Аёлим эса Қуръон тиловатида бардавом эди. Қуръон тиловати билан бешикни тебратарди, чақалоқни эмизарди...
Бир куни ажойиб воқеа рўй берди. Хуфтон намозидан кейин Мулк сурасини тиловат қилиш чоғида қайсидир оятда адашиб кетдим. Шунда уйнинг бурчагида ўйнаб ўтирган, эндигина 3 ёшга кирган ўғлим мен чалғиган оятни тузатиб қўйди. Бир муддат ўзимни йўқотиб қўйдим. Карахт аҳволда эдим. Кўзимдан тирқираб ёш чиқиб кетди. Ҳали тўлиқ гапиришга ҳам улгурмаган ўғлим Мулк сурасида менга луқма берганди. Қувончим ичимга сиғмасдан уни қаттиқ бағримга босдим. Аёлим иккимиз бошқа кичик сураларни бирма-бир ўқисак, ўғлим биз билан бирга лаблари пичирлаб давом этарди.
Шу кундан бошлаб кучимизга куч қўшилди. Олдингиданда кўпроқ Қуръонга меҳр қўйдик. Бир йил ўтиб қизчамиз туғилди. У ҳам худди акасининг йўлини тутди...
Ана шунақа. Аллоҳ бизни икки нафар фарзанд неъмати билан сийлади. Ҳар иккиси 7 ёшида Қуръони каримни мукаммал ёд олишга муваффақ бўлишди. Ҳозирда араб тилини ўрганишмоқда.
Агар бошқа фарзандларим ҳам бўлганида эди, иншааллоҳ, уларни ҳам қори қилишга астойдил бел боғлаган бўлардим”.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Мен тақвода адашдим...
Устозим бирдан "Юр, бир жойга борамиз!" дедилар. Хайрон бўлиб эргашдим. Охири сабрим тугаб, "Ака, қаерга кетаябмиз ўзи?" дедим.
"Бир танишим бор, қалин жўрам. Тақволи оила. Бўйи етган қизлари бор экан. "Яхши куёв бўлса далолат қилинг" деганди. Совчиликка борамиз" дедилар. Ҳайратим янада ошди, "Нима, мени кўнглимга қарамайсизми?" дейишимни биламан, кулиб юбордилар. Ўзим ҳам уялдим лекин ).
Хуллас айтилган манзилга келдик. Кичик ховли. Озода, саришта. Айримлар таъмирталаб, эски ховли деса, мени тилимда жуда файзли дегани бўлади. Чунки инсонларни уй-жойига қараб баҳо бермайман.
Бир киши бизни ичкарига таклиф қилди. Шеригим билан жуда қалин кўришди. Уларнинг гап-сўзидан қалин биродар эканликлари яққол сезилиб турарди. Мен хижолатомуз сўрашдим. Бироз хижолатдаман. Бундай учрашувга на тайёр эдим ва на кутган эдим.
Уйга кирдик. Мезбон бироз баланд овозда "Меҳмон!" деди. Дарров нариги хонада чойнак овози эшитила бошлади. Машааллоҳ, уйдаги тарбия ва бошқарув мени ҳайратда қолдирган эди.
Улар ёшликдаги воқеаларни эслашиб ўтиришар, мен эса ҳудди кўринмас одамдек - улар мени пайқамасди.
Бироздан сўнг суҳбат менда айлана бошлади. Устозим шунча танишлари орасидан биродарига мени раво кўрганини ва менга қанчалик ишонишини фаҳр ила гапирарди. Мен эса шу онда бу ердан ғойиб бўлиб қолсаму, хижолат чекмасам дердим.
Шу пайт ошхонадан 3 марта тиқирлаган овоз келди. Мезбон "Мен ҳозир" дея туриб кетди.
Шеригим "Қизи жуда яхши қиз. Одобли. Бу уйда эркак бошлиқ, шу сабабли хонадонда тартиб бор" дедилар. Шу он хона бурчагидаги китоб жавони мени ҳалоскорим бўлди. Аҳамият бермагандай ўрнимдан турдим ва китоб олдига келдим. Бирин-кетин разм солар эканман, энг четдаги эски Қуръонга кўзим тушди. Қўлимга олдим. Ичини очиб, разм солдим. Китобнинг вароқлари деярли титилиб кетганди. Шу ондаёқ танамни титроқ босди.
Айрим саҳифаларни сиёҳи кўринмай кетганди. Диққат билан разм солсам, Жаҳаннам хақидаги оятлар экан. Қуръонхон айнан шу жойига келганида кўзидан дув-дув ёш тўкилиб, вароқдаги ҳарфлар оқай дебди. Мени танам энди музлай бошлаганди.
Шу пайт мезбон патнисда чой ва алланималардир олиб кирди. Унинг юзида мамнуният бор эди. Мен у кишига тикилиб "Бу Қуръонни ким ўқийди?" дедим. У киши таажжубланиб "Қизим!" дедилар.
Кўксимга ҳаво тиқилди, шу ондаёқ кўзимга ёш тўлди. Агар бир нафас олсам йиғлаб юбораман. Шундай ҳам бўлди...
"Кечирасиз, мен кетишим керак" деб уйдан чиқиб кетдим. Улар хайратда, мен эса кўз ёшда...
Кўчада йиғлар эканман, кўксим тез-тез тўлиб кетар, бир хўрсинсам, кўз ёшим шашқатор бўларди. Кўп ўтмай ортимдан устозим чиқди. "Нима бўлди?" дедилар тушунар-тушунмас.
"Мен бундай қизга мос эмасман. Бу қадар тақво соҳибаси мени қўлимда хор бўлса, эртага Аллоҳга нима деб жавоб бераман? Бу қиз хақиқий солиҳ ва зоҳид инсонга муносиб. Мени кечиринг" дедим...
Йўл-йўлакай минг хил ҳаёл билан уйга келдим. Хонамда мусхафим турарди: янги ва тиниқ.
Яна кўзларим ўзимга бўйсунмади. Ўзимга ачиндим. Мени ҳалок бўлганим шу!
Мен тақвода адашдим!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚