zebo_mirzo | Неотсортированное

Telegram-канал zebo_mirzo - ZEBO MIRZO she'rlari

2151

Kanalda shoira Zebo Mirzoning she'rlari berib boriladi. Bizdan yiroqlashmang😊 @presssecretary

Подписаться на канал

ZEBO MIRZO she'rlari

Ассалому алайкум,мени унутмаган азизлар...
Бугун мен учун севимли режиссер Зулфик,ор Мусок,ов
билан бу'лган сух,батни у'тказиб юборманг..
Соат 17-05да..
"Маданият ва маьрифат"телеканалида...
Х,аммаси учун рах,мат!..

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

*** «Сояси тушгунча Парвардигорнинг…»
Шодмонқул Салом

Тўнтарилган
Осмон остида
Жаҳолатнинг устунлари тинч.
Қанотларим
Руҳим дастида,
Кўролмайсан,
солаверма синч!..
Осон синдим
Ёвлар олдида,
Олдимикан қаҳрига Осмон?
Чоҳлар қаздинг довлар олдида,
Эй макрга сиғинган замон!
Юрагимнинг дупурларида
Қонлар ютиб,
Қонларга ботдим!
Бойчиборнинг қанотларидай
Мен қалбимни қучоқлаб ётдим!..
Бу дунёдан
кетмоқлигим шарт
Бўлса эди ҳукми давворнинг,
Ётмасмидим
токи сояси
Тушгунича Парвардигорнинг?

Зиндонингда мен эмасман—Ор,
Зиндонингда номус ила жон.
Бир Ўзига айтар гапим бор,
Арқонингни тортгил,Қоражон!
Ҳукми мутлақ
Унинг қўлида!
Билармикан аҳли ағёрнинг?
Мен кетмайман…
НУР ва Сояси
Тушмагунча Парвардигорнинг!..
03.01.14.
@Zebo-mirzo

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

Навоийга нома...

Оппоқ тонглар эшигин очиб борар оппоқ шам,
Осмонга оят ёзар Нурли Илоҳий Қалам.
-Навоийдан бир Сўз айт, токи уйғонсин олам,
Ухлаётган дилларни Сўзлар уйғотар, болам!
Айтгил: "Сиз элнинг шони, фитрати Навоийсиз,
Сўз мулкининг султони Ҳазрати Навоийсиз!
Сизким,
Ул Низомиддин Мир Алишер ...ҳам Фоний,
Ҳам Туркийда яктосиз, ҳам форсийда шер лисоний,
"Кўнгилларнинг севгани" – "Хазойин -ул маоний",
Малак кифтида олий, фалак кафтида оний,
Юрт қалбининг уммони, ҳайбати Навоийсиз..
"Бадое ул-бидоя" – ёшлик айёмида Ишқ,
"Наводир ун ниҳоя" – умрнинг шомида Ишқ ,
"Насойим ул-муҳаббат" – оловнинг домида Ишқ,
Аттор пайғомида Ишқ , Жомийнинг жомида Ишқ,
Лутфийнинг бор туғёни, ҳайрати Навоийсиз..
Ким билмас, Амир Темур Жаҳонгир довруғини,
Ер юзин меҳварига санчганда Ўз туғини!
Кўтарайин кўкка деб бутун бир халқ руҳини
Бани башар қалбига қадади Сўз туғини!
Сизким, Руҳ арслонин шиддати Навоийсиз!
Дунёга сўз айтдингиз Қуш тилин оҳангида,
Деҳавий, Ганжавийлар дил берган ишқ рангида.
Панжага панжа уриб, қиличлар жарангида
Беш қитъани олдингиз Буюк "Хамса" жангида!
Беш муаззам достони шуҳрати Навоийсиз!
Рубъи маскун гавҳари Самарқандни ёд этиб,
Боғи чорбоғ , мадраса, кўприклар бунёд этиб,
Сўзу Соз, Нақшу нигор аҳли ҳам ижод этиб,
Эл кўнглини шод этиб, мамлакат обод этиб,
Шоҳ, Байқаро аркони давлати – Навоийсиз..
Тариқат сулукида асрор – Ваҳдатул вужуд,
Пири дастгирсиз Валий – Ҳақ сори учган Ҳудҳуд.
Ки, Беҳзод мўйқалами учида порлаган ўт,
Ёндирди Ғарбу Шарқни ...Қосим Али...ё Маҳмуд
Музаҳҳибнинг энг ёниқ суврати – Навоийсиз!
Ғайб қушлари сиз сари алҳон учиб келурлар,
Қизғалдоқлар қирлардан алвон кўчиб келурлар.
Лайли Мажнунлар ваҳдат майин ичиб келурлар,
"Ишқ" деб, Фарҳод Ширинлар жондин кечиб келурлар,
Олис ишқнинг осмони, талъати Навоийсиз!
18 минг оламнинг сарҳадини билганлар,
Ўлмай туриб ўлганлар, Қақнусдай туғилганлар.
Юракнинг ҳар сасидан қайтадан тирилганлар,
Худодан берилганлар, Худога берилгайлар!..
Ҳақ йўлининг ҳоқони, қуввати Навоийсиз!
Сиз деганда Хуросон, Ҳинду афғон бирлашур,
Қиличлар пастга тушиб, ёвлар хушхон бирлашур.
Мулки Турон бирлашур, Турку Турон бирлашур,
Жаҳон харитасида аҳли жаҳон бирлашур,
Руҳ ила қалб бирлашур, жисм ила жон бирлашур,
Сўз мулкининг султони Ҳазрати Навоийсиз,
Олам элининг жони, қудрати Навоийсиз!..

Зебо Мирзо
20 январ
3 феврал 2023
@Zebo_Mirzo

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

ГИТАНЖАЛИ

                                                 Р.Тагордан

Не учун турибсан
ҳаммадан кейин,
Тунлар соясида, нечун, беркиниб?
Чангитиб ỹтмоқда улар бу йỹлдан
Сенга бир қарамай туртиб, туртиниб…
Кỹпдан кутаяпман сени,
Севгилим,
Қурбонлик келтирдим, келмайсан бир дам,
Бир-бир олиб бỹлди гулимни ҳамма,
Бỹшаб қолди, ахир, гулсаватим ҳам!..
Тонг ỹтди, кун ỹтди, шом ỹтди.
                                                     Кỹзим
Юмилиб бормоқда юрак юкидан,
Ҳар ỹткинчи боқар менга беизн,
Вужудим қулайди азоб ỹқидан.
Турибман афтода,
турибман ночор,
Юзим беркитаман, ҳолимга кулар.
Кỹксимни ỹртайди уят, алам, ор,
Нима исташимни сỹрайди улар.
Қандай айтай,
сени кутаётганим?
Келаман, деб ваъда қилганинг ул дам,
Қандай айтай сенга мукофот қилиб,
Келтирганим фақат ғариблигим ҳам!







Қандай айтай, ахир,
                            бундай ғурурни
Юрагим қаърига яширган бỹлсам?..
Ўт босган яйлоқда ỹтириб танҳо,
Кỹкка тикиламан бетин, беовоз.
Ва кутаман илҳақ,
                              фалак тоқидан
Сенинг ташрифингни малакларга хос!
…Мана сен келасан,
                                 илоҳий бир куй
Оғушида сокин нурга қоришиб.

Пойингга сочилар тилло сочқилар,
Келасан…
                  дунёлар кетар ёришиб!
Кумуш қỹнғироқлар
                          жарангин тинглаб,
Дунё асир бỹлар шу ёруғ сирга.
Олтин аробанинг юксак кỹшкидан
Сен тушиб келасан
                                     самодан ерга,
Ҳамма тизилади сенинг изингга,
Дилларни чулғайди ҳайрат ва титроқ.
Ҳар бир зот истайди шу қутлуғ дамда
Сен билан ёнма-ён бỹлишни,
                                                  бироқ!..


«Сен эса тутасан,
                                   бир умр кутиб,
Сен учун сақлаган тоза дилини
Ишқингда юксалган, лек уят, алам
кỹйида тỹкилган
                                    бу қиз қỹлини!..
Лек…
Сен индамайсан, бермайсан овоз,
Бỹғар изтиробнинг қора нафаси.
Оғир-оғир ỹтиб боради умр,
Эшитилмас сенинг қадаминг саси.
Қаршимдан ҳувиллаб келмоқда замон,
Лек…
               сен ҳаммадан сỹнг,
                                   ҳаммадан кейин,
Турибсан қоронғу вақт поёнида,
Наҳотки келишинг шу қадар қийин?
Мана
                    хỹрлик, азоб исканжасида
Бу – мен
                 дийдорингни кутаяпман жим,
Наҳотки,
                       келишинг шунчалар қийин,
Менинг Осмонларда қолган севгилим?.

@Zebo_mirzo

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

Монолог: "Онамга" (Зебо Мирзо)
@Zebo_mirzo

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

https://www.youtube.com/watch?v=Jfj0w3MFEzE

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

https://www.youtube.com/watch?v=V-E9fYEkjuc

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

https://m.youtube.com/watch?v=wj4lxFyzTaU&fbclid=IwAR2ymT0VQq2UVKzcWUC0vmLVnBORbL9pUajayGa-NWFsNM5vZ4LJi4YB7Iw

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

21-oktabr - O‘zbek tili bayrami kuni
"" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "" "
Zebo Mirzayeva she'ri

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
@Zebo_mirzo
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

Маҳмуд Намозов кимни ўғирлаб кетганди?!
Қайси зўр  қўшиқаридан воз кечди?Нега?
...бу ҳақда билишни истасангиз "Замондош"да
биз билан бўлинг..
Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Намозовнинг
топганлари ва йўқотганлари ҳақида..
Соат 18-00дан 
"Маданият ва маърифат" телеканалида намойиш
этилади.
Ҳурмат ила, Зебо Мирзо

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

ИШҚ

Ҳаёт қандай гўзал,
яшаш қандай бахт,
Олам  бурканганда оппоқ  нурларга
Юрак қонинг  ичиб кўрганмисан, айт,
Кунинг қолганида макри зўрларга?
Сенга айтиш осон, узингни эмас,
Элайсан ўзганинг қийлу қолини.
Сен қайдан биласан тўфонда қолган,
Ожиз одамларнинг ғариб ҳолини!
Осмонлар чарсиллаб, синганда ҳар санг,
Бошингга келганда қиёмат куни.
Ҳеч қачон тавба, деб эгилмагансан,
Сени қўрқитмаган хатолар хуни.
Қиличга ярашар қиличдай яшаш,
Мен тўғри ҳолимдан бир маъни уқдим.
Яшашдан қўрқмадим, эй аҳли ғараз,
Қўрқсам, сиздан эмас, Худодан  қўрқдим!
Жимлигим  ичида битта ҳурлик бор,
Сукутим  ичида  минг исён ва дод.
Қачонки, юракда зўрлик, хўрлик бор,
Қулликка чидолмас ҳеч вақт одамзот.
Шоирнинг  умри бу – улкан қуюндир,
Ўзининг ичига ўзи сиғмас ғам.

Ҳаёт кимга қасос, кимга  ўйиндир,
Менинг қайга қўнсам куйди қўналғам!
Аммо мен... руҳида гулнинг бўйи бор,
Ёмғирлар эзилиб  чалган куй эдим.
Милён йил кутдим-у, умидсиз, абгор,
Бир дилни Худони севгандай севдим!
Кейин... кўтарилди буюк бир тўфон,
Фалакни куйдирди ҳасратим-оҳим.
Ҳеч кимга бунчалик куйган эмасдим,
Балки шу бахтимдир ёки гуноҳим.
Кимдир  илҳом олди, кимдир завқ олди,
Мен эса кўнгилнинг кузидан бездим.
Бир тун аламлардан жон  бераётиб,
Юрагимга баҳор кирганин сездим.
У қайтди  уйғотиб диллар тонгини,
Жонбахш кўзларидан  чекинди Ўлим.
Ғанимим, сен агар  бўлмаганингда,
Севгимиз бўлмасди бу қадар сўлим!
Ҳаёт қандай гўзал, яшаш қандай  бахт,
Олам бурканганда оппоқ нурларга,
Осмонни кўтариб қўлларингга шахт,
Айланиб кетолсанг кейин ҳурларга!
Ҳаёт қандай гўзал, яшаш қандай бахт,
Дунё гардишидан бўйламаса ғам.
Титроқ қўлларингга аста босиб лаб,
Худони севгандек севолса У ҳам.

@Zebo_Mirzo

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

ИЗТИРОБ

Нима бўпти, эсламасангиз,
Нима бўпти, қараб қўймасам?
Дилингизда тошармиди ҳис,
Сиз деб куйсам,
ёки куймасам?
Менга лаънат бўлган бу ишқдан
Ёниб кетса ҳаётим беиз,
Бутун умр севиб ўтсам-у,
Бир лаҳза  ҳам
                          севолмасангиз...
Нима бўпти, мен сизнинг эмас,
Севгингизнинг бўлсам тутқуни?
Севиб ўтсам,
Севиб ўпсам маст,
Хаёлимда сақлаб мен уни?
Киприкларим юмсам,
У ҳозир
Ҳузуримда бўлади пайдо:
Мана, титроқ  қўлларим сузар
Унинг тошқин сочлари аро!
Мен севган У – жудаям ёруғ!
Мен севган У – мағрур ва ҳалол!
Суянаман елкаларига
Тонгни қучган атиргул мисол!
У – менинг мард,
тенгсиз Қиролим,
Мен у билан Ҳур маликаман,
Бахт яратиб ҳар нафасидан,
Осмонларга юлдуз экаман!
...Юрагимни енгаман деманг,
Юрагимда гарчанд фақат Сиз!
Билсангиз...
                  Мен жуда бахтлиман!
Нима бўпти...
Билолмасангиз!
Кўнглингизни бўлаклаб беринг,
Қушчаларга едиринг, майли.
Сиз севгимга қилмангиз шафқат,
Бахтсиз ўтган бахти туфайли!
Қўл силатаманг...
                              кулманг...
                                                ачинманг...
Ачинаман мен сизга кўпроқ.
Севилган-у, буюк ишқ билан,
Севилганин  билмаган  бироқ!..
                             2006
@Zebo_Mirzo

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

Ассалому алайкум.
"Замондош" кўрсатувининг бугунги азиз меҳмони -
Олий Мажлис сенати аъзоси, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, шоир, ёзувчи - Фармон Тошев бўладилар.
"Маданият ва маърифат" телеканалида соат 17-52 да намойиш этилади.
50 дақиқа...
Кўришингизни таклиф этамиз.
Ҳурмат ила, Зебо Мирзо

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

TAVSIYA! 👉

Telegram’dagi saviyasiz va bemaza kanallardan zerikdingizmi? Hamma joyda “aylanadigan” bir xil rasm/videolardan bezib ketdingizmi?

Unda sizga ziyolilarga mo‘ljallangan kanalni tavsiya qilamiz – “Madaniyat va ma’rifat” telekanali. O‘zbekistonda o‘z yo‘nalishida yagona bo‘lgan telekanalning rasmiy sahifasida ziyolilarning millatni uyg‘otuvchi teran fikrlari, ilm-fan, adabiyot, san’at, kino va kitobxonlikni targ‘ib qiluvchi ko‘rsatuvlar joylab boriladi.

Obuna bo‘ling – “Madaniyat va ma’rifat” telekanali!

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

САНЪАТКОР ПОРТРЕТИГА ЧИЗГИЛАР…
                                         Ҳурмат ила Б.Й.га

Сизга севгим,
Сизга нафратим…
Бироқ бунинг кераги борми?
Бошингизга ҳар кун Машрабдек
Ҳозирлайсиз энг баланд дорни!..
Ҳамлет каби –«Ҳаёт ё Мамот!»
Искандардек ҳарбларни ёриб,
Алишердек йиғлайсиз жим-жит,
Онангизнинг пойига бориб…
Минорлардек ўтарсиз тикка,
Қалбингизга туташар йўллар.
Дарахтлардек юксалар кўкка
Ортингиздан эргашган гуллар…
Сувратингиз шартта бўлинган:
Ярми ёруғ,
                   ярми қоронғу.
Сиз тутасиз – бир ҳўплам жаннат,
Сиз тутасиз – бир дўзах оғу!..
О,Сиз -- Мастер!
О, Маэстро!
Ҳатто Иблис чалади торлар!
Ҳаёт асли – энг буюк саҳна,
Кетиб бўлган асл актёрлар.



Сизга оғир…
Ундан-да оғир,
Сизни куйиб севганларга ҳам!
Бу дунёда энди Ҳавво йўқ,
Қўрқмайсизми энди, эй Одам!..
Кўнглингизга – чуқур қудуққа
Энгашган Ой бунда қоладир.
Сиз сиғмайсиз на ер,на кўкка,
Ҳайратингиз ҳануз боладир!
Кафтингизда айланар олам,
Айтинг, ҳаёт – сирми, ўйинми?
Буюк Одам,
Эй Ёлғиз Одам,
Буюк бўлмоқ шунча қийинми?..

…Сизга севгим…
Сизга Ҳайратим!..
14.01.14.

@Zebo_Mirzo

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

БАРМОҒИНГГА ЗАНЖИР СОЛГАН ҚУЛФ ЭМАСМАН,
МЕН УМРИНГГА СИРТМОҚ СОЛГАН ХАЛҚАДИРМАН.
СЕНИ ШУНДАЙ АНДУҲ БИЛАН УНУТАМАН,
СЕНГА ШУНДАЙ ТЎФОН БИЛАН ҚАЛҚАДИРМАН...


@Zebo_Mirzo

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

"Armon" Zebo Mirzo she'ri,
Botirali Yo'ldoshev o'qigan.

@Zebo_Mirzo

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

ЗЕБО МИРЗО

КИШАН КИЙМА…

«Кишан кийма,бўйин эгма,
ки сен ҳам ҳур туғилғонсен!
Абдулҳамид Чўлпон


«Кишанлар кияйми,
Бўйин эгайми,»
Эркимни берайми сенга қайтариб?
Ўзни унутайми,
қонлар ютайми,
турайми қошингда муъте, музтариб?!
Чопайми
Чопилган томирларимни,
Суғуриб берайми тилимни?!
Бир «ҳайт!» деб,
Сирмасанг қамчининг,
Қул қилиб берайми Элимни?!
Кўзими юмайми,
Энди очилган
Тарихнинг асотир китобларидан?
Юзимни бурайми,
Ёвдан юзини
Бурмаган аждодим хитобларидан!?
Қиличим ташлайми
Синмасдан бурун…
Қаттол қиличига тегмай жаранги?
Қўқонми,Марғилон
ва ёки Жиззах…
Жанггоҳ этагида тугамай жанги?
Санчайми
Ҳар битта гўдакларимни,
Ваҳший бир аскарнинг милтиқ тийғига?
Кўйлагин илайми
Кўкалдош,Кўкча…
Масжидин тўрида турган туғига?
Ўтайми
Пок муслим,тоза муслима
Бобом ё момомнинг қабрини бузиб?
Ерга урайинми яловларимни
Онам туморини узгандай узиб?
Кетайинми яна
Юз йиллар нари,
Пешонамга лаьнат тамғасин босиб?
Ўлдирайми
гул-гул фарзандларимни
Сургунга жўнатиб,
Дорларга осиб?!
Қараб турайинми
Суврати аьён,
Сотқин сиёғига жимгина боқиб?
Лаьнатлайми
Чўлпон,Усмонларимни,
Қодирий китобин ўтларга ёқиб?!
Бузайинми
Хива,Бухоро Аркин,
Минг йиллик минора ҳавозаларин?
Бир дағдаға қилсанг,
Очиб берайми
Тошкент ё Самарқанд дарвозаларин?!
Ерга кўмайинми,
Осмонни очган
Настаълиқ,шикаста имлоларимни?
Бузилган қасрингга
Тўлайми хирож–
Ипагу пахтамни, тиллоларимни?
Оми деб кулайми
Даҳоларимдан,
Беришса– кўзининг ёғигача еб?
Ор қилайми халқим,
Она тилимдан,
«Шуям миллатми деб,шуям халқми деб?!»
Бўшатиб берайми
Мадрасаларни,
Ёв бостириб келса –отхоналарга?!
Алмашиб берайми
Масжид,мадраса,
Саждагоҳларимни бутхоналарга?!

Яна нима дейсан,
Нима истайсан,
Ёлғон, фитналардан безмадингми ҳеч?!
…Пушкин Навоийнинг қошига келиб,
Узр сўраб турар!..
Сезмадингми ҳеч?!
Ўйнашма
Миллатнинг ғурури билан,
Миллатнинг Номуси,Оридир –бу Эрк!
Она дегани бу– Она тилидир!
Ва бутун бир халқнинг боридир –бу Эрк!
Жонини жаҳонга
Жон деб улашган
Улуғ бир Онамиз–шу Ватан ҳаққи,
Келсанг,
Одамдай кел!–
Бағримиз очиқ,
Нон ҳаққи,туз ҳаққи, жону тан ҳаққи!..
Истибдод сиртмоғин
Бўйнимга солмоқ–
Бўлса агар қасдинг,
Умидингни уз!
Коинот қалбида
Порлаб турибди
Бугун Ўзбек деган мунаввар бир Сўз!
Қўрқитма!
Қалбимдан қўлларингни торт!
Катта Йўлга чиқиб бўлган Карвонмиз!
Асли сен қўрқасан!
Чунки Ишқ билан,
Бир буюк қалб бўлган Ўзбекистонмиз!
Бир буюк халқ бўлган Ўзбекистонмиз!

Кишанга қайт,дейсан…
Эй, шўрлик олчоқ…
25 май 2020 соат 9-35
@Zebo-Mirzo

Zaxarova va Zaxarlarga!!

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

ГИТАНЖАЛИ

Р.Тагордан

Не учун турибсан
ҳаммадан кейин,
Тунлар соясида, нечун, беркиниб?
Чангитиб ỹтмоқда улар бу йỹлдан
Сенга бир қарамай туртиб, туртиниб…
Кỹпдан кутаяпман сени,
Севгилим,
Қурбонлик келтирдим, келмайсан бир дам,
Бир-бир олиб бỹлди гулимни ҳамма,
Бỹшаб қолди, ахир, гулсаватим ҳам!..
Тонг ỹтди, кун ỹтди, шом ỹтди.
Кỹзим
Юмилиб бормоқда юрак юкидан,
Ҳар ỹткинчи боқар менга беизн,
Вужудим қулайди азоб ỹқидан.
Турибман афтода,
турибман ночор,
Юзим беркитаман, ҳолимга кулар.
Кỹксимни ỹртайди уят, алам, ор,
Нима исташимни сỹрайди улар.
Қандай айтай,
сени кутаётганим?
Келаман, деб ваъда қилганинг ул дам,
Қандай айтай сенга мукофот қилиб,
Келтирганим фақат ғариблигим ҳам!







Қандай айтай, ахир,
бундай ғурурни
Юрагим қаърига яширган бỹлсам?..
Ўт босган яйлоқда ỹтириб танҳо,
Кỹкка тикиламан бетин, беовоз.
Ва кутаман илҳақ,
фалак тоқидан
Сенинг ташрифингни малакларга хос!
…Мана сен келасан,
илоҳий бир куй
Оғушида сокин нурга қоришиб.

Пойингга сочилар тилло сочқилар,
Келасан…
дунёлар кетар ёришиб!
Кумуш қỹнғироқлар
жарангин тинглаб,
Дунё асир бỹлар шу ёруғ сирга.
Олтин аробанинг юксак кỹшкидан
Сен тушиб келасан
самодан ерга,
Ҳамма тизилади сенинг изингга,
Дилларни чулғайди ҳайрат ва титроқ.
Ҳар бир зот истайди шу қутлуғ дамда
Сен билан ёнма-ён бỹлишни,
бироқ!..


«Сен эса тутасан,
бир умр кутиб,
Сен учун сақлаган тоза дилини
Ишқингда юксалган, лек уят, алам
кỹйида тỹкилган
бу қиз қỹлини!..
Лек…
Сен индамайсан, бермайсан овоз,
Бỹғар изтиробнинг қора нафаси.
Оғир-оғир ỹтиб боради умр,
Эшитилмас сенинг қадаминг саси.
Қаршимдан ҳувиллаб келмоқда замон,
Лек…
сен ҳаммадан сỹнг,
ҳаммадан кейин,
Турибсан қоронғу вақт поёнида,
Наҳотки келишинг шу қадар қийин?
Мана
хỹрлик, азоб исканжасида
Бу – мен
дийдорингни кутаяпман жим,
Наҳотки,
келишинг шунчалар қийин,
Менинг Осмонларда қолган севгилим?.

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

https://www.youtube.com/watch?v=rmGuPzc13yk

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

https://www.youtube.com/watch?v=wpMheYfW5HU

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

Чўлпон партия аъзоси бўлганми?..
Рауф Парфи зўр шоир! Бироқ....кўчирилганлари...
Нега уйнинг ғилдираги йўқ? Адабиётда Мом синдроми..
Ва бошқа фикрлар ҳақидаги очиқ маълумотларни
билмоқчимисиз...
Даврамизга қўшилинг...
Бугун соат 18-00да сиз билган "Замондош" кўрсатуви.
"Маданият ва маърифат" телеканалида.
Меҳмонимиз таниқли адабиётшунос олим ...
Аниқ..кескин...лўнда хулосалар...
Ҳурмат ила Зебо Мирзо

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

Halqimizning ardoqli Shoiri Usmon Azim bilan
ochiq suhbatlar...
"Madaniyat va ma'rifat" kanali  "Zamondosh" ...
Soat 17-55da...
Biz bilan hamsuhbat bo'ling...
Hurmat ila, Zebo Mirzo...

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

​​ОНА ТИЛИГА ҚАСИДА

Ҳали башарият мурғак уйқуда
Билмаганда қалам, ҳарфу имлони.
У тоғлар кўксига гул қилиб чизди,
Гул дея англатди ёруғ дунёни.

Одамлар қулонлар ортидан қувиб
Жонлиғ келтирганда омоч-молага.
У булоқ сувини узатди қуйиб,
Гул баргини битиб лой пиёлага.

Балки ўша тасвир, балки ўша сир
Ҳаввонинг Атога бўлган дилидир?
Биламан, қайси сўз бўлмасин ўша,
У менинг юрагим – Ўзбек тилидир!

Боболар тили бу, эй Она тилим,
Сендан келар олис дала-дашт иси.
Учар арғумоқлар қанотида сен
Қолдирган изларда курашлар изи.

Сен демайсан: “Ўлдир, ёндир, қасос, қон!”
Сен дегайсан: “Бағрим, севаман, ишон!”
Миллион йиллик очиқ дастурхонингда
Буғдой сўзу буғдой юрагингдир нон!

Само узра сочиб лавҳ хаттоти
Ҳикматлар китобин этганда тамом.
Бир сўз-ла жам қилди аждодлар ёдин
“Қутадғу билик”ка Хос Ҳожиб бобом!

Кимдир бузиб ўтар, ким эса тузиб,
Бахт на Мақдун, Чингиз олган тахтдадир!
Қилич соясида жаннатдир, ва лек
“Куч бирликда, қудрат Адолатдадир!”

Ўйлаганми тарих минг йиллар нари
Кўрайин деб дунё ўзбекларини.
Соҳибқирон тутган туғ билан ғолиб
Тузганида “Темур тузукларини!”

Олис юлдузларга чўзиб қўлини
Замин излаганда йиллар қаъридан,
Ёрқин тафаккурнинг ёруғ йўлини
Топди Улуғбекнинг жадвалларидан!

Сен – осмон илмини битгувчи китоб,
Сенда гиёҳларнинг рангин тушлари.
Сенда очилади ахир бобма-боб
Миллиард юлдузларнинг нуртовушлари...

Сен – майсалар тили, булбул кўз ёши,
Сен – шеърнинг қаноти, руҳдир мукаммал.
Беш достон беш қитъа бўлиб порлади
Навоий ҳайратдан шеър айтган маҳал!

“Осон эмас бу майдон ичра турмоқ,
Низомий панжасиға панжа урмоқ!”
Шеър аҳли юз йиллаб тузган дунёни
Бир шер панжаси-ла олди у бироқ!..

Ҳазрат Навоийдан қолган қутлуғ сўз,
Илоҳий илҳомдан яралган тилим.
Бобурни йиғлатган, етти иқлимга
“Бобурнома” бўлиб таралган тилим.

Сени унутмадим истибдод чоғи
Ҳар лаҳза қонимда қиличдек ўсдинг!
Чирмаб келганида зулмат қучоғи
Қалбимни қучоқлаб нур бўлиб тўсдинг!

Қадим оҳанглардан мен сени топдим
Изладим тафаккур осмонларидан.
Бир буюк халқ бўлиб чиқиб келдинг сен,
“Гўрўғли”, “Алпомиш” достонларидан.

Ким сени танимас, тан олмайди ким,
Камтар камолингни мақташ шарт эмас!
Футбол майдонида энг одил ҳакам,
Шахмат қиролининг юришидай бас!

Олимп саҳнасида ўзбек кураши,
Бугун дунё билар “ёнбош”, “чала”ни.
Ҳалоллик йўлини ўргатдинг жангда
Ўргатдинг меҳрнинг сири – аллани!

Ҳатто дўпписнинг четида бир шеър,
Каштали кўйлагин ёқаси – ғазал.
Жаннат эшигини очгувчи бир сир –
О балки, ўзбекий каломдир азал!


Сен – тилим тагида турган аччиқ тош,
Сенсиз мен ҳеч кимман, йўқдирман, билдим!
Сен – тирик хазина, сен – тирик афсун,
Сени англадим-у, дунёга келдим!

Қисиниб-қимтиниб юрмайман четда,
Кибр ё манманлик эмас фалсафам.
Ўзбек каломида Иймон, Номус, Ор
Ва икки дунёнинг саодати жам!

Сен – мухаббат тили ҳамда эрк тили,
Сен борки, Ҳақ билан сирлашамиз биз!
Сен жасорат тили ва мардлик тили,
Сен борки, халқ бўлиб бирлашамиз биз!

2016

Зебо Мирзо, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

@Zebo_mirzo

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

***
   
Тунларга бор,
Бўронларга бор,
Кўрсатмагил томчи ёшингни.
Улар шундай – тиғ уриб, кейин
Силамоқчи бўлар бошингни!
Тоғларга чиқ,
булоқларга чиқ,
Қара, қандай яшайди мағрур!
Ич-ичидан йиғлаб турса ҳам,
Ҳовучида порлаб турар Нур!..

                               14.01.14.
@Zebo_Mirzo

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

"Маданият ва маърифат" канали...
"Замондош" ...
Соат 17-30дан 18-20 гача...
Озгина вақт ажратасиз деган умиддаман..
Ҳурмат ила, Зебо Мирзо

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

Хаёлимда Усмон Азим мисраси
Чақмоқдай чақнади ўша дақиқа.
Менга ўз борлигин эслатиб ўтди,
Умрга сиғмаган улкан ҳақиқат…
Ҳавас ила боқдим,Суқланиб боқдим,
Икки кабутардай турарди улар.
Йигит ўйнар эди сочларини жим,
Қиз эса…Кўзлари шодланиб кулар.
Оқ-қора клавиш узра юргандай,
Оҳанг уйғотарди қизнинг бармоғи.
Оҳиста бўсалар йўлларди ҳалол,
Йигит кафтларининг қайноқ титроғи!..
О,билмам, неларни сўйлар эди қиз,
Хаёлимда эди йигит суврати.
Сачраб кетар эди ҳавога қўққис,
Овозсиз кулгунинг улкан ҳайрати!..
Бирга дон тергандай икки кабутар,
Самодан,билмадим,нелар терарди.
Қиз Севги сочарди ўз кулгусидан,
Йигит оловларга ўзни берарди!..
Дунёда йўқ эди Сўз.Овоз.Осмон.
Дунёда бор эди Севги тиллари!
О,қандай бахтиёр эди иковлон,
Қандай куйлар эди ошиқ қўллари !
Ҳануз вужудимдан кеткизолмайман,
Улар ташлаб кетган мангу ларзани.
Дунёни чилпарчин этган Сукут ва…
Қўлларга айланиб кетган лаҳзани!.

24.01.14.
@Zebo-Mirzo

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

«Асл ёринг бўлса-ё…» дейсан,
Наҳот дилда шубҳанг бор бўлган?
Оёқларинг остидаги куз
Бир вақтлар гулбаҳор бўлган…
Ой тўлмасдан олдинлар-- Ҳилол,
Бошимизда бир қиличмисол,
Ҳар найзаси юракка завол,
Ҳар чамбари улкан дор бўлган!
Қояларнинг тошвароқлари--
Очилмаган гул япроқлари;
Лабга
босиб дил титроқларин,
Сену мендек бахтиёр бўлган!
Юрагимдан сўраб кўр,Осмон,
Бир кунимга яраб кўр,Осмон,
Қўлларимга қараб кўр,Осмон,
Улар
қандай Ишққа зор бўлган!.
Сен ҳам мендек бахтиқароми,
Умринг еру осмон ароми?
Эй кўнгли тўқ,
эй йўқ ороми,
Ахир ҳар вақт ихтиёр бўлган!
Дилга солдим гулгун шафақни,
Ерга урма олтин қадаҳни,
Тополмай сўнг бундай фараҳни,
Дема: «Ишқ йўқ!»
Севги бор,
бўлган!
Кўзларимнинг мавжларида оқ,
Кўнглимдаги Фариштага боқ,
Мен-ку
сендан кутмасман,бироқ
У қанчалар интизор бўлган!
Билгинг келди,
ахир,нимани?
Умр олиб кетган кемани…
Тақдир-нима?
Тақдир- бемаъни;
Неки-- асл,асли хор бўлган!..
Таъна тошин отмай туриб ҳам,
Бол таъмини тотмай туриб ҳам,
Кўксинг узра ботмай туриб ҳам,
Бир Ҳур сенга асл Ёр бўлган!
Сени севиб гуноҳкор бўлган!..

…Асл ёринг бўлса-ё… дейсан…
28.04.13.
@Zebo-mirzo

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

БУГУН ЎЗБЕКНИНГ ШАВКАТЛИ ШОИРИ - ШАВКАТ РАҲМОННИНГ ТАВАЛЛУД КУНИ.

ОСМОН ФАРЗАНДЛАРИ


                                   Шавкат Раҳмон,
М.Юсуф,Ч.Аваз,А.Ўктам...ва
                                   бу дунёдан эрта
кетган шоир акаларимга...
                                   

Улар
         кесиб ўтган Вақт чизиғидан,
Бажариб бўлган
                              Ўз вазифасини...
Руҳлар яшагувчи олий қоядан
Энди жим кузатиб туришар бизни...

Дунё –улкан қўрғон.
Ҳеч ким кўролмас
Бу юксак деворлар ортини минбаъд.
Ва лекин кимгадир
Бу тўсиқ оша
Бориб-келмоқликка берилган рухсат
Шундай одамлар бор,
Яшарлар танҳо,
Жим ютиб ичига фарёдларини.
Одми куйлакларин остида,
                                              аммо
Яшириб илоҳий қанотларини...

Махфий бир элчига
Ўхшаб кетишар,
Асл ҳолатини этишмас ошкор.
Оловлар ичидан юриб ўтишар,
Фақат улар учун очиқ эшик бор!

Уйқуси ўнгига менгзайди
                                            баъзан,
Тушига менгзайди кўрган ҳаёти.
Гоҳида маҳрумлар,
Гоҳо марҳумлар
Ўртасида топган сир-синоати.

Баъзида ўзи ҳам
Билмай қийналар,
Қайси ўнг-у,қайси туш эканини.
Ёруғ лаҳзаларда,
Бироқ ҳис қилар
Ўзининг бир улкан қуш эканини!

Улар келар
Буюк тонглар олдидан,
Зулматлар қаърини ёриб келар У!
Юраклар сўнганда
Мангу орзудан,
Дилда қолмаганда бир тутам ёғду!

Бир ёруғ нафасни
Ташлаб ўтишар-
Руҳингда жаранглаб кетар бир қилич!
Ўзак-ўзагидан
Суғрилиб келар
Нафс тўрларида мудраб етган ич!..

Уни ўлдиролмас
Хиёнат, зулм,
Майда одамларнинг хор хусумати.
Улар яшаб ўтмас
Ўз ҳаётини,
Уларга берилган дунё қисмати.

Уларни билмайсиз,
Гоҳо илмайсиз
Назарга,
              Ғарибдан ғарибдир ҳоли.
Аммо юрагининг баҳосига тенг,
Тарозуда турган дунё аъмоли.

Улар-пок
Хотира лавҳида қолган-
Олис самоларга  боғлаб ниятни,
Нажот денгизининг қошига бир кун
Олиб борар бетин инсониятни.

Ўткинчи умрнинг
Юкин ортқилаб,
Ўтса бўлар эди Ҳаёт изидан.
Бироқ кўнмай,хорлик,муте,қулликка
Улар кесиб ўтар вақт чизиғидан!..

Улар-
        Буюк Руҳнинг
Олий қушлари,
Замин бўғриққанда зулматда қолиб,
Улар келар, ғойиб
Манзилларидан
Бир гўзал,бир хушбўй ҳаволар олиб.

Осмон –
Буюк сирлар макони Осмон,
эй рангин,эй ёруғ нурлар уммони.
Сен-- ибтидо,азал,
Сенда бошланиб,
сенда тугар охир вақт имкони.

Сенинг зурёдларинг
Жасур ва ўктам,
Ўткир нигоҳида ўтли қудрат бор.
Сен уни севасан,
Беҳад севасан,
Аччиқ меҳр билан,эй улуғ шарор!..
Чексиз ҳаволарни
Кўксига қамаб,
Учирма қиларсан нурлар бағридан.
Сўнг уни севгинг-ла
Қаттиқ синайсан,
Қаттиқ қизғонасан замин қаъридан!

Сен уни бермайсан
Заминга, аммо
Қайтариб оласан кейин бирма-бир.
Сен уни ўзингда сақлайсан,танҳо
Сенда мангу қолар шу муқаддас сир!

Исёнкор юракнинг
Зарбаларидан
Отилиб кетасан самога тошдай,
Ва денгиз мавжининг
Жилваларидай
Сўнг ҳадя этасан энг сирли тушлар!

Эй осмон, эй зулмат,
Эй нур ва башар
сўнгсиз курашларнинг сўнгги жанггоҳи.
Тунлар тушларимни
Парчалаб ташлар,
Муқаддас Руҳларнинг кескир нигоҳи!

Хайрият,
дилим-қон,
Қўлларим эмас,
Юракка урилган Руҳнинг ханжари.
У яна жимгина
Кўнмоққа қўймас,
у яна учмоқда мағрур,жангари.

Шовуллаб очилар
Осмон дарчаси,
Шовуллаб кўзимга урилади нур.
Юрагим,
умримнинг
Маҳзун парчаси --
Ўғлим менинг, ётма,тур,ўрнингдан тур!

Руҳингни чоғла шу
Ўтли курашга,
Сени чорлаётир Осмон Қушлари!
Ҳар тун тушларингда
Безовта қилган
Руёмас, юрагинг талпинишлари!

Аммо ҳали ёшсан,
мағрурсан, содда,
бир тиниқ руҳ билан кўкка қарайсан.

Дунё ваҳшийлари
Ҳали кўп олдда,
Бир гўзал қалб билан қандай ярайсан?

Самовот уфқидан
Тушган руҳларнинг
Умид шаъмларини кўтариб келган--
Осмон ҳаётини
Яшаб ўтмоқлик--
Асл бахтдир инсон вужуди билан!..

Сен -- шарор тожидан
Келган бир шуъла.
Огоҳ бўлмасин деб бирор мунажжим,
Сен ҳали кучга тўл,
Сен ҳали ўс, деб
Қанотим остига яшираман жим.

Оғир,
жуда оғир
Осмоннинг юки...
Кўтариб Зулматнинг кўлкаларини,
Ўзига билдирмай
силаб қўяман,
Тунлари ўғлимнинг елкаларини!..
             
                                      01.05.08.

@Zebo_Mirzo

Читать полностью…

ZEBO MIRZO she'rlari

"Биййигул"ни эшитганмисиз?..
Машҳур Шомурод бахшининг бу дардли асарини бугунги бахшилар айта олармикан...Буни кўриб ва тинглаб...
Ўзингиз баҳо  беринг..
Ассалому алайкум, азизлар!
Кунингиз хайрли ўтсин!
Ўтган якшанба тақдим этилган "Замондош" қаҳрамони
Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсупов билан
суҳбатни ўтказиб юбормаган инсонларнинг ҳар бирига
ўз миннатдорлигимни билдираман.
Бу галги меҳмонимиз -- Халқ бахшиси...
Ўзига хослиги....
"Ойинаи жаҳон "  орқали илк ижросини....
ўзи мутлақо билмаган достонни  дўмбирасида
куйлашдан бошлаган.
Эътирозми еки эътироф?
Фикрингиз биз учун муҳим...
   Кўрсатув вилоятда ижод қилаётган  ўзига хос Ижодкор Шахслар ҳақида...
Вилоятда  яшаб дунёга чиқаётган  қандай машҳур ва
қизиқарли инсонларни кўрсатувимизга тавсия қила оласиз? Ва умуман... Кимлар билан сирлашиш сиз учун қизиқарлироқ?
  Сизга ишонамиз...ва фикрларингизга суянамиз...
Меҳрингизга ҳам!..
Бугун кеч соат 18-02да "Замондош"да сизни
кутамиз.
"Маданият ва маърифат" телеканали.
Ҳар бирингизга алоҳида ҳурмат ила
Зебо Мирзо...

Читать полностью…
Подписаться на канал