ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31531

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ БИР ХОКИСОР АЁЛ КИСМАТИ...(аянчли хикоя)

Аёл фермернинг ёлланма ишчиси эди. Пахта, картошка, пиёз, кунжут ўтоғида кунлик тўлов эвазига меҳнат қилар, оила шу пул билангина кун кўрарди. Эри ишсиз.

Бу йил сув яхши бўлиб, ишлайман деганга юмуш мўл бўлди. Шунинг учун аёл эрта баҳордан бери тинмас, дам билмай тер тўкарди. Аммо ёз тугамай, чарчади, ҳолсизланди, кучи қайтди. Мана, уч кунда ўтаб улгурса бўладиган пиёзни ҳали ҳам тугатмади. Авваллари шу майдонча келадиган пиёззорни бемалол уч кунда бегона ўтлардан тозалаб бўларди. Бугун тўртинчи кун. Аслида бугун дам олмоқчи эди. Аммо ишни тугатиши керак. Тугатиши шарт!

Ҳали қуёш қишлоққа салом бериб, ўйноқи тераклар майин шабадага тебраниб шивирламасданоқ, аёл ўрнидан туриб уйдаги юмушларини саранжомлади. Кир ювди, сигир соғди, сут пиширди, нонушта ва тушлик учун нималардир тайёрлади. Кейин эски кийимларини кийди-ю, ковушини судраганча дала томон ошиқди.

Анча вақт бош кўтармай ишлади. Аммо тушга бориб очқади. Кўнгли айниб, ҳолсизланди. Қуёш ҳафсала билан далани қизитар, қилт этган шамол йўқ. Аёлнинг бутун танаси қора терга ботиб, нафас олиши қийинлашди. У фақат чанқаганда ўрнидан турар, шундагина вужудига шамол тегиб, бироз енгил тортарди. Қотиб, ачишиб оғриётган белини машқ қилдирган бўлар, оғриқ тугамаса, қўлини мушт қилиб енгилгина уриб қўйярди. Ўрнидан турганида кўзолди қоронғилашиб, боши айланди. Йиқилиб тушай деди. Рўмолини ариқдаги қандайдир қўланса ҳид анқиётган сувга чайиб, пешонасига босди ва бироз ўзига келгандай бўлди.

Янгигина буғдой сингари нишлаб, бегона ўтлар билан жой талашиб ўсаётган пиёзлар ҳам қуёш тиғидан қўрқиб, нозик бошларини эгганча қилт этмай турар, аёл эса вақтини беҳуда ўтказмасликка интиларди.

Пиёзпоя кераксиз ўтга тўла. Бегонаси шунчалик кўпки, қайси бири ўт, қайсиси пиёз эканини тажрибасиз ишчилар ҳадеганда билолмасди. Лекин бу нарса аёлга чўт эмас.

Аёл қорайиб, ёрилиб кетган қўллари билан ҳар бир ниҳолни авайлаб, ортиқча ўтлардан тозаларди. Майда иш кўп вақтни талаб қилади. Фермер жувонга жуда ишонар, вазифасини кў­нгилдагидек бажаришини билиб ортидан текширмасди ҳам. Ҳақ тўлашда бошқаларга нисбатан унга бироз сахийлик қиларди.

Аёл ишни битирганида ҳали кун ботмаган, қуёш бироз уфққа эгилган кўйи куни билан тиғларига чидаган жувон кўзларига масхаромуз боқиб турарди. Аёл боши айланиб, ўтириб қолди, кейин узоқ йўталди. Ариқдан сув ичиб, юзини ювгандагина ўзига келди. Чуқур нафас олди. Қуёшга термилди.

Фермернинг иш бошқарувчисидан келишилган пулни олар экан, қимтинибгина раҳмат айтиб қўйди. Ҳар гал иш ҳақини олганда титраётгани сезилиб туради. Ҳалол меҳнатнинг хузурбахш титроғи шу бўлса керак-да…Фермернинг кекса иш бошқарувчиси эса, арзимаган пулга мамнун, ковушини судраганча пилдираб кетаётган жувоннинг кундан-кунга чўкиб бораётган қоқсуяк гавдасига қараб ачинди. Ичида кимнидир, ниманидир бўралатиб сўкди.

Аёл тўғри бориб қишлоқнинг тунука билан ўралган дўконига кирди. У ерда турли-туман ноз-неъматлар кўзни яшнатиб турар, уларга нигоҳи тушган сайин қўлидаги пулини маҳкамроқ ғижимлаб оларди.

— Кечирасиз, менга иккита рангли сув ва бир килограмм гуруч беринг!

— Рангли сувнинг қайсисидан? — сўради беэътибор сотувчи.

— Фарқи йўқ.

— Менгаям фарқи йўқ, — дедию шундоқ қўл узатар жойдаги сап-сариқ сувнинг бирини олиб узатди.

— Гуручнинг қимматидан бўлсинми, арзонидан?

— Қимматидан… Сув кўтарадиган бўлсин…

— Яхши… Яна?

— Ярим килограмм шоколад ҳам беринг…

— Қанақасидан?

— Оддийсидан.

— Оддийси ҳам қиммат-да, янга.

— Майли…

— Бугун зиёфат бўляптими?

— …

Аёл қўлидаги пулга қараб, уни баттарроқ сиқди. Ютинди.

— Бўлдими?

— Йўқ!

— Аёл бироз ўйланиб, деди. — Ҳалиги аччиқ сувингиздан ҳам беринг… анави… оқидан…

— Нима, акамнинг меҳмонлари борми?

— Беринг…

— Қиммат-да!

— Майли…

— Шаҳрисабзникими ё Тошкентники?

— Фарқи йўқ…

— Пулингиз етадими?

— Етади.

Хижолат бўлаётганини сездирмаслик учун у қўлидаги пулга қараб қўйди. Тўрт кун ишлаб топган пули қоп-қора қўллари орасида ғижимланиб турарди.


Сотувчи ҳисоблай бошлади. Аёл бир елимхалтага жойлаган нарсаларга, бир қўлларида ғижимланаётган пулга қараб қўйди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳайратланарли

У билан учрашган ҳар бир эркак ундан қочади 😳

1721 йилда "Сара" исмли қиз, унинг гўзаллиги ва жозибадорлигига қарамай ҳар бир эркак уни четлаб ўтди. Қизни ўзидан "Нима учун эркаклар сиздан яқинлашишга қўрқишади" деб сўрашганларида у шундай хайратланарли жавоб берди
давоми..

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат_савол

Айтишларича, бир афсонада тангри лойдан инсонни ясабди-ю, мана шунча лой ортиб қолган экан. Шу ортиб қолган лойдан инсонга "сенга нима ясаб берай" деганда, инсон бир нарсани сўраган экан...

❗️Диққат савол 👇


Инсон нимани сўраган???

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ПРЕМЬЕРА. 🔥АКСИ ДУНЁ🔥
Эртага 19:00 да
@ibratli_sozlar каналида!!!👇👇👇👇👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#КАТТА_ЧЕГИРМА

✅ УЙГА, ИШГА, ЎҚИШГА, ИШГА КИЙИШ УЧУН СИФАТЛИ
#ТУРК #БИШКЕК #УЗБ ЛИБОСЛАРИ КАТТА АССОРТИМЕНТДА ХИТОЙДАГИ НАРХЛАРДА 🛍🛍🛍🛍

😍😍 ЗАКАЗ БЕРИБ КУТИБ ЎТИРИШГА ХОЖАТ ЙЎЎҚҚҚ 😱😱

✅ ҲАММАСИ НАЛИЧИ
❌ КАРГО ЙЎҚ
🚚 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙИЧА ДАСТАВКА ХИЗМАТИ БОР
🏃‍♀‍➡️ТУГАБ ҚОЛМАСДА ТЕЗДА КИРИБ ОЛАМИЗ ✅✅

/channel/+GDOCMSCGgKwzNDM6

👆👆👆👆

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кечиримли бўлинг!!!

Англиянинг Шеффилд шаҳрида яшовчи бир ота ижтимоий тармоқда қуйидагича пост қолдирди:

“Мен 7 йил олдин ўғлим ва рафиқамни даҳшатли бахтсиз ҳодисада йўқотдим. Ўшанда уларни маст ҳайдовчи уриб юборганди, яқинларим воқеа жойида ҳалок бўлишди. Буларнинг бари кўз ўнгимда рўй берди. Кейинчалик, ҳайдовчи етти йилга қамалди.

Уч йил давомида ўта оғир стресс ҳолатида яшадим. На бирор ишга жойлаша олдим ва на одамлар билан бирга бўла олдим. Мен ҳалок бўлган ўғлим ва рафиқам ҳақида тинмай ўйлардим.

Кунларнинг бирида менга бутун ҳаётимни ўзгартирган маслаҳатни беришди.

Қамоқхона руҳонийси хотиним ва боламни ўлдирган одамни бориб кўришни маслаҳат берди. Мен унинг таклифини телбанамо гаплар, деб ўйладим, бироқ менга қандайдир умид учқунлари зарур эди.

Жасоратим етмаганлиги боис, қамоқдаги ўша одам билан учрашиш бир йилга чўзилди. Бироқ мен бу ишни амалга оширдим. Ва у ерда кўрган ва ҳис қилганларим мени бутунлай ўзгартириб юборди.

У мендан кечирим сўради. Ва унинг ҳикоясини тингларканман, ич-ичимдан йиғлар ва уни бутун вужудим билан кечирар эдим. Маълум бўлишича, ўша кечаси унинг ичишига ва бутунлай маст бўлиб қолишига, 7 ёшли фарзандининг саратон касаллигидан вафот этгани сабаб бўлган экан. Қилган ишини кечира олсам, умрида бир томчи ҳам ароқ ичмасликка қасам ичди.

Мен бу одам билан шу кунгача алоқадаман ва у ўшандан бери ҳеч қачон спиртли ичимлик истеъмол қилмади. У ҳаётини қайта тиклади ва мени ҳам шунга илҳомлантирди.
Сизга шуни айта оламан-ки: мен уни кечирган кунимдан бошлаб, узоқ йиллар давомида елкамни эзиб келган оғир юк ағдарилган эди.

Ўлгунимча ўғлим ва хотинимни соғинаман. Уларнинг қабрларини тез-тез зиёрат қилиб тураман. Ҳа, мен қайта уйландим. Вақт ҳамма нарсага даво экан. Ҳозир икки нафар қизим бор. Тўғри улар биринчи фарзандимнинг ўрнини боса олишмасада, аммо зулматга чўмган ҳаётимни яна нурга тўлдирган икки юлдузим ҳисобланишади. Улар менга дардларимни унуттирадиган чексиз қувонч бағишлашади.

Бу гапларни нега ёздим, биласизми? Кечиримли бўлинг... Ич-ичингиздан бу ишни қила олмасликка кўзингиз етса-да, бир бор уриниб кўринг. Бошқаларни ҳам, ўзингизни ҳам кечиринг. Бу олдинга силжишнинг ягона йўли экан.

©️ Сарвар Раҳимий

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ибрат

🍃СУЮКЛИ АЁЛ БЎЛИШНИНГ 12 УСУЛИ

🍃Дунёда турмуш ўртоғининг муҳаббатига сазовор бўлишни истамайдиган аёл бўлмаса керак. Чунки бахтнинг асосий мезони эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббатдир. Қолаверса, икки дунё саодатига эришмоқчи бўлган солиҳа аёл биринчи галда эрининг юксак севгисига сазовор бўлади.

🍃Қуйидаги тавсиялар аёлларнинг бахтга эришишларида кўмаклашади:

1. Тингланг, итоат этинг.
Эрига итоат этиш – фарз. Сизнинг умр йўлдошингиз – оила бошлиғи. Унга ана шу туйғуни ҳис этиш имконини беринг. Шунда ҳурмат қозонасиз.
2. Эрингиз мол-мулкини, уй-жойини кўз қорачиғидек асранг. Чунки унинг мулки сизнинг мулкингиз.
3. Бирон жойга борсангиз, албатта эрингиздан рухсат сўранг. Изнсиз остона хатлаб кўчага чиқа кўрманг. Чунки эрингиз сизга жавобгар.
4. Эрингиз учун жозибали бўлинг.
Аллоҳ таоло барча аёлларни эрлари учун пардоз-андоз қилишга, доим гўзал, покиза, ораста бўлиб юришга буюрган. Аллоҳ амр этганидек, эрингиз юрагини забт этиш учун чиройингизни ишга солинг. Бегона эркаклар эʼтиборини тортишга уринманг.
5. Яхши кайфият билан қарши олинг. Тасаввур қилинг: эрингиз ишдан қайтди. Қаршисида саранжом-саришта уй, ширин калом, яхши кайфият билан кулиб қарши олган гўзал аёли, севиб истеʼмол қиладиган мазали таомлар, ақлли фарзандлар. Шунда ҳам эрингизда салбий муносабат кузатилармикан?!
6. Уйингизда зеб-зийнатга бурканинг, эрингиз учун безанинг.
Барча аёллар болалигидан нафис сирғалар, билакузуклар тақади, чиройли кийимлар кияди. Ана шу одатни энди уйингизда давом эттиринг. Бу, эрингизга маʼқул келади.
7. Ҳазиллашинг, кайфиятини кўтаринг, эрингизнинг жинсий эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилинг.
8. Оиласи учун қилаётган барча эзгу ҳаракатлари, меҳнатлари учун миннатдорчилик билдириб туринг.
Жаннатий аёлнинг безаги эрини доимий қўллаб-қувватлаш, оиласи фаровонлиги учун қилаётган ишларига ижобий баҳо бериш, раҳмат айтишдир. Зеро, эрининг топганига қаноат қилиш, унга миннатдорчилик билдириш аёлнинг саодат калитидир.
9. Оилавий сирларни, жинсий ҳаёт билан боғлиқ ишларни зинҳор кўчага олиб чиқманг. Бундай гаплар эр-хотин ўртасида қолсин. Бу, оила мустаҳкамлигида жуда муҳим саналади.
10. Баҳс пайтида, айбингиз бўлмаса-да, “Кечиринг”, “Узр” дейишни лозим тутинг.
Ҳар бир хонадонда келишмовчилик, қўйди-чиқдилар бўлиб туради. Бу – табиий ҳолат. Ана шундай пайтда баҳслашманг, оловга мой сепманг, вазиятни кутинг, “Кечиринг, жаҳлингизни чиқардим. Илтимос, баҳслашмайлик, дадаси”, десангиз, олам – гулистон.
11. “Жаннат калити” бўлган эрингиз кўнглини олишга доим ҳаракат қилинг.
12. Никоҳингиз мустаҳкам, оилавий муносабатларингиз яхши бўлишини Аллоҳдан сўранг.

© Зиёвуддин Раҳим
“Бахтли ҳаёт сари” китобидан


Яқинларингизга улашинг 🥰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

....2 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, махсус тагликдан чиқиб тоза юришини бошлаганингиздир...

....3 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, қошиқни қандай ушлаш кераклигини ўрганиб, оқизмай ~томизмай овқат ея олишингиздир...

....4 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, кийимларингизни ҳўл қилиб қўймаслигингиздир...

....5 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, уйингиз манзилини тўғри топиб кела олишингиздир...

....12 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, дўст ~ошнали бўлишингиздир...

....18 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, мошина бошқаришга рухсатнома олишингиздир...

....23 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, олийгоҳни тамомлашингиздир...

....25 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, бирор бир ишнинг бошини ушлашингиздир...

....30 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оила қурган бўлишингиздир...

....45 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ёшлик кўринишингизни сақлаб қола олишингиздир...

....50 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларингизга берган тарбиянгиз ўз самарасини беришидир...

....55 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оилавий муносабатдаги  вазифаларингизга қодир бўлишда давом этаётганингиздир...

....60 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улов ҳайдашга қийналмай, ёрдамсиз ўзингиз бошқаришингиздир...

....65 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, касал бўлмай яшашингиздир...

....70 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларга қарам бўлиш нима эканлигини сезмаслигингиздир...

....75 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улфатингиз, ҳамсуҳбат, ошнали бўлишингиздир...

....80 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, адашмасдан уйингизни топиб келишингиздир...

....85 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ётган жойингиз, кийимларингизни ҳўллаб қўймаслигингиздир...

....90 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, тагликсиз покиза ўтиришингиз, қошиқни тўғри ушлаб оқизмай ~томизмай овқатлана олишингиздир...!

УМРИНГИЗ БАРАКОТЛИ, РИЗҚИНГИЗ УЛУҒ, МАНЗИЛИНГИЗ ЖАННАТ БЎЛСИН !!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир шотландиялик фермер уйига қайтаётиб, ботқоқлик бўлган бир ернинг ёнидан ўтар экан, бирдан ўша тарафдан ёрдам сўраб бақираётган овоз эшитилди. Фермер тезда болани қутқариб олди.

Бола ўз ҳалоскорининг кўзларига миннатдорона тикилиб турди-да, югурганча кетди...

Эрталаб фермер, уйининг олдига бой бир извош келиб тўхтаганини кўрди. Извошга зотли отлар боғланган эди. Извошдан қимматбаҳо кийимлар кийган бир жаноб тушди ва фермердан кеча боласини қутқаргани учун қанча пул бериши кераклигини сўрайди. Бироқ, фермер пулни рад этади.

Фермер кетиш учун ўгирилди. Шу вақт унинг елкасига ичкаридан ўғилчаси чиқиб осилди. Меҳмон унинг ўғлини ўқитиб зиёли шахс қилиш учун Лондонга олиб боришини айтади.

Орадан йиллар ўтди. Фермернинг ўғли мактабни тугатди. Кейин тиббиёт Университетини. Тез орада унинг номи пенициллин кашфиётчиси сифатида дунёга танилди. Унинг исми Александр Флемминг эди.

Урушнинг арафасида Лондоннинг бойлар учун клиникасига ўпканинг ўта шамоллаши ташхиси билан ҳудди ўша жанобнинг ўғлини келтиришди. Александр Флемминг томонидан кашф қилинган пенициллин сабаб унинг ҳаёти сақлаб қолинади. Флеммингга таълим берган бой жанобнинг исми Рандольф Черчиль эди. Унинг ўғлини эса Уинстон Черчиль дейишарди. Ўша, кейинчалик Англиянинг премьер-министри бўлган Черчиль.

Уинстон Черчиль айтган эди:

"Сен томондан қилинган нарса албатта сенга қайтади"

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Чумолилар колониясида кичкина чумоли яшарди. У энг кучли, энг тезкор ва энг ақлли эди. Бироқ бир фазилати уни бошқалардан ажратиб турарди:

У бировнинг дардини эътиборсиз қолдиролмасди.

--- --- --- --- ---

Агар кимдир чарчаган бўлса ва донни уяга олиб боролмаса, у ёрдам берарди.

Агар кимдир йиқилиб тушса, уни кўтариб оларди.

Агар ёмғир чумолилар туннелларини вайрон қилса, у биринчилардан бўлиб ёрдамга ошиқарди.

--- --- --- --- ---

Вақт ўтиши билан чумолилар бунга кўникиб қолишди: ахир у бор, доим ёрдамга шай.

Агар кимдир юкларни сочиб юборса, у йиғиштиришга ёрдам берарди.

Агар кимдир йўлларни тозалашга улгурмаса, у тугатиб қўярди.

Агар кимдир чарчаган бўлса, у елкасини тутиб турарди.

--- --- --- --- ---

Аммо ҳеч ким ундан "чарчамадингми?" деб ҳол сўрамасди.

У нафақат ўз юмушларини бажарар, балки бошқалар қилишга вақтлари бўлмаган ҳамма ишни ўз зиммасига оларди.

У ҳордиқ чиқарарди деб ўйлайсизми? Йўқ.

У жимгина ишини қилар ва ўз-ўзига дерди:

"Яна озгина. Муҳими, бошқаларга оғир бўлмасин".

--- --- --- --- ---

Бир куни у чарчоқдан оёқлари титраётганини, бели оғриётганини ва дон ҳар қачонгидан ҳам оғирлашганини пайқаб қолди.

Лекин у чумолиларга панд беришни истамасди.

Битта чумоли ёрдам сўраганида, у рози бўлди.

Иккинчиси келганида, тишини-тишига қўйиб, бош ирғади.

Учинчиси: “Сиз ҳар доим вақт топасиз”, деганида, у рад этолмади.

--- --- --- --- ---

Ва кейин унинг ўзи ҳам кутмаган воқеа содир бўлди.

Зиммасига олган ташвишлари уни йиқитди.

У шунчаки қулади.

Чумолилар унинг ёнидан ўтиб-қайтиб юришсада, унинг йиқилганини ҳатто сезишмади ҳам.

Улар ич-ичларидан амин эдилар: "У тез орада туради".

--- --- --- --- ---

Бир-бирини қувганча кунлар ўтарди.

Ҳеч ким сочилиб ётган донларни йиғиб олмади.

Туннелларни ҳеч ким таъмирламади.

Ҳеч ким чарчаган бошни қўйиб ором олиш учун елкасини тутиб бермади.

Чумолилар уйида ишлар қийинлашди.

Улар уни қидиришди, бироқ ҳеч қаердан топа олишмади.

--- --- --- --- ---

Колониянинг чеккасида яшовчи кекса чумоли оғир хўрсинди ва паст овозда деди:

- У кетди. Ғойиб бўлмагунича ҳеч ким унинг меҳнатини қадрламаслигини тушунди”.

- Лекин нега у ҳеч нарса демади?! — чумолиларнинг жаҳли чиқди.

- Сиз ундан ўзини қандай ҳис қилаётганини ҳеч сўраганмисиз? — уларга юзланди кекса чумоли.

Чумолилар жим бўлишди.

Улар унинг ёрдамини "қилишга мажбур" дея тушунганларини англаб етишди.

У уларга қийин бўлган ҳар дақиқада ёнларида эди.

Аммо унинг учун ишлар қийинлашганда, ҳеч ким буни сезмади.

--- --- --- --- ---

Ҳикмат:

"Ҳар бир жамиятда бошқа инсонларнинг ташвишларини ўз зиммасига оладиган одамлар бор.

Улар ёрдам беради, қўллаб-қувватлайди, бошқалардан кўра кўпроқ вазифани бажаради.

Улар ўзларига оғир бўлиб турган вақтдям «лаббай» дейишади.

Улар бошқа одамларнинг ҳаётини осонлаштиради.

Бироқ улар учун қанчалик оғир эканини ҳеч ким сезмайди.

Ва бир кун уларнинг кучи тугайди ва улар кетишади.

Шундагина атрофдагилар унинг қанчалик муҳимлигини тушуниб етишади, бироқ кеча бўлади.

--- --- --- --- ---

Агар ҳаётингизда шундай инсон бўлса, унинг қулашини кутманг.

Шу бугун ундан сўранг: "Уддалай оласанми? Сенга қандай ёрдам бера оламан?

Куни келиб бу савол ҳамма нарсани ўзгартириши мумкин.

©️ Сарвар Раҳимий

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ ТАСИРЛИ ХИКОЯ КОНУНСИЗ ФАРЗАНД.

Малика табиатан гузал, одобли, тарбияли,олий малумотли киз. У укиб юрган пайтлариданок курсдошлари яхши куриб унга совчи куя бошлашди . Лекин Маликанинг кунгли курсдоши Ма'мурда эди. Ма'мур ёлгиз угил булиб, отасидан эрта ажраган. Онаси бошка турмуш килмай ёлгиз углини катта килиб, укитиб, хунарли килиб, кейин севган кизи Маликага уйлаб куйди. Хаммаси шундан кейин бошланди. Ма'мурни кузига караб катта килган онаси Шохида опа негадир келинини суймас эди. Малика эрталабда эрини юзига сув бериб сочик тутса, сунг бирга чой ичиш учун дастурхон атрофига утирса, Шохида опа келинини бошка юмушга буюриб юборар, агарки бирга чой ичиш учун утириб колса, Ма'мур нон синдириб хотинини олдига куйиб, " Олинг" деб куйса уша куни уйда тинчлик йук. Шохида опа дастурхонга дуо килиб туриб кетадилар. Ма'мур бир онасига бир хотинига караб, икки ут орасига тушиб колгандай, дастурхонга дуо килиб ишга кетади. Кунлар шу зайлда ута бошлади. Малика биринчи фарзандига хомиладор булди. Бу хурсандчиликдан онасини 90% га узгаришига умид килган Ма'мурнинг тарвузи култигидан тушиб кетди. Чунки бу янгиликни Шохида опа оддий холдек, хеч нарса булмагандай кабул килди. Фарзанди тугилишидан кейин, мехр кузда деб, онасининг узгаришига умид килган Ма'мур аёлига хам сабрли булишни насихат килиб, тинч-тотув яшаб юришди. Биринчи фарзанд тугилди, иккинчи, учинчиси, лекин Шохида опа узгармади. Охири токати тог булган Малика эри билан ажрашишга мажбур булди, аникроги Шохида опа мажбур килди. Малика уч фарзандини етаклаб ота уйига кетди. Онасининг сузидан чикмаган Ма'мур уч фарзандини тирик етим килишга мажбур булди.
Шохида опа мактаниб шу сузларни гапирар экан, виждоним портлаб, Шохида опага нафратим оша бошлади. Шохида опа:
-Углимни фарзандлари незаконнорожденный, келинимни кулидан хеч нарса келмиди, судга хам беролмиди, заксдан хам утган эмас, мендан хеч нарса талаб хам килолмиди. Углимни энаси упмаган кизга уйлантириб куяман, деди. Маликани айби углини севганлиги. Уша утирган еримда чидолмадим, Шохида опага дедим:
-Шохида опа Аллохдан куркасизми....?
-Ха албатта куркаман, ким куркмас экан, курканимдан ёмон йулда юрмадим, эрга тегмадим, фарзандимни бошка эркак этагига солмадим, бу ёги энди такдир, келиним узига-узи килди, деб жавоб берди. Яна сурадим:
-Етимлар хаккиданчи...?
Набиралар уволиданчи...? Бир муштипар аёл уволиданчи......? Энг асосийси булган, Аллох биз аёллар учун энг олий маком килиб берган никох уволиданчи....? Никох Аллох конуни, Аллохнинг конунини бузгани хаё килмайсизми...? Бир оила бузилса, Арш, само титрайди дейди, Аршни титратгани Аллохдан куркмайсизми....? Румолни ураб, таквони махкам ушлаган аёлман дейсиз-у, Аллохга булган Мухаббатингиз кани....? Сиз Аллохга карши ис'ён киляпсиз.... Етимларни хаккини емиман, етимларни хаккини хар ойда бериб тураман дейсиз, лекин уша етимларга тегишли булган уй-жойда яшаб, буни хаккини охиратда кандай килиб жавобини берасиз...? Шулар хакида уйлаб курдингизми...? Никох билан тугилган набираларингизни, сизни уйда канчалик хаккингиз булса, уларни хам шунчалик хакки бор, бу Аллохнинг конунида ёзилган ёки буни хам инкор киласизми...? Ёки сиз учун Ленин, Сталин бизни мусулмон давлатларига киргизиб куйган "Закс"конуни мухимми....? Углингизни онаси упмаган кизга уйлантирмокчи буляпсиз, углингизни уйлантириш урнига, хали ёшсиз, узингиз эрга тегинг, чунки боши очик аёлни иккинчи турмушга чикишини шариат ман килмаган. Такдир, такдир деймиз-у, ба'зида фарзандлар такдирига ота-она узимиз сабабчи булиб коламиз. Шу сузларни гапириб олдиму,,, туриб эшикка чикиб кетдим......

Кимлардир к,уш к,уш бахт эгаси, кимлардир бахтсизлик курбони.

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«Майлику-я…»

У маҳалла раиси олдига келиб ўзини ночордан олиб ночорга солди ва моддий ёрдам сўради.
— Қўлдан берганга қуш тўймайди, ука, − деди раис. − Яхшиси юзта товуқ олишингга кўмаклашаман. Кунига 70-80 тадан тухум туғсаям рўзғорингга барака киради, сотиб, пул топасан. Товуқ етти хазинанинг бири, ахир.
— Майлику-я, − деди у чайналиб. − Лекин ҳовлимда товуқ катагим йўқ-да...
− Унисигаям кўндим, − оқсоқол ён босди. − Иккита йигитга айтаман товуқ катак қуришингга ёрдамлашади. Бўладими?
— Майлику-я, − у яна чайналди. − Бир товуққа ҳам сув керак, ҳам дон, деганларидай, юзта товуқни қандай боқаман?
— Бу ёғини ўйлама, − раиснинг энсаси қотсаям сездирмади. − Тўрт-беш кунга етадиган ем топиб бераман.
— Майлику-я, − баттар чайналди у. − Аммо тўрт-беш кундан кейин нима қиламан? Товуқ боқишнинг ўзи бўладими?
Раиснинг жаҳли чиқди:
— Унда кетавер. Товуқларни катаги бор, дон-дун топадиган бошқа оилага берамиз. Бўладими?
— Майлику-я, моддий ёрдам-чи? Моддий ёрдам нима бўлади?
— Моддий ёрдам сенга тўғри келмайди!.. Сур ғалтагингни...
У ўша куннинг ўзида раиснинг устидан шикоят ёзди...

Лола Ўроқова

👉🏻
@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Иффат


Ҳикоя қилинишича, Сулаймон ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ ҳаж қилиш мақсадида Мадинадан йўлга чиқдилар. Ёнларида бир ҳамроҳлари ҳам бор эди. Юриб-юриб чарчаганларидан сўнг бир чодир эшиги олдида тўхтаб, туяларни чўктиришди. Шериклари ул-бул сотиб олиш учун бозорга кетди. Сулаймон ибн Ясор эса, чодир ёнида ўтирдилар. У киши жуда гўзал юзли, келишган қоматли киши эдилар. Бир тепаликда турган аёл у кишини узоқдан кўрди-да, олдиларига югуриб келди. Юзини рўмоли билан тўсиб олган эди. У кишининг олдиларига келгач, юзини очди. Қараса, ёнида бамисоли тўлиной турибди. Аёл у зотга деди:
- “Менинг ҳожатимни раво қилинг”. Сулаймон:
-  “Бу аёл овқат сўраяпти шекилли” - деб ўйлаб, юкларидан таом олиш учун турмоқчи бўлдилар. Шунда аёл:
- “Мен буни хоҳламаяпман. Балки, эр-хотин ўртасида бўладиган нарсани сўраяпман” - деди. Бу гапни эшитган Сулаймон у аёлга:
- “Аллоҳнинг ғазабига учрагур, аҳмоқ хотин!” - дедилар-да, кейин бошларини икки тиззалари орасига қўйиб олиб роса йиғладилар. У зотнинг йиғлаётганларини кўрган ҳалиги аёл ёпинчиғини юзига ташлади-да, келган жойига равона бўлди. Бироз вақт ўтиб, шериклари бозордан қайтди. Қараса, у киши йиғлаб ўтирибдилар.
“Нега йиғлаяпсиз?” - деб сўради шериклари. Сулаймон эса бўлган воқеани сўзлаб бердилар. Шериклари ҳам ерга ўтирди-да, қаттиқ йиғлай бошлади. Унинг ҳам йиғлаётганини кўриб:
- “Сен нега йиғлаяпсан?” - деб сўрадилар. Шунда ҳамроҳлари:
- “Сиздан кўра кўпроқ мен йиғлашим керак. Чунки, агар мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда бу ишга сабр қила олмас эдим” - деб жавоб берди. Сулаймон Маккага етгач, саъй ва тавоф қилдилар. Сўнг ҳижрга келиб, чарчоқ зўрлигидан уйқуга кетдилар. Туш кўрдилар. Қарасалар, олдиларида чиройли юзли, келишган қоматли, хушбўй ҳидли бир киши турибди. Сулаймон ибн Ясор ундан:
- “Аллоҳ сизни раҳмат қилсин, кимсиз?” - деб сўрадилар. У одам:
- “Мен Юсуфман” - деб жавоб берди.
“Ўша Юсуф Сиддиқми?” - деб сўрадилар.  Сулаймон:
-  “Ҳа” - деб жавоб берди ҳалиги киши. Кейин Сулаймон:
- “Мен сизнинг ва Азизнинг хотинининг ишидан таажжубдаман” - дедилар. Шунда Юсуф у кишига:
- “Албатта, сенинг ва чодир олдидаги аёлнинг қилган иши янада ажабланарлироқ” - деди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир аёл лифтда туғиб қўйибди. Роддомга олиб келишса ҳам тинмай йиглармиш. Доктор уни кўнглини олмоқчи бўлиб:
- Кўйинг, йигламанг, мана ўтган йили бир аёл хаммага тамоша бўлиб метрода туғиб кўйган, лифта туққаниз хеч нарса эмас, - деса, аёл янаям баландроқ йиглармиш.
Доктор: - Тинчланинг, нимага баттар додлаяпсиз? - деса, Аёл:

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Тез Кунда Шу хикоямизни бошлемиз!!!!! Бошланиши яхшими!!! Узок кутилган хикоя!!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳиндлар ва IT.

Ҳиндлар деярли барча йирик IT компанияларда раҳбарлик лавозимларига ўтказилмоқда, бунинг бир неча сабаблари бор.

1. Ҳиндлар қийин шароитдан фақат билим билан чиқиб кетиш мумкинлигини тушуниб етишди.

2. Текин таълим қуруқ сафсата эканлигини тушуниб етишди, ота-оналар охирги пулларини сарфлаб бўлса ҳам болаларини ўқитишга тикишди ва тикишмоқда.

3. Мақсадлар катта олинди, фақат Ҳиндистон ичида эмас, бутун дунёга етук мутахассис чиқариш асосий мақсад қилиб қўйилди.

4. Болаларга ёшлигидан қандай қилиб чет эл грантлари ютиш мумкин, қайси йўллар энг қулай йўллар эканлиги ўргатиб борилди, ҳозир ҳиндларнинг биринчи синфда ўқиётган боласи ҳам келажакда Американинг қайси университетига грант ютиш мумкинлиги тўғрисида ўйлайди.

5. Фақатгина таълим бериб қолмай, болалар эрта ёшдан ўз билимларини сотишни ўрганиб боришди, улар дарсларда турли презентация ва софт скиллар орқали ўз билим ва кўникмаларини бошқаларга намоён қилишни ўрганиб боришди.

Натижа:

1. Сатя Наделла - Microsoft раҳбари.
2. Сундар Пичай - Alphabet (Google)
3. Шантану Нараен - Adobe
4. Арвинд Кришна - IBM
5. Санжай Михротра - Micron
6. Никеш Арора - Palo Alto Networks
7. Рангараж Рагхурам - VMware
9. Жайшри Уллал - Arista Networks
10. Параг Агварал - Твиттер
11. Реватхи Адваитхи - Flex

P.S. Таълимга тикилган маблағлар ўзини албатта оқлайди, таълимга тикинг, ютқазмайсиз.

Исроил Тиллабоев блогидан олинди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Солиҳ йигитнинг аянчли қисмати!

Мен сизга ҳикоя қилиб бермоқчи бўлган нарса дўстимнинг ҳаётидан бир парчадир. Мени бир дўстим бўларди. Ақлли, эсли-ҳушли ва тақводор йигит эди. Ёшлигидан ҳам илмга чанқоқ эди. Илм соҳасида ҳам Жуда кўп ютуқларни қўлга киритган. Одамлар орасида ҳам овоза бўлиб кетганди.Кейин орада бир касал бўлди, танасига тошмалар тошиб кетди. Корсатдилар аҳволи яхши фақат кўп тилга олингани учун кўз теккан дейишди.Тўғриси ўзим олдин бунақа кўз тегиш, сеҳр-жоду деган нарсаларга ишонмасдан лекин дўстим билан бўлган воқеалардан сўнг ишондим. Ҳаммаси яхши эди. Аллоҳ суйган бандаларига қийинчилик беради деган шу булса керак. Орада ҳамма нарса ўзгариб кетди. Дўстимам ўзгариб қолди. Уйдагилари уни кўп назорат қиладиган бўлиб қолди. Хуллас у худди қамоқдагидек эди. У билан гаплашсам ҳаммаси яхши деб қўярди. Кунлардан бир кун у ҳаммасини айтдим. Яъни ҳаётида бир инсон учрагани уни севиб қолгани афсус у уни оиласига тўғри келмаслиги ҳаммасини айтди. Чунки у севган аёл болали эди. Хуллас билмадим дўстим қизлар билан гаплашмасди. Лекин буни ҳам унута олмади.Уйдагилар бу цехр қилинган дейишди. Балким шунақа бўлгандир. Лекин у Жуда қийналарди. У билан булсам балки ҳаётимдаги энг катта хатойим булар лекин қийналиб кетдим дерди оша хатони ўзим билмоқчиман дерди. Лекин қариндошлар томонидан Жуда кўп қисишлар бўлганди уни. Бир кун ҳа ўша воқеа бўлишидан 3кун олдин у билан кўришдим. У менга мени уни яхши кўраманми юқми билмадим лекин юрагимдан чиқара олмаяпман, уйимдагилар эса бунга жиддий қарши ҳа тугри қайси ота-она бунга рози буларди. Лекин мен чарчадим уйимдагилани яхши кураман лекин ундан ҳам кўнгил узолмайман деди. Уйимдагилар эса кутишмайди деди қандайдир хато қилсам ўшани ўзим англашимни деди. Унгача қайсидир яқинимдан айрилишни хоҳламиман деди. У сўнги кунларда уйимдагилар билан муносабатни яхши қилганини, ресторанларда бирга бахтли овқатланишганини айтди. Лекин ичидан жудаям эзилаётганди. Унга роса раҳмим келди. Ҳаммаси яхши бўлади худо хоҳласа дедим.Бугун мана Ҳаммаси яхши лекин дўстим юқ мен билан кўришган сўнг 3кун ўтиб ўз жонига қасд қилипти. Уни хатини кўриб. Хатида мен ҳаммасидан чарчадим яқинларимни, ота-онамни яхши кўраман. Лекин мени кечиринглар деб ёзибди. Мана энди нега у сўнги кунларини оиласи билан бахтли ўтказганини билдим. Кеча уни қабрини зиёрат қилиб келдим.Энди уни яқинларига нима дердим сизни бошингизни эгмоқчи бўлган бола энди юқ у тупроқ остида, у хато қилмаслиги учун уни шунча қамоқда тутгандек тутдингиз энди қамоқни ҳам хожати юқ, чунки у юқ энди, мен дўстимни қилган ишини ҳам оқламайман, у жуда катта хатога қўл урди, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Ҳозирда ёшлар орасида бунақа жонига қасд қилишлар жуда кўп бўляпти, уларни кўпчилиги ўзини билмаган ҳолатда бу ишни қиляпти, эътиборли бўлиш лозим Деб уйлайман, ота-оналар балки фарзандингиз хато қолар, сизни юзизни ерга қаратар лекин уни бу дунёда бўлмаслиги жуда ачинарли ҳолат, ўзи қилаётган ишини ўзи тушуниб ецин. Чунки баъзи бир сеҳрлар ўшандагина йўқолиши мумкин. Мени дўстим ҳам шуни қурбони бўлди деб уйлайман. Солиҳ дўстимнинг ачинарли қисмати бошқаларда бўлмасин.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ПРЕМЬЕРА. 🔥АКСИ ДУНЁ🔥

Қизим, илтимос сиздан мендан бошқа ҳеч нарса сўраманг. Оилангиз бузилмасин “
Акамларнинг ва укамнинг ўлимида эримнинг оиласининг даҳли бор шундай эмасми? Шунинг учун гапиришдан воз кечдингиз? “ -деб йиғлай бошладим.
Телефоннинг нариги томонидаги аёл хўрсиниб чуқур нафас олди.

Нима қилиб қўйдинг? Нафиса менга қара кўзимга қара!!! Нафиса!!!”

“Нодир!!! Тез ёрдам чақир!!! Тез ўлиб қолади ҳозир. Сен ношукур кўрнамак, нима қилиб қўйдинг!!!”

“Нафиса!!! Менга қара ўзингга кел!!!”

Қулоғим остида бақираётган Нодир ва Маҳфуза янгамнинг овозини эшитсам-да, руҳим олисларга учиб кетгандек. Кўнглим айниб, ўтирган еримда ўкириб, ичимда сувдан бошқа ҳеч нарса йўқлигидан ошқозоним еридан узилиб ерга тушгандек оғриқ берарди. Қон ҳиди ва кўриниши баттар кўнглимни беҳузур қиларди.

“Алло! Низом!!! Тез уйга етиб кел, бу мараз хотининг онангни ўлдириб қўйди!!!”
Янгам бор кучи билан бақирар, қон қўлларимга қараб ичимдан чиққан суюқлик, тўзиган сочларимга ёпишганди. Бошим айланиб, кўз олдим қоронғи бўла бошлаганди. Нодир ёнимга яқинлашиб нега бундай қилганимни тинмай сўрар. Оғзимдан эса, биргина жумла чиқарди

“Акам....укам....акаммммм...” Низомдан аввал, тез ёрдам ва ички ишлар ходимлари етиб келганини, кўчадан эшилган сирена овозлари билдирарди. Бошқа пайт келишга ботинолмаган қўни- қўшни, бир зумда бошимиз устига йиғилди. Бошимни ерга қўйдим, ўз қусмуғим ёнига тушди нигоҳларим. Қулоғимда ғувуллаган овоз қий- чув, савол -сўроқ аммо менинг тилимда бир гап “акаммм....укамммм”

#БИЗДАН_УЗОКЛАШМАНГ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ибратли

ҲАЛОЛЛИКНИНГ МЕВАСИ

Собит исмли йигит бир боғдан оқиб чиққан ариқда юз-қўлини юварди. Шу пайт кўзи сувда қалқиб келаётган қирмизи олмага тушди. У олмани тутиб, бир тишлади. Тишлади-ю, мазасини билган заҳоти ҳушёр тортди: «Нима қилиб қўйдим? Ахир бу олманинг эгаси бўлса керак?! Ўзимники бўлмаган нарсадан тотиндим, энди эгасини албатта рози қилишим керак!»

- Йигит шу хаёл билан сув оқиб келаётган томонга юрди. Бироздан сўнг ҳосили кўплигидан шохлари сувга эгилиб турган олма дарахтларини кўрди. Қўлидаги тишланган олмага қараса, ўша дарахт мевасига ўхшайди. «Мен сўроқсиз тотинган олма шу боғдан экан», деб ўйлади ва боғ эгасини чақирди. Чиқиб келган боғ соҳибига бўлган воқеани тушунтирди. Сўнг: «Розилигингизни олмоқчи эдим, олманинг ҳақини бераман, ғафлатда қолиб қилган хатойимни кечиришингизни сўрайман, олмани менга ҳалол этсангиз», деди.

- «Уч йил менга ишлаб берасан, шундан кейин ўйлаб кўраман, олмани ҳалол этишнинг бирдан-бир чораси шу», деди боғ эгаси.
Собит розилик билдирди. Бир лаҳзалик ғафлат, сўроқсиз бир тишланган олманинг тўлови ўша боғдаги уч йиллик хизмат бўлди. Аммо бошқа иложи ҳам йўқ эди. Нима қилиб бўлсада, олмани ҳалоллаб олиши керак!
Уч йил тўлган куни Собит бадавлат боғ эгаси олдига борди. Муҳлат тўлганини айтиб, «ҳақингизни ҳалолланг, энди мен кетай», деди.

- «Уч йил ўтгач, ўйлаб кўраман, деган эдим. Ўйлаб кўрдим. Бироқ яна кичик бир шартим бор, шуни ҳам бажарсанг, кейин ҳақимни ҳалол этаман: менинг бир қизим бор, кўзлари кўрмайди, қулоқлари эшитмайди, қўллари ишламайди, оёғи йўқ – юрмайди. Агар шунга уйлансанг, олмага рози бўламан, акс ҳолда, рози эмасман», деди боғ соҳиби.

- Йигит унинг шартига кўнди. Никоҳ ўқитилди, тўй зиёфати ўтди. Куёв гўшангага кирса, соппа-соғ, ҳусни бинойидай келин ўтирибди. «Бу ерда бир янглишлик ёки ҳийла борга ўхшайди», дея ўйлаган йигит қайнотага учради. «Отажон, менга кўр, тилсиз, мажруҳ қизим бор, деган эдингиз, ҳолбуки, соғ-саломат бу дунё гўзалини кўрдим», деди.
Қайнота кулимсираб: «Шундай, ўғлим, қизим ҳаромга қарамайди, шунга кўзлари кўр, ҳаромни сўзламайди, шунга тили йўқ, қўлини ҳаромга чўзмайди, шунга қўли ишламайди, ҳаром жойларга бормайди, шунга оёғи ҳам йўқ. Буларнинг барини мажозий маънода айтдим. Чунки қизимга сен каби Аллоҳдан қўрқадиган, ҳаромдан ҳазар қиладиган бир солиҳ йигит ахтариб юрган эдим. Сен сўроқсиз тишланган бир луқма олма учун ҳалоллик сўраганингда, орзумдаги йигитни топганимга ишондим ва сени уч йил имтиҳон қилдим. Синовлардан ўтганингдан кейин ҳеч бир тараддудсиз қизимни сенга узатишга рози бўлдим», деди.

- Бу никоҳдан мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (Имоми Аъзам) дунёга келди, бу зот шундай тақволи ота-онадан туғилди. Имоми Аъзам болалигида Қуръони каримни уч кунда хатм қилди.

Изоҳ: Инсон қандай бўлса унга шундай умр йўлдош насиб қилади. Аллоҳдан ўзим қандай бўлсам менга шундай умр йўлдоши бер дея дуо қила оласизми?! Ҳа десангиз яхши одам эканлигингиз  умид қилинади. Йўқ бўлса... Аллоҳ ислоҳ қилсин ҳаммамизни.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“АСРНИ ЎҚИДИНГМИ?”
(эр-хотин ўртасидаги суҳбат)
🕌
- Асрни ўқидингми?

- Йўқ.

- Шомничи?

- Ўқимадим.

- Нима учун?

- Ишдан чарчаб келгандим. Шунга бироз ётиб, дам олдим.

- Тушунарли. Хуфтонга азон айтилмасидан туриб тезда аср ва шомни ўқиб ол.

Эртаси куни эр хизмат сафарига жўнади. Одатда манзилига етиб боргач, аёлига қўнғироқ қилиб қўярди. Аммо бугун қўнғироқ қилмади ёки “Етиб келдим” деб смс ёзмади. Аёл ўзи эрига қўнғироқ қилди. Эри эса телефонни кўтармади. Қайта-қайта қўнғироқ қилдию барибир тушолмади. Безовта бўла бошлади. Эрининг бундай одати йўқ эди. Бу сафар эса ўзи қўнғироқ қилмагани етмагандек, аёлининг қўнғироғига ҳам жавоб бермаяпти. Орадан бир неча соат ўтгач, эри телефон қилди. Аёл шошганча телефонни кўтариб, гапира кетди:

- Эсон-омон етиб бордингизми?

- Ҳа, етиб келдим. Алҳамдулиллаҳ.

- Қачон етиб бордингиз?

- Тўрт соатча бўлди.

Аёл ғазабланди, овози ўзгарган оҳангда деди:

- Тўрт соат бўлди? Нега хабар бермадингиз?

- Йўлдан чарчаб келгандим, ётиб бироз дам олдим.

- Мен билан бир неча дақиқа гаплашсангиз нима бўларди? Телефон овозини эшитмадингизми?

- Эшитдим.

- Эшитдингиз-у, аммо жавоб бермадингиз. Нега? Мени ўйламадингизми?

- Ўйладим. Лекин сен ҳам кеча намозга азон айтилганида Аллоҳнинг ибодатига шошилишни ўйламадинг. Бир неча дақиқада намозингни ўқиб олсанг нима бўларди?

Аёл бироз сукутдан сўнг “Ҳа, тўғри. Сиз ҳақсиз. Мен хато қилдим. Бу ишимдан пушаймонман” деб хўнграб йиғлаб юборди.

Эри аёлининг ўзидан узр сўрагандек бўлганини сезиб, бундай деди:

- Сен кечиримни мендан эмас, Аллоҳ таолодан сўра! Бошқа ҳеч қачон намозингни қазо қилма! Биласанми, менинг энг катта орзуларимдан бири – сен билан жаннатда ҳам бирга бўлишдир.

Эрининг бу насиҳатидан сўнг аёл намозларига янада эътиборлироқ бўлиб, уларни ўз вақтида адо этадиган бўлди.

Ҳа, азизлар, сизни чин қалбдан севадиган киши сизни Аллоҳ таолонинг розилиги сари ундовчи, гуноҳга қўл уришингиздан тўсувчи кишидир.

Зеро, оламлар Робби Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقاً نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى

“Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир” (Тоҳа сураси, 132-оят).

Аллоҳ таоло барчамизни намозини ўз вақтида адо этадиган бандаларидан қилсин!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БИР-БИРИМИЗГА ОҚИБАТЛИ БЎЛАЙЛИК!

Япониялик меъморлардан бири ўз уйини тўлиқ таъмирлаётган эди.  Таъмирлаш вақтида олиб ташлаган эшиклардан бирининг деворига уланган қисмида, ичкарида  иккита тахта орасига қамалиб қолган калтакесакни кўрди.  Бир оз синчиклаб қараса, калтакесак тирик эканини англади.
Уни у ердан олиб чиқмоқчи бўлганида, калтакесак бир оёғи билан деворга михланганини кўрди.
Япон меъмори “Ўн йил аввал уй эшиги қӯяётганида ташқаридан қўйилган мих эшик билан девор ўртасида турган калтакесакнинг оёғига теккан бўлса керак”, деб ўйлади.
Аммо, бу калтакесак қандай қилиб бир қарич ҳам қимирламайдиган мана шу қоронғу девор бўшлиғида ўн йил яшаб қолди?
Меъмор таъмирлашни бир четга суриб, калтакесакнинг кузата бошлади.
У  калтакесак қандай қилиб йиллар давомида тирик қолганига ҳайрон бўлди, чунки у шунчаки ҳаво билан озиқланмайди.
Бироз вақт ўтгач, девор бўшлиғида ҳаракат пайдо бўлди.Япониялик меъмор яна бир калтакесакнинг келаётганини кўрди.  Келган калтакесак қимирлай олмаётганга калтакесак олдига оғзиданги овқатни ташлади.  Бу калтакесак, эҳтимол онаси, хотини, ёки дўсти эди, ким билади дейсиз.
Аммо, улар ўртасидаги кучли севги  бирининг тирик қолиши учун бошқаси тинмай овқат олиб келишига сабаб бўлган.
Ҳаёт шароитлари  бизга севишни ва севилишни унуттираётган  бир замонда одамлар орасида бундай севгини топиш жуда қийин.

Аллоҳ ҳеч кимни ҳеч кимга муҳтож қилмасин, лекин ҳаммага уни шундай сева оладиган инсон насиб этсин.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НОУМИД ШАЙТОН ! (хикоя)

Бир замонларда бир машҳур шайх яшар эди...
ИЛМ ва ДОНОликда тенги йўқ... Ундан илм олишга хамма ошиқар, узоқ-яқиндан ИЛМ ТАЛАБИДА юрган кўпчилик ёшлар келишарди...
Бир йигит хам шайхга шогирд тушиш ниятида келди...

Устозидан дарс олишни бошлади... Дили ИЙМОН нурларига тўлиб, қувониб хамиша УСТОЗи айтганлари қунт билан ўргана бошлади... Кунларнинг бирида Шогирд китоб ўқиб туриб , ухлаб қолди...

--- "Фалончининг ўғли дўзахий",~ деган ёзувни кўрди...
Қарасаки устоз ШАЙХнинг исмлари қайд этилган эди.. Эрталаб турдида:
--- Шундай "ОЛИМ" дўзахий бўлиши мумкинми?!,~ дедида яна дарсга жўнади...

Йигит бу сафар ҳам устозини дарсларидан мамнун қайтди... Ўтган дарсларни эслаб ётиб ухлади... Ва тушида:

--- "Фалончининг ўғли дузахий!"~ деган ёзувни ТАКРОРАН кўрди....
Эрталаб уйғонгач, ўзига:
--- Бу сафар тушимни устозга айтиб бермасам бўлмайди"~ дедида дарсга жўнаб кетди...

Дарсдан кейин устозини ёнига келди, лекин тушини айтиб беришга журати етмади... Уйга келди...
Хаёлида хали хамон ўша "ТУШ" айланарди... Кечаси яна ўша туш такрорланди...

Эрталаб дарсга отланиб йигит албатта тушини айтиб беришга қатъиян қарор қилди! Дарсдан кейин устозини олдига келди. Ва:

--- "Устоз, сизга бир гапни айтмасам бўлмайди...
Мана 3 кундирки тушимда сизни <<ДЎЗАХИЙ>> деган ёзувни кўряпман...
Устоз майингина табассум қилди:

--- "Сен бу тушни уч кундан бери кўряпсанми?!
Мен эса бу тушни "ҚИРҚ ЙИЛДАН БЕРИ" кўраман!
Лекин хали~ хамон Роббимдан УМИДИМни узганим йўқ...

Йигит устозини гапларидан хайратланди...
Кўзлари жиққа ёшга тўлди... Дўзахийлигини билиб ҳам, Роббисининг ибодатида шунчалик ҒАЙРАТ билан давомли бўлиб келаётган УСТОЗИга меҳри яна ҳам ошиб кетди...

Ўша куни йигит уйига маъюс холда қайтди. Чарчаб ухлаб қолди... Яна туш кўрди, аммо эндиги сафар тушида:
--- "Фалончини ўғли ~ ЖАННАТИЙ ! ~деган ёзувни кўрди...

СубҳанАллоҳ

РОББИМИЗГА ХАМИША ИШОНЧДА БЎЛАЙЛИК !

Аллоҳ Таоло айтади:
---“Мен бандани Менинг ҳақимдаги ГУМОНИга қараб мукофотлайман !
Бас, агар у Менинг раҳматимни "УМИД" қилса, Менинг уни афв қилишим ва кечиришимни гумон қилса, унга шу берилади...
Чунки бу неъматдан умид қилувчи инсон фақат мўмин инсондирки, у ўзига муносиб мукофот ато қилувчи Раббиси борлигини билади. Агар банда Менинг раҳматимдан умид УЗСА ва Мени уни жазолайди, азоблайди, деб ўйласа, унга шу иш бўлади. Чунки фақат <<КОФИР>> умидсиз бўлади”…

➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Шайтонни Аллоҳ таоло жаннатдан қувғин ҳолда туширганида.

У Аллоҳга нидо қилди:
--- "Сен хузурингдан тош бўрон қилдинг. Менга ердан УЙ бер...
Шунда Аллоҳ:
--- "Сенинг уйинг Хаммомдир !"

--- Менга бир масжид қилиб бер...
--- Бозорлар сенинг Масжидингдир !

--- Менга бир ТАОМ бер...
--- Аллоҳни исми АЙТИЛМАЙ ейилган таомлар СЕНИНГ ТАОМИНГдир !

--- Менга бир ичкилик бер.
--- Ҳар бир инсонни маст қилувчи ичимлик СЕНИКИдир !

--- Менга бир МУАЗЗИН қилиб бер.
---Барча чолғу асбоблар сенинг МУАЗЗИМИНГдир!

---Менга китоб бер...
---Бандаларим танасига, баданига чизган сурат ва нақшлари сенинг КИТОБИНГдир !

---Менга ҲАДИС бер...
--- Ёлғон сўзлар сенинг ХАДИСИНГдир !

---Менга элчи бер.
--- КОФИРЛАР, БАХШИЛАР сенинг ҳамдошларингдир !

Олим эди, бир кун ул Иблис бўлди,
Нияти одамни қилмоқ беимон.
Аммо одамларга берилди имкон,
«НОУМИД» деган ном шайтонга қолди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёлим.

Қўнғироқ овози жиринглади. Аёлимнинг телефонидан чиқаётган овоз эди. Шубҳа аралаш қўлимга олсам, уйғотгич экан.

"Таҳажжудда эрингни дуо қил" деган ёзувларни экранида кўрдим. Овозини ўчирдим. Аёлим сезмади. Чарчоқдан телефон овозини ҳам эшитмади бечора. Мириқиб ухлаябди.

Унга бироз тикилдим. Негадир раҳмим келди. У:

Ота уйида беками-кўст улғайган, ўйнаб-кулиб ўсган бир муслима қиз эди.

Бечора қиз асло танимаган, билмаган инсони билан бир умр яшаш мақсадида ота уйидан чиқиб келган.

Умри давомида дегани деган, айтгани айтган ҳолда ўсган қиз энди бир эрнинг уйида, эрнинг дегани деган, айтгани айтган ҳолда яшайди.

Ҳамма кўнглига қараб катта бўлган қиз энди эрининг кўнглига қараб яшарди.

Эрининг барча аччиқ-чучук гаплари, кинояю-овозаларига сукут ила сабр қилар, асло гап қайтаришга ботинмасди.

Тун-у кун қайнона-қайнотанинг хизматида елиб-югурадиган аёл.
Камига эрининг қариндош-уруғларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, уларнинг кесатиқ гапларига парво қилмасликка интиладиган бир муслима аёл.

Кун давомида тинимсиз меҳнат қилиб, яна тун ярмида ўша жаҳлдор ва қўпол эри учун ширин уйқусидан кечиб, унинг учун Аллоҳга дуо қиладиган аёл.

Шунча қийинчилигу-машаққатларга сабр қиладиган аёл.

Уст-бошидан нолимайдиган, оч қолса сабр қиладиган, эри олиб келган бир луқмага севиниб, Аллоҳга шукурлар айтадиган аёл.

Эридан барвақт туриб, обдастага сув илитиб, эрини намозга уйғотадиган аёл.

Барча ишларини якунлаб, Қуръон ўқибгина ёстиққа бош қўядиган аёл...

Унга тикилганим сари ўзимдан нафратланиб кетардим. У эса бирон марта нолимаганди.

Бу эса мени виждонимни янчарди. Нақадар жоҳил ва бепарво бўлган эканмана?

Расулоллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга қандай муомалада бўлиш меросига амал қилмай, кундузи эса яқинларимни суннатга амал қилишга чорлаган мендайин нотавон бормикин?

Яна ўзимни уммат дея керилиб ҳам юрардима?!

Аёлим ширин уйқуда ухларди. Уни безовта қилмадим. Таҳорат олдим ва Таҳажжуд ўқишни бошладим.

Бироз вақт ўтмай хонада қадам товушлари эшитиларди. Шошилиб босилган қадамлар таҳоратхона томон борди.

Бироздан сўнг эса аёлим орқамда турган ҳолда намозда менга иқтидо қилди.

Ҳўнграб йиғлаган ҳолда намозни аранг якунладим...

- Бегим, нега мени уйғотмадингиз? -, деди у ҳижолат овозда.

Бу эса мени баттар қийин аҳволга солди. Уни бағримга босганча, етказган жабр-зулумларим учун кечирим сўрардим.

Бечора аёлим менинг жабримга ўрганиб ҳам қолибди, менга ҳайратомуз боқарди. У нима бўлганини тушунмасди. Мен эса намланган кўзда ёшим билан:

- Менга қандай чидаябсан, билмадим?! Аллоҳ сендан рози бўлсин!-, дедим...

Шу тундан бошлаб ҳаётим ўзгарди. Йўқ, ҳаётим эмас, мен ўзгардим. Аёлим ҳам аввалгиданда қувноқ ва бахтиёр бўлди.

"Хизматингизни қилиб тўймайман" дерди табассум билан. Ишонасизми, у қизлик уйидагиданда бахтиёр эди...
Уни кўриб эса менинг кўзларим қувнарди...

Ҳурматли эркаклар!
АЁЛИНГИЗНИ СЕВИНГ!

Мирзо Мирзо дан кўчирилди.

Ўқиган хикояларим ичида энг аълоси. Азизим шу Хикояни  кимгадур юборинг бутун телеграмда айлансин Ўзбек аёл яйраб ЯШАСИН.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЧЎПОНГА ҲАМ ИЛМ КЕРАК(МИ?)

Қадим замонда ўқиш ва ёзишни ёмон кўрадиган бир бола бўлган экан. У турли баҳоналар билан мактабга бормас, борганда ҳам берилган вазифаларни бажармай, фақат ёмон баҳо олар экан. Ота-онасининг танбеҳларига қулоқ солмай, "Мен катта бўлсам, чўпон бўламан, қўй боқиш учун ўқиш керак эмас", дер экан.
Бир куни уйлари яқинидаги ўтлоқдан қўзиқорин териб келиш учун чиқибди. Қўзиқоринларни териб юриб, уйларидан анча узоқлаб кетибди. Юриб-юриб унча чуқур бўлмаган бир дарё соҳилига келибди. Нариги соҳилдан ҳам қўзиқорин термоқчи бўлиб кўприк қидирибди. Яқин атрофдаги кўприк олдига бориб қараса, унинг четидаги тахтачага нимадир ёзиб қўйилган экан. Бола ёзувни ўқий олмабди ва тўғри нариги соҳилга қараб юрибди. Кўприкнинг ўртасига келганда у синиб, бола сувга тушиб кетибди. Овозининг борича ёрдамга чақирибди. Шу орада қўйларини ўтлатиб юрган бир чўпон калтагини узатиб, болани сувдан чиқариб олиб, сўрабди: "Нега бу кўприкдан ўтдинг?! Кўприк устидаги "Бу кўприкдан юрманг, нарироқда янги кўприк бор", деган ёзувни кўрмадингми?" деб сўрабди. Бола унга жавобан: "Кўрдим, лекин ўқий олмадим, чунки мен ўқишни билмайман", дебди. Шунда чўпон унга: "Э болам, ҳатто қўй боқиш учун ҳам ўқиш керак", дебди.

 

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Худо йўлига...
Бир одам бозорга иккита тахта қутида олма келтирди. Олмалар қирмизи рангда бўлиб, бири биридан чиройли эди. Олма соҳибини харидорлар ўраб олишди ва нархини сўрашди. Шунда соҳиб кулиб жавоб қайтарди:
-  Мен олмаларни сотмайман.
-  Ие, нега сотмайсиз? – сўрашди харидорлар.
-  Буларнинг эгаси бор. 
-  Ким эканлигини, айтинг. Биз ўша одамдан сотиб оламиз, - дейишди улар. -  Бу олмалар жуда растабоп экан.
-  Сабр қилсаларингиз, ўзларингиз кўрасизлар, - деди мева соҳиби.
Харидорлар ўз расталари томон кетишди.  Олмаларнинг эгаси эса қутиларини бир четга қўйиб,  кузата бошлади. Раста оралаб мева олаётган кишиларнинг баъзиларини чақириб, уларга бир-икки килодан олмани текинга улашиб бера бошлади.  Кимдир у олмаларни олди, кимдир эса йўқ. Аммо ордан кўп вақт ўтмай қутилар бўшади. Шунда бир сотувчи келиб ўша кишига киноя қилди:
-  Шу одамлар эдими олмаларнинг эгаси? Аҳмоқ экансизку. Биз бозордаги энг қиммат олманинг ҳам нархидан баланд қилиб олар эдик. Сиз бўлсангиз кимларгадир текинга тарқатиб юбордингиз. Текин берар экансиз, бизга бериб қўяқолмайсизми?  Қандай зўр олмалар эди-я!
-  Улар олма эмас, - мийғида кулди соҳиб. – Улар бир коса сув эди.
-  Ростдан ҳам жинни бу одам, - деди яна бир сотувчи. – Гаплари ҳам алмойи-алжойи.
-  Сизлар шундай деб ўйлайсизлар. Аммо мен гувоҳи бўлган  воқеа, бутун умримга арзигулик сабоқ бўлди, - деди  олмаларнинг эгаси.
Унинг бу гапдан кейин сотувчилар ўша воқеага қизиқиб қолишди. Шунда ҳалиги киши бошидан ўтказга воқеани айтиб берди.
-  Кунларнинг бирида уйимга бир одам  келди. Кийиниши бинойидек.  “Худо йўлига садақа қилинг” деди у. “Мен шу вақтгача ҳеч кимга садақа берган эмасман. Сенга ҳам ҳеч нарса бермайман”  дедим. “Худо йўлига” - деди у. Мен гапимни қайтардим яна.  У эса “Лоақал бир қултум сув беринг, хонадонингиздан ноумид чиқмай” деди.  Мен аччиқланиб бир коса сув чиқариб бердим.  У одам раҳмат айтиб сувдан бир қултим ичди ва қолганини дарвозам олдига баҳорда келтириб ўтқазган, аммо негадир ҳануз кўкармай турган олма кўчатининг остига қуйди. Кейин “Аллоҳ рози бўлсин” деди-да косани менга қайтарди.  Ишонсангиз ўша олма кўчати бир ҳафтадан кейин куртак ёза бошлади. Икки йил ўтиб мевага кирди.  Мана беш йил бўлибдики шиғил ҳосил беради. Бариси бир хил бўлиб пишади. Ўша олмалардан узиб олиб емоқчи бўламан-у, лекин ҳеч еёлмайман. Олмани оғзимга олиб келдим дегунча ўша одам кўз олдимга келадида: “Худо йўлига...” дегандек бўлаверади. Сотмоқчи бўлсам ҳам шу аҳвол такрорланади. Қачонки шу олмаларни тарқатсам мендаги беҳаловатлик йўқолади. Сабабини билмайман.
Одамлар унинг хикоясини тинглашди-ю, аммо ҳеч ким унга изоҳ бермади. Бир-бир тарқалиб кетишди...

Аслиддин Мустафо.

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#маълумот

Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?

1. Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.

2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.

3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.

4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.

5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.

6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.

7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.

8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.

9. Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.

10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.

11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.

12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".

Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий, "Салоти Масъудий"

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ
#МУАЛЛИФ_САИДОРА

- Ҳов, биламан эрсиз яшаш оссонмас юр бир эркакни таъмини таътиб кел, бир йилдан бери эр кўрмаслигингни бутун қишлоқ билади-ку!
Садирнинг бу жирканч гаплари Фариданинг юрагига қадалди, ичига тўлган фарёддан алами бўғзига келди...
-Ҳўп... қўлингизни узатинг унда! -деди у ниманидир ўйлаб
Садир еттинчи осмонда учиб машина ойнасидан қўлини узатди...
Фарида вазиятдан фойдаланиб...
🔥ҲАММА КУТГАН АСАР ЯНА ДАВОМ ЭТМОҚДА🔥🔥🔥

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ибрат

ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА

Бир Шайхнинг ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
— Устоз, нега дуоларим қабул бўлмаяпти? — деб сўради… Шайх:
— Ота-онанг борми? — деб сўради.
Шогирд йигит :
— Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота-онам тирик, ҳаёт…
Шайх кулиб:
— Мен сендан ота-онанг тирикми деб сўрамадим. Ота-онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота-онанг ҳам борми? — деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
— Йўқ, ота-онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.

Эй ота-онасига бефарқ бўлган ғофил дўстим! Сен туну-кун Аллоҳдан мол-давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ғанимат, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра.

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝 ИБРАТ... ТАРБИЯ.

Ўғил ошхонада таом тайёрлаётган Онажонисининг олдига югуриб
келдида секин жимгина чўнтагига бир варақ қоғоз солиб кетди.

Она жимгина жилмайиб қўйиб, қўлларини сочиққа артдида, бир
чеккада турган креслога ўтирди. Шошмасдан чўнтагидаги қоғозни
олиб, унда ёзилган сўзларни ўқий бошлади.Қоғозга бундай сўзлар ёзилганди:
-- Ҳовлидаги хозонларни тозаладим-2000 сўм.
--Хонамни йиғиштирдим-1500сўм.
--Ахлатларни чиқариб ташладим-1000сўм.
--Нон олиб кирдим-800сўм.
--Уй вазифсини бажардим- 1500сўм.
--Қўшниларга ёрдам бердим-600сўм.
--Укамни боғчадан олиб келдим-600сўм
Ҳаммаси бўлиб 8000 сўм= ҚАРЗсизлар.
Бир чеккада Онасини диққат билан кузатиб турган бола:
--Энди пулимни берсала керак-деб ўйларди.
Лекин Она ўтирган жойида ўйга чўмди, бир пас шу ҳолатда ўтирдида, кейин қўлига қалам олиб, варақни орқа тарафига ёза бошлади:
-- Тўққиз ой ҳамма оғриқларга чидаб, тўлғоқ азобларини татиб, ўлимга ҳам рози бўлиб, сени шу ёруғ дунёга келтирдим-ТЕКИН.
-- Туни билан йиғлаган вақтларингда, касал бўлган вақтларингда ухламасдан доим сен билан бирла бўлдим -ТЕКИН.
--Сени ювунтирдим, доим озода тутдим, кийимларингни ювдим, дазмолладим -ТЕКИН.
--Ўйинчоқлар, овқат, кийим обердик, Ва ҳатто бурнингни ҳам
артдик-ТЕКИН.
--Юришни бошлаганингда сени йиқилиб тушмасин дея ховотир
олганларим, орқангдан югурганларим ва ҳаттоки ҳозиргача ховотир олишларим -ТЕКИН.
--Энг асосийси БОЛАЖОНИМ, ЖОНДАН АЗИЗИМ, МЕНИ ЮРАК ТЎЛА, ЧИН ҚАЛБДАН СЕНГА БЎЛГАН ОНАЛИК МЕҲРУ МУҲАББАТИМ - ТЕКИН.
Она шу сўзларни ёзиб бўлдида, варақни ўғлини қўлига тутқазди.

Ўғил ўқидию, ёш тўла кўзлари билан Онасига термулди.
Бир фурсат Она ва Ўғил нигоҳлари тўқнашди.
Ўғил ўзини Онасини бағрига отди.
--ОНАЖОНИМ МЕН СИЗНИ ЖУДАЯМ ЯХШИ КЎРАМАН - дея қучоқлади.
Кўзларидаги ёшларини артаркан, ўғил варақдаги ўзининг ёзганларининг тагига:
--ҲАММАСИ ТЎЛАНДИ!!!
--ШУ ГЎЗАЛ ҲАЁТДА ЯШАЁТГАНЛИГИМ УЧУН, АЛЛОХГА ХАМД БЎЛСИН ШУ ЁРУҒ ОЛАМНИ АЛЛОХИМ МЕНГА КЎРИШНИ НАСИБ ЭТГАНИ УЧУН АЛЛОҲГА ХАМД БЎЛСИН МЕН ОНАМДАН ҚАРЗДОРМАН!!! - дея ёзиб
қўйди.

Ҳулоса ҳар бир ўқиган инсонни ўзидан.

Болага урушиб, қўпол гапириб жахл қилмасдан, ёшлигидан чиройли тарзда тарбия бериб тушунтирилса, вояга етганида ҳаммаси яхши бўлади!
Албатта Аллоҳни изни ва тавфиқи билан иншааллоҳ

Албатта яқинларинггизга хам улашинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
. ПРЕМЬЕРА
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥

акси_дунё

1-қисм


М у а л л и ф д а н

Кўз ёшлари сел бўлган ёш аёл, дарахт остига чўккалаб, аламини ичига юта бошлади. Синовларнинг энг оғири фарзандидан айрилиб дунёси қоронғи зулматга маҳкум бўлгандек эди. Терлаган ҳовучи ичида қолган телефони жиринглай бошлаганда, экранда кўрган исми, юрагини санчишига сабаб бўлди. Кўзларини қаттиқ юмиб, чуқур нафас олди. Ожизлигини, дарддан заиф тушган юзини энг катта душмани кўришини истамади.
Аммо бу қўнғироққа муҳтож эди. Ноилож гўшакни кўтарди. Видео қўнғироқдаги аёл юзидаги нафрати билан қараб турар, агар имкони бўлса, экрандан қўл чўзиб, бир ҳамлада ёш жувонни бўғиб қўярди.

“Ўлмадингми ҳали?” -деди жирканиб. Ёш аёл индамай қолди.

“Ёмонга ўлим йўқ қўрқма. Бир ўйин ўйнадинг ва у ўйинда бир ғолиб, бир мағлуб бор. Ғолиб менман. Ўғлим ёнимда, ўғлинг қўйнимда менинг ҳидим билан таскин топмоқда. Уни мен билан кўрган ҳар ким, сизнинг болангизми дейди. Сени унутади. Худди ўғлим унутганидек. Сен эса у йўғон бўйнинг билан йўқ бўлишга маҳкумсан”

Ёш жувон ўғлининг маъсум юзини кўриб, кўз ёшлари баттар сел бўлди. Бармоқлари билан телефон экранини силади. Бақириб юбормаслик учун пастки лабини қонатгандек бўлиб тишалди.
Ўғли виждонсиз аёл қучоғида, онасидан олисда ҳеч нарсадан бехабар, беғубор уйқусида эди. Ёш жувон титраган лабларидан фақат бир жумла тўкилди.

“Дунё Сулаймонга қолмади, сенга ҳам қолмайди. Ўғлим, ўғлинг менга берган азобларингни бир кун англаб етгач, сендан бунинг ўчини мисқоллаб олади. Дуо қил, ўша пайтгача ё сен ўлиб кет, ё мен. Бўлмаса, Аллоҳга қасам, сени кўрган еримда бошлаган ишимни охирига етказмай қўймайман. Ўғлимга раҳмат айт. Чунки уни деб ўғлинг ёнингда ва унга яхши қара, томирида оққан қонингга ишонма. Уни мен дунёга келтирдим ва уни мен эмиздим. Унга сенинг бир ваҳший эканлигингни, аллақачон қулоғига пичирлаб бўлдим. Қўрқ! Менга тегишли бўлаганларни қайтариб олиш учун ногаҳон келаман. Руҳинг пайқамай, ғафлатда қоласан. Ҳозирча сен ютдинг, лекин ҳар якун топган ўйин, бошқа бир ўйининг бошланиши бўлади.”

Ёш жувон титраб бошлаган гапларини кўзида ёнган олов билан тугатди.

Читать полностью…
Подписаться на канал