zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

21523

Фақат реклама:👉 @Victorbek 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

XX аср бошларида кўплаб ривожланган давлатлар учун мустамлакага эга бўлиш куч ва тараққиёт белгиси ҳисобланган. Бу фикр империалистик мафкура асосида шаклланиб, иқтисодий манфаат, сиёсий рақобат ва “маданий устунлик” каби сабаблар билан оқланган. Мустамлакалар хомашё манбаи ва бозор сифатида қаралган, уларни эгаллаш эса миллий ғурур ва геосиёсий нуфузни кучайтирувчи восита деб ҳисобланган.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/xbgLtsAnb88?si=OBEN5Lp_NRICUpUw

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яқинда Администрация раҳбари Саида Мирзиёевага маслаҳатчи бўлган Комил Алламжонов ишга шўнғиб кетганди шекилли, кўринмай қолганди. Комил ака ўз телеграм каналида Шавкат Миромоновичнинг туғилган куни билан табриклади:

"Туғилган кунингиз муборак бўлсин – энг адолатли муҳтарам Президент! Бахтимизга дунё тургунча туринг! Сиз қураётган эркин миллат пойдевори янада мустаҳкам, йўллари равон бўлсин!" — дейди Алламжонов.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Навоий ва Олмазордаги экологик муаммолар юзасидан депутатлик сўрови юборилди

Сўнги кунларда жамоатчилик эътиборини тортган икки ҳолат – Навоий шаҳрининг айрим ҳудудларида чангсимон тутун ҳолатлари кузатилгани ва Тошкент шаҳри Олмазор туманида водород пероксидининг сизиши жамоатчиликда норозилик уйғотди. Бундай вазиятлар нафақат экология, балки аҳоли саломатлиги учун ҳам хавфли.

Ушбу ҳолат юзасидан Экопартия депутати Ойбек Раҳимов Бош прокурор, ФВВ ва Экология вазирларига депутатлик сўрови йўллади.

Экопартия сўнги пайтларда жамият учун долзарб бўлган экологик муаммоларни доимий кўтариб келаётгани эътиборга лойиқ. Муаммога кўз юмиш эмас, ечим талаб қилиш эътиборли ёндашув.

👉@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сургил конида сиқув компрессор станцияси қурилиши якунланди

Қорақалпоғистондаги “Сургил” конида мамлакат энергетика хавфсизлиги учун стратегик аҳамиятга эга лойиҳа амалга оширилди — сиқув компрессор станцияси тўлиқ қурилди ва ускуналарни ишга тушириш ишлари бошланди.

Бу станция табиий газ босимини ошириб, уни Устюрт газ-кимё мажмуасига етказишга хизмат қилади. Мажмуада ушбу газдан қимматбаҳо компонентлар ажратиб олиниб, полимер маҳсулотларenterengineering/FIAYKwA7iXt"> ишлаб чиқарилади.

Станциянинг йиллик қуввати — 1,8 млрд куб метр. Бу Устюрт ГКМни барқарор хомашё билан таъминлаш ва газ қазиб олиш ҳажмини ошириш имконини беради.

Лойиҳанинг бош пудратчиси бўлган Enter Engineering компанияси замонавий технологик ечимлардан фойдаланиб, икки параллель ишлайдиган газ ҳайдаш агрегатини жойлаштирди.

Лойиҳанинг амалга оширилиши энергетика салоҳиятини ошириш, иш ўринлари яратиш ва ҳудудий ривожланишга хизмат қилади.

👉@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мирободда катта майдондаги яшиллик йўқолди

Тошкент шаҳрининг Миробод тумани, Авлиёота кўчаси 124-уй манзилидаги катта ер участкасидан яшиллик йўқолгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.

Экопартия депутати Наврўзбек Юсупов ҳолат юзасидан расмийларга мурожаат қилди. Сўров Бош прокуратура ва Экология вазирлигига йўналтирилган.

Бу ҳолатга жим қараб туриб бўлмайди. Биз дарахтлар, тоза ҳаво учун курашаётган бир пайтда қурувчилар ҳам чекинаётгани йўқ.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

⚡️Поп тумани ИИБ профилактика инспектори 500 доллар пул талаб қилгани учун 3 йил муддатга озодлиги чекланди.

У ишга бориш ва қайтиб келиши учун зарур вақтдан ташқари вақтда уйдан чиқиши мумкин эмас.

@u_generalissimus

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сўнгги вақтлар экология, дарахтлар масаласи жуда долзарб бўлиб турибди. Жамоатчиликда, шахсан менда Экология вазири Азиз Абдуҳакимовга бир қачон саволларим йиғилиб қолган. Вазир журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказади деган умиддаман.

Биринчи саволим ичимлик суви ҳавзаси бўлган Чорвоқ сув омбори ҳудудига қурилиши режа қилинаётган "Sea Breeze" курорти ва вазир қатнашган пресс-тур билан боғлиқ. Газетанинг ёзишича, лойиҳа эгаси Чорвоқ атрофида яшовчи аҳоли оқава сувини Чорвоққа оқазаётгани ҳақида хабар берди. Бу масалада вазир нима дейди? Вазирлик қандай чора кўрган, кўрмоқда? Аҳоли оқава сувини оқизмаслиги учун лойиҳа қуриляптими? Қизиқ баёнот.

Ташаббускор курорт учун пальма дарахтлари, кипарислар, олеандрлар, фикусларни қумли ҳудуддан олиб келиш режаланганини айтди. Қайси ҳудуддан тупроқ олиб келинади? Бу экологияга қанчалик таъсир ўтказади? Қизиғи, қурилиш шу ёзда бошланишига умид қилинмоқда, баёнотлари давомида биологлари - 20 даражага чидамли палма топгани, бу йилги қишда синовдан ўтказилаётгани ҳақида хабар бергани эса унга зид. Қурилиш бу йил бошланадими ёки палма синовдан ўтгачми? Синовдан ўтмасачи? Тушунарсиз.

Бу доирада яна бир кичик саволим - вазир ва вазирлик ходимлари Озарбайжонга қайси маблағлар ҳисобидан борди? У ердаги ҳаражатларни ким қоплади? Чунки кетган маблағ кейинчалик берган тарафнинг манфаатларига ишлашини алоҳида тушунтиришим шарт бўлмаса керак.

Кейинги саволларим бошқа мавзуларда. 2024 йилда “Metropol Group” компанияси Тошкент шаҳридаги собиқ МХХ биноси ҳудудидан эманларни кўчиришга Экология вазирлигидан рухсат сўрагани, бироқ вазирлик ҳам, унинг қуйи органлари ҳам бунга рухсат бермагани, ваколатли орган ходимларининг изоҳларига таянадиган бўлсак, дарахтлар ноқонуний тарзда кўчирилаётгани аён бўлганди. Мазкур ҳолат бўйича жавобгарлик масаласи нима бўлди? Иш қандай якунланди? Қибрайга нечта дарахт кўчирилди, тақдири нима бўлмоқда? Ўша ҳудудга янги дарахтлар ўтказилиши ҳақида ҳам айтилганди, улар тақдиричи?

Яна бир саволим шу кунлар муҳокама қилинаётган "ҳарбий госпитал" ҳудудидаги яшил ҳудуд. У ерга нима қуриляпти? Лойиҳа экологик экспертизадан ўтказилганми? Нечта дарахт бор эди? Уларнинг тақдири нима бўлди? Барчаси қонун доирасида амалга оширилганми? Кўчирилган бўлса, қаерга кўчирилди? Уни кейинги камида уч йил мобайнида ким парваришлайди? Шунақа саволлар жуда кўп. Яхшиси вазир матбуот анжумани ўтказсин, борайлик, экологияга бефарқ эмасмиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

ЎзЛиДеПнинг “Biznes+” лойиҳаси доирасида тайёрланган навбатдаги подкаст яширин иқтисодиёт муаммосига бағишланди.

Суҳбат давомида солиқлардан бўйин товлаш, ҳужжатлаштиришдаги мураккабликлар, контрабанда, қалбаки маҳсулотлар ишлаб чиқариш каби масалалар муҳокама қилинди.

Мутахассислар яширин иқтисодиёт иқтисодий ўсишга қандай таҳдид солишини, унинг кўламини қисқартириш бўйича тавсиялар ҳақида гапирди.

Тўлиқ видео | аудио

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Расмий йўл бор, лекин одамлар нега норасмийни танлаяпти?

Савол оддий: агар давлат “расмий” қилиб ишга чиқараман деса, нима учун минглаб ёшлар таниш-билиш орқали чиқяпти? Нега воситачиларга ишонади, агентликларга эмас?

Сабабларидан бири — оддий халқ учун талаблар оғир. Депутат Сайёра Жумаевани депутатлик сўровидаям шу нарсалар айтиб ўтилган: Фарғонада хорижга чиқмоқчи бўлганлардан 15 миллионгача олдиндан тўлов сўраляпти, ўқув марказлари эса деярли бўш. Булар — халқ ишончини сўндирадиган фактлар.

Ушбу ҳолат юзасидан Миграция агентлиги раҳбарига расмий сўров юборилди. 10 кун ичида жавоб кутиляпти.

Расмий тизимдан халқ нега воз кечяпти? Чунки ўша тизим халқдан воз кечгандай туюляпти. Бу шунчаки савол эмас, бу сигнал.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Эътиборни жалб қилиш учун кийим покиза, замонавий ва шахсиятга мос бўлиши керак. Ёрқин ёки контраст ранглар (масалан, қизил, мовий) кўзга тез ташланади. Кийим воқеага ёки жойга мос танланса, образ ишончли кўринади. Майда аксессуарлар — соат, кўзойнак, билагузук каби элементлар ҳам жозиба қўшади. Энг муҳими, кийим қулай бўлиб, ўзига ишонч уйғотса, эътибор ўз-ўзидан тортилади.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/I3qvfU7V0fU?si=7GlWP_EkWzn5VVSq

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Уста Мўмин тахаллусига эга рассом Александр Николаев ким? Кўзлари милтиқ стволига ўхшаш ва фашизмнинг даҳшатларини гўёки башорат қилувчи “Буқа” асари нима учун муҳим?

Дўстимиз, Susambil лойиҳаси асосчиси Нодир Нишоновдан навбатдаги шедевр видео. Видеода юқоридаги саволларга жавоб оласиз ва Нукусдаги бутун дунёда тенги йўқ санъат эркинлиги воҳаси - ноёб коллекцияси ҳақида билиб оласиз🔥

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Дарахтларга қарши лойиҳанинг ўзи табиатга таҳдид эмасми?

Ўзбекистондаги йирик қурилиш компанияларидан бири Ўрмонлар тўғрисидаги мораторийга алтернатив лойиҳа таклиф қилди. Режага кўра, қурилиш учун белгиланган ҳудудларда дарахтлар кесилиши мумкин, фақат бунинг эвазига компаниялар бошқа жойларда кўпроқ кўчат экиш мажбуриятини олади.

Экологик партия депутати Жавлон Абдуллаев бу таклифга танқидий муносабат билдирибди. Унга кўра, мораторий шунчаки тўхтаб туриш эмас, балки ўрмон ресурсларини қайта тиклаш ва уларни сақлашга жиддий қарашни англатади. Агар ҳозирданоқ унга четдан йўл излаш бошланса, бу табиий ресурсларимизнинг яна баттар йўқотилишига олиб келади.

Менимча, масаланинг моҳияти шундаки, дарахтлар техник ёки компенсацион ёндашувлар билан эмас, маънавий ва стратегик ёндашув билан ҳимоя қилиниши керак. Экологияда “бўш ўринни қайта тўлдириш” деган тушунча бор, лекин янги кўчат бир неча юз чинорларнинг ўрнини босолмайди. Буни тан олишимиз керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президент администрациясида ишлайдиган бир отахон бор. Умрини сиёсатга бағишлаган. Фақат сиёсат, сассиқ сиёсат. Бир невараси билан танишман. Умри тоғ, концерт, хорижда дам олиш ва шу кабилар билан ўтади, бобосининг ўрнига. Яқинда бир жойда кўришиб қолдик. Эски танишлигимиз учун уёғ-буёғдан гаплашдик.

Ундан бир савол сўрадим. "Бобонг шунақа катта жойда ишлаган доим. У билан боғлиқ ширин хотиранг ҳам борми?" Саволимдан ўзиям ўйланиб қолди. "Йўқ" деди кулимсираб. У жуда банд деди. Раҳматли Солижон бобомни яхши эслайман. Вақтида пенсияга чиққан.

Мактаб дарсларимдан кейин олдига кирардим. Тарвуз-қовун сўярди, мевалар арчиб берарди. Майиз, ёнғоқ ердик. Қуриган ўрикни сувга бўктириб, сувини ичирарди. Бирга мол-қўйларга қарардик. ТВда футбол, кино кўрардик. Ҳар якшанба газета олиб келарди, бирга ўқирдик. Велосипедда харажат қилардик. Эсласам, шу ширин хотиралар қолибди. Бобо раҳмат, қаердаги иш деб мендан вақт қизғанмаганингиз учун.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Энергия нархлари ошиши аҳолига қандай таъсир қилмоқда?

Сигма Подкастда иқтисодчи Дийдор Бердиқиличев билан статистика ва камбағаллик ҳақида ажойиб сон чиқибди.

Унда камбағалликни ўрганиш, унга оид статистика, иқтисодий кўрсаткичларни тушуниш ҳақида сўз борган ва бир нечта қизиқарли тадқиқотлардан маълумотлар келтирилган.

Томоша қилинг:

https://youtu.be/ZuntsZwsrtc?si=3lJGN29VIp0nze8s

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенатор Малика Кадирханова Тошкент вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларида аниқланган айрим муаммоли ҳолатлар юзасидан ҳокимликка сенатор сўрови юборди

Нурафшон шаҳри «Оппоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва аҳоли яшаш ҳудуди оралиғи девор билан ўралмаган. Мактабнинг аҳоли билан туташган 900 метрлик чегара қисми очиқ бўлиб, бу мактаб ҳудудида экилган дарахт ва манзарали кўчатларга зарар етказилишига сабаб бўлмоқда. Президентнинг 2022 йил 12 майдаги ПҚ–241-сонли қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳудудларини ўраш ва бошқа зарур чораларни кўриш вилоят ҳокимликлари зиммасига юклатилган.

Зангиота тумани «Ибрат» маҳалласида жойлашган 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар учун спорт зали мавжуд эмас. Мактабнинг спорт зали Зангиота тумани ҳокимининг 2017 йил 26 январдаги қарорига асосан бузилган бўлиб, етти йилдан бери янги спорт зали қуриб берилмаган. Натижада ўқувчиларнинг жисмоний тарбия машғулотлари тўлиқ ўтказилмаяпти. Шулардан келиб чиқиб, сенатор ҳокимликдан асосли тушунтириш сўраган.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бугун яхши инсонлар туғилган кунакан. Сенат раиси Танзила Норбоева ҳам ўз туғилган кунларини нишонламоқда. Танзила Камаловна фаолиятини мактабда бошлаб, республикадаги энг юқори лавозимларгача эришган, сиёсатда ўз ўрнига эга, аёллар ҳуқуқи, гендер тенглик таъминланиши, мажбурий меҳнатга барҳам берилишида ташаббус кўрсатган катта шахслардан.

Президент ишончини оқлагани учун ҳам барча уни бирдек ҳурмат қилади. Топшириғини бажармайдиган ижро ҳокимияти вакилларига ҳам ўз ўрнини бир неча бор кўрсатган парламент раҳбари. Ўзим гувоҳ. Кучли дипломатияга эга Сенат раисининг халқаро майдонда ҳам ўз нуфузи бор. Ҳам бахтли турмуш ўртоқ, меҳрибон она, ғамхўр бувижон. Ҳавас қилсак арзийди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин, Танзила Норбоева!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари яшайди.

Президент ташаббуси билан ҳар йили 30 июль — “Халқлар дўстлиги куни” сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан 25–31 июль кунлари бутун мамлакат бўйлаб “Дўстлик” фестивали ўтказилмоқда.

Фестиваль Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар қўмитаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Тадбирлар барча ҳудудлардаги театрлар, санъат саройлари ва майдонларда ўтади.

Фестивалнинг асосий мақсади — турли миллат вакиллари ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва дўстликни янада мустаҳкамлашдир.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бепул тил ўрганиш ва хорижда кафолатланган иш керакми?

Ўзбекистонда “OUR” академияси очилибди. Миграция агентлиги ва Япониянинг “Onodera User Run” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган бу лойиҳа шунчаки курс эмас, хорижда ишлашни истаганлар учун реал имконият дейиш мумкин.

📌 Ўқиш 6 ой давом этади, дарслар 2025 йил сентябрдан бошланади;
📌 Ётоқхона ҳам мавжуд ва 100 фоиз текин;
📌 Йўналишлар: озиқ-овқат ва ижтимоий хизматлар.

Бу курсни муваффақиятли тугатганлар Японияда ишга жойлаштирилади. Ойлик 1000 доллардан бошланар экан. Бундай имконият ҳаммагаям эмас, интилувчан, интизомли, мақсадга етишишни истаган ёшлар учун.

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президент шу одамни "қора рўйхат"дан чиқариб, азиз қилиб қўйди. Ўша кунлар қайтиб келмасин😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

❗️Мигрантларни Россияга киришдан олдин текшириш ва эмлаш таклиф қилинди

Россиянинг собиқ бош санитар шифокори Геннадий Онищенко мигрантларни мамлакатга киришидан олдин текширув ва эмлашни мажбурий қилишни таклиф этди.

Унинг таъкидлашича, мигрантлар “менингококк инфекцияси”ни тарқатаётгани муҳокама қилинмоқда. Мутахассисларни жалб этиш керак бўлса, уларнинг қолиши аниқ шартлар асосида тартибга солиниши лозим. “Мигрантларсиз Москва бир кун ҳам яшай олмайди.”, — деди у.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

⚡️Сенат чиқиндидан қарзи борлар электрга тўлов қилолмаслиги механизмини танқид қилди ‼️

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари соҳасида тўлов интизомини, қонун ижросини таъминлаш механизмлари ҳамда амалиётда юзага келаётган муаммолар юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга аниқ манзилли саволлар йўлланди.

Маълумки, 2025 йил 7 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунга (ЎРҚ-1044-сон) мувофиқ маиший чиқиндилар хизмати учун мажбурий тўлов бўйича қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, истеъмолчи мазкур қарздорлик ҳақида SMS орқали огоҳлантирилганидан сўнг 5 кун ичида қарздорликни бартараф этмаса, электр энергияси бўйича тўловларни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилиши назарда тутилган.

Бироқ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “HET” иловасида аҳоли томонидан маиший чиқинди хизмати бўйича қарздорлик ҳақидаги маълумотлар акс этмаётгани, “Тоза макон” электрон биллинг тизими билан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизими ўртасида тўлиқ интеграция таъминланмагани, шунингдек, айрим истеъмолчиларда чиқинди хизмати бўйича шартнома мавжуд эмаслиги ҳамда абонент ҳисоб рақамларида ноаниқликлар жамоатчиликда ташвиш туғдирмоқда.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Сенат қўмитаси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ҳамда Энергетика вазирлигига маълумотлар алмашинуви жараёнида юзага келаётган муаммолар юзасидан аниқ маълумот ва уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар тақдим этиш сўралди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Хитой тили — ҳақиқатдан ҳам қийинми?

Хитой тили кўпчиликка мураккаб туюлади, чунки унда тонлар, минглаб иероглифлар ва грамматикага ўхшамайдиган тузилма бор. Ҳар бир сўз оҳангга қараб маъно ўзгартириши мумкин. Бироқ, феълларнинг ўзгариши йўқлиги, соддалашган грамматикаси уни бошқа тилларга нисбатан баъзи жиҳатдан осонлаштиради.

Демак, Хитой тили қийин, аммо ўрганиб бўлмайдиган тил эмас — у фақат ўзгача ёндашув талаб қилади.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/8GUZsEKuzXA?si=_tShp-yVcakYBgoJ

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Generalissimus ёзмоқда:

Тадбиркор Мурод Назаровнинг дарахтлар ҳақидаги фикрига жамият ўз муносабатини берди. Унда ҳам фикр билдириш ҳуқуқи бор эди. Қандай салбий реакция олишини ҳам аввалдан билганини айтди. Бироқ Миллий тикланиш партияси раҳбариятининг шу кунлардаги "ҳимоя" чиқишлари кулгули ҳолатдан бошқасимас. Бугун ҳам бу чиқишларнинг давоми бўлмоқда.

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси ўринбосари дарахтлар масаласида гапира туриб, ҳеч кимга зиёни тегмаган, Тошкентда ўтказилган "пиво фестивали"ни қоралаб чиқди. Дарахтлар мавзусидан чалғитиш учун ўхшамаган сценарий бўлди. Сиёсий партия вакили Ўзбекистон дунёвий-демократик давлат экани, "демократия" сўзи партия номида бор эканини ҳам билмайди чоғи. Эслатиб қўяйлик.

Биринчидан, давлат барча фуқароларига, эътиқоди ва эътиқодсизлигидан келиб-чиқиб тенг имконият, шароит яратади. Мусулмонлар учун жума, Ҳайит айёми, байрамлари учун шароит қилиняптими, байрамлари яхши ўтиши учун уларни қўриқлаб, кўчаларни ёпиб, хавфсизлиги таъминлаб турилибдими, бошқа қатлам учун ҳам тенг шароит яратишда давом этилиши керак. Бу конституция даражасидаги муқаддас ҳуқуқ ҳисобланади.

Ким қандай дам олади, бўш вақтини қандай ўтказади, бу унинг иши, муҳими қонунлар, белгиланган тартибни бузмаса бўлди. "Пиво фестивали" ҳам шундай тадбир эди. Ҳеч кимга зиёни тегмади. Ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик содир бўлмади. Ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар барчасининг назоратини олиб борди.

Иккинчидан, ушбу пиво фестивалини СССР давридаги ичкилик тарғиботи билан чалкаштирилиб, уни сиёсийлаштиришдан нима наф? Тадбирда маҳалла оқсоқоллари орқали аҳолини мажбурлаб олиб келтириш каби ҳолатлар бўлмади. Ичкилик тарқатишда ёш цензига ҳам амал қилинганини кўриш мумкин. Танлов қилганлар борди. Бормаганлар маломат қилинмади. Бу ерда ҳам партия фаоли масалани чуқур ўрганмаганини кўрсатди.

Учинчидан, ўзи масала нима эдию сизлар қаерга кетяпсизлар? Табиат, дарахтлармиди мавзу? Шу мавзуда гаплашайлик. Сайловолди дастурларингизда яшил маконлар ҳақида жар солган сизлар эмасмидингиз? Шу вақтгача нималар қилдингиз? Танқиддан қочиш учун "whataboutism" усулини қўллаш бу ўта нопрофессионаллик ҳисобланади.

Энг қизиғи, сиёсий партия ўз муносабатида "еб қўйгач", танқиддан қочиш учун жамиятнинг бир қатламини иккинчи қатламга қарши қўйиш йўлидан ҳам фойдаланишга уриняпти. Миллий бирликка чорлаши керак бўлган партия, турли қатлам ўртасида низо чиқса, барча масъулиятни ўз зиммасига ололадими? Оқибатлар ҳақида ўйланганида бундай ўхшамаган муносабатдан қочиларди. Номингиздан демократик деган қўшимчани олиш вақти келди шекилли. Демократия барча қатламни ўз ҳимоясига олгани, олтин ўрталиқ бўлгани учунам демократия.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тадбиркор Мурод Назаров мораторий иш бермаганини урғулаб, дарахтларни кесишни легаллаштиришни сўраганди. Унга ҳамма эътироз қилди. Сўз эркинлиги ҳуқуқи ундаям бор. Таклиф бериши нормал ҳолат. Лекин уч кундан бери Миллий тикланиш партияси фақат ва фақат кулгуга қоляпти.

Ўзининг сайловолди дастурини унутган партия лидери Алишер ака дарахтларни жамият бу даражада ҳимоя қилиши динидан воз кечишга олиб келишини башорат қилса, бошқа тарафдан ўринбосари Феруза опа дарахт муқаддас эканини ҳадис билан асослаб, ўзи билмаган ҳолда бошлиғига раддия беряпти.

Дин ва миллийликни ўзича аралаштиришга уринаётган бу партия "пиво фестивалига нега жимсизлар" деб фикр билдириш-билдирмаслик ҳуқуқигаям дахл қилмоқда. Битта бинонинг номини ўзбекчага ўзгартира олмаган миллий партиядан кўп нарса кутишнинг ўзи катта гуноҳ аслида😂

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ростанам ишончли дори шекилли, рост бўлса

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мурод Назаров "қанақадир йўллар", "шундоғам кесиляпти" деган сўз бирикмалари билан амалдаги экоҳимоя тизимни шубҳа остига оляпти. Чунки охирги мораторий таклифи президентнинг сайловолди дастуридан эди. Чорвоққа меҳмонхоналар қуришни легаллаштириб бериш арафасида турган Эковазирлик масъулларига бу бўйича алоҳида назорат қилиш топшириғи юкланганди. Шунда вазирлик бу ишни эплолмадими?

Ўзини технологик девелопер сифатида кўрадиган тадбиркор чекланган ҳудудда қурилиш қилиш техникасини Япониядан ўрганиб келмаган шекилли, давлат қурилиш трестлари йўлидан юришни хоҳлаяпти. Мурод Назаровни президент билан бўладиган навбатдаги тадбиркорлар учрашувига чақириш, президентга таклифини айттириш ва президент нимага мораторий жорий қилгани сабабини тушунтириб бериши бу баҳсларнинг чиройли якуни бўларди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сизлар нафақат бозорда нархларни сунъий оширдингиз, балки янги коррупция тешиклари очиб бердингиз

Наманган вилояти божхона бошқармаси «Учқўрғон» пости инспектори Тошкент аэропортида 57 дона iPhone 16 Pro Max’ни IMEI бўйича расмийлаштириш учун фуқародан 5700 доллар, шунингдек, аввалги ҳолат учун қўшимча 400 доллар талаб қилган.

У 900 долларни (11,3 млн сўм) ўзи ва қариндошига тегишли карталар орқали олган. 16 июль куни эса 1000 долларни (12,5 млн сўм) яна қариндошининг картасига ўтказиб олган вақтда ушланган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Давлат вахший қурувчиларни назоратга олиши, уларнинг саводсизларча берган таклифларини умуман қабул қилмаслиги керак. Иложи бўлса, кўп қаватли уйлар қурилишида эколойиҳаларгагина рухсат бериш лозим.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Реклама компаниялари диққатни бир зумда тортиб олиш учун ёрқин ранглар, қизиқарли тасвирлар ва қисқа, эсда қоларли шиорлардан фойдаланади. Улар инсоннинг сезги аъзоларига тез таъсир қиладиган ноёб ва ноодатий элементларни қўллаб, автоматик эътиборни уйғотади. Шунингдек, реклама мотивация ва эҳтиёжларга мос келадиган мазмун билан инсоннинг онгини жалб қилади.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/I3qvfU7V0fU?si=7GlWP_EkWzn5VVSq

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенатор Жамила Бобоназарова "Чеченка" лақабли блогернинг болалар ҳуқуқи бузилиши билан боғлиқ ушбу ҳаракатини қоралаб чиқди. Болалар омбудсмани ушбу ҳолатга қандай реакция қиларкин?

Депутат ва сенаторлар мана шундай ҳуқуқбузарлик ҳолатларида янада фаол бўлгани, ижтимоий тармоқда ўз муносабатларини бериб бориши жуда нормал ҳолат. Ишлашяпти😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Подписаться на канал