ЯХШИЛИКНИ КИМДАН БОШЛАШ КЕРАК?
Кулайб ибн Манфаъадан ривоят қилинади:
«Бобом: «Ё Расулаллоҳ, кимга яхшилик қилай?» – деди.
«Онангга, отангга, опа‑синглингга, ака‑укангга ва улардан кейин келадиган яқинларингга, вожиб ҳақдир ва силаи раҳмдир», – дедилар».
Бухорий «Адаб»да ривоят қилган.
Демак, онага, отага, ака‑ука, опа‑сингилларга, бошқа қариндошларга силаи раҳм, яхшилик қилиш, муҳтож бўлса, ёрдам бериш, ҳожатини чиқариш, нафақа бериш ҳар бир мўмин‑мусмон учун вожиб амал ҳисобланади, буни қилмоғи лозим ва лобуддир.
Ушбу бобдаги силаи раҳмга оид саноқли ривоятларни оладиган бўлсак ҳам, оламга татийдиган таълимотларга эга бўламиз. Чунки оламнинг ҳеч қаерида қариндошлик алоқалари ҳақида динимиз таълимотичалик бирорта таълимот учратмадик ва учратган одамнинг хабарини ҳам эшитмадик.
Эҳтимол, керакли таълимотларнинг йўқлиги ёки етишмаслигидан бўлса керак, дунёда қариндошлик ҳақларининг шафқатсиз равишда поймол қилинишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Баъзилар силаи раҳм ўрнига қариндошларига душманлик қилишни ўзларига раво кўрмоқдалар. Ака‑ука, опа‑сингил, амма-хола, амаки-тоғалар ўртасида бир-бирига меҳрибонлик ўрнини шафқатсизлик эгаллаб олмоқда.
Инсоният номига доғ, шаънига ор бўлаётган бу каби шармандаликларни тугатиш учун Аллоҳ таолонинг дини – Ислом таълимотларини пухта ўрганиб, уларга амал қилишга ўтиш зарурдир.
Фақат Ислом бу масалани ўз ўрнига қўйган ва мақомига етказган. Қариндошлик ҳаққини инсон ҳуқуқларининг юқори поғонасига кўтарган. Ҳақиқатдан ҳам, қариндошининг ҳаққини адо қилмаган кимса бошқаларнинг ҳаққини адо қилмаслиги турган гап.
Аллоҳнинг мукаммал ва боқий дини – Исломда қариндошлик алоқасини ўз ўрнига қўйиш орқали бошқа инсонларнинг ҳам ҳаққини адо этиш даражасига ўтилади.
Бошқа масалалар қатори, бу масалада ҳам дунё ва охират ёнма-ён қўйилган. Қариндошлик алоқасини жойига қўйган банда дунёю охират саодатига мушарраф бўлади. Аксинча, қариндошлик алоқаларида нуқсонга йўл қўйган одам дунёю охират бахтсизлигига йўлиқади.
Инсоният бахтини таъминловчи Ислом таълимотидан баҳраманд бўлишга ҳаракат қилайлик. Ислом маданиятининг дурдоналаридан бўлган қариндош-уруғчилик алоқаларини мустаҳкамлайлик, динимиз бизга берган имтиёздан унумли фойдаланайлик.
“Бахтиёр оила” китобидан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@ZBAZAN1
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@QURON_KITOBIM
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@OYATLAR_XADISLAR
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@NAMOZVAQTI_UZB
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@arabistanm
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
🌿 @salihm_deb 🕊 ∂αη мαχѕυѕ кαηαℓℓαя υ¢нυη
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
Buni barcha bilishi kerak. Bizning tanamiz qanday ishlaydi?
6:00 — tananing to‘liq tetiklanishi uchun kortizol darajasi oshadi.
7:00 — melatonin ishlab chiqarilishi to‘xtaydi.
9:00 — jinsiy gormonlar ishlab chiqarilishi eng faol darajaga chiqadi.
10:00 — aqliy faoliyatning eng yuqori cho‘qqisi.
14:30 — harakatlarni muvofiqlashtirish uchun eng qulay payt.
15:30 — odatlarni shakllantirishning eng yaxshi vaqti.
17:00 — mushaklarning elastikligi va yurak qon-tomir tizimi faol ishlaydigan vaqt.
19:00 — qon bosimi va tana harorati eng yuqoriga darajaga ko‘tariladigan vaqt.
21:00 — tanani uyquga tayyorlash uchun melatonin ishlab chiqarila boshlanadi.
22:00 — ovqat hazm qilish tizimi "tinchlanadi", chunki tana uyquga tayyorlanadi.
2:00 — eng chuqur uyqu vaqti
4:00 — eng past tana harorati qayd etiladigan vaqt
❗️Yaqinlarga Ham Ulashing
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Zamonaviy ustozlar" siz istagan kanal albatta obuna boʻling!
📔📓📗Kanalga ulanish: 👉👉👉
/channel/zamonaviy_ustoz
Рамазонда кунлик режаларингизни қуйидаги тарзда, содда ва аниқ ўтказишингиз мумкун.
1. Таровеҳ намозини ўқинг.
Унинг адади қувватингиз етканича бўлсин: 8 дан 20 ракатгача. Қурбингиз етса 36ракат ўқинг.
2. Бироз дам олинг. Саҳарликка 80-90 дақиқа қолганида туринг ва Таҳажжуд намозини адо қилинг.
3. Саҳарлик қилгач, бомдод намозини адо этинг.
4. Дарров ухлашга шошилманг!
Ўтирган ҳолингизда зикру-саловот, истиғфор айтинг.
5. Сўнгра қуёш чиққунига қадар Қуръон ўқинг.
6. Саҳарликда ухлашга шошилманг! Чунки саҳарликда барака бор. Бундай неъматдан бебаҳра қолманг.
Қуёш заволга еткунига қадар Қуръон ўқисангиз жуда улкан ажрга эга бўласиз.
Сўнгра нафл бўлган Зуҳо намози (Чошгоҳ)ни ўқинг.
7. Шунингдек, куннинг исталган пайти мисвок, мушк ва ҳушбўйлар ишлатишингиз мумкунлигини унутманг.
8. Кундалик ишларингиз билан машғул бўлинг. Агар вақтингиз бўш бўлса, саловот, зикр ёки Қуръондан баҳра олинг.
Қуръонни мр3 форматида тинглашингиз мумкун. Қуръонни тинглаш учун ҳам ажр бор.
Шунингдек, маъруза ва саодат асрига оид ривоятларни ҳам тинглаб, ишингизни қилишингиз мумкун.
Булар вақтни мазмунли ва тез ўтишини таъминлайди.
9. Пешин намозини адо қилинг.
10. Пешиндан сўнг бироз мизғиб олиш учун Қайлула қилинг - пешиндан то асрга яқин ухлаб, ором олинг.
P/S: Ухлагани учун ҳам ажр берадиган Роббимиздан кўра меҳрибон зот бўлмаса керак.
Асосийси, намозни қазо қилар даражада ухлаб қолманг. Кундузги уйқу кечки таровеҳ намозларида яхшигина "дастак" бўлади.
11. Аср намозини адо этинг.
Асрдан сўнг нафл намозларини ўқиш макруҳдир.
Аммо Қуръон ўқиш мумкун.
12. Ифторни ўз вақтида қилинг.
Газли ичимликлардан тийилинг.
13. Шом намозини адо этинг.
Шомдан Хуфтонга қадар нафл ибодатларини адо қилсангиз ҳам бўлади.
14. Оила даврасида бироз суҳбатлашиб, сўнгра "Таровеҳ намози"га шайланинг.
Аллоҳ Моҳи Рамазонда гуноҳларимизни авф этиб, Ўзини рози қиладиган амалларда бардавом қилсин.
Барчамизга "Райён дарвозаси"дан Жаннатга қадам қўйиш бахтини муяссар айласин. Амийн!
Яқинларга хам улашинг....
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@ZBAZAN1
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@QURON_KITOBIM
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@OYATLAR_XADISLAR
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@NAMOZVAQTI_UZB
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@arabistanm
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
🌿 @salihm_deb 🕊 ∂αη мαχѕυѕ кαηαℓℓαя υ¢нυη
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
Ифторлик вақтига оз қолди.
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@ZBAZAN1
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@QURON_KITOBIM
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@OYATLAR_XADISLAR
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@NAMOZVAQTI_UZB
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@arabistanm
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
🌿 @salihm_deb 🕊 ∂αη мαχѕυѕ кαηαℓℓαя υ¢нυη
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
РЎЗАНИНГ МАНФААТЛАРИ
Рўзадор савоб умидида очликка сабр қилиб қалби соф бўлиб бораётган, чанқоқ ва ташналик қийинчиликларига чидаб севинч кўз ёшларига муваффақ қилинаётган кишидир.
Рўзадор тутаётган рўзаси туфайли Аллоҳ таолонинг энг севикли бандалари қаторидан жой олаётган кишидир.
Шу сабабли ўтган барча улуғ инсонлар Рамазонни яхши ишларга мусобақалашиш фурсати деб билишган ва у келганда хурсандчилик кўз ёшларини тўкишган ва ундан айрилганда маҳзун бўлишган. Рамазон ана шундай солиҳ бандаларни тарбиялайдиган ой бўлиб, унинг тарбияланувчилари кўплаб манфаатларга эга бўладилар:
– Рўза энг кўп савоб бериладиган амалдир. Чунки ҳар бир қилинган солиҳ амалга ўшанча ё ўн баробардан то етти юз баробаргача савоб берилиши ваъда қилинган. Аммо рўзага бериладиган савоб миқдорини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди;
– Рўза туфайли рўзадор танасидаги таом ва қон йўллари тораяди. Бу йўллар эса шайтон юрадиган йўллар бўлгани сабабли рўзадор шайтон йўлларини торайтирган бўлади;
– Рўза рўзадордан шаҳват ва шаҳвоний ўй-хаёлларни кетказиб унинг руҳиятини тиниқлаштиради;
– Рўза рўзадорга оч-наҳор юрган қанчадан-қанча эҳтиёжманд мусулмон қардошларининг ҳолатини ҳис қилдиради ва уларга ёрдам қўлини чўзишга ундайди;
– Рўза нафсни тарбиялаш, қалбни поклаш ва барча аъзоларни гуноҳлардан тийишни ўргатадиган илм боғидир;
– Рамазон мусулмонларнинг ўзаро бирдамликларини ифодаловчи ойдир. Бу ойда улар баравар оғиз ёпадилар, баравар оғиз очадилар, ораларидаги дўстлик ва меҳр-мурувват ришталари ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ намоён бўлади;
– Рўза рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилишига сабаб бўлади. Чунки ҳадиси шарифда “Модомики, гуноҳи кабиралардан сақланилган бўлса, Рамазон (ўзидан олдинги) Рамазонгача бўлган гуноҳларга каффорот бўлади”, дейилган;
– Маълумки, гуноҳлар мусулмон киши учун худди заҳар баданга шикаст етказганидек зарарлидир. Заҳарланган танага заҳарни кетказувчи восита қанчалик муҳим бўлса, мусулмон киши учун ҳам Рамазон рўзаси шунчалик муҳимдир;
– Рўза рўзадорларнинг саломатликлари тикланишига сабаб бўлади. Чунки бу ойда ошқозон дам олади, қонлар тиниқлашади, нафс покланиб, хулқлар гўзаллашади;
– Рўза мухлис рўзадор ва Аллоҳ таоло ўртасидаги сирдир. Чунки банданинг рўза тутаётгани намоз, закот ва ҳаж сингари бошқа амаллардан фарқли ўлароқ Аллоҳ таолодан бошқага ошкор намоён бўлиб турмайди.
"Динимиз аҳкомлари" китобидан.
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@ZBAZAN1
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@QURON_KITOBIM
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@OYATLAR_XADISLAR
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@NAMOZVAQTI_UZB
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@arabistanm
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
🌿 @salihm_deb 🕊 ∂αη мαχѕυѕ кαηαℓℓαя υ¢нυη
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
#Mulohaza
Boylikning yaxshisi...
1. Ruhni davolamay turib, tanani davolab bo‘lmaydi.
2. Duo qiluvchining yeydigan taomi, kiyadigan kiyimi, turarjoyi, barcha narsalari haloldan bo‘lishi kerak.
3. Eng yaxshi dori – xordiq va nafsni tiyish.
4. Sekin-sekin shoshil.
5. Fe’l kengligi – rizq mo‘lligi.
6. Kulish bilan yo‘qotilgan narsa yig‘lash orqali topilmaydi.
7. Ko‘p uxlaydigan odamning umri bebaraka bo‘ladi.
8. Kim birovning payini qirqsa, o‘ziniki ham qirqiladi.
9. G‘azabning avvali tentaklik, oxiri nadomatdir.
10. Bolalarim meni hurmat qilsin desang, ota-onangni e’zozla.
11. Boylikning yaxshisi haloldan topilgani, savobli ishlarga sarflanganidir.
12. Kibrlanma, zinoga yaqinlashma, ota-onanga xizmatini ado et, isrofgarchilik qilma, mehnatkash bo‘l, kiyimingni pok tut. Shunda sog‘lom bo‘lasan, uzoq yashaysan.
13. Uyquga ketishdan oldin “Allohga shukr, men sog‘man, men yaxshiman”, degan so‘zlarni takrorla.
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Zamonaviy ustozlar" siz istagan kanal albatta obuna boʻling!
📔📓📗Kanalga ulanish: 👉👉👉
/channel/zamonaviy_ustoz
BUGUNGI HAQIQAT
Maktabdagi aksariyat o'qituvchilar professional emas! Ular o'zlari shug'ullanmaydigan fanlarni o'rgatishadi. Men bundaylarni soxta o'qituvchilar deb atayman. Chunki ular ishini saqlab qolish uchungina ta'lim berishadi. Va ular sizga xohlagan narsalarini o'rgatishadi. Agar ularga pulini berishsa, sizga oyoq kiyim tozalashni ham o'rgatishadi. Ular nimani o'rgatishayotganini o'zlari yaxshi tushunishmaydi. Sizlarga beradigan maslahatim, Soxta ustozni o'rniga haqiqiysini toping. Soxta o'qituvchi o'rgatayotgan narsasi bilan o'zi shug'ullanmaydi. Haqiqiy ustoz esa, har kuni shug'ullanadi.
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Zamonaviy ustozlar" siz istagan kanal albatta obuna boʻling!
📔📓📗Kanalga ulanish: 👉👉👉
/channel/zamonaviy_ustoz
📣📣📣Hurmatli kanalimiz a'zolari! 📣📣📣
Siz ham mana shunday Diplom olmoqchimisiz?
📢📢📢Diqqat, diqqat!!! Tanlov e'lon qilamiz!
📚📚📚Respublika miqyosida tashkil etilgan “Taraqqiyot strategiyasi - farovon kelajagimiz kafolati” mavzusidagi online tanlovini e'lon qilamiz.
📑 Tanlov sharti:
1️⃣. Tanlovga barcha ishtirokchilar qatnashishi mumkin;
2️⃣. Loyiha muallifining F. I. SH. to'liq ko'rsatilishi shart
3️⃣. Ish yoki o'qish joyi(viloyat, tuman);
🧾🧾🧾Tanlov uchun loyihalar
2022-yil 25-aprelgacha
👉 @Ziyolilartanlovi 👈 orqali qabul qilinadi.
✍✍✍Ijodiy ish mualliflariga Diplom har kuni e'lon qilinadi.
Tanlov haqida batafsil bilish
⤵️⤵️⤵️Tanlovda ishtirok eting va o'z mahoratingizni namoyon qiling...
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Respublika muallimlari" o'zingiz xohlagan va izlayotgan kanalga albatta obuna bo'ling!
📙📗📕Kanalga ulanish: 👉👉👉
/channel/Respublikamuallimlari
@Respublikapedagoglari
Uy vazifalari va daftar tekshirishni avtomatlashtirishga qanday qaraysiz?
Oʻquvchilarning daftarini tekshirish oʻqituvchi ishining zaruriy, ammo uzoq davom etadigan qismidir. Unga oʻqituvchi fan va sinf sonidan kelib chiqib bir kunda eng kamida 2 soat vaqt sarflaydi.
Agar oʻqituvchlarning daftar tekshirish, davomat qilish, dars ishlanma yozish kabi vazifalarini avtomatlashtirish orqali ularga koʻproq oʻz ustilarida ishlashlariga imkoniyat berilsachi?
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Zamonaviy ustozlar" siz istagan kanal albatta obuna boʻling!
📔📓📗Kanalga ulanish: 👉👉👉
/channel/zamonaviy_ustoz
Киви - Киви - - Киви - Киви - - Киви - Киви - - Киви - Киви - - Киви - Киви - - Киви - Киви - - Киви - Киви - - Киви - Киви - -Киви - Киви - - Киви - Киви - - Киви - Киви - - Киви - Киви - - Киви - Киви - - Киви - Киви - - Киви - Киви - - Киви - Киви - - Киви - Киви - - Киви - Киви - - Киви - Киви - - Киви - Киви - - Киви - Киви - - Киви - Киви
Мен сен ҳақингда 4та маълумотга эгаман
◼️1)Сен кивини охиригача ўқимадинг
◼️2)Сен кивини орасида кино борлигини сезмадинг
◼️3)Сен орқага қайтиб кино бор ёки йўқлигини текшириб кўрдинг ва мен сени алдаганимни билдинг
◼️4)сен оғзингни очиб жилмайдинг...
мен сен ҳақингда яна 11та малумотни биламан
◼️1)сен буларни ўқияпсан
◼️2)сен ҳозир тириксан
◼️3)сен "П" ҳарфини лабларингни теккизмасдан айтолмайсан
◼️4)сен буни текшириб кўрдинг
◼️5)сен давомини ўқияпсан
◼️6)сен буларни ўқиб булар қанчалик ахмоқона гап эканлигини ўйлаяпсан
◼️7)сен шунчалик шошилиб ўқиганингдан 5 рақами йўқлигини сезмадинг
◼️8)сен шунчаки 5 рақами бор ёки йўқлигига қарадинг
◼️9)сени яна бир марта алдаганимни сездинг😂
◼️10)сен куляпсан
◼️11)сен буларни кимгадир юборишни ўйлаяпсан
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Zamonaviy ustozlar" siz istagan kanal albatta obuna boʻling!
📔📓📗Kanalga ulanish: 👉👉👉
/channel/zamonaviy_ustoz
📣📣📣DIQQAT RESPUBLIKA ONLINE TANLOVINI E‘LON QILAMIZ!!!
✅✅✅"Respublika muallimlari" kanalida yangi tanlov. 5-martdan 25-mart sanasiga qadar "Ma'naviy yuksaklik - nurli kelajak garovi" shiori ostida Respublika onlayn tanlovi e'lon qilinadi.
1️⃣ TANLOV YOʻNALISHLARI ❓❓❓
📕📗📙Bunda siz: video, rasm, ochiq dars, dars taqdimoti, maqola, sheʼr, dars oyligi, qoʻllanma, dars ishlanmasi va boshqalar ijodiy namunalarni taqdim etishingiz mumkin.
2️⃣ Ijodiy ishlar 2022-yil 5-25-mart kunlari 10:00 dan 22:00 ga qadar @Ziyolilartanlovi manzili orqali qabul qilinadi.
II. GʻOLIBLARNI ANIQLASH TARTIBI QANDAY ❓❓❓
👍👎👍Ovozlar soniga qarab aniqlanadi. Izoh: Hakamlar hay'ati tomonidan ko‘rib chiqiladi.
III. GʻOLIB QANDAY MUKOFOTLANADI❓❓❓
📚📚📚Tanlov ishtirokchisi kanal tomonidan OLIY DARAJALI DIPLOM bilan taqdirlanadi.
📚📚📚Tanlovda mutloq g‘olib bo‘lgan 3 nafar o'qituvchi va 3 nafar o'quvchiga I-II-III-DARAJALI DIPLOM va SERTIFIKAT beriladi.
📋📋📋Eslatma: Tanlov majburiy tusga ega emas, xohishi bor va ijodkorlikka qiziquvchilar uchun tashkil etilgan!
📑📑📑Tanlovda quyidagilar albatta koʻrsatilgan xolda yuborilishi lozim.
#Tanlov
#Respublika_tanlovi
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Respublika muallimlari" o'zingiz xohlagan va izlayotgan kanalga albatta obuna bo'ling!
📙📗📕Kanalga ulanish: 👉👉👉
/channel/Respublikamuallimlari
@Respublikapedagoglari
👩💻👩💻👩💻Murojaat uchun: 👉👉👉 @Ziyolilartanlovi
📣📣📣 DIQQAT QUIZ TEST📣📣📣
🧑💻"RESPUBLIKA MUALLIMLARI " kanalida onlayn test o'tkaziladi.
🗓 27-FEVRAL
🕘 20:00✅ Boshlang’ich
🗓 2-MART
🕘 20:00✅ Matematika
🗓 5-MART
🕘 20:00✅Ona tili
🗓 9-MART
🕘 20:00 ✅Boshlang’ich
♻️♻️♻️Faqat e'lonni 10 ta (Respublikamizning barcha o‘qituvchilariga, viloyat, tuman va maktab) USTOZLAR guruhlariga yetkazing! Skrinshot qilib ròyxatdan òting.
✍✍✍Skrinshotlarni @Respublikaustozi manziliga yuboring. Yuborilmasa diplom berilmaydi.
🥇🥈🥉 o‘rinlarga DIPLOM beriladi.
TEST KANALI MANZILI!
👇👇👇👇👇
👉👉👉 @Respublikamuallimlari
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Respublika muallimlari" siz istagan va izlagan kanal albatta obuna boʻling!
📔📓📗Kanalga ulanish: 👉👉👉
/channel/Respublikamuallimlari
@Muallimim_uz
Telegram kanal va grupallar uchun nakrutka(odam qo'shish) xizmati.
To'lovlarimiz;
1000 ta (1k) —8.000 so'm
1000 ta (1k) —15.000 so'm 50% umuman chiqib ketmaydi.
1000 ta (1k) — 20.000 100% qoshgan odamingiz chiqib ketmaydi.
Nakrutka urishni ham o'rgatamiz 40.000 so'm
Murojaat uchun @Programmist_8961ga murojaat qiling...
To'lov va darxol kanalingizga odam ko'payib ketadi.
Usa nomer ham bor.
Usa nomer olishni ham o'rgatamiz
Zumrad va Qimmat ertagining davomini biroz fantaziya qildim. 😁
***
– Yerto‘laga tushsang, – debdi kampir, – uch xil eshikni ko‘rasan: qizil, oq, sariq. Ulardan o‘zing xohlaganingga kirib, ichidagi sandiqni olib chiq. O‘sha senga mendan sovg‘a bo‘ladi.
Zumrad xuddi kampir aytgandek qilibdi. Yerto‘laga tushsa, haqiqatdan ham uchta eshik bor ekan. U ikkilanib biroz tikilib turibdi-da, sariq eshikni ochib ichkari kiribdi. Qarasa, jimjimador naqshlar bilan bezalgan o‘rtacha kattalikdagi bir sandiq bor ekan. Qiz uni amallab tashqariga olib chiqibdi.
– Mana buvijon, aytganingizdek qildim, – debdi u kampirga yuzlanib.
Keksa ayol qizni bag‘riga bosib, qiz bilan xayrlashibdi:
– Yaxshi bor qizalog‘im, sen menga ancha yoqib qolganding.
– Men ham sizga o‘rganib qolgandim buvijon. Umringiz uzoq bo‘lsin.
– Rahmat qizim, bu sandiqni senga hadiya qilaman. U sehrli sandiq bo‘lib, ichida bir kitob bor. Agar uni qo‘lingga olib, birovga nimai-ki tilasang, sengga ham undan ziyodasi beriladi. Ammo, bu imkon bir marta beriladi xolos. Faqat, bir shartim, sandiqni yo‘lda aslo ocha ko'rma.
– Katta rahmat sizga! Ammo men uyga olib boradigan yo‘lni bilmayman-ku, – boshini egibdi qiz.
– Havotir olma, sandiq o‘zi yo‘l ko‘rsatib boradi.
– Xo‘p buvijon.
Shunday qilib, Zumrad bir-biriga tutashib ketgan daraxtlar ichidan o‘tgan yolg‘izoyoq yo‘l bo‘ylab uyi tomon yo‘l olibdi.
O‘rmon quyuqlashgandan quyuqlashib borar, yo‘llar har tomonga ayrilib ketar, ammo sandiq kerakli yo‘lga ishora qilib borar ekan.
Bir qancha vaqtdan so‘ng Zumrad qishlog‘iga kirib boribdi. Bir necha kun ilgari o‘gay onasining dastidan otasi o‘rmonga tashlab kelgan Zumrad chiroyli sandiq bilan kelayotganini tomosha qilish uchun qo‘shnilar devor osha mo‘ralasha boshlashibdi.
Uyga kirib kelarkan, eng avvalo o‘gay ona va Qimmat qarshi olibdi.
– Haliyam tirikmisan, yeryutgur? – debdi ona.
– Buni jinam urmaydi! – ta‘kidlabdi Qimmat.
Zumrad bu gaplardan xafa bo‘libdi.
– Oyi qarang, u xazina opkepti!
– Voy o‘g‘rivachcha-yey, hali birovning narsalarini o‘g‘irlab keldingmi, deyman?! Sendan qutilmadim-da hech!
Ona-bola aljiray-aljiray sandiqni ocha ketishibdi.
Ne ko‘z bilan qarashsa-ki, sandiq bo‘m-bo‘sh, faqatgina bir dona kitob bor ekan xolos.
Bundan o‘gay onaning jahli chiqibdi.
– Voy hiylakor jodugar! Sen tag‘in laqillatmoqchi bo‘ldingmi bizni! Hali shoshmay tur!
– Hey yeryutgur, – debdi Qimmat, – bu qanaqa kitob? Uni senga kim berdi?
– Tilaklarni amalga oshiradigan kitob. Bir buvijon sovg‘a qildilar.
Uning gaplarini eshitgan ona-bola bir-birlariga qarab qolibdilar.
Ona Qimmatning qo‘lidan kitobga shartta chang solibdi-da:
– Qizim bilan boy badavlat bo‘lib qolaylik, Zumrad va otasi yo‘qolsin! – deb tilak aytibdi.
Shu zamon, kitobdan ko‘zni qamashtiradigan bir nur chiqib, atrofni qoplabdi-da, ona-bola yo‘q bo‘lib qolibdi.
Zumrad qarasa, eski kulbalari o‘rnida hashamatli saroy turganmish. Uning hamma yeri oltindan ekan. Qiz hayron bo‘lib, ichkari kirsa, tillarang kursida otasi o‘tirgan ekan.
Qiz yugurib borib o‘zini otasining bag‘riga otibdi. Ular shu alpozda uzoq turishibdi.
Mana shundan buyon Zumrad va uning otasi to‘kin-sonchinlikda baxtli hayot kechira boshlashibdi.
Qissadan-qissa shu-ki, o‘zingga nima tilasang, birovga ham shuni tila.
©Shahzod Ergashaliyev
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Zamonaviy ustozlar" siz istagan kanal albatta obuna boʻling!😉😉😉
/channel/zamonaviy_ustoz
@Muallimim_uz
Shaxmatdagi piyoda
Shaxmatda bir qoida bor!
⁉️ Agar piyoda raqib kataklarining birinchi qatoriga yetib borsa, shoxdan tashqari xohlagan figurasiga aylanishi mumkin. Lekin, ot yoki fil bunday bo‘la olmaydi. Shuning uchun piyoda bo‘lib tug‘ilganingizga xafa bo‘lmang.
✅ Mehnatingiz bilan marraga yetib boring va xohlagan figuraga aylaning. Buning mazasi o‘zgacha bo‘ladi.
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Zamonaviy ustozlar" siz istagan kanal albatta obuna boʻling!😉😉😉
/channel/zamonaviy_ustoz
@Muallimim_uz
📣📣📣DIQQAT, TANLOV!!! 📣📣📣
Oʻzbek xalqining sevimli farzandi, otashqalb shoir Muhammad Yusuf tavalludiga bag'ishlangan
"HAMISHA BARHAYOT NASLI SHOIRLAR!"
mavzusida tanlov e'lon qilamiz!
♻️Tanlov 5-apreldan dan 1-maygacha o'tkaziladi.
📣Tanlovda barcha ishtirok etishi mumkin.
🔱Kanalga ijodiy ish joylangan kuni diplom beriladi.
🎥 Tanlov uchun mavzuga mos videorolik, ijodiy ishlar qabul qilinadi.
🏆 G'oliblar ovoz yig'ish (👍) yo'li bilan aniqlanadi va 🥇🥈🥉 o'rinlar uchun OLIY DARAJALI DIPLOM beriladi.
🎗🎗🎗🎗🎗🎗🎗🎗
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Respublika muallimlari" siz istagan va izlagan kanal albatta obuna boʻling!
📔📓📗Kanalga ulanish: 👉👉👉
/channel/Respublikamuallimlari
@Respublikapedagoglari
📲📲📲Murojaat uchun: @Respublikaqabulxonasi
#Мулоҳаза
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДАГИ ОҒРИҚЛИ ҲОЛАТЛАР ҲАҚИДА
Халқ таълими соҳасида жадаллик билан ислохотлар олиб бориляпти. Аммо унинг натижаси қай даражада деган саволга ҳисобот учун тайёрланган ишларни кўрсата оламиз холос. Асл вазиятни эса ҳамма жуда яхши билиб турибди. Кузатувлар, жойлардаги амалий ишлар, кучга кираётган янги нормалар ва уларнинг ижроси яхши эмасдек гўё.
Ўта шахсий фикримча, халқ таълими тизими ходимларининг юқори ва энг қуйи бўғимида ишловчиларнинг орасида жуда катта жарлик пайдо бўлган. Юқори тинмай янгиликлар қилгиси келяпти, ўртадаги ижрочилар суст, энг қуйи бўғимга эса ислохотларнинг шабодаси ҳам етиб келмаяпти.
Очиғи мен халқ таълими тизимини мажозий маънода бузуқ автомобилга ўхшатаман. Ҳозир машина мотори катта куч билан ишлаяпти. Аммо шиналар эскирган, яна бошқа жойларда муаммолар бор. Шунинг учун ҳам олдинга силжиш бўлмаяпти.
Юқоридан қараганда, мутасаддилар мактабга борганда, ҳисобот учун суратга тушганда ҳаммаси рисоладагидек кўринаверади. Чунки қуйи тизимдагилар қилаётган кўп ишлар фақат ҳўжакўрсинга қилинади. Асл вазият эса ўта ачинарли даражада.
Буни эса халқ таълимининг юқори қатлами тан олгиси келмаяпти. Минг афсуслар бўлсинки, уларнинг орасида қуйи тизимдаги ходимлардан кўнгли қолганлари ҳам топилади.
Бу ҳам табиий ҳол. Чунки қуйи тизимда ҳукуматнинг қўяётган талабларига дош беролмай «дод» солаётган педагоглар ҳам йўқ деб айтолмаймиз. Лекин бунинг учун барча ходимларни ёмон кўриш, ҳаммага шу кўз билан қараш керак эмас. Ҳозир уларни тарбиялаш ёки энг яхшиларини саралаш керак. Бунинг учун 1-2 йил камлик қилади. Бу жуда кўп вақт талаб қиладиган жараён.
Ҳозир таълим тизимининг ўрта ва энг қуйи қатламларида олди-қочди тадбирлар, самарасиз текширувлар, аниқ режасиз қилинадиган ишлар, мантиқсиз ҳаракатлар, чалкаш вазиятлар, айниқса муаммоли саволлар тўлиб ётибди. Буларнинг барига жавоб берадиганлар эса «ортиқ халқ таълимида ишламаяпман», «вақтим йўқ», «бу саволга фалончи жавоб беради» дея ўзини олиб қочишдан бошқасига ярамаяпти. Ҳозирги вазиятда барча бирдек ҳаракат қилмас экан, биз чўкишда давом этамиз.
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Zamonaviy ustozlar" siz istagan kanal albatta obuna boʻling!
📔📓📗Kanalga ulanish: 👉👉👉
/channel/zamonaviy_ustoz
🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар!
🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
@ZBAZAN1
РАМАЗОН – РОББИМИЗНИНГ БИЗЛАРГА ЮБОРГАН ҚАДРЛИ МЕҲМОНИДИР!
Меҳмонни чиройли кутиб олиб, ҳурматини жойига қўйган банда муҳаққақ афар қучгувчидир...
Рамазон бизларнинг тайёргарлигимизни, уни қандай қарши олиб, нималар тақдим этганимизни Яратганга етказгувчи элчидир. Шундай экан, уни иззат-икром қилайлик! Биздан мамнун бўлган меҳмонгина тақво аталмиш ҳадясини туҳфа этади...
Аксинча бўлса-чи?! Меҳмонига бепарво бўлиб, уни хурсанд қила олмаган, бошқа ишлар билан овора бўлганлар аниқ ютқазади. Натижада Роббининг унга сийлаб юборган меҳмони норози бўлади ва совғасини ўзи билан қайтариб олиб кетади. Энг ачинарлиси эса у бундай инсонлардан ўз Роббига шикоят қилади...
Кимки Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини эъзозласин, ҳурматини бажо келтирсин!
"Рамазон соғинчи" китобидан.
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@ZBAZAN1
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@QURON_KITOBIM
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@OYATLAR_XADISLAR
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@NAMOZVAQTI_UZB
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@arabistanm
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
🌿 @salihm_deb 🕊 ∂αη мαχѕυѕ кαηαℓℓαя υ¢нυη
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
⚡️XALQ TA’LIMI VAZIRLIGINING 2020-YIL 13-AVGUSTDAGI 183-SONLI BUYRUG‘I ASOSIDA UMUMIY O‘RTA TA’LIM MAKTABLARIDA METODIK KUNLAR QUYDAGI TARTIBDA O‘TKAZILADI.
✔️Dushanba-Aniq fanlar (matematika, informatika)
✔️Seshanba- Filologiya fanlari (ona tili va adabiyot, rus tili)
✔️Chorshanba- Tabiy fanlar ( fizika, kimyo, biologiya, geografiya va IBA)
✔️Payshanba- Ijtimoiy fanlar ( tarix, huquq, tarbiya)
✔️Juma- Xorijiy tillar
✔️Shanba- Boshlang‘ich ta’lim, amaliy fanlar ( tasviriy san’at, chizmachilik, musiqa, texnalogiya, jismoniy tarbiya,ChQBT)
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Respublika muallimlari" siz istagan va izlagan kanal albatta obuna boʻling!
📔📓📗Kanalga ulanish: 👉👉👉
/channel/Respublikamuallimlari
@Respublikapedagoglari
#Сўраган_эдингиз
ЎҚИТУВЧИЛАР ИШ ҲАҚИДАН УЛАРНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ УШЛАБ ҚОЛИШ МУМКИНМИ?
#Савол
Aссалому алайкум мени саволимга аниқлик киритишга ёрдам қилинг. Ўқитувчилар ойлик маошидан уларнинг ўзидан сўрамасдан туман халқ таълими бўлими ушлаб қолишга ҳақи борми? Масалан, обунага ёки қандайдир партия ва суғурта компанияларига аъзолик учун деб. Ушбу масала бўйича нима қилиш керак? Ўтган ойда бир кунлик иш ҳақимиз шанбалик учун ушлаб қолинганди. Энди эса қандайдир суғурта компанияси учун деб яна ушлаб қолишар экан.
#Жавоб
Биринчи навбатда шуни айтишимиз лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сонли қарорига мувофиқ халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб қилиш, шунингдек уларнинг босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш тақиқланган.
Хусусан, партияларга аъзо бўлиш ҳам ихтиёрий равишда амалга оширилиши лозим. Бу мажбурий эмас. Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги бўлмай туриб унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас. Шунингдек, мазкур моддада иш ҳақидан ходимнинг розилигисиз ҳам ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар санаб ўтилган бўлиб, улар орасида ҳашар, партияга аъзолик, суғурта каби тўловлар назарда тутилмаган.
Асосий саволга келадиган бўлсак, қонунчиликка мувофиқ, ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш фақатгига унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
✅ Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин:
👉 белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
👉 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
👉 олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
👉 меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
👉 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
👉 интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.
Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.
Умуман олганда юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари бошқа ҳолатларда ўқитувчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинишига йўл қўйилмаслиги лозим.
Иш ҳақингиздан ноқонуний ушлаб қолиниш ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз юқори ташкилотларга мурожаат қилишингиз мумкин.
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Zamonaviy ustozlar" siz istagan kanal albatta obuna boʻling!
📔📓📗Kanalga ulanish: 👉👉👉
/channel/zamonaviy_ustoz
📣📣📣 DIQQAT QUIZ TEST📣📣📣
🧑💻"RESPUBLIKA MUALLIMLARI " kanalida onlayn test o'tkaziladi.
🗓 28-MART
🕘 20:00✅Ona tili
🗓 29-MART
🕘 20:00✅Boshlang'ich
🗓 30-MART
🕘 20:00 ✅Matematika
♻️♻️♻️Faqat e'lonni 10 ta (Respublikamizning barcha o‘qituvchilariga, viloyat, tuman va maktab) USTOZLAR guruhlariga yetkazing! Skrinshot qilib ròyxatdan òting.
✍✍✍Skrinshotlarni @Respublikapedagoglari manziliga yuboring. Yuborilmasa diplom berilmaydi.
🥇🥈🥉 o‘rinlarga DIPLOM beriladi.
TEST KANALI MANZILI!
👇👇👇👇👇
👉👉👉 @Respublikamuallimlari
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Respublika muallimlari" siz istagan va izlagan kanal albatta obuna boʻling!
📔📓📗Kanalga ulanish: 👉👉👉
/channel/Respublikamuallimlari
@Respublikapedagoglari
Attestatsiya 2 bosqichda: umumiy 100 ballik tizimda baholanadi
Attestatsiyada pedagog kadrlarning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligi (20 ball) hamda malaka sinovlari (80 ball) natijalari hisobga olinadi.
1- bosqich:
Pedagog kadrlarning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligi ta’lim tashkilotining pedagogik (kuzatuv) kengashi tomonidan o‘rganiladi hamda 20 ballik tizimda baholanadi.
2-bosqich:
Pedagog kadrlarning o‘quv fani bo‘yicha malaka sinovlari (test, ijodiy, nazariy va amaliy shakllardan biri) o‘tkaziladi.
Test sinovlari 40 ta savoldan iborat bo‘ladi, xar bir to‘g‘ri bajarilgan test uchun 2 ball bilan baholanib, jami 80 ball beriladi.
✅ Ikkita bosqich natijasiga ko‘ra:
🔷 Oliy malaka toifali yoki bosh o‘qituvchi lavozimidagi pedagog kadr:
👉 80 ball va undan yuqori ko‘rsatgichga ega bo‘lsa - «Attestatsiyadan o‘tdi, oliy malaka toifasi (bosh o‘qituvchi lavozimi) saqlansin»;
👉 80 balldan past ko‘rsatgichga ega bo‘lsa - «Attestatsiyadan o‘tmadi, birinchi malaka toifasi (yetakchi o‘qituvchi lavozimi)ga tushirilsin»;
🔷 Birinchi malaka toifali yoki yetakchi o‘qituvchi lavozimidagi pedagog kadr:
👉 80 ball va undan yuqori ko‘rsatgichga ega bo‘lsa - «Attestatsiyadan o‘tdi, oliy malaka toifasi (bosh o‘qituvchi lavozimi) berilsin»;
👉 70 balldan 79 ballgacha ko‘rsatgichga ega bo‘lsa - «Attestatsiyadan o‘tdi, birinchi malaka toifasi (yetakchi o‘qituvchi lavozimi) saqlansin»;
👉 70 balldan kam ko‘rsatgichga ega bo‘lsa - «Attestatsiyadan o‘tmadi, ikkinchi malaka toifasi (katta o‘qituvchi lavozimi)ga tushirilsin» (navbatdan tashqari Attestatsiyaga jalb etilgan pedagog kadrlar bundan mustasno);
🔷 Ikkinchi malaka toifali yoki katta o‘qituvchi lavozimidagi pedagog kadr:
👉 70 ball va undan yuqori ko‘rsatgichga ega bo‘lsa - «Attestatsiyadan o‘tdi, birinchi malaka toifasi (etakchi o‘qituvchi lavozimi) berilsin»;
👉 60 balldan 69 ballgacha ko‘rsatgichga ega bo‘lsa - «Attestatsiyadan o‘tdi, ikkinchi malaka toifasi (katta o‘qituvchi lavozimi) saqlansin»;
👉 60 balldan kam ko‘rsatgichga ega bo‘lsa - «Attestatsiyadan o‘tmadi, mutaxassis (oliy ma’lumotli o‘qituvchi) lavozimiga tushirilsin» (navbatdan tashqari Attestatsiyaga jalb etilgan pedagog kadrlar bundan mustasno);
🔷 Mutaxassis yoki oliy ma’lumotli o‘qituvchi lavozimidagi pedagog kadr:
👉 60 ball va undan yuqori ko‘rsatgichga ega bo‘lsa - «Attestatsiyadan o‘tdi, ikkinchi malaka toifasi (katta o‘qituvchi lavozimi) berilsin»;
👉 50 balldan 55 ballgacha ko‘rsatgichga ega bo‘lsa - «Attestatsiyadan o‘tdi, mutaxassis (oliy ma’lumotli o‘qituvchi) lavozimi saqlansin»;
👉 55 balldan kam ko‘rsatgichga ega bo‘lsa - “Attestatsiyadan o‘tmadi, mutaxassis (oliy ma’lumotli o‘qituvchi) lavozimiga muvofiq emas
☝️ Eslatma: Navbatdan tashqari attestatsiyalarda natijasidan qat’iy nazar toifa tushirilmaydi.
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Zamonaviy ustozlar" siz istagan kanal albatta obuna boʻling!
📔📓📗Kanalga ulanish: 👉👉👉
/channel/zamonaviy_ustoz
ФАРҒОНАЛИК ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЎҚИТУВЧИСИ КУННИ ЎҚУВЧИЛАРИГА ЎЗИГА ХОС ТАРЗДА МОТИВАЦИЯ БЕРИШДАН БОШЛАЙДИ (+ВИДЕО)
25 ёшли ўқитувчи Шермуҳаммад Машрабжонов Фарғона вилояти, Бешариқ туманидаги 29-мактабда ўқувчиларга жисмоний тарбия фанидан сабоқ беради. Ўз касбини севган Шермуҳаммад Машрабжонов бошланғич синфларга жисмоний тарбия фанидан дарс бериш билан бирга мактабнинг 7-«В» синф ўқувчиларига синф раҳбарлик ҳам қилади ва ҳар бир янги кунни синф раҳбарлик қилаётган ўқувчиларига мана шу тарзда мотивация беришдан бошлайди.
“Ҳар бир ўқувчи алоҳида бир дунё, уларнинг ҳар бири мактабга турли кайфиятда келади, кимдир кўчадан салбий маълумот эшитиб келса, яна кимдир уйдан дакки эшитган ҳолда келиши мумкин. Бундай ҳолларда мактаб ўқитувчисининг бола билан дўстона муносабати ўқувчининг мактабга, таълимга ва устозларига бўлган меҳрини ортишида беқиёс деб ҳисоблайман. Ўқувчиларим билан ҳар кунни шу тарзда саломлашиб олишдан бошлаймиз, бу эса уларнинг кун давомида тетик кайфиятда юришларига сабаб бўлади”, — дейди устоз.
Шермуҳаммад Машрабжонов ўз фаолияти давомида ривожланган хорижий давлатлардаги ўқитиш методларини ўрганиб, уларни ўз ўқувчиларига татбиқ этиш устида доимий изланиш олиб боради.
У айни дамда мактабнинг барча ўқувчилари жисмонан ва руҳан тетик бўлиб юришлари мақсадида яна бир қатор янгиликлар устида бош қотиряпти, улар амалга ошгач биз билан ўртоқлашишга ваъда берди.
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Zamonaviy ustozlar" siz istagan kanal albatta obuna boʻling!
📔📓📗Kanalga ulanish: 👉👉👉
/channel/zamonaviy_ustoz
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
Шаъбон ойининг уч кун нафл рӯза тутиш тавсия этилган оқ кунлар 16-17-18 март, яъни чоршанба, пайшанба ва жума кунларига тӯғри келади. ИншаАллоҳ, сешанба кечаси саҳарликка туриб, чоршанба кунидан нафл рӯзани бошлаймиз.
👉 Бу хабарни эшитганлар яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшиликка далолат қилса, унга (ҳам) амал қилувчининг савобидек ажр (мукофот) ёзилади», деб айтганлар.
(Муслим ривояти).
Демак, 16-17-18 март 3 кун саҳарлик Тошкент вақти билан соат 05:00, 04-59, 04:57 гача тугалланиши керак. Мана шу уч кунда оғиз очиш вақтлари эса, оқшом соат 18:35, 18:37, 18:38 га тӯғри келади.
Валлоҳу аълам
Дониёр Файз
👇👇
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@ZBAZAN1
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@QURON_KITOBIM
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@OYATLAR_XADISLAR
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@NAMOZVAQTI_UZB
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@arabistanm
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
🌿 @salihm_deb 🕊 ∂αη мαχѕυѕ кαηαℓℓαя υ¢нυη
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
ҚУРЪОНИ КАРИМГА ҚАРШИЛИК ҚИЛМАНГ!
Ўтган асрнинг 50-йилларида шу мамлакатда бўлган воқеа.
Отахон болаларга диний сабоқ беряпти, деган чақув билан бир отахоннинг ишлари судга оширилади.
Судя отахонга болаларга диний сабоқ берганлари, бунга гувоҳлар борлигини айтади. Отахон гувоҳлар қаердалигини сўраганларида, иккита йигит ўзларини гувоҳ дея таништирадилар.
Отахон улардан "Менинг бола ўқитганимни кўрганмисизлар?" деб сўраганларида, йигитлар "Ҳа" деб жавоб беришади. Аслида кўришмаган бўлади.
Шундан сўнг отахонни бир неча йилга қамаш бўйича ҳукм чиқаришади.
Аммо анави икки йигит суд залидан ўзлари юриб чиқиб кета олмаган. Иккисининг ҳам кўзи кўрмай қолган.
*
Мана бу воқеани бир устоз қори дада бир йигитга айтиб берганлар.
Уйимни босишди. Биттаси мени сўроқ қила бошлади.
— Исмингиз, фамилиянгиз? Нечта бола ўқитгансиз?
— Болам, ёшинг неччида?
— Нега сўраяпсиз?
— Сўрадим-да.
— 39 даман.
Хуллас, мени сўроқ қилган ўша йигит 40 ёшга кирмади.
*
Бу икки воқеа Қуръони Каримга қаршилик қилганларнинг бу дунёдаги оқибатларидир. Охиратдагисини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади.
Ким бўлишингиздан, қайси вазирликда, қайси қўмитада, қайси идорада, қайси ташкилотда ишлашингиздан, қандай лавозимда эканингиздан қатъи назар Қуръони Каримга қарши гапиришдан, маҳаллалардан бирини Қуръони Карим ва унинг таълимига ихтисослаштирилишига қарши бўлишдан эҳтиёт бўлинг!
Халқимиз орасида Қуръони Каримни билувчилар кўпайиб боришидан асабингиз бузилишидан сақланинг!
Президент томонларидан Қуръони Каримга нисбатан хайрихоҳлик билдирилишидан қувонганларга нафрат кўзи билан қарашдан, илм аҳлларини ҳақорат қилишдан сақланинг!
Унутманглар, сизларнинг қитмирлигингиз, ақлсизлик, жоҳиллик билан қиладиган хатти-ҳаракатингизни ёзиб бораётган фаришталар бор. Тилингизга эрк берманг! Эрта қиёмат куни шу тилингиз билан бидирлай олмайсиз. У кунда тилингиз эмас, тана аъзоларингиз ўзингизга қарши гувоҳлик беради.
Ақлингизни йиғиб, тавба қилинг! Унутманг, ўлсангиз, фарзандларингиз саъаткорнинг олдига эмас, имом домланинг олдига чопади.
Жанозангизни ўқийдиган кишиларни ҳақорат қилманг!
Руҳингиз шод бўлиши учун ўқиладиган Қуръони Каримга қарши чиқманг!
Қуръони Карим нозил бўлганидан бери доим унга қарши чиққанлар бўлди. Хўш, улар Қуръони Каримнинг оҳорини тўка олдиларми?! Албатта, йўқ!
Ахир Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг Каломи-ку! У Зот Қуръони Каримни сақлашни Ўз зиммасига олган-ку! Ақлни ишлатинглар! Ожиз, нотавон қул Буюк Холиқнинг Каломига қарши чиқа олармиди?! Йўқ, албатта!
Эсингизни емаган бўлсангиз, вақтни ғанимат билинг, тезда тавба қилинг!
Бухорий, Термизий, Мотуридий, Нақшбанд каби зотларни тарбия қилган бу халқнинг кўплаб вакиллари собиқ иттифоқ даврида ҳам Динига амал қилиб, Қуръонини қўлидан қўймади. Аллоҳ таоло истиқлолни бериб, Динига амал қилишга эркинликларни ато этганда, Қуръонини қўлидан қўярмиди?! Асло қўймайди!
Кўзингларни очинглар! Охиратда қийин аҳволда қолишингларни унутманглар!
Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!
Нозимжон Ҳошимжон саҳифасидан
☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@ZBAZAN1
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@QURON_KITOBIM
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@OYATLAR_XADISLAR
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@NAMOZVAQTI_UZB
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@arabistanm
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
🌿 @salihm_deb 🕊 ∂αη мαχѕυѕ кαηαℓℓαя υ¢нυη
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
#Tanlov
#Zamonaviy_ustozlar
#Buyuk_allomalarimizga_ehtirom
Qoraqolpoğizton Respublikasi Beruniy tumani Xalq ta'lim bòlimiga qarashli 60-umumiy õrta talim maktabining 9"B"sinf õquvchisi Salimova Rõza
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Zamonaviy ustozlar" siz istagan kanal albatta obuna boʻling!
📔📓📗Kanalga ulanish: 👉👉👉
/channel/zamonaviy_ustoz
@Muallimim_uz
👩💻👩💻👩💻Murojaat uchun: 👉👉👉
@Zamonaviy_ustozbot
OʻQITUVChILARNING KAMBAGʻALLAShIB BORIShI VA UNING OQIBATLARI HAQIDA
«Gazeta.uz» nashri oʻqituvchilarning real daromadlari qanday kamayib borganligi va buning oqibatlari haqidagi tahliliy maqolani eʼlon qildi. Maqolada soʻngi yillarda taʼlim sohasi vakillari jamiyatning boshqa vakillariga nisbatan kambagʻallashganligi aytiladi.
«Taʼlim sohasi vakillarining oylik maoshi haqida gap ketganda, oxirgi yillardagi oʻzgarishlar bilan maqtana olmaymiz...
2017 yilda taʼlim sohasi vakillarining oʻrtacha oylik maoshi 1,1 mln soʻmni tashkil etganda, Oʻzbekistondagi oʻrtacha ish haqi darajasi 1,4 mln soʻmga teng edi. 2021 yilning oxiriga kelib taʼlim sohasi vakillarining oylik maoshi 2,3 mln soʻmni tashkil etdi (2017 yilga nisbatan 1,99 marta oshgan), respublika miqyosidagi oʻrtacha oylik ish haqi darajasi esa 3,2 mln soʻmga etgan (2017 yilga nisbatan 2,2 marta oshgan).
Bu shuni anglatadiki, taʼlim sohasi vakillarining oylik maoshlari darajasi boshqa soha vakillarining oylik ish haqi darajasiga qaraganda sekinroq oʻsgan, natijada oʻtgan davr ichida taʼlim sohasi vakillari jamiyatning boshqa vakillariga nisbatan kambagʻallashgan...
Taʼlim sohasi vakillarining, xususan, oʻqituvchilarning oylik maoshlari boshqa soha vakillarining oylik maoshlariga qaraganda sekinroq oʻsayotganligi ularning jamiyatdagi mavqeyiga salbiy taʼsir qilishi tabiiy. Bu esa, kelgusida shu kasbni tanlashi mumkin boʻlgan yoshlarni — potensial oʻqituvchilarni moliyaviy omillar sabab boshqa sohalarni tanlashiga olib keladi. Boshqacha aytganda, taʼlim sohasi, shunchaki ragʻbatlarning etishmasligi ortidan, soha rivojiga hissa qoʻshishi mumkin boʻlgan potensial xodimlardan ayriladi» – deydi iqtisodchi Mirkomil Xolboev
Maqola matni bilan tanishish
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Zamonaviy ustozlar" siz istagan kanal albatta obuna boʻling!😉😉😉
/channel/zamonaviy_ustoz
@Muallimim_uz
АЪЛОЧИЛАР ИМТИЁЗДАН МАҲРУММИ?
Халқ таълими вазирининг шахсан ўзи чеккан имзо билан бериладиган “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони соҳадаги энг фидоий ва камдан кам ўқитувчиларга насиб қиладиган олий мукофотдир. Бу мукофотга эришиш осон эмас. Аммо таълим соҳасида йиллар давомида асабидан, кўз нуридан айрилиб эришган бу мукофот ортида фақат меҳнатни эътироф этишдан бўлак ҳеч қандай рағбатлантириш, ҳеч қандай имтиёз йўқлиги кўпчиликни ўйлантиради.
Бу борада ўтган йили ҳам ижтимоий тармоқлар орқали сурхондарёлик ўқитувчи Йигитали Раджабов, андижонлик устоз Каримжон Мадаминовлар юзлаб ўқитувчилар номидан вазирликка таклиф ва мурожаат чилан чиққан, уларга муносабат билдириб ижтимоий тармоқлар орқали: “ИМТИЁЗСИЗ НИШОН – ОТСИЗ ЭГАРДИР” сарлавҳали мақола ҳам чиқаргандим. Аммо, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони бўйича Ўзбекистоннинг уч тарафи: шарқ, жануб ва ғарбидан минглаб ўқитувчилар номидан билдирилган таклиф, мурожаат, мақолаларга расмий равишда ҳеч қайси мутасадди на муносабат билдирмади ва на унинг ижобий ҳал қилинишига мужда бермади.
Йигитали Раджабов билан боғланганимизда эса шундай деди: “Қарийиб йигирма тўрт йил кеча кундуз соҳа ривожи учун хизмат қилдим. Меҳнатларим эътироф қилиниб “Халқ таълими аълочиси”га эришдим. Бу мукофотни олган бошқа устозлар ҳам мендан кўп заҳмат чеккан. Аммо...”
Шу ўринда мантиқий савол туғилади;
1.Нима учун йигирма ўттиз йиллаб самарали меҳнат қилган аълочи устозга олий тоифа учун имтиёз берилмаган-у, йигирма ўттиз кун тест ёдлаб, уни йигирма ўттиз дақиқада белгилаб чиққан ўқитувчи олий ва бошқа тоифалар дарҳол берилади?
2.Нима учун бир ой қандайдир ўқув марказида ўқиб, унинг оддий қоғоз-сертификатини олган ўқитувчига тоифа берилиб, камида эллик фоиз устама тайинланади-ю, нима учун бир умр меҳант қилиб Вазирнинг имзоси ва муҳри қўйилган гувоҳномага эришган аълочи устозлар булардан маҳрум қилинган?
3.Нима учун мактаблар рейтингини белгилашда қандайдир ўқув марказнинг сертификати инобатга олинади-ю, Вазир имзо чеккан “Халқ таълими аълочиси” гувоҳномаси инобатга олинмайди?
4.Нима учун аттестация бўйича Вазирлар маҳкамасининг 572-сонли қарорида бошқа унвонларга имтиёз берилгану, айнан Халқ таълими вазирлигининг юксак мукофотига имтиёз берилмаган?
5.Нима учун “2022-2026 йилларда Халқ таълими тизимини ривожлантиришнинг Миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони лойиҳасида “Халқ таълими алочиси” эсланмаган ҳам???
6. Мантиқан ўйлаб қарасак, бутун жамоа, ота-оналар назарига тушган, меҳнатини Вазир эътироф қилиб, муҳри ва имзоси билан “Халқ таълими аълочиси” эканлиги тасдиқланган устозга автоматик равишда олий тоифа берилиб, устама белгиланиши керак эмасмиди, аслида?
7. Наҳотки, Вазир муҳр қўйиб, имзо чеккан гувоҳноманинг оддий ўқув маркази директори томонидан бериладиган оддий сертификатчалик қадри бўлмаса???
Аслида таълимдаги ислоҳотларни Вазирлик нуфузини оширишдан, унинг муҳри билан берилган ҳужжат соҳадаги ҳар қандай сертификатдан устун туришини амалда кўрсатишдан бошлаш керак эмасмиди? Биринчи ўринда миллатнинг аълочи устозлари қадрини жойига қўйишдан, уларнинг йиллар давомида соғлигини йўқотиб қилган меҳнатларини эътиборга олишдан бошлаш керак эмасмиди? Буни ўрнига қўя олмасак, қолган ўқитувчиларнинг қадрини қандай кўтариш мумкин? Ўқитувчилар жон куйдириб ишлаб аълочи бўлишдан кўра, фақатгина тест ёдлаб сертификат олишни маъқул кўришмайдими?
Умид қиламизки, мамлакатимиздаги юзлаб “Халқ таълими аълочи”лари, таълимда аълочи бўлишга интилаётган минглаб ўқитувчиларини қийнаётган бу саволлар ҳукумат доирасида кўрилиб чиқилиб, миллатнинг аълочи устозлари қадри жой-жойига қўйилади.
Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқуқшунос журналист.
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Zamonaviy ustozlar" siz istagan kanal albatta obuna boʻling!😉😉😉
/channel/zamonaviy_ustoz
@Muallimim_uz
Fillar
Fil quruqlikda yashaydigan o’txo’r hayvonlarning eng yirigi bo’lib, vazni 4—5 tonna keladi. Filning yuqori labi va burni xartumga aylangan. Fil ovqatni ham, suvni ham xartumi bilan olib, og’ziga soladi. Yuqori jag’idagi kurak tishlari juda uzun bo’lib, og’zining ikki chekkasidan chiqib turadi. Shu tishlari bilan o’zini dushmandan muhofaza etadi, daraxtning po’stlog’ini shiladi va yer kovlaydi. Fil barmoqlarining uchi tuyoq bilan tugallanadi. o’simlik shox-shabbalari, bargi, mevasi, kurtaklari va boshqalarbilan ovqatlanadi. Bir kunda100 kggacha ovqat yeydi. Asosan Afrika va Hindistonda poda bo’lib yashaydi. Podaga eng yirik erkak fil boshchilik qiladi, 70—80 yil yashaydi.
Bilasizmi?
Fil 2—3 yilda faqat bitta bola tug’adi. Yangi tug’ilgan bolasining og’iriigi90 kggacha boladi. Fil xartumi bilan 5 tonnagacha xodani ko 'tara oladi. «Fil suyagi» deganda fil og’zining ikki chekkasidan chiqib turadigan tishlari tushuniladi, u/arning uzunligi 2,5 mga qadar bo 'ladi.
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 "Zamonaviy ustozlar" siz istagan kanal albatta obuna boʻling!😉😉😉
/channel/zamonaviy_ustoz
@Muallimim_uz