ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

28706

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔴  𝗤𝗢𝗡  𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜  𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚  𝗩𝗔  𝗦𝗜𝗭𝗚𝗔  𝗙𝗢𝗬𝗗𝗔𝗟𝗜  𝗕𝗢‘𝗟𝗚𝗔𝗡  𝗠𝗔𝗦𝗟𝗔𝗫𝗔𝗧𝗡𝗜  𝗢‘𝗤𝗜𝗡𝗚.😳😱


⁉️ 𝗦𝗜𝗭𝗡𝗜𝗡𝗚  𝗤𝗢𝗡  𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭  𝗤𝗔𝗬𝗦𝗜❓❓


🔻 𝗧𝗘𝗞𝗦𝗛𝗜𝗥𝗜𝗕  𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚  🔻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥒🍅Қишга мазали тузламалар рецептлар🫑🍅

🍅🍅ПОМИДОРНИ КОНСЕРВАЦИЯСИЗ ЁПИШ🍅🍅

🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒 СОЛЁНЫЙ 😋

🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒

🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆

🌶🌶ҚАЛАМПИР ТУЗЛАШ🌶🫑

😍😍ОСОН БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СУЯКЛAРИМ ЕМИРИЛИБ КЕТГAНДИ
https://doctorneo.uz/sustavoil10

Мен аллақачон ногиронлик аравачасига тушиб, ҳатто ҳожатга боришга қийналиб қолган эдим. Ҳозир кунига 2-3 соалаб яёв юряпман.

Мен бир усулни қўллаб шу натижага келдим, нима эканлигини шу блогимда ёзиб қолдирдим. Кўриб олинг.

Мана шу👇👇👇
https://doctorneo.uz/sustavoil10

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​НОШУКУРЛИК..

- Хаммаси жонимга тегди! Чарчадим! - деди деразадан кучага боққанча эрига сим қоқди аёл - болаларимиз бирам шўхки, бошимни айлантириб юборишди. Вақтлироқ келиб қарашиб юборсангизчи? Ўзимга қарашга хам вақт тополмайман. Мен ҳам дугоналаримга ўхшаб яшасам, уларга қўшилсам, дўкон айлансам, бозорга борсам. меҳмондорчиликларда юрсам дейман. Қаерда? Кун бўйи шу икки шумтакангизни орқасидан югурганим югурган. Каттангиз челакдаги сувни ағдарса, кичигингиз кийимини лой қилиб келади. Уларга қара, рўзғор қил, кир юв, супур сидир, чарчадим. Овқат қилишга ҳам вақтим бўлмади. Асабларим... Гўшакни у томонидан у кутган жавоб бўлди шекилли, аёл мамнун жилмайди.. - Бўпти кутамиз. Ҳа айтганча, кабобни қиймалисидан олинг. Жахонгир қиймалигини хуш кўриб ейди.
У гўшакни қўйдида гуёки бир арзирли ташвиши аригандек енгил тортиб яна деразага боқди. Кечки салқин, болалар кўчада. Каттаси болалар билан копток ўйнаяпти. Кичиги ҳар доимгидек тупроқ ўйнаш билан овора. Шу пайт аёлнинг кўзи сал нарироқда болаларга ҳавас билан термулиб турган ногиронлар аравачасидаги болага кўзи тушди. Онасига нимадир деди шекилли тепасида турган она эгилиб уни эркалаб нимадир деди. Болакай мамнун жилмайиб, яна ўйинни томоша қила бошлади. Аёл ўзини беихтиёр шу аёл билан таққослади. Бу аёл яқинда маҳаллага кўчиб келди. Эри ўлгач қайнонаси ногирон бола билан кўчага хайдабди. Онаизор шу мажрух бўлсада гўдаги ёнида эканлигига шукрона келтирар, эҳтимол. Аёл ўйлай бошлади. У ўзини ташқаридан қараб нақадар бахтли эканини хис қилди ва шукрона келтирди. Оилам бут, икки пахлавондек ўғлим, топганини оила фарзандларидан аямайдиган, улар учун елиб югурадиган, қайғурадиган бегим ёнимда. Рўзғор ишларидан бўш пайтимда шуғулланадиган севимли ишим (парда тикиш) бўлса, мен нега бунчалик нолияпман? Аллоҳим ўзинг кечир...! Аёл ўз қилиғидан уялди ва оиласи фарзандлари учун мазали кечки таом тайёрлаш мақсадида ошхонага томон юрди.!!!

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​​​ҚУРЪОНИ КАРИМ ФАЗИЛАТЛАРИ

– Қуръон аҳли - Аллоҳга аҳлдир.

– Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис мол-мулкдан ҳам улкандир.

– Ҳар-бир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади.

– У инсонга осмонда ва ерда роҳат-фароғат ҳамда гўзал хотирани улашади.

– Мусулмон кишини ҳар-бир ёдлаган оятига Аллоҳ жаннатда даражасини кўтаради.

– Қуръонга моҳир бўлган кишиларни Аллоҳ энг афзал фаришталарга яқин қилади.

– Одамларнинг энг афзали Қуръонни таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатган кишидир.

– Қуръонни ёд олиб унга амал қилган кишини Аллоҳ таоло азобламайди.

– Дунёда Қуръонга амал қилган кишиларни Қуръон шафоат қилади.

– Қуръон соҳибини Пайғамбар алайҳиссалом уламолар мартабасига кўтарадилар.

– Қуръон аҳлининг ота-онасини Қиёмат куни Аллоҳ таоло энг улкан мукофот билан сийлайди.

– Қуръон Аллоҳ таолога яқин қилиб, Унинг муҳаббатига сазовор этувчи энг улкан амаллардандир.

– Қуръон ўқувчилардан бошқа ҳаммани ҳар кеча ғофиллар деб ёзилади.

– Қуръон ўқиладиган хонадонга хайр ва барака туширилади ҳамда Аллоҳ таоло у хонадон аҳлини барча ёмонликлардан сақлайди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ИНСОН УМРИ ДАВОМИДИ ҚАНДАЙ ЯШАБ ЎТГАН БЎЛСА, ШУНДАЙ ВАФОТ ТОПАДИ...( Бардошингиз етса ўқинг)

Бу воқеа ўтган йили айни чилла ёз маҳалида бўлиб ўтганди.
Чоршанба куни эрталаб нонушта пайтида ёшлари 40 дан ошган 50 га етмаган бир аёл ТЎСАТДАН титроқ келибдию жони чиқибди...
Бир пастда келинлари, ўғиллари, набиралари қий-чув қилишибди, қўшниларни чақиришибди...
Сал ўтмай жанозага қавму қариндош, ёру- биродарлар, таниш билишлар келишни бошлашибди.
Ўғил онаси учун бир яхши тақволи ғассол аёлни олиб келди ва ўзи қабристонга ГЎРКОВ ҳузурига бориб, онаси учун қабр ҳозирлашини ва майитни пешин намози вақтида олиб келишлигини айтиб тайинлади.
Ғассол аёл ўз ишини майитнинг кийимларини ечишдан бошлади...
Ётган майитнинг кўйлагини қайчида кесиб ечинтирган эдики майит баданини ҚУРТ босиб кетганини кўрди...
Ғассолга қарашаётган майитнинг 3-4 та яқинлари ҳайратдан ёқа ушлашди...
Ғассол аёл бу ҳайратни билдирмай ўзи билган дуолари билан ишни сув қуйишдан бошлади.
Бир хил қуртлар сувда оқиб кетар, бир хиллари танадан ажратиб бўлмас даражада ёпишиб ётарди.Сўнг ғассол аёл майитни қорнини босиб қорнини бўшатмокчи бўлди... У қорнини оҳиста босдиямки, қоринда йиғилган нажас (ахлат) майитнинг оғзидан қайнаб чиқа бошлади.
Кўп уринишларда 32 челак сув билан хам майит танаси тоза бўлмаган эди.

Пешин намозига ярим соат қолганида жаноза учун келганлар майитни кўтаришга шай бўлишди.
Одамлар жуда кўп эди. Каттароқ ёшдаги қўшни эркак :
МАЙИТ ТАЙЁРМИ? деб сўради.
Лекин майит ҳали кафанланмаганини ичкаридан эшитгач, УНДА ПЕШИН НАМОЗИДАН ўтиброқ кўмамиз, ТЕЗЛАШТИРИНГЛАР - дея қаттиқ гапирди.

Эшик тагида Тумонат одам йиғилди.
Аср вақти кирди ғассол аёл амаллаб кафанлади ва тобутга ёткизишди.
Одамлар тобутни кўтариб уйдан олиб чиқиб кетишди. Жаноза ўқилди.

Майитнинг ўғиллари хилхонаси томон одамларни бошлади...
Ўғиллар не кўз билан кўрсинларки, бир эмас 3 та гўрковлар ҳали лаҳатни ковлаб улгурушмабди.
Хамма ҳайрон!

Гўрковлар ярим метр хам ерни ковлаб очиша олмаган эди.Кариндошлар ичидан 90 ёшни оралаган бир мўйсафид чол жанозадагиларга юзланди ва:
Жон болаларим.Бу майитга жаноза ўқилди, телефонларингизни ўчиринглар.Амаллаб майитни қабрга қўйишимиз шарт! Бу Аллоҳнинг ишлари. Гўрковлардан лопатка кетмонларни олинглар..! Мен қабр устида дуо қилиб Қуръон оятлардан ўқиб тураман.Галма Гал гўрковларга қарашиб юборинглар! - деди

Қабристонга келган барча одамлар бирма бир қабрга кетмон уришибди.
Айримлар қабристондан кетиб хам қолишибди.
Ҳуллас, шом вақти хам ўтиб хуфтон маҳал кирганида, 12 та қариндош билан майитни ерга қўйишибди ва уйга қайтишибди.

Эртаси куни бу жаноза воқеаси хамма жойга тарқалиб кетибди.
Келинлар айтармиш:
Ер бориб айтмасинуу...! Ойимларни бир чиройли гаплари йўқ эди. Оғзилари жуда шалоқ бўлиб, ўтган кетганни, ўлик тирикни ёмон қарғардилар.Ҳеч кимга кун йўқ эди.
Якин қўшнилари айтармиш:
Ер бориб айтмасинуу, кийим кечак, тилла тақинчоққа жуда ўч эдилар, бозорларда беҳудага пул совуриб, гапма гап, тўйма тўй юришдан қолмасдилар.
Танишлари ўртоқлари айтармиш
Ер бориб айтмасинуу. Давраларда жуда катта гапириб, ҳеч кимни менсимай, соддароқларимизни жеркиб, камситардилар.

Одамлар сўрашибди: Астағфируллоҳ Бу аёлни ибодати, НАМОЗЛАРИ, тутган рўзаси, ҳеч бўлмаса етим есирга қилган садақаси борми.?
Хамма жим туриб елкасини қисармиш.
Ён атрофимизда бўлган бу воқеа биз тирикларга ибрат бўлсин азизларим. Феълимизни кенг қилиб, болаларимиз, яқинларимиз қўни-қўшниларимизни дилини оғритишдан, ДИЛОЗОРЛИКдан сақланайлик...

Бу ўткинчи дунёдан ўзимиз билан фақат ва фақат қилган яхши амалларимизни, садақа савобларимизни, беминнат қилган яхшиликларимиз савобларини олиб кетайлик.

Инсон умри давомида қандай яшаб ўтган бўлса, шундай вафот топади.
Аллох таоло охиримизни чиройли қилсин

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Менга хотиржамлик келтирувчи ҳикматлар

1. Қуёшга ўхшаб порлашинг — учун аввал ботишинг керак.

2. Аллоҳ сендан нимани олган бўлса, албатта, ундан яхшисини қайтиб беради. Фақат сен бунга ишон!

3. Сени ўлдирмаган барча нарса сени — кучли қилади.

4. Хато қилишинг сени қисматингга ёзилган эди. Хоҳласанг ҳам қочиб қутулолмасдинг.

5. Қийинчиликлар сени Аллоҳни эслашингга, Унга яқин бўлишингга сабабчи бўлаётган бўлса, қийинчилик эмас — Аллоҳнинг туҳфаси экан!

6. Аллоҳнинг ҳикмати ила ёпилган ҳар бир эшик ортида — Унинг раҳмати ила очиладиган икки эшик бор.

7. Охири абадий жаннат бўлган машаққатнинг нимаси машаққат?

8. Сени тақдиринг ер яралишидан 50 минг йил аввал китобда битиб қўйилган. Келажакни ўйлаб хавотир олма!

9. Аллоҳ ижобат қилишни истамаганида — сени дуо қилишга илҳомлантирмаган бўларди.

10. Қачонки дуо қилсанг, Аллоҳ — ё сўраганингни беради, — ё ундан ортиғини беради, — ёки уни ортидан келаётган балони олдини олади.

Шунда ҳам бермаса охиратда сенга янада кўпайтириб беради.

12. Сенга етган мусибатга ҳар доим ҳам — сен айбдор эмассан.

Баъзи пайтлар Аллоҳ даражангни кўтариш учун ҳам мусибатга йўлиқтиради.

Сенга фойдали бўлган бўлса, улашиб қўйишни унутма!

Моҳир Мирзахмедов

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ

😱 ЎҒИЛ ФАРЗАНД КЎРИШ УЧУН, ШУ АМАЛНИ УЧ ЖУМА ҚИЛСАНГИЗ ИНШААЛЛОҲ НИЯТИНГИЗГА ЕТАСИЗ❗️❗️❗️

#ҚИЗ_ТУҒЁТГАНЛАР_УЧУН_ТАВСИЯЛАР

👉👉👉БАТАФСИЛ 👈👈👈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😳ОЗОДА НУРСАИДОВА ХОМИЛАДОР ЯҚИНДА ОНА БӮЛИШ АРАФАСИДА ЭКАН?😱

ОЗОДАНИ ЭРИ КИМ? 🤔

😱ЭРИНИ КУРГАНЛАР ШОККА ТУШМОҚДА ӮША МАШҲУР ИНСОНМИ?😳

ОЗОДА НУРСАИДОВА РОСТАН ХОМИЛАДОРМИ? БАТАФСИЛ 😱👇

https://telegram.me/joinchat/Ha1vGVD5MyE3NzEy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🛍️Xitoydan zakazlarim keldi 😍
1 chi qol tavarlarni zakaz urshni organishni istasanggiz tezroq manga yozing va ozinggizni shaxsiy biznesinggizni boshlasanggizham bo’ladi


Jami 9 ta davlatdan zakaz urshni online tarzda tez va oson organing

Zakaz urshni organb olsanggiz ishoning 100% bozorni unutas oquvchilarim otzvlarham bor kanalga kirib koring ❤️‍🔥🥰
Pinduado kursi 35 minso’m


@oquvchilarim_otzvlari
Manga yozing kurslar haqda toliq ma'lumot beraman
@Zinnura_biznesledy
👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/+yPQJx-p72p81NmIy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤️ Endi eringizni bittada aqldan ozdirish muammo emas!

👠Bizda mashuqalar foydalanedigan:

❤️ Uxodoviy gigiyenik narsalardan tortib;
❤️Eringizni aqldan ozdiruvchi feramonlar;
❤️ Qin toraytiruvchi eng zoʻr narsalar
❤️ Intim zonalarni oqartiruvchi krem.

Hammasi bor shunchaki pasdegi havolani bosib saxifamizga qoʻshiling!

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
/channel/+zYWeCav5vu9lOGEy
/channel/+zYWeCav5vu9lOGEy
/channel/+zYWeCav5vu9lOGEy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ЮЛДУЗ БИЛАН ОЗОДА ЎРТАСИДА ЯНА ЖАНЖАЛ БОШЛАНДИ❗️

ШОК УРУШ НИМАДА КЕЛИБ ЧИҚДИ😡

😨ВИДЕОНИ КЎРИНГ ШОККА ТУШАСИЗ ОЗОДАНИ ГАПЛАРИГА ЮЛДУЗ ЧИДАБ ТУРОЛМАДИ

🎥ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ЖОЙЛАДИК ТЕЗ КЎРИНГ ЎЧИРИЛИШИ МУМКУН
👇
https://telegram.me/joinchat/cdUe66F8H3c3MzAy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😞ЕТИМЛАРНИНГ ХАҚИНИ ЕЭГАН БУВИ ВА АММА ҲАЁТИ

#ИБРАТОЛИНГ😔

Бу ҳикоя бўлиб ўтган воқелар асосида ТОШКЕНТЛИК гўрков тилидан ёзилди.

Қабристон мўминлар билан гавжум. Бир кекса аёл бандаликни бажо келтирганди.
Гўрков қабристонга майитни дафн қилиш учун келган эркакларга алланималарни тушунтирар, "Аттанг, аттанг, Аллоҳ кечирсин!" деб эшитилар эшитилмас бош чайқаб қўярди. Шовқин суронли баҳс мунозарадан сўнг:
-"Марҳумни қабр қабул қилмаяпти. Бу кетишда шомга қолиб кетамиз. Бу банда қандай гуноҳ қилган экан-ки лаҳадга уч бора қўйсак ҳам ер қабул қилмаяпти??? Аҳли мўминлар, сизлар унинг ҳаққига дуо қилиб туринглар, зора Аллоҳнинг раҳми келса...
Бу орада дуога қўл очган эркаклардан бири:
"Астағфириллоҳ, илон илонлар!" деб орқага тисарилди.
Майитнинг устида 😔👇

Давомини Укиш 😭

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Dadasi_bopladi😂👇

Эр ишдан келса хотини ёш ўғилчасини уришаётган экан, ўғилчаси хохламайман деб йиғлаётганмиш. Эр хотинига:
- Яна нима бўлди- деса
- Кўрмайсизми буни, кашасини ейишни хохламаяпти- дебди.
Эри ўғлини қулоғига бир нималар деган экан, ўғли тезда кашани еб ўйнаш учун чиқиб кетибди, хотини:
- Унга нима дедингиз- деса
....🙈🙈🤣🤣🤣

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....

.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳

ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ

/channel/Solixa_Ayol/23482

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Ҳасан Басрийдан қирқ насиҳат

1. Аллоҳ бандадан воз кечганининг аломати, банда бефойда нарса билан машғул бўлишидир.

2. Хулқини ёмон қилган жонини қийнабди.

3. Олимлар бўлмаса инсонлар ҳайвонлар каби бўладилар.

4. Бандани орзу ҳаваси узайгани сари иши ёмонлашаверади.

5. Дунёга зоҳидлик қалб ва баданга роҳат беради.

6. Динда сен билан мусобақалашадиган киши билан мусобақалаш. Дунёингда сен билан мусобақалашса уни тарк қил.

7. Ҳар бир умматни сиғинадиган бут‑санами бўлади. Бу умматнинг санами динор ва дирҳамдир.

8. Ўлим дунёни фош қилади ва ақл эгасини ақли тарк қилмайди.

9. Неъматга зикрни кўпайтиринглар. Албатта унинг зикри шукрдир.

10. Эй Одам боласи! Албатта иймон, безаниш ва орзу билан эмас. Лекин у қалбдаги виқор ва амалдаги содиқликдадир.

11. Илм толиби хушуъси, зуҳди ва тавозуъсида кўринишни сусайтирмайди.

12. Эй одамлар! Ортга суришдан эҳтиёт бўлинглар! Мен баъзи солиҳ инсонларни тавба қилмагунча ўлишни хоҳламаймиз, деганларини эшитганман. Кейин улар тавба қилишга улгурмай вафот топдилар.

13. Ахлоқи мақталадиган инсонларни дўст тут. Албатта одамлар орасида бунақалари кам бўлади.

14. Икки нарса ҳеч ҳамроҳ бўлмайди: қаноат ва ҳасад. Икки нарса ҳеч ажралмайди: ҳирс ва ҳасад.

15. Тун қоронғусидаги намоздан кўра кучлироқ ибодатни кўрмадим.

16. Агар тунлари бедор бўлиб кундузи рўза тутолмасанг билгинки, сен маҳрум бўлибсан. Сени ҳақиқатда гуноҳларинг занжирбанд қилибди.

17. Киши гуноҳ қилар экан тунги намоздан маҳрум бўлади.

18. Албатта ҳавои нафс ёмонликларга бошлиқдир. Тоатда у сенга бўйсунмаса гуноҳ ишларда сен ҳам унга бўйсунма.

19. Албатта ҳақиқий фақиҳ дунёда зоҳид ва охиратга рағбат қилувчидир.

20. Банда жаҳаннамни тасдиқловчи амалларни қилса, дўзах ери кенг бўлишига қарамасдан тораяди.

21. Эй одам боласи, кунинг сени меҳмонингдир. Унда яхшилик қил. Кунингда яхшилик қила олсанг Аллоҳга ҳамд айт. Агар кунингда ёмонлик қилсанг ўзингни айбла.

22. Мусулмон биродарингни ҳожатини чиқаришлик бир ойлик эътикофдан суюклидир.

23. Биродари устидан фойда кўриш мурувватдан эмас.

24. Сенга бировни сўзини айтган кишидан эҳтиёт бўл, чунки у сени гапингни ҳам бошқага етказади.

25. Сабр жаннат хазинасидандир. Чунки инсон бир соатлик сабри билан барча яхшиликларга эришади.

26. Мусулмонни динидаги ҳасад уни жасадини тезда ейдиган нарсадир.

27. Фаросатли оқил мўминга Аллоҳ яхшиликни зиёда қилгани сари Аллоҳдан қўрқуви зиёда бўлаверади.

28. Минг мисқол нафл рўза ва нафл намоздан зарра мисқолидаги тақво яхшидир.

29. Динор ва дирҳам улардан ажралмагунингча сенга фойда бермайдиган қандай ҳам ёмон ҳамроҳ.

30. Албатта сен жамланган кунлардасан. Кунларинг ўтгани сайин умринг ҳам ўтиб боради.

31. Мўмин дунёда асир кабидир. Асирлик бўйинбоғидан  озод бўлишга ҳаракат қилади.

32. Тақводорлар тақвода давомли бўлар эканлар, ҳаромдан қўрқиб, кўп ҳалол нарсаларни ҳам тарк қиладилар.

33. Қўл бериб кўришиш меҳрни зиёда қилади.

34. Мўминни фақат нима қилишни хоҳлайсан? Нима ейишни хоҳлайсан? каби ўзини сўроқ қилаётган ҳолатда топасан. Фожир ўзини сўроқ қилмай қадам ташлайди.

35. Тун қоронғусидаги инфоқдан кучлироқ амални билмаймиз.

36. Мўмин иймон ва қўрқувни жамлайди. Мунофиқ бузғунчилик ва хотиржамликни жамлайди.

37. Банда яхшиликдадир агар амалини бузаётган нарсани билса.

38. Илм икки турлидир: Тилдаги илм, бу одам боласининг зарарига Аллоҳнинг ҳужжатидир. Қалбдаги илм, бу фойдали илмдир.

39. Одамларни олдларидаги нарсаларни сўрамасанг сенга ҳурматли бўладилар. Агар сўрасанг сендан қочиб беркинадилар.

40. Кўзим билан бирор нарсага қарасам, тилим билан бирор нарса гапирсам, қўлим билан бирор нарсани ушласам ва оёғим билан бирор жойга юрсам у тоатдами ёки маъсиятдами эканига қарайман. Агар тоатда бўлса, олдинга юраман. Агар маъсиятда бўлса ортда қоламан.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Мен эркак бўлганлигим учун, баъзи эркакман деб , ўзининг ҳақларини талаб килиб, ўз завжаларининг ҳақларини адо этмай юрган эркакларнинг бундай харакатларидан қаттиқ уялдим, бошим эгилди, юрагим эзилди 😪

Эркакларимизнинг масъулиятсизликлари, шаʼриатни билмасликлари, жоҳилликлари сабаб, аёлларимизга зулм қилдилар. Бундай холатга келишликда қисман менинг ҳам улушим бор, Аллоҳ авф этсин, чунки мен уларга Ҳақни етказмадим 😪 ёмон йулдан қайтармадим 😪 .

Сизнинг ўз фикрингизда қатъий туриб олишингиз, мени қаттиқ ўйлантирди.
Нега, бунчалик эрларидан безишди.
Ахир саҳобалар даврида аёллар ҳимояни эрларидан топар эдику.

Ҳаа, эрлар шижоатни йўқотди, эрлик ваколатини уларга бериб, аёллик ваколатини ўзларига олдилар, жоҳиллар золим бўлди, илм оёк ости, нафс бош устида бўлди.😪

Эй муслима опа -- сингилларимиз бизларни кечиринглар, мени кечиринглар 😪
Ўйлаб ўтириб, қаттиқ хафа бўлдим, ва уйланмаган йигитларга шу сўзларни
айтгим келди.

Сизлардан олдинги эрларнинг килган ишларини такрорламанг, токи аёлларимизнинг, ўз эрлари устидаги ҳақларини ўрганмасдан туриб, уйланманглар!

Уларнинг, келажакда буюк фарзандларни тарбия қилиб вояга етказадиган буюк оналар бўлишлигини ҳис килмай туриб, уйланманглар!

Аёл нозик хилқат, у доим меҳрга муҳтож, агар меҳр беришни билмасангиз, уйланманглар!
У, ҳимояга муҳтож, агар ҳимоя қила олмасангиз, уйланманглар!

Битта қиз, тўрт тоифа эркакни ё жаннатга ёки дўзахга ўзи билан олиб кирар экан:
1.Отаси.
2.Ака ёки укаси.
3.Эрини.
4.Ўғил фарзанларини.
Масъулиятни қўлга ололмасангиз, уйланманглар!

Эй йигитлар, меҳр -- муҳаббатли бўлолмасангиз, уйланманглар!
Раҳм -- шафқатли бўлолмасангиз, уйланманглар!
Кўзидаги ёши Сизнинг каҳрингиз, ғазабингиз туфайли бўлса, уйланманглар, токи ғазабингизни тийиб олишни урганмагунингизча.

Чунки пайгамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи васаллам шундай деб мархамат килганлар, ғазаб, гуноҳларнинг бошидир, ғазаб сабаб кўп гунохлар туғилади, сен ғазабинг чиққанда ғазабингизни тийинг, мен жаннатга кафилман деганлар.

Бир муслима аёлнинг ноласи юрагимни парчалаб юборди, бу сўзларни шу сабаб айтишга қарор қилдим 😪😪😪

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бувим ва бобом

Бувим раҳматли расмдагидек шунақа юрардилар. Бошларига чимматни ташлаб, кейин паранжини ўраб, меҳмонга, шифохонага, қабристонга борардилар. Баъзан ўзларига ҳамроҳ қилиб мени етаклаб олардилар.

Уйимизда тўй ёки бошқа маросим бўлаётган бўлса ҳам Намоз вақти бўлса, ҳеч нарсага қараб ўтирмай Намозларини адо этардилар. "Қудалар келиб қолди, кутиб олмаса уят бўлади" демай, аввал Намозга эътибор қаратар, уни адо этишга дарҳол уринардилар.

Аллоҳ раҳматига олсин!

Бобом раҳматли иккинчи жаҳон урушида қатнашганлар. Ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш (расмдаги қурол орқали самолётларни уриб тушириш) отрядида хизмат қилганлар. "Урушдаги воқеалардан гапириб беринг" десам, кўпинча йиғлаб юборардилар.

Бобом раҳматли узоқ йиллар давомида "шаҳар озиқ-овқат савдоси"га қарашли базада ҳисобчи бўлиб ишлаганлар. Ноқонуний тарзда бировга бир нарса бермаганлари ва ўзлари ҳам олмаганлари учун одамлар у киши ҳақида "Ўзи емас, бошқага бермас" дейишар экан.

Шундай ҳалол ва иффатли яшашга уринган бобо ва бувининг набираси қилиб қўйган Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтаман.

Айтгандек, бобом раҳматли авваллари мени "Нозимжон, ундоқ қил, бундоқ қил" деган бўлсалар, мадрасага ўқишга кирганимдан сўнг деярли сансирамадилар. "Келинг, Нозимжон, ўтиринг, чой ичинг" дердилар.

Шаҳримиз уламоларини жуда яхши кўрардилар. Умархон домла, Олимхон домла, Довудхон домла каби устозларни тилга олсалар, оғизларидан бол томарди.

Аллоҳ таоло ўтганларимизни раҳматига олсин!

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бугун яна ўша дахшат. Қачонгача қочаман? Қийналиб кетдим. Бировга айтолмасам.
Ўзимга қараб юришга ҳам қўрқиб қолдим. Эрим учун ясаниб олгим келади. Лекин эрим қолиб бошқа кўзлар мени янада яхшироқ пайқаб қолади.
Куни кеча қоронғуда хожатхонага чиққандим. Хожатхона ҳовлини бурчагида, анча узоқда жойлашган. Қайни акам пойлаб турган экан қайтишимда қўлимдан ушлаб ўзига тортди. Бирам жирканиб кетдим. Бақираман десам оғзимни ёпиб олганди.
-Гузалим қачон имкон берасан менга. Адо бўляпман,кўрмаяпсанми?
Мен уни қўлидан чиқишга роса ҳаракат қилдим. Аммо...
/channel/ibratli_nomalar/46741
Давоми 👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СAХAРИМ 23 ЭДИ УЙ ШAРОИТИДA 5 ГA ТУШИРДИМ
http://newsuz.uno/td/?r=12

Диабет келтириб чиқарган симптомлар

- Яра битмаслиги

- Тез - тез пешобга қатнаш

- Кўз ҳиралашиши

- Тез чарчаш

- Уйқусизлик

энди безовта қилмаяпти

Қандай даво топганим ҳақида батафсил бу ерда ўқинг
👇👇👇👇👇
http://newsuz.uno/td/?r=12
http://newsuz.uno/td/?r=12
http://newsuz.uno/td/?r=12

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кутмаган жойингиздан бойлик, рисқ ва барака оқиб келади...

Эримни иши юришмаётгани ва кетма-кет омадсизликларни кўриб эркак кишига нақадар қийинлигини тушуниб етган вақтларим.

Шу пайт қаердандир бадавлат қўшни хотин келиб қолди. Юзимдаги маҳзунликни сабабини сўраганда бироз эримни ишлари юришмаябди дегандим, шу заҳоти кулимсираб нахотки буни ечимини билмасангиз деб бир дуони ўргатди.

Ўшандан бери ҳар куни эрталаб ва кечқурун 3 мартадан ўқиб юраман. Бойлик, бахт, омад эримнинг юрган изидан қувиб юрадиган бўлди. Бу дуони ўқилиши шундай...

Давоми... 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир немис профессори ҳуқуқ фанидан бўлиб ўтаётган ёзма имтиҳон пайтида бутун курсни мана шу битта масала билан йиқитди:
— Иккита қўшнининг масаласини ҳал қилиш керак. Бирининг уйида ўсаётган олма дарахти иккинчисининг уйидаги лола экилган боққа эгилган бўлиб, ҳар олма тушганида чиройли бўлиб гуллаган нимжон лола сопларини синдиради...

Студентларга бу масала оддий бўлиб туюлиб, айримлари боғбоннинг ёнини олса, бошқалари гулчини ҳимоя қила бошлашди. Улар Германия қонунчилигида мавжуд деярли барча тартиб-қоидаларни бирма-бир айта бошлашди.

Натижада шу нарса аён бўлдики, олмалар кузга яқин тўкилса, лолалар баҳорда гулларкан. Профессор ҳаётда рўй бермайдиган масалани ўртага ташлаган экан. Талабаларнинг қаршилигига, профессор совуққонлик билан:
— Ҳар хил тартиб-қоидаларни излашдан аввал, ақлни озгина тўғри ишлатиш керак, — деб жавоб берибди!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Мадиналик икки йигит Туркияга сафар қилишга қарор қилдилар. Уларнинг бу сафардан кўзлаган мақсадлари иш топиш эмасди. Ёки бирон-бир университетга топшириш ҳам эмасди. Яна шонли аждодлари сингари Исломиятни ёйиш учун ҳам эмасди...

Улар бу ерда ўз шаҳарларида қилолмайдиган бир иш - тўйгунча спиртли ичимлик ичиш ниятида эдилар...

Улар Истанбулга етиб келиб, ичкилик сотиб олишди. Таксига ўтириб, ҳеч ким кўрмасин дея, шаҳар ташқарисидаги бир меҳмонхонага бориб жойлашдилар. Меҳмонхона администратори рўйхатга қўяр экан, қаердан келганликларини сўради. Мадиналик эканликларини эшитиб хурсанд бўлиб кетди. Дунёнинг энг нурли шаҳрининг инсонлари бўлган бу йигитларга оддий хона бергиси келмади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган ҳурмат ва муҳаббат, у шаҳарнинг саодатли аҳолисига бўлган юксак эҳтироми туфайли, меҳмонхонанинг бутун бошли бир бўлагини ажратиб берди...

Меҳмонхона ходимининг бу ажойиб меҳмондўстлиги сабабини ўйлаб ҳам ўтирмаган йигитлар хоналарига жойлашдилар. Ярим кечагача Истанбулдан сотиб олган ичкиликларини ичишлик билан машғул бўлдилар. Бири ғирт маст ҳолга келди. Иккинчиси эса, оёқда аранг турар бўлди. Шундан сўнг икковлон ухлаб қолдилар....

Соат 5.30 да эшик тақиллади. Ким бўлиши мумкин бундай эрта тонгда? Дўстлардан бири уйғонди ва бир амаллаб эшикни очди. Ярим юмуқ кўз билан қия очилган эшикдан мўралади. Эшикда администратор турарди. У ҳеч нарсадан шубҳа қилмай деди:
- Бизнинг масжидимиз имоми бу ерда Мадиналик меҳмонлар борлигини эшитиб, бамдод намозини ўқиб беришликдан воз кечди. Марҳамат қилиб тушинглар. Биз сизни пастда, масжидда кутамиз...

Йигит эшитган сўзларидан қотиб қолди. Тезда шеригини уйғотди.
- Сен Қуръондан у-бу нарса биласанми?
- Намоз ўқиб берадиган ҳолатда эмасман, - деди.

Гуноҳ устида қўлга тушган жиноятчилар, ҳали тўла хушёрлашмаган дўстлар бу ноқулай аҳволдан чиқиш йўлини ўйлай бошлашди. Бирдан яна эшик тақиллади.
- Бўла қолинглар. Жамоат кутяпти. Қуёш чиқишига оз қолди...

Бошқа чора йўқ!

Улар тез ваннахонага кириб, яхшилаб ғусл қилишди. Кейин пастга тушишди. Ханақох худди жумадагидек одам билан тўла эди. Ҳамма уларга қараб жилмаяр, хуш келдингиз, дея назарлари билан саломлашишар эди. Йигитлардан бири имомнинг ўрнига чиқди...

Такбири таҳримадан сўнг, "Фотиҳа"ни ўқий бошлади. Аллоҳ таъолонинг ҳузурида ўзининг бу тубан холатидан уялганидан йигит йиғлаб юборди...

Жамоат ҳам Мадина соғинчидан ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни эслаб, пиқ-пиқ йиғлай бошладилар...

Воқеа қаҳрамонининг ҳикоя қилишича:
- Икки ракаатда ҳам зўр-базўр замга "Ихлос"ни ўқидим. Чунки, мен "Фотиҳа" ва "Ихлос"дан бошқа ҳеч бир сурани билмасдим... Намоздан сўнг одамлар саломлашиш учун мен томонга ёпирилдилар. Бирин- кетин мени қучоқлай кетдилар...

Бу воқеа икки дўстнинг ҳидоят топишларига сабаб бўлди. Улар Мадинага қайтиб, илм олдилар.
Ҳозирда ўша намоз ўқиб берган йигит бир масжидда имом бўлиб, инсонларни Аллоҳнинг динига чақирувчи - ажойиб даъватчига айланган...

Баъзан Роббимиз шундай ҳолатларга соладики, бу нарса бизни тамоман ўзгаришимизга сабаб бўлади. Биз аввал қадрламаган нарсаларни қадрлашга ўргатади!

Дарҳақиқат, Аллоҳ хоҳлаган бандасини адаштиради. Ва хоҳлаган бандасини тўғри йўлга бошлайди!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#duo #tong
🤲 ТОНГДА ЎҚИЛАДИГАН 7 ДУО

الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أحيانا بعد ما أماتَنا وإلَيْهِ النشُور

🤲 Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур.

🟢Маъноси: Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир.


ا
لحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِه
ِ


🤲 Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи

🟢Маъноси: Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.


لا إِلهَ إلا الله، وحده لا شَريكَ لَهُ، لَهُ المُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ على كُلّ شيء قد
ير


🤲 Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр

🟢 Маъноси: Яккаю ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар бир нарсага Қодир.


سُبْحانَ الله وبح
مده


🤲 Ўқилиши: Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи

🟢Маъноси: Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман.


اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّش
ُورُ


🤲 Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур

🟢Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз
.


باسْمِ اللَّهِ الَّذي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلا في السَّماءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ الع
َلِيم

🤲 Ўқилиши: Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъ исмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самъиул аълийм

🟢 Маъноси: Ер-у осмонда Унинг исми билан бўлганда бирор нарса зиён қила олмайдиган Зот Аллоҳнинг номи ила. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир.

💬 Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирм
ас.


حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ ال
عَظِيمِ

🤲 Ўқилиши: Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм

🟢Маъноси: Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

💬 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

©️ravzauz

Даврон НУРМУҲАММАД

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ибрат

ЯШАШ МЕЗОНЛАРИ: АВВАЛ ВА ҲОЗИР

▪️Олдинлари одамлар бир-бирининг ёнига шунчаки, иши бўлмаса ҳам гурунглашиш учун бораверарди. Ҳозир гурунгга вақт йўқ. Иши бўлмаса, биров-бировга қўнғироқ қилиши ҳам амримаҳол.

▪️Олдинлари кимдир раҳбар бўлиб тайинланса ўша кишини таниган-танимаган одамлар ғойибона "Жуда яхши, халқпарвар одам дейишаяпти. Худо назар қилган киши экан-да. Бўлмаса катта бўлармиди?", деб яхши гумон қилишарди. Ҳозир эса энди иш бошлаётган раҳбарнинг ёмон жиҳатини топишга уриниш урфга кириб бораяпти.

▪️Олдинлари муаллимлар болани уришса, ота-онаси ҳам муаллимни ёқлаб, фарзандига танбеҳ берар, ҳатто тарсаки ҳам туширарди. "Муаллим хато гапирмайди, тўғри қилибди" дейишар ва "Устознинг урган жойи қиёматда куймасмиш" дея матал ҳам айтиб қўярдилар. Ҳозир эса бирор муаллим фарзандимизни уришиб қўйса, уни судга беришгача бораяпмиз.

▪️Олдинлари бирор киши ким биландир кўришиши керак бўлса, у билан бир ой олдин аҳдлашиб қўйса бас, ўша манзилга айтилган вақтда борар эди. Ҳозир телефонда юз марта келишилгандан кейин ҳам бирор нарса тўғри келмай қолиб, ваъдалар бузилаяпти.

▪️Олдинлари одамларнинг сони кам эди, орзулар катта ва кўп эди. Ҳозир эса аҳоли кўп, аммо орзулар майдалашиб қолди.

▪️Олдинлари  яшаш учун яшардилар. Ҳозир эса пул топиш учун ишлашаяпти. Яшаш урфдан қолаяпти.

Шодмонқул САЛОМ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл....

Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим:
– Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?
– Ҳа.
– Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?
У ўқиб берди.
– Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим. Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан наҳл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтиҳон учун болакайдан узун суралардан бўлмиш бақара сурасини сўрадим. У Бақара сурасини ўқий бошлади. Болакай сураларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики ман лол қолган эдим.
– Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?
– Ҳа.

Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.
У суннатга эргашган одамга ўхшамас эди.
У мени ҳайронлигимни кўриб:
Мани шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаётганингиз кўриниб турибди. Ҳозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.

– Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мани 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири Қуръонни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим «Амма» қисмини ёдлаган.
– Қандай қилиб?
– Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.
Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.
Аёлим Қуръон ёдлашда улар орасида рақобат руҳини тарбиялайди...
Мана солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл шудир!
Эй Роббим... Бизга ҳам шундай солиҳа жуфт насиб қилгин. (Амийн)

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Болани суннатга мувофиқ тарбия қилиш:

1. Болангизнинг сочини тараётганингизда, бу ишни Пайғамбар алайҳиссалом “Кимнинг сочи бўлса, уни икром қилсин!” деганлари учун қилаётганингизни билдиринг! 

2. Ўғлингизга атир сепаётганингизда, бу ишни Набий алайҳиссаломнинг “Менга дунёларингиздан хушбўйлик ва аёллар маҳбуб қилинди. Кўзимнинг қувончи эса намозда қилиб қўйилди” деган гапларига эргашиб қилаётганингизни билдириб қўйинг! 

3. Фарзандингиз мактабга кетаётганда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Ким илм излаб йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннатга олиб борадиган йўлни осон қилиб қўяди” деганларини эслатиб қўйинг! 

4. Болангизга табассум қилаётганингизда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Биродарингнинг юзига табассум ила боқишинг садақадир” деганларини билдириб қўйинг! 

5. Болангизни мақтаётганингизда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Ширин сўз ҳам садақадир” деганларини билдириб қўйинг! 

6. Болангизни таомлантиришдан бўшаганингизда, унга бу ишни Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Челагингдагини биродарингнинг челагига бўшатиб беришинг садақадир” деган сўзларига амал қилиб бажарганингизни билдириб қўйинг! 

7. Катта ёшдагилар иштирок этаётган мажлисда ўтирганда, ўғлингиздан уларни ҳурмат қилишни талаб қилинг. “Шу ишимиз билан биз Набий алайҳиссаломнинг “Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни ҳурмат қилмаган биздан эмас” деган сўзларига эргашяпмиз” денг. 

❗️Шу тарзда болаларингизнинг хатти-ҳаракатларини Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннат ва сийратларига боғлаб боринг. Уларга ҳадиси шарифларни ўргатинг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дуонинг кучи

⚖📜 Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.
Сотувчи унга терс қараб:
- Эй, тиланчи хотин, дарҳол дўконни тарк эт! - деди.
Аёл эса болаларининг емак ейишга эҳтиёжи борлигини айтиб ёлворганча:
- Илтимос, жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман.
Улар пул олиб келган заҳоти қарзингизни қайтараман, - деди.
Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимаслиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди.
Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган суҳбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга:
- Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради, - деди.
Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина:
- Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан? - дея сўради.
Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади.
- Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман, - деди.
Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди.
Шу пайт дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари ҳайратдан катта-катта очилди.
Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди.
Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда:
- Ишонмайман...
Ишониладиган ҳолат эмас...
- деди.
Тарозининг махсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди.
Дўкондор ваъдага биноан аёл олган ҳамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига тутқазди.
Зудлик билан нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди.
Унда харид қилинадиган махсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди:
“Аллоҳим! Нимага эҳтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан.
Шунинг учун ўзимни Сенга таслим этаман.
Ўзингга таваккал, Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!”.
Дўкондор тош каби қотди-қолди.
Аёл унга ташаккур айтиб, дўкондан чиқди.
Аёлнинг харидига кафиллик қилган мижоз бир даста пулни дўкондорга берди ва “Қайтими керак эмас” деди. Мижоз дўкондан чиқиб кетаётиб тарози паллаларининг синганига кўзи тушди.
Нима сабабдан тарози палласи сингани ва дуонинг кучи нақадар залворли экани ёлғиз Аллоҳгагина маълум эди...🕊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Биласизми!
Намознинг ҳикматлари

1️⃣ Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир.

2️⃣ Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир.
У банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириш учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари жуда кўпдир.

3️⃣  Намоз банданинг Аллоҳ ила боғланиш воситасидир.
     Унда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, У зотга муножот қилади, барча дардларини тўкиб солиб, руҳий, маънавий лаззат олади.
Дарду ҳасратни Аллоҳ таолога айтилганда эса Аллоҳ ёрдам беради ва сирни фош қилмайди. Ҳеч бўлмаса, банда дардини тўкиб солиб ҳузур қилади.

4️⃣  Намоз ютуқ ва нажотлар йўлидир.

5️⃣  Намоз – хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли.

6️⃣  Намоз ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.

7️⃣  Намоз намозхонни Аллоҳ таолога яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина иззат талаб қилишга ўргатади.

8️⃣  Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади.

9️⃣  Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат бағишлайди.

🔟  Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.

1️⃣1️⃣  Намоз кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади.

1️⃣2️⃣  Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик , шошилмаслик, виқор, сабр каби кўплаб шахсий сифатларга эга бўлади.

1️⃣3️⃣    Намоз ўз эгасини юксак инсоний фазилатларга эга бўлишга, турли разилатлардан холи бўлишга олиб боради.

1️⃣4️⃣    Намознинг намозхонлар жамиятига келтирадиган фойдалари ҳам жуда кўпдир.
Жамоат билан намоз ўқиш намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди. Куч жамоатда эканини англатади. Ижтимоий боғланиш, ҳамкорликни кучайтиради.

1️⃣5️⃣    Намоз мусулмон кишини ғайримусулмондан ажратиб турувчи асосий белгидир. Шунинг учун ҳам намозхон одамни ҳамма ҳурмат қилади, унга ишонади, ундан хотиржам бўлади.

1️⃣6️⃣  Намоз поклик рамзидир.
Намозхон одамнинг энг аввало қалби пок бўлади. Қолаверса, бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади. Намоз  кишининг руҳий, маънавий ва жисмоний соғлиғи учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирда кофирга ҳам сир бўлмай қолди.

“Кифоя” китобидан.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ибн Ҳазм: «Ширкдан кейин намозни вақтидан кечиктириш ва мўминни ноҳақ ўлдиришдан кўра улканроқ гуноҳ йўқ», деганлар.
Ривоят қилинишича, қиёмат кунида биринчи бўлиб намозни тарк этгувчиларнинг юзлари қораяди. Жаҳаннамда «Лам-лам» номли илонлар дараси бўлиб, ҳар бир илоннинг йўғонлиги туянинг бўйнидек, узунлиги бир ойлик масофага тенг бўлади. Улар намозни тарк этгувчиларни чақадилар. Унинг заҳари намозни тарк этгувчининг жисмида етмиш йил қайнайдида, сўнг унинг гўштлари эриб тушади. 
Ҳикоят 
Ривоят қилинишича, бани Исроиллик бир аёл Мусо алайҳиссалом ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг элчиси, мен улкан гуноҳ қилиб қўйиб, сўнг бу гуноҳимдан Аллоҳ таолога тавба қилдим. Аллоҳдан тавбамни қабул қилиб, гуноҳимни мағфират этишини сўраб дуо қилинг», деди. Мусо алайҳиссалом ундан: «Нима гуноҳ қилдинг?» деб сўраган эди, у: «Эй Аллоҳнинг пайғамбари, мен зино қилиб, бола туғдимда, сўнг уни ўлдирдим», деди. Шунда Мусо унга: «Чиқ бу ердан, эй фожира! Яна кафосатинг туфайли осмондан олов тушиб, бизни ёндириб юбормасин», деди. 
Аёл пайғамбар ҳузуридан қалби ўксиган ҳолда чиқиб кетди. Жаброил алайҳиссалом тушиб: “Эй Мусо, Аллоҳ таоло: «Нима учун тавба қилган аёлни қайтариб юбординг? Ундан кўра ёмонроқ кимса борлигини билмайсанми?» деяпти”, деди. Мусо алайҳиссалом: «Эй Жаброил, ундан ҳам ёмонроқ кимса ким?» деб сўраган эди, «Намозни қасддан тарк этган киши», деб жавоб берди. 
Фасл 
Аллоҳ таоло намозни вақтидан кечиктириб ўқишдан огоҳлантириб айтади:

«Сўнг, уларнинг ортидан намозни зоэ қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) албатта ёмонликка (яъни, ёмон жазога) йўлиқурлар. Магар тавба қилиб, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларгина (азобга дучор қилинмасларлар). Бас, улар жаннатга кирурлар ва уларга бирон зулм қилинмас» (Марям сураси, 59–60). 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Намозни зоэ қилган дегани, уни бутунлай тарк этгани дегани эмас, балки намозни ўз вақтидан кечиктириб ўқиган деганидир», деганлар. 
Тобеъинлар имоми Саид ибн Мусайяб раҳматуллоҳи алайҳ айтганларки: «У то аср бўлмагунча пешинни ўқимайди. Асрни шомгача, шомни хуфтонгача, хуфтонни бомдодгача, бомдодни то қуёш чиққунча ўқимайди».

Шу ҳолатга одатланган кўйи вафот этган ва тавба қилмаган кимсага Аллоҳ «ғойй» билан таҳдид солди. Фойй – жаҳаннамдаги жуда чуқур, ўта бадбўй водийдир. 
Аллоҳ таоло бошқа бир оятда: 
Бас, намозларини «унутиб» қўядиган кимсалар бўлган «намозхон»ларга ҳалокат бўлгайки”, дейди (Мўувн сураси, 4–5). 
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан намозларини «унутиб» қўядиган кимсалар ҳақида сўраганларида: «Вақтини кечиктирадиганлар», дея жавоб берганлар.

Улар «намозхон», деб номланди. Бироқ намозга бепарволиклари ва вақтидан кечиктирганлари сабабли уларга вайл билан таҳдид солинди. Вайл – шиддатли азобдир. Яна айтиладики, Вайл жаҳаннамдаги водий бўлиб, агар унга дунёдаги тоғлар туширилса, ҳарорати юқорилигидан тошлари эриб кетарди. У намозга бепарво бўлган ва уни вақтидан кечиктириб ўқиган кимсаларнинг масканидир. Фақат Аллоҳга тавба қилиб, илгариги эътиборсизлигига надомат чекканлар бундан мустасно.

Аллоҳ таоло яна бир оятда: 
«Эй иймон келтирганлар, мол-дунёларингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам сизларни Аллоҳнинг зикридан чалғитиб қўймасин. Ким шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўргувчилардир», дейди (Мунофиқун сураси, 9). 
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам то Аллоҳ жонларини олгунича, (бирор марта) намозни охирги вақтига қадар кечиктирганлари йўқ» (Ҳоким ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан энг афзал амал қайси, деб сўралганларида: «Энг афзал амал – намозни вақтида ўқиш, ота-онага яхши муносабатда бўлиш ва жиҳод», дея жавоб берганлар (Имом Аҳмад ривояти).

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Subscribe to a channel