fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Қуръон_мусобақаси

Сирдарё вилоятида хотин-қизлар ўртасида Қуръон мусобақаси давом этмоқда

Facebook орқали онлайн
👇👇👇
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1977584482479468/

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz #Китоб

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари

Муаллиф: Имом Шаъроний

Китобни онлайн тарзда ўқиш ёки pdf шаклда юклаб олиш учун манба
👇👇👇
Сийрат кутубхонаси...

«Siyrat.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3009-савол
Ширк ва қалб


Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ ширк дeган ҳукмни одамга тамға қилиб қўйган бўлса, у одамнинг қалбида қандай ўзгаришлар бўладими?
2) Ширк тамғаси урилган одам, Қуръон эшитса қалби юмшаб, намоз ўқиса ҳаловат eнгиллик, амру маруф эшитса роҳатланиб, гуноҳларини эсласа Аллоҳга йиғлаб ёлворадими ёки бу нарсалар уни тарк этадими? Шу нарсани батафсил тушунтириб бeрсаларингиз.


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Шариат бир тўғри чизиқни чизиб қўйган. Ҳалолни ҳам ҳаромни ҳам белгилаб қўйган. Нима ширк ва нима ширк эмаслигини ҳам. Кимнидир сал нарсага йиғлаб юбориши, гоҳида намоз ўқиса ҳам роҳатланиб ўқиши унинг Аллоҳнинг ҳузурида муқарраб банда эканлигига далолат қилмайди. Бирор киши намозга мустаҳкам, ҳалол-ҳаромни тўғри ажрата оладиган, унга амал қиладиган ва салга йиғламайдиган киши бўлса муқарраб эмас деган гап ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3007-савол
Мукадас ойлар ва мустажоб дуолар


Шайх ҳазратлари. Саволим шундан иборатки, «Муқаддас ойлар ва мустажаб дуолар» китобини ўқиш дурустми ёки йўқми? Агар дуруст бўлмаса ўрнига қайси дуолар китобни олиб ўқиган маъқул?

ЖАВОБ:

- Бу китобни ўқиш дуруст эмас. “Исми Аъзам” китобини.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3005-савол
Кейинги никоҳ учун


Ассалому алайкум! Бeрадиган жавобингиз мен учун жуда муҳим. Саволим шундан иборатки, мeн 2014-йил унаштирилдим, кeйин тўйим бўлмасдан олдин Лондонга кeтдим ва унаштирилган йигитим билан ўша eрда бир масжидда ота-оналар ризолиги(тeлeфон орқали) билан ва 2та араб (ўша йигитнинг танишлари, ёши 45ларда) таниши гувоҳлигида никоҳ ўқитдик. Лeкин 6 ой ўтмасдан малум бир сабаблар билан фотиҳамни қайтардик. У бола мeнга «агар кeтсанг мани хотиним ҳисобланмайсан» дeб қайта-қайта айтди. Мeн эса қайтиб Ўзбeкистонга кeлдим. Мана вақт ўтиб яна совчи чиқиб турмушга чиқишимга тўғри кeляпти. Мани қизиқтираётган савол мeни у бола билан никоҳим бeкор қилиндими? Яъни уч талоқ дeмаса ҳам ҳисобга ўтадими? Ёки бошқа никоҳга ўтиш учун уни ризолигини эшитишим керакми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Агар ажрашиш ва талоқ ниятида “агар кeтсанг мани хотиним ҳисобланмайсан” деган бўлса талоқ тушган бўлади. Ўша Лондондан келган кунингиздан бошлаб уч ҳайз муддат ўтган бўлса, иддангиз чиққан ҳам бўлади. Ота-онангиз куёвдан ниятини сўраб кўришсин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
442. Ғийбатнинг тақсимлари

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3004-савол
Баъзи иримлар


Ассалому алайкум! Кўпчилигимиз биламизки баъзи инсонлар (кўпинча аёлларимиз) иримга қаттиқ ишонишади ва амал қилишади. Мисол учун ҳар куни ҳам кир ювиш, тирноқ олиш, ювиниш мумкин эмас дейишади. Шу сўзлар қанчалик ростлигини сизлардан билмоқчи эдим.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Буларнинг барчаси сафсата ва динимизда йўқ гаплар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3002-савол
Жума кунги пешин намози


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, “биз Россияда ишлаймиз. Жума куни жума ўқишга рухсат йўқлиги туфайли ҳамма пешин намозини ўзи ўқияпти. Яъни жума кунги пешин намозини фарзини жамоат бўлиб эмас ҳар ким ўзи ўқияпти. Шу тўғрими” деган саволга “Тўғри” деб жавоб берилган экан. Мен уни бир кишига айтган эдим “қанақасига сен ўзинг мен ўзим фарзни алохида ўқиймиз” деб ихтилоф киляпти. Илтимос шуни тушунтириб берсангизлар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
وَكُرِهَ فِي الْمِصْرِ ظُهْرُ الْمَعْذُورِ وَغَيْرِهِ بِجَمَاعَةٍ، وَظُهْرُ غَيْرِ الْمَعْذُورِ قَبْلَ الْجُمُعَةِ
Узрли шахснинг ва бошқаларнинг миср(шаҳар)да пешинни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳдир.
Бу ҳукм макруҳи танзиҳий – унча оғир бўлмаган макруҳдир. Чунки улар жума ўқишлари лозим эди. Улар жума намозига бормай, жамоатнинг озайишига сабаб бўлдилар. Айбни қилиб қўйиб, яна ўзлари жамоат бўлишлари дуруст эмас.
Шунингдек, узрли бўлмаганларнинг жумадан олдинги пешинлари ҳам макруҳдир.
Бу ҳукм макруҳи таҳримий – ҳаром ўрнига ўтадиган макруҳдир. Чунки улар пешиннинг фарзидан кўра кучли бўлган жуманинг фарзини узрсиз тарк қилдилар. Модомики ҳали жума ўқилмаган экан, унга бориб қўшилиш пайидан бўлишлари керак эди. Аммо мазкур ишни қилиш ўрнига жамоат бўлиб пешин ўқишлари жумага бориш ниятлари йўқлигини кўрсатади. Бу эса умуман мумкин эмас. Жумани ўқиб бўлинганда унга бориб қўшилишнинг имкони қолмаган бўлади.
Агар пешинни ўқиган одам жумага ҳаракат қилганда имом жумада турган бўлса, пешини ботил бўлади.
Биров жумадан олдин пешинни ўқиб олди. Кейин жумага боришга ҳаракат қилиб қолди. Агар у ҳаракатни бошлаганда имом жуманинг амалларини бажариб турган бўлса, ҳалиги одамнинг ўқиган пешини ботил бўлади. («Кифоя» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3000-савол
Ижарага уй олиб ижарага бериш


Ассалому алайкум! Қилаётган ишингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Савол ижарага уй олиб ижарага берса бўладими? Уй эгаси билмасачи? Телеграмдаги каналига ҳам жойласангизлар кўпчиликка фойдаси тегарди.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Уйнинг эгасига билдирмасдан ижарага олган уйни бошқаларга ижарага бериш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@BintuSodiq канали➡️

https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmjkcgNMF21-xg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Қуръон_мусобақаси

Қуръон мусобақасининг илк босқичи учун Жиззах вилояти Зомин тумани "Маърифатли" жоме масжидида Қуръон мусобақаси. 2-қисм.

Facebook орқали онлайн
👇👇👇
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1976502839254299/

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Қуръон_мусобақаси

Қуръон мусобақасининг илк босқичи учун Жиззах вилояти Зомин тумани "Маърифатли" жоме масжидида Қуръон мусобақаси бошланди

Facebook орқали онлайн
👇👇👇
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1976427252595191/

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Ҳикмат

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва новвой

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал сафарларидан бирида қоронғу тушгач, бир қишлоқда тўхтадилар. Тунаш учун масжиддан бошқа жой топа олмагач, у ерга кириб энди ётмоқчи бўлганларида, ўша атрофда айланиб юрган бир соқчи у кишини кўриб қолди ва масжиддан чиқариб юбормоқчи бўлди. Имом Аҳмад соқчига ҳар қанча тушунтирсалар ҳам, у тушунишни истамади. Охири Имом Аҳмад соқчига: “Ҳеч бўлмаса масжид остонасида ётай!” дедилар. Соқчи барибир у кишини масжидда қолишларига рухсат бермади.

Имом Аҳмад жуда виқорли киши эдилар. У кишини кўрган одамни ҳайбатлари босар эди. Ўша маҳаллада нон сотиб юрадиган бир новвой у зотни узоқдан кўриб қолди. Қараса, ҳалиги соқчи имомни масжиддан судраб олиб чиқяпти. Дарҳол Имомнинг олдиларига бориб, ўз уйида тунашларини илтимос қилди. Имом Аҳмад новвой билан бирга унинг уйига кетдилар. Мезбон у кишини чиройли иззат-икром билан меҳмон қилди.

Кейин новвой хамир қориш учун бир четга борди. У ҳар гал хамирни муштлаётганда истиғфор айтар, нонни зувала қилишда ҳам, уни тандирга ёпишда ва ундан узиб олишда ҳам истиғфорни тўхтатмас эди. Бу ҳолни кузатиб ўтирган Имом Аҳмад орадан узоқ вақт ўтгач, новвойдан кўп истиғфор айтишининг сабабини сўрадилар. Новвой ҳар бир ишда истиғфор айтишга одатланиб қолганини айтди.

“Истиғфорнинг фойдасини кўрдингми?” деб сўрадилар Имом Аҳмад.

Новвой: “Ҳа, Аллоҳга қасамки, нима деб дуо қилсам, барчаси ижобат бўлди. Фақат биргина дуойим ижобат бўлмади” деб жавоб берди.

“Нима экан ўша дуойинг?” деб сўрадилар Имом.

“Имом Аҳмад ибн Ҳанбални кўриш” деб жавоб берди новвой.

Шунда Имом Аҳмад: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбалман. Демак, Аллоҳ таоло сенинг дуойингни ижобат қилиши ва орзуйингни рўёбга чиқариши учун соқчи мени масжиддан судраб-судраб чиқарган экан-да!” дедилар.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хабар

"Ҳилол" нашриёти китоб ярмаркасида

Кеча 13 январ куни Тошкентдаги Ёшлар ижодиёт саройида 14 январ - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган китоб ярмаркаси бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва Ахборот агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкиллаштирилди. Унда республикамизда фаолият олиб бораётган "Ўзбекистон", "Ўқитувчи", "Шарқ", "Академнашр", "Янги аср авлоди" каби ўндан ортиқ йирик нашриётлар ўз китоблари билан иштирок этди.
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан асос солинган "Ҳилол" нашриёт матбааси ҳам бу тадбирда китобхонлар кўнглидан жой олиб улгурган ҳамда янги нашрдан чиққан китобларини намойиш этди.
Кейинги йилларда юртимизда илм-фан, маданият ва маърифат соҳаларига қаратилаётган катта эътибор нашриётлар ишига ҳам ижобий таъсир кўрсатгани сир эмас. Бугунги кунда мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйган экан, мақсад қилиб қўйилган улкан ўзгаришларга эришиш учун янгича фикрлайдиган авлодни тарбия қилиш, олдимизда турган муаммоларга янгича ёндаша оладиган мутахассислар тайёрлаш асосий вазифаларимиздан биридир. Бунинг учун эса илм-фан ва ўз-ўзидан китобга бўлган муносабатимизни ўзгартиришимиз зарур. Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган китоб ярмаркаси ҳам ана шу йўлдаги қадамлардан биридир.

Манба

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
441. Бошланғич диний таълим ҳақида

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
443. Ғийбатнинг тақсимлари (2-қисм)

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
336. Тез юриш ҳақида («Одоблар хазинаси», 0.9мб) #Адабул_муфрад #Аудио Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3008-савол
Намоздан кeйинги зикрлар


Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ миллионлаб кишиларимиз жамоат бўлиб намозлар ўқилмоқда. Имомларимиз аксари ёшлардан, жамоатда қариялар ва бeморлар бўлишини эътиборга олмай фарз намозидан кeйинги суннат намозларни тeз ўқиб, намоздан кeйинги зикр ва дуоларни бошлаб юборадилар. Намозини тугатиб улгурмаганлар зикрларни чала қилиб дуога қўшилишга мажбур бўламиз. Имомларга буни айтсак биз Қуръонни рамазонда тeз хатм қилишга ўрганганмиз, шунинг учун намозни тeз ўқиймиз дeб эътиборсизлик қиладилар. Масалан мeн энг қисқа сурани зам қилиб ҳам улгуролмайман. Нeга намоздан кeйинги зикрлар фазлидан барчани баҳраманд бўлишидан қизғонишади? Ахир намоздан сўнг имомнинг жамоатга юзланиши жамоатда намозни тугатмаганлар бўлса тугатишини кутиш учун эмасми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Имомнинг жамоатга юзланиши намозни тугатмаганларни тугатишини кутиш учун эмас. Аслида фарз намозларида имомга эргашиш, имом ўнг ва чапга салом бергуничадир. Яъни саломдан кейин ҳамма мустақилдир. Қолгани ҳаммаси ҳар бир намозхоннинг ўз зиммасигадир. Зикрни тугата олмаганлар ҳар ким ўзи тугатиб, ўзи хоҳлаган дуоларини қилаверади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3006-савол
Маййитни қабрга қўйиш


Ассалому алайкум! Ҳурматли хайъат аъзолари. Сизларга маййитни қабрга қўйиш ҳақида аниқлаштирувчи савол бермоқчи эдим. Сизлардан телеграм канали орқали келган жавобда маййит ўнг томони билан ёнбошлатиб қўйилади (чалқанча хам эмас, юз тубан хам эмас) деган жавоб бўлган экан. Ижтимоий одоблар китобида хам Устоз раҳимаҳуллоҳ ёнбошлатиб қўйилади деб ёзган эканлар. Бу жавобни кўрсатганимиздан кейин баъзи танишлар саволга аниқлик киритмоқчи бўлиб бир аҳли илмга қўнғироқ қилинганида улар “Ўзбекистоннинг ҳамма жойида маййит чалқанча қўйилиб, юзи қиблага буриб қўйилади, ёнбош қўйилмайди” деб жавоб берилган. Қайси фатвога амал қилсак тўғри бўлади?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллома Косоний раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг «Бадойиъус-Саноиъ фий тартибиш-Шароиъ» китобларида келтирадилар:
وَيُوضَعُ عَلَى شِقِّهِ الْأَيْمَنِ مُتَوَجِّهًا إلَى الْقِبْلَةِ لِمَا رُوِيَ عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ : شَهِدَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ جِنَازَةَ رَجُلٍ فَقَالَ يَا : عَلِيُّ اسْتَقْبِلْ بِهِ اسْتِقْبَالًا وَقُولُوا جَمِيعًا بِاسْمِ اللَّهِ، وَعَلَى مِلَّةِ رَسُولِ اللَّهِ، وَضَعُوهُ لِجَنْبِهِ وَلَا تَكُبُّوهُ لِوَجْهِهِ وَلَا تُلْقُوهُ لِظَهْرِهِ
«Маййит қабрга ўнг тарафига ёнбошлатиб, юзини қиблага қаратиб ётқизилади. Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг жасадини кўмишда қатнашдилар. Шунда:
«Эй Алий, уни қиблага тўлиқ юзлантиргин ва барчаларингиз «Бисмиллаҳ ва ала миллати росулиллаҳ»ни айтинглар. Ёнбошлатиб қўйинглар. Юзтубан ҳам, чалқанча ҳам ётқизманглар», дедилар»
(Бадойиъус Санойиъ).
“Дуррул мухтор” китобида “Ўнг ёнбошчасига ётқизилиши керак, шундай қилиш суннат” дейилган.
“Дуррул Мухтор”да «Қиблага юзлантириш вожиб ва бу ўнг ёнбошга кўра бўлиши лозим» дейилган.
“Баҳрурроиқ” китобида “Қабрда ўнг ёнбоши билан қибла томонга қаратиб ётқизилинади. Суннат шунга жорий бўлган” дейилган.
“Фатавои Маҳмудия” китобида “Қасддан маййитни ёнбошлатишни тарк қилиш шафоатдан маҳрум бўлишга олиб боради”.
“Фатавои Ҳиндия”
китобида:
وَيُوضَعُ عَلَى شِقِّهِ الْأَيْمَنِ مُتَوَجِّهًا إلَى الْقِبْلَةِ
“Қабрда ўнг ёнбоши билан қиблага юзлантириб қўйилади. Бу “Хулоса”да келган” дейилган. “Татархония”да ҳам шунингдек барча фиқҳий китобларда шундай келган.
“Роддул Муҳтор” китобида “Муаккада суннатни тарк қилиш ҳаромга яқин бўлиб, шафоатдан маҳрум бўлишга сабаб бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким суннатимни тарк қилса, шафоатимга ноил(сазовор) бўлолмайди. Шунингдек унга шафоатим етмайди” деганлар” дейилган.
Қабрда ўнг ёнбоши билан қибла томонга қаратиб ётқизилинади.(Фатавои Қозихон).
Юқорида келтирилган фатволарнинг барчаси ҳанафий мазҳабининг энг мўтабар китобларидир. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ шу фатволарга қараб фатво берганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz #Китоб

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар

Муаллиф: Аҳмад Муҳаммад

Китобни онлайн тарзда ўқиш ёки pdf шаклда юклаб олиш учун манба
👇👇👇
Сийрат кутубхонаси...

«Siyrat.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Асмаул_Хусна

"Прекрасные имена Всевышнего Аллаха"

Чтобы присоединиться к каналу:
https://t.me/joinchat/AAAAAED1iYjz1fJm3v4xHg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3003-савол
Тармоқли савдо


Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, тармоқли савдо мумкин эмаслигини биламиз. «Ганодeрма» «гано» дeган фирма бор экан. Қизил қўзиқориндан дори ишлаб чиқаришар экан. У eрда ишловчилар бу мумкин ва шайх ҳазратлари руҳсат бeрганлар, кўп намозхонлар ичади дейишади. Рухсат бeрганлар бу силаи раҳм систeмаси дeб айтишди. Шу гап ростми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Тармоқли маркетинг қандай кўринишда бўлишидан қатъий назар ва уни нима деб номласалар ҳам, уни ичида кимлар ишласалар ҳам фаолияти шаръан жоиз бўлмайди. “шайх ҳазратлари руҳсат бeрганлар”дан кимни назарда тутганлиги номаълум. Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ буни жоиз демаганлар. Маҳсулотлар шаръан ҳалол ёки мубоҳ бўлса маҳсулотини истеъмоли жоиз, аммо тармоқли маркетингда ишлаш шаръан жоиз эмас. Намозхонларни у ерда ишлаши уни жоизлигига далолат қилмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3001-савол
Мусофирчиликдаги намоз


Ассалому алайкум! Мусофирчиликдаман, фақат хуфтонни ўқисам бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Хуфтонни ҳам ўқийсиз қолганини ҳам ўқишингиз фарз. Чунки ҳадисда бир вақт намозни тарк қилган бир ҳуқуб дўзахда бўлади – дейилган. Ҳуқубни тафсир қилганлар 80.000 йил деганлар. Оятда қиёматнинг бир куни бу дунёнинг 1000 куни каби эканлиги айтилган. Охиратни чеки бўлмагани учун қайта ўлим ва қайта қиёмат қоим бўлмагани учун бунга ажабланишнинг ҳожати йўқ. Ҳадисда дўзах аҳлининг энг енгил азоб тортувчиси Абу Толиб эканлиги ва унга дўзахда оловдан ковуш кийдирилиши ва унинг таъсирида мияси қайнаб туриши айтилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
2999-савол
Кундошлик


Ассалому алайкум! Аслида инсоф қилса иккинчи аёлгаям Аллоҳ рухсат берган. Агар биринчи аёлни рўзғорини бутунламай чала қилиб иккинчисиникигаям бориб юрса тўғрими? Биринчи никохланган аёлига айтмасдан иккинчи аёлни никоҳига олса бўладими? У аёл бошка динга мансуб бўлсачи?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Эркак киши бир нотўғри йўлга ўрганганидан кейин уни қайтиши қийинроқ бўлади. Ҳаромга булғанмасдан бирортасига никоҳланиб олиши керак. Аёл эрига адолат қилмагани учун Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалар азоб борлигини эслатиб қўйиши кифоя. Адолат қилмаслиги ва нафақасини вақтида бермаслиги зулм ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
http://islom.uz/view/birinchi-hotinidan-sir-tutgan-xolda-ikkinchi-hotinga-uilanish-mumkinmi

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz #Китоб

Муҳаммад алайҳиссаломнинг болалиги ва ёшликлари

Муаллиф: Шоҳиста Камол қизи

Китобни онлайн тарзда ўқиш ёки pdf шаклда юклаб олиш учун манба
👇👇👇
Сийрат кутубхонаси...

«Siyrat.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Қуръон_мусобақаси

Қуръон мусобақасининг илк босқичи учун Жиззах вилояти Зомин тумани "Маърифатли" жоме масжидида Қуръон мусобақаси. 2-қисм.

Facebook орқали онлайн
👇👇👇
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1976488469255736/

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Ривоят

42. Беш васият

Зикр қилинишича, Одам алайҳиссалом ўғли Шис алайҳиссаломга беш нарсани васият қилди. Шис алайҳиссаломга ҳам ўғилларига шуларни васият қилишни буюрди. Биринчиси: «Болаларингга айтгин, дунё билан хотиржам, оромли бўлиб қолмасин. Чунки мен абадий жаннат билан хотиржам бўлиб қолдим, Аллоҳ мендан рози бўлмади ва жаннатдан чиқарди». Иккинчиси: «Хотинларингизнинг ҳавосига амал қилманглар. Мен хотинимнинг ҳавосига амал қилиб, ман қилинган дарахтнинг мевасидан едим ва пушаймон бўлдим». Учинчиси: «Қайси амални қилсангиз, оқибатини ўйланг. Агар мен қилаётган ишимнинг оқиба-тига қараганимда, менга етган бундай тушкунликка тушмасдим». Тўртинчиси: «Агар қалбларингиз бирон нарсадан изтироб чекса, ундан сақланинглар. Мен дарахт мевасидан еяётган вақтимда қалбим изтироб чекди, лекин ундан қайтмадим ва пушаймонга қолдим». Бешинчиси: «Ишларингизда маслаҳатлашинглар. Агар мен малоикалар билан маслаҳатлашганимда, бундай қийин аҳволга тушиб қолмасдим».

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Қуръон мусобақасининг илк босқичи учун Жиззах вилояти Зомин тумани "Маърифатли" жоме масжидида тайёргарлик бошланди (фотолавҳалар).
@muslimuzportal

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Поделитесь с друзьями
Чтобы присоединиться к каналу:
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAED1iYjz1fJm3v4xHg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Поклик
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…
Подписаться на канал