Тошкент халқаро аэропортининг кенгайтирилган янги терминали ишга туширилди
Айни пайтда учиб кетиш терминалида майдони 2500 квадрат метрдан ортиқ зал қурилган. Кейинчалик, учиб кетиш терминалининг иккинчи қаватида шаҳарга қарайдиган деярли 2200 квадрат метр майдонга эга яна бир очиқ терасса пайдо бўлади. Ҳар иккала терасса ҳам йўловчилар, ҳам кузатувчи ва кутиб олувчилар учун очиқ бўлади.
Залнинг ўзида йўловчилар ва кузатувчилар дастлабки текширувдан ўтишади (багажлар сканерга жойлаштирилади, одамлар аркали метал детектордан ўтади).
Uzbekistan’s Club жамоаси O‘zbekistonlik.Students сериалининг навбатдаги эпизодини эълон қилибди. Бу галги қаҳрамонлар Йель универистети талабаси Рустам Нуриев ва Нью-Йоркда докторлик даражасини олиш учун ўқиётган Абдуазиз Исакулов.
Читать полностью…Диёрага катта лейтенант, Улуғбек ва Светланага лейтенант ҳарбий унвонлари берилибди.
Читать полностью…UZTELECOM билан хизмат сифатини ошириб, харажатларни камайтиринг
UZTELECOM таклиф этаётган аутсорсинг хизмати оммавий хабарларни етказишда автоматик қўнғироқ, коммуникацияларни марказлашган ҳолда бошқаришда виртуал офис хизмати ҳамда мижозларга тезкор ёрдам кўрсатиш учун онлайн консультацияни ўз ичига олади.
Бу, ўз навбатида, тадбиркор ва бизнес эгаларига операцион харажатларни камайтириш ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ёрдам беради.
Хизмат ҳақида батафсил бу ерда ёки +998712009779 телефон рақами орқали билиб олинг.
Реклама
Осиё Халқаро Университетида ЎзБМБ (ДТМ) натижангиз билан талаба бўлинг
Университет сизга қуйидаги имкониятларни таклиф этади:
- 20 та бакалавриат ва 8 та магистратура учун ҳозирда талабгир бўлган йўналишлар;
- ректор стипендияси ва рағбатлантиришлар;
- таълимнинг кундузги, кечки, сиртқи ва, ҳатто, масофавий шакллари мавжуд;
- контракт нархи масофавий таълим шаклида ўқийдиганлар учун 10 млн. сўм;
- бошқа вилоятлардан қабул қилинган талабалар учун талабалар турар жойи;
- хорижий ҳамда маҳаллий энг яхши профессор-ўқитувчилар;
- Индонезия, Туркия ва Европа ҳамда Осиёнинг бошқа етакчи давлатларида амалийот қилиш;
- таълим йўналишларига ихтисослаштирилган замонавий ўқув ва лаборатория кампуслари;
- фаол ижтимоий ҳаёт ва талабаларнинг назарий ва амалий билимларини ривожлантиришга қаратилган турли клублар ва лойиҳалар.
Тошкентдаги метро бекатлари яқинидаги олий таълим муассасаларида дарсларнинг бошланиш вақтлари
Читать полностью…Рақобат қўмитаси “Ўзбекнефтгаз” АЖга нисбатан иш қўзғатди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан махсус ахборот портали орқали ўтказилган 2 та жами 4,8 млрд сўмга яқин энг яхши таклифларни танлаш савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлик аломатлари аниқланди ва компанияга нисбатан иш қўзғатилди.
2024/2025-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишлари учун табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг минимал миқдори тасдиқланди.
Унга кўра, қабул чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам тўпламаган ҳамда қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар биринчи ўқув йили учун базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан супер-контракт қийматини тўлаган ҳолда ўқишлари мумкин.
Табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоизлик чегирма берилади.
Павел Дуровга айблов эълон қилинди, қамоқда эмас, озодликда бўлади, лекин Францияни тарк этмаслиги керак, бунинг учун 5 млн евро гаров пули қўйиши ва ҳафтасига икки марта полицияга келиб туриши зарур бўлади.
Читать полностью…2024 йилнинг январь-июль ойларида умумий овқатланиш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар рўйхатини Evos компанияси бошқаришда давом этмоқда. Йил бошидан бери унинг товар айланмаси қарийб 495 млрд сўмга етган, тўлаган солиғи 40 млрд сўмдан ошган.
Кейинги ўринни эса 417 млрд сўмлик товар айланмаси ва 26 млрд сўмлик солиқ тўлови билан KFC эгаллаган.
2023 йил якунларига кўра, KFC айланмаси (567 млрд сўм) камроқ бўлса-да, қарийб 60 млрд сўм солиқ тўлаган. Evos эса 620 млрд сўмлик айланма билан 44 млрд сўм солиқ тўлаган.
Ҳуқуқни қўллаш амалиётига рақамли далил институти киритилмоқда. Парламент қуйи палатаси Бош прокуратура томонидан киритилган қонунни қабул қилди.
Читать полностью…Қозоғистоннинг Kaspi финтех компанияси Humo тўлов тизимини хусусийлаштиришда қатнашишга қизиқиш билдиряпти экан.
Читать полностью…Президент Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик бир қатор давлат арбобларини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади
Саида Мирзиёева қозоғистонлик ҳамкасбларига Ўзбекистон олий давлат мукофотларининг берилишини диққатга сазовор ҳодиса сифатида эътироф этаркан, икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон ва Қозоғистон серқирра иттифоқдошлик муносабатларини ривожлантираётганини алоҳида таъкидлади:
– «Биз доим бирга бўлишимиз керак. Ҳамкорлик қилсак, давлатларимиз янада гуллаб-яшнайди, халқларимизнинг турмуши фаровон бўлади», деб ёзади С. Мирзиёева.
Австралияда ходимлар иш вақти тугагандан сўнг телефонини ўчириб қўйиш, иш берувчининг қўнғироқларига ва электрон почталарига жавоб бермаслик ҳуқуқига эга бўлди. Энди иш берувчи бундай йўл тутган ходимларни жазолай олмайди. Янги қонун бугундан кучга кирди.
Читать полностью…«Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз»
«Ўзагросуғурта» АЖ барчани азиз ва улуғ байрам — Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги билан самимий табриклайди.
Компания Ўзбекистоннинг равнақи ва халқ фаровонлиги йўлидаги хайрли ишларда улкан зафарлар тилайди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Реклама
30 август соат 22:00 дан 3 сентябрь 18:00 гача профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан солиқ органларининг айрим электрон хизматлари ишламайди.
Читать полностью…Ҳилола Умарова фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчиларни тақдирлаш тизими ҳақида маълумот берди
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова нима учун халқаро фан олимпиадалари ғолибларига ёзги олимпия ўйинлари чемпион ва совриндорларига тақдим этилганидек катта мукофотлар берилмаслиги ҳақида янграётган саволларга жавоб берди.
Вазирнинг сўзларига кўра, 2019 йилга қадар халқаро фан олимпиадалари совриндорларига фақатгина олий ўқув юртларига киришда имтиёз берилган. Ўша йилдан эътиборан эса, ўқувчилар ва уларнинг устозларини ҳам пул мукофотлари билан тақдирлаш йўлга қўйилган. Хусусан, айни пайтда бешта халқаро асосий фан олимпиадасида (ахборот технологиялари, математика, физика, биология ва кимё) олтин медаль олганлар БҲМнинг 500 баравари (170 млн сўм), кумуш медаль 300 баравари (102 млн сўм), бронза медали эса 200 баравари (68 млн сўм) миқдорида тақдирланади.
Ҳилола Умарова фан олимпиадалари ғолибларини тақдирлаш маросимлари бундан кейин кенг қамровда, катта тантаналар билан ўтказилишини айтиб, буни ёритишда оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан ёрдам сўради.
Президент давлат мукофотларини топширди
✅«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан:
➖Абдурахманов Шухратбек Кушақбаевич - Андижон вилояти ҳокими
➖Мирзаев Зойир Тоирович - Тошкент вилояти ҳокими
➖Турдимов Эркинжон Оқбутаевич - Самарқанд вилояти ҳокими.
✅«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
➖Абдухакимов Азиз Абдукахарович - Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири
➖Қосимов Улуғбек Бердиқобилович - Сурхондарё вилояти ҳокими
➖Оринбаев Аманбай Тлеубаевич - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси
➖Рахимов Жўрабек Рахимович - Хоразм вилояти ҳокими
➖Ходжаев Жамшид Абдухакимович - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари.
✅I даражали “Шон-шараф” ордени билан:
➖Бобожонов Пўлат Раззақович - Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;
✅“Дўстлик” ордени билан:
➖Куранбаев Кахрамон Кучкарович - Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси
➖Исламов Бахтияр Джахангирович - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси
➖Кудбиев Шерзод Давлятович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси
➖Мирзамаҳмудов Жўрабек Турсунпулатович - Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири
➖Шарипов Конгратбай Авезимбетович - Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири
➖Мавлонов Акмалхужа Юсупович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси.
✅“Шуҳрат” медали билан:
➖Ходжаев Асаджан Азатбекович - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори
Ваъда берилди ва бажарилди
Japan Digital University абитуриентларни ўқишга қабул қилаётганда уларга Японияда амалиёт ўташ ва ишлашни ваъда қилган эди.
Ҳозирга келиб, сиз университет танлагунингизча, JDU битирувчилари Японияда муваффақиятли карера қуришни бошлаб юборишган.
JDU ўз талабаларига Япониянинг етакчи компанияларида амалиёт ўташ ва иш топиш учун ноёб имкониятларни тақдим этади. Мазкур олийгоҳда таълим олиш орқали, сиз инновацион технологиялар соҳасидаги замонавий касбга эга бўласиз ҳамда чет элда ишлаш имкониятини қўлга киритасиз.
Қабул якунигача ички имтиҳонга ариза топширишга улгуриб қолинг ва ҳозироқ муваффақият сари йўлингизни бошланг.
JapanDigitalUniversity">📩 БМБА (ДТМ) балли билан ҳужжат топшириш
📥 JDU ички имтиҳонларига ҳужжат топшириш учун
📞 71-200-05-95
Telegram|Instagram|Facebook JapanDigitalUniversity">|YouTube|Web site
Реклама
Йўл ҳаракати билан боғлиқ нотўғри чиқарилган қарор ва хабарномалар устидан my.gov.uz портали орқали шикоят йўллаш мумкин бўлди. Хизмат ҳозирча синов тариқасида ишламоқда, 1 сентябрдан тўлиқ фаолият юритади.
Читать полностью…Open муддатли тўлов
Ушбу илова орқали сизда 68 МЛН сўмгача лимит, 12 ойлик дастлабки тўловсиз бўлиб тўлаш ва қонуний равишда даромад топиш имконияти бор.
Open орқали қонуний пул ишлаш учун қуйидаги қадамларни бажаришингиз лозим: дўстингизга иловамиз ҳақидаги ҳаволани юборинг. Сўнгра, унга онлайн рўйхатдан ўтиш ва виртуал муддатли тўлов картасини очишда кўмаклашинг. Сиз 150 000 сўм, дўстингиз эса 5 миллион сўмлик харидларни амалга оширгандан кейин 60 000 сўм пул мукофотини қўлга киритади.
Шошилинг, ушбу таклиф 30 сентябрга қадар амал қилади.
💰68 000 000 сўм лимит
📞 71-200-15-45
Telegram | Instagram | Facebook | OpenCarduz?si=thwHkt6k1-L02q0q">YouTube
Реклама
Президент қарори билан Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади.
Жамғарма устав капиталини шакллантириш учун давлат улуши ўтказиладиган корхона ва тижорат банкларининг рўйхати тасдиқланди.
Жамғарма акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади ва акциялари оммавий жойлаштирилгунга қадар унинг ягона акциядори Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобланади.
Жамғарманинг 2030 йилгача инвестиция активлари соф фойдасининг камида 50 фоизи тегишли йил якунларига кўра дивидендлар тўлашга йўналтирилади.
InfinBANK эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий ҳомийси бўлди.
Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб ушбу нуфузли спорт анжуманига мезбонлик қилди. Мусобақа Самарқанддаги "Абадий шаҳар" боғидаги эшкак эшиш каналида ўтказилди, бу жой дунёдаги фақат иккита шундай каналдан бири бўлиб, Жаҳон стандартларига мос келади.
Мусобақада 57 давлатдан 500 дан ортиқ спортчи иштирок этди ва 60 та медал ўйналди: 20 та олтин, 20 та кумуш ва 20 та бронза.
InfinBANK спортчиларни қўллаб-қувватлаб, мухлислар учун эсдалик совғалар тақдим этди ва чемпионат ҳудудидаги барда мижозларга 50% чегирма берди. Банкнинг хабарида эшкак эшиш спорт тури унинг қадриятларига мос келиши таъкидланган.
Банк учун бу йирик спорт мусобақаларида ҳомийлик қилиш бўйича илк тажриба эмас. Чемпионат спортнинг одамларни қандай бирлаштириб, илҳомлантириши мумкинлигини намоён қилди.
Реклама
Нақд пулларни комиссиясиз ечиб олиш, кешбек ва бошқа имкониятлар: TBC Bank ўзининг янги банк картасига олдиндан буюртма беришни йўлга қўйди
Бу шунчаки банк картаси эмас, балки яширин комиссияларсиз ва кўплаб қизиқарли таклифлар берадиган кундалик вазифалар учун қулай ечимдир.
Карта имкониятлари:
• Исталган банкоматдан комиссиясиз нақд пул ечиб олиш – қулай ва ортиқча харажатларсиз.
• Харидлар учун кешбек – кундалик харажатларни тежаш.
• Комиссиясиз пул ўтказмалари – яқинларингизни қўллаб-қувватлашнинг осон усули.
Келажакда эса карта ҳаётингизни қулайлаштириш учун янада кўпроқ имкониятлар тақдим этади.
Картани кузда чиқариш режалаштирилган. Ушбу ҳавола орқали унга олдиндан буюртма беришингиз мумкин.
Реклама
Ўқув йили бошланиши олдидан янги смартфон сотиб олиш учун яхши таклиф
Infinix Smart 8 Pro смартфонини Ucellдан манфаатли нархда харид қилиб, шу тўпламда қуйидагиларга эга бўлинг:
✅ “Катта Доимий 40” тариф режаси бўйича 3 ой алоқа хизматлари;
✅ Смартфоннинг тасодифий шикастлар, бузилишлар ва бошқа нохушликлардан ҳимоялаш хизмати.
Манфаатли таклифдан фойдаланишга улгуринг ва таълим олишни Infinix Smart 8 Pro смартфони билан янада қулай ҳамда ишончли қилинг.
Акция 20 августдан Ucellнинг сотув офисларида фақат янги уланишларда амал қилади.
Реклама
Тайинловлар
➖Учқун Елмуратов Навоий вилоятининг Учқудуқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у “Агробанк” АТБ Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
➖Ориф Рахмонкулов Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилояти филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг давлат ва жамоат арбобларидан бир гуруҳини "Дўстлик" ордени билан мукофотлади.
Читать полностью…