ziyouzkanali | Неотсортированное

Telegram-канал ziyouzkanali - Ziyo.uz | Расмий канал

3426

Бу Муҳаммадзиё Каримовнинг расмий канали 💻Сиз бу каналда 💠Қуръон оятлари 💠Саҳиҳ ҳадислар 💠Ҳикматли сўзлар 💠Гўзал қироатлар 💠Сийрат тестлари 💠Диний расм ва бошқаларни кузатиб борасиз. 🤲Аллоҳ фойдали илм берсин!

Подписаться на канал

Ziyo.uz | Расмий канал

Фахри коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севганлар учун ажойиб тавсия!

Муҳаммад Саййид Тантовийнинг “Пайғамбарлар тарихи“ китоби янгича кўринишда нашр қилинди. 4та қисмга ажратилган ушбу нашр совғабоп қутида жойлашгани ва китоб саҳифаларидаги ёзувлар катталиги билан аҳамиятли.

Ҳар бир оила аъзойингиз билан ўқиб чиқишни жуда-жуда тавсия қиламан!

Муаллиф: Муҳаммад Саййид Тантовий

Қутида 4та китоб бўлади


💸Нархи: 350 минг

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🤲🎉🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉🎁🎊

🌺ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌺Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


🌺☘🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊☘🌺

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

👍 НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

✅Жавоби топилган “машҳур” савол

❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

ҲИЖРИЙ 1445 ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

✅ Эслатма! Эртага 19-июль ҳижрий 1445-йилнинг биринчи ойи муборак Муҳаррам ойининг биринчи куни. Ашуро куни 2023-йилнинг 28-июль, ЖУМА кунига тўғри келади.

Бу ойнинг фазилатларини биласизми?

Муҳаррам ойи қандай ой?
Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

CАВОЛ: Товуқнинг тухуми нажасдан тушган ҳисобланади, тухумни нима қилиб покласа (ҳалол қилса) бўлади?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35560

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🌱Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Бугун шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг🤲



☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

ЯРИМТА ДЎСТ...

Амир шаҳарни айланиб юрар экан, ота-ўғил савдогарларнинг суҳбати қулоғига чалинди. Савдогар ота ўғлидан:
— Сенинг нечта дўстинг бор? — деб сўради.
— Қирқта дўстим бор. — деб жавоб қилди.
— Мен умр бўйи бир яримта дўст орттирдим холос. — деди. Савдогарнинг гапини эшитган амир мулозимларидан сўради:
— Сизлардан бирингиз "бир яримта дўст"нинг маъносини тушунтириб бера оладими?
Мулозимлар:
— Битта дўстни тушундик, аммо яримта дўстни билолмадик, — дейишди.
Шунда вазир:
— Амирим, савдогар ўғли билан ҳазиллашган, — деди.
Амир:
— Йўқ, ҳузуримга ўша савдогарни олиб келинг, ўзидан сўрайман! — деди. Савдогарни бошлаб келдилар. Амирнинг қаршисига ўтирди.
Амир:
— Менга "бир яримта дўст"нинг маъносини тушунтириб бер! — деди.
— Хизматингизга шайман амирим, лекин буни сўз билан шарҳлаб беролмайман. Аммо кўрсатиб беришим мумкин,
— деди.
— Қандай қилиб?! — деди.
— Жарчингизга буюринг, бозорларда мени қатл қилинишим ҳақида хабар тарқатсин! — деди.
— Нима? Нима?! — деди.
— Худди шундай амирим, "бир яримта дўст"нинг маъносини билиб оласиз, — деди.

Шундай қилиб жарчи савдогарнинг оғир жиноят қилганини ва ўлим жазосига ҳукм қилинганини эълон қилди. Одамлар жазо майдонига тўпландилар. Амир ва савдогар ҳам ўша ерда эдилар. Гўёки жазо ижросини кутиб турибдилар. Шунда бир киши амирнинг қаршисига чиқиб:
— Амирим! Савдогарни озод қилишингиз учун ҳар қанча ҳақ тўлашга тайёрман. — деди.
— Йўқ, иложи йўқ. Катта жиноят қилди! — деди.
— Бор бойлигимни ярмини бераман, — деди.
— Бор будингни берсанг ҳам етмайди, — деди.
Дўсти савдогарга қараб:
— Дўстим эшитдингми, бутун бор бойлигимни сенга фидо қилдим, аммо амир рад этди. Вафоли дўстинг эканлигимни тасдиқлайсанми?! — деди.
— Албатта, сен вафодор дўстимсан! Раҳмат сенга! Омон бўл! — деди.

Жарчи бироздан сўнг савдогар қатл қилинишини эълон қилди. Одамлар орасидан бошқа бир киши шошилганча югуриб чиқди ва амирга:
— Бу савдогарни қатл қиласизларми?! Ахир, у бегуноҳ! Ҳақиқий жиноятчи менман!!! — сўнг йиғилган оломонга ўгирилиб: — Эй одамлар! Унинг айби йўқ. Мен ўша жиноятни қилдим! Айбдор менман! Қатл қилиниши керак одам мен! — деди.
— Ундай бўлса, сени савдогар ўрнига қатл қиламиз! — деди.
— Ҳа, мени жазоланглар! Мен айбдорман! — деди.

Соқчилар кишини ушлаб, жазо майдонига олиб чиқиб, қўлларини боғлай бошладилар.
Амир:
— Гапингдан қайтмайсанми? — деди.
— Йўқ! Эй савдогар дўстим, сен уйингга қайтиб кетавер — деди. Шунда савдогар амирга қараб табассум ила:
— Кўрдингизми амирим яримта дўст билан бир бутун дўстнинг фарқини?! — деди.

☝️Молини сенга фидо қиладиган дўст — ЯРИМТА ДЎСТ! Жонини фидо қиладиган дўст — БУТУН ДЎСТ! Барчамизга буст-бутун дўстлар насиб қилсин!

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

АЛЛОҲ КИМ БИЛАН ДЎСТ?

🌹Аллоҳ муттақийларнинг дўстидир (Жосия сураси, 19-оят).

🌹Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўсти (ва мададкори)дир (Бақара сураси, 257-оят).

🌹 Аллоҳ сабрли (ва саботли)ларни севар (Оли Имрон сураси, 146-оят).

🌹Албатта, Аллоҳ муттақийларни (тақиқларидан сақланган ва амрига мувофиқ яшаган зотларни) севар (Оли Имрон сураси, 76-оят).

🌹Аллоҳ муҳсинларни (яхшилик қилучи ва гўзал амал этувчиларни) севар (Оли Имрон сураси, 148-оят).

🌹 Аллоҳ поклангувчиларни севар (Тавба сураси, 108-оят)

🌹 Албатта, Аллоҳ Ўзига таваккул қилгувчи (ишониб-таянгувчи)ларни севар (Оли Имрон, сураси, 159-оят).

🌹 Шубҳасиз, Аллоҳ кўп-кўп тавба қилгувчиларни севар (Бақара сураси, 222-оят).

🌹 Билингларки, Аллоҳ (амрларига мос яшайдиган) тақволи зотлар билан биргадир (Бақара сураси, 194-оят).

🌹Шубҳасизки, Аллоҳ муҳсинлар (яхшилик ва яхши амал қилувчи зотлар) билан биргадир! (Анкабут сураси, 69-оят).

"Баҳрул-маҳабба" асаридан.

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ а

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

💐Ассалому алайкум! 💐
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин! 🤲

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

✨🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹✨

✨🌹Қалбимиз тўрида иймон порласин
✨🌹Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
✨🌹Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
✨🌹Жума аёмингиз муборак бўлсин!

✨🌹Ҳафтанинг муборак кунида азизлар,
✨🌹Қалбингиз иймон нурига тўлсин.
✨🌹Меҳрибон онажон, қадрли отам,
✨🌹Жума айёмингиз муборак бўлсин!

✨🌹Яратган Роббимга ҳамду санолар,
✨🌹Унинг Расулига бўлсин дуолар.
✨🌹Исму амалингиз Жаннатда турсин,
✨🌹Жума айёмингиз муборак бўлсин!

✨🌹Муборак Жумага етказди
Аллоҳ,
✨🌹Кимгадир армон бўлди
бу кунни кўрмоқ,
✨🌹Яратганга
шукур айлаб сўрайлик паноҳ,
✨🌹Келаси Жумага ҳам етказсин Аллоҳ!

✨🌹🍃ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМЖУМА МУБОРАK!🍃🌹✨

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👍 НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

✅Жавоби топилган “машҳур” савол

❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Яхшиликни яхши кўриниш учун қилсангиз...

👉 Бир аёл шундай ҳикоя қилади:
"Эрим мендан мамнун бўлиши учун фидойилик билан ўзим яхши деб билган ҳар қандай хизматни қилдим. Шунча фидойилик ва хизматимга қарамай, мендан узоқлашди, мени ташлаб кетди. Меҳр-муҳаббатим, хизмат ва эҳтиромимга жавобан мени ташлаб кетгани нонкўрлик эмасми?"
Унинг эрига қилган яхшиликлари ортидаги ниятини сўрадим, "Менга боғлансин, севсин, дегандим", деди.

"Амалларингизни Аллоҳ розилиги учун эмас, эрингизни рози қилиш учун бажардингиз, шундайми?"

Аёл ҳайрат ичида сесканди. Чунки бирор амални  Аллоҳ розилиги ниятида қилмасликнинг  маъноси ва даражасини англаганди. Унинг эса нияти қалтис эди. Чунки у Роббини эмас, нафсини мўлжаллади. Худбинлик соясидаги "яхшилиги"га жавобан худбин эр уни ташлаб кетди.  
Қайсики  яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилсангиз, Аллоҳ унинг мукофотини ҳар йўл билан сизга албатта қайтаради. Яхшиликка ёмонлик қилган кишининг ҳам кун келиб, бурнини тупроққа ишқайди. Аммо яхшиликни қаршингиздаги инсонга яхши кўриниш учун қилсангиз, Аллоҳ Ўз раҳматини тортиб олиб, сизни қаршингиздаги кимсанинг виждонига ҳавола қилиб қўяди. Одамзод эса ҳаддан ортиқ нонкўр.  Аллоҳга шукр қилишни билмаса, энг яқин дўстига ҳам хиёнат қилишдан тап тортмайди.
Нияти Роббининг розилиги эмас, одамларга ёқиш бўлган киши одамларнинг қўлига тушади, жуфти, умр йўлдоши, фарзандига қилган яхшиликларига ёмонлик қайтади. Нияти Аллоҳнинг розилиги бўлган кишини эса Робби йиқилган жойидан қаддини аввалгидан ҳам тик ҳолатда турғизади...

✍️Профессор  Муҳаммад Боздағ
•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Муносабатларнинг таранглашуви ва ўзаро тушунмовчиликларнинг сабаби - томонлар бир-бирини тушунишда ўзидан келиб чиқиб, мухолифининг иши ва сўзига баҳо беради. Олим жоҳилни ўзидан келиб чиқиб тушунса, жоҳил олимни шундай идрок қилади. Диёнатли мухолифини ўз қаноатидан келиб чиқиб баҳоласа, диёнатсиз мухолифини ўзидек тушунади.

Масалан олимнинг сукутини жоҳил енгилиш деб тушунса, олим унинг "сукути"ни ғолиблик, дея баҳолайди. Ва ҳоказо..

@MubashshirAhmad

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

#muftiy_minbari

📹 40 ЙИЛ ОСИЙЛИК ҚИЛГАН БАНДАНИНГ МУСТАЖОБ БЎЛГАН ДУОСИ
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

💐🍃💐 🍃 💐🍃 💐 🍃 💐 🍃
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

#hikmat

Агар аҳмоқ кимса сенга баъзи гапларни гапирса, унга жавоб берма! Чунки аҳмоққа жавоб бергандан кўра сукут қилиш яхшироқдир.

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​Эй туғмаётган бепушт аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй оила қуриши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман)

🌱🎋🌱🎋🌱🎋🌱🎋🌱🎋🌱
Ассалому алайкум дилга яқин, азиз Диндошим!
Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин!

💐🍃😊ХАЙРЛИ ТОНГ!😊🍃💐

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​​​​​☝️БУНИ ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!

•Бир уйда неча жонсан,
••Бир-бирингга меҳмонсан.
•••Ота-онанг бағридан сўнг,
••••Оввора-ю жаҳонсан.
•••••Эсла нечта жон эдинг,
••••••Қандай меҳрибон эдинг.
•••••••Сиғардинг бир тўшакка,
••••••••Тўярдинг бир емакка.
•••••••Энди эса ҳовли тор,
•••••••Ҳовли эмас дунё тор.
••••••Бир қориндан туғилган,
•••••Ака укага ағёр.
••••Елдай учди болалик,
•••Сувдай оқди болалик.
••Отанг онанг омонат,
•Йўлинг пойлайди шўрлик.
••Аканг ҳолин билмайсан,
••••Опангдан хол сўрмайсан.
•••••Отанг онанг ғанимат.
••••••Ойда бир бор кўрмайсан.
••••••Рўзғор юки зилмикин,
•••••••Ёки ёр ширинмикин.
••••••Уйдан ортиб ҳол сўрмоқ
•••••Шунчалик қийинмикин.

✨Пайғамбар алайҳиссаломга ўн бор саловот айтинг!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!

📿Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
📿Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
📿Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
📿Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
📿Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
📿Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
📿Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
📿Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
📿Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
📿Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

☝️Ва буни ўн кишига юборинг
Бир соат мобайнида
Сизни ҳисобингизга 1000000 саловот йиғилади.

❗️Мен машғулман вақтим кам деманг ушбу милён саловот сизга шафоат бўлиши мумкин...

✔️Бу нарса албатта, Пайғамбар алайҳиссаломни ушбу ҳадисларига асослангандир.
📚«Ким менга битта саловот айтса Аллоҳ унга ўнта саловот айтади» Муслим ривояти.

✅♻️Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!

‼️Бир чекада қолиб кетманг!
☝️Бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👍 НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

✅Жавоби топилган “машҳур” савол

❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​​Сиз буни биласизми?!

1. Қуръондаги энг узун сура (ал-Бақараҳ)

2. Қуръондаги энг қисқа сура (ал-Каусар)

3. Қуръонда ишора қилинган энг афзал ичимлик (сут)

4. Қуръонда ишора қилинган энг афзал таом (асал)

5. Қуръондаги энг улуғ оят (оят ал-Курси)

6. Қуръондаги энг узун оят (оят аддийн яъни қарз ояти)(ал-Бақараҳ 282)

7. Қуръондаги энг қисқа оят (то ҳа) (طه)

8. Қуръонда зикр қилинган энг ёқимсиз ҳалол нарса (талоқ)

9. Қуръонда зикр қилинган энг катта адад (сон) ( 100 минг )

(ас-Сааффаат 147)

10. Қуръонда келган энг узун сўз

فاسقينكموه (ал-Ҳижр 22)

(у ила сизларни сероб қилдик)

11. Қуръонда энг кўп ишлатилган ҳарфлардан бири (Алиф ҳарфи)

12. Қуръонда энг кам ишлатилган ҳарфлардан бири

ظاء(зо)

13. Қуръонда ишора қилинган энг афзал кеча ( Қадр кечаси )

14. Қуръонда ишора қилинган энг афзал ой (Рамазон ойи)

15. Қуръонда ишора қилинган энг катта ҳайвон (Ҳут яъни Кит балиқ)

16. Қуръонда ишора қилинган энг кичик ҳайвон (майда чивин)

17. Қуръонда энг афзал сура (Фотиҳа)

18. Қуръонда энг кўп сураларни ўз ичига олган жузъ (30чи жузъ)

19. Қуръонда энг кўп келган Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири (Аллоҳ)

20. Қуръонда энг кўп номлари ишлатилган пайғамбар ( Мусо)

21. Қуръонда энг кам номлари зикр қилинган пайғамбарлар (Зул Кифл, ал Ясаъ, Илёс, Идрис)

22. Қуръонда энг кўп номи зикр қилинган мева (узум)
▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️
Ким Қуръон ўқишни уч кун узрсиз тарк этса, унинг номи "ҳожир" яъни "қочоқ" деб аталади.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

БУНДАЙ ҲОЛАТДА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Кўкракдан сут чиқиб кетса таҳорат бузиладими? Намоз пайти чиқиб кетсачи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ бузилмайди. Инсон баданидан пок нарсанинг чиқиши таҳоратни синдирмайди. Шунга кўра, сутнинг чиқиши, терлаш, балғам чиқиши, оғриқсиз кўз ёши билан таҳорат бузилмайди. Инсон баданидан чиққан нарса қон, йиринг, сариқ сув каби нажосат бўлса таҳорат бузилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Ишларда ҳушёрлик ғурурланишдан яхшироқдир.

Изоҳ. Баҳоуддин Нақшбанднинг тўртта машҳур шиорларидан биттаси «ҳуш дар дам», яъни ҳар нафасни ақл-у ҳуш билан олиш. Агар инсон шу ҳикматга амал қилиб яшаса, ҳаётида бирор ишни тадбирсиз қилмайди. Аввали ва охирини ўйлаб, жараёндаги кутилмаган вазиятларга тайёргарлик билан бошланган иш аксар ҳолда кутилган натижа бериши тажрибаларда синалган. Аммо, ишни қилиб бўлганидан кейин ўйлайдиган кишиларни кўпинча муваффақиятсизликларга рўбарў турганини кўрасиз. Нима учун? Сабаби, ўзига ортиқча баҳо берди, ғурурга берилди, йўқ нарсаларга суяниб, алданди. Зеро, мағрурлик алданишдир.

"Унвонул баён"дан олинди.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

#hikmat

Ишинг ўнгидан келганда дўстларинг сенинг кимлигингни билишади. Ишинг орқага кетганда сен ўзинг дўстларинг кимлигини биласан.
Иброҳим Фақий

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ а

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

ҒАФЛАТ ВА ҒАМ

Абу Бакр Варроқ қуддиса сирруҳ умр бўйи Хизр алайҳиссалом билан кўришишни орзу қиларди.
Ҳар куни ибрат олиш мақсадида қабристонга бориб келар, бу аснода бир жуз Қуръон ўқирди.
Бир куни шу мақсадда уйидан чиқар экан, бир нуроний унга салом берди. Абу Бакр Варроқ қуддиса сирруҳ алик олди. Нуроний зот:
- Мен билан суҳбат қилишни хоҳлайсанми? – деди.
- Хоҳлайман, -дегач, биргаликда йўлга равона бўлдилар.
Йўл бўйи суҳбат қилиб кетдилар.
Уйга қайтгунча ҳам суҳбатлари давом этди.
Хайрлашиш вақти келгач, Абу Бакр Варроқ қуддиса сирруҳ ҳазратларидан нуроний зот рухсат сўради ва ушбу ҳикматли сўзни айтди: “Умр бўйи кўрмоқчи бўлганинг Хизр менман! Бугун мен билан суҳбат қилдинг, аммо бир жуз Қуръон ўқишдан маҳрум қолдинг!”
Абу Бакр Варроқ қуддиса сирруҳ чуқур ўйга толди ва ўз-ўзига деди: “Хизр билан суҳбатлашишнинг натижаси шу бўлса, ғофил инсонлар билан суҳбат қилишнинг оқибати нима бўларкин?”
Инсон бу қиссадан ҳисса, яъни ибрат олиши лозим. Ғофиллардан узоқ юрмоғи, ҳар ишнинг хайрлисини сўраб, дуо қилмоғи керак. Ғафлатга тушиб: “Фақат шуни хоҳлайман, бошқаси бекор...” – дейишдан олдин ўйлаб кўриш керак, чунки ҳар бир ишнинг хайрли ёки хайрсиз экани фақат Аллоҳга аён.
“Хайрли бўлса бер, эй Роббим! Хайрсиз бўлса, узоқ айла!..” – дейиш энг тўғри йўл. Зеро, Роббимиз “Ғофиллардан бўлма!” ояти орқалибизларни огоҳлантиряпти ва ғофил бўлиб яшашимизни истамаяпти.
Роббимиз барчамизни ғафлатдан узоқ яшаб, Ўзига дўст қулларидан айласин. Омин!

“Тазкиратул авлиё”дан.
•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Гуноҳ иш қилаётганингда шамол хонанг эшигини очиб юборса, юрагинг титраб кетади. Ҳолбуки Раббингнинг эшиги доим очиқ, ҳеч ёпилмайди. Ундан эса уялмайсан!

Холид Абу Шодий

@MubashshirAhmad

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

👀KЎЗ НУРИГА ШИФО
🙇🏻‍♂️СОЧ ТЎКИЛИШИГА ҚАРШИ
🧠МИЯНИ РИВОЖЛАНТИРАДИ

◾️Omega 3 капсулалари
- Таркибидаги докозагексаен кислотаси (DHA) ақлий фаолликни оширади
- Хотирани яхшилайди
- Ҳомиладорликда истеъмол қилинганида боланинг соғлом туғилишини таъминлайди
- Қонни тозалайди
- иммунитетни кўтаради
- Кўриш ва мия функцияларига ижобий таъсир кўрсатади
- Қондаги қанд даражасини пасайтиради, диабетда инсулинга бўлган эҳтиёжни камайтиради
- Асабийлик тушкунлик ва руҳий зўриқишларда самарали ёрдам беради.
- соч, тирноклар учун
100% табиий, болалар ва катталар учун мос, оғир метал тузлари йўқ!

БУЮРТМА БEРИШ УЧУН👇

👩‍🔬📞 +998944488676


ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўлов қўлингизга олганда қиласиз

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

БИЗ НИКОҲ ЎҚИТИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#никоҳ #талоқ

❓1091-CАВОЛ: 1 йил олдин эрим билан урушиб қолдик ва у менга талоқсан, деб айтди. Ўшанда 1 ёшли фарзандим бор эди. Кейинчалик ярашиб, никоҳ ўқитмасдан яшаб кетдик. Яқинда 2 фарзандимиз дунёга келади. Биз никоҳ ўқитишимиз керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқ икки хил бўлади: ражъий ва боин.

Ражъий талоқ - очиқ-ойдин талоқ сўзини айтиш орқали тушган талоқдир. Бу талоқ тушганда идда тугамасидан аввал эр хотиннинг розилигисиз қайта никоҳ ўқитмасдан ярашиб олиши (никоҳига қайтариши) мумкин. Идда тугаса, ражъий талоқ ҳам боин талоққа айланади ва фақат никоҳ (гувоҳлар ва маҳр билан) билан қайтариб олиш жоиз бўлади.

Боин талоқ эса талоқ қилишни қасд қилиб, жавобингни бердим, ота-онангникига кет, сен билан яшамайман ва бошинг очиқ каби сўзлар ва бошқа талоққа очиқ-ойдин далолат қилмайдиган гаплар айтилганда тушади. Бундай талоқ боин талоқ бўлиб, фақат янги никоҳ (гувоҳлар ва маҳр билан) билан хотинини қайтиб олиши мумкин. Талоқдан кейин қайта никоҳлаб олиш талоқлар сони учтага етмаган бўлса, жоиз. Лекин талоқлар сони учтага етса, хотинини никоҳ билан ҳам қайтариб ола олмайди. Чунки талоқлар сони учтада ниҳоясига етади.

Саволдаги талоқ биринчи туридан бўлгани учун эр-хотин ярашган вақтида идда (3 ҳайз кўриб тугаши) ўтиб кетмаган бўлса, никоҳлари тўғри. Агар идда ўтгандан кейин ярашган бўлсалар, у ҳолда тезлик билан тавба қилиб, ўртадаги никоҳни янгилаш шарт.

Бу ўринда саволга кўра жавоб бўлди, лекин ҳар бир талоқ масаласи жонли мажлисда эр-хотин иштирокида кўриб чиқилади. Шунинг учун талоқ масаласида саволи бўлган оилалар имом домлалар ҳузурига бориб, ҳолатни баён қилиб саволларига жавоб олишлари керак. Акс ҳолда кўп муаммолар келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🌤 Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин!

☘Тонг чоғида эсиб шаббода,
☘ Дилингизга фараҳбахш этсин!
☘ Қалбдан сизга гўзал тилагим,
☘ Аллоҳим сизни асрасин!

Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Агар аёллар ташрифи ҳақида илмий изланиш олиб борилганда, ташриф вақтининг саксон фоизи хайрлашув онларида, уй остонасида кечишини аниқланган бўларди.

Айман Ёғий

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Токи ичингдаги бир нарса сенга “бу ҳалол”, “бу ҳаром” дея пичирлаб турар экан, қалбинг ҳаёт экани учун Аллоҳга ҳамд айтгин. Ҳамда ушбу маломатгўй нафсни эҳтиёт қилгин.

Уламолар айтадилар: “Қалб соғломлигининг аломатларидан, ўз эгасини Аллоҳга қайтиб, инобат этиши ва унга тавба қилишига доимо ундаб туриши биландир”.

“Иғосатул лаҳфан” асаридан.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

ЗИНОГА ЯҚИНЛАШМА!..

Зино – оиладаги баракани кетказиб, фаришталар ўрнига ёвуз инс-жинсларни олиб киради. Хонадон у туфайли, файзсиз, кўрксиз, нотинч бир маконга айланади.
Зеҳн ва кўнгилга шаҳвоний хаёллар келишини тўхтатиб, раҳмоний хаёлларга жой бериш зарур.
Зинони қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
1. Тана зиноси – бутун танани нопок қилади ва бутун қалбга қора доғ бўлиб ёпишади.
2. Кўз зиноси – у кўздан бошлаб, жон йўлига кириб, имон бекатигача етиб боради.
3. Қулоқ зиноси – қулоқнинг ҳаё пардасини йир тади.
Кўз зиноси тавбасида собит турувчи инсон, барча ҳолатда Аллоҳ учун муроқаба этиб, Ундан ҳаё қилувчи, ёлғизликда ва жамоатда ҳаромдан тийилувчи, қалб ва жасад кўзини ҳаром нарсалардан беркитувчи бўлади.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Тасаввур қилинг, ҳозир ўлиб қолдингиз ва телефонингиз яқинларингиз қўлида.
Телефон ичидагиларни кўриб қолишларидан қўрқиб кетмадингизми? Аллоҳнинг олдига ёруғ юз билан бора оласизми?

MubashshirAhmad

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш: 👇

📲 https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…
Подписаться на канал