Ҳаёт давом этади...
Хулоса эса ўзингиздан, ибрат учун яқинларга ҳам улашинг!
👉 @ZiyouzKanali
Ёшлигимда жуда ҳам кўп бадиий китоб ўқиганман. Илмийларига ҳам қизиқардим.
Қуръони карим тафсирини ўқиганимдан кейин бошқа китобларга қизиқишим тўхтади.
Арабчани тафсир ўқийдиган даражада ўрганиб кўринг-а.. ундаги ҳақиқат, ҳикмат, илм, бадиият, маъно кабилар ҳеч қачон тугамайди, инсонни бошқа китоблардан беҳожат қилиб қўяди.
Ёки бошқа китоблар Каломи Илоҳийга тасдиқ ва тафсир бўлади.
"Бошқа сўзларга нисбатан Аллоҳ Каломининг фазли, Аллоҳнинг халқига нисбатан фазли кабидир" (Термизий, Дорамий ривоятлари).
MubashshirAhmad
👉 @ZiyouzKanali
Аллоҳдан хавф қилганинг қадар халойиқ сендан ҳайбатланади. Аллоҳни севганинг қадар халқ сени севади. Аллоҳга машғул бўлганинг қадар халқ ишинг билан машғул бўлади.
Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ
👉 @ZiyouzKanali
У сенга Китобни нозил қилган Зотдир. Унда муҳкам оятлар бор – улар Китобнинг аслидир – ва бошқалари муташобиҳлар. Аммо қалбларида оғиш бор кимсалар фитна мақсадида ва уни таъвил қилиш мақсадида ундан муташобиҳ бўлганига осилиб оладир. Унинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас. Илмда мустаҳкам бўлганлар эса: «Унга иймон келтирдик, барчаси Роббимиз ҳузуридандир», – дерлар. Ва фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар.
Оли Имрон сураси 7-оят
👉 @ZiyouzKanali
🍃🎊🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌸🎊🍃
🍃🌸 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🍃🌸 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!
🍃🌸 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🍃🌸 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
🌸💐🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊💐🌸
🤔Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? 👉ЖАВОБ:
САЛАВОТ ФОЙДАЛАРИ
Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
«Ҳажга борганимда Ҳарамда бир кишини кўрдим. У Макканинг қаерида бўлмасин – тавофдами, Арафотдами, Минодами, фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтарди. Мен унга: “Эй инсон, ҳар бир мақомнинг зикр ва дуоси бор. Сенга нима бўлди, дуо ҳам, зикр ҳам қилмасдан, фақат салавот айтяпсан?” дедим. У: “Бунинг тарихи узун”, деди: “Хуросондан Маккага ҳаж қилиш учун чиқдим. Мен билан бирга отам ҳам бор эди. Куфага келганимизда отам касал бўлиб вафот этди. Унинг кийими билан юзини ёпдим. Сўнг юзини очсам, жуда хунук бўлиб қолганини кўрдим. Бундан қаттиқ қайғурдим. Бир пайт ухлаб қолибман. Тушимда бир киши олдимизга келди, унинг юзида ниқоб бор эди. У киши ниқобини юзидан олди ва менга: “Нега бунчалик ғамгинсан?” деди. “Бу мусибат сабабли нега ғамгин бўлмайин”, дедим. У отамнинг олдига борди ва юзини силади, натижада отам балоланган нарсасидан қутулди. Бориб юзига қарасам, юзи тўлин ойдек порлаб турибди. Шунда мен у кишига: “Кимсиз?” дедим. У киши: “Мустафоман”, деди. Шунда мен у кишининг ридоларидан ушлаб: “Худо ҳаққи, менга бу қисса хабарини беринг”, деб сўраганимда,“Сенинг отанг ҳаётлик вақтида ҳар кеча ухлашдан аввал менга юз марта салавот айтарди. Лекин отанг судхўр бўлган. Аллоҳнинг ҳукмида судхўрнинг сурати жуда хунук бўлиши бордир. У менга салавот айтгани сабабли, умматимнинг амалларини кўрсатадиган фаришта келиб, отангнинг ҳолатини билдирди”, дедилар. Шундан кейин мен Аллоҳ отамни мағфират қилишини сўраб, ҳар кеча Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга юз марта салавот айтишни одат қилдим».
👉 @Ziyouzkanali
МУСЪАБ ИБН УМАЙР
Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу ҳаж мавсумида етмиш киши ҳамроҳлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан кўришиш учун йўлга тушди. Улар иккинчи Ақаба байъатда бўлганлар эди. Маккага етиб келган заҳоти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кириб, ўзи билан Мадина халқининг аҳволини айтиб берди.
Маккага етиб келганини эшитган онаси энг аввал ўзининг олдига келмаганидан ранжиди. Ўғлини тезда ҳузурига чорлатди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматларидан бўшаганидан кейингина онасини кўришга борди. Нима учун бундай қилганини сўради.
– Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан аввал ҳеч ким билан учрашмайман! – жавоб берди Мусъаб.
– Нима, сен динингдан воз кечдингми? – сўради онаси.
– Йўқ! Аксинча, мен Аллоҳнинг ва Расулининг динидаман!
– Ҳали Ҳабашистонга, ҳали Ясрибга ҳижрат қилиб ўлар ҳолатга етмадингми?!
– Мен асло қийналмадим. Фақат динимни сақлаш учун сизларнинг озор ва жафоларингиздан қочдим.
Онасининг жаҳли чиқиб, аввалги одатига кўра ўғлини қамаб қўймоқчи бўлди. Ўғли ҳам қатъий жавоб айтди:
– Ким менга яқинлашса, албатта ўлдирурман!
Онаси бу ҳолатни кўриб йиғлашга тушди. Шунда Мусъаб ибн Умайр онасини юпата бошлади:
– Эй онажон! Менинг диним шундай динки, бизда ота-онага яхшилик қилишга буюрилади. Улар билан дунёда яхши муомалада бўлишга чорланади. Лекин куфр ишларида итоат қилинмайди. Эй онажон! Мен сизга жуда ҳам меҳрибонман. Аввалги одатларни ташланг! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик беринг! Шу йўл энг очиқ ҳақиқат йўлидир. Дунё ишлари ва охират салоҳияти ҳам, Аллоҳнинг розилиги ҳам шундадир!
Лекин, афсуски, онаси жаҳолатда эди. Ўғлининг сўзларини қабул қилмади. Ҳатто мусулмонларга қарши Бадр ва Уҳуд жангларида иштирок этди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
👉 @Ziyouzkanali
#Ҳидоят_таваллуди
Ҳассан ибн Собит разияллоҳу анҳу Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб айтадилар: «Сизданда чиройлисини кўзларим ҳеч кўрмаган, Сизданда гўзалроғини аёллар дунёга келтирмаган».
📚Имом Термизий ривоят қилган.
👉 @Ziyouzkanali
🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🍃
•🎊•🌹•Роббимиз - Аллоҳ
•🎊•🌹•Динимиз - Ислом
•🎊•🌹•Қибламиз - Каъба
•🎊•🌹•Айёмимиз - Жума
•🎊•🌹•Фарзимиз - Намоз
•🎊•🌹•Қарзимиз - Закот
•🎊•🌹•Орзуимиз - Ҳаж
•🎊•🌹•Амалимиз - Савоб
•🎊•🌹•Тилимиз - Тақво
•🎊•🌹•Нафратимиз - Зино
•🎊•🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🎊•🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🎊•🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!
🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!
🌙✨ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!
🕷Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:
Толеимиз паст эмас, лекин қалбларимиз Аллоҳдан узоқ бўлгани учун тушкунликда яшаяпмиз.
Аллоҳни эсланглар, У Зот ҳам сизларни эслайди.
👉 @Ziyouzkanali
САДАҚАнинг 50 та ТУРИ (энг ноёблари)
«Кимки бир ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар кўпайтириб ёзилур. Кимки бир ёмон (гуноҳ иш) қилса, фақат ўша гуноҳ миқдорида бир гуноҳга яраша жазоланур. Уларга ноҳақлик қилинмагай» (Қуръони карим. Анъом сураси 6/160).
«Яримта хурмо билан бўлса ҳам ўзингизни дўзахдан сақланг! Агар кимки буни тополмаса, ширин сўз билан!» (Ҳадиси шариф).
ДОНО ХАЛҚИМИЗ МАҚОЛЛАРИДАН:
Ҳиммати йўқнинг
Ҳурмати йўқ.
Бахилнинг туйнугидан ел кирмас,
Эшигидан – эл.
Яхши топса – элга ёяр,
Ёмон топса – гўрга ёяр.
Оларда ҳисоби тўққиз,
Берарда саноғи – ўттиз.
Бахил авлиё бўлмас,
Авлиё бахил бўлмас.
Ҳасад кўчатини эккан
Бало мевасини ер.
Сахийнинг хайрига бахилнинг боши оғрир.
Аҳмоқда ақл бўлмас,
Ақлли бахил бўлмас.
Ҳасад ўтини дарё учиролмас.
Бахил эҳсондан қочар,
Хасис меҳмондан қочар.
Бермаснинг оши пишмас,
Пишса ҳам қозондан тушмас.
Сахий топса – ўртада,
Бахил топса – халтада.
Яхшининг кўнгли – тоғ,
Бахилнинг кўнгли – доғ.
Хасиснинг пулидан юлдуз яқин.
Қамиш сувга тўймас,
Хасис – пулга.
Сахий бўлмаса, бахил ҳаром ўлар.
Ҳимматли кўкка кўтарилар,
Ҳимматсиз – ерга кўмилар.
1) Таом билан сийлаш – энг хайрли садақадир.
2) Биродарингизнинг юзига табассум қилишингиз – садақа.
3) Қариндошга яхшилик қилиш – садақа.
4) Закот бериш – садақа.
5) Ушр бериш – садақа.
6) Фитр рўза бериш – садақа.
7) Икки киши ўртасида адолатли бўлиш – садақа.
8) Йўлдаги озор берувчи нарсани даф этиш – садақа.
9) Одамларга ширин сўз, яхши гап айтиш – садақа.
10) Ўз фарзандларини тартиб-интизомга ўргатиш – садақа.
11) Оила аъзоларига меҳр-мурувват қилиш – садақа.
12) Овқат тайёрлаш – садақа.
13) Икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этиш – садақа.
14) Челагингиздаги сувни биродарингизнинг челагига қуйиб бериш –садақа.
15) Ёрдам сўраб келган ҳожатмандга ёрдам бериш – садақа.
16) Кишига улови борасида ёрдам бериш – садақа.
17) Бир кишини уловга минишига кўмаклашиш – садақа.
18) Бир одамни юкини кўтариб олиб бериш – садақа.
19) Шаҳватини ҳалол йўл билан қондириш – садақа.
20) Бир инсонни мушкулини осон қилиш – садақа.
21) Қарзни тўлашга қийналаётганга ҳақ эгаси муҳлатни чўзиб берса, ҳар куни ҳақ эгаси берган қарзи миқдорича садақанинг савоби ёзилади.
22) Киши ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши – садақа.
23) Намоз сари босилган ҳар бир қадам – садақа.
24) Яхшилик қилиш – садақа.
25) Яхшиликка буюриш – садақа.
26) Ёмонлик қилмаслик – садақа.
27) Ёмонликдан қайтариш – садақа.
28) Қарз сўраб келган кишига қарз бериб туриш – садақа.
29) Ғазаби келганда сукут сақлаш – садақа.
30) Мусулмонларга ғоибдан туриб дуо қилиш – садақа.
31) Мусулмон кишининг бир инсонга ёрдам бериши – садақа.
32) Бировни оғирини енгил қилиш – садақа.
33) Йўлда адашган кишига тўғри йўлни кўрсатиб, уни йўллаб қўйиш – садақа.
34) Ифторлик қилиб бериш – садақа.
35) Кишини меҳмон қилиш – садақа.
36) Қўшнига яхшилик қилиш – садақа.
37) Мўминнинг кўнглини хурсанд этиш – садақа.
38) Кишининг узоғини яқин қилиш – садақа.
39) Кўзи ожиз кишини тўғри йўналишга тушириб қўйиш – садақа.
40) Одамлар учун фойдали илм ўргатиш – садақа.
41) Ёмонликдан сақланиш – садақа.
42) Одамларга сув улашиш – садақа.
43) Келишолмай қолганларнинг ўртасини ислоҳ қилиш – садақа.
44) Мевали кўчат ўтқазиб ёки бирон экин экса, ундан одамлар, ҳайвонлар еса – садақа.
45) Кўзи яхши кўрмайдиган кишига бир нарсани кўрсатиб қўйиш – садақа.
46) Халқ учун керакли зиё, илм тарқатиш – садақа.
47) Боғ барпо бўлишига ҳисса қўшиш – садақа.
48) Кўпчилик фойдаланиш учун зарур нарса (газ, свет, сув каби)ларни ўтказишда ҳисса қўшиш – садақа.
49) Мактаб, шифохона, меҳмонхона, кўприк, йўл қурилишида ҳисса қўшиш – садақа.
50) Кўпчилик фойдаланадиган иншоот (завод, фабрика каби)ларни барпо этилишида ҳисса қўшиш – садақа.
(Каломуллоҳ – Қуръони Каримнинг ояти карималари ва Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадиси шарифларидан).
👉 @Ziyouzkanali
🌙💐🎊РАМАЗОННИНГ СЎНГИ 29-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!!!
🌙Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳасидамиз!
🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.
🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...
🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!
🤲 Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айлагин АМИЙН!
✨🤲РАМАЗОННИНГ СЎНГИ 29-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!
❓САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?
ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876
‼️ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!✔️
☝️Бугун Рамазоннинг 27-кечаси бўлади иншаАллоҳ.
✨Расулуллоҳﷺ дедилар:
🌙☝️ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР ЙИГИРМА ЕТТИНЧИ КЕЧАДАДИР.
(Абу Довуд ва Аҳмад ривояти)
🌙ҚАДР КЕЧАСИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО🤲🏻
☝️Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен: «Ё Расулаллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ
تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар»
📚Термизий, Ибн Можа ривояти
✍Маъноси: «Аллоҳим, Сен Афуввсан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт».
❓САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?
ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876
Бир куни фахри коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Жаҳл алайҳилаъна билан тўқнаш келиб қоладилар. Абу Жаҳл алайҳилаъна у зотга қараб:
— Бани Ҳошим уруғида сендан хунукроқ одамни кўрмадим, — деди.
— Тўғри, — дедилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Кейин Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ разиёллоҳу анҳу келиб:
— Юзингиз қуёш мисол порлаяпти. Дунёда сизникидан гўзалроқ юз кўрмадим, — дебдилар ҳазратимиз.
— Тўғри, — дебдидар бунга ҳам.
У ердагилар масаланинг сирини сўрашганида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
— Мен Аллоҳ жилолаган бир ойнаман. Менга қараган ўзини кўради, — деган эканлар.
/channel/Ziyouzkanali
ТУШИМДА КЎРСАМ ЭДИ...
Бир киши имом-домланинг олдига бориб: “Пайғамбаримизни тушимда кўришни хоҳлайман. Шунча дуо қилсам ҳам тушимда кўролмаяпман. Бунинг учун нима қилайин?” дебди. Домла: “Кечқурун тузланган балиқ еб, сув ичмай ёт”, дебди.
Ҳалиги киши тушимда Расулуллоҳни кўрарканман деб тузланган балиқ еб, сув ичмай ётибди. Тонг отгач, домланинг олдига борибди ва: “Айтганингизни қилиб ётдим, лекин тушимда Пайғамбаримизни кўрмадим”, дебди. Домла: “Тушингда нима кўрдинг?” деб сўрабди. У: “Шаршаралар, денгизлар, дарёларни кўрдим. Сув ичиш учун тинмай талпинаёган эдим”, дебди. Шунда домла: “Шўр балиқни еб ухлаганинг учун чанқаганингдан, сув ичгинг келиб тушингда ҳам сув кўргансан. Пайғамбаримизни кўриш учун қалбинг у зотнинг муҳаббат ила ёниб куйиши керак”, дебди.
👉 @ZiyouzKanali
Тиббий изланишлар шу қадар илғорлаб кетдики, энди одамлар ичида соғломи қолмади.
Олдос Хаксли, инглиз ёзувчи ва файласуфи
👉 @ZiyouzKanali
Биз қози эмасмиз!
Биринчиси тунги клубга кириб ўлди, иккинчиси эса масжидда жон таслим қилди. Биринчиси у ерга насиҳат қилиш учун кирганди, иккинчиси эса намозхонларнинг пойафзалини ўғирлаш учун.
Шундан, одамларни жаннат ва дўзахга ҳукм қилиш бизга эмас!
👉 @ZiyouzKanali
ЎЗИНГ ҲАМ, МОЛИНГ ҲАМ ОТАНГНИКИ!
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, отаси молини олиб, қайтиб бермаётганидан шикоят қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам отани чақиртирдилар. Ота мункиллаб қолган қария эди, ҳассасига суяниб келди. Ундан нима гаплигини сўрадилар. Ота жавоб берди:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Болам заиф, мен эса бақувват эдим. Болам фақир, мен эса бой эдим. Мен ундан боримни аямадим. Натижада бугунги кунга келиб мен заиф, у эса бақувват, мен фақир, у эса бой бўлди. Лекин у мендан молини қизғанди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар ва:
– Ҳеч бир тош ёки кесак йўқки, бу сўзни эшитиб йиғламаса! – Сўнг болага юзландилар: – Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангники! Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангники!
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
👉 @Ziyouzkanali
Сени Аллоҳдан чалғитган ҳамма нарса бахтсизликдир.
Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ
👉 @Ziyouzkanali
ЧИНАКАМ ХУШУЪ
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганларида бошларига, елкаларига ёғоч деб ўйлаб қушлар келиб қўнарди. У кишида жоннинг асорати қолмасди.
Каъбатуллоҳ ёнидаги Ҳатим деган жойда намоз ўқиётганларида бир тош қулаб у кишининг чопонлари этагини йиртиб кетган. У киши бу ҳолатни сезмаганлар.
👉 @Ziyouzkanali
«Оқил киши душманларидан ҳам фойдаланади. Аҳмоқ эса дўстларидан ҳам фойдалана олмайди».
👉 @Ziyouzkanali
🎊🌟ЖУМА МУБОРАК АЗИЗЛАР!🌟🎊
🎊🌹 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.
🎊🌹 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.
🎊🌹 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.
🎊🌹 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.
🎊🌹 АЛЛОҲИМ, ЖУМА кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН! 🤲
✨🌹💐ЭНГ ЯҚИН ДИНДОШИМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!!🤲🏻
🕷Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:
Қиёматда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлувчилар
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар.
(Имом Термизий ривояти)
Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
- “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” - деб сўраганларида У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдуммажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар.
(Имом Бухорий ривояти)
Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад.
👉 @Ziyouzkanali
🍃🎊🌸ШАВВОЛ ОЙИНИНГ БИРИНЧИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌸🎊🍃
🍃🌸 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🍃🌸 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!
🍃🌸 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🍃🌸 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
🌸💐🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊💐🌸
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
🥳 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 💐 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
@Ziyouzkanali
Аллоҳ таолодан бирор нарса сўрасангиз, албатта, мукаммал қилиб сўранг! Номигагина, чала сўраманг! Фарзанд сўраяпсизми... солиҳ, соғлом, гўзал, фаросатли ва ҳаказо тўлдириб сўранг!
Уй сўраяпсизми... барокатли, яхшиликка бой, қўшнилари яхши ва ҳаказо тўлдириб сўранг!
Иш сўраяпсизми, пул сўраяпсизми, турмуш ўртоқ сўраяпсизми тўлдириб сўранг!
Уйланиш арафасида турган йигитлар... сизга итоат қиладиганини сўранг, қомат, чирой ўткинчидир.
Турмуш қурмоқчи бўлган қизлар... мукаммал сўранг, чиройли бўлсин, пули бўлсин билан иш битмайди. Пули бўлгани билан сизга бермаслиги мумкин, чиройи бўлгани билан аҳмоқ бўлиши мумкин. Жўмардини сўранг, номарддан Ўзи сақласин!
Қизларимга доим: "Виждони борини сўраларинг, Аллоҳдан қўрқадиганини сўраларинг, инсофи борини сўраларинг", деб чарчамадим. Кўпни кўрдим, виждонни биринчи ўринга қўйдим. Намоз, рўза бошқа ибодатлар инсонни ўзи учун экан, бошқаларга ундан наф йўқ. Виждон, инсоф бўлмаса ана бу катта муаммо...
Зулфия Махмуд
@Ziyouzkanali
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Бугун сизлардан ким рўза тутди?” Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мен” деди.
“Бугун сизлардан ким жанозага эргашди?” дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мен” деди.
“Бугун сизлардан ким бир мискинни таомлантирди?” дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мен” деди.
“Бугун сизлардан ким беморни зиёрат қилди?” дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мен” деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирор бир кишида шулар жам бўлса, албатта жаннатга киради” дедилар".
Имом Муслим ривояти.
@Ziyouzkanali
🌹🌹☝️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!🌹🌹
🌙ҚАДР КЕЧАСИНИ ФОЙДАЛИ ЎТКАЗИШ УЧУН ФОЙДАЛИ 27 ТАВСИЯ
🌹✔️1. Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.
🌹✔️2. Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.
🌹✔️3. Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.
🌹✔️4. Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.
🌹✔️5. Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.
🌹✔️6. Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.
🌹✔️7. Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.
🌹✔️8. Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.
🌹✔️9. Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.
🌹✔️10. Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.
🌹✔️11. Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.
🌹✔️12. Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.
🌹✔️13. Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.
🌹✔️14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).
🌹✔️15. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.
🌹✔️16. Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.
🌹✔️17. Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.
🌹✔️18. Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.
🌹✔️19. Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).
🌹✔️20. Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак.
🌹✔️21. Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.
🌹✔️22. Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.
🌹✔️23. Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.
🌹✔️24. Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.
🌹✔️25. Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.
🌹✔️26. Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.
🌹✔️27. Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Муҳаммадяҳё Низомиддин тайёрлади
Манба: kukaldosh.uz
☝️Бу тавсияни шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!! 🤲
♻️ Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!
‼️Бир чекада қолиб кетманг!
☝️Бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!
❓САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?
ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876
🌟🌙 РАМАЗОННИНГ 21-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!
✨🤲 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;
✨🤲 Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
✨🤲 Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!
✨🤲 Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин! Амийн!
🌙🤲РАМАЗОННИНГ 21-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
❓САВОЛ: Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади деган ҳадис борми?
ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876