ziyouzkanali | Неотсортированное

Telegram-канал ziyouzkanali - Ziyo.uz | Расмий канал

3426

Бу Муҳаммадзиё Каримовнинг расмий канали 💻Сиз бу каналда 💠Қуръон оятлари 💠Саҳиҳ ҳадислар 💠Ҳикматли сўзлар 💠Гўзал қироатлар 💠Сийрат тестлари 💠Диний расм ва бошқаларни кузатиб борасиз. 🤲Аллоҳ фойдали илм берсин!

Подписаться на канал

Ziyo.uz | Расмий канал

🔺САВОЛ:
Аёл киши қабристонга борса бўладими? Кўпчилик аёл киши қабристонга кирса бўлмайди агар кирса қабирда ётганларга кийимсиз кўринади, дейишади шу гап қанчалик тўғри?

🎙МуҳаммадЗиё домла


☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

✔️ Telegram ✔️ Instagram

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​ЭРНИ ЎЗИГА ЖАЛБ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ 😍

Бу тавсияларни муслима аёллар учун тақдим этамиз. Уларга амал қилиш билан хотин эрини сеҳрлаб, мутлақо ўзига қаратиб олиши турган гап. Бу иш Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсалар билан бўлади:

– Аёл фақат эри учун зийнатлансин;

– Эрига бирон-бир хунук нарсани кўрсатмасин;

– Эри ундан фақат ширин ҳидларни туйсин;

– Ҳамиша гўзал табассумли бўлсин;

– Эрига, унинг яқинларига фақат яхши сўз айтсин;

– Эрининг молини, шаънини муҳофаза қилсин;

– Фарзандларига меҳрибон, шафқатли бўлсин;

– Аллоҳга осий бўлмайдиган ишларда эрига итоат этсин.

Лекин, ҳозирги кунда мутлақо тескари ҳолат гувоҳи бўламиз. Хотин киши бирор юмуш билан ёки маросим учун уйдан чиқар экан, бўяниб-безаниб, хушбўйланиб, бисотидаги нафис кийимларни кияди. Ишини битириб, уйига қайтиб келгач, бўёқлар ювилади, тақинчоқлар ечилади, чиройли кийимлар жойига илинади. Ўрнига эски кийимлар кийилади. Улардан овқат, пиёз ҳиди келиб туради...
Ҳолбуки, аёлнинг зийнатланишига, чиройига бошқалардан кўра эр ҳақлироқ эмасми?
Эй муслима аёл, қулоғингга яхшилаб қуйиб ол: агар эринг кўчага иш билан чиқиб кетса, тезда уй ишларига шўнғи. Юмушларингни битказиб бўлгач, ювиниб, зийнатлан, чиройли бўлиш чораларини кўр, эрингга интизор тур. Токи у ишдан қайтиб келганида, қаршисида гўзал аёлини кўриб баҳри дили
очилсин, саришта уйини кўриб қувонсин, ширин таомларни еб нафси қонсин. Шунда унинг сенга муҳаббати янада зиёда бўлади, сенга маҳкамроқ боғланиб қолади.


☝️Унутма: Тўқ одамгина бошқа таомни егиси келмайди

📗 Бахтли ҳаёт cари китобидан

☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

✔️ Telegram ✔️ Instagram

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🔺Савол: Шом намозини бирракатига улуган, қолганини қандай тугатади?

🎙МуҳаммадЗиё Домла


☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

✔️ Telegram ✔️ Instagram

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🔺Савол: Ёлғиз намоз ўқилганда саждаи-саҳв қандай қилинади?

🎙МуҳаммадЗиё Домла


☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

✔️ Telegram ✔️ Instagram

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🔺Савол: Имомга иқтидо қилиб 1-2 ракатларга улгуманда намозини қандай тугатади?

🎙МуҳаммадЗиё Домла

☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!


✔️ Telegram ✔️ Instagram

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

☝️Бир одам дониқ миқдорича бировнинг хаққини зулимдан ейдиган бўлса, Қиёматда жамот билан ўқилган 700 вақт намозини олиб берилади.

🎙МуҳаммадЗиё Домла


☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

✔️ Telegram ✔️ Instagram

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

☝️Азизлар эндиликда МуҳаммадЗиё домла томонидан «БАРАКА» жомеъ масжидида ўтказилаётган Савол-Жавоб суҳбатлари қўйиб борилади.

📌Савол-жавоб ҳар шанба хуфтон намозидан кегин бўлиб ўтади
.

Обуна бўлиш учун:👇

Telegram Instagram

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

БУЛАРНИ ҲАЁТ ЎРГАТДИ!

☝️Бошқаларни менсимай, изтироб берадиган, кўнглини оғритадиган кимсалар аслида кучсиз ва ожиз эканини, муҳаббатни, севишни фақат кучли инсонлар билишини ўргандим.

☝️Одамлардан хафа бўлмайман. Чунки ҳаётида хатолари, муаммолари, бахтсизликлари бўлган кишилар атрофидагиларни ҳам ўзидай бўлишини ўргандим.

☝️«Мен қандай килиб бу хатоликка йўл қўйдим?» дейиш ўрнига, энг мукаммал ўйлайдиган кишилар ҳам хато қилишини, муҳими хатолардан сабоқ олиш ва улардан камроқ зарар кўришни ўргандим...

☝️Ҳаётдаги энг аҳамиятли ечим англаш ва бошқасини орқага ташлаш эканини ўргандим.

☝️ Мени танқид қиладиган, мени таҳлил қиладиган, ақл ўргатишга уринадиганларга жавоб бермасликни ўргандим. Чунки бу тортишув ҳеч қачон тугамайди.

☝️Факат сабоқ олиш учун орқамга қарашни, ёрдам истаб эмас, ечим учун, фақат баланд товушда ўйлай олиш учун муаммоимни кимгадир айтишни ўргандим.

☝️ Имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини, қатъий истак чорасиз туюлган ҳар бир эшикка чора дейилган калит бўлишини, ҳақиқий кураш – ғалаба қозониш учун кичик муваффақиятларни йўқотмасликни ўргандим.

☝️Вақт ва сўзни эътибор билан сарфлашни ўргандим. Чунки уларни қайтариб ололмайман.

☝️Қанчалик ҳаракат қилмай, айримлар ўзини бахтсиз ҳис қилиш учун сабаб топа олишини ўргандим. Энди бахтли қилишга уринмайман.

☝️Одамларнинг мен ҳақимдаги фикри эмас, ўзим ҳақимда қандай ўйлашим аҳамиятли эканини ўргандим. Бошқаларнинг фикри билан ўзимни айбдор ҳис қилмайман.

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

👉 @ZiyouzKanali

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Дўстларнинг энг яхшиси

Дўстларнинг энг яхшиси - сизни Аллоҳ розилиги учун яхши кўрган, сизга Аллоҳни эслатган, сизни Аллоҳнинг ғазабидан қўрқитган, Аллоҳга йўлиқиш ҳақлигини сизга эслатиб, солиҳ амалларга қизиқтириб, ўлимни ёдингизга солиб турган кишидир.

Мана шундай дўст Аллоҳнинг катта неъматидир.

Аллоҳни эслаш, Аллоҳнинг ғазабидан қўрқиш, Аллоҳга йўлиқадиган кун учун тайёргарлик кўриш охират учун энг яхши озуқадир.

"Ховатир роқия журнали"дан

👉 @ZiyouzKanali

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

ДУО ҚИЛИШ ШАКЛИ

Дуонинг қилинишида ҳам баъзи тавсиялар қайд этилган. Булар:

🌱 Дуонинг бисмиллоҳ билан бошлаш, Аллоҳга ҳамду сано айтиб, тилак исташ.
🌱 Дуони махфий қилиш, бақириб-чақирмасдан, ичдан ёки паст овоз билан қилиш.
🌱 Дуонинг бошида ва охирида Расулуллоҳга салоту салом келтириш.
🌱 Имкон бўлса қиблага қараб дуо қилиш.
🌱 Қўлларни дуода елкага яқин очиш.
🌱 Ҳовуч ичи осмонга қараган ҳолда бўлиши.
🌱 Кўзлар самога қарамаслиги.
Баъзи жумлалар керак бўлса 3 марта такрорланиши.
🌱 Дуо тугагач, қўллар юзга сурилиб “омин” дейиш.

Пайғамбаримиз Солаллоҳу алайҳи васалламга салоту салом айтиш, шубҳасиз, энг фойдали дуолардандир. Чунки ҳазрати Муҳаммадга (с.а.в.) бир саловат айтганга Аллоҳ ўн саловат ва раҳмат эҳсон қилади, ўнта гуноҳини кечиради, уни ўн даражага юксалтиради. Юз саловат айтганга Аллоҳ юз ҳожатини раво қилади, етмишини охиратга, ўттизини бу дунёда раво қилади.

“Аллоҳ севгиси” китобидан.

👉
@ZiyouzKanali

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

☘🎊🌹 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!☘🎊🌹

🌹 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌹 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌹 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌹 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌹☘🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊☘🌹

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇

👍НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

✅Жавоби топилган “машҳур” савол

❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🍃🌹🍃ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

•🌹•🎊•Роббимиз - Аллоҳ
•🌹•🎊•Динимиз - Ислом
•🌹•🎊•Қибламиз - Каъба
•🌹•🎊•Китобимиз - Куръон
•🌹•🎊•Айёмимиз - Жума
•🌹•🎊•Фарзимиз - Намоз
•🌹•🎊•Қарзимиз - Закот
•🌹•🎊•Орзуимиз - Ҳаж
•🌹•🎊•Амалимиз - Савоб
•🌹•🎊•Тилимиз - Тақво
•🌹•🎊•Нафратимиз - Зино
•🌹•🎊•Севганимиз - Ҳайит
•🌹•🎊•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌹•🎊•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!

🎊ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🎊

☝️🍃🌹ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇

👍 НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

✅Жавоби топилган “машҳур” савол

❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🍃🌹😊АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!☺️🌹🍃

✨🌸 Кечиримли Қалб хотиржам яшайди.

✨🌹 Қадарга рози нафс ҳақиқий бахтга эришади.

😊☺️ Доим «АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ» дейдиган руҳни табассум тарк этмайди.

📿👑 Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» дейдиган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфи очилади.

🤲🤲 Эй Аллоҳим! Албатта, биз доимий имонни, қўрқувчи қалбни, содиқ ишончни, тўғри динни, барча балолардан мукаммал офиятни, давомли офиятни, офиятга шукр этишни ва инсонлардан беҳожат бўлишни Сендан сўраймиз. Омин! Кунингиз баракага тўлсин!

🍃🌹Астағфируллоҳ.
🍃🌹Астағфируллоҳал Азийм ва атуубу илайҳ.

🍃🌹☀️ХАЙРЛИ ТОНГ!😊🌹🍃

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇

#ДИҚҚАТ_САВОЛ: У аввал ўсимлик эди, сўнг буюм бўлди, сўнг жонзотга
айланди ва Қуръонда зикр қилинди. Савол: У нима?

ЖАВОБ:👇👇
👉 /channel/Shayx_Hazrat/31343

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Тортишманглар, гарчи ҳақ бўлиб туриб тортишмаган одамга жаннатни ўртасидан жой ваъда қилинган экан...

Доим тортишадиганларга юборинг!


👉 @ZiyouzKanali

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

💐💖🌻АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ💐💖🌻

☝️Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
🌹•🌹Илохим ҳар бирингизнинг
🌹•🌹кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌹•🌹Юзингиз ТАБАССУМни,
🌹•🌹Хонадонингиз БАРАКАни,
🌹•🌹Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌹•🌹Қалбингиз ИЙМОНни,
🌹•🌹Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌹•🌹Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

🌸Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲

🌹💖🍃ХАЙРЛИ ТОНГ!🍃💖🌹

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇

👍НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

✅Жавоби топилган “машҳур” савол

❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​Саловот айтмаган уммат ҳақида

Бугун бошим қотти, етмади ақлим,
Мен қандайин ҳам уммат бўлайин?
Ло ақал бир кунда ўн мартагина,
Аллоҳумма солли, дея олмасам.

Вақтни топдим турфа таомлар учун,
Янги-янги мода либослар учун.
Мен қандайин ҳам уммат бўлайин?
Аллоҳумма солли, дея олмасам.

Бу тилим қурғур ҳар кун сўйлайди,
Ғийбат-у ёлғондан ҳеч тийилмайди,
Аммо нега суюукли Расулуллоҳга
Аллоҳумма солли, дея олмайди.

Ҳар жума кунлари SMS ёзиб,
Бир-бирин табриклаб жаннат тилаймиз.
Аммо на фойда бор, тасбеҳни олиб,
Аллоҳумма солли, дея олмасак.

Расулуллоҳ сизни қандай ҳам кўрай,
Ахир сийратингиз тўлиқ билмасам.
Менга ҳам насиб қил, ё Раб, десам-у,
Аллоҳумма солли, дея олмасам.

Аллоҳумма соллининг фойдаси катта,
Қиёмат кунида кўп ёрдам берар.
Ўшал кунда қон йиғлаб сўрайдиганим:
Аллоҳумма соллини бир марта айтай.

Қиёмат кунида фойдаси йўқда,
Қанча айтсам ҳам бу салавотни.
Уммат бўлмоқ учун Расулуллоҳга,
Аллоҳумма соллини минг бора айтай.

Аллоҳим жонимни олмасдан туриб,
Амал қилай ҳар бир суннатингизга.
Майли айтолмасам дунё сўзларин,
Аллоҳумма соллини ўлгунча айтай.

👉 @ZiyouzKanali

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🖌 Ручкали Қуръони карим китоби "Муаллими Соний" китоби.

Ушбу тўпламда қуйидагилар мавжуд:
✅ Тажвидли Мусҳафи Шариф (Қуръони Карим);
✅ Муаллими Соний китобчаси
✅ Электрон қалам;
✅ USB ва қувватлагич;
✅ Қулоқчин;
✅ Совға қутиси;

❇️ Ушбу маҳсулот учун 1 йил кафолат берилади ҳамда 1 йил бепул сервис кўрсатилади! ❇️

Электрон қаламнинг имкониятлари:
✅ 21 та қорининг овозли қироати;
✅ Арабча оятларни бўғинлаб ўқиш имконияти;
✅ Ҳар бир оятнинг аввал арабчасини, сўнг ўзбек тилидаги маънолар таржимасини ўқиш имконияти;
✅ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ўқиган Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги маънолар таржимаси.

👍🎁 ОТА-ОНАНГИЗ УЧУН АЖОЙИБ СОВҒА

🇦🇪 Дубай стандарти асосида ишлаб чиқарилган.

БУЮРТМА БЕРИШ:
+998906700070

НАРХИ: 450 минг


🚘Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
☝️Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

✔️ Telegram ✔️ Instagram

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​БОЛАДАГИ ҚОБИЛИЯТНИ ЙЎҚ ҚИЛУВЧИ НАРСАЛАР:

1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди.

3. Онани, унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки сўнгги тадқиқотларга кўра бола қобилиятни онасидан олади.

4. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

5. Боланинг ёшлигидан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги нотўғридир. Бунинг натижасида ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зеҳн йўқолиб боради. Боланинг гапига аҳамият бермаслик, уни жим туришга буюриш, баъзи ҳолларда уни қаттиқ инкор қилиш яхшиликка олиб келмайди.

6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириш керакми? Йўқ! Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар ичмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди. Ўқитувчига боладаги ноқулайлик зоҳир бўлади.

7. Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган кишиларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия ҳужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради ва ҳужайраларнинг парчаланишига сабаб бўлади. Фаст-фудлардан эҳтиёт бўлиш лозим.

8. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.

9. Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас. Болаларда деворга ёзиш – бу уларнинг ёшлик чоғларида эркин ёзишга имкон бермаслик натижасидир.

10. Болани дастлабки босқичда хатини (ёзувини) кичик ёзишга мажбурлаш яхши эмас. Катта ёзув ўзига ишончлилик ва эркинлик белгиси ҳисобланади. Агар ёзув кичик бўлса, бунинг маъноси ана шу икки сифат (ўзига ишонч ва эркинлик)нинг йўқлигидир.

☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!


✔️ Telegram ✔️ Instagram

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​#ДУО

Фарзандингиз мактабга чиқиб кетаётганида ушбу ҳадисдаги дуони ёдлатиб қўйинг:

«Бисмиллааҳ, таваккалту ъалаллоҳ, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ»

(Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳга таваккул қилдим. Куч ва қудрат фақат Аллоҳ биландир).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Ким уйидан чиққанда «Бисмиллааҳ, таваккалту ъалаллоҳ, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» деса, унга
«Куфийта, ва вуқийта, ва ҳудийта» (ҳидоят топдинг, шайтондан сақландинг, ҳимояга олиндинг) дейилади ва шайтон ундан узоқлаштирилади».
Абу Довуд, Термизий, Насоий ривояти.

☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!


✔️ Telegram ✔️ Instagram

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​📿ИСТИҒФОРНИНГ АЖОИБОТЛАРИ

Миянгиз роҳатини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Кўнглингиз кенгайишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Нафсингизга сокинлик истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Қалб хотиржамлигини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Чиройли матоъ истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Кўп ёрдам истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Пок, солиҳ зурриёд истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Ҳалол мол истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Кенг ризқ истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Ёмонликлар ўчирилишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Яхшиликлар зиёда бўлишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Даражалар кўтарилишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!


☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

✔️ Telegram ✔️ Instagram

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🌹🍂АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🍂🌹

🍂🌹Агар ҳузурингизга янги кун ташриф буюрса…

🍂🌹 Уни гуноҳлар билан ранжитманг! Чунки у ҳеч қачон қайтиб келмас Меҳмондир…

🍂🌹 Ғанимат Меҳмонга "Хуш келдинг" деб айтинг…
Сўнг фарзларни гўзал бажаришлик, суннатларни чиройли адо қилишлик, Қуръонни тиловат қилишлик ва тавбани янгилашлик ила Уни икром қилинг! ☺️🌹

🍂🌹 Зеро, меҳмонини хурсанд қилиб, яхши таасуротлар билан кузатиш мўминга хос хислатлардандир!

🍃🌹 Субҳаналлоҳ!
🍃🌺 Алҳамдулиллаҳ!
🍃🌸 Аллоҳу Акбар!
🍃🌼 Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ!
Фойдалар

💐🌞 ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌞🌺

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇

#САВОЛ: АЁЛЛАР КЎЗИГА ҚЎЯДИГАН ТУШ ВОСИТАСИ Биламизки, аёлларга киприк улаш мумкин эмас, лекин туш воситасидан фойдаланса бўладими? ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/33249

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

📚Китоб номи: Саҳиҳи Бухорий
Муаллифи: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий

☝️🏻Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китобни Имом Бухорий «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад мин ҳадиси Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айямиҳи» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари, суннатлари ва муборак ҳаётларидан тўп­ланган саҳиҳ муснад) деб номлаган.
Барча уламолар: муҳаддислар, фақиҳлар, усулийлар, мутакаллимлар, наҳвийлар ва бошқалар «Саҳиҳи Бухорий» Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлигига иттифоқ қилганлар.

📕 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл

💰Нархи: 550.000 минг

БУЮРТМА УЧУН:
👉 +998906700070

👉🏻 Тўловни қўлингизга олганда қиласиз.

🚚Ўзбекистон бўйича доставка БЕПУЛ

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🍃🌸🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ХАЙРЛИ КУН!🍃🌸🍃

Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
Илохим ҳар бирингизнинг
🌺кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌺Юзингиз ТАБАССУМни,
🌺Хонадонингиз БАРАКАни,
🌺Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌺Қалбингиз ИЙМОНни,
🌺Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌺Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!

🌹🌙🍃ХАЙРЛИ ТОНГ!🍃🌙🌹


☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇

👍НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

✅Жавоби топилган “машҳур” савол

❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

Аллоҳдан қўрқинг бандасидан эмас

©Шукуруллоҳ домла

👉
@ZiyouzKanali

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

🌙🎊 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌙🎊

🌹🌸АССАЛAМУ АЛАЙКУМ🌸🌹

💐🤲🏻Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ЖУМА АЙЁМИ ” "билан муборакбод этаман.

💐🤲🏻•Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сурайман.

💐🤲🏻•Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо булсин!

💐🤲🏻•Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли утказишингизни тилаб коламан!

💐🤲🏻•АЛЛОҲИМ!
Келаси шу кунларга Бизларни,Ота‑Оналаримизни,Фарзандларимизни,Аёлларимизни, Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН! 🤲🏻

🌹🎊ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲🏻

☝️🏻😊ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ!


👉🏻 @Shayx_Hazrat
👉🏻 @Shayx_Hazrat
👉🏻 @Shayx_Hazrat

👉🏻 «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲🏻👇🏻👇🏻👇🏻

👍 НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

✅Жавоби топилган “машҳур” савол

❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

ЭНГ ЁМОН АЁЛ

Донишмандларнинг биридан «Энг ёмон аёл» ҳақида сўралди. Донишманд шундай жавоб берди:

- Тез - тез ўзини касалликка соладиган;
- Сабабсиз йиғлайдиган;
- Ажабланмаса ҳам куладиган;
- Кўчага очиқ кийиниб, ясанадиган;
- Уйда эса, бир аҳвол бўлиб юрадиган;
- Гаплари қўпол;
- Овози қаттиқ;
- Яхшиликни билмайдиган;
- Ёмонликни йўядиган;
- Машаққатга сабр қилмайдиган;
- Эрига қарши бошқаларни қўллайдиган;
- Эрини қувватламайдиган;
- Эри кирса, чиқиб кетадиган;
- Чиқиб кетса, кирадиган;
- Яқинлашса, қочадиган;
- Эрининг оиласига беписанд;
- Ғазабланса, ёмон сўзлар қўллайдиган;
- Боласини оч қолдирадиган;
- Фарзларни зоъе қиладиган;
- Роббисини ғазаблантирадиган;
- Эрини надомат қилдирадиган;
- Шайтон уни севадиган;
- Ўзи золим бўлиб туриб, шикоят қиладиган;
- Кўрмаган нарсасига ҳам, гувоҳлик берадиган;
- Тили заҳар ва узун;
- Либоси калта;
- Уйи бетартиб, файзсиз;
- Кўз ёши ёлғон;
- Доим жанжал қиладиган;
- Сеҳргар – жодугарга қатнайдиган аёлдир.

👉 @ZiyouzKanali

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​«ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАА АНТА СУБҲААНАКА ИННИИ КУНТУ МИНАЗ ЗОЛМИЙНИ» ДУОСИ

Маъноси: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим». (Анбиё сураси 87-оят)

Ғам-ташвишларни кеткизиш, ҳар қандай хафаликдан халос бўлиш ва ҳар қандай ёмонликдан нажот топиш учун ушбу дуо жуда ҳам фойдалидир. Абул Ҳасан Шозилий раҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Бир кечаси қаттиқ ғам ичида қолдим. Шунда қалбимга ушбу дуоларни ўқиш илҳом қилинди: Эй, Аллоҳим! Менга имон, муҳаббат, тоат ва тавҳидни ато этдинг. Ғафлат, шаҳват ва маъсият мени ўраб олди. Нафс мени ҳой-ҳавас уммонига улоқтирдики, мен зулмат ичидаман. Сенинг банданг маҳзун, ғамгин ва қайғу ичида қолган. Уни ҳой-ҳавас балиғи ютиб юборган. У сенга Ўзингнинг суюкли, маъсум пайғамбаринг ва банданг бўлмиш Юнус ибн Матаа алайҳиссаломнинг нидоси билан нидо килиб: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) ) зулм қилувчилардан бўлдим», демоқда.

Шундай экан, Сен унинг дуосини қабул этганинг каби менинг дуоимни ҳам қабул эт. Ёлғизлик ва яккалик ҳолимда мени муҳаббат билан қўллаб-қувватла. Менинг устимга лутф ва меҳрибонлик дарахтларини ўстириб қўй. Зеро, Сен Аллоҳсан, Подшоҳсан, Меҳрибонсан. Менинг Сендан бошқа ҳеч кимим йўқдир. Фақатгина ҳеч бир шериги йўқ бўлган Ўзинг борсан. Сен Ceнга имон келтирган кишиларга берган ўз ваъдангга хилоф қилгувчи эмассан. Чунки, Сен шундай дегансан ва деганинг ҳақдир: «Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик ва уни ғамдан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз»».

«Кушойиш калитлари» китобидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

👉 @ZiyouzKanali

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​​БОЛАЛАР ТАРБИЯСИ ТУРКУМИДАН:

▪️Болангизга: "деворга чизма!" деб айтманг. Балки, "вараққа чиз, деворга ёки музлатқичга осиб қўямиз" деб айтинг!

▪️Болангизга: "тур, намозингни ўқи, йўқса жаҳаннамга тушасан" деб айтманг. Балки, "кел, болажоним, бирга намоз ўқийлик, жаннатда ҳам бирга бўлайлик" деб айтинг!

▪️ Болангизга: "тур, тўзиб кетган хонангни йиғиштир!" деб айтманг. Балки, "болажоним, хонангни тартиблаш ва тозалашда сенга ёрдам берайми, чунки сен тозалик ва тартибликни яхши кўрасан-у" деб айтинг!

▪️ Болангизга: "тур, дарсингни тайёрла, ўйин ўйнама, дарс ўйиндан кўра муҳимроқ" деб айтманг. Балки, "болажоним, дарсларинги эрта тугатсанг, сен билан ўйин уйнашда шерик бўламан ёки ўзинг яхши кўрадиган бирор бир нарсани бирга қиламиз" деб айтинг!

▪️Болангизга: "тур, тишларингни ювиб кел ёки доим мен айтишим керакми?!" деб айтманг. Балки, "болажоним, мен сендан жудаям хурсандман, чунки сен мен айтмасам ҳам тишларингни ювасан" деб айтинг!

▪️ Болангизга: "чап томонинг билан ухлама!" деб айтманг. Балки, "болажоним, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга ўнг томонимиз билан ухлашимизни ўргатган" деб айтинг!

▪️ Болангизга: "шоколад емагин, тишларинг қуртлаб кетади" деб айтманг. Балки, "майли, кунда бир маротаба ейишинга рухсат бераман, чунки сен ақллисан, тишларингни доим тоза тутадиган боласан" деб айтинг!

Сиздан содир бўлаятган ҳар бир гапингиз ва феъл-атворингиз – болангизга жуда катта таъсир кўрсатади, билингки, болангиз сизни ва суратингизни аксидир!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

👉 @ZiyouzKanali

Читать полностью…

Ziyo.uz | Расмий канал

​Тавба қабул бўлишининг аломатлари.

Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий даамат баракатуҳум айтадилар:
Тавба қабул бўлишининг бир неча аломатлари бор:

1) Инсон келажакда гуноҳлардан сақланиб юради.
2) Яхши одамларга яқин бўлади.
3) Ёмонлардан узоқ бўлади.
4) Оз дунёга рози бўлади.
5) Охират тайёргарлиги ила машғул бўлади.
6) Гуноҳларига қалбида ғам бўлади.
7) Роббисидан қалбида рози бўлади.

«Мақомотэ сулук» китобидан. 45-бет. Абдулқаййум Комил таржимаси

👉 @ZiyouzKanali

Читать полностью…
Подписаться на канал