ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

28706

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#КАТТА_ЧЕГИРМА

✅ УЙГА, ИШГА, ЎҚИШГА, ИШГА КИЙИШ УЧУН СИФАТЛИ
#ТУРК #БИШКЕК #УЗБ ЛИБОСЛАРИ КАТТА АССОРТИМЕНТДА ХИТОЙДАГИ НАРХЛАРДА 🛍🛍🛍🛍

😍😍 ЗАКАЗ БЕРИБ КУТИБ ЎТИРИШГА ХОЖАТ ЙЎЎҚҚҚ 😱😱

✅ ҲАММАСИ НАЛИЧИ
❌ КАРГО ЙЎҚ
🚚 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙИЧА ДАСТАВКА ХИЗМАТИ БОР
🏃‍♀‍➡️ТУГАБ ҚОЛМАСДА ТЕЗДА КИРИБ ОЛАМИЗ ✅✅

/channel/+GDOCMSCGgKwzNDM6

👆👆👆👆

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Доктор Солиҳ Салмон айтиб беради:

23 ёшли, оёқлари туғма шал, 23 йил ногиронлар аравачасида юрган бир бола қабулимга келди.
Орқасига ирингли яра тошган экан.
Яраларига игна ёрдамида дори қўйдим, бир тарафдан  эса кесиб ирингини тозалаяпман.
Ўзимча бу ёш йигитни даъват қилгим келди.

Жуда ҳам ҳушчақчақ йигит эди.
Ҳеч сиқилиш, аламзадалик, ҳолидан шикоят йўқ.
-Сен туғма шалмисан?-дедим.
-Ҳа- деди.
-Демак ҳеч юрмадинг,югурмадинг,
ўйнай олмадинг шундайми?-дедим.
Йигит саволимни эшитмаганга олди.

Мен ҳам паст келмадим.
Бу сафар мўлжални аниқ олдим.
-Ҳамма арзимаган нарсаларда ҳам қаттиқ асабийлашади, масалан телефоним эски, бузиқ дейди.
Эрим билан тортиштик дейди.
Хотиним аразлайверади дейди.
Нархлар қиммат дейди.
Болам йиғлоқ дейди.Пулим йўқ дейди. Ишларим юришмаяпти дейди.
Бўлар-бўлмас нарсаларни дард ҳисоблайди.
Сен эса шунча дардинг билан ҳеч нарса демаяпсан,- деб гапимни тугатмасимдан
йигит
“Мен кетишни хоҳлайман, дори қўйишни тўхтатинг”, дея хонамдан чиқиб кета бошлади.

Мен яна бўш келмадим.
Сабабини сўрадим.
Шунда йигит мени йиқитган жавобни берди:
-Сен Роббим билан орамни бузишга ҳаракат қиляпсан.
Мени бутун неъматларга кўмган Роббим фақатгина оёқлар бермади.
Ва бу билан мени имтиҳон қиляпти.Мен ақлимни таниган куним Роббимга сўз берганман.
Роббимдан ҳеч кимга шикоят қилмайман.
Уни тақдирини айбламайман деб.
Сабрим эвазига жаннатини берадиган Зотдан сенга шикоят қилмайман-деди

Беш мингта жарроҳлик амалёти ўтгаздим.
Бирор марта пичоқ ёки қайчим қўлимдан тушиб кетмади.
Аммо бу йигитни гапидан сўнг қўлимдаги асбоблар ер билан бир бўлди.
Биринчи марта касал эмас,ҳаяжондан мен титраётган эдим.
Бу сафар ёрдамга муҳтож касал мен эдим.

Шундан кейин қачон дунё ташвишлари маҳзун қилса, сиқилсам, асабларим ўзимга бўйсунмаса унга шундай дейман
“Туғма шал , ўша ҳолида ҳам Роббдан шикоят қилгани ҳаё қиладиган йигит эсингдами, ана унда сен ҳам дардлар, синовлар эвазига жаннатни берадиган, Жаннат эгасидан шикоятчи бўлма!”

Мени кўзимга бечора кўринган, насиҳат қиламан, Аллоҳни эслатаман деб бел боғлаган касалимдан бир умрлик насиҳатни, унутилмас дарсни олганман.
Асл бечора ўзим эканман…

Туркчадан Осиё Абдулазим қизи таржимаси.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир даврада дастурхон атрофида таомланиб ўтирган эдик. Ўтирганлардан бири сал олдин қилган маърузамга ишора қилиб, масхараомуз оҳангда шундай деди:
– Гапларингиздан шуни англадимки, сиз шариат ҳукмларини татбиқ қилиб, бизни эскича замонга қайтармоқчисиз чоғи?!!

Мен унинг саволига савол тарзида жавоб бердим:
– Қайси эскича замонни айтяпсиз?!
500 (беш юз) йил дунёнинг ярмини бошқариб, юз йил олдин тугатилган ҳукмдорлик замонини айтяпсизми?!
Ёки Ислом салтанати ҳимоясида яшаб, ҳар-бир ҳукмни хилофотнинг рухсати билан қабул қилган Европа подшоҳлари ҳақидами?!
Ё дунёни мўғил-татарлар зулмидан халос этган Мамлуклар замонини айтяпсизми?!
Балки, дунёнинг ярмига ҳукмронлик қилган Аббосийлар ё-да улардан олдинги Умавийлар, ё бўлмаса, дунёни адолатга тўлдирган хазрати Умар замонини айтаётгандирсиз?!
Ё эскича замон деганингиз, Рум подшоҳига мактуб ёзаркан уни: “Мўминлар амири Ҳорун Аррашиддан Рум ити Нақфурга“, деб бошлаган ҳукмдор замонми?!
Ёки Италия ва Францияни ўз қўшинлари билан қуршаб олган Абдураҳмон Дохил замониними?!
Бу сиёсий тарафлари!
Ёки сиз эскича замон деб, Ибн Сино, Ал-Фаробий, Ибн Жобир, Ал-Хоразмий, ибн Рушд ва Ибн Холдун каби арабу ажамга тиббиёт, доришунослик, муҳандислик, фалакиёт ва шеъриятни ўргатган буюк олимлар етишиб чиққан замонларни айтяпсизми?!
Ёки бир яҳудий бир муслима аёлнинг ҳижобини эрмак қилганида у аёл: “Ҳой Мўътасим!”, деб бақирганини бошқа шаҳардан туриб эшитган ва у шаҳарга отлиқ тортиб, ҳалиги яҳудийни у ердан бадарға қилган Мўътасимнинг каромат замониними?!
Ёки Европа бўйлаб, илк бор Испанияда университет очган мусулмонлар замонини айтяпсизми? – Бугун барча университетларнинг битирувчилари киядиган махсус кийим ҳам ўша “эскича замондагилар”дан қолган. Лекин бош кийимини ўзгартиришди. Илгари битирувчилар бошларига Қуръони каримни қўяр эдилар, ҳозир эса шляпа киядилар.
Ё Қоҳира дунёнинг энг гўзал шаҳри бўлган замонни айтдингизми?!
Ёки бир Ироқ динори 483 АҚШ долларига тенг бўлган замонними?!
Ёки Европанинг фақир аскарлари Искандариядан ёрдам сўраган замонни қасд қилдингизми?!
Ёки Америка Европанинг очарчиликдан чиқиши учун Мисрдан ёрдам сўраган замонини айтяпсизми?!

– Айтинг, қайси эскича замонни айтяпсиз ўзи?!..

Араб тилидан Икром Шариф таржимаси.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿 FARZANDIM AQLLI BO'LSIN DESANGIZ UNI VAQTIDA UXLATING!

Uyqu vaqtida neyromediatorlar - maxsus kimyoviy moddalar ishlab chiqilib, immunitetni mustahkamlashga va organizmni soat kabi tartibli ishlashiga ko'mak beradi.

Uyquning ijobiy ta'siri erta chaqaloqlik davrida yaqqol namoyon bo’ladi.

Tadqiqotlar shuni ko’rsatadiki, rejimli uyqu bolada hushyorlik va e’tibor, qilgan ishi sifatli bo’lishi, yaxshi kayfiyat va chidamlilik, so’z boyligi oshishi, o’qib-o’rganish va xotira rivojlanishiga ta’sir qiladi. Rejimga amal qiladigan bolalar xotirasi mustahkam bo’ladi.

Bolalarning uxlashi uchun me’yoriy soatlar mavjud va ular yoshga qarab o‘zgarib boradi:

• Yangi tug‘ilgan chaqaloqlar (3 oylikkacha bo‘lgan chaqaloqlar) – 14-17 soat har kuni;

• Chaqaloqlar (4-11 oylik) − kuniga 12-15 soat;

• Kichkintoylar (1-2 yosh) − 11-14 soat;

• Bolalar (3-5 yosh) − 13 soat;


❗️ Sizning farzandingiz kechki uyquga nechchida yotadi.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Болани суннатга мувофиқ тарбия қилиш:

1. Болангизнинг сочини тараётганингизда, бу ишни Пайғамбар алайҳиссалом “Кимнинг сочи бўлса, уни икром қилсин!” деганлари учун қилаётганингизни билдиринг! 

2. Ўғлингизга атир сепаётганингизда, бу ишни Набий алайҳиссаломнинг “Менга дунёларингиздан хушбўйлик ва аёллар маҳбуб қилинди. Кўзимнинг қувончи эса намозда қилиб қўйилди” деган гапларига эргашиб қилаётганингизни билдириб қўйинг! 

3. Фарзандингиз мактабга кетаётганда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Ким илм излаб йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннатга олиб борадиган йўлни осон қилиб қўяди” деганларини эслатиб қўйинг! 

4. Болангизга табассум қилаётганингизда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Биродарингнинг юзига табассум ила боқишинг садақадир” деганларини билдириб қўйинг! 

5. Болангизни мақтаётганингизда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Ширин сўз ҳам садақадир” деганларини билдириб қўйинг! 

6. Болангизни таомлантиришдан бўшаганингизда, унга бу ишни Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Челагингдагини биродарингнинг челагига бўшатиб беришинг садақадир” деган сўзларига амал қилиб бажарганингизни билдириб қўйинг! 

7. Катта ёшдагилар иштирок этаётган мажлисда ўтирганда, ўғлингиздан уларни ҳурмат қилишни талаб қилинг. “Шу ишимиз билан биз Набий алайҳиссаломнинг “Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни ҳурмат қилмаган биздан эмас” деган сўзларига эргашяпмиз” денг. 

❗️Шу тарзда болаларингизнинг хатти-ҳаракатларини Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннат ва сийратларига боғлаб боринг. Уларга ҳадиси шарифларни ўргатинг!


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИССАДАГИ ИБРАТ

   Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Мифтоҳу дорус саодати" номли китобида айтади:
"Олимлардан бири бир гуруҳ савдогарлар билан кемага минди. Денгиз ўртасига бориб кемалари довул туфайли синиб кетди. Кема ва ундаги моллар чўкиб кетди. Улар овчилар томонидан қутқарилиб  ўша ерга яқин бир шаҳарга олиб келиндилар.
   Олдин бой-бадавлат бўлган савдогарлар энди фақирликда қолишди. Олим эса масжидда илм ҳалқаси ташкил қилиб одамларга илм ўргата бошлади. Тезда у шаҳарда машҳур бўлиб кетди. Ҳоким уни шаҳарда қози қилиб тайинлади.
   Савдогарлар ўз диёрига қайтмоқчи бўлишганда олим ҳам нарсаларини йиғиштира бошлади. Ҳоким ва шаҳар аҳолиси олимнинг ҳузурига келиб ундан шаҳарда қолишини ўтиниб сўрашди. У ноилож шаҳарда қолди. Савдогарлар олимдан:
- Яқинларингизга айтадиган гапингиз борми?- деб сўрашди.
Олим деди:
- Ҳа. Улар шундай молни жамлашсинки, кема синиб чўкиб кетганида  ҳам у мол чўкмасин!

   Инсон ўрганадиган ҳар қандай илм ва ҳунар чўкмайдиган молдир. Инсоннинг энг қимматбаҳо моли унинг чўнтагидаги эмас, миясидаги молидир, десам муболаға қилмаган бўламан. Маърифат мол жалб қилиши мумкин. Аммо мол маърифат жалб қилмайди. Мен молнинг қадрини ерга урмоқчи эмасман. Кишиларга тушадиган эҳтиёжни Аллоҳ қатл қилсин. Унда хорлик ва юзнинг сувини тўкилиши бор. Аммо мол кетади, маърифат қолади.
  Кўпгина ислом диёрларида охирги вақтларда сиёсий ҳодисалар ва тўполонлар бўлди. Бунинг оқибатида олдин кузатилмаган ҳижратлар ва кўчиб кетишлар юзага келди. Инсонлар ёлғиз устиларидаги кийимлари билан ўлимдан қўрқиб мамлакатларидан чиқиб кетишди. Улар фақат мияларидаги фикрларини ва олдин ўрганган ҳунарларини олиб чиқиб кетишди. Ана шунақа инсонларга қаерда бўлишмасин иш топиш осон бўлди.
   Дурадгор устахонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо ҳунарини ўзи билан олиб кетиб, борган жойида устахона топди.
   Шифокор ўзининг қабулхонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо билимини олиб кетиб, ўша ерда қабулхона очди.
   Инсонлар иморатлар, ерлар ва уйларини ташлаб кетишди. Аниқки, уларни орқалаб кетиб бўлмайди. Уларнинг ўз диёрларига қайтиш-қайтмаслигини фақатгина Аллоҳ билади.

   Чўкмайдиган молни кўпайтирайлик!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​«Шундай аёлни нега шу пайтгача бир марта бўлса-да ресторанга таклиф қилмабман?»

Эрталаб чой ичиб ўтиргандим. Аёлим келиб ёнимга ўтирди. Пиёлага чой қуйиб узатаркан, аста гап бошлади:
— Дадаси, бугун сиз бошқа бир аёлни кечки овқатга таклиф қилишингизни истайман....
Чайнаб турган ноним тиқилиб қолди.
— Тинчликми онаси? Қанақа аёл билан кечки овқатга бораман, кўрганлар нима дейди, эсингни едингми? — дедим ўзимни ўнглаб...
— Мен сизни қаттиқ севаман, ҳаммадан қизғонаман, лекин аниқ биламанки, у аёл сизни менданда ортиқ севади, ва сиз билан бир сония бўлсада бирга суҳбат қуриб, дийдорингизга тўйишни истайди. Бу инсон сизнинг онангиз,- деди аёлим....

Чуқур ўйга толиб қолдим.... “Мана 19 йилдирки, онам дадамсиз, биргина укам билан қишлоқда яшайди. Учта бола ва аёлимни яхши кийинтириб, яхши боқаман деб, бирор марта тузукроқ онамга эътибор бермабман...Ўле, эээ ўғил бўлмай, тур ўрнингдан”, дея ўзимни ўзим койиб ўрнимдан турдим. Телефонимни олиб онамга қўнғироқ қилдим.
Гўшакни кўтарибоқ, “Тинчликми болам, нима бўлди, бунча барвақт телефон қилдинг”, деб қолдилар.
— Онажон, хавотирланманг. Фақат ёмон нарса бўлиши керакми, саҳарлаб қўнғироқ қилишим учун? Сизни соғиндим, — дедим нафасим қисилиб...
Онам қулоқларига ишонмадилар шекилли... Чунки бу гапни анча йиллардан бер биринчи марта айтишим эди...
— Болам гапларинг ёқмаяпти. Худди ўлимидан олдин васият қиладиганларга ўхшаб гапирма! Нима бўлди? — дея яна сўрадилар. — Ҳеч нарса эмас онажон. Майлими, бугун кечга сизни бирор ресторанга кечки овқатга таклиф қилсам? Иккаламиз шу оқшомни бирга ўтказсак?... Бир оз жим қолдиларда, “Жон-жон дейман болам” - дедиларда, пиқиллаб йиғлаб юбордилар.
Кечқурун машинамни миниб, онамнинг уйи томон кетарканман, худди узоқ кутган севгилиси билан учрашув олдидан ҳаяжонга тушиб қоладиган ошиқдек, балки ундан ҳам баттар ҳолга тушиб, юрагим тез-тез ура бошлади...

(давоми кейинги постда)
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Таҳорат ҳукмларида ҳам мўъжизалар бор...
🍃
Исломда беҳикмат ҳеч бир амалга тарғиб этилмайди. Ҳар бир нарса ўта мукаммал низом ва тенгсиз тафаккур билан ишлаб чиқилиб, Одам қавмига тақдим этилган.
Дақиқа нуқталаригача ўрганган саринг жуда катта сир асрорни англайсан, Ҳақнинг синоатини очаверасан...
Қуйидаги воқеани бугун сизларга илиндим:
🍃
«...бой деган биродарим бор. Ўзиям кўҳна бойлардан. Бизнинг юртимизда Америка, Европа, Россия-ю, Хитой билан ҳамкорликда тижорат қилишни шу биродарим бошлаб берган. Ниҳоятда давлатманд одам, ҳеч бир нарсага танқислик кўрмаган. Ўша биродаримнинг биттагина ўғил фарзанди бор эди. Вояга етиб, мўйлаблари сабза уриб қолган вақтда хасталаниб қолди. Йигитчанинг бошида оғриқ пайдо бўлиб, шу даражада безовталанар эдики, унча- мунча дори наф қилмас эди. Отаси шифокорман деганнинг ҳаммасига ўғлини кўрсатди. Пулдан муаммоси йўқ эди, шу сабабли дунёнинг исталган нуқтасидаги тиббий муолажаларни олдирди, бироқ фойдаси бўлмади. Таассуфлиси эса, ҳеч бир давлатда ҳеч бир шифокор аниқ ташхис қўёлмас эди. Текширув аппаратлари мияда ножўя ҳеч нарсани топиб беролмас эди. Йигитчанинг бошида нима сабабдан оғриқ туриб безовталаниши мавҳумлигича қолаверарди. Хуллас, биродаримнинг миллиардлаб йиққан бойлиги яккаю-ягона ўғлининг жонига оро кирмади. Йигитча омонатини топширди...У вафот этгач, хорижлик шифокорлар отасидан касаллик сабабини аниқлаш мақсадида бошни ёриб кўришга рухсат олишди. Амалиёт бажарилди...Касаллик сабаби аниқланди...Йигитчанинг миясига туташган бурун соҳаси йўлларида жуда шаффоф қурт бор экан. Бу қуртни, шаффоф ва рангсиз бўлганлиги учун,текширув аппаратларида аниқлашнинг иложиси бўлмаган. Амалиётни олиб борган хорижлик шифокор биродаримизга шу гапларни айтган эди:
🍃
"Ниҳоят, фарзандинга азоб берган дарднинг ечимини топдик, афсуски, жуда кеч.
🍃
Мен шифокор сифатида ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА, эшитаяпсанми, ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА ўладиган қуртни аниқлай олмай битта беморни йўқотганимдан афсусланаман.
🥀
Бироқ сен мусулмон бўла туриб фарзандингни бирор марта таҳорат олишга, таҳорат олганда бурнини ачиштириб, динингда буюрилгани каби, сув тортишга ўргатмаганинг учун мендан кўпроқ қайғуришга мажбурсан.
🥀
Агар фарзандинг бир марта таҳорат олиб, бурнини ачиштириб ювганда эди бу қуртдан халос бўларди..." - дебди.
🌿
Ҳар сафар таҳорат олганимда шу воқеа беихтиёр ёдимга келаверади.
🌱
Уч бор оғизда сувни ғарғара қилиш, қулоқларни ювиш, бошга масҳ тортишнинг ҳам ўзига яраша ҳикматлари бор.

Умму Амина

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ибратли хикоя, оҳиригача ўқинг....

Қозининг ёнига бир аёл келиб дебди:
— Бундан икки йил аввал эрим иккаламизга никох уқиган эдингиз. Хозир эса бизни ажратишингизни сурайман. Мен у билан ортиқ бундай яшашни хохламайман.
Қози:
— Ажрашишингга бирон сабаб борми? деб сўрабди. Аёл шундай дебди:
— Ҳамманинг эри уйига уз вақтида келади, мени эрим эса хар доим кеч қолади. Мана шу сабаб уйда хар куни жанжал. Қози хайрон бўлиб дебди:
— Сабаби шу холосми?
— Ха, шу. Менга эътиборсиз эр билан яшай олмайман деб жавоб берибди аёл.
— Ажратишга ажратиб юборавераман, лекин битта шарт билан. Хозирни ўзида уйингга боргинда менга катта нон пишириб кел. Шуни билиб қуйки нонни масаллиқларини уйингдан ишлатмайсан. Туз, ун, сув, тухумни туртта қўшни аёллардан сура ва улардан нима сабабдан олаётганингни айтгин дебди қози. Аёл уйга келиб ишга киришибди ва қўшни аёлга чиқибди: - Қушнижон, менга бир пақир сув бериб туринг. - Қушни сув йўқми уйингизда? Ахир эрингиз қудуқ қазиб қуйганку менга ухшаб булоқдан сув ташламайсизку? - Сув бор, мен қозини олдига эримдан арз қилиб борган эдим, қози шундай деди дейиши билан қўшни аёл уз дийдиёсини бошлаб юборибди. — Эх, агар сен мени эримни қанақалигини билганингда эди! Неча йилдан бери жаврайман битта қудуқ қазиб бермайди. Сув тугаган қўшни қанча чақирим юриб булоққа боришим керак. Аёл бошқа қўшнисига туз сураб чиқибди. - Тузингиз тугаб қолдими қўшнижон? - Уйимда туз боркуя, деб унга булган воқеани тушунтирибди гапини тугатмасдан қўшни аёл эридан арз қилиб кетибди. - Эх, агар мени эримни қанақалигини билсанг эди. – Рузғорга керакли нарсаларни уз вақтида олиб келмайди. Аёл у ердан хам зурға қочиб бошқа қўшнига чиқибди. - Қўшнижон, бир дона тухум бериб туринг. - Вой қўшнижон товуқларингиз куп эдику тухум тугмаяпдими? - Тухум бор, товуқларим кунда тухум беришаяпти лекин деб унга хам тушунтирибди. Аёл қайси бир қўшнисига чиқмасин хаммаси эридан шикоят қилаверибди. Аёл каттакон нон пишириб қозининг ёнига борибди ва нонни бериб шундай дебди. - Рахмат сизга қози жаноблари бу нонни оилангиз билан бахам куринг аммо эрим билан зинхор ажраштирманг. - Нега? Нима учун қизим? Нега ажрашмайман деяпсан бирон нима булдими? сурабди қози. - Хурматли қози менинг эрим хаммадан хам яхши экан. Менга жуда эътиборли бўлгани учун, мени яхши кургани учун қийналмасин деб хамма шароитларни яратиб берган экан. Мен ожизани кузини очдингиз деган экан.....!!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️САДАҚА.

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу:
Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил... Тавба сураси, 103-оятни ўқиб дуо қиларкан:

Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади дер экан.
Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда:
Ва бирингизга ўлим келиб: Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам, демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг (Мунофиқун сураси, 10-оят), деб айтилган.

Нима учун Умра қиламан демайди, Намоз ўқийман демайди, Рўза тутаман демайди, балки Садақа қиламан дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.
Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

Анвар Аҳмад таржимаси.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Икки хотини бор йигитнинг бизнеси "синиб", етишмовчиликлар бошланиб, хотинларининг биридан қутилишни ўйлай бошлабди.
Сафарга чиқишидан олдин минг доллардан бериб, "келгунимча тежаб ишлатинглар", дебди.
Сафардан қайтиб, биринчи аёлидан "қийналмадингми?", деб сўрабди.
-Йўқ! Берган пулингиздан 300 ишлатдим, мана бу етти юз, ортгани!
Йигит, иккинчи, ёш, чиройли хотинидан хол сўрабди.
- Берган 1000 долларингизни ҳамасини ишлатдим, етмаганига яна 500 қарз олдим! Йигит биринчи аёлини талоқ қилибди...
Яқинлари бундан ҳайрон бўлиб, нега биринчи аёлини талоқ қилганини сўрашибди.

😱😡Уларга жавобан йигит:

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёлларга эркакларникидан кўра кўпроқ уйқу кераклиги ростми?

Аёлнинг уйқуси эркакникидан камида ярим соат кўпроқ давом этиши керак.

Бунинг сабаби шундаки, аёл мияси кун давомида эркакларникига қараганда кўпроқ энергия сарфлайди, чунки у кўпинча кўп вазифали режимда ишлайди. Шунинг учун, аёлнинг мияси тикланиши учун кўпроқ вақт талаб қилади ва  кўпроқ ухлаш тавсия қилинади.

Бир соатлик уйқусизлик руҳий ҳолатга таъсир қилади ва юрак-қон томир касалликлари ва депрессияни ривожланиш хавфини оширади.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ақлли келин ҳам неъматдир...

Қадимда бир қавм бор эди. У қавм учун кўчманчи бўлиб яшаш одат эди.
Ораларида кекса ёшли онаси бор бир киши мавжуд эди. Она ёшининг катталиги сабаб ора-сира хотирасини йўқотар, фарзандига қаттиқ ёпишиб олар, ундан айрилгиси келмасди. Унинг бу қилиқлари ўғлига малол келар, асабларини ўйнатар, аҳоли орасида гўё шу сабаб обрўси тушаётгандек сезар эди ўзини.
Кунларнинг бирида улар яна одатларига кўра бошқа яйловга кўчмоқчи бўлишди. У аёлига:

- Эй хотин, эртага кўчяпмиз, маълум. Онам касал. Уни ташқарида қолдир. Биров кўриб қолса, раҳми келиб олиб кетар. Ёшиям катта. Ундан чарчадик. Унга бироз егулик ва ичимлик бер. У бу ким кўриб қолса, ўзи билан олиб кетар. Ёки ажали етса, ўлар, -деди.

....Аёли:
- Хўп бўлади, ҳожам. Хотиржам бўлинг.! Айтганингизни аъло даражада бажараман, -деди.

....Эртанги кун келди. Ҳамма кўч-кўронини йиғди. Аёл эри айтгандек, қайнонасига бироз озиқ-овқат, ичимлик сувини қолдирди. Ҳаммалари жўнаб кетишди.
....Улар кунинг ярмисида дам олиш учун тўхташди. Онасини қолдирган киши, аёлидан ўғлини келтиришини сўради. Унинг якка-ю ёлғиз, бир ёшли ўғли бор эди. Уни жудаям яхши кўрар, суюб эркалатар эди. Аёли унинг сўроғига индамади.

- Ўғлим қани, хотин, келтир дедим, сенга.! -деди.

Аёли:
- Уни онангиз билан қолдирдим, бизга унинг кераги йўқ, -деди.

Бу гапларни эшитган эр дод деб юборди:
- Нима учун.?

Аёли:
- Чунки у ҳам ҳа демай улғаяди. Онангизни саҳрода қолдиргинингиз каби, сизни ташлаб кетади, ишингизни қайтаради, бундай боланинг кераги йўқ, -деди, хотиржам.
Бу гаплар унга чақмоқ чаққандек таъсир қилди. Отини юганлаб чопиб кетди. Кўчган жойларига етиб келди.

....Одатда аҳоли кўчса, улардан қолган-қутган нарсалар орасидан егулик излаб ёввойи, ваҳший ҳайвонлар келар эди. Қараса, онаси унинг боласини кўксига маҳкам босиб олган, унинг атрофида ҳужумга шай турган ҳайвонлар бор эди.

....Она:
- Йўқолларинг, бу менинг ўғлимнинг жигарбанди, -деб уларга тошлар улоқтирарди.
Киши милтиғини олиб ҳайвонлардан бирини отди. Қолганлари қўрқиб қочишди. У отидан тушиб онасини бағрига олди. Юз кўзларидан тинмай ўпиб йиғлар:

- Онажоним, мени кечиринг, -дер эди. Уларни отга миндириб қавми томон қайтди.
Шундан кейин онасига мисли кўринмаган даражада меҳрибон бўлди.

...Аллоҳ унга доно аёли тақдир қилганидан мумнун эди. Энди у бошқа жойга кўчмоқчи бўлсалар, аввало онасини туяга миндирар, умрининг сўнгига қадар хизмат қилишга бел боғлаган эди.

....Хаа азизларим.!
Ақлли, диёнатли аёл, эр кишининг қимматли хазинасидир.

....Ота-онага яхшилик қилиш, сиз ёзадиган қисса бўлиб, қисса воқеаларининг акси фарзандларингизда кўринади.!..


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эр-Хотин Бирга Тингланг | Турмуш Ўртоғингиз Билан Ажрашмоқчи Бўлсангиз | Аёллар Эшицин

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Онамнинг бир кулишига арзимайди

Бу дунёнинг югур-югур ташвишлари,
Одамларнинг сохта-ю, чин олқишлари,
Энг хуш овоз булбулларнинг хоҳнишлари,
Онамнинг бир кулишига арзимайди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

👉 Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг:
👳🏻 Отадан;
👵🏼 Онадан;
👱🏻 Ака-укадан;
🙎🏻 Опа-сингилдан!

👉 Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг:
☹ Ғамдан;
😔 Маҳзунликдан;
🤕 Ожизликдан;
🤑 Бахилликдан!

👉 Тўрт кишига бағритошлик қилманг:
👤 Етимга;
😪 Мискингга;
😒 Фақирга;
🤒 Беморга!

👉 Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг:
🌵 Сабрни;
🤔 Ҳалимликни;
📙📙 Илмни;
💷 Саҳийликни!

👉 Тўрт кишига яқин юринг:
👳‍♀ Мухлисга;
💏 Вафодорга;
🤑 Очиқ кўнгилга;
🤝 Содиққа!

👉 Тўрт кишидан узоқ юринг:
👁 Оилангизга кўз олайтирадиган фосиқдан;
☠ Миллат хоинидан;
👂Мусулмонларнинг хатосини излаб, шарманда қилиш учун уринадиган «қулоқ»дан;
👣 Душманга хизмат қиладиган пасткаш «дўст»дан!

👉 Тўрт кишига ишонманг;
🤥 Каззобга;
🚶🏻Ўғрига;
😳 Ҳасадгўйга;
😋 Манманга!

👉 Тўрт кишидан меҳрни дариғ тутманг:
💞💞 Жуфтларинггиздан;
👨‍👩‍👧‍👧 Фарзандларингиздан;
👨‍👩‍👧‍👧 Оиланггиздан;
👨‍👨‍👧‍👧👨‍👨‍👧‍👧 Содиқ дўстларинггиздан!

👉 Тўрт нарсани камайтиринг:
🍅🍖Ейишни:
😴 Ухлашни;
😒 Дангасаликни;
👅 Каломни!

👉 Тўрт нарсадан ҳеч қачон алоқангизни узманг:
🕌 Намоздан;
📔 Қуръондан;
☝ Зикрдан;
👩‍👧‍👧 Қариндошлик алоқасидан!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СУЯКЛAРИМ ЕМИРИЛИБ КЕТГAНДИ
https://doctorneo.uz/sustavoil10

Мен аллақачон ногиронлик аравачасига тушиб, ҳатто ҳожатга боришга қийналиб қолган эдим. Ҳозир кунига 2-3 соалаб яёв юряпман.

Мен бир усулни қўллаб шу натижага келдим, нима эканлигини шу блогимда ёзиб қолдирдим. Кўриб олинг.

Мана шу👇👇👇
https://doctorneo.uz/sustavoil10

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

𝗣𝘀𝗶𝘅𝗼𝗹𝗼𝗴𝗶𝗸 𝘁𝗲𝘀𝘁 𝗳𝗮𝗾𝗮𝘁 𝗾𝗶𝘇𝗹𝗮𝗿 𝘃𝗮 𝗮𝘆𝗼𝗹𝗹𝗮𝗿 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻🌺

💋🌷Gullardan birini tanlang sizning tanlovingiz shaxsiyatingiz turini aytib beradi.💋🌷
Tez tanlab oling!

1️⃣🌸✨ 3️⃣🌹✨
2️⃣🌺✨ 4️⃣🌷✨

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАРИНДОШЛАР ҚАЧОН ЙИҒИЛАМИЗ.

Юравермайла ишни деб
Узоқлашиб кетдик биз
Қариндошлар тўпланиб
Қачон бу йиғиламиз.

Кам тугамас ҳеч қачон
Қачондир биз ҳам ўламиз
Ўлишимиз билсак ҳам биз
Қачон бу йиғиламиз.

Пул мухим эмас жигарим
Ҳамма жигарлар борамиз
Қариндошлар тўпланиб
Қачон бу йиғиламиз.

Қўйинг энди ташвишни
Биз ҳам бир йиғилайлик
Жигарчиликни узмасдан
Қачон бу йиғиламиз.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СУЯКЛAРИМ ЕМИРИЛИБ КЕТГAНДИ
https://doctorneo.uz/sustavoil10

Мен аллақачон ногиронлик аравачасига тушиб, ҳатто ҳожатга боришга қийналиб қолган эдим. Ҳозир кунига 2-3 соалаб яёв юряпман.

Мен бир усулни қўллаб шу натижага келдим, нима эканлигини шу блогимда ёзиб қолдирдим. Кўриб олинг.

Мана шу👇👇👇
https://doctorneo.uz/sustavoil10

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙄😳UYINGIZDAGI 10-15YILLAB YUVILMAGAN QOZONLARNING OQARTIRISH SIRI OCHILDI😍OSON VA ODDIY RETSEP👌🏻BUNAQASI BO‘LMAGAN YILLAR SINOVIDAN O‘TGAN RETSEPT😇☺️😍

👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОДАМЛАРНИНГ СИРЛАРИГА ҚУЛОҚ ТУТИШ - ЖОСУСЛИК

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
"...(Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз..."
(Ҳужурот сураси, 12-оят).

Яъни, бир киши биродарининг айбини қидирмасин. Аллоҳ беркитган нарсани ошкор қилишга уринмасин.
Муфассирлар: "Жосуслик - мусулмонларнинг айбу нуқсонларини қидириш", деганлар.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга: "Валид ибн Уқбанинг соқолидан хамр томиб юради", дейишган эди. У зот: "Батаҳқиқ, биз жосуслик қилишдан қайтарилганмиз. Бироқ унинг ростдан ҳам ичувчи экани маълум бўлса, уни жазолаймиз", дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким бир қавмнинг гапларига ёқтирмасалар-да, қулоқ солса, қиёмат кунида унинг қулоқларига эритилган қўрғошин қуйилади".
Аллоҳдан Ўзи яхши кўрган ва рози бўлган ишларга муваффақ этишини сўраймиз. У марҳаматли ва саховатли Зотдир.

"Гуноҳи кабиралар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
♻️Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🤲🏻

Каналимизга обуна бўлинг⤵️

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЭНДИ АБОРТ ҚИЛМАЙМАН 😭

— Касбим гинеколог аёлларга доялик қиламан, базида аборт билан ҳам шуғулланаман. Кунларнинг бирида Хонамга ўрта ёшдаги эр-хотин кириб келди, кўринишидан анча ўзига тўқ оила эканлиги сезиларди. Улар бир муҳим илтимос билан келишганини айтди. Мен қандай илтимос десам? Аёл аборт қилдиришим керак, деди, кўринишидан ҳомиласи таҳминан 4-5 ойликка етиб қолган, аввалига рози бўлмадим ва уларга ҳомила анча катта, ҳомилани 3 ойликдан ўтганидан кейин тушириб бўлмайди, дея уларни бу фикрларидан қайтаришга ҳаракат қилдим. Аммо эр ва хотин мени гапларимни эшитишни ҳам ҳоҳламасди, шундан кейин УЗИ аппаратида текширдим, не куз билан кўрайки аёлнинг қорнидаги хомила улар айтганидек.....😳

Давомини дахшат..😭👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ваннахонадан чиққан қиз, хона чироғи ўчиқ эканига ҳайрон бўлди. Ахир, ёқиқ қолдирганди. Пардалар ҳам тушириб қўйилган. Титраб кетди...  Шу пайт ортидан совуқ ва бақувват бир қўл қучиб олиш баробарида оғзини ҳам ёпди. Мен сенга барибир меники бўласан деганмидим! Ноз қилдинг. Агар ақлли қиз бўлганингда ҳаммаси тўй билан бўларди. Энди ўзингдан кўр!
   Қиз типирчилар, йиғлар, нозик қўллари билан Эркакни тирнар аммо чиқиб кета олмасди. Оҳири ҳолдан тойди.
-Бўлдими?-қулоғини тагидаги ҳириллаган овоз, ҳансирашга айланди.
-Йўўўқққ!-  
Шу вакт эркак қизни.......... 👇👇👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёл киши йўл қўядиган хатолар.

Аёлларнинг тиллари кўп ҳолларда фожеалари ҳисобланади. Гўзал, пазанда, идеал аёл ҳам узун тили сабабидан бахтсиз бўлиб қолиши мумкин. Лекин доим ҳам тил энг асосий камчилик ҳисобланавермайди. Бугун сизларга кўп аёллар қиладиган хатоларни ёзамиз, мақсадимиз шу сабабдан ўзингизни ислоҳ қилиб, оилангизни мустаҳкам қилишингиз.

🎀 Нолиш. Ношукурлик ҳар қандай сабрли эркакни ҳам безор қилади. Шикоят, нолишлар ҳеч кимга, хатто, аёлларнинг ўзларига ҳам ёқмайди.

🎀 Итоатсизлик. Итоат аёлни нақадар севимли ва гўзал қилишини кўп аёллар билмайди. «Ҳўп бўлади» деб қанча жанжалларнинг олди олиниши мумкин.

🎀 Тартибсизлик. Бу умумий хулоса, аёл уйида, ҳаёлида, ошхонасию гап-сўзида ниҳоятда хушёр ва тартибли бўлиши зарур. Эркаклар майда-чуйдага эътиборсиз, улар тез мослашади. Ҳаёт шу эканда, деб юраверишади. Лекин ҳамма аёллар ҳам тартибсиз эмас, боз устига бундайлар орасида бевалари ҳам бор

🎀 Ўзига қарамаслик. Бу ҳам юқоридагидек, аёл киши жуфти учун ҳамиша зийнатланиши зарур. Жуда кўп аёллар тўйга, кўчага безаниб чиқадиларда, уйларида кампирдек юрадилар. Сизнинг гўзаллигингиз, аввало, эрингиз учун. Бу ҳақида батафсил алоҳида тўхталамиз.

🎀 Таққослаш. Бошқанинг эри билан қиёслайвериш эркакни синдирадиган амал. Бировнинг минг яхши эри, ўзингизнинг «ёмонингиздек» бўлмайди.

🎀 Беҳуда гаплар. Эзмалик аёлларни ҳунук қилиб кўрсатади, ғийбатдан олинган маълумотлар, ҳадеб бекорчи гапни гапиравериш аёлни аёлликдан «радио»ликка тушириб қўяди. Аёл билан суҳбатлашиш роҳат бўлиши керак, «пульти бўлса эди, ўчириб қўярдим» фикри ўтмасин зинҳор.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёллар учун ҳомиладорлик даврида ўқиладиган дуолар
🍂🌹
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Бизларни Одам зурриётидан қилиб яратган ва Ўзига қиладиган дуоларимизни Ўзининг буюк каломида очиқ ойдин баёнини қилиб берган Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин.
Болаларга бўлган гўзал муомалалари билан бутун умматга ўрнак бўлган Сарвари олам Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломларимиз бўлсин.
🍂🌹
Ҳар бир мусулмон йигит ва муслима қиз турмуш қуриш ёшига етганда, албатта, гўзал оила ҳақида орзу-умидлар билан яшайди. Ана шундай орзу-умидларнинг ажралмас қисмини эса солиҳ ва солиҳа фарзандлар ташкил этади. Қуйида сизларга Қуръони Каримда келган ана шундай солиҳ ва солиҳа фарзандлар сўраб қилинадиган дуоларни келтириб ўтамиз.
1. Яхши зурриёт(Оли Имрон сураси 38 – оят) :
**
رَبِّ هَبْ لِي مِن لَّدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاء

<<Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, Сен дуони эшитувчисан>>.
2. Bорис(Анбиё сураси 89 – оят)

رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ

<<Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан>>.
3. Кўз қувончи (Фурқон сураси 74 – оят):

رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَاماً

<<Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи қил>>.
🍂🌹
4. Мусулмон фарзанд  (Бақара сураси 128 – оят):

رَبَّنَا وَاجْعَلْنَا مُسْلِمَيْنِ لَكَ وَمِن ذُرِّيَّتِنَا أُمَّةً مُّسْلِمَةً لَّكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبْ عَلَيْنَآ إِنَّكَ أَنتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

<<Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳимли Зотсан >>.
🍂🌹
5. Солиҳ ва солиҳа зурриёт :

رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ

<<Роббим, менга солиҳлардан ато эт>> (Соффаат сураси 100 – оят)


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АЁЛИМГА ХИЁНАТ ҚИЛДИМ...

😔Буни билиб қолди. Ҳеч нима демади, фақат кўзларимга кўзлари тўла ёш билан 5 дақиқа термулиб турдида,🥲 ичкарига кириб кетди...
Тунда унинг йиғиси овозини эшитдим... Тонг саҳаргача йиғлаб чиқди. Ёнига бориб юпатолмадим... Тонг сахар йиғи овози тўхтагани учун, мен ҳам ухладим...


😱Эрталаб уйғондим. Қуёш анча кўтарилиб қолибди... Аёлим мени уйғотмабди-да, деган хаёл билан ўрнимдан турдим... Негадир атроф жим жит эди ичкарига кириб қарасам Аёлим😳

ДАВОМИ👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Чойдан қолган шамани ташлаб юборманг. Сабабини билсангиз ақлдан озишингиз аниқ‼️

7 йил деганда қиз фарзандли бўлгандим. Янги йил арафаси қизим ўйнаб бошидан совуқ чой тўкиб юборди. Бир кечада бўлган ўзшариш бизни шокка солиб қўйди. Бу тасодиф ортидан мана 10 йилдирки 7 ёшли қизимдан бошлаб 90 ёшли бувимгача бошига шама қўйиб юрадиган бўлди. Буни сирини қўшниларим билишганига бир ҳафта бўлмасдан махалламизда бошига шама қўймаган одам қолмади😅

Гап шундаки, бошга шама қўйиб юришни сири шундаки…

Батафсил👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“РАҲМДИЛ” БОЙ

Кичкинагина қизча йўл бўйида ўтириб пул сўрарди. Устидаги кийимлари йиртиқ-ямоқ, юз - қўллари кир. У одамларга ёлвориб қўл чўзаркан, ёнгинасидан ёш, бой гўзал кўринишли киши ўтди. Киши қизчага бир қиё боқди-ю, эътиборсиз йўлида давом этди. Уни ҳашаматли уйида хотини ва болалари, кечки овқат ҳамда хотиржам ҳаёт кутарди. Овқатдан сўнг бирдан унинг хаёлига ўша тиламчи қиз келди. Негадир унга раҳми кела бошлади, ғариб кўринишини кўз олдига келтирди-ю, ич-ичидан ачинди. Шу туйғулар оғушида тангрига юзланди:
"Нега бундай ишлар бўлишига изн берасан? Нега шу жажжи қизга ёрдам бериш учун ҳеч нима қилмайсан?".
Ана шундай ўкинч сўзларни айта-айта уйқуга кетди. Кўзлари илинар-илинмас, тушида ҳайбатли бир овоздан уйғониб кетди:
"Айнан шунинг учун ҳам сен бадавлат қилингансан!"

Каналимиздан узоклашменг.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

197 MING SO‘MGA Oson yig'iluvchi SHKAF sizga ajoyib qulaylikni tuhfa etadi!

👚👕Siz liboslaringzni toza asrash uchun uni oson tahlashingiz va yopib qoyishingiz kifoya. Tiklash va o’rnatish uchun qulay qilib tayyorlangan. Siz Shkafni istalga joyga osongina o’rnatshingiz va foydalanishingiz mumkin.

Eng muhimi katta shkafdan ko’ra arzonroq va qulay! 🤩

Bo'yi 175 sm
Eni 150 sm


💰Narxi: 197 000 so'm

❗️Oldindan to'lov yo'q, to'lovni mahsulotni qo'lingizga olganda qilasiz


📦 BUYURTMA BERISH 👇
🚚🇺🇿 BUYURTMA BERISH 🇺🇿🚚


O'ZBEKISTON BO'YLAB YETKAZIB BERISH XIZMATI MAVJUD

Админ 👉
@Rumiy_Admini

Читать полностью…
Подписаться на канал