ziyouzkanali | Неотсортированное

Telegram-канал ziyouzkanali - Ziyo.uz | Расмий канал

3426

Бу Муҳаммадзиё Каримовнинг расмий канали 💻Сиз бу каналда 💠Қуръон оятлари 💠Саҳиҳ ҳадислар 💠Ҳикматли сўзлар 💠Гўзал қироатлар 💠Сийрат тестлари 💠Диний расм ва бошқаларни кузатиб борасиз. 🤲Аллоҳ фойдали илм берсин!

Подписаться на канал

Ziyo.uz | Расмий канал

#янгилик

«Ҳадис ва ҳаёт» тўплами яна сотувда

Бир муддат сотувда тугаб қолган Ҳазратимизнинг шоҳ асарларидан, 32 жилддан иборат «Ҳадис ва ҳаёт» тўплами яна сотувда.

Тўплам иймондан бошлаб то одоб мавзусигача бўлган мавзуларни ўз ичига олган. Жумладан, иймон, ихлос, илм, поклик, намоз, рўза, ҳаж, пайғамбарлар тарихи, саҳобалар ҳаёти, Қуръон фазилатлари ва бошқалар. Китобдаги ҳар бир мавзу аввало Қуръони Каримдаги оятлар билан, шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи васалламнинг мавзуга оид ҳадислари орқали батафсил шарҳ қилинади.

Китобхонлардан кўпинча «Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг суннатлари жамланган китоб борми?» деган савол бўлади. Ушбу тўпламда 32 та китобдан иборат бўлган суннатлар жамланган, деб айта оламиз.

☎️ Буюртма учун: +998906700070

🚘Ўзбекистон бўйлаб йетказиб бериш бепул:

👉 /channel/ZiyoHadiya

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннат ва дўзах (мартаба талашиб) хусуматлашишди. Дўзах: «Менда золимлар, мутакаббирлар бўлади», деди. Жаннат: «Менда заиф ва мискинлар бўлади», деди. Аллоҳ таоло уларнинг ўртасида ҳукм қилди ва: «Эй жаннат, сен Менинг раҳматимдирсан. Мен хоҳлаган бандамга сен билан раҳим қиламан (яъни, сенга уни киргизаман). Эй дўзах, сен Менинг азобимдирсан. Мен хоҳлаган бандамга сен билан азоб бераман (яъни, сенга уни киргизаман). Икковларингизни тўлдириш Менинг зиммамдадир», деди», дедилар.
📚Имом Муслим ривоятлари.

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

✨🌙🤲РАМАЗОННИНГ 18-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

✨Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
✨Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
🌙РАМАЗОНнинг 18-куни муборак бўлсин!

🤲Яратган Роббимга ҳамду санолар,
🤲Унинг Расулига бўлсин дуолар.
🤲Исму амалингиз Жаннатда турсин,
🤲РАМАЗОНнинг 18-куни муборак бўлсин!

🌙🎊🤲РАМАЗОННИНГ 18-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!!!


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

❓САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун шанба
8 апрель, 2023
17 Рамазон, 1444

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🌙✨🤲РАМАЗОННИНГ 3-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🌟🤲Қутлуғ РАМАЗОН ойининг учинчи «ЖУМА»си муборак бўлсин! Рамазонга, Жума кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

🌙🤲Бошлаб олган ЖУМА кунингиз ва Рамазоннинг 16-куни муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌟🤲Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌙🤲ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌟🤲ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌙✨🎊РАМАЗОННИНГ 3-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

☝️САВОБ УМИДИДА УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Рамазонда раҳмат эшиклари очилади

🔹 Рамазон раҳмат ойидир. Рамазонда Аллоҳ таолонинг раҳмати жўш уради. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: «Рамазонда раҳмат эшиклари очилади», дейилган. Рамазоннинг аввалги ўн кунлиги нафақат ойнинг, балки йилнинг «раҳмат кунлари» ҳисобланади.


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Fatvo markazi faoliyatiga O’zbekiston musulmonlari idorasi “Qur’on va tajvidni o’rgatish” bo’limi mudiri Shayx Alijon qoridan e'tirof

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

#Рамазон2023
#Рамазон_саволлари

❓Тунги намозлар қайсилар?

Фатво маркази катта устози
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🌙🎉🌹 РАМАЗОННИНГ 14-КУНИ МУБОРАК!!!

🤲АЛЛОҲИМ! Бизларга РАМАЗОНДА олий ҳиммат бер:

🤲Рўза тутишга қодир жисм бер!
🤲Таровеҳда қоим бўлишга қодир бадан бер!
🤲Зикрли тил бер, Аллоҳим!
🤲Ҳайрли амалларда муваффақият бер, Роббим!
🤲Рамазон ойида ўзимни ва оила аъзоларимни дўзахдан озод қил!
🤲Амалларим холис Ўзинг учун бўлишини сўрайман!
🤲Рўзаларимиз, намозларимиз, закотларимиз ва тунги ибодатларимизни қабул қилгин!

#САВОЛ У аввал ўсимлик эди, сўнг буюм бўлди, сўнг жонзотга айланди ва Қуръонда зикр қилинди.
Мана шу саволни жавобини 97% инсон топа олмаяпти.
Савол: У нима?🧐🤔

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_hazrat/31343

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

#Манзиллар

Ҳатто яқинлардан айрилганда яралар вақт ўтган сари битиб, аламлар камайиб боради. Чунки ҳаётимизда уларнинг ўрнини тўлдирадиган кишилар ва чалғитадиган ишлар бўлади.

Лекин атрофимизда шундай кишилар борки, вақт ўтгани сари айрилиқ алами қалбни баттар тирнайди ва яра битмай бошқа аъзоларни ҳам заҳарлай бошлайди.

Чунки уларнинг ўрнини ҳеч ким, ҳеч нарса ва ҳеч қачон босолмайди, тўлдиролмайди. Вақт ўтгани сари йўқотиш кўлами катталашиб, дунёнинг туссизлиги қуюқлашиб боради.

Шундай пайтлари ҳаётда мақсадсиз кезаётган ёки беҳуда яшаётгандек бўлади киши.

Лекин нима қилиш мумкинки, бу ҳам Аллоҳнинг ёзгани, чидаш керак. Ва қодир бўлгунча юкни кўтариш мажбурияти ҳам бор. Аллоҳ қўлласин!
---
(Шайх ҳазратларини эслаб бир пайтлар ёзилган эди. Ҳозир бу изтироб иккига кўпайган.)
•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

ПАЙҒАМБАРЛАР БУЮРГАН АМАЛ.

- Шуъайб алайҳиссалом қавмларига: «Роббингизга истиғфор айтинглар», дедилар.
(📖 Ҳуд сураси90-оят)

- Ҳуд алайҳиссалом ҳам: «Эй қавмим, Роббингизга истиғфор айтинг», дедилар
(Ҳуд сураси, 52 оят).

- Нуҳ алайҳиссалом ҳам: «Роббингизга истиғфор айтинг…», дедилар.
(Нуҳ сураси, 10 оят).

- Муҳаммад алайҳиссалом: «Аллоҳга қасамки, албатта мен Аллоҳ таолога бир кунда етмиш мартадан кўп истиғфор айтиб, тавба қиламан», дедилар.
(📚 Бухорий ривояти)

- Аллоҳ яратган барча махлуқотлар ичида У Зотни энг яхши танийдиган зотлар, бутун илмларнинг соҳиблари – пайғамбарлар истиғфор айтиш кераклигини таъкидламоқдалар.

- Чунки бахт - саодат, фарзанд, бойлик илм - ҳидоят ва бошқа бутун ризқларни йўлини қилинган гуноҳлар тўсиб туради. Гуноҳларни эса ризқнинг йўлидан фақатгина истиғфор олиб ташлай олади. Ва гуноҳлар сабабли келаётган азоб, мусибатларни даф бўлишига сабаб бўлади...

Аллоҳ таоло айтади:
- «Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас»
(Анфол 33-оят)

- Роббингиздан мағфират сўранглар, албатта У ўта мағфиратли бўлган зотдир.(Шунда) У зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдирур. Ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад берур, ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилур ва сизларга оқар дарёлар (ҳадя) қилур»
(Нуҳ 10-12-оят)

✨ Бу неъматларнинг барчасига биргина мўжизали калимани кўпроқ айтиб гуноҳларга тавба қилиш билан эришасиз...

🌸 Астағфируллоҳа
🌸 ва атувбу илайҳ

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Қуръони каримни тиловат қилиш ёки ёдлаш мақсадида мусҳафни қўлга олиш ёки ундан кунлик вазифани ўқиш осон иш эмас. Албатта бу нарса Аллоҳнинг тавфиқи бўлиб, насибадор этганлари сазовор бўлади холос. Аллоҳ Ўзининг каломини Ўзи хоҳлаган одамларгагина раво кўради.
"Сўнгра Биз бу Китобга бандаларимиздан Ўзимиз танлаган зотларни (яъни, Сизнинг умматингизни) ворис қилдик.". (Фотир сураси, 32 оят).

Эътибор беринг, танлаб олганларимиз деб айтмоқда. Шундай экан, уни ўқиб, ёд олишга ошиқинг!

❓САВОЛ: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?


ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34820

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

✨🌹🤲АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 12-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🤲АЛЛОҲИМ! Бизларга РАМАЗОНДА олий ҳиммат бер:

🤲Рўза тутишга қодир жисм бер!
🤲Таровеҳда қоим бўлишга қодир бадан бер!
🤲Зикрли тил бер, Аллоҳим!
🤲Ҳайрли амалларда муваффақият бер, Роббим!
🤲Рамазон ойида ўзимни ва оила аъзоларимни дўзахдан озод қил!
🤲Амалларим холис Ўзинг учун бўлишини сўрайман!
🤲Рўзаларимиз, намозларимиз, закотларимиз ва тунги ибодатларимизни қабул қилгин!

🌙🤲РАМАЗОННИНГ 12-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!


❓САВОЛ: КВАС ИЧИМЛИГИНИ ИЧИШ МУМКИНМИ?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34612

❓САВОЛ: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34820

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🌙🌟🤲РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

✨🤲Рамазон ойининг Раҳмат даҳаси ҳам тугаб, иккинчи ўн кунлик – мағфират даҳаси бошланди.
✨🤲Аллоҳ барчамизни гуноҳларимизни мағфират қилсин!
✨🤲Барча ибодатларимизни қабул айласин!
✨🤲Жаннатда ота-онамизга
тож кийдиришимизни насиб айласин!

🌙 🌹🤲РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ, «МАҒФИРАТ ДАҲАСИ» МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🌹Аллоҳ таолонинг саломи
🌹Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🌹Қуръоннинг нури
🌹Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

❓САВОЛ: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?


ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34820

❓САВОЛ: Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34816

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🌙✨🌟РАМАЗОНИНГ 10-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🌹Иллоҳим ҳар бирингизнинг
🌹Кўнглиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌹Юзингиз ТАБАССУМни,
🌹Хонадонингиз БАРАКАни,
🌹Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌹Қалбингиз ИЙМОНни,
🌹Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌹Юрагингиз МЕҲРни,
🌹Жигарингиз ОҚИБАТни
🌹ЙУҚОТМАСИН!

🤲 Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌹Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌹саломлар
🌹Дуода энг гўзал ширин
🌹каломлар.
🌹Илоҳо уйингиз нурларга
🌹тўлсин,
🌹РАМАЗОННИНГ 10-КУНИ муборак
🌹бўлсин!

❓САВОЛ: Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?


ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34820

САВОЛ: Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34815

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 20-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

•🌸•🌸•Роббимиз - Аллоҳ
•🌸•🌸•Динимиз - Ислом
•🌸•🌸•Қибламиз - Каъба
•🌸•🌸•Айёмимиз - Жума
•🌸•🌸•Фарзимиз - Намоз
•🌸•🌸•Қарзимиз - Закот
•🌸•🌸•Орзуимиз - Ҳаж
•🌸•🌸•Амалимиз - Савоб
•🌸•🌸•Тилимиз - Тақвоhtt
•🌸•🌸•Нафратимиз - Зино
•🌸•🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌸•🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌸•🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Рамазоннинг 20-куни муборак!

🌙✨РАМАЗОННИНГ 20-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

❓САВОЛ: Рамазонда тухум ейиш мумкинми?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34914

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🌙🌹🍃РАМАЗОНИНГ 19-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🌙

🌸Иллоҳим ҳар бирингизнинг
🌸Кўнглиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌸Юзингиз ТАБАССУМни,
🌸Хонадонингиз БАРАКАни,
🌸Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌸Қалбингиз ИЙМОНни,
🌸Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌸Юрагингиз МЕҲРни,
🌸Жигарингиз ОҚИБАТни
🌸ЙУҚОТМАСИН!

☀️ Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌹Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌹саломлар
🌹Дуода энг гўзал ширин
🌹каломлар.
🌹Илоҳо уйингиз нурларга
🌹тўлсин,
🌹РАМАЗОННИНГ 19-КУНИ муборак
🌹бўлсин!


❓САВОЛ: Саҳарликда таҳоратсиз рўзани ният қилса бўладими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34901

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

КАРМИН (E120) МОДДАСИ ҚЎШИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР ҲАРОММИ?
#ҳалол_ҳаром

❓1044-CАВОЛ: Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда кармин E120 моддаси қўшилган маҳсулотлар ҳаром экани ҳақида хабар тарқалди. Шу хабар қанчалик асосли? Шунга аниқлик киритиб берсангизлар?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кармин – қизил рангли бўёқ моддаси бўлиб, Е120 рақами остида озиқ-овқат қўшимчалари сифатида фойдаланилади. Ушбу модда ярим қаттиқ қанотлилар гуруҳига мансуб бўлган кошенил ҳашаротидан олинади. Тўрт мазҳаб уламоларининг наздида чигирткадан бошқа ҳашаротларни истеъмол қилиш қатъий ман қилинган. Лекин, ҳашаротлардан олинадиган моддалар, шу жумладан кармин Е120 моддаси ҳам муайян кимёвий жараён ва усуллардан ўтиши билан ҳолати ўзгариши соҳа мутахассислари ва уламоларимиз томонидан айтилган. Бу боради Иордания фатво ҳайъатининг 3240-сонли Фатвосида қуйидагилар баён қилинган:
وأما المواد التي تستخرج من الحشرات وتتحول بعمليات كيميائية إلى مواد أخرى فهذه العملية تسمى في الفقه الإسلامي بالاستحالة، وهي انقلاب العين من حالة إلى أخرى، فتنقلب من النجاسة إلى غيرها بحيث تفقد صفاتها
Яъни: “Ҳашаротлардан олинадиган моддалар кимёвий йўллар билан бошқа моддага айланади. Бу жараённи Ислом шариатида “Истиҳола” яъни бир моддани бошқасига ўзгариши дейилади. Натижада, нажосат ва нопок бўлган нарсалар ўз сифатларини йўқотиб бошқа нарсага айланади”.
Бу масалада ҳанафий мазҳабимизнинг машҳур алломаси Камол ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳул-Қодийр” китобларида бундай деганлар:
لأن الشرع رتب وصف النجاسة على تلك الحقيقة، وتنتفي الحقيقة بانتفاء بعض أجزاء مفهومها فكيف بالكل ونظيره في الشرع العصير طاهر فيصير خمراً فينجس ويصير خلاً فيطهر
Яъни: “Шариат (бирор нарсани) нажосат бўлишини муайян моҳиятга боғлаган. Нажосатнинг баъзи сифатлари йўқолиши билан нажосатлик моҳияти ҳам йўқолади. Агар нажосатнинг барча сифатлари йўқолса, нажосатлик моҳияти ҳам тўлиқ йўқолган бўлади. Бунинг шаръий масаладаги мисоли: узум суви пок саналади. (Вақт ўтиши билан) хамр (маст қилувчи ичимлик)га айланиб, нажосат бўлади. (Яна вақт ўтиши билан) хамр сиркага айланиб, пок бўлади”.
Кармин моддаси ҳақида Фатволар ва тадқиқотлар бўйича Европа Кенгаши ўзининг 19-сонли фатвосида қуйидагича қарор қилган: “Carmine E120 моддаси гарчи келиб чиқиши ҳайвонлардан бўлса ҳам, кимёвий ишловдан ўтади, натижада ўз тузилишини ўзгартиради ҳамда асл хусусиятларини йўқотади”.
Демак, юқоридагилардан кармин — E120 моддаси қўшилган маҳсулотларни истеъмол қилиш жоиз экани маълум бўлмоқда. Лекин ушбу фатволар уламолар томонидан эълон қилинган бўлсада, замонамиздаги айрим аҳли илмлардан мазкур масалада эҳтиёт йўлини тутишни тавсия этганлари ҳам бор.
Хулоса қилиб айтганда, уламолар рухсат бериб қўйган тарафни олиб баъзи бир одамлар кармин моддаси қўшилган маҳсулотни истеъмол қилса, тақво ва эҳтиёт йўлини тутганлар уларни маломат қилмасликлари керак.
Қолаверса, бирор масалага оид ҳукмни баён қилишда уни пухта ўрганмасдан муайян бир маҳсулотни "шаръан ҳаром" деб фатво бериш ва мусулмонларни саросимага солиш шариатимиз кўрсатмаларига зид ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

AЛЛОҲ ХОҲЛAГAН ЖОЙДA

Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
“Бир яҳудий Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан, сўради:
— Қуръонда: “Жаннатнинг кенглиги осмонлар ва ер баробарида...” (Оли Имрон, 133, мазмуни) дейилган. Хўш, айтинг-чи, унда дўзах қаерда бўлади?
Умар розияллоҳу анҳу, саҳобаларга:
— Бу одамнинг саволига жавоб беринг, — дедилар. Бироқ ҳеч кимдан жавоб чиқмади. Шунда
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу, яҳудийдан:
— Ҳар куни кўриб турганингдек, кечқурун ҳамма ер зимистонга бурканади. Aйт-чи, тун чўкканида кундуз қаерда бўлади? — деб сўрадилар.
— Aллоҳ хоҳлаган жойда.
— Ундай бўлса, дўзах ҳам Aллоҳ таоло хоҳлаган жойдадир.
Иттифоқо, яҳудий ҳаяжонини яширолмай:
— Эй мўминларнинг амири! Aллоҳ таолога қасамки, Aллоҳ таоло нозил қилган китобда (Тавротда) ҳам худди сен айтганингдай ёзилган, — деди.
•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

ЭНГ ОҒИР ЖИНОЯТ (1-қисм)
🎙 Муфтий Нуриддин домла

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун пайшанба
6 апрель, 2023
15 Рамазон, 1444

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

#Рамазон2023
#Ифторлик #Исроф

❓Аввал ифтор қилинадими ёки шом ўқиладими?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот! Қалбимни динингда мустаҳкам қил!
Аллоҳим! Ўлимимдан олдин менга насуҳ тавба насиб қил!
Аллоҳим! Сендан гўзал хотима сўрайман!


(Изоҳ: «Насуҳ» луғатда «холис», «жазм», «содиқ», «насиҳат» деган маъноларни англатади. Истилоҳда холис қилинган тавба, содиқ тавба насуҳ тавба деб аталади. Ҳазрати Умар насуҳ тавбани «Кишининг ёмон ишдан қайтиб, сўнг уни абадий такрорламаслигидир», деб таърифлаганлар).


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Ота-онамиз Сизга фидо бўлсин, ё Расулаллоҳ!
Ҳижратингизга 1444 йил тўлиб, умматингиз саноғи 2 миллиарддан ўтибди!

Манба: @MubashshirAhmad

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Ибодат учун:
ёшлигимизда ўйиндан бўшамас эдик..
улғайганимизда ишдан, ташвишдан бўшамадик..
кексайганимизда энди хасталикдан бўшамаяпмиз..

Ҳар вақтнинг ўз синови ва ўз баҳонаси бор. Алданиб қолманг!

@MubashshirAhmad

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

#Уламолар_суҳбатидан
Рўзадорларга ифторлик беришга рағбат қилинг, чунки ифторлик қилиб берган кишига ҳам рўза тутган одамнинг савобидек ажр берилади.
Уй бекаларига, опа-сингилларга ҳам тавсиямиз шуки, оила аъзоларингизга таом тайёрлаётганда ҳам рўзадорларга ифтор қилиб беришни ният қилиб олинг (иншааллоҳ, шунда рўзадорга ифторлик берганларнинг савобини қўлга киритасиз).

МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Фахри коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севганлар учун ажойиб тавсия!

Муҳаммад Саййид Тантовийнинг “Пайғамбарлар тарихи“ китоби янгича кўринишда нашр қилинди. 4та қисмга ажратилган ушбу нашр совғабоп қутида жойлашгани ва китоб саҳифаларидаги ёзувлар катталиги билан аҳамиятли.

Ҳар бир оила аъзойингиз билан ўқиб чиқишни жуда-жуда тавсия қиламан!

Муаллиф: Муҳаммад Саййид Тантовий

Қутида 4та китоб бўлади

💸НАРХИ: 350 минг

БУЮРТМА УЧУН:
👉 +998906700070

🚘Ўзбекистон бўйлаб йетказиб бериш бепул

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​​​​​​САЖДАДАГИ ДУО МУСТАЖОБДИР

...банда саждада турганида Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин бўлиб турганда эса сўраган нарсаси қабул бўлиши ҳам энг яқин ҳол бўлади. Шунинг учун ҳам банда саждада турган ҳолида дуони кўпроқ қилиши керак.



Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Роббисига энг яқин бўлиши, у сажда қилганидадир. Бас, дуони кўпайтиринглар», дедилар».

♻️Шарҳ: Намоз банданинг ўз Роббиси ила яккама-якка муножатидир.

Намоз мўмин инсоннинг меърожидир.

Намоз мўмин инсоннинг Аллоҳнинг ҳузурида ўзини энг хор ва энг паст тутган ҳолидир.

Сажда эса намознинг энг бандалик равшан зоҳир бўлган, хорлик ва зорлик зоҳир бўлган жойидир. Банданинг зорлиги қанчалар ошса, Аллоҳнинг унга яқинлиги шунчалик ошади.

Шунинг учун ҳам банда саждада турганида Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин бўлиб турганда эса сўраган нарсаси қабул бўлиши ҳам энг яқин ҳол бўлади. Шунинг учун ҳам банда саждада турган ҳолида дуони кўпроқ қилиши керак.

🔴Имом Муслим ва Аҳмадлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлингким, мен рукуъда ва саждада турган ҳолимда Қуръон қироат қилишдан наҳий қилиндим. Аммо рукуъда Аллоҳни улуғланглар, саждада эса дуо қилишга ижтиҳод қилинглар, сизга ижобат бўлиши лойиқдир»,
деганлар.

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​​​​​​Одам (алайҳиссалом) билан Момо Ҳаввонинг тавба сўзлари нимадан иборат?


Уларнинг тавба сўзлари Аъроф сурасида келтирилган:

قَالاَ رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنفُسَنَا وَإِن لَّمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ {23}

«Икковлари: «Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз», дедилар»
📚(Аъроф, 23).


Қўшимча маълумот.
Одам (алайҳиссалом) билан Момо Ҳавво жаннатда шайтоннинг васвасасига кириб, Аллоҳ манъ қилган мевадан еб қўядилар. Сўнг улар жаннатдан ерга туширилади. Ушбу айблари учун улар юқоридаги тавба сўзларини айтадилар. Аллоҳ тавбаларини қабул қилган.

Бақара сурасининг 35-37 оятларига қаралсин....

☝️Дўстларингизга улашинг!!!

•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг
!⤵️
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​​​​​​​===========================

#биласизми ?

🌸 ➖ Ким Қуръондан бир харф ўқиса―унга бир ҳасанот ёзилади, ҳасанот, ўн баробаричадир.

🌸 ➖ Ким бир етимни ўз қармоғига олса―жаннатда Расулуллоҳга хамроҳ бўлади.

🌸 ➖ Ким 100 марта "субҳаналлоҳ" деса―унга 1000 ҳасанот ёзилади.

🌸 ➖ Ким "Каҳф" сурасининг аввалидан ўн оят ёдласа―дажжол фитнасидан омонда бўлади.

🌸 ➖ Ким Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир саловот айтса―Аллоҳ унга ўн саловот айтади.

🌸 ➖ Ким фарз намоздан сўнг "Оятал-курси"ни ўқиса―уни жаннатга киришлигидан фақатгина ўлими тўсиб туради.

🌸 ➖ Ким қариндош-уруғликни боғласа―унинг умри ва ризқида кенгчилик берилади.

🌸 ➖ Ким бир биродарига ғайбан дуо қилса―бир Фаришта омин, сенга ҳам ўша мислича бўлсин, деб қайтариб туради.


•┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈•
МуҳаммадЗиё домла расмий
телеграм Каналига аъзо бўлинг!⤵️
👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEyIAq4SE3ndX_g7YQ

Читать полностью…
Подписаться на канал