ziyouzkanali | Неотсортированное

Telegram-канал ziyouzkanali - Ziyo.uz | Расмий канал

3426

Бу Муҳаммадзиё Каримовнинг расмий канали 💻Сиз бу каналда 💠Қуръон оятлари 💠Саҳиҳ ҳадислар 💠Ҳикматли сўзлар 💠Гўзал қироатлар 💠Сийрат тестлари 💠Диний расм ва бошқаларни кузатиб борасиз. 🤲Аллоҳ фойдали илм берсин!

Подписаться на канал

Ziyo.uz | Расмий канал

🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲•🎊 Роббимиз - Аллоҳ
🤲•🎊 Динимиз - Ислом
🤲•🎊 Қибламиз - Каъба
🤲•🎊Айёмимиз - Жума
🤲•🎊Фарзимиз - Намоз
🤲•🎊Қарзимиз - Закот
🤲•🎊Орзуимиз - Ҳаж
🤲•🎊Амалимиз - Савоб
🤲•🎊Тилимиз - Тақво
🤲•🎊Нафратимиз - Зино
🤲•🎊Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🤲•🎊Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🤲•🎊Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар «ЖУМА» айём муборак!

🌙✨ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

❓CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?


ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35279

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​☝️АЛЛОҲ СЕН БИЛАН САВДО ҚИЛАВЕРАДИ

Ривоят қилинишича, бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб келиб:
– Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Роббинг золимми ёки одилми? – деб сўрабди. Довуд алайҳиссалом:
– Ҳолингга вой бўлгур, Роббим одил, У ҳеч кимга жабр-зулм қилмайди, нега бундай деяпсан? – дебди. Шунда аёл:
– Мен бир бева аёлман, болаларим бор, уларни қўл меҳнатим билан боқаман. Кеча йигирган ипимни бир бўлак матога ўраб, сотиш учун бозорга олиб кетаётган эдим, тўсатдан бир қуш менга ҳужум қилиб қолди: мато ва ипни олиб қочди, мен эса болаларимнинг олдига ҳеч нарсасиз, ночор ва хафа ҳолда қайтдим.
Шу суҳбат бўлиб турган пайтда Довуд алайҳиссаломнинг эшиги тақиллаб қолди. Довуд алайҳиссалом киришга изн берди. Улар ўн нафар тижоратчилар эди. Ҳар бирининг қўлида ўн динордан пул бор эди. Улар:
– Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу пулларни ҳақдорларга беринг, – дейишди. Шунда Довуд алайҳиссалом:
– Бу пулларни беришга сизларни нима мажбур қилди? – деб сўради. Улар:
– Биз бир кемада эдик, бирдан қаттиқ шамол туриб, ғарқ бўлишимизга сал қолган эди, тўсатдан бир қуш келиб, бир мато ташлади. Унинг ичида йигирилган ип бор эди. Биз улар билан кемамизнинг айбларини тўғрилаб олдик, шундан кейин шамол бизга ортиқ қийинчилик туғдирмади. Саломат қолганимиз учун ҳар биримиз ўн динордан садақа беришни назр қилдик, мана ўша пуллар, – дейишди. Довуд алайҳиссалом ҳалиги аёлга қараб:
– Аллоҳ сен билан денгизда ҳам, қуруқликда ҳам савдо қилаверади, сен эса Уни золим дейсан, – деди ва унга юз динорни узатиб:
– Буни болаларингга сарфлагин, – деди.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​ҲАММА ҲАМ...

Араб донишмандлари шундай дейишган: «Қалам ушлаганларнинг ҳаммаси ҳам котиб бўлавермайди. Қоғоз қоралаганнинг ҳаммаси ҳам муаллиф ҳисобланмайди. Ибораларни тушунарсиз қилиб сўзловчиларнинг ҳаммаси ҳам файласуф бўлавермайди. Масалаларни ёдлаганларнинг ҳаммаси ҳам олим эмас. Лаби пичирлаётганларнинг ҳаммаси ҳам зокир эмас. Яшаш тарзи танг бўлганларнинг ҳаммаси ҳам зоҳид эмас. От минганларнинг ҳаммаси ҳам чавандоз эмас. Салла ўраганларнинг ҳаммаси ҳам шайх эмас. Мўйлаби сабза урганларнинг ҳаммаси ҳам йигит эмас. Боши эгикларнинг ҳаммаси ҳам мутавозеъ эмас. Кулаётганларнинг ҳаммаси ҳам масрур эмас».

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​#Ривоят

Ҳимматни қаранг!

Хабарларда зикр қилинади: «Бир хотин Ҳассон ибн Абу Синоннинг олдига келиб, бирон нарса беришини сўради. У киши хотинга қараса, у ғоят чиройли экан.
– Эй ходим, унга тўрт юз дирҳам бериб юбор, – деди. Унга:
– Эй Аллоҳнинг бандаси, бу хотин сендан бир дирҳам сўради, сен эса тўрт юз дирҳам бермоқчисан, – дейишди. Ҳассон:
– Унинг чиройини кўриб, қийналиб қолганида гуноҳ ишга кириб кетишидан қўрқдим ва унинг беҳожат бўлишини хоҳладим. Шояд, шунда бирор киши унга рағбат қилиб, никоҳига олса, – деди.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан


☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Юрак сиқилишининг сабаблари:
– Аллоҳдан юз ўгириш.
– Қалбнинг Аллоҳдан бошқага боғлиқ бўлиши.
– Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолиш.
– Намозни вақтидан кечиктириш.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​Саҳоба бўлишни хохлайман...

Кунларнинг бирида, устоз биринчи синф ўқувчиларига савол берди:
– Айтингларчи келажакда ким бўлишни ҳоҳлайсизлар?, – деди.
Ўқувчилар устозларининг саволига турли ҳил жавобларни бердилар. Улардан бири учувчи, бошқаси шифокор, яна бири ўқитувчи бўлиш истаги борлигини айтди.
Бироқ, бир ўқувчининг жавоби, устознинг эътиборини тортди. Ҳақиқатдан ҳам, унинг жавоби ўртоқлариникига ўхшамаган ғайриоддий эди.
– Мен саҳоба бўлишни ҳоҳлайман, – деди. Устоз унинг жавобидан ажабланиб:
– Нима учун саҳоба бўлишни ҳоҳлайсан?, – деб сўради.
– Онам менга ҳар куни ухлашимдан олдин саҳобаларнинг ҳаётидан ҳикояларни айтиб берадилар. Аллоҳ уларни яхши кўради. Улар Аллоҳнинг розилиги учун молу–жонларини фидо қиладилар. Улар ҳақиқий қаҳрамонлар, – деди.
Кутилмаганда берилган жавобдан устоз гапира олмай қолди. Бу таъсирли жавобни эшитиб, беихтиёр кўзидаги ёшларни артишга уринаркан, билдики, бу боланинг ортида буюк она бор...
Шунинг учун бу мурғак боланинг истаги ҳам буюк эди.

☝️Ҳурматли ОНАЖОНЛАР фарзандингизни ухлатишдан олдин нималар ҳақида сўзлаб берасизлар...?


☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🤲🎉🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉🎁🎊

🌺ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌺Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


🌺☘🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊☘🌺

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

👍 НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

✅Жавоби топилган “машҳур” савол

❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​Сиз буни биласизми?!

1. Қуръондаги энг узун сура (ал-Бақараҳ)

2. Қуръондаги энг қисқа сура (ал-Каусар)

3. Қуръонда ишора қилинган энг афзал ичимлик (сут)

4. Қуръонда ишора қилинган энг афзал таом (асал)

5. Қуръондаги энг улуғ оят (оят ал-Курси)

6. Қуръондаги энг узун оят (оят аддийн яъни қарз ояти)(ал-Бақараҳ 282)

7. Қуръондаги энг қисқа оят (то ҳа) (طه)

8. Қуръонда зикр қилинган энг ёқимсиз ҳалол нарса (талоқ)

9. Қуръонда зикр қилинган энг катта адад (сон) ( 100 минг )

(ас-Сааффаат 147)

10. Қуръонда келган энг узун сўз

فاسقينكموه (ал-Ҳижр 22)

(у ила сизларни сероб қилдик)

11. Қуръонда энг кўп ишлатилган ҳарфлардан бири (Алиф ҳарфи)

12. Қуръонда энг кам ишлатилган ҳарфлардан бири

ظاء(зо)

13. Қуръонда ишора қилинган энг афзал кеча ( Қадр кечаси )

14. Қуръонда ишора қилинган энг афзал ой (Рамазон ойи)

15. Қуръонда ишора қилинган энг катта ҳайвон (Ҳут яъни Кит балиқ)

16. Қуръонда ишора қилинган энг кичик ҳайвон (майда чивин)

17. Қуръонда энг афзал сура (Фотиҳа)

18. Қуръонда энг кўп сураларни ўз ичига олган жузъ (30чи жузъ)

19. Қуръонда энг кўп келган Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири (Аллоҳ)

20. Қуръонда энг кўп номлари ишлатилган пайғамбар ( Мусо)

21. Қуръонда энг кам номлари зикр қилинган пайғамбарлар (Зул Кифл, ал Ясаъ, Илёс, Идрис)

22. Қуръонда энг кўп номи зикр қилинган мева (узум)
▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️
Ким Қуръон ўқишни уч кун узрсиз тарк этса, унинг номи "ҳожир" яъни "қочоқ" деб аталади.

Муҳаммад Мусо Огахий


☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

АҲДИМИЗНИ БУЗМАЙМИЗ
Макка шаҳрида Абу Басир исмли бир бечораҳол киши бор эди. У Маккадан Мадинага қочиб кетди. Қурайш мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Ўзинг яхши биласан – бизлардан бирор кимса сен томонга қочиб борса, қайтариб беришга битим бор. Бизларга ўша қочоқни қайтариб юбор”, деб хат ёзиб юбордилар.
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Басирни чақириб:
– Бизлар ҳақиқатан ҳам у қавм билан аҳдлашганмиз. Бизнинг динимизда аҳдни бузиш тўғри бўлмайди, – деб вакил билан уни бирга қайтариб юбордилар.
– Мушриклар менинг динимга фитна қилсалар ҳам қайтариб юбораверасизми? – сўради Абу Басир.
– Бизлар хиёнат қила олмаймиз. Сен боравер. Аллоҳ таоло мушкулотларингни очиб юборгай.

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!


Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин! 🤲

🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.

Имом Бухорий ривоятлари.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

#ДУО

Аллоҳим, бу дунёдаги охирги лаҳзаларимизни чиройли қил! Руҳларимизни пок ҳолда раҳмат фаришталари ила чиқаргин. Жаннатимизнинг аввалини қабрда қилгин, эй Роббим!

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Аллоҳ жуда ҳам яқин эканига ишонган лаҳзангда, маҳзунлик тўсатдан йўқолиб қолади.

Айман Ёғий

👉 @ZiyouzKanali

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲•🎊 Роббимиз - Аллоҳ
🤲•🎊 Динимиз - Ислом
🤲•🎊 Қибламиз - Каъба
🤲•🎊Айёмимиз - Жума
🤲•🎊Фарзимиз - Намоз
🤲•🎊Қарзимиз - Закот
🤲•🎊Орзуимиз - Ҳаж
🤲•🎊Амалимиз - Савоб
🤲•🎊Тилимиз - Тақво
🤲•🎊Нафратимиз - Зино
🤲•🎊Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🤲•🎊Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🤲•🎊Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар «ЖУМА» айём муборак!

🌙✨ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!


❓CАВОЛ: Aёлим Қуръонни яхши билади. Ундан Қуръон ўқишни ўргансам бўладими?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35218

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

📹 Намоз...

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🌹 ОНА. ( ҲИКОЯ )

▪️Брайн Тумори (тананинг бирор ички қисмида пайдо бўлиб,ташқарига бўртиб чиққадиган йирик ўсма) ҳасталигидан азобланаётган аёлни касалхонага ётқизишди.

▪️Унинг ўғли ва қариндошлари ҳам шу ерда эди. Аёл бир неча соат ўтиб вафот этди...

▪️Марҳуманинг ўғли кун бўйи йиғлади, токи овози чиқмай қолгунича йиғлади. Эртасига тоби қочган холда уйғонди, кўп йиғлаганидан томоқлари оғриётган эди йигитни.

▪️Ўғил онасининг ётоқхонасига кирди , стол устида мактуб ётарди, мактуб ёнида эса бир нечта таблеткалар бор эди.

▪️Йигит қўллари титраган холда хатни ўқий бошлади, хатни ўқир экан: «Онажонн..., Онажонимеей...»дея пичирларди, яна йиғлай бошлади.

▪️Лекин бу сафар йигитнинг овози чиқмас, ҳеч нарса эшитилмас, Йигит унсиз, юракдан йиғлар эди.

▪️Хатда қуйидаги жумлалар ёзилган эди:

▪️«Бу дориларни ичиб ол болам, биламан кўп йиғлагингдан кейин томоғинг оғриётган бўлса керак. Кўп йиғлама. Ўзингни эҳтиёт қил.
....Ойинг»

▪️Меҳрибон Оналаримизни борида қадрига етайлик.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​Бировнинг ҳаққи (ҳаётий воқеа)

Боязид Бастомий ёмғирли ҳавода жума намозига бориш учун уйидан чиқди. Шаррос қуяётган ёмғирдан тупроқ йўл лой бўлиб кетган эди. Бир уйнинг девори остида паналаб, ёмғир пасайишини кута бошлади. Сўнг лойли пойабзалини деворга суртиб тозалади. Ёмғир секинлашгач, масжид сари юрди. Кетаётиб, бировнинг деворини кир қилгани хаёлига келди-да, юришдан таққа тўхтади. “Ҳовли эгасидан узр, рози-ризолик сўрамай туриб, қандай қилиб жума намозини ўқийсан? Бировнинг деворини лойга белаб, Аллоҳнинг ҳузурида қандай турасан?!” – дея ўз-ўзини сўроқ қиларкан, ортига қайтди ва эшикни қоқди. Уни қаршилаган мажусий:

– Келинг, хизмат? – деди.

– Сиздан узр сўрашга келдим...

– Мен сизни танимайман, нима учун узр сўрайсиз? – деди уй эгаси.

– Ҳозиргина лойга беланган оёқ кийимимни деворингизга суртиб, тозалаган эдим. Аслида, бу жудаям нотўғри иш. Девор кир бўлди. Ёмғирнинг шиддатидан нима қилаётганимни билмай қолибман...

Ҳайратга тушган мажусий:

– Ҳечқиси йўқ. Шундоқ ҳам деворларимиз лой ичида қолган. Оёғингиздан теккан озгина лой унга ҳеч қандай зарар бермайди, – деди.

Боязид Бастомий:

Балки, аммо бу ерда қул ҳақи бор. Қилган ҳаракатим учун эгасидан ризолик сўрашим лозим эди. Шунинг учун эшигингизга келдим, – деди.

Мажусий:

– Бу қадар ҳақ-ҳуқуқ ва адолатни сизга ким ўргатган?– дея сўради.

– Динимиз ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбаримиз ўргатганлар, – дея жавоб берди Бастомий.

Шунда мажусий:

– Шундай адолатли дин бор экан, у ҳолда биз нега уни қабул қилмайлик? – деганча калима келтириб, мусулмон бўлди.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​🔹​​ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИ ЙИҒЛАТГАН ВОҚЕА

Саҳобалардан ривоят қилинишича, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузури саодатларига бир йигит келиб, ота-онаси молу дунёсидан унинг рухсатисиз фойдаланётгани учун устиларидан шикоят қилади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам отасини ҳам чақиртирадилар. Йигитнинг қари отаси ҳассасига суяниб ҳузури саодатга келади. Ўғлининг шикоятлари унга маълум қилиниб, ўзини ҳимоя қилиш учун унга сўз берилганида қария ўйлаб туриб:
– Бир пайтлар у заиф ва бечора эди, мен эса кучли эдим. У фақир эди мен эса бой эдим. Боламдан ҳеч қандай молимни аямадим. Ҳаммасини бердим. Бугун мен заифман, у эса кучли, мен фақирман, у эса бой. Шундай бўлса-да, у менга бахиллик қилмоқда, – деб жавоб беради.
Бу гапларни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзларига ёш олиб йиғладилар ва:
– Бу гапларни эшитган тош ва қумлар ҳам йиғлайди, – дедилар. 
Кейин шикоят қилиб келган йигитга юзланиб:
– Сен ва молинг отангникидир, – деб мараҳамат қилдилар.

(Ибн Можа ривояти).

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Расул алайҳиссаломнинг равзаи муборакларига саёҳат

🕌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🌹 Равза — боғ деган маънони билдиради.
🤲 Уламолар бу жой раҳматнинг тушиши, зикр, ибодат ва тиловат сабабли бахт-саодатнинг ҳосил бўлишида худди жаннат боғига ўхшайди, деб таъриф берганлар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​#БИЛАСИЗМИ?

Қуръони Каримда исмлари зикр қилинган пайғамбарлар қуйидагилар:

1. Одам алайҳиссалом;
2. Идрис алайҳиссалом;
3. Нуҳ алайҳиссалом;
4. Ҳуд алайҳиссалом;
5. Солиҳ алайҳиссалом;
6. Иброҳим алайҳиссалом;
7. Лут алайҳиссалом;
8. Исмоил алайҳиссалом;
9. Исҳоқ алайҳиссалом;
10. Яъқуб алайҳиссалом;
11. Юсуф алайҳиссалом;
12. Айюб алайҳиссалом;
13. Шуайб алайҳиссалом;
14. Мусо алайҳиссалом;
15. Ҳорун алайҳиссалом;
16. Юнус алайҳиссалом;
17. Довуд алайҳиссалом;
18. Сулаймон алайҳиссалом;
19. Илёс алайҳиссалом;
20. ал-Ясаъ алайҳиссалом;
21. Закариё алайҳиссалом;
22. Яҳё алайҳиссалом
23. Зул-Кифл алайҳиссалом.
24. Ийсо алайҳиссалом;
25. Муҳаммад алайҳиссалом.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🤲🎉🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉🎁🎊

🌺ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌺Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

❓CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?


ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35279

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни уйлари ❤️😍

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

#ҳикмат

Аллоҳнинг Китобидан холи бўлган хонадон руҳиятсиз маскандир.

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

#Хайрли_тонг

🌱Ассалому алайкум! Муродбахш Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин🤲

Яқинларни янги тонг билан табрикланг

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. ( Анъом сураси 160 - оят )

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

БИР ҲАРФИГА 10 ТА САВОБ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Ким Аллоҳнинг Каломидан битта ҳарф ўқиса, унга битта савоб ёзилади. Ўша савоб ўн баравар кўпайтирилади. Мен алиф лом мимни битта ҳарф демайман. Алиф бир ҳарф, лом бир ҳарф, мим бир ҳарфдир".
Термизий, Байҳақий, Табароний ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ.
Карами кенг Аллоҳ Қуръон ўқиган бандасига жуда кўп ажр-савоб беради. Бунинг учун биринчи навбатда Қуръонни тўғри ўқиш қоидалари ўрганилади. Сабаби Қуръоннинг ҳар бир ҳарфига ўнта савоб олиш учун Каломуллоҳни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш керак. Баъзи инсонлар савоб талабида кўпроқ Қуръон таржимасини ўқийдилар. Аллоҳ ибодатларини ҳусни қабул қилсин! Қуръон таржимасини ўқиш ҳам савобли иш. Бироқ ҳадисдаги ваъда Мусҳафи шарифни араб тилида, бехато ўқийдиган кишиларга берилган. Арабча ўқишга қийналадиганлар ҳам ниятларига яраша ажр оладилар, иншааллоҳ!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: "Қуръон ўқинглар! Зеро, бунинг учун сизларга савоб берилади. Мен алиф лом мимни бир ҳарф демайман. Алиф ўнта, лом ўнта, мим ўнтадир. Шу (билан) ўттизта (бўлади)".
Ҳатиб Бағдодий "Тарихи бағдод"да ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ.
Киши хулуси ният билан Қуръон ўқиса, ҳар бир ҳарф учун савоб олади. Алиф лом мим деганда, номаи аъмолига ўнта эмас, ўттизта савоб ёзилади. Чунки алифга ўрта, ломга ўнта, мимга ўнта ажр ёзилади. Шунда умумий ҳисоб ўттизта бўлади.
"Ал-амалус солиҳ" китобида шундай дейилган:
"Қуръонда 300.000 дан зиёд ҳарф бор. Кимда-ким Қуръонни бир марта ўқиб чиқса, 300.000 дан ортиқ савобга эга бўлади. Басмаланинг ўзини ўқигани учун 190 та ажр олади. Қуръондаги энг узун, тўлиқ бир саҳифали қарз ояти 552 та ҳарфдан иборат. Мана шу саҳифани ўқиган кишига 5520 та савоб берилади".

"Қуръон қалблар шифоси" китобидан.


☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Ё Аллоҳ бизларни фарзандларимиз устида синамагин !
Ё Аллоҳ бизларни биз лойиқ бўлган жазо билан жазоламагин !
Ё Аллоҳ бизларни ўзинг лойиқ деб билганларинг билан мукофатлагин !
Ё Аллоҳ ўзинг барча болажонларни омонда сақлагин !
Амин!!!


☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​☝️Аллоҳнинг гўзал исимлари
Аъроф сурасининг 180-оятида: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар», дейилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар.
Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган. Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар ҳадиснинг давомида Аллоҳ таолонинг исмларини келтиришган:
1)  Аллоҳ.
2) ар-Раҳмон.
3) ар-Раҳийм.
4)  ал-Малик.
5) ал-Қуддус.
6)  ас-Салом.
7)  ал-Мўмин.
8)  ал-Муҳаймин.
9) ал-Азиз.
10)  ал-Жаббор.
11)  ал-Мутакаббир.
12)  ал-Холиқ.
13)  ал-Бориъ.
14)  ал-Мусаввир.
15)  ал-Ғаффор.
16)  ал-Қаҳҳор.
17)  ал-Ваҳҳоб.
18)   ар-Раззоқ.
19)  ал-Фаттоҳ.
20) ал-Алийм.
21) ал-Қобиз.
22) ал-Босит.
23) ал-Хофиз.
24)  ар-Рофеъ.
25)  ал-Муъизз.
26)  ал-Музилл.
27) ас-Самийъ.
28) ал-Басийр.
29) ал-Ҳакам.
30) ал-Адл.
31) ал-Латийф.
32) ал-Хабийр.
33) ал-Ҳалийм.
34) ал-Азийм.
35)  ал-Ғафур.
36)  аш-Шакур.
37) ал-Алий.
38) ал-Кабийр.
39) ал-Ҳафийз.
40) ал-Муқийт.
41) ал-Ҳасийб.
42)  ал-Жалийл.
43) ал-Карийм.
44) ар-Рақийб.
45) ал-Мужийб.
46) ал-Восеъ.
47) ал-Ҳакийм.
48) ал-Вадуд.
49)  ал-Мажийд.
50)  ал-Боъис.
51)  аш-Шаҳийд.
52) ал-Ҳақ.
53)  ал-Вакийл.
54)  ал-Қавий.
55)  ал-Матийн.
56)  ал-Валий.
57) ал-Ҳамийд.
58)ал-Муҳсий.
59) ал-Мубдиъ.
60) ал-Муъийд.
61)  ал-Муҳйи.
62)  ал-Мумийт.
63) ал-Ҳайй.
64) ал-Қаййум.
65) ал-Вожид.
66) ал-Можид.
67) ал-Воҳид.
68) ас-Сомад.
69) ал-Қодир.
70)  ал-Муқтадир.
71)  ал-Муқаддим.
72)  ал-Муаххир.
73)  ал-Аввал.
74)  ал-Охир.
75) аз-Зоҳир.
76) ал-Ботин.
77) ал-Волий.
78) ал-Мутаъолий.
79) ал-Барр.
80) ат-Таввоб.
81) ал-Мунтақим.
82) ал-Афувв.
83) ар-Ра`уф.
84) ал-Моликул мулк.
85) Зул жалоли вал икром.
86) ал-Муқсит.
87) ал-Жомеъ.
88) ал-Ғаний.
89) ал-Муғний.
90) ал-Монеъ.
91) аз-Зорр.
92) ан-Нофеъ.
93)  ан-Нур.
94) ал-Ҳодий.
95) ал-Бадийъ.
96) ал-Боқий.
97) ал-Ворис.
98) ар-Рашийд.
99) ас-Сабур.
 
✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!


САВОЛ: Таҳорат қилаётганимда ювадиган жойларимни ўрнини алмаштириб юбораман. Олган таҳоратим ўтмайдими?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35147

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

#Ҳадис

Али (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Али, қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?» дедилар. «Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг,
«Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм», деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, ҳар турлик балолардан халос қилади», дедилар».

Ибн Сунний ривоятлари

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​МАЖЛИСНИНГ КАФФОРОТИ ҲАҚИДА

Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мажлис тугагандан кейин туришни хоҳласалар, уни охирида

سبحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لا إِلهَ إِلأَ انْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتْوبُ إِلَيْكَ

«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду анла илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка», деб айтардилар.
Шунда бир киши: «Эй Аллоҳнинг расули, сиз бир сўз айтдингиз, буни аввал айтмаган эдингиз», деганида, у зот: «Мана шу калималар мажлисда содир бўлган нарсаларга каффоратдир», дедилар.
(Абу Довуд ривояти).

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Агар Аллоҳ дунёни сендан тўсса ва мусибатларингни кўпайтирса, билгилки, сен Унинг ҳузурида азизсан.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий

☝️Дўстларингизга ҳам улашинг!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…
Подписаться на канал