Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
ҲАСАН БАСРИЙНИНГ ЧАҚИМЧИГА ҚИЛГАН МУНОСАБАТИ
Бир киши Хазрати Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу ҳазратларининг олдиларига келиб: “Фалончи сенинг ҳаққингда шундай-шундай номаъқул гапларни гапирди”, дебди.
- Қачон?
- Бугун.
- Қаерда?
- Уйида.
- Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
- Зиёфатга борувдим.
- Зиёфатда нима единг?
Халиги киши саккиз хил таомнинг номини санади.
Шунда Хазрати Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу:
- Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! – дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб чиқардилар.
Ибрат: ориф зотлар нафақат ўзлари, балки бошқаларни ҳам гуноҳдан тўсишга сабаб бўлганлар. Ўзгалар чақимчилик қилганда уни қайтариш ҳар бир мўминнинг вазифасидир.
“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
А Б О Р Т
(🚷Туркияда бўлган реал воқеа📵)
Мени исмим Нозима ёшим 23 да. Сизларга бошимдан ўтказганларимни айтиб бермоқчиман. Бу воқеа 2 йил олдин содир бўлган. Оилада катта қизман дадам билан ойим ажрашиб кетганлар. Жуда эрка шаддот қиз бўлиб ўсганман. Дугоналарим ойинга пул топишда ёрдам қилмайсанми деб кўп гапиришарди. Шуларни таъсиридан ойимни гапларига қарамасдан Туркияга кетадиган бўлдим. Ҳаммаси мана шундан бошланди. У ерда бир бойнинг уйига хизматкор бўлиб ишга жойлашдим. Бойнинг Дамир исмли ўғли бор эди, ишга жойлашган кунимданоқ менга чиройли қиз экансан деб ғалати қараш қилиб юрарди. Шунинг учун ундан жуда қўрқардим ва узоқроқ юрардим. Кунларни бирида Дамир менга хонасини йиғиштириб беришимни буюрди ва хонасига чақирди... 😳😕😰😭
ЎҚИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ😢👇
🔥 𝗞𝗼𝘀𝗺𝗲𝘁𝗶𝗰𝗵𝗸𝗮𝗻𝗶 𝘆𝗲𝗻𝗴𝗶𝗹𝗮𝘀𝗵 𝘃𝗼𝘅𝘁𝗶 𝗸𝗲𝗹𝗱𝗶😇😇😇😇 𝗔𝗥𝗭𝗢𝗡 𝘃𝗮 𝗛𝗔𝗟𝗢𝗟 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹 𝘁𝗮𝘃𝘀𝗶𝘆𝗮 𝗾𝗶𝗹𝗮𝗺𝗮𝗻✅
🌸 SADKO STORE da siz:
🛍 Barcha turdagi kosmetikalar
🛍 Ayollar uchun zarur vositalar
🛍 Ayollar va bolalar uchun kiyim-kechaklar
🛍 Tozalik mahsulotlari (antijir, gel, poroshok, kapsula)
🛍 Tugʻilgan kun uchun esda qolarli, hamyonbop sovgʻalar
🛍 Bayram bezaklari va barcha istagan narsangizni topa olasiz!
✅ Tanlash imkoni koʻp, narxlar esa siz kutmagan darajada hamyonbop 🤩
Ҳозир сизни кўзингизни текшириб кўрамиз. Расм ичида қандай сон яширилган...
Буни 1% одам топа олади. Бу сон жуда машхур. Топсангиз ҳаттоки ўзингиз ҳам ҳурсанд бўласиз👇🤔
😱 Култик терлаши нохуш хидлардан азият чекяпсизми бизда 😍 буни йэчими давоси😱 бор💃
Бутунлай Култик Терлашдан Халос Булишингиз мумкин👇
Батафсил видеода🎥👇👇
ТИКУВЧИ ЧОЛ✂️👳♂
Кичик бир қишлоқда тикувчи чол яшар экан. Лекин у қимматбаҳо ва чиройли кийимларни тикар ва яхшигина нархга сотар экан.
Кунлардан бир кун шу қишлоқда яшайдиган камбағал кишилардан бири келиб тикувчига дебди: Сиз касбингиз орқали яхшигина даромад топасиз, лекин нима учун бизга ўхшаган фақиру фуқароларга эҳсон қилмайсиз. Ана, қишлоғимиздаги қассобни кўринг, у ҳар ойда камбағаллар учун маълум миқдордаги гўштни текинга тарқатади. Шундан ўрнак олсангиз бўлмайдими?!-дебди. Тикувчи чол унга ........давоми👇👇👇
➕TИЙИҚСИЗ НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАН ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
Insoniyat tarixidagi eng katta gripp pandemiyasi bo'lgan grippning nomi qanday edi?
Читать полностью…#ИШГА_ОЛАМИЗ
📣📣18 ёшдан 45 ёшгача бўлганлар 👨💼👩💼учун уйдан чиқмай кунига
7⃣0⃣.0⃣0⃣0⃣мингдан 1⃣5⃣0⃣.0⃣0⃣0⃣ мингача💰 пул топинг.
⏰Иш вақти: Кунига 2 - 3 соат.
Бизда хеч қандай алдов йўқ❗️
✅Пул тикмасдан уйдан чиқмасдан туриб ишлашни хоҳласангиз
✅Ойига 1⃣0⃣-2⃣0⃣ Млн. ойлик олишни хоҳласангиз бизга мурожаат қилинг
❗️Жойлар Сони чегараланган
/channel/+vHr2320bFNQxY2M6
😱Кирсовундан кучли дори тайёрлаш сирини билган одам - касал бўлмайди. 😢Афсуски бу сирни атиги 2 фоиз одамлар билади
Бизнинг танамизни бузадиган 100 ta кераксиз дори ўрнига кирсовунни тўғри ишлатишни билсангиз касал бўлмайсиз. Ушбу усул ҳаётингизни бир неча йилга узайтиришга ёрдам беради.
Маълум бўлишича...
Батафсил:👇👇👇
🙋Дугонажонларим сизларга
Ўзим ихлос билан бажариб, тажрибаларимдан қўллаб, жуда чиройли натижаларга эришган энг кучли дуо 7 кунлик ибодатни сизлар билан бўлишмоқчиман.
ҲАР ҚАНДАЙ НИЯТИНГИЗ АМАЛГА ОШИШИ УЧУН 7 кун ихлос билан бажаринг. ИншаАллоҳ тез фурсатда ниятларингизга етасиз
Тартиби қуйидагича👇
Ўғил отасини қабридан қазиб олди
Ҳодиса 13-Январь Узбекистонда содир бўлган. Бутун Дунёни ларзага солган воқеа. Ўғли отасининг вафотидан 11 йил ўтиб қабрини очди
У нима учун бундай қилганини айтганда, одамлар чуқур ҳайратга тушишди, у ўлган отасидан Васиятига Кура бир нарса олмоқчи эди, бу👇
Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim🥹
Bo'yansam ham xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😕
Ammoo bitta kanal topvoldim SUPER😍😍
Silagayam etmoqchiman tez o'tvolila🤓👇🏻
@makiyaj_trendi
😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ
/channel/Solixa_Ayol/23482
😱 Bu juda muxim 😳
Naxotki bu rost bo'lsa😵
😰FAQAT AYOLLAR KO'RSIN😍
👇👇
Агар унинг кўйлаги орт томондан йиртилган бўлса, бас, хотин ёлғон гапирибдир, у ростгўйлардандир», деди.
Юсуф хотиннинг бўҳтонини рад этиб, очиқчасига:
«Унинг ўзи менинг нафсимни хоҳлади», деганидан сўнг ким ҳақ эканини аниқлаш заруратга айланди. Бундай ҳолларда бир томоннинг фойдасига, иккинчи томоннинг зарарига ҳукм чиқариб, ҳақни изҳор қилиш учун далил керак бўлади. Худди шу ишга хотиннинг аҳлидан бир киши гувоҳлик берди. У гувоҳ ким эканлиги, ёши, қачон келгани, воқеадан қандоқ хабардор бўлгани айтилмайди. Лекин муҳими ва кераги айтилади. Афтидан, гувоҳ ақл-заковатли ва тадбиркор ҳамда одил одам бўлса керак, бу ҳодисадаги бирдан-бир ашёвий далилдан жуда ўринли фойдаланган. У ҳам бўлса, Юсуф кўйлагининг йиртиғидир. Хотин, Юсуф менга ҳамла қилди, демоқда. Юсуф эса, йўқ, унинг ўзи менга ҳамла қилди, деб рад этмоқда. Воқеани ҳеч ким кўрмаган. Фақатгина кўйлак йиртилган. Шунга қараб аниқлаш мумкин.
Мазкур гувоҳ ҳакамликни худди шу бирдан бир нозик нуқтадан чиқарди.
«У(хотин)нинг аҳлидан бир гувоҳ гувоҳлик берди ва: «Агар унинг кўйлаги олд томондан йиртилган бўлса, бас, хотин рост айтибди, у ёлғончилардандир».
Агар кўйлак олд томондан йиртилган бўлса, Юсуф ҳамла қилган, хотин эса, ҳимояланиш чоғида кўйлакнинг олдидан йиртиб олган бўлади. У ҳолда хотиннинг даъвоси тўғри, Юсуф ёлғончи бўлади.
«Агар унинг кўйлаги орт томондан йиртилган бўлса, бас, хотин ёлғон гапирибди, у ростгўйлардандир», деди».
Агар кўйлак орт томондан йиртилган бўлса, хотин ҳамла қилган бўлади. Хотин қочаётган Юсуфни тутиш учун ортидан ташланиб, кўйлакни йиртган бўлади. У ҳолда хотин ёлғон гапирган, Юсуф эса, ростгўй бўлади. Оқилона гап, одилона ҳукм.
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Мулоҳаза. Дил оғриғи.
Эшитганмисиз, шундай иборани?
Дил оғриғи нима ўзи?
У қандай бўлади?
Бу оғриқ тананинг қаеридаги азобга ўхшайди?
Буйрак оғриғигами ё юрак санчиғигами? Балки икки елканг остида турган куракдек ачишар...
Йўқ, уни ҳеч қандай моддий оғриқ билан ифодалай олмаймиз. Бу шунақанги азобки, санчимай, оғримай, ачиштирмай азоблайди.
Ёш болам билан уй ишларига улгуролмасдим. Қайнсинглим қайнонамга Келинингиз ҳеч нарсани қойил қилмайди, деди. Бола билан, дейишимни биламан, Дарров болани баҳона қилманг. Итам туғишни билади. Битта туғволиб, дарров рўкач қилаяпсизми? деди. Шунақанги ранжидим. Бу сўзлардан ичимда оғриқ турди. Қаеримда аниқ билмайман. Лекин бошқа гапирмадим. Орадан йиллар ўтди. Қайнсинглим турмушга чиқди. Не ажабки, итам туғиши мумкин бўлган болани у туғолмади. Аллоҳ унга фарзанд бермади. Умр йўлдоши бепушт экан. Ажрашишни эса истамади. Бола боқиб олишга мажбур бўлди. Мен қарғамаган эдим, шунчаки дилим оғриганди, холос.
Кичик овсиним ва менинг болаларим ўзаро тортишиб қолди. Болалар орасига тушмадим. Бир маҳал катта овсинимнинг 18-ёшли ўғли келиб болаларимга шунақанги бақирди. Овсинимнинг қизини кўтарганча, чиқиб кетди. Болаларим қўрқиб йиғлаб юборишди. Нега бақирасиз? Ўзлари урушиб ўзлари ярашиб олишади, деганим ҳамон менга ҳам ўшқириб кетди. Кўнглим оғриди. Аввал битта туғдириб қўйингда, кейин болага бақиринг, дедим жаҳл билан. Керак бўлса ўнта туғдираман, деганча чиқиб кетди. Орадан вақт ўтиб, бу воқеалар эсдан ҳам чиқди. У эса уйланди. Икки уч йил фарзанд кўролмади. Учинчи йил келиннинг бўйида бўлган эди, нобуд бўлди. Негадир ўша жанжал ва унинг гапи ёдимга тушди. Мен унга фарзандсизлик тиламагандим, шунчаки кўнглим оғриганди, холос.
Қайноналар бор кеситиғу пичинги билан келиннинг юрагини худди аррадек тимдалашади. Шундай келинлар бор меҳрибон қайнонани қутурган кўппакдек узиб олишади.
Яна қайнсингиллар бор ўзларини келинойи ҳузурида маликадек тутишади. Келин қул, у эса Бегойим.
Бир тоифа қайнопалар борки, уканинг аёлига тинчлик бермайди. Ҳар келганда чўқилаб кетмаса кўнгли жойга тушмайди. Ҳеч бири рўпарасидаги ҳамжинсининг нозик қалбига озор етаётганини ўйлаб ҳам кўрмайди.
Дил оғриғи ёмон бўлади.
Икки кўксинг орасида нимадир узилгандек, гўё.
Томоғингга тиқилган ютумни ютолмайсан ҳам, чиқаролмайсан ҳам. Қарғашни ҳам, жазо тилашни ҳам билмайсан. Муаллақ қотади хаёлинг...
Қалб титрайди, холос. Қалбда эса Буюк Зотнинг нақши бор. Титрагани Аршга етади.
Кимнидир билиб-билмай, мана шундай оғриққа дучор этган бўлсангиз, узрингизни сўраб қўйинг.
Қаердадир кўнгилларга берилган ўкинчлар, албатта сизга ҳам қайтиб келиши мумкинлигини унутманг.
Бу дунё қайтар дунё...
Бу олам бумеранг қонуни бўйича ишлайди. Қилганимизни қайтариб оламиз, албатта.
Саида Қорабоева
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҲАЁТИЙ ҚИССА
(Албатта ўқинг!)
Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500 динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500 динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди.
Камбағал киши қозига:
- Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар.
Қози:
- Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади?
Камбағал:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман.
Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди.
Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл:
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса.
Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар.
Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: « Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки:"Расулуллоҳ ( с.а.в.) қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар". Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: биринчиси - волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади.
иккинчиси - кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.»
🍃🌹🌱🌹🍀🌹🌿
Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва:
- Расулуллоҳ (с.а.в.) сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, - деди.
Волий:
- Қарзинг қанча?
Киши:
- 500 динор.
Волий:
- Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми?
Киши:
- Иккита далилим бор. Бири - сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз.
Волий:
- Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди.
Киши:
- Иккинчиси - кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар.
Волий:
- Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти.
Сўнг байтул молдан 500 динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500 динор берди ва:
- Бу сенга Набий с.а.в.дан салом келтирганинг учун икром, деди.
Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози:
- Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500 динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ с.а.в.ни тушимда кўрдим. У зот менга «Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз» дедилар, - деди.
Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига:
- Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ с.а.в.ни туш кўрдим. У зот менга: «Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз» дедилар, - деди.
Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500 динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000 динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди.
🍃🌹🌱🌹🍀🌹🌿
Қиссадан таъсирланган бўлсангиз:
«Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва али Муҳаммад» деб айтинг!
Умму Амина таржимаси.
Дўстларингизга улашинг!
Саодат нуридан баҳраманд бўлинг, яқинларингизни ҳам шерик қилинг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Психолог ким?
Психолог замонавий овчи.
Йўлини йўқотган, аламзада, эридан куйган, хаёт йўлларида йиқилиб, қайта оёққа тура олмаётган, бўшашиб исломни аслини топа олмаётганларга, бўш қармоқ ташлаб, эътиқоди заифларни ўлжа қилаётган ОВЧИ!
Ҳа, ҳа ишонаверинг сиз уларнинг
лаққа балиғи ёки ёғли эшигисиз.
Сизга атаб ҳатто қармоққа чувалчанг ҳам илгани йўқ.
Бўш, қуриқ қармоққа илиниб, алданиб юрибсиз.
Муслимага алдовлар керак эмас, токи унинг ислом деган ҳақиқати бор экан.
Муслимага психолог умуман керак эмас, токи унинг бош қўйганда далда оладиган саждаси, зикр қилганда ором топадиган Роббиси, ўқиганида қалбини эритиб, дардларини унуттирадиган қуръони, ҳар эслаганида ибратланадиган, таъсирланадиган ислом тарихи, доим очиқ турадиган тавба эшиги, қачон сўрайман деса дуоси бор экан.
Қуръон ўқишни билмасангиз саҳиҳ қиссалар ўқинг. Сийратни ўқинг. Абул Қосим Жунайд айтганларидек
“Қиссалар Аллоҳнинг қўшинларидандир, у қиссалар билан Аллоҳ Ўз дўстларининг қалбини мустаҳкамлайди”.
Аллоҳнинг Ўз, хос дўстларидан бўлишни хоҳласангиз бўшашманг, синов келганда қанақадир психологга эмас, Роббингизга сиғининг, чиқиш йўлларини фақат исломдан қидиринг!
Шунда Аллоҳ қалбингизни арзимаган синовда ҳам тўкилиб қолмайдиган қилиб мустаҳкамлайди.
Имтихонларда собит туриб бериш илми билан ризқлантиради.
Муслималар психологга пул сарфлаб, семинарма семинар кезиш ўрнига Аллоҳдан қўрқадиган дўстлар орттиринг. Ўзингиз ҳам шундайлардан бўлишга интилинг.
Ахир исломда мўминнинг мўминга тасалли, далда бермоғи, яхши маслаҳатлар бериб унга тўғри йўлни кўрсатмоғи ҳам катта ажр, пул эмас.
(Пулни садақа ёки эҳсон қилиб руҳи, қалби таскин топсин.)
Энг асосийси уларнинг фани ислом устига қурилмаган.
Албатта эътиқодингизга катта зарар беради.
Чунки эътиқод қалбни йўналтирадиган навигатор ёки иймонни ўз ичида яшатадиган уйдир.
Агар унинг биргина ғишти жойидан силжиб қолса, Аллоҳ кўрсатмасин иймон парчаланиб кетади…
Улар сизга психология фани қуръон билан ҳамоханг десалар ишонманг!
Чунки қуръон яхшиликни фақат ҳолис Аллоҳ учун қилишга буюради, пул эвазига эмас.
Далда, юпанч қидириб, аравани қуриқ олиб қочадиган олиб қочарларга, қармоғи бўш пул овчиларига иймонингизни топшириб қўйманг!
Далда, юпанч фақат исломдадир. Бошқаси чўпчак, бошқаси ғафлат..!
Зеро Қуръони каримда марҳамат қилинганидек: “Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур .” (Раъд сураси 28-ояти).
Эй, Аллоҳнинг синовидан фожиа ясаб оладиган, эй, ҳаммага хаётидан шикоят қилиб, зорланадиган, эй, мусибат вақтида тўғри келганга эргашиб, нафсига ёқса авестодан ҳам юпанч излаб кетаверадиган банда, яраларинга малҳам ўлароқ Аллоҳ етмайдими, сенга вакийл ўлароқ Аллоҳнинг Ўзигина кифоя эмасми?
Оятда айтилганидек огоҳ бўлмайсанми?
Психология фани катта бир тузоқ.
Исломдан бехабарлар, эътиқодда ортта қолганлар, эътиқоди заифлар тушадиган миссионерларнинг тузоғига ўхшаш чуқур тузоқ.
Интернет саҳифаларидан
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл....
Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим:
– Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?
– Ҳа.
– Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?
У ўқиб берди.
– Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим. Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан наҳл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтиҳон учун болакайдан узун суралардан бўлмиш бақара сурасини сўрадим. У Бақара сурасини ўқий бошлади. Болакай сураларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики ман лол қолган эдим.
– Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?
– Ҳа.
Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.
У суннатга эргашган одамга ўхшамас эди.
У мени ҳайронлигимни кўриб:
Мани шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаётганингиз кўриниб турибди. Ҳозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.
– Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мани 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири Қуръонни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим «Амма» қисмини ёдлаган.
– Қандай қилиб?
– Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.
Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.
Аёлим Қуръон ёдлашда улар орасида рақобат руҳини тарбиялайди...
Мана солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл шудир!
Эй Роббим... Бизга ҳам шундай солиҳа жуфт насиб қилгин. (Амийн)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Болалар тарбиясида энг содда усуллар.
1. Азон эшитилганида телевизорни ўчириб турадиган, намоз учун масжидга борадиган отанинг фарзанди, албатта, отасидек намозни махкам тутувчи бўлади.
2. Уйга кириши билан “Ассалому алайкум” дейдиган, аёлига табассум қилиб келадиган отанинг фарзанди, албатта, изн сўрашни, бировга йўлиққанида биринчи салом беришни, одамларга табассум билан муомала қилишни ўрганади.
3. Ота-онасини хурмат қиладиган, уларнинг қўлларидан ўпадиган отанинг фарзанди, албатта, бир куни унинг хам қўлини ўпадиган бўлади, уни хурмат қилади.
4. Уй ишларида аёлига ёрдам берадиган отанинг фарзанди, албатта, отасидан бошқаларга ёрдам беришни, уларни қўллаб-қувватлашни ўрганади.
5. Уйида Қуръон ўқиб ўтирадиган, намозларини махкам ушлаган онанинг фарзандлари хам, албатта, намозини махкам ушловчи, уйида Аллохнинг Каломини тиловат қилиб юрадиган бўлади.
6. Бир-бирини яхши тушунадиган, овозларини баланд кўтармайдиган, айниқса болалари олдида бир-бирига яхши муомала қиладиган ота-онанинг болалари уйларини яхши кўрадиган, бир-бирига мухаббатли, бир-бирини тушунадиган бўлади.
7. Сийлаи рахм қиладиган, қариндошларига яхшилик қиладиган, улар билан гўзал муомалада бўлиб, уларни яхши кўрадиган отанинг фарзанди отасидан сийлаи рахмни, яхшилик қилишни, эхсонни ўрганади.
8. Баъзи ишларда аёли ва болалари билан маслахатлашадиган, уларнинг хам фикрларини инобатга оладиган, уларни хурмат қиладиган отанинг фарзанди, албатта, отасидан ишларини маслахатлашиб қилишни, унинг ижобий жихатларни ўрганади.
9. Болалари билан доимо рост сўзлашган ота фарзандларига ростгўйликни таълим беради. Болалари билан ўрталарида бўлган ваъдаларига вафо қилган ота, болаларини инсонлар билан бўладиган ваъдаларига вафо қилишларини таълим берган бўлади.
10. Покликка, интизомга, тартибга амал қилувчи ота-онанинг фарзандлари ҳам, албатта, пок ва тартиб-интизомли инсонлар бўладилар.
Мухим бир мулохаза: “Сиз болаларингиздан ўзингиз амал қилмайдиган нарсани талаб қилманг. Хамда болаларингизни ўзингиз қилиб юрадиган нарсалардан қайтариб оввора бўлманг!”. Масалан, ўзингиз бошқаларга салом бермай туриб ўғлингизнинг катталарга салом беришини талаб қилишингиздан фойда йўқ. қизингизни хаёли бўлишга буюриб, ўзингиз унинг аксини қилар экансиз, бунда хам манфаат йўқ. Фарзандларингизга яхшиликни истар экансиз, аввал ўзингиздан бошланг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
МУКАММАЛ АЁЛ
Шогирдлар устоздан сўраб қолишди:
— Сиз шунчалар доно ва муҳтарамсиз. Ҳамма сизга ўхшашни истайди. Бизда бир савол пайдо бўлди - нега хотинингиз йўқ?
Устоз бироз жим турдию кейин сўз бошлади. — Биласизларми, мен ҳамиша ҳар томонлама мукаммал аёлни изладим. Уни топиш учун кўп юртларни кездим. Бир куни уни учратдим. У жуда соҳибжамол эди. Ҳуснини кўрган ҳар қандай эркак унга мафтун бўлмай қолмасди. Лекин унинг қалби гўзал эмас эди. Биз ажрашдик. Кейин яна бир ёш қизга дуч келдим. У гўзал, доно ва билимли эди. Лекин, бахтга қарши феъл-атворимиз тўғри келмади. Умуман, ҳаётимда жуда кўп яхши аёлларни кўрдим, лекин хотинликка бекам-кўстли аёлни истагандим.
— Нима, шундай аёлни учратмадингизми?
— Учратдим. Бир вақтлар шундай аёлга дуч келгандим. У аъло даражада эди — ақлли, гўзал, дилбар, юқори маърифатли, меҳрибон, келишган, бир сўз билан айтганда — мукаммал.
— Унга уйландингизми? — бетоқатлик билан сўрашди шогирдлар.
— Йўқ! Бахтимга қарши у мукаммал эркакни излаётган экан.
✅Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишни унутманг!
(Каналимизда ўтқизган вақтингизга рози бўлинг)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🦴 Суякли шўрванинг фойдали хусусиятларини биласизми?
🥘 Суяк шўрва – бўғим, суяк, қуруқ соч, тирноқ, тери тўқималарининг таркибий қисмини яхшилайди ва вена, артерия ҳамда капилляр қон томирлар деворини мустаҳкамлайди.
Инсоннинг ёши улғайган сари танада табиий коллаген ишлаб чиқилиши камайиб боради. Натижада тери эластиклигини йўқотади, ажинлар пайдо бўлади, соч ва тирноқлар секин ўса бошлайди. Бундай пайтда энг яхши даво суяк шўрва ичишдир.
Тайёрлаш тартиби: суяклар паст оловда 8-24 соат давомида қайнатилади. Бу вақтда унинг таркибидаги барча фойдали моддалар ва ёшартирувчи коллагенлар шўрвага айланади ва буни бошқа ҳеч бир маҳсулотдан топа олмайсиз.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#эркакларга.
Хозирги кунда кўпчилик аёллар чет давлатларида балки ҳалол, балки шариатга зид бўлган ишларда ишлаб, фарзанд боқиб, рўзғор тебратади. Шу ўринда бир савол туғилади. Бу аёлни мусофирчиликда юришига нима мажбур қиляпти.
Қайсидир аёлни эри ўлган, етим болалар билан қолган. Қайсидир аёл турмушдан ажраган ишлашга мажбур. Яна қайсидир аёлни эри ишламай уйда хотинини қўлига қараб ётадиган "Альфонс". Баъзи аёллар бўлса эрини топганига қаноат қилмасдан, нафсини қулига айланган, бойликка ружу қўйган. Лекин хозир мажбурликдан рўзғор қилиш учун мусофирда ёки бозорларда оғир шароитда ишлаётган аёлларни махрамларига мурожаат қилмоқчиман.
Эй ўзини эркак хисоблаб юрган шу аёлни отаси, акаси, укаси, ўғли, амаки, тоғалар, агар тирик бўлса эрлар: Бу аёл сизни аҳлингиз. Бу аёлни эҳтиёжлари сизни зиммангизда. Бу аёлни қизғонмаганингиз учун хаммангиз" Даюс" мақомини оласизлар. Хой пулдор ака укалар... Опа-синглингиз сизга омонат. Эри йўқ бўлса, ўлган бўлса, сиз тириксизку. Наҳот хотинингиз ва қизларингиз олдидаги бурчингиз, опа-синглингиз олдида ҳам бирдек эканини билмайсизми. Сиз Аллоҳ олдида улар учун ҳам жавобгарсиз.
Ризқ Аллоҳдан. Опа-синглимга рўзғор қилсам, фарзандларим камроқ ейди десангиз адашасиз. Ниятингиз пок, ҳолис бўлса, хаммаси учун етади. Уларни ёлғизлатиб қўйманг. Даюслик фақат хотинингизни қизғонмаслигингиз билан эмас. Бу рўйхатга опа-сингиллар ҳам баробар киради.
Кўп қийланган аёлларни ака-укалари қаср уйларда яшаб, қимматбаҳо машиналарда юришади. Опа-сингил бўлса қарздорликдан боши чиқмай ночор яшайди. Бу хақиқат, атрофимизда бунақалар сонмингта.
Охиригача эркак бўлинг.
©XUMAYRO
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бахтли аёл сирлари..
💁🏻♀Турмуш ўртоғингиз уйга келганида “Хуш келибсиз” деб, табассум ила қарши олинг.
💁🏻♀Ишдан келганида унга кўпроқ эътибор беринг, куни қандай ўтганлиги ҳақида сўранг.
💁🏻♀ Муваффақиятга эришганида ёки иши ўнгидан келмаганда “мен” ва “сен” сўзлари ўрнига “биз” ни қўлланг. Турмушда “менлик”нинг “бизлик”ка айланиши бир-бирингиз учун яшаётганингизнинг белгисидир.
💁🏻♀Қанчалик ҳақ бўлсангиз ҳам, тортишишга уринманг. Тортишиш эр-хотин ўртасидаги муҳаббатни сўндиради. Бундай ҳолатда сукут сақланг. Бир оз вақт ўтгач, хотиржамлик билан тўғри тушунтирсангиз, у сизни албатта тушунади.
💁🏻♀ Турмуш ўртоғингизни бошқалар олдида, айниқса, яқинлари олдида пастга урманг. Аксинча, улар олдида унга кўпроқ ҳурмат кўрсатинг.
💁🏻♀ Турмуш ўртоғингизга бошқа эркакларнинг ютуғини гапириб ўтирманг. Билингки, ҳар кимнинг ўз ютуғи ва камчиликлари бўлади.
💁🏻♀ Яқинларингиз турмуш ўртоғингизга қандайдир ёрдам кўрсатган бўлсалар, буни асло унинг юзига солманг, миннат қилманг.
💁🏻♀ Унинг ота-онасини, қариндошларини ҳурмат қилинг, уларнинг камчиликларини айтиб юрманг. Уйингизга таклиф қилиб, меҳмон қилинг ва дуоларини олинг.
💁🏻♀ Дўстлари, яқинлари билан кўришиб туришига тўсқинлик қилманг, ҳадеб қистовга олиб уни сиқманг.
💁🏻♀ Турмуш ўртоғингиз ва унинг оила аъзоларига қилган хизматингизни айтиб, миннат қилманг.
💁🏻♀ Истакларингиз инобатга олиниши учун унга буйруқ берманг. Яхшиси, илтимос қилинг.
💁🏻♀Оилангизда моддий танқислик сезилаётган бўлса, буни айтиб уни ранжитманг. Бу акс натижа беради.
💁🏻♀ Турмуш ўртоғингизга чиройли кўриниш учун ўзингизга оро беринг. Ишдан келишидан аввал ёки уйда эканлигида чиройли ва ораста кийининг.
💁🏻♀ Кайфиятсиз, жаҳлдор ёки хўмрайиб юрманг. Доим табассум ила юришга ва гўзал хулқли бўлишга ҳаракат қилинг.
💁🏻♀ Турмуш ўртоғингиз уйга келганида барча ишларингизни бир озга четга суриб, у билан ўтириб суҳбат қуринг.
💁🏻♀ У уйда бўлмаганида уни соғинганингизни, келганидан қувонганингизни ва келишини сабрсизлик билан кутганингизни айтинг.
💁🏻♀ Нималарни ёқтириб-ёқтирмаслигини билиб, кўнглига ёқадиган ишларни кўп-кўп қилиб туринг.
💁🏻♀ Бирор бир хато иш қилганида, “Сизга айтгандим-ку” деб ақл ўргатманг. Унинг ҳам вазиятини тушунишга ҳаракат қилинг.
💁🏻♀ Сизни бехосдан ранжитиб қўйса, ундан хафа бўлиб узоқ вақт аразлаб юрманг.
💁🏻♀ Бирон бир илтимосингизни ўз вақтида бажармаса, “Майли, ҳечқиси йўқ. Бу сафар бўлмаса, кейинги сафар”, деб қўйинг. Кейинги гал ҳам унутса, сабр ва хотиржамлик билан унинг бу иши сизни хафа килишини эслатиб қўйинг.
💁🏻♀ Турмуш ўртоғингизни хафа қилган ёки кўнглини оғритган бўлсангиз, узр сўранг ва кўпроқ меҳр кўрсатинг.
💁🏻♀ Хато қилиб узр сўраганида дарҳол қабул қилинг.
💁🏻♀ Уйдан чиқаётганида табассум ила хайрлашинг.
💁🏻♀ Аёл турмуш ўртоғидан муҳаббат кутгани каби ўзи ҳам унга муҳаббат кўрсатиши ва доим буни билдириб туришни унутмаслиги даркор.
☝️Мана шу қоидаларга амал қилсангиз энг бахтли оилани шакллантирган бўласиз..
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Сабоқ!
Аллоҳнинг уйи Ҳарамда бир одамни кўрдим-у, сесканиб, юзимни буриб олдим. Аммо кўзимда қолган асоратдан танамга сесканиш югурди. У орқа қаторда ўтирарди. Юзимни қанчалик тез ўгирмай, хаёлан ундан қутула олмаётган эдим. Тошкўмир ундан оқлик қиларди. Қора ҳабашлиги майли-ку-я, афти ҳам... пешонаси олдинга туртиб чиққан, бурун деярли йўқ, ияк томоққа ёпишган... Чиройли нарсалар одамнинг кўзига қанчалик тез ўрнашса, хунуги ҳам худди шундай бўларкан.
"Худойим-эй", деб юбордим беихтиёр. Хаёлимни чалғитиш учун атайлаб она юртимни, юртдошларимни кўз олдимга келтира бошладим. Одамларимиз қанчалик истарали, келишган, хушрўй. Аллоҳим, бизларни хўб ярлақаган экан-да.
Ўрнимдан аста-секин тураман-да, "нуқсонсиз қилиб яратганинг учун", дея икки ракат шукрона намозини ўқийман. Ичимдан унсиз бир ҳайқириқ гулдираб келади. Ҳарамда туриб, худди улар мени эшитаётгандек, юртдошларимга бир нималар дегим келади: "Эй менинг азизларим, қадрдонларим, ака-укалару опа-сингилларим, фарзандларим! Аллоҳим бизнинг диёрларни қанчалар гўзал қилиб яратганини билсангиз эди. Одамларимиз-чи, табиатимизга мос гўзал, бетакрор! Аллоҳга қанча шукрона келтирсак, оз".
Дарвоқе, шукрона келтириш кўплар ўйлаганидек жойнамоз устида ибодат қилиш эмас. Аллоҳ қайтарган ишлардан қайтиш, буюрганларини адо этиш ҳам шукрона. Ҳалол еб, ҳалол ичиш, хиёнатдан, фитнадан ҳазар. Нафснинг қулига айланмаслик. Юртни ёмон кўзлардан, ёмон сўзлардан асраш. Ҳимматли бўлиш, савоб ишларнинг этагини тутиш... буларнинг бари шукрона. Жойнамоз устидаги ибодатимиз шуларнинг мукаммаллигига каффорат. Яратган Эгам хушсурат қилиб, жаннатдек маконларда яшатиб қўйибдими, барча ишларимиз шунга яраша бўлмоғи керак...
Шу пайт ғоятда нафис ва майин Қуръон тиловати бошланди. Овоз орқа тарафдан эшитиларди. Аллоҳнинг каломи қанчалар ҳузурбахш-а. У кимнинг ва қайси миллат вакилининг тилидан учмасин, бирдек ёқимли, бирдек сеҳрли. Киройи қироат шунақа бўлса-да. Аста-секин кўзларим намлана бошлади.
Орқага қарашимга икки нарса монелик қиларди. Бири – бояги қиёфага кўзим тушишидан қўрқиш бўлса, иккинчиси – ҳофизи Қуръонни чўчитиб юборишдан андиша. Ҳа, у, атрофдагиларга малол келяптимикан, деб қироатни тўхтатиб қўйиши мумкин.
Шуларни ўйлаб Аллоҳга ёлбораман: "Эй буюк яратган Эгам, мени ҳам шунақа ёқимли, таъсирли қироат эгаларидан қил, нафасимни иссиқ айла!"
Қироати борлиғимга нурдек таралиб, қалбимга сингиб бораётган қорининг қиёфасини тасаввуримда чиза бошладим: мош-гуруч соқолли, кулча юзли, борлиғидан нур ёғилиб турган мўътабар бир зот. Қўлида Аллоҳнинг китоби – Қуръон.
Ёнимдагилар беихтиёр орқага қарай бошлашди. Охири чидай олмадим. Шундай овоз эгасини кўрмаслик, миннатдор бир нигоҳ билан уни зиёрат қилмаслик мумкин эмас.
Аста чап тарафимга буриламан. Аксига олиб ҳофиз ўнг тарафда экан. Тахминан ҳалиги одамнинг ёнида бўлиши керак. Балки ҳабаш аллақачон ўрнидан туриб кетгандир ҳам. Шу ўй билан ботирланиб қарадим-у... тошдек қотиб, кўзимни узолмай қолдим. Каъбатуллоҳга қараб Қуръон тиловат қилаётган одам...
Аллоҳим гуноҳларимни кечсин, ҳофизи Қуръон ўша мен хунуклигидан сесканган одамнинг ўзи экан! Ён-атрофдагилар унга кунгабоқардек эгилиб қолган эдилар. Қори ниҳоятда ёқимли, истарали кўринарди.
Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин, ҳозиргина бир бандасининг ташқи қиёфасидан даҳшатга тушиб юз ўгирган эдим, лаҳза ўтмай маҳлиё қилиб, унга юзимни ўгириб қўйди!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Она ўғлига қўнғироқ қилди.
Ёдгор: Алло…
Она: Ўғлим қаердасан?
Онасини саволидан Ёдгорни энсаси қотиб, жахли чиқди.
Ёдгор: Ҳа, она бирон нима керакмиди? Мен чиқиб кетаётган эдим.
Она: Бозор ўчарим кўпайиб, халталарим оғирлашиб кетганини сезмай қолибман. Келиб менга қарашиб юбор, кейин ишларини секин қилаверасан. Мен келишингни шу ерда қимирламай кутиб тураман.
Ёдгор: Онааа, мени вақтим йўқ. Мухим учрашувим бор.
Она: Роббим бошқа сенга ишим тушгудай қилмасин, ўзим бир амалларман, бўпти хайр.
Ёдгор: Хайр…
Онаси билан хайрлашиб телефонини ўчирган хам эдики, яна телефони жиринглади. Қараса севгилиси экан. Шунақангки хурсанд бўлиб кетдикиии... Жону дили билан қўнғироққа жавоб берди.
Қиз: Алло жоним, қўнғироқ қилсам банд экансиз.
Ёдгор: Асалииим... Онам билан сухбатлашаётган эдим.
Қиз: У бу нарса бўлдими дейман?
Ёдгор: А йўқ, бозорда эдилар. Кўп бозор қилиб юбориптилар шекилли. Шунга чақираётган эканлар.
Қиз: Борасизми?
Ёдгор: Йўғеее, уни буни қўй, 15 дақиқада ёнингда бўламан.
Кийимларини тез-тез ўзгартириб, шошиб-пишиб севгилисининг олдига югуриб кетди. Йўлда қўл телефони яна жиринглади, қараса яна онаси.
Ёдгор: Уффф, ҳааа онааа.
Бегона овоз жавоб берди.
- Ассалому алайкум, ука шу рақам эгасини танийсизми?
Ёдгор қўрқиб кетганидан баданини қалтироқ босди. Юрак уруши хам тезлашиб кетди.
Ёдгор қалтироқ овозда: Ххха, бу онамнинг рақамлари, тинчликми?
- Онангиз автохалокатга учрадилар. Хозир касалхонадалар, қўл телефонларига қарасак сўнгги бор сиз билан гаплашган эканлар, рақамни "Ўғлим" деб номлаган эканлар. Шунга сизга қўнғироқ қилавердик.
Ёдгор: 10 дақиқада бўламан, деб кўз ёшларини артиб телефонни ўчирди. Қани энди шу заҳоти қанотлари бўлсаю, касалхонагача учиб борса...
Касалхонага телбаларча югуриб кириб онасини сўради. Ва ниҳоят онасининг хузурига етиб келди. Қараса онаизор тўшакда ойнага термулиб ётган экан. Хамма ери қип қизил қонга беланган. Она оёқ товушларини эшитган захоти зўрға эшикка қаради. Она сўнгги нафасларини олаётган эди.
Она: Келдингми болам. Мен уларга “Айтманг, болам қўрқиб кетмасин” дегандим. Кўнглинг хотиржам бўлсин. Мен тузикман.
Ёдгор кўз ёшларини яшириб: Ҳаа албатта тузиксиз, ҳали бунданам яхши бўлиб чопқиллаб кетасиз.
Она: Ярамас, нега мени олиб кетгани келмадинг? Сен севган таомни пиширмоқчи эдим.
Ёдгор: Бўлди бас, етар. Ҳали ўрниздан туриб, менга ширин-ширин таомлариздан қилиб берасиз.
Онааа, онаааа нега жавоб бермаяпсиз менга, онааа...
Ёдгор оёқларида туролмай, йиқилиб бақирар эди. Атрофидагилар эса Ёдгорга далда беришмоқчи бўлардилар.
- Ўғлим, туринг. Онангизни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.
Ёдгор бақириб: “Йўқ, ундай деманглар, онам тирик”, деб ўрнидан зўрға туриб онасини махкам бағрига босди.
Ёдгор: Онажон туринг, сиз тириксиз, мен билан хазиллашаяпсиз тўғрими? Мени қўрқитиш учун атай шундай қилаяпсиз а? Аллоҳга қасам сизни бошқа хафа қилмайман, фақат туринг. Туринг, уйимизга кетамиз. Мени яна олдингидек бағрингизга босинг. Турсангизчи, мени бошқа синаманг онажоним. Аллох хаққи сизни жудаям яхши кўраман. Туриииинг, турииинг илтимооос туриинг…
Докторлар бор кучлари билан Ёдгорни хонадан олиб чиқиб кетдилар. У бўлса онасининг вафотига ҳеч ҳам ишонгиси келмас эди.
Наҳотки бир соат аввал айнан шу онасини деб асабийлашган бўлса. Қандайдир бир қиз билан учрашаман деб, онасига ёрдам беришни кўп билди. Кошки эди надомат чекишимиздан аввал оналаримизнинг қийматларини билсак!
Фарзанд шуни яхшилаб уқиб ол
☝️Ким онасининг оёғи остида хизматкордай яшаса, қавмнинг боши устида саййид бўлиб яшайди!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Қандай қилиб фарзандингизни ғам-ташвишларидан фориғ қиласиз?
(Биринчи ҳикоя)
Болалар катталарга ҳар доим ҳам ичларидаги ҳис-туйғуларини ошкор қилаверишмайди. Бунга кўпинча ота-онанинг ўта қаттиққўллиги, боланинг ҳар бир ишини, ҳар бир гапини тергайвериши, танқид қилиши сабаб бўлади. Бола ўз фикрларини баён қила олмай ичида сақлайдиган, ўзига қарши ноҳақлик қилинса ҳам ичига ютадиган, тенгдошларига қўшила олмайдиган, одамови, бўшашган бўлиб қолишига афсуски, кўп ҳолларда ота-оналарнинг айнан ўзлари сабаб бўлиб қолишади.
Бундай болаларнинг ичларида ҳеч кимга айтмай сақлаган гаплари турли хил руҳий-жисмоний касалликларга чалинишларига олиб келади. Инсондаги қўрқоқлик, журъатсизлик хислатлари ҳам болаликдан нотўғри ёндошилган тарбия асорати ҳисобланади.
Қачон бола ўз ичидаги туйғуларини эркин ифода қила олса, қалбидаги хоҳ яхши, хоҳ салбий ҳисларни биров билан ўртоқлаша олса, шунда у бутун салбий энергиясини тўкиб ташлаган, уни узоқ вақт қийнайдиган сарқитдан халос бўлган бўлади. Ўзида чексиз роҳат туяди, бутун ички олами ила хотиржамлик лаззатини ҳис қилади.
Ёши катта одамлар бу нарсани яхши билишади. Лекин болалар ичларидаги оддий гапларни ҳам ошкор қилишга қўрқишади баъзида. Айтсам устимдан кулишади ёки танқид қилишади дея-дея, охири менинг фикрим ҳеч кимга қизиқмас, мен жамиятга кераксиз одамман, дея одамови бўлиб қолишади.
Ота-она бу нарсаларни билиши, фарзандининг ичидан нима ўтаётганини ҳис қилиши, унинг ички дунёсига бефарқ бўлмаслиги, унинг ичидаги ғам-ғуссалари уни еб битиришига йўл қўйиб бермасликлари ўта муҳимдир.
Биринчи она ҳикояси:
“Ўғлимни ғамгин ҳолда кўрсам, унга нима бўлаётганини айтишини сўрайман. “Болажоним, нима бўлди, гапир, нималарни ўйлаяпсан, нега сиқиляпсан?” деб кўнглидан кечаётган ҳисларни билишга ҳаракат қиламан. Агар ўғлим ичидаги гапларни менга айтишга ийманса ёки ўзини ноқулай сезаётганини пайқасам, унга ўзини қийнаётган муаммоларини бир қоғозга ёзиб беришини сўрайман.
Болам ичидаги нарсаларни айтиб ёки қоғозга ёзиб бўлса ҳам чиқарса, роҳат туяди, ўзида енгиллик ҳис қилади. Мен ҳам болам нимадан азоб чекаётганини билиб оламан ва унинг кичик қалбига малҳам бўлиш ҳаракатида бўламан. Агар ичидагини била олмасам, унинг дардларини ҳис қила олмасам, мен ҳам қийналаман, у ҳам. Натижада она-бола ўртасида муаммолар келиб чиқади”.
📚Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Сабоқ!
Аллоҳнинг уйи Ҳарамда бир одамни кўрдим-у, сесканиб, юзимни буриб олдим. Аммо кўзимда қолган асоратдан танамга сесканиш югурди. У орқа қаторда ўтирарди. Юзимни қанчалик тез ўгирмай, хаёлан ундан қутула олмаётган эдим. Тошкўмир ундан оқлик қиларди. Қора ҳабашлиги майли-ку-я, афти ҳам... пешонаси олдинга туртиб чиққан, бурун деярли йўқ, ияк томоққа ёпишган... Чиройли нарсалар одамнинг кўзига қанчалик тез ўрнашса, хунуги ҳам худди шундай бўларкан.
"Худойим-эй", деб юбордим беихтиёр. Хаёлимни чалғитиш учун атайлаб она юртимни, юртдошларимни кўз олдимга келтира бошладим. Одамларимиз қанчалик истарали, келишган, хушрўй. Аллоҳим, бизларни хўб ярлақаган экан-да.
Ўрнимдан аста-секин тураман-да, "нуқсонсиз қилиб яратганинг учун", дея икки ракат шукрона намозини ўқийман. Ичимдан унсиз бир ҳайқириқ гулдираб келади. Ҳарамда туриб, худди улар мени эшитаётгандек, юртдошларимга бир нималар дегим келади: "Эй менинг азизларим, қадрдонларим, ака-укалару опа-сингилларим, фарзандларим! Аллоҳим бизнинг диёрларни қанчалар гўзал қилиб яратганини билсангиз эди. Одамларимиз-чи, табиатимизга мос гўзал, бетакрор! Аллоҳга қанча шукрона келтирсак, оз".
Дарвоқе, шукрона келтириш кўплар ўйлаганидек жойнамоз устида ибодат қилиш эмас. Аллоҳ қайтарган ишлардан қайтиш, буюрганларини адо этиш ҳам шукрона. Ҳалол еб, ҳалол ичиш, хиёнатдан, фитнадан ҳазар. Нафснинг қулига айланмаслик. Юртни ёмон кўзлардан, ёмон сўзлардан асраш. Ҳимматли бўлиш, савоб ишларнинг этагини тутиш... буларнинг бари шукрона. Жойнамоз устидаги ибодатимиз шуларнинг мукаммаллигига каффорат. Яратган Эгам хушсурат қилиб, жаннатдек маконларда яшатиб қўйибдими, барча ишларимиз шунга яраша бўлмоғи керак...
Шу пайт ғоятда нафис ва майин Қуръон тиловати бошланди. Овоз орқа тарафдан эшитиларди. Аллоҳнинг каломи қанчалар ҳузурбахш-а. У кимнинг ва қайси миллат вакилининг тилидан учмасин, бирдек ёқимли, бирдек сеҳрли. Киройи қироат шунақа бўлса-да. Аста-секин кўзларим намлана бошлади.
Орқага қарашимга икки нарса монелик қиларди. Бири – бояги қиёфага кўзим тушишидан қўрқиш бўлса, иккинчиси – ҳофизи Қуръонни чўчитиб юборишдан андиша. Ҳа, у, атрофдагиларга малол келяптимикан, деб қироатни тўхтатиб қўйиши мумкин.
Шуларни ўйлаб Аллоҳга ёлбораман: "Эй буюк яратган Эгам, мени ҳам шунақа ёқимли, таъсирли қироат эгаларидан қил, нафасимни иссиқ айла!"
Қироати борлиғимга нурдек таралиб, қалбимга сингиб бораётган қорининг қиёфасини тасаввуримда чиза бошладим: мош-гуруч соқолли, кулча юзли, борлиғидан нур ёғилиб турган мўътабар бир зот. Қўлида Аллоҳнинг китоби – Қуръон.
Ёнимдагилар беихтиёр орқага қарай бошлашди. Охири чидай олмадим. Шундай овоз эгасини кўрмаслик, миннатдор бир нигоҳ билан уни зиёрат қилмаслик мумкин эмас.
Аста чап тарафимга буриламан. Аксига олиб ҳофиз ўнг тарафда экан. Тахминан ҳалиги одамнинг ёнида бўлиши керак. Балки ҳабаш аллақачон ўрнидан туриб кетгандир ҳам. Шу ўй билан ботирланиб қарадим-у... тошдек қотиб, кўзимни узолмай қолдим. Каъбатуллоҳга қараб Қуръон тиловат қилаётган одам...
Аллоҳим гуноҳларимни кечсин, ҳофизи Қуръон ўша мен хунуклигидан сесканган одамнинг ўзи экан! Ён-атрофдагилар унга кунгабоқардек эгилиб қолган эдилар. Қори ниҳоятда ёқимли, истарали кўринарди.
Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин, ҳозиргина бир бандасининг ташқи қиёфасидан даҳшатга тушиб юз ўгирган эдим, лаҳза ўтмай маҳлиё қилиб, унга юзимни ўгириб қўйди!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Муҳаммад (с.а.в)нинг замонавий илмда исботини топган 10 та одатлари
Муқаддас Ислом дини анъаналарига кўра, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Яратганнинг ҳабиби, севгилиси, яратилган бутун инсониятнинг ва бошқа махлуқотнинг ҳар тарафлама энг юксагидир.
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг одатлари, айтган сўзлари ва етказган хабарларига асрлар оша мусулмон халқлари томонидан турмуш тарзининг муҳим қоидалари, намунаси сифатида амал қилиб келинмоқда.
Бу амаллар инсонларга нафақат маънавий-ахлоқий, шунингдек жисмоний наф келтирмоқдаки, уларнинг соғлик ва саломатлигимиздаги ўрни халқаро илм аҳли, замонамизнинг етук олимлари томонидан ҳайрат билан эътироф этилмоқда. Қуйида эътиборингизга Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг илм-фан эътироф этган 10 та фазилат ва одатларини баён қиламиз.
📕 Эрта турмоқлик:
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) эрта ётиб, азонда, Бомдод намози вақтида уйғонишни одат қилганлар. Бугунги илм ҳам эрта туриш кун ва ҳаётнинг самарали ўтишини, бу инсонни руҳий ва жисмоний саломатлигига фойдали эканини эътироф этди.
Ҳар куни 15 дақиқа олдин уйғониш ҳам бир ойда анча-мунча фойдали иш билан машғул бўлиш учун замин яратади.
📕 Камроқ емоқлик:
"Одам фарзандлари орасида ўз ошқозонини тўлдиришдан ҳам ёмонроқ одат йўқ. Одам болаларининг тирик қолишлари учун бир неча бўлак озуқа кифоя қилади. Ўз таомининг учдан бири, ичимлигининг учдан бири ва олаётган нафасининг учдан бирига ҳам қаноат қилса бўлади." (Имом Термизий ривояти)
Кам таом истеъмол қилиш касаллик ва бетобликдан халос бўлишнинг энг яхши йўл эканлиги Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) томонидан кўп айтилган ва бунга амал қилинган. Бу қараш эса яқинда ҳам илм томонидан исботланган. Хусусан япониялик олимлар узоқ яшаш учун жуда тўйиб овқатланмаслик, тўйганлик даражаси 80 фоиздан ошмаслигини айтишади.
📕 Секин овқатланмоқлик:
Бугунги илм инсон миясига тўйганлиги ҳақида хабар овқатлангач 20 дақиқадан сўнг келишини айтади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳам шошмасдан овқатланишни одат қилганлар. Бу эса танага овқатни яхши ҳазм қилиш, камроқ таом истеъмол қилиб, ортиқча бадҳазмликларнинг олдини олишга хизмат қилган. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бу одатни бошқаларга ҳам кўп маротаба тавсия қилганлар.
📕 Таомни бошқаларга ҳам илинмоқлик
Бу одат фазилатларнинг энг гўзали экани, шубҳасиздир. "Якка-ёлғиз эмас, жам бўлиб, биргаликда овқатланишни одат қилинг." (Имом Термизий)
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) барчани таомни бошқаларга ҳам илинишга чақирганлар. Бугунги илмнинг эътироф этишича, қўни-қўшни ва атрофдагиларга таом улашмоқлик инсонни тушкунлик ҳолатидан фориғ қилар, оилавий ҳамда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлар экан. Айниқса, ота-оналарнинг фарзандлари билан бир дастурхон атрофида ўтириб овқатланиши жуда фойдали тарбия воситаси экан.
📕 Сувни кам-кам ичмоқлик:
"Туя мисоли сувнинг борини бир ҳўплашда ичманг. Сувни шошмасдан, 2-3 қултумда ичинг. Сувни ичишдан аввал бисмиллоҳ деб, ичаётган чоғингизда Аллоҳга шукур қилинг. Сувни ичиб бўлгач, Алҳамдулиллаҳ дейишга одатланинг." (Имом Термизий ривояти)
Бугунги илмнинг айтишича, бир вақтнинг ёки қисқа вақт ичида кўп сув ичиш танада бош оғриғи, қон босими мувозанатининг бузилиши, бош айланишини келтириб чиқаради. Шу сабабли, сувни шошмасдан ва кам-кам ичишга одатланинг.
📕 Анор истеъмол қилмоқлик:
"Анор ва унинг пўстлоғи овқат ҳазм қилишни яхшилайди." (Абу Нуайм ривояти)
Анорнинг фойдали хусусиятлари Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг тавсияларидан сўнг бир неча асрлар ўтиб илмда ҳам исботини топди. Бир муддат аввал замона олимлари анорни сайёрамиздаги энг фойдали мева дея эътироф этишди. Айниқса, юрак фаолиятида унинг нафи жуда кўп.
Анор таркибида 15 турдаги аминокислота учрайди ва шундан 5 таси бошқа жойда учрамайдиган аминокислоталар ҳисобланади. Шунингдек ушбу мева К, C, Б9 ва Б6 витаминларига ҳамда калий, асал, марганетс ва фосфор минералларига жуда бой
📚 Ibratli Hikoyalar 📚