☝️Кўзни қуруқлиги- қалбнинг қаттиқлигидан.
☝️Қалбнинг қаттиқлиги- гуноҳнинг кўплигидан.
☝️Гуноҳнинг кўплиги - ўлимни унутишдан.
☝️Ўлимни унутиш – орзуларнинг узунлигидан.
☝️Орзуларнинг узунлиги – ҳарислик, очкўзликнинг кучлилигидан.
☝️Очкўзликнинг кучлилиги – дунёга қаттиқ муҳаббат қўйишдан.
☝️Дунёга муҳаббат қўйиш эса – барча хатоларнинг бошланишидир.
☝️Аллоҳим, дунёни энг катта ғамимиз, илмда етишган энг катта даражамиз этиб қўймагин, амийн.🤲
♻️Бизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
@ZiyouzKanali
#muftiy_minbari
🌙 БАРЧА ИШЛАРДА ОТА-ОНАНГИЗ БИЛАН МАСЛАҲАТ ҚИЛИНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@ZiyouzKanali
Инсон ўлганидан кейин:
юраги 10 дақиқа яшайди;
ақли 20 дақиқа яшайди;
кўзлари 4 соат яшайди;
териси 5 кун яшайди;
суяклари 30 кун яшайди;
Солиҳ амаллари эса то ҳисоб-китоб Кунигача яшайди.
@ZiyouzKanali
ПАЙҒАМБАРЛАР ЯШАГАН ВА ВАФОТ ЭТГАН ЖОЙЛАР
1. Одам алайҳиссалом Ҳинд диёрига тушган ва ўша ерда вафот этган.
2. Идрис алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Аллоҳ таоло у зотни осмонга кўтарган (вафот этмаган).
3. Нуҳ алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Маккада вафот этган.
4. Ҳуд алайҳиссалом Яманда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
5. Солиҳ алайҳиссалом Ҳижозда яшаган ва Маккада вафот этган.
6. Иброҳим алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
7. Лут алайҳиссалом Урдунда яшаган ва Суриянинг Сафро қишлоғида вафот этган.
8. Исмоил алайҳиссалом Маккада яшаган ва шу ерда вафот этган.
9. Исҳоқ алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
10. Яъқуд алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
11. Юсуф алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
12. Шуайб алайҳиссалом Мадянда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
13. Айюб алайҳиссалом Сурияда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
14. Зулкифл алайҳиссалом яшаган ва вафот этган жой аниқ эмас.
15. Мусо алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
16. Ҳорун алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
17. Довуд алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
18. Сулаймон алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
19. Илёс алайҳиссалом Ливанда яшаган ва осмонга кўтарилган (вафот этмаган).
20. Алясаъ алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
21. Юнус алайҳиссалом Ироқда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
22. Закариё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.
23. Яҳё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.
24. Исо алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Аллоҳ таоло уни осмонга кўтарган.
25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи мукаррамада туғилганлар ва Мадинаи мунавварда вафот этганлар.
Барчаларига Аллоҳнинг саломи ва салавоти бўлсин.
@ZiyouzKanali
#muftiy_minbari
🌙 КИМ ИЛМ ЎРГАНСА МУАММОЛАРДАН ОМОНДА БЎЛАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@ZiyouzKanali
#muftiy_minbari
🌙 АЛЛОҲГА ҚАЙТИШГА ИККИЛАНМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@ZiyouzKanali
Hayotingizni boylarning hayotiga solishtirguncha, ibodatingizni taqvodorlar ibodati bilan taqqoslang!
Dunyo hayoti vaqtincha, oxirat esa abadiy...
@ZiyouzKanali
ФАЗИЛАТЛИ ОНА..!
📿
Ҳали уч ёшга тўлмаган қизча онасининг орқасидан кийимини тортқилаб:
- Ойижон, бугун Жаннатда қаср қурмаймизми? деб қолди.
Менимча янглиш эшитдим шекилли дедиим.
Йуқ, қизча яна шу гапларни қайтарди.. сўнг опалари келиб синглиси айтган гапларни улар ҳам айтишди.
Фазилатли она кўзларимга қараб кулиб деди:
- Фарзандларим билан жаннатда қандай қилиб қаср қуришимизни кўргингиз келаяптими?
Мен "ҳа" деб, бир чеккада уларни нима деётганларини кузатиб ўтирдим.
Аввал она атрофида фарзандлари тизилиб ўтириб олишди. Фарзандларининг ёшлари тахминан 3 ёшдан 10 ёшгача эди. Ҳаммалари хаяжон билан тайёр ўтиришарди. Она "Ихлос" сурасини ўқий бошлади. Кетидан фарзандлари қайтарар эди.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм..
Қул ҳуваллоҳу аҳад, Аллоҳус сомад, лам ялийд ва лам йувлад, валам йакун лаҳу, куфуван аҳад.
Сурани 10 марта қайтаришди.
Тугатиб бўлишгач ҳаммалари бир варакайига бор овозлари билан: Алҳамдулиллаҳ, жаннатда қасримизни қурдик, деб ҳурсанд бўлиб кетишди.
Болалари онасига:
- ойижон, энди хазинамиз ҳам бўлсин.
Кейин биргалашиб,
Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ ..
Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ..
Сўнгра фазилатли она сўради:
- энди, ким сизлардан Росулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам унга жавоб беришларини истайди. Ва қўлларидан сув ичиб, ундан кейин чанқоғини унутишини истайди...
Кейин ҳаммалари бирданига:
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад.. кама соллайта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳим иннака ҳамидум мажийд.. Аллоҳумма борик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад.. кама барокта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳим иннака ҳамидум мажийд.
Кетидан эса тасбеҳ ва такбир ва таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ)ларни кетма кет этиб чиқишиб , ҳурсанд бўлишиб, ҳар қаёққа тарқалишди. Кимдир дарсига қаради, яна кимларидир ўйинчоқларига киришиб кетди.
Буларни қандай қилиб ургатдингиз, деб сўрадим.
Фазилатли Она:
- Болаларим улар билан ўтиришимни яхши кўришади. Мен ҳам вақтдан фойдаланиб, уларга Аллоҳни зикр қилишларини ўргатаман.
Азизлар бу ҳодисани сизлар билан улашгим келди. Кўп болажонларимиз кўрсатувларда ҳар хил қасрлар қурилишларини томоша қилиб унда яшашларини хоҳлашади ёки бўлмасам мультфильм қахрамонларини хазиналарга қандай эришаётганларини томоша қилишади. Уларга буларнинг ҳаммасига қандай осон йул билан эришишлиги мумкунлигини ўргатсак.
Онанинг вафотидан кейин ҳам она ўргатган азкорларни фарзандлари қайтариб турса, онага эҳсон қилишгандай бўлишади, ҳасанотлари етиб боради ин шаа Аллоҳ. Бу она учун дунё ва охиратдаги энг афзал сармоя.
Аёлингизга, фарзандларингизга ўргатинг. Қолган дўстларингиз билан ҳам улашинг...
@ZiyouzKanali
Ёшлигимда жуда ҳам кўп бадиий китоб ўқиганман. Илмийларига ҳам қизиқардим.
Қуръони карим тафсирини ўқиганимдан кейин бошқа китобларга қизиқишим тўхтади.
Арабчани тафсир ўқийдиган даражада ўрганиб кўринг-а.. ундаги ҳақиқат, ҳикмат, илм, бадиият, маъно кабилар ҳеч қачон тугамайди, инсонни бошқа китоблардан беҳожат қилиб қўяди.
Ёки бошқа китоблар Каломи Илоҳийга тасдиқ ва тафсир бўлади.
"Бошқа сўзларга нисбатан Аллоҳ Каломининг фазли, Аллоҳнинг халқига нисбатан фазли кабидир" (Термизий, Дорамий ривоятлари).
MubashshirAhmad
@ZiyouzKanali
🌙 Хайрли тун
Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, Билинги дунё эмас биз ўткинчимиз !
Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг !
Юрагингизга яқин олманг!
АЛЛОҲни савобларига эга бўлинг !
ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН АЗИЗЛАРИМ...
@ZiyouzKanali
ИСТИҒФОРНИНГ ажойиботларидан
Кўнгил роҳатини хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!
Юрак шодлигини хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!
Қалб хотиржамлигини хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!
Яхши роҳат (лаззат) хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!
Жисм қувватини хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!
Бадан саломатлигини хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!
Бало-офатларни даф қилишни хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!
Фитналардан омонлик хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!
Барака ёмғирини хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!
Яхши зурриёт хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!
Солиҳ фарзанд хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!
Ҳалол мол-мулк (бойлик) хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!
Кенг ризқ хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!
Ажр-ҳасанотларнинг зиёда бўлишини хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!
Ёмонликларнинг ўчирилишини хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!
АСТАҒФИРУЛЛОҲ...
@ZiyouzKanali
💵 ДУНЁ ТИЖОРАТЛАРИДАН БИР МУДДАТГА БЎШАБ ОХИРАТ УЧУН ТИЖОРАТ ҚИЛИБ ҚОЛИНГ.
#Албатта_ўқинг
Аллоҳ сизга яхшиликлар берсин, Бизга ота онамиздан ҳам кўп яхшиликлар қилган, жаҳаннамга абадий тушиб кетишлигимиздан сақлаб шунга сабабчи бўлган, суюклигимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ўн бор саловот айтишликга 2 дақиқа вақтингизни аяманг.
أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.
1. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.
أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.
2. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.
أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.
3. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.
أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.
4. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.
أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.
5. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.
أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.
6. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.
أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.
7. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.
أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.
8. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.
أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.
9. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.
أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.
10. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.
Айни дамда сиз Пайғамбаримиз башорат қилган қуйидаги ютуқларга эришдингиз.
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- ўнта раҳмат йўллайди,
- ўн даражага кўтаради,
- ўнта ҳасанот ёзади,
- ўнта хатосини ўчиради».
(📚Насоий, Табароний, Баззор)
💰Энди шу савобларингизни кўпайтиришлик учун тижорат қилинг. Бу учун сиздан икки дақиқа вақт кетади.
☝️Рисолани ўн кишига юборинг!
Бир соат мобайнида сизнинг ҳиссобингизга милиён саловат йиғилади
Яқинларингизни ҳам кўп саловот айтишларига сабабчи бўлинг!
Набий ﷺ: «Ким бир яҳшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор» (Муслим ривояти)
✨ Аллоҳ сизни яхшиликлар билан мукофотласин. Амийн!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? /channel/Shayx_Hazrat/37277
Чўзилган ваъдада ва (шартларга) боғланган ишда хайр йўқ.
Изоҳ. Мунофиқлик иккиюзламачилик энг ёмон феълдир. Сабаби, нифоқ иймонга зиён етказади. Ваъда бериб, уни бажармаслик мунофиқлик аломати. Берилган ваъдани бажариш қанча чўзилса, иккиюзламачиликка шунча яқинлашилган бўлади. Бу яқинлашишнинг бора-бора нифоқ чегарасига ўтиб кетиш хавфи бор. «Фалон ишни қилсанг, сенга берган ваъдамни бажараман» деб ваъданинг адосини шартларга боғлаб қўйишда ҳам яхшилик йўқ. Ваъда бериб, кейин унинг бажарилишини бир шартга боғлаб қўйиш, балки ваъдани бажармаслик қасдида ўйлаб топилган чора бўлиши мумкин. Агар ҳақиқатда шундай бўлса, бу икки карра мунофиқликдир.
"Унвонул баён"дан.
@ZiyouzKanali
☝️Фарзандларингизни (бузғунчи ва ёмонликка чорловчи) фильмлар, (руҳиятига салбий таъсир қилиб, чалғитувчи) мусиқа ва (вақт ўғриси бўлган) сериаллардан ҳимоя қилинг.
Улар бугун томоша қиладилар, эртага уни ҳаётларига татбиқ этадилар.
Қиёмат куни эса ўша нарсалар хусусида биз (ота-оналар) саволга тутиламиз.
🎙Муҳаммадзиё Карим
📌Расмий каналимиз:
@ZiyouzKanali
☝️Гуноҳингизни қандай ўчирасиз?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки муаззиннинг азонини эшитганда: “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ. Ва Муҳаммад унинг бандаси ва расулидирлар. Аллоҳни Робб деб, Муҳаммадни расул деб, Исломни дин деб рози бўлдим деса, унинг гуноҳлари кечирилади”, дедилар.
✍Имом Муслим ривояти.
♻️Бизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз👇
@ZiyouzKanali
Агар одамлар дунё билан бой бўлсалар, сен Аллоҳ таоло билан беҳожат бўл. Агар улар дунё билан хурсанд бўлсалар, Аллоҳ билан бирга бўлиб шодлан. Улар ўз севганлари билан овунсалар, сен Аллоҳни ўзингга дўст тут. Агар улар катталар, юқори мансабдагилар билан азиз бўлиш учун танишсалар, сен ҳам Аллоҳга ўзингни танит, У билан дўст бўл. Шу билан азизлик ва улуғликнинг энг юқори чўққисига чиқасан.
«Бахтли яшаш сирлари» китобидан.
@ZiyouzKanali
Болангизни кўз тегишидан сақланг!
____
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий
@ZiyouzKanali
«МЕН АЛЛОҲНИНГ ҲАБИБИМАН!»
Нубувват қуёши порлаган Мадинаи Мунавварада бир неча саҳоба суҳбатлашиб ўтирарди. Улардан бири: «Қаранг-а, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло махлуқотлар ичра Одамни танлаб олган», деди. Иккинчиси: «Аллоҳ азза ва жалла Ўз халқидан Иброҳимни халил қилган!» деди. Учинчиси: «Мусонинг ҳолидан ажойиброғи борми? Унга Аллоҳ Ўзи билан гаплашишни насиб этган» деди. Тўртинчиси: «Ийсо Аллоҳнинг сўзи ва фаришта орқали унга пуфлаган руҳидир», деди.
Уларнинг гапларини эшитган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ташқарига чиқдилар ва бундай дедилар: «Сизларнинг сўзларингиз ва қойил қолишларингизни эшитдим. Албатта, Одам Аллоҳнинг Сафиюллоҳидир. Ҳа, у зот шундай. Иброҳим Халилуллоҳ. Ҳа, у зот шундай. Мусо Нажиюллоҳ. Ҳа, у зот шундай. Ийсо Руҳуллоҳдир ва Унинг калимасидир. Ҳа, У зот шундайдир. «Инсонлар Аллоҳ таолонинг наздидаги қадри билан билинади. Oгoҳ бўлинг! Мен Ҳабибуллоҳман!» (Имом Термизий ривояти).
Изоҳ: Сафиюллоҳ – Аллоҳнинг саралаб олгани, маъносида. Халилуллоҳ – Аллоҳ таолонинг яқин дўсти, маъносида. Нажий сузи – «муножот қилувчи», «сирлашувчи» деган маънода. Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг амри билан Жаброил алайҳиссалом Биби Марямнинг ёқасидан пуфлаганда халқ қилингани учун «Руҳуллоҳ», Аллоҳ таолонинг «Бўл!» деган калимаси ила пайдо бўлгани учун «Калиматуллоҳ» ҳам дейилган. Ҳабибуллоҳ эса Аллоҳнинг севиклиси, ҳабиби маъносидадир.
“Расулуллоҳга муҳаббат ҳақида 101 қисса”дан.
@ZiyouzKanali
Мавлонодан ҳикоялар
🌺
Абу Жаҳл ва Абу Бакрнинг қараши
Ҳар бир инсоннинг қиладиган хатти-ҳаракати ва фe’л-атвори унинг Аллоҳ ҳузуридаги мақомига кўра бeлгиланур. У эса дунёга ана шу ҳолидан кeлиб чиқиб назар солади. Мовий ойна қуёшни мовий рангда, қизил ойна эса, қизил рангда кўрсатади.
*️⃣*️⃣*️⃣
Бир куни Абу Жаҳл Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламни кўриб: “Ҳошимийлар авлодидан бир хунук юзли киши чиқди”, - дeди.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам унга: “Ҳаддингдан ошдинг, лeкин рост гапирдинг”, - дeб жавоб бeрдилар.
Сўнг ҳазрат Абу Бакр Ул зоти шариф соллалоҳу алайҳи васалламни кўриб: “Сиз шу пайтгача на Шарқдан на Ғарбдан чиққан бир қуёшдирсиз. Энди ўз нурингиз билан, дунёни мунаввар айланг!” - дeдилар.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Абу Бакрга жавобан: “Эй қадрсиз дунёдан юз ўгирган азиз дўстим! Рост айтдингиз, - дeб марҳамат қилдилар.
Воқeага шоҳид бўлиб турган кишилар: “Эй, халқнинг раҳнамоси, иккиси ҳам бир-бирига зид гаплар айтишди, лeкин сиз икковига ҳам: “Рост айтдинг?” дeдингиз, бунинг сабаби нима?, - дeб сўрашди.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам: “Мeн Аллоҳ таоло томонидан сайқалланган бир кўзгудирман. Мeнга қараган ўз фитратида нима бўлса, шуни кўради”, дeдилар.
(И жилд: байт рақам: 2️⃣3️⃣6️⃣5️⃣➖2️⃣3️⃣7️⃣0️⃣)
Турк тилидан Халима Қодирова таржимаси
@ZiyouzKanali
Ҳакимлар айтади: «Сендан ғазабланса ҳам, бирор ёмонлик қилмаган одам билан дўст бўлавер, чунки ғазаб кишининг асл лойини кўрсатб беради».
@ZiyouzKanali
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Биз сафарга чиқдик. Орамиздан бир кишига тош тегиб, бошини ёрди. Кейин ўша одам эҳтилом бўлиб қолди ва шерикларидан “Менинг таяммум қилишимга рухсат топа оласизларми?” деб сўради. Улар “Биз сенга рухсат топа олмаймиз. Ваҳоланки, сен сувга қодирсан” дейишди. Ҳалиги одам ғусл қилди ва вафот этди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига қайтганимизда ўша иш ҳақида хабар берилди. Шунда у зот алайҳиссалом: “Улар уни ўлдиришибди. Аллоҳ ҳам уларни ўлдирсин. Билмасалар сўрамайдиларми? Ахир билмасликнинг шифоси сўраш-ку! У одамнинг таяммум қилиши ва жароҳати устига бир латтани қўйиб ёки боғлаб (бу ровий Мусонинг шаккидир), сўнгра уни устига масҳ тортиб, қолган жасадини ювиши кифоя қиларди” дедилар”. Абу Довуд ривоят қилган.
Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳига Мадинанинг етмишта олими у кишининг фатво беришларига рухсат бергандан кейингина ижтиҳод қилиб, фатво берганлар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ шунчалик олим бўлишларига, мужтаҳид бўлишларига қарамасдан, кўпинча “Билмайман” дер эдилар.
У кишининг Ҳайсам ибн Жамийл деган шогирдлари қуйидаги воқеани ривоят қилган: “Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан бир куни қирқ саккизта масъала сўралди. У киши олтита масъалага жавоб бердилар ва қолган қирқ иккита масъала хусусида эса, “Билмайман” дедилар”.
Бир куни бир киши узоқ шаҳардан у кишининг олдиларига келиб, бир масъалани сўради. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ унга “Билмайман” дедилар. У одам “Мен сизнинг олдингизга узоқ шаҳардан келдим. Энди аҳлимга нима дейман?” деди. Шунда Имом Молик раҳимаҳуллоҳ у одамга: “Аҳлингга “Молик масъалани яхши билмас экан” деб айт” дедилар.
Имом Молик раҳимаҳуллоҳ улуғ мужтаҳид бўлишларига қарамасдан одамларга билмаган нарсалари ҳақида савол берилса “Билмайман” дейишни шу тарзда таълим берардилар. Ваҳоланки, у киши ҳақларида шундай дейилган: “Модомики, Молик Мадина экан, ундан бошқа киши тарафидан фатво берилмайди”. Бундай дейилишининг сабаби бор, албатта.
@ZiyouzKanali
«Эй қалбларни айлантирувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил!»
Шаҳр ибн Хавшаб розияллоҳу анҳу Умму Салама розияллоҳу анҳога: «Эй, мўминларнинг онаси! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг олдингизда бўлганларида аксари дуолари қандай бўлар эди?» – деди. Умму Салама розияллоҳу анҳо: «У зотнинг дуолари «Эй қалбларни айлантирувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил» эди. Бас, мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бу дуони бунча ҳам кўп қиласиз-а?» – дедим. «Эй Умму Салама! Қалби Аллоҳнинг икки бармоғи орасида бўлмаган бирор одам йўқ. Кимни хоҳласа, қоим қилади, кимни хоҳласа, тойдиради», – дедилар» (Термизий).
Бошқа бир ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам энг кўп қиладиган дуолари: «Эй қалбларни ўзгартирувчи, қалбимни динингда собит қил» эди. Буни эшитган саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Сиз ҳам диндан қайтишдан қўрқасизми?» – дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ер юзида мени Аллоҳнинг макридан ҳимоя қила олади?», – деб жавоб бердилар.
@ZiyouzKanali
☀️Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин.
✨ Тонг чоғида эсиб шаббода,
✨ Дилингизга фараҳбахш этсин!
✨ Қалбдан сизга гўзал тилагим,
✨ Аллоҳим сизни асрасин!
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
@ZiyouzKanali
Расулуллоҳни яхши кўриш
Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўришнинг аломатлари ҳақида ажойиб фикрлар билдиришган. Масалан, Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига ёрдамчи бўлиш, шариатини муҳофаза қилиш, ҳаётлик даврида ҳузурига шошилиш, бу борада керак бўлса жонини ва молини фидо қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўришнинг аломатидир», деганлар.
Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: «Бир ишни қилиш имкони бор одамга ўша ишни қилсанг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришдан маҳрум қоласан дейилганда у зот алайҳиссаломни кўрмай қолишдан қўрқиб, ўша ишдан воз кечса, унинг муҳаббати самимийдир».
Аллома Авний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилишни хоҳлаш, у зотга хилоф бўлган ишларни тарк этиш – у зотни яхши кўришнинг аломати эканини унутманг. Бу Исломнинг фарзларидан биридир».
Анвар Аҳмад (Мавлид ойига бағишланган анжумандаги нутқи)
@ZiyouzKanali
#Фарзанд_тарбияси
Устоз-мураббий ижобий самарага эга бўлиши учун ўзи устида тинмай ишлаши лозим. Ўз устида мунтазам ишлаш (комиллик сари интилиш) устоз-мураббийнинг кундалик вазифасига айланиш керак. Акс ҳолда кўплаб қобилият ва истеъдодлар унинг лаёқатсизлиги туфайли ўсмай қолиши мумкин.
@ZiyouzKanali
Таомланишдаги суннатлар
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам учта бормоқлари билан ер эдилар ва қўлларини артишдан олдин ялар эдилар».
Муслим ривоят қилган.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, шайтон сизларнинг ҳар бирингизнинг ҳар бир ишида ҳозир бўлади; таомига ҳам ҳозир бўлади. Қачон бирингиздан луқма тушса, ундаги нолойиқ нарсани кетказиб, кейин есин. Уни шайтонга тарк қилмасин. Агар фориғ бўлса, бармоқларини яласин. Чунки, у таомининг қаерида барака бўлишини билмас», – дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Ул зот лаганни бармоқларимиз ила сидириб ялашга амр қилдилар ва:
«Албатта, сизлар таомингизнинг қаерида барака бўлишини билмассиз, – дедилар», дейилган.
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Сувайд ибн Нуъмон розияллоҳу анҳу:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Хайбарга чиқдик. Саҳбога етганимизда у зот таом чақирдилар. Фақатгина талқон келтирилди. Бас, едик. Сўнг у зот намозга тураётиб оғизларини яхшилаб чайдилар. Биз ҳам чайдик».
Бухорий ривоят қилган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз таом еса, қўлини яламай ёки ялатмай туриб артмасин», – дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
@ZiyouzKanali
У мендан кўра сахийроқ
Абдуллоҳ ибн Жаъфар чорбоғига кетаётиб, бир хурмо дарахтининг ёнида тўхтади. Ҳабаш қул бола дарахтга чиқиб меваларини тераётган эди. У хизмати эвазига уч дона нон олди. Шу пайт бир ит келиб қолди. Бола қўлидаги ноннинг биттасини итга берди. Ит уни еди. Сўнг иккинчисини берди. Ит уни ҳам еди. Учинсини ҳам бериб юборди.
Абдуллоҳ қараб туриб савол берди:
–Ҳой болакай! Кунига қанча иш ҳақи оласан?
–Нега сўраяпсиз? – деди болакай.
-Нега итни ўзингдан афзал кўрдинг?
-Бизнинг маҳалламизда ит йўқ эди. Ўйлашимча, бу ит узоқ масофадан оч-наҳор келганга ўхшаяпти. Шунинг учун қуруқ қайтаргим келмади.
-Бугун нима ейсан?
-Бугунча овқат емай қўяқоламан.
Аллоҳга қасамки, у мендан кўра сахийроқ экан! – деди Абдуллоҳ ибн Жаъфар ва ўша хурмо билан болани сотиб олди. Сўнг уни Аллоҳ йўлида озод қилиб борди. Хурмони болага эҳсон қилди.
@ZiyouzKanali