Миссия 25,5 соатда бажарилди: payme фойдаланувчилари болалар рюкзаклари учун миллиард балл хайрия қилишди
payme mahalla хайрия дастури доирасида, компания Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги болаларни ўқув қуроллари билан тўлдирилган 500 дона рюкзаклар билан таъминлаш учун 1 миллиард балл тўплаш миссиясини эълон қилган эди.
«Фаол ва ғамхўр фойдаланувчиларимиз шарофати билан биз бу вазифани атиги 25,5 соатда бажардик! Сизнинг қўшган ҳиссангиз дунёни янада яхшироқ қилади. Биз иштирок этган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», - дейди компания.
Узоқ масофалар ва тунги йўллар зерикарли бўлиши мумкин. Бизда ҳайдовчилар учун ажойиб тавсия бор.
🎙TRUCK FM – йўлдаги инсонларга ҳамроҳ янги радио.
Қалбга яқин қўшиқлар, ҳайдовчиларга мўлжалланган радиолойиҳалар, янгиликлар, жонли эфирдаги салом ва табриклар, энг асосийси йўлда ухлатиб қўймайдиган энергияга бой мусиқалар сизни кутмоқда.
Энди юзлаб километрларни зерикмай босиб ўтишингиз мумкин. Радиони онлайн шаклда TRUCK FM иловаси ёки www.truckfm.uz сайти орқали тинглашингиз мумкин.
Иловани юклаб олиш учун линклар:
PlayMarket орқали юклаб олиш // AppStore орқали юклаб олиш
Дунёнинг исталган нуқтасида Ўзбекистон нафасини ҳис этинг. Йўлингиз бехатар бўлсин.
Реклама
AloqaBank Осиё Тараққиёт Банкининг (ОТБ) “Савдо ва таъминот занжирини молиялаштириш дастури” доирасида “Ўзбекистоннинг етакчи ҳамкор банки” мукофоти билан тақдирланди.
2024 йил Осиё Тараққиёт Банки томонидан AloqaBank мижозларининг умумий 45 млн доллар миқдоридаги лойиҳалари муваффақиятли молиялаштирилди.
Натижалари ҳақида хабар берган мактабимиз Rahimov School эсингиздами?
Ўз фарзандини Rahimov School'да ўқитаётган ота-оналарнинг фикрлари билан ушбу видеода танишишингиз мумкин.
Ҳозирда қабул давом этмоқда. Мактабнинг салкам 90% қисми тўлиб, синфлар бўйича жойлар сони жуда ҳам кам қолибди.
Фарзандларингиз таълим ва тарбияни натижаси билан гапирадиган мактабда олсин!
Тошкент–Самарқанд пулли йўлини қуриш ишлари жорий йилда бошланади. Тошкент–Андижон йўлини барпо этишга эса 2026 йилдан киришилади.
Читать полностью…“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон (иловалари билан)
Читать полностью…Ўзбекистонда илк бор дунёдаги энг йирик тўқимачилик ва мода саноати тадбири ўтказиляпти
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Инновация, ҳамкорлик ва тартибга солиш — тўқимачилик саноати ва текстиль соҳасини ҳаракатлантирувчи кучлари” деб номланган тадбирда 500 дан ортиқ соҳа мутахассислари, йирик халқаро тўқимачилик компаниялари, брендлар, молия институтлари ва чакана савдо вакиллари иштирок этади.
ITMF кенгашининг 7 сентябрь куни бўлиб ўтадиган йиғилиши конференцияга старт беради.
Реклама
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
1 сентябрь куни соат 15:17 да Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани "Кўлқамиш" МФЙ ҳудудида жойлашган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конига қарашли 604-сон қудуғида бурғулаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган.
Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.
Фуқароларнинг тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Вазият тўлиқ назорат остида.
Манба.
«Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз»
«Ўзагросуғурта» АЖ барчани азиз ва улуғ байрам — Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги билан самимий табриклайди.
Компания Ўзбекистоннинг равнақи ва халқ фаровонлиги йўлидаги хайрли ишларда улкан зафарлар тилайди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Реклама
30 август соат 22:00 дан 3 сентябрь 18:00 гача профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан солиқ органларининг айрим электрон хизматлари ишламайди.
Читать полностью…Ҳилола Умарова фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчиларни тақдирлаш тизими ҳақида маълумот берди
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова нима учун халқаро фан олимпиадалари ғолибларига ёзги олимпия ўйинлари чемпион ва совриндорларига тақдим этилганидек катта мукофотлар берилмаслиги ҳақида янграётган саволларга жавоб берди.
Вазирнинг сўзларига кўра, 2019 йилга қадар халқаро фан олимпиадалари совриндорларига фақатгина олий ўқув юртларига киришда имтиёз берилган. Ўша йилдан эътиборан эса, ўқувчилар ва уларнинг устозларини ҳам пул мукофотлари билан тақдирлаш йўлга қўйилган. Хусусан, айни пайтда бешта халқаро асосий фан олимпиадасида (ахборот технологиялари, математика, физика, биология ва кимё) олтин медаль олганлар БҲМнинг 500 баравари (170 млн сўм), кумуш медаль 300 баравари (102 млн сўм), бронза медали эса 200 баравари (68 млн сўм) миқдорида тақдирланади.
Ҳилола Умарова фан олимпиадалари ғолибларини тақдирлаш маросимлари бундан кейин кенг қамровда, катта тантаналар билан ўтказилишини айтиб, буни ёритишда оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан ёрдам сўради.
Президент давлат мукофотларини топширди
✅«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан:
➖Абдурахманов Шухратбек Кушақбаевич - Андижон вилояти ҳокими
➖Мирзаев Зойир Тоирович - Тошкент вилояти ҳокими
➖Турдимов Эркинжон Оқбутаевич - Самарқанд вилояти ҳокими.
✅«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
➖Абдухакимов Азиз Абдукахарович - Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири
➖Қосимов Улуғбек Бердиқобилович - Сурхондарё вилояти ҳокими
➖Оринбаев Аманбай Тлеубаевич - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси
➖Рахимов Жўрабек Рахимович - Хоразм вилояти ҳокими
➖Ходжаев Жамшид Абдухакимович - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари.
✅I даражали “Шон-шараф” ордени билан:
➖Бобожонов Пўлат Раззақович - Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;
✅“Дўстлик” ордени билан:
➖Куранбаев Кахрамон Кучкарович - Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси
➖Исламов Бахтияр Джахангирович - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси
➖Кудбиев Шерзод Давлятович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси
➖Мирзамаҳмудов Жўрабек Турсунпулатович - Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири
➖Шарипов Конгратбай Авезимбетович - Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири
➖Мавлонов Акмалхужа Юсупович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси.
✅“Шуҳрат” медали билан:
➖Ходжаев Асаджан Азатбекович - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори
Ваъда берилди ва бажарилди
Japan Digital University абитуриентларни ўқишга қабул қилаётганда уларга Японияда амалиёт ўташ ва ишлашни ваъда қилган эди.
Ҳозирга келиб, сиз университет танлагунингизча, JDU битирувчилари Японияда муваффақиятли карера қуришни бошлаб юборишган.
JDU ўз талабаларига Япониянинг етакчи компанияларида амалиёт ўташ ва иш топиш учун ноёб имкониятларни тақдим этади. Мазкур олийгоҳда таълим олиш орқали, сиз инновацион технологиялар соҳасидаги замонавий касбга эга бўласиз ҳамда чет элда ишлаш имкониятини қўлга киритасиз.
Қабул якунигача ички имтиҳонга ариза топширишга улгуриб қолинг ва ҳозироқ муваффақият сари йўлингизни бошланг.
JapanDigitalUniversity">📩 БМБА (ДТМ) балли билан ҳужжат топшириш
📥 JDU ички имтиҳонларига ҳужжат топшириш учун
📞 71-200-05-95
Telegram|Instagram|Facebook JapanDigitalUniversity">|YouTube|Web site
Реклама
Йўл ҳаракати билан боғлиқ нотўғри чиқарилган қарор ва хабарномалар устидан my.gov.uz портали орқали шикоят йўллаш мумкин бўлди. Хизмат ҳозирча синов тариқасида ишламоқда, 1 сентябрдан тўлиқ фаолият юритади.
Читать полностью…Пойтахтнинг бир қатор ҳудудларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
Ўчириладиган ҳудудлар ва саналар.
Истироҳат боғлари ва сайилгоҳларни хусусийлаштиришни тақиқлаш таклиф этилмоқда
“Адолат” социал-демократик партияси ўзининг бугун бўлиб ўтган XII қурултойида сайловолди дастурини тасдиқлади. Дастурдан бир қатор муҳим масалалар ўрин олган.
Жумладан:
➖ Фармацевтика ва тиббиёт ходимлари ўртасидаги яширин келишувлар учун жиноий жавобгарлик белгилаш;
➖ Истироҳат боғлари ва сайилгоҳларни хусусийлаштиришни тақиқлаш ва бошқалар.
#sаylоv24
Лицензиясида йўқ йўналишда талабаларни бир йил ўқитган ва пулини қайтармаган Akfa университетига чора кўрилди
Рақобат қўмитасига AKFA университетининг “Commercial Law” (Тижорат ҳуқуқи) йўналишида бир йил ўқиган ва кейинги йилдан ушбу йўналишда ўқиш тўхтатиб қўйилгани, тўланган пуллар қайтариб берилмаётганлиги тўғрисида 10 га яқин мурожаат келиб тушган.
Университетга нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш учун берилган лицензияда рухсат этилган таълим йўналишларида «Тижорат ҳуқуқи» мавжуд эмаслигига қарамасдан, мазкур йўналишда ўқитиш учун 2022/2023 ўқув йилида талабалар ўқишга қабул қилинган ва талабалар 12,5 млн сўмдан 25 млн сўмгача контракт тўловини тўлаган (Қўмитага келиб тушган 7 та мурожаатлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинмаган жами маблағ миқдори 167.500.000,0 сўм).
Ўқиш маълум бир муддат давом этган. 2023 йил август ойида талабаларга “Тижорат ҳуқуқи” йўналишида ўқитиш учун лицензия берилмаганлиги сабабли кейинги 2023/2024 ўқув йилини вақтинчалик гибрид шаклида давом эттириш ёки Халқаро бизнес таълим йўналишида ўқиш таклиф қилинган. Аксарият талабалар бу таклифни рад этган ва айримлари бошқа таълим йўналишида ўқишга рози бўлган.
Бироқ, Университет томонидан бугунги кунга қадар кўрсатилмаган хизмат учун олинган контракт пуллари фуқароларга қайтариб берилмаган.
Мазкур иш кўриб чиқилиб, «CENTRAL ASIAN UNIVERSITY» МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 4, 7, 12, 19 ва 21-моддалари талаблари бузилган деб топилди. Қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик, кўрсатилмаган хизмат учун 7 нафар талаба фуқароларга жами 167.500.000 сўм маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш, шунингдек бошқа фуқароларнинг мурожаати асосида улар билан тегишли қайта ҳисоб-китобларни амалга ошириш юзасидан кўрсатма берилди.
Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби
Читать полностью…Ўзбекистонда маркировкаланган маҳсулотларни блокларда сотиш ERA хизмати ёрдамида амалга оширилади
Рақамли маркировкалаш қоидалари тармоқларда муҳокама қилинмоқда. Маркировкаланган товарлар блокини сотишда кассирлар ҳар бир қадоқ ва банкани қўлда уришга мажбур бўлишади. Аслида, бу ҳолатлар учта сабабга кўра юзага келади:
- Ишлаб чиқаришда маркировкаланган маҳсулотларни агрегация қоидаларини бузиш;
- Кассирнинг блокдаги агрегат кодини қандай сканерлашни билмаслиги;
- Касса аппаратларида агрегат кодини сканерлаш функциясининг йўқлиги.
Тадбиркорларга ишнинг ушбу босқичларига эътибор бериш тавсия этилади. Ишлаб чиқаришда тўғри агрегация блокдаги ҳар бир код маълум бирлик маҳсулотининг маркировкалаш кодларини ўз ичига олишини таъминлайди. Ҳар бир транспорт қадоқлаш коди, ўз навбатида, блоклардаги маълум агрегат кодларини ўз ичига олади. Шундай қилиб, ERA касса хизматидан фойдаланиб, бутун блокни муомаладан чиқариб ташлаш учун битта агрегат кодини сканерлаш кифоя.
«Заводда маркировкалаш ва агрегацияни қандай жорий қилиш, «Асл белгиси»да ҳисоботларни тўғри шакллантириш ва маркировкаланган маҳсулотларни муомаладан тўғри чиқариб ташлаш». ERA хизмати маркировка бўйича саволларга консултация орқали жавоб беради.
Реклама
Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси этиб тайинланди.
У 2019-2022 йилларда Бирлашган Араб Амирликларида элчи бўлган. Шунингдек, ТИВ департаменти директори, Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Бунгача Саидикром Ниёзхўжаев 2018 йилдан бери Остонада элчилик қилаётганди.
Тошкент халқаро аэропортининг кенгайтирилган янги терминали ишга туширилди
Айни пайтда учиб кетиш терминалида майдони 2500 квадрат метрдан ортиқ зал қурилган. Кейинчалик, учиб кетиш терминалининг иккинчи қаватида шаҳарга қарайдиган деярли 2200 квадрат метр майдонга эга яна бир очиқ терасса пайдо бўлади. Ҳар иккала терасса ҳам йўловчилар, ҳам кузатувчи ва кутиб олувчилар учун очиқ бўлади.
Залнинг ўзида йўловчилар ва кузатувчилар дастлабки текширувдан ўтишади (багажлар сканерга жойлаштирилади, одамлар аркали метал детектордан ўтади).
Uzbekistan’s Club жамоаси O‘zbekistonlik.Students сериалининг навбатдаги эпизодини эълон қилибди. Бу галги қаҳрамонлар Йель универистети талабаси Рустам Нуриев ва Нью-Йоркда докторлик даражасини олиш учун ўқиётган Абдуазиз Исакулов.
Читать полностью…Диёрага катта лейтенант, Улуғбек ва Светланага лейтенант ҳарбий унвонлари берилибди.
Читать полностью…UZTELECOM билан хизмат сифатини ошириб, харажатларни камайтиринг
UZTELECOM таклиф этаётган аутсорсинг хизмати оммавий хабарларни етказишда автоматик қўнғироқ, коммуникацияларни марказлашган ҳолда бошқаришда виртуал офис хизмати ҳамда мижозларга тезкор ёрдам кўрсатиш учун онлайн консультацияни ўз ичига олади.
Бу, ўз навбатида, тадбиркор ва бизнес эгаларига операцион харажатларни камайтириш ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ёрдам беради.
Хизмат ҳақида батафсил бу ерда ёки +998712009779 телефон рақами орқали билиб олинг.
Реклама
Осиё Халқаро Университетида ЎзБМБ (ДТМ) натижангиз билан талаба бўлинг
Университет сизга қуйидаги имкониятларни таклиф этади:
- 20 та бакалавриат ва 8 та магистратура учун ҳозирда талабгир бўлган йўналишлар;
- ректор стипендияси ва рағбатлантиришлар;
- таълимнинг кундузги, кечки, сиртқи ва, ҳатто, масофавий шакллари мавжуд;
- контракт нархи масофавий таълим шаклида ўқийдиганлар учун 10 млн. сўм;
- бошқа вилоятлардан қабул қилинган талабалар учун талабалар турар жойи;
- хорижий ҳамда маҳаллий энг яхши профессор-ўқитувчилар;
- Индонезия, Туркия ва Европа ҳамда Осиёнинг бошқа етакчи давлатларида амалийот қилиш;
- таълим йўналишларига ихтисослаштирилган замонавий ўқув ва лаборатория кампуслари;
- фаол ижтимоий ҳаёт ва талабаларнинг назарий ва амалий билимларини ривожлантиришга қаратилган турли клублар ва лойиҳалар.
Тошкентдаги метро бекатлари яқинидаги олий таълим муассасаларида дарсларнинг бошланиш вақтлари
Читать полностью…Рақобат қўмитаси “Ўзбекнефтгаз” АЖга нисбатан иш қўзғатди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан махсус ахборот портали орқали ўтказилган 2 та жами 4,8 млрд сўмга яқин энг яхши таклифларни танлаш савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлик аломатлари аниқланди ва компанияга нисбатан иш қўзғатилди.