25 июн куни Тошкент шаҳрида ҳамда Ўзбекистоннинг 15 та шаҳрида Ёшлар куни ва Olympic Day кунига бағишланган халқаро миқёсдаги “Янги Нафас” пойгаси ва “Ватан қалқони” ҳарбий-ватанпарварлик югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.
Пойгада мамлакат бўйлаб 50 мингдан ортиқ югурувчи иштирок этади. Шу билан бирга мазкур пойгага илк бор Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонлик югурувчилар ҳам қўшилади.
25 июн куни Тошкентда “Ҳумо Арена” спорт мажмуаси майдонида “Янги нафас” пойгаси старт олади. Иштирокчилар Olympic Day муносабати билан 3 км, 10 км ва 1 мил масофалардан бирини танлашлари мумкин.
Вилоятлардаги “Янги Нафас” пойгасида иштирок этиш бепул.
Тошкент шаҳрида iticket.uz сайтида қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин: https://iticket.uz/events/other-events/mezhdunarodnyj-marafon-yangi-nafas/25943
Реклама
Музқаймоқлар мавсумида 2+1 акцияси! Қайноқ ёз учун жонга ором акциялар давом этмоқда 🍦
Корзинкада барча турдаги музқаймоқлар учун суперакция! Иккита бир хил қадоқдаги музқаймоқ харид қилсангиз, яна битта худди шундайини совғага қўшиб беришади.
Корзинка билан ёздан лаззатланинг! Музлаткични музқаймоқлар билан тўлдиринг!
🏖 Музқаймоқ ассортиментлари билан ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Акция 22 июндан 23 июнгача амал қилади.
Товарлар сони чекланган.
Реклама
⚡️ Корзинкада мол гўшти нархларига 15% чегирма!
Бугун Корзинкадан унумли нархларда мол гўштини харид қилинг ва сергўшт лаззатли таомлардан баҳра олинг 🥩
👉 Мол гўштини 15% чегирма билан сотиб олинг. Маҳсулотларни католог орқали ҳам танлашингиз мумкин.
Акция фақат 21 июн куни амал қилади.
Товарлар миқдори чекланган.
Реклама
Бухоро шаҳрида жойлашган Осиё халқаро университетига қабул бошланди!
Таълим йўналишлари:
- Иқтисодиёт
- Молия
- Педагогика ва Психология
- Бошланғич таълим
- Мактабгача таълим
- Инглиз тили ва адабиёти
- Рус тили ва адабиёти
- Тарих
- Жисмоний Маданият
- Компьютер технология
- Кончилик иши
- Даволаш иши
- Стоматология
- Фармацевтика
🎓Сиртқи таълим 12 млн сўмдан
🎓Кундузги таълим 17 млн сўмдан бошланади
Таълим тури: Сиртқи, Кундузги, Кечки.
✅ Магистратура ҳам мавжуд
Қўшимча маълумот учун:
+998553050009 | www.oxu.uz | Телеграм: @oxu_uz
Манзил: Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчаси, 74-уй.
(Мўлжал: Автовокзал, Хўжалик суди тўғрисида)
Реклама
2023 йил 20 июнь куни ижтимоий тармоқларда Бандихон тумани прокурори С.Махмановга тегишлилиги айтилаётган аудиоёзувлар Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда, деб хабар берди вилоят прокуратураси.
Читать полностью…UNIVERSOFT IT компанияси Тошкентдаги ПЛАС-форуми доирасида аутентификация, рақамли имзо, асосий маълумотларни сақлаш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва корпоратив ахборот тизимлари хавфсизлиги бўйича ечимларни тақдим этади.
Ахборот хавфсизлигида юқори талабларга эга бўлган тизимларда UzGuard ечимларидан фойдаланиш имкони мавжуд. SDK воситалари сизга қурилмани қўллаб-қувватлашнинг классик, мобил ва веб-иловаларга жойлаштириш имконини яратади.
UzGuard ечимлари ҳақида эртага Тошкент шаҳридаги International меҳмонхонасида (24-стенд) бошланадиган “Финтех, банклар ва ритейл” 3-Халқаро ПЛАС-форумида компания мутахассисларидан билиб олишингиз мумкин. Тадбир доирасида UzGuard'нинг ривожланиш бўйича директори Владимир Иванов “Киберхавфсизлик учун электрон имзо ва кўп факторли аутентификация технологиялари” мавзусида маъруза қилиши кутилмоқда.
UzGuard ҳақида батафсил https://uzguard.uz/
Форум ҳақида батафсил https://uz.plus-forum.com/
Реклама
Ўзбекистон президентлиги учун сайловда муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 июндан 5 июлга қадар бўлиб ўтади — Марказий cайлов комиссияси қарори.
Читать полностью…21 июнь NRG қурилиш компанияси биринчи марта атиги беш соат давом этадиган ғайриоддий акцияни эълон қилмоқда
Шу куни “Avalon” бизнес марказида «Чегирмалар кечаси» ўтказилади. Унда улгурган омадли харидорларга компания чегирмали махсус шартларда хонадонни расмийлаштириб беради. Максимал чегирма - 25%гача!
«Чегирмалар кечаси» акциясида NRG компаниясининг бешта турар жой мажмуаси қатнашади:
NRG U-TOWER — пойтахтнинг қоқ марказидаги, Халқлар дўстлиги майдонида, ажойиб шаҳар манзараси кўриниб турувчи мажмуа;
NRG HAYOT — телеминора қаршисида жойлашган кам қаватли ихчам бизнес-тоифадаги уй;
NRG JOMIY — Олмазор туманида жойлашган турар жой мажмуаси;
NRG QORASUV — Темур Малик кўчаси бўйлаб жойлашган замонавий дизайн, қулай планировка, шинам ҳовлига уйлар;
NRG VOHA — Қорасув даҳаси, Никитин кўчаси рўпарасида премиум тоифасидаги турар жой мажмуаси.
Акцияда қатнашиш учун аввал ушбу бот орқали рўйхатдан ўтиш керак - @NRGRealEstate_bot
Реклама
Қурбон ҳайити 28 июн куни нишонланади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши мамлакатда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги газ импортига оид шартноманинг тафсилотлари:
Энергетика вазирлигининг ёзишича, газ олди-сотдиси бўйича шартнома “UzGasTrade” АЖ ва “Газпром экспорт” МЧЖ ўртасида 2 йил муддатга тузилган бўлиб, уни ишончнома асосида Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов ва “Газпром” ОАЖ бошқаруви раиси А.Миллер имзолаганлар.
Вазирлик “шартнома тўлиқ тижорий шартларда ишлаб чиқилиб, республикамиз истеъмолчиларининг табиий газга бўлган йилдан-йилга ошиб бораётган эҳтиёжини қисман қондириш ҳамда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказишга қаратилган чора-тадбирлардан бири эканлигини қайд этган.
Шартнома доирасида жорий йилнинг 1 октябридан кунига 9 миллион кубометр табиий газни импорт қилиш бошланиши мўлжалланмоқда. Йиллик ҳажм эса қарийб 2 миллиард 800 миллион кубометрни ташкил этади.
Табиий газ нархи минтақадаги бозор нархлари асосида, шунингдек, республикамиздаги амалдаги нархлар ҳамда уларни бозор тамойиллари асосида шакллантириш бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, келишилган.
“Йўл харитаси”га мувофиқ, аввал табиий газ “Ўрта Осиё – Марказ” магистрал газ қувури орқали Қозоғистондан транзит билан Россияга юборилганлиги ва эндиликда газнинг реверс режимида (тескари оқимда) Ўзбекистонга етказилишини, шунингдек, республикамиз ҳудудида янги газ ўлчаш стансияси қурилишини ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тадбирларни жорий йилнинг сентябр ойига қадар якунлаш режалаштирилган.
Жумладан, “йўл харитаси” доирасида республикамиз газ-транспорт тизимидаги 3 та газ ҳайдаш ускунаси янгиларига алмаштирилади ва 11 та турли русумдаги газ ҳайдаш ускунасида мукаммал таъмирлаш ҳамда тиклаш ишлари бажарилади. 22 километрлик янги магистрал газ қувурлари қурилади ва 56 километрлик газ қувурлари таъмирланади.
Бугун бирор чет тилини билмасангиз нафақат хорижга чиққанда, балки ўзимизда ҳам анча қийналиб қолади киши. Бирор маълумот излаганда, айниқса, инглиз тили жуда керак. Бошқа тиллардаги манбаларни ўқиш эса янада яхши.
Бизда оффлайн курслар кўп, бироқ чет тилини ўзбек тилида тушунарли қилиб ўқитадиган онлайн курслар деярли йўқ. “Ибрат Фарзандлари” лойиҳаси бу ишга қўл уришганига анча бўлди.
Лойиҳа устозлари ўқувчиларини, шу билан бирга, ўқувчилар “устозлар”ини ҳаётда кўриб, суҳбат қилишни исташлари аниқ. Лойиҳа доирасида айни шу ишларни амалга ошириш учун мамлакат бўйлаб тиллар марафонини бошланган.
Устозларнинг навбатдаги учрашуви 20 июнь куни Фарғонада ташкил қилинар экан. Фарғона политехника институтида бўлиб ўтадиган тадбир учун рўйхатдан ўтиб, унда иштирок этишингиз мумкин.
Mobiuz “чексиз” тамойилини ҳар томонлама жорий этиб келмоқда
Чексизлик сари илк қадам – чексиз ижтимоий тармоқлар хизмати бўлди. Бунда тариф режани ўзгартирмасдан туриб ушбу хизматнинг турларини ёқиш мумкин.
Иккинчи қадам – “Xotirjam” тариф режалари туркуми бўлди. 25 минг сўмдан 100 минг сўмгача бўлган 5 та тарифда Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар бепул, ижтимоий тармоқларга кириш чексиз ҳамда МБ ва SMSлар берилади.
Учинчи қадам – чексиз ижтимоий тармоқлар хизмати корпоратив мижозлар учун ҳам жорий қилинди.
Реклама
“Олимпиадада иштирок этган ёшлар барча тенгдошлари учун ўрнак ва намуна бўлади” — Саида Мирзиёева
Мирзиёева Хивада бўлиб ўтган Абу Райҳон Беруний номидаги биринчи халқаро кимё олимпиадаси иштирокчилари ва ғолиб ҳамда совриндорларини табриклади.
"Хивада бўлиб ўтган Абу Райҳон Беруний номидаги биринчи халқаро кимё олимпиадаси иштирокчилари ва ғолиб ҳамда совриндорларини табриклайман. Олимпиадада уч қитъанинг 16 давлатидан ёш олимлар иштирок этди", деб ёзади у.
Даҳшат
Самарқандда 36 ёшли эркак Исроил давлатида ишлаб келаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали келиб чиққан ўзаро келишмовчилиги натижасида жаҳл қилиб, ундан ўч олиш мақсадида 3 нафар вояга етмаган фарзандини (2 та қиз ва 1 та ўғил) ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг, у ушбу ошхона пичоғи билан танасининг чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб ўзига тан жароҳати етказган.
Ҳозирда у шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура
Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишларни маъқуллади.
Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатга кўра, қўлланиладиган жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмас.
“150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш – бу адолатдан эмас”, деди сенат раиси Танзила Норбоева.
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ва Ўзбекистон Киноматография агентлиги ҳамкорлигида “Уч қаҳрамон” номли бадиий фильм тасвирга олинаётган экан
Читать полностью…Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев:
“Навоийда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида келгуси етти йилда 120 миллион туп дарахт экилади”.
Қозоғистон ҳукумати ташқи сиёсатда, хусусан, олий даражадаги учрашувларда ҳам ўз фуқаролари учун шенген визаси талабларини юмшатиш масаласига алоҳида урғу бериб келади.
Ўзбекистон ҳукумати ҳам ушбу масалага доимо устувор қараши фуқароларимиз, тадбиркорлар, талабалар учун айни муддао бўлар эди.
АҚШ визасига рад олган фуқароларнинг давлатлари рўйхатига кўра:
🇺🇿 Ўзбекистон - 47%
🇰🇿 Қозоғистон - 44%
🇰🇬 Қирғизистон - 38%
🇹🇲 Туркманистон - 36%
🇹🇯 Тожикистон - 58%
2023/2024 ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди
Абитуриентлар my.uzbmb.uz сайтининг «Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул» бўлими орқали онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.
Иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов ёзмоқда:
Ўзбекистонда кеча кузатилган чанг бўронининг ҳаракат йўналиши (тўқроқ бинафшаранг тасвир).
Чанг бўронлари 100% ўзимизнинг ҳудудда ҳавога кўтарилди. Уни шимоли шарққа ҳаракатланган нам ҳаво оқими келтириб чиқарди.
Бироз яшил фито массага эга Тошкент вилоятида булутлар оқими чанг бўронини келтириб чиқармаганини кўришимиз мумкин.
Ҳукумат “Ўрта Осиё Транс” компаниясидаги 51% давлат улушини “Hyper Partners” МЧЖ ҚКга 65 млрд сўмга сотиш бўйича келишувга эришганини маълум қилибди.
Интернет кенгликларида компания Германияда рўйхатга олингани ҳамда Ўзбекистонда қатор йирик лойиҳаларда иштирок этгани ҳақида маълумотлар бор.
Қурбон ҳайитида кетма-кет 5 кун дам олиш бўлади
Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 2023 йилнинг 29-30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш куни бўлади — Президент қарори
28 июндан 2 июлгача (якшанба) дам олиш куни
"Tashkent International University of Education"га 2023-2024 ўқув йили учун қабул давом этмоқда
Ҳужжатларни apply.tiue.uz сайти орқали топшириш мумкин.
Йўналишлар:
- Ахборот технологиялари
- Бизнес бошқаруви
- Таълим ва таълим жараёнларини бошқариш
- International Foundation.
Таълим тили: ўзбек, инглиз, рус.
Шакли: Кундузги ва сиртқи.
Ўқиш муддати 3 ёки 4 йил.
Қабул имтиҳони — атиги иккита фандан. БЕПУЛ.
Лицензия | 41.2929171,69.3584382,17z/data=!3m1!4b1!4m14!4m13!1m5!1m1!1s0x38aef58d820c1c41:0x6a22d2e7b25990ee!2m2!1d69.3561538!2d41.2922009!1m5!1m1!1s0x38aef58639d3ee37:0xee976e78b366b5e8!2m2!1d69.3652145!2d41.2913289!3e2?utm_medium=s2email&shorturl=1">Локация
☎️ Маълумот учун:
+998-55-512-20-20
Web-site | Telegram |Instagram |YouTube | Facebook | Реклама
Шуҳрат Саидов Солиқ қўмитаси Хоразм вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Хурмат Абдукаримов ушбу лавозимдан озод қилинди.
Нукус, Андижон, Наманган, Қарши, Термиз шаҳарларидан Туркиянинг Истанбул шаҳрига тўғридан-тўғри янги авиақатновлар йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Читать полностью…“КоммерсантЪ”нинг ёзишича, “Газпром” Ўзбекистонга йилига 6 млрд метр куб газ етказиб беришни режалаштирмоқда.
Читать полностью…Давлат гранти бўйича қабул квоталари тасдиқланди
“2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент фармойиши қабул қилинди.
Фармойишга мувофиқ, 2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари:
➖бакалавриат бўйича кундузги таълим шаклига – 34 860 нафар;
➖магистратура бўйича – 8 923 нафар этиб тасдиқланди.
Тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда молиявий мустақиллик берилган ОТМлар контракт асосидаги қабул параметрларини 2023 йил 20 июнгача тасдиқлайди.
Президентнинг "Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
❗️ Унга кўра, аҳолини ҳамёнбоп енгил автотранспорт воситалари билан таъминлаш мақсадида 2026 йил 1 январга қадар, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги енгил автотранспорт воситаларини (ТИФ ТН кодлари 8703 21 10, 8703 22 10 ва 8703 31 10) олиб киришда божхона божларининг қуйидаги ставкалари қўлланилади:
➖ двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 000 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун - ноль ставкаси (амалда – 15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см);
➖ двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 200 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун - 5 фоизли ставкаси (амалда – 15 фоиз + 0,6 АҚШ долл/куб см).
Натижада двигатель ҳажми 1 000 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона тўловларининг жами миқдори амалдаги 39–43 фоиздан 19–23 фоизгача, двигатель ҳажми 1 000–1 200 см куб бўлган автомобиллар учун эса 44–52 фоиздан 30–36 фоизгача камаяди.