33997
بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم ✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг. ✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор. 💥Бизни канал ёш танламас. @SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал рахбари @FIRDAVS188✓
✅ ИБРАТ
Ярақлаб турган тиллонинг олдида ёғочнинг ҳеч қандай қиймати йўқ. Лекин сувда, чўкаётганингда ёғочга осиласан–у тиллога парво қилмайсан.
Хулоса ва ибрат:
Ҳар бир нарсани ўзига яраша қиймати бўлади. Бу қиймат унга муҳтож бўлганингда янада ёрқин кўринади. Шундай экан, борини қадрлаб, шукрини адо эт!!!
T.me/AZAN_UZZ
ҲАЛОВАТ 356
#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова
🍃 🍃 🍃
—Нега бўлмайди устоз? Ўқиб туриб, иш олган талабалар ҳам кўпку. -Шодиёра умидсиз боқди.
—Шундайкуя... аммо сизларни ўртангизда расмий никоҳ бор. Судда қарши таъраф мана шуни рўкач қилиб кўрсатади. Эрини ҳимоя қиляпти деб, сен бирон далил келтирсанг ҳам, инкор этишга тайёр баҳона бўлади бу никоҳ.
—Устооз. -Шодиёра умидвор боқди.
—Яхшиси сен Рахимов билан гаплашиб кўр. У ўз ишини устаси. -устози маслаҳат бердию, Шодиёрага синчков қаради. —Сенга шунча оғриқлар берган инсонга баттар бўл дейиш ўрнига, нега бунчалар қайғуряпсан? Ўрнингда бошқаси бўлганда....
Бошини сарак-сарак қилди.
—Ўрнингда бўлганимда деган ваз ўқиш осон опа. Ўрнимда бўлиш ва мендек ўйлаш учун. Мен кўрганларни фақатгина ҳис қилиш эмас. Мени ўзим бўлишлари керак.
Унгача мени ҳеч ким тушунмайди.
Ақл бўлиб маслаҳат беришни ҳамма эплайди. Аммо мен бўлиб, мен ҳис қилганларимни ўзимдан бошқаси билмайди. Ҳатто энг яқиним ҳам.
—Эҳҳ сингилгинам-а, сен бўлиш имконсизку. -хўрсинди устози.
Реакция босиб кетишни унутманг💐💐💐💐💐
#Ҳикмат
ҲАР БИР ИНСОН АНА ШУ БАХТГА ЭРИШСИН!
Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳдан: «Бахтли киши ким?» деб сўрашди. У зот: «Бахтли киши – нафас олиши тўхтаса ҳам яхшиликлари тўхтамаган кишидир», дедилар
http://T.me/AZAN_UZZ
Савол:
Нега Аллох ширин тупурик, шўр кўз ёшлари, аччиқ қулоқ суви ва совуқ бурун суви яратган?
Жавоб (олимларнинг сўзларига кўра):
Тупурик ширин одам овқат ва ичимликдан завқланиши учун.
Кўз ёшлари шўр кўзнинг қоровчани сақлаши учун. Агар улар шўр бўлмаса, қоровча эриб кетарди. Яна бир фойдаси кўзни инфексиядан ҳимоя қилиш.
Қулоқдаги суюқлик аччиқ кичик ҳашаротлар қулоққа ва кейин мияга киришининг олдини олиш учун.
Бурундаги суюқлик совуқ мияни соғлом сақлаш учун. Агар у илиқ бўлса, бу мияга зарар етказиши мумкин эди.
Аллоҳу Акбар.
Аллоҳ биз тасаввур қилганимиздан улуғдир.
Туғилганда бизга азан ўқилади, намоз ўқилмайди.
Вафот этганда намоз ўқилади, азан ўқилмайди.
Туғилишдаги азан ўлимдан кейин ўқиладиган намоз учун.
Ҳаёт жуда қисқа...
Фақат азан билан намоз орасидаги масофа.
Буни чуқурроқ ўйлаб кўринг...
Бирга ўтказилган вақтни қадрланг...
Бу матн юракни ларзага солади...
Ўлим ҳақида
Биласизми, ўлимдан кейин сочлар бир неча ой давомида ўсишда давом этиши мумкин?
Биласизми, ўлимдан кейин миянинг чап қисми 7 дақиқагача тирик қолади ва ухлаётгандек бутун ҳаётни кўриб чиқади?
Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ.
Биласизми, ўлимдан кейин 3 кунгача тирик қоладиган орган бу қулоқ?
Шунинг учун ўлаётган одам ёнида талим (талкин) ўқилади.
Субҳаналлаҳ.
Биласизми, ўлим фариштаси Азроил кунига 360 марта сизга қарайди?
Биласизми, Азроил кунига 5 марта уйингизга киради ва Аллоҳнинг руҳни олиш буйруғини кутиб деворга таянган ҳолда туради?
Шундай экан, у сизни кузатаётганда гуноҳ қилмасликка ҳаракат қилинг.
Акс ҳолда, Аллох олдида қандай турасиз?
Агар ҳозир уч марта кечирим сўрасангиз (истиғфор) ва бу хабарни бошқаларга юборсангиз бир неча дақиқада миллионлаб одамлар истиғфор қиладилар ва сиз Аллоҳни хурсанд қиладиган яхшилик сабабчисиз.
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад а ъала али Муҳаммад.
Ўлимдан кейин савоб олишнинг олти осон йўли:
1. Кимгадир Қурон совға қилинг ҳар ўқилганда савоб сизга боради.
2. Касалхонага ногиронлар аравачасини совға қилинг ҳар бир бемор сизга савоб олиб келади.
3. Масжид таъмирида иштирок этинг.
4. Одам кўп бўлган жойга совуқ сув қўйинг, ҳар ким ичса, сизга савоб бўлади.
5. Дарахт ёки ўсимлик экинг, ундан ким фойдаланса, сизга савоб бўлади.
6. Энг осони бу матнни улашинг.
Уч кишининг кўз ёшидан қўрқ:
1. Етим
2. Зулмга учраган
3. Ота ва она
Дунёдаги ўн энг яхши шифокор:
1. Муқаддас Қурон
2. Кўп сув ичиш
3. Етарли кечки уйқу
4. Тоза ҳаво
5. Кунига ярим соат юриш
6. Меёрида соғлом овқатланиш
7. Қуёш нури
8. Асал
9. Қора зира
10. Қадриятга рози бўлиш
1. Ла илаҳа иллаллаҳ билан нафас олинг
2. Руҳни истиғфор билан танбеҳ қилинг
3. Оғриқ пайтида: Алҳамдулиллаҳ деб айтинг
4. Ҳайратда: Субҳаналлаҳ
5. Қувончда: Пайғамбаримизга саловат айтинг
6. Ғамда: Иннаа лиллаҳи а иннаа илайҳи ражиъуун
7. Кўзларни ҳимоя қилиш учун: МашаАллаҳ, табаракАллаҳ деб айтинг
8. Бисмиллаҳ билан бошланг
9. Алҳамдулиллаҳ билан якунланг.
Буни ўйлаб кўринг...
Қиёмат кунида шундай дейсиз:
«Агар мен буни кўпроқ юборганимда...»
Аллоҳ бу матнни нусха кўчирган ҳар бир кишини ғамдан қутқарсин ва истакларини рўёбга чиқарсин. Амин.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоху алайхи васалламга саловатлар бўлсин
T.me/AZAN_UZZ
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ...
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” ни айтинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб сизга Жаннатда хурмо дарахти экилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб ҳар бир калима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар”ни айтинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бор айтинг. (ва гуноҳларга қайтманг)
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Аллоҳ таоло ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува Алaйҳи таваккалту ва ҳува Роббул АршилАзим” ни 7 марта айтинг.
🍀 САВОЛ: Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг.
🍀 САВОЛ: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этишимумкин?
ЖАВОБ: “Астағфируллоҳал Азималлази лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин?
ЖАВОБ: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум мамат” ни ўқинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин?
ЖАВОБ: Яна Ихлос сурасини 3 марта ўқинг.
🍀 САВОЛ: Қандай қилиб шу амалларни ҳаммасини бир неча баробари савобига эришиш мукин.
ЖАВОБ: Шу рисолани қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.
/channel/AZAN_UZZ
Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловот айтинг илтимос! Аллоҳ рози бўлсин сиздан!😊👇
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
http://T.me/AZAN_UZZ
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!
💐 Хайрли тонг! 💐
🕊Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ;
🍀Қалбимизни кенг;
🕊Қадримизни баланд;
🍀Сўзимизни олий;
🕊Ҳаётда муваффақиятли;
🍀Охиратда саодатли;
🕊Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
🍀Қарзларимизга нажот;
🕊Ризқимизга кенглик;
🍀Кунимизга барака;
🕊Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
🍀Дунёда муборак;
🕊Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амиин!
🤲Кунингиз хайрли, барокатли ўтсин
Ҳудуд: Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) UZ
Сана: 2026 йил 15-октябрь, пайшанба
Ҳижрий: 1448 йил 4-жумадул аввал
Услуб: Ҳанафий (Карачи)
Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent)
Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 04:59
Бомдод: 05:17
Қуёш: 06:33
Ишроқ: 06:47*
Зуҳо: 09:07*
Пешин: 12:09
Аср: 16:02
Шом: 17:48
Аввобийн: Шом намозидан кейин*
Хуфтон: 19:15
Таҳажжуд: 01:13*
—
*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.
/channel/AZAN_UZZ
🌙 КИМ ҲАР КЕЧА «ВОҚЕА» СУРАСИНИ ЎҚИСА...
Ибн Асокир нақл қилишича, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу уни кўргани бориб сўради:
— Нимадан шикоятинг бор?
— Гуноҳларимдан.
— Нимани хоҳлайсан?
— Парвардигорим раҳматини.
— Қизларингга бирор совға-салом (мол-дунё) қолдиришимни истайсанми?
— Уларнинг камбағал бўлиб қолишидан қўрқяпсанми? Мен уларга ҳар кеча «Воқеа» сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар кеча «Воқеа» сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқликка учрамайди», деганларини эшитганман.
✨ Тунда Воқеа сурасини бошидан охиригача ихлос билан ўқиган одам қашшоқлик кўрмайди: ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради. Тажрибада синаб кўрганлар бунинг ҳақиқат эканини таъкидлашган.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом яна бир ҳадисда шундай марҳамат қилганлар: “Воқеа бойлик сурасидир. Уни ўзингиз ўқинг ва фарзандларингизга ҳам ўргатинг”(Ибн Мардавайҳ ривояти).
http://T.me/AZAN_UZZ
ҲАЛОВАТ. 353
#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова
🍃🍃🍃
Камол.
—Аҳмедова Сайёрани сизга ким бўлади деб ҳисобласак бўлади.
—Ҳам қишлоқ, бошлиғим ва дўстимни аёли.
🍃 🍃 🍃
—Ҳўш нима бўлибди. Нега мелиция олиб кетибди? -Шодиёра ҳовлиққанча Элёрдан сўради. —Рост-ростдан ҳам Сайёрани пичоқлаб қўйибдими?
—Ҳаа... -деди Элёр Шодиёрага ўйланиб қараркан. —Фақат аёлини эмас, яқин дўстини ҳам пичоқлаган. Иккиси ҳам касалхонада экан.
—Нимаа? Дўстини? Улар...улар тирикми? -Шодиёра бўшашиб кетди.
—Ҳа иккиси ҳам тирик, ҳозирда улардан кўрсатма олинаётган экан.
—Негаа? Нега пичоқлади экан-а? -Шодиёрани оёғидан мадори кетиб деворга суяниб олди. —Нега бундай қилганини билмадингизми?
—Аниқ тафсилотларини ҳали билолмадим. Билишимча ҳиёнатдан гумон қилиб, шу ишни қилган!.
Реакция босиб кетишни унутманг💐💐💐💐💐
БЕШИКДАН ТО ҚАБРГАЧА!
Манманликка берилманг,
Кўкси ғозлар терилманг,
Ўлмайман деб керилманг,
Бешикдан то қабргача.
Бизга берилган дунё,
Охири йўқдек гўё,
Зулматга ёрдир зиё,
Бешикдан то қабргача.
Алла овози тинмас,
Бу куйни борми билмас,
Оналар жони синмас,
Бешикдан то қабргача.
Чопонлари тортиб нам,
Пойгакларда ётса ҳам,
Болам дейди отанг ҳам,
Бешикдан то қабргача.
Миллатим диним дейди,
Яқиним, иним дейди,
Ён қўшнинг ғаминг ейди,
Бешикдан то қабргача.
Қўймас дарвоза ёпиб,
Тўй қилсанг чиқар чопиб,
Йўқ жойдан имкон топиб,
Бешикдан то қабргача.
Дунёнинг эни кенгмас,
Беш қўлинг асли тенгмас,
Бир бўлсанг ғаним енгмас,
Бешикдан то қабргача.
Катта-кичикни сизлаб,
Яшайвер савоб излаб,
Йўлга чиқ, жаннат излаб,
Бешикдан то қабргача.
Яшама қўй қасдма-қасд,
Чиққунча сўнги нафас,
Хасад қилма, қил ҳавас,
Бешикдан то қабргача.
Ўлсанг кафанинг ўраш,
Ёш тўкиб кўнгил сўраш,
Тобутинг бўлсин талаш,
Эшикдан то қабргача.
Шудир гўзал ниҳоя.. Бешикдан то қабргача..
T.me/AZAN_UZZ
ИСТИҒФОР ҲАҚИДА
Зикр билан инсоннинг қалбидаги моғори кетади, покланади. Шунинг учун руҳий тарбия машойихлари бирорта одам олдиларига келиб, ўзларига шогирд тушиб, “Мени шогирдликка олинг. Ибодатни ўргатинг. Қалбимни поклай. Руҳим енгил бўлсин. Аллоҳга яқин бўлай” деса, тавба қил дейдилар. Тавбадан кейин “Астағфируллоҳ”ни тинмай айтасан деган вазифа берадилар. “Астағфируллоҳ” Аллоҳнинг зикрларидан бир зикр. Аллоҳдан мағфират сўрайман, гуноҳимнинг кечирилишини сўрайман дегани. Ана ўшани вазифа қилиб олиб, мурид тинмай “Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ” деб айтаверади. Шу “Астағфируллоҳ”ни ният ва ихлос билан айтавериш қалбни покловчи омилдир. Инсон ният қилиб, баданини таҳорат билан, сув билан поклайди. Қалбни ювай деса, ичкарини сув билан ювиб бўлмайди. Уни ювадиган нарса “Астағфируллоҳ”дир. Ҳар “Астағфируллоҳ”ни айтганда қалбда жойлашиб олган моғор нуқталаридан бир нуқта кўчади. Секин-секин, кўчиб-кўчиб, тушиб-тушиб, покланиб-покланиб, ярқ этади-да, пок қалбнинг эгаси нима зикр қилса, ўзига ботадиган бўлади. Шунинг учун қалбни поклаш зикр билан бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
T.me/AZAN_UZZ
#Ҳадис
САЖДАДАГИ ДУО МУСТАЖОБ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Роббисига энг яқин пайти у сажда қилганидадир. Бас, дуони кўпайтиринглар», - дедилар».
Шарҳ: Намоз банданинг ўз Роббиси билан яккама-якка муножотидир. Намоз мўминнинг меърожидир, у банданинг Аллоҳнинг ҳузурида ўзини энг хор ва энг паст тутган ҳолидир. Сажда эса намознинг бандалик энг равшан намоён бўлиб, хорлик ва зорлик зоҳир бўладиган жойидир. Банданинг зорлиги қанчалар ошса, Аллоҳга шунчалар яқинлашади. Шунинг учун ҳам банда саждада Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин турганда сўрагани қабул бўлиши шундан. Шунинг учун ҳам саждада кўпроқ дуо қилиш керак.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.
/channel/AZAN_UZZ
ҲАЛОВАТ 357
#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова
—Шундай мен бўлиб, ичимдагиларни ҳис қилолмаган инсон. Қандай менга ичимдаги оташни ҳароратини билмай туриб
Қандай сўндирувчи, муз топиб бера олади?
—Энди нима қилмоқчисан?
—Элёр Раҳимов келганмилар? -Шодиёра Уни исм-фамилиясини айтаркан. Қишлоқда берган таклифи ёдига тушди. Бундай гапдан кейин, қайта юзма-юз гаплашиш. Ёрдам сўраш қанчалар тўғри-нотўғри, ҳозир бу нарсалар аҳамиятини йўқотгандек эди.
—Ҳа йигирма дақиқа олдин келди.
—Мен улардан ёрдам сўрайман.
Шодиёра кирганда, Элёр қандайдир қоғозлар билан оввора эди.
—Ассалому алайкум, мумкинми?
Шодиёрани овозини эшитган Элёр қоғозларни бир четга сурди.
—Ваалайкум ассалом. Келинг Шодиёра. Тинчликми?
—Сиз билан гаплашиб олмоқчи эдим. Аниқроғи бир илтимосим бор эди. -Шодиёра Элёрни қаршисига ўтириш баробарида сўради.
—Эшитаман. Қандай илтимос?
—Қишлоқдаги пичоқбозлик иши бўйича, Жавоҳир акага адвакатлик қила оласизми?
Реакция босиб кетишни унутманг💐💐💐💐💐
Давоми бор
T.me/AZAN_UZZ
ҲАЛОВАТ 355
#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова
—Сиз рухий ҳаста эмасмисиз? Икки инсонни ўлдириб қўяй дедингиз. Бунчалик ҳотиржам бўлиш учун. Соғлом бўлиш мумкин эмас. -терговчи жиддий қаради. —Ҳўш нега бундай қилдингиз?
—Улар менга ҳиёнат қилишди.
—Улар айтганча бор экансиз. Демак жаҳлингизга ортиқча эрк беришингиз бор гап. Сиз аёлингизни ва дўстингизни нотўғри тушингансиз.
Калта ўйлаб, шошқалоқлик қилгансиз.
—Ортиқча эрк? Нотўғри тушуниш? -Жавоҳир заҳарҳанда кулди. —Сал кам ярим тунда дўстингиз ва аёлингиз сизни ётоғингизда, бўлса сиз жаҳлингизни тия оласизми? Бу нарсани тўғри тушунасизми?
—Шахсиятга ўтилмасин! -терговчини бироз жаҳли чиқди.
—Мен мисол келтирдим. Ҳўш аёл ва эркакни бир ётоқда, ярим-ялонғоч ҳолатда, бир-бирига клейлангандек ётган ҳолда кўрган одам. Қанчалар жаҳлини босиб, нимасини тўғри тушиниши керак?
Реакция босиб кетишни унутманг💐💐💐💐💐
Бир киши Имомдан сўради:
Домла, уйда хотиним дойим бақириб уришаверади. Нуқул асаби таранг. Шундай ҳолатда уни уришим ёки бирор жазо қўллашим мумкинми? Ёки бошқа чораси бўлса айтинг.
Фарзандларингиз борми?
Ҳа, учта боламиз бор, алҳамдулиллаҳ.
– Ундай бўлса чораси осон, хотинингизни икки кунга отасиникига юборинг, болаларни эса олиб қолингда, ўзингиз қаранг. Икки кундан кейин яна олдимга келасиз, кейин жавоб бераман.
Хулоса:
Аёлларнинг асабийлиги, тоқатсизлиги кўпинча, турмуш тарзининг бир хиллигидан бўлади. Фақат уй юмушлари, бола-чақага қараш уни зериктиради. Шунинг учун аёлингизга уйда ёрдамчи бўлинг, имконингиз етгунича кўчага айлантириш, совға бериш, уни хурсанд қиладиган ширин сўзлар айтиш каби кутилмаган эътиборлар билан кўнглини кўтариб туринг.
T.me/AZAN_UZZ
Васвасага йўлиққанда айтиладиган зикрлар
Аллоҳ таоло Фуссилат сурасининг 36-оятида: «Агар сизни шайтон томонидан бирор васваса йўлдан оздирса, Аллоҳдан паноҳ сўранг. Албатта, У эшитувчи ва билувчи зотдир», деди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангизга шайтон келиб: «Уни ким яратди?» «Буни ким яратди?» деб савол беради, ҳатто, «Раббингни ким яратди?» дейишгача боради. Ана шунда у Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва (фикрига) барҳам берсин», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Бошқа саҳиҳ ривоятда айтилади: «Инсонлар сўрашда давом этишади, ҳатто: «Аллоҳ бутун махлуқотни яратди. Унда Аллоҳни ким яратди?» дейишади. Кимнинг қалбида шу савол пайдо бўлса,
آمَنْتُ بِاللهِ وَرُسُلِهِ
«аманту биллаҳи ва русулиҳи» (Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтирдим), деб айтсин»
http://T.me/AZAN_UZZ
✨"Ла илааха илаллоҳ" билан нафас олинг.
✨"Астағфируллоҳ" билан нафсингизга итоб қилинг.
✨"Алхамдулиллаҳ" деб чиданг.
✨"Субханаллоҳ" билан ҳайратланинг.
✨Расулуллоҳ (Солаллоҳу алайхи ва саллам) саловот билан шодланинг.
✨"Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун" билан махзун бўлинг.
Кўзингиз захрини ✨"Маша Аллоҳ, Таборакаллоҳ" билан синдиринг.
✨"Бисмиллаҳ" билан бошланг.
✨"Алхамдулиллаҳ" билан тугатинг.
✨Сиз ва мендан Аллоҳ рози бўлишини сўранг. 🧕
✨Аллох ризолигидан кейин фақат жаннат бор!
/channel/AZAN_UZZ
Ҳар куни ушбу дуони айтиш нақадар гўзал! ...
✅✅
Аллоҳим! ...
Қалбимни Сенга топширдим, Ўзингдан ўзгага уни боғлиқ қилма! ...
✅✅
Аллоҳим! ...
Нафсимни Сенга топширдим, Ўзингни розилигингдан бошқасига қадам бостирма! ...
✅✅
Аллоҳим! ...
Мен учун энг азиз бўлган инсонларим Ота-Онамни Сенга топширдим, Ўзинг уларни паноҳингда асра, умрларини зиёда эт ва охиратда уларга Жаннатингни олий мақомларини насиб айла! ...
✅✅
Аллоҳим! ...
Ахлим, дўстларим, молим ва барча менга ризқ қилиб, ато етган неъматларингни Ўзингга омонат топширдим, барча маҳлуқотдан ҳимоялаган холда уларнинг барчаларини менга сақлаб бер! ...
✅✅
Аллоҳим! ...
Сенга « ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ МУҲАММАДУР РАСУЛУЛЛОҲ » калимасини омонат қилиб топширдим, ушбу калимани қадари қазо пайти айтишимни насиб қил ва қабрдаги савол-жавоб пайтида уни менга эслаттир, у сабабли тарозумни оғир қил!..
Амин!...
/channel/AZAN_UZZ
#АЗОН 👆👆
ҚАЛБЛАРНИ ЛАРЗАГА СОЛГУВЧИ ЭНГ ГЎЗАЛ ОҲАНГ😪😪
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ ! Саломатмисиз аҳли қадрдонларим. Қаранг яна тонг отди. Ишқилиб бомдод намозидан қолиб кетмадингизми🤔🤔. Дуолар оламида мазза қилдингизми😊😊. Илоҳим жониз тинч бўлсин😊😊. Бугунги тонгингиз муборак бўлиб дуоларингиз ижжобат бўлсин🤲🤲🤲🤲
👇👇👇👇
@AZAN_UZZ
🤲ЯҚИНЛАРИМ УЧУН ГЎЗАЛ ДУО
Келинг бир-биримизга чиройли дуо қилайлик.
Зеро дуо ҳам ибодатдир.
🤲Аллоҳим!
Бандаларинг қалбларидаги нарсани Ўзинг билгувчисан.
🤲Аллоҳим!
Дардман ва касалларга шифо бер.
🤲Бало ва офатдагиларини офиятда қил.
🤲Хожатмандларини ҳожатини раво айла.
🤲Ғам ташвишлиларини ғамларини арит.
🤲Қарздорларини қарзига нажот бер.
🤲Зурриёт талабида бўлганларига солиҳ ва солиҳа фарзанларни насиб эт.
🤲Уйланадиганларига солиҳа кўзни қувонтирадиган жуфт ато қил.
🤲Турмушга чиқадиганларига тақволи, жасур мард эрларни муносиб қил.
🤲Сафардаги ва барча ғойибларни аҳли оиласига қайтар.
🤲Эй Роббим!
Ҳар биримизни қалбимиздаги орзу, ниятларимизни биласан, ундан зиёдасини бизларга ато эт.
🤲Ибодатларимизга куч-қувват бер ва гуноҳларимиздан фориғ бўлишимизни
Ўзинг насиб эт.
🤲Мусофир бандаларингни ҳам ўз паноҳингда асрагин. АМИЙН !!!
T.me/AZAN_UZZ
ҲАЛОВАТ 354
#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова
Шодиёра эшитган гапидан мисли карахт ҳолатга тушганди. Бирдан икки инсонни жонига суиқасд қилган.
Нега?...
Нима учун?...
Қандай қилиб?...
Миясида ғуж-ғуж айланаётган саволлардан мияси тормоз бўлиб қолгандек.
—Шодиёра яхшимисиз? -деди Элёр қизни кўринишидан ҳавотир олиб. —Шодиёрааа.
—Ҳ-ҳаа... ҳа яхшиман! -тутилиб жавоб бераркан. Хайрниям насия қилиб, Элёрдан узоқлашди.
—Кеттикми? -деди Мирзоҳид ранги бир аҳволда келган қизга...
—Ҳа илтимос тезроқ кетайлик. -Шодиёра машинага ўтирар экан. Ҳаёллари ҳамон тарқоқ эди.
🍃 🍃 🍃
—Нега аёлингиз ва дўстингизни пичоқладингиз? -Жавоҳир сўроқ хонасида ўтирар экан. Юзида на афсус, на нафрат, на қайғу, ва на айбдорлик ҳисси бор эди. —Шукур қилинг жабрланувчилар тирик қолди. Бўлмаса ишингиз анча қийинлашарди.
—Ўлишмадими? -деди Жавоҳир тергoвчини юзига қараб.
—Тирик!
—Эссиз, ўлишлари керак эди.
Реакция босиб кетишни унутманг💐💐💐💐💐
T.me/AZAN_UZZ
ҲАЛОВАТ 352
#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова
🍃🍃🍃
Камол.
—Қандай муҳим ишми? Шу дам олиш масканига оид бир-икки масалани гаплашгани боргандим.
—Бир неча соатдан кейин, тонг отарди. Нега шуни кутмадингиз? Шунчалар зарилмиди?
—Йўлим Уни уйи олдидан ўтгани учун, бир йўла гаплашиб кетай дагандимда.
—Жабрланувчи, Аҳмедова Сайёра билан қандай ҳолатда тургандингизки, фуқоро Саидов Жавоҳир шунчаликка борди. Яъни иккингизни ҳам пичоқлашгача олиб борган қандай вазият бўлиши мумкин?
* *
Сайёра.
—Жавоҳир акам ўзи азалдан, пашшадан фил ясайдиганлар хилидан, дўсти иккимизни гаплашиб турганимизни нотўғри тушуниб, тез ҳулоса қилдилар.
—Нима ҳақда гаплашаётгандинглар?
—Шуу, Жавоҳир акам ҳақда, қаерда, қачон келишини сўраётгандилар.
—Тушунарли! Яна бир савол! Жабрланувчи Сатторов Камол билан алоқаларингиз қандай?
—Қайси маънода? -Сайёрани кўзлари олайди.
—Умумий, Сатторов Камолни сизга ким бўлади деб ҳисобласак бўлади?
—Ҳам қишлоқ, ва эримни ёрдамчиси.
Реакция босиб кетишни унутманг💐💐💐💐💐
БИР ТАНГАНИНГ БАРАКАСИ ВА ОНА ДУОСИ
Бошқа бир улуғ зот Боязид Бистомий ҳазратлари ёшликларида тунда нафл ибодат қилиб, узоқ вақт намоз ўқир эдилар. Бир куни қишнинг совуқ кечасида оналари у кишидан сув сўради. Боязид кўзани олиб қарасалар, сув музлаб қолган экан. У зот дарров булоққа бориб, сув олиб келдилар. уйга қайтсалар, оналари қайта ухлаб қолган эди.
Боязид онасини уйғотишга ботинмадилар ва қўлларида сув тўла коса билан оналарининг бош устида тик туриб кутдилар. Совуқдан бармоқлари косага ёпишиб музлаб кетди.
Тонгда оналари кўзини очиб, ўғлини қўлида коса билан кутиб турганини кўрдилар ва йиғлаб юбордилар. Қўлларини дуога очиб: "Аллоҳим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўлгин. Уни инсонларнинг энг азизи ва авлиёси қилгин", деб дуо қилдилар.
Кейинчалик Боязид Бистомий айтган эканлар:"Менинг топган барча маънавий мақомларим, олимлик ва авлиёлигим — ўша кеча онамнинг қилган биргина чин дилдан чиққан дуосининг баракасидир"
Дўстларингизга ҳам улашинг
T.me/AZAN_UZZ
ОМОНАТНИ ЭГАСИНИНГ ИЗНИСИЗ ИШЛАТИБ ТУРСАМ БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Акам Кореяга ишлагани кетган. Ҳар ой менга пул ташлайди. Ўша пулларини йиғиб, жамғариб боряпман. Акамга айтмасдан ўз эҳтиёжларим учун пулларидан ишлатиб, кейин жойига қўйсам бўладими? Бунинг учун гуноҳкор бўлмайманми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу пуллар омонат ҳисобланади. Омонатни эса, эгасининг изнисиз ишлатиб бўлмайди. Гарчи акангиз бўлса ҳам, унинг сизга юбораётган пуллари омонат бўлиб, унинг рухсатисиз ишлатиш мумкин эмас. Шунинг учун сиз акангизга ҳолатингизни баён қилиб рухсат олинг ва шундан кейин ишлатинг. Шундай қилсангиз гуноҳкор бўлмайсиз ҳамда кейинчалик чиқадиган низоларни олдини олган ҳам бўласиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
T.me/AZAN_UZZ
✅🩵🩵🩵
«АСТАҒФИРУЛЛОҲ»
Ҳар бир қилган гуноҳим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»
Ҳар бир тарк қилган фарзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»
Ҳар бир инсонга қилган зулмим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»
Ҳар бир солиҳ инсонга қилган жафоларим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»
Кечиктирган ҳар бир яхшилигим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»
Золимга дўст бўлганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»
Насиҳатчини менсимаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»
Мақталган кишини малол кўрганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»
Гапирган ҳар бир ёмон сўзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»
Ҳақни зое қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»
Ботилга эргашганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»
Беҳуда ўтказилган вақтим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»
Виждонни ҳалок қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»
Фош қилган ҳар бир сирим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿 «Астағфируллоҳ»
Ишончли кишини алдаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»
Хилоф қилган ҳар бир ваъдам учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»
/channel/AZAN_UZZ
⏳ Доим Алҳамдулиллаҳ дегин, Аллоҳнинг неъматларига шукр қил:
🌤 – Уйқудан турганингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки Аллоҳ сени уйқусидан уйғонувчилар сафида қилди.
🏡 – Оиланг билан ўтирганингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки орамизда оилали бўлишни орзу қилаётганлар бор.
🏍 – Ишга кетаётганингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки кўпчилик ҳануз иш қидириб юрибди.
🚶🏻– Соғ-омон, офиятдалигингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки орамизда ҳар қанча нархга бўлса ҳам соғлиқ сотиб олишни орзу қилаётганлар бор.
💖 – Тирик бўлганингга, ризқингни еб юрганингга Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки яхши ишлар қилиб қолиш учун бир зумгина ҳаётга қайтишни орзу қилиб ётган қанчадан-қанча ўликлар бор.
☝️– Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки дуо қилиб, ибодат қиладиган Роббинг бор, чунки кимлардир ҳайвонларга сиғиниб юрибди.
👤– Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки сен айни ўзингсан... Сендан бошқалар сендек бўлишни орзу қилишмоқда.
🌴 – Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки сен тинчликдасан, дунёда ҳатто ўз уйидан кўчага чиқишга қўрқиб турадиган, нотинч ерларда яшайдиган инсонлар бор.
🌙 – Ва яна бир бор Алҳамдулиллаҳ деб Роббингга ҳамдлар айтгинки сен МУСУЛМОНСАН!
👥 - Эй Аллоҳим сенга ҳамд айтишга бизни лойиқ кўрганинг учун яна сенга ҳамд айтамиз. Алҳамдулиллаҳ!! 🤲💗
/channel/AZAN_UZZ