Қозоғистоннинг “QazaqGaz” компанияси октябрь ойидан Ўзбекистонга Россия газини транспортировка қилишни бошлашни режалаштирмоқда.
Читать полностью…Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида қонун ва қонуности ҳужжатларига зид равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган 6 нафар мансабдор аниқланди.
1. Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков “Total Oil” МЧЖ;
2. “Ахборотлаштириш Бош маркази” ДУК раҳбари Д.Сариходжаев “Musammo” МЧЖ;
3. Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими С.Носирова “Sabina Issiq Nonlari 777” ва “Ko‘mir Sanoati” МЧЖлар;
4. Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими У.Файзиев “Zarafshan Golden Group” ва “Zarafshon Grand Invest” МЧЖлар, “Ғани Бобо Чорваси” фермер хўжалиги;
5. Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими А.Сайфутдинов “Sanico Group” ва “Uv-Maks” МЧЖлар;
6. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбари Б.Шарипов “Каромат Ойижон-Сурхон” фермер хўжалигида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича мазкур давлат органлари ва уларнинг юқори турувчи идораларига Антикоррупция агентлиги томонидан тегишли тақдимномалар киритилган. Шунингдек, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам берилиши, яъни мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектларидаги фаолияти тугатилиши чоралари кўрилмоқда.
Қуёш панеллари учун қулай кредитлар
Hamkorbank тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларга қуёш панелларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун қуйидаги шартларда кредитлар таклиф қилади:
Жисмоний шахсларга:
🔹 Муддати — 7 йилгача;
🔹 Фоиз ставкаси — 19%;
🔹 Миқдори — 66 млн сўмгача.
Тадбиркорлик субъектларига:
🔹 Муддати:
- Асосий восита сотиб олиш учун — 5 йилгача;
- Айланма маблағлар учун — 2 йилгача;
🔹 Фоиз ставкаси:
- Қуёш панелларини ўрнатиш учун - миллий валютада — 19%;
- Қуёш панелларини сотувчи тадбиркорлик субектларига айланма маблағлар учун
- миллий валютада — 23,99%;
- хорижий валютада — СОФР+7%;
🔹 Имтиёзли даври — 6-12 ойгача;
🔹 Миқдори — чекланмаган.
БЕПУЛ энергиядан фойдаланинг ва пулингизни тежанг
Маълумот учун телефон: 1256 ☎️
Реклама
Педагогларни касбий ривожлантириш институти проректори коррупцион жиноятларда айбланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қарашли А.Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти вазирликнинг “Зўр” лойиҳаси доирасида ҳудудлардаги мактаб ўқувчиларига рус тилини ўргатиш учун 150 нафар россиялик мутахассиснинг ташрифи ва уларнинг уй ижараси учун “Araks Trade Business” МЧЖ билан 8 млрд 473,4 млн сўмлик шартнома имзолаган. Шартнома комплекс экспертизадан ўтказилмаган.
“Araks Trade Business” МЧЖнинг 2013-2021 йиллардаги таъсисчиси К.Ф. бўлиб, у 2018 йилдан буён Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш бўйича миллий тадқиқот институтида ўқув-методик ишлар бўйича проректор лавозимида ишлайди.
Шартномага мувофиқ, 149 та уй-жой ижараси ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақиқатда сарфланган маблағлардан келиб чиқиб, Институт томонидан харажат қилинган сумма 4 млрд 858 млн сўмни ташкил этган. Бироқ 2021 йил сентябрь — 2022 йил июнь ойларида Россиядан амалда келмаган 31 нафар ўқитувчига 4 ойдан 10 ойгача яшамаган ижара уй-жойлари учун 569,4 млн сўм ортиқча тўланган.
Шунингдек, уй-жой ижараси ва кўрсатилган хизматлар учун 4 млрд 858 млн сўм тўланиши лозим бўлган бўлса-да, Институт томонидан 7 млрд 52 млн сўм маблағ ўтказиб берилиши ҳисобига “Araks Trade Business” МЧЖга 2 млрд 194,2 млн сўм маблағ ортиқча тўлаб берилган. Бу маблағлар кейинчалик ўзлаштириб юборилган.
Институт ва “Araks Trade Business” МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суд жараёнлари кечмоқда.
2023 йил учун минимал истеъмол харажатлари
2022 йилдаги йиллик инфляция даражасидан келиб чиқиб, 2023 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил этди.
Статистика агентлиги
19-21 кунлари юртимизда илк бор TFT EXPO мода ва текстиль кўргазмаси бўлиб ўтади!
Текстил саноатидаги ушбу кенг кўламли тадбир бутун дунёдан келган иштирокчилар ва меҳмонларни бирлаштиради.
140 дан ортиқ брендлар ўз маҳсулотларини, яъни — фурнитурадан тортиб тайёр махсулотларгача тақдим этишади.
Кўргазмада B2B форматидаги бизнес учрашувлар, мода намойишлари, мастер-класслар ҳамда маърузалар билан уйғунлаштирилган дастур сизни кутмоқда.
Қуйидаги спикерлар сўзга чиқишади:
Лилия Рах (байер, стилист) — 19-июль;
Натали Штапова (Wishlist асосчиси) ва Шохсанам Маликова (фотограф) — 20-июль;
Наргиза Қодирова (стилист) — 21-июль.
Ўтказиб юборманг!
Инстаграм: @fashionexpouz
Алоқа учун телефон рақам: +99899-885-23-47
Ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин
Реклама
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Тбилисида Грузия ҳукумати билан музокаралар ўтказмоқда.
Читать полностью…"Ташаббусли бюджет"нинг жорий йил иккинчи мавсумига ҳам старт берилди. Ҳудудингиздаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун қулай имкониятдан фойдаланиб қолинг. Фаол бўлинг.
Читать полностью…Ташаббусли бюджет жараёнининг иккинчи мавсуми 17 июлдан бошланади.
Ушбу мавсум учун туман ва шаҳарлар бюджетида 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Давлат идоралари ва квази-давлат ташкилотлари журналистларни судга бермоқда
1. Ипакчилик қўмитаси раиси Баҳром Шарипов Kun.uz ва журналист Шокир Шариповни судга берди. Сайтда унинг ипакчилик соҳасидаги компаниялар билан алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида мақола чоп этилган. Давлат хизматчиси раддия эълон қилиш, узр сўраш ва 1 млрд сўм товон пули тўлашни талаб қилмоқда.
2. "Ҳудудгаз" акциядорлик жамияти эса Anhor.uz веб-сайти устидан нашр чоп этган танқидий мақола юзасидан Ички ишлар органларига туҳмат важи билан шикоят киритган.
3. Журналистлар уюшмаси ижтимоий тармоқларда инсон шаъни, қадр-қиммати ерга урилиб, туҳмат, ҳақоратомуз чиқишлар каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва ана шундай тармоқ эгаларини аниқлаш, хусусан, “Online muxbir” телеграм канали асосчисига нисбатан қонуний чора кўрилиши, канал томонидан тарқатилаётган қонунга зид ахборотларга тегишли тартибда жавоб берилишини сўраб ҳуқуқ-тартибот идораларига аризалар киритди.
P.S.: Дарвоқе, Шавкат Мирзиёев бугун инаугурациядаги нутқида "Биз демократия ва очиқлик сиёсатини изчил давом эттириб, конструктив мухолифат фаолиятини, сўз ва матбуот эркинлиги, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаймиз", деб таъкидлади.
Азимов Дилшод Суръатович “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди — компания
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев қасамёд қилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди.
Читать полностью…Ёзишларича, Зуфар Ғиясович Нарзуллаев “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ раиси этиб тайинланди.
У 2017 йилдан буён “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Корзинкада мева-сабзавотлар учун чегирмали нархлар шу йилнинг 23 июлига қадар амал қиларкан. Бундан ташқари, истеъмолчилар ютуқли ўйинда иштирок этиб, BYD Song Plus автомобилини ютиб олиши мумкин.
Танловда қатнашиш учун Korzinka Plus картаси орқали 200 минг сўмдан бошлаб харидларни амалга ошириш керак бўлади. Танлов шартлари ҳақида батафсил бу ерда.
Реклама
Ўзбекистонда Буюк Британия таълими, 3-курсдан бошлаб ишлаш ва 2та диплом
Бу имкониятларнинг барчаси PDP University'да мавжуд ва ҳозир PDPU'да кириш имтиҳонлари давом этмоқда.
Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиш орқали сиз:
— 10 млн сўмлик Ваучер;
— 3-курсдан бошлаб мустақил ишлай олиш;
— контрактни ўзингиз ишлаб топиш;
— ўз соҳасининг профессионалларидан таълим олиш;
— Ўзбекистонда туриб чет эл дипломини олишга эга бўлишингиз мумкин
Бу ҳафта 22-23-июл кунлари PDP University'да катта кириш imtihonlari бўлиб ўтади. Энг муҳими имтиҳонда қатнашиш ҳам чегараланган
📥 Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг: https://bit.ly/3pSrEFf
Албатта, талаба бўлишга барча ҳақли, шу қаторда сиз ҳам!
📞 +998787777747
Реклама
Бизнесга эътибор бераётган давлатда шу бизнес эгалари билан мулоқот ҳам етарли бўлиши керак. Бўлганда ҳам хўжакўрсинга ёки кимнингдир кўзи учун эмас, чинакам маслаҳат ва тавсиялар бериладиган учрашувлар лозим. Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ҳам 20 июль куни пойтахтда 200 нафардан ортиқ бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот форматида учрашув ўтказди. Тадбирда солиқ, аудит, божхона, бухгалтерия, қонунчилик ва ҳуқуқ соҳалари вакиллари ҳам қатнашди.
Учрашувда кўплаб тадбиркорлар сўзга чиқиб ўз фикрларини билдиришди, муаммоларига ечим сўрашди. Қизиқ томони шундаки, жуда кўп тадбиркорлар сўраётган масала — имтиёз. Бир нарсани тушуниш керак, имтиёз ҳаммага керак. Лекин бу нарса билан олий мақсадга эришиб бўлмайди. Имтиёзларсиз яшашни, ишлашни ўрганиш зарур.
Ўз таклифларини билдираётган, эътирозларини айтаётганлари ҳам бор. Мана шу тадбирда кўплаб тадбиркорларнинг айниқса солиқ бўйича фикрлари кўпроқ эътиборли бўлди. Бундай учрашувлар тез-тез ташкил қилиниши, бўлганда ҳам очиқ мулоқот тарзида ўтказилиши керак. Умуман олганда эса тадбиркорнинг конкрет муаммоси ҳал бўлмаса ҳам, улар ўз саволига жавоб оляпти, бошқа тадбиркорлар билан контакт алмашяпти, бир сўз билан айтганда нетворкинг учун ҳам яхши майдон бўляпти.
Камроқ тўланг — кўпроқ харид қилинг, камига — муддатли тўлов асосида
Эндиликда, Fix Price'да Solfy фоизсиз муддатли тўлов картаси асосида тўловлар қабул қилинади.
Fix Price дўконлар тармоғида сифатли маҳсулотларни ҳамёнбоп нархларда сотиб олинг ва уларга Solfy картаси билан тўлов қилинг. Комиссиялар, фоизлар ва қўшимча тўловларсиз.
20 000 000 сўмга эга бўлиш йўлини бу ерда билиб олинг.
👉 Картани ҳозироқ иловада очинг ва 20 000 000 сўмгача маблағга эга бўлинг, ёки
👉 solfy.com сайтидан ва
👉 телефон орқали: +998787777272 очиш имкониятидан фойдаланинг.
Реклама
"Из Корзинки" — таомга ўзгача маза берувчи зираворлар
Ҳар бир таомнинг мазали бўлишининг асл сири унга қўшиладиган зираворларда бўлади. Албатта сиз мазали қилиб тайёрламоқчи бўлган таомингизни керакли зираворларсиз пиширсангиз, таом кўнгилдагидек чиқмайди деса ҳам бўлади.
"Из Корзинки" савдо белгиси остидаги зираворлар айни сиз излаган зираворлардир. Чунки кенг ассортиментга эга ушбу зираворлар таомга қўшимча лаззат бериш билан бирга унинг тўйимлилигини ҳам оширади.
"Из Корзинки" ассортименти билан бу ерда танишинг.
App | Telegram | Facebook | Insta | Web
Реклама
Очарчилик диктатура ва демократик давлатларда қандай кечади?
Африкада очилган элитар таълим муассасалари қандай оқибатларга олиб келган?
Ёшларимизнинг бўйи нега паст?
"Ҳошимов Иқтисодиёти"нинг навбатдаги сонида иқтисодчи олим Комилжон Акрамов билан суҳбат бўлибди.
Айни кунларда янги ва амалдаги Mobiuz абонентлари учун қандай махсус таклифлар борлигини биласизми?
Чиройли рақамларга 100% гача чегирмалар.
Сизга ва Mobiuzга уланган дўстларингизга 5 000 МБдан бонуслар.
Компанияга уланган вақтингиздан бошлаб совға сифатида 60 тун чексиз интернет.
Тариф режасидан бир ой бепул фойдаланиш имконияти.
Абонент тўловини ўз вақтида тўлаганлик учун ойига 3000 МБгача бонуслар.
Mobiuz мобил иловасидан биринчи марта фойдаланганда 500 МБ бонус ва балларни мегабайтга алмаштириш дастури.
Батафсил: @MyMobiuz
Реклама
Маиший техникаларни янада арзонроқ харид қилиш имконияти
15-17 июл кунлари Diskont дўконларида электроника ва маиший техникаларни қанчалик узоқ муддатга харид қилсангиз, шунчалик катта чегирмага эга бўласиз.
36 ойлик муддатли тўловга — 36%, 24 ойга -24%, 18 ойга -18%, 12 ойга -12% чегирмалар берилади.
Шошилинг! Чегирмалар фақат 3 кун амал қилади.
📞 712077788
Telegram | Instagram | Реклама
Ipakchilik qo‘mitasi raisi Bahrom Sharipov KunUz nashri va jurnalist Shokir Sharipov ustidan shaxsning shaʼni, qadr-qimmati va ishchanlik obro‘sini himoya qilish yuzasidan sudga berilgan daʼvo arizasini qaytarib oldi va suddan ishni ko'rmasdan qoldirishni so'radi.
👉 @xushnudbek 👈
Корзинка ёз чилласида ичимликлар учун “Ice-акция” эълон қилади
Фақатгина уч кун: 14 июлдан 17 июлгача Корзинка супермаркетлар тармоғида салқин ичимликлар учун учта муздай таклиф мижозларни кутмоқда.
▫️ “5+1 совғага” — 1,5 литрли Hydrolife yoki Pepsi харид қилинг ва фақатгина 5 донаси учун тўланг.
▫️“Черноголовка” лимонадидан 4 та харид қилинг ва яна 2 донаси совғага.
▫️27%гача чегирма — “Чортоқ” минерал суви ва қулупнайли Moxito Fresh ичимликлари учун айнан шундай чегирмалар мавжуд!
“Черноголовка” ичимликлари учун акция фақат бир турдагиси харид қилинганда амал қилади;
Hydrolife ва Pepsi ичимликларига акция нархлари фақат тўплам ҳолатида харид қилинганида амал қилади;
Korzinka Plus kartangizdan foydalanib, 200 000 so‘mdan boshlab xaridlar qiling va BYD Song Plus yutib oling
App | Telegram | Facebook | Insta | Web | Реклама
Қонунларни, одамларни менсимайдиган, уларга қўпол муносабатда бўладиган, бюрократия ва коррупция балосига берилган ҳар қандай раҳбар билан – у вазир ёки ҳоким бўладими, бошқа масъул вазифадаги амалдор бўладими – салбий ҳаракатлари билан давлат обрўсига путур етказаётган бундай кишилар билан узил-кесил хайрлашамиз — Шавкат Мирзиёев
Читать полностью…Жамшид Юнусович Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Бунгача Жамшид Турсунов Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
ЎзА