Ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali
#xayrlikech #ruhiyat_manzaralari
Тиз чўкиб этигин
ўпаман энди
Пир бўлди
Ҳафсалам.
⸺ Муҳаммад Сиддиқ
@BeshinchiTomon
#iqtibos
Тарихни аёллар яратади, гарчанд у кўпроқ эркакларнинг исмини эслаб қолса-да.
⸺ Ҳайнирих Ҳайне
Рассом: Жоржоне
Расм номи: «Юдиф».
#xayrlikech #kechinma
Ёзган нарсаларимни эринмасдан нуқта-вергулигача кўчираётган баъзиларга атиги 9 ҳарфдан иборат исмим нетиб оғирлик қилади, ҳеч тушунмайман!
Айримлари эса бундан ҳам юзсиз: исмимнинг ўрнига ўзининг исмини ёзиб олади!
Ғалати-я? Биттаси, ҳатто, қизимга бағишлаб ёзган шеъримни расми билан ўз номидан эълон қилибди! Жинни бўлиб қолмаганимга шукр...
Ёзган нарсаларимни канал манзилим, ҳеч бўлмаса исмим билан олаётганларга раҳмат. Анави плагиатларга эса...
Хавотирдаманки, шу маломатимниям ҳозир бирорта эси паст ўқиб ҳам ўтирмасдан апил-тапил кўчиради!
Хайрли кеч, оғайнилар. Тузукроқ нарса ёзолмаганим учун кечиринг... ва илтимос, мени тўғри тушунинг.
@BeshinchiTomon
#iqtibos
"Ҳаёт сиздан ким эканлигингиз ҳақида сўрайди. Агар ўз вақтида жавоб бермасангиз, у сизни ўзи истаган одамга айлантиради".
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #iqtibos
Одамлар буғдой пояси каби ⸺ ҳали хом, пишмаганларининг боши осмонда.
⸺ Мавлоно Румий
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma #arxiv
Дардлар ⸺ Аллоҳ ва бандаси ўртасидаги сирдир. Уни ҳаммага очиб-сочиш яхши эмас.
⸺ Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Энг улкан бахт ⸺ ўз ишини севиш ва унга буткул берилиш.
⸺ Стефан Цвейг
👉 @BeshinchiTomon
#ruhiyat_manzaralari
Кўзойнагим тақиб ўйнайсан қизим,
Сокин нигоҳингда ҳайратлар қатор.
Билмасдан жонимни қийнайсан қизим,
Оғир хаёлларга этасан дучор.
Ва шунда тақлиддан тўхтайсан бир зум,
Сезасан, нимадир дилимни ғашлар –
Ахир гўдакларга ярашмас, қўзим,
Дададай хориган, ўйчан қарашлар...
⸺ Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
#xayrlikun #iqtibos
Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади.
Гўзал ўйла, гўзал суйла!
⸺ Мавлоно Румий
@BeshinchiTomon
#iqtibos #kechinma
Кучлилик деганда кўпчилик сабр, бардошни тушунади. Бу ҳам нотўғри эмас. Лекин менинг назаримда ҳақиқий куч ⸺ аввало бошқаларга ёрдам қўлини чўза олишдир. Чунки биринчисида шахсий, иккинчисида умум манфаат бор.
⸺ Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
🎬 Қариндошларнинг анъанавий наврўз сайлидан лавҳалар
П/С: Сизнинг ҳам кўз олдингизга Тоғай Муроднинг қаҳрамонлари келдими? Бу одам амакимнинг ўғли: Эрназар Холмирзаев. Кураш бўйича жаҳон чемпиони. 20 йиллардан бери Тошкентда, Халқаро кураш ассоциациясининг масъул вазифасида. Лекин на шева, на жайдариликни йўқотмаган... Ҳавас қилса арзийди!
Тасвирдаги қолган одамлар ҳам қариндошларим. Уларнинг ҳар бири билан фахрланаман!
Илтимос, ўтказмасдан кўринг, завқли лавҳалар, қизиқ-қизиқ гаплар бор!
Дарвоқе, техник сабабларга кўра кураш ва волейбол баҳсини суратга ололмадик.
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #qatra #arxiv
«⸺ Учгача санайман! Яширинишга улгурмаганлар мендан хафа бўлмасин! Эшитаяпсизларми, мен санашни бошладим? Мана, санаяпма-ан! Би-и-р!.. Икки-и-и!.. Ик-ки-и-и-и яри-и-им...»
Эсингизга тушдими? Болаликда инсонларга кўпроқ имкон берар эдик... Чунки, инсонийроқ эдик...
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
«Агар опа ё сингил муҳтож бўлса, ака ё ука унинг нафақасига мажбурланади»
⸺ Имом Аҳмад, фиқҳ олими.
@BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
⸺ Ер юзидаги одамларнинг овози асло бир-бириникига ўхшамайди. Нега шундай, ҳеч ўйлаб кўрганмисан?
⸺ Илтижо қилсалар овозидан таниб олиш учун Оллоҳ ҳар кимнинг овозини ўзига аён этиб яратган.
© Қўчқор Норқобил
👉 @BeshinchiTomon
#klassika #ruhiyat_manzaralari
Моцартнинг қирқинчи симфонияси. Давид Бай талқинида. Эшитиб кўринг, ёқади.
@BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
Дарвишдан сўрабдилар:
⸺ Етиша олмаслигингизни била туриб нега уни ахтарасиз, нима учун севасиз?
Дарвеш жавоб берибди:
⸺ Ўлишимни била туриб, яшаяпманку...
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos #munosabatlar
Ҳамдардлик ⸺ ташқи кўринишни ёқтирганингизда, дўстлик ⸺ характерни ёқтирганингизда, севги эса ⸺ инсоннинг камчиликларини ёқтирганингизда пайдо бўлади.
© Антуан де Сент-Экзюпери
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Энг даҳшатли одамлар, бу ⸺ ҳаётдан гўзаллик топа олмайдиганлар. Чунки улар ҳеч ким ва ҳеч нарсага ачинмайди.
© Борис Акунин
👉 @BeshinchiTomon
#masal #umr_manzaralari
Балиқчи ўзгачароқ бир балиқ тутди. Унинг олтин балиқ эканини тушунгач, шошиб тилак билдирди:
⸺ Мен пальма япроқлари соя ташлаб турган илиқ денгиз бўйидаги ҳашаматли уйда яшашни ва ширинсўз, гўзал хотиним бўлишини истайман.
⸺ Қийин нарсани сўрадингиз... ⸺ деб жавоб берди олтин балиқ. ⸺ Шунга қарамай, уни эртага тонгга қадар амалга оширишга ҳаракат қиламан. Умуман, бу кеча нимагаки қаттиқ ишонсангиз, ўша содир бўлади.
У балиқни қўйиб юборди... Эрталаб эса уни хотини уйғотди:
⸺ Ув, ялқов! Тура қолсанг-чи, ётавермасдан!
Балиқчи кўзларини очиб, эски кулбаси ва ўша-ўша заҳар хотинини кўраркан, беихтиёр пичирлади:
⸺ Ярамас балиқ, кўнглим сезиб турганди-я, боплаб алдаб кетишини...
© Рус тилидан Байрам Али таржимаси.
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos #ruhiyat
Характер ⸺ инсоннинг ички дунёси ва ташқи дунё ўртасидаги пардадир.
⸺ Зигмунд Фрейд
👉 @BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
ҲАЛИ ЎЛМАГАН ОДАМ
«Бошига тош билан бир урсам…»,
деб ўйлайди кимдир мен ҳақимда.
«Бошини бағримга боссам…»,
деб ўйлайди кимдир мен ҳақимда.
Мен эса
кўтариб юраман
ўша —
минг марта тош тегиб ёрилган,
иссиқ бағирларда димиққан,
ҳамма учун қизиқ
бошимни…
⸺ Баҳодир ИСО
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Экран қаршисидаги ўйлар...
Қай бир телеканалда бош ролни Гойко Митч қойилмақом ижро этган “Оқ бўрилар” деган кино намойиш этилмоқда. Экран қаршисида михланиб ўтирибман. Болалик чоғларимиз шу каби эрк ва озодлик, адолат ва ҳақиқат учун машаққатли курашлар, мардлик, жасорат акс эттирилган фильмларни мароқ билан томоша қилардик. Юртидан қувилган, қамалган, хўрланган қаҳрамонларга ҳамиша хайрихоҳ бўлганмиз, уларни севганмиз, ҳаётда худди шундай қаҳрамонларга ўхшашни жуда-жуда истаганмиз. Бошимизга товуқ патидан шокила тақиб, шох-шаббадан ўқ-ёй ясаб ёвуз ва маккор душманларга қарши курашиш иштиёқида дала-даштга чиқиб кетганмиз. Мана, бугун яна ўша хилдаги кинолардан бирини томоша қилиб ўтирибман. Ўқ-ёй ясаб кўчага чиқиб кетишнинг иложи йўқ. Қарияпмиз. Лекин юракда, қалбда эрк ва озодлик йўлида курашган, юртдан қувилган, хўрланган, ўлдирилган қаҳрамонларга хайрихоҳлик, муҳаббат ҳануз сақланиб қолган экан. Беихтиёр кўзларимга ёш сизиб чиқди. Шунисига ҳам шукр...
⸺ Луқмон Бўрихон, кундаликдан.
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos #munosabatlar #umr_manzaralari
Вайрон бўлган кўнгил ⸺ ижобий аломатдир. У ҳаётда бирор инсон ҳақида яхши умидларга борганингизни билдиради.
© Элизабет Гилберт
👉 @BeshinchiTomon
#umr_manzaralari #masal
Бир роҳиб қайиқда дарёдан ўтаётган эди. Тўсатдан ўзига қараб келаётган бошқа қайиқни кўриб қолди. У бақира бошлади:
⸺ Ҳой, эҳтиёт бўл! Қаерга сузаётганингни қара!
Аммо қайиқ яқинлашишда давом этди. Роҳиб ғазабланиб, баланд овозда сўкина бошлади. Қайиқлар тўқнашганда, у бошқа қайиқда ҳеч ким йўқлигини кўрди. Қайиқ шунчаки арқондан узилиб, оқим бўйлаб сузиб келаётган эди. Роҳиб бўш қайиққа қаратилган ғазабнинг маъносиз эканлигини тушунди.
Ўшандан бери кимдир уни ғазаблантирса, у ўзига:
⸺ Бу шунчаки бўш қайиқ, ⸺ дер эди...
⸺ Жамшид Муслим (Жамшид Заргар) саҳифасидан олинди.
@BeshinchiTomon
#iqtibos
Одам саксон фоиз сувдан иборат. Демак, ҳаётда юксак орзу ва мақсадлари бўлмаса, у шунчаки кўлмак экан!
© Альберт Эйнштейн
👉 @BeshinchiTomon
Азизлар, Ийд ал-Фитр ⸺ Рамазон ҳайити барчангизга муборак бўлсин! Шу улуғ кунларнинг файзу баракоти хонадонингизни, ҳаётингизни асло тарк этмасин.
Ҳурмат билан, Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
#iqtibos
Пул сизни бахтли қилмаслиги мумкин, аммо у сизга савдолашиб кўришга имкон яратади.
⸺ Стендаль
@BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
«⸺ Кетганга оғирми, қолганга?
⸺ Қолганга. Чунки кетганнинг борадиган жойи бор...»
@BeshinchiTomon
#xayrlikun #iqtibos
Ҳеч қачон хотираларингиз орзуларингиздан қадрлироққа айланишига йўл қўйманг.
© Михаил Лермантов
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Олиб қочилган нигоҳлардаги ҳасрат: мен сени ҳеч кимдан топмадим. Афсуски, ўзингдан ҳам...
👉 @BeshinchiTomon