Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Жойнамоз
Ажойиб ҳикоя.
Жума намозида эдик. Ўнг томонимда кекса одам ўтирар, ёнида ҳеч ким йўқ эди. Кекса отахон фарз намози учун қўзғалганимизда орқасига ўгирилди ва орқадаги болага:
Сафда тур, болам, сафимиз бўшамасин, – деди.
Бола момиқ, сержун яшил жойнамоз устида турарди. Негадир ўрин алмашгиси келмади. Отахон буни пайқади чоғи, жойнамозни кўрсатиб:
– Ўзингга ёқадиган юмшоққина жой топиб олибсан-ку. Ҳали онасининг боласи экансан-да, – деди.
Йигитча индамади. Бўш жойга бошқа одам келиб қўшилди. Намозни адо этиб бўлгач, кекса отахонни жума билан муборакбод этдим. Бироздан кейин орқа томондаги болакай келиб, отахоннинг қўлини ўпди. Кекса киши бояги сўзларидан пушаймонда эди.
Йигитчанинг бошини меҳр билан силаб:
– Сени онасининг боласи деганимга хафа бўлма, ўғлим, – деди. – Ҳақингни ҳалол қил. Кексалик қурсин, оғзимдан чиқди-кетди...
Боланинг кўзлари ёшга тўлди.
Бошини қуйи солиб:
– Узрга ҳожат йўқ, отахон. Тўғри айтдингиз. Бу жойнамознинг устига намоз ўқишни истаганим сабаби бор. Онам вафот этганида тобут устига шу жойнамоз ёпилган эди. Унинг устига саждага бош қўйганимда онамнинг бағрига бош қўйгандек бўламан...
Жунайд Суави
Турк тилидан
Умида АДИЗОВА таржимаси
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
НИКОҲИ ХАРОМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР...
Кеча бир яқин дўстимнинг тўйи эди. Кун узоқ тўй ташвишларини ўтказиб кечга яқин никоҳ ўқигани қишлоқ домласи келди. Келин билан куёв ўзларида йўқ хурсанд эди. Бир пайт уйдан мен буларга никоҳ ўқимайман деган овозлар эштила бошлади ва домла уйдан чиқиб кетти. Ҳамма шокка тушиб қолган, келин билан куёнинг ранги докадек оқариб қолган эди. Шу заҳоти домланинг ортидан бордим ва нимага никоҳ ўқимадингиз деб сўрасам домланинг жавобини эшитиб менинг ҳам танам музлаб бошлади.
Домла шундай жавоб берди: бундай аёлга уйланиш мумкин эмас чунки...
Давоми👇👇👇
СОЧ ТОЛАСИДАГИ ХИЁНАТ💔
🥹Сабинанинг турмуши шўрли эмасди — у ҳар куни эрталаб эрин ишга кузатар, кечқурун оғир кундан кейин дарров унга иш югуриб борарди. “Одам бор жойда чарчоқ ҳам бўлади, сабр ҳам” дерди у ҳар доим.
😢Бир куни эрталаб ювилаётган ёстиқ ғилофида бегона соч толаси қолиб кетганини кўриб, ҳафсаласи пир бўлди.
— Меники эмас. Қизимники ҳам эмас. Қўй, можарога арзимайди...
Психологик тест!!
🟢Сизга орқаси кўриниб турган 5та қиздан сизнингча қайси бири қолганларидан гўзалроқ...
🔴Сиз танлаган аёл сизнинг психологиянгизни акс эттиради!
✅Вариантлардан бирини танланг👇
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУҲУ!
Биласизми? Аллоҳ сизга омадни ҳамроҳ қилган! Ҳозир сизга буни исбодлаб берамиз!
😊Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!
😊Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз
😊 Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!
😊Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!
😊Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!
😊Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги ноёб инсонлар қаторида ўз ўрнингизга эгасиз!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
197-қисм
“Билмадим, унинг ўзини тутиши ва ҳаракатларига тушуниб бўлмайди. Бир қарасанг ошиқ, сени деб ўладигандек, яна бир қараса орага километрлаб масофа очиб, унга етишиб олишни қийинлаштиради. “
“Кўнгил нима дейди?”
“Кўнгил ҳам аросатда қолган. Ҳозир менинг юрагимдаги ҳисдан муҳимроқ, болам турибди. Уни онасиз қондиришга ҳаққим йўқ деб ўйлайман.”
“Отасиз қолдиришга ҳам ҳаққингиз йўқ. Болалар албатта она меҳри, унинг парвариши ва ҳимоясига муҳтож, фақат ота роли боланинг умрида бошқа бир устун ва ғамхўрлик ерини белгилаб беради. Оналар минг топарман, тутарман, мукаммалга яқин она бўлишсин, табиатнинг ўзгармас ва ўрни тўлдирилмас бошқа бир ҳақиқат, бу оилада ота роли. Қиз ва йигит турмуш қуриб, эр ва хотинга айланганда улар ўзаро ҳурмат, муҳаббат ва хайрихоҳлик мезонларига риоя қилишга мажбур бўлсалар. Орада фарзанд дунёга келгач, юқоридаги икки қарама-қарши жинс хоҳишлари иккинчи ва учинчи даражага тушади. Бор ва ҳаракат фақат болага қаратилади. Бизнинг тупроқларда оила муқаддас ва бу оилани ушлаб турган кучлардан бири, фарзанд. Ғарб ўлкалари ўзининг “мен”ини ҳамма нарсадан устун қўйгани учун, йўқ бўлишга маҳкум бўлмоқда.
Худбинлик, биринчи навбатдаги танловлар, барчаси оила учун. Оилалар яшаса, жамият оёқда туради, инсоният келажаги давом этади. Хуллас , гапнинг қисқаси болангиз учун фидойиликлар қилиш сизни қўрқитмасин. Сирож эди –ҳа, ўғлингизни исми? Унинг ҳаётида бир дона онаси ва бир дона ўзгармас отаси бор. Ота-онаси ажрашиб кетишса, Сирожнинг икки уйи, икки оиласи, икки отаси, икки онаси ва ҳеч қачон бир қондан бўлмаган, ака -укаси бўлади. Болангизга бу иккиламчи ҳаётни раво кўрманглар“
Юлдуз опанинг гаплари албатта мени чуқур ўйловга солди. Бироқ у ҳолатга фақат икки келишмаган киши, эркак ва аёл юзидан қараяпти. Мен Низомдан кўп, Адолат билан оила қургандекман ва ҳозир Адолатдан ажрашиб Адолатдан боламни қайтариб олмоқдаман. Маслаҳат деб келган учрашувимда, узоқ суҳбатлашиб қолиб кетдим.
Соатга қараб, кетишим кераклигини айтиб Юлдуз юридик бюросидан чиқдим. Тўғри Хуморанинг олдига бордим. Хуморага қўнғироқ қилиб, уни кўрмоқчи эканлигимни айтганимда салонига келишимни айтган эди. Дугоналаримдан узоқлашиб кетган эдим. Улар мен ҳақимда қандай фикрда ва мени қандай қабул қилишади, буни тахмин қилиш қийин. Салон эшигидан кирганимда, Хумора мени кўриб қўлидаги ишини шогирдига берди. Ва мени кўзи ёш билан қарши олди. Иккаламиз бир- биримизга бағримизни очар эканмиз, овозли йиғилар атрофга эшитилишидан ҳеч ҳам уялмадик.
Muallif: Sulhida Davron
Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va tarqatish taqiqlanadi 🛑
#акси_дунё
195-қисм
Сен мени ўйлама. Озодсан, битта шаҳарда яшаймиз, сен келасан, мен бориб тураман қизим. Шунча қийналганинг етади. Болангни бағрингга бос, мен учун муҳими шу” ойимнинг айтган гаплари юрагимга оз бўлса-да, таскин берди.
Иштаҳам йўқ, оёқда туриш учун ўзимни бир- икки оғиз овқат ейишга мажбурладим. Вақт мен учун секин, лекин соат милида тез ўтарди. Кечки пайт дегани, тунги 22:45 ни топди. Лекин Низомнинг телефони яна ўчиқ. Адолатга қўнғироқ қилиб, уни керакли одам қилгим келмади. Соатлаб интернетдан васийлик ҳақида маълумот қидиришга уриндим. Лекин афсус тайинли бир жавоб топа олмадим.
Узоқ ўйловдан сўнг, Дилноза дугонамга смс ёздим. Кеч бўлишига қарамай, у мени тўғри тушунишига умид қилиб, менга яхши бир адвокат кераклигини сўраб ёздим. Смсимни ўқиди, лекин жавоб бермади. Профиль расми диққатимни тортгани учун кириб расмларига қарадим. Ва кўрган суратларимга қараб оғзим очиқ қолди. Дилноза турмушга чиққан эди. Мени тўйга айтмагани учун эмас, айтса-да бора олмас эдим. Унинг ёнида кулиб тушган куёв -Сардорни кўриб, ҳайратга тушдим.
Буни билмай туриб, унга смс ёзганимдан қаттиқ афсусландим. Бахтли бўлишсин, албатта, фақат хабарим йўқлиги ва ҳеч кутмаганим учун расмларга қараб бошқача бўлдим. Қамоқхонада ўйлашга кўп вақтим бўлганди. Фақат сабаб қидирдим, бунча иш менинг бошимга нега келди дея. Бировнинг қарғишини олганим аниқ эди, лекин ким деб кўп ўйладим. Сардорнинг севгисини худбинлик, шунчаки истаганига эришмоқчи деб қарар эдим.
Аммо худбинларнинг энг каттаси ва истаганини олиш учун пасткаш ўйинлар қиладиган бировга, зое кетишимни билмаган эдим. Ноҳақ фикрлаган эканман Сардор ҳақида. Унга, унинг кўнглини оғритмай жавобини беришим керакмиди ёки умуман йигит топмай, ота-онамга танловни қўйиб бериб, оддий бўлса-да ҳақиқий оилага келин бўлишим лозим эди.
Тақдир ва миқдор деб Жадзега катта гапирганча, тақдирга ўзимизнинг иродамиз сабаб бўлишини айтишим лозим эди. Ўлчов ва бичимим тугамай, узоқ ўйга толиб келганимда, кетма-кет смс хабар овози келди. Бир Низомдан бири танимаган рақамимдан. Низомнинг хабарини шошиб очдим. Видео жўнатган экан. Видео тасвирда Сирожим болалар стулчасида ўтириб овқат еяётгани, қўли билан овқатни атрофга ёйиб ўйин қилгани тасвирланган эди. Низом кела олмаслигини билдириб жўнатган бу видеони, қайта -қайта ҳар кичик қисмигача ёд олган эдим.
Иккинчи хабар кимдан келибди деб смсни очганимда, ундаги хабар бошқа бир тўфон хабарчиси эди.
“Сен билан учрашиб олишимиз керак, сенга бир таклифим бор. Сардор”
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Икки дўст болалигида, ўзлари яшайдиган худуддаги бой қўшниларини кўриб, уларга хавас қилиб, орзулар қиларди:
"Келажакда биз ҳам бой бўламиз, бизнинг ҳам қўша-қўша машиналаримиз, икки-уч қаватли уйларимиз бўлади, ана ўшанда ушбу бой одамлар бизнинг ҳам дўстларимизга айланади, тўй маросимларимизда биз билан ёнма-ён туради, кўрганлар хавас қиладилар"
Йиллар ўтиб, болакайлар улғайиб борар экан, ёшликдаги орзулари янада кучайиб, тиниқлашиб орзулар орзулигича қолиб кетмаслик учун амалда ҳам бой бўлиш йўлларни қидиришга тушибди.
Ўйлаб-ўйлаб икки дўст икки йўлни танлабди, танлаган йўллари сабаб, иккиси икки томонга айриладиган бўлибди.
Бири ўқиб, илм олиб келажакда яхши лавозимнинг эгаси бўлиш учун харакатини бошлаб юборган бўлса, иккинчиси айнан ўзи хавас қилган бой қўшниларининг хизматига чопибди.
"Бойларнинг ёнида юрсам, хизматида бўлсам, уларнинг ўзлари менга бой бўлишнинг сирларини ўргатади, келажакда ўртоғимдан анча аввалроқ бой бўламан" деб, хаёл қила бошлабди.
Биринчиси ўз танлаган йўлида олға қадам ташлар экан, бир зум қўлидан китобни туширмай, тинмай илм олишда давом этаверибди.
Иккинчиси эса, бадавлат "ака"ларининг хизматларини қилиб чарчамас, отларига ем берар, молхонасини тозалар, машиналарини ювар, томорқаларини чопар хамда рўзғорига керакли харидларни ҳам ўзи қиладиган бўлибди.
Ўз хизматлари эвазига бой акалари яхшигина пул билан сийлай бошлабди. У эса, танлаган йўли тўғри эканлигидан, тез орада китоб қучоқлаб юрган ўртоғидан ўз мақсадлари учун анча илгарилаб кетишини ўйлаб қувонибди.
Кунларнинг бирида ота-онасидан хабар олиш учун шахардан келган биринчи ўртоқ, махаллада "бой" акаларини машинасини миниб юрган болаликдаги ўртоғини учратиб қолибди.
Икки дўст саломлашибди, ўзаро хол аҳвол сўрагандек бўлибди.
Акаларининг хизматида юрган ўртоғи, дўстига тинимсиз мақтана бошлабди.
- Ана кўрдингми? Мен сендан аввалроқ бойишни бошладим, орзу қилганимиздек, ўша бой акаларнинг доимо ёнларидаман, одамлар менга хавас қилади, мана машинада ҳам юрибман, хозирча бу машина ўзимники бўлмаса ҳам, лекин тез орада менга ҳам худди шунақасидан олиб беради, бунга ишончим комил! Сенчи сен, хали ҳам китоб қучоқлаб, худди мактабдагидек, ўнг қўлингни тепага кўтариб, "устоз мен айтай, мен айтай" деб юрибсанми? Бу юришингда биринг икки бўлмайди, мактабда аъло бахога ўқиб мендан олдинда юрганинг билан, хақиқий хаётда, мендан анча ортда қолиб кетдинг! Хали кўрасан, сен нари борса бир ўқитувчи бўласан, ана ўшанда мен казо казолар билан юрган бўламан ва сен фарзандларимга алифбедан дарс бериб юрган бўласан! -деб, устидан мазах қилди.
***
Кунлар ўтди, кунлар кетидан ойлар, ойлар кетидан эса йиллар.
Илмни танлаган ўртоқ, ўқишни тугатиб, бошқасига ўтиб ўқиди, бирини тугатиб, иккинчисини бошлади, чет элларда ўқишини давомлатди ва ниҳоят кун келиб ўзи яшайдиган туманга хоким этиб тайинланди.
Энди ёшлигида орзулар қилган, хаваси келган ўша бой инсонлар, унинг хизматига ошиқди. Учрашганда, кўришганда қучоқлаб, бағриларига босиб кўришадиган бўлди.
Тўй қилди. Ўша худуддаги барча бойлар, у билан бир қаторда, бир сафда туриб хар томондан келган меҳмонларни кузатди.
Бойларнинг хизматини қилишни ва шу орқали бойишни истаган болаликдаги дўсти эса, ўша бойларнинг машинасини миниб, ўша бойнинг топшириғига биноан, дўстининг тўйида ҳам хизматкор бўлди.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌙ENDI CHINNI BOZORLARINI YOPSAK XAM BULAVERADI😱😱😱
📌Chunki siz óz qulingiz bilan ajoyib idishlarni yarata olasiz✅👆
😀Uyingiz uchun dekuar buyumlar
📌 Dengiz efekti
📌 LAVH , SOAT
📌ETAJERKA IDISH
HAMMASINI ÓRGANIB HAM😀 DAROMADGA CHIQASIZ 💕HAM YAQINLARINGIZGA SOVGA QILASIZ.🌸
Mana sizga uyda UTIRGAN holda Halol mehnat va daromad💰
✅✅✅ KURSIMDA
5️⃣0️⃣%%%
KATTA CHEGIRMADAN foydalanib qoling
👇👇👇👇
Ushbu hunarlarni egallab óquvchilarim bn ham muloqat qilaolasiz.
Hunaringiz orqali daromad✅❤️😎
✍️MUROJAT UCHUN: @Biznes_Ledy_Odinabonu
👇TEZZ Gruppamga qo'shilish uchun🫴
/channel/resin_art_Odinabonu
/channel/resin_art_Odinabonu
НИКОҲИ ХАРОМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР...
Кеча бир яқин дўстимнинг тўйи эди. Кун узоқ тўй ташвишларини ўтказиб кечга яқин никоҳ ўқигани қишлоқ домласи келди. Келин билан куёв ўзларида йўқ хурсанд эди. Бир пайт уйдан мен буларга никоҳ ўқимайман деган овозлар эштила бошлади ва домла уйдан чиқиб кетти. Ҳамма шокка тушиб қолган, келин билан куёнинг ранги докадек оқариб қолган эди. Шу заҳоти домланинг ортидан бордим ва нимага никоҳ ўқимадингиз деб сўрасам домланинг жавобини эшитиб менинг ҳам танам музлаб бошлади.
Домла шундай жавоб берди: бундай аёлга уйланиш мумкин эмас чунки...
ДАВОМИ👇👇👇
13 ёшли қиз қичқирганча зинадан югурди. Унинг бўйнининг ҳолати шунчаки оғриқли ва дахшатли эди.
Бир куни, телефон орқали суҳбат пайтида, онаси қизининг қичқираётганини эшитди. Қиз зинадан қўлларини бўйнига босганча югуриб тушди. Онаси кўрган нарса уни ҳайратда қолдирди ...
Қизининг бўйнида эса...😱😳👇
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🤩🤩
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩
𝕐𝕆ℤℕ𝕀ℕ𝔾 𝕀𝕊𝕊𝕀ℚ 𝕂𝕌ℕ𝕃𝔸ℝ𝕀𝔻𝔸 𝔹𝕆ℤ𝕆ℝ𝕄𝔸-𝔹𝕆ℤ𝕆ℝ 𝕐𝕌ℝ𝕀𝕊ℍ𝕀ℕ𝔾𝕀ℤ 𝕊ℍ𝔸ℝ𝕋 𝔼𝕄𝔸𝕊🌸🌸🌸 🌸🌸🌸🌸🌸 ᴀᴋsɪʏᴀᴅᴀɴ ᴍᴀʜsᴜʟᴏᴛ xᴀʀɪᴅ ǫɪʟsᴀɴɢɪᴢ ᴛᴇᴢᴋᴏʀ ᴅᴀsᴛᴀᴠᴋᴀ xɪᴢᴍᴀᴛɪᴍɪᴢ ʙɪʟᴀɴ sɪᴢɴɪ ʟᴏʟ ǫᴏʟᴅɪʀᴀᴍɪᴢ🔘🔘🔘🔘
𝕊𝕀ℕ𝔸𝕃𝔾𝔸ℕ
12ᴍɪɴɢᴅᴀɴ ᴏʀᴛɪǫ 𝕆𝔹𝕌ℕ𝔸ℂℍ𝕀𝕃𝔸ℝ 𝕀𝕊ℍ𝕆ℕℂℍ𝕀ℕ𝕀 ℚ𝕆ℤ𝕆ℕ𝔾𝔸ℕ 𝕂𝔸ℕ𝔸𝕃
Ота мана шундай бўлади!
Устоз Раҳимберди домла👇
ㅤㅤㅤㅤ
Ибрат...
1. Отанг сенга танбеҳ берганида у сени ёмон кўрмайди.
2. Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.
3. Отангни жим турганини кўрганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.
4. Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.
5. Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.
6. Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.
7. Отанг қаттиққўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.
8. Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.
9. Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.
10. Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.
11. Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суячиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира ҳам тўлдира олмайди.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Эркаклар_ўқисин
✔️Агар сиз ишлайдиган аёлни танлаган бўлсангиз, у уй ишларини ҳамиша ҳам тахт тиндириб қўя олмаслигига тайёр туринг.
✔️Агар сиз тўлиқ сиз ва рўзғорингиз ҳақида қайғуриши керак бўлган аёлни танлаган бўлсангиз, у пул топа олмаслигини ҳам қабул қилинг.
✔️Агар сиз итоаткор аёлни танласангиз, ҳамма масъулият сизнинг зиммангизда эканини ҳис қилинг.
✔️ Жасур аёл билан яшашга қарор қилган бўлсангиз, у ҳамиша ҳам юмшоқ бўла олмаслигига ва ўзининг мустақил фикрига эга эканлигига кўникинг.
✔️ Агар чиройли аёл билан яшамоқчи бўлсангиз, харажатларини ҳам кўтаринг.
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳомиладор аёл нималарга аҳамият бериши керак?
Ҳомиладорман. Семириб кетишдан қўрқаман. Парҳез қилсам бўладими?
Шифокор Наргиза Қурбонова жавоб беради:
– Ҳомиладорлик даврида одатда аёлларга вазн йўқотиш ёки қаттиқ парҳезга риоя қилиш тавсия этилмайди. Асосийси, соғлом овқатланиш тавсия этилади. Бу даврда икки кишилик овқатланиш мумкин эмас. Шунингдек, ҳаддан зиёд ёғли таомлар, газли, рангли ичимликлар, ширинликлар, фаст-фуд, чипс, кириешки, хамирли таомлар, қовурилган, аччиқ, шўр, дудланган, консерва таомларидан воз кечиш ҳомиланинг ривожланишига ижобий таъсир қилади. Ўзимиз уйда тайёрлаган мастава, қайнатма шўрва, шавла каби қозон овқатларимиз нафақат ҳомиладор аёлга, балки болага ривожланишига ҳам фойдали озуқа саналади.
👉Кун давомида сабзавотлар, масалан, сабзи, бодринг, мевалар, масалан, кўк олма, мандарин, қуритилган мевалар, масалан, клюквани иссиқ сувга ивитиб қўйиб суви билан биргаликда кечқурун уйқу олдидан истеъмол қилинса, кони фойда.
👉 Мутахассис сифатида шуни тавсия қиламан, ҳар куни беш минг қадам юриш, соғлом ичимликлардан кунига 2.5 литр ичишни ва албатта, соат 22:30 да уйқуга ётиши шарт.
👉Иккинчи триместрда чақалоқ фаол ўсишни бошлайди. Ширинликлар, мевалар, сут ва сутли маҳсулотлари бу даврдан истеъмоли мумкин эмас. Сабаби булар ҳомила вазнини катталаштиради. Ҳомиладор аёллар сут истеъмоли қонда глюкоза миқдорини оширади, ҳомиладор аёл ва ҳомиланинг вазнини кўпайтиради, таркибида кўп миқдорда кальций ҳомила лиқилдоқларини битиб қолишига олиб келади, лактозага нисбатан ҳомиладор аёлда аллергияси бўлса, умуман тақиқланади.
👉Ҳомиладорлик даврида коллаген капсуласидан ҳар куни оч қоринга биттадан ичилса, 16 ҳафталикдан бошлаб ҳар куни 2 маҳал намлантирувчи ёки озиқлантирувчи ёки арган, кокос, зайтун мойларидан қорин, сонларга сурилса, терида йиртилишлар кузатилмайди. Арган мойидан фойдаланишлари мумкин, бу мой универсал бўлгани учун барча тери турларига мос келади.
👉Гинеколог назоратида йод препарати, D витамини, омега-3, селен, коллаген, мультивитаминларни қабул қилиш мумкин.
👉Вазнни ҳар ҳафта назорат қилиш шарт.
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Har kim ekkanini oʻradi.
- Qadim zamonda bir odam uylandi. Birinchi kuni onasi va xotini bilan dasturxon atrofida oʻtirib, yangi kelinchak boʻlgani uchun ayoliga taomning katta qismini alohida eʼtibor, mulozamat bilan uzatdi. Arzimagan bir qismini esa oʻta beeʼtiborlik bilan onasining oldiga daq etib qoʻydi.
Xotini donishmand ayol edi. Hoziroq meni taloq qilasan, deb turib oldi. Sababini soʻragan edi:
- Qon tortadi, sendan bola koʻrib, shu ona kabi xor boʻlishni istamayman, - deb javob berdi ayol.
Ming afsuski, ayrim ayollar eri tarafidan qaynonasidan koʻra koʻproq izzat koʻrsalar, oʻzlaricha gʻoliblik nashʼasini suradilar. Bilmaydilarki, har kim ekkanini oʻradi. Yemoqning qusmogʻi ham bor.
- Alqissa, ayol talogʻini olib, eridan ajrashdi. Vaqt oʻtib Alloh unga boshqa bir yaxshi erni nasib etdi. Yillar oʻtdi, bola-chaqali boʻldi.
- Qazoro, bir kuni tuya ustidagi kajava ichida borardi. Bolalari atrofida parvona boʻlib, xizmatiga shay turardilar. Yoʻlda bir karvonga duch keldilar. Karvon ortida abgor ahvoldagi yoshi katta bir kishi yalangoyoq piyoda borardi. Unga hech kim eʼtibor bermas edi. Bolalariga, meni oʻsha odamning oldiga olib boringlar, dedi. Olib borishgach, haligi odamga dedi:
- Meni tanidingizmi? Men sizning sobiq xotiningiz boʻlaman. Sizga qon tortadi, har kim ekkanini oʻradi, demaganmidim? Koʻryapsizmi, bolalarim meni qanday izzat-hurmat bilan olib yurishibdi. Endi oʻzingizning ahvolingizga bir qarang. Buning sababini bilasizmi? Siz onangizni xorlagan edingiz. Mana endi jazoyingizni olyapsiz. Keyin bolalariga qarab dedi:
- Alloh uchun unga eʼtibor berib qoʻyinglar.
Har bir erkak va ayol unutmasinlarki, qon tortadi va har kim ekkanini oʻradi.
• Arabchadan Muqim Mahmud tarjimasi.
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Жаннат аҳли...
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтирган эдик: “Ҳозир сизларнинг олдингизга жаннат аҳлидан бир киши келиб қолади”, – дедилар. Ансорлардан бир киши соқолидан таҳорат сувлари томиб, чап қўлига ковушини кўтарган ҳолда кириб келди. Эртаси куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна ўша сўзни айтдилар. Яна ўша киши аввалги каби кириб келди. Учинчи куни ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна ўша сўзни айтдилар. Яна ўша киши аввалги каби кириб келди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб кетганларидан сўнг Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо ҳалиги ансорийнинг ортидан бориб:
– Мен билан отам орасида нур чиқиб қолди. Унинг олдига уч кунгача кирмасликка қасам ичиб қўйдим, агар хўп десанг уч кунни сенинг уйингда ўтказсам, – деди.
– Майли, – деди ансорий». Анас розияллоҳу анҳу айтади: «Абдуллоҳ айтиб юрар эди: “У билан бирга уч кечани ўтказдим. Бомдод намозига қадар ўрнидан турганини кўрмадим. Фақат кўрпасини ёпинса ёки бир ёнбошига ағдарилса, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилар ва “Аллоҳу акбар” деб қўяр эди.
– Яхшиликдан бошқа сўз айтганини эшитмадим, – дейди Абдуллоҳ. – Уч кеча ўтиб бўлди, менга унинг амаллари оз кўринди.
– Эй Аллоҳнинг бандаси, мен билан отам ўртасида низо ўтгани йўқ, – дедим. –Лекин мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳива саллам сен ҳақингда уч бора: “Ҳозир сизларнинг олдингизга жаннат аҳлидан бир киши келиб қолади”, деганларини эшитдим. Уч марта ҳам сен келдинг. Шунинг учун сенинг амалларингни кўргани уйингга киришни ихтиёр қилдим. Аммо сендан бирор катта амал содир бўлганини кўрмадим. Хўш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сен ҳақингда айтган сўзлардаги даражаларга етиштирган амал нима ўзи?
– У нарса мана шу сен кўрганингдан бошқа нарса эмас, – деди ансорий.
Мен ортимга қайтиб кетаётган эдим, чақириб:
– У нарса мана шу сен кўрганингдан бошқа нарса эмас, фақат бундан ташқари, мен ҳеч қачон бирор мусулмонга хиёнат ва фирибгарлик қилмадим. Бирорта мусулмонга Аллоҳ таоло ато қилган яхшиликка ҳасад қилмадим, – деди”.
– Ҳа, мана шу экан сени (жаннат башорати бўлишига) олиб келган! Мана шу экан бизларнинг тоқатимиз етмайдиган амал, – деди Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу».
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Sevimli ayolning siri nimada?
Agar sizda quyidagi muammolar bo'lmasa bu xabarni o'qimang!
—Yoringizni xiyonati;
—Intim munosabatlarni xohlamaslik;
— Pul bloklari
— Oiladagi ziddiyatlar
—Yoringiz bilan munosabatlarda sovuqqonlik bo'lsa yechim bizda bor!
Kanalimizda Har kuni bepul Yondiruvchi smslar va Bepul darslar berib boriladi
Bizning maznil👇
#акси_дунё
196-қисм
Қачонки икки танлов орасида қолиб, қайси бирини танлашни билмай бошингиз қотса, доим ишончсиз, мураккаб ва хатари кўпроғини танланг. Шунда йўқотиш эҳтимолингиз камроқ бўлади. Қатъий ва кескин жавоблар беришга шошилманг, чунки маррадаги мукофот сизнинг хирс ва кўнгил ярангиздан муҳимроқ бўлиши мумкин. Бе ўйлов қўйилган ҳар қадам ортидан, тузатилмас хатолар келиш эҳтимоли бор.
Ўн саккиз ойлик маҳбус ҳаёти мендан кўп нарсамни олди. Эркимни, умримни, соғлиғимни аммо энг катта ва оғриқлиси дадам ва ўғлимни олди. Етарли кучим, маблағим, ҳатто бир пайтлар кўнгил берган одамимга ўтадиган нозим қолмади.
Давлат қонунлари, керакли пайтда ҳаддан зиёд яхши ва тўғри ишлаб қилгиси келар экан. Ҳукм еган она ёки ота бўлсин, унинг тузалганингга ишонч ҳосил қилмагунча, бола минг уники бўлсин, шунчаки бериб юборилмас эмиш. Зўрға энг қисқа фурсатда топган адвокатим, буни менга аниқ ва тиниқ қилиб тушунтириб берди.
“Эрингиз билан ярашишга ҳаракат қилинг. Мен оилалар бузилмаслиги тарафдориман “ ,-деганда юзига қараб кулиб юбормаслик учун зўрға ўзимни тутиб турдим.
Биров шу аёлга адвокат эканлигини, унинг нони низолардан келишини айтсами? Балки шунинг учундир иши кам ва мени кўп куттирмай қабул қилди.
“Нималар ақлингиздан ўтаётганига тахминим бор. Бу нега ўз ишини кесяпти, деяпсизми?”
“Йўқ, фақат қайси адвокатга қўнғироқ қилсам ёки учрашсам ишингиз жуда қийин, курашиб олиб бераман, нафақани ҳам ундирамиз, деб гапирди. Сиз бўлсангиз яраш деяпсиз “
Бу сафар у юзимга қараб кулди.
“Ҳамкасбларимнинг ишига аралашмайман. Бу ҳаётда ҳамманинг ўз тўғриси ва принциплари бор. Пул учун, тузалиши мумкин бўлган касал қўлни ўйламай, даволашга уринмай кесиб ташлай олмайман. Турмуш ўртоғим яхши пул топади. Мени ишламасам ҳам бемалол боқиб, кам- кўстсиз яшата олади. Бу ҳам эмас, сабаб, асл фитратим шу бўлса керак. Мен ҳам ажрашган оила фарзандиман. Ўртада, аросатда икки катта одамнинг кибр ва манфаатлар жангида орада қолган фарзанд, қай аҳволга тушишини жуда яхши биламан. Ҳар бола ота- онаси билан ўсиши керак. Айниқса, ёш оила бузилганда эркак ва аёл бошқа турмуш қуриб, болалар бувида, қариндош-уруғда ёки етимхонага бормаслиги керак. Бошқа оила ва ҳаётлар қуриш учун сарфлайдиган меҳнат ва ҳаракатингизни, бор оилани қутқариш учун ҳаракат қилинг дердим.”
“Гапларингиз тўғри, фақат мени муаммом эримни онаси мени хоҳламайди“ ,-дедим одатий сабаб кўрсатмоқчи бўлиб.
“Эрингиз-чи?”
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
194-қисм Кўнмасдан иложим йўқ эди. Сирожимни шунчалар қўмсаган эдим-ки, Адолат билан бир хонада нафас ол дейишса, рози эдим. Низом хонадан чиқиб кетгач, қайтиб келмади. Қоровул келиб эшикларнинг ёпилишини айтмаганда, шу ерда ўтирган бўлардим. Низом кечки пайт деди, лекин соат бермагани учун нима қилишимни билмай уйга борадиган бўлдим.
Вақт ўтмас эди. Такрор-такрор соатга қарар эдим. Ўйлаб ўйларимга ета олмадим. Болам соғинчи, тушкунлик тўрт девор орасидаги муҳит, мени қанчалар карахт аҳволга солганини, олдимга қўйилган қоғозни ўқимаганимдан, билса бўлади. Низом айтганидек, олти ойлик назорат муҳлатни суриштиришим керак эди. Менинг билишим-ча, бола ҳар қандай ҳолатда онага берилиши керак.
Эски адвокатга ишонч йўқ энди. Янги бировни топишим керак. Уйга етиб келганимда, ойим кечки овқатни тайёрлаб қўйган экан.
“Қизим, нега телефонга қарамайсан, адойи тамом бўлдим, яна бирор нарса бўлдими деб”
Ойим деб, тахмин қилган қўнғироқни кўрдим, лекин телефонда гаплашгим келмади. Руҳим чарчоқ, юрагим дармонсиз эди. Юрак деганда- ақлнинг хотираси борлигини билар эдим, аммо юракники борлигини бугун ҳис этдим.
“Юзингга қараса, йиғидан шишган. Нима бўлди қизим?” ойимнинг кўксига бошимни қўйиб, узоқ муддат титроқ ва ҳайқириққа кўмилиб йиғлаб олдим. Нималар бўлганини, Низомнинг шартларини бир- бир айтиб бердим. Ойим гапларимни диққат билан эшитиб, мени ўзига қаратди. Бошимни кўтариб маъюс кўзларига қарадим.
“Қизим осон эмас, биламан, лекин болангни кўриш йўли шу бўлса, бир чора топгунча айтганини қил. Яхши бир адвокат топ. Болангнинг она меҳридан узилиб қолишига йўл қўйма, қизим. “
“Ойи, сизни қандай ёлғиз қолдираман”
“Мени ўйлама, холангнинг невараси ўқишга кирган. Яшашга уй қидириб юрган экан. Бугун қўнғироқ қилиб, сизникида яшаб турсин, деди. Икки дугонаси ҳам бор экан, уй топишолмай сарсон бўлишибди. Шуларни ижарачи қилиб оламан. Менга ҳам яхши бўлади. Уй ишларига ёрдамлашишади, мени ўйлама қизим”
“Ойи, ижарачилар билан яшаш осон эмас, ўз қариндошингиз бўлса-да “
“Қизим, сенга айтмадим, лекин ўтган ойгача, уйга ижарачи қўйган эдим. Ишламасам, шулар берган пул билан яшаб, сени олдинга бориб келдим. Низом қўнғироқ қилиб, ёрдам таклиф қилди. Нодир билан пул жўнатди, сен олма деганинг учун ўзимга ҳам ноқулай бўлганидан, қабул қилмадим ёрдамини. Агар Низом неварамни олиб келиб кўрсатиб турмасайди, ҳозир сенга қарши чиққан бўлардим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
“Farzandimga baqirgim,uni urgim kelmaydi…” 😔
Lekin har doim ham bunga kuchim yetmaydi. Baqiraman, uraman…
Keyin yuragim eziladi…
keyin farzandinggizni ko’ziga tikilib, “Nega bunchalik asabiylashdim?”, “Axir men yaxshi ona bo‘lishni xohlayman”deysiz
15 yillik tajribaga ega Muxtasar Nazarovadan 5 kunlik marafon bo'lyapti
Farzand tarbiyasi haqidagi eng kerakli bilimlarni o'tkazib yubormang 🔥
Marafon kanaliga qo'shilish 👇
/channel/+Trtb7G1BZ6I3NWFi
/channel/+Trtb7G1BZ6I3NWFi
Вақт ажратиб ўқишга арзийдиган ҳикоя.
Бир йигит донишманднинг олдига келиб:
— Мен Оксфорд университети магистриман, Гарвард университети фахрий докториман, дунё фалсафаси бўйича номзодлик даражасига, Мантиқ фани бўйича докторлик даражасига эгаман. Билимларимда мабодо оқ доғлар қолган бўлса ўшаларни ҳам тўлдириш учун сиздан бирор нарса ўрганмоқчиман, дебди.
Шунда донишманд:
— Сенга бирор нарса ўргатиш бефойда, дебди.
Унга жавобан йигит:
— Бефойдами ёки ўргатишга илмингиз етишмайдими, дебди кулиб.
— Майли, сенга мантиқ бўйича битта савол бераман, агар унга тўғри жавоб берсанг, сени шогирд сифатида биринчи синфга оламан, дебди донишманд.
— Эшит, ўғлим, мантиқ бўйича савол: Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?
Йигитни жаҳли чиқиб, шу ҳам саволми, шу ҳам мантиқми, ахир буни оми одам ҳам биладику, албатта, бети қора бўлганида
— Йўқ сен адашдинг, дебди донишманд.
— Мана, мантиқан ўйлаб қара. Иккаласи мўридан тушди ва бир-бирининг бетига қарадилар. Бети қора шеригининг бетига қараса у тоза, ўзини ҳам бетини тоза деб ўйлайди. Иккинчиси эса шеригининг бетининг қоралигини кўриб, ўзини ҳам шундай ўйлаб бетини ювгани борадида. Бети тозаси боради.
— Ҳа, бу томонини ўйламабман. Майли, яна бир савол берингчи, дебди йигит шашти тушиб.
— Майли эшит яна битта мантиқий савол дебди донишманд. Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?
— Вой устимдан кулаяпсизми, ҳозир аниқлаб олдик-ку, албатта, бети тозаси-да.
— Йўқ, яна адашдинг, дебди донишманд.
— Мана, ўзинг мантиқан ўйлаб қара. Бети тоза инсон шеригининг бетини кўриб, ювингани боради. Иккинчиси эса ўзининг ҳам бетини қоралигини сезиб у ҳам ювингани боради. Иккаласи ҳам ювингани боради
— Ҳа, мен яна бунисини ўйламабман. Яна битта савол мўмкинми, дебди йигит секингина.
— Майли, эшит. Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?
— Ахир аниқладик-ку иккаласи ҳам борадида, дебди йигит асабийлашиб.
— Йўқ, яна топа олмадинг. Мантиқан ўйламаяпсан. Бети қораси шеригининг бетини тозалигини кўриб ювгани бормайди. Иккинчиси эса бундан ўзининг бети тозалигини билиб, у ҳам бормайди. Демак иккаласи ҳам бормайди.
— Хўп, майли, мен енгилдим, деб таслим бўлибди, профессор.
— Лекин мен сизга шогирд бўлиб, ўргатаётганингизни ўзлаштира оламан. Бошқа бирор нарса сўранг, дебди.
— Икки киши мўридан...
— Бўлди, бўлди, ахир, билдик-ку, мантиқан иккаласи ҳам бормайдида.
— Йўқ сен мантиқан адашдинг.
— Сенинг "Мен ҳамма нарсани биламан" деган фикринг сени кўр қилган. Сен оддий ҳақиқатни кўрмаяпсан. Сен устозингни эшитмаяпсан. Ахир ўзинг мантиқан ўйлаб қара, қандай қилиб бир мўридан тушган икки инсоннинг бирини бети тоза иккинчисиники қора бўлиши мумкин. Ушбу саволнинг ўзиёқ мантиқсиз эди. Сен шундай мантиқсиз саволларга жавоб қидирсанг, ҳаётингда мантиқ қолмайди. Сен бошиданоқ хато йўлда эдинг. Ўрганиш учун келдингми, ўрганишга тайёр бўл. Асосни, мақсадни кўздан қочирма. Мантиқсиз, кераксиз нарсани изидан қувма.
Тўла идишга сув қуйиб бўлмайди. Сен ўзингча тўласан, сенга билим қуйиб бўлмайди, тўкилиб кетади. Сен аввало идишингни бўшат, билим олиш учун, ўрганиш учун тайёр бўл. Ўзингдан олдин ушбу йўлни босиб ўтган, сен бормоқчи бўлган манзилга борган инсонни эшитишни, уни сўзсиз қабул қилишни ўрган!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
4-5 йил олдин совчилар маниям жонимдан тўйдирганди. Мен ота-онамга аниқ-тиниқ қилиб айтганман, амма-холаси, опа-синглиси-ю, буви-момосини гапига кириб уйланадиган йигит менга керак эмас, совчиларингни мени аралаштирмай ҳал қилинглар дердим.
Лекин, аям уйга келган одамни олдига салом бериш учун ҳам чиқишинг керак дерди. Бир куни ҳаммаси жонимдан тўйдирди-да, совчи бўлиб келган опалар билан саломлашиб, уларгаям айтдим: укаларингни ёши салкам 30да, шу пайтгача уйланишга қиз топмаган бўлса, уйланиш нияти йўқ, овора бўлманглар. Мен опа-синглиси, амма-холаси танлаган қизга уйланадиган йигитга турмушга чиқишни ҳеч қанақасига хоҳламайман деганман. Лекин, опалар гапимни жиддий қабул қилишмаган, "дадил қиз экан", "қиз болани нози бўлади-да, ўзича бизга талаб қўйябди",-деб укалариниям етаклаб келишган. Укаларини олдида опаларга эрталабки учрашувда ҳазиллашмагандим, ноз ҳам қилмаганман, талаб ҳам қўймаганман, гапни тушунадиган одам эмас экансизлар, уйимдан йўқолинглар,-деганман. Йигитдан опаларига қилган қўполлигим учун узр сўраганман, (Худо билади, у ялмоғизлар балки, униям бурнидан судраб олиб келишгандир).
Бу ишим учун ота-онамдан эшитмаган гапим қолмаган, лекин, мен ҳаммасига тайёр эдим. Чунки, билардим, уйланишга ўзи қиз танлай олмайдиган йигитни эр қилиш жуда қийин бўлади. Лекин, совчилардан абадул-абад қутулганман. Шу бугунгача ўшанда ўша опаларга ортиқча қўполлик қилганман деб виждоним қийналарди, лекин, бугун бир постнинг изоҳидаги йигитларни фикрларидан тушундимки, ўшанда қилган дадиллигим ҳаётим учун қилган энг муҳим ишим бўлган экан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Насиб қилмаган буюм
—Чиройли идишлар экан. иккитасини ол, иккаламиз чой ичамиз, фарзандларимиз туғилса, қолганларини ҳам ишлатамиз, -деди куёв бежирим идишларни олмоқчи бўлиб.
— Тегманг, уни онам фалон пулга олганлар, чойни пиёлада ҳам ичаверамиз.
Янги келинчакнинг гапидан кўра оҳанги қаттиқ ботган куёв бошқа бу мавзуга қайтмай қўя қолди...
Тўнғич фарзанди биринчисини синдирганида бир шапалоқ туширди. Идишлар тўплами бузилган эди-да. Кейин яна биттасини чанг артаман деб, ўзи синдириб қўйди, алам билан ахлат идишига улоқтирди. Олис қишлоқдан қайнонаси келганда иккинчи фарзанди жавондаги чиройли финжонда бувисига чой қуйиб бераман деб бир эмас, иккитасини уриштириб четини учириб ўтирипти.
—Нима қилдинг? Ғазаб билан болага яқинлашаётган келинини кўриб қайнонаси ҳай-ҳайлаб кетди:
—Келган бало-қазо шунга урсин. Идиш ўлсин, синса асло ачинманг. Идиш синдирадиган фарзанд берганига шукур қилмайсизми?
Келин бир оз ҳовуридан тушди.
Унда жуда ёш эди. Мана ўзи ҳам ўша пайтдаги қайнонасининг ёшига етиб қолди. Бугун ертўлага тушди-ю кераксиз идишлар қаторида турган икки дона финжонни таниб қолди. Бирор марта ҳам ишлатилмаган буюмларни олмоқчи бўлди, аммо қалтироқ қўллари билан тушириб юборишидан қўрқиб, тегмай қўя қолди...
Салходжаева Феруза
@ibratli_sozlar
Ота-онанинг фарзандида ўн ҳаққи бор:
1. Ота-она оч қолса, тўйдиради.
2. Либосга муҳтож бўлса, кийинтиради.
3. Иш буюрса, бажаради.
4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.
5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади. Кўнглини олади.
6. Ота-онага юмшоқ гапиради.
7. Исмларини айтиб чақирмайди.
8. Уларнинг ортида юради.
9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсасини ота она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.
10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди – мағфират тилайди.
Вафотларидан сўнг ота онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:
1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб, қайтарганларидан қайтса – таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса... (марҳум ота она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.
2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан...
3. Ота она учун Яратгандан кечирим – мағфират, авф тилаш билан улар учун (уларнинг номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон) қилмоқ билан...
“Ҳикматлар хазинаси” китобидан.
Бир куни шоҳ вазири билан қишлоқни айланиб қолибди. Сайрда икковлон бир кекса чолга рўбарў келдилар. Подшоҳ қария билан салом-аликдан кейин суҳбат бошлади:
— Иккитанинг аҳволи қандай?
— Учта бўлишди.
— Кучлининг аҳволи қандай?
— Заифлашиб қолди.
— Узоқнинг аҳволи қандай?
— Яқин бўлиб қолди.
— Арзонга сотманг.
— Айтиб қўйманг.
Подшоҳ билан қария ўртасида гап шу алфозда давом этар экан, вазир бу гапларнинг бирортасига ҳам тушунмай хайрон бўлиб турарди. Подшоҳ шу ерда суҳбатни тугатиб йўлда давом этди. Подшоҳ шаҳарни айланиб бўлиб қайсрга кириб кетгач, вазир шоша пиша чолни олдига югурди. Подшоҳ билан бўлган гапнинг маъносини билиш учун чолдан бирма бир сўради.
Лекин чол вазирнинг саволига жавоб бериш эвазига пул талаб қилди. Шунда вазир унга минг дирҳам берди. Чол жавоб берди:
"СОЛИҲА АЁЛ..."
БОМДОД намозини ўтказиб юборишга "КЎНИКМАГАН" солиҳа аёл, ўша куни ўзи истамаган холда намозга туролмай, ўтказиб юборди...
Солиҳа шундай қаттиқ ҲАФА бўлибдики, хўнг хўнг йиғлаб, ич ичидан ёнгандек, оғриқ ҳиссини туйди...
Бомдод намози унинг учун БУЮК МАРОСИМдек эди. Ўтказиб юборгани учун ҳасрат ва надоматдан куйиб, ўзини хеч кечиролмай фақат йиғлади... Шундан сўнг ўзини "ЖАЗОЛАМОҚЧИ" бўлиб, куни билан жойнамозидан силжимай узулмасликка қатъий қарор қилди...
Умр йўлдоши аёлини берилиб ҚУНТ билан жойнамози устида ўтирганини кўриб, индамай ишига
кетди...
Ишидан қайтгач не кўз билан кўрсинки аёли ҳали ҳануз ўша ерда ўтирганича, йиғлаб ИБОДАТ
қилаётган экан. Эр индамасдан хонасига кириб ухлади...
Эрта тонг билан уйғониб қараса, аёл ҳамон жойидан силжимай, Роббисига тинмай ИЛТИЖО қилаётган эмиш.. Эр ўша куни шомдан кейин тўғридан тўғри ибодатдан чарчамаган аёлининг олдига бостириб кириб, маҳкам бағрига босиб, бор овози билан:
«Аллоҳга қасамки, УНИНГ ОЛДИГА БОШҚА БОРМАЙМАН»,
«Қасам ичиб айтаман, бормайман бошқа», деб йиғи аралаш бақириб айтди...
Аслида солиҳанинг умр йўлдоши унга БИЛДИРМАЙ бошқа бир аёл билан АХДлашиб қўйган эди... Ўша куни улар эр хотинлик риштасини боғлаш мақсадида, никоҳдан ўтишни мўлжаллаб қўйишган эди...
Аммо аёлининг дили нима сабабдан тилка пора бўлаётганини БИЛМАГАН эр, бошқа аёлга уйланаётганидан аёли хабар топгани учун ғамга ботиб кетди, дили вайрон бўлди, деб ўйлади...
Шундан сўнг қалбини фақат аёлига бағишлаб, ҳеч қачон бошқа аёлга уйланмаслигини айтиб, онт ичди...
Бахт саодат ўзимиз эга бўлмаган нарсаларни қўлга киритиш эмас...
Балки, "ЭГА БЎЛГАН" нарсаларимизнинг қадру қимматини ИДРОК қилиб, англаб етишимиздир!
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
193-қисм
“Ниятим йўқ, лекин шартларим бор” -кулиш навбати менда эди. Йиғласам, кўзимдан қаҳқаҳалар оқарди ҳозир. Безбетларча шартим бор дейди-я?
“Боламни менга берадиган бўлсанг, шартингни эшитаман бўлмаса, гапириб ҳам ўтирма “
“Мен олган уйда яшайсан, ёлғиз! Автосалонга ишга келасан, ҳар куни фақат бугунгига ўхшаб бошликчилик қилиш йўқ. Сирожни ҳафтада уч кун, ўша уйда кўрасан. Қолган кунлари бола менда бўлади”
“Сабаб?Нега сен олган уйда яшар эканман?”
“Бемалол келиб кетишим учун. Онангни уйига, бориш ноқулай “
“Ҳаддингдан ошмаяпсанми? Бемалол келиб кетиш нимага керак. Жонга тегди ўйинларинг, боламни бер кейин ким билан ўйнашсанг ўйнашиб, уй олиб- бериб хушторга ўхшаб келиб -кет тушундингми! ?”
“Сен билан ўйнашаман “,- деди кулиб.
Билиб туриб қиляпти, Нафиса. Камера бор, сени яна бирор нарса отсин, жанжал чиқарсин деб қиляпти. Тинчлан ўзингни қўлга ол. “Шартларингга кўнмасам, нима бўлади?”
“Сирожни унут! Ақлан носоғлом онадан, боламни ҳимоя қилиш мени бурчим бўлиб қолади. Болангни кўрмасдан, яшай олмасанг керак -ҳа?”
Эшитган гапларимдан қаттиқ ютиндим. Мени ожиз ва заиф кўрмасин дея сўнги кучларим билан оёқда тургандим.
“Нега қиляпсан буларни? Бола учун дема, бунга ҳаётда ишонмайман” ,-деб сўраганимда менга қараб яқинлашди қўлларини сочларим орасига ўтказиб, бошимни ўзига қаратиб яқинлаштирди. Ўзи эгилгани боис юзи юзимга тегиб турарди. Кўзларимни юмиб яна менга берадиган навбатдаги зарбасини кутдим.
“Вақти келиб, ҳаммасини биласан. Ҳозир эса тинчлан, тайёр бўлиб тур кечга янги уйингга олиб бораман. Ўғлингни.... ўғлимизни олиб келаман “ ,-деб нафасини чуқур тортиб, худди ҳидимни тўйиб ҳидлагандек бўлди ва мендан узоқлашмасдан аввал янтоғимга яна лабларини бостирди.
Боламни кўраман деган фикр боя оёқда турган кучимни енгиб қўйди. Оғзимдан чиққан бир ҳичқириқ юрагимнинг ноласи бўлди. Орамиздаги масофа узоқлашмай, эшик бир тиқиллаб очилди. Низом эшикка орқаси билан тургани учун келган кишини биринчи мен кўрдим. Асолатхон бизни яқин кўриб худди арвоҳ кўргандек ранги оқарди. Бу қизда бир гап бор.
Ё аввал тахмин қилганимдек Низомнинг ўйинчоғи бўлган, ёки юрагига ўқ еган бир ошиқ қиз.
“Низом ака, ойингиз сизга қўнғироқ қилиб тушолмаган эканлар. Зудлик билан қўнғироқ қилар экансиз” ,-деганида Адолатнинг Низом ҳақида оладиган хабар манбаи эканлигини, ўзи билдириб қўйди.
“Раҳмат, эшикни орқадан ёп “ ,-деганда бечоранинг юзи осилиб айтганни қилди.
“Кечки пайт келаман. Агар бирор ишим чиқиб, кела олмасам дарров жаҳл отига миниб, бу сафар яна мени чақириб олиш учун бир нарсаларни сотувга чиқарма. Ҳали бу Телеграмдан одам топиш масаласини, алоҳида гаплашамиз”
📚 Ibratli Hikoyalar 📚