bintusodiq | Неотсортированное

Telegram-канал bintusodiq - Bintu Sodiq

140988

Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Реклама учун @hamkormuslimaat_bot

Подписаться на канал

Bintu Sodiq

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

ОТА-ОНАДАН ДУО ОЛИШ

#ЯХШИЛИК_СИЛАИ_РАҲМ
@bintusodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Ҳар ойда 3 кун рўза тутиш – суннат

САВОЛ:
Ассалому алайкум. Рамазон ойидан ташқари ҳар ойда 3 кундан рўза тутиш керак экан. Қайси кунлари рўза тутиш вожиб?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Бу уч кунни «оқ кунлар» дейилади ва у кунларда рўза тутиш вожиб эмас, суннат.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 3-жуз.


#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

ОТА-ОНАНИ РОЗИ ҚИЛИШ

#ЯХШИЛИК_СИЛАИ_РАҲМ
@bintusodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Жумада...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломни кўп айтинг. Камида кечаси уч юзта, кундузи ҳам шунча айтса, яхши бўлади. Кўп айтишнинг эса чегараси йўқ.

اللَّهُمَّ صَلِّ وَ سَلِّمْ وَ بَارِكْ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَ عَلَى آلِهِ وَ ارْضَ عَنْ أَصْحَابِهِ أَجْمَعِين

«Аллоҳумма, солли ва саллим ва баарик ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи вардо ъан асъҳаабиҳи ажмаъийн»
.

"Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммадни ва у зотнинг аҳли байтларини ёрлақагин, салом йўллагин ва баракотли қилгин, барча саҳобаларидан рози бўлгин!"

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

📖Ражаб ойи рўзаси


🎧 "Ҳадис ва ҳаёт" туркумининг "Рўза" китоби
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

#Hadisvahayot_9_juz
@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Jamoamiz ko’klam saylida…

@Muslimaatuz
@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

📖Шаъбон ойининг рўзаси


🎧 "Ҳадис ва ҳаёт" туркумининг "Рўза" китоби
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

#Hadisvahayot_9_juz
@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

📖Шаъбон ярми куни рўзаси


🎧 "Ҳадис ва ҳаёт" туркумининг "Рўза" китоби
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

#Hadisvahayot_9_juz
@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Заковатда зукколар беллашадилар...

28 март куни  бўлиб ўтган Заковат интеллектуал ўйинларининг 4-учрашувидан лавҳалар;

Иштирокчиларнинг бу галги ўйин ҳақидаги фикр-мулоҳазалари;

Лойиҳа ташкилотчиси ва раҳбари Барно Саидраҳмон билан суҳбат, гўзал таассуротлар.

Учрашувларимизни жонли томоша қилишни истайсизми?
Унда қуйидаги бот орқали рўйхатдан ўтинг ва 11 апрель, жума куни соат 14:00 да"Ҳадис ва ҳаёт" туркумининг 3-жузи – "Ният, ихлос, илм" китоби юзасидан бўлиб ўтадиган навбатдаги беллашувга ташриф буюринг.

@PeshqadamlarKarvoniBot

Сиз ҳам "Ният, ихлос, илм" китобини
ўқиб келиб, саволларга жавоб беринг ва ҳадяга  эга бўлинг.

#Буюк_хотира_йили
#Zakovat

https://youtu.be/vnfBjK2aEQ0

🔗 @BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

📖Ҳар ойдан уч кун рўза тутиш йил давомида рўза тутишга тенг.



🎧 "Ҳадис ва ҳаёт" туркумининг "Рўза" китоби
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

#Hadisvahayot_9_juz
@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Яна келди🙂. “Ширин қовунлар”им кўпайяпти🍈🍈🍈

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

27-ҚАДАМ

Тарбияда 101 қадам

Ҳар бир инсон ўз айтар сўзи муҳим ва қадрли эканига ишонади ва бошқалар томонидан эътиборга олинишини хоҳлайди. Шу сабабли устоз-мураббий ҳар қандай масалада мурожаат қилган ўқувчисини жиддий эътибор ва диққат билан тинглаши лозим.

#101qadam
@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Одамларнинг ғамгинлигидан ҳайратлангани

«Боғбон»да муваффақиятга эришган машҳурларнинг оналари билан суҳбатда бўламиз, улар меҳр, севги ва қатъият ортидаги ютуқларни янгидан кашф этадилар.

https://www.youtube.com/watch?v=Ir1TellOGwk

@BIntuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Фарзандларимни юпатмайман

Анонс

🎉 «Боғбон» кўрсатуви премьераси! 🎉

Илк сонини 5 апрель шанба соат 20:00 да кутиб олинг!
👉 Bintu Sodiq YouTube саҳифасида

«Боғбон» – янги кўрсатув. Унда машҳур инсонларнинг оналари билан самимий суҳбатлашамиз. Машҳурлар эса ҳаётидаги энг муҳим инсон – волидаси ҳақида сўз юритадилар.

https://youtube.com/shorts/M45eY9QSNL4
@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Таянч докторантуранинг афзалликлари

💚Тўлиқ

«Мен ҳам олима бўламан»

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

"Билқис" – ўз устида ишлашга интилувчи аёллар жамоаси, яна бир қадам, олға!
2025 йил 12 апрель куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган КАТТА БИЗНЕС ФОРУМда "Пешқадамлар карвони" муассасаси қошидаги "Билқис" лидерлар клуби аъзолари фаол иштирок этишди.
Бизнесни тизимлаштириш, ходимларни самарали бошқариш ва филиаллар очиш каби муҳим мавзуларни қамраб олган мазкур форумда иштирок этиш "Билқис" аъзолари учун шахсий ва касбий ривожланиш сари ташланган муҳим қадам бўлди.
Форумда клуб аъзолари:
Бизнесни раҳбарсиз ҳам ишлайдиган даражага олиб чиқиш;
Иш жараёнларини автоматлаштириш ва тизимлаштириш;
Янги филиаллар ташкил этиш бўйича амалиётлар ҳақида чуқур билим ва кўникмаларга эга бўлишди.
"Билқис" клуби аъзолари бундан кейин ҳам ўз устида ишлаш, билим ва тажрибасини ошириш орқали, самарали ва барқарор бизнес қуриш йўлида олға интилишда давом этади!

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

“Яхши дам – меҳнатга ҳамдам”, деб бежизга айтилмаган.
Бизнинг жамоамиз халқимиз орасида кенг тарқалган бу мақолга риоя қилиб, юртимизнинг сўлим гўшасига дам олиш учун чиқди.

Жамоамиз ходималари нонушта, тушлик, кечки таомлар учун дастурхон ёзиб, баҳорий таомлар билан ўзаро бир-бирларини меҳмон қилдилар.

Сумалак сайли давомида “Муслимаат” радиосининг 1 йиллигига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Ундан “Зийнат” гуруҳининг чиқишлари ҳам ўрин олди.

Тадбир сўнгида:
“Ўзаро ҳадя улашинглар, бир-бирларингизга муҳаббатли бўласизлар” ҳадисига амал қилган ҳолда, устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигида ходималар бир-бирларига ҳадя улашдилар.

Бу жараённинг қизиқарли, қувноқ ўтишини таъминлаган жиҳат — совғаларнинг ноодатий ва қизиқарли бўлиши кераклиги эди.

Сайл давомида “Пешқадамлар карвони” жамоасининг ҳар бир бўлими аъзолари ўз қўллари билан варрак ясадилар.
Ёқимли шамол бошланиши билан улар кўкка кўтарилди.

Варрак учиришдан ташқари, ходималар турли миллий ўйинларимизни ҳам ўйнашди.
Сайл давомида баҳор фаслининг севимли таоми бўлмиш сумалак ҳам пиширилди.

Табиатнинг сокинлиги, тоза ҳаво ва самимий муҳит барчамизга куч-қувват, кўтаринки руҳ бағишлади.

Ушбу сафар давомида нафақат ҳордиқ чиқардик, балки меҳр-оқибатимиз мустаҳкамланди, жамоа бўлиб халқ анъаналарини нишонладик.

Бу сайл жамоанинг ҳар бир аъзоси учун келгусидаги режаларига янги ғоялар йиғиш учун ёрдам берди, десак муболаға бўлмайди.

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Рамазон танлови ғолиблари билан танишинг!

Танловда иштирок этган қуйидаги мутахассислар "Пешқадамлар карвони» муассасасига синов муддати асосида ишга қабул қилиндилар.
Улар қуйидагилар:

•  Муҳаррирлик йўналиши бўйича танловда қатнашган иккита мутахассис:

Замира Гулматова
Дилафруз Эргашева

Телебошловчилик йўналиши бўйича:
София Ганибоева

Монтаж устаси йўналиши бўйича: Илҳомжон Собиров

Ғолибларимизни табриклаймиз. Аллоҳ таоло сизнинг келгусида муассасамизда кўрсатадиган фаолиятингизни хайрли, манфаатли қилсин!

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

26-ҚАДАМ

Тарбияда 101 қадам

Чўпон ўз подасига жавобгардир. Шунинг учун ҳам у ўзини оёғи шикастланган қўзичоқни қучоқлаб олиб юришга мажбур деб билиши керак. Худди шундай ўқувчилар масъулияти ҳам устоз-мураббийнинг зиммасидадир.

#101qadam
@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Гўзал ўрнак соҳибларига муҳтожмиз

Гўзал ўрнак соҳибларига – инсонларнинг мавқеига, обрўсига, мол-дунёсига қараб муомала қилмайдиган, бечораҳол инсонларга кўпроқ эътибор берадиган, уларнинг руҳини, кайфиятини кўтарадиган кишиларга айниқса бугунги кунда муҳтожмиз.

«Гўзал ўрнак» китобидан

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Аёлнинг кучи

🎞Tўлиқ видео: https://youtu.be/ZqwhOZd_xpU

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Қазо рўзаларни тутиш тартиби қандай бўлади?

САВОЛ: Ассалому алайкум. Ёшим 22 да. Ўтган йилдан бeри тўлиқ рўза тутяпман. Ундан олдинги тутмаган рўзаларимнинг қазосини қандай адо этсам бўлади?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Тутмаган рўзаларингизни ҳисоблайсиз. Рамазон ойидан бошқа вақтда имкониятингизга қараб, тартиб билан тутиб, белгилаб бораверасиз.
Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 3-жуз.


#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Премьера

Онам

Назокат Нарзиева

Машраб ғазали
Аҳмаджон Дадаев мусиқаси


https://youtu.be/IQIXX-1zxy0

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Содиқ дўст бўлишнинг 3та шарти

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Азизим, худди шу дарахт каби яшанг: бутун вужудингиз, жисмингиз гуллаб яшнасин, атрофингиздаги барча инсонларга яхшилик, ёқимли ифор, хуш кайфият таратишдек бахт насиб этсин...

Барно Саидраҳмон

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Қазо рўзанинг нияти араб тилида қилинадими?

САВОЛ:
Ассалому алайкум. Қазо рўза нияти араб тилида бўлиши шартми? Агар араб тилида бўлса, илтимос, ёзиб юборсангиз. Жавоб учун раҳмат, Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Ният араб тилида бўлиши шарт эмас. Ўз тилингизда қилсангиз ҳам бўлади. Қайси тилда бўлса ҳам дуруст. Ният қалбнинг иши, уни нутқ қилиш эса эслатма ва таъкид учун холос, бунда албатта ҳар ким ўзи тушунган тилда сўзлаши керак.
Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 3-жуз.


#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

Ҳаром луқма еган одамнинг дуоси
қабул бўладими?

САВОЛ:
Ассалому алайкум. Мeн Рамазон ойи киришидан бир-икки кун олдин ҳаром луқма истeъмол қилгандим. Кeйин Рамазон ойи кирди. Бир ой тўлиқ рўза тутдим. Энди бу рўзам қабул эмасми, қайтадан яна 30 кун қазосини тутиб бeришим кeракми? Ҳаром нарсани истeъмол қилган киши барибир дуойим ижобат бўлмайди, дeб дуо, истиғфор айтмаса, гуноҳкор бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Рамазон ойи киришидан бир-икки кун олдин ҳаром луқма истеъмол қилган бўлсангиз, кейин Рамазон ойида тўлиқ рўза тутган бўлсангиз, ўша тутганингиз ҳисоб, иншааллоҳ, қазо бўлмайди, қайта тутмайсиз. «Ҳаром луқма рўзани бекор қилади», деган гап йўқ. Дуо, истиғфорим қабул бўлмайди, деб бўлмайди. Аксинча, гуноҳ қилган одам дарров тавба қилиши, истиғфорни кўпайтириши, гуноҳи афв қилинишини сўраб, аввалгидан ҳам кўпроқ дуо қилиши керак. Мўмин киши тавба қилиш, истиғфор айтиш ва дуо қилишдан ҳеч қандай ҳолатда тийилмайди, шунингдек, ноумид ҳам бўлмайди.
Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 3-жуз.


#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@BintuSodiq

Читать полностью…

Bintu Sodiq

@BintuSodiq

Читать полностью…
Подписаться на канал