ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31854

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАЙҒУРМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН:

1. Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан,  ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.

2. Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.

3. Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.

4. Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди.

5. Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир.

6. Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин.

7. Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор.

8. Бировдан раҳмат кутма.

9. Нафсингни энг ёмон эҳтимолларни ҳам кўтара олишга ўргатгин.

10. Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир.

11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.

12. Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил.

13. Сен ўзингдаги нарса билан одамларнинг кўпидан устундирсан.

14. Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.

15. Бало - дуога ундайди.

16. Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.

17. Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир.

18. Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин.

19. Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир.

20. Ғазабланма... ғазабланма... ғазабланма.

21. Ҳаёт - нон, сув, соядан иборатдир, булардан бошқасига эътибор берма.

22. 📜"Осмонда эса сизларнинг ризқу pузларингиз (яъни Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб булгувчи ёмғир)
ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир". (Ваз-зариёт сураси, 22-оят)

23. Қўрқилган ишларни кўпи бўлмайди.

24. Сен учун мусибат эгаларида ўрнак бордир.

25. Аллоҳ таоло бир қавмни суйса уларни имтиҳон қилади.

26. Қайғу дуоларини кўп айт.

27. Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла.

28. Миш-мишлардан юз ўгир, уларга ишонма.

29. Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар.

30. Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир.

📚Шайх Оиз Ал-Қарний.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)

✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇


👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эрли аёлга кўнгил қўйиш...

Ассалому алайкум! Бир дўстим эрли аёлни севиб қолибди(Астағфриллоҳ). Айтишича аёл жуда яхши, эри эса жуда жахлдор, хотинини қадрига етмайдиган, деярли хар куни уриб сўкадиган экан. Агар аёл ҳам дўстимга кўнгил қўйиб ўз эридан ажрашса, дўстим ўша аёлга уйланса қандай бўларкин?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
жавоби
😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



180-қисм Навбатим етиб келгач, бу сафар бир йилдан ошиб, зўрға ёдимда тутган рақамимга қўнғироқ қилдим. Оёқ қўлим титрай бошлади. Чалинган гўшакни ниҳоят кўтарди. Ёшларим янтоғимга оқа бошлади.
Бир неча марта “алло”...”алло” ,деганида гапиришни истамай ўзимни мажбурламоқчи бўлдим.

“Ким экан? Гапимиз тугамай қолди “ ,-деган бир аёл овози эшитилди.

“Билмадим антеннаси йўқ шекилли, эшитилмаяпти “ ,-деди Низом аёлга жавоб қайтариб. Гўшакни қўйиш эҳтимолини сезгач, бор кучимни йиғиб, ўғлим учун гапирдим.

“Мен ....Нафисаман “ ,-дедим. Овозимни эшитди лекин жавоб бермай турди.
Унинг вақти кўп бўлиши мумкин, лекин менинг дақиқаларим етмасди.
Эшик очиб ёпилган овоз эшитилди.

“Эшитаман “-деди.

Шунча пайтдан кейин биринчи гапи, эшитаман бўлди. Боламни туғишимни айтганимда, эшитмай кетди. Кунлаб дардимни эшитгиси келмай, хабар олмади. Онасини нега пичоқлаганимни сўрамади.

Боласи туғилди, келмади. Лекин энди эшитаман дейди.

“Боламни сенга бермайман! Агар ишончнома учун қилаётган бўлсанг, жўнат имзолаб бераман. Лекин боламни бермайман “ ,-дедим қатъийлик билан.
“Ишончнома керак эмас. Болани эса яқинда оламан” ,-деди совуқ оҳангда

“Сен, бу боладан воз кечгандинг! “

“Сен биздан воз кечиб, ичкарига кирганингдек-ми?”- дегани , гурзи билан юрагимга ургандек бўлди. Бу аҳволга келганимизга мени айблаётган эди.

“Сенга айтган эдим. Нима бўлса, ким гапирса муаммо нима бўлмасин, менга айт деган эдим. Ўзингни билганингдан қолмадинг. Мен ҳам қолмайман Нафиса, Сирож менинг ҳам болам, уни қамоқда, тўрт девор орасида, жиноятчилар билан қўймайман “

“Сирож энди сеники бўлдими?”..дут....дут...дут..алоқа узилди.

Дунёнинг ёлворишини қилдим, лекин иккинчи ҳаққимни беришмади. Чирқираб йиғлаган боламнинг ёнига бордим. Унга кўкрак тутдим. Лекин бу лаънати кўкракдан, болага бир томчи сут келмади. Боламни қўлимга олиб бошқа оналарга бора олмадим чунки хонам ёпиқ эди. Боласини ухлатгани қўймаганимиз учун, ёнимдаги аёл бошқа камерага кўчди.

Пиёлада совиган навбат чой бор эди. Шуни томиздим оғзига, сал юпанди ва жим бўлди. Берилган овқат макарон эди. Ичида бир- икки дона майда гўшт ва пиёз кўринарди. Сутим асабдан қочганди. Макаронни чайнаб оғзимда эзиб, Сирожнинг оғзига солдим. Ойим келишига 15 кун бор эди. Шу пайтгача, уни ўйлаб бир нарса буюрмас эдим. Лекин ўн беш кун бир амалласам, ойим қўли бўш келмасди. Унга сут десам, нима қилиб бўлса-да, олиб келарди. Унгача эса, узун тун ва кунлар бизни кутарди. Тонгга яқин, яна чирқираб йиғлаган боламнинг иссиғи чиққан эди. Шошиб қолиб, ёрдам чақирдим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



178-қисм
Ҳеч кимга айниқса, қамоқхонада ўзингни ожиз ва кераксиз, қадрсиз қилиб кўрсатма.
Чунки қаршингда дўст кўринган ҳар ким, кун келиб душманинг бўлиши мумкин. Буни ўтган ҳафта икки аёл уришиб, бир- бирини сирини очиб қўйиб, ҳаммага калака бўлганида билдим. Мен ҳақимда қанча кам киши ҳақиқатни билса, шунча яхши эди. Мен ҳамма учун оддий қайнона билан келишмай қолган келин бўлиб қолаверай.
Бу мени бошқалардан маъсум ва оддий одам қилиб кўрсатади. Оддий одам эса, ҳамма жойда панада юради. Атрофимда қилган жиноятини билмаганим, қанчадан- қанча аёллар бор. Уларнинг қайси биридан қандай зарба келиши номаълум.

“Нурбек ҳам яхши лекин яхши эшитиладиган исм бўлсин десанг, Сирож қўй. Маъноси ёруғлик, шуъла, ойдин нур дегани, яна ўзинг биласан “ ,-деди гапида давом этиб.

Ота -онангизнинг ким эканлиги қанчалар муҳим бўлса, исмингиз ва уни ким қўйгани ҳам шунчалар аҳамиятли деб эшитган эдим. Ўз фарзандига маъноли исм қўйиб, ўқимишли бўлган бу аёл айтган исм, менга маъқул келди.
Сирож....
Сирожим....
Кўзимни нури. Бу ёруғ дунёдаги ойдин қувончим. Сирож бўлсин исминг. Сирож...

“Раҳмат сизга. Сирож бўлсин! Адолатсиз дунёда, ҳақиқатга ойна тутадиган, йўли ёруғ бола бўлсин “ ,-дедим истакларимни дуога қўшиб.

🌘 🌒


“Боламнинг боласи. Ўғлим...ҳидларидан айланай болагинамни”

Ойим бизни кўргани келганди. Қўлига неварасини олиб, тинмай ўпиб қучоқлаб, унга қараб севинч кўз ёшларини оқизарди.

“Кийимчалар олиб келдим. Эмизик, пишиқ бўлишига қарши крем. Ҳар эҳтимолга қарши, қўшимча сут ҳам олиб келдим 4 қути. Ўғил бола тўймайди, осонликча. Мен яна олиб келаман, қизим”

Ойим айтган гапларига ютиниб қўйдим. Ўпкам тўлса-да, кўз ёшларимни яширдим. Икки кундан бери, сутимдан тўймай тинмай йиғлаб чиқяпти. Ёнимдаги аёл чидай олмай, эмизиб берди бир неча бор. Қамоқхона овқатлари унчалик яхши эмас, еганларимиз сут бўлишга етмайди.
Бу аҳволда Сирожимни бу ерда қандай тўйдираман, билмайман. Ойимдан ҳеч нарса сўрашга юзим йўқ. Шунинг учун ҳам айтмаган эдим. Аммо оналар, яна боласининг дардини ҳис қилиб, ўзлари даво топишга ҳаракат қилишади.

“Ойи, қийналмаяпсизми? Қаердан оляпсиз яшашингизга пул?” “Худо етказиб турибди, қизим. Сен биров берса олманг деганинг учун ҳеч кимдан ёрдам қабул қилмадим. Бўлмаса, ҳар икки кунда Нодир келиб ҳол аҳвол сўраб кетади. Ўтганда йўқ десам ҳам токчага пул ташлаб кетибди. Ишлатмадим қайтариб бераман қизим

“Нодир ўзи хоҳиши билан ёрдам беришини билсам-да, ойимга бошқалар деганим, исм бермай Низомдан демоқчи бўлган эдим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



176-қисм




Ўзимни хўрлаб ҳеч кимим йўқ ,болани отасидан ойлардир хабарим йўқ. Ҳатто боласини бир марта қизиқиб, сўрагани ҳам йўқ демадим, демайман ҳам. Болам шунча курашиб, чидаб менга келган экан. Мен ожиз, заиф она бўлмайман. Ўғлимга ярашадиган, лойиқ, бардам ва чидамли она бўламан.

Отинойи опа айтганди, янги туққан аёлнинг дуоси ўтади, дуо қил деб. Тилимдан тузук дуо келмаслигини айтганимда, истаклар ҳам дуодир деди. Биз ўзимиз учун нимани истасак, нимани орзу қилсак, шулар ҳам дуо ўрнига ўтади. Тушкунликка тушиб, ёмон гумонларда бўлиш ҳам шу истагингнинг бир кўриниши ва дуонинг бошқа тури, деганди. Мен кучли эканлигим учун яратган менга бу синовни берган эмиш. Дадам қамалган пайтлари, ойим ўқиган Юсуф сураси ёдимга тушди. Ойим мен учун ҳам тинмай ўқиб турганидан шубҳам йўқ.

🌒 🌘


“Туни билан йиғлаб чиқди, боланг. Оғзидан кўкрагингни чиқарма, у эмганича, сутинг келади “ ,-деди ёнбошимда ётган аёл. У қиз фарзанд дунёга келтирган экан”

“Исмини нима қўйдингизлар? “ ,- деб сўради яна қизиқиб.

“Ҳали исм ўйлаб кўрганим..из йўқ “ дедим қучоғимдаги беғубор юзига қараб.

“Мен Озода деб қўйдим “

“Яхши исм экан, ўзингизга мослаб қўйдингизми? “

“Йўқ, исмим Ақида. Қизим туғилишни билганимда, кўп ўйладим нима исм қўйсам дея. Уйдагиларим Умида қўй дейишди. Умидимни йўқотмай, ҳақиқат бир кун қарор топишига атаб. Лекин негадир фақат Озода исми ўтди қалбимдан. Озода фақат покиза дегани эмас, мен учун ҳурлик, эркинлик ва озодлик ҳам дегани. Бу ердан номим покланиб, озодликка чиқишни ният қилиб Озода қўйдим”

“Сизнинг бошингизга қандай ташвиш тушиб, бу ердасиз?” деб сўрадим “нечанчи статья? “ -деган одатий саволни бермай.
Биров мендан сўраса, менга ҳам қаттиқ ботарди.

“Блогерман, ортиқча ҳақпарвар бўлиб гапириб юборибман “

“Тушунарли “ ,-дедим бош силкиб.

“Ҳаёт, қизиқ нарса.Ёшлигимдан бировларга кўмаклашиб, юкини енгил қилиш менга жуда ёқар эди. Катта бўлиб, тарих факультетини тугатиб, оддий ўқитувчи бўлиб яшаб юргим келмади. Ўзимча активист- журналист, блогер бўлгим келди. Шу баҳона одамларга сал бўлса-да, онгларига баъзи нарсаларни етиб боришига сабабчи бўлишни истадим.
Бошида, кўзга ташланишим қийин бўлди. Кузатувчиларим кам, олган видеоларим одамларга етиб бориши осон бўлмади. Тарихий фактлар билан тайёрлаган видеоларим эмас, одамларга қаердаги трансларни ҳаёти, тик-токдаги бўлмағур қизлар рақси қизиқроқ бўлди. Кейин бир мотиватор- психолог аёл билан келишиб, унга ва ўзимга реклама қиладиган бўлдик.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Тарқатинг

Бугунги Ашуро куни ҳақида

❗️Эркаклар, яхшилаб эшитинг ва дўстларингизга ҳам улашинг, улар ҳам хабардор бўлишсин.

Бугун кечки дастурхонимизни "янги йил" кунидагиданда яхшироқ қилайлик!👇

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​А Б О Р Т

(🚷Туркияда бўлган реал воқеа📵)

Мени исмим Нозима ёшим 23 да. Сизларга бошимдан ўтказганларимни айтиб бермоқчиман. Бу воқеа 2 йил олдин содир бўлган. Оилада катта қизман дадам билан ойим ажрашиб кетганлар. Жуда эрка шаддот қиз бўлиб ўсганман. Дугоналарим ойинга пул топишда ёрдам қилмайсанми деб кўп гапиришарди. Шуларни таъсиридан ойимни гапларига қарамасдан Туркияга кетадиган бўлдим. Ҳаммаси мана шундан бошланди. У ерда бир бойнинг уйига хизматкор бўлиб ишга жойлашдим. Бойнинг Дамир исмли ўғли бор эди, ишга жойлашган кунимданоқ менга чиройли қиз экансан деб ғалати қараш қилиб юрарди. Шунинг учун ундан жуда қўрқардим ва узоқроқ юрардим. Кунларни бирида Дамир менга хонасини йиғиштириб беришимни буюрди ва хонасига чақирди... 😳😕😰😭


ЎҚИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ😢👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Кирсовундан кучли дори тайёрлаш сирини билган одам - касал бўлмайди. 😢Афсуски бу сирни атиги 2 фоиз одамлар билади

Бизнинг танамизни бузадиган 100 ta кераксиз дори ўрнига кирсовунни тўғри ишлатишни билсангиз касал бўлмайсиз. Ушбу усул ҳаётингизни бир неча йилга узайтиришга ёрдам беради.
Маълум бўлишича...


Батафсил:👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Siz qaysi oyda tug'ilgansiz?

Barchasi bittada videoda😄
(o‘zingizni tug‘ilgan oy ustiga bosing va barchasi siz haqingizda to‘g‘rimi yoki xatomi tekshirib, bilib oling)
😁👇

Yanvar🌨
Fevral🌨
Mart 🌦
Aprel 🌤
May☀️
Iyun ☀️
Iyul ☀️
Avgust☀️
Sentabr🌦
Oktabr🌧
Noyabr⛈
Dekabr🌨


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🍒🍉🍎МАВСУМ БОБ КАМПОТ МАХИТОЛАР РЕТСЕПЛАРИ🍑🍏

😍🍹ЭНГ ЗЎР КАМПОТ МАХИТТОЛАР🍸 ВА МУРОББОЛАР🍉🍊🥝🍎🍐🍊🍋🍓🍹
👍АЙНИТМАСДАН ҚИШГАЧА МУЗЛАТИБ БЕРАДИГАН РЕТЦЕПТЛАР🔥

🍉ТАРВУЗЛИ 🍈ҚОВУНЛИ КАМПОТАР
🍒ОЛЧАЛИ 🍎ОЛМАЛИ 🍑ЎРИКЛИ 🫐ОЛХУРИ🍒ГИЛОСЛИ

🍒🍏🍓ХАР ХИЛ МЕВАЛАРДАН СУПЕР РЕТЦЕПТЛАР БОР😍👇

https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⁉️Лимондан 50 баробар кучли, кўк чойдан 50 баробар самарали, қиймати миллион доллар, нархи эса 5 минг сўмлик мевани биласизми?

Кимёвий муолажалардан 500 баробар кучли, рак касаллигидан энг яхши химоя, қон томирларини тозалайди, юракни бақувват қилади, камқонликни илдизи билан йўқ қилади, қаришни секинлаштиради, қон босимини нормаллаштиради, қандли диабетда жуда фойдали, эркаклар ва аёллар муаммоларида энг яхши ечим

Европада ноёб ҳисобланган, бизда эса бир тийин ҳам турмайдиган мева бу -
давомини билиш 👇👇👇

/channel/+0StLEr3_QhVhMDgy
/channel/+0StLEr3_QhVhMDgy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Иккинчи дарс:

Эркак киши бир шахсиятдан юқорироқ туради. Шу жумладан аёл ҳам. Биз ҳаётда ўз ролимизни ўйнашимиз учун ажиб шаклда яратилганмиз.

Эркак киши ота, эр, ака-ука, куёв ва ҳоказо бўлиши мумкин. Аёл эса она, хотин, опа-сингил, қайнона, келин ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Биз турли қиёфада бир ҳолатда туравермаймиз. Эркак киши ўйнайдиган энг буюк рол оталикдир. Аёл ўйнайдиган энг буюк рол эса оналикдир. Бу икки персонажда яхшилик доимо ҳукмрон бўлади. Уларда мукофотсиз ва эвазсиз меҳр бўлади.

Гоҳида меҳрибон ота қаҳри қаттиқ эр бўлиши ҳам мумкин. Гоҳида меҳрибон она золим қайнона ҳам бўлиши мумкин. Биз турли персонажда ҳам яхши бўлишимиз мумкин. Аммо яхшиликнинг биз ўйнайдиган ролга нисбати турлича бўлиши мумкин. Масалан, ота хотинини, онасини, отасини, ака-ука- сини ва синглисини яхши кўради, аммо ҳеч кимни қизини яхши кўргани миқдорича яхши кўрмайди. Она ҳам эрини, отасини, онасини, ака-укасини, опа-синглисини яхши кўради, аммо ҳеч бир кишини ўғлини яхши кўргани сингари яхши кўрмайди. Шунинг учун муомалалардаги зиддиятларга чуқур кетманг. Меҳрибон онангизни қаттиққўл қайнона бўлишини кутаверинг. Жонажон қизингизни ёмон келин бўлишини ҳам кутаверинг. Ёмон хотин ёмон она бўлади дегани эмас.

Ҳаёт театрга ўхшайди. Унда бизнинг ҳар биримиз бир неча ролни ўйнаймиз. Қайсидир ролимизда бош ролни ижро қилсак, қайси бирида шайтон шахсиятини акс эттирамиз. Мана шу аччиқ ҳақиқат бизга ҳаётни англашга ёрдам беради. Буни унутманг!

Давоми бор

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Биринчи дарс:

Аёл муҳаббатда эркакка қараганда вафолироқ. Бу асли яратилишимиз билан боғлиқ. Қайси бир нарса нимадан яралган бўлса, унинг таъсири яратилмиш нарсада кўриниб туради. Аллоҳ таоло фаришталарни нурдан яратди. Чунки нур мутлоқ яхшиликдир. Фаришталар ҳам яхши махлуқотлардир. Аллоҳ таоло фаришталарни нурдан яратишига сабаб, уларни барча яхши вазифаларда ишлатиши учун эди.

Жинлар эса оловдан яратилган. Меъёрдагини ҳисобга олмаса, олов ёмонликдир. Олов билан уйни иситиш, овқат пишириш ва маъданларни эритиш мумкин. Аммо унинг кўпи ёмон. Шунинг учун ҳам жинларнинг кўпи кофирлардир. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни тупроқдан яратгандан кейин, у киши эт ва қонга айландилар. Аммо хилқатнинг асли у зотнинг табиатларида кўриниб қолаверди. Тупроқнинг негизи ишлаб чиқариш ва ато қилишдир. Шунинг учун эркаклар бир нарса ишлаб чиқаришади ва инсониятга тақдим қилишади. Аёллар эса Одам алайҳиссаломдаги юракка яқин қовурғадан яратилган. Шунинг учун аёлларда ҳиссиёт ғолиб. Одам алайҳиссалом эса тупроқнинг бир қисмидирлар. Ҳаво онамиз эса ана шу бир қисмнинг бир қисмидирлар.

Шунинг учун ишлаб чиқаришда Момо Ҳавонинг улушлари Одам алайҳиссаломникидан камроқ. Эркаклар моддий ишлаб чиқаришга куч беришса, аёллар ҳиссиётларини тақдим қилишга куч беришади. Аёл агар она бўлса, суюкли ёр бўлса, ўзлигини кашф қилади. Эркакка эса ўзлигини кашф қилиши учун ота бўлишининг ўзи кифоя қилмайди. Аллоҳ таоло эркакка кўп хотин олишга рухсат берганда, уни шунга мувофиқ қилди. Акс ҳолда эркакка ҳам, аёлга ҳам зулм

бўлар эди. Аллоҳ таоло бундан олийдир. Аллоҳ таоло аёл кишига биратўла кўп эркакка тегишни ҳаром қилар экан, уни шунга муносиб қилиб яратди. Аёл агар эрини яхши кўрса, у билан кифояланади. Агар ёмон кўрса, ажралишга ҳаракат қилади, бошқасини кўзлайди. Бирдан иккита эркакни ўйламайди. Ҳатто хиёнат қилаётганида ҳам иккитасини ўйламайди. Сабаби, аёл биринчисидан қутилишга кучи етмайди.

Эркак ҳар доим ҳам эмас, гоҳида иккинчи аёлга уйланса-да, биринчисини яхши кўраверади. Аёл эркакка нисбатан унинг бир қисмидир. Эркак эса аёлга нисбатан унинг барчасидир. «Барча»нинг «бир қисм» билан алоқаси «бир қисм»нинг «барча» билан алоқасидан қайноқроқ эмас. Шунинг учун аёл муҳаббатда эркакдан вафолироқдир.

Давоми бор

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Байрамлар динларнинг шиори, ишорасидир.
Гарчи сиз уларнинг номини “Ижтимоий, маърифий” байрам деб ўзгартириб олсангиз ҳам, эътиқод ўлароқ улар дин шиори бўлиб қолаверади…

Тортишувга ҳожат йўқ, Наврўз кўклам байрами эмас авесто динининг байрами бўлганидек, янги йил ҳам очиқ-ойдин насронийлик динининг байрамидир.

Агар янги йил байрамини нишонлаш ҳалол бўлганда эди, Росулуллоҳ алайҳиссалом бизни у  байрамни нишонлашга  чақирар эдилар.

Ҳуддики ашуро рўзасини тутишга биз кўпроқ ҳақлимиз дея у кунда рўзадор бўлишга буюрганларидек…

Чунки Исо Ибни Марямга, насронийлардан кўра Росулуллоҳ алайҳиссалом яқин ва ҳақдорлар…

Бу эслатма охират кунига  иймон келтирганлар учун, насронийларнинг  байрамига иймон келтирганларга эса
“Сизнинг динингиз сиз учун, бизнинг динимиз биз учун кифоя” дея оламиз холос.

Осиё Абдулазим қизи


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#астағфуруллоҳ

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак жасадларини ўғирлашмоқчи бўлишган

1162 йили икки ғайридин Андалусдан Мадина шаҳри томон йўл олади, уларнинг мақсади Пайғамбаримизнинг муборак жасадларини ўғирлаб Европага олиб кетиш, шу тариқа Ислом умматини боши берк кўчага киритиш бўлган.

Бироқ Аллоҳнинг мўжизаси билан қуйидаги йўсинда бунинг олди олинади...

Батафсил ўқиш...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ёши 35, 40, 50 ва ундан юқорига чиққанлар учун тавсиялар:

1. Ҳеч бўлмаса йилда бир марта ҳижома қилдир, гарчи бирор касаллик ва дардинг бўлмаса ҳам.

2. Доим сув ичиб юришга одатлан, гарчи чанқоқлик ёки сувга эҳтиёжинг бўлмаса ҳам. Соғликка путур етишдаги энг асосий муаммо танада сув танқислигидир.

3. Спорт билан шуғулланиб тур, гарчи дунё иши сенинг зиммангда бўлса ҳам. Пиёда юриш ёки сузиш ёки қайсидир турдаги спорт билан шуғулланиб тана аъзоларини ҳаракатлантириб туриш лозим.

4. Овқатланишни озайтир. Одам боласи учун белини тиклаб туришга бир неча луқма кифоя қилади. Овқатни иштаҳа қилиб, очкўзларча ейишни бас қил. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай ман қилиб ҳам юборма, балки миқдорини озайтир.

5. Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қил. Бирор жойга боришни истасанг пиёда юриб бор. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга оёқда юриб боришни одат қил.

6. Ғазаб ва асаб бузишни тўхтат. Ишларга кўз юмиб, бепарво бўлишга ҳаракат қил. Безовта бўлинадиган ишларга бурун тиқаверма. Бундай қилишинг соғлигингга путур етказади ва тана кўркамлигини хунуклаштиради.

7. Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўл. Ўзинг ва атрофингдагилар ҳаққини паймол қилма. Мол‑дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол‑дунёга хизмат қилиш учун эмас.

8. Бирор кишини деб нафсингни ҳасрат ва надоматга тўлдирма. Амалга ошира олмаган нарсангга ҳам афсус чекиб ўзингни койима. Ўзингни билмаганга солиб ол. Балки унутишга ҳаракат қил.

9. Тавозуъли ва камтар бўл. Мол‑дунё, мансаб, куч‑қувват ва нуфузинг такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади.

Тавозуълик – одамларни сенга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингни оширадиган фазилатдир.

10. Сочингга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингни ўтказ. Сафар қил ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўл.

11. Ҳеч қачон намозни қолдирма. Намоз, дунёда ҳамда мол‑дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингдир.
hayotiysaboqlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Hikoya bir nafasda oʻqishni istaganlar uchun toʻlov 10.000 soʻm!
Kanalda ham har kuni 5 qismdan berib boriladi. Bittada toʻliq mutolaa qilmoqchi bolganlar yashil yozuv ustiga bosib menga murojaat qilinglar
@A_lixan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



179-қисм

Бир марта ҳам ҳолимдан-ҳолимиздан хабар олмаган одамнинг садақасига зор эмас эдим. Пулини сўраб адвокатни жўнаттирди, лекин нима туғдим тирикми, ўликми бир бор ҳам сўрамади.

“Бошқа ҳамма яхшими, ойи?” мавзудан четлашиш учун берган саволимни ойим бошқача тушунди.

“Тинчлик эмас, қизим. Маҳфуза, Адолат билан даволангани санаторияга кетган экан. Хуллас, Меҳри яна бир нималар бошлаб бир иш қилиб қўйибди. Янганг қон босими кўтариб, касалхонага ётибди”

“Тинч юрмайди Меҳри ҳам” ,-дедим эмизикни Сирожимнинг оғзига тутиб. “Ўзи нима бўлганини айтмади, лекин Турсунни хотини айтди, икки қат бўлиб қолган деб.Мен кўзим билан кўрмаганим учун ишонмадим. Лекин Дилоромга қолса, бундан олдин биттасини олдирган экан. Кўрмасам, борди- келди қилмасам қизим, балки шунчаки гап сўздир “

Ойим гапларини тугатар экан. Низом билан бу болани алоқаси йўқлигини билсам-да, янада қалбимда оз бўлса-да шубҳа пайдо бўлди. Адолат никоҳли келинидан бола истамади, ўйнашдан ҳаётда рухсат бермайди деб, ўзимни тинчлантирдим. Ойим невараси билан ўтган вақтини дунёларга алишмаслигини, қанча йўл ва вақт кетса-да, эринмай келиб- кетишни истаганини айтиб яна кейинги ойгача биз билан қаттиқ хайрлашиб кетди.


🌘 5 ойдан сўнг 🌘

“Арслонова боланг тинмай йиғлаб тинчлик бермайди деб ҳар куни шикоят бор. Эмиздир шу болани яхшилаб “ ,-деди навбатчи каманддир аёл.

Боламдан қизғанган кўкрагим йўқ.Фақат неча кундан бери сутим деярли йўқ эди. Болам оч, бошқалардан эмизиб бер дейишга юзим қолмади, чунки уларнинг боласи ҳам катта бўлиб, сути етмай қоляпти Ҳаммаси бир неча кун олдин, мени кўргани келган аёл адвокатни деб бўлди. Унинг айтиши бўйича, боланинг отаси яъни Низом васийлик даво аризаси билан судга мурожаат қилиб, боласини қамоқдан, очиқликка чиқармоқчи экан.
Бунга сабаб қилиб эса, қамоқхона шароитлари ва боланинг эркинлик ҳуқуқларини кўрсатган эмиш. Келган аёл билан бақир -чақир қилиб, “унга ҳаётда боламни бермаслигимни”айтганимда, ота сифатида бунга ҳаққи борлигини ва суд бу истакни маъқул бир сабаб деб топса, болани отасига берилишини айтиб кетган эди. Кўзимга уйқу кирмай, неча кундан бери ўйловдан бошим қотди.
Тўққиз ой болани тан олма.
Беш ой, туғилишдан кейин ҳам хабар олма.
Лекин болага даъвогар бўл. Ақлимни йўқотиб қўйишимга оз қолди. Қасддан қилмоқда, унга ишончнома бермаганим учун менга жазо бермоқчи, қўрқоқ номард. Ойда икки марта, бир неча дақиқа телефонда гаплашиб олиш ҳаққимни, ойимдан хабар олиш учун ишлатиб келаётган эдим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



177-қисм

Ёлғондан оддий бир масала юзасидан тортишиб, бир- биримизни ижтимоий тармоқларда ҳақорат қилдик. Эҳ, содда халқим икки кунда обуначиларим, ўн баробар ошди. Шунда тушунишим керак эди, бу халққа бировни ҳаёти, уруш- жанжали ва запалу қизиқ. Энди у опани-ку, гапирманг.
Иккаламиз ўсиш учун тутган йўлимиз бир бўлса-да, мақсадларимиз ҳар хил эди. Опа чўнтагини бойитиш, мен эса яна севган фаним, тарих билан одамларга бир нарсаларни етказиш дардига тушдим. Суриштирув олиб борар, бир видео тайёрлашдан аввал, кузатувлар текширув ва учрашувлар қилиб кейин материаллар тайёрлардим. Аммо шуни билдимки, ҳақиқат камдан-кам, тарихда ёзилиб қолинар экан.
Руслар бизга тарихни ёзгани билан ўқиймиз, улар кимни ёмон деса, шу ёмон. Ким яхши деган бўлса, шу яхши биз учун. Аммо озроқ суриштирув олиб борган киши, бундай эмаслигини билади. Хуллас, келажакда тарих бўладиган баъзи ҳақиқатларни ёритганим учун, ҳозир одамларни алдаб пулларни ўзлаштирган бир ёлғончи блогер бўлиб қолдим. Кимларгадир ёқмади ҳақиқатларим. Психолог опа эса, шунчаки мени вақтида пр қилиш, машҳур бўлмоқчи бўлган деб яна ўзига очко йиғиб, бизнесни гуллатди.
Мени эса ҳомиладорлигимга қарамай, қамашди. Шунинг учун қизимга, Озода деб исм қўйдим. Бу исм менинг манифестим ( ўзини намоён қилиш усули, фикр баён этиш) бўлсин дедим”

“Адолатсиз дунё” ,-дедим, блогер аёл мени бу гапимни унга жавобан шунчаки тариф деб билган бўлса, аслида бу жумла менинг манифестим эди.

Чақалоқни зўрға тинчлантириб, ухлатдим. Ҳамма нарса мен учун янгилик эди. Билмаганларимни атрофимдаги аёллар ўргатиб туришди. Ундан- бундан кийим ва керакли нарсалар чиқди. Олдинроқ туққан аёллар, болаларининг кичик бўлганларини бериб туришди. Кўнглим ўксимади, оғринмади.

Шунчаки менинг болам бу ерда, бойнинг невараси эмас, жиноятчи аёл боласи эди. Унга нима исм қўйишни кўп ўйладим. Маъноси ва тарифи ҳаётимда бир мазмуни, ери бўлсин истадим. Боланинг нарсаларини тузатиб турар эканман, бир неча кундир давом этган чироқ ўчиш одати яна содир бўлди.

Тушунарсиз ҳар кун, бир хил пайтда ҳамма ёқ зим-зиё бўларди. Аёлларнинг бирининг айтишича, 200 Кв лимит қарори чиққан эмиш. Масалани охиригача тушунмаган бўлсам-да, ёнимда ётган боламнинг юзига тушиб турган кўчадаги ойнинг нури ва унинг борлиги юрагимни ёритди. Ўғлим дилимнинг чироғи эди. Қоронғи чўккан умримга, нур бўлган ёруғлигим.

“Опа, болаларга Нур деб исм қўйса бўладими?

“Отасидан сўрамайсанми?” -деди у ҳам боласини эмизишга киришиб.

“Отаси менга қўйиб берган “ ,-дедим бу ёлғон юрагимни оғритиб ўтса-да, сўнги ойларда яна бир нарсани ўргандим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❕Энг оғир касб - бу уй бекаси:

- Ойлик йўқ;
- Дам олиш куни йўқ;
- Отпуска йўқ;
- Эртароқ кетолмайсан;
- Иш умуман тугамайди.

Энг ачинарлиси, ҳамма сени "У ишламайди, уйда ўтиради" дейишидир. 🤦‍♂️

Бугун Ашуро кунида уй бекангизни хурсанд қилинг, унга кўпроқ совғалар олинг:)

Керакли жойларга юбориб қўямиз.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Олтинчи дарс:

Аёллар бир-бирига ўхшайди. Эркаклар ҳам. Аёлнинг вазифаси қанчалар ўзгармасин, бошқа аёллар сингари аёл бўлиб қолаверади. Эркакнинг вазифаси қанчалар ўзгармасин, бошқа эркаклар каби эркак бўлиб қолаверади. Бу ҳаёт гарчи бизнинг ҳаётдаги ролимизни ўзгартиришда бироз муваффақиятга эришган бўлса-да, аммо табиатимизни ўзгартиришдан ожиз.

Бош вазир бўлган аёл ўзининг табиати ва ҳиссиётида оддий уй бекасидан фарқ қилмайди. Бир ширкатнинг мудири ўз ҳиссиёти ва эҳтиёжида оддий фаррошдан фарқ қилмайди. Кишининг мансаби ва табиатини аралаштириб юбориш тўғри эмас.

Аёл эркалашни яхши кўради. Эркак киши эса эҳтиромни. Ҳаёт уларга юклаган вазифадан қатъий назар, ҳар бир аёл меҳрибон бағирни яхши кўради. Ҳар бир аёл ширин сўз билан саодатли бўлади. Унга ғазал ўқиб берсангиз, осмонга учади. Унга совға берсангиз, шод бўлади.

Ҳар бир эркак хотини уни эҳтиром қилишини яхши кўради. Сўзини хотини тинглашини истайди. Эркак хотини ҳаётидаги энг муҳим инсон бўлишни хоҳлайди.

Хотинингиз гарчи бой бўлса-да, сизнинг хушомадларингиздан беҳожат эмас.

Эрингиз гарчи барчанинг эътирофида турган бўлса-да, сизнинг эътирофингиздан беҳожат эмас. Эрингизга гарчи барча итоатгўй бўлса-да, у сизнинг итоатингизга доимо муҳтож!

Тамом

Адҳам Шарқовий

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бешинчи дарс:

Аёл эркакдан мутлақо фарқ қилади. Фақат жисмоний тузилиши жиҳатидан эмас, руҳий тузилиш жиҳатидан ҳам. Эркак ҳам аёлдан фақат жисмоний тузилиш жиҳатидан эмас, балки руҳий жиҳатдан ҳам фарқланади. Аллоҳ уларни бир-бирини тўлдириш учун яратган. Агар улар бир-бирига ўхшаса эди, магнитнинг икки қутби сингари бир-биридан қочар эди. Аммо улар бир-бири томон тортилади. Чунки уларнинг бирида бошқасида етишмайдиган нарса бор.

Агар биз аёлнинг ҳиссиётлари қалбидан ғолиб келади десак, бу ёмонлашга кирмайди. Агар биз эркакнинг ақли қалбидан ғолиб келади десак, бу ҳам ёмонлашга кирмайди. Аллоҳ уларни бундай яратганига сабаб, уларнинг ҳар бири ҳаётда ўз ролини ижро қилиши учундир. Аёл ўзининг руҳини эркакнинг ақли билан тўлдиради ва кучаяди.

Эркак руҳини аёлнинг қалби билан тўлдиради ва юмшайди. Ислом аёлларни халифаликдан ман қилганига сабаб, уларда ҳиссиёт кучли. Ҳукм қилиш эса ҳиссиётга берилмасликни тақозо қилади, уларнинг ҳаётда ўйнайдиган бошқа роли бор. Бу рол юқоридаги буюк вазифадан кам эмас. Ҳаётдаги баъзи нарсалар фақат аёлларнинг ҳиссиётлари ва қалби билан тўғри бўлади. Халифалик ва бошлиқликни Аллоҳ эркакларга берганлигининг сабаби, эркаклар кўп ҳолларда ақл- ларини қалбларидан ажратиб оладилар. Ҳаётда шундай ҳолатлар бўладики, ҳиссиётлар унда фойда бермайди.

Аёл киши ҳиссиётга берилувчан десак, бу улар учун нуқсон эмас. Эркак киши ақл билан иш юри- тади десак, бу эркак учун мақтов эмас. Улар шун- дай яратилган холос. Бунда уларнинг ихтиёри йўқ. Бу олам эркакнинг ақлига муҳтож бўлганидек, аёлнинг қалбига ҳам муҳтож. Аёллар қалб десак, бу уларда ақл йўқ дегани эмас. Ёки эркаклар ақл десак, бу уларда қалб йўқ дегани эмас. Биз фақат улардаги ғолиб сифатлар ҳақида гапирдик!

Давоми бор

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Тўртинчи дарс:

Эр-хотиннинг ўртасига фақат уларни яраштириш учун қўшилсангиз бўлади. Ота-онангизнинг ўртасини ислоҳ қилинг. Синглингиз ва поччангиз ўртасини ислоҳ қилинг. Қизингиз ва куёвингиз ўртасини ислоҳ қилинг. Хотин эридан ғазабланиши мумкин, аммо унга бепарво бўла олмайди. Эр хотинидан ғазабланиши мумкин, аммо унга эътиборсиз бўла олмайди. Эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликда бир томон бўлманг. Кўпинча ишлар боши берк кўчага кириб қолади. Сал ўтмасдан эр-хотин асал устидаги сарёғ каби бўлиб қолишади. Сиз эса уларнинг ишига аралашганигиз учун зиёнкор бўлиб қолаверасиз.

Оналаримизнинг бир ҳикояси бўлар эди. Бир хотин эри билан жанжаллашиб қолади. Ажралишни истаб, отасининг уйига кетиб қолади. Унинг отаси куёвини чақиртириб одам юборади. Куёв келгач, қизи билан унинг олти акасини чақирди. Улар келишди. Ота қиличини яланғочлаб қизидан кийимларини ечишини талаб қилди. Йўқса бошини олиш билан қўрқитди. Қизи қиличдан қўрққанидан отасига бўйсунди. Кейин куёви ва ўғилларига чопонларини очишни буюрди. Сўнгра қизига уларнинг бирини чопонига кириб яширинишини айтди.

Қиз сакраб бориб эрининг чопонига ўралди. Шунда ота қизига деди: «Бизнинг орамиздан уни танладингми, бизникига фақат меҳмон бўлиб кел!»

Давоми бор

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Учинчи дарс:

Икки томон ҳам бир-бирини тушуниши лозим. Тушунмаган нарсангиз ила муомала қила олмайсиз. Ишлаб чиқариш ширкатлари электр жиҳозларига ишлатиш йўриқномаси қўйишади. Бу йўриқнома электр жиҳозларини сизга итоаткор қилиб қўяди.

Инсоннинг характери (хусусияти) унинг йўриқномасидир. Аёл зоти кўп шикоят қиладиган, нолийдиган бўлади. Эркак эса норози бўладиган бир махлуқдир. Хотин шикоят қиладиган бўлса, бу ёмон кўради дегани эмас. Эркак киши рози бўлмайдиган бўлса, бу севмайди дегани эмас. Бу уларнинг табиатидир.

Аёл шикоят қилса, у ечим излаяпти дегани эмас. Улар ғолибан ечим сизда эмаслигини билишади. Аммо улар сизнинг эшитишингизни исташади. Уни яхшилаб тингланг!

Агар эр сиздан рози бўлмаса, бу сизнинг ўзгаришингизни истаяпти дегани эмас. Эркак киши доимо зиёдани истайди. Эркаклардаги рози бўлмаслик табиати оламни ўзгартирган десам муболаға қилмаган бўламан. Агар эркаклар от билан кифояланганда, бугун машиналар ихтиро қилинмаган бўлар эди. Агар улар машиналарга рози бўлганда, самолётлар ихтиро қилинмаган бўлар эди. Агар улар ўткинчи бир жароҳат туфайли яқинларининг ўлиб кетишига рози бўлиб, қараб туришганда дори-дармонлар ихтиро қилинмас эди.

Ризо гоҳида инсонни ҳалок қилади.

Ожизликни ҳис қилиш бизни афзал нарсалар томон ундайди. Орамиздан кимдир хотинидан шикоят қилади. Гоҳида унга муҳтож эмаслигини ҳис қилади. Усиз ҳам ишларини бажара олишига кўзи етади. Аммо хотини бемор бўлиб қолса, қалби парчаланади.

Хотини соғайиб, уни безовта қилишини ҳам соғинади. Ана шу нарса унинг йўриқномасидир. Буни яхши англанг!

Давоми бор

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат #Тарқатинг

❗️Кимки Ашуро кунида кенгчилик қилса, оила даврасида дастурхон ёзиб хурсандчилик улашса, ўша оилаларга Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати ёғилади.

Эртага катта байрам қилиб ташланг оилангиз учун.

5 июл, Шанба куни – Муҳаррам ойининг 10-куни – Ашуро кунидир.

Яқинларингизга ҳам улашинг

/channel/ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққатсавол

Аллоҳ таоло биринчи бўлиб яратган нарса нима?

Кўрамиз жавобини ким топа оларкан 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qabr azobi!

Toshkent shahri imomlardan biri hikoya qiladi:

Har doimgidek peshin namozini o'z vaqtida o'qib bo'lgach, janoza namozini o'qishga tayyorgarlik ko'rildi.
Mayit mening yaqin insonlarimdan birini farzandi bo'lganligi bois, uni ko'mish marosimida ham qatnashdim. Mayitni qabr tepasiga olib kelishdi.
Shu payt go'rkov meni bir chetga chaqirib qoldi.
-Kechirasiz, men sizga hozir bir narsa aytaman faqat buni mayitning otasi eshitmasin.
U shunday dedi-yu men pastga lahat ichiga tushishimni taklif qildi. O'lik qo'yiladigan hilxonaga tushdim, u yerda 2 ta katta ilon o'rmalab yurardi....😱
Keyin esa...


Davomini o‘qing, faqat yig‘lamang😢😢😢👇👇👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ХОТИНЛАР ДЎКОНИ

Бир шаҳарда хотин сотиладиган дўкон очилибди. Эркаклар бориб истаганини танлаб олаверар экан. Бу дўконнинг ўзига хос қоидаси бор эди. Эркаклар бу дўконга фақат бир марта кира олишар экан. Олдин биринчи қаватни кўрар экан, ёқмаса иккинчи қаватга чиқар экан. Аммо олдинги қаватга қайтиб, у ердаги аёлларни кўриш таъқиқланган экан.

Бир киши дўконга хотин танлашга келибди. Биринчи қаватнинг кираверишида у ердаги аёлларнинг сифатлари ёзилган экан: «Ишли аёллар, Аллоҳга ишонадиган аёллар....»

Ҳалиги киши иккинчи қаватга чиқишга қарор қилибди. Эҳтимол булардан кўра афзалроғи чиқиб қолар, деб ўйлабди. Иккинчи қаватнинг кираверишида у ердаги аёлларнинг сифатлари ёзиб қўйилган экан: «Ишли аёллар, Аллоҳга ишонадиган аёллар, эрларини севадиган аёллар...»

Ҳалиги киши учинчи қаватга кўтарилишга қарор қилибди. Чунки у кўтарилгани сари афзалроқ аёлларнинг сифатларига дуч келаётган эди. Учинчи қаватнинг кираверишида қуйидаги ёзувга кўзи тушди: «Ишли аёллар, Аллоҳга ишонадиган аёллар, эрларини севадиган аёллар, гўзал аёллар...»

Дўстимиз тўртинчи қаватга чиқишга қарор қилдилар. Тўртинчи қаватнинг кираверишида қуйидаги сўзлар ёзилган эди: «Ишли аёллар, Аллоҳга ишонадиган аёллар, эрларини севадиган аёллар,

гўзал аёллар, эрларининг аҳлини севадиган аёллар...»

У бешинчи қаватга чиқишга қарор қилди. Унга кираверишда қуйидаги сўзлар ёзилган эди: «Ишли аёллар, Аллоҳга ишонадиган аёллар, эрларини севадиган аёллар, гўзал аёллар, эрларининг аҳлини севадиган аёллар, уй харажатларида биргалашадиган аёллар...»

Дўстимиз: «Жуда ажойиб аёллар экан. Аммо мен тепага чиқишда давом этаман», деди.

У олтинчи қаватга чиқди. Кираверишда қуйидаги сўзлар ёзилган эди: «Ишли аёллар, Аллоҳ- га ишонадиган аёллар, эрларини севадиган аёллар, гўзал аёллар, эрларининг аҳлини севадиган аёллар, уй харажатларида биргалашадиган аёллар, романтик аёллар...»

У еттинчи қаватга кўтарилди. Еттинчи қаватга киришда қуйидаги сўзлар ёзилган эди: «Азизим! Сиз 76,453,219 чи мижозсиз. Бу ерда аёллар йўқ. Бу қават эркакларни рози қилиб бўлмаслигига далил бўладиган қаватдир. Аёллар дўконига қилган ташрифингиз учун раҳмат! Тушаётганда эҳтиёт бўлинг. Сизга бахтли ҳаёт тилаймиз!»

Давоми бор

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Подписаться на канал