Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Реклама учун @hamkormuslimaat_bot
Ота-оналарга насиҳат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
@BintuSodiq
Анонс
🎉 «Боғбон» премьераси! 🎉
Илк сони 5-апрел, шанба, соат 20:00 да!
👉 Bintu Sodiq YouTube саҳифасида
«Боғбон» – янги кўрсатув. Унда машҳур инсонларнинг оналари билан самимий суҳбатлашамиз. Машҳурлар эса ҳаётидаги энг муҳим инсон – волидаси ҳақида сўз юритадилар.
https://youtu.be/xbYDZdqf2TA
@BintuSodiq
Аллоҳим, шаввол ойида олти кун нафл рўза тутиб, бир йил мобайнида рўзадор юрганлик савобига эришайлик. Ибодатларимизни ва тутган нафл рўзаларимизни ҳусни қабул айлагин. Барчаларимизни икки дунё саодатига мушарраф этгин!
T.me/BintuSodiq
📖Ҳожидан бошқага Арафа куни рўзаси.
🎧 "Ҳадис ва ҳаёт" туркумининг "Рўза" китоби
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
#Hadisvahayot_9_juz
@BintuSodiq
📖Шавволдан олти кун рўза тутиш.
🎧 "Ҳадис ва ҳаёт" туркумининг "Рўза" китоби
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
#Hadisvahayot_9_juz
@BintuSodiq
Фитр ҳайити муборак бўлсин!
Одинахон Муҳаммад Содиқ
@BintuSodiq
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Қалбимизга шодлик, кўзимизга нур, дастурхонларга барака, оиламизга тинчлик неъматларини олиб келувчи Рамазон ҳайити хайрларга васила бўлсин!
@BintuSodiq
Келаётган ҳайит барчамизга муборак бўлсин!
🌻Муборак Рамазон ҳайитининг суннатлари
@BintuSodiq
Рамазоннинг охирги кечаcида турибмиз
Азизлар, Рамазоннинг охирги кечаcида турибмиз. Қулоғингизга “Рамазон тугади, энди ибодатларга бу қадар шўнғима”, деб шивирлаётган овозга қулоқ тутманг. Бу шайтоннинг овозидир. Ибодатларда сусткашлик қилманг. Зеро, амаллар хотимасига кўра қабул бўлади.
Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтади: "Рамазон рўзаси тугаганидан сўнг яна (кейинги ойларда нафл) рўзага қайтиш, одатланиш (у кишининг) Рамазон рўзаси қабул бўлганининг аломатидир. Аллоҳ таоло банданинг амалини қабул қилса, ундан кейин ҳам ушбу солиҳ амални бажаришга муваффақ этиб қўяди".
Шаввол ойида, ундан кейинги ойларда ҳам бизга суннат бўлиб қолган нафл рўзаларни тутиб, ажру савобларимизни кўпайтиришга, Аллоҳга қурбат ҳосил қилишга ҳаракат қилайлик.
Зеро, Аллоҳга ибодат, бандалик асло тўхтамайди, якун топмайди...
@BintuSodiq
Алвидо, Рамазон!
АДИБЛАР СЎЗЛАГАНДА...
Ўн иккинчи сон
Бобораҳим Машраб
Ким санинг борингда беҳад эрди эҳсону савоб,
Эмди хуш кет, то келунча бўлди аҳволим хароб,
Ким сани эъзоз этар, жаннат эгаси беҳисоб,
Хатм қилдим арзими, валлоҳу аълам бис-савоб,
Машрабингдин рози бўл, эй яхши меҳмон, алвидо!
Шеърни Ёрқинжон Фозилжон роҳимаҳуллоҳ ўқиган.
Ғоя муаллифи: Барно Саидраҳмон
https://youtu.be/UUI3EYaH8MU
#adiblar
@BintuSodiq
Инсон икки олам ўртасидадир
🎙Устоз Анвар Аҳмад
@BintuSodiq
Битта хатмнинг савобини тўртта марҳумга
бағишласа бўладими?
САВОЛ: Ассалому алайкум. Қуръони Каримни бир марта хатм қилиб, савобини тўртта марҳумга бағишласа бўладими? Аллоҳ рози бўлсин.
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Жоиз. Бир кишига бағишлаган афзал.
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 3-жуз.
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
@BintuSodiq
📖Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш.
🎧 "Ҳадис ва ҳаёт" туркумининг "Рўза" китоби
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
#Hadisvahayot_9_juz
@BintuSodiq
28 март куни устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" туркум китоблари, 8-жуз – "Закот" китоблари юзасидан бўлиб ўтган Заковат интеллектуал ўйинларининг 4-учрашуви қизғин баҳсларга бой бўлди.
Учрашувларимизни жонли томоша қилишни истайсизми? Унда қуйидаги бот орқали рўйхатдан ўтинг ва 11 апрель, жума куни соат 14:00 да"Ҳадис ва ҳаёт" туркумининг 3-жузи – "Ният, ихлос, илм" китоби юзасидан бўлиб ўтадиган навбатдаги беллашувга ташриф буюринг.
@PeshqadamlarKarvoniBot
Сиз ҳам "Ният, ихлос, илм" китобини
ўқиб келиб, саволларга жавоб беринг ва ҳадяга эга бўлинг.
#Буюк_хотира_йили
#Zakovat
🔗 @BintuSodiq
Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш бидъат эмасми?
САВОЛ: Ассалому алайкум. Шаввол ойида тўза тутган одам 6 кун тутиши керак экан. Бу иш бидъат эмасми?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Рамазон ойидан кейинги ой – шаввол ойида олти кун рўза тутиш айни суннатдир, бидъат эмас.
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 3-жуз.
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
@BintuSodiq
📖Оқ кунлар рўзаси.
🎧 "Ҳадис ва ҳаёт" туркумининг "Рўза" китоби
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
#Hadisvahayot_9_juz
@BintuSodiq
Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
تقبل الله منا و منكم، عيد مبارك علينا و عليكم!
Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум, ъийд мубаарок ъалайнаа ва ъалайкум!
Аллоҳ сизу биздан қабул айласин, Ийд сизу бизга муборак бўлсин!
@BintuSodiq
📌Ийд намози олдидан...
📎Рамазон ҳайитида, Қурбон ҳайитидан фарқли ўлароқ, намозга чиқишдан олдин бирор нарса еб олиш ҳам Рамазон ҳайитининг одобларидан саналади. Бунда Фитр куни рўза тутишдан қайтариққа урғу бериш ва Рамазон рўзаси тугаганлигига эътиборни қаратиш бор.
📎Хайит намозига эртароқ, пиёда, виқор билан, такбир айтган ҳолда бориш фазилатли амаллардандир. Намозга қанча эрта бориб, қанча кўп интизор бўлинса, савоби шунча кўп бўлади. Агар йўл узоқ бўлмаса, имкони бор киши пиёда боргани яхши.
@BintuSodiq
Кўпчилик ишонган, меҳр қўйган, бирор нимани умид қилган кишисидан жафо кўрса, маҳзун бўлади, тушкунликка тушади, изтироб чекади. Шундай ҳолатга дуч келган одам ўша кишига қарата: “Сен ҳам, сенинг қалбинг ҳам Аллоҳнинг мулкидир, Сен ва сенинг кўнглинг Роббимнинг қўлидадир”, десин. Билсинки, Аллоҳ унга улуғ имкониятни берибди. У ҳам бўлса “истиғно”дир. Катталаримизнинг дуоси бор: Ўзингдан ўзгага муҳтож қилмагин”, деган.
@BintuSodiq
Ҳайитгача ҳатм қилишга улгуролмадим…
САВОЛ: Ассалому алайкум. Ҳайит айёми муборак бўлсин. Рамазон ойида Қуръон ҳатм қилишни ният қилиб, савобидан умидвор бўлган ҳолатда астойдил ҳаракат қилиб ўқиб кeлаётган эдим, лeкин ҳатм қилишга улгура олмадим. Чунки ҳали тeз ўқий олмайман ва орада узрли сабабга кўра узилиш бўлган эди. Рамазон ойида 28 пора ўқидим. Нима қилсам экан? Шу ҳақда фикрингизни билмоқчи эдим.
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Қуръон хатмини охирига етказиб қўяверинг. Рамазон кунлари хатмни тугата олмаган бўлсангиз ҳам, шу улуғ кунларда Қуръон тиловат қилганингиз учун савоб олаверасиз. Рамазон ойига улгурмаган бўлсангиз ҳам, хатм учун ваъда қилинган ажр-савоблардан баҳраманд бўласиз. Кейинги йилларда Рамазон ойи ичида тўлиқ хатм қилиш бахти насиб қилсин. Омин!
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 3-жуз.
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
@BintuSodiq
Эътикоф учун рўза шартми?
🎧 "Ҳадис ва ҳаёт" туркумининг "Рўза" китоби
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
#Hadisvahayot_9_juz
@BintuSodiq
💚 Қадр кечаси дуоси
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
«Аллоҳумма, иннака ъафуввун, кариймун, туҳиббул-ъафва,
фаъфу ъанний»
«Аллоҳим, Сен авф қилгувчисан, авф қилишни яхши кўрасан, мени авф қилгин»
📌 Эслатма: Бугунги тун Рамазон ойининг 27-кечасидир.
👉 Duoni tinglash: YouTube Shorts
@BintuSodiq
❗️Rasman: Ramazon hayiti 30-mart, yakshanba kuni nishonlanadi.
@BintuSodiq