ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

28706

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Мулоҳаза
💢Эр билан тортишувда хотин ҳақни гапирсада, гап қайтарувчи итоатсиз хотинлар сафига қўшилади. Бунақа ҳақгўйликдан кимга қандай наф...

💢Оилавий муносабатларда ҳар қандай адолатсизликка қарши эътирознинг ўз мавриди бор... Мавридини кутишга сабр қилмоклик албатта беажр қолмайди. Бироқ надоматлар бўлсинким, кўпчилигимизнинг ажрланишга “эҳтиёжимиз йўқ“. Савоб халталаримизнинг боғичи ёпилмайдиган бўлиб кетган савобли амалларимиз кўплигидан...

💢Иккинчи жаҳон урушида қанчадан қанча эрлар дом - дараксиз йўқолиб кетишган. На ўлиги маълум, на тириги... Шунда ҳам хотинлар сабр қилиб яшашган. Ҳозир эрга юборилган смс хабарга ўша заҳоти жавоб келмаса, кўпчилик оилаларда учинчи жаҳон уруши шиддатли тарзда бошланиб кетмоқда.

💢Яқинимизнинг смс ёзмагани, қўнғироқ қилмагани, хабар олмагани учун сабримиз саёз, шукримиз оз... Маҳзунланиб, норизо бўлишимиз учун триллионта баҳонамиз стартда туради. Тирикликнинг қадри паст, копейка...

💢Ақлли бўлиш билан, ақллилик қилишнинг ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. Ақлли аёл хожасининг қандай бўлишидан қатъий назар, ўзидан кўра ақллироқ эканлигини нафақат зоҳиран, балки ботинан ҳам тан ололган аёлдир.

Эр ғирт тўнка бўлиши ҳам мумкин. Лекин энг расво одамда ҳам албатта қанақадир яхши жиҳати бўлади. 100% ли ёмон одам бўлмайди. Ҳуддики, 100% ли яхши инсон бўлмаганидек...

💢Хожасига тинимсиз ақл ўргатадиган аёл такаббурлик шоҳсупасига маҳкам ўрнашиб қолган бўлади. Кибр ва манманлик эса зийнатлар кушандасидир.

💢Эрдан норизо аёллар кўп. Аксарият хотинлар эрга вазифасини эслатиб, маломат қилишни хоббига айлантириб юборишган.

💢Ўзимизнинг вазифамизни эслатадиган одам йўқ.
Бандаман, маломат қилишга ҳаққим бормикин, деб ўйлаш ҳаёлимизнинг кўчасига келмайди.

💢Аёл эркакнинг сакийнати учун яратилган. Тинчини бузиш учун эмас. Аёл вазифасини уддаласа ҳам катта гап. Тўхтовсиз таъна қилиш ўрнига хожаси ва ўзи учун Аллоҳдан тавфиқ, енгилликлар сўраб, узлуксиз зикрда, холис дуода бўлишда хайр бор. Токи дуолар ижобати қиёматда эр-хотинни Аллоҳнинг маломатидан асралишига сабабчи бўлсин.

💢Мен ҳеч бир аёлга осон тутмайман. Муслималарнинг андуҳларини, уларга нисбатан қилинадиган ноҳақликларни кўра олмайдиган даражада сўқир эмасман. Бироқ, тушунган киши бўлиб гиж-гижлаб, ёриб туз сепишдан бирор манфаат кўрмайман.

💢Позитив ҳамда реал фикрлашнинг хотиржамликда яшашимиз учун сув - ҳаводек зарурати бор.

💢Тириклик неъмати билан ризқланиб турган онимизда бетайин, бефойда хархашалардан не наф. Баракани кетказиб...

💢Пушаймон бўлмаслик тадоригини олдиндан кўриб яшашга не етсин...

💢Ибн Аҳмад роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

“Мен Умму Солиҳга уйланиб, у билан 30 йил бирга умр кечирдим ва биз бирор сўзда тортишмадик“.

💢Аллоҳ оила бошлиқларига инсоф, муслималарга гўзал тоқат ато этсин.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СЕНИНГ РИЗҚИНГ

Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Сеники бўлган нарса заиф бўлсангда сенга келади. Сеники бўлмаган нарсага кучли бўлсангда эриша олмайсан!”.
Биз ризқнинг маъносини тор олганмиз. Уни фақат молда деб ўйлаймиз. Бу хатодир ва ризқ мазмунига юзаки қарашдир. Кўп ризқлар борки, биз уларни ризқ санамаймиз. Чунки биз фақатгина чўнтакка кирган нарсани ризқ деб ўйлаб қолганмиз. Гўёки бошқа нарса ризқ эмас.
Оламда қалби тош хотинлар кўп. Аммо сени уйда кутиб ўтирадиган меҳрибон умр йўлдошинг ризқингдир.
Дунёда қалби қаттиқ эркаклар кўп. Агар сени ҳимоя қиладиган суюкли эринг бўлса бу сенинг ризқингдир.
Ота-онасига оқ фарзандлар тиқилиб ётибди. Агар сенинг солиҳ фарзандларинг бўлса бу сенинг ризқингдир.
Бузуқ қизлар кўп оламда. Агар сени жаннатга олиб кирадиган солиҳа қизинг бўлса бу сенинг ризқингдир.
Қанча-қанча кўзлар ухлай олмайди. Агар сен кечаси яхши ухлаётган бўлсанг бу сенинг ризқингдир.
Атрофинг тўла бемор. Агар сен соғ ва саломат бўлсанг бу сенинг ризқинг.
Дунёда оёғи кесилганлар кўп. Сенинг оёғинг бутун бўлса бу сенинг ризқинг.
Атрофингда кўрлар кўп. Сенинг кўзларинг очиқ бўлса бу сенинг ризқингдир.
Сенинг меҳрибон онанг бор. Қанча-қанча болаларнинг онаси йўқ. Бу сенинг ризқингдир.
Етимлар дунёни тўлдириб турганида сенинг отанг бор. Бу сенинг ризқингдир.
Сен мусулмонсан. Атрофингда беш миллиард инсон дўзахга тушмоқда. Бу сенинг ризқингдир.
Ер юзидаги кўп аёллар дўзахга кирмоқда. Сен эса Роббингга итоат қилмоқдасан. Бу сенинг ризқингдир.
Сайёранинг кўп жойларида кишилар очликдан ўлмоқда. Сенинг эса ейишга бир неча хил таоминг бор. Бу сенинг ризқингдир.
Қанча-қанча аёллар кўчаларда тунашаяпти. Сенинг эса тунайдиган уйинг бор. Синглим, бу сенинг ризқингдир.
Атрофингда биродарларинг бор. Оламда эса ёлғиз инсонлар қанча! Бу сенинг ризқингдир.
Фарзандларингни кўксингга босаяпсан. Қанча-қанча оналар гулдек фарзандларини қабрга қўйишган. Бу сенинг ризқингдир.
Башариятнинг ярми ўқишни билмайди. Сен эса ўқишни биласан. Бу сенинг ризқингдир.
Сенда овқат пиширишни ўргатадиган китобинг бор. Қанча –қанча аёллар овқат қилишга масаллиқ топа олишмайди. Бу сенинг ризқингдир.
Фарзандинг мактабга борганида қайтмаслигидан хавотир олиб қўлингни қалбинг устига қўйишинг ризқдир.
Қанча-қанча беморлар овқат ейишдан маҳрум бўлишганда сенинг иштаҳа билан овқат ейишинг ризқдир.
Қанча-қанча аёллар болаларига нонушта топиб бера олишмаётган пайтда сен эрталаб қаҳва ичиб ўтиришинг ризқдир.
Оламда кўп ризқлар борки, уларнинг қийматини мол билан ўлчаб бўлмайди. Аллоҳ сенга тақсим қилиб берган ризққа рози бўл, ана шунда энг бой инсон бўласан. Бошқалар қўлидаги нарсаларга боқма , саодатли бўласан!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қон босимни 1 кунда даволадим!
80 ёшда бу натижага эришдим.
Хеч қандай дориларсиз қон босимим 120 га 80 бўлди.
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11

Қандай қилиб дейсизми ?

-Кунига бир қошиқ ушбу дамламадан ичсангиз сизда қон босим нормага тушиб, юрак қон томирлари ва нафас олиш тизимидаги сиқишлар бутунлайга йўқ бўлади.

БАТАФСИЛ РЕЦЕПТ ШУ ЕРДА:👇👇👇👇
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
https://olso.uz/faeton/?web=faeton11
.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

(Тўлиқ)...

... Кеча бир ҳайдовчи (киракаш) йигит айтади...
Бундан қариб 3 ёки 4 йил аввал, уйим ёниб кетди. Ўша вақтда ўзим талаба бўлиб ўқиб юрган кезларим эди, оилада тўнғич фарзанд бўлганим учун дадамларга ёрдам бўлиши учун ишлар эдим. Бир кун нимаям бўлди-ю уйимизда олов чиқиб ёниб кетди. Ҳамма нарсамиздан айрлдик. Устига-устак  дадамлар ҳам бўлиб ўтган ишдан сўнг қаттиқ сиқилиб инфаркт ортириб олдилар. Оила масъулияти энди росмана ўзимга тушди. Бир ёғда дадам оғир аҳволдалар, бир ёғда уйимиз ҳалиги аҳволда қаёққа боришни билмай қолдим. Бир одам депутатларга мурожат қилишимни айтиб қолди. Ўша кезлари бир аёл депутат эди. Ўша аёлни ёнига ёрдам сўраб бордим. У аёл эса (худди устимдан кулгандек) президентни йўлига чиқиб туринглар у сизларни кўриб ёрдам беради, деб қолди. Мен эса :«Сиз ҳазиллашяпсиз шекилли аа? Ахир ҳечким президент уёқда турсин, ҳатто у ўтадиган йўлига яқинлаша олмайдику» деб жавоб қилдим у аёл эса бундан бошқа ёрдам қила олмаслигини айтиб мени қайтариб юборди. Охири Аллоҳдан ўзга нажоткорим йўқлигини билгач, ўзим пул топишга ҳаракат қила бошладим. Ака, ишонсангиз ёниб кетган уйимда оиламиз билан бирга ётдик, қора куяни устида.

Аввалига роса хўрлигим келиб йиғлагудек бўлиб қолдим ҳечким на ёрдам, на бирон бир кўмак бермасди. "Аллоҳим" дедим бошқа ҳеч нима дея олмасдим. Бир куни уйда деворларни суваб, қайтадан кўтариш учун лой аралаштираётганимда эшик тақиллатиб қолди. Ёнимда 5-6 ёшлик жияним борлиги учун унга: «Бор қарачи, ким экан?!» дедим. Бир оз вақтдан сўнг эса жияним иккала қўлида қора салафан пакетни зўрға кўтариб кираётганини кўриб унга ёрдамлашгани бордим.

«Ким экан? Ким эшикни тақиллатибди?» деб сўрасам :
"Билмайман. Бир амаки уйда катталар борми деб сўраган эди сизни чақирмоқчи бўлиб қайтиб кирмоқчи эдим у амаки мени тўхтатиб мана буларни ўша одамга бериб қўй", деб қўлимга тутқазганича кетиб қолди» деди.

Ака, хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг иккала салафан пакетнинг ичида тўла пул экан, (чамаси 100 миллионча эдиёёввв). Салафан пакетларни ким берган, ким ташлаб кетган ҳалигача номаълум бўлиб қолди. Лекин салафанни биттасини очиб қарасам ичида бир парча қоғозга: «Мени ҳаққимга дуо қилинглар, фарзандим йўқ, Аллоҳ менга фарзанд ато этсин!!!»  деган ёзув турар эди.

Мана шунча йил ўтса ҳамки бирор намозим йўқки, ўша одамни ҳаққига дуо қилмасам.

Аллоҳни меҳрибончилигини қаранг ака?

Нақадар чевар Зот-а?!

Деб ҳайдовчи ўз ҳикоясини тугатди, мен жуда қаттиқ таъсирландим унинг бу ҳикоясига. Аллоҳ ана шундай соҳиби эҳсонларга ўзи ғойиби ҳазинасидан бераверсинким улар сабаб бошқа муҳтожманд бандалар баҳраманд бўлаверсинлар!!!

Эҳсоннинг мукофати албатта эҳсондир!
Абу Зар

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

7 qism Abdulmuttalibning mehr quchog'i

Фойда топсангиз дуоингиз умидидамиз

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

5 qism Bani Sa'd yurtida

Фойда топсангиз дуоингиз умидидамиз

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim🥹

Bo'yansam ham xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😕

Ammoo bitta kanal topvoldim SUPER😍😍

Silagayam etmoqchiman tez o'tvolila🤓👇🏻

@makiyaj_trendi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

3 qism Kaba yiqiladimi 2

Фойда топсангиз дуоингиз умидидамиз

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

1 qism Muqaddima

Фойда топсангиз дуоингиз умидидамиз

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТИКУВЧИ ЧОЛ✂️👳‍♂
Кичик бир қишлоқда тикувчи чол яшар экан. Лекин у қимматбаҳо ва чиройли кийимларни тикар ва яхшигина нархга сотар экан.
Кунлардан бир кун шу қишлоқда яшайдиган камбағал кишилардан бири келиб тикувчига дебди: Сиз касбингиз орқали яхшигина даромад топасиз, лекин нима учун бизга ўхшаган фақиру фуқароларга эҳсон қилмайсиз. Ана, қишлоғимиздаги қассобни кўринг, у ҳар ойда камбағаллар учун маълум миқдордаги гўштни текинга тарқатади. Шундан ўрнак олсангиз бўлмайдими?!-дебди. Тикувчи чол унга ........давоми👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱💸 ПУЛЛАР БИЛАН КУМИЛГАН ОНАХОНГА.

Бир ёши ўтиб қолган онахон нафақа пулларини олиб ўзи ўтирган кўрпачасининг ичига тикиб қўяр экан. Фарзандларига мени ушбу кўрпача билан қўшиб кўминглар, мени сизларга васиятим деб айтиб юрар экан. Орадан вақтлар ўтиб онахоннинг куни битибди. Ўғиллари онамизнинг васиятини бажарайлик деб ўша кўрпача билан қабрга қўйибди. Орадан озроқ вақт ўтгандан кейин ўғиллари кўрпача ичида пул борлигини билиб қолибдию нима қилишини билмай имомнинг олдига маслаҳат сўрагани боришибди. Бу воқеадан воқиф бўлган имом бир сесканиб тавба қилиб онахоннинг гуноҳидан ўтишини Аллоҳдан сўрабди ва ўғилларига қабрни очмасликни маслаҳат берибди. Агар қабрни очсаларинг яна бир аза бўлишлигидан огоҳлантирибди. Бу ишнинг фарқига бормаган нодон ўғил укасини олиб қабр очишга борибди ва қабрни очиб қараса...

#ДАВОМИ😳😱👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝 АЛЛОҲНИНГ МЕҲМОНИ...
(Бўлган воқеа)

Бу воқеа ҳаётимда бўлиб ўтганига ушбу рамазон кунлари бир йил бўлади.
Аслида хаммаси ўтган йилнинг февраль ойида бошланган эди.
Бир куни онажонимни йўқлаб уйга бордим. Кўришдик, суҳбатлашдик. Суҳбат орасида улар :
- Қизим, уканг мени Умра зиёратига олиб бормоқчи. Тижорий йўл билан олиб бориш ҳаракатини қиляпти . Шунингдек махаллагаям ариза топширдик. Қайси бирининг навбати биринчи келса , ўша тарафдан кетаверамиз - дедилар.
Мен укамнинг режаларидан боҳабар эдим . У " Ойимлани биринчи Умра сафарига олиб бораман , кейин Ҳажга" дегани деган эди. Бунга сабаб , Умра сафарининг навбати тез келишида , бу сафарда муборак шаҳарлар Макка ва Мадинада издиҳомнинг Ҳаждагидан камроқ бўлишида эди. Уч йиллар аввал онажонимнинг оёқлари тиззалари кўзидан синганлиги учун , юришга қийналардилар. Гарчи , оёқлари тузалган бўлса-да асорати қолганди.
Мен эса кўнглимда "Қани эди онажоним бир борганларида ҳаж ибодатларини ҳам қилиб келсалар эди" деб ўйга чўмардим. Иттифоқо , ҳамма ҳужжатлар тайёр бўлиб , зиёрат дараги эшитилай деб қолганда, бирдан тижорий йўл билан ибодатга кетиш йўллари тўхтатилиб қўйилди. Давлат томонидан юбориладиган зиёратчилар кўламини кенгайтириш чораларининг ишлаб чиқарилиши бунга сабаб бўлди.
"Майли, бу ҳам Аллохнинг иродаси, ҳар бир ишда ҳикмат бор",- дедилар онажоним қўнғироқ қилганимда.
Орадан икки ойдан ошиқ вақт ўтди. Рамазон арафасида биз бу муборак ойни хушҳабар билан қаршиладик. Тижорий йўл билан зиёрат қилувчиларга яна йўл очилибди. Укам онажонимни олиб Рамазоннинг илк кунларида йўлга чиқармиш.
Севинчдан бошим осмонга етиб уйга учиб бордим. Борсам онажоним кайфиятлари йўқ , маъюс бир аҳволда ўтирган эканлар.
- Нима бўлди ?! Нега ҳурсандмассиз ?! -сўрадим ажабланиб.
- Шу сафарни қолдирсак бўлмасмикан- а ?!- бўшашганча жавоб бердилар улар.
- Қизиқмисиз, онажон?! Одамлар йиллаб орзу қиладику бунақанги сафарни. Яна муборак кунларда бўлса...
- Ана шунинг учунда, қизим. Биласан , бир неча йиллардан бери ўт пуфагимнинг безовта қилиш туфайли шифокорлар рўза тутишни таъқиқлаб қўйишган. Умрага борсам, ҳамма рўзадорларни ичида ...
Мен Аллоҳдан ҳаё қиламан, болам.- онамнинг бошлари эгилди.
Уларни қандай юпатишни билмай бир оз ўйланиб қолдим . Кейин хаёлимга келган фикр бутун шууримни ёритиб юборди :
- Онажон, Аллоҳнинг ҳар бир ишида минг ҳикмат бор. Қаранг , шунча ойдан бери очилмаган йўлларингизни муборак ойда очилганлигини. Ахир , манбаларда рамазон ойида қилинган Умра сафари Ҳажники билан тенг деб келтирилган жойлари борку. Шунча вақт йўлингизни ёпиб қўйган Қодир Эгам айнан рамазон кунлари очиб юборганига ҳайрон бўлмаяпсизми ?
- Қизим, бизни зиёратга олиб борувчи фирманинг саёҳат қоғозлари ўтибди. Зиёратга биз илиниб қолибмиз. Бошқа зиёратчиларни бориши яна бекор бўлибди, - дедилар онажоним мушоҳада қилганларича.
- Бунга нима дейсиз , яна ?! - дедим мен жонланиб . Кейин тўлиқ ишонч билан сўзимни давом эттирдим:
- Онажон, сиз Аллоҳнинг уйига меҳмонга кетябсиз. Айтинчи Меҳрибонлар ичра энг меҳрибон зот бўлган Аллоҳ сизни, ўз меҳмонини уйида ноқулай аҳволга солиб қўярмикан?!
Онажонимнинг юзларига қон югурди...Жилмайдилар.
Онамни укам билан зиёратга кузатдик. Улардан бунчалик олис масофада ажрашганимга бир юрагим куйса, барча мўмин- мусулмоннинг орзуси бўлган амалларни бажариш бахтига муяссар бўлганликлари учун эса беҳад шодланаман. Яхшиям интернет бор. Ҳар куни улардан овозли ва видео хабарлар келиб турибди.
Ўн кун ҳам ҳаш - паш дегунча ўтиб кетди.
Онажоним билан укамни кутиб олгани хаммамиз аэропортга йиғилдик . Тошкент халқаро аэропортида улар самолётдан тушиб, олд майдонга ўтишгунларича тунги соат икки ярим бўлиб қолди. Тез - тез кўришиб машинага шошилдик, оғиз ёпишга жуда кам вақт қолаётганди.
- Онажон , таассуротлар билан бемалол уйда ўртоқлашамиз. Ҳозир тезроқ манзилга етиб олсак , йигитлар ҳам , укам ҳам , хуллас ҳаммалиги оғзилигини ёпиб олишарди.
- Мен ҳам- дедилар баҳтиёр ҳолатда онам.
- Иие, қанақасига , сиз рўза тутаяпсизми , ахир соғлиғингиз...?!
- Сўрайсана , болам. Мен бир кун ҳам рўзани қолдирмай тута олдим. Ишонсанг , зиғирдек ҳам қийналганим йўқ.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Хуллас, ҳозирда катта шифокор бўлиб кетган аммамнинг дунёга келиши бувимни ҳаётга қайтарган. Икки йил ўтгач эса дадам туғилган. Икки фарзандни етказганига шукур қилиб, уларнинг умрини тилаб бувим ва бобом ҳаётни давом эттиришган.

Бобом Иккинчи жаҳон уруши фахрийси эди. Уни урушга кузатиб, бири тўрт, иккинчиси икки яшар фарзандлари билан қолган бувим эл қатори тирикчилик дарди билан яшаган, эрининг жонини саломат сақлашини Яратгандан сўраб, тўрт йилни ўтказган. Бобом урушнинг бошидан охиригача қатнашиб, чап елкасидан яраланган ҳолда уйга қайтади. Урушга кетгунича саводи аъло бўлгани сабабли босмахонада мусаҳҳиҳ бўлиб ишлаган экан. Аммо қайтиб келса, босмахонани аллақандай фабрикага айлантиришибди. Хуллас, у амакисининг ёнига кириб, янги касб – сувоқчиликни ўрганади. Елкасидан ярадорлиги, ишнинг заҳ ва ноқулайлигига қарамай тирикчилик дардида ишлайверади.

Бироқ бувим ва бобомга аталган ҳаётнинг синовлари ҳали тугамаган экан. Қишнинг қорасовуқ кунлари печкадан учқун сачраб, уйлари ёниб кетади. Бобом шаҳар ташқарисидаги иморатнинг сувоқ ишлари билан машғул бўлиб, уйга ҳафтада бир келаркан. Ўша тунда негадир ҳомиладор хотинидан кўнгли нотинч бўлади ва эрталаб оиласидан хабар олгани келса, уйи келтепа бўлиб ётганини кўради. Қўшниникидан йиғлаб чиққан аёлидан «Болалар омонми? Ўзингга ҳеч нима қилмадими?», деб сўрайди-да, ҳамма соғлигини эшитгач: «Худо бекорга мени қурувчиликка йўналтирмаган экан-да. Куйинма хотин, бир уй бўлса, амаллаймиз», дея бувимни юпатади. Бувим ёнғинда икки фарзандини кўтариб қочган, ҳатто оёғига калиш ҳам киймаган экан. Маҳалла-кўй, қариндош-уруғнинг кўмаги билан амаллаб қишдан чиқишади. Бувим ўшанда оёқ касалига чалинган. Ёзда эса кенжатойи Мансур амаким дунёга келган.

Мансур амакимни яхши хотирлайман. Қад-қомати келишган, ҳарбий одам эди. Шу соҳага бутун умрини бағишлади. Мен ўн ёшларда эдим, чамаси. Амаким Афғонистондаги ҳарбий амалиётларда қатнашар, бувим билан бобом куну-тун унинг дуои жонини қилиб ўтиришарди. Бир куни уйимиз йиғи-сиғи, мотамга тўлди. Амакимнинг ҳалок бўлгани ҳақида хабар келди. Бувимнинг «Бунисини ҳам пешонамга сиғдирмади», дея қилган нолалари ҳамон қулоғимда жаранглайди. Бечора бобом ва бувим шу билан ўнинчи фарзандни тупроққа топширишди…

Бобом бувимни «Санобарим» дерди, олдидан ҳам, орқасидан ҳам. Баъзида бувим атрофдагилардан уялиб «Шунчаки отимни айтиб қўяқолинг, «им»ига бало борми?», деса, бобом: «Хўп» дерди-ю, аммо ўз билганидан қолмасди. Бувим эса бирон марта бобомнинг исмини айтмаган. Ҳарҳолда, мен буни эслолмайман. Нуқул «даданг», «бобонг» деб гапирарди. Эсимда, бувимнинг оёғи қаттиқ оғриб, шифохонага тушиб қолди. Шунда бобом ҳам шифохонага ётиб олди. Анча йиллардан бери елкасидаги оғриқ азобига чидаб, шифокор аммамнинг битта игна санчишига ҳам рухсат бермаган одам (уколдан жуда қўрқарди), шифохонанинг барча шартларига кўниб, даволанишга рози бўлди. Мақсад, бувим билан ёнма-ён бўлиш эди.

Бувимни саксон бир, бобомни эса саксон тўрт ёшида, яъни бир йилда тупроққа топширдик. Бобом бувимдан кейин атиги уч ой яшади. Ҳисоблаб кўрсам, улар етмиш икки йил ёнма-ён бўлишибди. Бу — бир инсон умри дегани. Мен бувим ва бобомнинг ҳаётини сабру қаноат, меҳру муҳаббат, вафою садоқат мактаби дегим келади. Яхшики, шу ҳикояларни тинглаб катта бўлган эканман. Хулосалар асқотаяпти. Юқоридаги воқеаларни эса бугун арзимас баҳоналар билан бузилиб кетаётган оилаларга турмуш қийинчиликларини елкама-елка туриб енгган, бир-бирига бутун умр суянчу таянч бўлиб, оила қўрғонини ардоқлаб келган қадрдонларим ҳаёти ибрат бўлар деган мақсадда қоғозга туширдим.

ШАҲНОЗА СОАТОВА.

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АЖАЛ  ЯҚИНЛАШАЁТГАНИНИНГ ОЛТИ БОСҚИЧИ❗️
____
Ўлим 6⃣ босқичдан иборатдир:


Биринчи босқичнинг номи “ўлим куни” дейилади. Ушбу кунда инсоннинг ҳаёти ниҳоясига етади. Аллоҳ таоло осмондаги фаришталарга банданинг руҳини олиш учун ерга тушишларига ва уни Аллоҳ таолога йўлиқишга ҳозирлашларига буюради.

Афсуски, ҳеч ким бу кун ҳақида ҳеч нарсани билмайди, ҳатто ўша кун келганини, шу куни вафот этишини ҳам англамайди. Инсон ушбу вақт келганини билмасада, лекин танасида бир қанча ўзгаришлар бўлаётганини сезади.
Масалан, ўша кунда...

👉 Батафсил ўқинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📑ҚАБРДАН ҚАЙТГАН ҚИЗ ( БЎЛГАН ВОҚЕА)😢

Сожида ниҳоятда ақилли , чиройли, қадди қомати келишган қиз . Уй рўзғор юмушларини саранжом саришта қилади.
Сарвардан келган совчиларга розиилик берди. Нон ушатилди, фотиха қилинди.
Тўйга тўрт кун қолганида куёв булмиш Сарвар Сожидани учрашувга чақирди . Икки ёш учрашишди. Сожида уялганидан ерга боқар, уялганидан икки яноқи қип - қирмизи бўлиб хуснига ўн чандон хусн қўшиб турарди.
Нега жимсан, ёки менга турмушга чиқаётганингдан норозимисан?
— Йўқ нега энди . Сиз гапираверинг мен эшитаман холос.
Уйга келиб Сожида
типирчилаб икки дақиқа ўтмай ўзидан кетди. Тез ёрдам келиб Сожидани текшириб кўриб:  Бардам бўлинглар, кўргулик экан,  кечикибмиз ..Жаноза утди. Бир маҳал соат тунги 1 лар чамаси эшикни кимдир бежо таққиллата бошлади.Не кўз билан кўрсинки дарвоза олдида  қабристон қоровули хавотирда турарди....Давоми 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯҚИНЛАРИМГА ДИЛ ИЗҲОРЛАРИМ ❤️❤️❤️

Сирли қўнғироқлар орқали яқинларингизга қувонч бағишланг. 😀😀😀


💞Туғилган кун табриклари

💞 Байрам табриклари

💞 Дил изҳорлари

💞 Узурномалар


Дилдаги изҳорларингизни гўзал тарзда етказиб берамиз. 🌹💘🦋😀😀
Биз билан бўлинг!  Биз ҳамиша қувонч улашамиз. 😀😀🤩
Мурожаат учун
👇👇👇

☎️
+998913386319

✍️ @Sanobaradminka_14

/channel/+zqNCicgV-JcyMTNi
/channel/+zqNCicgV-JcyMTNi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ЮЛДУЗ БИЛАН ОЗОДА ЎРТАСИДА ЯНА ЖАНЖАЛ БОШЛАНДИ❗️

ШОК УРУШ НИМАДА КЕЛИБ ЧИҚДИ😡

😨ВИДЕОНИ КЎРИНГ ШОККА ТУШАСИЗ ОЗОДАНИ ГАПЛАРИГА ЮЛДУЗ ЧИДАБ ТУРОЛМАДИ

🎥ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ЖОЙЛАДИК ТЕЗ КЎРИНГ ЎЧИРИЛИШИ МУМКУН
👇
https://telegram.me/joinchat/cdUe66F8H3c3MzAy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АЛЛОҲ СЕН БИЛАН САВДО ҚИЛАВЕРАДИ
🕊
Ривоят қилинишича, бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб келиб:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Роббинг золимми ёки одилми? – деб сўради. Довуд алайҳиссалом:
- Ҳолинга вой бўлгур, Роббим одил, У ҳеч кимга жабр-зулм қилмайди, нега бундай деяпсан? – дебди. Шунда аёл:
- Мен бир бева аёлман, болаларим бор, уларни қўл меҳнатим билан боқаман. Кеча йигирган ипимни бир бўлак матога ўраб, сотиш учун бозорга олиб кетаётган эдим, тўсатдан бир қуш менга ҳужум қилиб қолди: мато ва ипни олиб қочди, мен эса болаларимнинг олдига ҳеч нарсасиз, ночор ва хафа ҳолда қайтдим.
Шу суҳбат бўлиб турган пайтда Довуд алайҳиссаломнинг эшиги тақиллаб қолди. Довуд алайҳиссалом киришга изн берди. Улар ўн нафар тижоратчилар эди. Ҳар бирининг қўлида ўн динордан пул бор эди. Улар:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу пулларни ҳақдорларга беринг, - дейишди. Шунда Довуд алайҳиссалом:
- Бу пулларни беришга сизларни нима мажбур қилди? – деб сўради. Улар:
- Биз бир кемада эдик, бирдан қаттиқ шамол туриб, ғарқ бўлишимизга сал қолган эди, тўсатдан бир қуш келиб, бир мато ташлади. Унинг ичида йигирилган ип бор эди. Биз улар билан кемамизнинг айбларини тўғрилаб олдик, шундан кейин шамол бизга ортиқча қийинчилик туғдирмади. Саломат қолганимиз учун ҳар биримиз ўн динордан садақа беришни назр қилдик, мана ўша пуллар, - дейишди. Довуд алайҳиссалом ҳалиги аёлга қараб:
- Аллоҳ сен билан денгизда ҳам, қурақликда ҳам савдо қилаверади, сен эса Уни золим дейсан, - деди ва унга юз динорни узатиб:
- Буни болаларинга сарфлагин, - деди.

(“Кўҳна дунё ривоятлари” китобидан.)

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

    Қиш. Қор гупиллаб ёғарди. Ҳаво совуқ бўлса ҳам, башараси ундан совуқ 3 киши ташқарида чекиб ўтирарди.
-Қизни бекор ўлдирдик,-деди кўзлари шилпиқ йигит,-ҳали олиб юрсак бўларди.
-Икки ҳафта ўйнадик камми? Шефни биласан, ҳидланиб қолади деб кўп олиб юрмайди.
-Бир етим қиз эди. Ит билармиди? Камига йигитим билан қочиб кетдим деб хат ёзган бўлса.
-Ёқиб қолганмиди,-ораларидаги қош кўзлари келишган, аммо қарашлари совуқ йигит ширт этиб тупуриб гапга қўшилди,-сенларга мен авраб беряпман қизларни. Шубҳа менга тушиши мумкин. Бу кишим кайфи оҳирига етмаганидан хафа.
-Бўлди тўнғилламаларинг. Шефни ўзи билади. Ўлдиришни маъқул кўрди. Ўлдирди. Биз аралашмадик. Тамом,-ёши каттароғи елка қисди.
  Уларни баҳсини қўли қип~қизил қон, барваста одам чиқиб келиб бузди.
-Ҳозир қизни жасадини майдалаб, пакетларга солиб бераман. Ҳар доимгидек ичига тош солиб Жаркўлга даф қилиб келасиз.
  
Қотиллар раҳбари ҳозиргина умрига зомин бўлган қизни жасадини олдига келди. Устига ёпилган матони олди ва бирдан қотиб қолди...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

6 qism Abvoda qazilgan mozor

Фойда топсангиз дуоингиз умидидамиз

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

4 qism Mavlidi Nabaviy

Фойда топсангиз дуоингиз умидидамиз

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Мен эркак бўлганлигим учун, баъзи эркакман деб , ўзининг ҳақларини талаб килиб, ўз завжаларининг ҳақларини адо этмай юрган эркакларнинг бундай харакатларидан қаттиқ уялдим, бошим эгилди, юрагим эзилди 😪

Эркакларимизнинг масъулиятсизликлари, шаʼриатни билмасликлари, жоҳилликлари сабаб, аёлларимизга зулм қилдилар. Бундай холатга келишликда қисман менинг ҳам улушим бор, Аллоҳ авф этсин, чунки мен уларга Ҳақни етказмадим 😪 ёмон йулдан қайтармадим 😪 .

Сизнинг ўз фикрингизда қатъий туриб олишингиз, мени қаттиқ ўйлантирди.
Нега, бунчалик эрларидан безишди.
Ахир саҳобалар даврида аёллар ҳимояни эрларидан топар эдику.

Ҳаа, эрлар шижоатни йўқотди, эрлик ваколатини уларга бериб, аёллик ваколатини ўзларига олдилар, жоҳиллар золим бўлди, илм оёк ости, нафс бош устида бўлди.😪

Эй муслима опа -- сингилларимиз бизларни кечиринглар, мени кечиринглар 😪
Ўйлаб ўтириб, қаттиқ хафа бўлдим, ва уйланмаган йигитларга шу сўзларни
айтгим келди.

Сизлардан олдинги эрларнинг килган ишларини такрорламанг, токи аёлларимизнинг, ўз эрлари устидаги ҳақларини ўрганмасдан туриб, уйланманглар!

Уларнинг, келажакда буюк фарзандларни тарбия қилиб вояга етказадиган буюк оналар бўлишлигини ҳис килмай туриб, уйланманглар!

Аёл нозик хилқат, у доим меҳрга муҳтож, агар меҳр беришни билмасангиз, уйланманглар!
У, ҳимояга муҳтож, агар ҳимоя қила олмасангиз, уйланманглар!

Битта қиз, тўрт тоифа эркакни ё жаннатга ёки дўзахга ўзи билан олиб кирар экан:
1.Отаси.
2.Ака ёки укаси.
3.Эрини.
4.Ўғил фарзанларини.
Масъулиятни қўлга ололмасангиз, уйланманглар!

Эй йигитлар, меҳр -- муҳаббатли бўлолмасангиз, уйланманглар!
Раҳм -- шафқатли бўлолмасангиз, уйланманглар!
Кўзидаги ёши Сизнинг каҳрингиз, ғазабингиз туфайли бўлса, уйланманглар, токи ғазабингизни тийиб олишни урганмагунингизча.

Чунки пайгамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи васаллам шундай деб мархамат килганлар, ғазаб, гуноҳларнинг бошидир, ғазаб сабаб кўп гунохлар туғилади, сен ғазабинг чиққанда ғазабингизни тийинг, мен жаннатга кафилман деганлар.

Бир муслима аёлнинг ноласи юрагимни парчалаб юборди, бу сўзларни шу сабаб айтишга қарор қилдим 😪😪😪

#Kochirilgan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2 qism Kaba yiqiladimi

Фойда топсангиз дуоингиз умидидамиз

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳасад

Янги келинлигимда ойижон раҳматли билан кўп бора бозорга айлангани чиқардик.

Биринчи сафар Дубай қатор деган томонларда бир қизил рангли чиройли кўйлакни ушлаб узоқ туриб қолдилар. Кўйлакни ўзларига кўряптиларми десам,  ранги тўқ қизил! Ҳайрон бўлиб сўрадим. Овсинимга кўраётган эканлар. "Жуда чиройли кўйлак экан олайликми, ойижон!" дедим.  Нарҳини сўрадик, тоза маҳсулот эканлигига баҳоси баландлик қилди.  Қўлимиздаги пул шу кўйлаккагина етарди. Камина "олайлик келинг" деб турсам, ойижон бош чайқаб, чит бозор томонга қараб юрдилар.

Чит бозоридаги арзон трикотаж кўйлакни ушлаб туришларини кўриб, ҳайрон бўлдим. "Ойижон бу мато чўзилиб кетади, юринг ҳалиги кўйлакни оламиз, сифатли яхши, кўримли нарса эди!" дедим.

Юзимга синчков тикилиб қолдилар.

Кейинги бозор улар мен билан эмас, бошқа биров билан чиқиб кетдилар.

Ундан кейингисида яна камина билан худди ўшандаги каби воқеа такрорланди.

Орадан маълум бир пайт ўтиб, ўшанда ойижон мени синаб кўрганликларини айтдилар.

"Бунда хасад йўқ экан, бировга тиласа энг яхшисини тилар экан!" дедилар ҳаммага эшиттириб...

На қобилиятларимдан,  на қўлимдан кўп иш келишидан,  на яхши бир оиланинг бекаси эканлигимдан, на сабримдан ва на эришган ютуқларимдан бу сўздан қувонганимчалик қувонолмайман...

Аллоҳ таоло менга қалб касалини бермади!

Ҳар оқшом бошимни ёстиққа қўйганимда шу сабабли ҳотиржам уйқуга кетаман.

Ҳар тонг бошимни ёстиқдан кўтарганимда ўзим билан ўзимни оввора қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд айтаман!

Ҳасадгўйликни билмаганим учун Алҳамдулиллаҳ!

Дунёдаги энг хунук юз - ўзи душман деб билган одамининг бири-икки бўлганини эшитиб, лаби оқариб,  юзи қорамтир тусга кирган юздир!

Бир кун юзимиздаги ажинлар ҳам бизни оқлаб ёки қоралаб гувоҳликка ўтадиган кун қадаримизда бор!

Дин ғамида, эл ғамида оқарган соч билан ҳасад, иғво, кўролмаслик дардида кумуш тортган сочлар ҳам гувоҳликка ўтади ана ўша кунда!

Бу дунёда сизни қайнонангиз,  қўшнингиз,  дугонангиз ёки етти ёт синаб-синашта этса бу оддий ҳол.  Ишонаверинг!

Сизни баъзи бир жойларда Аллоҳ ҳам синайди,  душманингизга ҳам яхши нарсани илинаверинг!  У ҳам сизни яратган Зотнинг бандаси-да!

Бошига иш тушганда гўштини чўқиш учун биринчи бўлиб учиб борган қузғун-Сиз бўлманг...

Ана ўшанда Ҳазрати Инсон мақомини топган бўласиз!

Умму Зайнаб

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

...#СубҳанАллоҳ...

...Қуръон оятлари билан сўзловчи аёл...

Ҳазрат Абдуллоҳ ибн Муборак айтадиларки: Мен ҳаждан қайтаётганимда бир отлиқ мен тарафга келаётганини кўрдим. Отлиқ менга яқин келганида, у аёл киши эканини билиб, унга салом бердим.

У аёл; "Раҳийм бўлган Роббдан "салом" сўзи бордир", (Ясин 58) - деб жавоб берди.

У бу оятни ўқиганда, менинг саломимга жавоб берди деб тушуниб, қаердан келяпсиз деб сўрадим.

У аёл: "Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг", (Бақара 196), - деб жавоб берди.

Мен шунда у Каъбатуллоҳни зиёратидан қайтаётганини тушуниб, қаерга кетяпсиз, - дедим.

У аёл: "Кимни Аллоҳ залолатга кеткизса, бас, унинг учун ҳеч бир ҳидоят қилгувчи йўқ""(Аъроф 186), - деган оят билан жавоб берди.

Мен у бу оятни ўқиганидан йўлдан адашиб қолибди, деб тушундим. Менинг тахминимча у ёши каттароқ кампир эди. Мен: Онажон қаерга олиб бориб қўяй, деб сўрадим.

У аёл: "Аллоҳнинг ҳоҳиши ила Мисрга омонликда киринглар"(Юсуф 99) , - деб жавоб берди.

Мен унинг бу оятни ўқиганидан шаҳарга бориши кераклигини тушундим, мен ҳам шаҳарга боришим керак сизни йўл бошлаб бораман дедим.

У аёл: "Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни хуш кўради" (Бақара 195) , - деб жавоб берди.

Мен унинг бу оятни ўқиганидан, йўлбошлаб боришимга рози эканини тушуниб, уловни юганини ушлаб йўл бошлаб кетдим. Бир қанча юрганимиздан кейин, мен баъзи арабча шеърларни ўқишни бошладим.

У аёл: "Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар" (Муззаммил 20) , - деди.

Мен жим бўлдим, лекин бу аёл ким экани ҳақида ўйлаб қолдим. Шунда мен унинг хонадони ҳақида маълумотга эга бўлмоқчи эдим,

У аёл буни сезиб: "Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади" (Моида 101), - деган оятни ўқиди.

Мен тушундимки, у оиласи ҳақида гапиришни ҳоҳламаяпти. Бир қанча юриб шаҳарга яқинлашганда мен ундан: шаҳарда сиз ким билан кўришмоқчисиз? - деб сўрадим.

У аёл: "Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир"(Каҳф 46) - деб жавоб берди.

Мен тушундимки, Аллоҳ унга мол-у дунё ва ўғиллар берган экан. Мен шаҳарга кириб, ҳаждан қайтаётган карвон аҳлига йўлиқдим. Улар юкларини тушураётган экан. Мен у аёлдан: ўғилларингизни исми нима? - деб сўрадим.

У аёл: "Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ", (Бақара 140)

Мен унинг ўғилларининг номлари шу экан деб тушундим ва баланд овоз билан уларни номини айтиб чақирдим. Шунда учта жуда чиройли, илм ва фазл эгаси бўлган йигитлар югуриб келишди. Улар карвоннинг ичидан оналарини қидириб, онамиз қаерда қолди экан, деб паришон бўлиб юришган эди. Улар бир-бирларини кўриб жуда ҳурсанд бўлдилар. Мен энди уйимга кетсам ҳам бўлади деб турган эдим,

У аёл буни сезиб, "Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, ва асирга берарлар", (Инсон - оятини ўқиб, болаларига мени меҳмон қилишга ишора қилди.

Мен меҳмон бўлишдан бош тортиб, узр айтдим.

У аёл: "Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз"(Инсон 9),- деди.

Мен жуда ҳайрон бўлиб: "Эй Аллоҳ, бу қандай муомала, бу тугун менга ечилмаяпти", - дедим. Мен бироз таомланиб, унинг болаларидан, бу қандай муомала қачон бу аёлга бир гап айтсам, ҳар гапнинг жавобида Қуръони Каримдан бир оят ўқиб жавоб беряпти,- деб сўрадим.

Ўғиллари: ''Бу бизнинг онамиздир, Қуръоннинг ҳофизаси, ҳадиснинг олимасидир, унинг дилида қиёмат кунида ҳар айтган сўзимга Аллоҳга қандай жавоб бераман, деган Аллоҳдан қўрқинч ўрнашиб олгандир. Шунинг учун, 20 йилдан бери Қуръон оятларидан бошқа бирорта лафз унинг тилидан чиққан эмас'',- деб жавоб бердилар.

Субҳаналлоҳ, Илоҳий қўрқинчнинг ажойиб намунасини кўрингки, Аллоҳнинг каломидан бошқа бирорта лафз унинг тилидан чиққан эмас экан. Аллоҳ таоло тилларимизни беҳуда нарсаларга ишлатишдан ўзи сақласин.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Мен шунақанги ҳурсанд бўлдимки ...
Индинига онажонимдан яна бир хабар олайчи , деган хаел билан уйга борсам, мени ҳазин жилмайиб кутиб олдилар:
- Қизим , ўт пуфагим безовта қилиб рўза тутолмай қолдим. Ўзи сени гапинг тўғри чиқди қара...
- Нима деган эдим , онажон...
- Аллоҳ ўзи уйига меҳмонга чақиради- ку, сизни хафа қилармиди?! деган эдинг- а ... Қара Аллоҳнинг уйида қанчалар эрка меҳмон бўлибман... Бу ерда кўча бошидаги дўконга чиқиб келолмайман. Қон босимим туфайли бошим айланади,аммо у ерда ... Менга барча амалларни бекам бажаришим учун Меҳрибон Эгамнинг ўзи йўл берди...

Уйга қайтар эканман, Аллоҳнинг фазлу карамининг чегараси йўқлиги ҳусусида мушоҳада қилиб кетардим.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат Охиргача ўқинг⁉️

ҲАЙР БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАР

БУ ВОСИТА 10
КУНГА ҚОЛМАЙ БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!!

Ҳатто энг чарчаган тизза бўғимини ҳам 2 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг уч ун бу оддий воситани суртинг...

Батафсил малумот:👇👇👇

https://dexpress-uz.shop/snake/oil/9
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/9

👍 Буюртма беринг мутахассисдан хозирок
БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ
олинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЕТМИШ ИККИ ЙИЛЛИК МУҲАББАТ...

ЁХУД ҚЎША ҚАРИШ БАХТИ...

Ёшлигимда бувим ёки бобомдан эртак эшитмагунча уйқуга кетмасдим. Ёшим улғайган сари эртаклардан кўра реал ҳаётий воқеаларга қизиқишим ортди. Бувим ва бобом бир-бирини қандай топганию ҳаёт қувончи ҳамда ташвишларини қай тарзда бошдан ўтказганлари ҳақидаги ҳикояларни овозлари титраб, кўзлари ёниб сўзлаб беришарди. Мен ҳам беихтиёр ўша даврларга бориб қолгандек бўлардим…

Бувим бобомга турмушга чиққанида тўққиз, бобом эса ўн икки ёш бўлган экан. «Ёш болаларни ким никоҳлайди? Бу – жаҳолат!» дейишга шошилманг, ўзига яраша сабаблари бўлган. Бувимнинг ота-онаси аллақандай юқумли касалликдан вафот этгач, акаю опалари ўз рўзғори билан бўлиб, унга яхши қарашмаган. Шунда уларга қўшни бўлган бобомнинг отаси раҳми келиб, қизалоқни асраб олишга қарор қилган. Уйида ўн икки яшар, яъни ўша замоннинг меъёрларига кўра вояга етган, ўғли бўлгани учун бу мумкин бўлмаган экан. Шу сабабдан ягона чора сифатида бувимни ўғлига никоҳлаб, уйига олиб кетган. Бобомнинг отасини илмли, заковатли инсон деб тилга олишади. Демак, бу ишни жаҳолат эмас, мажбуриятдан қилган.

«Ҳамон эсимда, қўлимдан бир иш келмасди. Бобонг билан уззукун боғда дарахтма-дарахт сакраб, чангга ботиб келардик-да, кечки овқатни еяр-емас, дуч келган жойда ухлаб қолардик. Кейин кўтариб ўрнимизга олиб бориб ётқизиб қўйишарди. Мен қайнонам билан ухлардим. Даданг эса укалари билан бошқа хонада ётарди».

Хуллас, бувим эл кўзига келин, аслида эса асранди қиз бўлиб бобомникига келган. Аммо бобомнинг ота-онаси уни ўз фарзандлари қатори кўришган, ҳеч камситишмаган. Бу хонадонда бошқа қиз фарзанд бўлмагани учун, жуда асраб-авайлашган экан.

Бувим ўн етти, бобом йигирма бир ёшга тўлганида ҳақиқий эр-хотин сифатида ҳаёт бошлашган. Орадан бир йил ўтгач эса фарзандли бўлишган. Бироқ у пайтда тиббиёт яхши ривожланмагани учун болалар ўлими кўп бўларкан. Бувимнинг тўнғичи уч ойлик пайти ичкетардан нобуд бўлади. Бундан кейин кўрган яна тўққиз фарзандни ҳам тупроққа қўйган бувижонимнинг эси кирарли-чиқарли бўлиб қолган экан.

«Болаларимиз кетма-кет нобуд бўлаверди, — деб хотирлайди бобом. – Бир сафар эгизак қиз кўрдик. Фотимаси бир кун ҳам яшамай, ўлиб қолди. Бироқ Зуҳрамиз пишиқ экан, ҳаёт учун курашди ва ғолиб келди. Аввалгилари турмаганининг сабабини бувингдан кўришди. «Сути заҳарли», дейишди. Зуҳрани эмизиш учун икки маҳалла наридан бир аёлни аравада ҳар куни уч маҳал олиб келардик. Кечалари эса эчки сути берардик. Ниҳоят, қизалоғимиз оёққа туриб, тили ҳам чиқиб қолди. Шодлигимизнинг чеки йўқ эди. Бироқ уч ёшга кириб, тили бурро бўлиб, ҳамманинг ҳавасини келтириб юрган бир пайтда қизамиқдан нобуд бўлди. Бу фожеа бувинг тугул, мени ҳам енгиб, қаддимни букиб қўйди».

Ўшанда бобомнинг овозидаги титроқ ва кўзларидаги ёш менинг ҳам қалбимни титратган, ёстиққа юзимни босиб роса йиғлагандим. Бечораларнинг бошига битилган кулфатлар шу билан тугамабди. Ундан кейин кўрган ўғиллари нақд тўққиз ёшида дарахтдан йиқилиб ўлибди. Шундан кейин бувим ростмана савдойи бўлиб қолган экан.

«Бувинг бизни роса қўрқитган. Кеча демай, кундуз демай қабристонга кетиб қолаверар, ўғлимизнинг қабрини қучоқлаб тонг оттирарди. Менга: «Бу сенга хотинлик қила олмайди энди. Бошқага уйлан. Соғлом аёлга уйлансанг, уйинг болага тўлади», дегувчилар кўп бўлди, аммо Санобар билан ўн икки ёшимдан бери бирга эдим. Ёнимда бошқа аёлни тасаввур ҳам қилолмасдим. Қолаверса, шундай аҳволда уни ёлғиз қолдириш қўлимдан келмасди. Ахир, бир-биримизга эт билан тирноқдай сингиб кетган эдик-да. Хуллас, кекса онам бир дуохон-фолбиннинг олдига бориб, аллақандай иримларнинг дарагини топиб келди. Санобарнинг кўйлагини марҳум ўғлимизнинг қабрига олиб бориб ёпиб, бир кеча ушлаб туриш, кейин келтириб кийдириш керак экан. Ўшанда кўйлак шамолда учиб кетмасин ёки бирон ҳайвон тортқилаб жўнамасин, дея бутун тунни қабристонда ўтказганман. Қўрқувдан ўзимнинг ҳам эсим оғиб қолаёзганди. «Шўрлик хотиним бу ерда қандай тонг оттираркан-а? Фарзанд доғини душманингга ҳам солмасин экан», деб ўйлагандим ўшанда.

Эрталаб ҳорғин ҳолда кириб келсам, ҳовлида бувинг ўқчиб ўтирибди. Аммангга бошқоронғи бўлган экан».

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​🔥 Дўзах оловига қалқон бўлувчи 4 калима

🔹 Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – дўзахга қалқон. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: _“Қалқонингизни олинглар! дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Душман кўриндими?” деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ. Дўзах оловидан қўриқлайдиган қалқонингизни олинг ҳамда бундай денглар: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”. Бу калималар Қиёмат куни олдингиздан, орқангиздан ҳимоя қилувчи ва абадий қоладиган солиҳ амаллардир” (Имом Насоий ривояти).
 
🔹 *Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – қуёш чиққанидан афзал амал. *Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: *
“Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айтишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир”,_ деганлар _(Имом Муслим ривояти)._
 
🔹
Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – Жаннат ўсимлиги. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: “Ё Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўсимлиг*и _“Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар *эканининг хабар беринг”,_ дедилар _(Имом Термизий ривояти)._

🔹
Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – Аллоҳга энг севимли калималар. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога каломларнинг энг яхшиси тўрттадир: Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”*, дедилар (Имом Муслим ривояти).
 
Даврон НУРМУҲАММАД

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИСЛОМ ДИНИДА ИРИМ-СИРИМЛАР ЙЎҚДИР!

Халқ орасида қадимдан келаётган ёки бошқа халқлардан ўтиб қолган турли ирим-сиримларнинг бор. Масалан, қоронғуда ёки жума куни тирноқ олиб бўлмайди, йўлингдан мушук кесиб ўтса орқага қайтиш керак, супургини тик қўйиб бўлмайди, остона ҳатлаб сўрашиб бўлмайди, фалон кунда фалон ишни қилиб бўлмайди, 13 рақами – бахтсиз ва ҳоказо. Бу иримларда мутлақо асос йўқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан ривоят қилинган ҳадисларда “Фолчилик, ирим-сиримлар бутпарастлик билан баробардир”, “Ирим қилувчи ёки ирим қилдирувчи бизлардан эмас”, дейилган.

Тирноқ олиш.

Аввало шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шариатда тирноқ олиш учун махсус белгилаб қўйилган кун ва вақт йўқ. Гарчи шу мавзуга доир кўпгина ҳадислар мавжуд бўлса-да, тадқиқотлар асносида мавзуъ ҳадислар эканлиги аниқланган. Тирноқ ўсган экан, қайси кун ва қайси вақтдан қатъий назар олинаверади.
Халифа Хорун ар-Рашид имом Абу Юсуфдан: “Кечаси тирноқ олса бўладими?” – деб сўраганларида: “Бўлади”, дея жавоб берганлар. Халифа далил сўраганида, Абу Юсуф: “Хайрли ишлар кечиктирилмайди”, деган асосли жавобни берганлар. Қайси куни тирноқ олишга ҳам юқоридаги далиллар кифоя.

Мушук кесиб ўтиши.

Бизнингча, қадимда халқимиз орасида бундай ирим бўлмаган. Руслар орқали кириб келган, шекилли. Қарғанинг қағиллаганини эшитиб йўлидан қайтган кимса, товушқон (қуён) йўлидан кесиб ўтганда йўлидан қолган киши ҳам куфрга кетган, деб ҳисобланади. Аслида мусулмон киши ҳар бир иш Аллоҳ таоло иродаси билан бўлишига иймон келтиради. Шу сабабли юқоридаги каби ҳолатларни бахтсизликдан огоҳлантириш тарзида қабул этиш мутлақо мумкин эмас. Бу исломий эътиқодга асло тўғри келмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Касаллик юқмайди (ҳеч қайси касаллик Аллоҳнинг иродасисиз ўзича юқмайди), ирим-сирим бемаънилик, бойқуш бахтсизлик келтирмайди ва сафар ойи бехосият эмас”, деганлар.
Худди шунингдек, сана ва кунларнинг ҳам бахтсиз ёки бахтлиси бўлмайди. Аллоҳнинг барча кунлари бир хил. Унинг иродаси ва ҳукмисиз ҳеч нарса содир бўлмайди, бирор махлуқ тақдири илоҳийдан қочиб қутула олмайди.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Subscribe to a channel