ziyouzkanali | Неотсортированное

Telegram-канал ziyouzkanali - Ziyo.uz | Расмий канал

3426

Бу Муҳаммадзиё Каримовнинг расмий канали 💻Сиз бу каналда 💠Қуръон оятлари 💠Саҳиҳ ҳадислар 💠Ҳикматли сўзлар 💠Гўзал қироатлар 💠Сийрат тестлари 💠Диний расм ва бошқаларни кузатиб борасиз. 🤲Аллоҳ фойдали илм берсин!

Подписаться на канал

Ziyo.uz | Расмий канал

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

🔷Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганида: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл», яъни «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У қандай яхши вакил», деб айтдилар.

🔶Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айрим кимсалар: «(Қурайш одамлари саноқсиз лашкарни) сизларга қарши тўплаган, улардан қўрқингиз!» деганларида, бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У қандай яхши вакил!» деб айтдилар.
Имом Бухорий ривоятлари.

Ибн Аббосдан қилган бошқа ривоятларида айтилишича, Иброҳим алайҳиссалом ўтга ташланган пайтдаги охирги сўзлари «Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакийл» эди.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/TIgCrhvGVLIT8baL

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

ҒАЗЗОЛИЙ НАСИҲАТЛАРИДАН

- Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
- Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
- Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
- Фикр билдирганда: «Бу менинг қарашим» деб айтинг;
- Бирор нарсани ёки бирор кишини мақтаганда ошириб юборманг;
- Йиғинларда ўзингизгагина алоқадор ишлар билан машғул бўлманг;
- Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
- Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда меъёрни билинг;
- Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
- Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
- Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
- Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
- Фақат ва фақат рост гапиринг;
- Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
- Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
- Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
- Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
- Сотган нарсангизни ёқтирмай қайтариб олиб келишса, дарров қабул қилинг;
- Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва бунга одатланманг;
- Чанқаганда сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
- Бозорларда юрганда ҳеч кимга озор берманг;
- Эгасининг рухсатини олмасдан бировнинг нарсасига тегманг;
- Оғзингизда луқма билан гапирманг;
- Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишоралар қилманг.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/TIgCrhvGVLIT8baL

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🌹 Бошлаб олган РАЖАБ ойининг 2-куни муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

✨🌹 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, РАЖАБ ойига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

✨🌹 РАЖАБ ойида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

✨🌹 РАЖАБ ойида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🤲 «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🌙🌹💐РАЖАБ ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🎊🌹Азизлар Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган РАЖАБ ойи барчамизга муборак бўлсин!

🎊🌹Иллоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🎊🌹Юзингиз ТАБАССУМни,
🎊🌹Хонадонингиз БАРАКАни,
🎊🌹Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🎊🌹Қалбингиз ИЙМОНни,
🎊🌹Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🎊🌹Юрагингиз МЕҲРни,
🎊🌹Жигарингиз ОҚИБАТни ЙЎҚОТМАСИН!

🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌹Тортиқ бўлсин сизга дуо- саломлар
🌹Дуода энг гўзал ширин каломлар.
🌹Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,
🌹РАЖАБ ойи муборак бўлсин!


Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

#Ҳикмат

Агар намозга кирсам, Каъба рўпарамда деб, ўлим фариштаси ортимда деб, сирот қадамларим остида деб, жаннат ўнг томонимда деб, дўзах чап томонимда деб, Аллоҳ эса мени кўриб турибди, деб хаёл қиламан. Сўнгра намознинг рукуъсию саждасини тугал қиламан. Салом берсам, Аллоҳ уни қабул қилдими ёки рад қилдими, билмайман, деган эканлар.

Имом Ҳотам

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/TIgCrhvGVLIT8baL

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🍃🎊🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌹🎊🍃

🍃🌺 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🍃🌺 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🍃🌺 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🍃🌺 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌺💐🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊💐🌺

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🍃

•🎊•🌹•Роббимиз - Аллоҳ
•🎊•🌹•Динимиз - Ислом
•🎊•🌹•Қибламиз - Каъба
•🎊•🌹•Айёмимиз - Жума
•🎊•🌹•Фарзимиз - Намоз
•🎊•🌹•Қарзимиз - Закот
•🎊•🌹•Орзуимиз - Ҳаж
•🎊•🌹•Амалимиз - Савоб
•🎊•🌹•Тилимиз - Тақво
•🎊•🌹•Нафратимиз - Зино
•🎊•🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🎊•🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🎊•🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!

🌙✨ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

☝️ҚАРИНДОШЛИК РИШТАЛАРИ

Зайнулобидин Али ибн Ҳусайн роҳимаҳуллоҳ ўғилларига шундай насиҳат қилдилар:

"Қариндошлик ришталарини узган кишилар билан зинҳор дўстлашмагин. Мен ундай кимсалар Қуръонда уч ўринда лаънатланганларини ўқидим:

1) "Улар... Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (қариндошлик ришталари)ни узадиган кимсалардир. Ана ўшалар ютқазувчилардир".
("Бақара" сураси, 27- оят)

2) "Эҳтимол (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб, қардошлик ришталарини узарсиз?! Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, уларни кар қилди ва кўзларини КЎР қилди".
("Муҳаммад" сураси, 22–23- оятлар)

3) "Аллоҳнинг аҳдини мийсоқдан кейин бузадиганлар, Аллоҳ боғланишига амр этган нарсалар(қариндошлик ришталари)ни узадиганлар ва ер юзида бузғунчилик қиладиганларга, ана ўшаларга лаъант ва уларга ёмон диёр бор".
("Раъд" сураси, 25- оят)

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Қариндошлик ришталарини узувчи кимса жаннатга кирмайди…»
(Имом Муслим ривояти)

✅❗️Бу маълумотни бошқа группаларга ҳам тарқатиб юборинглар. Аллоҳ рози бўлсин!

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/TIgCrhvGVLIT8baL

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Эй Одам фарзанди! Ким кулиб туриб бир гуноҳни қилса, йиғлаган ҳолида жаҳаннамга киритаман. Кимки қўрқинчимдан, ўтириб йиғласа, кулган ҳолида уни жаннатта киритаман.

Эй Одам фарзанди! Қанча бойлар бор, ҳисоб куни камбағалликни орзу қилиб қолишади. Қанча золимлар бор, ўлим уларни хор қилган. Қанча ширин нарсалар бор, ўлим уларни аччиқ қилган. Берган неъматимдан қанча сурурга тўлишлар бор, ўлим уларни ғамга ботирган. Қанча шодликлар бор, узун қайғуни мерос қолдирган.

Имом Ғаззолий Қирқ ҳадиси қудсий.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/TIgCrhvGVLIT8baL

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Қайси гуноҳ инсоннинг бошига нима олиб келади

• Неъматларни йўқ қиладиган гуноҳ - ҳаддидан ошишлик.
• Надомат келтирадиган гуноҳ - қотиллик.  
• Нафрат, жазони келтирадиган гуноҳ - зулм.  
• Айбларни очиб қўядиган гуноҳ - ароқхўрлик.
• Ризқни тўхтататиб қўядиган гуноҳ - зино.  
• Ўлимни тезлаштирадиган гуноҳ - қариндош-уруғлар билан алоқаларни узиш.  
• Дуони рад қиладиган гуноҳ - ота-онага оқ бўлиш.  

Тафаккур қилинг!

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/TIgCrhvGVLIT8baL

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

✨🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

✨🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
❗️Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Ҳикмат..

Ҳаётнинг барчаси икки оятда мужассам:

1. "Ким менинг тўғри йўлимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас",

(Тоҳа сураси, 123-оят).

2. "Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур",

(Тоҳа сураси, 124-оят).

Мана шу ҳаёт формуласи бўлиб, инсон учун улардан бирини танлаш қолган.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/TIgCrhvGVLIT8baL

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

✨﷽✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!✨🌹✨

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

✨ Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
✨ Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
✨ Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
✨ Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
✨ Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
✨ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
✨ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
✨ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹🍃😊XАЙРЛИ КУН!😊🍃🌹

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

МУСЛИМА КЕЛИНГА МАЗМУНЛИ МАКТУБ
🧕🏻 #Аёлларга_50_насиҳат

12. Эрингизнинг қариндошлари ва яқинлари билан яхши муомалада бўлинг.

Эрингизнинг қариндошлари энди сизнинг ҳам қариндошингиз саналади. Эрингиз уларга қандай илтифот кўрсатса, сиз ҳам уларга шундай меҳрибонлик кўрсатинг. Эрингизнинг қариндошлари меҳмон бўлиб келишганида уларга яқин қариндошларингиздек муносабатда бўлинг. Уларга кўрсатилган иззат-икром эрингизга кўрсатилган иззат-икром саналади. Уларга хуш ёқмайдиган ёки уларни ранжитадиган хатти-ҳаракат эрингизни ҳам ранжитади. Зеро, улар хурсанд бўлганида эрингиз ҳам севинади, хафа бўлганида эса уларга қўшилиб хафа бўлади.
Инсонлар илтифот кўришни хоҳлашади. Жойи келганда бир коса сув ва айрон, ўрни келганда иссиққина шўрва уларни мамнун этади. Уйга ташқаридан, айниқса, узоқдан келган меҳмон кўпинча чанқаган ёки оч бўлиши мумкин. Ёки бир пиёла чой ичгиси келган бўлиши мумкин. Улардан ҳол-аҳвол сўрагач, Худо берган неъматларни улар билан баҳам кўриш савоб саналади. "Аллоҳга ва охират кунига ишонган киши меҳмонига икром кўрсатсин" дейилади ҳадисда. Меҳмон агар қариндоши бўлса, уларга илтифот кўрсатиш янада муҳимдир.
Бошқа томондан бир қанча оилада келишмовчилик туғилишида улар ўртасидаги миш-мишлар сабаб бўлади. Бунинг асосида кўпинча келиннинг бошқалар кўнглини ололмаслиги ётади. Инсон ширин тили, очиқ чеҳраси билан кўнгил олишни билиши, айниқса, оиладаги катталарга нуқсонсиз ҳурматда бўлиши лозим.
Илк бошдан ўз фидокорликлари билан эрининг қариндошлари эътиборини қозонган келин қулай ва бахтли ҳаёт калитини қўлга киритади. Аксинча, ёмон ният тиламаса-да, мана шундай муносабат қура олмаган келин қанча уринмасин ўзини яхши кўрсата олмайди. Баъзида шу сабаб бўлиб эри билан ҳам келишмовчилик чиқиб, оиладаги хотиржамликка путур етади.

"Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат" китобидан.

👉 @Ziyouzkanali

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​​​📍 Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради.

📝 Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:

⬅️ Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради. Бу покланиш дунё ҳовлисида тўрт нарса билан бўлади:

① - Тавба;
② - Истиғфор;
③ - Ёмонликни ўчирувчи яхшиликлар;
④ - Каффорат бўладиган мусибатлар.

💎 Агар бу тўртаси уни покланиб, гуноҳлардан халос бўлишига етмаса, Барзах ҳаётидаги уч нарса билан покланади:

① - Иймон аҳлининг унга жаноза ўқиб, унинг гуноҳларини кечирилиши, шафоат қииинишини сўраб дуо қилишлари;
② - Қабр фитнаси;
③ - Муслим биродарлари унга ўз солиҳ амалларини ҳадя қилишлари.

💎 Агар бу учтаси ҳам унинг покланишига етмаса, уч ўринда у покланади:

① - Қиёмат қўрқинчи ва унинг даҳшати;
② - Шафоатчиларнинг шафоати;
③ - Аллоҳ азза ва жаллнинг авф қилиши.

💎 Агар булар ҳам покланишига етмаса, дўзах олови уни гуноҳлардан тоблайди. Ва шу унга покланиш бўлади.

У дўзахда ўз гуноҳларининг кўп - озлиги, шиддат ва заъфига қараб бўлади. Ундаги гуноҳлар чиқиб кетса, у пок, гуноҳсизга айланади.

Ва дўзахдан чиқарилиб, жаннатга киргизилади.

📔 «Мадориж ус - Соликийн»: (1/463)


Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🍃💐Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!

🍃🌺Шундай кун келадики, юзингда биргина табассум пайдо бўлиши учун ўзини фидо қиладиган, ўзини сенга бахшида қиладиган инсонни топасан.
🍃🌺Шундай экан, қалбинг эшикларини қулфлаб олма! Чунки, қалбинг эшикларини чертувчиларнинг ҳаммаси ҳам уни жароҳатлашни ният қилмавермайди!

▶️ Мутаваллий Шаъровий

🤲 Аллоҳ сизлардан уч нарса:
• Фақирлик;
• торлик;
• ғамни кетказишини;

🤲 Сиз учун уч нарса:
• Жонингиз;
• аҳл - оилангиз;
• динингизни асрашини;

🤲 Уч нарса билан:
• Кенг ризқ;
• неъматга шукур қилиш;
• узоқ умр билан бахтиёр қилишини;

🤲 Уч нарса:
• Жаҳаннам оташи;
• ҳасадчиларнинг кўзи;
• Адоватдан асрашини сўраймиз! Aмин!🤲

🍃🌺ХАЙРЛИ КУН!
🌺🍃

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

КИШИНИНГ ЎЗ ОИЛАСИГА ҚИЛГАН НАФАҚАСИ ҲАҚИДА

Савбон ризияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Динорларнинг энг афзали кишининг ўз оила аҳлига, Аллоҳ йўлидаги биродарларига ва Аллоҳнинг йўлида минадиган уловига сарфланган пулидир”, дедилар.

Абу Қилоба: “Оила аҳлидан бошладилар. Кичик боқимандаларига Аллоҳ азза ва жалла уларни беҳожат қилгунча нафақа қилган кишидан кўра катта ажрга етадиган одам борми?!” деди.

Шарҳ: Авваламбор, нафақанинг энг афзали кишининг ўз оила аҳлига қилган нафақасидир. Ундан кейин эса Аллоҳ йўлидаги биродарлари ва Аллоҳ йўлида минадиган уловига сарф қилингани саналади. Чунки аёли ва болаларининг нафақаси ҳар бир оила бошлиғи бўлган эркакнинг зиммасида вожибдир.
Абу Қилоба ҳам мазкур ҳадисни шарҳлай туриб, нафақа қилиш лозим бўлган ўриннинг биринчиси оила деб таъкидлаб ўтдилар. Айниқса, оилада қўлидан иш келмайдиган ёши кичик боқимандалар бўлса, токи улар нафақага қодир бўлгунларича, уларга ғамхўрлик қилиш оила бошлиғи зиммасида бўлади. Ким бу масъулиятдан бўйин товласа, ислом ҳукми бўйича гуноҳкор саналади ва оила аъзолари ҳақдор бўлган нафақа ундан мажбуран ундириб берилади. Оила бошлиғи бу масъулиятини Аллоҳ таоло буйруғини бажармоқдаман, деб ихлос билан очиқ кўнгиллик ила бажарса ҳам оиласини таъминлийди ҳам ажр-савобга эга бўлади.

“Одоблар дурдонаси” китобидан.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/TIgCrhvGVLIT8baL

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Икки ҳамд ила Аллоҳнинг розилиги

Аллоҳ таоло ўз бандаларига меҳрибон ва раҳмли Зотки, кичик амалларга ҳам улкан ажр-мукофот беради. Икки марта “Алҳамдулиллаҳ” дейиши туфайли бандасидан рози бўладиган Зот нақадар саховатлидир!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Банда овқат еб, ортидан ҳамд айтса ёки ичимлик ичиб, ҳамд айтса, Аллоҳ (у) бандасидан рози бўлади”, дедилар» (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳнинг розилиги эса улкан мукофотдир. Қуръони каримда: «...Аллоҳнинг розилиги эса, ҳамма нарсадан улуғроқдир. Мана шу Буюк саодатдир» (Тавба сураси, 72-оят), дейилган.

Қиёматда афзал кишилар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким тонг отганида ва кеч тушганида “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” деб юз мартадан айтса, қиёмат куни фақат шунча айтган ёки ундан кўпроқ айтган кимсагина ундан афзалроқ нарса билан келади» (Имом Бухорий ривояти).

Қўл бериб кўришиш эвазига мағфират

Бир мусулмоннинг биродари билан қўл бериб кўришиши туфайли уларнинг гуноҳи мағрифат қилинади.

Баро розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки мусулмон учрашиб, бир-бири билан қўл бериб кўришса, улар айрилмасларидан олдин гуноҳлари мағфират қилинади», деганлар (Имом Термизий ривояти).

«Саноқли дақиқаларда тоғдай савоблар» китобидан


☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/TIgCrhvGVLIT8baL

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​#Ғафлатда_қолманг!

БУГУН РАЖАБ ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КЕЧАСИ

🌙 ФАЗИЛАТЛИ РАЖАБ ОЙИ

🔸“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

🔸Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

🔸Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

🔸Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

🔸Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

🔸– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана ва баллиғна рамазона” (Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!
Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​Пайғамбаримиз ﷺ га БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати ҳадисларда:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Жума куни менга саловот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга саловат айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга саловот (айтишни) ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган саловотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам, Роббимнинг ҳузурида, сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга айтилган саловот сиротда нурдир. Ким менга жума куни саксон марта саловот айтса, саксон йиллик гуноҳи кечирилади”, дедилар.
Ал-Аздий Зуафода фақат Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Мен кимни ҳузурида зикр қилинсам , бас менга саловот айтсин! Бас ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн бор саловот айтади”, дедилар.
Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга саловот айтинглар, чунки менга йўллаган саловотингиз, ўзингиз учун закотдир (яни покликдир)”, дедилар.
Ибн Мурдавайҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Саловотлар
● Соллаллоҳу ъалайка йа Расулуллоҳ.
● Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад.

● Аллоҳумма солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
● Аллоҳумма солли ва саллим ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🎊🌟ЖУМА МУБОРАК АЗИЗЛАР!🌟🎊

🎊🌹 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🎊🌹 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🎊🌹 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🎊🌹 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🎊🌹 АЛЛОҲИМ, ЖУМА кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН! 🤲

✨🌹💐ЭНГ ЯҚИН ДИНДОШИМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!!🤲🏻

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Унутилаётган суннатлар
# Суннатни тирилтириш

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кирганларида аввал мисвок ишлатар эдилар” (Имом Муслим ривояти).

💯Унутилган бир суннатни қайта тиклаганга юзта шаҳиднинг савоби бор.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/TIgCrhvGVLIT8baL

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​​​​​​​​​☝️ОЛТИ ДИНИЙ КАЛИМА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


1. КАЛИМАИ ТОЙЙИБА (энг пок калима)
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ.
«Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росуулуллоҳ»
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир.

2. КАЛИМАИ ШАҲОДАТ (гувоҳлик калимаси, иқрорлик калимаси)
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ».
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман.

3. КАЛИМАИ ТАВҲИД (тавҳид, яъни Аллоҳнинг бирлигига иқрорлик калимаси)
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ،
لَهُ الْمُلْكُ، ولَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ،
بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйии ва йумийт ва ҳува ҳаййул лаа йамуут, бийадиҳил хойр ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр».
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир.

4. КАЛИМАИ РАДДИ КУФР (куфрни рад этиш калимаси)
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أُشْرِكَ بِكَ شَيْئًا وَأَنَا أَعْلَمُ،
وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
«Аллоҳумма! Инни аъуузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам, ва астағфирука лима лаа аълам. Иннака анта ъалламул ғуйууб».
Аллоҳим! Ўзим билиб туриб Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Билмай туриб шерик қилиб қўйган бўлсам, кечиришингни сўрайман. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!

5. КАЛИМАИ ИСТИҒФОР (гуноҳ кечирилишини сўраш калимаси)
أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ تَعَالَى مِنْ كُلِّ ذَنْبٍ أَذْنَبْتُهُ عَمْدًا أَوْ خَطَأً، سِرًّا أَوْ عَلَانِيَةً، وَأَتُوبُ إِلَيْهِ مِنَ الذَّنْبِ الَّذِي أَعْلَمُ، وَمِنَ الذَّنْبِ الَّذِي لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
«Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъала мин кулли замбин азнабтаҳу ъамдан ав хотоан, сиррон ав ъаланийя, ва атуубу илайҳи миназ-замбиллазии аъламу ва миназ-замбиллазии лаа аълам, иннака анта ъалламул ғуйууб».
Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган барча гуноҳларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Унга тавба қиламан. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!

6. КАЛИМАИ ТАМЖИД (улуғлаш калимаси)
سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ،
وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ،
مَا شَاءَ اللهُ كَانَ، وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ.
«Субҳааналлоҳи, валҳамдулиллааҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар.
Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм.
Маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам йашаъ лам йакун».
Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқ ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ улуғдир, мутлоқ куч-қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ нимани хоҳласа – бўлади, нимани хоҳламаса – бўлмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Мўминнинг меърожи”
китобидан

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/TIgCrhvGVLIT8baL

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

МОЛ-ДУНЁДАГИ ИСРОФГАРЧИЛИК

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
“У киши Аллоҳ азза ва жалланинг “Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг ўрнини У тўлдирур. У Зот ризқ берувчиларнинг яхшисидир” ояти ҳақида: “Исроф ҳам, мумсиклик ҳам қилмасдан”, деган”.
Шарҳ:
Демак, банданинг моли бўла туриб, уни исроф қилиб юборса ҳам, Аллоҳ таоло бунинг ўрнини тўлдириб бермас экан.
Ўртача, мўътадил туриб, хасислик ҳам қилмай, исроф ҳам қилмай, молини Аллоҳ таолонинг айтганидек, шариат кўрсатганидек тасарруф қилса, Аллоҳ таоло унинг садақаси, хайр-эҳсонининг ўрнига банда кутмаган томондан яна бошқа неъматлар ато қилиб, баракасини бериб қўяр экан.

“Одоблар хазинаси” китобидан.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/TIgCrhvGVLIT8baL

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🌹Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади.
«Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар!»

🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹🍃
🌹Янги кун муборак бўлсин!
🌹Бугун 6 Январь, шанба!

🤲💐Аллоҳим барчамизга:
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!

🤲💐АЛЛОҲИМ!
Менинг онамга ва отамга ҳам, жамики мусулмонларнинг оналарига ва оталарига ҳам жаннат насиб қил!

🤲💐Қалбимизга, дуоларимизга яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

⛈ Ассалому Алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

«Гапирсанг, яхши гапларни гапир, ёки сукут сақла».

Чунки ҳамма гапимиз ўзимиз билан қолади. Уларни орқалаб, ҳар бири учун ҳисоб берагани Роббимизнинг ҳузурига борамиз.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Мусулмон одам асаларига ўхшайди

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий

👉 @Ziyouzkanali

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🍃💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐🍃

🌹🤲Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ;

🌹🤲 Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ;

🌹🤲 Энг яхши мукофот ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ
сўрайман!

🌹🤲 Тан сиҳҳатлик, офият, бахт - саодат, омад, ҳалол даромад сиздан асло айрилмасин! Кунингиз хайрли ўтсин!

🌹 Мана отди, яна бир тонг!
🌹 Нур таралди ҳар томон!
🌹 Хайр, баракот ва раҳматлар..
🌹 Бизга ёғилсин, ҳар он!

🌹😊ХАЙРЛИ КУН!😊
🌹

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🍃

•🎊•🌹•Роббимиз - Аллоҳ
•🎊•🌹•Динимиз - Ислом
•🎊•🌹•Қибламиз - Каъба
•🎊•🌹•Айёмимиз - Жума
•🎊•🌹•Фарзимиз - Намоз
•🎊•🌹•Қарзимиз - Закот
•🎊•🌹•Орзуимиз - Ҳаж
•🎊•🌹•Амалимиз - Савоб
•🎊•🌹•Тилимиз - Тақво
•🎊•🌹•Нафратимиз - Зино
•🎊•🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🎊•🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🎊•🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!

🌙✨ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!


Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…
Подписаться на канал