hikoyalar | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

11243

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг! Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobit01 __________________ 📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ни босинг ва OK.

Подписаться на канал

Hikoyalar (G&M)

Айюб Сулаймоннинг беқиёс хотирага эга бўлиши, муқаддас китобни ёд олиши, қул қилиб олиб кетилиши, қамоққа ташланиши, ҳуқуқшунос билан учрашуви ҳамда мактубнинг кутилмаганда англиялик йирик киборнинг қўлига тушиши, озод этилиши ва қадр топиши ... -- буларнинг барчаси ягона ҳикматнинг хосиятли кетма-кетлиги. Шу орқали Яратган Ғарб оламига Исломга ва унинг қанчалар ҳақ дин эканига ишора берган. Зеро, унга эргашганларнинг мақоми икки дунёда юксак бўлади.
Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!

Шуҳрат Сатторов тайёрлади.

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ramazon taqvimini qadab qo’ydik InshaAlloh manfaatli bo’ladi deb umid qilamiz !

Ramazon muborak .

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Harom bilan odamni davolab bo'lmaydi...

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

У умрининг 30 йилини Исломда ўтказди, унинг ҳаммасини Африка халқларини Аллоҳнинг йўлига чақириш билан ўтказди. Ва унинг қўлида миллионлаб инсонлар мусулмон бўлди.

Жадуллоҳ Қуръоний 2003 йилда Африкада инсонларни Аллоҳ йўлига чақириб юрган бир пайтда ўзларига етган хасталик туфайли 54 ёшида вафот этди. Унинг ўлими ҳам ҳаётидек Исломга даъват бўлди.

У нима учун мусулмонликни қабул қилди?

Жадуллоҳ Қуръонийнинг ўзи шундай дейди:

“Иброҳим амаки 14 йил ичида менга бирор марта ҳам “Эй кофир!” ёки “Эй яҳудий!” ёки ҳеч бўлмаса, “Мусулмон бўл!” деб айтмади.

14 йил давомида унга дин ҳақида ёки Ислом ҳақида ёки яҳудийлик ҳақида бирор оғиз ҳам гапирмади.

Чунки ўз ҳаётини тақво билан безаган бу қария қаршисидаги боланинг қалбини Қуръонга қандай қилиб боғлашни билган эди!”

Умму Шамсиддин тайёрлади

Рустамжон домла сахифасдан.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​​БИР МУҲАББАТ ҚИССАСИ

(Боши олдиги постда)

...Олти йилдан кейин Абу Ос бир карвон билан Маккадан Шомга сафар қилди. Йўлда бир қанча саҳобаларга дуч келди ва карвонини йўқотиб қўйди.

Бомдоддан сал олдинроқ Зайнабнинг уйи ёнига келди ва эшикни қоқди. Зайнаб уни кўриб:
- Мусулмон бўлиб келдингизми? - деб сўради. (УМИД)
- Қочиб келдим.
- Мусулмон бўласизми? (ТАЛАБИДА ҚАТЪИЙ ТУРИШ)
- Йўқ.
- Қўрқманг. Холамнинг ўғли хуш келибдилар. Али ва Умоманинг отаси хуш келибдилар. (АЖРИМ ВА АДОЛАТ)

Пайғамбар алайҳиссалом бомдод намозига имомлик қилдилар. Намоз ўқиб бўлингач, масжиднинг охиридан бир овоз келди:
- Мен Абу Ос ибн Рабиъни ўз ҳимоямга олдим.
- Нимадир эшитгандек бўлдим, сизлар ҳам эшитдингларми? - дедилар Пайғамбар алайҳиссалом.
- Ҳа, эй Аллоҳнинг пайғамбари, - дейишди саҳобалар.
Зайнаб деди:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Абу Ос узоқдан келадиган бўлсам, холамнинг ўғли, яқиндан келадиган бўлсам, болаларимнинг отаси, мен уни ўз ҳимоямга олдим.
Пайғамбар алайҳиссалом ўринларидан туриб:
- Эй одамлар, куёвимиздан ёмонлик кўрмаганмиз, рост гапирган, берган ваъдасига вафо қилган, маъқул кўрсангизлар, унга молини қайтариб бериб, шаҳрига қайтиб кетишига қўйиб беринглар, шундай қилишинглар менга ҳам ёқади, маъқул кўрмасангизлар, унинг масаласи сизларнинг қўлингизда, қандай ҳукм қилсангизлар ҳам сизларни айбламайман, - дедилар. (ШЎРО)
- Молини қайтариб берамиз эй Аллоҳнинг пайғамбари, - дейишди одамлар. (АСКАРЛАР ОДОБИ)

Пайғамбар алайҳиссалом Зайнабга қараб:
- Сен ҳимоянгга олган одамни биз ҳам ҳимоямизга олдик, - дедилар.
Кейин Зайнабнинг уйига бориб:
- Зайнаб, уни яхшилаб меҳмон қил, ҳурматини жойига қўй, у холангнинг ўғли, болаларингнинг отаси, лекин унга яқинлашма, у сенга ҳалол эмас, - дедилар. (МЕҲРИБОНЛИК ВА ШАРИАТ)
- Хўп бўлади, отажон, - деди Зайнаб. (ИТОАТ)

Зайнаб уйга кириб, Абу Осга:
- Бизни ташлаб кетиш сизга шунчалар осонми, ундан кўра мусулмон бўлиб, шу ерда қолавермайсизми? - деди. (МУҲАББАТ ВА УМИД)
- Йўқ, - деди Абу Ос ва молини олиб, Маккага қайтиб кетди.
Маккага етиб келгач:
- Эй одамлар, мана молинглар, менда яна бирон нарсанглар қолдими? - деб сўради. (ҲАЛОЛЛИК, ОМОНАТДОРЛИК)
- Худо хайрингни берсин, жуда гўзал вафо қилдинг, - дейишди одамлар. (ТАБИИЙЛИК)
- Ундай бўлса, гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир. (НЕЪМАТ)...

Бомдодда Мадинага кириб борди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига бориб:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, кеча мени ўз ҳимоянгизга олгандингиз, мана бугун ёнингизга келдим ва гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир ва сиз Аллоҳнинг расулидирсиз, - деди. (ЭНГ ГЎЗАЛ СУРАТДА ЯХШИЛИККА ЯХШИЛИК ҚАЙТАРИШ)
Кейин Пайғамбар алайҳиссаломдан, Зайнабнинг олдига қайтсам бўладими, деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом эса унинг қўлларидан тутиб, юр кетдик, дедилар. Зайнабнинг эшиги олдига келиб, эшикни қоқдилар ва:
- Зайнаб, холангнинг ўғли яна келиб, яна қўлингни қайта сўраяпти, розимисан, - дедилар.
Зайнабнинг юзи қизарди ва табассум қилди. (ДОИМИЙ РОЗИЛИК)

Шу воқеадан бир йил ўтиб, Зайнаб оламдан ўтди...

Абу Ос шу қадар қаттиқ йиғладики, ҳатто одамлар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари уни юпатганини кўришди. У шундай дерди:

- Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг пайғамбари, Зайнабсиз яшай олмайман, тоқатим етмайди. (УМР ЙЎЛДОШИ)

Зайнаб ўлимидан бир йил ўтиб, у ҳам вафот этди. (РУҲЛАР УЧРАШДИ, ҚОВУШДИ)

Aрабчадан
Муқим Маҳмуд таржимаси
┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
t.me/IkromSharif

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Рамазон ойига ҳозирлаш лозим бўлган нарсалар

Қиёми лайл – таҳажжуд намозларига ўзингизни одатлантиринг.
Турли чалғитувчи (смартфондаги бекорчи ўйинлар, телевизордаги кераксиз сериаллар)  нарсалардан халос бўлинг.
Интернетда ўтириш соатларингизни камайтиринг.
Вақтни зое қилувчи нарсалардан узоқлашинг.
Нафл ибодатларга одатланинг.
Рамазон ойи кириб келгани, етганига Роббингизга дуо қилинг.
Бу ой учун аниқ режа, жадвал ишлаб чиқинг.
Ўзингизни рўза тутиб юришга одатлантиринг.
Қуръон ёдланг ёки такрорланг.
Садақа ва эҳсонлар беришга одатланинг.
Қуръондан кунлик вирдларингизни орттириб боринг.
Ейиш-ичишни камайтиринг.
Масжидда бўлиш вақтларингизни узайтиринг.
Харидларингизни Рамазондан аввал қилиб олинг.
Рўзадан қолган қазоларингиз бўлса уларни тутиб, ўтаб қўйинг.
Фарзандларингизни эҳсон беришга одатлантиринг.
Қалбингизни Аллоҳга машғул қилинг.
Аллоҳ зикрини кўпайтиринг.
Нафл ибодатларга риоя қилинг.
Уйқу соатларини камайтиринг ва қайлулага риоя қилинг.
Уйингиз ва оилангизни Рамазонга зарур нарсалар билан тайёрланг.
Чекишдан халос бўлинг.
Рўза аҳкомларини ўрганинг.
Тунда ухламай бедор юришдан узоқлашинг.
Дуони кўпайтиринг.
Камчилик ва нуқсонлар учун нафсингизни маломат қилиб боринг.
Ниятингизни яхшилаб олинг.
Амалларингизни тартибга солиб олинг.
Рамазонни тавба билан бошланг.
Ўзингиздан ўзгаларнинг ҳам ҳолини ўйланг. (Уларга ҳамдард бўлинг, қайғуринг, имкон қадар ёрдам қўлини чўзинг).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ишни тугатгач, қалам чизиқларини қотган ноннинг кичик бўлаги билан ўчириб чиқишади. Чунки қотган нон ҳинд ўчирғичидан самаралироқ. Блумбергер бу ердан нон сотиб олиб юрган. Аммо бугун сизнинг аллақандай сариёғингиз унинг барча ишларини барбод қилди.
Марта хоним орқа хонага кирди. Кўк нуқтали фартугини ечди ва эски малларанг кўйлагини кий­ди. Кейин сариқ мева уруғлари ҳамда ми­нерал аралашмасини деразадан кул идиши устига тўкиб юборди.
Инглиз тилидан Олтиной ҲАЙИТБОЕВА таржимаси

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ИШОНЧ
Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.
Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.
Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!

Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман хиёнат қилмасликка қасам ичди!

Сизга ишонганларга хиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Хиёнат бу номуссизлик, разолат ва пасткашликдир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​Telegram tarmog‘idagi naf olish mumkin bo‘lgan sara sahifalar

📚 Adabiy, ijodiy:
• @AmirxonValijonov – kitob va kitobxonlik
• @BeshinchiTomon (Bayram Ali)
• @Hikoyalar – sara hikoyalar
• @Ibratlihikoyavaqissalaruz – detektiv va hayotiy hikoyalar
• @Jahon_kitoblar_olami – onlayn “kitob do‘koni”
• @Kitobshunoslik – barchasi kitoblar haqida
• @Maktub_Gazeta – ilm va ijod uyg‘unligi
• @Mittihaqiqatlar – yangi tarjima asarlar
• @Nasr_uz (Do‘stbek Sulaymonov)
• @Nosirjon_Jorayev – ko‘ngillarga malham she'riyat
• @Uzbekmunaqqidi (Adabiy jarayonlar)
• @ZakAdabiyot – adabiyot ummoni

Ilmiy, tarixiy:
• @AmirTemurtarixi (Amir Temur va Temuriylar tarixi)
• @Brain_Gamess – faktlar, testlar va biroz yumor
• @Burxonov_lite – nomsiz jurnalistning ilmiy izlanishlari
• @Engengeng888 – zakovat...
• @Ibtido_tarix (Sirli dunyo tarixi)
• @Jahon_statistikalar – qiziqarli va foydali raqamlar
• @Kadrdagi_tarix – biz bilmagan tarix
• @Mening_tilim (O‘zbek tili xazinasi)
• @Nota_bene1 – kamyob va kerakli ma'lumotlar
• @Professor_uz – sizni hayratga soladi
• @Sitorabonu_audiolar
• @Tahrirchi_uz – imlo va grammatika dasturi
• @Tarix_va_biz_official – bizda son emas, sifat muhim
• @Terminchi – qolipsiz so‘zlar
• @Sharqshunos_tarixchi – o‘tmish va sharqona atmosfera
• @Shevashunos – dialekt va dialektologiya

👉 Barcha kanallarga ulanish uchun bosing

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Соғиндим отажон

Дунёга сиғсам-у, элга сиғмасам, Тақдирдан куйласам, ғамдан сўзласам. Кўзларим яшириб, унсиз йиғласам, Бирам, соғинаман сизни отажон!!

🎙 Эркинзода & Р.Тажибоевна

➡️ @audiokontent
➡️
@lochinbek_erkinzoda

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Айзек Азимов. "Ўқитувчи одам бўлган экан…" (ҳикоя)

Ўша тунда Мари бу ҳақда ҳатто хотира дафтарчасига ҳам ёзиб қўйди.
Дафтарчанинг 2155 йил 15 майга тегишли саҳифасида шундай дейилган эди: «Бугун Томми уйдан китоб топиб олди!»
Китоблар ҳақида Мари бобосидан эшитган эди. Бобосига ҳам ўз пайтида ўзининг бобоси айтиб берган эмиш. Бобосининг айтишича, бир пайтлар ёзувлар қоғозларда чоп этилган!
Томми топиб олган китоб жуда эски эди. Ака-сингил уни варақлай бошлашди.
Китобда қимирламай турган ҳарфларни томоша қилиш уларга ҳаддан зиёд завқли эди. Чунки улар сўзларни экранда ўқишга ўрганиб қолишган эди-да…
— Буни қара! — деди Томми, — эсизгина… Бундай китобларни ўқиб бўлгач, ташлаб юборган бўлишса керак. Бизнинг электрон кутубхонамизда миллионлаб китоблар бўлса ҳам, буниси улардан минг марта яхшироққа ўхшайди. Уни қўлда ушлаш, ҳатто ёнингда олиб юришинг ҳам мумкин. Мен бунақа китобларни ташлаб юбормаган бўлардим.
— Мен ҳам, — деди Мари китобни авайлабгина сийпаларкан.У эндигина ўн бир ёшга кирган, Томмичалик телекитобларни кўп кўрмаган эди. Томмининг ёши ўн учда, электрон кутубхонага киритилган китобларни кўп ўқийди, тил ўрганишга қизиқади, ҳатто қадимий тиллардан айримларини ҳам ўзлаштирган.
— Буни қаердан топдинг? — сўради қизалоқ. Бола китобдан кўзини узмаган ҳолда қўли билан ишора қилди: «томдан».
Томми китоб ёзилган қадимий тилни унча-бунча тушунар экан, уни ўқишга берилиб кетди.
— Нима ҳақда экан? — сўради Мари сабри чидамай.
— Мактаб ҳақида…
Мари бу гапдан бурнини жийирди. «Мактаб? Мактаб ҳақида нимани ҳам ёзиш мумкин? Мен мактабни ёмон кўраман!»
Қизча мактабни чиндан ҳам ёмон кўрарди. Негаки, робот «ўқитувчи» қизчага фанлардан тест устига тест берар, у эса ҳеч яхши ўзлаштира олмасди. Бу ҳолат то унинг онаси уйга «ўқитувчи»нинг ҳолатини текшириб кўриш учун техник мутахассисни чақирмагунча давом этди. Мутахассис ўзининг ҳар хил темир-терсакларга тўла асбоблар қутиси билан келиб, "ўқитувчи"ни бўлаклаб кўрди. Ўша тобда Мари «ўқитувчи»сининг қайта тикланмасдан, бир уюм темир-терсак ҳолида қолиб кетишини шундай хоҳладики… Бироқ ундай бўлмади. Техник уста ҳаммаси жойида эканлигига ишонч ҳосил қилди ва бир соат ўтар-ўтмас, Марининг қаршисида яна ўша — баҳайбат, қоп-қора, саволлару уй вазифалари кўрсатиб бориладиган совуққина экранли «ўқитувчи» турарди.
Мари энг ёмон кўрган нарса бу "ўқитувчи" экранидаги тест жавоблари ва уй вазифаларини қўйиш учун мўлжалланган очиқ жой эди. У ҳар сафар топшириқларга олти ёшлигида мажбуран ўргатилган кодни киритиши керак бўларди. Робот «ўқитувчи» эса баҳони дарровгина ҳисоблаб қўя қоларди.
Ўша куни техник мутахассис Марининг онасига қарата деди:
— Айб қизчада эмас, миссис Жонс. Менимча, фанлар сектори меъёрдан бироз тезроқ ишлайди. Мен уни ўн ёшга мослаб секинлаштириб қўяман…

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Lirik_Chekinish

Siz 14 yoshingizda qanday bola ( qiz ) bo’lgansiz ?

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ҒОЙИБОНА ДУО ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бировларни кўп ғойибона дуо қиладиган инсон яхши инсон бўладими ёки кўп ғойибона дуо қилинадиган инсонми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, иккисида ҳам яхшилик бор. Лекин ҳадиси шарифларда бировларни ғойибона дуо қилишга алоҳида тарғиб қилинган. Умму Дардо разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси қабул бўлувчидир, унинг боши устида бир фаришта туради, қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: “Омийн, сенга ҳам ўшанча бўлсин”, дейди" (Имом Муслим ривоятлари).

Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу: "Аллоҳ йўлидаги биродарнинг дуоси ижобат қилинади", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

© diniysavollar

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Табассум

Суқротдан одамзод баданидаги қайси аъзо энг носезгир деб сўрашди.
— Бурун! — деб жавоб қилди файласуф. — Менинг бувим бир умр бобомнинг бурнидан ип ўтказиб, судраб юрди, у эса буни сезмади ҳам.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#СИЛАИ РАҲМ....

Саъид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳга:
- “Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Толҳа вафот қилди” - деб айтилганида, у киши:
- “Қандай вафот топибди?” -  дедилар.
Одамлар:
- “Устига қасри ағнаб вафот топибди” - деб айтишди. Шунда Саъид:
- “Бўлиши мумкин эмас, бу каби одам ана шу ҳолатда ўлиши маҳол бир иш” - дедилар. Бас, одамлар қасрни кавлаб, бузилган нарсаларни нари қилиб, Иброҳимни олиб чиқишди. Қарашса, у киши тирик бўлиб, бирор жойи синмаган ва тана аъзосида тирналган жойи ҳам йўқ эди. Шунда Саъид ибн Мусаййиб га:
- “Бузилган нарсанинг остида бу киши ўлмаганини қаердан билдингиз?” -  деб айтилганида, Саъид ибн Мусаййиб:
- “Чунки бу киши қариндош уруғлари билан алоқани узмас эди, аниқки, қариндошлар билан алоқадаги кишини ёмон ўлимдан сақланади” - деб жавоб бердилар.

#Машааллоҳ!

Bayon kitoblar do’koni - @bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Сиз кўриб турган, “The Fortunate Slave” ("Омадли қул") деб номланган мазкур портрет оддий сурат эмас. Унда акс этган Айюб Сулаймон Диалло 1701 йилда Сенегалда, тақводор оилада туғилган (https://en.m.wikipedia.org/wiki/Ayuba_Suleiman_Diallo). Айюбдаги фавқулодда истеъдод эрта назарга тушди: у болалигиданоқ Қуръони каримни тўлиқ ёд олди, Исломий фиқҳнинг асосий мактабларидан бўлган Малики мадҳабдан воқиф бўлди.

Айюб Сулаймон навқирон ёшида африкалик қул савдогарлари қўлига тушиб, 1731 йилда Америкага сотиб юборилади. Мэриленд штатидаги тамаки плантацияларига эгалик қилувчи хонадонда қулликка мажбурланган Айюб машаққатларга қарамасдан кундалик ибодат ва исломий амаллардан воз кечмади. Хонадон эгалари уни таҳқирлашар, намоз маҳали унга ахлат отишар эди. Унинг қочишга уринишлари бесамар кетди. Бир гал уни қамоққа ташлашди.

Айюб Сулаймон қамоқхонада Томас Блуэт исмли инглиз ҳуқуқшуноси билан учрашади. Ёш африкаликнинг тақводорлиги, саводи ҳамда ақл-заковати, эътиқодига садоқати Блуэтни бағоятда таъсирлантиради. Ҳуқуқшунос кейинчалик ўзининг "Касбим билан боғлиқ айрим хотиралар" номли китобида Айюб Сулаймон тўғрисида шундай ёзади:

“У бетакрор хотира соҳиби эди; ўн беш ёшида Қуръонни ёддан сўзма-сўз айтар эди…”

Тақдир тақозоси билан, Айюбнинг қамоқхонада отасига ёзган мактуби Англияга бориб қолади. АҚШ нинг Жоржия мустамлакаси асосчиси Жеймс Эдвард қўлига тушган арабий тилдаги мактубни таржима қилдириш учун Окфордга йўл олади.

Жеймс Эдвард мактубнинг баён услуби, ҳуснихат ва Айюб тасвирлаган машаққатлардан ниҳоятда ҳаяжонланади. Ёш ҳомили Қуръон билан тезроқ учрашиш истагида Жеймс зудлик билан Айюб Сулаймонни харид қилади ва озод инсон сифатида уни Англияга чақиради.

1733 йилда Англияга етиб келган Айюб инглиз киборлари каби тантанали кутиб олинади. Гарчи, қораларга маҳаллий аҳоли билан сўзлашиш тақиқланган бўлса ҳам, Айюб бундан мустасно эди. Африкаликларга паст назарда қараш, уларни ақлан қолоқ деб ҳисоблаш бу ерда оддий ҳақиқат бўлган. Айюб Сулаймоннинг насроний ва яҳудий руҳонийлари билан баҳслари тез орада Лондоннинг энг қизиқ томошаларидан бирига айланади.

Айюб Сулаймон нутқларида барча инсонлар тенг қилиб яратилгани, эътиқоднинг замири инсонийлик, адолат жамиятнинг бош эҳтиёжи эканига урғу қаратади. Ёш мусулмоннинг диний билимлари, тақвоси ҳамда илгари сураётган далиллари илмий давраларда ҳурмат қозонади. Бундан таъсирланган Жеймс Эдвдард Жоржияда бир муддат қулликни тақиқлаб ҳам қўяди.
Айюб Сулаймоннинг таниқли сурати 1734 йилда -- она юртига қайтиш олдидан рассом Уильям Ҳоар томонидан чизилган.

Портрет ёруғлик ва сояларнинг маҳорат билан тасвирланиши эвазига жонлидек тус олган. Бироқ, суратнинг ўзига хослиги бу эмас.

Ўн саккизинчи асрда африкаликлар иштирокида ишланган суратларга эътибор қилсангиз, қиёфаларнинг нотабиий, жиркантирадиган қилиб ёки қораларнинг оқ танлиларнинг фонида тасвирланганига гувоҳ бўласиз. Ирқий нотенглик ва камситилиш санъатда ҳам йўл қўйилгани -- ҳақиқат.

Айюб Сулаймоннинг суратига боқинг: салобати ва нигоҳидаги ишонч ҳар қандай инглиз киборини доғда қолдиради. Унинг қалбидаги эътиқод суратда намоён бўлган. Мазкур портрет африкалик мусулмон, собиқ қул инглиз киборлари каби акс эттирилган илк санъат асаридир. Бу ўзига хослик Айюб Сулаймоннинг қад-қоматини тутиши, қатъий ишонч мавжуд кўзларида акс этган.

Аммо, суратдаги бош ўзига хосликка энди тўхталамиз, бу -- Айюб Сулаймоннинг бўйнида осиғлиқ жилд. Унда ўзи ёддан қайта кўчирган Қуръони карим нусхаси сақланар эди. Айюб унинг суратини солишлари учун икки шарти борлигини айтган. Бири, миллий-анъанавий одми кийимда бўлиши, иккинчиси -- уни муқаддас китоб билан тасвирлашлари керак эди. Шу тахлит Ғарб тасвирий санъатида илк маротаба Қуръон туширилган мусулмон портрети ишланган.

Икки йиллик машаққат ва хўрланишларга қарамасдан африкалик бу йигит эътиқоди, ўзлиги ва илмини йўқотмади. Ўз навбатида, эътиқоди, илми ва амали унинг ҳаётини сақлаб қолди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ўз она тилига эътиборсизлик ва уни менсимаслик ўтмишда кўп кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўлган. Улар орасида қуйидаги мудҳиш воқеа жуда ҳам таъсирли.

1812 йилда Наполеон Бонапарт армияси Россияга бостириб киради. Бу вақтга келиб рус зодагонлари француз тилида мулоқот қилишни урфга киритиб олишганди. Айни шу жиҳат урушда уларга жуда қимматга тушган.
Чунки, тунда қўриқчилик қилаётган оддий аскарлар французча сўзлашаётган ўз офицерлари ва зодагонларини душман деб ўйлаб уларга қарата ўқ узаверишган.
Натижада кўплаб французпараст руслар тилларини тишлаб асфаласофилинга равона бўлишган.

Дўстлар, ўз она тилимизни ҳурмат қилайлик!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Bu yigitlarni 2 ta videosini ko’rdim insonni o’ylantiradigan darajada video ishlashibdi .

Do’st haqida menimcha bunday do’stlar yuz mingdan bitta bo’lsa kerak.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Францияда тахминан эллик йиллар олдин бир киши яшарди. Унинг исми Иброҳим бўлиб, ёши элликларда эди. У озиқ-овқат дўконида ишларди.

Дўкон шундай бир бинода жойлашган эдики, ундаги бир хонадонда яҳудий оила яшарди. Ва бу оилада Жад исмли бола бўлиб, унинг ёши еттида эди.

Жад дўконга уйининг кундалик эҳтиёжлари учун ҳар кун келишга одатланган эди. Ва ҳар гал Иброҳим амакини чалғитиб, шоколад ўғирлаб кетарди.

Аммо бир куни чиқаётиб, шоколад олишни эсидан чиқарди. Шунда уни Иброҳим амаки чақириб, бугун шоколад олишни унутганини айтди!..
Жад қўрқиб кетди. Чунки бу сирни Иброҳим амаки билмайди, деб ўйларди. Тезда Иброҳим амакидан узр сўраб, энди шоколад ўғирламасликка ваъда берди. Унга Иброҳим амаки:

– Йўқ, ҳеч қачон ўғирлик қилмасликка, ҳаётингда қайтиб бирор нарса ўғирламасликка менга сўз бер! Чиқаётиб яна битта шоколад ол, у – сенга, – деди.

Бола севиниб кетди ва дарҳол рози бўлди.

Орадан йиллар ўтди. Бу ватқ давомида Иброҳим амаки яҳудий бола – Жаднинг отаси, онаси ҳамда дўстига айланди. Жад бирор-бир ташвишдан ёки қийинчиликлардан сиқилса, Иброҳим амакининг олдига келиб, унга қийинчиликлари ҳақида арз қиларди. Унинг шикояти тугагач, Иброҳим амаки ўз тортмасидан қандайдир китоб чиқарар ва Жадга бериб, ундан таваккалига бирор-бир саҳифасини очишини сўрарди. Жад саҳифани очгандан кейин Иброҳим амаки ундан икки бет ўқир, кейин китобни ёпар ва дуо қиларди. Бундан болакайнинг кўнгли таскин топар, тинглаб ўтиришининг ўзида ташвишлари узоқлашар, фикрлари тиниқлашиб, руҳан енгил тортганча уйига қайтарди.
Икки дўстнинг ҳаёти бир неча йил шу тарзда кечди. Ўн етти йилдан сўнг Жад 24 ёшга кирди, Иброҳим амаки бу пайтда 67 ёшда эди.

Иброҳим амаки вафот килди. Вафотидин олдин сандиғини фарзандларига қолдирди. Сандиқ ичига Жад ҳар гал уни зиёрат қилганида ўқийдиган китобни солди. Ушбу китобни унинг номидан Жад исмли яҳудий йигитга ҳадя қилишларини васият қилди. Жад Иброҳим амакининг вафотини унинг ўғиллари сандиқни олиб келганида билди, қаттиқ хафа бўлди. Шунда Иброҳим амакининг дўстона муносабати билан бирга қийинчилик онларида ўзини қандай ҳимоя қилгани кўз олдидан бир-бир ўтди...

Кунлар ўтди. Кутилмаганда Жад яна қийинчиликка дуч келди. Шунда Иброҳим амакини эсларкан, ўзига ташлаб кетилган сандиқ хаёлига келди. Сандиқни очиб, ундан ҳар гал Иброҳим амакини кўришга борган пайтларида очган китобини топди.

Жад китобни очди, лекин араб тилида ёзилганини кўрди, у бу тилни билмас эди. Ўйлаб-ўйлаб, тунислик биродарининг олдига борди. Ундан икки саҳифа ўқиб беришини сўради. Дўсти ўқиб берди. Жад ўзининг қийинчилиги ҳақида дўстига айтиб бергач, у Жадга ечимни топиб берди. Жад ҳайратга тушди ва ундан сўради:

– Бу қанақа китоб?

Тунислик деди:

– Бу – Куръони карим, мусулмонларнинг китоби.

Жад яна сўради:

– Қандай қилиб мусулмон бўлади?

Тунислик деди:

– Шаҳодат айтиш, шариатга эргашиш билан.

Жад шаҳодат қандай айтилишини ўргатишини сўради. Сўнг:

– Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадур Росулуллоҳ! – деди...
Жад мусулмон бўлди ва исмини “Жадуллоҳ Қуръоний” дея ўзгартирди. Бу исмни ушбу илоҳий китоб шарафига танлади, қолган ҳаётини Қуръони карим хизматида ўтказишга қарор қилди. Жадуллоҳ Қуръонни ўрганди, унинг маъноларини тушунди. Сўнг Европада Аллоҳнинг йўлига чақиришни бошлади, ҳаттоки унинг қўлида яҳудий ва насронийлардан 7 мингдан кўпроқ киши мусулмон бўлди.

Бир кун у эски варақларни кўзидан кечираётиб, Иброҳим амаки унга берган Қуръонни очди. Шунда унинг бош саҳифасидан сўнг дунё харитаси қистирилганини кўрди. Харитада Африка қитъасининг устига Иброҳим амакининг имзоси билан қуйидаги ояти карима ёзилганини кўрди:

“Аллоҳнинг йўлига ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат ила чақир!”

Жадуллоҳ ўзига келгач, ишонч ҳосил қилдики, бу Иброҳим амакининг унга қилган васиятидир. Бу гўзал васиятни амалга оширишга қарор қилди. Европани тарк этиб, Аллоҳнинг йўлига чақириш учун Кения, Судан яқинига, Угандага ва унга яқин давлатларга борди. Унинг қўлида 7 миллиондан кўпроқ халқ Исломга кирди.

Қуръонийнинг ўлими

Жадуллоҳ Қуръоний – ҳақиқий мусулмон, оташин даъватчи.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​​БИР МУҲАББАТ ҚИССАСИ

Абу Ос Пайғамбар алайҳиссалом пайғамбар бўлишларидан олдин олдиларига бориб, катта қизлари Зайнабнинг қўлини сўради. (ОДОБ)

Унга Пайғамбар алайҳиссалом:
- Ўзидан рухсат олмагунимча бу ишни қилмайман, - дедилар. (ШАРИАТ)

Пайғамбар алайҳиссалом Зайнабга:
- Холангнинг ўғли қўлингни сўраяпти, унга тегасанми? - дедилар.
Зайнабнинг юзлари қизарди ва табассум қилди. (ҲАЁ)

Пайғамбар алайҳиссалом қизлари Зайнабни Абу Осга узатдилар. Шу билан бир муҳаббат қиссаси бошланди. Улардан Али ва Умома дунёга келди.

Кейин бир катта муаммо пайдо бўлди. (ЭЪТИҚОД)

Пайғамбар алайҳиссалом пайғамбар бўлиб юборилдилар. Абу Ос сафарда эди. Сафардан қайтганида хотини Зайнаб мусулмон бўлган эди. Зайнаб унга:
- Муҳим янгилик бор, - деди. Абу Ос ўрнидан туриб, чиқиб кетди. (ЭҲТИРОМ)

Зайнаб даҳшатга тушиб, унинг ортидан борди ва деди:
- Отам пайғамбар бўлиб юборилди ва мен мусулмон бўлдим.
- Олдин менга айтиб, кейин бўлмабсан-да...
- Мен отамни ёлғончига чиқара олмайман-ку. Отам ҳеч қачон ёлғон гапирмаган. У ростгўй ва ҳалол одам. Бир ўзим эмас, онам, ака-укаларим, амакиваччам (Али ибн Абу Толиб) ҳам, аммангизнинг ўғли (Усмон ибн Аффон) ҳам, дўстингиз (Абу Бакр Сиддиқ) ҳам мусулмон бўлишган.
- Лекин мен одамлар, хотинини рози қилиш учун қавмидан юз ўгирди ва ота-боболарига куфр келтирди, дейишларини истамайман. Айни пайтда отангни ҳам айбламайман. Тўғри тушунасан ва узримни қабул қиласан, деб умид қиламан. (КЕЛИШУВ)
- Сизни мен тушунмасам, ким тушунади? (Сизни тушунмай ўлибманми?) Лекин мен сизнинг завжангизман. То ҳақиқатни тан олишга қодир бўлгунингизга қадар сизнинг ёрдамчингиз бўлиб қолавераман. (ОҚИЛАЛИК ВА ҒАМХЎРЛИК)

Зайнаб шу сўзига 20 йил вафо қилди... 20 йил!!! (АЛЛОҲ УЧУН САБР ҚИЛИШ)

Ҳижрат пайтида ҳам Абу Ос ҳали Исломга кирмаганди. Зайнаб Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига бориб:
- Эрим билан қолишимга рухсат беринг, - деди. (МУҲАББАТ)
Пайғамбар алайҳиссалом рухсат бердилар. (МЕҲРИБОНЛИК)

Бадр ғазоти. Абу Ос урушга Қурайш сафида чиқди. Эр отага қарши урушади. Бағри қон Зайнаб йиғлаб-йиғлаб, шундай дуо қиларди:
- Аллоҳим, отамни йўқотиб қўйишдан ҳам, боламнинг етим бўлиб қолишидан ҳам қўрқаман. Шундай кун келишини бошимга солма! (ҲАЙРАТ ВА УМИД)

Абу Ос Бадр жангида асир тушади. Зайнаб отасининг ғалабасидан қувониб, Аллоҳга сажда ва шукр қилади. Эрининг асир тушганини эшитиб, уни қутқариб олишни ўйлайди. (ОҚИЛАЛИК ВА УЗОҚНИ КЎРА БИЛИШ)

Эрини қутқариб олишга онасидан қолган бўйнидаги тақинчоқдан бошқа нарсаси йўқ эди. Ўша тақинчоқни Абу Оснинг укасидан бериб юборди. Пайғамбар алайҳиссалом асирларни фидясини олиб қўйиб юбораётганди. Хадича онамизнинг тақинчоқларига кўзи тушиб:
- Бу кимнинг фидяси? - деб сўрадилар.
- Абу Ос ибн Рабиъники, - деб жавоб беришди. Пайғамбар алайҳиссалом йиғладилар ва:
- Бу Хадичанинг тақинчоғи эди, - дедилар. (ВАФО)
Кейин ўринларидан туриб:
- Эй одамлар, куёвимиздан ҳеч ёмонлик кўрмагандик, уни шундоқ қўйиб юборсам майлими? - дедилар. Ҳамма:
- Ҳа, эй Аллоҳнинг пайғамбари, - дея жавоб қайтарди. (АСКАРЛАР ОДОБИ)
Пайғамбар алайҳиссалом унга тақинчоқни бера туриб:
- Зайнабга тайинла, онаси Хадичанинг шодасини эҳтиёт қилсин, - дедилар. (КОФИР БЎЛСА ҲАМ УНИНГ ХУЛҚИГА ИШОНЧ БИЛДИРИШ)
Кейин Абу Осга, сенга бир сирни айтай, дея уни бир чеккага тортдилар-да:
- Эй Абу Ос, Аллоҳ менга муслимани кофирдан ажратишни буюрди, қизимни ўзимга қайтариб юборасанми? - дедилар.
- Хўп, - деди Абу Ос. (ЭРКАКЛИК)
Зайнаб Абу Осни Макка остонасида кутиб олди. Абу Ос унга:
- Мен кетаман, - деди.
- Қаерга?
- Мен эмас, сен отангнинг олдига кетасан. (ВАЪДАГА ВАФО)
- Нима учун?
- Иккимизни бир-биримиздан ажратиш учун. Бор, отангнинг олдига кет.
- Сиз ҳам мусулмон бўлиб, мен билан бирга кетмайсизми?
- Йўқ.
Зайнаб ўғли ва қизини олиб, Мадинага кетди. (ИТОАТ)

Олти йил совчилар кети узилмади. Эрининг келишини умид қилиб, ҳаммасига рад жавобини берди. (ВАФО)

(давоми кейинги постда)
┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
t.me/IkromSharif

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Siz nima sovg’a bermoqchisiz ?
Ayollarga bahona o’tmaydi 😎

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ў.Генри. “Жодугар”нинг нонлари (ҳикоя)

У нонларни олди-ю, шошиб чиқиб кетди. Ҳа, у аниқ рассом. Энди Марта хонимнинг бунга асло шубҳаси йўқ эди. Суратни хонасига қайта киргизиб қўяр экан, хаёллари яна ўша сирли харидор томон тортди. Кўзойнаклари остида чақнаб турган кўзлари қан­дай мунгли ва меҳрибон! Кенг пешонаси ўзига жуда ярашган. Бир қарашдаёқ суратга баҳо бера олиш ва қотган нон билан кун кечириш! Бу даҳшат! Бироқ кўп ҳолларда қобилиятни юзага чиқариш учун курашиш­га тўғри келади. Агар банкдаги икки минг доллар, новвойхона ва меҳрибон юрак эвазига уни юзага чиқара олганида, бу фақат санъат ва сурат учун бўлган бўларди.Бироқ буларнинг бари хом­хаёлдан ўзга нарса эмас эди.
Харидор тез-тез нон олиш­га келганда бироз муддатга раста ёнида хоним билан суҳбатла­шишга одатланиб қолганди. Гўёки у Мис Мартанинг шодликка тўла сўзларига ташнадек туюларди. Аммо харидор торт, пирог ёки Марта хоним­нинг ширин Салли Лунла­ридан бирини эмас, қотган нон сотиб олаверарди. У Марта хонимга кундан кунга озиб, кучсизланиб бораётгандек кўринар, шунинг учун харидорнинг одмигина харидига ейиш учун яхшироқ нимадир қўшиб қўйишни жуда хоҳларди. Бироқ журъати ет­масди.
Рассомларнинг ғурурини яхши билгани учун, агар шундай қилса, бу унга нисбатан ҳақорат бўлган бўларди.
Бир куни Марта хоним кўк нуқтали фартугини тақиб олиб, орқа хонада сариқ мева уруғлари ва тозалаш учун ишлатиладиган минералдан ўзи­нинг одамлар юз терини тозалашда ишлатадиган ғаройиб аралашмасини тайёрлаётган эди. Одатдагидек ўша харидор келиб қолди. У раста устига тангасини қўйиб, қотган нон сўради. Марта хоним у томонга бораётганда ташқаридан қаттиқ сигнал овози ва моторнинг кучли ўт олгани товуши эшитилди. Харидор кўчага отилди. Сотувчи хоним эса имкониятдан фойдаланиб қолмоқчи бўлди. Раста ортидаги пастки токчадан ўн дақиқа олдин сут фермаси ишчиси ташлаб кетган янги сариёғни олди. Ўткир пичоқ билан нонларни чуқур қилиб кесиб, орасига сариёғ жойлаб, яна зичлаб ёпиб қўйди. Харидор дўконга қайтиб кирганида у нонларни ўраётган эди. Ноодатий қисқа, аммо ёқимли суҳбатдан сўнг, у кетгач Марта хоним ўзича жилмайиб қўйди. Бироқ кўнглида бироз ҳадик бор эди: Нималар қилиб қўйдим ўзи? Уни юрагига озор бериб қўймадиммикан? Шунақа бўлмасин-да, ишқилиб.
Шундан кейин бироз вақт ўтиб, Марта хоним болиб ўтган воқеа ҳақида яна эслаб қолди. Рассомнинг қотган нон ичида унинг ҳийла­сини билиб қолганини тасаввур қилди: У чўтка ва бўёқларини пастга қўяди. Сўнг расмтахта ёнида туриб чизаётган суратининг кўриниши ва манзарасини таҳлил қилиб бўлгач, қотган нон ва сув билан тушлик қилмоқчи бўлади. Нонни кесади. Оҳ! Мис Марта қизариб кетди. У нон ичи­га сариёғни жойлаб қўйган шу қўллар ҳақида ўйлармикан? Аммо шу пайт унинг хаёлларини тумандек тарқатиб, эшик қўнғироғи қаттиқ жиринглади ва шовқин солиб кимдир кириб келди. Марта хоним шошиб эшик томон борганида у ерда икки киши турарди. Бири тамаки тутаётган ёш жаноб, олдин уни ҳеч кўрмаганди, иккинчиси эса рассом – унинг юзлари қизарган, сочлари тўзғиган, шляпаси бошининг орқасида эди. Иккала қўли ҳам мушт бўлиб тугилганди.
“Аҳмоқ!” деб қичқирди у баланд овозда ва яна немисчада “Таусендорфен!” ёки шунга ўхшаш нимадир деди. Шериги уни олиб чиқишга ҳаракат қилди. Аммо у кўнмади.
­ Ҳеч қаерга бормайман. Ҳали гапимни тугатмадим, – деди у ғазабли оҳангда. Кейин бақириб йиғлаб юборди. Марта хоним унинг қизариб кетган мовий кўзларига қарашга тоқат қила олмади.
– Сен мени хонавайрон қилдинг. Сен ҳамма нарсага бурнини суқаверадиган қари жодугарсан. Марта хоним бир қўли кўк нуқтали фартуги­нинг этагида, бир қўли полга тушганича, токчаларга ҳолсизгина бўлиб суяниб қолди. Ёш жаноб шеригининг ёқасидан олди.
– Бас, етар. Юр мен билан, – деди ва уни судраб кўчага олиб чиқиб кетиб, қайтиб кирди ва хонимга юзланди.
– Сизга айтилажак навбатдаги гаплар нима бўлиши мумкинлиги ҳақида бир ўйлаб кўринг, хоним. Ҳозирги киши Блумбергер, архитектура чизмачиси. Биз бирга ишлаймиз. У танлов учун уч ойдан бери янги шаҳар залининг режаси устида қаттиқ ишлаётганди. Кеча якунлади. Биласизки, чизмачилар ҳар доим чизмани биринчи қаламда чизишади.
👇

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Нақадар гўзал ахлоқлисиз, ё Расулаллоҳ!

Қишлоқдан бир камбағал киши, қўлида бир косада тўла узум ила Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига, ҳадя қилмоқ ниятида келди.

Расулуллоҳ унинг қўлидаги бир коса узумни олиб едилар, бир марта олиб еганларидан кейин бир табассум қилдилар, иккинчи бор олиб еганларидан сўнгра яна жилмайдилар.

У зотни табассумларини кўрган фақир киши хурсандлигидан осмонга учай деди.

Атрофида турган У зотнинг асҳоблари қараб турардилар аммо ул зот уларга узумни улашмадилар ва косадаги узумни табассум ила охиригача еб тугатдилар.

Фақир киши хурсандлигидан ўзига сиғмай, қайтиб кетди.

Саҳобаи Киромлар Расулуллоҳга қараб:
– Ё Расулаллоҳ! Нима учун бизни узумга шерик қилмадингиз? – деб сўрадилар.

Расулуллоҳ уларга табассум қилиб:
"У узум жудаям аччиқ экан, сизларни шерик қилсам, бирортангиз у кишини хурсандлигини бузиб, дилига озор бериб қўйишингиздан қўрқдим! дедилар"

Муслим Ҳанафий

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Gap nima haqida ketayotganiga tushundingizmi ?
Unda izohlar bo’limiga yozib keting !

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Марининг умиди пучга чиқди. У «ўқитувчи»ни олиб кетишса керак, деб ўйлаганди. Бир сафар Томмининг «ўқитувчи»сини роса бир ойга олиб кетишганди-да. Сабаби, ундаги тарих сектори бутунлай ёпилиб қолган экан.
Шуларни хаёлидан ўтказаркан, Мари эски қоғоз китобни берилиб ўқиётган акасига деди:
— Нимага энди айнан мактаб ҳақида ёзишган экан? Бунинг нимаси қизиқ?
Томми синглисига ғалати қараш қилди ва билағонлик билан деди:
— Бунда бизникига ўхшаган мактаб ҳақида ёзишмаган, тентаквой! Бу юзлаб йиллар олдинги мактаб!
Унақа мактаб ҳақида ҳеч нима билмаслиги Марига жуда алам қилди. У Томмининг елкалари оша китобга кўз югуртирар экан:
— Нима бўлганда ҳам у ерда ўқитувчилар бўлган-ку. Уларнинг нимасини ёзиш мумкин? — деди бўш келмай.
— Ҳа, албатта, у ерда ўқитувчилар бўлган. Аммо улар одам бўлган!
— Одам?! — Энди Мари чинакамига ҳайратда қолди. — Қандай қилиб одам ўқитувчи бўлади?
Томми кулгудан ёрилай деди.
— Мен бегона одамнинг уйимизда менга дарс беришини истамаган бўлардим, — деди Мари бидирлаб.
Томми энди жиддий тортди.
— Сен билмайсан, Мари. Ўқитувчи ўқувчиларининг уйида яшамаган. Мактаб учун алоҳида, махсус бинолар қурилган. Ҳамма болалар ўша ерга бориб таҳсил олишган.
— Улар бир хил сабоқ олганларми?
— Албатта, тенгдошлар бир синфда бир хил сабоқ олишган…
Энди Мари ўша қизиқ мактаблар ҳақида кўпроқ билиш иштиёқига тушиб қолди. Томмидан китобни овоз чиқариб ўқишини ялиниб сўрай бошлади. Уларнинг онаси «Болалар! Мактабга!» деб чақирганда улар китобни ҳали ярмигача ҳам ўқиб улгуришмаган эди. Мари Томмига ёлворган оҳангда деди:
— Дарсдан сўнг китобни яна ўқиймиз-а?
— Бўпти, — деди Томми. Унинг ўзи ҳам китобда ёзилганлар таъсирида ғалати аҳволга тушиб қолганди.
Мари уйларидаги мактаб деб номланадиган хонага кирди. Бу хона унинг ётоқхонаси рўпарасида эди. Ичкарида робот «ўқитувчи» қизни кутиб турган экан, Мари киргач, унинг экрани ёришди ва «Илтимос, кечаги уй вазифаларини керакли жойга киритинг», деган совуқ темир овоз янгради. Мари хўрсиниб, кўрсатмани бажарди. У ҳамон бобосининг бобоси бола бўлган пайтлардаги қадимий мактаб ҳақида ўйларди. «Барча болалар кулишиб, ўйнаб-кулиб мактаб ҳовлисига кириб келишган, — ўйларди қизча ҳавас билан энтикиб. — Синф хонаси деган жойда барчалари бирга ўтиришган, уларга бир хилда сабоқ берилган. Кун охирида барча ўқувчилар уйга ҳам бирга қайтишган. Уй вазифаларини бирга тайёрлашган, бир-бирларига кўмаклашишган, баҳслашишган… Ўқитувчилари ҳам одам бўлган экан. Демак, у билан бемалол гаплашиш, маслаҳат олиш, ҳатто дўстона суҳбатлашиш мумкин бўлган…»
Мари ўша вақтда болалар ўз мактабларини қанчалик севганларини тасаввур қилишга уринар, «Мактаб ҳам, ўқитувчилар ҳам шунчалик яхши бўлиши мумкин экан-да! Ўша вақтларда болаларга қандай мазза бўлган экан-а!» дея ўйларди.
Инглиз тилидан Маҳбуба Ваҳобова таржимаси

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

*  *  *

Хазинага кирса мушук мабодо,
Унда изламайди кумушу тилло.
Ҳар бурчакка ўзин уриб у чаққон,
Одатига кўра қидирар сичқон.

Худди шундай: кимнинг йўқ фаросати,
Унга зое эрур доно суҳбати.
Нодонга англатмоқ баъзан маънони -
Суғормоқ кабидир гўё саҳрони...

БОБУР БОБОМУРОД

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Siz Kibrni sindirishni yana qanday yo’llarini bilasiz ?
Izohlarda yozib qoldiring

Bayon kitoblar do’koni - @bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ҚАЛБАКИ ЭДИ!
Ибнул Жавзийнинг " Китобул азкиё" номли китобида Барид ибн Жарирдан қуйидаги ривоят келади:
"Бир куни халифа Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу Бариднинг отаси Жарирга деди:
- Қавминг билан Ироққа бор. Ажамлар у ерда биз учун жамлаб қўйишибди. Агар улардан ғолиб бўлсанг ўлжанинг тўртдан бири сеники!

Мусулмонлар у ерни фатҳ қилишди. Сўнгра ўлжаларни жамлашди. Шунда Жарир ўлжаларнинг тўртдан бирига даъвогарлик қилди. Саъд ибн Аби Ваққос розиёллоҳу анҳу Жарирнинг даъвосини айтиб Умар розиёллоҳу анҳуга мактуб битди. Мактубни олган Умар розиёллоҳу анҳу Саъдга шундай мактуб битди:
"Жарир тўғри айтибди. Мен унга шундай деган эдим. Агар қавми билан биргаликда ўлжа учун урушишган бўлишса ўлжанинг тўртдан бирини уларга бер. Агар Аллоҳ учун, дини учун, пайғамбари учун урушишган бўлишса улар ҳам мусулмонлардан бир тоифадирлар. Бошқалар қанча олишса улар ҳам шунча олишади!".

Саъд мактубни Жарирга кўрсатди. Шунда Жарир деди:
"Мўъминлар амири тўғри айтибди. Менда ўлжанинг тўртдан бирига эҳтиёж йўқ. Мен мусулмонларнинг бириман!".

Ҳазрати Умар розиёллоҳу анҳунинг закийлигига боқинг. Олдин кишиларни ўлжа билан қизиқтираяпти. Ўлжа уларнинг кўз олдига келганида улар олдига дунё ёки охиратни танлаш ихтиёрини қўймоқда!

Ниятингизни тузатинг. Амалларни мақбул ёки номақбул қиладиган нарса ниятдир.
Агар обид дейилиш учун масжидга борсангиз дейилади, айтилади. Аммо фақат холис амалларингизгина уёққа ўтади.
Агар сахий, жўмард дейилиш учун садақа қилсангиз дейилади, айтилади. Аммо уёққа фақатгина Аллоҳ учун бўлганлари ўтади.
Ижтимоий тармоқларда сизни диндор, маданиятли инсон дейишлари учун бир нарса ёзсангиз, тарқатсангиз, баҳслашсангиз дейишади, айтишади. Аммо машҳурлик учун, танилиш учун қилган ишларингиз уёққа ўтмайди.
Убай ибн Салул Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан масжидда намоз ўқир эди. Аммо у дўзахнинг энг тубидадир. Чунки унинг нияти бузуқ эди. Саждаси қалбаки эди!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир танишим телефон қилиб, сотиладиган тиллам бор олмайсизми деб қолди.

Тиллаларини кўрсам сифатли ва тоза тиллалар экан, танишим сўраган нархдан озроқ тушуриб сўрадим. Сўнг минг бир хижолатда "Пул зарур эди, сизга ўз тилламни устига қўймай олган нархимда берябман" деди.

Хўп майли оламан, аммо тиллаларингиз тоза тилла экан, нега буларни сотябсиз, деб сўрадим.

"Хўжайним озроқ қарз олган эканлар, хозир ишлари сал юришмай турибди, хақдорлар қарзини сўраб келишди, шунга ўз хохшим билан турмуш ўртоғимга ёрдам қилябман" деди ва сўзини давом этти "бир зумда ажал келиб ўлиб қолсам тиллам мулким қолиб кетади, аммо турмуш ўртоғим ўлиб қолсалар қарз учун хисоб китоби оғир бўлади" дея сўзини якунлади.

Ха майли деб тиллаларини сотиб олдим, аммо жуда хам таажжубландим, негаки бугунги кунги аксар аёлларимиз эрининг имкониятидан ташқарида бўлган нарсаларни хам уруш жанжал бақир чақир билан талаб қилишади, аммо эрига ён босиш унинг оғирини енгил қилиш ва шу каби хислатлар уларга бегонадай...

Бир тарафдан озроқ хурсанд бўлдим, чунки Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга махбуб бўлган аёл Хадича бинту Хувайлид издошлари хали хамон мавжуд экан...

Эрнинг розилиги учун елиб югурган аёлларни Аллох Жаннатул Фирдавс билан мукофотласин...

Bayon kitoblar do’koni - @bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

III
Суд.
Ибратли суд.
Кичкина масжиднинг кенг саҳни одам билан лиқ тўлган. Бизнинг кичкина «тарзан»ларимиз — ёш болалар, теграсидағи дарахтларнинг шохларига чуғирчиқдай ёпишиб олғонлар. Мингларча халқ тўпланган ерда — пастда шовқин кам, юзча «ўзбек тарзанлари» тўпланган жойда — юқорида дарахт шохларида катта шовқин:
— Аҳмад, қаердасан?
— О… Йўлчи! Йўлчи ҳов! Йўлчи!!! Бормисан?
— Эргаш! Бу ёққа кел! Мен бу ёқдаман!
— Тўхта, туш дейман! Туш! Бўлмаса, тепиб юбораман. Айбланувчи қассоб Ўлмасбой Абдуқодир ўғли, қишлоқдан нон олиб келган бир қизнинг номусини бузиш билан айбланади.
Суд тинч ўтаётибдир.
Сўроқлар тугади.
Шоҳидлар ҳам бир-бир ўтдилар.
Айбланувчилар гапирдилар…
Оқланувчилар вайсадилар…
Аллакимлар исбот қилди…
Аллакимлар тондилар…
Айбдор сўз олди. Тонди, гапирди, гапирди, ўзини оклади…
Унинг сўзи тугаёзганда паранжисиз «папка» кўтарган ёш бир хотин тўғри суд ҳайъати ёнига келди. У безгакдай титрарди.
Суд кишилари, оқлағувчи, қоралағувчи, шоҳид, томошачи… ҳамма, ҳамма унга тикилди. У бир оз ҳушсиз қараб турғач:
— Менга сўз!.. — деб бақирди. Халқ қоралағувчиси уқтирди:
— Бу киши хотинлар шўъбасининг раисаси! Масала бир хотиннинг номуси устида бўлгани учун мунга сўз берилсин!
У гапини тугатмасдан туриб хотин бақирди:
— Сўз!.. Сўз!..
Бердилар.
Яқинга келди. Ҳамма жим қолди. Масжиднинг кенг саҳни тўлди, балки кўмилди…
Вақт ўтади…
Ҳамма кутади.
Хотин жим…
Ҳаммани изтироб босади.
Бечора хотин қалтирайди. «Тўхта парпирак»нинг шохидаги пачгидай қалтирайди…
Бошлади. Бирдан қаттиқ бошлади.
— Мен новвой қиз эдим… Беш йилдан бери нон ёпиб, ўзим сотиб қари онамни боқар эдим… Бир кун… Бир кун…
У ёғини айта олмади. Нафаси оғзига тиқилди, бўғилди, бадтар қалтиради. Сўнгра бирдан ёввойи бир «дод» чиқариб йиқилди.
Пастдан ҳам бир хунук «дод» чиқди. Унда айбдор ҳам йиқилди. Икковини суяб олиб кетдилар. Суд бузилди.
Яна суд бўлганда…
Денгиз — қиз қуллардай жим туриб сўзлади.
Қирғоқ — Ўлмас тоғлардай тинч туриб тинглади.
Қирғоқ ағдарилди.
Тоғ йиқилди.
Денгиз мавжлари ва тўлқинлари қучоғига олиб, уларни қирғоқлардан сақлаш: қўриқлаш қайғисига ботди.

/channel/hikoyalar

Читать полностью…
Подписаться на канал