beshinchitomon | Неотсортированное

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2064

Ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali

Подписаться на канал

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

⸺ Сени ёмон кўраман!
⸺ Демак бефарқ эмассан?
⸺ Сени жудаям ёмон кўраман!
⸺ Бечора...
⸺ Нимага?!
⸺ Демак, севасан... Инсон инсонни гоҳида энди усиз яшай олмаслигини ҳис қилганда мана шундай бесабаб ёмон кўриб қолади...


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Дунё секин-аста интиҳо сари одимламоқда. Чунки, мўъжизалар
рўй бермай қўйди.

⸺ Габриэл Гарсиа Маркес

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Туйғуда хатар бордир. Чунки унинг йўли ҳамиша янги. Манзил балки танишдир, аммо йўл доимо янги, нотаниш бўлади. Шунинг учун ҳам унда ақл йўлидан юргандаги каби ўтмиш тажрибаларига таяниб бўлмайди...
Хайрли кеч.


⸺ Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

«У сенга 20 цент берди, мен 2 с
цент. Табиийки, сен уни мендан кўра яхшироқ деб ўйладинг. Чунки у кўпроқ берди-да. Лекин билмайсанки, унда 200 цент бор эди, менда эса фақат шу 2 цент...»


© Икром ШАРИФ

#НУРИДДИН
@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#mulohaza #umr_manzaralari

2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир бўлган даҳшатли терактдан бир йил ўтиб Америка газеталарида эълон қилинган турли мақолалар кишини ўйга солади.
Масалан, Йирик компаниялардан бирининг раҳбари 11 сентябрдаги ҳужумлардан арзимас тасодиф туфайли омон қолганини билдиради, маълум бўлишича, у ўша куни ўғлини биринчи марта боғчага олиб боришига тўғри келган. Шунинг учун, йўлдан адашган.

Бошқа бир йигит эса бўғирсоқ олиш учун навбатда қолиб кетади.

Бир аёл соат уйғотгичи кечикиб жиринглагани учун ухлаб қолади ва ишига кечикади.

Кимдир Нью-Жерсидаги тирбандликда ушланиб қолган.
Яна биров автобусга кечиккан.
Бир аёл кийимига кофе тўкиб юборгани учун, кийимини алмаштиришга кўп вақт сарфлаб юборади.

Кимнингдир машинаси ўт олмагани, яна кимдир қўнғироққа жавоб бериш учун изига қайтгани туфайли ҳамон тирик.

Яна бир ходим ўша куни минг уриниб, такси тута олмаган. Сўнг бундай бузилган кайфиятда ишга боришни маъқул топмаган.

Ўша куни эрталаб янги пойабзал кийиб ишга отланган, лекин оёғида қабариқ пайдо бўлгани учун ишига боролмаган одам билан боғлиқ тасадиф, айниқса, ҳайратланарли. У дорихонада кириб, дока сотиб олмоқчи бўлади. Навбат кутиш жараёнида кўнгилсизлик рўй бериб, анча пайт қолиб кетди. Тушуняпсизми, у бугун айнан шу кўнгилсизлик туфайли ҳаёт!
Шу мақолаларни ўқигандан бери тирбандликда туриб қолсам, лифт узоқ куттирса, телефонга қайта-қайта жавоб беришга тўғри келса, болалар секин кейинса, машинамнинг калитини тополмасам, хуллас ғашимни келтирувчи майда-чуйда ташвиш-муаммолар содир бўлса, ўзимча ўйлайман: эҳтимол, Худо менга яхшиликни раво кўрмоқда!

⸺ Игорь Губерманнинг 2003 йилда ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаган пости.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Оскар Уайльд аёллар ҳақида:

— Эркак ҳар доим аёлнинг биринчи севгиси бўлишни хоҳлайди. Аёллар эса бундай масалаларда донороқдир: улар эркакнинг сўнгги севгиси бўлишни исташади.

— Аёлларнинг ажойиб туйғулари бор. Улар аниқ ва равшан нарсадан ташқари бошқа ҳамма нарсага эътибор беришади.

— Аёллар учун дўст йўқ. Улар ё ёқтиради ё ёмон кўради.



👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Жонтемир, энам мени қўйиб сизга мухлис бўлганларини кечириб юбордим, дўстим! Биииир кейинги йиллардаги расмларингизни кўрсатиб шу мухлисликка нуқта қўймоқчи бўлиб юрувдим, майли-йей, индамадим)

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Жаҳонгир Отажонов - Истайсизми

🎧 Истайсизми, йўқми гардун айланар, истайсизми, йўқми қайтиб келаман...

Иқбол Мирзо шеъри

👉 @beshinchitomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Болалигимда ҳайвонот боғига боришни ёқтирардим, чунки ҳайвонларни севардим. Катта бўлгач, ҳайвонот боғини кўрарга кўзим қолмади, чунки ҳайвонларни ҳамон севаман.

Сарвар Раҳимий

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Ё дунё яратасиз ёки дунё сизни яратади!

© Жек Никольсон

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Ташқари билан ичкаридаги об-ҳаво кескин фарқ қилиб иккала муҳит зиддиятга киришганда дераза ойнасига гўзал нақшлар тушади...

Ижод ҳам шундай бир нарса.


⸺ Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

КОНФУЦИЙДАН ЭСКИРМАЙДИГАН ҲИКМАТЛАР:

•••
Мабодо нафратланаётган бўлсанг, демак сени енгибдилар.

•••
Майда-чуйда ишлардан ўзини тия олмаслик, улуғ ишларни ҳалок қилади.

•••
Қадимда одамлар ўзларини етукроқ қилиш учун ўқирдилар, ҳозир ўзгаларни ҳайрон қолдириш учун ўқимоқда.

•••
Сени билмасликларига қайғурма. Сени билишларига чиндан ҳам лойиқмисан, мана бунга қайғур.

•••
Қадимда одамлар кўп гапиришмаган. Улар ўз сўзларига етолмай қолишдан хавотир олишарди.

•••
Ўзингдан сўра: «Мен қайси ишни бажаришни шунчалар истардимки, буни текинга бажаришга ҳам рози бўлардим?»
Бу саволга жавоб бера олсанг, сен ҳаётдаги вазифангни тушунган бўласан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Баъзида бирор нарса учун кураша бошлаймиз. Аммо ҳиссиётлар чалғитади: мақсад йўқолиб, курашнинг ўзи қолади. Бу эса ҳаётимизда ҳеч қачон тугамайдиган, бесамар жанглар бошланди, демак...

Шу хатони қилманг, оғайни.
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Сен кўнгилдан ўтказган инсон,
сени ҳам кўнгилдан ўтказар.
Руҳлар тили ишончли!

⸺ Шамс Табризий

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma

Жавобсиз муҳаббат ⸺ менимча, вазиятни ифодаловчи сўз, муҳаббатни эмас. Муҳаббат ҳеч нарса сўрамайди.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #iqtibos #mulohaza

«Мактублар инсон ҳаётида пайдо бўлганидан бошлаб ўзида маънавий оламимизни, ҳаёт тарзимизни, онг даражамизни ифодалаб келади. Уларнинг босиб ўтган йўлига қараб инсониятнинг бугунга довур нималарга эришиб, нималарни йўқотганини англаш мумкин. Шунинг учун ҳам, хатнинг яна қайтиб бир вақтлар каптар ташиганга ўхшаш қисқа хабарларга айланиши ва улар ўзида фақат маълумот ташиётгани бизни сергакликка чорлаши лозим. Демак, инсон ўзининг руҳий қисмига оид алланарсани бой берди. Нимагадир ишонмай, ниманидир ахтармай қўйди. Бу дунё адабиётининг энг кўп эътироф топган асарларидаги – “Ёлғизликнинг юз йили”, “Қиёмат” каби – цивилизация олдидаги хавотирни, тасаввуф аҳлининг руҳни ўстириш билан боғлиқ қарашларини ёдимга солади...»

Байрам АЛИ, "Сопол қушлар ва “SMS”лар" мақоласидан. "Маънавий ҳаёт журнали, 2025 йил, 1-сон.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Илҳом Иброҳимов ⸺ Сени соғинмоқ

Сени соғинмоқ – денгизда сузмоқ,
Оҳ, нега соғиндим шунчалар ёмон?


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Эркак муҳаббатини рад этишни, эҳтимол, тушуниш ва оқлаш мумкиндир, аммо аёл муҳаббатининг рад этилиши ⸺ ундаги энг олий туйғуни ҳақоратлаши шубҳасиз.


⸺ Стефан Цвейг, “Қалб бесабрлиги”.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat_manzaralari

Ишда ярим кун "Гулимо"ни тинглагандан кейин ҳассос шоирнинг шеърлари ҳар доимгидан-да таъсирлироқ туйилади...


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #kechinma

Сиз севиб бажарадиган ҳар қандай иш ⸺ ижод ва ҳар қандай ижод, ҳаётга ташналикдир. Мен буни уч-тўрт кундан бери саҳар туриб ҳовлимиздаги қулупнай ва гулларга сув қўйишни канда қилмаётган олти яшар қизимнинг ҳаракатларини кузатиб тушундим...
Хайрли кун.

⸺ Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Катталарнинг ёш болага ўхшаб қолиши фожиа эмас. Ҳақиқий фожиа ⸺ болаларнинг биз катталарга ўхшаб қолишидир.

© Рабиндранат Тагор

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #rivoyat

Бир чўпон қўй боқиб юриб, Лангар тоғ этакларида ҳазрати Ҳизрга йўлиқибди.
⸺ Аё, ҳазрат, якка-ю ёлғиз фарзандимни дуо қилинг, токи бахти баркамол бўлсин, ⸺ дубди у. Шунда ҳазрати Ҳизр жавоб берган экан:
⸺ Дуо фарзандингга бўлса, бу ишни ўзинг қила қол, бўтам. Холбуки, Олло даргоҳида ота дуосининг тоши Ҳизр дуосидан оғирроқдир...


⸺ Онам айтган ривоят

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat_manzaralari #tahrirsiz_xayollar

Бир ками раъйингга қараш қолувди,
Айт, шуни ўзимга кўраманми эп?!
Бир ками рухсатинг сўраш қолувди,
Севмайинми,
севайинми ⸺
сени, деб?!
Ахир ўзингмасми сўрамай кирган,
Эшигин қоқмасдан,
қалбим кулбасин?!
Энди ётсирама буёғига ҳам:
Артиб чиқ...
Ғуборин...
Бундай ётмасин!


⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Дунё ўзи билан ҳамнафасларни эркалайди, аммо фақат ўзига қарши чиққанларнигина эслаб қолади.


⸺ Байрам АЛИ

Foto: 2021 yil, Qamashi.


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#эътироф:

Таниқли ношир, адабиётшунос, “Академнашр” нашриёти ва „Жажжи академик“ журнали асосчиси Санжар НАЗАР:


⸺ Масалан, Байрам АЛИ деган бир ёзувчи бор, жуда бемаъни...

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Эркак бошини ерга қўйса, дам олади ⸺ хотиржамлик туяди. Чунки у тупроқдан яралган. Аёл эса эркакнинг (эрнинг) кўксига бошини қўйса, хотиржамлик туяди. Чунки у қовурғадан яралган.

⸺ Икром Шариф

@kitobjavoni_KJ

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#musiqa #ruhiyat_manzaralari

Жуда одобли йигит бўлмасам-да, каналимизни анчадан бери кузатадиган катта ёшли инсонларнинг ҳурмати учун, клипини қўймадим. Аммо қўшиқ ҳам, клип ҳам менга жуда ёқди. Айниқса оҳанг, хонанданинг овозидаги ҳасрат...

Ким билади, бунчалар дард билан у нима ҳақида куйлаяпти?

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Сизга ҳасад кўзи билан қарайдиганларни ҳурмат қилинг: улар сизнинг афзаллигингизни англаган ва тан олган одамлардир.


⸺ Элеанора Рузвильт

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech  #kechinma

Ҳамма синфдошлар далага чиқиб пахта терардик у пайтлар. Бир куни эгатда сиёҳранг аллақандай ёввойи гулга дуч келдик. Қизгина кўз олдимда гулдан бир дона узди. Сўнг қандай қабул қилишимни билмасдан чўчибми, ийманибми уни менга узатди. Қўлларидан ўпиб олай десам малимлар бор эди, оғайни! Лекин юрагим гупуриб кетди. Ширин-ширин ҳислардан вужудим аллатавир тортди. Минг миннатдорлик, бахтиёрлик ила гулни мактабга киядиган оқ кўйлагимнинг кўкрак киссасига солиб қўйдим. Оз деб бўларканми: бугун орадан 20 йил ўтди. Аммо шундан бери... Шундан бери қўлларимни кўксимга боссам, у ерда ажиб гул бордай туюлаверади!..
Хайрли кеч.


⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Эътиборингизга "Маънавий ҳаёт" журналининг 2025 йил, 1-сони тақдим этилмоқда. Журналда тарихий-фалсафий, маънавий-маърифий, илмий-оммабоп мавзудаги муҳим мақолаларни ўқишингиз мумкин.

Бош муҳаррир: Эшқобил ШУКУР

Журнал саҳифаларида:
Абдусаттор ЖУМАНАЗАРОВ:
– Қоратош-Деҳли ҳодисаси

Қозоқбой ЙЎЛДОШЕВ:
– Ғурур кибр эмас...

📌Байрамали ҚЎЛДОШЕВ:
– Эшиклар очиқ, аммо...

Сувон МЕЛИ:
– Навоий ва Чўлпон: Кўк – ер концепти

Жуманазар БЕКНАЗАРОВ:
– Юрак қаримайди

Иброҳим ҒАФУРОВ, Эшқобил ШУКУР:
– Мезбон битта: у бизни кузатади ва кутади (суҳбат)

Анвар БОБОЕВ
– Аросатдаги фаросат

Шодмонқул САЛОМ:
– Мангуликка ўтган кунлар

Қулман ОЧИЛ:
– Жума куни (ҳикоя)

Азим РЎЗИЕВ:
– Лойқаланаётган осмон, кирланаётган замин

Тўлқин ТОҒАЕВ:
– “Ширдоғ” нима?

Гулжаҳон НАМОЗОВА:
– Оддийлардан оддийроқ

📌Байрам АЛИ:
– Сопол қушлар ва “sms”лар

Раҳимбой ЖУМАНИЁЗ:
–Тарозининг икки палласи

Муҳаммад АБДУЛЛАЕВ:
–Тарбия ҳикматдир


@Eshqobil_Shukur_ijodi

Читать полностью…
Подписаться на канал