davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Полковник Миржамол Миралимов Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен кейинги ҳафта Ўзбекистонга келади. Ташриф доирасида у Ўзбекистон расмийлари билан музокаралар ўтказади.

Америка ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Қозоғистонда АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари мулоқот формати — C5+1 форматидаги учрашувида қатнашади.

Читать полностью…

davletovuz

Бир йил олдин Путин Россияси Украинага уруш очиб, бутун дунёни ларзага солган эди. Ўнминглаб бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлди, миллионлаб одам иссиқ уйини, ватанини ташлаб, ўзга юртларда қочоқ бўлди.

Читать полностью…

davletovuz

25 февраль куни республиканинг кўплаб вилоятларида ёмғир-қор ёғади

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 25 февраль шимолда ёғингарчилилик кутилмайди. Сурхондарё вилоятида ёмғир, қолган вилоятларда аввалига ёмғир, кейинроқ қорга айланиб кетиш билан боғлиқ ёғин ҳодисалари кутилади. Тоғларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин.

26-27 февраль кунлари эса республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари -5 даражагача совийди.

Читать полностью…

davletovuz

Американинг “Subway” фастфуд ресторанлари тармоғи Тошкентда ўзининг биринчи ресторанини очади. Қайд этилишича, ресторан янги қурилаётган “Tashkent City Mall” савдо-кўнгилочар марказида жойлашади.

Читать полностью…

davletovuz

Салом Самадов бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача у Қашқадарё вилояти прокурори лавозимида фаолият юритган.

Читать полностью…

davletovuz

Полковник Шавкат Раҳмонов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш.Раҳмонов Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Читать полностью…

davletovuz

Янги автотранспорт воситаларини онлайн давлат рўйхатидан ўтказиш ва рақам бериш тизими жорий қилинади.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат қарори билан турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ўтказилган ҳарбий хизматчига уй-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси тўлашнинг амалдаги 12 ойлик муддати турар жойни расман топшириш муддатига қадар узайтирилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

АҚШ президенти Жо Байденнинг дастлаб Киевга, сўнг Польшага ташриф буюриши, Украинани якдил қўллаб-қувватлаши ҳақида баёнотлари фонида Европа бўйлаб катта турнега чиққан Хитой коммунистик партияси марказий қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси, Хитойнинг ташқи сиёсатига масъул, собиқ ташқи ишлар вазири Ван И Москвага ҳам келди.

Россия расмийлари ва пропагандаси бу ташрифни сиёсийлаштириб, Байден ташрифи билан бир вақтда эканлигига, Хитой Россияни қўллаб-қувватлашига урғу бермоқда. Ҳатто Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифи ҳақида гап-сўзлар янграмоқда. Аслида ҳаммаси руслар айтганидек эмас. Ван И аввалига Европага — хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясига отланган эди. У ҳатто техник сабаблар туфайли Тошкент аэропортига қўниб, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашишга ҳам улгурди.

The Wall Street Journal'нинг ёзишича, Си Цзиньпин ҳақиқатан ҳам яқин ойларда Россияга ташриф билан келади. Аммо The New York Times нашри бу ташриф Хитой Россияни Украина билан урушда қўллаб-қувватлашини англатмаслигини ёзмоқда. Пекин ушбу ташрифнинг аҳамиятини пасайтиришга ҳаракат қилади. Масалан, Си Цзиньпин Москвага ташриф буюришдан олдин Европага бориши истисно қилинмаяпти.

АҚШ билан муносабатлар кескинлашган бир пайтда Европа билан амалий ҳамкорлик Пекин учун муҳимдир. Айниқса, қарийб 3 йиллик карантин чекловлардан сўнг Хитой иқтисодиёти тикланиши учун ҳам бу ташриф зарур. Нафсиламрни айтганда, Хитойнинг ўз манфаатлари бор.

Читать полностью…

davletovuz

Мирзохиджон Қодиров Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” давлат унитар корхонаси директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Унга тизимда коррупцияга барҳам бериш, соҳага халқаро стандартлар, юқори технологияли лабораторияларни жорий қилиб, Ўзбекистонга сифатли дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар кириб келишини таъминлаш каби муҳим вазифалар юклатилди.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар Яшнобод туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши эстакадаси остидаги ҳудудда 1200 ўринли бешта автотураргоҳ ҳамда Сергели туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши ҳудудида 1500 ўринли еттита, жами 2700 ўринли автотураргоҳлар ташкил этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Магистратура қишки қабулида ўқишга кирган хотин-қизларнинг контракт пуллари ҳам давлат томонидан тўлаб берилади — вазирлик

Читать полностью…

davletovuz

Иқтисодиёт хабарлари

➖"Orient Finans" хусусий акциядорлик тижорат банки акциядорлари таркибида ўзгаришлар содир бўлди. Банкнинг йирик акциядорларидан бири Сакен Полатовнинг банкдаги улуши 22,5 фоиздан 57,15 фоизга етган ва банкнинг назорат пакетини қўлга киритган. Бундан ташқари, жисмоний шахс Ситора Ахмеджанова банк устав капиталининг 28 фоизига эгалик қила бошлаган.

➖Капиталбанк Uzum холдинг компанияси таркибига киришини эълон қилди.

➖Ангрен қувур заводи устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши Natural Juice ва Gross суғурта компаниялари консорциуми томонидан 19,2 млн доллар ёки 217,5 млрд сўмга сотиб олинган.

Читать полностью…

davletovuz

Улуғбек Эгамов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBank энг манфаатли курсда валюта сотувларини амалга ошираётган банклардан бири бўлиб қолмоқда.

Кеча, 23 февралдан бошлаб InfinBank валюта сотувларини манфаатлироқ курсда амалга ошириши ҳақида маълум қилган эди.

Бугунги кун ҳолатига кўра, банкнинг барча филиалларида 1 АҚШ доллари нархи 11 365 сўмни ташкил этмоқда ва фойдали харид жиҳатидан InfinBank Ўзбекистон банклари рўйхатида етакчилар қаторида турибди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини ошириш мақсадида 2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майга қадар эксперимент ўтказади. Унга кўра, республика бюджетидан пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига ишчиларининг ойлик-маошдан тўланган даромад солиғини бир вақтнинг ўзида қайтариб бериш кўзда тутилмоқда.

Бунда ҳар бир гектар ер учун ойига камида бир нафар ишчи банд бўлиши, ойлик маош эса меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаслиги керак.

Читать полностью…

davletovuz

Полковник Шуҳрат Алиев Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунгача у Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи эди.

Читать полностью…

davletovuz

Тайёр таъмирланган хонадон + компьютер клуби

NUR турар-жой мавзеси хонадон эгалари учун ривожланган ички инфратузилмани таклиф этади, бу ерда сиз нафақат ишлашингиз, балки дам олишингиз ҳам мумкин.

Аҳил қўшнилар мавзесида хонадон сотиб олиб, сиз жуда кўп кўнгилочар жойларга эга бўласиз, улардан бири ўйин клуби.

Кибер зона куннинг исталган вақтида барча хонадон вакиллари учун очиқ. Бу ерда сиз ўзингиз ўйнашингиз ёки жамоаларга қўшилишингиз ва мусобақаларни ўтказишингиз мумкин.

📲 Call-center: +998 78 777 00 77
📍 Манзил: Лашкарбеги кўчаси, 1.
🌐 www.namunadevelopment.uz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Бухорода Осиё халқаро университетига қишки қабул бошланмоқда

Таълим йўналишлари:
- Иқтисодиёт
- Молия
- Педагогика ва психология
- Бошланғич таълим
- Мактабгача таълим
- Инглиз тили ва адабиёти
- Тарих
- Жисмоний маданият
- Компьютер технологияси
- Кончилик иши
Тиббиётнинг:
- Даволаш иши
- Стоматология
- Фармацевтика

Таълим тури: Сиртқи ва кундузги
Магистратура ҳам мавжуд!
✅ 2-курсга ҳам қабул давом этади.

☎️ +998553050009
www.oxu.uz | @oxu_uz
Манзил: Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчаси, 74-уй. (Мўлжал: Автовокзал)

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тўғри. Кеча Президент ҳузуридаги йиғилишда ҳатто ташқи рекламаларни ҳам рақамлаштириш ҳақида сўз борган. Лекин одамларни сарсон қилаётган, қайсидир валломатнинг чўнтагига тушаётган арзимаган пул эвазига ўзбекистонликлар ва чет элликларнинг асабини еяётган IMEI тизимини ҳеч қурса соддалаштириш, рақамлаштириш — одамлар тараф бир қадам ташлаш бўйича ҳеч нарса дейилмади. Шу темани қачондан бери тепага олиб чиқишнинг ҳеч иложи бўлмайди. Шунча гапирилади, лекин йўлда йўқолиб кетади.

Читать полностью…

davletovuz

Тожикистон ҳудудида юз берган зилзила Ўзбекистоннинг водий вилоятларида 4 баллгача, қолган вилоятларда 3 баллгача сезилди. Тожикистонда яна 3 та афтершок қайд этилган.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳрининг Рақамли ривожланиш департаменти Рақамлаштириш вазирлигига ўтказилади. Департамент республиканинг барча ҳудудларини рақамлаштиришга масъул бўлади. Мазкур департамент Тошкент шаҳрида "Халқ назорати" порталини ишга туширган.

Читать полностью…

davletovuz

Ёшлар ишлари агентлигининг ўндан ортиқ хорижий тилларни малакали устозлардан нолдан бошлаб мутлақо бепул ўрганиш имконини берувчи “ibratfarzandlari/videos">Ибрат фарзандлари” лойиҳаси обуначилари қарийб 150 мингга, жойланган дарслар сони 300 тага, умумий кўришлар сони эса 4,2 млнга етибди.

Лойиҳа раҳбари Рустам Қориев Platina.uz нашрига берган интервюсида лойиҳадан мақсад ёшларга нафақат хорижий тилларни ўргатиш, балки уларни тўғри касбга йўналтириш эканини, бу бўйича ҳам мутахассислар билан иш олиб борилаётганини билдирибди.

Бундан ташқари, келгусида фақат видеодарслар билан чекланмасдан, лойиҳа доирасида тингловчилар билан мулоқотга киришиш, натижада ўқувчиларнинг қай даражада дарсларни ўзлаштирганини назорат қилиб бориш ҳам мумкин бўлади. Тўлиқ суҳбат https://youtu.be/EDQC3LFikbg

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Хорижда муваффақиятга эришган ватандошларимиз ҳақида ҳикоя қилувчи “O‘zbekistonlik” фильмининг учинчи эпизоди тайёр бўлибди. Uzbekistan's club жамоаси фильмнинг тизерини тақдим этди.

Бу галги эпизодда жаҳоннинг энг йирик нефт-газ компанияларидан бири – Shell’да IT-архитектор сифатида ишлаётган Мадина Бердиева ва Страсбург филармоник оркестрининг мусиқий ва бадиий раҳбари Азиз Шоҳакимовлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильм тақдимоти апрель ойида бўлиб ўтади.

Читать полностью…

davletovuz

21 феврал куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Наманган, Сурхондарё, Сирдарё, Бухоро, Андижон, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимликларига меҳмонхона қуриш учун 0,32 гектардан ер ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолаган.

Ёзишларича, бу меҳмонхоналар 2025 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Ёшлар ўртасида Осиё ўйинлари қатнашчилари учун қурилади.

Читать полностью…

davletovuz

2022 йилда даромад солиғи тўловчи жисмоний шахслар сони 5 млн нафардан ошиб, 2021 йилдагига нисбатан 215 мингга кўпайган. Бунда уларнинг 2 млн нафардан сал кўпроғи бюджет секторида, 3 млн нафарга яқини эса нобюджет секторда ишлайди.

Жами даромад солиғини тўловчи жисмоний шахсларнинг 28%и (1,4 млн киши) 1 млн сўмгача (2021 йилга нисбатан камайган) иш ҳақи олади. Улардан 1 млн нафардан ортиғи нодавлат секторда ишлайди. (Балки бу нодавлат секторда ойлик-маошларнинг тўлиқ легаллашмагани билан боғлиқ бўлиши мумкин).

Даромад солиғи тўловчи жисмоний шахсларнинг 52,6%и эса 2 млн сўмгача маош олади. Умуман, 1 млн сўмдан 5,5 млн сўмгача бўлган маош тўлашда бюджет ва нобюджет сектор улуши жуда яқин. Аммо 5,5 млн сўмдан юқори юлган маошли ишларда хусусий сектор улуши юқорироқ.

Читать полностью…

davletovuz

Инфинбанкдан қулай ипотека кредитлари

Ўзбекиcтонда тижорий ипотека фақат қиммат бўлади, қисқа муддатларга берилади ва бошқа шартлари доим ноқулай бўлади, деган тасаввурлар шаклланиб қолган.

Инфинбанк эълон қилган янги акция уй-жой харид қилмоқчи бўлганлар учун қулайлиги билан ажралиб туради. Янги акцияга кўра, энди ипотека кредитлари 23,99% ставкада 15 йилга берилади. Истасангиз, бирламчи бозордан, истасангиз иккиламчи бозордан. Кредитнинг энг кўп миқдори 1 950 000 000 сўмгача.

Янги уй олсам, ҳали кўчмай туриб ипотека танини тўлайманми деб хавотирга борманг. Чунки Инфинбанк акция доирасида бирламчи бозордан сотиб олинаётган янги уйлар учун 12 ойгача имтиёзли давр тақдим этади.

Читать полностью…

davletovuz

Лутфулло Умурзоқов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Президент қарори билан Умид Мадаминов ва Аҳадбек Ҳайдаров қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Читать полностью…
Подписаться на канал